PDF WORD

Исломда дўст ва душманлик

Исломда дўст ва душманлик

(ал-Вало вал-баро фил Ислам)

Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Абу Солиҳ ал-Мисрий таржимаси

Муқаддима

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Набийимиз Муҳаммадга, у кишининг оилаларига, саҳобаларига ва у кишининг йўлларига эргашганларга салоту саломлар бўлсин!

Аллоҳнинг ва Росулининг муҳаббатидан кейин, Аллоҳнинг авлиёларини (дўстларини) муҳаббати вожиб бўлади ва Аллоҳнинг душманларини душман тутиш лозимдир.

Ислом аҳлини дўст тутиш ва уни душманларини душман тутиш Ислом ақидасининг асосларидандир, ҳар бир мусулмонга мана шу ақидани ўзига лозим тутиши керакдир. Тавҳид ва ихлос аҳлини яхши кўради ва уларни дўст тутади, ширк аҳлини ёмон кўради ва уларни ўзига душман тутади. Мана шу, биз уларга эргашишга буюрилган, Иброҳим алайҳиссалом ва у киши билан бирга бўлганларнинг миллатидир. Аллоҳ таоло улар ҳақида айтадики:

«Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилиётган бут-санамларни) инкор этдик. Токи сизлар Ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар» (Мумтаҳана сураси, 4-оят).

Мана шу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динлардир. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўъминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас у ўшалардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида сураси, 51-оят). Бу хоссатан аҳли китобларни дўст тутмаслик ҳақида нозил бўлган оят.

Ҳамма кофирларни дўст тутмаслик ҳақида Аллоҳ айтади:

«Эй мўъминлар, Менииг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!» (Мумтаҳана сураси, 1-оят). Балки, инсонларнинг ичидаги энг яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар кофирлар бўлишса, Аллоҳ таоло уларни дўст тутишни ҳаром қилди. Аллоҳ таоло айтди:

«Эй мўъминлар, агар ота-оналарингиз ва ака-укаларингиз иймондан куфрни афзал билсалар (яъни, очиқ кофир бўлсалар), сизлар уларни дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса (яъни, уларни деб иймондан куфрга қайтса), бас улар золимлардир» (Тавба сураси, 23-оят).

Яна айтадики:

«Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да —дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала сураси, 22-оят). Инсонларнинг кўпчилиги бу муҳим аслдан ғафлатда қолдилар, ҳатто баъзи илм аҳли ва даъватчилар араб каналлари орқали насронийлар ҳақида: «Улар бизларнинг биродарларимиз», деяётганларини эшитдим. Бундан кўра хатарлироқ сўз борми?!

Аллоҳ таоло кофирларни, Ислом ақидасининг душманларини душман тутишга буюрганидек, мўъминларни дўст тутишни ва уларни яхши кўришга буюрди. Аллоҳ таоло айтди:

«Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдорларга) ато этадиган мўъминлардир. Кимки Аллоҳни, унинг пайғамбарини ва мўъминларни дўст тутса, (нажот топгай), зеро фақат Аллоҳнинг гуруҳигина ғолиб бўлгувчидир» (Моида сураси, 55-56 оятлар).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўъмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўъминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар» (Фатҳ сураси, 29-оят).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«Мўъминлар ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир» (Ҳужурот сураси, 10-оят).

Мўъминлар биродардирлар, гарчи уларнинг насаблари узоқ бўлса ҳам, ватанлари узоқ бўлса ҳам, замонлари узоқ бўлса ҳам. Аллоҳ таоло айтади:

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен Меҳрибон ва Раҳмлидирсан»» (Ҳашр сураси, 10-оят). Мўъминлар, биринчиларидан бошлаб охиргиларигача, ватанлари ва замонлари узоқ бўлишидан қатъий назар, ўзаро муҳаббатлашган биродардирлар. Кейингилари аввалгиларига эргашадилар, бир-бирларига дуо қиладилар ва бир-бирларига истиғфор айтадилар.

Кофирларни дўст тутишнинг аломатларидан

1. Уларга кийинишда, сўзлашишда ва бошқа нарсаларда ўхшаш.

