Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 1 - Средняя оценка: 5
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Янги йил байрамини нишонлаш
11-22-2010, 09:44
Сообщение: #1
Янги йил байрамини нишонлаш
ИСЛОМ ДИНИДА ЯНГИ ЙИЛ КУТИШНИНГ ҲУКМИ

Маълумки, янги йил байрами аслида насронийларнинг «рождество» байрамидан келиб чиққан. Янги йил байрами ва «рождество» бир илдиз устидаги икки эгизак байрамдир. Бу байрамлар Исо алайҳиссаломнинг туғилган кунларини муқаддаслаштириш сабабли пайдо бўлган.
Мелодий йилнинг бошланиши насронийлар оламида Исо пайғамбарнинг туғилган кунларидан ҳисоб қилинади. Бу кун уларнинг наздида муқаддас саналиб, катта байрам сифатида тантаналар билан нишонланади ва бир неча кунлаб давом этади. Янги йил байрами дунё мамлакатларида 1 январ деб эътироф қилинган бўлса ҳам, насронийлар ўртасида Исонинг туғилган кунлари борасида бир хил фикр, келишув мавжуд эмас. Шунинг учун «рождество» байрамини нишонлаш декабр ва январ ойининг ҳар хил кунларидан бошланади.
Келиб чиқишига кўра насоролар шиори саналган янги йил байрамини нишонлаш айрим мусулмонлар ўртасида ҳам тарқалгани ва бу ҳолат Ислом дини талабларига мувофиқ келмаслиги сабабидан ушбу мақолани ўқувчилар эътиборларига ҳавола қилаябмиз. Токи, ҳар бир инсон ўзи қилаётган ишнинг асл моҳиятидан хабардор бўлсин ва ҳақ билан ботил ўртасини яхши ажратсин.
Сўзимизнинг аввалидан таъкидлаб ўтамизки, Ислом динида янги йил кутишнинг ҳукми қандай экани хусусида динга тўлиқ риоя қиладиган одамларнинг фикри бир хилдир. Улар бу ишни жоиз эмас, деб эътиқод қиладилар. Бу эътиқод ва қараш янгилик эмас. Чунки модомики, байрамларнинг келиб чикиши қадимий илдизларга эга экан, уларга бериладиган баҳолар ҳам қадимий асосларга таянади.
Ислом дини эътиқод, аҳлоқ, маданият, ибодат, қонунчилик борасида энг мукаммал таълимотдир. Унинг ўзга бирор-бир таълимотдан «ёрдам» олишга, ўзини бошқалар ҳисобига бойитишга ҳожати йўқ. Бинобарин, янги йил кутиш, уни байрам қилиш бу кун билан бир-бирини табриклаш мусулмонлар ҳаётига кейин келиб қўшилган одатлардир ва унинг Ислом динига, мусулмонларнинг урф-одатларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Шундай экан, биз Ислом динида мавжуд бўлмаган янги йил байрамига қандай муносабатда бўлишимиз керак? Бу ўринда кимнинг сўзи, кўрсатмаси ёки хоҳишига асосланиб фикр юритишимиз, амал қилишимиз лозим?
Аллоҳ Таоло айтади:
«Сўнг сизни бу ишдан бир шариат устида барқарор қилдик, бас унга эргашинг. Билмайдиган кимсаларнинг хоҳишларига эргашманг!» («Жосия» сураси, 18-оят).
Демак, мусулмонлар барча ишда Ислом дини шариати кўрсатмасига амал қиладилар. Ўзларининг дунёвий манфаатларидан келиб чиқиб фикр юритадиган инсонларнинг хоҳиш-истакларига эргашиб кетмайдилар.
Бу оятнинг тафсирида Ибн Таймийя ёзадилар: «Жоҳил кимсаларнинг жумласига у зотнинг шариатига хилоф йўл тутганларнинг барчаси киради. «Уларнинг хоҳишлари» дегани улар хоҳлайдиган нарсалар, жумладан мушрикларнинг очиқ кўриниб турган йўлларидир. Бу йўл уларнинг ботил динлари тақозо қиладиган ва ундан келиб чиқадиган нарсалардан иборат бўлади. Улар шу йўлни хоҳлайдилар. Шу йўлда улар билан келишиш улар хоҳлайдиган нарсага эргашишдир. Шу сабабли кофирлар ўзларининг баъзи ишларида мусулмонларнинг келишувга рози бўлганларини кўрсалар, қаттиқ хурсанд бўладилар ва бу мақсадга эришиш учун катта-катта нарсаларни бўлса ҳам сарф қилишга розидирлар» («Иқтизоус-сиротил мустақийм», 1/98).
