Аҳли сунна вал жамоа асослардан бўлган улкан асос шуки, уммат бошига бирор фалокат, жиддий ҳолат тушганда, бу борада илмда мустаҳкам, соф аҳли сунна уламоларига мурожат қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди:
“Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида)
тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият)
хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан)
пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини)
билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар” (Нисо: 83). Умар розияллоҳу анҳу офат юз берганда, Расул алайҳиссалоту вассаламнинг халифалари бўла туриб, шу сабабли бир жамоа саҳобаларни, саҳобаларнинг уламолари ва Бадр аҳлини, улар билан машварат қилиш, уларнинг раъйларига назар ташлаш, уламолар машваратидан нур ҳосил қилиш ҳамда илм аҳли билан бамаслаҳат иш кўриш учун жамлардилар. Ҳолбуки у киши тўғри йўлдаги халифа, (Аллоҳ томонидан) тўғри раъй соҳиби қилингандирлар, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин. Демак бу каби жиддий масалаларда мусулмонларга нисбатан самимий бўлган раббоний уламоларга мурожат қилиш вожиб бўлади.
Уммат бошига тушган улкан масалаларда на илм ва на амалда қадр-қиймати бўлмаган, ҳатто устози ким экани маълум бўлмаган мажҳул шахслар омманинг ишлари ҳақида сўзламайди. “Сунан” эгалари ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Яқин келажакда алдамчи йиллар бўлади. Унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади. Ростгўй ёлғончига чиқарилади. Омонатдор хоинга чиқарилади ва хиёнатчига омонат топширилади. Улар орасида Рувайбиза сўзлайди”.
“Эй Расулуллоҳ! Рувайбиза ким?”, дейилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Рувайбиза – қадр-қиймати бўлмаган, омманинг иши ҳақида сўзлайдиган кишидир”, дедилар. Бундай ҳолатда аҳмоқлар гапдонлик қилса, натижада одамлар ушбу ишлар борасида сўзлаган ана шу қадр-қийматсиз киши сабабли фитнага тушадилар, Аллоҳ сақласин.
Шайх Солиҳ ал-Фавзонга савол берилди: Турли мамлакатларда яшовчи толиби илмларга, ўша мамлакатда мусулмон ҳукмдор бўлмаса ва агарда улардан бошқа бирор ким билан боғланишнинг имкони бўлмаса, уммат йўлиққан муҳим масалаларда ва жиҳод масалаларида фатво беришлари вожиб бўладими ёки жоиз бўладими? Шу нарсани тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Умумий масалаларда уларнинг фатво беришлари мумкин эмас. Бу масалаларда уламолардан бошқа ҳеч кимга фатво бериши мумкин эмас! Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади:
«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида)
тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият)
хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан)
пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини)
билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Бу масалаларни ўз илми ва тақвоси билан танилган уламолар ҳайъати ҳал қилиши керак бўлади. Умар разияллоҳу анҳу бирор муҳим масала рўй берса, бунинг учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Ваҳоланки бу Умар эди! Шунга қарамай у, улар билан маслаҳатлашиш учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Агар у (талаба)лардан оддий саволлар ҳақида сўрашса, агар уларда бу борада илм бўлса, улар жавоб беришлари мумкин. Бироқ муҳим масалаларга келсак, буларга ҳеч ким фатво бермайди, фақатгина бу масалаларни ўрганиб чиқадиган (бунга) муносиб уламолар (фатво бера оладилар).
(Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 7084).
Абдуллоҳ Бухорий бугунги кунда уммат йўлиқаётган улкан масалалар муҳокамасига киришади, одамларга йўл кўрсатади, ҳолатни таҳлил қилиб узундан-узун дарслар ўтади. У киши бу каби жиддий масалаларда гап гапиришга қанчалик ҳақли? У киши уламоларданми? Йўқ албатта! Шундай экан, бу ҳолатда беихтиёр салафларимиз айтган қуйидаги сўзларни айта оламиз холос:
“Ўз ўрнини билган одамга Аллоҳ раҳм қилсин!” (Қаранг: “Файзул Қодир” 5/472).
Ахир қандай қилиб киши аёлларнинг ҳайз кони ҳақида фатво беришга лойиқ экани шубҳа остида бўла туриб, беҳаёлик билан жиҳод ҳақида, минглаб одамларнинг қонига тегишли масалада фатво беради?! Жиҳод масаласида фатво беришга ким лойиқ эканини наҳотки билмасак?!
Шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин, фазилат соҳиби. Савол берувчи айтадики: Жиҳод ҳақида фатвони жиҳодни биладиган одамдан бошқа ҳеч ким бермаслиги керак. Жиҳодни эса фақат уни қилаётган одам билади. Булардан бошқалар - жиҳоднинг ҳолатини билишмайди, улар уламо бўладими ёки бошқасими. Мана шу сўзлар тўғрими? Мана шундай деган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: Бу ботил гап.
Жиҳод ҳақида фатвони илм аҳли беради. Уламолар - улар жиҳод ҳақида фатво беришади. Чунки улар унинг ҳукми, шартлари, сабабларини билишади.
Жоҳил жиҳод ҳақида фатво бермаслиги керак. Ҳатто агар у унга борган бўлса ҳам, бу у (жиҳод)ни билишига далил бўлмайди. У у ерга боришида хато қилибди. Қандай қилиб у жиҳодни билувчи ҳисобланиши мумкин? Ҳа (шундай).
Манба
Дилмурод Абу Муҳаммад
Манҳажга оид турли мавзулар
Жиҳод каби жиддий масалаларни катта уламолар ҳал қилади
[audio]http://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/manhaj/manhaj-turli/jihod_kabi_jiddiy_masalalarni_katta_ulamolar_hal_qiladi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Абдуллоҳ Бухорий жиҳод ҳақида фатво беришга ҳақли бўлмаган ҳолда бу ишга қўл ургани етмагандек, Сурия жиҳоди борасида суннат уламоларига хилоф фатво берди. Ушбу шахс Сурияда жиҳод қилишлик бутун умматга вожиб дея фатво беришга журъат қилди. Ваҳоланки, суннат уламолари Сурия жиҳодини фитна уруши дея эътибор қилинади деб фатво беришган эди.
Аҳли сунна уламолариннг Сурия жиҳоди ҳақида фатволари билан қуйидаги манзилда танишиб чиқишингиз мумкин:
https://tavhid.com/forum/showthread.php?...00#pid4800