PDF WORD

«Салафийлик – мазҳаб эмас» китобига танқидлар

«Салафийлик мазҳаб эмас» китобига танқидлар

Имом Муҳаммад ибн Сауд ал-Исломийя институтининг устози

Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

қаламига мансуб

Риёздаги «Дарул Ватан Линнашр» матбаасида

1411 ҳижрий йилда босиб чиқарилган

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Ўзининг элчисини барча динлардан олий қилиш учун ҳидоят ва ҳақ дин билан жўнатган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик жиҳатидан кифоя қилади. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканликларига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у кишига, оилаларига ва саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин.

Сўнг эса:

Дарҳақиқат доктор Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутийнинг: «Салафийлик – бу исломий мазҳаб эмас, балки у моборак давр босқичидир» номи остидаги асарлари билан танишиб чиқдим.

Бу сарлавҳадан ҳайратга тушдим. Чунки бу (ном) салафларни (ўзига хос муайян) йўли бор эканлигини, бизга ушбу манҳажни билиш, уни маҳкам тутиш ва ушбу манҳажга хилоф чиқувчи (ҳар қандай) йўлларни тарк этиш вожиб эканлигини инкор қилишга етаклайди. Китобни ўқиганимда, унинг мазмунини (китобнинг) номидан ҳам ҳайратланарли эканини билдим. (Муаллиф) Унда жумладан шундай дейди: «Салафийликка эргашиш бидъатдир», ва (бу гапи билан) салафийларга ҳамла қилади.

Биз ўртага бир савол ташлаймиз: Салафийликка ва салафийларга қилган бу зардали ҳамласи – уларнинг (салафийларнинг) қадимда ўтганларидан шайхулислом Ибн Таймия ва шайхулислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳумаллоҳ кабиларни ҳам ўз ичига олганмикин? –

Уни бу (қабиҳ) ишга ундаган нарса бидъатларни ёмон кўриши ва салафийликка эргашиш бидъат деб ўйлаб, буни ёмон кўрганлиги бўлганмикин?

Йўқ, асло ундай эмас. Уни бу ишга ундаган нарса бидъатларни ёмон кўриш эмас. Чунки биз ушбу китобда (муаллиф) кўплаб бидъатларни қўллаб-қувватлаганини учратишимиз мумкин: сўфийларнинг бидъий зикрларини қўллаб-қувватлайди, фарз намозидан кейин жамоат бўлиб дуо қилишни дастаклайди, ҳолбуки бу иш айни бидъатдир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилишни қўллаб-қувватлайди, бу ҳам айни бидъатдир.

Бизга шу нарса равшан бўлдики – валлоҳу Аълам – уни (муаллифни) бу ҳамлани қилишга ундаган сабаб – у, бугунги кунда ислом оламининг аксар қисми бошидан кечираётган бидъатлар ва турли фикрларга қарши кураш олиб бораётган салафий қарашларга нисбатан норозилик (ранжиш назари) билан ёндашишдир. Чунки у (бидъатлар ва турли қарашдаги фикрлар) салаф манҳажига асло тўғри келмайди.

Дарҳақиқат, қисқа фурсат ичида (юқорида) зикр қилинган китобдаги салафийлик ва салафийларга нисбатан бўй кўтарган (турли) қарашларга нисбатан муноқаша олиб бордим.

Бу (ишим ўқувчига) қуйидаги танқидлардан (маълум бўлади, иншааллоҳ).

Бу қисқа танқидлар бўлиб, унинг (муаллифнинг) китоби ўз ичига олган турли қарашларга нисбатан (соғлом) тасаввурни уйғотади. (Чунки унинг китобидаги сатрлар) Аниқлик киритиш лозим бўлган ўринлардир. Доктор бу ҳужуми билан муайян жамоатни назарда тутаётган бўлса, унда нима учун ушбу асрдаги барча салафийларга нисбатан умумий бир ҳукм бермай, (айнан ўша жамоанинг) хатоларини баён қилиш билан (масалани) хос олмайди?! Ҳатто (муаллиф) салафийларнинг аввалда ўтганларига ҳам тил текказган.

Ҳоп, қани энди танқидларга ўтсак…..


1-ТАНҚИД

Китобни номланишида, «Салафийлик – бу исломий мазҳаб эмас, балки у моборак давр босқичидир».[1]

Бунинг маъноси салафларимиз ажралиб турадиган муайян бир мазҳабда бўлмаганларини англатади. Унинг наздида, ҳуддики улар авом (оддий) халқ бўлганлар, замоннинг бир бўлагида ҳеч қандай мазҳабсиз яшаб ўтиб кетишган.

Ҳуддики, олимларнинг салафлар мазҳаби ва халафлар мазҳаби деб ажратишлари хатодек, чунки салафларни мазҳаби бўлмаган. Шунга кўра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларида ҳеч қандай маъно йўқ: «Сизлар мени суннатимни лозим тутинглар ва ҳақ йўлдаги халифаларимни (ўринбосарларимни) суннатини маҳкам тутинглар».

Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нажот топувчи фирқа ҳақида сўралганларида айтган сўзлари ҳам, айтдилар: «Улар, мен ва менинг саҳобаларим бугун нимани устида бўлсак, шунга эргашганлар». Буларнинг ҳаммасини ҳеч қандай маъноси йўқ, чунки салафларимиз бирор мазҳабда бўлишмаган.

Демак, докторнинг бу китобдан мақсадлари ҳозирги замонамизда салафларнинг мазҳабини ушлаганларга ва бидъат ва хурофотларга қарши бўлганларга раддия бериш экан.

2-ТАНҚИД

5-саҳифадаги ушбу сўзи: «Ушбу китоб салафийлар раъйлари ва уларни маъруф қилган мафкуралари хусусидаги бирор мунозарани ўз ичига олмаганидек, уларни тўғри санаш ёки хатога чиқариш мазмунида ҳам эмас».

Бу (гапининг) маъноси шуки, салафларнинг қарашлари (райлари) борасида баҳсу-мунозара қилиш ва уни хатога чиқариш мумкин эмиш. Бу (гапида) мужмаллик (умумийлик) бор. Чунки, салафийлик ўзининг маъруф бўлган саҳиҳ маъносига кўра Китобу-Суннатга хилоф келмайди. Демак, (бу манҳаж хусусида) баҳсу-муноқаша олиб бориш ва хатога чиқариш мумкин эмас.

(Қуруқ) Даъвога асосланган салафийликка келсак,[2] бу мунозара қилиб кўриш мумкин бўлган ўриндир. Лекин у (муаллиф) салафийлик деганда (қайси бирини) назарда тутаётганини аниқ айтмаган. Натижада унинг ушбу сўзи тўғри бўлган саҳиҳ салафийликни ҳам ўз ичига олган умуман мавҳум сўз бўлиб қолди.

3-ТАНҚИД

12-саҳифа, аввалги бўлимида. Салафларга эргашишлик вожиблигининг сабаби, уларнинг Қуръон ва суннатни тўғрироқ тушунганликлари, чунки уларнинг тиллари (араб тили кейинги замонларда ўзгаргани каби ўзгаришлардан) саломат бўлгани ва улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан замондош бўлганлари, деб айтмоқда.

Бу сўзда катта камчилик бор! Чунки у саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (динни) тўғридан-тўғри олишгани масаласини эътиборсиз-четда қолдирди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илм олишгани, у кишидан сўрашгани, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлаётганини гувоҳи бўлишганини, у кишидан таъвилни (масалалар далолат қиладиган маъносини) тўғридан-тўғри олишганини четда эътиборсиз қолдирди. Мана шу улардан бошқа ҳеч ким илмда эришолмайдиган мартабадир. У мана шу нарсаларни четга сурди ва умуман унутди.

Худди шундай шу саҳифанинг охирида, салафларга эргашиш дегани уларни сўзини олиш дегани эмас, воқеаларга нисбатан мавқифларини далил қилиш эмас, деб баён қилди. Салафларга эргашиш бу фақатгина улар таянган қоидаларга (асосларга) қайтиш дегани, деди.

Бу сўзнинг маъноси шуки, салафларимизнинг сўзлари ва амаллари ҳужжат эмас, ҳужжат бу – улар асосланган қоидалар. Бу сўзда тескарилик бордир. Чунки бунинг маъноси, биз уларнинг сўзларини ташлаймиз ва фақат қоидаларини оламиз, дегани. Нусуслардан (Қуръон ва ҳадисдан) уларнинг ҳукмларидан кўра бошқа ҳукмларни чиқарамиз. Бу салафларнинг сўзига бепарволик ва уни йўққа чиқариш, салафларнинг қоидаси асосида, деган даъво билан (уларнинг йўлларига тескари бўлган) янги ижтиҳодлар қилишга ва янги маънолар чиқаришга чақириқдир.

4-ТАНҚИД

13-14 саҳифаларда мусулмонлардан бўлган бир тоифа бошқа – бўлиниб кетган турли – фирқалардан (ўзига хос хусусиятлари билан) ажралиб туришини ва (ушбу тоифа) салафия деб номланишини инкор қилади. Айтадики: «Салаф ва халаф ўртасида ихтилоф йўқ. Уларни орасида (ҳеч қандай) тўсиқлар ҳам, тақсимланиш ҳам йўқдир».

Бу гапда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини инкор қилиш бор: «Умматимдан бир тоифа ҳақ устида бардавом бўлиб бораверади. Уларга уларни ёрдамсиз қолдирганлар ҳам, уларга хилоф чиққанлар ҳам зарар беролмайдилар».

Ва мана бу қовллари: «Яқин келажакда бу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси жаҳаннамдадир». «Улар кимлар, эй Росулуллоҳ?» дейилди. Айтдиларки: «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қайси йўлда бўлсак, ана шунинг (айни) мисличалик йўлда бўлганлардир».

Ушбу икки ҳадис салафлар ва уларга эргашувчилар билан улардан бошқаларнинг ўртасида ажралиш, тақсимланиш ва фарқланиш борлигига далолат қилади. Салафлар ва уларнинг манҳажлари асосида юрганлар суннатга эргашувчиларни бошқалардан, бидъатчилар ва адашган фирқалардан доим ажратиб келишади, ҳамда уларни (суннатга эргашувчиларни ушбу) номлар билан номлайдилар: «Аҳли Сунна вал Жамоа, Салаф-солиҳларга эргашувчилар». Уларни бу ҳақда ёзиб қолдирган китоблари жуда кўпдир.

Улар (ўз асарларида) Аҳли Сунна ва салафларга эргашувчиларнинг гуруҳига хилоф чиқувчи турли фирқаларга раддия берадилар.

Доктор эса буни инкор қилиб айтадики: «Салаф ва халаф ўртасида ихтилоф йўқ. Уларни орасида (ҳеч қандай) тўсиқлар ҳам, тақсимланиш ҳам йўқдир». Бу бугунги кундаги воқеликни инкор қилиш, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган ҳолатга ҳам зиддир. (Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу умматда бўлиниш ва ажралиш юз беришини ҳамда бу уммат ичида ҳақ устида фақатгина битта гуруҳ қолишини (хабар бергандилар).

5-ТАНҚИД

Муаллиф 14-17 саҳифаларда салафларнинг сўзларини, амалларини ва райларини олмаслик ҳақидаги сўзини оқлашга ҳаракат қилди. Салафларнинг ўзлари инсонларни бу нарсага чақирмаган эмишлар. Кийинишда, қурилишда ва идишлардаги инсонларнинг одатлари ўзгаради ва ривожланармиш … ва ҳаказо.

Бу сўзда икки тарафдан илмсизлик, ноаниқлик ва ёлғон бордир:

Биринчидан: «Салафларнинг ўзлари инсонларни аввадгиларни сўзларини олишга чақиришмаган», деди. Бу уларнинг ҳақларига айтилган ёлғон сўздир. Саҳобалардан, тобеинлардан ва мусулмонларнинг имомларидан иборат бўлган салафларимиз, Аллоҳ ва Росули амр қилган, салафлар-солиҳларга иқтидо қилиш ҳақидаги буйруқларга бўйсунишликка ва уларнинг сўзларини маҳкам ушлашга қаттиқ тарғиб қилардилар.

Аллоҳ таоло уларга эргашганларни мақтади, Аллоҳ таоло айтди: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлишди. Яна уларга жаннатларни тайёрлаб қўйди…» (Тавба сураси, 100-оят).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, нажот топувчи фирқа ҳақида шундай дедилар: «Улар мен ва саҳобаларим бугунги кунда юрган йўлимизда бўлганлар!»

Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларга менинг суннатимни (йўлимни) лозим тутиш ва мендан кейинги ҳақни устидаги, ҳидоятланган халифаларнинг суннатини (йўлини) лозим тутиш вожиб бўлади».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: «Ким бирор кишига эргашмоқчи бўлса, ўлганларга эргашсин. Албатта тириклар фитнадан (адашишликдан) омонда эмаслар. Улар (эргашиладиганлар) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидир. Улар қалблари энг тақводор, илмлари энг мўл ва энг кам такаллуф қиладиганлардир».

