PDF WORD

Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш

Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Намозни ухлаб қолгани ёки эсидан чиқаргани сабабидан ўқимаган одам эсига тушиши билан ўқиб қўяди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтадиларки: «Ким намоздан ухлаб қолса ёки уни унутса, эсига тушган пайтида ўқиб олсин. Бу намознинг каффороти шугинадир» (Имом Бухорий 572, Имом Муслим 684, Термизий 176, Насоий 614, Абу Довуд 442, Ибн Можа 695, Имом Аҳмад 3/269, Доримий 1229).

Бироқ намозни бирор сабабсиз қолдирган одам қазосини ўқиши ҳақида уламолар ихтилоф қилишди.

Aввалги ва кейинги олимлардан кўпчиликлари сабабсиз қолдирилган намозларни қазоси ўқиб берилмайди, балки астойдил тавба қилади, дейишган. Бу фикрни кўпгина саҳобалар айтишган. Улардан Умар ибн ал-Хаттоб, Ибн Умар, Саъд ибн Ваққос, Салмон Форсий ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳум. Улар сабабсиз қолдирилган намозлар қайта ўқилмайди, дейишган. Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу масалада саҳобалардан бирортаси уларга қарши гап айтганини билмаймиз» (ал-Муҳалла 2/235).

Бу фикрни кўпгина тобеъинлар ҳам айтишган. Улардан ал-Қосим ибн Муҳаммад, Муҳаммад ибн Сийрин, Ҳасан ал-Басрий, Умар ибн Абдулазиз ва Муътариф ибн Абдуллоҳ.

Бу фикрни айтган имомлардан ал-Ҳумайдий, ал-Жузжоний, Барбахарий, Ибн Батто, Довуд, Изз ибн Абдуссалом, Ибн Таймия, Ибнул Қоййим, Шавконий, Албоний, Ибн Боз, Ибн Усайминлардир (Мажмуъл фатава 40/22, ал-Инсоф 1/443, Найлул Автор 2/31, Саҳиҳ Фиқҳ Сунна 1/258).

Имом Ибн Батто раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Маълумки намозни ўз вақти бор. Кимки уни вақтидан олдин адо қилса ундан қабул қилинмайди. Худди шундай вақти ўтганидан кейин ўқиса ҳам қабул бўлмайди» (Фатҳул Борий 5/147, Ибн Ражаб).

Имом Барбахарий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоҳ фарз намозларини фақат ўз вақтидагина қабул қилади. Бундан фақат унутган одам мустасно, чунки унинг узри бор. У эсига тушгани заҳоти ўқиб олади» (Фатҳул Борий 5/148).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Сабабсиз намозни ўтказиб юборган одамга уни ўқиб қўйиш буюрилмаган. Буни қазосини ўқиши қабул бўлмайди. У киши кўпроқ нафл намозларни ўқимоғи лозим. Бу фикр салафлардан бир жамоатнинг фикридир!» (Ихтиёрот 34).

Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Билиб туриб, бирор сабабсиз қолдирган намозларни қазосини ўқишни шарт дейдиганлар бирор далилга асосланишмайди. Бундай намозларни қазосини ўқиш бирор маънога эга эмас. Чунки намозларни ўз вақтидан бошқа вақтда ўқиш худди уни вақтидан олдин ўқиш кабидир. Бунда бирор фарқ йўқ!» (Силсила заифа 3/414 ва Силсила саҳиҳа 1/682).

Намозларни қазоси ўқилмайди дейдиган олимларнинг сўзлари бир неча жиҳатдан кучлироқдир.

Биринчидан: Аллоҳ таоло ҳар бир намоз учун ўз вақтини белгилади. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта намоз мўъминларга белигланган вақтда фарз қилинди» (Нисо: 103).

