Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағолиб Ҳамидов) ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67) +--- Thread: Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағолиб Ҳамидов) ҳақида (/showthread.php?tid=2114) |
RE: Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Муслим - 05-16-2014 Абдуллоҳ Бухорий дарс қилиб ўтадиган китоблар рўйхатида Мотуридия мазҳабининг энг кўзга кўринган китобларидан бири бўлган «ал-Ақоид ан-Насафия»ни топишингиз мумкин:
Quote:Илмни чуқурлаштирмоқчи бўлган кишиларга қуйидаги китоблардан билим берилмоқда:Ушбу китоб, унинг муаллифи ва умуман Мотирудия мазҳаби ҳақида қуйидаги манзилдан маълумот олишингиз мумкин: Мотуридия Куллобиянинг асранди қизидир (Шайх Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Хумайс) RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - rinat80_09 - 05-17-2014 Ассаламу алейкум! Абдуллох Бухорий мана шу киши ми? ёки бошка Абдуллох Бухорий хам бор ми? Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Муслим - 05-17-2014 (05-17-2014, 09:56 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته (05-17-2014, 09:56 AM)beruni2008 Wrote: Абдуллох Бухорий мана шу киши ми? ёки бошка Абдуллох Бухорий хам бор ми? Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилдиҲа, бу ўша одам. RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Abdulloh Salafiy - 05-20-2014 Ассаламу алайкум!. Ушбу одамни сайтига кириб биринчи кўзга тушган мақолани очиб кўрдим. Ушбу мақола Истиҳора намози ҳақида эди, биргина мақолани ўзида хато кўринди. У киши истихорага тегишли хадисни келтиргандан сўнг, шундай деган жойлари бор. Quote:Demak bu sohih hadisga kora avval ikki rakat namoz oqiladi,keyin duo qilinadi.Keyin Alloh taala u kishining qalbiga ilhom qiladi. Бу гап хато, истиҳорадан мурод, унга яхшисини насиб қилишни сўрашлик. Яъни масалан одам икки ишни бошламоқчи, икковиям унга яхши кўриниб турибти, танлашда иккиланганда истихора қилади, лекин ундан кейин бирор илхом кутмайди, ва илхом асосида иш тутмайди. У хар доимгидак акли билан танлаб иш қилаверади, Аллох таоло эса унинг истихораси сабаб унга афзалини қадар қилади. "Аллоҳ таоло илхом қилади"деган гапга хужжат йўқ! --- Энди нима учун бу одамни хатоларини кўрсатияпсиз дейдиганлар учун. Бу одам ахли илм эмаслиги ва илм олувчи унга эмас ахли илмга боғланиши лозим эканини кўрсатишлик учун. Хатто ақида масалаларида катта хатолари мавжуд эканини, масалан хукмдорларга бўлган муносабат, мотирудия ақидасидан дарс бериши в.ҳ. Агар бу одам дарс бермаётган бўлгандарида эди, биров у киши ҳақида гапириб ўтирмасди, лекин у киши илм тарқатмоқчилар, илм олувчилар эса кимдан илм олаётганини билиши лозим. Илм аҳли эмасми бўлди ундан илм олинмайди, бунинг учун унинг барча хатоларини кўриш, кўрсатиш шарт эмас. RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Ahlussunna - 06-26-2014 Bismillahir Rohmanir Rohiym: Bu Shayh Abdulloh al kazzobiy o'zini asil niqobini echib you tubega yangi videosini qoydi nomini esa (Madhaliylar-sohta salafiylar) deb nomlab ha kazzob sheyh Allohni tanib turib shunchalikham yolgonchi boladimi a? Alloh Alloh... bu Madhaliylar 4 Imomni sokib badnom qilishrmish na'uzubillah eee kazzzob shunchalik tuban bolasanmi a? Bu Shey Robe hadi al Madhaliyni bilasanmi ozi? A? Ha sen Sheyh Abdulloh kazzobiy? (Aniqki bu maqolani o'qiysan nimalar diyisharkin men haqimda deb)? Sen bu bilan nimaga