Pages (2): 1 2   
Abu Solih   09-08-2011, 12:56 AM
#1


Фазилатли шайх Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳдан сўралди.


Савол: Аллоҳ таъоло сизга яхшилик берсин, Британиялик салафий ёшлардан савол. Баъзи мусулмон мамлакатларини ҳокимларининг зулмидан қочиб, куфр мамлакатларида истиқомат қилишнинг ҳукми қандай бўлади? Яна, Британияни фуқоролигини олишликни ҳукми қандай?

Жавоб: Оврўпа ва Америкага бораётгнларнинг 90 фоизи, Аллоҳу аълам, ҳукуматнинг тазиқи сабабли кетмаганлар, ёки бошқа (шунга ўхшаш) сабабдан эмас. Гарчи ҳукуматнинг тазийқи бўлганда ҳам сабр қилсин. Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳллоҳ азобга дучор бўлганларида куфр юртига қочиб кетдиларми?!
Мен сиздан сўраяпман, Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ва улардан бошқалар? Уладан кейин Ибн Таймияга азоб бердилар, азоб бердилар сўнг қамадилар. У киши куфр юртига қочиб кетдиларми? Барокаллоҳу фийкум.

Сабр қилсин, ўз юртида яшасин. Ўз юртида қамоқда ўтириши у учун Оврўпага ёки хоссатан Америкага кетишидан яхшироқдир. Улар (кофирлар) жамиятларидаги мусулмонларни оғдиришда, уларга ёрдам беришда ва уларни мулҳид ва зиндиқларга айлантиришда тиришадилар ва бу йўлда уларнинг режа-услублари бор. Бу режалар қадимдан мавжуд ва ҳозирда ҳам қўлланилади. Кўпдан кўп ёмон даъватчилар ва ёмон олимлар мусулмонларни Оврўпа жамиятларига қўшилишларига ҳаркат қилаяптилпр.

Нима учун ўша мамлакатларга боради, нега сабр қилмайди? Ҳаттоки ҳукумат тазийқ ўтказса ҳам, сабр қилганинг сен учун яхшироқдир. Кўпчиликлар у ерга тазийқ бўлмасдан боришган. Ейиш учун, ичиш учун боришган, яҳуд ва насронийларга уларнинг юртларида хизмат қилиш учун боришган, ўзини хор қилиш учун, Исломни хор қилиш учун боришган. Барокаллоҳу фийкум.
Аллоҳ таъоло кишини ризқини Ўз зиимасига олган: “Ким Аллоҳдан қўрқса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур.” (Талоқ сураси 2-3 оятлар).

Сен Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишинг лозимдир, шунда сен кутмаган тарафингдан ризқинг келади. Бирор нафс токи унга ёзилган ризқни олмагунича ўлмайди. Шайтон уларга Ғарбга боришни безаб кўрсатаяпти, у ерда ҳайвонлар каби хор ва паст бўлиб яшашлик учун, сўнгра эса бало ва хавф-хатар уни ва оиласини ўраб олади. Фарзандинг 6 ёшга тўлганда қаерда таълим олади? Яҳудларнинг, мулҳид-худосизларнинг, илмонийларнинг ва насронийлрнинг мадрасаларида таълим олади. Уларга ўз динларини ўргатадилар. Бу нарсаларни уларга фарқи йўқ. Барокаллоҳу фийкум.

Мусулмон мамлакатнинг фуқоролигини ўрнига бегона куфр мамлакатнинг фуқоролигини олишликни баъзи олимлар куфр санашган. Фуқороликни фақатгина бу мамлакатнинг қонунларига бўйсунишга тайёр бўлганидан кейингина олади. Ал-вало вал-баро (дўстлик ва душманлиги) шу қонунлар асосида бўлади. Урушга ҳам тайёр бўлади. Масалан Ислом лашкарлари куфр юрти билан жанг қиладиган бўлсалар у Ислом лашкарларига қарши чиқади. Чунки у Аллоҳнинг душманларининг сафига қўшилди ва буларнинг сафида мусулмонларга қарши жанг қилишга ҳам тайёр. (Силсилату жаласату рамазон 20/9/1426)