Иккинчидан: Аллоҳдан ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўтиб кетган намозларни ўқиб бериш ҳақида бирор буйруқ йўқ. Бу масалани ухлаб қолган ва эсидан чиқарган одам намозларини қазосини ўқиб бериши масаласига қиёс қилиш нотўғри. Чунки ухлаб қолган ва эсидан чиқарган одам қазосини ўқиши намозни тўлиқ адо қилишдек бўлади. Намозни сабабсиз ўтказиб юборган одам эса ўрнини тўлдирган бўлмайди.

Учинчидан: Агар сабабсиз намозни қолдирган одам қазосини ўқиб бериши шарт бўлганида эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким намоздан ухлаб қолса ёки уни унутса, эсига тушган пайтида ўқиб олсин», деб фақат ухлаб қолган ва унутган одамни қайд қилишларида (яъни алоҳида ажратишларида) маъно бўлмас эди.

Тўртинчидан: Қазони адо этиш ва тўлдириш бу шариат буйруқларидандир. Бу масалада Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилмаган нарсани одамаларга фарз қилиш рухсат берилмайди. Ахир қолдирилган намозларни ўқиш ҳақида бирор ҳужжат йўқку. Аллоҳ таоло айтади: «Сизни Роббингиз (бирор нарсани) эсидан чиқармайди!» (Марям: 64).

Бешинчидан: Қолдирилган намозларни ўқиш бу фақат қазо масаласи эмас, балки бу иши Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлиши масаласи ҳамдир! Чунки қолдирилган намозни ўқиш ибодатга киради. Ҳар қандай ибодат эса аслида мумкин эмас, фақатгина шариатда далил келган ибодатларгина бажарилади.

Қолдирилган намозларни ўқишга буюраётганлар буни Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюришган деб айта оладиларми?! Албатта йўқ. Чунки Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам бунга бирор буйруқ йўқ. Агар улар айтсаларки: «Аллоҳ бунга буюрмади, буни эҳтиёт шарт ўқиб қўйиш керак» десалар, бу фикрга кўпгина уламолар қўшилмайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Бизнинг бу ишимизга (динга) унда бўлмаган нарсани олиб кирса, у иши мардуддир (қайтарилади) (Муслим 1/224).

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

21 та мулоҳаза

  1. Bahromjon → 11.09.2012 йил

    Assalomu aleykum domla savol? Bizni domlabiz yoshlikda oqilmagan namozlarni oqiw deydi, misol uchun armiyada oqilmagan namozlarni va undan tawqari, ilmsizlik payitlarda oqilmagan namozlarni va shunga ohshash, namozlar nima boladi. Men 10 yoshimdan namoz oqiyman orada bir yil oqimadim arzimgan sabablar bn shunu oqishim keremi. Javobingiz uchun oldindan rahamt.

  2. Administrator → 12.09.2012 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Уламоларнинг тўғрироқ қавлларига биноан орада 1 йил ўқимаган фарз намозларингиз қазосини қайта ўқимайсиз. Бу тарк қилган намозларингиз учун Аллоҳга астойдил тавба қиласиз ва ўрнини босиш учун имкон қадар кўпроқ нафл ибодатлар қилишга ҳаракат қиласиз. Бунинг далиллари эса юқоридаги мақолада қисқача ёритиб берилди.

  3. mxlis → 13.09.2012 йил

    assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh,Alloh amallarinizga baroka besin,savolim shuki bu saytdagi fatvolar,darsliklarni kuchirib tarqatsa buladimi,ruxsat bormi,masalan odnaklassikdami yoki boshqa shunga uxshash saytlada tema ochganda kuchirib yozishga ruxsat bormi ? yoki bazi darslklarni mp3 holatida tayyorlab tarqatishga ruxsat bormi.men uzlaringdan so’rashni lozim deb bildim.assalmu alaykum.

  4. Administrator → 13.09.2012 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Саҳифамизда жойлашган китоб, мақола, фатво ва барча материалларни истаган ўрнингизда тарқатишингиз мумкин. Биз бу учун ҳеч кимдан бирор шарт талаб қилмаймиз. Аксинча, бизнинг ожизона ҳаракатларимиз одамлар орасида янада кенгроқ тарқалишидан хурсанд бўламиз.