erishmoqchisan a? Ibn Usaymin Ibn Boz(rohimahullohlar) himoya qilgan Sheyh Robeniya? Alloh Alloh... ular hukumat parast diysanmi? Ha Alboniy Usaymin BinBoz(rohimahullohlar) ham kop maqtov va himoyalar aytishgan demak sening nazlingda ular ham adashgan Davlatparastda a?ha Sheyh Robe' hato qiligan erlari ham bor nafaqat u kishida hamada bor be ayib Allohku ahir? (Inson) bu inson sozini manolarini yodingdan kotardingmi?lekin senga ohshab kazzob takfirist ahlat tashuvchi emaslar! Uzir qattiq tegsa chunki pashshadan fil yasashingni kordik aytib qoyay men filchali gapirmadim!!Alloh seni tog'ri yolga boshlasin!!!!!! RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Инсон - 06-28-2014 Aссалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Ҳолис ёндашадиган булсак ушбу видеoда қуруқ бурама ва ёлғон сўзлардан бошқa хеч нима топмадик. Бирорта гапларига сахих суннатдан далил ё кибор уламолар (ал-Усаймин, ал-Фавзон, Ибн Боз...)ларнинг сўзларидан хужжат келтирмадилар... «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжат келтиринг!» (Бақара:111) «(Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди» (Бақара:256). RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Муслим - 08-05-2014 بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг … Агарда яқин ўтмишга бироз назар соладиган бўлсак, ўзини Абдуллоҳ Бухорий деб номлаган шахс энди одамлар орасида танила бошлаганида кўпчилик савол бера бошлади: Ким бу одам? Кимда илм олган? Ақида ва манҳажи саҳиҳми? Ушбу мавзудаги аввалги постлар бунга очиқ мисол бўла олади. Нега бу ҳолат вужудга келди? Бунинг сабабини салаф уламолари асрлар оша умматни огоҳ қилиб кетишди. У ҳам бўлса, бидъат аҳли ўзларининг даъватлари мобайнида ҳар доим суннатдан фойдаланиб келишади. Агарда суннатдан фойдаланмаса уни ҳеч ким тан олмайди, сўзига қулоқ солмайди. Суннатдан фойдаланиб одамларга ўзини гўё суннат аҳлидек кўрсатганидан кейин, сўзлари орасида заҳарлик бидъатларини кирита бошлайди. Бунинг оқибатида уни суннат аҳли деб қабул қилган оми одамлар унинг қармоғига қандай илиниб қолганини билмай, ҳақ билан аралашиб келган бидъатни қабул қилади, Аллоҳ сақласин! Бу шахс ҳам аввалда суннат аҳлининг китобларидан дарслар чиқарди, фатво сўраганларга салафий уламоларнинг сўзларини нақл қилди, қалтис мавзуларда ўзининг аслини фош килиб қўядиган сўзларни очиқ гапиришда ниҳоятда эҳтиёткор бўлди. Шунда одамлар уни суннат аҳли деб гумон қила бошлади. Ҳозирга келиб эса бу шахснинг охирги фаолиятларидан унинг асл ҳолати барчага очиқ-ойдин намоён бўлди, алҳамдулиллаҳ. Бу барчамизга очиқ бир эслатмаки, салафларимиз айтганидек суннат ҳақида гапирган ҳар кимни ҳам суннат аҳлидан деб ҳисоблашга шошмаслик керак. Ким бўлишидан қатъий назар аввал суриштириш керак: "Ким у? Кимдан илм олган? Қайси уламо ёки толиби илмлар унга тазкия берган?" ва ҳоказо. Айтиб ўтганимдек, бу шахснинг ҳолати бугунга келиб барча учун очиқ-ойдин бўлди. Шундай бўлсада, Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда ўзини Абдуллоҳ Бухорий деб номлаган шахснинг баъзи сўз ва амаларини илм аҳлининг тарозига солган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Шояд ҳануз бу шахс борасида шубҳада бўлган биродарларга насиҳат бўлса. Абдуллоҳ Бухорий «Мадхалийлар» деган тоифа борлигини даъво қилади
Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий Ислом оламида «Мадхалийлар» деган адашган тоифа борлигини даъво қилади.
