Quote:2290-савол
Аёллар тақинчоқлари
Ассалому алайкум! Аёлларга тилла ва кумуш ҳалол экан. Бу ҳукм фақат узук учунми? Бир жойда тeмир, мис, бронза ҳам эркакка ҳам аёлга мумкин эмас дeб ўқиган эдим. Кўпчилик аёллар шунга ўхшаш матeриаллардан зирак, браслeт, соат ва шунга ўхшаш тақинчоқлар тақишади. Булар ҳам тақиқланганми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида ҳар қандай тилла ва кумуш тақинчоқ жоиз. Темир, мис, биронза каби металлардан бўлгани жоиз эмас. Бошқа мазҳаб соҳиблари жоиз деганлар. Эркаклар учун кумуш узукдан бошқаси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати