Pages (5): 1 2 3 4 5   
mutaallim   06-11-2011, 08:17 PM
#1
Салафийлик мазҳаб эмас китобига танқидлар
Имом Муҳаммад ибн Сауд ал-Исломийя институтининг устози
Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон қаламига мансуб
Риёздаги "Дарул Ватан Линнашр" матбаасида 1411 ҳижрий йилда босиб чиқарилган
بسم الله الرحمن الرحيم


Барча мақтовлар Ўзининг элчисини барча динларга олий қилиш учун ҳидоят ва ҳақ дин билан жўнатган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик жиҳатидан кифоя қилади. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканликларига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у кишига, оилаларига ва саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин.
Сўнг эса:
Дарҳақиқат доктор Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг: ”Салафийлик бу исломий мазҳаб эмас, балки у моборак давр босқичидир” номи остидаги асарлари билан танишиб чиқдим.
Бу сарлавҳадан ҳайратга тушдим. Чунки бу (ном) салафларни (ўзига хос муайян) йўли бор эканлигини, бизга ушбу манҳажни билиш, уни маҳкам тутиш ва ушбу манҳажга хилоф чиқувчи (ҳар қандай) йўлларни тарк этиш вожиб эканлигини инкор қилишга етаклайди. Китобни ўқиганимда, унинг мазмунини (китобнинг) номидан ҳам ҳайратланарли эканини билдим. (Муаллиф) Унда жумладан шундай дейди:”Салафийликка эргашиш бидъатдир”, ва (бу гапи билан) салафийларга ҳамла қилади.
Биз ўртага бир савол ташлаймиз: Салафийликка ва салафийларга қилган бу зардали ҳамласи –уларнинг (салафийларнинг) қадимда ўтганларидан Шайхул Ислом ибн Таймия ва Шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб роҳимаҳумаллоҳ кабиларни ҳам ўз ичига олганмикин-?
Уни бу (қабиҳ) ишга ундаган нарса бидъатларни ёмон кўриши ва салафийликка эргашиш бидъат деб ўйлаб, буни ёмон кўрганлиги бўлганмикин?
Йўқ, алсо ундай эмас. Уни бу ишга ундаган нарса бидъатларни ёмон кўриш эмас. Чунки биз ушбу китобда (муаллиф) кўплаб бидъатларни қўллаб-қувватлаганини учратишимиз мумкин: сўфийларнинг бидъий зикрларини қўллаб-қувватлайди, фарз намозидан кейин жамоат бўлиб дуо қилишни дастаклайди, ҳолбуки бу иш айни бидъатдир. Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилишни қўллаб-қувватлайди, бу ҳам айни бидъатдир.
Бизга шу нарса равшан бўлдики –валлоҳу Аълам- уни (муаллифни) бу ҳамлани қилишга ундаган сабаб – у, бугунги кунда ислом оламининг аксар қисми бошидан кечираётган бидъатлар ва турли фикрларга қарши кураш олиб бораётган салафий қарашларга нисбатан норозилик (ранжиш назари) билан ёндашишдир. Чунки у (бидъатлар ва турли қарашдаги фикрлар) салаф манҳажига алсо тўғри келмайди.
Дарҳақиқат қисқа фурсат ичида (юқорида) зикр қилинган китобдаги салафийлик ва салафийларга нисбатан бўй кўтарган (турли) қарашларга нисбатан муноқаша олиб бордим.
Бу (ишим ўқувчига) қуидаги танқидлардан (маълум бўлади, иншаАллоҳ).
Бу қисқа танқидлар бўлиб, унинг (муаллифнинг) китоби ўз ичига олган турли қарашларга нисбатан (соғлом) тасаввурни уйғотади. (Чунки унинг китобидаги сатрлар) Аниқлик киритиш лозим бўлган ўринлардир. Доктор бу ҳужуми билан муайян жамоатни назарда тутаётган бўлса, унда нима учун ушбу асрдаги барча салафийларга нисбатан умумий бир ҳукм бермай, (айнан ўша жамоанинг) хатоларини баён қилиш билан (масалани) хос олмайди?! Ҳатто (муаллиф) салафийларнинг аввалда ўтганларига ҳам тил текказган.
Ҳоп, қани энди танқидларга ўтсак…..


