1101   01-09-2016, 12:11 PM
#1
Ассаламу алейкум отаси акика бермаган боса озига акика берип койса боладими йо ота бериш керакми
mutaallim   01-11-2016, 12:59 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Инсон ўзининг ақиқасини қилиши жоизми агар отаси унинг ақиқасини қилмаган бўлса?

Савол: инсон ўзи, аёли ва отаси учун ақиқа қилиши жоизми?
Жавоб: йўқ, ўзининг ақиқасини қилади. У авваламбор болаларининг ақиқасини қилади.
-Ҳа
Агар болаларининг ақиқаси қилинган бўлса. Агар болаларининг ақиқасини қилган бўлса ва фақат ўзининг ақиқаси қолса… Отаси ва онасига келсак, дарҳақиқат, улар Раббиларининг раҳматига риҳлат қилдилар….
Болаларининг ақиқасини қилиб бўлгандан кейин ўзининг ақиқасини қилади. Ўзининг ақиқасини қилади. Ота-онасига келсак, йўқ. У ўзининг ақиқасини қилади агар отаси унинг ақиқасини қилмаган бўлса. Агар (отаси) унинг ақиқасини қилган бўлса, бас, иш ниҳоясига етибди.
Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ
Манба: https://www.youtube.com/watch?v=HElvnVYaZhk

Ўзи учун ақиқа қилиш ҳукми

Савол: ёши катта аёл эканини ёдга олиб, шундай савол йўллаяпти: ўзи учун ақиқа қилиши жоизми? Чунки унинг отаси –Аллоҳ уни ўз раҳматига олсин- унинг ақиқасини қилмаганини таъкидлаб айтяпти.
Жавоб: афзали ҳа. Ўзи учун ақиқа қилсин. Агар отаси жонлиқ сўймаганини таъкидлаётган бўлса. Бас, афзали ўзи учун ақиқа қилиши. Ва барча мақтовлар Аллоҳга хос.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://binbaz.org.sa/node/11686

Савол: оилам туғилган вақтимда менга ақиқа қилишмаган. Ҳозирда менга ўзим учун ақиқа қилишим жоизми?
Жавоб: баъзи уламолар: ўзинг учун жонлиқ сўйишингда монеълик йўқ, дейдилар. Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин.
Савол: ушбу савол йўлловчи айтадики: отам менга ақиқа қилмаган. Дарҳақиқат, Аллоҳ туғилган ўғил болага икки қўй, қиз болага бир қўй ақиқа қилишни жорий қилди. Бироқ отаси камчиликка йўл қўйди ёки ожизлик қилди. У нима қилади? Ўзи учун жонлиқ сўядими?
Жавоб: буни баъзи уламолар айтишган. Бу масалада далил йўқ. Кимнинг отаси унга ақиқа қилмаган бўлса катта бўлганда ўзи учун ақиқа қилади. Бу борада ҳужжат йўқ, сизларга зикр қилганимдек. Валлоҳу аълам. Балки баъзи уламолар шуни тўғри деб биладилар.
Шайх Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий
Манба: “Мажмуъ Кутуб ва Росаил ва Фатава” (15/430).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.