Имом Молик айтдилар: «Бу умматнинг аввали нима билан ислоҳ бўлган бўлса, фақат шу билангина бу умматнинг охири ислоҳ бўлади». Яна бундан бошқа салафланинг ақидаси ҳақида ёзилган китоблар ва «Суннат» деб номланган китоблар салафларнинг сўзларини ва уларга эргашишлик ҳақидаги тарғибни ўз ичига олгандир. Шундай китоблардан Абдуллоҳ ибн Имом Аҳмаднинг «Суннат» китоблари, Ажуррийнинг «Суннат» китоблари, Ибн Абу Осимнинг «Суннат» китоблари ва бундан бошқа шу бобдаги китоблар.

Иккинчидан: Муаллиф илм, ақида ва ибодатлар масласини бинолар, идишлар ва кийимлар каби одатлар масаласидек қараб, замонлар ва урфлар ўзгариши билан ўзгаради, деди. Бу унинг илмсизлиги сабабидан, ёки ёлғон ишлатганидандир. Инсонларнинг энг кам иймон ва энг кам илм соҳиби ҳам бу масалаларнинг орасида фарқ борлигини билади. Ҳаммага маълумки одатлар ҳар хил бўлади, аммо ибодатлар ва шаръий аҳкомлар ўзгармасдан собит туради.

6-ТАНҚИД

18-саҳифанинг охирги қисмида айтадики: «Салафлар ўзлари сўзлаган калималарнинг ҳарфий (маъно)ларида қотиб қолишмади».

Муаллифнинг бу билан айтмоқчи бўлган гапи шуки, салафлар ўз сўзларида (қатъий туриб) қолишмаган, балки ўз сўзларидан воз кечиб ҳам туришган. Шундай экан, бизга уларни сўзларини олиш вожиб бўлмайди… Бу гапида ҳам умумийлик (мужмаллик) бор. Агар у салафларнинг ақида борасида айтган сўзларини назарда тутаётган бўлса, бу уларга нисбатан (айтилган) ёлғондир. Чунки улар ўзларининг ақида борасида айтган сўзларида собит туришган ва ундан воз кечишмаган. Энди, агар у салафларнинг ижтиҳодий масалалардаги сўзларини назарда тутаётган бўлса, улар (салафлар) ўзларига хато эканлиги ошкор бўлган сўзга ёпишиб олмасдан, балки уни (хато сўзни) қўйиб тўғрисини олишарди.

7-ТАНҚИД

У айтди: «Ким ўша иттифоқ қилинган (салафлар ҳукм чиқариш учун мурожат қилган) қоидалар ва усулларга эргашса, ўз ижтиҳодини, тафсирини (оят-ҳадисларни тушунтиришни) ва таъвилини (ворид бўлган оят ҳадисларга маъно беришни) шуларнинг асосига қурса, у Аллоҳнинг Китобини ва Росулининг суннатини лозим тутган мусулмондир …».

Айтамиз: Исломнинг асосини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга баён қилиб бердилар, Жаброилнинг ҳадисида келганидек: «Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закотни беришинг, Рамазон рўзасини тутишинг ва агар йўлига қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилишинг».[3] Демак, мусулмон – Исломни лозим тутган, буйруқларини бажарган кишидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу таърифларидан кейин муаллиф айтган таърифга ҳожат йўқ. Яна муаллифнинг таърифида умумийлик ва ноаниқлик бордир. Бу эса ҳар бир кишига Исломни хоҳлаганича тушунишга имконият яратиб беради. Бунга унинг кейинги сўзлари далолат қилади.

У айтди: «Ҳа! Албатта бу манҳажнинг қоидаларидан бири, (оят ва ҳадисларни) тушунишлик учун ижтиҳод қилишга эҳтиёж бордир, шуниг учун ихтилофлар кўпайиб кетди …».

Ислом ихтилофга рухсат берадими? Албатта йўқ, Исломнинг усуллари (асослари) ва ақида ижтиҳод ва ихтилоф қиладиган ўрин эмас. Ижтиҳод ва ихтилоф фақат фаръий (фиқҳий) масалалардадир. Ким динни усул ва ақида маслаларида хилоф қилса, хилофига кўра кофир бўлади, ёки адашади. Чунки бу масалаларнинг таянадиган асоси Қуръон ва ҳадис ва шунда тўхташдир. Бу ижтиҳод саҳнаси эмас.

8-ТАНҚИД

23-саҳифадаги ушбу сўзи: «Салафийлик, бу фақат (муайян бир) давр босқичидир. Бу масаладаги чеклов шуки, Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу даврни (салафийлик даврини) яхшилик билан сифатладилар. Ҳадисда келганидек, ҳар бир асрни ўзидан кейинги асрдан яхши деб сифатладилар. Энди агар бу давр босқичидан, ўзига хос муайян бир манҳажга эга бўлган бир исломий жамоат қасд қилинадиган бўлса, бу бидъатлардан бири бўлади».

Биз айтамизки: Салафийликка нисбатан у кишининг, у (салафийлик) муайян бир давр босқичи эди, жамоат эмасди деб изоҳ киритишлари, ғалати ва ботил изоҳдир.

Муайян бир давр босқичига салафийлик деб айтиладими? Бу гапни инсониятдан ҳали бирор киши айтмаганди.

Балки салафийлик деб, исломда ўтган аввалги асрда яшаб, муҳожиру-ансорлар ва уларга гўзаллик билан эргашган зотлардан иборат Аллоҳнинг китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини лозим тутиб, (тўла-тўкис) иймон келтирган жамоатга нисбатан айтилади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ушбу қовллари билан сифатладилар: «Яхшиларингиз мени асримдагилардир. Сўнг ундан кейин келадиганлар. Сўнг эса ундан кейин келадиганлар».

Бу муайян бир давр босқичига эмас, балки бир жамоатга нисбатан берилган васфдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинчалик юз берадиган умматдаги фирқаланишни зикр қилгач, ушбу фирқалар ҳақида айтдиларки: «У (фирқаларни) биттасидан ташқари (барчаси) жаҳаннамдадир». Ва ана шу ёлғиз гуруҳнигина, салаф манҳажига эргашади ва (ушбу) манҳаж асосида юради деб сифатлаб, айтдиларки: «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қайси йўлда бўлсак, ана шунинг (айни) мисличалик йўлда бўлганлардир»… Ушбу ҳужжатлар, бу ўринда аввал ўтган салафий жамоа бўлганлиги ва ўша (аввал ўтган жамоанинг) манҳажига эргашадиган (замон жиҳатидан) кейин келган бир жамоа бор эканига, ҳамда унга (салафийларга) хилоф бўлган ва жаҳаннам билан ваъид қилинган (кўплаб) жамоатлар бор эканига далолат қилади. Бу ҳолат (дўзах билан қўрқитиш) эса, нажот топувчи фирқага мухолиф бўлган фирқаларнинг залолати сабабидандир.

Демак, (ҳолат) муаллиф юқоридаги 20-21 саҳифаларда айтгандек эмас, (у айтгандики): «Ана ўша ижтиҳодий масалаларда, икки ёки кўплаб райлардан бирини эгасини, ўзи ушлаган (райни) тўғри деб ҳотиржам бўлишга ҳаққи бор. Шу билан бирга бошқа райларни ушлаб, унга хилоф чиқувчиларга нисбатан адашганлар, тўғри йўлдан чиққанлар деб қатъий қарор чиқаришга ҳаққи йўқ». Биз унга қарата айтамизки: Бу (гап) мутлақ суратда айтилмайди. Балки бу (гап) ижтиҳод қилишга йўл қўйиб берилган фаръий (иккиламчи) масалаларга (нисбатан айтилади). Ақида масалаларига келсак, унда ижтиҳод қилишга ўрин йўқ. Балки унинг (ақида масалаларининг) негизи тавқиф (эшитибла тасдиқ қилиш) асосидадир. Ким бу (ақида) борасида хилоф чиқадиган бўлса, қай даражада хилоф чиқишига қараб ё залолатга чиқарилади ёки такфир қилинади (кофир деб ҳукм қилинади). Дарҳақиқат салафлар қадарийяларни, хаворижларни ва жаҳмияларни залолатга кетганлар деб ҳукм қилишган. Ҳатто уларни баъзиларига салаф манҳажига хилоф чиққанлари учун куфр ҳукмини ҳам беришган (яъни кофир деб айтишган).

9-ТАНҚИД

Муаллиф 27-31 саҳифаларда: «Саҳобалар Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни истинбот қилишлари учун илмий мезонга асосланишларига эҳтиёж бўлмаган», деб даъво қилди.

Унинг бу сўзларида умумийлик (мужмаллик) бордир. Агар бу илмий мезон деганидан мақсад Қуръон ва ҳадисни тушунишлик, унинг маъноларини ва ундаги мақсадларни билиш бўлса, улар бунда инсонларнинг энг билимдонларидир. Агар илмий мезон деганидан мурод талашишлик йўли ва калом илми бўлса, бу жаҳолат мезонидир илмий мезон эмас. Саҳобалар бундан энг узоқ бўлган инсонлардир, буни тарк қилишди, бундан одамларни қайтаришди ва бунинг эгаларини адашган эканлигини баён қилишди. Чунки бу ҳақиқатга етиштирмайди ва тўғриликка йўлламайди. Бу илм, уни ўрганувчиларни шубҳларга бошлаб боради. Калом илми билан балоланганлар, буни илмий мезон деб даъво қилсалар ҳам, ўзларининг йўлларини энг билувчи ва энг ҳикматли деб сифатлаб, салафларнинг йўли энг саломат йўл, деб сифатласалар ҳам, салафларни зоҳирийлар деб атасалар ҳам, ўзларнинг эътиқодлари гумонлар ва шубҳалардан бошқа нарса эмас.

Доктор ҳам Салафларни «Зоҳирийлар» деб атади, китобнинг 31-саҳифасида шундай деди: «Шундан (маълум бўладики), уларнинг ҳолати биз айтгандек, райдан (ўз фикри билан гапиришдан) узоқ бўлишган, ғайб илми ҳақида келган хабарларга ва маъноларининг сир-асрорларига киришишмаган, Қуръон ва ҳадисдаги хабарларнинг зоҳирида тўхтаб, таътил ва ташбиҳ қилишмаган».

Бунинг маъноси шуки, салафларнинг йўли хабарларнинг зоҳирида тўхтайдиган ибтидоий йўл, бу йўл илмий йўл эмас, хабарларнинг туб маъно ва мақсадларига кириб ўрганадиган йўл эмас.

Яна бу сўзлардан шундай нарса келиб чиқадики, оят ва ҳадисларни зоҳири (ташқи маъноси) ва ботини (ички маъноси) бор бўлиб, улар бир-биридан фарқлидир. Бу эса залолат аҳлининг эътиқодидир.

10-ТАНҚИД

32-саҳифадан 47-саҳифагача, ислом диёрлари кенгайди ва турли элатлар ўзларининг исломга ёт бўлган отамерос маданиятлари билан ислом динига киришди. Алалоқибат кийимларда, бунёдкорликда, идиш-товоқларда, саноатчиликда, еб-ичишда ва бундан бошқа ҳаётнинг маиший ўринларида кенгчиликлар юз берди дея, баъзи халафларни салаф манҳажига хилоф чиқишларини оқлашга уринади. (Оқлашга уриниб), узундан-узун гапиргач, охирида шундай дейди: «Агарда салафларнинг йўналишлари ва ижтиҳодлари ўзича (шундай) ҳужжат бўлганида эди, у (салафлар йўналишлари ва ижтиҳодлари)ни мустаҳкамлайдиган тиргак ёки ҳужжатга эҳтиёж бўлмсди. Чунки унинг ўзи ҳужжатда (дейдиган бўлсак), унда ана ўша бир-биридан узоқ ва ўзаро зиддиятли қарашларнинг (салафларнинг қарашларини назарда тутяпти) барчаси ҳақ ва тўғри эканда дейишдан ўзга чора қолмайди. Натижада (ҳар бир масалада салафлар манҳажига) қайтишга ва ҳеч ҳам иккиланмай тўғри деб топилган райни (олишга) тўғри келиб қолади. (Маъноси аниқ- равшан эмас, (бу таржимонни эмас муаллифнинг изоҳи). (Ҳолат ҳақиқатда шундай бўлганида) Ана ўша салафлар – уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин – (ишнинг) охирида (барибир) ўша ўзаро зиддият ва изтироб чекиш муаммосини (ҳал қилишда барча) фойдалар тизгинини бир меъёрга соладиган илмий манҳажга бош уриб боришга эҳтиёж сезмаган бўлишарди …».

