Ҳар бир мункар ва хатони рад этиш барча рисолатлардаги шаръий манҳаж ва буюк солиҳ салафлар юриб ўтган йўлдир
Ҳурматли шайх, аллома Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий қаламига мансуб
Зиё таратувчи икки дурдона
Имом Ибнул Қаййим “Соваъиқ ал-Мурсала” (52)да шундай деди: “Маълумки, ботилни сўзлаш билан ҳақни баён қилишдан сукут сақлаш қўшилса, иккисидан ҳақни билмаслик ва махлуқотларни залолатга бошлашлик туғилади”.
Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳ “Сияр” (14/166)да қироат қилиш билан намозхонларга ҳалақит бераётган кимсалар ҳақида изоҳ бериб, шундай деди: “Бунда намозхонларга очиқ-ойдин ҳалақит беришлик мавжуд. Бу жоиз, тажвид билан қироат қилганларида. Агар қироатлари аралаш, шовқин, (баъзи) сўзларни ютиб юбориш бўлса, бас, бу такрор ҳаромдир. Дарҳақиқат, Аллоҳга қасамки, бузуқлик оммалашди, бидъатлар пайдо бўлди, суннатлар махфий қолди ва ҳақни айтиш озайди. Агар олим ростгўйлик ва ихлос билан сўзласа, албатта, унга шу вақт-(замон) уламоларидан бир қанчаси қарши чиқади. Ундан нафрат уйғотиб, жоҳилга чиқарадилар. Куч ва қувват фақат Аллоҳдадир”.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Аллоҳнинг Расули, аҳли оила ва саҳобалари ҳамда у кишининг йўлларига эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Ҳақ ва ботил, ҳидоят ва залолат ўртасидаги кураш қадимий, қадимга бориб тақалади ҳамда бугунги кунимиз ва қиёмат кунигача тўхтамайдиган давомий. Дарҳақиқат, Расулларнинг аввалгиси Нуҳ алайҳиссалоту вассалам билан кофир қавмлари ўртасидаги шиддатли кураш эллик йили кам минг йилга чўзилди. У киши алайҳиссалоту вассалам кеча-ю кундуз, сирли ва ошкора бирор чарчоқ ва малол олмай уларни даъват қилдилар. Уларга ҳақни баён қиладиган, ботил ва залолатни рад этадиган ишончли ҳужжат ва далилларни қойим қилдилар. Ҳатто кофирлар куфр ва ширкда кибр, қайсарлик ва (оёқ тираб) давом этишнинг ниҳоясига етганларидан кейин шундай дедилар: “Улар (кофирлар) дедилар: «Эй Нуҳ, мана биз билан кўп-баҳсу мужодала қилдинг. Энди агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни (яъни, азобни) келтир-чи»”. (Ҳуд: 32).
Ҳақ ва ботил аҳли ҳамда иймон ва куфр аҳли ўртасидаги бу кураш ана шундай давом этади.
Мана бу Иброҳим (алайҳиссалоту вассалам) қавми билан мужодала қилди, уларга рад этиб бўлмас ҳужжатлар ва узил-кесил далилларни қойим қилди. Отаси, қавми ҳамда куфр ва ботилнинг боши, ўзини илоҳ сановчи куфр подшоҳи билан ҳужжатлашди.
Шунингдек, Мусо (алайҳиссалоту вассалам) Фиръавн ва қавми билан, Фиръавн ва қавмини ҳаққа даъват қилди, уларга ақлий ва шаръий ҳужжат ва далилларни қойим қилди ҳамда уларни кавний оятлар билан мустаҳкамлади.
Элчиларнинг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб, ўз араб қавмларини ҳаққа даъват қилдилар. Уларга аниқ ҳужжатлар ва қатъий далилларни қойим қилдилар, ботилларини асоссиз эканини исботлаб бердилар ва шубҳаларини рад қилдилар. Шунингдек, яҳуд ва насоролардан иборат аҳли Китобга ўзларининг ақлий ва шаръий ҳужжат ва далилларини катта, кўплаб кавний оятлар билан мустаҳкамлаган ҳолда қарши чиқдилар.
