Муҳсин   01-02-2019, 01:37 AM
#1
Кишининг аҳли суннат сафидан чиқишидаги меъёр


[audio]http://elbukhari.com/wp-content/uploads/2015/08/aldabt_fy_-wg_mn_ahl_alsnah_29.mp3[/audio]
Савол: Киши қачон аҳли суннат вал жамоат сафидан чиққан ҳисобланади? Бу борадаги меъёр қоида нима? Баракаллоҳу фийкум!
Жавоб: Аҳли суннат ва уларнинг олимлари қадимда ҳам ҳозирда ҳам бу борада сўз юритиб, бу борада дақиқ баҳсларга асосланган асосларни қайд қилиб келмоқдалар. Киши суннатни маҳкам тутишига қараб суннатда қоим эканлиги билинади. Модомики ҳадисни ва суннатни лозим тутар экан, унга даъват қилар экан, суннат ва унинг аҳлини ҳимоя қилар экан, демак у аҳли суннат вал жамоатдандир.
Энди қачонки аҳли суннат вал жамоатнинг асосларидан бир аслга хилоф қилса-ю, ўзи аслида сунний, салафий асосларни маҳкам тутган бўлса, аҳли суннат у ҳақида «Дарҳақиқат, хилоф қилди» дейдилар. Мана шу ботилни рад этадилар ва унга насиҳат қиладилар. Шояд хато қилиб, нотўғри айтиб қўйган бўлса. Шояд унга эслатилган чоғи хатосидан қайтса. Агар қайтса алҳамдулиллаҳ, акс ҳолда ҳаво аҳли сафига қўшилади (яъни аҳли суннат вал жамоат сафидан чиққан ҳисобланади).
Нима учун мен насиҳат қилинади, эслатма қилинади деяпман? Чунки баъзи салафлардан суннат асосларидан баъзисига хилоф қилгани, лекин эслатма қилинган чоғи хатосидан қайтгани ривоят қилинган. Шулар жумласидан Алий ибн Абдуллоҳ ибн Жаъфар ал-Мадиний. Дарҳақиқат «мажбуран Қуръонни махлуқ деб айттириш фитнаси»да Қуръонни махлуқ деб қўйганлар. Бу қисса ҳақида гапирсак гап кўп, лекин биз далил қилиб келтирадиган ўрни шуки, олимлар унга эслатма қилганларидан сўнг хатосидан қайтди. Вафотидан олдин хатосидан қайтди, Аллоҳ ундан рози бўлсин ва Ўз раҳматига олсин. Шунга қарамай имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Алий ибн ал-Мадийнийнинг бу фитнада Қуръонни махлуқ деб қўйганларини эшитгач, ўғиллари Абдуллоҳни, ўзларининг Муснад китобларидаги барча ундан ривоят қилган ҳадисларини ўчириб ташлашга буюрдилар. Ҳозир мана шу Муснадни ўқиб кўринг, қирқ беш мужалладдан иборат бўлган бу Муснадда Алий ибн ал-Мадийнийдан ривоят қилинган биронта ҳадисни тополмайсиз. Чунки имом Аҳмад, у зотнинг қийноққа солинганларига қарамай ундан ғазабландилар. Қандай қилиб шундай имом Қуръонни махлуқ деб қўйиши мумкин (деб ғазабландилар)?! У зотдан сўралганда айтдиларки: «Мени қамашди, кўзимнинг нурини йўқотишимга, ҳалок бўлишимга оз қолди». Тўққиз ой мобайнида қудуққа ўхшаган қамоқда ётдилар. (Мана шу ҳолат у зотнинг Қуръонни махлуқ деб қўйишига сабаб бўлган эди).
Қамоқдан чиққанларидан кейин, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин ва Ўз раҳматига олсин, Қуръонни махлуқ дейишлари билан кифояланиб қолмаган эдилар, балки баъзи хато ҳадисларни ҳам тарқата бошладилар, шу сабабли насиҳат қилинган чоғларида хатоларидан қайтдилар. Шунинг учун ҳам имом Аҳмаднинг у зотни бидъатчилардан санаганлари ривоят қилинмаган.
Ҳозир айтганимиздек, бундай инсонларга насиҳат қилинади. Инсон хато қилган, тойилган бўлиши мумкин. Шундай экан, унга насиҳат қилинади. Агар хатосидан қайтса алҳамдулиллаҳ. Агар аҳли суннатнинг асосларидан бирон бир асосига хилоф қилса ундан ажралинади.
Бу масалада Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ ва бошқалар айтган сўзлари ҳам шу маънода, айтадиларки: Баъзи инсонлар, бидъатга қўл уришлик, фақатгина сунний бир асосга, аҳли суннатнинг асосларидан бирон бир асосга хилоф қилгандагина бўлади деб ўйлашади. Тўғри, зоҳирига қараганда шундай. Бироқ яна бир нарса қолади. Киши аҳли суннатнинг асосларидан бўлмаган бир жузъий масалада хилоф қилиши мумкин, бироқ мана шу масала учун дўст тутиш ёки душман тутишни бошлади. Бундай ҳолатда аҳли бидъат сафига қўшилади ва суннатдан чиқади. Чунки у, унинг учун дўст ёки душман тутиш мумкин бўлмаган ўринда, мана шу жузъий масала учун дўст ёки душман тутди. Тушунарлими? Ҳа (шундай).

