Тавҳид форуми
Сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9)
+--- Thread: Сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари (/showthread.php?tid=881)

Pages: 1 2 3


Сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари - mastura - 10-21-2011

Сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари


Шайх Абдулазиз ибн Боз,
шайх Муҳаммад Ибн Солиҳул Усаймийн.
ва Саудия давлатининг доимий фатво бўлими



Бугунги кундаги сўфийлик ҳақида диннинг ҳукми


Савол: Хозирги кунда мавжуд тасаввуф ҳақида диннинг фикри қандай?
Жавоб: Аввало саволни тўғри беринглар, диннинг фикри дейилмайди, балки фалон нарсада Исломнинг ҳукми қандай? дейилади, бугунги кунда тасаввуф деб айтилаётган нарсаларнинг кўпи бошқа бидъатлар билан бир қаторда ширкий бидъатларни қилиш демакдир, маслан: баъзилари: «эй хожам мадад бер» дейди, қутбларни (шайхларини) нидо қилиб чақирадилар, жамоат бўлиб Аллоҳ ўзини номламаган номлар билан масалан: «хува, ҳува. Оҳ, оҳ, оҳ»ни айтиб Аллоҳни зикр қиладилар. Ким уларнинг китобларини ўқиса уларнинг ширкий бидъатлари ва бошқа мункар амаллари ҳақида кўп нарсаларни билиб олади.
Шайх ибн Боз.



Сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари - mastura - 11-02-2011

Сўфийлик йўллари ҳақида Исломнинг ҳукми


Савол: Шозилия тариқати, Хулувотия тариқати ва бошқа тариқатлар каби Исломда ҳам кўп тариқатлар борми? Агар шундай йўллар бор бўлса, бунга қандай далил бор? Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларининг маъноси нима? :

و ان هذا صراطي مستقيما فاتبعوه و لاتتبعوا السبل فتفرق بكم
عن سبيله ذلكم وصاكم به لعلكم تتقون


“Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар!(бошқа)йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг тўғри йўлидан узиб куяр . Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди”. (Анъом-153)

وعلي الله قصد السبيل و منها جاءر ولو شاء لهداكم اجمعين
“Тўғри йўлга (ҳидоят қилиш)Ёлгиз Аллоҳ измидадир, (Зотан, йўллар)орасида эгриси ҳам бордир. Агар (Аллоҳ) хоҳлаганда сизларнинг барчангизни (Тўғри йўлга) ҳидоят килган бўлур эди”. (Нахл-9)
Мазкур оятларнинг маъноси нима? Тарқоқ йўллар нима? Аллоҳнинг йўли қайси йўл? Кейин ҳадисда зикр килинган: Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бир чизиқ чиздилар, сўнг айтдилар: “бу тўғри йўл”, сўнг у чизиқнинг ўнг ва чап томонларидан бир қанча чизиқларни чиздилар ва дедилар : “Бу йўлларнинг ҳар бири устида унга чақириб турадиган шайтон бор».
Бунинг маъноси нима?

Жавоб: Мазкур йўллардан ва на уларга ухшаганларидан биронтаси Исломда мавжуд эмас, Исломда мавжуд йўл мазкур икки оят, сиз зикр килган ҳадисдаги ва қуйидаги ҳадисда курсатилган йўлдир, Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: «Яхудлар етмиш бир фирқага бўлиниб кетди, хиристианлар етимш иккига, менинг умматим эса етмиш учга бўлиниб кетади буларнинг барчаси дўзахга киради, фақат биттасиғина жаннатга киради, саҳобалар сўрадилар: улар кимлар, эй Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам)? Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: “Ким мен ва саҳобаларим юрган йўлдан юрса, ана ўшалардир”. Яна Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: “Умматимдан бир тоифаси доим ҳақ устида ғолиб бўлиб туради, модомики улар шу холатда бўлсалар токи Аллоҳнинг буйруғи келмагунча, ёрдам бермаганлар ҳам ва уларга қарши чиққанлар ҳам уларга хеч қандай зарар етказа олмайдилар». Ҳақ бу, Қуърони каримга, саҳиҳ ҳадисга эргашишдир, мана бу Аллоҳнинг йўлидир, тўғри йўлдир, тўғри йўлни касд қилиш демакдир. Ибн Масъуднинг ҳадисида зикр килинган Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) чизиб берган тўғри чизиқдир, бундан бошқаси Аллоҳ таолонинг сўзида зикр килинган нотўғри йўллардир:

ولاتتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله

“Бошқа йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг тўғри йўлидан узиб куяр”. (Анъом-153)
Доимий фатво бўлими.



RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 11-02-2011

Авлиёларни восита қиладиган одамнинг ҳукми


Савол: Бир киши намоз укийди, рўза тутади, Исломнинг барча асосларини бажаради, шуларнинг барчаси билан бир қаторда Аллоҳдан бошқага ҳам дуо қилади, яъни авлиёларни восита қилади, улардан ёрдам сурайди, уларни фойда ва зарар келтиришга қодир деб эътиқод қилади, бизга айтингчи бирон нарсани Аллоҳга шерик қилмайдиган, тавҳидни биладиган фарзандлар мана шундай одамдан мерос оладими? Бундай фарзандаларнинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: “Ким намоз ўқиб, рўза тутиб ва Исломнинг барча асосларини бажариб туриб, ўликлардан, ғоиблардан, фаришталардан ва шунга ўхшаш нарсалардан ёрдам сураса, у мушрик, унга насихат қилинса насихатни олмаса, улгунича шу холатидан қайтмасдан давом этса, у Исломдан динидан чиқарадиган катта ширкга кўра мушрикдир. Ўлса жасади ювилмайди, унга жаноза намози ўқилмайди, мусулмонларнинг қабристонига дафн қилинмайди, унга гуноҳлари кечирилиши сўраб дуо қилинмайди, унинг дини мусулмонларнинг динидан ўзгача бўлганлиги учун фарзандлари хам, ота-онаси ҳам, тавҳидни биладиган ака-укалари ҳам ундан мерос ололмайди, Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтган : “Кофир мусулмондан мерос олмайди, мусулмон ҳам кофирдан мерос олмайди”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Доимий фатво бўлими.



RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 11-02-2011

Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонлик қилишнинг ҳукми


Савол:
Бизнинг еримизда бир қанча авлиёларнинг қабрлари бор. Ҳар йили «ошуро» кунида тахминан қирқдан ортиқ қўй ва ўнтадан кўпроқ мол сўйилади, у ерда баъзи хурофотчи мусулмонлар йиғилиб ўликларга дуо қиламиз деган бахона билан Қуърон ўқийдилар, кейин шу сўйилган қурбонликлар гўштларидан ейдилар, хазрат, сиздан илтимос шу муаммо ҳақида далил билан бизга фатво беринг.

Жавоб: Биринчидан: авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонликлар сўйиш ширк, бу ишни килган одам лаънатланган, чунки у Аллоҳдан ўзгага қурбонлик суйди. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: “Аллоҳдан узгага қурбонлик килган кишини Аллоҳ лаънатласин”. Шунга кўра авлиёларнинг қабрлари олдида сўйилган қўй ва сигирларнинг гўштларидан ейиш мумкин эмас. Иккинчидан: ўликларга Қуърон ўқиш кейин пайдо қилинган бидъат. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: “Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса у номақбулдир” Саҳиҳ муттафакун алайх ҳадис.
Домимй фатво бўлими.



RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 01-29-2012

Сўфийлик йўлларига аъзо бўлиб киришнинг ҳукми

Савол: Шайх Абдулқодир Жийлоний ва Абул Ҳасан Шозилийларга мансуб йўлга кирган ёки аъзо бўлган кишига гуноҳ бўладими? Бу йўллар суннатми ёки бидъат?