Қуръон ва Суннат ушбу ҳужжатлар билан тўла. Ҳақни баён қилиб, ботилни рд этадиган ушбу ҳужжатлардан:
1-Аллоҳ таолонинг қавли: “Кофир бўлган кимсалар: « (Нега) бу Қуръон унга (пайғамбар алайҳис-саломга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?» дедилар. (Эй Муҳаммад), Биз у — Қуръон билан сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (парча-парча ҳолда нозил қилдик) ва уни бўлиб-бўлиб баён қилдик. Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. (Фурқон: 32-33).
a- Ҳофиз Ибн Касир деди: “Аллоҳ таоло кофирларнинг кўплаб эътирози, инжиқликлари ва уларга тегишли бўлмаган нарсалар ҳақида сўз очишлари ҳақида хабар бериб, шундай деди: “Кофир бўлган кимсалар: « (Нега) бу Қуръон унга (пайғамбар алайҳис-саломга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?» дедилар”. Яъни, унга ваҳий қилинаётган ушбу Китоб Таврот, Инжил, Забур ва ундан бошқа илоҳий Китоблардек ўзидан олдинги Китоблар нозил бўлгани каби “Битта тўплам бўлган ҳолида”, нозил бўлмас экан? Аллоҳ уларга бу ҳақда у (Китоб) йигирма уч йилда у билан мўминларнинг қалбларини устивор қилиш учун воқеа ва ҳодисалар ҳамда унга эҳтиёж тушадиган ҳукмларга қараб парча-парча ҳолда нозил бўлди дея жавоб берди. У субҳанаҳу айтганидек: “Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун Биз уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик”. (Исро: 106). Қатода деди: “Уни ҳақиқатда баён қилиб бердик”. Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам деди: “Уни чинакамига изоҳлаб бердик”.
“Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар”. Яъни, ҳужжат ва шубҳа. “Албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. Яъни, улар ҳаққа қарши чиқадиган бирор сўзни айтсалар, албатта, айни ишдаги ҳақни уларнинг сўзларидан кўра очиқ-ойдинроқ, аниқ-равшанроқ ва фасоҳатлироқ нарса билан жавоб бердик.
Саъид ибн Жубайр Ибн Аббосдан: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар”, яъни, Қуръон ва Расулнинг айбини қидирадиган нарсани (келтирсалар). “Албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. Албатта Жаброил Аллоҳдан уларнинг жавобини олиб тушди, деди. (Яъни, У Зот уларнинг бирор шубҳасини қўймай уни асоссиз эканини исботлаб берди. Тоинки мўминлар ўз ишлари ва динларида илм асосида бўлсинлар). Сўнг бунда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафларига аҳамият қаратиляпти. У кишига Аллоҳ томонидан ваҳий эрта-ю кеч, кеча-ю кундуз, сафар ва муқимликда Қуръон олиб келарди”. (Ибн Касир тафсири (6/117-118)).
б- Имом Саъдий деди: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар”. Ҳаққа қарши чиқадиган ва сизнинг рисолатингизни даф қиладиган. “Албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. Яъни, сизга маъноларида ҳақни жамлаган, лафзларида очиқ-ойдин ва тўла баён қилинган Қуръонни нозил қилдик. Маъноларининг бари ҳақ ва рост. Унга бирор ботил ва бирор йўлга кўра шубҳа ораламаган. Лафзлари ва нарсаларнинг ҳад-ҳудудлари энг аниқ-равшан лафз, энг яхши изоҳ, маъноларни тугал баён қилувчи”. (Саъдий тафсири (572)).
2-Аллоҳ таоло деди: “(Ҳақиқий мўминлар кимлар экани маълум бўлиши) ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. (Анъом: 55).
а-Имом Ибн Жарир деди: “(Ҳақиқий мўминлар кимлар экани маълум бўлиши) ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. Аллоҳ таоло ушбу: “Оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”, қавли билан шуни назарда тутқомдаки, ушбу суранинг боши ва очилишидан шу жойгача сизга муфассал қилдик эй Муҳаммад. Бутпарастлардан иборат мушрикларга қарши ҳужжат ва далилларимизни (муфассал қилдик), уларни сизга ажратиб бердик ва баён қилдик. Шунингдек, улардан бошқа миллат аҳли бўлган ботил эгалари инкор қилаётган ҳар бир ҳақдаги белги ва далилларимизни сизга муфассал ёритиб берамиз. (“Ботил эгалари инкор қилаётган ҳар бир ҳақдаги” сўзларига қаранг! Яъни, Қуръон уни ўз ҳужжат ва далиллари билан рад этади. Бу, ислом уламолари тушунган ҳамда залолат ва оғишишларга қарши чиқишда юриб ўтган йўллари бўлиб, исломга мансуб дейилган бирор ботил ва хатони қўймай, албатта, унга киришиб, уни ҳужжат ва далиллар билан танқид қилдилар. Ҳатто ислом ҳар қандай доғдан тоза, пок ҳолда қолади). То ҳақи ботилидан ва соғломи касалидан маълум бўлгунча уларни сизга баён қилиб берамиз”. (Ибн Жарир тафсири (11/394-395)).