Биз унинг гапига жавоб беришга ўтамиз:

Биринчи жавоб: Салафлар ақида ва иймон масалаларида ихтилофга боришмаган. Балки улар фаръий бўлмиш ижтиҳодий масалаларда ихтилофлашишган. Ва бу ҳолат у айтаётганидек изтироб чекиш ва ўзаро зиддият эмас. Балки бу (у зотларга) ажр бериладиган ижтиҳод(ий масаладир).

Иккинчи жавоб: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзлари билан бизни ўша зотларга эргашишга буюрдилар: «Сизларга мени суннатимни (йўлимни) ва мендан кейин тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг суннатини (йўлини ушлашингиз) вожиб бўлади», ва яна нажот топувчи фирқа ҳақида айтдиларки: «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қайси йўлда бўлсак, ана шунинг (айни) мисличалик йўлда бўлганлардир». Аллоҳ таоло уларга эргашган кишини мақтади ва ушбу эргашган кишидан (ўша эргашилган зотларга қўшиб барчаларидан) рози бўлди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлишди. Яна уларга жаннатларни тайёрлаб қўйди…» (Тавба сураси, 100-оят).

Имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ айтганларки: «Бу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади …».

Демак, уларга эргашиш ва хоссатан ақида бобида уларнинг сўзларини олиш вожиб бўлади. Чунки усулда қайд этиб ўтилганидек уларнинг сўзлари ҳужжатдир.

11-ТАНҚИД

Муаллиф 53-54 саҳифаларда ал-Кавсарийни муҳаққиқ олим деб таништирди. Унинг сўзини нақл қилди. Унинг айтганларидан шуки, яҳудийларнинг аҳборлари (олимлари), насронийларнинг роҳиблари ва мажусийларнинг олимларидан бир нечтаси бадавий мусулмон ровийларнинг орасида Аллоҳ ҳақида ривоятлар ва хабарлар тарқатишди. Буларнинг ичида тажсим (Аллоҳ таолога жисм исботлаш) ва ташбиҳ (Аллоҳ таолони махлуқотларига ўхшатиш) бор эди. Маҳдий (подшоҳ) калом илмининг олимларига мулҳидлар (Худосиз кофирлар) ва зиндиқларга қарши китоблар ёзишни буюрди. Улар ҳужжатни қоим қилишди, шубҳаларни кетказишди ва динга катта хизмат қилишди.

Шундай қилиб ал-Кавсарий Ислом ровийларини яҳудлар, насоролар ва мажусларнинг хабарларини аралаштириб юборган бадавийлар деб атади. Уни гумонича мана шу хабарлар Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида ривоятлардан иборат. Чунки бу уларнинг наздида ташбиҳ ва тажсимни ифода қилади. Шу ривоятларга раддия берган калом олимларини мақтаб, улар Исломни ҳимоя қилишди, мулҳид ва зиндиқларга раддия беришди, деди. Аммо Китоб (Қуръон) ва суннат олимлари эса, ал-Кавсарийнинг наздида Исломни ҳимоя қилишда, мулҳид ва зиндиқларга раддия беришда уларга ўрин йўқ. Доктор (Бутий) ал-Кавсарийнинг бу сўзларини рози бўлган ҳолда нақл қилиб, уни муҳаққиқ олим деб атади. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз!

12-ТАНҚИД

63-саҳифанинг 1-абзацида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ва нақл қилинган ҳужжатларни, хоҳ у ҳужжатлар Қуръон бўлсин ёки суннат бўлсин, саҳиҳ эканлигига аниқ ишонч ҳосил қилиш вожиб бўлади деган фикрни илгари суради.

Биз унга айтамизки:

Биринчидан: Қуръон саҳиҳ эканлигида қатъий ишонч ҳосил қилишга эҳтиёж сезадими, ахир у (Қуръон) қатъий мутавотир даражасида эмасми? Агар (Қуръонни ўқишдаги) баъзи қироатларни назарда тутаётган бўлса, унда нима учун очиқ-ойдин баён қилиб, гапини ушбу (қироатларни деган сўз билан) қайдлаб қўймайди?!

Иккинчидан: Ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларидан (чиққан) Қуръон худди суннат каби бўладими ёки у(Қуръон)нинг бари, лафзию-маъноси Аллоҳ таоло ҳузуридан (келган) ваҳий бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат етказувчимилар? Унинг бу гапи Қуръони Карим худди суннат каби Росулнинг каломи, Аллоҳ таолонинг каломи эмас деган ўйга етаклайди.

13-ТАНҚИД

Муаллиф китобнинг 63-саҳифасида айтди: «Маъноларда (яъни саҳиҳ нусусларнинг маъносида) баҳс қилувчи одам, уни тозалаш учун мантиқ ва ақл мезонига қўйиб, унда аниқ ишиноч ҳосил қилиб, бундаги ақл ўрнини билганидан кейин, эришган натижасини баён қилиши лозим».

Биз айтамиз: Саҳиҳ нусуслар олдида ақлнинг бирор ўрни ва бошқаруви борми?! Бу сўзни фақат мўътазила ва уларга ўхшаган тоифалар айтган. Аммо Аҳли сунна эса Аллоҳдан ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган нарсага таслим бўлишади, ақлларига тўғри келса ҳам, тўғри келмаса ҳам. Айниқса Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари борасида, ақида маслалари борасида таслим бўлишади. Бу маслаларда ақлга ўрин йўқ, чунки бу ғайб маслаларидир. Яна шуни билишади: Шариат ақл инкор қиладиган нарса билан келмайди, балки ақл ҳайратда қоладиган ва асл маъносига етиш қийин бўлган нарсалар билан келади.

14-ТАНҚИД

64-саҳифанинг учинчи бўлимида мусулмонларни салафийларга ва бидъатчиларга бўлинишини инкор қилади.

Ушбу (гапи) бу уммат етмиш уч фирқага бўлиниши, биттасидан ташқари барчаси жаҳаннамда бўлиши ҳақида хабар берган ҳужжатлар, ҳамда кўплаб ихтилофлар юз бериши ва ўша (ихтилофлар юз берганда) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва тўғри йўлдаги халифаларнинг йўлини маҳкам тутишликка тарғиб қилиб келган ҳужжатларни рад этишликдир. Китобининг ҳаммаси ана шу нуқта атрофида айланади. Бу ҳолат ушбу умматда бўлиниш ва ажралиш юз берганини ва ўз кўзимиз билан кўриб турган воқелигимизни инкор қилишдир.

Ҳолбуки унга ихтилофлашган ва фирқа-фирқа бўлиб олганларни, (асли ҳолатлари) бўлиниб олиш ва хилоф чиқиш эканлигига қарамасдан сизлар ҳақ устидасизлар деб уларни ҳотиржам қилиш ўрнига Китобу-Суннатга қайтишга тарғиб қилса лойиқроқ бўларди.

15-ТАНҚИД

Муаллиф китобнинг 65-67 саҳифаларда эътиқод бобидаги мутавотир даражасига етмаган саҳиҳ ҳадисларни далил бўлишини шубҳа остига қўйди. Айтди: «Бу қисмдаги хабарлар эътиқод доирасида ҳужжат бўлишлигини лозим қилмайди, инсон шу билан куфрга тушмайди. Чунки бу хабарлар мутавотир даражасига етмаган бўлиб, ўзида саҳиҳ хабарни жазман ифода қилмайди».

Биз айтамиз: Бу тўғри сўз эмас, ҳақ сўз ҳам эмас. Агар оҳад хабар Росулуллоҳдан саҳиҳ йўл билан собит бўлса уни тасдиқлаш, унга таслим бўлиш, ҳамда ақида ва бошқада у ўз ичига олган нарсага эътиқод қилиш вожибдир. Муаллиф айтган сўз эса Исломдаги бидъатчи тоифаларнинг сўзидир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз элчиларини ёлғиз-ёлғиз юборардилар. Қавмлар эса уларни олиб келган хабарини ўйлаб ўтирмасдан ва саҳиҳлигида иккиланмасдан қабул қилишарди. Саҳобалар ҳам, тобеъинлар ҳам саҳиҳ ҳадисларни худди шундай қабул қилишарди, уларни ҳужжат сифатида айтишарди ва бу хабарлар ўз ичига олган ақида ва бошқа маслаларда шубҳаланишмасди. Бундай ажратишлик салафларнинг сўзларида топилмайди, балки бу баъзи бидъатчи халафларнинг (кейинги авлодлар) сўзларида топилади.

16-ТАНҚИД

99-саҳифада доктор Бутий ихтилофга ўрин йўқ бўлган усуллар ва ҳукмларни эслаб ўтади. Бу (асос)лардан Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Зотида, Сифатларида ва Феълларида ягона эканлигига бўлган қатъий ишонч (яқин)ни айтиб ўтади. У эслаб ўтган ушбу жумлалар мушриклар ва жумҳур халқлар иқрор бўладиган тавҳид рубубиятдан нарига ўтмайди. Ушбуларга иқрор бўлиш ва қатъий ишонишни ўзи, тоинки тавҳид улуҳият билан чамбарчас боғлиқ бўлмас экан, асло етарли бўлмайди. Тавҳид улуҳият Аллоҳни ибодатда яккалаш ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этишдир. Бу ҳам ихтилофга ўрин йўқ бўлган асосдир. Ва яна ушбу саҳифанинг 4-абзацида Аллоҳнинг Сифатлари ҳақида – у (Сифатлар) Унинг (Аллоҳнинг) Зоти азалий бўлгани каби азалийдир, деган сўзи. Ушбу (сўзи) мутлақ айтилмайди. Балки Зотий Сифатлар ҳақида шундай дейилади. Бироқ (аршга) олий бўлиши, (кечанинг охирги 3-қисми қолганда дунё осмонига) тушиши, яратиши ва ризқ бериши каби Феълий Сифатларига келсак, уларнинг тури азалийдир ва феъли содир бўлувчидир.[4] Аллоҳнинг Калом сифати ҳам у айтганидек мутлақ азалий сифат, деб айтилмайди. Чунки У (Калом Сифати) Феълий Сифатлардандир. Демак, У (Калом Сифати) бошқа Феълий Сифатлар каби тури азалийдир ва феъли содир бўлувчидир. Шундай деб тафсилот киритиш Аҳли Сунна вал Жамоа наздида маъруф (ва машҳурдир).

17-ТАНҚИД

Муаллифнинг 99-саҳифадаги сўзлари: «Аллоҳ зотини сифатлаган ва ўзи ҳақида хабар берган хабарларни Ўзи исбот қилганидек, Унга исбот қиламиз, гарчи бу хабарларнинг зоҳири тажсид (жасад исбот қилиш) ва ташбиҳни (ўхшатишни) ифода қилса ҳам. (Шу хабарларда) Аллоҳни ўхшаши, тенги борлигидан, чегаралашдан ва жасад исбот қилишдан поклаймиз».

Биз айтамиз: Аллоҳ сифатларидан бирортасининг зоҳири тажсид ва ташбиҳни ифода қилмайди. Бу фикрлар баъзи жоҳилларниниг ва залолатга кетганларнинг ақли тушунган нарсадир. Оят ва ҳадисларнинг бундай бузуқ фикрларга алоқаси йўқ. Чунки Аллоҳнинг сифатлари Унинг ўзига хос ва Унга лойиқдир, махлуқларнинг сифатларига ўхшамайди. Содиқ иймонли мўминнинг зеҳнига бундай фикр келмайди. Аллоҳнинг каломи ва Росулининг каломи тақозо қиладиган маъно ботил маъно бўлишидан покдир!

18-ТАНҚИД

101-саҳифанинг 8-абзацидаги ушбу сўзи: «Қиёмат куни мўминлар Роббиларини кўришлари, муайян бир томонга чекланган деган маънода эмас».

Мен айтаманки: Аллоҳ таолога нисбатан (умуман) жиҳат (томон)ни рад этиш тўғри эмас…

Албатта, У субҳанаҳу махлуқотларидан олий эканлиги ҳақидаги далиллар мутавотир даражасида бўлганидек юқори томондадир. Балки, У Зот субҳанаҳу ва таоло юқоридан бошқа томонга нисбатан пок, деб эътиқод қилинади. Ушбу йўл Жаҳмиялар ва уларнинг йўлидан юрганларга хилоф ўлароқ, Аҳли Сунна вал Жамоанинг йўлидир.

19-ТАНҚИД

Муаллиф 101-102 саҳифаларда айтди: «Осий ва гуноҳкорлар учун қилинадиган шафоат, бошқа пайғамбарлар орасидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос Аллоҳ тамонидан берилган имкониятдир».