Чунки, кийинишда, сўзлашишда ва бошқа нарсаларда ўхшашга ҳаракат қилиш, ўхшатувчининг ўшаларга нисбатан муҳаббатли эканига далолат қилади. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ  )أخرجه أبو داود(

«Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир!» (Абу Довуд ривояти).

Кофирларга хос нарсаларда уларга ўхшашлик ҳаромдир. Уларни одатларида, ибодатларида, ташқи кўринишларида ва хулқларида, соқолни қириб ташлаш, мўйлабни ўстириш, уларнинг тилида сўзлашиш, зарурат бўлгани бундан мустасно, уларга ўхшаб кийинишда, таомланиш, сув ичишда ва бундан бошқа нарсаларда уларга ўхшаш ҳаромдир.

2. Кофирларнинг юртида яшаш ва динни сақлаш мақсадида мусулмонларнинг юртига кўчиб ўтмаслик.

Чунки шу маъно учун ва шу мақсаддаги ҳижрат вожибдир. Чунки мусулмонларнинг куфр диёрида яшашликлари кофирларга дўст тутунишларига далолат килади. Шундай ҳолатда, Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳижрат қилишликка қодир бўла туриб, кофирлар орасида яшашликни ҳаром қилди. Аллоҳ таъоло айтди:

«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», дедилар. Улар: «Биз Ер юзида заиф ва мазлум эдик», дейишади. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи Бўлган зотдир» (Нисо сураси, 97-99 оятлар).

Аллоҳ таъоло кофирларнинг диёрларида яшашликка изн бермади, фақат ҳижрат қилишликка қодир булмайдиган заифлар бундан мустаснодир. Шунингдек куфр диёрларида Ислом динини ёйишлик ва Аллоҳга даъват этишликка ўхшаш, диннинг фойдаси учун яшаётганлар ҳам бундан мустасно.

3. Кўнгил хушлик қилишлик учун ва саёҳат қилишлик учун кофирларни юртига сафар қилишлик.

Кофирларнинг юртига сафар қилишлик ҳаромдир, фақатгина зарурат юзасидангина мумкин. Даволаниш, тижорат ва ўрганишлик фақатгина шу юртга сафар қилишлик билангина бўладиган хос илмлар учун, эҳтиёж чегарасида сафар қилиш мумкин. Эҳтиёжи тугаса мусулмонларнинг диёрларига қайтишлик вожиб бўлади.

Бу сафарни динини зоҳир қилган ҳолда, исломини азиз қилган ҳолда, ёмон жойлардан узоқлашган ҳолда ва душманларнинг макр-хийлаларидан огоҳ бўлган ҳолда амалага ошириши шарт. Исломни ёйишлик ва Аллоҳга даъват қилишлик учун бўлса, бу сафар жоиздир, балки вожиб ҳам бўлади.

4. Мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бериш, уларга кўмаклашиш ва уларни мақташлик.

Мана шу Исломни бузадиган ва Исломдан чиқишликка сабаб бўладиган нарсадир. Бу нарсалардан биз Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

5. Улардан ёрдам сўраш, уларга қаттиқ ишониш, мусулмонларни сирларини уларга топшириш, уларни яқин тутиш ва улар билан маслаҳатлашиш.

Аллоҳ таоло айтди:

«Эй мўъминлар, ўзларингдан бошқаларни (яъни ғайридинларни) сирдош – дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва сизларни қийинчилик машаққатларга дуч келишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари ўз оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги (адоватлари) эса янада каттароқдир. Агар ақл юритсангизлар, сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик. Хой (мўъминлар), сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар китобга иймон келтирасизлар-у, (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўлиққанларида: «Иймон келтирдик», дейишади. Ўзлари холи қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли, бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга): «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар», деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир. Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирон ёмонлик етса, улар бундан хурсанд бўладилар» (Оли Имрон сураси, 118-120 оятлар).

Мана шу ояти карималар кофирларнинг мусулмонларга қарши ичидаги кин-адоватларини очиб беради. Мусулмонларга қарши ҳар хил йўллар билан озор етказишлик учун тайёрлаётган макр ва ҳийлаларини очиб беради. Кофирлар мусулмонларнинг уларга бўлган ишончларидан фойдаланиб, уларга зарар етказиш режаларини тузишлари ва уларга ёмонликлар қилишларини кўрсатади.