Quote:Kitobning arabcha matni:
This post was last modified: 06-23-2011, 01:07 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-12-2011, 02:30 PM
#2
1-ТАНҚИД
Китобни номланишида, "Салафийлик бу исломий мазҳаб эмас, балки у моборак давр босқичидир".
Quote:Бу китобда тилга олинадиган мазҳаб сўзи фақатгина тўрт мазҳаб ҳақидагина эмас. Балки мазҳаб дегани - йўл, услуб маъносида тушунилади. Шарий нусуларни, Қурон ва Ҳадисни тушунишлик ва татбиқ қилишликдаги услуб

Бунинг маъноси салафларимиз муайян бир мазҳабда бўлмаганларини англатади. Ҳуддики улар авом (оддий) халқ бўлганлар, замоннинг бир бўлагида ҳеч қандай мазҳабсиз яшаб ўтиб кетишган.
Ҳуддики, олимларнинг салафлар мазҳаби ва халафлар мазҳаби деб ажратишлари хатодек, чунки салафларни мазҳаби бўлмаган. Шунга кўра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларида ҳеч қандай маъно йўқ: "Сизлар мени суннатимни лозим тутинглар ва ҳақ йўлдаги халифаларимни (ўринбосарларимни) суннатини маҳкам тутинглар."
Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нажот топувчи фирқа ҳақида сўралганларида айтган сўзлари ҳам, айтдилар:"Улар, мен ва меннг саҳобаларим бугун нимани устида бўлсак шунга эргашганлар." Буларнинг ҳаммасини ҳеч қандай маъноси йўқ, чунки салафларимиз бирор мазҳабда бўлишмаган.
Демак, Докторнинг бу китобдан мақсадлари ҳозирги замонамизда салафларнинг мазҳабини ушлаганларга ва бидъат ва хурофотларга қарши бўлганларга раддия бериш экан.
This post was last modified: 06-27-2011, 02:14 AM by Abu Solih.
mutaallim   06-12-2011, 11:46 PM
#3
2-ТАНҚИД.
5-саҳифадаги ушбу сўзи: ”Ушбу китоб салафийлар раъйлари ва уларни маъруф қилган мафкуралари хусусидаги бирор мунозарани ўз ичига олмаганидек, уларни тўғри санаш ёки ҳатога чиқариш мазмунида ҳам эмас”.
Бу (гапининг) маъноси шуки, салафий ақидаси борасида бахсу-мунозара қилиш ва уни хатога чиқариш мумкин эмиш. Бу (гапида) мужмаллик (чигаллик) бор. Чунки салафийлик ўзининг маъруф бўлган саҳиҳ маносига кўра Китобу-Суннатга хилоф келмайди. Демак (бу манҳаж хусусида) бахсу-муноқаша олиб бориш ва хатога чиқариш мумкин эмас.
(Қуруқ) Даъвога асосланган салафийликка келсак (шайх бу сўзлари билан бугунги кунда ўзига салафий деган номни ниқоб қилиб олиб, асли салафийликка зид манҳаж асосидаги жамоатларни назарда тутяптилар), бу мунозара қилиб кўриш мумкин бўлган ўриндир. Лекин у (муаллиф) салафийлик деганда (қайси бирини) назарда тутаётганини аниқ айтмаган. Натижада унинг ушбу сўзи тўғри бўлган саҳиҳ салафийликни ҳам ўз ичига олган умуман мавҳум сўз бўлиб қолди.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:20 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-13-2011, 04:38 PM
#4
3-ТАНҚИД.
12-саҳифа, аввалги бўлимида. Салафларга эргашишликнинг сабаби, уларнинг Қурон ва суннатни тўғрироқ тушунганликлари, чунки уларнинг тиллари (араб тили кейинги замонларда ўзгаргани каби ўзгаришлардан) саломат бўлгани ва улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан замондош бўлганлари, деб айтмоқда.
Бу сўзда катта камчилик бор; чунки у саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (динни) тўғридан-тўғри олишгани масаласини эътиборсиз-четда қолдирди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илм олишгани, У кишидан сўрашгани, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлаётганини гувоҳи бўлишганини, У кишидан таъвилни (масалалар далолат қиладиган маъносини) тўғирдан-тўғри олишганини четда эътиборсиз қолдирди. Мана шу улардан бошқа ҳеч ким эришолмайдиган мартабадир. Мана шу нарсаларни четга сурди ва умуман унутди.
