1101 01-09-2016, 12:11 PM
Ассаламу алейкум отаси акика бермаган боса озига акика берип койса боладими йо ота бериш керакми
mutaallim 01-06-2016, 11:38 AM
Жиҳод

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Биринчи мавзу: жиҳоднинг луғавий ва шаръий тушунчаси.
Иккинчи мавзу: жиҳоднинг исломдаги ўрни.
Учинчи мавзу: жиҳоднинг тур ва даражалари.
Тўртинчи мавзу: исломнинг жиҳод борасида васатийлиги-(ўрта йўли, мўътадиллиги).
Бешинчи мавзу: жиҳоднинг шартлари.
Олтинчи мавзу: жиҳоднинг шаръий қоидаларида исломнинг васатийлиги.
Еттинчи мавзу: жиҳод ҳақидаги нотўғри тушунчаларни тўғирлаш.

Кириш

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу умматга марҳамат қилган ҳамда уни қолган умматлардан ажратган улкан хусусиятлардан (бири), унга жиҳодни жорий қилиши ҳамда у сабабли ҳосил бўладиган буюк ажр-у савобларни жо қилишидир. У шундай фарзки, аввалги мусулмонларга ерда шуҳрат ва иқтидор ҳамда қолган умматлар устидан бошчилик қилишга замин ҳозирилади. Дарҳақиқат, улар жиҳоднинг фазлини билдилар ҳамда Аллоҳ азза ва жалла ирода қилган ҳамда Расулига белгилаб берган матлуб тарзда унга амал қилдилар. Шунинг учун уларнинг жиҳод ва курашлари шахсий мақсад ёки завол топувчи дунёвий ғаразларни рўёбга чиқариш ёҳуд мулк ва раисликка муҳаббат учун бўлмади. Балки бунинг баридан мақсад ҳақ ва Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ҳамда куфр келтирганларнинг сўзини қуйи қилиш эди. Аллоҳ буюрган шариатни татбиқ қилиш, одамларни Аллоҳга бандалик бажо қилдириш, ерга У субҳанаҳу рози бўладиган нарсалар билан кўрк бериш, Аллоҳнинг душманларини қўрқитиш ва уларнинг қалбларига ҳайбат солиш Аллоҳнинг калимасини олий қилиш жумласидандир. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни … қўрқувга солурсизлар”. (Анфол: 60).

Биринчи мавзу

Жиҳод тушунчаси

Биринчи бўлим: жиҳоднинг луғавий таърифи.
Иккинчи бўлим: жиҳоднинг шаръий таърифи.

Биринчи бўлим

Жиҳоднинг луғавий таърифи

Луғат китобларида جهد (жаҳада) моддасига мурожаат қилиш билан унинг кўплаб маъноларини топдик. Бироқ бу ўринда жиҳоднинг маъносига муносиб луғавий маънолар бор. Улар:
Тоқат, машаққат, куч, жанг, муболаға қилмоқ.
جاهد في سبيل الله مجاهدة وجهادًا (Аллоҳнинг йўлида чинакам машаққат чекди), дейилади. (Жавҳарий “Ас-Сиҳоҳ” (2/461)). Ибн Фарис шундай деди: “الجيم (жим), الهاء (ҳа) ва الدال (дал)нинг асли машаққат. Сўнг унга яқин келадиган нарса-(маъно)га йўйилади”. (Ибн Фарис “Мўжам Мақойис ал-Луғо” (227)). Фарро деди: “Чинакам тер тўкди, яъни, тоқати борича. Ушбу ишда бор кучинг билан тириш. Яъни, унда бор кучингни сарфла. الجهد (Ал-жаҳд): тоқат. Тоқатинг (борича) тириш, дейилади”. (Азҳарий “Таҳзиб ал-Луғо” (6/26)).
Роғиб деди: الجَهد والجُهد (Ал-жаҳд ва ал-жуҳд): тоқат ва машаққат. “Ал-Жаҳд”: машаққат, “ал-жуҳд”: тоқат деган қавл ҳам бор. (Асфаҳоний “Муфрадот фий Ғориб ал-Қуръан” (99)).
Шайх Мустафо Суютий деди: жиҳод тиришишнинг ўзаги. Мужоҳада-(тиришиш): душманини қатл қилишда муболаға қилганда. (Мустафо Суютий “Матолиб Улин Нуҳа шарҳ Ғоятул Мунтаҳа” (2/497)).
Демак… жиҳоднинг луғат нуқтаи назаридан таърифи тоқат ёки куч ёҳуд машаққатни сарф этиш. Жиҳод сўзи чуқур маънога эга. Шунинг учун уламолар тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа китобларда жиҳодга луғат жиҳатидан таъриф бераётганларида: у тоқат ёки кучни сарф этиш, деганларини учратамиз.

Иккинчи бўлим
Жиҳоднинг шаръий таърифи

Жиҳоднинг шаръий таърифига келсак, у мазҳаб эгаларидан иборат аксар фуқаҳолар наздида мусулмон кофирни исломга ёки жизяга даъват қилиши ва ундан бош тортганидан кейин жанг қилиши атрофида айланади.
Ҳанафийларда:
Косоний “Бадоиъус Саноиъ”да шундай деди: “Жиҳод шариат урфида жон, мол, тил ва бундан бошқалар билан куч ва тоқатни Аллоҳнинг йўлида сарф этишликда истеъмол қилинади”. (Косоний “Бадоиъус Саноиъ” (7/97)).
Шофеъийларда:
Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да шундай деди: “Кофирларга қарши жанг қилишда тер тўкиш”. (Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (6/3)).
“Иъана ат-Толибин”да эса: “Жиҳод, яъни, Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш. Мужоҳада (сўзи)дан олинган. У: Аллоҳнинг йўлида жанг қилишликдир”. (Абу Бакр ибн Саййид Димётий “Иъана ат-Толибин” (4/180)).
Моликийларда:
“Мусулмон аҳд-(битим) соҳибидан ўзга кофир билан Аллоҳ таолонинг калимасини олий қилиш учун жанг қилиши”, дея таъриф берилди. (Аҳмад ибн Муҳаммад Дардир “Аш-Шарҳ ас-Соғир аъла ақроб ал-Масалик ила Мазҳаб ал-Имам Малик” (2/267)).
Ҳанбалийларда:
“Кофирларга қарши жанг қилиш”, дея таъриф берилди. (Буҳутий “Ар-Ровд ал-Мурбаъ” (3/3)).
Шайхул Ислом ибн Таймиянинг –Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин- жиҳодга умумий таърифи бор: “Жиҳод – Ал-Ҳақ (таоло)га суюкли нарсаларни ҳосил қилиш ва У ёмон кўрадиган нарсаларни даф қилишда куч ва қудратни сарф этишдир”, деди. Яна шундай деди: “… Бунинг сабаби, жиҳод – У яхши кўрадиган иймон ва солиҳ амални ҳосил қилиш ҳамда Аллоҳ ёмон кўрадиган куфр, фисқ ва маъсиятни даф қилишда тиришишликнинг ҳақиқатидир”. (Ибн Таймия “Мажмуъ Фатово” (10/191)).
Шу билан маълум бўлмоқдаки, жиҳод уламолар наздидаги шаръий таърифида, аксар фуқаҳолар наздида кофирларга қарши жанг қилишда унга (жиҳодга) юзланган кишига чекланади. Жиҳоднинг мутлақ таърифи ана шу. Бу ўринда бошқа турлар ҳам бўлиб, жангдан холий бўлишига қарамай шариат унга жиҳод номини қўллаган. Мунофиқларга қарши жиҳод қилиш, нафсга қарши жиҳод қилиш каби. У қўл, тил ва қалб билан жиҳод қилиш ҳам унга дохил бўлиши учун кенг (маънода) юритилади.

Иккинчи мавзу

Жиҳоднинг исломдаги ўрни

Биринчи бўлим: жиҳоднинг жорий қилиниши.
Иккинчи бўлим: шаръий жиҳоднинг мақсад ва ғоялари.
Учинчи бўлим: жиҳоднинг фазли.