Бу тўғри сўз эмас. Муваҳҳидлардан бўлган осийларни шафоат қилиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос эмас, ҳатто пайғамбарларга ҳам хос эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос шафоат фақат «Мақом маҳмуд» (мақталган мақом) бўлган катта шафоатдир. Фаришталар шафоат қилишлиги, пайғамбарлар шафоат қилишлиги ва авлиёлар шафоат қилишлиги саҳиҳ ҳадисларда келган.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, сизлардан бирортангиз, Қиёмат куни мўминлар дўзахдаги биродарлари ҳақида сўраганларидан кўра кўпроқ Аллоҳдан сўрамайди. Улар айтадилар: «Эй Роббимиз! Улар бизлар билан рўза тутардилар, намоз ўқирдилар ва ҳаж қиладилар». Уларга: «Улардан кимларни танисангиз дўзахдан олиб чиқинглар», дейилади. Уларнинг юзлари дўзахда куймайди, улардан кўпчилигини дўзахдан олиб чиқадилар…» (ҳадисни давомида) Аллоҳ таоло айтади: «Фаришталар шафоат қилишди, пайғамбарлар шафоат қилдилар, мўминлар ҳам шафоат қилдилар. Фақат энг Меҳрибон Зотгина (шафоат қилиши) қолди. Дўзахдан бир сиқимни олади, у ердан ҳеч қачон яхшилик қилмаган қавмни чиқаради» (Саҳиҳ Муслим).

Шафоатнинг икки шарти бор:

Биринчи шарт: Шафоат қилувчига Аллоҳ шафоат қилиши учун изн бериши лозим. Аллоҳ таоло айтади: «Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз шафоат қилмайди» (Бақара сураси, 255-оят).

Иккинчи шарт: Шафоат қилинаётган одамдан Аллоҳ рози бўлишлиги, у киши тавҳид аҳлидан бўлиши лозим. Аллоҳ таоло айтади: «(Улар) фақат Аллоҳ рози бўлган кишинигина шафоат қиладилар» (Анбиё сураси, 28-оят).

Кофирларга эса шафоатнинг фойдаси бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Шафоатчиларнинг шафоати уларга фойда бермайди» (Муддассир сураси, 48-оят).

20-ТАНҚИД

104-саҳифанинг охирги қисмидаги ушбу сўзи: «Ҳаёти дунёда исломнинг таъсири иймондан алоҳида ва ажралган ҳолатда намоён бўлади».

Бу гапи (кишида) норозилик (уйғотади): Чунки саҳиҳ (соғлом) ислом бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймондан асло ажралмайди. Агар ундан ажраладиган бўлса, саҳиҳ ислом ҳисобланмайди. Балки у мунофиқликдир. Мунофиқ эса мусулмон деб номланмайди. Балки Аллоҳ ва Росули номлаганидек мунофиқ, деб номланади. Унга ҳаёти дунёда мусулмонга қилинган муомала каби муомала қилинишидан, у ҳақиқий мусулмон экан деган хулоса, на бу дунёда ва на охиратда, келиб чиқмайди.

21-ТАНҚИД

Муаллиф 107-саҳифада айтади: «Инсон ўз феълларини ўзи яратади, деган сўз мўътазилийларнинг мазҳабидир ва бу куфр эмас».

Мен айтаман: Бу сўзларнинг куфр эканлигини инкор қилиш хатодир. Чунки бу сўзларни айтувчи агар чуқур кетган қадарийлар каби Аллоҳнинг илмини инкор қилса у кофирдир. Агар инкор қилмаса ва бировга тақлид қилган ҳолда айтса у адашгандир. Агар тақлид қилувчи бўлмаса, иймоннинг бир рукнини инкор қилибди, бу илмга асосланган тақдирга иймон келтириш. Бу ҳалотда қандай қилиб кофир бўлмайди?

Яна у яратишликда Аллоҳнинг шериги борлигини исбот қилмоқда. Салафлар бундайлар ҳақида айтадилар: «Улар бу Умматнинг мажусларидир (оташпарастларидир)!»

22-ТАНҚИД

111-112 саҳифаларда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга пайғамбарлик сифатларини исбот қилиш, баъзи муридлар ўзларини шайхларида маъсумликни (асло хатога тушмасликни) эътиқод қилишлари, ҳамда (шиалардан бўлган) имом Ҳумайний ўзларининг имомларини (Аллоҳга) яқин фаришта ва жўнатилган пайғамбарлар рутбасидан ҳам олийга кўтар-кўтар қилишларини эслаб ўтиб, ушбу (юқоридаги) ишлар шоз (нодир ҳолатлар), деб қаралади, деди. Ушбу ишларни қилганлар куфр амалини қилганлар ва ислом миллатидан чиқиб кетганлар, деган ҳукмга тушмайдилар, деб айтади. 110-бетнинг аввалида ҳам ушбу сўзларни такрорлаб ўтган. 112-бетнинг (1) рақам остидаги изоҳ киритишида, эронлик шиа уламоларидан бўлмиш баъзи биродарларга шундай савол бердимки, деб айтади …

Биз унга айтамизки: Юқоридаги сўзларни айтган кимсаларга куфр ҳукмини бермаслик, (аксинча) уларни биродар деб ҳисоблаш очиқ-ойдин хатодир. Чунки, у сўзлар аниқ-равшан муртадликка олиб борувчи сабаблардандир. Энди қандай қилиб уларга куфр ҳукми берилмасин?! Ахир ўз имомларини (Аллоҳга) яқин бўлган фаришталардан ва жўнатилган элчилардан ҳам афзал, деб билиб, уларга нисбатан маъсумликни даъво қилишди. Ҳамда, ўша имомларига шариат тузиб бериш ҳаққини беришди. Бу уларнинг китобларида ва айтган сўзларида бордир. Бу эса муртад бўлиш турларининг энг катталаридандир. Мўмин кишига уларни яхши кўриб, уларга нисбатан биродарларим, деб айтиши асло жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: «Эй мўминлар, Менинг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!» (Мумтаҳана сураси, 1-оят).

Аллоҳ таоло айтдики: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да – дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала сураси, 22-оят).

23-ТАНҚИД

114-саҳифадаги сўзлари: «Таътилни (инкор қилиш, йўққа чиқариш) қаршисида тажсим (жисм исбот қилиш) ёки ташбиҳ (ўхшатиш) туради. Тажсим ва ташбиҳнинг маъноси бу (сифатлар ҳақидаги) оятларни зоҳирий маъносида қолдириш. Ушбу оятлардан махлуқотлар ва яралмишларнинг ҳаётида одатга кирган нарсаларни (кўникиш ҳосил қилинган маъноларни) тушунишлик. (Масалан Аллоҳнинг қўли дейилганда) қўлдан мурод Аллоҳ бизларда яратган аъзо сифатида тушунишлик. Истивонинг (кўтарилишликнинг) маъноси бирортамиз курсисига ёки ётоғига чиқиб ўтиргандек тушуниш. (Аллоҳ) келишни эса бирор кўринишга эга бўлган ҳаракат каби тушуниш ва бундан бошқалар».

Бунга жавобан биз айтамиз:

Биринчидан: Оятларни зоҳирий маъносида қолдиришимиз лозим. Чунки бу ҳақдир, Аллоҳнинг муроди шудир. Баъзи инсонлар ундан ёмон маъноларни тушунишлиги унинг хато фаҳмининг офатидандир. У тушунган маъно шу оятнинг зоҳири эмас. Шоир айтганидек: Тўғри сўзни айблаган қанча инсонлар, бу ишлари касал фаҳмларининг офтидандир.

Иккинчидан: Оятлар Аллоҳнинг ҳақиқий сифатларига далолат қилади. Уни ҳақиқий ўзига лойиқ бўлган қўли бордир, махлуқотларнинг қўлларига ўхшамайди. Истивонинг маъноси ҳақиқийдир, буни салафларимиз, суннат ва луғат имомларимиз тафсир қилишган. Унинг маъноси олий бўлиш, кўтарилиш, қарор топиш ва чиқиш маъноларида. Бу маъноларнинг ҳаммасии Аллоҳга лойиқ суратда, махлуқотларнинг олий бўлиши, кўтарилиши, қарор топиши ва чиқиши каби эмас. Аллоҳ таоло бу (махлуқотларга хос) маънолардан олий ва юқоридир. Худди шундай Аллоҳнинг келиши ҳақиқийдир, араб тилидаги маънога мувофиқ. Бошқа оятларда ворид бўлганидек келиши ҳам (ҳақиқий маънода). Бу махлуқларнинг келишига ўхшашликни лозим қилмайди. Аъзолар ва ҳажмлар умумий (мужмал) лафзлардир. Аллоҳ таоло ҳақида (бу сўзларнинг маъносини) инкор қилиш ҳам, исбот қилиш ҳам ворид бўлмаган.

24-ТАНҚИД

118-119 саҳифаларда Қушайрий каби баъзи сўфийларни ва уларнинг асарларини мақтаб ўтади. (Уларга бундай) мақтов айтиш (умуман) ноўриндир. Чунки, тасаввуф исломга кириб келган бидъатлардандир. Дарҳақиқат, (сўфийлик) илҳодий (худосизлик) фикрларига ҳам етаклайди. Тадқиқотчи уламолар сўфийликдан ва унинг эргашувчиларидан, хоссатан Қушайрийдан доим огоҳлантириб келадилар. Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни унинг (Қушайрийнинг) рисоласига, ундаги (салафий ақидасига) хилоф ўринлари ва (сўфийларда) шатҳа (ҳушдан кетиш, беҳуш бўлиш они) масалаларига муфассал тарзда (ёритиб ўтилган) раддиялари бор. Унга (Қушайрийга) ва унинг ўхшашларига мақтов айтишда, уларнинг ҳақиқий ҳолатларини билмайдиган кишини йўлдан уриш (фитнаси) бордир.

25-ТАНҚИД

132-саҳифадан 144-саҳифагача Аллоҳ азза ва жалланинг сифталари ҳақида гапирибди. Унинг сўзларида кўп хатолар бор. Шу хатоларнинг муҳимларидан қуйидагилар:

1 – Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оятларни муташобиҳ оятлар, деб қарашлиги. Бу хатодир. Чунки умматнинг салафлари ва имомларининг наздида Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оятлар муҳкам оятлардандир. Бу оятлар муташобиҳ деб, фақат кейинги замонда чиққанлар айтдилар. Уларнинг сўзлари далил қилинмайди ва хилоф (фикрлари) эътиборга олинмайди.

У айтади:

2 – Аллоҳ сифатлари ҳақидаги оятлар икки маънода тушунилади.

Биринчи маъно: Аллоҳ таолони шерикдан ва унга ўхшашидан поклаган ҳолда оятлар зоҳирий маъносида тушуниш. Айтдики: Бу умумлаштирилган таъвилдир. Чунки оятларнинг зоҳири махлуқотларнинг сифатлари кабидир.

Биз унга жавоб берамиз: Ҳолат сен айтганингдек эмас, оятларнинг зоҳири махлуқотларнинг сифатларига ўхшашликка далолат қилмайди. Албатта бу сенинг гумонинг ва сендан бошқасининг гумонидир, бу оятларнинг зоҳири эмас. Чунки оятларнинг зоҳири Аллоҳнинг улуғлигига лойиқ маънодадир. Яратувчининг сифатлари ўзига хосдир, яралмишларнинг сифатлари ўзига хосдир.

У яна айтди:

Иккинчи маъно: Оятларни мажозий маънода тушуниш. Истивони (олий бўлишликни) истиъло (эгаллаб олиш) ва тасаллут (султонлиги остига киргазиш) деб тушуниш, қўлни – қувват деб тушуниш.

Биз унга жавоб берамиз: Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларининг маъносини мажозий маънога йўйиш мумкин эмас. Чунки, бу ўша сифат далолат қилган маънони таътил қилишдир (йўққа чиқаришдир). Аллоҳга лойиқ суратда ҳақиқий маъносида тушуниш вожиб бўлади. Чунки, каломдаги (сўздаги) асл – ҳақиқатдир, айниқса Аллоҳ азза ва жалланинг каломида. Аллоҳга боғлиқ хабарларда, исмлари ва сифатларида бу таъкидлироқдир. Каломни мажозий маънода тушунишлик мумкин эмас, фақатгина ҳақиқий маъносида тушуниб бўлмасагина шундай қилинади. Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги нусусларни мажозий маънода тушунилмаган, уни мажозий маънода тушунишга лозим қиладиган бирор сабаб йўқ.

Айтган бу ботилини оқлаш учун, баъзи салафларга баъзи сифатларни таъвил қилишган, деб нисбат берди. Имом Аҳмадга нисбат берди, Аллоҳнинг «Роббингиз келди» оятини маъносини таъвил қилиб, Роббингизнинг амри келди, деган маънода. Кулишликни – раҳмат деб таъвил қилишликни, имом Бухорийга нисбат берди. Аллоҳ дунё осмонига нозил бўлишини – Аллоҳ жалла жалалуҳу бандалари тамонга иқбол қилиши (юришлиги), деб имом Ҳаммод ибн Зайд таъвил қилганлар, деб нисбат берди.