Ҳудди шундай шу саҳифанинг охирида, салафларга эргашиш дегани уларни сўзини олиш дегани эмас, воқеаларга нисбатан мавқифларини далил қилиш эмас, деб баён қилди. Салафларга эргашиш бу фақатгина улар таянган қоидаларга (асосларга) қайтиш дегани, деди.
Бу сўзнинг маъноси шуки, салафларимизнинг сўзлари ва амаллари ҳужжат эмас, ҳужжат бу - улар асосланган қоидалар. Бу сўзда тескарилик бордир; чунки бунинг маъноси, биз уларнинг сўзларини ташлаймиз ва фақат қоидаларини оламиз, дегани. Нусуслардан (Қурон ва ҳадисдан) уларнинг ҳукмларидан кўра бошқа ҳукмларни чиқарамиз. Бу салафларнинг сўзига бепарволик ва уни йўққа чиқариш, салафларнинг қоидаси асосида деган даъво билан янги ижтиҳодлар қилишга ва янги маънолар чиқаришга чақириқдир.

This post was last modified: 06-13-2011, 06:02 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-14-2011, 02:14 AM
#5
4-ТАНҚИД
13-14 саҳифаларда мусулмонлардан бўлган бир тоифа бошқа -бўлиниб кетган турли- фирқалардан (ўзига хос хусусиятлари билан) ажралиб туришини ва (ушбу тоифа) салафия деб номланишини инкор қилади. Айтадики:” Салаф ва халаф ўртасида ихтилоф йўқ. Уларни орасида (ҳеч қандай) тўсиқлар ҳам, тақсимланиш ҳам йўқдир”.
Бу гапда Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини инкор қилиш бор: ”Умматимдан бир тоифа ҳақ устида бардавом бўлиб бораверади. Уларга уларни ёрдамсиз қолдирганлар ҳам, уларга хилоф чиққанлар ҳам зарар беролмайдилар”.
Ва мана бу қовллари: ”Яқин келажакда бу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси жаҳаннамдадир”. Ким у эй Росулуллоҳ? Дейилди. Айтдиларки: ”Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қандай ҳолатда бўлсак, ана шундай ҳолатнинг (айни) мисличалик ҳолатда бўлганлардир”.
Ушбу икки ҳадис салафлар ва уларга эргашувчилар билан улардан бошқаларнинг ўртасида ажралиш, тақсимланиш ва фарқланиш борлигига далолат қилади. Салафлар ва уларнинг манҳажлари асосида юрганлар суннатга эргашувчиларни бидъатчилар ва адашган фирқалардан иборат бошқалардан (аҳли суннадан бўлмаганлардан) доим ажратиб келишади ҳамда уларни (ушбу) номлар билан номлайдилар: “Аҳли Сунна вал Жамоа, Салаф-солиҳларга эргашувчилар”. Уларни бу ҳақда ёзиб қолдирган китоблари жуда кўпдир.
Улар (ўз асарларида) Аҳли Сунна ва салафларга эргашувчиларнинг гуруҳига хилоф чиқувчи турли фирқаларга раддия берадилар.
Доктор эса буни инкор қилиб айтадики: ” Салаф ва халаф ўртасида ихтилоф йўқ. Уларни орасида (ҳеч қандай) тўсиқлар ҳам, тақсимланиш ҳам йўқдир”. Бу бугунги кундаги воқеликни инкор қилиш Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган ҳолатга ҳам зиддир. (Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам) бу умматда бўлиниш ва ажралиш юз беришини ҳамда бу уммат ичида ҳақ устида фақатгина битта гуруҳ қолишини (хабар бергандилар).

This post was last modified: 06-23-2011, 01:20 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-14-2011, 04:39 PM
#6
5-ТАНҚИД.
Муаллиф 14-17 саҳифаларда салафларнинг сўзларини, амалларини ва райларини олмаслик ҳақидаги сўзини оқлашга ҳаракат қилди. Салафларнинг ўзлари инсонларни бу нарсага чақирмаган эмишлар. Кийинишда, қурилишда ва идишлардаги инсонларнинг одатлари ўзгаради ва ривожланармиш...ва ҳаказо.
Бу сўзда икки тарафдан илмсизлик, ноаниқлик ва ёлғон бордир:

Бирирнчидан, "Салафларнинг ўзлари инсонларни бу нарсага чақиришмаган", деди. Бу уларнинг ҳақларига айтилган ёлғон сўздир. Саҳобалардан, тобеинлардан ва мусулмонларнинг имомларидан иборат бўлган салафларимиз, Аллоҳ ва Росули амр қилган салафларга иқтидо қилиш ҳақидаги буйруқларга бўйсунишликка ва уларнинг сўзларини маҳкам ушлашга қаттиқ тарғиб қилардилар.
