Pages (5):    1 2 3 4 5   
Abu Solih   06-25-2011, 02:29 PM
#31
29-ТАНҚИД.
149-саҳифада, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин у кишининг ҳурматларини восита қилиб сўрашлик, ёки салоҳият ва диндорлиги билан танилган кишилар вафотларидан кейин уларнинг ҳурматларини ўртага қўйиб сўрашлик бидъатми ёки саҳиҳ ҳадислар далолат қилиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганидек, ҳоли ҳаётлик вақтларида у кишини восита қилинганига қиёсан, бу ишларда бирор бидъат йўқми?
Бу саволларга жавоб бермасдан, ўқувчини ҳайрат ва ноаниқликда қолдирди. Унга жавоб бераман:
Биринчидан. Ҳурматни восита қилиб сўрашликка асло далил йўқдир, ҳаётларида ҳам вафотларидан кейин ҳам. Бу шак-шубҳасиз бидъатдир.
Иккинчидан. Аммо Росулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини восита қилиш у кишининг ҳаётлик вақтларида жоиздир. Чунки у киши бунга имокниятлари бор бўлган. Аммо вафотларидан кейин у кишидан дуо талаб қилиш бидъатдир, бу жоиз эмас. Чунки у киши дуо қилишга қодир эмаслар. Саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин бу ишни қилишмади, балки ҳоли ҳаётлик вақтларидагина бу ишни қилишди. Ҳоли ҳаётликларидаги нарса вафотларидан кейинги ҳолатга қиёс қилинмайди. Чунки ҳамма ақл эгаларининг наздида буларнинг орасида катта фарқ борлиги маълум. Буни фақтгина ақлдан озганларгина қиёс қиладилар.
Муаллифнинг гумонича, Бу фарқни (яъни ҳаёт билан ўлимни орасини) фақат Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ажратдилар, салафалар буни ажратишмаган ва уларнинг наздида далиллар фарқли бўлмаган.
Ҳуддики, у уламоларнинг бу мавзуда айтган сўзларини бирортасини ўқимагандек. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ "Тавассул ва васила" номли китобларида салафлардан ва имомлардан бу борада келтирган нарсаларни ўқимагандек, у кишини қорлаши бу ишни қилишни унга униттириб қўгандек. Сўнгра у салафларга улар айтмаган сўзларни инсбат берди ва далилларни нотўғри тарафга буриб тафсир қилди. Айтган сўзига бирорта далил келтирмади, қаердан ҳам келтира оларди?!
Доктор Бутийга ўхшаган илмда изланадиган одам, бирор инсонни хатокорга чиқаришдан ва уни қоралашдан аввал унинг сўзларини ўқиб чиқиши лозим. У хато қилдими ёки тўғри айтганини билиш учун у келтирган далилларни ўрганиб чиқиши лозим. Мана шу инсофдан ва ман шу адолатдир. Эсдан чиқармайлик, Доктор Бутийнинг бу китобдан бошқа жойларда шу масала ҳусусида гаплари бор. Уларга Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний раддиялар берганлар.
Кейин муаллиф 146-саҳифада бу масалани егил санаб шудай деди: "Бу масала сабабли мусулмонларни орасини бўлиш ва уларни икки мазҳабга ажратиш арзимайдиган ишдир."
Мен айтаман: Йўқ, Алоҳга қасамки бу хатарли масала, ақиданинг ўзагига зиён етказади ва ширкка етаклайди. Қандай қилиб енгил масала бўлсин?!