Яна шундай деди: “Ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун”. Гўёки уларнинг наздида ушбу сўзнинг маъноси, шунингдек, сизга ва мўминларга жиноятчиларнинг йўли аниқ-равшан бўлиши учун оятларни муфассал қиламиз”.
Яна деди: “Аллоҳ таоло оятларини Китоби ва нозил қилишида баъзиси қолиб айрими эмас, у билан хитоб қилинганларнинг барчасига ҳақ билан ботил маълум бўлиши учун оятларини муфассал қилди”.
б-Имом Ибн Касир ушбу оят тафсирида деди: “Аллоҳ таоло ҳидоят ва тўғри йўлга ҳужжат ва далиллар, мужодала ва қайсарликнинг қораланганидан иборат юқорида ўтганларни баён қилганимиздек, деяпти. “Оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. Яъни, хитоб қилинаётганлар баён қилишга муҳтож бўлган нарсаларини. “Ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун”. Яъни, элчиларга қарши бўлган жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун. “Ва жиноятчи кимсаларнинг йўлини аниқ билишинг учун”, дея қироат ҳам қилинади. Яъни, эй Муҳаммад ёки эй хитоб қилинаётган киши! Жиноятчи кимсаларнинг йўлини (аниқ билишинг учун)”. (Ибн Касир тафсири (3/258)).
Оятда жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши Қуръон ғояларининг катта ғояси экани (айтилмоқда). Чунки унинг махфий бўлишида одамларнинг динлари ва ақлларига зарар бор.
c-Ибнул Қаййим “Фавоид” (107-110) китобида шундай деди: “Аллоҳ таоло деди: “(Ҳақиқий мўминлар кимлар экани маълум бўлиши) ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. Ва деди: “Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз”. (Нисо: 115). Аллоҳ таоло дарҳақиқат, Китобида мўминларнинг йўлларини ва жиноятчи кимсаларнинг йўлларини, буларнинг оқибатини ва анавиларнинг оқибатини, буларнинг амаллари ва анавиларнинг қилмишларини, буларнинг дўстларини ва анавиларнинг ҳамтовоқларини, анавиларни ёрдамсиз қўйиши ва буларга тавфиқ беришини, буларга тавфиқ берилиши сабаблари ва анавилар ёрдамсиз қўйилиши сабабларини муфассал баён қилди. У субҳанаҳу Китобида икки ишни аниқ-тиниқ айтди. Уларни очиқлади, ёритиб берди ва бағоят баён қилди. Ҳатто кўзлар у иккисини зиё ва зулуматни кўргандек кўрди. Аллоҳни, Китобини ва динини билувчилар мўминларнинг йўлини ҳамда жиноятчи кимсаларнинг йўлини тафсилий суратда билди. Уларга икки йўл ошкор бўлди. Худди мақсадига элтувчи йўл ва ҳалокатга элтувчи йўлдан юрувчи кишига ошкор бўлганидек. Ана ўшалар халқларнинг энг билимдони, одамларга энг манфаатлиси ва уларга энг самимийлари. Ва улар етакчилардир. Шу сабабли саҳобалар ўзларидан кейин қиёмат кунигача келадиганларнинг барчасидан (олий бўлиб) кўзга ташланадилар. Батаҳқиқ, улар залолат, куфр ва ширк йўли ҳамда ҳалокатга элтувчи йўлларда ўсиб-улғайдилар. Уни муфассал суратда билдилар. Сўнг уларга Расул келиб, уларни ушбу зулуматлардан ҳидоят йўлига, Аллоҳнинг тўғри йўлига олиб чиқди. Қоп-қоронғу зулматдан тўла ёруғликка, ширкдан тавҳидга, жаҳолатдан илмга, адашишдан тўғриликка, зулмдан адолатга, довдирлик ва кўрликдан ҳидоят ва басиратга чиқдилар. Эришган ва зафар қучган нарсаларининг миқдори ҳамда юриб ўтган йўлларининг миқдорини билдилар. Дарҳақиқат, бирор нарсанинг ҳусни акси билан ошкор бўлади. Балки нарсалар зидди билан маълум бўлади. Натижада унга кўчиб ўтишган нарсаларига рағбат ва муҳаббатлари, ундан кўчиб ўтишган нарсаларига нафрат ва ёмон кўришлари зиёда бўлди. Улар одамларнинг тавҳид, иймон ва исломни энг яхши кўрувчилари, одамлар ичида унинг зиддини энг ёмон кўрувчилари, йўлни тафсилоти билан билувчилари бўлдилар.
