Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Оламларга раҳмат қилиб юборилган зотга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига тўла-тўкист саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Аллоҳ йўлидаги севиклиларим, ушбу мажлисда такфир борасида радикаллашган ва тажовузга қўл урганларнинг айрим шубҳалари ҳақида гаплашамиз. Қандай муноқаша қилиниши ва қандай раддия берилишини баён қиламиз. Ушбу шубҳалар шаръан бирор вазнга эга эмаслиги, балки у илмсиз кишилар орасида тарқалаётганини баён қилиш учун уларнинг шубҳаларидан мисоллар келтирамиз. Ушбу шубҳалар ҳақидаги сўзимни икки муқаддима билан очаман.
Биринчи муқаддимага келсак, илм, ишонч билдирилган ўз эгаларидангина олинади. Хоҳ у ҳукмлар ва ҳужжатларни тушунишга боғлиқ илм бўлсин, хоҳ уламоларнинг сўзларини тушунишга боғлиқ бўлсин баробардир. Батаҳқиқ илм динни танишлик учун бўлган йўл. Демак, инсонга динини қаердан олишни билишлиги лозим бўлади. Шунинг учун салафлар: ушбу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар, деб айтишган. Илм олим дея гувоҳлик берилган ҳамда (ақида ва манҳажи) саломат дея гувоҳлик берилган ишончли уламолардан олинади. Бу илм Китоб ва суннат далилларини тушунишликка тааллуқли бўлиши баробардир. Ҳужжатларни билишингиз етарли бўлмайди. Балки ҳужжатларни тушунишингиз талаб этилгандир Ҳужжатларни тушуниш эса уламоларга қайтиш билан бўлади. Ёки уламоларнинг сўзини тушунишга боғлиқ бўлсин. Батаҳқиқ, уламоларнинг сўзи уламоларнинг йўли орқали тушунилади. Чунки бугунги кунда кўпчилик одамлар китобларга мурожаат қиладилар. Китобларни ўқийдилар, уламоларнинг сўзларини ўзларича тушунадилар. Бу эса уларни қоқилишга олиб боради. Шунинг учун қадимдан айтилганки: кимнинг шайхи китоби бўлса, унинг хатоси тўғрисидан кўпроқ бўлади. Демак, бизга бу ишни тушуниб олишимиз лозим бўлади. У ҳам бўлса, илмда ишонч билдирилган уламоларга мурожаат қилинади. Хоҳ ҳужжатларга тааллуқли нарсаларда бўлсин ёки уламоларнинг сўзига боғлиқ бўлсин.
Иккинчи муқаддима: фитна аҳлига яқин бўлиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, улардан (илм) олиш ва уларнинг сўзини тинглаш жоиз эмас. Балки мусулмонга ўзини фитна, фирқа бўлиб бўлиниш ва ёмонлик аҳлидан узоқ қилиши вожиб бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фитна бўлади. Унда ён бошлаган ўтирган кишидан яхшироқ, ўтирган тик тургандан яхшироқ, тик турган юриб кетаётгандан яхшироқ, юриб кетаётган югуриб кетаётгандан яхшироқдир. Ким унга кўз тикса ўз домига тортиб кетади. Кимки бошпана ёки паноҳгоҳ топса, бас, у билан паноҳлансин”. Уламолар айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан умматни фитналардан узоқ бўлишга тарғиб қилишни хоҳладилар. Инсон фитналар ва уларга қулоқ солишдан узоқ бўлгани сари шаръан мақтовга сазовор бўлади. Фитна юз беради. Унда ён бошлаган киши ўтирган кишидан яхшироқ бўлади. Айтдиларки: чунки ён бошлаган киши кам кўради ва оз эшитади. Агар ҳаракатланишни хоҳласа, албатта, у кўп ҳаракат қилишга эҳтиёж сезади. Демак, у ўтирган кишидан яхшироқ. Чунки у фитнадан узоқроқ…. Ўзини фитналарга (кўндаланг қилса), батаҳқиқ, у уни тортиб кетади. Ким бошпана ёки паноҳгоҳ топса, бас, у билан паноҳлансин. Бошпана Аллоҳнинг фазл-у марҳаматидан кейин у илм ва уламолардир. Кимда-ким раббоний уламоларни топса, бас, уларни лозим тутсин, уларга эргашсин ва улар айтаётган нарсаларга қулоқ тутсин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким дажжолни эшитса, бас, ундан узоқлашсин”. Аллоҳга қасамки, киши ўзини мўмин деб билган ҳолда унинг (дажжолнинг) олдига келади ва унга қўзғатилган шубҳалар сабаб унга (дажжолга) эргашиб кетади. Ким дажжолни эшитса –дажжол фитнаси улкан, ундан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз- ундан