This post was last modified: 06-26-2011, 04:35 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-25-2011, 06:10 PM
#32
30-ТАНҚИД
150-157 саҳифаларда Усмон розияллоҳи анҳунинг буйруқлари билан (амалга ошган) жумъа кунининг аввалги азонини, ибодатга зиёдалик киритиш бидъати остига киргазди. Ҳолбуки (Усмон розияллоҳу анҳуни ушбу ишга буйруқ беришларига) Ҳожат тушган эди. У (муаллиф) томонидан содир бўлган ушбу гап очиқ-ойдин хатодир. Чунии Усмон розияллоҳу анҳу тўғри йўлдаги халифалардандирлар. Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Сизларга мени суннатимни (йўлимни) ва тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатини (йўлини ушлашингиз) вожиб бўлади”. Демак у киши розияллоҳу анҳунинг ушбу қилган ишлари суннат деб этибор қилинади, бидъат ёки (ибодатларга) зиёдалик киритиш деб эмас. У киши розияллоҳу анҳу ундай ишлардан ниҳоятда узоқдирлар. (Муаллифнинг) Ушбу қилиғи билан Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларида ҳаёт билан ўлим орасини фарқлаш бидъатини ўйлаб топди деган гапини унутиб юборсак ҳам бўларканда. Зеро унинг наздида тўғри йўлдаги халифа бидъат ва динга зиёдалик киритиб турган бўлса.
Abu Solih   06-26-2011, 05:02 PM
#33
31-ТАНҚИД.
160-саҳифада калом илми билан фалсафани бир-бирига аралаштириб юборди. Муаллиф китобида Ибн Таймияни қоралади. У киши мутакаллимлар билан уларнинг истилоҳида мунозара қилишга рухсат берибдилар ва Ғаззолийни фалсафа билан шуғулланганини қоралабдилар. Ҳуддики, (Бутий) калом илми фалсафадан бошқа нарса эканлигини ва улар ўртасида фарқ борлигини билмагандек!
Quote:(Калом илми бу - жадал ва мунозара қоидалаирдан иборат. Фалсафа эса оламнинг асли, коинотнинг ҳақиқати ва унинг табиати ҳақида изланиш, сабаблар ва ҳикматлар ва бундан бошқа нарсалар ҳақида изланиш. Бу изланишлар Холиқ-Яратувчининг борлигини инкор қилишга олиб боради.)
Бу сўзларга шундай жавоб берамиз. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ калом илми билан шуғулланишдан, етарлича илм даражасига эга бўлмаганларни бу илмни зарарларидан саломат қолмаганлари учун қайтарганлар. Бу Китоб ва суннатни таълим олишдан машғул қилиб қўяди. Бу борада Ибн Таймияга қарши қандай қоралаш бўлса, бу фақат бидъат соҳиби ва ҳасадгўйдангина чиқади. Яна Шайх роҳимаҳуллоҳ адашганларга раддия бериш ва уларга қарши курашиш мақсадида калом ва мантиқ илмини ўрганганларни қораламадилар. Балки мана шу мақсaдсиз калом илмини ўрганишдан қайтардилар.
This post was last modified: 06-29-2011, 03:54 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-26-2011, 11:03 PM
#34
32-ТАНҚИД
164-саҳифадан 188-саҳифагача Шайхул Ислом ибн Таймияга ушбу сўзни айтганларида, файласуфларни сўзини айтди деган туҳмат билан қуролли ҳамла уюштиради: “Иш-ҳодисотларнинг (асли) нави азалийдир, бироқ малум бир (кўринишлари) кейин яралмишдир!!”.