Саҳобалардан кейин келганларга келсак, улар орасида исломда ўсиб, унинг зиддини тафсилоти билан билмаганлари, натижада мўминлар йўлининг айрим тафсилотлари жиноятчи кимсаларнинг йўли билан чигал бўлиб кўрингани бор. Батаҳқиқ, чигаллик икки йўлни ёки иккисидан бирини билиш заифлашганда юз беради. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтганларидек: “Исломда жоҳилиятни билмайдиганлар ўсиб-улғайганда ислом боғичи боғичма-боғич ечилиб боради”. Бу эса Умар розияллоҳу анҳунинг илми мукаммал эканиданки, агар жоҳилият ва унинг ҳукми маълум бўлмаса –у, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга хилоф бўлган ҳар бир нарса. Батаҳқиқ, у жоҳилиятдан бўлиб, жоҳиликка мансуб. Расулга хилоф бўлган ҳар бир нарса, бас, у жоҳилликдан- ким-ки жиноятчи кимсаларнинг йўлини билмаса, унга бу ошкор бўлмаса яқинда уларнинг айрим йўлларини, у мўминларнинг йўлидан деган гумонга боради. Худди эътиқод, илм ва амал бобидаги кўплаб ишлардан иборат ушбу умматда юз берганидек. У жиноятчи, кофир ва пайғамбарларнинг душманлари йўлидандир. Уларни, у жиноятчи кимсаларнинг йўлидан эканини билмаганлар мўминларнинг йўлларига киргазди-(олиб кирди), унга даъват қилди, унга қарши чиққанларни кофир дея ҳукм қилди, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилганини унга нисбатан ҳалол санади. Худди бидъат пайдо қилиб, унга даъват қилган ва унга қарши чиққанларни кофир дея ҳукм қилганлардан иборат жаҳмия, қадария, хавориж, рофиза ва уларга ўхшашлардан бўлган бидъат аҳлининг аксарида юз берганидек. (Сўфий ва сиёсий гуруҳлардан иборат ўз ақидаси ва манҳажида ҳамда залолат аҳлидан бўлган исломга мухолиф бўлганларга мувофиқ келишида элчиларнинг манҳажига хилоф бўладиганлар. Уларни дўст тутадилар ҳамда элчиларнинг издошларига қарши курашадилар ва гоҳида ҳаддан ошганлари уларни кофир дея ҳукм қилади).
Одамлар бу ўринда тўрт турли:
Биринчи фирқа: Унга мўминларнинг ва жиноятчи кимсаларнинг йўли илм ва амал нуқтаи назаридан муфассал суратда ошкор бўлган киши. Булар халқларнинг энг билимдонлари.
Иккинчи фирқа: Чорва ҳайвонларига ўхшашлардан иборат икки йўлни ҳам кўрмайдиганлар. Улар жиноятчи кимсаларнинг йўлида ҳозир бўлувчироқ ва ундан юрувчироқ.