Фазилатли шайх Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ айтдилар:

Куфр юртида яшайдиганларнинг кўпчилиги кофирлар билан улар орасида дўстлик ҳосил бўлишидан қўрқаман. Уларнинг кўпчилиги, кўпчилиги ҳақида қўрқаман, Аллоҳ Ўзи асрасин. Чунки бу дўстлик куфрдир! Аллоҳ айтади: “Эй мўъминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларни баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас у ўшалардандир.” (Моида-51).

Дўст тутиш – мойиллик, муҳаббат ва ёрдам беришдир. Агар кофирларни дўст тутсанг, Ислом динига қарши уларга ёрдам берсанг, уларни яхши кўрсанг, уларга мойил бўлсанг мана шу бирор ғубори бўлмаган тоза куфрдир. Баъзида эса дўстлик бу ишларсиз бўлади, масалан фақат дунё учун бўлади. Бундай ҳолатда кофирлар билан дўстлик катта гуноҳлардан ҳисобланади.
Мусулмон кишига фақат мусулмонлар юртида истиқомат қилиши авлороқдир. Фақатгин яхшилар билан бирга ўтириши яхшироқдир, муслмонларнинг яхшилари билан. ҳатто мусулмонлар юртида бўлса ҳам яхшилар билан ўтириб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлиши лозим.
Манба: ( http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=119336 ).
Ali   09-09-2011, 10:42 PM
#2
assalomu alaykum va rahmatulloh birodarlar menda bir savol bor rosululloh sollallohu alayhi va sallam sahobalarni nasorolar yurtiga xabashistonga xijrat qilishga buyirganlar shuni qanday tushinsa buladi ? savolni javobi menga muhim va bu maqolaga qarshilik kursatish uchun bermadim mani tug'ri tushinsila deb umid qilaman
Abu Solih   09-10-2011, 01:48 PM
#3
(09-09-2011, 10:42 PM)Ali Wrote: assalomu alaykum va rahmatulloh birodarlar menda bir savol bor rosululloh sollallohu alayhi va sallam sahobalarni nasorolar yurtiga xabashistonga xijrat qilishga buyirganlar shuni qanday tushinsa buladi ? savolni javobi menga muhim va bu maqolaga qarshilik kursatish uchun bermadim mani tug'ri tushinsila deb umid qilaman

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига Ислом юртини ташлаб насоролар юртига ҳижрат қилишга буюрдиларми? Йўқ!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг бошига Маккада тушган оғир мусибатлардан сўнг динларини сақлаш учун бу ширк, куфр ва зулмга тўла юртни ташлаб, подшоси адолатли бўлган насороларнинг юрти Ҳабашага юбордилар. Ибн Исҳоқ бунинг сабабини зикр қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига мушриклардан озорлар етганини кўриб, буни қайтаришга қодир бўлмадилар ва "Ҳабаша подшоҳининг ҳузурида бирор кишига зулм қилинмайди. Аллоҳ сизларга енгиллик бергунича у ерга бориб туринглар", дедилар. (Фатҳул Борий. Китабул манақиб, ҳабашага ҳижрат боби)
Abu Solih   09-10-2011, 02:00 PM
#4
Аллома Албоний роҳимаҳуллоҳ.


Савол: Кофир ҳукумат бир кишига у ҳеч қаерда ишламагни учун моддий ёрдам беради. У киши иш топса ёрдам пулини бермай қўяди. Аммо у беркитинча ишлайди ва уларга хабар бермайди?