Имом Аҳмад Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши айтадилар: «Умарга, мени бир насроний ёзувчим бор», деб айтдим. Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Сенга нима бўлди, Аллоҳ ўлдиргур. Аллоҳ таолонинг бу сўзини эшитмаганмисан: «Эй мўъминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларни баъзилари баъзиларига дўстдирлар» (Моида сураси, 51-оят). Тавҳид аҳлидан бўлган котиб тутмабсанда», дедилар. «Эй мўъминлар амири, менга уни ёзгани, унга эса ўзини дини», дедим. Айтдиларки: «Аллоҳ уларни хорлаган экан, мен уларни икром қилмайман. Аллоҳ уларни паст қилган экан, мен уларни иззат қилмайман. Аллоҳ уларни узоқ қилди, уларни яқинлаштирмайман».

Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоят қилишган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга чиқдилар ва мушриклардан бир киши уларга эргашди. Ҳарро деган жойда у зотга етиб олди ва айтди: «Мен сизга эргашишликни ва сиз билан ғалаба қозонишни хоҳлайман». У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳга ва росулига иймон келтирасанми?» У: «Йўқ», деди. У зот: «Қайтиб кет, мен ҳеч ҳам мушрикдан ёрдам сўрамайман», дедилар.

Мана шу нусуслардан бизга мусулмонларни ҳолатларидан ва сирларидан хабардор бўлиш ва уларга зарар етказиш учун хийла қилиш имкони бўлган ишларни кофирларга топшириш ҳаром эканлиги аён бўлади.

Ҳозирги замонда мусулмонларнинг диёрларига ва икки мукаррам ҳарам диёрига ҳам кофирларни келиши мана шу бобдандир. Уларни ишчи, ҳайдовчи, хизматкор ва уйларда тарбиячи сифатида ишлатиш. Мусулмон оилалар билан аралашиб юришлари ва мусулмонларнинг диёрларида улар билан аралашиб юришликлари ҳам мана шу бобдандир.

6. Кофирларнинг саналаридан фойдаланиш.

Хусусан кофирларнинг байрам ва маросимларини кўрсатиб турадиган милодий тақвим каби тақвимларни ишлатиш. Милодий тақвим Исо алайҳиссаломни туғилган йилларини эслатиб турадиган тақвимдир. Буни насронийларнинг ўзлари тўқиб чиқаришган (бидъат), бу Исо алайҳиссаломнинг динларидан эмас. Милодий тақвимни ишлатиш уларнинг байрамларини иҳё қилишликда шерик бўлишдир. Саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бундан четланиш учун бошқа бир сана тарихи қўйилишлигини хоҳлашганларида халифа Умар розияллоҳу анҳунинг замонида кофирларнинг тақвимларини тарк қилдилар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларини тақвим боши қилиб олдилар. Бу иш кофирларга тегишли нарсаларда бу ва бундан бошқа уларга хос ҳусусиятларда уларга хилоф қилиш вожиб эканлигига далолат қилади. Аллоҳ ёрдам сўралувчи Зотдир.

7. Кофирларнинг байрамларида иштирок этиш, ёки ўша байрамни ташкиллаштиришга ёрдам бериш ва уларни шу байрам муносабати билан табриклаш, ёки ўша байрамда иштирок этиш.

Аллоҳ таоло айтди:

«Улар (яъни, Раҳмонниннг бандалари) ёлғон гувоҳлик бермайдиганлар (ва гувоҳ ёлғон ишларга гувоҳ бўлмайдилар)» (Фурқон сураси, 72-оят). Бу оятнинг тафсирида, кофирларнинг байрамларида иштирок этмаслик Раҳмоннинг бандаларининг сифатларидандир, дейилди.

8. Кофирларнинг ботил ақидалари ва бузуқ динларига қарамасдан уларни мақташлик, уларни муомала-маданиятда юксак эканлигини эътироф қилиш, аҳлоқларини ва маҳоратларини яхши кўриш.

Аллоҳ таоло айтди:

«Ва кўзларингизни биз (кофирлардан айрим) тоифаларни фитнага солиш учун баҳраманд қилган – ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва давомлироқдир» (Тоҳа сураси, 131-оят).