«Агар сиз ўзингизга илм келгандан сўнг уларнинг хоҳишларига эргашадиган бўлсангиз, унда сиз албатта золимлардан бўлурсиз!» («Бақара» сураси, 145-оят).
Бу оятларга кўра, мусулмонларнинг Аллоҳ ва пайғамбар буюрмаган, ўзгалар томонидан жорий қилинган байрамларни нишонлашлари ўзгаларга эргашишларидир.
Қуйидаги оят эса мусулмон халқларни бошқа қавмларга ўхшаб қолишдан сақланишга буюради:
«Эй иймон келтирган инсонлар, «роино» деб айтманглар, «унзурно», деб айтинглар. Амрга қулоқ тутинглар. Кофирларга эса аччиқ азоб бордир» («Бақара» сураси, 104-оят).
Ибн Касир бу оятнинг тафсирида айтадилар: «Аллоҳ Таоло мўминларни ўз сўзларида ва ҳатти-ҳаракатларида кофирларга ўхшашдан ман қилди. Бунинг сабаби шуки, яҳудийлар таврия қилиб гапиришга уринишарди».
Цитата:«Таврия» - зоҳиридан оддий маънони билдирадиган, аслида бутунлай бошқа маънони ирода қилса бўладиган сўзлар билан гапириш.
Бу ерда «роино» деган сўз билан «унзурно», деган калима орасида кўп фарқ йўқ. Биринчиси «бизнинг ҳолимизга риоя қилгин», дегани бўлса, иккинчиси «бизнинг ҳолимизга қарагин», деганидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дин аҳкомларини тушунтирган пайтларида мусулмонлар баъзан «роино» деб айтар эдилар. Яъни, улар: «Бизнинг ҳолимизнинг риоясини қилинг, дин ҳукмларини осон қилиб тушунтиринг», деб айтишарди. Бироқ «роино» калимаси яҳудийларнинг тилида сўкиниш маъносини ҳам ифодалар эди. Яҳудийлар шундан фойдаланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхаралаш учун у кишининг олдиларида шу сўзни айтадиган бўлишди. Зоҳиридан бизнинг риоямизни қилинг десалар-да, аслида ичларида Пайғамбарни сўккан бўлардилар. Кейин ўзаро бир-бирлари билан хурсанд бўлиб гаплашишарди: «Уни аввал яширинча сўккан бўлсак, мана энди ошкора сўкаяпмиз», деб айтишарди. Бу ҳолат Аллоҳнинг ғазабини келтирди ва уларнинг айбларини фош этиб, оятлар нозил қилди. Жумладан, Аллоҳ Таоло мўминларни кофирларга ўхшаб қолишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида «роино» деган сўзни айтишдан қайтарди. Унинг ўрнига «унзурно», деб айтишни буюрди. Ҳолбуки, мусулмонлар «роино» деган сўзни яҳудийларга ўхшаб асло ёмон мақсад билан айтмас эдилар.
Ибн Касир оят тафсирида давом этиб, «Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», (Абу Довуд ривоятлари) деган ҳадисни келтирадилар ва бундай ёзадилар: «Бу ҳадис кофирларнинг сўзларида, ишларида, либосларида, байрамларида, ибодатларида ва бизнинг шариатимизга киритилмаган, биз қабул қилмаган бошқа барча ишларида уларга ўхшаб қолишдан қаттиқ таъқиққа далолат қилади».
Демак, мусулмон одам ўз Исломига, эътиқодига содиқ бўлиши, ўз дини ва хулқи билан бошқалардан ажралиб туриши, ўзгаларга ўхшаб қолмаслиги керак. Зеро, аҳамият бериб қаралса, бошқа диндагилар ҳам ўз ҳатти-ҳаракатларида бошқаларга, жумладан мусулмонларга ўхшаб қолмасликка интилаётганларини, ўзларини кўрсатишга уринишларини сезиш қийин эмас. Шундай экан, нима учун мусулмонлар ўзликларини сақлашга интилмаслиги керак?!
