PDF WORD

Уч Асос шарҳи

УЧ АСОС ШАРҲИ

 

Имом, мужаддид, шайхулислом

Муҳаммад ибн Сулаймон ат-Тамимий

раҳимаҳуллоҳ

 

 

 

Шарҳловчи

Фазилатли шайх

Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

Нашрга тайёрловчи

Абдуссалом ибн Абдуллоҳ Сулаймон

«Фурқон» нашриёти

 

 

 

 

 

 

Мундарижа

Мундарижа

Шарҳловчи муқаддимаси 

Муаллиф муқаддимаси

Биринчи рисола: Аср сураси ўз ичига олган тўрт масала 

Илм

Амал илм биландир

Илмга даъват қилиш

Даъват йўлидаги азиятларга сабр қилиш

Иккинчи рисола: Мусулмонга ўқиб-ўрганиб, амал қилиши вожиб бўлган уч масала

Аллоҳ таоло бизни яратиб, ризқ бергани ва шунчаки-беҳудага ташлаб қўймаганига иймон келтириш

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ибодатда, Ўзига бирор кишини шерик қилинмоғига асло рози бўлмайди

Ал-Вала вал Баро (Дўст ва душманлик)

Учинчи рисола: Тўғри йўлдан оғмаган Иброҳим (алайҳиссалом) миллати

«Тўғри йўлдан оғмаган» (ҳанифийя калимасининг) таърифи

Аллоҳ таоло буюрган энг буюк нарса тавҳиддир

Аллоҳ таоло қайтарган (қайтариқлари) ичидаги энг улкани ширкдир

Тўртинчи рисола: Билмоқлик вожиб бўлган уч асос

Биринчи асос: Аллоҳ азза ва жаллани танимоқлик

Субҳанаҳу ва таолонинг рубубият ва улуҳиятига далил

Аллоҳ таоло буюрган ибодат турлари ва ҳар бир турнинг далили

Ислом, иймон ва эҳсон ҳамда ҳар бирининг далили

Дуо, унинг турлари ва далили

Хавф, унинг турлари ва далили

Умид (الرجاء) ва унинг далили

Таваккул ва унинг далили

(Ажру савобга) рағбат-умид қилиш (الرغبة), (азобдан) қўрқиш (الرهبة) ва хокисорлик (الخشوع) ҳамда ҳар бирининг далили

(Илм асосида) қўрқиш (الخشية) ва унинг далили

Тавба (الإنابة) ва унинг далили

Мадад сўраш (الاستعانة) ва унинг далили

Паноҳ сўраш ва унинг далили

Ўтиниб ёлбориш (الاستغاثة) ва унинг далили

Жонлиқ сўйиш, унинг турлари ва далили

Назр аташ ва унинг далили

Иккинчи асос: Ислом динини билмоқ

Диннинг таърифи

Дин даражалари

Биринчи даража – Ислом

Ислом рукнлари

«Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси), деб гувоҳлик бериш ҳамда унинг маъноси ва далили

Иккинчи даража – Иймон

Иймоннинг таърифи

Иймон рукнлари

Иймон рукнларининг далили

Учинчи даража – Эҳсон

Эҳсоннинг таърифи

Эҳсоннинг далили

Учинчи асос: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик

Исм, насл-у насаб ва ўсиб-улғайишлари

Ваҳий нозил бўлиши

Маккадаги даъват муддати

Исро ва Меърож

Мадина сари ҳижрат

Мадинадаги барқарорлик ва қолган фарзлар нозил бўлиб, диннинг комил қилинишлиги

Хотима

Қайта тирилишга иймон келтириш

Ҳисоб-китоб ва тарози

Пайғамбарларга иймон келтириш

Тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириш

Тоғутларнинг турлари

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Шарҳловчи муқаддимаси

Барча мақтовлар оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), у кишининг оилалари ва барча саҳобаларига салавот-у саломлар бўлсин.

Сўнг..

Қўлимиздаги ушбу рисола – уч асос рисоласи – Аллоҳнинг Китоби ва Элчиси соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан иборат далиллар билан тасдиқланган буюк, мухтасар бир рисоладир.

Ушбу рисолада ислом асосларининг энг улкани бўлмиш ақида борасида сўз боради. Уламолар ана шу каби мухтасар асарлар битишга аҳамият қаратиб, уни мухтасар ва мўъжазгина бўлиши учун кўп тиришишган. Сўнг талабаларининг зеҳнида ушбу рисолалар асос ва заҳира бўлиб, ўзлари ҳам ундан фойда олиб, ўзгаларга ҳам фойда улашишсин дея уларга ёдлаттиришган.

(Таълимни) ана шундай мухтасар асарлардан бошлашлик толиби илмлар учун асос (вазифасини ўтайди). Талаба илм олишда боқичма-босқич илдамлаб, илмнинг аслу асосидан бошлайди ва юқорилаб боради.

Ушбу мухтасар асарлар катта-катта китобларга элтувчи йўлдир. Мухтасар китобларни бирин-кетин, босқичма-босқич тушунмай туриб, катта-катта китобларни тушунишлик имконияти йўқдир. Шунинг учун ҳам (уламолар) Аллоҳ таолонинг ушбу: «Балки уларга: «(Аллоҳнинг) Китобини (одамларга) таълим бериб ва ўзингиз ўқиб-ўрганиб, раббоний (ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар) бўлинглар», (демоғи лозимдир)» (Оли Имрон: 79) қовлидаги «Раббонийлар» борасида, улар катта илмий масалалардан олдин кичикларидан бошлайдилар. Ўзлари ва талабаларини кичик масалалардан бошлаб, (секин-аста) катта масалалар(га киришишлик билан) тарбия қиладилар, деб айтишган. Бу табиий бир жараёндир. Чунки ҳар бир нарса аслу асосидан бошланиб, сўнгра катта ва улканлашиб боради.

Илмга, унинг юқори томонидан ёндашадиган кимсага келсак, у бирор нарсага эришолмайди. Асослардан бошлаб, босқичма-босқич юқорилаб борадиган киши эса, Аллоҳнинг изни билан, саҳиҳ йўл ва соғлом йўналиш бўйлаб боради.

Аллоҳ таоло шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобаларингиз) Сиздан ойлар ҳақида сўрашади. Айтинг: у (ойлар) одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир. Уйларингизга орқа томонидан киришингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳдан қўрққан киши яхшилик қилгувчидир. Уйларга эшиклардан кирингиз!» (Бақара: 189). Улар ойлар ҳақида, нима учун ой кичик бўлиб, сўнг аста-секин катталашиб, тўлгач, яна ўзининг олдинги кичик шаклига қайтади, деб сўрашганди. Шунда Аллоҳ таоло уларга итоб-таъна қилиб, ўзларига фойдали нарсалар ҳақида савол беришга ва илм дея аталмиш уйларга ўзининг эшикларидан киришга йўллаб қўйди.

Ойнинг ҳолатлари, катта ва кичик бўлиши ҳақида савол беришнинг улар учун фойдаси йўқ. Балки ҳожатманд бўлган нарсалари ҳақида савол бериш фойдалидир. Яъни, ойнинг фойдаларини билиб олмоқлик. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «У (ойлар) одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир», деб ойнинг фойдаларини баён қилди. Ойни Аллоҳ таоло одамлар учун вақт ўлчови қилиб бердики, унинг воситасида ибодат, муомалот ва муддатларни билиб борадилар.

Демак Аллоҳ таоло уларни ойнинг фойдаларига йўллаб қўйди. Уларнинг ой ҳақиқати ҳақидаги саволларига жавоб бермади. Чунки бунда улар учун фойда йўқдир. Ҳамда уларни сўрашлари лозим бўлган масалага йўллади. Демак илмга эшикларидан кириб борилади, юқори томонидан эмас, киши оз даражада эҳтиёж сезадиган фазилатли дея аталмиш масалалар ҳам эмас.

 

 

Муаллиф муқаддимаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Муаллиф Раҳимаҳуллоҳ ушбу рисолани Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига иқтидо қилган ҳолда бисмиллаҳ – Аллоҳнинг номи билан бошладилар. Мусҳафни очар экансиз кўзингиз тушадиган аввалги ҳамда ҳар бир суранинг бошидаги жумла: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»дир.

Аллоҳ азза ва жалланинг китобига иқтидо ўлароқ рисола, китоб ва асарлар ушбу жумла билан бошлангандир. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам дунёнинг турли бурчагидаги амир ва подшоҳларни исломга даъват қилиб нома йўлласалар, мактубларининг аввалида «Бисмилларҳир Роҳманир Роҳийм», деб битардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадислари ва сўзларини «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан очардилар. Ушбу амаллари «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошлаш суннат эканига далолат қилади. Худди Сулаймон алайҳиссалом Сабаъ маликаси Билқисга «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» дея бошланган номаларини йўллаганлари каби: «(Қачонки ҳудҳуд Сулаймоннинг мактубини олиб келиб малика Билқийснинг олдига ташлагач), у деди: «Эй одамлар, ҳақиқатан, менга улуғ бир мактуб ташланди. Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйинсунган ҳолингизда келингиз!» (Намл: 29-31). Ҳар бир муҳим иш ва қадр-қимматга эга асар ва рисола олдидан «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» дея бошлаш даркор.

Шунга кўра ўз асар ва рисолаларини «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошламаганлар, пайғамбар суннати ва Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига иқтидо қилишни тарк этдилар. Ушбу сабабдан бўлса керак, уларнинг ана ўша китоб ва рисолаларидан барака ва фойда кўтарилгандир. Чунки у (асарлар) «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»дан холи бўлар экан, бас, улар фойдадан маҳрумдир.

Ахир нима учун «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»ни тарк этдилар? Суннат бўлгани учун ҳам тарк этдилар ва улар суннатдан нафратланадилар ёки суннатдан нафратланадиган кимсага тақлид қиладилар. Демак, ушбу суннат амалга огоҳ бўлмоқ лозим бўлади.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»нинг маъноси – Аллоҳни исми ила ёрдам сўрашдир.