Учинчи фирқа: Бор эътиборини мўминларнинг йўлини билишга сарфлаган киши, унинг зиддига эмас. У унинг зиддини умумий суратда ва хилоф келганда билади. Мўминларнинг йўлига хилоф бўлган ҳар бир нарса, бас, у ботил. Гарчи уни тафсилий суратда тасаввур қила олмаса-да. Балки мўминларнинг йўлига хилоф келган бирор нарсани эшитса қулоғини ундан буради. Ўзини уни тушуниш ва ботил бўлиш тарзини билиш билан машғул қилмайди. У биринчи гуруҳга хилоф равишда ўзини шаҳватларни хоҳлашдан саломат сақлаган, улар (шаҳватлар) унинг қалбидан ўтмаган ва нафсини уларга ташлаб қўймаган киши манзилатида. Улар эса (биринчи гуруҳ) уни биладилар ва нафслари унга мойил бўлади ҳамда уни ташлашда унга қарши Аллоҳ учун жиҳод қиладилар…
Дарҳақиқат, Умар ибн Хаттобга ушбу масалада савол йўллаб, нома жўнатдилар. Қай бири афзал, шаҳватлар хаёлига келмаган ва фикридан ўтмаган кишими ёки нафси унга қарши улар (шаҳватлар) дея тортишган ва уларни Аллоҳ учун тарк этган кишими? Умар шундай (мактуб) битдилар, нафси маъсиятларни хоҳлайдиган ва у уларни Аллоҳ азза ва жалла учун тарк этган киши, Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилганлардандир. Уларга мағфират ва улкан ажр бўлгай.
Шунингдек, бидъат, ширк, ботил ва унинг йўлларини билган, уларни Аллоҳ учун ёмон кўрган, ундан ҳазир бўлган ва улардан эҳтиёт бўлишга чорлаган, уларни ўзидан даф қилган, иймонининг юзини тирнашига қўймаган, унда улар на шубҳа ва на шак қолдирмаган, балки уларни билиш билан ҳақни онгли билиши, унга муҳаббати ва уларни ёмон кўриши ва нафрати зиёдалашган киши, бу нарсалар унинг хаёлига келмаган ва қалбидан кечмаган кишидан афзалдир…
Тўртинчи фирқа: Ёмонлик, бидъат ва куфр йўлини муфассал, мўминларнинг йўлини эса умумий билган гуруҳ. Бу, умматларнинг сўзлари, бидъат аҳлининг сўзларига аҳамият қаратган кўпчиликнинг ҳолати. Уларни муфассал билади ва Расул олиб келган йўлни билмайди. Шунингдек, уни умумий билади. Гарчи баъзи нарсаларда унга муфассал бўлган бўлса-да. Уларнинг китобларини чуқур ўйлаб кўрган киши буни ўз кўзи билан кўради. Шунингдек, ким ёмонлик, зулм ва фасод йўлларини билса, ундан юриб, тавба қилиб, яхшиларнинг йўлига қайтса, уни (мўминларнинг йўлини) билиши умрини уни тасарруф қилиш ва юришда ўтказган кишининг билиши каби муфассал суратда уни билувчидан ўзга умумий суратда бўлади. Мақсад шуки, Аллоҳ субҳанаҳу четлашиб, ёмон кўришингиз учун душманларининг йўлини билишингизни яхши кўради. Худди яхши кўриб, юришингиз учун дўстларининг йўлини билишингизни яхши кўрганидек. Ушбу танишликда У субҳанаҳунинг рубубияти умумий экани, ҳикмати, исм ва сифатларининг мукаммаллиги, ўзининг тааллуқли ўринларига боғлиқ экани, ўзининг асари-(изи) ва вожиб қилувчиларини талаб этишидан иборат Аллоҳгина биладиган фойда ва сир-асрорлар бор. Ва бу Унинг рубубияти, мулки, илоҳиёти, яхши ва ёмон кўриши, савоби ва жазосига энг улкан далолатлардан, валлоҳу аълам”.
Аллоҳ субҳанаҳу ушбу умматга олқиш айтди ва уни бошқа умматлардан ажратди. Чунки у яхшиликка буюради ва ёмонликдан қайтаради. Аллоҳ таоло деди: “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон: 110).
Бану Исроилдан иборат куфр келтирганларни қоралади ва уларни лаънатлади. Чунки улар бир-бирларини мункардан қайтармасдилар. Аллоҳ таоло деди: “Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо бинни Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. ”. (Моида: 78-79).
Бу, Қуръон матнлари ва тафсир имомларининг сўзларидан парчалар.
Суннатга келсак, дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хато ва шубҳаларни бирма-бир рад қилардилар, ҳад-ҳудудларни қойим қилардилар. Жазо қўллашни вожиб қиладиган нарса ундан такрор юз берган кишига, дарҳақиқат, дарралаш ёки (қўлини) кесиш билан унга жазони такрор қўллардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ботилга ҳеч қачон иқрор бўлмаганлар. Бунинг бари Қуръон ҳақни муфассал баён қилиши, шубҳа ва ботилни тафсилий рад этиши билан эди.