Аллоҳ таоло уларга эргашганларни мақтади, Аллоҳ таоло айтди: "Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар - Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлишди. Яна уларга жаннатларни тайёрлаб қўйди..." (Тавба сураси 100-оят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, нажот топувчи фирқа ҳақида шундай дедилар: "Улар мен ва саҳобаларим бугунги кунда юрган йўлимизда бўлганлар!"
Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлар менинг суннатимни ва мендан кейинги ҳидоятланган, ҳақни устидаги ҳалифаларимнинг суннатини лозим тутинглар."
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: "Ким бирор кишига эргашмоқчи бўлса ўлганларга эргашсин. Албатта тириклар фитнадан (адашишликдан) омонда эмаслар. Улар (эргашиладиганлар) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидир. Улар қалблари энг тақводор, илмлари энг мўл ва энг кам такаллуф қиладиганлардир."
Имом Молик айтдилар: "Бу Умматнинг аввали нима билан ислоҳ бўлган бўлса, фақат шу билангина бу умматнинг охири ислоҳ бўлади." Яна бундан бошқа салафланинг ақидаси ҳақида ёзилган китоблар ва "Суннат" деб номланган китоблар салафларнинг сўзларини ва уларга эргашишлик ҳақидаги тарғибни ўз ичига олгандир. Шундай китоблардан Абдуллоҳ ибн Имом Аҳмаднинг "Суннат" китоблари, Ажуррийнинг "Суннат" китоблари, Ибн Абу Осимнинг "Суннат" китоблари ва бундан бошқа шу бобдаги китоблар.

Иккинчидан. Муаллиф илм, ақида ва ибодатлар масласини бинолар, идишлар ва кийимлар каби одатлар масаласидек қараб, замонлар ва урфлар ўзгариши билан ўзгаради, деди. Бу унинг илмсизлиги сабабидан, ёки ёлғон ишлатганидандир. Инсонларнинг энг кам иймон ва энг кам илм соҳиби ҳам бу маслаларнинг орасида фарқ борлигини билади. Ҳаммага маълумки одатлар ҳар хил бўлади, аммо ибодатлар ва шаръий аҳкомлар ўзгармасдан собит туради.
This post was last modified: 06-14-2011, 05:38 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-14-2011, 06:21 PM
#7
6-ТАНҚИД
18-саҳифанинг охирги қисмида айтадики: “Салафлар ўзлари сўзлаган калималарнинг ҳарфий (маъно)лари билангина чегараланиб қолишмади”.
Муаллифни бу билан айтмоқчи бўлган гапи шуки, салафлар ўз сўзларида (қатъий туриб) қолишмаган, балки ўз сўзларидан воз кечиб ҳам туришган. Шундай экан, бизга уларни сўзларини олиш вожиб бўлмайди… Бу гапида ҳам чигаллик (мужмаллик) бор. Агар у салафларнинг ақида борасида айтган сўзларини назарда тутаётган бўлса, бу уларга нисбатан (айтилган) ёлғондир. Чунки улар ўзларининг ақида борасида айтган сўзларидан алсо силжишмаган ва ундан воз ҳам кечишмаган. Энди агар у салафларнинг ижтиҳодий масалалардаги сўзларини назарда тутаётган бўлса, улар (салафлар) ўзларига хато эканлиги ошкор бўлган сўзга (ҳозирги мутаассибларга ўхшаб) ёпишиб олмасдан, балки у (хато сўзни) қўйиб тўғрисини олишарди.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:37 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-15-2011, 02:36 PM
#8
7-TANQID.
U aytdi: “Kim o’sha ittifoq qilingan (salaflar hukm chiqarish uchun murojat qilgan) qoidalar va usullarga ergashsa, o’z ijtihodini, tafsirini (oyat-hadislarni tushuntirishni) va ta’vilini (vorid bo’lgan oyat hadislarga ma’no berishni) shularning asosiga qursa u Allohning Kitobini va Rosulining sunnatini lozim tutgan musulmondir…”
Aytamiz: Islomning asosini Rosululloh sollallohu alayhi vasallam bizga bayon qilib berdilar, Jabroilning hadisida kelganidek: “Allohdan o’zga ibodatga haqli iloh yo’q va Muhammad Allohning elchisi deb guvohlik berishing, namoz o’qishing, zakotni berishing, Ramazon ro’zasini tutishing va agar yo’liga qodir bo’lsang Baytullohni hajj qilishing.” (Bu ruknlarga Islomni to’ldiruvchi bo’lgan farzlar, sunnatlar va shariat ahkomlari ergashib keladi.)