«Фурқон» сурасида Раҳмоннинг севимли бандалари сифатлари саналган ерда Аллоҳ Таоло айтади:
«Улар ёлғон, ботил ишлар устида ҳозир бўлмайдилар. Агар беҳуда ишлар олдидан ўтиб қолсалар, олийжаноблик билан юз ўгириб кетадилар» (72-оят). Бу ердаги «ёлғон, ботил ишлар», дея ифодаланган маъно оятда «зур» калимаси билан келтирилган. Ибн Касир тафсирида «зур» калимасини ширк, бутларга сиғиниш, ёлғон сўз, куфр, беҳуда ва ботил ишлар, мусиқа каби маънолар билан шарҳ қилинади. Шу билан бир қаторда муаллиф Абул-олия, Товус, Ибн Сийрин, Заҳҳоқ, Рабий ибн Анасдан ривоят қилиб айтадиларки, бу олимларнинг сўзларига қараганда «зур» калимасидан мурод мушрикларнинг байрамларидир. Демак, бу оятдан Аллоҳнинг севимли бандалари номусулмонларнинг байрамларига ҳозир бўлмайдилар, деган маъно ҳам чиқади.
Ҳанафий мазҳабининг машҳур уламоларидан аллома Мулло Али Қори раҳимаҳуллоҳ «Фиқҳул-акбар» китобига битган шарҳларида «Диндан чиқарадиган лафзлар ва ҳаракатлар» бобида ёзадилар: ««Ал-Хулоса»да келадики, кимки наврўз кунида мажусийга тухум ҳадя қилса, кофир бўлади. Чунки бу иш мушрикнинг куфри ва бузғунчилигига ёрдам беришдир ёки ҳадя қилиш билан уларга ўзини ўхшатишдир. Бундан наврўз куни мусулмонга бирор нарса ҳадя қилса кофир бўлмайди, деган хулоса келиб чиқади. Аммо бунда ҳам мулоҳаза бор. Чунки ўхшашлик мавжуддир. Бироқ, бу иш қасддан эмас, тасодифан наврўз кунига тўғри келиб қолса, зарари йўқ» (499-бет). «Кимки наврўз куни кофирлар (байрам учун) йиғиладиган ерга чиқса, кофир бўлади. Чунки бу куфрни эълон қилишдир» (500-бет).
Бу сўзлардан хулоса шуки, янги йил байрами ҳам мусулмонларнинг байрамлари эмас экан. Аксинча, у Аллоҳнинг ўғли бор, дея ширк эътиқодда бўлган насоролар байрами экан. Бинобарин, уни нишонлаш, унда иштирок этиш мусулмонлар учун ножоиздир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ янги йил байрами билан табриклаш ва бу байрамда иштирок этишнинг ҳукми ҳақида сўралган эдилар. У киши бу саволга жавоб бериб, жумладан шундай деганлар:
«Кофирларни янги йил байрами билан ёки бошқа диний байрамлари билан табриклаш ихтилофсиз ҳаромдир. Ибнул-Қаййим раҳимаҳуллоҳ «Аҳкому аҳлиз-зимма» китобларида зикр қиладиларки: «Кофирликка хос бўлган шиорларни табриклаш ихтилофсиз ҳаромдир. Масалан, уларнинг байрамлари, рўзалари билан табриклаб, «сизга байрам муборак», деб айтиш ёки бошқа бир кўринишда табриклаш - агар ўша сўзни айтувчи одам кофирликдан қутулиб қолса ҳам - ҳаром ишлардандир. Бу ўша кофирнинг хочга сажда қилишини табриклаш билан баробардир».
Агар улар ўз байрамлари билан бизни табрикласалар, биз уларга жавоб бермаймиз. Чунки бу бизнинг байрамимиз эмас. Чунки булар Аллоҳ рози бўлмайдиган байрамлардир. Чунки бу байрамлар ё уларнинг динида ўйлаб топилган бидъат байрамлар ёки асли бўлса ҳам, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқали барча халойиққа юборган Ислом дини билан мансух бўлган байрамлардир…