Шунга қарамай ҳаққа ёрдам қўлини чўзиш, унинг ҳимоясига туриш ва ботилни рад этиш балки душманларга ўлдирувчи ҳамла қилиш учун шоирларни жанга шайлардилар.
Зуҳрийдан ривоят: “Абу Салама ибн Абдурраҳмон Ҳассон ибн Собит Абу Ҳурайрага Аллоҳ ҳаққи дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ҳассон! Расулуллоҳ номидан жавоб бер”, деб айтганларини эшитганмисиз дея гувоҳлик беришларини сўраганини эшитганини менга хабар қилди. Шунда Абу Ҳурайра: Ҳа, деди”. (“Саҳиҳ Муслим (2458)).
Адий ибн Собитдан ривоят: “Баро ибн Озибни шундай деганини эшитдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳассон ибн Собитга: “Уларга ҳажв қилинг ёки уларни ҳангома қилинг. Жаброил сиз билан”, деганларини эшитдим”. (“Саҳиҳ Муслим (2486)).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қурайшни ҳажв қилинглар. Батаҳқиқ, у уларга ўқ узишдан-да шиддатлироқдир”. У кишидан (Оиша розияллоҳу анҳодан) ривоят қилинган узун ҳадисда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абдуллоҳ ибн Роваҳа сўнг Каъб ибн Молик сўнгра Ҳассон розияллоҳу анҳумни чорладилар. Шунда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни рози қиладиган шер айтди. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳассон уларни ҳажв қилди. (Мўминларнинг қалбига ҳам, ўзининг қалбига ҳам) шифо олиб кирди”, дедилар. (“Саҳиҳ Муслим (2490)).
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ “Муснад”да Шўъбанинг ривоят йўлидан ривоят қилди: Исмоил ибн Абу Холиддан ривоят: Қайс ибн Абу Ҳозим Абу Бакр Сиддиқдан шундай ҳадис айтаётганини эшитдим: у киши маъруза қилиб, деди: “Эй одамлар! Сизлар бу оятни ўқийсизлар ва уни Аллоҳ қўйган ўриндан ўзгасига қўясизлар: “Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (Яъни гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас”. (Моида: 105). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Агар одамлар ўрталарида мункарни кўриб, уни инкор қилмасалар яқинда Аллоҳ барчаларини азоблайди”. (Муснад (1/221) 53-ҳадис, Марвазий “Муснад Сиддиқ” (86-89), Абу Яъло “Муснад” (1/118-120) 128-132 ҳадис. Иккиси Исмоил ибн Абу Холиднинг ривоят йўлидан. Бу иснод саҳиҳ. (Санад) кишилари “Саҳиҳайн” (иснодидаги) кишилар. Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида (1/539-540) 304-305 ҳадис, ушбу сарлавҳа остида ривоят қилди: “Мункар ва зулм ошкор бўлса, уларни ўзгартиришни биладиган кишига умумий жазо келишидан ҳазир бўлишни баён қилиш”. Ва бошқа сарлавҳада: “Оятни таъвил қилувчи гоҳида ўз таъвилида хатога йўл қўйишини баён қилиш, гарчи у фазл ва илм аҳлидан бўлса-да”. Ибн Можа “Фитналар” (4005)да ушбу: “Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ҳақидаги боб”, сарлавҳаси остида Аҳмад ва у киши билан бирга эслаб ўтган кишилар лафзи билан ривоят қилди. Абу Довуд “Малоҳим” (3448), Термизий “Фитналар” (2257)да: “Мункар ўзгартирилмаганда азоб тушиши ҳақида келган ҳужжатлар ҳақидаги боб”, сарлавҳаси остида ривоят қилди. Термизий ушбу ҳадис ривояти кетидан шундай деди: “Бу бобда Оиша, Умму Салама, Нуъмон ибн Башир, Абдуллоҳ ибн Умар ва Ҳузайфалардан (ривоят қилинди)”. Абу Довуд ва Термизийнинг лафзида: “Агар золимни кўрсалар…”. Икки лафз ўртасида қарама-қаршилик йўқ).
