Admin   12-24-2013, 12:59 AM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:ASSALAMU’ALAIKUM UA ROHMATULLAH.ROSULULLAH SOLALLAHU ‘ALAIHI UASALLAM-KIM ASR NAMOZINI OTKAZSA UNING AMALI HABATA BOLIBTI DEGAN HADISNI SALOF-SOLIHLAR QANDAI SHARIHLASHGAN
http://tavhid.com/kitoblar/namoz/uzrsiz-...mment-4881
Admin   01-08-2014, 11:14 AM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Булутли кунларнинг бирида Бурайда деди: «Аср намозини барвақт (вақти кириши биланоқ) адо этинглар. Чунки, дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким аср намозини тарк қилса амали ҳабата бўлади»» (Бухорий 553).
Аллома Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ҳақида шундай делилар: «Ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, бекор (ҳабата) бўлувчи амаллар икки хил бўлади. Намозни умуман адо қилмаслик, бу барча амалларни бекор қилади. Ҳамда маълум вақтдаги маълум намозни адо этмаслик, бу ўша кунги амалларнигина бекор қилади. Шундай қилиб, намозни бутунлай тарк қилинганда амалларнинг барчаси бекор бўлади ва маълум намозни тарк қилганда бир куннинг амали бекор бўлади. Агар кимдир: «Қандай қилиб муртадликсиз амаллар бекор бўлиши мумкин?» деса, шундай дейилади: «Ҳа, бўлиши мумкин. Чунки Қуръон, Суннат ва саҳобаларнинг айтишича гуноҳлар солиҳ амалларни йўқ қилади, ҳудди солиҳ амаллар гуноҳларни йўқ қилганидек. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара: 264). У Зот яна айтади: «Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!» (Ҳужурот: 2)»» («ас-Солаҳ ва ҳукму тарикиҳа» 43).

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.