Ушбу масала аввалдаю-ҳозирда Шайхул Ислом ибн Таймияга нисбатан хусумати бўлганларни ҳужум қиладиган қуролига айланиб қолди. У (хусуматгўйлар) айтишадики: У (ибн Таймия) иш-ҳодисотларни аввал (бошланиш нуқтаси) йўқ деб айтади. Доктор (Бутий) ҳам ушбу китобида Шайхул Ислом ибн Таймияга нисбатан ичидаги заҳрини сочиб қолишга (гўёки) қулай бир фурсат топди. Чунки у киши роҳимаҳуллоҳ ҳозирги замонда унга (Бутийга) йўл бермаётган салафийларнинг шайхидирлар. Бироқ Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, ушбу масалада унга (Бутийга) ва ундан аввал ўтганлардан бирор кишига ҳам Шайх роҳимаҳуллоҳга қарши киришлари мумкин бўлган бирор тешик йўқдир. Аллоҳ таоло ундан олдингиларга қайтаргани каби унга ҳам ўз адоватини ўзига қайтарди. Натижада бирор яхшиликка эришолмади. Шайх роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўздан айтмоқчи бўлган маънолари, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг (иш-ҳодисотларга “бўл” дейиши билан) вужудга келтиришининг аввали йўқдир, деб айтиш эди. Чунки У Зот аввалги, Ундан олдин бирор нарса йўқдир. Роҳимаҳуллоҳ айнан бундай деб айтгандилар: “Роб таолонинг феъллари абадий давомийликда эканлигига шариат далолат қилганидек, (иш-ҳодисотларни вужудга келишидаги) кетма-кетлик ҳам аниқ-тайин масаладир. Ҳар бир иш-ҳодисотдан олдин бошқа бир иш рўй берган бўлади. Аллоҳ таолонинг Калом Сифатини олиб қарасак ҳам бу аниқ-тайин масаладир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло азалдаёқ Ўзи хоҳлаганда гапирувчи бўлган Зотдир. Унинг Калом Сифати маълум бир давр йўқ бўлиб, кейин вужудга келиб қолган эмас албатта. Ҳудди шундай Унинг Феъллари тирик Зот экани лозим тутган маънолардандир. Чунки ҳар бир тирик зотдан албатта иш-ҳаракатлар содир бўлган бўлади. Ҳолбуки тирик билан ўликни орасидаги фарқ, бу - феълдир. Албатта Роббимиз субҳанаҳу ва таоло Ўзининг мукаммал Сифатлари бўлмиш Калом, Ирода (хоҳиш) ва Феъл Сифатлари билан маълум бир давр сифатланмай кейин ушбу Сифатлар билан сифатланган Зот эмасдир…”. У киши роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари ҳам (масалага ойдинлик киритади): “Бу билан махлуқотлар ҳам У Зот билан бирга азалий эканлиги келиб чиқмайди. Чунки У субҳанау ва таоло махлуқотларининг ҳар қандайидан ҳам муқаддам бўлиб, бу аввалийлигини чек-чегараси йўқдир. Барча махлуқотнинг аввалга бориб тақаладиган нуқтаси бор. Холиқ субҳанаҳу ва таоло эса аввали йўқ бўлган (азалий Зотдир). Унинг ёлғиз ўзи яратувчидир. Ундан ўзга барча нарса йўқдан бор қилинган махлуқотдир”.. Ва роҳимаҳуллоҳнинг ушбу қовллари ҳам: “Қасд қилинган (маъно) шу эдики, шариат ҳам, ақл ҳам Аллоҳ таолодан ўзга барча нарса йўқдан бор қилинган махлуқот эканлигига далолат қилади”.
Роб таолонинг азалда феълдан айри ҳолатда бўлгани сўнг эса феълга эга бўлганини на шариатда ва на ақлда қўллаб-қувватлайдиган бирор далил йўқ. Балки шариат ҳам, ақл ҳам ушбу сўзни аксинча эканига далолат қилади. Ана шу шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу масалада тўғри деб билган райлари эди. Энди доктор ва унга ўхшашлар гумон қилганидек, ушбу сўзни олиб у киши роҳимаҳуллоҳга ҳамла қилиш ўринли бўладими? Асли ҳавои-нафс, кек-адоват, илмсизлик ва ғафлатни бир чеккага қўйиб, (масалага инсоф назари билан боқсак), ушбу масалада шайх роҳимаҳуллоҳ айтган сўз билан файласуфлар айтган сўз орасидаги фарқ ҳақ билан ботил ҳамда куфр билан иймон ўртасидаги фарқ каби очиқ-ойдиндир.
This post was last modified: 06-26-2011, 11:18 PM by mutaallim.
Abu Solih   06-27-2011, 06:12 PM
#35
33-ТАНҚИД.
191-192 саҳифаларда сўфийларнинг "зикр халқаси" деб аталадиган халқаларга еғилишларини қўллаб-қувватлади. Бу еғилишларни қоралайдиган бирор бир монеълик йўқ, деб гумон қилди ва зикр шариатда жоиз ишлардан деди.