Кириш

Жиҳод - тоат, ибодат ва фазилат. У исломнинг чўққиси. Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод улкан фарз. У, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек диннинг устунидир: “Ишнинг боши ислом. Устуни намоз. Чўққиси эса Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш”. (Термизий (2616): “Ҳасан саҳиҳ”).
Дарҳақиқат, Аллоҳ кўплаб оятларда унга буюрди, ундади ва тарғиб қилди. Шунингдек, пайғамбримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳодга буюрдилар, унга тарғиб қилдилар, ундадилар ҳамда унинг фазилати ва фойдаларини баён қилдилар. Ҳатто баъзи уламолар уни муҳим экани учун ислом рукнларидан бири деб ҳисоблади. Шайх Муҳаммад ибн Абдуллатиф шундай деди: “Жиҳод ислом рукнларидан бир рукнки, исломнинг тўғри-(устивор) бўлиши ва шариатнинг қойим бўлиши фақат у биландир”. (“Дурар ас-Сания фил Ажвиба ан-Наждия” (7/12)).
Бунинг сабаби, у ҳақда оят ва ҳадисларнинг кўп ворид бўлганидир. Бунда шак-шубҳа йўқ ва у илм аҳли ўртасида ижоъ қилинган ҳамда ҳадис, фиқҳ ва илм аҳлининг сўзида битилган. (Шайх Солиҳ ал-Фавзон “Жиҳад ва Анваъуҳу ва Аҳкамуҳу” “Ёшларга васият ва кўрсатмалар силсиласи” зимнида (79)).

Биринчи бўлим

Жиҳоднинг жорий қилиниши

Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Аллоҳ таоло дарҳақиқат, ҳар бир қавмга пайғамбар жўнатди: “Албатта Биз сизни ҳақ (дин) билан, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. (Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огохлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир”. (Фотир: 24). Ва деди: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл: 36). Шунингдек, ушбу қавли: “Албатта унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз”. (Оли Имрон: 81). Иймон билан бирга ёрдам бериш, у жиҳоддир. Нуҳ, Ҳуд ва уларга ўхшаш пайғамбарлар жиҳодга буюрилмаган. Бироқ Мусо ва Бану Исроил жиҳодга маъмур бўлганлар”. (Ибн Таймия “Ар-Род аълал Мантиқиййин” (453)).
Жиҳод қадимий фарз. Дарҳақиқат, Мусо алайҳиссалом жиҳод қилдилар ва Бану Исроилни ғазот қилиш учун олиб чиқдилар. Аллоҳ таоло деди: “Эй қавмим, Аллоҳ сизлар учун ёзиб қўймиш бу Муқаддас ерга (шаҳарга) дохил бўлингиз! Ортларингизга қайтиб кетмангиз, акс ҳолда зиён кўргувчиларга айланиб қолурсиз”. (Моида: 21). Улар томондан эса нима юз берган бўлса юз берди ва Аллоҳ азза ва жалла Моида сурасидаги ушбу оятларда зикр қилганлари билан уларни жазолади.
Ниҳояда, Мусо алайҳиссалом вафотларидан кейин жиҳодни адо этдилар. Байтул Мақдисни фатҳ қилдилар ҳамда унга Аллоҳ йўлидаги жиҳод билан кириб келдилар.
Шунингдек, Мусо (алайҳиссалом)дан кейин Бану Исроилда жиҳод машруъ бўлиб қолди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бани Исроилдан бўлган, Мусодан кейинги бир жамоатнинг ҳоли-хабарини билмадингизми? Қайсики, улар ўзларининг (Шамъун исмли) пайғамбарларига: «Биз учун бир подшоҳ тайинлагин, биз (у билан бирга) Аллоҳ йўлида жанг қилайлик», дейишди. «Агар сизларга уруш фарз қилинса, эҳтимол урушмассиз?» — деди (пайғамбар). Улар айтдилар: «Диёримиздан ҳайдалиб, болаларимиздан (ажралиб) турибмиз-ку, нега Аллоҳ йўлида урушмас эканмиз?»”. (Бақара: 246).
Шунингдек, Сулаймон алайҳиссалом ва у кишининг Сабаъ маликаси Билқийс билан бўлган ҳолатлари: “Сен (қавмингга) қайтиб бориб (айтгинки, агар ҳузуримга бўйинсунган ҳолларида келмасалар) албатта биз уларга шундай қўшин билан борурмизки, улар унга асло бас кела олмаслар ва албатта биз уларни (қишлоқларидан) мағлуб ҳолларида қувиб чиқарурмиз»”. (Намл: 37).
Бу эса жиҳод биздан олдинги умматларда ҳам ўтган иш эканига далил. Бироқ жиҳод бизнинг шариатимизда биздан олдингиларнинг шариатидан фарқ қилади. Биз кўряпмизки у баъзи пайғамбарларга фарз қилинмаган. Баъзи пайғамбарларга эса мудофаа жиҳоди фарз қилинган. Сўнг уларга талаб жиҳоди фарз қилинган.
Бизнинг шариатимиз ушбу ҳолатларнинг барини жамлади. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари жангдан тийилишга буюрилган эдилар. Сўнг мудофаа жиҳодига буюрилдилар. Сўнгра кучлари қувват ҳосил қилгач исломни тарқатиш учун талаб жиҳодига буюрилдилар.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай деди (Ибн Таймия “Сорим ал-Маслул” (103)): “Мусулмонлар ҳижратдан олдин ва ҳижратнинг бошларида жанг бошлашдан маън қилинган эдилар… Шунинг учун Қуръонда бу борада нозил бўлган аввалги иш мубоҳ экани ҳақида нозил бўлди. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Ҳужумга учраётган зотларга … (жанг қилиш) изни берилди”. (Ҳаж: 39)”.

Иккинчи бўлим

Шаръий жиҳоднинг мақсад ва ғоялари

Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш улкан тоатдир. У мақсад ва ғоялар учун жорий қилинган. Шунчаки қон тўкиш ва одам ўлдириш учун эмас.
Ушбу мақсад ва ғояларнинг энг улканларидан:
Биринчи: одамларни ҳаққа ҳидоят топиши. Аллоҳнинг якка ўзига ибодат қилиниши ҳамда Аллоҳнинг дини бошқа динлар устидан ғолиб бўлиши учун. У киши алайҳиссалоту вассалам шундй дедилар: “Одамларга қарши то: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтгунларигача жанг қилишга буюрилдим. Ким: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деса дарҳақиқат, жони ва молини сақлаб қолибди. Унинг ҳақли ўрни мустасно. Ҳисоби эса Аллоҳга ҳавола”. (Бухорий (2789)).
Жиҳод Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ҳамда ширк ва куфрни йўқ қилиш учун йўлдир. Аллоҳ таоло деди: “То (дунёда) бирон фитна-ширк қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!”. (Анфол: 39).
Иккинчи: мазлумлардан зулмни кўтариш ва уларга ёрдам бериш. Аллоҳ таоло деди: “(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!”. (Нисо: 75).
Учинчи: исломни сақлаш ва ватан, номус, мол-мулкни мудофаа қилиш ҳамда душманни қайтариш. Ушбу ҳолатда жиҳод тажовуз қилинаётган шаҳар аҳлига фарзи айн бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Уруш ҳаром қилинган ой уруш ҳаром қилинган ой муқобилида бўлади. Ҳурматлар (бузилса, риоя қилинмаса) қасос (олинади). Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг! Ва Аллоҳдан қўрқингиз! Билингларки, Аллоҳ Ўзидан қўрқувчилар билан биргадир”. (Бақара: 194).
Демак… Ғоялар, уларга назар ташлаш, унга аҳамият ва эътибор қаратиш уламоларнинг фиқҳи ва диндаги пешволарнинг онги(га мурожаат қилиш боби)дандир. Жиҳод фитнани даф қилиш учун жорий қилинди. Ана шу, жиҳоднинг энг олий ҳадафи. Агар жиҳоднинг ўзи динда фитна пайдо қилувчи, одамларни оламларнинг Раббига қуллик бажо қилдиришга ғов ва одамларни ҳақ даъватидан тўсишга айланиб қолса, бу билан унинг энг олий мақсади рўёбга чиқмайди.
Ана шу, жиҳод исломнинг чўққиси, турли кўриниш ва майдонларга эга, шаръий ҳадафларни рўёбга чиқариш ҳамда миллат, ватан ва умматга тажовуз қилишга қарши чиқиш учун шаръий воситалардан бири экани ишониладиган мўътадил қарашдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди”. (Бақара: 190).