Бу шубҳаларга жавоб берамиз:

Биринчидан: Имом Аҳмадга нисбат берган ривоят собит бўлмаган. Муаллиф буни имом Аҳмаднинг китобларидан ёки у кишининг асҳобларининг китобларидан келтирмаган. Имом Байҳақий буни зикр қилишлари эса эътиборга олинмайди. Чунки Байҳақий роҳимҳуллоҳда Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилганликлари топилади. Бу бобдаги ривоятлари қабул қилинмайди. Чунки у киши (шу бобдаги хабарларни) нақл қилишда енгил санаган бўлишлари мумкин.

Имом Аҳмаддан аниқ собит бўлган нарса эса, сифатларни ҳақиқатини исбот қилишликдир ва уларни таъвил қилмасликдир. Аҳмаддан аниқ маълум бўлган хабарни қўйиб, гумонли ва собит бўлмаган нарсани олинмайди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг шу мавзудаги жаҳмийлар ва зиндиқларга раддиялари машҳурдир, чоп этилган ва кенг тарқалгандир.

Иккинчидан: Имом Бухорийга нисбат берган хабарлари саҳиҳ эмас (асли йўқ). Муаллиф зикр қилган имом Бухорийнинг Саҳиҳ тўпламларидаги Аллоҳнинг «Ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар» оятининг тафсирида келган ҳадисни[5] қарадим. У ерда кулгини – раҳмат деб таъвил қилмаганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар «Фатҳ»да кулгини – ризо деб таъвил қилганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ашъарийлардан таъсирланганлар, шунинг учун бу масалада у кишининг сўзларини эътибори йўқдир.

Учинчидан: Ҳаммод ибн Зайдга нузулни (тушушликни) – иқбол қилишлик, деб таъвил қилганларини нисбат берганини икки тарафдан жавоб берамиз.

  • Бу ривоят у кишидан собит бўлмади, чунки бу Байҳақийнинг ривоятларидир. Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг баъзи сифатларини таъвил қилдилар, шунинг учун балки ривоятда енгил қарадилар. Агарчи Ҳаммоддан бу ривоят собит бўлганида ҳам, нузулни ҳақиқатини исбот қилиш ҳақидаги салафлардан бўлган ижмоъ билан унинг сўзи мардуддир (қайтарилгандир).
  • Нузулнинг ҳақиқатини исбот қилишлик Аллоҳнинг бандаларига иқбол қилишини йўққа чиқармайди. Айтиладики, Аллоҳ нозил бўлади ва бандаларига иқбол қилади. Доктор гумон қилганидек, бу мажозий маънога буриш, деб тушунилмайди.

3 – Ибн Таймия ва бошқалар юзни – тараф, ёки қибла, ёки Зот деб таъвил қилишган, деди. Бу таъвиллар Аллоҳ азза ва жалланинг зотий сифати бўлган юзининг таъвили, деган гумонга борди. Бу муаллифдан содир бўлган очиқ хатодир. Ўша уламолар бу гумон қилган нарсани қасд қилишмаган, чунки юз сўзи бир неча ўринларда ишлатилади. Баъзида юз деган сўздан зотий сифат мақсад қилинса, баъзида бўйсуниш ва мақсад маъносида ишлатилади, яна баъзида тараф ва йўналиш мақсад қилинади. Гапнинг сиёқи (оқими) ҳар бирини ўз ўрнига мувофиқ маъносини белгилайди. Агар юзни бир ўринда гапнинг сиёқига мувофиқ равишда шу маъноларнинг бири билан тафсир қилинса бу тўғри бўлади, таъвил ҳисобланмайди. Балки, бу шу хабарнинг тафсиридир ва унинг муродини баён қилишдир.

Айтиб ўтганларимиздан шу маълум бўладики, доктор айтган сўз, сифатлар ҳақидаги оятларни ва ҳадисларни мажозий маъносида тушуниш ва зоҳирий маъносидан буриш жоизлиги тўғри эмасдир. Баъзи салафлардан келтирган ривоятларга асосланилмайди, чунки бу хабарлар ёки саҳиҳ эмас, ёки муаллиф гумон қилган нарсани қасд қилишмаган.

4 – Муаллиф Хаттобийнинг баъзи сифатларни таъвил қилганига асосланди. Шу сабабдан уни мақтади.

Бунга жавоб берамиз: Хаттобий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилувчилардан бўлган, у кишини сўзи эътиборга олинмайди, у кишининг райи ҳужжат бўлмайди. Уни таъвиллари кўпдир, Аллоҳ бизни ҳам у кишини ҳам ўзи кечирсин.

Сўнгра доктор ўз сўзларига тескари чиқиб, ғариб иш қилди. Юқорида айтганимиздек, китобнинг 99, 101, 113, 115 саҳифаларида Аллоҳни ташбиҳ ва тамсилдан поклаган ҳолда, Аллоҳнинг сифатларини собит бўлганидек исбот қилиш керак деди. Кейин эса, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилиш ва мажозий маънога буриш жоиз деяётганини кўрдик. Бу унинг аввалги гапидан қайтишими ёки зиддиятми?

26-ТАНҚИД

138-саҳифада Сифатларни ўзининг ҳақиқатига кўра исбот қилишда салафларга хилоф чиқишни жоиз санаб, айтадики: Балки салафлардан – уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин – бирлари Аллоҳ Ўзининг Зотига исбот қилган сифатларни исбот қилиб, сифатларнинг ортидаги илму-тафсилотларини Аллоҳ азза ва жаллага хавола қилишдан ортиқ нарсани ўзига эп кўрмади. Демак, бу уларнинг тутган бу мавқифларига хилоф чиқишни мутлақ ҳаром, деган ҳужжатни қоим қилмайди.

Биз айтамизки: Ия, субҳаналлоҳ (Аллоҳни барча айбу-нуқсонлардан поклайман). Ахир салафлар тўхтаган жойда тўхтамаймизми?! (Салафларга етган  нарса бизларга етмайдими?!) Ахир уларга хилоф чиқиш, ҳолбуки уларни ичида муҳожиру-ансорлар, тўғри йўлдаги халифалар ва бошқа саҳобалар – розияллоҳу анҳум – ҳамда мақталган асрдагилар бўла туриб, хоссатан ақида бобида уларга хилоф чиқиш, ахир бу бидъат бўлиб, ҳар бир бидъат залолат эмасми?! Далил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: «Сизларга мени йўлимни ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг йўлларини (ушлашингиз) вожиб бўлади. Уни маҳкам тутинглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар. Ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъатдир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир». Аллоҳ таоло айтадики: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар» (Тавба сураси, 100-оят).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муҳожиру-ансорлардан кейин келганлардан рози бўлишини ўша зотларга гўзаллик билан эргашишга шарт қилиб қўйди. Доктор эса: «Аллоҳ азза ва жалланинг Сифатлари борасида уларга (салафларга) хилоф чиқиш ҳаром бўлмайди», деб турибди-я. Ахир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни асрларнинг энг яхшисидагилар деб хабар бермадиларми?! Бунинг маъноси уларга иқтидо қилишга тарғиб ва уларга хилоф чиқишдан қайтарувдир, хоссатан диннинг асосига оид масалаларда. Энди шундан кейин ҳам ақида масалаларида уларга хилоф чиқиш жоиз бўладими?! Ахир ақида боби ижтиҳоду-ихтилофларга ўрин йўқ бўлган тавқифий (эшитибла тасдиқ қилинадиган) боб эмасми?!

27-ТАНҚИД

146-саҳифанинг охирги қисмида: «Дўзахнинг фоний бўлишлиги ҳақидаги сўз бидъат, бу сўз мусулмонларнинг ижмоъси билан бидъатлар қаторига киради», деди. Унга икки жиҳатдан раддия берамиз.

Биринчидан: У гумон қилганидек, дўзахни фоний бўлиши ҳақидаги сўз хатолиги ва бидъатлар қаторига кириши ижмоъ бўлмаган. Бу масала ихтилофли масаладир. Жумҳур бу сўзни нотўғри деб билишса ҳам, бу масалада ижмоъ бўлмаган. Бу ихтилофли масалалардан бўлиб, бу сабабли бидъатчи дейилмайди.

Иккинчидан: Дўзахни фоний бўлишлигини айтганлар Қуръон ва суннатда ворид бўлган далилларга таянишган. Улар далилларни тўғри келтиришган ёки нотўғри келтиришганлигига қарамай туриб, бу сўз бидъат деб ҳисобланмайди, чунки улар далилларга таянишди. Бидъатнинг эса умуман далили бўлмайди. Сўзимиздан мурод, Дўзахнинг фоний бўлиши ҳақидаги сўз хато қавл ёки тўғри бўлмаган райдир (фикрдир). Менинг мақсадим бу фикрни ҳимоя қилиш эмас, балки бу бидъат эмаслигини баён қилиш. Бунга бидъатнинг қоидалари қўлланилмайди, бу ихтилофли масалалардандир.

28-ТАНҚИД

149-саҳифада айтадики: «Қуръон борасида изланиш олиб бораётган киши, ундаги нафсий (ички) маънолари ораси билан нутқ қилинаётган лафзлари ва бунга қўшимча ўлароқ (Қуръон бизни қўлимизга тайёр китоб шаклида етиб келгунча фойдаланилган) сиёҳ, қоғоз ва муқовалари орасида, аввалгиси (яъни ички маънолари) азалий, махлуқ эмас, иккинчиси эса (Қуръоннинг лафзи, ёзилгандаги сиёҳи, қоғози ва муқоваси) яратилган махлуқдир, деб айтиш учун орага (шундай) фарқ (ажратиш) киргазиши таъқиқланган бидъат деб қараладими?! Чунки (Қуръон борасида) орага шундай ажратиш киритилиши Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида маълум бўлмаган иш эди. Шундай экан (юқоридаги), тафсилот ва ажратиш киритилмай, Қуръон азалийдир, махлуқ эмас деб мутлоқ айтиш лозим бўладими, ёки бундай (тафсилот) киритиш бидъат ҳисобланмай, саҳобалар олдиндан ўзлари умумий суратда билган масалаларга шарҳ ва (масалани кенг ёритиб) баён қилиб беришми? Демак, (ушбу сўзни айтишда) ҳеч қандай монелик йўқ. Айниқса, таълим бериш ўринларида ушбу (юқорида ўтган) фарқлаш ва тафсилот киритиб ўтишда (ҳеч қандай монелик йўқ)».

Уни танқид қилган ҳолатда айтаманки, ушбу сўзи (билан) Аллоҳнинг Каломи борасида маъно билан лафз орасини ажратадиган ашъарийлар йўлидан юряпти. Улар (ашъарийлар) айтадиларки, (Қуръон ўқилгандан ҳосил бўлган) маънолар азалий бўлиб, махлуқ эмасдир. Ана шу уларнинг наздида Аллоҳнинг Каломидир.

(Қуръоннинг) Лафзи эса уларнинг наздида Жаброил ёки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ушбу маънони ифодаламоқдир ва у махлуқдир. Ушбу ботил фарқлашдир.[6] Аҳли Сунна вал Жамоанинг салаф ва халафларининг (аввалда ўтган ва ҳозирги имомлари) тутган йўли шуки – Аллоҳнинг Каломи, лафзию-маъноси бирга бўлиб, махлуқ эмас. Чунки, у Аллоҳ таъолонинг Каломидир, Унинг Сифатларидан бир Сифатдир ва У махлуқ эмас. Муаллифнинг ушбу: «Саҳобалар Аллоҳнинг Каломи борасида лафз билан маъно орасини ажратиш (лозимлигини) билишган», деб айтган сўзи, саҳобаларга нисбатан бўҳтондир ва улар умуман пок бўлган сўзни уларга нисбат беришдир.

29-ТАНҚИД

149-саҳифада, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин у кишининг ҳурматларини восита қилиб сўрашлик, ёки салоҳият ва диндорлиги билан танилган кишилар вафотларидан кейин уларнинг ҳурматларини ўртага қўйиб сўрашлик бидъатми ёки саҳиҳ ҳадислар далолат қилиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганидек, ҳоли ҳаётлик вақтларида у кишини восита қилинганига қиёсан, бу ишларда бирор бидъат йўқми?

Бу саволларга жавоб бермасдан, ўқувчини ҳайрат ва ноаниқликда қолдирди. Унга жавоб бераман:

Биринчидан: Ҳурматни восита қилиб сўрашликка асло далил йўқдир, ҳаётларида ҳам вафотларидан кейин ҳам. Бу шак-шубҳасиз бидъатдир.

Иккинчидан: Аммо, Росулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини восита қилиш у кишининг ҳаётлик вақтларида жоиздир. Чунки, у киши бунга имокниятлари бор бўлган. Аммо, вафотларидан кейин у кишидан дуо талаб қилиш бидъатдир, бу жоиз эмас. Чунки, у киши дуо қилишга қодир эмаслар. Саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин бу ишни қилишмади, балки ҳоли ҳаётлик вақтларидагина бу ишни қилишди. Ҳаётликларидаги ҳолат вафотларидан кейинги ҳолатга қиёс қилинмайди. Чунки, ҳамма ақл эгаларининг наздида буларнинг орасида катта фарқ борлиги маълум. Буни фақатгина ақлдан озганларгина қиёс қиладилар.