Биз унга раддия бериб айтамиз: Зикр албатта шаръи амалдир, аммо Китоб ва суннатда ворид бўлган сифатда бўлишлиги лозимдир. Аммо зикр учун бир ҳолат ўйлаб топиш, жамоат зикрлари ва сўфийларнинг вирдлари кабилар - бунга бирор далил йўқдир. Балки унга баъзида ширк сўзлар ҳам аралашади ва бу бидъатлигида шак-шубҳа йўқдир. Бу халқаларни ўтказаётганлар бидъатчидирлар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига дохил бўладилар: "Ким биз буюрмаган ишни қилса, у мардуддир (қайтарилган)."
Бир нарса аслида шариатда жоиз бўлади, аммо уни амалга ошириш сурати далилга асосланган кўринишда бўлмаса бидъат бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфа масжидида тўпланганларни рад қилдилар. Уларни орасида бир киши бор эди, у айтарди: Юз марта субҳаналлоҳ, денглар. Юз марта алҳамдулиллаҳ, денглар. Юз марта ла илаҳа иллаллоҳни айтинглар. (Бу ишни рад қилдилар) Чунки бу сурат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан эмас.
This post was last modified: 06-27-2011, 07:44 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-28-2011, 10:13 AM
#36
34-ТАНҚИД
193-195 саҳифаларда Аллоҳни ёлғиз “Аллоҳ” деган исм билан зикр қилишни инкор қиладиганларга нисбатан адоватини яшириб ўтирмади. Бу ишни инкор қиладиганлардан бирлари Шайхул Ислом Ибн Таймиядирлар. Муаллиф у кишига қарата ғазаб ўқдонидан ўқ узди. Бу ҳақда зикр қилинган ҳужжатларга қулоқ ҳам тутиб кўрмади. Ушбу ҳужжатлардан бири шуки, ёлғиз “Аллоҳ” исми билан Аллоҳни зикр қилиш на Китобда, на Суннатда ва на салаф-солиҳларнинг асарларида ворид бўлди. Демак бу иш бирор нарсани ифода этмайди деб илова қилишимиз мумкин. Чунки бирлик кўринишидаги исм тоинки маъно ифода этадиган жумлага қўшилиб келмас экан, бирор (маънони) ифода этмайди. Доктор эса Аллоҳни ёлғиз “Аллоҳ” исми билан зикр қилиш Аллоҳ таолонинг ушбу қовли остига дохил бўлади деб даъво қиляпти: “Ва эртаю кеч Роббингизни номини зикр қилинг!”. (Инсон-25). Биз муаллифга бир савол йўллаймиз ва жавоб беришда аравани қуруқ олиб қочмасдан ростгўй бўлишини истаймиз: Суннатда Аллоҳ таоло Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламни ушбу ишга буюргани ва у киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз “Аллоҳ” исми билан зикр қилганлари ҳақида бирор далил борми? Зеро у киши соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари Қуръонни тафсир қилиб беради. Ёки бу иш сўфийларнинг динда ўйлаб топган янгиликларидан ва тушунишдаги носоғломликлариданми?! Доктор шу ва бундан бошқа масалаларда хилоф юритувчи киши залолатга кетган деб айтилмайди деган сўзни кўп такрорлайди. Биз унга қарата айтамизки: Мухолиф ўзининг хилоф чиқишида шаръий ҳужжатларга асосланган бўлса, залолатга чиқди дейилмайди. Аммо бу хилоф чиқиши Китобу-Суннатга асосланмаган бўлса, у албатта залолатга кетди деб айтилади. Чунки Аллоҳ таоло айтадики: “Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос”. (Юнус-32). Аллоҳ таолонинг Китоби далолат қилган амал ҳақдир. Унга хилоф келган иш эса залолатдир. Демак бу сўзни айтган киши залолатга кетган деб айтилади.
This post was last modified: 06-28-2011, 06:20 PM by mutaallim.
Abu Solih   06-29-2011, 01:43 PM
#37
35-ТАНҚИД.