Жавоб: Абу Довуд ва бошқа сунан соҳиблари Ирбоз ибн Сориядан ривоят қилдилар, у деди: “Бир куни Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бизга намоз ўқиб бердилар, сўнг бизга юзланиб бир етук мавъиза қилдилар, ундан кўзларимиз ёшланди, қалбларимиз ларзага келди, шунда бир одам деди: “Эй Росулуллоҳ! бу худди видолашётган одамнинг мавъизасига ухшайди, бизга нимани васият қиласиз?” Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: “Мен сизларга Аллоҳдан тақво қилишни, агар сизларга бир хабаший кул амир бўлса ҳам унга кулок солиш ва унга итоат этишингларни васият киламан, сизлардан ким мендан кейин яшаса кўп ихтилофларни куради, шундай вақтда сизлар менинг суннатимни ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг суннатини ушланглар, уни маҳкам ушланглар, уни озик тишларингиз билан қаттиқ тишланглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эхтиёт бўлинглар, чунки ҳар бир янги пайдо килинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир”.
Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) берган хабарга кўра мусулмон умматининг ичида кўп ихтилофлар бўлади, улар ҳар-хил йўлларга бўлиниб кетадилар, уларда бидъатлар ва янги пайдо килинган ишлар купайиб кетади, ана шундай вақтда Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам) уларни Аллоҳнинг китобини, Пайғамбарларининг суннатини озиқ тишлари билан қаттиқ тишлагандек маҳкам ушлашга амр қилдилар, уларни тафриқа бўлиб кетишдан, ихтилофдан, бидъатларга ва янги пайдо бўлган ишларга эргашишдан огоҳ бўлишга чақирдилар, чунки янги пайдо бўлган ишлар ва бидъатлар, уларга эргашган кишиларни Аллоҳнинг йўлидан адаштиради, Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) умматига, Аллоҳ бандаларига ушбу оятларида васият килган нарсаларни васият қилдилар:

واعتصموا بحبل الله جميعا و لاتفرقوا


“Аллоҳнинг арконини маҳкам ушланглар, тарқалиб кетманглар”. (Оли Имрон-103)

وان هذا صراطي مستقيمافاتبعوه ولاتتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله ذلكم وصاكم به لعلكم تتقون


“Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! Бошқа йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Униг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб Аллоҳ сизларни мана шу нарсаларга буюрди. (Анъом-153).
Биз ҳам сизларга Аллоҳ ва Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг васиятларини васият қиламиз, аҳли сунна вал жамоъанинг йўлини маҳкам ушлашингизни сизларга маслахат берамиз. Аҳли тариқатлар пайдо килган нотўғри тасаввуфдан, тўқиб чиқарилагн бидъат вирдлардан (дуолардан), ношаръий зикрлардан, Аллоҳдан узгадан ёрдам сўраш, тўлиқ мазмунига далолат қилмайдиган, Аллоҳнинг гўзал исмларидан бўлмаган исмнинг бўлаклари «Оҳ»га ўхшаган номлар билан Аллоҳни зикр қилиш каби ширк ёки ширкга олиб борадиган нарсалар бўлган дуолардан, дуоларда шайхларни восита қилишдан, уларни қалблардаги нарсаларни биладиган қалб жосуслари деб эътиқод қилишдан, халқаларда рақсга тушиб, қўшиқ айтиб бир овозда жўр бўлиб Аллоҳни зикр қилишдан ва шунга ўхшаш Аллоҳнинг китобида хам, Росулуллоҳнинг(соллоллоҳу алайҳи вассалам) суннатларида ҳам бўлмаган ишларни қилишдан сизларни эхтиёт бўлишга чақирамиз.
Доимий фатво бўлими.



RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 01-29-2012

Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам)ни уйғоқликда куриш

Савол: “Сўфийлар Росулуллоҳни (соллоллоҳу алайҳи вассалам) уйғоқликларида кўрганликларини айтаётганларидек, Росулуллоҳни(соллоллоҳу алайҳи вассалам) уйғоқликда кўриш мумкинми? (*)Шиъроний маъсум (гуноҳдан пок) Муҳаммад ҳақида шундай ҳикоя қилади: у Нақшбандия тариқатининг имомларидан бири, у ўзи ҳақида шундай дейди: “Мадинаи Мунавварадан кетаётган пайтда, видолашув вақтида мени қаттиқ кайғу ва йиғи ўраб олди, кўрдимки Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) ўзларининг пок хужраларидан чиқиб келдилар ва менга бир фахрли кийим ва энг гўзал гавҳарлар билан безатилган тож кийдирдилар, менга бу кийим ўзларининг хос кийимларидан эканлиги маълум бўлди” (!!! изоҳсиз).