Бунинг маъноси мусулмонлар куч-қувват сабабларини, ишлаб чиқариш, мубоҳ бўлган иқтисодий қувватга эришиш ва ҳарбий услубларни ўрганшни тарк қилишлари керак, дегани эмас. Балки бу зарур бўлган нарсадир. Аллоҳ таоло айтди:

«(Эй мўъминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз» (Анфол сураси, 60-оят).

Бу фойдалар ва борлиқ сир-асрорлари аслида мусулмонлар учун яратилган. Аллоҳ таоло айтди:

«Айтинг: «Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқни ким ҳаром қилди?» Айтинг: «Улар (яъни безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти дунёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур), қиёмат кунида эса фақат (мўъминларнинг) ўзларига хосдир» (Аъроф сураси, 32-оят).

Яна Аллоҳ таоло айтди:

«У Ўз томонидан (яъни, Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйсундирди» (Жосия сураси, 13-оят).

Яна Аллоҳ таоло айтди:

«У шундай Зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсани яратди» (Бақара сураси, 29-оят).

Мусулмонлар мана шу (Аллоҳ уларга яратган) фойдали нарсалардан ва бу мавжуд имкониятлардан биринчилардан бўлиб фойдаланишлари лозим. Кофирларни улардан ўзиб кетишларини кутиб турмасдан, ўзлари бу ишлаб чиқариш ва турли ускуналарга эришишлари лозим.

9. Кофирларнинг исмлари билан фарзандларни номлаш.

Ота-оналари ва бува-бувиларининг исмларини ва ўз жамиятларида маълум бўлган исмларни ташлаб, ўғилларига ва қизларига ажнабий исмларни қўйиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

خَيْرُ الْأَسْمَاءِ عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ)  رواه أحمد(

«Исмларнинг энг яхшиси Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир» (Аҳмад ривояти).

Исмларни ўзгартирилганлиги сабабидан, нотаниш-бегона исмли авлодлар пайдо бўлади. Шу сабабли ҳозирги авлод билан аввалги аждодларнинг ораси ажралиб қолади. Ўзига хос исмлар билан танилган оилаларнинг ўртасидаги муносабатлар узилишига сабаб бўлади.

10. Кофирлар учун Аллоҳдан истиғфор сўраш ва уларга раҳм-шафқат қилиш.

Аллоҳ бу нарсаларни ҳаром қилди ва айтди:

«На Пайғамбар ва на мўъминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағрифат сўрашлари жоиз эмсадир» (Тавба сураси, 113-оят).

Чунки бу иш уларни яхши кўришликни ва уларнинг йўли тўғри деган нарсани ўз ичига олади.

Мўминларни дўст тутишнинг кўринишлари

1. Кофирларнинг диёрларини тарк этиб, мусулмонларнинг диёрларига ҳижрат қилмоқ.

Динини сақлаш мақсадида кофирларнинг диёридан мусулмонларнинг диёрларига кўчиб ўтиш. Мана шу ният билан қилинган ҳижрат вожибдир. Бу ҳукм Қиёмат куни Қуёш мағрибидан чиқишига қадар боқий қолгувчидир. Набий солаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар орасида истиқомат қиладиган ҳар бир мусулмондан безор эканликларини айтдилар. Мусулмонларга кофирларнинг диёрларида яшашлик ҳаромдир, фақатгина ҳижрат қилишга кучи етмаган, ёки Аллоҳга даъват қилиш ва Исломни ёйиш каби динни фойдаси учун у ерда яшайдиганлар бундан мустасно. Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир» (Нисо сураси, 97-99 оятлар).

2. Мусулмонларнинг дин ва дунё ишларида унга ҳожати тушганида уларга жони, моли ва тили билан ёрдам бериш ва уларга кўмаклашиш.

Аллоҳ таоло айтди:

«Мўъмин ва мўъминалар бир-бирларига дўстдирлар» (Тавба сураси, 71-оят).

Яна Аллоҳ таоло айтди:

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга (зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар)» (Анфол сураси, 72-оят).