196-197 саҳифаларда сўфийларнинг истилоҳларини, шариат ва ҳақиқатни орасини ажратишни тўғри деди. Бу сўзига бирорта далил топа олмади, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Фақат ҳужжат сифатида келтиргани сўфийларнинг катталари бўлмиш Саҳл ат-Тустарий, Ҳарис ал-Муҳасибий, Жунайд (буни уларни қаторига қўшди, ўйлайманки бу улар билан эмас) ва Маъруф ал-Кархийларнинг сўзлари бўлди. Бу тарзда далил келтириши ҳуддики бир киши ҳаракат қилиб сувни сув деб тафсир қилгани каби. (У сўфийларнинг сўзларига сўфийларнинг сўзлари билан далил кетирди).
Наҳотки шариатга мухолиф бўладиган ҳақиқат бор бўлса, шариат ва ҳақиқат деб ажратсак?! Буни фақат сўфийларнинг истилоҳларида (топасиз), шариат аввом-оддий халқ учун, ҳақиқат эса хос-танланганлар учун. Бу очиқ ҳақдан оғишликдир. Қанийди Доктор бундай ёмон ноаниқликларга кирмаса эди.
This post was last modified: 06-29-2011, 02:10 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-29-2011, 06:44 PM
#38
36-ТАНҚИД
201-212 саҳифаларда сўфийлар, уларнинг ҳолатлари ва айтиб кетган сўзлари ҳақида гапириб, ўзидаги бор имкониятдан фойдаланган ҳолатда уларни ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг ичидаги ушбу сўзни айтган кишига ҳам қўлидан келганча узр қидириб кўришга уринади: “Чўпонни ичида Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқ”, ҳамда улардан ушбу сўзни айтган киши ҳақида ҳам: “Сенга дўзахингдан қўрқиб ва жаннатингга умид боғлаган ҳолатда ибодат қилмадим”. Ушбу икки ибора ўзида куфр ва залолатни акс эттиришига қарамай, (муаллиф) ҳозир бу ўринда эслаб ўтиришга ҳожати йўқ бўлган сўзлар билан ушбу икки иборани таъвил қилишга ҳаракат қилади. Чунки ушбу икки ибора ўзининг (жирканч) маноси ҳақида хабар бериб турибди ва ушбу иборалар таъвил қабул қилмайди. “Чўпонни ичида Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқ”, деб айтган кишининг ушбу сўзи ҳулулия ва иттиҳодия (Аллоҳ барча махлуқотларида мужассам бўлган) ақидаси экани аниқ-равшандир. Ва яна “Сенга дўзахингдан қўрқиб ва жаннатингга умид боғлаган ҳолатда ибодат қилмадим”, деб айтган кишининг сўзи эса пайғамбарларнинг барчаларини йўлига зиддир. Чунки Аллоҳ таоло уларни Ўзига рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар деб сифатлади. Ва бу сўз яна Роббиларига қўрқув ва умид билан ибодат қиладиган мўминларнинг сифатларига ҳам хилофдир. Бу билан ўша зотлар Унга фақат қўрқув ва умид сабабидангина ибодат қиладилар деган маъно келиб чиқмайди. Балки, шу билан бирга уларнинг У Зотга бўлган муҳаббатлари ниҳоятда кучлидир ҳамда Унга хокисор бўладилар. Аллоҳ таоло айтдики: “Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара-165). Ва яна Аллоҳ таоло айтдики: “Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар”. (Моида-54). Демак ибодат ушбу рукнлар мукаммал бўлгандагина саҳиҳ бўлади: муҳаббат, хокисорлик, хавф ва ражо (умид).
Сўнг Ибн Аробий ва унинг китобларидаги ваҳдатул вужуд (Нимаики бўлса, ҳаммаси Аллоҳдир. Аллоҳ ҳамма жойда ва У махлуқотларида намоён бўлади) деган сўзини ҳимоя қилишга уринади. (Муаллиф) 104-105 саҳифаларнинг ҳошиясида (қисқа изоҳ киритиш ўрнида) айтдики: “Унга (ҳақдан) очиқ оғишиш бўлган ушбу сўзидан келиб чиқиб куфр ҳукмини бериш жоиз бўлмайди. Тоинки қалбидаги нияти маълум бўлсин. Айтаётган гапига эътиқод қўйяптими ёки йўқми?”.