Учинчи бўлим

Жиҳоднинг фазли

Жиҳоднинг фазилатлари жуда кўп. Уни ўз манбаларидан талаб қилиш осон, маъруф. У, ушбу буюк шариат бобларидан бири. Шунинг учун уни фақат динда шараф ва раҳбарлик соҳиблари адо этади.
Ибнул Қаййим деди: “Фоида: Аллоҳ таоло деди: “Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз”. (Анкабут: 69). У субҳанаҳу ҳидоятни жиҳодга боғлади. Одамларнинг ҳидоят жиҳатидан энг комиллари улканроқ жиҳод қилганларидир. Жиҳоднинг энг афзали нафсга қарши жиҳод, ҳаво-(хоҳиш-истак)ка қарши жиҳод, шайтонга қарши жиҳод, дунёга (берилиб кетмасликка) қарши жиҳод. Кимки Аллоҳ йўлида ушбу тўрт (тур)га қарши жиҳод қилса Аллоҳ уни ўз жаннатига элтувчи ризосининг йўлларига ҳидоят қилади. Кимда-ким жиҳодни тарк этса, жиҳоддан бекор қилган миқдоричалик ҳидоятдан мосуво бўлади”. (Ибнул Қаййим “Фавоид” (78)).
Ҳурматли шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Аллоҳ йўлидаги жиҳод энг афзал қурбат ва энг улкан тоатлардандир. Балки у фарзлардан кейин қурбат ҳосил қилувчилар қурбат ҳосил қиладиган ва мусобақалашувчилар кимўзарга беллашадиган энг афзал нарсадир. Бунинг сабаби, унинг ортидан мўминларга нусрат, дин калимаси олий қилиниши, мунофиқ ва кофирларни йўқ қилиш, оламлар ўртасида исломий даъватнинг ёйилишини осонлаштириш, бандаларни зулумтлардан нурга олиб чиқиш, барча махлуқотлар ўртасида исломнинг гўзаллиги ва адолатли ҳукмларини тарқатиш ва бундан бошқа мусулмонлар учун кўплаб фойда ва мақтовга сазовор натижалар келиши учунгинадир.
Дарҳақиқат, у ва мужоҳидларнинг фазилати ҳақида олий ҳимматларни ундайдиган, нафсда яширинган (туйғу)ларни ушбу йўлда иштирок этишга ҳамда оламлар Раббисининг душманларига қарши жиҳод қилишда ростгўйликка қизиқтирадиган қуръоний оятлар ва набавий ҳадислар ворид бўлган. У мусулмонларга фарзи кифоя. Агар етарли кишилар уни адо этсалар қолганлардан соқит бўлади. Баъзи вақтларда эса мусулмонга ундан фақат шаръий узр сабабли ортда қолиши жоиз бўладиган фарзи айн жумласидан бўлади. Ҳукмдор унга сафарбар қилса ёки шаҳрини душман қамал қилса ёҳуд икки саф ўртасида ҳозир бўлгани каби”.
(Ҳурматли шайх Абдулазиз ибн Боз “Фадлул Жиҳад вал Мужаҳидин” (2-3)).
Очиқ-ойдин Китобда жиҳод ва мужоҳидларнинг фазилати ҳақида ворид бўлганлардан Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир. (Эй Муҳаммад), агар (сиз даъват қилаётган жиҳод) осон фойда ва яқин сафар бўлганида, улар (яъни, мунофиқлар) албатта сизга эргашган бўлур эдилар. Лекин уларга масофа узоқ бўлиб кўринди (шунинг учун чиқмадилар). Ҳали улар (ёлғон қасам билан) ўзларини ҳалок қилиб: «Агар қодир бўлганимизда сизлар билан бирга чиққан бўлур эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ эса уларнинг ҳеч шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларини билур. (Эй Муҳаммад), Аллоҳ сизни афв қилди. (Лекин) нима учун то сизга ростгўй кишилар аниқ бўлиб, ёлғончиларни ҳам аниқ билгунингизча, (яъни, уларнинг ёлғон қасамларига ишониб) уларга (жиҳодга чиқмаслик учун) изн бердингиз?! Аллоҳга ва охират кунига ишонган зотлар сиздан молу жонлари билан жиҳод қилишдан (қолиш учун) изн сўрамайдилар. Аллоҳ тақводорларни билгувчидир. Балки фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгилларида шак-шубҳа бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Чунки улар ўз шубҳаларида иккиланиб юрадилар”. (Тавба: 41-45).
Аллоҳ таоло мужоҳидларнинг фазилати ҳақида шундай деди: “Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди — улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар, (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақикий буюк бахтдир”. (Тавба: 111).
Ушбу оятда Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида жиҳод қилишга тарғиб, мўмин дарҳақиқат, ўз жони ва молини Аллоҳ азза ва жаллага сотиб юборгани ҳамда У субҳанаҳу батаҳқиқ, ушбу савдони қабул айлаб, унинг баҳосини жаннат қилгани баён қилинди.
Жиҳод ва мужоҳидларнинг фазилати, уни тарк этиб, ундан юз ўгиришдан эҳтиёт бўлишга чорлаш ҳақида ворид бўлган ҳадисларга келсак, улар санаб адоғига етишдан кўпроқ ва эсланишдан машҳурроқдир. Саҳиҳайнда Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан (ривоят қилинади): Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида бир кун пойлоқчилик қилиш дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқ. Банда Аллоҳ йўлида эрта ёки кеч йўлга тушиши дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқ”. (Бухорий (2735)).
Демак, жиҳоднинг фазилати ҳужжатлар иттифоқ қилган ва уммат ижмоъ қилган нарсадир. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу даража ва фазилатлар фақатгина унда шартлар жамланган, тўсиқлар йўқ бўлган ҳамда унинг ғоя ва мақсадлари рўёбга чиққан шаръий жиҳод учун ҳосил бўлади. Бундан бошқа унинг эгалари жиҳод деб атаётган қилмишлар эса бундай эмас. Унинг эгаларига ушбу фазилатларни қўлга киритишдан бирор насиба йўқ.

