Қабрлар олдида авлиёлар учун қурбонлик қилишнинг ҳукми
Савол: Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонликлар қилиб Аллоҳга яқин бўлишнинг ва фалон авлиёйингнинг ҳаққи билан бизга шифо бер ёки биздан фалон мусибатни кетказ деган сўзнинг ҳукми нима?
Жавоб: Қуърон ва ҳадисдан келган далиллардан маълумки Аллоҳдан ўзга авлиёлар ёки жинлар ёки бутлар ёки бундан бошқа махлуқотларга қурбонлик қилиб Аллоҳга яқинлик хосил қилиш Аллоҳга ширк келтиришдир, мушрикларнинг жоҳилий амалларидандир, Аллоҳ деди:
قل ان صلاتي و نسكي و محياي و مماتي لله رب العالمين لا شريك له و بذالك امرت وانا اول المسلمين
“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мен мана шунга (яъни, Ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсўнгувчиларнинг аввали-пешқадамиман”. (Анъом-162, 163). Мана бу оятда Аллоҳ таъоло ўзидан бошқага қурбонлик қилиш ҳудди Аллоҳдан бошқа учун намоз ўқиган каби Аллоҳга ширк келтириш эканлигини баён қилиб берди. Аллоҳ деди:
انا اعطيناك الكوثر فصل لربك وانحر
“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), албатта Биз Сизга Кавсар ховузини ато этдик. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) суйиб-қурбонлик килинг!” (Кавсар-1, 2). Аллоҳ таъоло бу сураи каримада Пайғамбарини ўзи учун намоз ўқишга ва қурбонлик қилишга буюрди, ширк аҳли эса аксинча Аллоҳдан узгага сажда қиладилар, ундан бошқага қурбонлик қиладилар.
Аллоҳ айтди:
وقضي ربك الا تعبدوا الا اياه
“(Эй инсон), Парвардигоринг, сизларга Ёлгиз Униг Узига ибодат қилишларингизни амр этди”. (Исро-23).
Ва яна Аллоҳ деди:
وما امروا الا ليعبدوا الله مخلصين له الدين حنفاء
“Холбуки, улар фақат Ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, Тўғри Йўлдан оғмаган холларида ибодат қилишга буюрилган эдилар”. -(Баййина-5). Бу маъно ҳақида оятлар жуда кўп. Қурбонлик қилиш ҳам ибодат, уни Ягона Аллоҳ учун холис қилиш вожиб, саҳиҳи Муслимда Амирил муьминийн Али ибн Абу Толибдан (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ривоят килинади: у киши деди: Пайғамбар алайҳис-салом дедилар:
“Аллоҳдан ўзгага қурбонлик килган кишини Аллоҳ лаънатласин”.
Аммо бир киши : Авлиёлари ҳаққи ёки авлиёларининг хурмати ҳаққи ёки Пайғамбарнинг ҳаққи ёки Пайғамбарнинг хурмати ҳаққи деса, бу ширк эмас, лекин у жумҳури аҳли илм наздида бидъат ва ширкга олиб борадиган нарсалардан, чунки дуо ибодат, уни бажариш холатлари хужжат билан асосланадиган ишлардандир. Бирон кишиниг ҳаққи ёки обрўсини васила қилишниг мумкинлиги ёки шариатда борлигига далолат қиладиган биронта ҳадис Пайғамбар алайҳис-саломдан келмаган, шунинг учун Аллоҳ рухсат бермаган васила қилишликни гапириш мусулмон киши учун мумкин эмас, Аллоҳ айтган:
ام لهم شركاء شرعوا لهم من الدين ما لم ياذن به الله
“Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари-бутлари бордир?!” (Шуро-21). Пайғамбар алайҳис-салом айтган:
“Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо, у номақбул ишдир”. Саҳиҳлигига иттифоқ килинган ҳадис. Муслимнинг ривоятида, Бухорий ўзининг саҳиҳ китобида саҳиҳлигини қатъият билан айтган холда изох берган ҳадисда шундай дейилади:
“Ким биз буюрмаган амални қилса, у номақбул амалдир”. Номақбулнинг маъноси: у эгасига кайтариб берилади, қабул қилинмайди. Мусулмонлар Аллоҳ буюрган нарсаларни маҳкам ушлашлари ва одамлар пайдо қилган нарсалардан эхтиёт бўлишлари керак.
Аммо шариатда рухсат берилган васила (восита) қилиш. Аллоҳнинг исмлари, сифатлари, уни яккалаш ва солиҳ амалларни васила қилиш мумкин, солиҳ амаллар қаторига Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтириш, Аллоҳ ва расулини яхши кўриш ва шунга ўхшаш яхшилик амаллари киради.
Бунга далиллар кўп, улар жумласидан ушбу Аллоҳнинг сўзи:
ولله الاسماء الحسني فادعوه بها
“Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлари билан чақиринглар(ёд этинглар)”. (Аъроф-180). Яна ўша далиллардан: Пайғамбар алайҳис-салом бир кишининг:
اللهم اني اسالك باني اشهد انك انت الله لا الاه الا انت الاحد الصمد الذي لم يلد و لم يولد ولم يكن له كفوا احد
“Эй Аллоҳим, албатта сен Аллоҳсан. Сендан бошқа ҳақиқий илох йўқ, Сен яккаю-ягона ва бехожатсан, Сен туғмаган ва туғилмагансан, Сенга бирон киши тенг бўла олмайдиган зотсан, деб берган гувоҳлигимни восита қилиб сендан сурайман, деб айтаётганини эшитди ва деди: “У Аллоҳдан шундай исмини ўртага қўйиб сўрадики, қачон Аллоҳдан шу исмини восита қилиб сўралса албатта беради, агар ўша исмини восита қилиб Унга дуо қилинса дуосини қабул қилади”.
Бу ҳадисни тўртта сунан соҳиблари ўз китобларида келтирганлар, Ибн Хиббон уни саҳиҳ ҳадис деган.
Ғорга тушиб қолган кишиларнинг ҳадиси ҳам ана шу далиллар жумласидан, улар ғорга тушиб қолган вақтларида ўзларининг қилган солиҳ амалларини васила килганлар, уларнинг биринчилари ота-онасига қилган яхшилигини Аллоҳга васила қилган, иккинчиси қодир бўла туриб зинодан ўзини сақлаганлигини Аллоҳга васила қилган, учинчиси мардикорнинг олмай ташлаб кетган иш ҳаққини кўпайтириб эгаси келганда тўлалигича қайтариб берганлигини Аллоҳга васила қилган, кейин Аллоҳ уларнинг дуосини қабул қилиб, уларнинг устидан ғорнинг эшигини ёпиб қўйган катта ҳарсанг тошни олиб ташлаш билан уларнинг қайғуларни кетказган. Ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ килинган. Аллоҳ тавфиқ эгаси.
Шайх Ибн Боз.