Докторнинг ушбу сўзи тўғри бўладиган бўлса, бирор киши сўзининг ва феълининг қай даражада ярамас, қабиҳ, куфр ва илҳод бўлишига қарамай, то қалби ёриб кўрилиб, (ичида) нима эътиқод борлиги маълум бўлмагунча кофир бўлмасаканда. Шундай деб оладиган бўлсак, мусулмонларнинг кофирларга қарши жанг олиб боришлари ва муртадларни бошини танасидан жудо қилишлари борасида олиб борган ишлари, докторни сўзидан келиб чиқадиган бўлсак хато эканда. Чунки улар ўша кофирларни айтаётган ва қилаётган ишларидаги куфрга эътиқод қўяптиларми ёки йўқми, ахир буни билишмаганку?!
Бу борадаги унинг ушбу иборасига бир қулоқ тутинг, айтадики: “Муаммонинг хулосаси шуки, у (Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни назарда тутяпти) ва унинг манҳажида унга тақлид қиладиганлар ибн Аробий ва унга ўхшаганларни сўзлари лозим тутган маънони олиб, (такфир қилиб) юраверишади. Ўзлари эса (Ибн Аробий ва унга ўхшаганларни) сўзидан келиб чиққан ва улар куфр деб тасаввур қилган (маъноларга), ҳақиқатда этиқод қўйганмилар ёки йўқми деб аниқлик киритишга ҳеч унамайдилар… (Субҳаналлоҳ ичларида нима деб этиқод қўяётганларини ким ҳам биларди)”. Сўнг яна айтадики: “Ибн Аробийнинг китобларида саҳиҳ ақидага хилоф келадиган кўплаб сўзларни топилиши ва ушбу сўзлар куфрни вожиб қилиб қўйиши, бу шак-шубҳа бўлмаган ва бахсга ҳожат йўқ бўлган масала бўлсада ва яна ушбу ҳолатлар ибн Аробийни узил-кесил кофир эканига далолат қилиши ҳамда кишининг тасаввурида ушбу сўзлар асли куфрку деган якуний хулосани юзага чиқарсада, (ушбу куфрий сўзлар) яна бир бор шошмасдан текширув олиб борилиши лозим бўлган ишдир. Бу эса на ибн Таймия ва на ундан бошқаси унга (ибн Аробийга) қарши бирор далилга эга бўлмайдиган бир ҳолатдир”.
Унинг гапидан ушбу ўрнини келтиришимга сабаб, унинг ушбу гапида куфр калимасини мажбурланмаган ҳолатда айтган кишининг кофир эканига Китобу-Суннат далиллари ҳамда мусулмонларнинг (шу кунгача ушбу далилларга биноан) қўллаган амалларига зид келиш, ботилга чиқариш ва ноаниқлик билан ёндашиш борлигини ўқувчига бир кўрсатиб қўйиш учун эди. Аллоҳ таоло айтдики: “Ҳолбуки, куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан сўнг яна куфрга қайтган эдилар”. (Тавба-74).
Унинг ушбу гапидан келиб чиқадиган бўлсак, унда икки шаҳодат калимасини нутқ қилган кофирни ҳам то қалбида ушбу (икки шаҳодатнинг маносига) этиқод қиляптими ё йўқми деб маълум бўлмагунча исломга кирди деб ҳукм қилинмас эканда?! Хуллас гапидан келиб чиқадиган бузуқ маънолар жуда кўпдир. Яна гапидан келиб чиқадиган бузуқ маънолардан, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилган кимсани ҳам то қалбидаги этиқоди маълум бўлмагунча кофир деб ҳукм қилинмас экан.
Сўнг ибн Аробийга унинг китобларида куфрий сўзини йўққа чиқарадиган бошқа гаплари ҳам бор деб узр ахтаришга тушади. Биз унга унинг ушбу сўзига жавоб бериб айтамизки: сени наздингда у ўзининг куфрий сўзидан қайтгани ва ушбу гапларини тавба қилгач қоғозга қоралагани ёки у ушбу сўзларини гапни яшириш ва ўраб кўрсатиш бобидан ёзган экани собитми (аниқми)? Кейин сен унинг ушбу айтган гапига (китобидан бирор) иқтибос келтирмадинг.