Учинчи мавзу

Жиҳоднинг тур ва даражалари

Биринчи даража: нафсга қарши жиҳод.
Иккинчи даража: шайтонга қарши жиҳод.
Учинчи даража: кофирларга қарши жиҳод.
Тўртинчи даража: бидъат ва мункар иш эгаларига қарши жиҳод.
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Мухтасар Задул Маъад”да шундай деди: (Жиҳод тўрт даражада)
Биринчи даража: нафсга қарши жиҳод. У ҳам тўрт даража:
Биринчи: ҳидоятни таълим олишда унга қарши жиҳод қилиш.
Иккинчи: уни билгандан кейин унга амал қилишда.
Учинчи: унга даъват қилишда. Акс ҳолда Аллоҳ нозил қилганини яширадиганлардан бўлади.
Тўртинчи: даъват машаққатларига сабр қилиш. Бунинг барини Аллоҳ учун гарданида кўтаради. Агар ана шу тўрт (даража) комил бўлса раббонийлардан бўлади. Салафлар олим то ҳақни таниб, унга амал қилиб, уни таълим бермагунича раббоний бўлмайди дея ижмоъ қилганлар.
Иккинчи даража: шайтонга қарши жиҳод. У икки даража:
Биринчи: у ташлаётган шубҳаларга қарши унга жиҳод қилиш.
Иккинчи: у ташлаётган шаҳватларни даф қилишда. Биринчиси яқин-(аниқ ишонч) тайёргарлиги билан, иккинчиси эса сабр тайёргарлиги билан бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар”. (Сажда: 24).
Учинчи даража: кофирларга қарши жиҳод. У икки даража:
Биринчи: тил билан.
Иккинчи: жон ва мол билан.
Аллоҳ таоло деди: “(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?”. (Фуссилат: 33).
Аллоҳ таоло деди: “(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан … курашингиз!”. (Тавба: 41).
Тўртинчи даража: бидъат ва мункар иш эгаларига қарши жиҳод. У уч даража:
Биринчи: қодир бўлса қўли билан.
Икинчи: қўлдан ожиз қолганда тили билан.
Учинчи: тилдан ожиз бўлганда қалби билан. (Ибнул Қаййим “Муҳаззаб Задул Маъад” (112-113)).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтганларидек -хулосаси қуйидагича: “Жиҳод икки турли: қилич ва тиғ билан жиҳод қилиш. У авомнинг жиҳоди. Унинг ёрдамчилари кўп. Ҳужжат ва баён билан жиҳод қилиш. У, пайғамбарларнинг издошларидан иборат хос кишиларнинг жиҳоди. У имомларнинг жиҳоди. Унинг ёрдамчилари оз. У, манфаати улкан, оғирлиги қаттиқ ва душманлари кўплиги учун икки турнинг афзалроғидир”. (Ибнул Қаййим “Мифтаҳ Дарус Саъада” (1/70)).
У киши заифлик ҳолати билан куч-қувват ҳолати орасида жиҳод қилиш ҳақида фарқ бор дея сўзлагани каби.
Заифлик замонида мусулмонларнинг эътиқодини саломат қолишини сақлаш учун энг катта жиҳод бўлмиш даъват ва мухолифларнинг шубҳаларини даф қилиш жиҳоди бўлади. Шунингдек, суҳбат ва мунозара қилиш билан жиҳод, фазилатга даъват қилиш, умматга уюштирилаётган режаларни очиш, ҳақ билан азизлик туйиш, ташқи томондан раҳмат ва ички томондан азоб бўлган бидъат, (динда) янги пайдо бўлган ишлар ва назарияларни очиб ташлаш ҳамда раббоний, саҳиҳ манҳаж билан ботил аҳлига рақиблик қилиш билан жиҳод қилинади.
Бунинг бари дин-диёнат, ҳикмат ҳамда ишнинг барида васатийлик-(мўътадиллик) билан бўлади.

Тўртинчи мавзу

Исломнинг жиҳод борасидаги васатийлиги

Биринчи бўлим: аҳли сунна вал жамоанинг жиҳод борасидаги васатийлиги.
Иккинчи бўлим: жиҳод ҳақидаги мўътадил тушунча.
Кириш
Ислом ишларнинг барида ўрта, мўътадил дин. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига ҳаётнинг барида мувозанат сақлаш ва васатийлик манҳажини баён қилдилар. Ҳамда васатийликдан оғишишнинг оқибатларидан эҳтиёт бўлишга чорладилар. Бу манҳаж билан сифатланиш якка шахс ва жамиятлардаги Аллоҳнинг ўзгармайдиган ва алиштирилмайдиган собит, шомил қонуниятларини билишда энг катта кўмак бўлганидек. Ҳудди шу вақтнинг ўзида ҳаддан ошишдан қайтарганидек. Аллоҳ таборака ва таоло айтади: “Эй аҳли китоб, динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг”. (Моида: 77).
Дарҳақиқат, жиҳод ушбу асрда у ҳақда кўп гапирилган улкан масалалардан (бири) бўлди. Уларда на илм ва на онг бўлмаган кимсалар унга киришдилар. Натижада жиҳод ҳақида ё радикал ва ҳаддан ошувчи бўлиб, ёки жиҳод иши борасида совуққон ва енгил ёндашувчи тараф бўлиб сўз очдилар. Шунинг учун исломнинг бу борадаги васатийлигини баён қилишдан ўзга чора қолмади. У (васатийлик) ушбу динни, ҳақиқатда уни бузувчи бўлган турли оқимлардан сақлайдиган хусусиятлардан бир хусусиятдир. Агар васат-(ўрта) ва мўътадил кишилар ушбу гуруҳлар билан йўқ бўлиб кетса, батаҳқиқ, ушбу динда ундан ўзга динларда юз берган нарса ҳосил бўлади. Ушбу гуруҳлар ё исломни васатийлигидан чиқарадиган, ундан бағрикенглигини радикализмга, жонга тоқати етмайдиган нарса ва ишларни юклашга олиб борадиган ҳаддан ошган, радикал бўлиши баъзиларда одамларга фосиқ дея ҳукм қилиш, айрим вақтларда эса уларга кофир дея ҳукм қилиш ҳолатига етди. Ҳақ эса ўрта йўл бўлиб, унда на ошириб юбориш ва на камчиликка йўл қўйиш, на ҳаддан ошиш ва на нуқсонга йўл қўйиш бор. Бу фақат ишларнинг оқими ва ҳолатларнинг ўзгаришини биладиган мустаҳкам уламолар томонидан воқеъ бўлади.

Биринчи бўлим

Аҳли сунна вал жамоанинг жиҳод борасидаги васатийлиги

Дарҳақиқат солиҳ салафлар манҳаждаги васатийлик ва динда мувозанат сақлашни англаб етиб, унга сўз ва амал билан даъват қилдилар. Ислом олиб келган васатийликни гавдалантирадиганларнинг энг яхшиси аҳли сунна вал жамоадир. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг тўғри йўлдаги халифаларига иқтидо қилиб, Китоб ва Суннатга ушбу уммат салафларининг тушунчасига мувофиқ эргашган ҳолда исломни жамийки ишларида гавдалантирадилар. Улар ушбу васатийлик остига дохил бўлишда одамларнинг энг ҳақлилари. Васатийлик маъноларининг ҳар бир маъноси ушбу умматда собитдир. Аҳли сунна вал жамоа эса ундан энг тўлиқ улуш ва энг олий насибага эга.
Салафий даъватининг асосларидан бири шуки, жиҳод хоҳ яхши ёки фожир бўлсин ҳукмдорлар билан қиёмат қойим бўлгунча бўлади. Шунинг учун уларнинг жонлари жиҳоднинг фазлини билганликлари боис жиҳодга интилади, қалблари Аллоҳ йўлидаги шаҳидликка шошилади.
Дарҳақиқат, аҳли сунна Аллоҳ йўлидаги жиҳодни қиёмат қойим бўлгунча яхши ёки фожир бўлсин мусулмонларнинг ҳукмдорлари билан машруъ эканини қайдлаб ўтади. Шу жумладан Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳнинг эътиқодида ворид бўлгани, шундай деди: “Жиҳод қиёмат кунигача бўлади. Золим ёки одил ҳукмдорнинг туғи остида сабр қилинади”. (Лалакаий “Шарҳ Усул Эътиқод Аҳли Сунна” (1/154)).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ўз эътиқодида деди: “Ғазот ҳукмдорлар билан яхши ва фожир (бўлсин) қиёмат кунигача бўлиб, тарк этилмайди”. (Лалакаий “Шарҳ Усул Эътиқод Аҳли Сунна” (1/160)).
Асфаҳоний деди: “Жиҳод Аллоҳ азза ва жалла пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатгандан бошлаб дажжол билан жанг қиладиган охирги гуруҳгача бўлади”.
Буни Алий ибн ал-Мадиний, Таҳовий, Барбаҳорий “Шарҳ Сунна”да, Ибн Қудома “Лумъатул Эътиқод”да, Ибн Таймия ва бошқалар қайд этиб ўтганидек. (Ибн Таймия “Мажмуъ Фатово” (28/260)).
Ана шу аҳли сунна вал жамоанинг жиҳод борасидаги манҳажи. Ушбу қайдлов Аллоҳ йўлидаги жиҳодни бекор қилиб, исломнинг чўққисини ботилга чиқарадиган рофиза ва хаворижларга хилоф ўлароқ келди. Рофизаларга келсак, улар: жиҳод то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилаларидан розилик чиқмагунча бўлмайди, дедилар. Дарҳақиқат, “Фуруъ ал-Кофий”да Абу Абдуллоҳ Жаъфар ас-Содиқдан шундай дегани ворид бўлган: “Итоат қилиш фарз бўлган имомсиз жанг қилиш ўлакса, қон ва тўнғиз гўшти каби ҳаромдир”. Шу билан рофизалар ушбу сўзни айтувчи яҳудларга ўхшади: то Масиҳ Дажжол чиқиб, осмондан қилич тушмагунча жиҳод йўқ. (Ибн Таймия “Минҳож Сунна” (1/30)).
Хаворижларга келсак, улар золим ҳукмдорга қарши бош кўтариш вожиб эканига ижмоъ қиладилар. У билан қандай жиҳод қилсинлар? Балки улар ислом аҳлини қатл қилиб, бутпарастларни тек қўядилар.