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳнинг чегаларида турувчи ва унга воқеъ бўлувчи-(тушувчи)нинг мисоли, худди кемада ўз улушига эга бўлган қавм мисоли каби. Баъзилари унинг (кеманинг) юқорисидан, айримлари эса унинг қуйидан жой олдилар. Унинг остида бўлганлар юқориларидан ўтганлардан сув сўрадилар. Ва: (кемани) тешиб, юқоримиздагиларга озор бермасак, дедилар. Агар (юқоридагилар) уларни ва улар хоҳлаган ишни тарк этсалар барчалари ҳалок бўлади. Агар қўлларидан тутсалар (ўзлари) нажот топадилар ва барчалари нажот топади”. (Бухорий (2493, 2686), Термизий (2173)).
Бухорий “Гувоҳликлар”да ушбу лафз билан ривоят қилди. Ва уни “Шериклик”да ушбу лафз билан келтирди: “Аллоҳнинг ҳудудларида тилёғламалик қилувчи ва унга тушувчининг мисоли…”.
Термизий мана бу лафз билан келтирди: “Аллоҳнинг ҳудудларида турувчи ва унда тилёғламалик қилувчининг мисоли…”. Ва: Ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деди.
“Лисан”да “دهن” моддасида шундай деди: “Тилёғламалик ва хушомад қилиш сохтакорлик ва юмшоқлик. Тилёғламалик ичидаги нарсанинг аксини ошкор қилиш. Хушомад қилиш эса алдов билан муомала қилиш. Киши мунофиқлик қилганда тилёғламалик қилди, дейилади”.
Аллома Муборакпурий деди: “Қайтарилган тилёғламалик билан буюрилган муроса-и мадора қилиш ўртасидаги фарқ шуки, шариатда тилёғламалик қилиш мункарни кўриб, уни даф қилишга қодир бўлади ва хавф ёки таъмагирлик ёҳуд ундан уялиш ёкида динга эътиборнинг озлиги сабаб унга қўл урувчи ёки ўзганинг тарафини сақлаган ҳолда уни даф қилмайди. Муроса-и мадора қилиш эса ўзининг улуши ҳамда моли ва обрўсига боғлиқ бўлган ҳақни тарк этиш билан унга мувофиқ келиш. Ёмонлик ва зарар юз беришини даф этиш учун ундан сукут сақлайди”. (“Туҳфатул Аҳвазий” (6/329)).
Ушбу ҳадис ботилдан сукут сақлаш ва унда тилёғламалик қилишнинг ҳалок қилувчи натижаларининг хатари борасида ажойиб, очиқ-ойдин мисолки, залолатлари умматнинг дини ва дунёсини ҳалок қилишга олиб борадиган бидъатчилар ва маъсият аҳлига темирдан бўлган қўл билан урилиши вожиб бўлади.
Дарҳақиқат, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликка буюришни жиҳод деб эътибор қилдилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ мендан олдинги умматга жўнатган бирор пайғамбар йўқки, албатта, унинг умматидан ҳаворий ва асҳоблари бўлиб, унинг суннат-(йўл)ини ушлайдилар, буйруғига иқтидо қиладилар. Сўнг улардан кейин қилмайдиган ишларини айтадиган, буюрилмаган ишларни қиладиган ўринбосарлар келади. Ким уларга қарши қўли билан жиҳод қилса, бас, у мўмин. Ким уларга қарши тили билан жиҳод қилса, бс, у мўмин. Ким уларга қарши қалби билан жиҳод қилса, бас, у мўмин. Бунинг ортида хардал уруғичалик иймон йўқ”. (“Саҳиҳ Муслим” 80-саҳифа). Шу ўринда имом Яҳё ибн Яҳё деди: “Суннатни ҳимоя қилиш қилич билан зарба беришдан афзал”. Шайхул Ислом Ибн Таймия деди: “Бидъат аҳлига рад берувчи мужоҳиддир”.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавлларига ўхшаши билан хабар берганларидек залолат юз берганда: “Яҳудлар етмиш бир фирқага бўлинди. Насоролар етмиш икки фирқага бўлинди. Яқинда умматим етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахда”. Улар: “Ким у, эй Расулуллоҳ?”, дедилар. У киши: “Жамоат”, дедилар. Ушбу ҳадис ривоятларининг бирида: “Мен ва саҳобаларим йўлига ўхшашида бўлганлар”.
Ва ушбу сўзларига ўхшаш: “Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига ёйнинг кетидаги патлари баб-баробар (бўлгани) каби эргашиб кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, албатта, сизлар ҳам унга кирасизлар”. Яҳуд ва насоролар(ни назарда тутямсиз)ми, эй Расулуллоҳ?-дейилди. У киши: “Ҳа”, дедилар.