3. Мусулмонларнинг ғамларида ҳам, ҳурсандчиликларида ҳам уларга шерик бўлиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بالْحُمَّى والسَّهَرِ )أخرجه مسلم وأحمد(

«Мўъминларнинг бир-бирларини севишларида, бир-бирларини ҳақларига риоя қилишларида ва бир-бирларига меҳр-шафқат кўрсатишларидаги мисоли бир жасадга ўхшайди. Агар бу жасаддан бир аъзо шикоят қилса, жасаднинг бошқа аъзолари истма ва уйқусизлик билан унга ҳамдард бўлади» (Муслим ва Аҳмад ривояти).

Яна бошқа бир ҳадисда:

الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضاً وَشَبَّكَ بَيْنَ أَصَابِعِهِ

«Мўъмин мўъминга бир-бирини маҳкам ушлаб турадиган бино кабидир», деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини бир-бирига киргаздилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

4. Мусулмонларга насиҳат қилмоқ, уларга яхшиликни истамоқ ва уларни алдамаслик.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لِأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ  )أخرجه البخاري(

«Сизларнинг ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунича комил мўъмин бўлмайди» (Бухорий ривояти).

Яна дедиларки:

الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَحْقِرُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ ولايُسْلِمُهُ ، بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ ، كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ   )أخرجه البخاري ومسلم(

«Мусулмон мусулмонинг биродаридир, уни таҳқирламайди, уни хорламайди ва уни таҳликада қолдирмайди. Бир кишининг мусулмон биродарини таҳқирлаши унинг ёмонлигининг аломатидир. Ҳар бир мусулмонга бошқа мусулмонни қонини тўкмоқ, молига эгалик қилмоқ ва обрўсини поймол қилмоқ ҳаромдир» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Яна айтдилар:

لا تَبَاغَضُوا وَلا تَدَابَرُوا وَلا تَنَاجَشُوا ولايَبعْ بَعضُكُمْ عَلى بَيعِ بعضٍ وَكُونُوا عِبَادَ اللَّهِ إخوانَاً (أخرجه البخاري ومسلم(

«Бир-бирингиздан нафратланманг, бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг, олмайдиган молингизни нархини оширманг ва бир-бирингизнинг савдоси устига савдо қилманг. Аллоҳнинг ака-ука бандалари бўлинг!» (Бухорий ва Муслим ривояти).

5. Мусулмонларни ҳурмат ва эҳтиром қилиш ва уларни айбу-нуқсонларини очмаслик.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўъминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўъмин) қавм устидан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўъмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўъмин кишининг юқорида манъ қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир. Эй мўъминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни Қабул қилгувчи, Меҳрибондир» (Ҳужурот, 11-12 оятлар).

6. Яхши ва ёмон кунларда, оғирлик ва енгилликда мусулмонлар билан бирга бўлишлик.

Яхши ва енгил кунларда мусулмонлар билан бирга бўлиб, қийин кунларда эса уларни ташлаб кетадиган мунофиқлар каби бўлмаслик лозим. Аллоҳ таоло айтади:

«Улар (яъни мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга Аллоҳ томонидан фатҳу зафар бўлса (ғазотдан ғалаба ва ўлжалар билан қайтсангизлар): «Биз ҳам сизлар билан бирга эмасмидик?» дейдилар. Агар (ғалаба) кофирларга насиб бўлса: «Биз сизларнинг устингизда туриб, сизларни мўъминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?» дейишади» (Нисо сураси, 141-оят).

7. Мусулмонларни зиёрат қилиш, улар билан учрашишни яхши кўриш ва улар билан жамланиб туриш.

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтди:

وَجَبَتْ مَحَبَّتِي للْمُتَزَاوِرِينَ فِيَّ )رواه أحمد ومالك(

«Мени йўлимда бир-бирларини зиёрат қилувчиларга муҳаббитим вожиб бўлди» (Аҳмад ва Молик ривояти).