Иккинчи бўлим

Жиҳод ҳақидаги мўътадил тушунча

Васатийлик шариатнинг барини ўз ичига оладиган собит, кўзга ташланадиган сифат. Хоҳ эътиқод ёки шариат жорий қилиш ёҳуд ибодат ёкида ҳукмда бўлсин. Ҳудди яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва жиҳодни ўз ичига олгани каби.
Ҳақиқий васатийлик тушунчаси бағри кенг шариат таълимотларининг барчасини моҳияти билан маҳкам ушлашликдир. Чунки ислом ўз таълимотлари ва шариати билан диний ва дунёвий ишларнинг барчасида ҳақиқий васатийликни тамсил этади.
Васатийлик асосининг зиёси остида жиҳод тушунчасини таҳрир қилишни истасак, батаҳқиқ, у собит исломий матнларда нафсга қарши жиҳод, сулук-(одоб-ахлоқ)даги жиҳод, даъватдаги жиҳод, яхшиликни қилишдаги жиҳодни назарда тутади. Ҳудди шаръий шарт ва меъёрларга мувофиқ тажовузни қайтариш учун жанг қилишни назарда тутгани каби.
Жиҳод тушунчасига назар ташловчи, бу ўринда исломнинг васатийлиги жиҳатида ҳаддан ошишни топади. Бу эса баъзиларни радикализм ва ушбу шиорни ҳунук кўрсатишга олиб борди. Натижада жиҳоднинг эътиборга молик шартлари рўёбга чиқмаган уруш майдонларида жиҳод байроғини кўтардилар.
Жиҳодни ҳунук кўрсатганларнинг биринчиси халифа Усмон розияллоҳу анҳуни қатл қилган ва у кишидан кейин Алий розияллоҳу анҳуни қатл қилган хаворижлар бўлди. Бироқ уларни зоҳирий кўринишнинг ижобийлиги, тақво билан безаниш ва ибодатда тиришиш оқламади. Шунинг учун саҳобалар –уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин- улардан эҳтиёт бўлишга чақирдилар.
Сўнг ушбу аср хаворижлари келиб, мусулмонларнинг ўлкаларида “жиҳод” қилиб, турар жойларни вайрон қилиб, мол-мулкка ўт қўйиб, қария, аёл ва гўдакларни ўлдирган кезлари жиҳод тушунчаси ва суратини янгидан ҳунук кўрсатдилар. Кўплаб одамлар уларнинг эҳтиросли маърузаларига алданди. Бир қанча ёшлар (бунга) аралашиб қолиб, ушбу хаворижий фикрни яхши иш қиляпмиз деган ўйда кўтариб олдилар.
Маълумки, жиҳод ўлдириш учун жорий қилинмаган. Қатл исломдаги ғоя эмас. Балки жиҳод фойдаларни рўёбга чиқариш ва зарарларни даф қилиш учун жорий қилинган. Ана шу васатийлик дини. Динда мажбурлаш йўқ. Ҳатто жиҳодда ҳам. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида жанг қилинглар. Аллоҳга куфр келтирганларга қарши урушинглар. Жанг қилинглар ва (ўлжаларга) хиёнат қилманглар, ғаддорлик қилманглар, қулоқ ва бурунни кесманглар ҳамда болаларни ўлдирманглар”. (Муслим (1731)).
Муслим 01-05-2016, 10:51 AM
Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/13_28.mp3[/audio]
Савол: «Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238) ояти карима (маъноси нима)?
Жавоб: «Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238), яъни сўзлашишни тарк қилинг. Чунки улар исломнинг аввалида намозда сўзлашар эди. Бир киши намозда ёнидагига сўзлар эди, ҳатто мана шу оят нозил бўлди: «Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238). Ҳадис ровийси бўлган саҳоба розияллоҳу анҳу айтганидек, (намозда) сукут қилишга буюрилдик ҳамда сўзлашишдан қайтарилдик.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
http://www.alfawzan.af.org.sa/node/16652

Quote:
في الآية الكريم: (وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ)

السؤال:
في الآية الكريم: (وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ)؟

(وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ) يعني أتركوا الكلام؛ لأنه كانوا في أول الإسلام يتكلمون في الصلاة، يُكلم الرجل من بجانبهِ في الصلاة حتى نزلت هذه الآية (وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ) فأُمرنا بالسكوت ونُهينا عن الكلام كما قال الصحابي -رَضِيَ اللهُ عَنْهُ- راوي الحديث.
0995 01-04-2016, 06:04 PM
《Умматти гамида кечани тонг оттирмаган киши менданмас》деган хадис бор диб эшиттим
Шунга нима дисила шунака хадис борми?
1210 01-04-2016, 05:58 PM
Ассаламу алайкум
Савол :садака умрни узайтиради деган хадис борми
mutaallim 01-03-2016, 01:02 PM
Турмушдан қайтган қизга ғамхўрлик қилиш фазилати

Ҳурматли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Бисмиллаҳир Роҳамнир Роҳим