Мусулмон киши шундай байрам муносабати билан уларнинг таклифларини қабул қилиши ҳаромдир. Чунки бу уларни табриклашдан кўра қаттиқроқ иш ва улар билан шу байрамда иштирок қилишдир. Шунингдек, бу муносабат билан йиғинлар ўтказиб, ўзини кофирларга ўхшатиш, ҳадялар алмашиш, ширинликлар тарқатиш, таомлар тайёрлаш, ишдан таътил бериш ва бошқа тадбирлар мусулмонлар учун ҳаром бўлади...»
(Ибн Усаймин, 1411ҳ/5/25).
«Янги йилни нишонлаш ва жаҳаннам эгаларига ўхшаб қолиш» китобининг муаллифи Абдуллоҳ бин Абдулҳамид ал-Асарий ёзадилар:
«Мусулмон биродарим, Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам ҳақ йўлга бошласин. Юқорида айтилганларнинг барчасидан маълум бўлдики, бирор-бир ҳолатда кофирларни табриклаш ёки улар билан қутлов ва байрам номалари алмашиниш мумкин эмас… Кофирлар Марям Исо алайҳиссаломни дарахт тагида туққан, деб эътиқод қиладилар ва бу дарахтни ўзларига диний рамз қилиб олганлар. Уларнинг куфрлари, залолатлари ва диний шиорларини барпо қилишда ёрдам берадиган бирон нарсани уларга сотиш мумкин эмас. Афсуски баъзи мусулмонларни кўрамиз, кофирлар билан муомалада бепарволик қиладилар. Улар билан бўладиган олди-сотди ишларида жуда аҳамиятсиз бўладилар. Қарасангиз, улар ботил муносабатларга хослаб чиқарилган нарсаларни харид қиладилар, сотадилар. Масалан, арча дарахти, гуллар, атирлар ёки табрик ва қорбобо сурати туширилган қоғозлар, шу кунга бағишлаб чиқарилган кийимлар, ҳадялар билан савдо қиладилар. Бу нарсалар кофирларнинг ботил шиорларидандир».
«Мусулмонларнинг кофирларга улар байрамларида фойдаланадиган нарсаларни: овқат, либос, райхон ва шу каби ашёларни сотишлари ёки ҳадя қилишларида уларнинг ҳаром қилинган байрамларини ўтказишга бир нав ёрдам бериш бор. Бу ердаги ҳукм ароқ ишлаб чиқариш учун кофирларга узум ёки шарбат сотиш мумкин эмас, деган қоидага асосланади. Шунга ўхшаб мусулмонга қарши уруш қилишини била туриб, уларга қурол сотиш ҳам мумкин эмас»
(Ибн Таймийя, «Иқтизоус-сиротил мустақийм», 2/15).
Мусулмон киши ўзининг муқаддас шиорларини, Ислом буюрган байрамларини ҳурмат қилиши ва улуғлаши лозим. Афсуски, миллионлаб мусулмонлар яшайдиган бизнинг юртимизда Исломий байрамлар номусулмонларнинг байрамларидан кўра анча эътиборсиз ўтказилади. Мусулмонлар янги йил, наврўз каби байрамларни ниҳоятда катта тантаналар ва исрофгарчиликлар билан ўтказганлари ҳолда, Рамазон ва Қурбон ҳайитларига аҳамиятсиз бўладилар. Бу кунларни фақат дам олиш кунлари каби ўтказишдан нарига ўтмайдилар. Шундай бўлса-да, биз мусулмонлар ўзимизнинг динимизга ўзимиз амал қилишимиз керак. Фарзандларимизнинг ўзгалар томонидан кўтар-кўтар қилинган кунларни байрам қилишига, шу сабабли фисқу фужур ва аҳлоқсизлик ишларига аралашиб қолишига йўл қўйиб беришимиз мумкин эмас. Янги йил кутиш кечаси ва ҳоказо ношаръий ишлар сабабидан содир бўладиган жиноятлар, бузуқликлар жамиятга, динга қанчалар зарар келтиришини биз мусулмонлар яхши англашимиз ва ўзимизни, оиламизни, фарзандларимизни бундан сақлашимиз лозим.
Аллоҳ таолодан бизга ҳаром қилган нарсалардан сақлаши, ҳалоли билан ҳаромидан, тоати билан осийлигидан паноҳ бериши ҳамда Ўз фазли билан бошқалардан кифоя қилишини сўраймиз.