Муаллиф китобнинг 155-саҳифасида гумон қилишича, бу фарқни (яъни ҳаёт билан ўлимни орасини) фақат Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ажратдилар, салафалар буни ажратишмаган ва уларнинг наздида далиллар фарқли бўлмаган, эмиш.

Худдики, у уламоларнинг бу мавзуда айтган сўзларини бирортасини ўқимагандек. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ «Тавассул ва васила» номли китобларида салафлардан ва имомлардан бу борада келтирган нарсаларни ўқимагандек, у кишини қорлаши бу ишни қилишни унга униттириб қўйгандек. Сўнгра у салафларга улар айтмаган сўзларни нисбат берди ва далилларни нотўғри тарафга буриб тафсир қилди. Айтган сўзига бирорта далил келтирмади, қаердан ҳам келтира оларди?!

Доктор Бутийга ўхшаган илмда изланадиган одам, бирор инсонни хатокорга чиқаришдан ва уни қоралашдан аввал, унинг сўзларини ўқиб чиқиши лозим. У хато қилдими ёки тўғри айтганини билиш учун у келтирган далилларни ўрганиб чиқиши лозим. Мана шу инсофдан ва мана шу адолатдир. Эсдан чиқармайлик, доктор Бутийнинг бу китобдан бошқа жойларда шу масала ҳусусида баъзи нарсалари бор. Уларга шайх Муҳаммад Носириддин Албоний раддиялар берганлар.

Кейин муаллиф 146-саҳифада бу масалани енгил санаб шудай деди: «Бу масала сабабли мусулмонларни орасини бўлиш ва уларни икки мазҳабга ажратиш арзимайдиган ишдир».

Мен айтаман: Йўқ, Алоҳга қасамки бу хатарли масала, ақиданинг ўзагига зиён етказади ва ширкка етаклайди. Қандай қилиб енгил масала бўлсин?!

30-ТАНҚИД

150-157 саҳифаларда Усмон розияллоҳу анҳунинг буйруқлари билан (амалга ошган) жумъа кунининг аввалги азонини, ибодатга зиёдалик киритиш бидъати остига киргазди. Ҳолбуки (Усмон розияллоҳу анҳуни ушбу ишга буйруқ беришларига) ҳожат тушган эди. У (муаллиф) томонидан содир бўлган ушбу гап очиқ-ойдин хатодир. Чунки Усмон розияллоҳу анҳу тўғри йўлдаги халифалардандирлар. Дарҳақиқат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Сизларга мени суннатимни (йўлимни) ва тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатини (йўлини ушлашингиз) вожиб бўлади». Демак у киши розияллоҳу анҳунинг ушбу қилган ишлари суннат деб эътибор қилинади, бидъат ёки (ибодатларга) зиёдалик киритиш деб эмас. У киши розияллоҳу анҳу ундай ишлардан ниҳоятда узоқдирлар. (Муаллифнинг) Ушбу қилиғи билан Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларида ҳаёт билан ўлим орасини фарқлаш бидъатини ўйлаб топди деган гапини унутиб юборсак ҳам бўларкан-да. Зеро унинг наздида тўғри йўлдаги халифа бидъат ва динга зиёдалик киритиб турган бўлса.

31-ТАНҚИД

160-саҳифада калом илми билан фалсафани бир-бирига аралаштириб юборди. Муаллиф китобида Ибн Таймияни қоралади. У киши мутакаллимлар билан уларнинг истилоҳида мунозара қилишга рухсат берибдилар ва Ғаззолийни фалсафа билан шуғулланганини қоралабдилар. Ҳуддики, (Бутий) калом илми фалсафадан бошқа нарса эканлигини ва улар ўртасида фарқ борлигини билмагандек![7]

162-163 саҳифаларда Шайхул Ислом калом ва мантиқ илмига киришишдан қайтариб, ўзлари эса бу илмларни пухта билдилар ва шу асосида мунозара олиб бордилар, деб қоралади.

Бу сўзларга шундай жавоб берамиз: Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ калом илми билан шуғулланишдан, етарлича илм даражасига эга бўлмаганларни, бу илмни зарарларидан саломат қолмаганлари учун қайтарганлар. Яна, бу Китоб ва суннатни таълим олишдан машғул қилиб қўяди. Бу борада Ибн Таймияга қарши қандай қоралаш бўлса, бу фақат бидъат соҳиби ва ҳасадгўйдангина чиқади. Яна, Шайхулислом роҳимаҳуллоҳ адашганларга раддия бериш ва уларга қарши уларнинг қуроли билан курашиш мақсадида калом ва мантиқ илмини ўрганганларни қайтармадилар. Балки, мана шундай мақсaдсиз, калом илмини ўрганишдан қайтардилар.

32-ТАНҚИД

164-саҳифадан 188-саҳифагача шайхулислом Ибн Таймияга ушбу сўзни айтганларида, файласуфларни сўзини айтди деган туҳмат билан қуролли ҳамла уюштиради: «Иш-ҳодисотларнинг (асли) нави азалийдир, бироқ маълум бир (кўринишлари) кейин яралмишдир!!»

Ушбу масала аввалдаю-ҳозирда шайхулислом Ибн Таймияга нисбатан ҳусумати бўлганларни ҳужум қиладиган қуролига айланиб қолди. Улар (ҳусуматгўйлар) айтишадики: У (Ибн Таймия) иш-ҳодисотларни аввал (бошланиш нуқтаси) йўқ, деб айтади. Доктор (Бутий) ҳам ушбу китобида шайхулислом Ибн Таймияга нисбатан ичидаги ҳасад заҳрини сочиб қолишга (гўёки) қулай бир фурсат топди. Чунки, у киши роҳимаҳуллоҳ ҳозирги замонда Бутийга йўл бермаётган салафийларнинг шайхидирлар. Бироқ, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, ушбу масалада Бутийга ва ундан аввал ўтганлардан бирор кишига ҳам Шайхулислом роҳимаҳуллоҳга қарши киришлари мумкин бўлган бирор тешик йўқдир. Аллоҳ таоло ундан олдингиларга қайтаргани каби, унга ҳам ўз адоватини ўзига қайтарди. Натижада бирор яхшиликка эришолмади. Шайхулислом роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўздан айтмоқчи бўлган маънолари, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг феълларини (яратиш, гапириш ва бошқа Аллоҳнинг феълларини) аввали йўқдир, деб айтиш эди. Чунки, У Зот аввалдир, Ундан олдин бирор нарса йўқдир. Шайхулислом роҳимаҳуллоҳ айнан бундай деб айтгандилар: «Робб таолонинг феъллари абадий давомийликда эканлигига шариат далолат қилганидек, (иш-ҳодисотларни вужудга келишидаги) кетма-кетлик ҳам аниқ-тайин масаладир. Ҳар бир иш-ҳодисотдан олдин бошқа бир иш рўй берган бўлади. Аллоҳ таолонинг Калом Сифатини олиб қарасак ҳам бу аниқ-тайин масаладир. Чунки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло азалдаёқ Ўзи хоҳлаганда гапирувчи бўлган Зотдир. Унинг Калом Сифати маълум бир давр йўқ бўлиб, кейин вужудга келиб қолган эмас албатта. Худди шундай, Унинг Феъллари тирик Зот экани лозим тутган маънолардандир. Чунки, ҳар бир тирик зотдан албатта иш-ҳаракатлар содир бўлган бўлади. Ҳолбуки, тирик билан ўликни орасидаги фарқ, бу – феълдир. Албатта Роббимиз субҳанаҳу ва таоло Ўзининг мукаммал Сифатлари бўлмиш Калом, Ирода (хоҳиш) ва Феъл Сифатлари билан маълум бир давр сифатланмай, кейин ушбу Сифатлар билан сифатланган Зот эмасдир …». У киши роҳимаҳуллоҳнинг сўзлари давомида: «Бу билан махлуқотлар ҳам У Зот билан бирга азалий эканлиги келиб чиқмайди. Чунки, У субҳанау ва таоло махлуқотларининг ҳар қандайидан ҳам муқаддам бўлиб, бу аввалийлигини чек-чегараси йўқдир. Барча махлуқотнинг аввалга бориб тақаладиган нуқтаси бор. Холиқ субҳанаҳу ва таоло эса аввали йўқ бўлган (азалий Зотдир). Унинг ёлғиз ўзи яратувчидир. Ундан ўзга барча нарса йўқдан бор қилинган махлуқотдир». Роҳимаҳуллоҳнинг ушбу қовллари ҳам: «Қасд қилинган (маъно) шуки, шариат ҳам, ақл ҳам Аллоҳ таолодан ўзга барча нарса йўқдан бор қилинган махлуқот эканлигига далолат қилади».

Робб таолонинг азалда феълдан айри ҳолатда бўлгани, сўнг эса феълга эга бўлганини на шариатда ва на ақлда қўллаб-қувватлайдиган бирор далил йўқ. Балки шариат ҳам, ақл ҳам ушбу сўзни аксинча эканига далолат қилади. Ана шу Шайхулислом роҳимаҳуллоҳ ушбу масалада тўғри, деб билган райларининг хулосаси эди. Энди доктор ва унга ўхшашлар гумон қилганидек, ушбу сўзни олиб у киши роҳимаҳуллоҳга ҳамла қилиш ўринли бўладими?! Асли ҳавои-нафс, кек-адоват, илмсизлик ва ғафлатни бир чеккага қўйиб, (масалага инсоф назари билан боқсак) ушбу масалада Шайхулислом роҳимаҳуллоҳ айтган сўз билан файласуфлар айтган сўз орасидаги фарқ ҳақ билан ботил, ҳамда куфр билан иймон ўртасидаги фарқ каби очиқ-ойдиндир.

33-ТАНҚИД

191-192 саҳифаларда сўфийларнинг «зикр халқаси» деб аталадиган халқаларга йиғилишларини қўллаб-қувватлади. Бу йиғилишларни қоралайдиган бирор бир монеълик йўқ, деб гумон қилди ва зикр шариатда жоиз ишлардан деди.

Биз унга раддия бериб айтамиз: Зикр албатта шаръий амалдир, аммо Китоб ва суннатда ворид бўлган сифатда бўлишлиги лозимдир. Аммо зикр учун бир ҳолат ўйлаб топиш, жамоат зикрлари ва сўфийларнинг вирдлари кабилар – бунга бирор далил йўқдир. Балки унга баъзида ширк сўзлар ҳам аралашади ва бу бидъатлигида шак-шубҳа йўқдир. Бу халқаларни ўтказаётганлар бидъатчидирлар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига дохил бўладилар: «Ким биз буюрмаган ишни қилса, у мардуддир (қайтарилган)».

Бир нарса аслида шариатда жоиз бўлади, аммо уни амалга ошириш сурати далилга асосланган кўринишда бўлмаса бидъат бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфа масжидида тўпланганларни рад қилдилар. Уларнинг орасида бир киши бор эди, у айтарди: «Юз марта субҳаналлоҳ, денглар. Юз марта алҳамдулиллаҳ, денглар. Юз марта ла илаҳа иллаллоҳни айтинглар». (Бу ишни рад қилдилар), чунки бу сурат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан эмас.

34-ТАНҚИД

193-195 саҳифаларда Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ» деган исм билан зикр қилишни инкор қиладиганларга нисбатан адоватини яшириб ўтирмади. Бу ишни инкор қиладиганлардан бирлари шайхулислом Ибн Таймиядирлар. Муаллиф у кишига қарата ғазаб ўқдонидан ўқ узди. Бу ҳақда зикр қилинган ҳужжатларга қулоқ ҳам тутиб кўрмади. Ушбу ҳужжатлардан бири шуки, ёлғиз «Аллоҳ» исми билан Аллоҳни зикр қилиш на Китобда, на Суннатда ва на салаф-солиҳларнинг асарларида ворид бўлди. Демак, бу иш бирор нарсани ифода этмайди деб илова қилишимиз мумкин. Чунки бирлик кўринишидаги исм тоинки маъно ифода этадиган жумлага қўшилиб келмас экан, бирор (маънони) ифода этмайди. Доктор эса Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ» исми билан зикр қилиш Аллоҳ таолонинг ушбу қовли остига дохил бўлади деб даъво қиляпти: «Ва эртаю кеч Роббингизни номини зикр қилинг!» (Инсон сураси, 25-оят). Биз муаллифга бир савол йўллаймиз ва жавоб беришда аравани қуруқ олиб қочмасдан ростгўй бўлишини истаймиз: Суннатда Аллоҳ таоло Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу ишга буюргани ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз «Аллоҳ» исми билан зикр қилганлари ҳақида бирор далил борми? Зеро у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари Қуръонни тафсир қилиб беради. Ёки бу иш сўфийларнинг динда ўйлаб топган янгиликларидан ва тушунишдаги носоғломликлариданми?!

