Кишининг аҳли суннат сафидан чиқишидаги меъёр (Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий) - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=3) +--- Thread: Кишининг аҳли суннат сафидан чиқишидаги меъёр (Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий) (/showthread.php?tid=4676) |
Кишининг аҳли суннат сафидан чиқишидаги меъёр (Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий) - Муҳсин - 01-02-2019 Кишининг аҳли суннат сафидан чиқишидаги меъёр [audio]http://elbukhari.com/wp-content/uploads/2015/08/aldabt_fy_-wg_mn_ahl_alsnah_29.mp3[/audio] Савол: Киши қачон аҳли суннат вал жамоат сафидан чиққан ҳисобланади? Бу борадаги меъёр қоида нима? Баракаллоҳу фийкум!
Жавоб: Аҳли суннат ва уларнинг олимлари қадимда ҳам ҳозирда ҳам бу борада сўз юритиб, бу борада дақиқ баҳсларга асосланган асосларни қайд қилиб келмоқдалар. Киши суннатни маҳкам тутишига қараб суннатда қоим эканлиги билинади. Модомики ҳадисни ва суннатни лозим тутар экан, унга даъват қилар экан, суннат ва унинг аҳлини ҳимоя қилар экан, демак у аҳли суннат вал жамоатдандир. Энди қачонки аҳли суннат вал жамоатнинг асосларидан бир аслга хилоф қилса-ю, ўзи аслида сунний, салафий асосларни маҳкам тутган бўлса, аҳли суннат у ҳақида «Дарҳақиқат, хилоф қилди» дейдилар. Мана шу ботилни рад этадилар ва унга насиҳат қиладилар. Шояд хато қилиб, нотўғри айтиб қўйган бўлса. Шояд унга эслатилган чоғи хатосидан қайтса. Агар қайтса алҳамдулиллаҳ, акс ҳолда ҳаво аҳли сафига қўшилади (яъни аҳли суннат вал жамоат сафидан чиққан ҳисобланади). Нима учун мен насиҳат қилинади, эслатма қилинади деяпман? Чунки баъзи салафлардан суннат асосларидан баъзисига хилоф қилгани, лекин эслатма қилинган чоғи хатосидан қайтгани ривоят қилинган. Шулар жумласидан Алий ибн Абдуллоҳ ибн Жаъфар ал-Мадиний. Дарҳақиқат «мажбуран Қуръонни махлуқ деб айттириш фитнаси»да Қуръонни махлуқ деб қўйганлар. Бу қисса ҳақида гапирсак гап кўп, лекин биз далил қилиб келтирадиган ўрни шуки, олимлар унга эслатма қилганларидан сўнг хатосидан қайтди. Вафотидан олдин хатосидан қайтди, Аллоҳ ундан рози бўлсин ва Ўз раҳматига олсин. Шунга қарамай имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Алий ибн ал-Мадийнийнинг бу фитнада Қуръонни махлуқ деб қўйганларини эшитгач, ўғиллари Абдуллоҳни, ўзларининг Муснад китобларидаги барча ундан ривоят қилган ҳадисларини ўчириб ташлашга буюрдилар. Ҳозир мана шу Муснадни ўқиб кўринг, қирқ беш мужалладдан иборат бўлган бу Муснадда Алий ибн ал-Мадийнийдан ривоят қилинган биронта ҳадисни тополмайсиз. Чунки имом Аҳмад, у зотнинг қийноққа солинганларига қарамай ундан ғазабландилар. Қандай қилиб шундай имом Қуръонни махлуқ деб қўйиши мумкин (деб ғазабландилар)?! У зотдан сўралганда айтдиларки: «Мени қамашди, кўзимнинг нурини йўқотишимга, ҳалок бўлишимга оз қолди». Тўққиз ой мобайнида қудуққа ўхшаган қамоқда ётдилар. (Мана шу ҳолат у зотнинг Қуръонни махлуқ деб қўйишига сабаб бўлган эди). Қамоқдан чиққанларидан кейин, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин ва Ўз раҳматига олсин, Қуръонни махлуқ дейишлари билан кифояланиб қолмаган эдилар, балки баъзи хато ҳадисларни ҳам тарқата бошладилар, шу сабабли насиҳат қилинган чоғларида хатоларидан қайтдилар. Шунинг учун ҳам имом Аҳмаднинг у зотни бидъатчилардан санаганлари ривоят қилинмаган. Ҳозир айтганимиздек, бундай инсонларга насиҳат қилинади. Инсон хато қилган, тойилган бўлиши мумкин. Шундай экан, унга насиҳат қилинади. Агар хатосидан қайтса алҳамдулиллаҳ. Агар аҳли суннатнинг асосларидан бирон бир асосига хилоф қилса ундан ажралинади. Бу масалада Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ ва бошқалар айтган сўзлари ҳам шу маънода, айтадиларки: Баъзи инсонлар, бидъатга қўл уришлик, фақатгина сунний бир асосга, аҳли суннатнинг асосларидан бирон бир асосга хилоф қилгандагина бўлади деб ўйлашади. Тўғри, зоҳирига қараганда шундай. Бироқ яна бир нарса қолади. Киши аҳли суннатнинг асосларидан бўлмаган бир жузъий масалада хилоф қилиши мумкин, бироқ мана шу масала учун дўст тутиш ёки душман тутишни бошлади. Бундай ҳолатда аҳли бидъат сафига қўшилади ва суннатдан чиқади. Чунки у, унинг учун дўст ёки душман тутиш мумкин бўлмаган ўринда, мана шу жузъий масала учун дўст ёки душман тутди. Тушунарлими? Ҳа (шундай). Аллома, доктор Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий ҳафизаҳуллоҳ
http://elbukhari.com/questions/الضابط-في-خروج-الرجل-من-أهل-السنة-والجم/ Quote: |