Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу саҳифани фаолияти борасида баъзи нуқталарга эътироз билдириш мумкин:
1. Саҳобалар образлари яратилган филмларни тарқатиши. Бунга мисол қилиб
Рисолат филми, сийрат ҳақида мултфилмларни киритиш мумкин.
Бу ишлар шариатга хилоф экани ҳақида қуйидаги манзилда етарлича баён қилинган:
"Рисолат" филмининг ҳукми ҳақида / Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий
Саҳобалар ролини ижро этиш ҳукми / Кибор Уламолар Ҳайъати Қарори
Актёрлик ролларида саҳобалар образини яратиш / Уламолар фатволари
2. Ғайбий бўлган нарсалар тасвирланган видеоларни тарқатиши. Бунга мисол қилиб Шайтон, ўлим соати тасвирланган видео клипларни мисол қилса бўлади. Инсон шайтон суратини, ўлим соати айни шу тарзда бўлишини билмайди. Бу каби масалаларда Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган нарсалар билан кифояланиш вожиб бўлади.
3. Даъват мақсадида саҳнавий роллар яратилган видеоларни тарқатиши. Динга даъват қилишнинг ушбу услуби - бидъатдир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳоба ва салафи солиҳ имомлари одамларни динга даъват қилишда турли саҳнавий ролларни ижро этишмаган, мен фалончиман, мен эса фалончи деб ёлғон ролларни ижро этишмаган.
Келажакда бу иш ҳаром экани борасида илм аҳлининг фатволарини мана шу форумимизда ҳам биродарларимиз келтиришади деб умид қиламан.
4. Видеолари аввалида нашидлардан фойдаланиши. Бу эса сўфий ва замонамиз ҳизбийлари тутган манҳаждир.
Даъватда ушбу услубдан фойдаланишлик жоиз эмаслиги борасида уламоларнинг сўзларини қуйидаги манзилдан топишингиз мумкин:
Нашиданинг Исломдаги ҳукми / Уламолар фатволари
5. Мусиқали видеоларни тарқатиши. Мусиқа ҳаром эканига ислом уламолари ижмоъ қилишган. Даъват мобайнида мусиқадан фойдаланишликдан уламолар қаттиқ қайтаришган. Хоссатан ушбу сайт ҳамкорлик қиладиган бир сайт даъват мобайнида мусиқадан фойдаланиш ҳаром экани ҳақида Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг фатволарини таржима қилиб, ўз сайтларида чоп этишган. Сайт муаллифлари ўша мақолани ўқиб чиқиб фойда олсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мусиқа ҳаром эканига далиллар қуйидаги мавзуларда батафсил ёритилган:
Қўшиқ ва куйнинг ҳукми
Мусиқа чалиш ва тинглашнинг ҳукми
Мусиқа, қўшиқ ва томоша (тамсил) ҳақидаги ҳукмларининг ботиллигини фош қилиш
Мусиқа ва қўшиқ хусусида баҳс
6. Шаръий ҳижоб билан сатрланмаган жозибадор аёлларнинг видеоларини тарқатиши. Бу билан мен тўлиқ ҳижобланган аёлларнинг видеосини тарқатса тўғри демоқчи эмасман албатта, иккиси ҳам жоиз бўлмаган қабиҳ ишдир.
7. Бидъат аҳли экани очиқ намоён бўлган даъватчиларнинг видео ва маърузаларини тарқатиши.
Шулардан:
Муҳаммад Ҳассон
Уламолар Муҳаммад Ҳассон ҳақида
Доктор Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий
Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида
Набил Авадий
Жаҳолати билан инглиз мусулмонлари орасида танилган Юсуф Эстес номли шахс. Бу шахснинг залолатларини салафий биродарларимиз қуйидаги сайтда муфассал баён қилиб келишмоқда, алҳамдулиллаҳ.
http://yusufestesquran.com/
Инглиз даъват майдонида салаф манҳажида бўлмаган турли даъватчиларни жамлаган
HudaTV канали муаллифлари.
Қизиқарли жиҳати шуки, ушбу саҳифа фаолиятининг аввалги поғоналарида биродаримиз Дилмурод Абу Муҳаммаднинг маърузаларини сайтларида тарқатишар эди. Кейин баъзи саҳифалар билан ҳамкорлик қилишни бошлашганидан сўнг, Дилмурод биродаримизнинг маърузалари саҳифаларидан олиб ташланди. Бунинг сабаби эса бизга қоронғу.
Юқорида эслаб ўтилган баъзи масалалар борасида саҳифа муаллифларига гапирилган. Олиб бораётган фаолиятларига назар соладиган бўлсак, насиҳат кор қилмаганига гувоҳ бўламиз.
Мен бу сайт ҳақида билган нарсаларим қисқачаси шу эди. Агар тўғри айтган бўлсам Аллоҳдан, хато қилган бўлсам нафсим ва шайтондандир.
Аллоҳ таолодан барча мусулмонларни ҳаққа йўллашини сўраб қоламиз.