Доктор шу ва бундан бошқа масалаларда хилоф бўлган киши залолатга кетган, деб айтилмайди, деган сўзни кўп такрорлайди.

Биз унга қарата айтамизки: Мухолиф ўзининг хилоф чиқишида шаръий ҳужжатларга асосланган бўлса, залолатга чиқди дейилмайди. Аммо бу хилоф чиқиши Китобу-Суннатга асосланмаган бўлса, у албатта залолатга кетди деб айтилади. Чунки Аллоҳ таоло айтадики: «Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» (Юнус сураси, 32-оят). Аллоҳ таолонинг Китоби далолат қилган нарса ҳақдир. Унга хилоф келган иш эса залолатдир. Демак, бу сўзни айтган киши залолатга кетган, деб айтилади.

35-ТАНҚИД

196-197 саҳифаларда сўфийларнинг истилоҳларини, шариат ва ҳақиқатни орасини ажратишни тўғри деди. Бу сўзига бирорта далил топа олмади, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Фақат ҳужжат сифатида келтиргани сўфийларнинг катталари бўлмиш Саҳл ат-Тустарий, Ҳарис ал-Муҳасибий, Жунайд (буни уларни қаторига қўшди, ўйлайманки бу улар билан эмас) ва Маъруф ал-Кархийларнинг сўзлари бўлди. Бу тарзда далил келтириши худдики бир киши ҳаракат қилиб сувни сув билан тафсир қилгани каби.[8]

Наҳотки шариатга мухолиф бўладиган ҳақиқат бор бўлса, шариат ва ҳақиқат деб ажратсак?! Буни фақат сўфийларнинг истилоҳларида (топасиз), шариат аввом-оддий халқ учун, ҳақиқат эса хос-танланганлар учун. Бу очиқ ҳақдан оғишликдир. Қанийди доктор бундай ёмон ноаниқликларга кирмаса эди.

36-ТАНҚИД

201-212 саҳифаларда сўфийлар, уларнинг ҳолатлари ва айтиб кетган сўзлари ҳақида гапириб, ўзидаги бор имкониятдан фойдаланган ҳолатда уларни ҳимоя қилишга, ҳамда уларнинг ичидаги ушбу сўзни айтган кишига ҳам қўлидан келганча узр қидириб кўришга уринади: «Чўпоннинг ичида Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқ», ҳамда улардан ушбу сўзни айтган киши ҳақида ҳам: «Сенга дўзахнингдан қўрқиб ва жаннатингга умид боғлаган ҳолатда ибодат қилмадим». Ушбу икки ибора ўзида куфр ва залолатни акс эттиришига қарамай, (муаллиф) ҳозир бу ўринда эслаб ўтиришга ҳожати йўқ бўлган сўзлар билан ушбу икки иборани таъвил қилишга ҳаракат қилади. Чунки ушбу икки ибора ўзининг (жирканч) маъноси ҳақида хабар бериб турибди ва ушбу иборалар таъвил қабул қилмайди. «Чўпонни ичида Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқ», деб айтган кишининг ушбу сўзи ҳулулия ва иттиҳодия (Аллоҳ барча махлуқотларида мужассам бўлган) ақидаси экани аниқ-равшандир. Ва яна «Сенга дўзахингдан қўрқиб ва жаннатингга умид боғлаган ҳолатда ибодат қилмадим», деб айтган кишининг сўзи эса пайғамбарларнинг барчаларини йўлига зиддир. Чунки Аллоҳ таоло уларни Ўзига рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар деб сифатлади. Ва бу сўз яна Роббиларига қўрқув ва умид билан ибодат қиладиган мўминларнинг сифатларига ҳам хилофдир. Бу билан ўша зотлар Унга фақат қўрқув ва умид сабабидангина ибодат қиладилар деган маъно келиб чиқмайди. Балки, шу билан бирга уларнинг У Зотга бўлган муҳаббатлари ниҳоятда кучлидир, ҳамда Унга хокисор бўладилар. Аллоҳ таоло айтдики: «Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир» (Бақара сураси, 165-оят). Ва яна Аллоҳ таоло айтдики: «Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар» (Моида сураси, 54-оят). Демак, ибодат ушбу рукнлар мукаммал бўлгандагина саҳиҳ бўлади: муҳаббат, хокисорлик, хавф ва ражо (умид).

Сўнгра, Ибн Арабий ва унинг китобларидаги ваҳдатул вужуд[9] деган сўзини ҳимоя қилишга уринади. (Муаллиф) 204-205 саҳифаларнинг ҳошиясида (қисқа изоҳ киритиш ўрнида) айтдики: «Унга (ҳақдан) очиқ оғиш бўлган ушбу сўзидан келиб чиқиб, қалбидаги нияти маълум бўлмагунича куфр ҳукмини бериш жоиз бўлмайди. Айтаётган гапига эътиқод қилаяптими ёки йўқми?»

Докторнинг ушбу сўзи тўғри бўладиган бўлса, бирор киши сўзининг ва феълининг қай даражада ярамас, қабиҳ, куфр ва илҳод бўлишига қарамай, то қалби ёриб кўрилиб, (ичида) нима эътиқод борлиги маълум бўлмагунча кофир бўлмасакан-да. Шундай деб оладиган бўлсак, мусулмонларнинг кофирларга қарши жанг олиб боришлари ва муртадларни бошини танасидан жудо қилишлари борасида олиб борган ишлари, докторни сўзидан келиб чиқадиган бўлсак, хато эканда. Чунки улар ўша кофирларни айтаётган ва қилаётган ишларидаги куфрга эътиқод қилмоқдаларми ёки йўқми, ахир буни билишмаганку?!

Бу борадаги унинг ушбу иборасига бир қулоқ тутинг, айтадики: «Муаммонинг хулосаси шуки, у (шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ) ва унинг манҳажида унга тақлид қиладиганлар Ибн Арабий ва унга ўхшаганларни сўзлари лозим тутган маънони олиб, (куфр ҳукмини бериб) юраверишади. Уларнинг сўзидан келиб чиққан ва улар куфр, деб тасаввур қилган (маъноларга), ҳақиқатда эътиқод қўйганмилар ёки йўқми, деб аниқлик киритишга ҳеч унамайдилар …».[10] Сўнг яна айтадики: «Ибн Арабийнинг китобларида саҳиҳ ақидага хилоф келадиган кўплаб сўзларни топилиши ва ушбу сўзлар куфрни вожиб қилиб қўйиши, бу шак-шубҳа бўлмаган ва баҳсга ҳожат йўқ бўлган масаладир. Аммо, ушбу сўзлар Ибн Арабийни узил-кесил кофир эканига далолат қилиши, ҳамда  илоҳнинг Зотини кўриш, деган эътиқодни тушуниш, куфр бўлган асосдан зоҳир бўлди, дейишлик атрофлича текширув олиб борилиши лозим бўлган ишдир. Бу эса, на Ибн Таймия ва на ундан бошқаси унга (Ибн Арабийга) қарши аниқ далилга эга бўлмайдиган бир ҳолатдир».

Унинг гапидан ушбу ўрнини келтиришимга сабаб, унинг ушбу гапи Китобу-Суннат далиллари, ҳамда мусулмонларнинг қўллаган амалларига биноан, куфр калимасини мажбурланмаган ҳолатда айтган кишига кофир ҳукми берилганини ботилга чиқариши, бу ҳукмга тескари келиши ва ноаниқлик билан ёндашиш борлигини ўқувчига кўрсатиб қўйиш учун эди. Аллоҳ таоло айтдики: «Ҳолбуки, куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан сўнг яна куфрга қайтган эдилар» (Тавба сураси, 74-оят).

Унинг ушбу гапидан келиб чиқадиган бўлсак, унда икки шаҳодат калимасини нутқ қилган кофирни ҳам то қалбида ушбу (икки шаҳодатнинг маъносига) эътиқод қиляптими ё йўқми деб маълум бўлмагунча исломга кирди деб ҳукм қилинмас эканда?! Хуллас гапидан келиб чиқадиган бузуқ маънолар жуда кўпдир. Яна гапидан келиб чиқадиган бузуқ маънолардан, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилган кимсани ҳам то қалбидаги эътиқоди маълум бўлмагунча кофир деб ҳукм қилинмас экан.

Сўнг Ибн Арабийга унинг китобларида куфрий сўзини йўққа чиқарадиган бошқа гаплари ҳам бор деб узр ахтаришга тушади. Биз унга унинг ушбу сўзига жавоб бериб айтамизки: сени наздингда у ўзининг куфрий сўзидан қайтгани ва ушбу гапларини тавба қилгач қоғозга қоралагани ёки у ушбу сўзларини гапни яшириш ва ўраб кўрсатиш бобидан ёзган экани собитми (аниқми)? Кейин сен унинг ушбу айтган гапига (китобидан бирор) иқтибос келтирмадинг.

(Доктор) яна айтадики: «Ибн Таймия – Аллоҳ у кишини ўз Раҳматига олган бўлсин – Ибн Арабийнинг сўзларида мавжуд бўлган куфрий лафзларни далил қилиб келтирган ҳолатда кофир деб айтишга чорлаши ҳамда унинг куфрий лафзларини йўққа чиқарадиган ва турли китоблари ҳамда сўзларидаги (ўша куфрий лафзларига) рад берадиган узундан-узун саҳифалардан юз ўгириши, шак-шубҳасиз у киши (Ибн Таймия) томонидан яна бир бор (тўғри ақидадан) тойган фалсафий залолатларини далил қилиб келтирган ҳолатда уни (Ибн Арабийни) кофир деб ҳукм қилишимизга чақириқдир». Бу гапи билан аввалги (танқидларда) зикри ўтган масалани назарда тутяпти. У ҳам бўлса шайх роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларидир: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг феълларининг бошланиши йўқдир».

Биз айтамизки: Субҳаналлоҳ, ахир у киши – роҳимаҳуллоҳ – Роб жалла ва аланинг Феъллари ва мукаммал Сифатларини азалий ва абадий экани билан ҳамда залолат аҳли ўзларининг сўзларида васф қилишадиган таътилдан (Аллоҳни Сифатларидан холий қилиш) поклаган ҳолатда Ўзига лойиқ бўлган мукаммаллик билан сифатладиларку. Залолат аҳлининг сўзлари қуйидагича: «Ундан – Аллоҳ таоло улар айтаётган нуқсонлардан олийда бўлган Зотдир – шундай бир давр бўлганки, ўша даврда бирор феъл (иш-ҳаракат) содир бўлмаган. Ана шундан сўнг ундан феъл содир бўлди». Ахир ушбу қовл олам азалий деб Холиқни инкор қиладиган файласуфларнинг сўзи эмасми?! Балки залолат, бу – калом уламоларининг сўзида келганидек, Аллоҳ таолонинг феълларидан холий қилиб, Унга бирор феъл қилмаган бир даврни тўқийдиган кимсаларнинг сўзидир.

Ибн Таймиянинг ушбу масаладаги сўзлари ҳақдир ва ҳақ аҳлининг сўзидир. Ибн Арабийнинг куфрий лафзлари ва ваҳдатул вужуд ҳақидаги сўзи ҳамда санамларга ибодат қилаётган кимса фақат Аллоҳгагина ибодат қилибди деб айтган сўзлари қолиб, энди у кишини хатоларини қидиришга тушдими?! Кейин Ибн Арабийни кофир деб айтган ёлғиз Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг ўзлари эмаслар. Уни кўплаб уламолар кофир деб айтишган, ҳатто сўфийларнинг ўзлари ҳам. Уларни бу ҳақда ёзиб қолдирган асарларини ўқиб кўр. Шулардан (мисол учун) Бақоийни «Танбиҳ ал-ғобий ила такфир Ибн Арабий» деб номланган китоблари ва бундан бошқа китоблар. Тақиюддин ал-Фаасийнинг Ибн Арабийни кофир деб айтганлари ҳақида алоҳида бир рисолалари бор. (Ўша рисолада) Ибн Арабийни кофир деб айтган бошқа уламоларни ҳам эслаб ўтадилар. Ушбу рисола босмадан чиққан ва одамларни қўлига етиб борган. Энди Бутий ўша уламоларни кофир деб айтишга имконият тополса, қани шу ишга бир қўл уриб кўрсинчи.

37-ТАНҚИД

236-саҳифада шундай сарлавҳа қўйибди: «Салафийлик мазҳабини ушлашлик – бидъатдир». Бу сўзлар инсонда даҳшатни қўзғайди ва (шу вақтни ўзида) таажубга солади. Қандай қилиб салафийлик мазҳабида бўлиш бидъат бўлсин, бидъат залолатку?! Қандай қилиб бу бидъат бўлади, бу ахир салафларнинг йўлига эргашишни билдирадику?! Уларнинг мазҳабига эргашиш Қуръон ва Суннат билан вожиб бўлгандир, бу ҳақ ва ҳидоятдир. Аллоҳ таоло айтади: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди» (Тавба сураси, 100-оят).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлар менинг суннатимни лозим тутинглар ва тўғри йўлдаги халифаларимнинг суннатини лозим тутинглар». (Ҳадис)
Салафларнинг мазҳабини тутишлик суннатдир, асло бидъат эмас. Уларнинг мазҳабидан бошқа мазҳабни ушлашлик – бидъатдир.