[audio]https://phaven-prod.s3.amazonaws.com/files/audio_part/asset/1630324/Z0OkNBvWVGwf9fF0_kk8R-3CXco/divorced_daughter.mp3[/audio]
(Мусанниф) раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: (Турмушдан) қайтган қизини ўз қарамоғига олган кишининг фазилати ҳақидаги боб
Абдуллоҳ ибн Солиҳ бизга шундай ҳадис айтди, Мусо ибн Улай отасидан менга шундай ҳадис айтди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам Суроқа ибн Жуъшум розияллоҳу анҳуга: “Сизни садақаларнинг энг улкани ёки энг улкан садақалардан (бири)га йўллаб қўймайми?”, дедилар. У киши: “Албатта, эй Расулуллоҳ”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳузурингизга қайтган қизингиз. Уни сиздан ўзга ғамхўри йўқ”, дедилар.
Сўнг мусанниф раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: (Турмушдан) қайтган қизини ўз қарамоғига олган кишининг фазилати ҳақидаги боб. (Турмушдан) қайтган қизи, яъни, унинг ҳузурига қайтарилган, унинг уйига қайтган. Ё эри вафот этгани сабабли ёки эридан талоқ олгани сабабли. Ва отасининг уйига қайтган. Мусанниф раҳимаҳуллоҳ ушбу сарлавҳани (турмушдан) қайтган қизни ўз таъминотига олишнинг фазилати (ҳақида) битдилар. Ҳолбуки юқорида ўтган ҳадислар буни ўз ичига олади. Қизларни ўз таъминотига олиш ва қизларга ғамхўрлик қилишнинг фазилати ҳақидаги юқорида ўтган ҳадисларнинг умуми ушбу (маънони) ўз ичига олади. Бироқ у (турмушдан) қайтган қизни хос (зикр) қилди. Чунки у бир жиҳатдан ортиқча эътиборга эҳтиёж сезади. У (қалби) синиқ, оғриқ чеккан, маҳзун ҳолда келди. Натижада ортиқча эътибор ва аҳамиятга муҳтож. Бошқа бир жиҳатдан эса нафси қўрс, табиати қўпол кимсалардан иборат айрим оталар (турмушдан) қайтган қизи келганда -гоҳида у (аёлда) маломат бўлмайди ва у тарафдан бирор камчилик юз бермаган- отаси уни қаҳрлилик ёки қўрс услуб билан ёҳуд қўпол сўз билан ёкида совуққонлик билан ё сўкиш, дўппослаш билан ёки уни ҳақорат қилиш ёҳуд кўп маломат ё таъна қилиш ва бундан бошқа жароҳат устига жароҳат ва оғриқ устига оғриқни зиёда қиладиган ишлар билан қарши олади. (Турмушдан) қайтган қиз агар отасининг уйига келса, бас, унга (отасига) унга ғамхўрлик қилиш ва унга яхшилик қилиш ҳаққини адо қилиши, Аллоҳ таолодан у ҳақда тақво қилиши вожибдир. Чунки у унинг қизи. Чунки у унинг қизи ва ҳомийси. У (қиз) унинг уйига қайтиб келди. Унинг масъулияти эрнинг вафоти ёки ундан талоқ олгани сабабли унинг (отанинг) зиммасига ва бўйнига ўтди. Унга (отага) унинг ҳаққини яхшилик ва ғамхўрлик қилиш билан адо этиши, Аллоҳ таборака ва таолодан унинг ҳаққида қўрқиши вожиб бўлади. Яна (турмушдан) қайтган қизнинг юқорида ўтган, ушбу бобдан олдинги бобда ўтганларнинг умуми остига дохил бўлишига қарамай алоҳида ёдга олиниши, (турмушдан) қайтган қизнинг эътиборга муҳтож экани, ортиқча сабр, уни кўп ҳам маломат қилмаслик ва унга қўполлик қилмасликка эҳтиёж сезгани учундир.
(Турмушдан) қайтган қизни ўз қарамоғига олган кишининг фазилати, дедилар. Бу ерда Суроқа ибн Жуъшумдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига шундай деганларини келтирдилар: “Сизни садақаларнинг энг улканига йўллаб қўймайми?”. Бу, юқорида бир неча бор айтганимдек ташвиқот ва тарғиб қилиш услубларидндир. “Сизни садақаларнинг энг улкани ёки энг улкан садақалардан (бири)га йўллаб қўймайми?”. У киши: “Албатта, эй Расулуллоҳ”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳузурингизга қайтган қизингиз”, дедилар. Қайтган қизингиз, яъни, ё эрининг вафоти ёки талоқ сабабли (турмушдан) сизнинг ҳузурингизга қайтган ҳолатда. “Ҳузурингизга қайтган қизингиз. Уни сиздан ўзга ғамхўри йўқ”. Яъни, сиздан ўзга унга инфоқ қиладиган, унга ғамхўрлик қиладиган ва унга нафақа (ажратишни) адо этадиган киши йўқ. Чунки сиз унинг ҳомийси, унинг нафақаси ва унга ғамхўрлик қилиш ҳақида масъулсиз. Уни сиздан ўзга ғамхўри йўқ. Бу ўринда (турмушдан) қайтган қизни қарамоғига олиш энг улкан садақалар жумласидан экани (зикр қилиняпти). Энг улкан садақалардан. Бу ўринда яна шу ишга ўхшаши билан синовга учраган вақтда оталарга сабр қилиши, ажрни умид қилиши ҳамда Аллоҳ таборака ва таолонинг қазои қадарига рози бўлишига даъват қилиняпти. “Ҳузурингизга қайтган қизингиз. Уни … ғамхўри йўқ”. Яъни, унга сиздан ўзга инфоқ қилувчи йўқ.
Ҳадис Мусо ибн Улайнинг отасидан ривояти, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суроқа ибн Жуъшумга: “Сизни … йўллаб қўймайми?”, дедилар….
Улай Суроқа билан учрашмаган. Демак, унда (ҳадис санадида) узилиш бор. Мусо ибн Улай ҳақида Ибн Абдулбарр шундай деди: Ёлғиз ўзи (ривоят) қилганда кучли эмас. (Ривоят)да ёлғизланиб қолганда кучли эмас. Ана шу сабабли ҳадис заифга чиқарилди. Бироқ юқоридаги сарлавҳада ворид бўлган ҳадислар ундан беҳожат қилади. Ҳамда мусанниф раҳимаҳуллоҳда, ушбу сарлавҳанинг охиридаги ҳадис ҳам. Ҳа (шундай)

mutaallim 01-01-2016, 11:47 AM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Такфирга боғлиқ шубҳалар ва уларга раддия

Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Оламларга раҳмат қилиб юборилган зотга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига тўла-тўкист саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Аллоҳ йўлидаги севиклиларим, ушбу мажлисда такфир борасида радикаллашган ва тажовузга қўл урганларнинг айрим шубҳалари ҳақида гаплашамиз. Қандай муноқаша қилиниши ва қандай раддия берилишини баён қиламиз. Ушбу шубҳалар шаръан бирор вазнга эга эмаслиги, балки у илмсиз кишилар орасида тарқалаётганини баён қилиш учун уларнинг шубҳаларидан мисоллар келтирамиз. Ушбу шубҳалар ҳақидаги сўзимни икки муқаддима билан очаман.
Биринчи муқаддимага келсак, илм, ишонч билдирилган ўз эгаларидангина олинади. Хоҳ у ҳукмлар ва ҳужжатларни тушунишга боғлиқ илм бўлсин, хоҳ уламоларнинг сўзларини тушунишга боғлиқ бўлсин баробардир. Батаҳқиқ илм динни танишлик учун бўлган йўл. Демак, инсонга динини қаердан олишни билишлиги лозим бўлади. Шунинг учун салафлар: ушбу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар, деб айтишган. Илм олим дея гувоҳлик берилган ҳамда (ақида ва манҳажи) саломат дея гувоҳлик берилган ишончли уламолардан олинади. Бу илм Китоб ва суннат далилларини тушунишликка тааллуқли бўлиши баробардир. Ҳужжатларни билишингиз етарли бўлмайди. Балки ҳужжатларни тушунишингиз талаб этилгандир Ҳужжатларни тушуниш эса уламоларга қайтиш билан бўлади. Ёки уламоларнинг сўзини тушунишга боғлиқ бўлсин. Батаҳқиқ, уламоларнинг сўзи уламоларнинг йўли орқали тушунилади. Чунки бугунги кунда кўпчилик одамлар китобларга мурожаат қиладилар. Китобларни ўқийдилар, уламоларнинг сўзларини ўзларича тушунадилар. Бу эса уларни қоқилишга олиб боради. Шунинг учун қадимдан айтилганки: кимнинг шайхи китоби бўлса, унинг хатоси тўғрисидан кўпроқ бўлади. Демак, бизга бу ишни тушуниб олишимиз лозим бўлади. У ҳам бўлса, илмда ишонч билдирилган уламоларга мурожаат қилинади. Хоҳ ҳужжатларга тааллуқли нарсаларда бўлсин ёки уламоларнинг сўзига боғлиқ бўлсин.
Иккинчи муқаддима: фитна аҳлига яқин бўлиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, улардан (илм) олиш ва уларнинг сўзини тинглаш жоиз эмас. Балки мусулмонга ўзини фитна, фирқа бўлиб бўлиниш ва ёмонлик аҳлидан узоқ қилиши вожиб бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фитна бўлади. Унда ён бошлаган ўтирган кишидан яхшироқ, ўтирган тик тургандан яхшироқ, тик турган юриб кетаётгандан яхшироқ, юриб кетаётган югуриб кетаётгандан яхшироқдир. Ким унга кўз тикса ўз домига тортиб кетади. Кимки бошпана ёки паноҳгоҳ топса, бас, у билан паноҳлансин”. Уламолар айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан умматни фитналардан узоқ бўлишга тарғиб қилишни хоҳладилар. Инсон фитналар ва уларга қулоқ солишдан узоқ бўлгани сари шаръан мақтовга сазовор бўлади. Фитна юз беради. Унда ён бошлаган киши ўтирган кишидан яхшироқ бўлади. Айтдиларки: чунки ён бошлаган киши кам кўради ва оз эшитади. Агар ҳаракатланишни хоҳласа, албатта, у кўп ҳаракат қилишга эҳтиёж сезади. Демак, у ўтирган кишидан яхшироқ. Чунки у фитнадан узоқроқ…. Ўзини фитналарга (кўндаланг қилса), батаҳқиқ, у уни тортиб кетади. Ким бошпана ёки паноҳгоҳ топса, бас, у билан паноҳлансин. Бошпана Аллоҳнинг фазл-у марҳаматидан кейин у илм ва уламолардир. Кимда-ким раббоний уламоларни топса, бас, уларни лозим тутсин, уларга эргашсин ва улар айтаётган нарсаларга қулоқ тутсин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким дажжолни эшитса, бас, ундан узоқлашсин”. Аллоҳга қасамки, киши ўзини мўмин деб билган ҳолда унинг (дажжолнинг) олдига келади ва унга қўзғатилган шубҳалар сабаб унга (дажжолга) эргашиб кетади. Ким дажжолни эшитса –дажжол фитнаси улкан, ундан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз- ундан узоқлашсин. Яъни, ундан йироқ бўлсин. Ҳар қанча ўзида (салоҳият) кўрса ҳам ундан узоқлашсин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу суратни баён қилиб, шундай дедилар: Аллоҳга қасамки, киши ўзини мўмин деб билган ҳолида унинг (дажжолнинг) олдига келади. Мен мўминман, менга таъсирирни ўтказмайди, (дейди). Унда қўзғатилган шубҳалар сабабли унга (дажжолга) эргашиб кетади. Шубҳа ва унинг эгаларидан узоқ бўлиш вожиб. Мусулмон раббоний уламоларнинг этагини лозим тутиши вожибдир. Агар биз ушбу икки муқаддимага амал қилсак, албатта, шубҳалар эшигини аслидан тўсган бўламиз. Батаҳқиқ, шубҳалар ҳаргиз бизга етиб келмайди. Агар илмни ўз эгаларидан олсак ҳамда фитна ва унинг аҳлдидан узоқ бўлсак шубҳалар эшигини тўсамиз. Агар бу (зеҳнимизда) қарор топган бўлса мен сизларга ушбу фикр эгалари такрорлайдиган айрим шубҳаларни ва уларга қандай раддия берилишини ҳавола қиламан. Ушбу шубҳалардан бири (қуйидаги) даъволари: ҳукмдор ва раҳбарлар кофирларни дўст тутадилар. Далил шуки, хитоб қилиш ва номаларида улар (кофирлар) уларнинг дўсти эканини зикр қиладилар, улар мисол учун фалончи қадрдон халқни қутлаймиз деб ёзадилар ҳамда кофирлардан бўлган фалончи дўстимизга дейдилар. Шундай деб ўзларини кофирларни дўст тутишликларини эътироф этадилар. Ким кофирни дўст тутса, бас, у кофир. Ушбу шубҳага икки жиҳатдан жавоб берилади:
Биринчи жиҳати: бу ўринда кофирларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилда муҳаббат изҳор қилиш билан қалбий муҳаббат ўртасида фарқ бор. Биринчиси асло дўст тутиш жумласидан эмас. Балки дўст тутиш, у қалбда ўрнашган қалбий муҳаббатдир. Кофирларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилда муҳаббат изҳор қилишга шаръан изн берилган. Яъни, мисол учун ҳозир Европа давлатларидаги биродарларимиз ўша давлатларда жиноятчилар амалга оширган портлатишлардан кейин азоб чекмоқдалар. Улардан бирор киши ёки ўша ердаги мусулмонга уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилида кофирларни яхши кўришини изҳор қилишининг ҳечқиси йўқ. Модомики қалби шариат асосига боғланган экан. Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “(Модомики, барча иш – бутун мулк Аллоҳнинг қўлида экан, демак) Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз”. (Оли Имрон: 28). Шоҳид (ўрни) шуки, Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятда мўминларга кофирларни дўст тутишни ҳаром қилди. Бундан бир нарсани истисно қилди. У ҳам бўлса уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун дўстлик ва муҳаббатни изҳор қилиш. Мўмин мисол учун кофирлар орасида бўлса ҳамда жони ва молига қўрқса, бас, унга қалби иймонга ҳотиржам бўлган ҳолда тили билан муроса-и мадора қилиши жоиз бўлади. Агар бу хос зарарни даф қилиш ёки хос фойдани жалб қилиш учун бўлар экан, демак, жамият фойдаси авлороқ бобдандир. Ҳукмдор агар шунда юрт ва бандалардан ёмонликни даф қилиш бор деб билса, унга тилда юзаки муҳаббатни изҳор қилиши рухсат этилади. Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ ўз тафсирида ушбу оят борасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: Аллоҳ таоло мўминларни –иборага эътибор беринглар- Аллоҳ мўминларни кофирларга лутф кўрсатишлари ва мўминларни қўйиб уларни дўст тутишларидан қайтарди. Кофирлар улар устидан ғолиб бўлишлари, натижада уларга динда хилоф бўлган ҳолларида лутф изҳор қилишлари мустаснодир. Бу Унинг ушбу қавли: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имрон: 28). Агар кофирлар ғолиб бўлса, уларда куч-қувват бўлса ҳамда мусулмон ўзи ҳақида қўрқса ёки ҳукмдор мусулмонлар ҳақида қўрқса, бас, уларга тилида лутф кўрсатиши жоиз. Тилда лутф ва муҳаббат изҳор қилиши (жоиз). Ибн Жарир Суддийдан ушбу оят ҳақида шундай ривоят қилади, (Суддий) деди: дўст тутишга келсак, яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг уларни дўст тутишдан қайтаруви, дўст тутишга келсак, бу уларни динлари учун дўст тутишидир. Бу, уламоларнинг ушбу сўзлари маъноси: дўст тутиш уларни динлари учун дўст тутиши. Уларни динлари учун дўст тутади, уларни динлари учун дўст тутгани сабабли уларга мўминларнинг айб-(камчилик)ларини (айтиб) ёрдам беради. Ким шундай қилса, бас, у мушрик. Эҳтиёт бўлиб туриши (юзаки муомала қилиши) мустасно. Бу қандай? Уларни динлари учун дўст тутиши ва мўминлардан пок-(безор) эканини тилида изҳор қилади, дедилар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ деди: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имром: 28), қавлига келсак, яъни, баъзи диёрлар ёки вақтларда уларнинг ёмонлигидан қўрққан киши мустасно. Унга ботини ва нияти билан эмас, зоҳири билан улардан сақланиши жоиз бўлади. Бухорий Абуд Дардо розияллоҳу анҳудан ҳикоя қилганидек: “Биз қалбларимиз уларни лаънатлаган ҳолда (маълум бир) қавмларнинг юзларига тиржаярдик”. Шайх Ибн Саъдий деди -Аллоҳ азза ва жалла у кишини ўз раҳматига олсин- Аллоҳ деди: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имрон: 28). Яъни, улардан жонларингиз ҳақида қўрқасизлар. Шунда сизларга у сабабли қонларингизни сақлайдиган тилдаги эҳтиёткорлик ва эҳтиёткорлик ҳосил бўладиган нарсани изҳор қилишингиз ҳалол бўлади. Демак, қалб муҳаббати билан тилда муҳаббат изҳор қилиш ўртасида фарқ бор. Тилда муҳаббат изҳор қилишликдан такфирни тақозо қиладиган дўст тутишликни-ку қўя туринг шариатга хилоф чиқиш ҳам келиб чиқмайди.
Иккинчи жиҳати: бу қалб муҳаббати ва бу уларни қалблари билан яхши кўриш дея мужодала нуқтаи назаридан сизларнинг (сўзингизга) кўндик ҳам дейлик. Рақибга ён бериш бобидан кўндик ҳам дейлик, аслида эса рози бўлинмайди. Кофирни қалбда яхши кўришнинг ҳар бири ҳам иймонни бузадиган куфр бўлавермайди. Балки иймонни бузадиган қалб муҳаббати, у уларни динлари учун яхши кўришликдир. Кофирни дунё, дунёвий фойдалардан бир фойда учун яхши кўришга келсак, бас, у маъсият, исломдан чиқарадиган куфр эмас. Бунга эса Ҳатиб розияллоҳу анҳунинг қиссаси очиқ-ойдин далолат қилади. Алий розияллоҳу анҳу дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен, Зубайр ва Миқдод ибн Асвадни жўнатиб: “Хох боғига етгунингизча йўл босинглар”, дедилар. Макка йўлидаги жой. “У ерда бир аёл бор”. У ерда бир аёл киши бор. “Унда мактуб бўлиб, ундан уни олинглар”. (Алий розияллоҳу анҳу) деди: “Жўнадик. Боғга етгунимизгача отларимиз тез суратда чопиб борди. Ва биз аёлга етиб олиб: мактубни чиқар, дедик. У: менда мактуб йўқ, деди. Менда нома йўқ. Унга: ё мактубни чиқарасан ёки кийимни ечамиз, дедилар. Сенда мактуб бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай хабар берганлар. Ё мактубни чиқарасан ёки кийимни ечамиз. Аёл ҳур-(озод) эди. Унинг кийимларини ечиш билан таҳдид қилганларида ўрилган сочидан уни чиқарди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб келдик. Унда шундай (сатрлар) бор экан: Ҳатиб ибн Аби Балтаъадан мушриклардан иборат одамларга, яъни, Макка аҳлидан бўлганларнинг номларини айтган. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи ишларидан хабардор қилган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ҳатиб, бу нимаси?”, дедилар. Албатта бу ерда эй биродарлар, Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)нинг мушрикларга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яқинда уларга юриш қилишларини хабар бериши… Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор қавмга юриш қилишни хоҳлаганларида яширардилар. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши мушрикларга ёрдам беришлик ҳамда муҳаббатга далолат бор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Эй Ҳатиб, бу нимаси?”. У кишидан тафсилот сўрадилар. У кишидан тафсилот сўраганларида, бу айни иш мутлақ куфр эмаслигига далолат қилади. Агар мутлақ куфр бўлганида тафсилот сўрашга эҳтиёж тушмасди. “Эй Ҳатиб, бу нимаси?-дедилар. У киши: “Эй Расулуллоҳ! Мен ҳақимда шошилманг. Мен Қурайшга четдан келган кишиман. Унинг ўзидан эмасман. Сиз билан бирга бўлган муҳожирларнинг Маккада қариндошлари бўлиб, улар воситасида аҳли оила ва молларини ҳимоя қиладилар. Улар орасида насл-у насаб жиҳатидан бу қўлдан кетган экан, қариндошларимни унинг воситасида ҳимоя қиладиган уларга бир яхшилик қилишни хоҳладим. Куфр, муртадлик ҳамда исломдан кейин куфрга рози бўлган ҳолда қилмадим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у рост сўзлади”-дедилар. Яъни, у киши бунга куфр ва муртадлик қилган ҳолда қўл урмади. Бу эса ушбу феълнинг ўзи куфр эмаслигига далолат қилади. Умар (розияллоҳу анҳу): “Эй Расулуллоҳ! Менга қўйиб беринг, бу мунофиқнинг бўйнини чопай”, деди. Бу ўринда уламолар: Умар розияллоҳу анҳунинг бу ўриндаги сўзи ҳолатнинг зоҳири эътибори биландир, дедилар. Ҳолатнинг зоҳири эътибори билан. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини маломат қилмадилар. Бироқ у кишига ушбу иш ярамайди дея баён қилдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у Бадрда иштирок этган. Сен қаердан биласан? Шояд Аллоҳ, дарҳақиқат, Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”. Ҳадис маълум бўлганидек Саҳиҳайндадир. Бу ерда эй биродарлар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари икки ишга далолат қилади.
Биринчи иш: Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)дан (содир бўлган) ёрдам бериш бўлмиш ушбу иш муҳаббатга далолат қилади. Унинг ўзиёқ куфр эмас. Нима учун? Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у Бадрда иштирок этган. Сен қаердан биласан? Шояд Аллоҳ Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”, дедилар. Агар бирор киши айтсаки: бу ерда уни такфир қилмадилар. Чунки у киши Бадрда иштирок этган ва (гуноҳлари) мағфират қилинган. Чунки у Бадрда иштирок этган. Айтамизки: агар у куфр бўлганида мағфират қилинмасди. Тавба қилишлари мустасно. Батаҳқиқ, куфр асло фазилат сабабли мағфират қилинмайди. Куфр фазилат сабаб мағфират қилинмайди.
Иккинчи иш: у ушбу ишнинг маъсият эканига далолат қилади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шояд Аллоҳ Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”. Мағфират гуноҳ ёки маъсият учун бўлади. Буни бу ўринда муҳаббат ҳақидаги сўзимизга нима алоқаси бор? Алоқаси Бухорийда ушбу қиссадан кейин ворид бўлган нарсадир. У киши: “Аллоҳ сура нозил қилди: “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!...”. (Мумтаҳана: 1)”, дедилар. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ буни изоҳлаб, шундай дедилар: “Гоҳида кишида қариндошчилик ё бирор ҳожат учун уларни яхши кўриш юз беради. Шунда у гуноҳ бўлади. У сабаб иймони нуқсонлашади. Ҳатиб ибн Аби Балтаъа томонидан содир бўлгани каби у сабабли кофир бўлмайди. Муҳаббат дунёвий ҳожат ва дунёвий фойда учун (бўлса) ҳамда дин учун бўлмаса маъсиятдир, куфр эмас. Ҳукмдор томонидан содир бўлаётган бу ибораларнинг ҳақиқати шуки, улар тилда хитоб қилишдир. Тилда қилинган хитоб эса қалбдаги нарсага далолат қилмайди. Гоҳида унга рухсат берилган бўлади. У қалб муҳаббати дея рози бўлдик ҳам дейлик, бас, бу муҳаббат дунё учун, айтганларидек, фойдаларни алишиш учун. Дунё учун муҳаббат куфр эмас. Балки у гуноҳ. Иймонни нуқсонли қилади ва иймонни бузмайди.
Ҳурматли шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

