Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Бидъатчини мақтаган одамнинг ҳукми
Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин! Бир одам бидъатчиларни мақтайди, у (бидъатчи)лар ҳақидаги суннат уламоларининг сўзларини рад қилади, яна суннат уламоларини ёмонлайди ва ҳоказо.
Жавоб: Ким бидъатчини мақтаса шубҳасиз унинг ўзи бидъатчидир. Аниқроғи у уларнинг (яъни бидъатчиларнинг) даъватчиларидандир.
Одамлар шайхимиз, шайх Абдулазиз ибн Боз раҳматуллоҳи алайҳдан «Исломнинг фазли» номли китобнинг шарҳи вақтида бидъатчини мақтайдиган киши ўшалардан бўладими деб сўрашди. У киши айтдиларки: «Ҳа, у улардан бири эканида шак-шубҳа йўқ. Аниқроғи у уларнинг даъватчиларидандир». Бу (сўзлар) у кишининг кассеталари ва ёзувларида (яъни ёзилган фатволарида) мавжуд ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бунда шубҳа йўқ.