(Доктор) яна айтадики: “Ибн Таймия -Аллоҳ у кишини ўз Раҳматига олган бўлсин- ибн Аробийнинг сўзларида мавжуд бўлган куфрий лафзларни далил қилиб келтирган ҳолатда кофир деб айтишга чорлаши ҳамда унинг куфрий лафзларини йўққа чиқарадиган ва турли китоблари ҳамда сўзларидаги (ўша куфрий лафзларига) рад берадиган узундан-узун саҳифалардан юз ўгириши, шак-шубҳасиз у киши (ибн Таймия) томонидан яна бир бор (тўғри ақидадан) тойган фалсафий залолатларини далил қилиб келтирган ҳолатда уни (ибн Аробийни) кофир деб ҳукм қилишимизга чақириқдир”. Бу гапи билан аввалги (танқидларда) зикри ўтган масалани назарда тутяпти. У ҳам бўлса шайх роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларидир: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг феълларини бошланиши йўқдир”.
Биз айтамизки: Субҳаналлоҳ, ахир у киши -роҳимаҳуллоҳ- Роб жалла ва алани Феъллари ва мукаммал Сифатларини азалий ва абадий экани билан ҳамда залолат аҳли ўзларининг сўзларида васф қилишадиган таътилдан (Аллоҳни Сифатларидан холий қилиш) поклаган ҳолатда Ўзига лойиқ бўлган мукаммаллик билан сифатладиларку. Залолат аҳлининг сўзлари қуидагича: “Ундан -Аллоҳ таоло улар айтаётган нуқсонлардан олийда бўлган Зотдир- шундай бир давр бўлганки, ўша даврда бирор феъл (иш-ҳаракат) содир бўлмаган. Ана шундан сўнг ундан феъл содир бўлди”. Ахир ушбу қовл олам азалий деб Холиқни инкор қиладиган файласуфларнинг сўзи эмасми? Балки залолат, бу - калом уламоларининг сўзида келганидек, Аллоҳ таолони феълларидан холий қилиб, Унга бирор феъл қилмаган бир даврни тўқийдиган кимсаларнинг сўзидир.
Ибн Таймиянинг ушбу масаладаги сўзлари ҳақдир ва ҳақ аҳлининг сўзидир. Ибн Аробийни куфрий лафзлари ва ваҳдатул вужуд ҳақидаги сўзи ҳамда санамларга ибодат қилаётган кимса фақат Аллоҳгагина ибодат қилибди деб айтган сўзлари қолиб, энди у кишини хатоларини қидиришга тушдими?! Кейин ибн Аробийни кофир деб айтган ёлғиз ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни ўзлари эмаслар. Уни кўплаб уламолар кофир деб айтишган, ҳатто сўфийларни ўзлари ҳам. Уларни бу ҳақда ёзиб қолдирган асарларини ўқиб кўр. Шулардан (мисол учун) Бақоийни “Танбиҳ ал-ғобий ила такфир ибн Аробий” деб номланган китоблари ва бундан бошқа китоблар. Тақиюддин ал-Фаасийни ибн Аробийни кофир деб айтганлари ҳақида алоҳида бир рисолалари бор. (Ўша рисолада) Ибн Аробийни кофир деб айтган бошқа уламоларни ҳам эслаб ўтадилар. Ушбу рисола босмадан чиққан ва одамларни қўлига етиб борган. Энди Бутий ўша уламоларни кофир деб айтишга имконият тополса, қани шу ишга бир қўл уриб кўрсинчи.
This post was last modified: 06-29-2011, 07:22 PM by mutaallim.
Abu Solih   06-30-2011, 08:08 PM
#39
37-ТАНҚИД.