Эслатма: маърузанинг 23 дақиқаси таржима қилинди. Қолган қисми қуйида алоҳида кўринишда эътиборингизга ҳавола қилинади.
0571 01-01-2016, 11:14 AM
Ассалому алайкум. "Жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жума кунигача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади" ушбу маълумот саҳиҳми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
abu abdur-Rahman 01-01-2016, 01:40 AM
ассаламу алайкум уа рахматуЛлахи уа баракатуху! я тут недавно и незнаю можно ли задать вопрос тут... братья в одном лекции Дильмурат ага привел хадис, там рассказывается что один из сахаб пришел пророку (мир ему и благословение Аллаха) и посоветовался кому отдать дочь из трех сахабы. после того как посланник Аллаха (мир ему и благословение Аллаха) ответил ему, а тот сахаба и его жена (радыйАллаху анхума) не хотели отдать дочь на того который указал пророк (мир ему и благословение Аллаха) и тогда дочь говорит: "вы отказываетесь даже если так сказал посланник (мир ему и благословение)?" (примерно)
может кто то знает этого хадиса (хадис и иснад от кого, кто привел)...
1101 12-31-2015, 07:49 PM
Савол: Ассаламу алайкум. Мен таксист бўлиб ишлайман. Баъзи биродарлар бозорда олди-сотди билан шуғулланишади. Бугун кофирларнинг байрами кунида ишлашнинг ҳукми нима? Аллоҳ рози бўлсин. Жавобни кутамиз.
Pages (290):    1 68 69 70 71 72 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,524
Latest member: ConnieVot
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 24 online users. 0 Member(s) | 21 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,860
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,250
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,496
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,568
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.