Жавоб бердилар: Буниси ҳам, униси ҳам мумкин эмас. Ишламаслик ҳам, беркитиб ишлаш ҳам мумкин эмас. Мусулмон киши кофирга қўлини чўзиши мумкин эмас. Чунки ҳолат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Юқоридаги қўл пастдаги қўлдан яхшироқдир. Юқоридаги қўл бу берувчидир, пастдаги қўл олувчидир.” (Бухорий ривоятлари).
Бу масалада ояти-карима етарлидир, Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўъминлар устига йўл бермагай.” (Нисо сураси 141-оят)

Бу мусулмонлар кофирларнинг юртида истиқомат қилишларининг кўпгина ёмон оқибатларидан биридир. “Зулматлар устидан зулуматлар.” (Нур сураси 40-оят).

(Силсилату Ҳуда ва Нур, 623-кассета)

Ali   09-10-2011, 02:50 PM
#5
tushinarlik! men ham hudi shu gumonda edim alloh rozi bulsi ilmingizni barakotlik qilsin! menga bir kishi shu savolni bergandi shu muammo bilan bog'liq

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
Abu Solih   09-14-2011, 04:32 PM
#6
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ.

Кофирларнинг юртларида кофирлар ўз биродарларини қувватлайдилар, улар бир-бирига ўхшашдир. Аллоҳ таъоло айтади: “Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар.” (Нисо сураси 89-оят).

Улар нима учун тришадилар? Улар бизни адаштириш учун тиришадилар, Аллоҳнинг Ўзи бизни сақласин. Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар. Аллоҳ (буюрган шариат қонунлари билан) сизлардан (юкингизни) енгиллаштиришни истайди. (Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир.” (Нисо сураси 27-28 оятлар).

Улар фақат мана бу нарсани хоҳлайдилар: “Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар.” (Бақара сураси 120-оят).

“Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар.” (Нисо сураси 89-оят).

Улар мана шуни хоҳлайдилар, мана бу аёл билан унинг эри мисолида улар бунга эришдилар, Аллоҳ ўзи сақласин!
Шу муносабат билан, куфр юртга сафар қилиш жуда ҳам хатарлидир. У ерга борадиганлар оғиб кетишлари, заифлашиш ва адашишларидан қўрқилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мен мушриклар орасидаги ҳар бир мусулмондан безорман” , “Бир-бирларини оловини кўрмасинлар.”

Яъни агар сен бир кофир билан сахрода бирга бўлсанг ҳам узоқлашгин, ҳатто у олов ёқса сен кўрмагин. Сен олов ёқсанг у кўрмасин. Сен билан унинг ораси узоқ бўлсин, токи уни юзини кўрмагин. Унга мулойимлик қиласан, ёки у билан боғланиб қоласан, ёки унга юмшоқлик қиласан, ёки унга енгиллик қиласан, кейин эса оддий бўлиб қолади. Ҳудди шундай агар мусулмон куфр юртига сафар қилса, аввал борганида кўп нарсаларни инкор қилади. Бир қанча кунлар яшаса норозилиги камаяди. Агар бир неча ойлар у ерда истиқомат қилса қаршилиги камаяди ва заиф бўлади, шундан сўнг бу қаршилик йўқолади ва балки ўша кофирлар каби бўлиб қолади.

Шунинг учун куфр юртларида истиқомат қилаётган биродарларимизга насиҳат қиламиз, Аллоҳ таъолодан ўзлари ҳақққиларида, ўғил ва қиз фарзандлари ҳаққиларида Аллоҳдан қўрқсинлар. Чунки фарзанд, ўғилми ёки қизми, у ерда ўн саккиз ёшга етганда ота уни устидан бошқара олмайди. Қиз алдайди ва кўчага чиқиб хоҳлаганини қилади. Зино қилса ҳам унга ҳеч нарса қилмайди, уни устидан бошқарув йўқ. Агар сен отаси бўлсанг ва бирор сўз айтсанг сени маҳкамага топширади. Ҳудди шундай ўғлинг гуноҳлар қилади, бузғунчилик қилади. Агар уни қўлидан ушлаб тўхтатсанг сени турмага улоқтиришади.

Ўша мамлакатларда яшашнинг нима фойдаси бор? Мусулмонлар имконияти етгунча аҳли Ислом юртларга ҳижрат қилишга интилмоғи вожибдир.