[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
11-22-2010, 09:45
Сообщение: #2
RE: Янги йил байрамини нишонлаш

Кофирлар байрамини нишонлаш

Савол: Айрим мусулмонлар «Оналар байрами» ва «Янги йил байрами» каби ғайри муслимларнинг Аллоҳ бирон ҳужжат нозил қилмаган байрамини нишонлайдилар. Шу байрамлар муносабати билан тўпланишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Мазкур байрамларнинг барчаси бидъат байрамлар бўлиб, улар муносабати билан тўпланиш ва уларни нишонлаш жоиз эмас. Чунки Ислом динида иккита: Рўза ва Қурбон ҳайитидан бошқа байрам йўқ. Шунга кўра Аллоҳ таоло бу мавзудаги ҳақиқат билан онгини мунаввар қилган инсон, ушбу бидъат байрамлар учун тантаналар қилаётган одамга уларнинг бидъат эканини мулойимлик билан, атрофлича тушунтирсин. Агар у бу бидаъатдан воз кечса яхши, акс тақдирда уни қилиш билан гуноҳкор бўлади.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 16419 – 1.

[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
04-05-2011, 21:03
Сообщение: #3
Question Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми
Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми

Савол: Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми нима?
Жавоб: Кофирларни рождество ёки бошқа байрамлар билан қутлашнинг ҳаромлигига аксар уламо иттифоқ қилганлар. Ибн ал-Қоййим ўзининг «Аҳкам Аҳл Аз-Зимма» китобларида қуйидаги гапларни келтирадилар: «Кофирларни уларнинг байрамларида қутлаш барча олимларнинг назарида ҳаромдир, ҳамда уларга «Байрамингиз билан табриклайман» ёки «Байрамларни яхши ўтказинг» ва шу каби сўзларни айтиш ҳам ҳаром. Буни айтган (мусулмон) куфрдан қутулса-да, ҳаромдан қутула олмайди. Бу ҳудди бировни хоч (крест)га сажда қилганида қутлашдек, балки ундан ҳам ёмонроқ ишдир. Бировни ароқ ичгани учун ёки одам ўлдиргани учун, зино қилгани учун ва ҳоказолар учун қутлаш қанчалик катта гуноҳ бўлса, бу байрамлар билан қутлаш ҳам ҳудди шу кабидир. Ўз динини ҳурмат қилмайдиган инсонлар кўпинча мана шу хатога йўл қўядилар, улар қилаётган ишининг қанчалик улкан гуноҳ эканлигини англамайдилар. Бошқаларни Аллоҳга осий бўлгани учун ёки бидъат ва куфр амали қилгани учун табриклаган инсон Аллоҳнинг ғазабига мубтало бўлади» (1/205, 206).
Демак кофирларни бу байрамлар билан қутлаш ҳаром экан, бу билан биз уларнинг байрамлари ва уларнинг тутган йўли тўғри эканлигини тасдиқлаган бўламиз. Дилида бу байрамлар нотўғри ва залолат эканлигини била туриб ҳам шундай қилиш мумкин эмас.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади:
«Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас албатта Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр қилсангизлар (ва иймон келтирсангизлар), У зот сизлар учун (фақат шукр қилиб, иймон келтиришларингизгагина) рози бўлур» (Зумар: 7).
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
Демак уларни бу кунларда қутлаш ҳаром экан, улар ким бўлишидан қатъий назар, ҳамксабингизми, қўшнингизми ва ҳоказо.
Агар улар сизни бу кунларда қутлашса уларга жавоб берманг, сабаби бу мусулмонларнинг байрами эмас ва Аллоҳ бу байрамларни қабул қилмаган. Аслида ўша байрамлар уларнинг динидаги бидъат амаллардир. Агар улар тўғри бўлган тақдирда ҳам Аллоҳ томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали одамзотга туширилган Ислом келиши билан бекор қилингандир. Аллоҳ таоло айтади:
«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имон: 85).
Шунингдек бу кунларда кофирлар томонидан ўтказиладиган маросимларда қатнашиш ҳам ҳаромдир, аслида бу уларни табриклагандан ҳам кўра улканроқ гуноҳдир.
Бу байрамларда кофирларга тақлид қилиб дастурхонлар ёзиш, бир-бирига совға улашиш, ширинликлар ва таомлар тарқатиш ёки бу кунларни дам олиш куни қилиб белгилаш эса мутлақ ҳаром бўлган амаллардандир. Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки бировга тақлид қилса, ўзи ҳам ўшалардан бўлибди» (Абу Довуд ривояти). Шайхулислом Ибн Таймия ушбу гапларни айтган эканлар: «Кофирларга уларнинг байрам кунлари тақлид қилиш билан инсон уларнинг ботил эътиқоди ва куфр амаллари унга ҳам ёқишини кўрсатади ва кофирларга мусулмонларни йўлдан уришда, адаштиришда, ҳамда уларни камситишига имконият очиб беради».