Жавоб: Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам)вафот килганлар, лекин у зот барзахий (қабр ҳаёти) ҳаёти билан ўзларининг қабрларида тирикдирлар, барзахий ҳаётннинг кайфиятини Аллоҳдан бошқа хеч ким билмайди. Аммо Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) уйғоқ холда кўринишлари, унга далил бўлмаганлиги учун, бу саҳиҳ гап эмас, чунки росулулллох (соллоллоҳу алайҳи вассалам)дан, қиёмат куни қабридан биринчи ҳаммадан илгари тирилиб чикадиган одам менман деган ҳадис келган, бу ҳадис қиёмат кунидан илгари ҳеч ким, Росулулллох (соллоллоҳу алайҳи вассалам) ўзлари хам, бошқалар ҳам тирилиб чиқмаслигини кўрсатади. Аллоҳ таъоло айтди:
انك ميت و انهم ميتون


“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), хеч шак-шубхасиз, Сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар”. (Зумар-30),

ثم انكم بعد ذلك لميتون, ثم انكم يوم القيامة تبعثون


“Сўнгра шак-шубхасиз, сизлар (эй инсонлар), мана шундан (яъни, яралиб, ҳаётга келганингиздан) кейин (ажалларингиз битгач) албатта вафот топгувчидирсизлар. Сўнгра шак-шубхасиз Қиёмат Кунида қайта тирилурсизлар”. (Муминун-15, 16). Бу оятларнинг маъноларидан маълум бўладики, қиёмат куни бўлишидан аввал қабрлардан чиқилмас экан.
Доимий фатво бўлими.

_______________________
*Шиъроний Абул Маъолий Омир ибн Масъуд ат-Тожирил Жавҳарий ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Абул Маъолий деди: “Мен ъажам(чет эл) шаҳарларига сафар билан кетаётган эдим, шайх Иброҳим ибн Али ал-Аъзабнинг хузурига видолашиш учун бордим. У менга: агар у ерда бирон қийинчиликга тушиб қолсанг менинг исмимни айтиб нидо қилгин деди. Хуросон сахроларида кетаётган эдик, қўққисдан бизга қароқчилар хужум қилиб мол-мулкимизни талаб кетишди. Мен шайхнинг сўзини эсладим. Мен билан бирга обру-эътиборли дўстларим ҳам бор эди. Шайхнинг исмини тилим билан айтишдан ҳаё килдим, лекин қалбимда ундан ёрдам сўраш хисси хечам кетмасди. Хеч қанча ўтмасдан шайхни тоғнинг устида хассаси билан қароқчиларга ишора қилаётганини курдим. Шундан кейин бир-оз вақт ўтар-ўтмас қароқчилар ҳамма молларимизни қайтариб олиб келиб бериб, бораверинглар, сизларда бир гап борга ухшайди дедилар. Биз улардан: нима бўлди, нима гап деб сўрадик. Улар бизга, биз тоғнинг устида бир одамнинг молларингизни қайтариб беришимизни буюриб ишора қилаётганини кўрдик, унинг ҳайбатидан фазо бизни сиқиб келаётгандек бўлди, унга қарши чиқсак халок бўлишимизни билдик, молларни бўлишиб олган эдик, уларни ҳаммасини яна бошқатдан тўплаб, сизларга қайтариб бердик, у одамни осмондан тушган бўлса керак деб ўйлаймиз дедилар. (сиз шу ўринда шайх ибн Бознинг берган жавобига каранг)





RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 01-29-2012

Сўфийларнинг қўшиқ айтиб рақсга тушишларининг ҳукми


Савол: Сўфийлар унг ва чапга тебраниб, қўшиқ айтиб рақсга тушадилар, буни ҳалол ёки ҳаром деб номлайдилар, бу нарсаларнинг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Сузларниг яхшиси Аллоҳнинг сўзи, йўлларннинг яхшиси Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг йўллари, ишларниг ёмони кейин пайдо килинганларидир. Аллоҳ таъоло бандалари учун динни сўз, амал ва эътиқод жиҳатидан тўлиқ ва мукаммал қилиб берди, Аллоҳ айтди:

اليوم اكملت لكم دينكم و اتممت عليكم نعمتي ورضيت لكم الاسلام دينا الماءدة


“Бугун сизларга дийнингизни мукаммал дин қилиб бердим, неъматимни сизларга тўлиқ килдим, Исломни сизларга дин бўлишига рози бўлдим”. (Моида-3).
Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) сўзлари, амаллари ва тасдиқлари билан бу динни баён қилдилар, саҳобалари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ҳам Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам)дан содир бўлган сузлар, амаллар ва тасдиқларни у зотдан қандай бўлса шундайлигича нақл қилиб келтирдилар, шунинг учун бу дин асослари жиҳатидан хам, баёни ва нақл қилиб келтириши жиҳатидан ҳам тўлиқ ва мукаммал диндир. Зикр ибодат турларидан бири, ибодатлар эса хужжатлар асосида бино қилинган, кимда-ким бирон-бир ибодатни ажратиб олиб, унга муаййан бир вақтни, уни бажариш учун хос бир кайфиятни белгиласа ундан албатта далил талаб килинади, саволда айтилаётган рақс ва қўшиққа ишонарли шаръий далилни билмаймиз. Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: «Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у номақбулдир». Демак саволда айтилган рақс ва қўшиқлар ҳам номақбул нарсадир.
Доимий фатво бўлими.



RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 01-29-2012

Хожатларни амалга ошириб беришини сўраб шайхга илтижо қилишнинг ҳукми


Савол: Шайх Европада таълим олиш учун кетаётган муридига у билан видолаша туриб унга: эй углим! Агар у ерда нафсинг сенга гуноҳ қилишга васваса қилса шайхингни эсла, шунда Аллоҳ сендан бу ёмонликни ва бу фахш амални кетказади дейди. Бу Аллоҳга ширк келтириш эмасми? 

Жавоб: Бу катта мункар амал, Аллоҳга ширк келтиришдир, чунки у бу мусибатдан уни қутқариш учун шайхга илтижо килди, шайх эса унга: бошинга мусибат тушса Аллоҳни эсла, Роббингдан ёрдам, тавфиқ сўра, унга қаттиқ боғлан дейиши керак эди. Аммо унга бошинга мусибат келса шайхингни эсла деб васият қилиши ғулув кетган сўфийларнинг хатоларидандир. Улар мана шундай қилиб муридларини, ўқувчиларини Аллоҳни қўйиб ўзларига ибодат қилишга, хожатларини амалга ошириб беришни ва бошларига тушган мусибатни кетказишни сўраб уларга илтижо қилишга ва фақат уларга таваккул қилишга бошлайдилар, бу катта ширк, Аллоҳ барчамизни бундан ўзи сақласин. Бу мурид Аллоҳдан тақво қилиши, бошига мусибат тушса, ўзига илтижо қилишни унга ургатган шайхига эмас, Аллоҳга илтижо қилиши ва ундан ёрдам ва тавфиқ сўраши лозим эди. Аллоҳ ёрдам сўраладиган зотдир.
Шайх ибн Боз.



RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 01-29-2012


Солиҳ бандалардан (авлиёлардан) ёрдам сўрашнинг ҳукми


Савол: Сўфийларнинг катталари: биз мажозан авлиёлардан ёрдам ва мадад сураймиз, аслида ҳақиқий ёрдам сураладиган зот бу Аллоҳ дейдилар. Уларга жавобингиз қандай? Кейин улар: қуйидаги оят авлиёлардан ёрдам сўрашимизга хужжат дейдилар,

وما رميت اذ رميت ولكن الله رمي


“(Эй Муҳаммад алахис-салом, уларнинг юзларига қўлингиздаги бир сиким тупроқни) отган пайтингизда, Сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди”. (Анфол-17).
Изоҳ: Ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳис-салом Бадр жангида қўлларига бир сиқим тупроқ олиб: “Юзлари қаро бўлгай!», деб душман тарафига отганларида, кўзига ғубор кирмаган бирор мушрик қолмаган экан.
Бунга сизнинг жавобингиз қандай?*