Аллома, доктор Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий ҳафизаҳуллоҳ
http://elbukhari.com/questions/الضابط-في...سنة-والجم/

Quote:
الضابط في خروج الرجل من أهل السنة والجماعة

• السؤال :
ما هو الضابط في خروج الرجل من أهل السنة والجماعة؟ بارك الله فيك .


• الجواب :
أقول: أحبّك الله الذي أحببتنا فيه ، أسأله - جل وعلا - أن يجمعكم دائما على الحق .

أهل السنة - بارك الله فيكم - وعلماء أهل السنة تكلمواْ قديما وحديثا ولازالواْ يقرِّرون ويأصِّلون وينظِّرون ، فالمرء يقاس وتعرف استقامته بلزوم السنة ، مادام على الأثر ، ملازم للسنة ، يدعواْ إليها ، يذبُّ عنها ، من أهلها ، ومتى خالف أصلا من أصول أهل السنة والجماعة فإنّهم يقولون قد خالف ، إن كانت أصوله سنِّيَّة سلفيَّة يردون هذا الباطل وينصحون له ، قد زلَّت به القدم وزلَّ به اللِّسان ، فلعلَّه يراجع فيرجع ، فإن رجع فالحمد لله وإلا ألحق بأهل الأهواء .

لماذا أقول: ينصح ويراجع ؟
لأنه قد ثبت عن بعض أهل العلم أنه وقع في مخالفة في بعض أصول السنة ورُوجِع فرجع ، ومن هؤلاء الإمام عليُّ بن عبد الله بن جعفر المدِيني ، فقد أجاب في فتنة خلق القرآن ، وحول هذه القصة بعض الأمور ، لكن الشاهد أنه رجع إلى هذا الحقِّ بعد أن راجعه العلماء ، ورجع قبل موته - رضي الله عنه ورحمه -، مع أن الإمام أحمد - رحمه الله - وهو صاحبه وصحِيبُه لما سمع أن علي بن المديني قد أجاب في الفتنة أمر ابنه عبد الله أن يضرب على كل حديث رواه عنه في المسند ، اقرأ الآن المسند هذا - خمس وأربعين مجلّدا - لن تجد فيه حديثا عن علي بن عبد الله بن جعفر المديني ، أبداً ، غضب الإمام أحمد ، كيف هذا الإمام يجيب ، لعله فتن لما سألوه ، قال: سجنت حتى كدت أفقد بصري ، وأشرفت على الموت. تسعة أشهر وهو مرمي في شبه بئر ، قال: حتى كدت أفقد بصري ، هذا الذي سبب في الإجابة ، وبعد أن خرج ما اكتفى - رضي الله عنه ورحمه - لأنه أجاب ، إلا أنه بدأ يروِّج بعض الأحاديث الغلط (كمان) ، ولهذا لما روجع تاب منها ورجع ، ولهذا لم يؤثر عن الإمام أحمد أنه بدَّعَه ، فهذا يناصح كما قلنا ، قد يغلط الإنسان ويزلّ ويراجع في هذا ، فإن رجع والحمد لله ، فإن خالف الإنسان أصلا من أصول أهل السنة يفارق .

كذلك مما ذكره شيخ الإسلام - رحمه الله - وغيره أن بعض الناس تظنُّ أن الإبتداع فقط لابد أن يخالف أصلا سنّيًّا ، أصلا من أصول أهل السنة ، نعم هذا ظاهر ، يبقى أمر آخر وهو أنه قد يخالف المرء في مسألة جزئيَّة ليست من أصول أهل السنة ، لكنه يعقد ألوية الولاء والبراء عليها ، فهنا يلحق بأهل البدع ويخرج من السنة لأنه عقد الولاء والبراء فيما لا يجوز عقد الولاء والبراء عليه ، واضح . نعم .

للعلامة الدكتور عبدالله بن عبد الرحيم البخاري - حفظه الله تعالى ورعاه وسدده - .
https://t.me/sh_bokhary/1408

«Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва муҳсин (чиройли амаллар қилгувчи) зотлар билан биргадир» (Наҳл: 128).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.