Pages (3):    1 2 3
Admin   04-19-2012, 08:42 PM
#21

34-ТАНҚИД
193-195 саҳифаларда Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ» деган исм билан зикр қилишни инкор қиладиганларга нисбатан адоватини яшириб ўтирмади. Бу ишни инкор қиладиганлардан бирлари шайхулислом Ибн Таймиядирлар. Муаллиф у кишига қарата ғазаб ўқдонидан ўқлар узди. Бу ҳақда зикр қилинган ҳужжатларга қулоқ ҳам тутиб кўрмади. Ушбу ҳужжатлардан бири шуки, ёлғиз «Аллоҳ» исми билан Аллоҳни зикр қилиш на Китобда, на Суннатда ва на салаф-солиҳларнинг асарларида ворид бўлди. Демак, бу иш бирор нарсани ифода этмайди, деб илова қилишимиз мумкин. Чунки, бирлик кўринишидаги исм тоинки маъно ифода этадиган жумлага қўшилиб келмас экан, бирор (маънони) ифода этмайди. Доктор эса, Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ» исми билан зикр қилиш Аллоҳ таолонинг ушбу қовли остига дохил бўлади, деб даъво қиляпти: «Ва эртаю кеч Роббингизни номини зикр қилинг!» (Инсон сураси, 25-оят). Биз муаллифга бир савол йўллаймиз ва жавоб беришда аравани қуруқ олиб қочмасдан, ростгўй бўлишини истаймиз: Суннатда Аллоҳ таоло Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу ишга буюргани ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз «Аллоҳ» исми билан зикр қилганлари ҳақида бирор далил борми? Зеро, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари Қуръонни тафсир қилиб беради. Ёки, бу иш сўфийларнинг динда ўйлаб топган янгиликларидан ва тушунишдаги носоғломликлариданми?!
Доктор шу ва бундан бошқа масалаларда хилоф бўлган киши залолатга кетган, деб айтилмайди, деган сўзни кўп такрорлайди.
Биз унга қарата айтамизки: Мухолиф ўзининг хилоф чиқишида шаръий ҳужжатларга асосланган бўлса, залолатга чиқди дейилмайди. Аммо бу хилоф чиқиши Китобу-Суннатга асосланмаган бўлса, у албатта залолатга кетди, деб айтилади. Чунки, Аллоҳ таоло айтадики: «Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» (Юнус сураси, 32-оят). Аллоҳ таолонинг Китоби далолат қилган нарса ҳақдир. Унга хилоф келган иш эса залолатдир. Демак, бу сўзни айтган киши залолатга кетган, деб айтилади.

Admin   09-29-2012, 11:24 AM
#22
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu aleykum va rahmatullohi va barakatuh tavhid .com ma’muriyati savolim sofizm haqida salafiy bolishlik sufizmni hammasi shirk bid’at deb yoppasiga inkor qilishlikmi unda sofiylikka nisbat beriladigan Hasan Basriy Fuzayl Iyoz,Maruf Karxiy,Abu Suloymon Doroniy kabi ba’zi salaflar va ulardan keyin kelgan Junayd Bogdodiy ,AbdulQodir Jiyloniy kabi oz ibodat va taqvolari bn mashhur ulomolar haqida qanday etiqodda bolishimiz kerak ,kopchilik sofiylar gap nomda emas osha nomni tagida yotgan aslda sofiylilning asli tazkiyatun Nafs ,zohidlik taqvoni tarbilash islomni ruhiy tarbiya qismi deyishadi,

Sofiylarni yana bir shubhalari senlar yani salafiylar sofilikni Rosululloh s.a.v va Sahobalar davrida bolmagan bu bidat deyishasan axir Rosululloh s.a.v va Sahobalar davrida Aqida ilmi,tajvid ilmi Jarh va Tadil kabi juda ilmlar bolmaganku nimaga ularni bit’at demaysan deyishadi.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1011
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1012
Муслим   10-03-2012, 04:35 PM
#23
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Сўфийлик - Исломдан эмас!