узоқлашсин. Яъни, ундан йироқ бўлсин. Ҳар қанча ўзида (салоҳият) кўрса ҳам ундан узоқлашсин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу суратни баён қилиб, шундай дедилар: Аллоҳга қасамки, киши ўзини мўмин деб билган ҳолида унинг (дажжолнинг) олдига келади. Мен мўминман, менга таъсирирни ўтказмайди, (дейди). Унда қўзғатилган шубҳалар сабабли унга (дажжолга) эргашиб кетади. Шубҳа ва унинг эгаларидан узоқ бўлиш вожиб. Мусулмон раббоний уламоларнинг этагини лозим тутиши вожибдир. Агар биз ушбу икки муқаддимага амал қилсак, албатта, шубҳалар эшигини аслидан тўсган бўламиз. Батаҳқиқ, шубҳалар ҳаргиз бизга етиб келмайди. Агар илмни ўз эгаларидан олсак ҳамда фитна ва унинг аҳлдидан узоқ бўлсак шубҳалар эшигини тўсамиз. Агар бу (зеҳнимизда) қарор топган бўлса мен сизларга ушбу фикр эгалари такрорлайдиган айрим шубҳаларни ва уларга қандай раддия берилишини ҳавола қиламан. Ушбу шубҳалардан бири (қуйидаги) даъволари: ҳукмдор ва раҳбарлар кофирларни дўст тутадилар. Далил шуки, хитоб қилиш ва номаларида улар (кофирлар) уларнинг дўсти эканини зикр қиладилар, улар мисол учун фалончи қадрдон халқни қутлаймиз деб ёзадилар ҳамда кофирлардан бўлган фалончи дўстимизга дейдилар. Шундай деб ўзларини кофирларни дўст тутишликларини эътироф этадилар. Ким кофирни дўст тутса, бас, у кофир. Ушбу шубҳага икки жиҳатдан жавоб берилади:
Биринчи жиҳати: бу ўринда кофирларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилда муҳаббат изҳор қилиш билан қалбий муҳаббат ўртасида фарқ бор. Биринчиси асло дўст тутиш жумласидан эмас. Балки дўст тутиш, у қалбда ўрнашган қалбий муҳаббатдир. Кофирларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилда муҳаббат изҳор қилишга шаръан изн берилган. Яъни, мисол учун ҳозир Европа давлатларидаги биродарларимиз ўша давлатларда жиноятчилар амалга оширган портлатишлардан кейин азоб чекмоқдалар. Улардан бирор киши ёки ўша ердаги мусулмонга уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилида кофирларни яхши кўришини изҳор қилишининг ҳечқиси йўқ. Модомики қалби шариат асосига боғланган экан. Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “(Модомики, барча иш – бутун мулк Аллоҳнинг қўлида экан, демак) Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз”. (Оли Имрон: 28). Шоҳид (ўрни) шуки, Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятда мўминларга кофирларни дўст тутишни ҳаром қилди. Бундан бир нарсани истисно қилди. У ҳам бўлса уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун дўстлик ва муҳаббатни изҳор қилиш. Мўмин мисол учун кофирлар орасида бўлса ҳамда жони ва молига қўрқса, бас, унга қалби иймонга ҳотиржам бўлган ҳолда тили билан муроса-и мадора қилиши жоиз бўлади. Агар бу хос зарарни даф қилиш ёки хос фойдани жалб қилиш учун бўлар экан, демак, жамият фойдаси авлороқ бобдандир. Ҳукмдор агар шунда юрт ва бандалардан ёмонликни даф қилиш бор деб билса, унга тилда юзаки муҳаббатни изҳор қилиши рухсат этилади. Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ ўз тафсирида ушбу оят борасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: Аллоҳ таоло мўминларни –иборага эътибор беринглар- Аллоҳ мўминларни кофирларга лутф кўрсатишлари ва мўминларни қўйиб уларни дўст тутишларидан қайтарди. Кофирлар улар устидан ғолиб бўлишлари, натижада уларга динда хилоф бўлган ҳолларида лутф изҳор қилишлари мустаснодир. Бу Унинг ушбу қавли: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имрон: 28). Агар кофирлар ғолиб бўлса, уларда куч-қувват бўлса ҳамда мусулмон ўзи ҳақида қўрқса ёки ҳукмдор мусулмонлар ҳақида қўрқса, бас, уларга тилида лутф кўрсатиши жоиз. Тилда лутф ва муҳаббат изҳор қилиши (жоиз). Ибн Жарир Суддийдан ушбу оят ҳақида шундай ривоят