«Бисмиллаҳ» жар ва мажрурдир. Ҳазф қилинган (феълга) мутааллиқ. Тақдири: Раҳмон ва Роҳийм (бўлмиш) Аллоҳнинг исми ила ёрдам сўрайман. Ёки: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, (дея мўл) баракага эришиб, Аллоҳ азза ва жалладан ёрдам сўраган ҳолда бошлайман.

Демак у сўз, китоб ва рисолаларнинг (муқаддимаси учун) улуғ бир кириш сўзидир. Инсон бирор амалга киришар экан Аллоҳдан ёрдам сўраб ва У субҳанаҳу ва таолонинг исми ила барака талаб қилади.

Pages: 1 2 3 4 5 6 7 8

10 та мулоҳаза

  1. алишер → 17.01.2013 йил

    ассалому алейкум устозлар. менга хозирги кундаги олимларни исми шарифларини айтиб берсангиз

  2. Administrator → 20.01.2013 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳурматли алишер. Замонамиз уламоларнинг баъзилари ҳақида қуйидаги манзиллардан маълумот топишингиз мумкин:
    https://tavhid.com/kitoblar/ulamolar-tarjimai-hollari
    https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=38

  3. Daniell → 23.01.2013 йил

    Waalaykum assalom,
    hozirgi kundagi hayot ulamolarning bazilari:

    Shaykh Aal ash-Shaykh
    Shaykh al-Abbad
    Shaykh al-Ajlan
    Shaykh al-Albani
    Shaykh al-Barrak
    Shaykh al-Fawzan
    Shaykh al-Ghudayyaan
    Shaykh al-Jaami
    Shaykh al-Jabiree
    Shaykh al-Khamees
    Shaykh al-Luhaydaan
    Shaykh al-Munajid
    Shaykh an-Najmi
    Shaykh As-Suhaymee
    Shaykh bin Baz
    Shaykh Ibn al-Uthaymeen
    Shaykh Muqbil
    Shaykh Zayd al-Madkhali

    wassalam

  4. Administrator → 08.02.2013 йил

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳурматли Daniell, авваламбор сиз санаб ўтган уламоларнинг барчаси ҳам афсуски бугунги кунда ҳаёт эмас.
    Кейин Shaykh al-Khamees деб айни кимни назарда тутдингиз. Бу кишининг исм-шарифларини тўлиқроқ ёзсангиз.
    Shaykh al-Munajid эса аслида уламо эмас. У кишининг фатволарини ўқишдан, у кишидан илм олишдан кўпчилик уламолар қайтаришган.
    Валлоҳу аълам.

  5. Daniell → 10.02.2013 йил

    Waalaykum assalom va rahmatullohi va barakatuh,

    Sharhimga etiboringiz va javobingiz uchun rahmat.

    Shaykh Uthman al Khamees meni bilishimcha Quvaytdagi Islom Universiteti Doktori.

    Shaykh al Munajjid tugrisida yana bir bor surishtirib kuraman.

    wassalam

  6. Daniell → 10.02.2013 йил

    Tugri ayttingiz bazi ulamolar hayot emaslar:
    Shaykh al Abbad
    Shaykh al Alboniy
    Shaykh al Jabiree
    Shaykh Ibn Baz
    Shaykh ibn Uthaimeen
    va yana bazilar

    wassalam.

  7. Administrator → 21.02.2013 йил

    1) Усмон ал-Хамисни мақтаб ундан илм олишликни тавсия қилган бирор олимни сўзларидан хабардор бўлсангиз илтимос келтирсангиз.
    Бизга маълум бўлгани шуки шайх Утайбий бу кишини ҳизбий, Иҳё ат-Турос фондига боғлиқ инсон эканини айтганлар. Кенгроқ маълумот учун қуйидаги манбага мурожаат қилинг:
    http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121124
    http://www.archive.org/download/radasheekotaibialaotmankamise/radasheekotaibialaotmankamise_2.mp3

    2) Мунажжиднинг манҳажини эса кўпчилик аҳли илмлар танқид қилишган. Хоссатан сиз санаб ўтган шайх Убайд ибн Жобирий ҳафизаҳуллоҳ у кишини қутбий эканини айтганлар. Ушбу сўзларини қуйидаги манбадан топишингиз мумкин:
    http://youtu.be/EfscGHQjKWI

    3) Шайх Аббод ва шайх Жобирий бугунги кунда тириклар алҳамдулиллаҳ.

    Валлоҳу аълам.

  8. علي → 11.05.2015 йил

    Ассалому алейкум! Кандай килиб юклаб осам китобни? Хар сафар онлайн укиш хар сафарам кулай бумаяпти.Жазакумуллоху хойрон

  9. Administrator → 11.05.2015 йил

    وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
    Китобни .doc форматида юклаб олиш: https://tavhid.com/downloads/kitoblar/aqida_kitoblar/3_asos_sharhi.doc
    Китобни .pdf форматида юклаб олиш: https://tavhid.com/downloads/kitoblar/aqida_kitoblar/3_asos_sharhi.pdf

  10. Абу Юсуф → 23.05.2015 йил

    Ассаламу аьлайкум бидаьт ахлига эң тугри мафким китобини арапча вариятыны кандай юлаб олсам болоди

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.