Савол: Сўфийликнинг Исломдаги ҳукми нима?
Жавоб: Сўфийлик, Исломда сўфийлик йўқ, улар бидъатчилардир. Сўфийлар бидъатчилардир, (у) Исломдан эмас. Шундай экан сўфийликка кириб қолганлар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилишлари, суннатга қайтишлари, салаф солиҳлар нимада бўлган бўлса шунга қайтишлари, Аллоҳнинг динида мустаҳкам туришлари, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва хулафои рошидийнларга эргашишлари керак. Мана шу саломат манҳаждир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Яқин келажакда ушбу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси жаҳаннамдадир». «Улар кимлар, эй Росулуллоҳ?» дейилди. Айтдиларки: «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қайси йўлда бўлсак, ана шунинг (айни) мисличалик йўлда бўлганлардир» (Термизий 2641). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларининг манҳажларига эргашишликдан бошқа (йўлларда) саломатлик ҳам ва нажот ҳам йўқ. Сўфийлар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳажида эмас, саҳобаларининг манҳажида эмас, мақталган авлод манҳажида эмас, (аксинча) улар Исломда янги пайдо қилинган нарсадир.
У (сўфийлик) улкан залолатларни ўз ичига олган. Ўз ичига олганларидан баъзиси қабрпарастлик, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш ва ўликларга эътиқод қилиш. Шундай қилиб сўфийлик ширкни ҳам ўз ичига олган. Ҳа (шундай).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   01-01-2013, 02:06 PM
#24
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
Сўфийлик тариқатлари ҳақида


Савол: Инсонни Аллоҳ азза ва жалла билан орасида воситачиси бўлиши вожибми? Масалан, мен Аллоҳнинг розилиги учун намоз ўқимайман, илло шайхнинг йўли билан (ўқишим керакми?). Улар бунда ҳадисга суянишади, уларнинг айтишича: «Шайхи бўлмаганни шайхи шайтондир». Улар мана бундай сўзларни айтишади: «Бу шайх шайх Рифаий тариқатида юради, бу шайх эса шайх Шозилий тариқатида юради». Улар авлиё ҳисобланишадими ва улар ўлимларидан кейин Аллоҳнинг ҳузурида кароматга эгамилар? Уларда турли тариқатлари бор, уларни қабрда розиликларини олишимиз учун у (тариқат)ларга эргашишлигимиз вожибми? Биз у тариқатларда улар айтганидек қолишимиз керакми?
Жавоб: Ушбу тариқатлар бидъатчилардир: шозилия, рифаия, нақшбандия, ҳалватия, қодирия ва ҳоказо. Барчаси бидъатчи сўфий тариқатларидир. Уларни тарк қилишлик вожибдир.
Ихтиёр қилиниши керак бўлган йўл, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, аҳли сунна вал жамоа йўли, барчасини Набий алайҳиссолату вассаламдан қабул қилиб олган саҳобалар йўли, Аллоҳ барчаларида рози бўлсин. Сен Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишинг керак. Бирор нарсада шубҳанг бўлса Суннат олимларидан сўрашинг керак, бу сенга вожиб бўлади.
Аммо уларнинг: «Шайхи бўлмаганни шайхи шайтондир» деб айтган сўзларига келсак, бу ботил (сўздир), унинг асоси йўқ ва бундай ҳадис мавжуд эмас. Агар шариатга хилоф бўлишса сени шайхларнинг тариқатларига эргашишинг керак эмас. Аксинча сен намозингда, дуоингда ва бошқа ибодатларингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, саҳобаларга, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ва уларга яхшилик билан эргашганларга эргашишинг керак.
Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: «(Эй мўминлар), сизлар учун Аллоҳнинг Расули (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).
Яна субҳанаҳу ва таоло айтадики: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар» (Тавба: 100).
Сен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга эргашишлик билан уларга яхшилик билан қаттиқ эргашишинг керак. Барча нарсада уларга тақлид қилишинг керак. Сўфий ва сўфийлардан бошқалар киритган бидъатларни қилмаслигинг керак.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   01-17-2013, 09:40 AM
#25
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Тасаввуф тавҳиднинг айни ўзими?