[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
11-30-2012, 22:22
Сообщение: #4
yangi yilni nishonlashni joiz deyuchi imomlarni hukmi
Assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokaatuh

ba'zi bir yangi yilni nishonlashni joiz deyuchi imomlarni hukmi nima? ularni da'volari ashariylashib ulgurgan jamiu'l azhar imomlari yangi yilni nishonlashni joiz diyishgan, demak nishonlayveramiz, kim yangi yilni nishonlashni joizmas desa u fitnachi, dib omma mu'minlarga o'zini safsatalarini singdiradigan masjid imomlarini hukmi nima? unday odamni ortida namoz o'qilaveradimi yoki o'qilmiydimi? xatto ba'zi o'lkalarda birorta masjid imomi qolmaydiki, ularning hammasi yangi yilni nishonlashlikni joiz, deyishadi, joyi kelsa bunga da'vat ham qilishadi. haqni botil bilan aralashtirib, eski yildigi gunohlarni yengi yilda qilmaylik, deb qur'on, hadis va asarladan hujjat olib kelishadi...
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
12-16-2012, 14:06
Сообщение: #5
RE: Янги йилни қутлаш
Мусулмонларнинг насронийлар билан янги йилда иштирок этишлари ҳукми

Савол: “Шуни кўриш мумкинки, айрим мусулмонлар янги йилда ёки -ўзлари номлаганларидек- Крисмасда насронийлар билан иштирок этяптилар. (Савол йўлловчи) йўлланма беришингиздан умидвор”.

Жавоб: “На мусулмон ва на муслимага насроний ёки яҳудий ёҳуд кофирлардан иборат бошқалар билан уларнинг байрамларида иштирок этишлиги жоиз бўлмайди. Балки ушбуни тарк этишлик вожиб бўлади. Чунки ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, улардандир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни уларга ўзимизни ўхшатишимиз ва уларнинг хулқи билан хулқланишимиздан огоҳлантирдилар. Мўмин ва мўминага ушбудан ҳазир бўлишлиги ва ушбу байрамларни ташкиллаштиришликда бирор нарса билан ёрдам бермаслиги вожиб бўлади. Чунки у Аллоҳнинг шариатига зид байрамлар бўлиб, уни Аллоҳнинг душманлари нишонлайди. Бас, уларда иштирок этиш, (байрам) иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш, уларга бирор нарса билан ёрдам кўрсатиш жоиз эмас. На чой, на қаҳва, на идишлар каби нарсалардан иборат бирор нарса ва шунга ўхшашлар билан (ёрдам кўрсатиш жоиз эмас). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида/2). Кофирлар билан уларнинг байрамларида иштирок этишлик гуноҳ ва тажовуз йўлида ҳамкорлик қилишликдан бир турдир. Демак, ҳар бир мусулмон ва муслимага ушбуни тарк этишлик вожибдир. Оқил кишига одамлар қилаётган ишга алданиб қолишлиги ярамайди. Балки шариатга, ислом ва у олиб келган йўлга назар ташлашлиги, Аллоҳ ва Росулининг буйруғига бўйинсунишлиги, одамларнинг ишларига қарамаслиги вожиб бўлади. Чунки аксар одамлар Аллоҳ жорий қилган нарсага аҳамият бермайдилар. Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Буюк Китобида айтганидек: “Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар”. (Анъом/116). Субҳанаҳу шундай деди: “Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар”. (Юсуф/103). Шариатга зид урф-одатларга амал қилишлик жоиз эмас, гарчи одамлар уни қилсалар ҳам. Мўмин киши ўз амал ва сўзларини ҳамда одамларнинг иш ва сўзларини Китоб ва суннат (тарозиси)да тортиб кўради. Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига ёки у иккисининг бирига мувофиқ келгани қабул қилинади, гарчи одамлар уни тарк этсаларда. У иккисига ёки бирига зид келгани рад этилади, гарчи одамлар уни бажарсаларда. Аллоҳ таоло барчани тавфиқ ва ҳидоят билан ризқлантирсин. Жазакумуллоҳу хойрон”
.

Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/20019
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
12-17-2012, 21:23
Сообщение: #6
RE: Янги йилни қутлаш



(12-16-2012 14:06)mutaallim писал(а):  
Мусулмонларнинг насронийлар билан янги йилда иштирок этишлари ҳукми

Савол: “Шуни кўриш мумкинки, айрим мусулмонлар янги йилда ёки -ўзлари номлаганларидек- Крисмасда насронийлар билан иштирок этяптилар. (Савол йўлловчи) йўлланма беришингиздан умидвор”.