Бошқа бир ҳадисда:

أَنَّ رَجُلاً زَارَ أَخاً لَهُ فِي اللهِ فَأَرْصَدَ اللَّهُ لَهُ عَلَى مَدْرَجَتِهِ مَلَكاً فسأله أَيْنَ تُرِيدُ ؟ قَالَ: أزورُ أَخاً لِي فِي اللهِ، قَالَ هَلْ لَكَ عَلَيْهِ مِنْ نِعْمَةٍ تَرُبُّهَا قَالَ: لَا ، غَيْرَ أَنِّي أَحْبَبْتُهُ فِي اللَّهِ قَالَ: فَإِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكَ بِأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَبَّكَ كَمَا أَحْبَبْتَهُ فِيهِ  )رواه مسلم(

«Бир киши Аллоҳ учун бир биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ таоло уни синаш учун бир фариштани юборди. Фаришта ундан: «Қаерга кетаяпсан?», деб сўради. У: «Аллоҳ йўлидаги биродаримни зиёрат қилишга», деб жавоб берди. Фаришта: «Бу зиёратдан сенга келадиган бирор дунёвий фойда борми?», деб сўради. У киши: «Йўқ, уни Аллоҳ учун яхши кўришимдан бошқа нарса йўқ», деди. Фаришта: «Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман, сен биродарингни севганингдек Аллоҳ ҳам сени севди»» (Муслим ривояти).

8. Мусулмонларнинг ҳақларини ҳурмат қилиш.

Мусулмон бошқа мусулмоннинг савдоси устига савдо қилмайди, совчи устига совчи қўймайди, мубоҳ ишларда улар билан талашиб тортишмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

ألالايَبعْ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ وَلَا يَخْطُبُ عَلَى خِطبَتِهِ) رواه البخاري ومسلم(

«Огоҳ бўлинглар, киши биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, совчисини устига совчи қўймасин!» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Яна бир ривоятда:

ولايَسُمْ على سَوْمِهِ  )أخرجه مسلم وابن ماجه(

«Биродари (подасини) ўтлатган жойда (подасини) ўтлатмасин!» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).

9. Заиф ва кучсиз мусулмонларга юмшоқлик қилиш ва чиройли муомала қилиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يُوَقِّرْ كَبِيرَنَا وَيَرْحَمْ صَغِيرَنَا) أخرجه الترمذي وأحمد(

«Катталаримизни ҳурмат қилмаган ва кичикларимизга иззат кўрсатмаганлар биздан эмас» (Термизий ва Аҳмад ривояти).

Яна айтдилар:

هل تُنْصَرُونَ وتُرْزَقُونَ إلابِضُعَفَائِكُمْ ) أخرجه الترمذي والنسائي وأبو داود وأحمد(

«Заиф ва кучсизларингиз бўлмаса, Аллоҳ сизларга ёрдам берармиди ва ризқлантирармиди?!» (Термизий, Насоий, Абу Довуд, Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло айтди:

«Сиз ўзингизни эрта-ю кеч Парвардигорларининг Юзини – розилигини истаб, У Зотга дуо-илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё лаззатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин) (Каҳф сураси, 28-оят)

10. Мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш ва улар учун истиғфор сўраш.

Аллоҳ таоло айтди:

«Ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўъмин-мўъминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад сураси, 19-оят)

Яна Аллоҳ таоло айтди:

«Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин!» (Ҳашр сураси, 10-оят).

Танбеҳ

Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳ Дин(ингиз — Ислом) тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар» (Мумтаҳана сураси, 8-оят).

Мусулмонларга озор бермаган, улар билан урушмаган ва диёрларидан ҳайдаб чиқармаган кофирларга мусулмонлар дунё билан боғлиқ бўлган нарсаларда уларга яхшилик ва адолат билан жавоб қайтарадилар. Аммо мусулмонлар уларни қалблари билан яхши кўрмайдилар. Чунки Аллоҳ таоло: «(Аллоҳ) уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас». Уларни дўст тутиш ва яхши кўришингизни, деб айтмади.

Бунинг мисоли, Аллоҳ таолонинг кофир ота-она ҳақидаги сўзи каби:

«Агар улар (яъни, ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин!» (Луқмон сураси, 15-оят).

Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Асмонинг онаси ундан силаи раҳм қилишини талаб қилганида, Асмо Набий солаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада изн сўрадилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Онаннгга силаи раҳм қил!»»

Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала сураси, 22-оят).