қилади, (Суддий) деди: дўст тутишга келсак, яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг уларни дўст тутишдан қайтаруви, дўст тутишга келсак, бу уларни динлари учун дўст тутишидир. Бу, уламоларнинг ушбу сўзлари маъноси: дўст тутиш уларни динлари учун дўст тутиши. Уларни динлари учун дўст тутади, уларни динлари учун дўст тутгани сабабли уларга мўминларнинг айб-(камчилик)ларини (айтиб) ёрдам беради. Ким шундай қилса, бас, у мушрик. Эҳтиёт бўлиб туриши (юзаки муомала қилиши) мустасно. Бу қандай? Уларни динлари учун дўст тутиши ва мўминлардан пок-(безор) эканини тилида изҳор қилади, дедилар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ деди: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имром: 28), қавлига келсак, яъни, баъзи диёрлар ёки вақтларда уларнинг ёмонлигидан қўрққан киши мустасно. Унга ботини ва нияти билан эмас, зоҳири билан улардан сақланиши жоиз бўлади. Бухорий Абуд Дардо розияллоҳу анҳудан ҳикоя қилганидек: “Биз қалбларимиз уларни лаънатлаган ҳолда (маълум бир) қавмларнинг юзларига тиржаярдик”. Шайх Ибн Саъдий деди -Аллоҳ азза ва жалла у кишини ўз раҳматига олсин- Аллоҳ деди: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имрон: 28). Яъни, улардан жонларингиз ҳақида қўрқасизлар. Шунда сизларга у сабабли қонларингизни сақлайдиган тилдаги эҳтиёткорлик ва эҳтиёткорлик ҳосил бўладиган нарсани изҳор қилишингиз ҳалол бўлади. Демак, қалб муҳаббати билан тилда муҳаббат изҳор қилиш ўртасида фарқ бор. Тилда муҳаббат изҳор қилишликдан такфирни тақозо қиладиган дўст тутишликни-ку қўя туринг шариатга хилоф чиқиш ҳам келиб чиқмайди.
Иккинчи жиҳати: бу қалб муҳаббати ва бу уларни қалблари билан яхши кўриш дея мужодала нуқтаи назаридан сизларнинг (сўзингизга) кўндик ҳам дейлик. Рақибга ён бериш бобидан кўндик ҳам дейлик, аслида эса рози бўлинмайди. Кофирни қалбда яхши кўришнинг ҳар бири ҳам иймонни бузадиган куфр бўлавермайди. Балки иймонни бузадиган қалб муҳаббати, у уларни динлари учун яхши кўришликдир. Кофирни дунё, дунёвий фойдалардан бир фойда учун яхши кўришга келсак, бас, у маъсият, исломдан чиқарадиган куфр эмас. Бунга эса Ҳатиб розияллоҳу анҳунинг қиссаси очиқ-ойдин далолат қилади. Алий розияллоҳу анҳу дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен, Зубайр ва Миқдод ибн Асвадни жўнатиб: “Хох боғига етгунингизча йўл босинглар”, дедилар. Макка йўлидаги жой. “У ерда бир аёл бор”. У ерда бир аёл киши бор. “Унда мактуб бўлиб, ундан уни олинглар”. (Алий розияллоҳу анҳу) деди: “Жўнадик. Боғга етгунимизгача отларимиз тез суратда чопиб борди. Ва биз аёлга етиб олиб: мактубни чиқар, дедик. У: менда мактуб йўқ, деди. Менда нома йўқ. Унга: ё мактубни чиқарасан ёки кийимни ечамиз, дедилар. Сенда мактуб бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай хабар берганлар. Ё мактубни чиқарасан ёки кийимни ечамиз. Аёл ҳур-(озод) эди. Унинг кийимларини ечиш билан таҳдид қилганларида ўрилган сочидан уни чиқарди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб келдик. Унда шундай (сатрлар) бор экан: Ҳатиб ибн Аби Балтаъадан мушриклардан иборат одамларга, яъни, Макка аҳлидан бўлганларнинг номларини айтган. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи ишларидан хабардор қилган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ҳатиб, бу нимаси?”, дедилар. Албатта бу ерда эй биродарлар, Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)нинг мушрикларга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яқинда уларга юриш қилишларини хабар бериши… Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор қавмга юриш қилишни хоҳлаганларида яширардилар. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши мушрикларга ёрдам беришлик ҳамда муҳаббатга далолат бор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Эй Ҳатиб, бу нимаси?”