  5. mxlis → 13.09.2012 йил

    ALLOH rozi bo’lsin,Alloh qalamlaringga yanada rivoj bersin ,Amin !!!

  6. Аллохнг кули → 03.02.2013 йил

    Ассалому алайкум мен коп ишда боламан пешин аср шом намозларим казо болади колганлари казо болмайди

  7. Administrator → 25.02.2013 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳурматли Аллохнг кули. Саволингизга жавоб олишлик учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
    https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1885

  8. MUSTAFA → 23.12.2013 йил

    ASSALAMU’ALAIKUM UA ROHMATULLAH.ROSULULLAH SOLALLAHU ‘ALAIHI UASALLAM-KIM ASR NAMOZINI OTKAZSA UNING AMALI HABATA BOLIBTI DEGAN HADISNI SALOF-SOLIHLAR QANDAI SHARIHLASHGAN

  9. Administrator → 08.01.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳурматли MUSTAFA. Саволингизга жавоб олишлик учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
    https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=2410

  10. MUSTAFA → 22.01.2014 йил

    ASSALAMU’ALAIKUM UA ROHMATULLAH.ADMIN SIZNING DILMUROD ABU MUHAMMAD BILAN QATNASHYIZ BORMI?U KISHI BILAN YAQIN TANISHSIZMI?BU SAYTDAN XABARI BORMI U KISHINING?BUNI SO’RAGAN SABABIM XOZIRGI KUNDA NA ISNADI YO’Q NA BOSHQASI..SAYTLAR KO’PAYIP KETDI. DARULHIJRA.RU SAYTINI BILASIZMI?MEN TAKFIRI YO,IXUANLARDAN EMASMAN.SHULARDAN XOVOTIRLANAMANHAM…

  11. Administrator → 22.01.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Дилмурод Абу Муҳаммад билан танишмиз. У кишининг сайтимиздан хабарлари бор.

  12. MUSTAFA → 22.01.2014 йил

    SAVOLIMGA JAVOB BERGANINGIZ UCHUN.JAZAKALLAHU XOIRON

  13. Mumina_dilfuza → 23.01.2014 йил

    Assalamu alaykum va rahmatillahu va barakatuh darulhijra.ru saytn bilaszmi men takfiru yo,uxunlardan emasman dgan axi shunda u saytga nma qipti iltimos aniqlap yozip yuborsangz inshaALLAH

  14. Mumina_dilfuza → 23.01.2014 йил

    U sayt haqida Dilmuroddan kazak birodarlar sorashkanda u sayt ozimzdan chekdan chiqmagan dganla leksiyasiham boru

  15. MUSTAFA → 23.01.2014 йил

    ASSALAMU’ALAIKUM UA ROHMATULLAH.ADMIN SIZGA,-U KISHI[DILMUROD ABU MUHAMMAD]SAYTDAGI FORUM HAQIDA NIMA DEYDI?SALAF FORUM HAQIDA NAZRATULLA ABU MARIAMNING AYTGANINI ESHITGANMAN,JOYIZ EMASLIGINI AITGAN EDI.HOZIRGI KUNDA RENAT ZAYNULLINNI TINGLAB YURGANIM YO’Q.BOSHQASIGA,-DARULHIJRA.RU SAYTINI ENG ISHONCHLI SAYTLARDAN DEB BILAMAN.ALHAMDULILLAH

  16. Administrator → 23.01.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    У киши сайтимиз форуми борлигидан хабарлари бор. У киши форумларни барчасига қарши эмаслар, балки форум бўлса ҳам илм аҳлининг тариқасига мувофиқ олиб борилиши кераклигини таъкидлайдилар. Биз бу билан бизнинг форум уламолар манҳажига тўлиқ мувофиқ келишини даъво қилмоқчи эмасмиз. Биз Аллоҳ қодир қилганча сайт ва форум фаолиятини уламолар манҳажи асосида олиб боришга интиламиз. Бу йўлда имкон қадар толиби илм биродарларимиз билан боғланиб, турли масалаларда доим маслаҳат билан иш тутишга ҳаракат қиламиз. Шундай бўлсада бирор ким биз тарафдан уламолар манҳажига зид иш содир бўлганига гувоҳи бўлса, насиҳат эшикларимиз очиқ. Бизга ўша камчиликларга кўрсатма беришларини илтимос қилиб қоламиз ва биз бунга хурсанд бўламиз.