Жавоб: “На мусулмон ва на муслимага насроний ёки яҳудий ёҳуд кофирлардан иборат бошқалар билан уларнинг байрамларида иштирок этишлиги жоиз бўлмайди. Балки ушбуни тарк этишлик вожиб бўлади. Чунки ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, улардандир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни уларга ўзимизни ўхшатишимиз ва уларнинг хулқи билан хулқланишимиздан огоҳлантирдилар. Мўмин ва мўминага ушбудан ҳазир бўлишлиги ва ушбу байрамларни ташкиллаштиришликда бирор нарса билан ёрдам бермаслиги вожиб бўлади. Чунки у Аллоҳнинг шариатига зид байрамлар бўлиб, уни Аллоҳнинг душманлари нишонлайди. Бас, уларда иштирок этиш, (байрам) иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш, уларга бирор нарса билан ёрдам кўрсатиш жоиз эмас. На чой, на қаҳва, на идишлар каби нарсалардан иборат бирор нарса ва шунга ўхшашлар билан (ёрдам кўрсатиш жоиз эмас). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида/2). Кофирлар билан уларнинг байрамларида иштирок этишлик гуноҳ ва тажовуз йўлида ҳамкорлик қилишликдан бир турдир. Демак, ҳар бир мусулмон ва муслимага ушбуни тарк этишлик вожибдир. Оқил кишига одамлар қилаётган ишга алданиб қолишлиги ярамайди. Балки шариатга, ислом ва у олиб келган йўлга назар ташлашлиги, Аллоҳ ва Росулининг буйруғига бўйинсунишлиги, одамларнинг ишларига қарамаслиги вожиб бўлади. Чунки аксар одамлар Аллоҳ жорий қилган нарсага аҳамият бермайдилар. Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Буюк Китобида айтганидек: “Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар”. (Анъом/116). Субҳанаҳу шундай деди: “Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар”. (Юсуф/103). Шариатга зид урф-одатларга амал қилишлик жоиз эмас, гарчи одамлар уни қилсалар ҳам. Мўмин киши ўз амал ва сўзларини ҳамда одамларнинг иш ва сўзларини Китоб ва суннат (тарозиси)да тортиб кўради. Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига ёки у иккисининг бирига мувофиқ келгани қабул қилинади, гарчи одамлар уни тарк этсаларда. У иккисига ёки бирига зид келгани рад этилади, гарчи одамлар уни бажарсаларда. Аллоҳ таоло барчани тавфиқ ва ҳидоят билан ризқлантирсин. Жазакумуллоҳу хойрон”.

Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/20019

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
12-23-2012, 22:19
Сообщение: #7
RE: yangi yilni nishonlashni joiz deyuchi imomlarni hukmi
(11-30-2012 22:22)muhammad писал(а):  Assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokaatuh
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(11-30-2012 22:22)muhammad писал(а):  ba'zi bir yangi yilni nishonlashni joiz deyuchi imomlarni hukmi nima? ularni da'volari ashariylashib ulgurgan jamiu'l azhar imomlari yangi yilni nishonlashni joiz diyishgan, demak nishonlayveramiz, kim yangi yilni nishonlashni joizmas desa u fitnachi, dib omma mu'minlarga o'zini safsatalarini singdiradigan masjid imomlarini hukmi nima? unday odamni ortida namoz o'qilaveradimi yoki o'qilmiydimi? xatto ba'zi o'lkalarda birorta masjid imomi qolmaydiki, ularning hammasi yangi yilni nishonlashlikni joiz, deyishadi, joyi kelsa bunga da'vat ham qilishadi. haqni botil bilan aralashtirib, eski yildigi gunohlarni yengi yilda qilmaylik, deb qur'on, hadis va asarladan hujjat olib kelishadi...
Янги йилни нишонлашлик ҳаром эканига юқорида етарлича маълумотлар келтирилди алҳамдулиллаҳ.
Энди ушбу байрамни нишонлашлик жоиз деган имомни ортида намоз ўқишлик масаласига келсак, аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра имом эътиқоди куфр даражасида бўлмас экан, унинг қилган фисқ ва бидъатидан қатъий назар унга иқтидо қилишлик жоиз бўлади. Бу ҳақида кенгроқ маълумот олишлик учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
12-29-2018, 02:57
Сообщение: #8
RE: Янги йил байрамини нишонлаш
Мусулмон бўла туриб наҳот янги йилни нишонласак?!