Кўп инсонлар Саудияга келишни орзу қилишади. Айтамиз, бу яхши агар имкон топсанг. Аммо имконият топилмасачи, куфр мамлакатида қолгандан кўра Ислом мамлакатларидан қай бири бўлса ҳам сен учун яхшироқ.

Афсуски ҳозирги асрда шундай бир хато тушунча мавжудки, куфр юртларига кетаётганларни “муҳожирлар” деб аташмоқда. Хабарларда эшитиб қоламиз, Африканинг шимолий соҳили яқинида муҳожирларни олиб кетаётган кема чўкиб кетди, улар Италияга қараб кетишаётган эди. Кемадагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Кечаги хабарларга кўра 90 ёки 40 та муҳожирнинг ўлик жасадини топишди. Улар муҳожирми??? Ҳижрат дегани ширк юртидан Ислом юртига кўчиб ўтишдир. Ислом юртини ташлаб ширк юртига кўчиб ўтиш ҳижрат эмас. Бу хатодир, ана ўшалар муҳожир эмаслар. Улар динларини ҳижрат қилиб куфр юртига кетганлардир. Яна бир нарса, уларнинг аксари тўғри шаръий мақсад билан у ерга кетмаганлар. Шаръий сабаблар бу – ўрганиш лозим бўлган ва Мусулмонлар юртида топилмайдиган илм олиш учун, Мусулмонлар юртида шифоси топилмайдиган касаллаикни даволатиш учун, ёки сафар қилиш зарур бўлган тижорат учун сафар қилиш мумкин. Улар нима учун сафар қилишди? Оврўпа Иттифоқида ва Америкада уларга бериладиган дунё матоси учун рағбат қилишади. Инсонларни ёлғон билан, эълонлар билан қизиқтирадилар. Интернетда битта кнопкани боссангиз, “Муборак бўлсин, Қўшма Штатларини фуқоролигини қўлга киритдингиз! Фалон жойга боғланинг,” – Шундай қилиб сени олиб кетишади.

Биродарларимиз Аллоҳ азза ва жалладан қўрқсинлар, куфр юртида яшамасинлар, фақат зарурат бўлсагина у ерда яшасинлар. Заруратлар ўз ўлчови билан ўлчанади, қачонки зарурат кетса у ерда қолиш жоиз бўлмайди.

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=122826


SALIHAN   09-18-2011, 09:29 PM
#7
SubhanALLAH! Masalan, hozir O'rta Osiyodagi davlatlardan ko'ra USA da islom bo'yicha yashash osonroq. Ho'p, qani o'sha ISLOM davlati? Eronmi?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Admin   09-19-2011, 08:27 PM
#8
Кофирларни дўст тутишнинг аломатларидан:

Кофирларнинг юртида яшаш ва динни сақлаш мақсадида мусулмонларнинг юртига кўчиб ўтмаслик.

Чунки шу маъно учун ва шу мақсаддаги ҳижрат вожибдир. Чунки мусулмонларнинг куфр диёрида яшашликлари кофирларга дўст тутунишларига далолат килади. Шундай ҳолатда, Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳижрат қилишликка қодир бўла туриб, кофирлар орасида яшашликни ҳаром қилди. Аллоҳ таъоло айтди:
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», дедилар. Улар: «Биз Ер юзида заиф ва мазлум эдик», дейишади. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи Бўлган зотдир» (Нисо сураси, 97-99 оятлар).
Аллоҳ таъоло кофирларнинг диёрларида яшашликка изн бермади, фақат ҳижрат қилишликка қодир булмайдиган заифлар бундан мустаснодир. Шунингдек куфр диёрларида Ислом динини ёйишлик ва Аллоҳга даъват этишликка ўхшаш, диннинг фойдаси учун яшаётганлар ҳам бундан мустасно.