Ҳақиқатдан ҳам «Мадхалийлар» деган адашган тоифа мавжудми? Аҳли сунна вал жамоа уламолари ушбу тоифа ҳақида қандай фикрда? Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
ҳафизаҳуллоҳ Бировга «Мадхалий» деб лақаб қўйиш Савол: Ҳурматли шайхимиздан охирги вақтларда талабалар ўртасида тарқалган бир ишга огоҳлантириш беришларини сўраймиз. У ҳам бўлса, айрим ҳурматли уламоларни тинглайдиганларни, анавилар “Жомийчилар”, анавилар “Мадхалийлар” деб лақаб қўядилар. Бу билан шайхимиз олим Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ, ҳамда ҳурматли шайхимиз Робиъ ибн Ҳадий Мадхалий ҳафизаҳуллоҳни мақсад қиладилар, Аллоҳ у кишининг қадамларини ўнгласин. Эй Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммадга саловат ва баракалар ёғдир!
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу, яқинда тугатган жавобим остига дохил бўлади. Бу ишлар ва ўзаро лақаб қўйишларни қўйинглар. Бир-бирингизни турли лақаблар билан атаманглар. Аллоҳ жалла ва аъла сизларга шундай деди: “Ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар!” (Ҳужурот: 11). Ҳаммангиз биродарларсиз, ҳаммангиз бир диндасиз, ҳаммангиз ҳамроҳ-(дўст)ларсиз. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Бу ишларни ташланглар. Уламоларни ҳурмат қилинглар. Уламоларни эҳтиром қилинглар. Ким уламоларни ҳурмат қилмаса, батаҳқиқ, у уларнинг илмидан маҳрум бўлади. Улардан фойда олишдан маҳрум бўлади. Бу ишни қўйинглар. Бир-бирларингизга лақаблар қўйиш ҳамда Аллоҳ одамлардан юқори манзилатга кўтарган фазл эгалари бўлмиш уламоларга тил текказишни (қўйинглар). “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур” (Мужодала: 11). Уламолар ўз ўрни, қадри ва ҳурматига эга. Агар уламолардан ишонч кетса, ахир кимга ишонч билдирилади? Агар уламолардан ишонч тортиб олинса, ахир одамлар кимга мурожаат қилади? Бу, шак-шубҳасиз макр ва одамлар орасидаги фитна эканида шак-шубҳа йўқ. Бунга огоҳ бўлиш вожиб бўлади. Уни ташлаш, ундан йироқ бўлиш ва ундан қайтариш вожиб бўлади. Ҳа (шундай). Фазилатли шайх, аллома Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий
ҳафизаҳуллоҳ «Мадхалий» деб лақаб қўювчилар ҳақида Савол: Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин, бу саккизинчи савол. Айтадики, юртимизда шайх Робиъни бадном қиладиганлар ҳамда салафийларни “Мадхалийлар” ва “Жомийчилар” деб атайдиган шахслар бор. Бунга қандай жавоб берамиз?
Жавоб: Биринчидан, бидъат аҳли суннат даъватчилари ва уламоларини бадном қилиши янгилик эмас. Бу қадимдан мавжуд. Бидъат мавжуд бўлган вақтдан бери унинг (бидъатнинг) даъватчилари аҳли суннани бадном қилиб келади. Ҳайратланманглар! Суннат уламоларидан бир олимни, хоҳ шайх Робиъ ёки у кишидан бошқа суннат ва унга даъват қилиш билан танилган уламоларни бадном қилаётган кимсани эшитсангиз, бас, бу унинг бидъатчи экани аломатидир. Унинг саҳифасини ёпинглар ва қўлларингизни ундан кўтаринглар. Ундан ажралинглар. Унга насиҳат қилишдан тўсиқ йўқ. Чунки у алданган бўлиши мумкин. Агар насиҳатни олса ва бу (қилмишини) ташласа ҳамда суннат уламоларига муҳаббатни изҳор қилса, бас, у биздан ва биз унданмиз. Агар насиҳатни олмаса ва қабул қилмаса, бас, у бидъатчи, адашгандир. Ҳа (шундай). Ўзингизни у билан овора қилманглар! Қўшимча маълумотлар: «Мадхалийлар» ҳақида Кто такие Мадхалиты? RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Муслим - 08-05-2014 Абдуллоҳ Бухорий уммат йўлиқадиган жиддий (навозил) масалаларда,
хоссатан жиҳод масаласида фатво беришга журъатлилиги Аҳли сунна вал жамоа асослардан бўлган улкан асос шуки, уммат бошига бирор фалокат, жиддий ҳолат тушганда, бу борада илмда мустаҳкам, соф аҳли сунна уламоларига мурожат қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: “Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар” (Нисо: 83). Умар розияллоҳу анҳу офат юз берганда, Расул алайҳиссалоту вассаламнинг халифалари бўла туриб, шу сабабли бир жамоа саҳобаларни, саҳобаларнинг уламолари ва Бадр аҳлини, улар билан машварат қилиш, уларнинг раъйларига назар ташлаш, уламолар машваратидан нур ҳосил қилиш ҳамда илм аҳли билан бамаслаҳат иш кўриш учун жамлардилар. Ҳолбуки у киши тўғри йўлдаги халифа, (Аллоҳ томонидан) тўғри раъй соҳиби қилингандирлар, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин. Демак бу каби жиддий масалаларда мусулмонларга нисбатан самимий бўлган раббоний уламоларга мурожат қилиш вожиб бўлади.
