PDF WORD

Бенамознинг рўзаси

Бенамознинг рўзаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, Ундан мадад сўраймиз, У зотга мақтовлар ва истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи йўқ, У адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

Сўнг…

Намоз ўқимаган одамнинг амаллари ҳабата (бекор) бўлади, ҳатто у кофир бўлмаса ҳам. Бу масалада (яъни, намоз ўқимаган кофир ёки кофир эмаслигида) уламолар ўртасида машҳур ихтилоф мавжуд.

Суннатда бунга далиллар кўп.

Булутли кунларнинг бирида Бурайда деди: «Аср намозини барвақт (вақти кириши биланоқ) адо этинглар. Чунки, дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким аср намозини тарк қилса амали ҳабата бўлади»» (Бухорий 553).

Агарда ҳатто биргина намозни тарк қилиш амалларни ҳабата қилса, беш вақт фарз намозларини умуман ўқимайдиганлар ҳақида нима дейиш мумкин?!

Шайх Ибн ал-Қоййим айтади: «Ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, бекор бўлувчи амаллар икки хил бўлади. Намозни умуман адо қилмаслик, бу барча амалларни бекор қилади. Ҳамда маълум вақтдаги маълум намозни адо этмаслик, бу ўша кунги амалларнигина бекор қилади. Шундай қилиб, намозни бутунлай тарк қилинганда амалларнинг барчаси бекор бўлади ва маълум намозни тарк қилганда бир куннинг амали бекор бўлади. Агар кимдир: «Қандай қилиб муртадликсиз амаллар бекор бўлиши мумкин?» деса, шундай дейилади: «Ҳа, бўлиши мумкин. Чунки Қуръон, Суннат ва саҳобаларнинг айтишича гуноҳлар солиҳ амалларни йўқ қилади, ҳудди солиҳ амаллар гуноҳларни йўқ қилганидек. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара: 264).

У Зот яна айтади:

«Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!» (Ҳужурот: 2)»» («ас-Солаҳ ва ҳукму тарикиҳа» 43).

Бироқ, муҳим бир эслатмани айтиб ўтиш лозим. Баъзи инсонлар рўза тутаётган бенамоз кимсага «сени тутган рўзангдан маъно йўқ» деб айтишлик билан ҳикматдан йироқ бўлган ишга қўл уришади. Ўша инсонлар эса бу каби гаплардан сўнг рўза тутишни ҳам тарк қилишади.

Қуйида Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси (ал-Лажнату-ддаима) уламолари фатвосини келтирамиз:

Савол: Мен рўза тутаётган, аммо намоз ўқимайдиган ёки ўқишни тарк қилган ёш мусулмонларни кўраман. Рўза тутган, аммо намоз ўқимаган одамнинг рўзаси қабул бўладими? Мен баъзи даъватчиларни шундай деганларини эшитдим: «Рўза тутмасангиз ҳам бўлаверади, чунки намоз ўқимаганга рўз йўқдир».

Жавоб: «Уламоларнинг ижмосига кўра, кимга беш вақт намоз ўқиш фарз бўла туриб, уни фарзлигини билган ҳолда қасддан тарк қилса кофир бўлади. Намозни дангасалик ва бепарволик билан тарк этувчига келсак, бу масаладаги уламоларнинг тўғрироқ қавлига кўра у ҳам кофир бўлади. Кимга кофирлик ҳукми чиқарилса, унинг рўзаси ва барча солиҳ амаллари ҳабата бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади:

«Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88).

Бироқ бундай кимсага рўзани тарк қилиш буюрилмайди. Ахир унинг рўзаси унга фақатгина хайр (яхшилик) олиб келади ва динга яқинлаштиради. Эҳтимолки қалбидаги қўрқув уни, тарк этган намозини ўқишликка қайтарар ва бу ишига тавба қилар («Фатава ас-Сиям» 68).

Аллоҳ таоло бизни ва сизларни фойдали ва мустаҳкам илмга ва давомий солиҳ амалларни қилишга муваффақ қилсин.

2 та мулоҳаза

  1. kniyz.sardor56 → 06.02.2013 йил

    katta raxmat.

  2. kniyz.sardor56 → 06.02.2013 йил

    яхшиям сиз бор экансиз,кузим очилди,минг бор рахмат.

Фикр билдиринг