Агар муаллифнинг мақсади, бу ном билан номланишни янгилик демоқчи бўлса, унинг сўзларидан шундай маъно чиқмоқда, олдин бу маъруф бўлмаган, шу эътибор билан бидъат демоқчи бўлса, номланиш масаласи енгилдир. Номланишда қилинган хато бидъат даражасига чиқмайди.

Агар муаллиф бу ном билан номланганлардан баъзиларида салафларнинг мазҳабига хилоф бўлган ишлар содир бўлган бўлса, у салафийликни ўзига ҳужум қилмасдан, мана шу нарсаларни баён қилсин. Агар салафийлик билан номланишдан мақсад салафларнинг мазҳабини ушлашлик ва бидъат-хурофотлардан юз ўгириш бўлса, бу мақтовга сазовор яхши ишдир. Буни муаллифнинг ўзи 233-саҳифада Жамолиддин Афғоний ва Муҳаммад Абдуҳнинг ҳаракатлари ва бу ҳаракатни салафийлик деб номлангани ҳақида гапириб, шундай деди: «Бу ислоҳ қилувчи ҳаракатнинг доҳийлари кўтариб чиққан шиор бу – салафийлик эди. Уларнинг даъвати Исломнинг поклиги ва софлигини кир қилган чўкиндилардан тозалашга қаратилган эди». Бу унинг ўша ҳаракат ҳақида айтган сўзлари, у ҳаракат салафийлик деб аталганди. Уларнинг мақсадларини тўғрилигини ҳисобга олган ҳолда, бу номланишни уларга хато деб айтмади. Биз унга айтамиз: Бугунги салафийлик бошқа маънони берадими?

38-ТАНҚИД

236-237 саҳифаларда шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъватларини – ваҳҳобийлик оқими деб номлади ва айтдики: «Ваҳҳобийлик, ўзлари ушбу калимадан норози бўлишади. Чунки ваҳҳобийлик деган калима шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга бориб тақаладиган ўзига хос бир хусусиятларни ўз ичига олган бир оқим бор экан деган ўйга етаклайди. Натижада бу фикр уларни ваҳҳобийлик калимасини салафийлик деган сўзга ўзгартириб олишга ундади…».

Биз унга шундай деб жавоб берамиз: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳни ваҳҳобийлик деб аталадиган ўзига хос бир оқимлари йўқ. Чунки у киши ақидада салаф-солиҳ манҳажидадирлар. Фиқҳий масалаларда эса Нажд уламоларининг у кишидан олдинги ва у кишининг асридаги ҳамда у кишидан кейинги уламоларининг барчаларида кузатилганидек, имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг мазҳабидадирлар. У кишининг издошлари салаф-солиҳ йўлини маҳкам ушлашга чақирадилар ва шу йўлдан юрадилар. Мен ундан шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ ўзларига нисбат бериладиган бир оқим олиб келдилар деган қовлини қўллаб-қувватлайдиган далил талаб қиламан. Агар ушбу далилни олиб келолмаса – ҳаргиз олиб келолмайди ҳам – демак у, шайхга ва шайхнинг издошларига нисбатан ёлғон тўқувчидир. Аллоҳ таоло ёлғон тўқувчиларнинг жазосини берсин.

39-ТАНҚИД

239-240 саҳифаларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳақида гапириб, шундай деди: «Лекин бизга туҳмат қилишди ва аҳли сунна вал жамоадан бўлган кўпчилик мусулмонлар ҳам бидъат ва адашишликда деган туҳматга қолишди. Чунки биз салаф олимлари ва улардан бошқа олимларнинг кўпчилиги айтган ҳукмни айтган эдик, у ҳам бўлса, киши Росулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини ва масжидларини зиёрат қилишга азму-қарор қилса унга бирор гуноҳ йўқ». Шундай деди!

Биз унга жавоб берамиз: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини (бошқа юртдан) сафар қилмасдан туриб зиёрат қилса суннатдир, бидъат эмас. Бирор киши агар зиёрат шу суратда бўлса бидъат ва адашишлик бўлади, деб айтмаган. Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилса, бу – бидъатдир. Чунки қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилиш жоиз эмас, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўладими, ёки у кишидан бошқа авлиёлар, солиҳлар, қариндошларнинг қабрлари бўладими, жоиз эмас. Бунга далил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзлари: «Учта масжиддан бошқа ерга сафар қилинмайди: (Маккадаги) Масжид ал-Ҳарам, менинг (Мадинадаги) мана шу Масжидим ва (Қуддусдаги) Масжид ал-Ақсо».

Мана шу ҳадисга амал қилган ҳолда, салафлар, тўрт имом ва улардан бошқа эргашиладиган имомлар қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилишмаган. Доктор салафлардан ва улардан кейинги кўпчилик олимларнинг мазҳаби, киши мана шунга (қабрни зиёратини) азму-қарор қилса унга бирор гуноҳ йўқдир дейишган, деб даъво қилиб, хатога чуқур шўнғиб кетди. Агар азму-қарор деган сўзи билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишни қасд қилган бўлса, салаф олимларимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтаришди холос. У ҳам бўлса, ҳар қандай қабрни зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди, у Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўлса ҳам, бошқа қабр бўлса ҳам зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди.

Шундан сўнг, доктор шайхулислом Ибн Таймияни мана шу ҳадисни, қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришда далил қилиб келтирганларини хато санади. Буни ғаройиб хато деб, шайх бу масалада тойилдилар деди: «Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ тойилган бу ғаройиб хатодан шу нарса келиб чиқадики, киши қариндошини зиёрат қилиш учун, ёки илм талабида, ёки ризқ излаш мақсадида сафар қилиши жоиз эмас экан. Чунки бу нарсалар учта масжидни ичига кирмайди».

Биз унга айтамиз. (Бунадй эмас), балки докторнинг фаҳми тойилган хато ғаройибдир. Чунки ҳадис шариф, махсус бир ерга у ерда, ёки унинг ёнида ибодатни амалага ошириш учун учта масжиддан бошқасига сафар қилиш мумкин эмаслиги ҳақидадир. Бу ер масжид бўладими, қабр бўладими, ёки бошқами (ибодат қилишни қасд қилиб сафарга чиқиш) мумкин эмас. Аммо қариндошларни зиёрат қилиш, ёки илм талабида, ёки ризқ талабида сафар қилиш бу ҳадис далолат қилган нарсани ичига асло кирмайди.

40-ТАНҚИД

241-саҳифада имом Аҳмадни Қуръон махлуқ дейилган вақтдаги оғир имтиҳонларни ўз гарданларига олишдаги сабрларига сабаб ҳақида айтадики: «Имом Аҳмадни ёлғиз ўзларигагина рўбарў бўлган ушбу оғир имтиҳонларнинг сабаби, у (Қуръоннинг зоҳирий) лафзи билан (ботиний) маъноси орасини ажратиб, тафсилот киритишдан тўсиб қолган кучли тақволаридир».

Биз унга қуйидагича жавоб берамиз:

Биринчидан: ушбу оғир имтиҳонларга рўбарў бўлган ёлғиз имом Аҳмаднинг ўзлари бўлмаганлар. Балки бу оғир кунларда у кишига уламолардан бошқалари ҳам шерик бўлганлар. Уларнинг ичида шу масала сабаб қатл қилинганлари, азобга солинганлари ва турли азият чекканлари бўлди. Бу гапидан доктор тарихни яхши ўқимагани очилиб қолди.

Иккинчидан: Бу ўринда Қуръоннинг маъноси билан лафзи орасини ажратиш деган гап йўқ. Иккиси ҳам нозил бўлган Аллоҳнинг Каломидир, махлуқ эмас. Ушбу иккисининг орасини ажратиб, маъноси махлуқ эмас, лафзи эса махлуқ дейишлик, бу бидъатчиларнинг сўзи. Аҳли Суннанинг сўзи эмас. Имом Аҳмад бу иккиси орасини ажратмаганлар. Чунки у киши ҳам бошқа имомлар каби у иккиси орасида фарқ бор деб билмаганлар ҳамда ашъарийларнинг ақидасига эътиқод қўймаганлар.

41-ТАНҚИД. ЯКУНИЙСИ

256-257 саҳифаларда Муҳаммад Алавий Моликийнинг «Муҳаммадия хазиналари» номли китобига ёзилган раддия ва ундаги залолатларни баёнига қарши чиқди. У айтди: «Муҳаммад Алавий Аҳли сунна вал жамоатдандир. Одамлар у ёзган китобларни ўқишар экан, унинг воқе-ҳолатини кўришар экан, унинг динда собит қадам, ҳолати салоҳиятли ва ақидасининг соғлом эканлигида ишончлари зиёда бўлди».

Унга жавоб берамиз: Сенга бу кишининг китобларини ичидаги нарсаларни ўқиб чиқишинг лозим. Унинг китобларидаги Аҳли сунна олимларининг китобларига ва салафларнинг ақидасига зид келган ўринларини кўришинг лозим. Шунда усулларга қай даражада мувофиқ ёки мухолиф эканлигини биласан. Одамларнинг ўқишларига асосланмагин, сен унга раддия берган одам тўғри айтган ёки хато қилганлигига қарагин! Мана шу бирор масала устида инсоф билан баҳс қилувчидан талаб қилинган нарсадир, шунда унинг айтган сўзи ва ёзган нарсаси эътиборга лойиқ бўлади. Алавийга раддия берган одам, у нима учун раддия берганини билмасдан туриб, унга ҳужум қилмагин.

Сўнгра, Аҳли сунна вал жамоадан ва тўғри йўлда бўлган кишининг ҳолати, агар у хато қилса (унинг аҳли суннаданлиги) унга раддия беришга монеълик (тўсқинлик) қиладими?!

Аллоҳ таоло билгувчироқ! Аллоҳ Пайғамбаримизга салоту саломлар юборсин, шунингдек у кишининг оилалари ва асҳобларига ҳам!

Манба: Тавҳид форуми


[1] Бу китобда тилга олинадиган мазҳаб сўзи фақатгина тўрт мазҳаб ҳақидагина эмас. Балки мазҳаб дегани – йўл, услуб маъносида тушунилади. Шаръий нусусларни, Қуръон ва Ҳадисни тушунишлик ва татбиқ қилишликдаги услуб.

[2] Шайх бу сўзлари билан бугунги кунда ўзига салафий деган номни ниқоб қилиб олиб, асли салафийликка зид манҳаж асосидаги жамоатларни назарда тутяптилар.

[3] Бу рукнларга Исломни тўлдирувчи бўлган фарзлар, суннатлар ва шариат аҳкомлари эргашиб келади.

[4] Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ «Лумъатул эътиқод» китобига шарҳ берганларида, Аҳли сунна вал жамоъанинг Аллоҳни каломи ҳақида тури азалий ва феъли содир бўлувчидир, деган сўзининг маъноси ҳақида шундай дедилар: «Тури азалий-қадимий – сўзининг маъноси Аллоҳ доим гапирувчи бўлган ва гапирувчи бўлиб қолади. У гапирганидан кейин гапирувчи бўлиб қолмади (балки азалдан шундай эди). Феъли содир бўлувчидир – сўзининг мъноси, Аллоҳнинг сўзлари, яъни махсус-муайян сўзлар содир бўлади, чунки бу унинг хоҳишига боғлиқдир. Қачон хоҳласа, нимани хоҳласа ва қандай хоҳласа шуни гапиради».

[5] Ҳадис, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламннг меҳмонларига икром қилиб ўзи, аёли ва фарзандлари оч ҳолда ухлган ансорий ҳақида. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ бу тунда қилган ишларинигзга кулди».

[6] 154-саҳифадаги ушбу сўз Имом Шофеийга нисбат берилаётган бўлса, бу саҳиҳ бўлмаган нисбат беришликдир.

[7] Калом илми – бу жадал (талашиб-тотишиш) ва мунозара қоидаларидан иборат. Фалсафа эса оламнинг асли, коинотнинг ҳақиқати ва унинг табиати ҳақида изланиш, сабаблар ва ҳикматлар, ҳамда бундан бошқа нарсалар ҳақида изланиш. Бу изланишлар Холиқ-Яратувчининг борлигини инкор қилишга олиб боради.

[8] У сўфийларнинг сўзларига сўфийларнинг сўзлари билан далил кетирди.

[9] Ваҳдатул вужуд – нимаики бор бўлса, ҳаммаси Аллоҳдир, Аллоҳ ҳамма жойда ва У махлуқотларида намоён бўлади, деган эътиқод.

[10] Субҳаналлоҳ, ичларида нима деб эътиқод қўяётганларини ким ҳам биларди.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.