Жавоб: Аввало: Аллоҳдан ўзга ўликлардан, авлиёлардан, санамлардан ва шунга ўхшаш нарсалардан ёрдам ва мадад сўраш Аллоҳга ширк келтиришдир, шунингдек Аллоҳдан ўзга тириклардан Аллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган нарсаларда ёрдам сўрашлик Ислом динидан чиқаради.
Иккинчидан: Аллоҳдан бошқасидан ёрдам сўрашнинг шариатда борлигига Аллоҳнинг ушбу сўзини:

وما رميت اذ رميت ولكن الله رمي


“Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларнинг юзларига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, Сиз отмадингиз, балкиАллоҳ отди”. (Анфол-17) далил қилиш ботил далил келтиришдир, чунки оятнинг маъноси: “Сиз Бадр урушида қўлингиздаги арзимас тупроқни жанг майдонида кенг тарқалиб кетган, кўпдан-кўп кофирларнинг кўзларига теккиза олмадингиз, лекин Аллоҳ ўзининг қудрати билан тупроқни уларнинг барчаларининг кўзларига текказди”. Оятда Аллоҳдан ўзгадан ёрдам сўраш йўқ, балки арзимас бўлса ҳам сабабларни олиш бор, ўша сабаб Аллоҳга қаттиқ таваккул қилиб тупроқни отиш эди, натижа Аллоҳнинг қудрати билан жуда катта бўлди, яна тупроқни отиш билан бир қаторда Пайғамбар алайҳис-саломнинг уларга килган дуоибадлари ва яккаю-ягона Аллоҳдан кофирларнинг устидан ғалаба сўраб қилган дуолари ҳам бўлган, авлиёларга қилинган дуо эмас албатта.
Доимий фатво бўлими.




RE: Сўфийлик - тарихи ва ғоялари - mastura - 01-29-2012

Авлиёлар дунёда ўз ихтиёрлари билан иш юргиза оладилар деб даъво қилган кишининг ҳукми


Савол: Мен баъзи одамларни шундай деяётганларини эшитаман ва ўз кўзим билан кўраман: авлиёлар банда хусусида ўз ихтиёрлари билан иш юрита оладилар, улар қирқ хил кўринишда кўринадилар. . ., уларни баъзида инсон холатида кўрсангиз, баъзида илон, яна баъзида шер ва ҳоказо холатларда кўрасиз, улар авлиёларнинг қабрларига бориб, у ерда тунайдилaр ва айтадилар тушимизда авлиёни кўрдик, у бизга: бораверинглар, сизлар касалингиздан шифо топдингиз дейдилар. Шу гаплар ростми ёки ёлғон?

Жавоб: Авлиёлар бирон кишида ўз ихтиёрлари билан иш юрита олмайдиалр, улар қилаётган ишлар Аллоҳ бошқа бандаларига ҳам берадиган оддий сабаблардир, улар одатдан ташқари ишларни қила олмайдилар, улар одамларнинг сувратларидан бошқа тулки ёки шер ёки маймун ёки шунга ўхшаш хайвонларнинг кўринишларида кўрина олмайдилар. Балки Аллоҳ бундай хусусиятни фақат фаришталарга ва жинларгагина берган, улардан бошқа мавжудотлар бундай хусусиятга эга эмаслар. Қабристонларга зиёрат ва ўлганларга мағфират ва раҳмат сўраб дуо қилиш учун бориш шариатда бор, лекин ўлганлардан барака ва шифо, бошларига тушган мусибатларни кетказишни, хожатларини амалга ошириб беришини сўраш учун бориш мумкин эмас, бу катта ширкдир, шунингдек авлиёларнинг қабрлари олдидами ёки бошқаларнинг қабрлари олдидами фарқи йўқ, Аллоҳдан бошқаларга жонлик сўйиб қурбонлик қилиш ҳам катта ширк. Сиз айтиб берган нарсалар ҳам шариатга зид ишлардир, балки мункар бидъат ва ширкий эътиқодлардир.
Доимий фатво бўлими.