Demak musulmon - Islomni lozim tutgan, buyriqlarini bajargan kishidir. Rosululloh sollallohu alayhi vasallamning bu ta’riflaridan keyin muallif aytgan ta’rifga hojat yo’q. Yana muallifning ta’rifida umumiylik (mujmallik) va noaniqlik bordir va bu hammaga Islomni xohlaganicha tushunishga imkoniyat yaratib beradi. Bunga uning keyingi so’zlai dalolat qiladi.
U aytdi: “Ha! Albatta bu manhajning qoidalaridan biri, (oyat va hadislarni) tushunishlik ijtihod qilishga muhtojdir, shunig uchun ixtiloflar ko’payib ketdi…”
Islom ixtilofga ruxsat beradimi? Albatta yo’q, Islomning usullari (asoslari) va aqida ijtihod va ixtilof qiladigan o’rin emas. Ijtihod va ixtilof faqat far’iy (fiqhiy) masalalardadir. Kim dinni usul va aqida maslalarida xilof qilsa, xilofiga ko’ra kofir bo’ladi, yoki adashadi. Chunki bu maslalarning tayanadigan asosi Quron va hadis va shunda to’xtashdir. Bu ijtihod sahnasi emas.
This post was last modified: 06-15-2011, 04:13 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-15-2011, 03:01 PM
#9
8-ТАНҚИД
23-саҳифадаги ушбу сўзи: “Салафийлик, бу фақат (муайян бир) давр босқичи деган маънони англатади. Келинг майли Росул соллоллоҳу алайҳи wа саллам (ушбу муайян давр босқичини) кейинги келувчи ҳар-бир асрдан яхши деб сифатлаганларидек, уни (муайян давр босқичини) яхшилик билан сифатладилар ҳам дейлик. Агар бу (муайян давр босқичини) олиб, ўзига хос муайян бир манҳажга эга бўлган бир исломий жамоат қасд қилинадиган бўлса, бу демак бидъатлардан бири бўлади”.
Биз айтамизки: Салафийликка нисбатан у кишининг, у (салафийлик) муайян бир давр босқичи эди, жамоат эмасди деб изоҳ киритишлари, ғалати ва ботил изоҳдир.
Муайян бир давр босқичига салафийлик деб айтиладими? Бу гапни инсониятдан ҳали бирор киши айтмаганди.
Балки салафийлик деб, исломда ўтган аввалги асрда яшаб, муҳожиру-ансорлав ва уларга гўзаллик билан эргашган зотлардан иборат Аллоҳнинг китоби ва Росули соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини лозим тутиб, (тўла-тўкист) иймон келтирган жамоатга нисбатан айтилади. Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни ушбу қовллари билан сифатладилар: “Яхшиларингиз мени асримдагилардир. Сўнг ундан кейин келадиганлар. Сўнг эса ундан кейин келадиганлар”.
Бу муайян бир давр босқичига эмас, балки бир жамоатга нисбатан берилган васфдир. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кейинчалик юз берадиган умматдаги фирқаланишни зикр қилгач, ушбу фирқалар ҳақида айтдиларки: “У (фирқаларни) биттасидан ташқари (барчаси) жаҳаннамдадир”. Ва ана шу ёлғиз гуруҳнигина, салаф манҳажига эргашади ва (ушбу) манҳаж асосида юради деб сифатлаб, айтдиларки: ”Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қандай ҳолатда бўлсак, ана шундай ҳолатнинг (айни) мисличалик ҳолатда бўлганлардир”…Ушбу ҳужжатлар, бу ўринда аввал ўтган салафий жамоа бўлганлиги ва ўша (аввал ўтган жамоанинг) манҳажига эргашадиган (замон жиҳатидан) кейин келган бир жамоа бор эканига ҳамда унга (салафийларга) хилоф бўлган ва жаҳаннам билан ваъид қилинган (кўплаб) жамоатлар бор эканига далолат қилади. Бу ҳолат эса нажот топувчи фирқага хилоф чиқувчи барча фирқаларнинг залолатга юз тутганини англатади.