  17. MUSTAFA → 25.01.2014 йил

    ASSALAMU’ALAIKUM UA ROHMATULLAH.SAYTDA BAZIBIR YERDA QIYOS QILIBSIZ.U QIYOSLAR ULOMOLAR FIKRIMI?YO HAR KIM DINDA O’ZINCHA QIYOS QILA OLADIMI?BUNDAN 2 YIL OLDIN HOTOLASHMASAM,BU SAYTDA FAQAT WORD VA PDF EMAS BOSHQA PROGRAMMA OSOSIDA CHIQARILGAN KITOBLAR BOR EDI,MASALAN SHAIH ALBANINING NAMOZ HAQIDA,UNING SHARTLARI,RUKNLARI…TAHORATNINGHAM.O’SHA KITOBLAR KERAK EDI.VA,SAYTDA YAROQSIZ[NOQULAY]SAVOLLAR BOR EKAN…O’SHALARNI O’CHIRISHNING IMKONI YO’QMI?BARAKALLAHU FIK

  18. Administrator → 25.01.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    1) Қаерда қиёс қилибмиз, аниқ манбасини кўрсатинг илтимос;
    2) Сиз таърифлаган китоб сайтимизда бўлмаган;
    3) Сайтда яроқсиз саволларни ўчириш имкони бор алҳамдулиллаҳ. Марҳамат қилиб ўша саволлар манбасини келтирсангиз кўриб чиқамиз иншааллоҳ.
    Агар юқоридаги мавзуга оид мулоҳазаларингиз бўлмаса, мулоҳазаларингизни [email protected] почта манзилимизга юборишингизни илтимос қиламиз.
    Баракаллоҳу фийкум!

  19. MUSTAFA → 26.01.2014 йил

    ASSALMU’ALAIKUM UA ROHMATULLAH.1]эрини ака деб чақиришлик билан бегонани ота, ёки она, ёки ўғлим деб чақиришлик ўртасида фарқ йўқ. Юқорида уламоларнинг эрини айни ака деб чақиришлик ҳақидаги қовллари келтирилмаган бўлсада, шунга ўхшаш ҳолатлар келтирилган. Ўша ҳолатларга қиёс қилганда бундай дейишликнинг зарари йўқ экани маълум бўлади.
    Валлоҳу аълам.2]VA,U KITOBLAR BU SAYTDA EMAS,ISLOMTV.COM SAYTIDA EKAN,NASAROLLAHU AFI UASALAMA,HOTOLASHIBMAN.3]KELGUSILARGA KERAK BO’LISHI MUMKIN EKAN HAMMASI,ENDI TUSHINDIM.SIZNI OVORA QILDIM,UZIR.

  20. MUSTAFA → 27.01.2014 йил

    ASSALMU’ALAIKUM UA ROHMATULLAH.Кутубхона-Одоб-Эрини ака деб чақириш жоизми?MANA SHU YERDA QIYOS QILIBSIZ.VA SO’RAY DEGANIM,ODAM O’ZINCHA QIYOS QILA OLADIMI,AGAR MUMKIN BO’LSA QANDAY YERLARDA?VA,IBN BAZ ROHIMAHULLAHNING DURUSUL MUHIMMA KITOBINING MATNI,SHARHI BILAN BO’LSA YAHSHI BO’LAR EDI,KERAK EDI BIZGA.

  21. Abdulloh → 16.02.2015 йил

    Muhtaram Admin! Sizdan bir katta iltimos! Ayollarning bugungi holiga raddiya qilib katta bir sahifa chiqarsangiz! Foydalanib qolardik! Jazokallohu hoyr!

Фикр билдиринг