Эркакларнинг узук тақишлари суннатми?
Савол: Эркакларнинг узук тақишлари суннатми?
Жавоб: Узук тақиш ҳар бир одамдан, гарчи унинг эҳтиёжи бўлсада, талаб қилинадиган даражада зарурий суннат эмасдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мактуб жўнатмоқчи бўлган қироллар мактубларни муҳрсиз қабул қилмасликларини айтилганида, жўнатиладиган мактубларни муҳрлаш учун узук қилдирган эдилар. Қироллар, қозилар ва амирлар каби муҳрга эҳтиёжи бўлган кимсаларнинг узук қилдириб олишлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш бобидандир. Бироқ бунга эҳтиёжи бўлмаган одамнинг узук тақиб олиши унга нисбатан суннат эмас, мубоҳдир. Уни тақиб олишида монеълик бўлмаса, тақишининг зарар йўқ.
У шуни унутмасинки, эркакларнинг тилла узук тақишлари ҳаромдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (эркакларга) тилла узук тақишлари ҳаром экани собит бўлган.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
«Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 11 – ж.,
«Идишлар» боби, савол № 17.