. У кишидан тафсилот сўрадилар. У кишидан тафсилот сўраганларида, бу айни иш мутлақ куфр эмаслигига далолат қилади. Агар мутлақ куфр бўлганида тафсилот сўрашга эҳтиёж тушмасди. “Эй Ҳатиб, бу нимаси?-дедилар. У киши: “Эй Расулуллоҳ! Мен ҳақимда шошилманг. Мен Қурайшга четдан келган кишиман. Унинг ўзидан эмасман. Сиз билан бирга бўлган муҳожирларнинг Маккада қариндошлари бўлиб, улар воситасида аҳли оила ва молларини ҳимоя қиладилар. Улар орасида насл-у насаб жиҳатидан бу қўлдан кетган экан, қариндошларимни унинг воситасида ҳимоя қиладиган уларга бир яхшилик қилишни хоҳладим. Куфр, муртадлик ҳамда исломдан кейин куфрга рози бўлган ҳолда қилмадим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у рост сўзлади”-дедилар. Яъни, у киши бунга куфр ва муртадлик қилган ҳолда қўл урмади. Бу эса ушбу феълнинг ўзи куфр эмаслигига далолат қилади. Умар (розияллоҳу анҳу): “Эй Расулуллоҳ! Менга қўйиб беринг, бу мунофиқнинг бўйнини чопай”, деди. Бу ўринда уламолар: Умар розияллоҳу анҳунинг бу ўриндаги сўзи ҳолатнинг зоҳири эътибори биландир, дедилар. Ҳолатнинг зоҳири эътибори билан. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини маломат қилмадилар. Бироқ у кишига ушбу иш ярамайди дея баён қилдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у Бадрда иштирок этган. Сен қаердан биласан? Шояд Аллоҳ, дарҳақиқат, Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”. Ҳадис маълум бўлганидек Саҳиҳайндадир. Бу ерда эй биродарлар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари икки ишга далолат қилади.
Биринчи иш: Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)дан (содир бўлган) ёрдам бериш бўлмиш ушбу иш муҳаббатга далолат қилади. Унинг ўзиёқ куфр эмас. Нима учун? Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у Бадрда иштирок этган. Сен қаердан биласан? Шояд Аллоҳ Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”, дедилар. Агар бирор киши айтсаки: бу ерда уни такфир қилмадилар. Чунки у киши Бадрда иштирок этган ва (гуноҳлари) мағфират қилинган. Чунки у Бадрда иштирок этган. Айтамизки: агар у куфр бўлганида мағфират қилинмасди. Тавба қилишлари мустасно. Батаҳқиқ, куфр асло фазилат сабабли мағфират қилинмайди. Куфр фазилат сабаб мағфират қилинмайди.
Иккинчи иш: у ушбу ишнинг маъсият эканига далолат қилади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шояд Аллоҳ Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”. Мағфират гуноҳ ёки маъсият учун бўлади. Буни бу ўринда муҳаббат ҳақидаги сўзимизга нима алоқаси бор? Алоқаси Бухорийда ушбу қиссадан кейин ворид бўлган нарсадир. У киши: “Аллоҳ сура нозил қилди: “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!...”. (Мумтаҳана: 1)”, дедилар. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ буни изоҳлаб, шундай дедилар: “Гоҳида кишида қариндошчилик ё бирор ҳожат учун уларни яхши кўриш юз беради. Шунда у гуноҳ бўлади. У сабаб иймони нуқсонлашади. Ҳатиб ибн Аби Балтаъа томонидан содир бўлгани каби у сабабли кофир бўлмайди. Муҳаббат дунёвий ҳожат ва дунёвий фойда учун (бўлса) ҳамда дин учун бўлмаса маъсиятдир, куфр эмас. Ҳукмдор томонидан содир бўлаётган бу ибораларнинг ҳақиқати шуки, улар тилда хитоб қилишдир. Тилда қилинган хитоб эса қалбдаги нарсага далолат қилмайди. Гоҳида унга рухсат берилган бўлади. У қалб муҳаббати дея рози бўлдик ҳам дейлик, бас, бу муҳаббат дунё учун, айтганларидек, фойдаларни алишиш учун. Дунё учун муҳаббат куфр эмас. Балки у гуноҳ. Иймонни нуқсонли қилади ва иймонни бузмайди.
Ҳурматли шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ
Эслатма: маърузанинг 23 дақиқаси таржима қилинди. Қолган қисми қуйида алоҳида кўринишда эътиборингизга ҳавола қилинади.