Эркакларнинг узук тақишлари суннатми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32) +--- Thread: Эркакларнинг узук тақишлари суннатми? (/showthread.php?tid=484) |
Эркакларнинг узук тақишлари суннатми? - Admin - 05-03-2011 Эркакларнинг узук тақишлари суннатми?
Савол: Эркакларнинг узук тақишлари суннатми?
Жавоб: Узук тақиш ҳар бир одамдан, гарчи унинг эҳтиёжи бўлсада, талаб қилинадиган даражада зарурий суннат эмасдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мактуб жўнатмоқчи бўлган қироллар мактубларни муҳрсиз қабул қилмасликларини айтилганида, жўнатиладиган мактубларни муҳрлаш учун узук қилдирган эдилар. Қироллар, қозилар ва амирлар каби муҳрга эҳтиёжи бўлган кимсаларнинг узук қилдириб олишлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш бобидандир. Бироқ бунга эҳтиёжи бўлмаган одамнинг узук тақиб олиши унга нисбатан суннат эмас, мубоҳдир. Уни тақиб олишида монеълик бўлмаса, тақишининг зарар йўқ. У шуни унутмасинки, эркакларнинг тилла узук тақишлари ҳаромдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (эркакларга) тилла узук тақишлари ҳаром экани собит бўлган. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
«Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 11 – ж., «Идишлар» боби, савол № 17. Ханафий мазхабида Эркак кишига узук мумкинэмасми? - Ahlussunna - 03-21-2014 Ассаламуалайкум... 1)эшитдимки Ханафий мазхабида кумуш узукхам мумкинэмас деп лекин хадисларни укиб курдим хичхам мумкин эмас деган ерини топмадим... биладиганлар булса Ханафий мазхабида бирон хатто носахих болган манбамики узукни так,ик, килган? 2)ва Росулуллох саллолоху алайхи васаллам узукни кайси баромогига такган? RE: Ханафий мазхабида Эркак кишига узук мумкинэмасми? - Муслим - 05-07-2014 (03-21-2014, 10:41 PM)Ahlussunna Wrote: Ассаламуалайкум...وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته (03-21-2014, 10:41 PM)Ahlussunna Wrote: 1)эшитдимки Ханафий мазхабида кумуш узукхам мумкинэмас деп лекин хадисларни укиб курдим хичхам мумкин эмас деган ерини топмадим... биладиганлар булса Ханафий мазхабида бирон хатто носахих болган манбамики узукни так,ик, килган?Сизга хато маълумот етиб келган бўлса керак. Чунки "ал-Мавсуатул фиқҳия" (27/11)да ҳанафийларнинг узук вазни борасидаги қавли келтирилган. Табиийки, агарда ҳанафийлар эркак кишига кумуш узук тақиш ҳаром деб ҳисоблаганида, кумуш узукнинг вазни қанча бўлиши кераклиги борасида гап гапиришмаган бўларди. Quote:Валлоҳу аълам. |