Уммат бошига тушган улкан масалаларда на илм ва на амалда қадр-қиймати бўлмаган, ҳатто устози ким экани маълум бўлмаган мажҳул шахслар омманинг ишлари ҳақида сўзламайди. “Сунан” эгалари ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Яқин келажакда алдамчи йиллар бўлади. Унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади. Ростгўй ёлғончига чиқарилади. Омонатдор хоинга чиқарилади ва хиёнатчига омонат топширилади. Улар орасида Рувайбиза сўзлайди”. “Эй Расулуллоҳ! Рувайбиза ким?”, дейилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рувайбиза – қадр-қиймати бўлмаган, омманинг иши ҳақида сўзлайдиган кишидир”, дедилар. Бундай ҳолатда аҳмоқлар гапдонлик қилса, натижада одамлар ушбу ишлар борасида сўзлаган ана шу қадр-қийматсиз киши сабабли фитнага тушадилар, Аллоҳ сақласин. Шайх Солиҳ ал-Фавзонга савол берилди: Турли мамлакатларда яшовчи толиби илмларга, ўша мамлакатда мусулмон ҳукмдор бўлмаса ва агарда улардан бошқа бирор ким билан боғланишнинг имкони бўлмаса, уммат йўлиққан муҳим масалаларда ва жиҳод масалаларида фатво беришлари вожиб бўладими ёки жоиз бўладими? Шу нарсани тушунтириб берсангиз. Жавоб: Умумий масалаларда уларнинг фатво беришлари мумкин эмас. Бу масалаларда уламолардан бошқа ҳеч кимга фатво бериши мумкин эмас! Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Бу масалаларни ўз илми ва тақвоси билан танилган уламолар ҳайъати ҳал қилиши керак бўлади. Умар разияллоҳу анҳу бирор муҳим масала рўй берса, бунинг учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Ваҳоланки бу Умар эди! Шунга қарамай у, улар билан маслаҳатлашиш учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Агар у (талаба)лардан оддий саволлар ҳақида сўрашса, агар уларда бу борада илм бўлса, улар жавоб беришлари мумкин. Бироқ муҳим масалаларга келсак, буларга ҳеч ким фатво бермайди, фақатгина бу масалаларни ўрганиб чиқадиган (бунга) муносиб уламолар (фатво бера оладилар). (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 7084). Абдуллоҳ Бухорий бугунги кунда уммат йўлиқаётган улкан масалалар муҳокамасига киришади, одамларга йўл кўрсатади, ҳолатни таҳлил қилиб узундан-узун дарслар ўтади. У киши бу каби жиддий масалаларда гап гапиришга қанчалик ҳақли? У киши уламоларданми? Йўқ албатта! Шундай экан, бу ҳолатда беихтиёр салафларимиз айтган қуйидаги сўзларни айта оламиз холос: “Ўз ўрнини билган одамга Аллоҳ раҳм қилсин!” (Қаранг: “Файзул Қодир” 5/472). Ахир қандай қилиб киши аёлларнинг ҳайз кони ҳақида фатво беришга лойиқ экани шубҳа остида бўла туриб, беҳаёлик билан жиҳод ҳақида, минглаб одамларнинг қонига тегишли масалада фатво беради?! Жиҳод масаласида фатво беришга ким лойиқ эканини наҳотки билмасак?! Шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин, фазилат соҳиби. Савол берувчи айтадики: Жиҳод ҳақида фатвони жиҳодни биладиган одамдан бошқа ҳеч ким бермаслиги керак. Жиҳодни эса фақат уни қилаётган одам билади. Булардан бошқалар - жиҳоднинг ҳолатини билишмайди, улар уламо бўладими ёки бошқасими. Мана шу сўзлар тўғрими? Мана шундай деган одамнинг ҳукми