236-саҳифада шундай сарлавҳа қўйибди: "Салафийлик мазҳабини ушлашлик - бидъатдир". Бу сўзлар инсонда даҳшатни қўзғайди ва (шу вақтни ўзида) таажубга солади. Қандай қилиб салафийлик мазҳабида бўлиш бидъат бўлсин, бидъат залолатку? Қандай қилиб бу бидъат бўлади, бу ахир салафларнинг йўлига эргашишни билдирадику?! Уларнинг мазҳабига эргашиш Қуръон ва Суннат билан вожиб бўлгандир, бу ҳақ ва ҳидоятдир. Аллоҳ таоло айтади: "Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди." (Тавба сураси 100-оят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлар мени суннатимни лозим тутинглар ва тўғри йўлдаги халифаларимнинг суннатини лозим тутинглар." (Ҳадис)
Салафларнинг мазҳабини тутишлик суннатдир, асло бидъат эмас. Уларнинг мазҳабидан бошқа мазҳабни ушлашлик - бидъатдир.
Агар муаллиф бу ном билан номланишни янгилик демоқчи бўлса, унинг сўзларидан шундай маъно чиқмоқда, олдин бу маъруф бўлмаган, шу эътибор билан бидъат демоқчи бўлса, номланиш масаласи енгилди. Номланишда қилинган хато бидъат даражасига чиқмайди.
Агар муаллиф бу ном билан номланганлардан баъзиларида салафларнинг мазҳабига хилоф бўлган ишлар содир бўлган бўлса, у салафийликни ўзига ҳужум қилмасдан, мана шу нарсаларни баён қилсин. Агар салафийлик билан номланишдан мақсад салафларнинг мазҳабини ушлашлик ва бидъат-хурофотлардан юз ўгириш бўлса, бу мақтовга сазовор яхши ишдир. Буни муаллифнинг ўзи 233-саҳифада Жамалуддин Афғоний ва Муҳаммад Абдуҳни ҳаракатлари ва бу ҳаракатни салафийлик деб номлангани ҳақида гапириб, шундай деди: "Бу ислоҳ қилувчи ҳаракатнинг доҳийлари кўтариб чиққан шиор бу - салафийлик эди. Уларнинг даъвати Исломнинг поклиги ва софлигини кир қилган чўкиндилардан тозалашга қаратилган эди." Бу унинг ўша ҳаракат ҳақида айтган сўзлари, у ҳаракат салафийлик деб аталганди. Уларнинг мақсадларини тўғрилигини ҳисобга олган ҳолда, бу номланишни уларга хато деб айтмади. Биз унга айтамиз: Бугунги салафийлик бошқа маънони берадими?
This post was last modified: 06-30-2011, 08:12 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-30-2011, 08:18 PM
#40
38-ТАНҚИД
236-237 саҳифаларда шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъватларини - ваҳҳобийлик оқими деб номлади ва айтдики: “Ваҳҳобийлик, ўзлари ушбу калимадан норози бўлишади. Чунки ваҳҳобийлик деган калима шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга бориб тақаладиган ўзига хос бир хусусиятларни ўз ичига олган бир оқим бор экан деган ўйга етаклайди. Натижада бу фикр уларни ваҳҳобийлик калимасини салафийлик деган сўзга ўзгартириб олишга ундади…”.
Биз унга шундай деб жавоб берамиз: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳни ваҳҳобийлик деб аталадиган ўзига хос бир оқимлари йўқ. Чунки у киши ақидада салаф-солиҳ манҳажидадирлар. Фиқҳий масалаларда эса Нажд уламоларининг у кишидан олдинги ва у кишининг асридаги ҳамда у кишидан кейинги уламоларининг барчаларида кузатилганидек, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг мазҳабидадирлар. У кишининг издошлари салаф-солиҳ йўлини маҳкам ушлашга чақирадилар ва шу йўлдан юрадилар. Мен ундан шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ ўзларига нисбат бериладиган бир оқим олиб келдилар деган қовлини қўллаб-қувватлайдиган далил талаб қиламан. Агар ушбу далилни олиб келолмаса -ҳаргиз олиб келолмайди ҳам- демак у, шайхга ва шайхнинг издошларига нисбатан ёлғон тўқувчидир. Аллоҳ таоло ёлғон тўқувчиларнинг жазосини берсин.
Pages (5):    1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.