Савол: Фазилатли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин. Тасаввуф тавҳиднинг айни ўзидир дейдиганлар бор.
Жавоб: Ҳа, унга кўра (шундай). Унга кўра тавҳид шундай. Аммо ҳақ аҳли учун Аллоҳ азза ва жаллага бўлган ихлос - тавҳиднинг айни ўзидир, тасаввуф эмас. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   01-20-2013, 07:29 PM
#26
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Бир инсонда салафий ва сўфий ақидаси жамланиши мумкинми?



Савол: Савол берувчи айтадики: салафия ақидаси ва ихвоний, таблиғий ёки сўфий манҳажи бир шахсда жамланиши мумкинлиги тўғрими?
Жавоб: Икки қарама-қарши нарса ҳеч қачон жамланиши мумкин эмас. Икки қарама-қарши нарса жамланмайди. Ҳа (шундай).
Тавҳид ва ширк жамланиши мумкинми? Улар жамлана олишмайди. Икки қарама-қарши нарса ҳеч қачон жамланмайди. Бидъат Суннат билан жамланмайди. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Ali   08-14-2013, 06:40 AM
#27
Ассаламу Алайкум ва рохматуллох, Толиби илм биродарлар, сизлардан илтимос мана шу мавзуни ёритиб берсанглар, Ким улар "Ахли Тасаввуф"лар, нима у, ботиллиги, ва шу билан боглик шубхалар ва уларга жавоблар

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
Admin   08-14-2013, 12:53 PM
#28
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Ali. Сизга юқорида келтирилган фатволарни, шунингдек мана бу китобни ўқиб чиқишликни тавсия қиламиз:
Тавҳид шамоли сўфийлик бутларини бузиб парчалаб ташлайди (Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
Ali   08-14-2013, 06:56 PM
#29
(09-29-2012, 11:24 AM)Admin Wrote:
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu aleykum va rahmatullohi va barakatuh tavhid .com ma’muriyati savolim sofizm haqida salafiy bolishlik sufizmni hammasi shirk bid’at deb yoppasiga inkor qilishlikmi unda sofiylikka nisbat beriladigan Hasan Basriy Fuzayl Iyoz,Maruf Karxiy,Abu Suloymon Doroniy kabi ba’zi salaflar va ulardan keyin kelgan Junayd Bogdodiy ,AbdulQodir Jiyloniy kabi oz ibodat va taqvolari bn mashhur ulomolar haqida qanday etiqodda bolishimiz kerak ,kopchilik sofiylar gap nomda emas osha nomni tagida yotgan aslda sofiylilning asli tazkiyatun Nafs ,zohidlik taqvoni tarbilash islomni ruhiy tarbiya qismi deyishadi,

Sofiylarni yana bir shubhalari senlar yani salafiylar sofilikni Rosululloh s.a.v va Sahobalar davrida bolmagan bu bidat deyishasan axir Rosululloh s.a.v va Sahobalar davrida Aqida ilmi,tajvid ilmi Jarh va Tadil kabi juda ilmlar bolmaganku nimaga ularni bit’at demaysan deyishadi.

Ассаламу Алайкум ва рохматуллох, хурматли Админ, буларни укиб чикдим, лекин мен назарда тутган нарса хозирги кунда Узб. "Фазилатли Шайх Мухаммад Содик Хазратлари" деган кишки харакатлари билан, шу Тасаввуф деб номланган йул, дават, таркаябти, булар хам бу ерда келтирилган Суфиларни рад киладилар, ва асл Тасаввуфни бу бошка нарса деб ургтябтилар, тушинтирябтилар китоблари оркали, шунга айнан шу Тасаввуф Билан боглик мавзу хакида тема очилса ва уша Тасаввуф билан боглик материлларни куйилса яхши буларди деб уйлайман, Валлоху А'лам.

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
Pages (3):    1 2 3
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.