Демак (ҳолат) муаллиф юқоридаги 20-21 саҳифаларда айтгандек эмас, (у айтгандики): “Ана ўша ижтиҳодий масалаларда, икки ёки кўплаб райлардан бирини эгасини, ўзи ушлаган (райни) тўғри деб ҳотиржам бўлишга ҳаққи бор. Шу билан бирга бошқа райларни ушлаб, унга хилоф чиқувчиларга нисбатан адашганлар, тўғри йўлдан чиққанлар деб қатъий қарор чиқаришга ҳаққи йўқ”. Биз унга қарата айтамизки: Бу (гап) мутлақ суратда айтилмайди. Балки бу (гап) ижтиҳод қилишга йўл қўйиб берилган фаръий (иккиламчи) масалаларга (нисбатан айтилади). Ақида масалаларига келсак, унда ижтиҳод қилишга ўрин йўқ. Балки унинг (ақида масалаларининг) негизи тавқиф ( эшитибла тасдиқ қилиш) асосидадир. Ким бу (ақида) борасида хилоф чиқадиган бўлса, қай даражада хилоф чиқишига қараб ё залолатга чиқарилади ёки такфир қилинади (кофир деб ҳукм қилинади). Дарҳақиқат салафлар қадарийяларни, хаворижларни ва жаҳмияларни залолатга кетганлар деб ҳукм қилишган. Ҳатто уларни баъзиларига салаф манҳажига хилоф чиққанлари учун куфр ҳукмини ҳам беришган (яни кофир деб айтишган).

This post was last modified: 06-23-2011, 01:35 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-16-2011, 02:59 PM
#10
9-TANQID.
Muallif 27-31 sahifalarda: "Sahobalar Quron va hadisga tayanib fatvo berishlari uchun ilmiy mezonga asoslanishlariga ehtiyoj bo'lmagan", deb da'vo qildi.
Uning bu so'zlarida umumiylik (mujmallik) bordir. Agar bu ilmiy mezon deganidan maqsad Quron va hadisni tushunishlik, uning ma'nolarini va undagi maqsadlarni bilish bo'lsa, ular bunda insonlarning eng bilimdonlaridir. Agar ilmiy mezon deganidan murod talashishlik yo'li va kalom ilmi bo'lsa, bu jaholat mezonidir ilmiy mezon emas. Sahobalar bundan eng uzoq bo'lgan insonlardir, buni tark qilishdi, bundan odamlarni qaytarishdi va buni egalarini adashgan ekanligini bayon qilishdi. Chunki bu haqiqatga yetishtirmaydi va to'g'rilikka yo'llamaydi. Bu ilm, uni o'rganuvchulani shubhlarga boshlab boradi. Kalom ilmi bilan balolanganlar, buni ilmiy mezon deb da'vo qilsalar ham, o'zlarining yo'llarini eng biluvchi va eng hikmatli deb sifatlab, salaflarning yo'li eng salomat yo'l, deb sifatlasalar ham, salaflarni zohiriylar deb atasalar ham, o'zlarinng e'tiqodlari gumonlar va shubhalardan boshqa narsa emas.
Doktor Salaflarni "Zohiriylar" deb atadi, kiotbning 31-saifasida shunday dedi: "Shuning uchun ularning holati biz aytgandek, raydan (o'z fikri bilan gapirishdan) uzoq bo'lishgan, g'ayb ilmi haqida kelgan xabarlarga va ma'nolarining sir-asrorlariga kirishishmagan, Quron va hadisdagi xabarlarning zohirida to'xtashgan va ta'til va tashbih qilishmagan."
Buning ma'nosi shuki, salaflarning yo'li xabarlarning zohirida to'xtaydigan ibtido'i yo'l, bu yo'l ilmiy yo'l emas, xabarlarning tub ma'no va maqsadlariga kirib o'rganadigan yo'l emas.
Yana bu so'zlardan shunady narsa kelib chiqadiki, Oyat va Hadislarni zohiri (tashqi ma'nosi) va botini (ichki ma'nosi) bir-biridan farqlidir. Bu esa zalolat ahlining e'tyiqodidir.
This post was last modified: 06-17-2011, 07:32 PM by Abu Solih.
Pages (5): 1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.