нима? Жавоб: Бу ботил гап. Жиҳод ҳақида фатвони илм аҳли беради. Уламолар - улар жиҳод ҳақида фатво беришади. Чунки улар унинг ҳукми, шартлари, сабабларини билишади. Жоҳил жиҳод ҳақида фатво бермаслиги керак. Ҳатто агар у унга борган бўлса ҳам, бу у (жиҳод)ни билишига далил бўлмайди. У у ерга боришида хато қилибди. Қандай қилиб у жиҳодни билувчи ҳисобланиши мумкин? Ҳа (шундай). Манба Дилмурод Абу Муҳаммад Манҳажга оид турли мавзулар Жиҳод каби жиддий масалаларни катта уламолар ҳал қилади [audio]http://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/manhaj/manhaj-turli/jihod_kabi_jiddiy_masalalarni_katta_ulamolar_hal_qiladi.mp3[/audio] Юклаб олиш Абдуллоҳ Бухорий жиҳод ҳақида фатво беришга ҳақли бўлмаган ҳолда бу ишга қўл ургани етмагандек, Сурия жиҳоди борасида суннат уламоларига хилоф фатво берди. Ушбу шахс Сурияда жиҳод қилишлик бутун умматга вожиб дея фатво беришга журъат қилди. Ваҳоланки, суннат уламолари Сурия жиҳодини фитна уруши дея эътибор қилинади деб фатво беришган эди. Аҳли сунна уламолариннг Сурия жиҳоди ҳақида фатволари билан қуйидаги манзилда танишиб чиқишингиз мумкин: https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=382&pid=4800#pid4800 Қўшимча маълумотлар: Уммат йўлиқадиган жиддий (навозил) масалаларда ким фатво беради? Жиҳод ҳақида ким фатво беради? RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Муслим - 08-08-2014 Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий хавориж гуруҳларни қўллаб-қувватлаши
Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) ёки ҳозирги янги номи Исломий Давлат, Ал-Қоиданинг бир жабҳаси бўлган Жабҳа ан-Нусра каби фирқаларни очиқ-ойдин қўллаб қувватлайди, уларни танқид қилувчилардан ҳимоя қилади. Ушбу тоифаларнинг адашган хавориж экани борасида уламолар баёнотлар беришган. Кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишни тавсия қиламан:
Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Хаворижларни ҳимоя қиладиган ва мақтайдиган кимса ҳукми [audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/xavorijlar/xavorij_004_xavorijlarni_himoya_qiladigan_va_maqtaydigan_kimsa_hukmi.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Савол: Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясига олсин! Ушбу савол йўлловчи айтадики: Хаворижларга олқиш айтадиган, уларни мудофаа қиладиган ва уларни ислоҳ қилувчилар деб сифатлайдиган ёки уларнинг бидъат ва такфирлари борасида сукут сақлайдиган кимсага нисбатан (қандай) мавқиф (эгаллаш лозим)? (Манба)Жавоб: Хаворижларни мудофаа қиладиган ва уларнинг йўлларини ривожлантирадиган кимса, бу хавориждир. Унинг ҳукми - хаворижларнинг ҳукмидадир. Чунки у уларнинг сўзларига рози бўлди, уни тарқатди ва унга даъват қилди. Демак, у хавориж. Хаворижларга қилинадиган муомала каби муомала қилинади ва ундан ҳазир бўлишга чорланади. Ҳа (шундай). Қўшимча маълумотлар: Хаворижлар Диндан чиқувчи хаворижларнинг ҳукми борасида илм аҳлининг сўзлари Бидъат аҳлини мақташлик RE: Туркиялик Абдуллоҳ Бухорий ҳақида - Abdulloh Salafiy - 08-09-2014 Жазакаллоху хойрон Муслим! |