Кофир бўлган кимсаларга силаи раҳм қилишлик ва дунёвий ишларда чиройли муомала қилиш, уларни яхши кўриш ва уларни дўст тутиш билан бир хил эмас. Чунки силаи раҳм ва гўзал муомалада кофирларни Исломга тарғиб қилишлик бор. Силаи раҳм ва гўзал муомала иккиси даъват қилишликнинг василаларидандир. Аммо уларни яхши кўриш ва уларни дўст тутиш кофирни ҳолати тўғри эканини тасдиқлашни ва ундан розиликни билдиради. Бу уни Исломга даъват қилмасликка сабаб бўлади.

Кофирларни дўст тутишлик ҳаром экани, улар билан мубоҳ бўлган тижоратларда муомала қилишлик, улардан маҳсулот олиб келиш, уларнинг тажриба ва ихтироларидан фойдаланиш ҳаром дегани эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўл кўрсатишлик учун кофир Урайқит ал-Лайсийни ишга ёлладилар. Яна, баъзи яҳудийлардан қарз ҳам олганлар. Бу улардан пул муқобилига нарса сотиб олиш бобидандир ва уларнинг бизга фазл-марҳаматидан эмас. Бу уларни яхши кўриш ва дўст тутишлик сабабларидан эмас. Аллоҳ таоло мўъминларни яхши кўришликни ва уларни дўст тутшликни, кофирларга нисбатан эса нафратли бўлиш ва уларни душман тутишни фарз қилди. Аллоҳ таоло айтди:

«Албатта иймон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар – ана ўшалар, бир-бирларига дўстдирлар» (Анфол сураси, 72-оят).

Яна Аллоҳ таоло айтди:

«Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига дўстдурлар. (Бас, эй мўъминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўъминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур» (Анфол сураси, 73-оят).

Ҳофиз Ибн Касир Аллоҳ таолонинг: «Агар шундай қилмасанглар (яъни мўъминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур» деган сўзини шундай тафсир қилдилар: «Агар мушриклардан четлашмасангиз ва мўъминларни дўст тутмасангиз инсонлар ичида фитна бўлади. (Дин) ишлари аралашиб кетади ва мўъминлар ва кофирлар ўзаро аралашиб кетишига сабаб бўлади. Инсонлар орасида катта ва кенг ёйилган фасод бўлади.»

Мен айтаман: Бу ҳозирги замонимизда ҳосил бўлган нарсадир. Аллоҳ ўзи ёрдам берсин!

Дўст ва душманлик масаласида инсонларнинг ҳақлари

Бу борада инсонлар уч қисмга бўлинади:

Биринчи қисм. Кин-адоватсиз, самимий-холис муҳаббат билан яхши кўриладиган кишилар.

Улар Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардан иборат бўлган ҳақиқий мўъминлардир. Уларнинг бошида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллм турадилар. Чунки у зотни киши ўзининг нафсидан ҳам, фарзандидан ҳам, отасидан ҳам ва барча инсонлардан ҳам кўпроқ яхши кўриши вожиб бўлади. Сўнг мўъминларнинг оналари бўлган у зотнинг аҳли аёлларини, покиза аҳли байтни, саҳобаи киромларни яхши кўриш вожиб бўлади. Хусусан, хулафои рошидинларни, жаннат билан башорат қилинган ўнта саҳоба, муҳожирлар, ансорлар, Бадр аҳлини, Ризвон байъати аҳлини, сўнг қолган бутун саҳобаларни розияллоҳу анҳумларни яхши кўриш вожибдир. Сўнгра тобеъинлар, мақталган асрда яшаганлар, умматнинг салафларини ва тўрт имом каби имомларни яхши кўриш вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтди:

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен Меҳрибон ва Раҳмлидирсан»» (Ҳашр сураси, 10-оят)

Кимнинг қалбида иймон бўлса, бу умматнинг салафларини ёмон кўрмайди. Мунофиқлар ва қалбларини занг босган инсонлар, рофиза ва хаворижлар каби Ислом душманлари умматнинг салафларини ёмон кўрадилар. Аллоҳдан офият сўраймиз.

Иккинчи қисм. Уларни фақат ёмон кўриладиган ва фақат душман тутиладиганлар. Уларни яхши кўрилмайди ва дўст тутилмайди.