Муслим   09-21-2011, 11:43 AM
#9
(09-09-2011, 10:42 PM)Ali Wrote: assalomu alaykum va rahmatulloh birodarlar menda bir savol bor rosululloh sollallohu alayhi va sallam sahobalarni nasorolar yurtiga xabashistonga xijrat qilishga buyirganlar shuni qanday tushinsa buladi ? savolni javobi menga muhim va bu maqolaga qarshilik kursatish uchun bermadim mani tug'ri tushinsila deb umid qilaman

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кофирлар юртида яшовчи барча мусулмонларга, агар имконият бўлса, диний удумларга амал қилувчи Ислом шаҳарларига ҳижрат қилишлари вожиб бўлади. Агар бундай имконият бўлмаса, зарари озроқ бўлган шаҳарга ҳижрат қилиш керак бўлади. Худди бир гуруҳ саҳобалар, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амрларига биноан Маккадан Ҳабашистонга ҳижрат қилганларидек. Чунки ўша вақтда Ҳабашистонда мусулмонлар учун зулм фатҳ қилинишидан аввалги Маккадан кўра озроқ эди. Агар мусулмонлар мана шу ҳижратни ҳам қила олмасалар, унда улар Аллоҳдан қўрқишлари, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ўзларини тийишлари ва Аллоҳ уларга юклаган мажбуриятларни бажаришлари керак бўлади. Шунингдек агар кофирлар юртида яшовчи мусулмонлар ўша давлат ёрдамидан фойдаланишса, уларга гуноҳ йўқ. Бироқ у (мусулмон)лар улардан моддий ёрдам олиш учун ёлғонга қўл урмасликлари керак. Улар барча ишларида Аллоҳдан қўрқишлари, барча ҳаром нарсалардан сақланишлари ва Қуръон Суннатни ўрганишлари, шунингдек уларга тушунарсиз бўлган нарсаларда илм аҳлига мактуб ёки телефон орқали мурожаат этишлари вожиб бўлади. Аллоҳ барча мусулмонларнинг аҳволини ўнгласин ва уларнинг динларини сақласин. Чунки улар учун нафслари ва душманлари ёмонлиги етарлидир» (Қаранг: «Мажмуъу фатава ва мақолат» 28/163).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Ali   09-21-2011, 05:25 PM
#10
(09-21-2011, 11:43 AM)Муслим Wrote: Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кофирлар юртида яшовчи барча мусулмонларга, агар имконият бўлса, диний удумларга амал қилувчи Ислом шаҳарларига ҳижрат қилишлари вожиб бўлади. Агар бундай имконият бўлмаса, зарари озроқ бўлган шаҳарга ҳижрат қилиш керак бўлади. Худди бир гуруҳ саҳобалар, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амрларига биноан Маккадан Ҳабашистонга ҳижрат қилганларидек. Чунки ўша вақтда Ҳабашистонда мусулмонлар учун зулм фатҳ қилинишидан аввалги Маккадан кўра озроқ эди. Агар мусулмонлар мана шу ҳижратни ҳам қила олмасалар, унда улар Аллоҳдан қўрқишлари, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ўзларини тийишлари ва Аллоҳ уларга юклаган мажбуриятларни бажаришлари керак бўлади. Шунингдек агар кофирлар юртида яшовчи мусулмонлар ўша давлат ёрдамидан фойдаланишса, уларга гуноҳ йўқ. Бироқ у (мусулмон)лар улардан моддий ёрдам олиш учун ёлғонга қўл урмасликлари керак. Улар барча ишларида Аллоҳдан қўрқишлари, барча ҳаром нарсалардан сақланишлари ва Қуръон Суннатни ўрганишлари, шунингдек уларга тушунарсиз бўлган нарсаларда илм аҳлига мактуб ёки телефон орқали мурожаат этишлари вожиб бўлади. Аллоҳ барча мусулмонларнинг аҳволини ўнгласин ва уларнинг динларини сақласин. Чунки улар учун нафслари ва душманлари ёмонлиги етарлидир» (Қаранг: «Мажмуъу фа-тава ва мақолат» 28/163).

assalomu alaykum wa rahmatulloh alloh ilmingizni ziyoda va foydali qilsin
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.