Улар турли жинслардаги кофирлар, мунофиқлар, муртадлар ва мулҳидлардан иборат ҳақиқий куфр эгалари. Аллоҳ таоло айтганидек:

«Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала сураси, 22-оят)

Аллоҳ таоло Бани Исроилни айблаб, шундай деди:

«Сиз улардан кўпларининг кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси ҳаволари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳ ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолгувчидирлар. Агар улар Аллоҳга, пайғамбарга (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга) ва унга нозил қилинган китобга (Қуръонга) иймон келтирганларида эди, уларни – кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир» (Моида сураси, 80-81 оятлар).

Учинчи қисм. Бир тарафдан яхши кўриладиган ва бир тарафдан ёмон кўриладиган кишилар.

Уларда яхши кўриш ва ёмон кўриш жамланадиганлар – гуноҳкор мўъминлар. Уларда иймон бўлгани учун яхши кўрилади, уларда куфр ва ширкдан пастроқ бўлган гуноҳлар бор бўлгани учун ёмон кўрилади.

Уларга бўлган муҳаббат, уларга насиҳат қилишликни ва уларни гуноҳлардан қайтаришликни тақозо қилади. Уларнинг қилаётган гуноҳларига жим турилмайди, балки қайтарилади. Яхшиликка буюрилади, ёмонликдан қайтарилади. Гуноҳларидан тийилишликлари ва тавба қилишлари учун уларга ҳадд-жазо қўлланилади.

Аммо хаворижлар ширкдан кичик бўлган катта гуноҳларни қилган мусулмонлардан юз ўгирганларидек, тўлиқ ёмон кўриб, улардан бутунлай юз ўгирилмайди. Аммо муржиъалар айтганларидек, уларни тўлиқ яхши кўриб, дўст тутилинмайди. Балки, юқорида айтганимиздек, улар ҳақида ўрта ва адолатли йўлни тутилади. Мана шу Аҳли Сунна вал Жамоъанинг мазҳабидир.

Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш иймоннинг мустаҳкам боғичидир. Ҳадисда ривоят қилинганидек, киши Қиёмт кунида ўзи яхши кўргани билан бирга бўлади.

Ҳолатлар ўзгариб кетди, инсонларнинг асосан яхши кўришлари ва ёмон кўришлари дунё учун бўлиб қолди. Бирор инсонда дунёвий манфаат бўлса, шу билан дўстлашадилар, гарчи у Аллоҳнинг, Росулининг ва мўъминларнинг душмани бўлса ҳам. Кимда бирор дунёвий манфаат бўлмаса, бирор кичик сабабни баҳонасида уни душман тутишади, унга торлик қилишади ва таҳқирлашади, гарчи у Аллоҳнинг ва Росулининг дўсти бўлса ҳам.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун дўст тутинса ва Аллоҳ учун душман тутинса, шу билан Аллоҳнинг дўстлигига эришади. Инсонларнинг кўпчилгининг биродарчилиги дунё учун бўлди, бу улар учун ҳеч қандай фойда бермайди» (Ибн Жарир ривоятлари).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтди: Ким мени дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан!» (Имом Бухорий ривояти).

Инсонларнинг ичида энг кўп Аллоҳнинг ғазабига лойиқ кишилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига душманлик қилган, уларни сўккан ва ҳақорат қилганлардир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Саҳобалар ҳаққида Аллоҳдан қўрқинглар, уларни (тилларингиз билан айблайдиган) нишон қилиб олманглар. Ким уларга озор берса, менга озор берибди. Ким менга озор берса, у Аллоҳга озор берибди. Кимки Аллоҳга озор берса, уни (азоб билан) ушлашига озгина қолибди» (Термизий ва бошқалар ривояти).

Шунга қарамай, баъзи адашган тоифалар саҳобаларга душманлик қилишни ва уларни сўкишни дин ва ақида қилиб олишди.

Аллоҳнинг ғазабидан ва аламли азобидан Ўзи паноҳ беришини сўраймиз. Ундан кечиришини сўраймиз, бизга офият беришини сўраймиз. Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишини оилаларига ва саҳобаларига саловотлар, саломлар ва барокатлар йўлласин!

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.