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ




Сўнг, бундан ҳам ёмонроғи, баъзи мусулмонлар янги йилни нишонлайди, ҳамда уни улуғлайди, қадрлайди. У эса насронийлар диний муносабатига боғлиқ. У қайси? Нима? Масиҳ Исо ибн Марям алайҳиссолату вассалом туғилган кунидир. Шундай қилиб, янги йил арафасини нишонлаш, ҳа, Масиҳ туғилган куни муносабатини (нишонлашда насронийлар) диний шиорларига шодланиш бор ва куфрий шиорларга шодланиш бор. Агар ким бундан шодланса, ўша куфрдан саломат бўлса-да, Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Аҳком аҳли зимма» (1/441) китобида айтганидек, бу маст қилувчи ичимлик ичиш ва хочга сиғинишга шодланишдан кўра баттарроқдир. Масала хатарли, эй биродарлар! Инсонга янги йилни нишонлаши ҳаром бўлади, агарда у мусулмон бўлса. Шунингдек уларни ушбу байрам билан табриклаши ҳаром, агарда у мусулмон бўлса. Шунингдек уни табриклашса, унга ушбу табрикка жавоб қайтариши ҳаром бўлади, агарда мусулмон бўлса. Субҳаналлоҳ! Уларнинг диний шиорлари дея эътибор қилинган байрам билан уларни табриклашимиз керакми?! Бу куфрга рози бўлишдан бошқа нарса эмасми?!
Лекин уларни табрикловчиларнинг кўпчилиги уларнинг дини ёки шиорларини улуғлашни мақсад қилмайди. Улар бундан нимани мақсад қилишади? Улар хуш муомала бўлишни мақсад қилишади. Бу эса хато! Биров айтсаки: Мен уларга нисбатан хуш муомаламан, чунки улар менга нисбатан хушмуомала бўладилар ва мени Ийдул Фитр ҳамда ийдул Адҳа билан табриклайдилар. Айтамизки: Алҳамдулиллаҳ. Агар улар сени Ийдул Фитр ҳамда Ийдул Адҳа билан табрикласа, демак улар сени Аллоҳ бандаларига келтирган шаръий байрам билан табриклабди. Ийдул Фитр ҳамда Ийдул Адҳа уларнинг байрамлари бўлиши фарз қилинган, чунки улар Исломни қабул қилишлари вожибдир. Лекин агар сен уларни янги йил билан табрикласанг, унда сен уларни Аллоҳ байрам қилмаган байрам билан табриклаган бўласан.
Шундай қилиб, ушбу янги йил байрами на тарихда асли бор, на шариатда асли бор. Исо ибн Марям уларга ушбу байрамни қоим қилишни буюрмаган. У ёки Масиҳ шариатига бидъат ва залолат бўлиб киритилган, ёки у Исо ибн Марям шариатида машруъ бўлган, бироқ кейин Ислом шариати билан бекор бўлган. Нима бўлган тақдирда ҳам унинг асли йўқ. Чунки агар биз бу насронийлар бидъатидан ва уларнинг шариатидан эмас деб айтсак, унда бу залолат бўлади. Агар биз буни уларнинг шариатидан десак, унда у мансух (бекор) бўлган. Аллоҳга мансух шариат асосида ибодат қилиш эса залолат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу залолат. Агарда у залолат бўлса, қандай қилиб мен мусулмон бўла туриб уларни бу билан табриклай?! Жавоб берганимиздек, улар бизни бизнинг байрам билан табриклаши, биз эса уларни уларнинг байрами билан табрикламаслигимиз сабаби, чунки бизнинг байрамлар Аллоҳ азза ва жалла амри билан шаръий бўлган, уларники эса шаръий эмас. Чунки у улар шариатида тўқиб чиқарилган, ёки шариатимиз билат мансух бўлган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг асоси йўқ.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 


Похожие темы
Тема: Автор Ответов: Просмотров: Посл. сообщение
  Исро ва Меърож кечасини нишонлаш Admin 2 7,545 04-13-2018 17:54
Посл. сообщение: Муҳсин
  Севишганлар (Валентин) кунини нишонлаш Admin 9 18,102 02-22-2017 12:34
Посл. сообщение: Муслим
  Туғилган кунни нишонлаш Abdulloh Salafiy 0 3,583 02-18-2013 12:17
Посл. сообщение: Abdulloh Salafiy
  Ҳижрий янги йилни нишонлаш Муслим 0 4,222 11-15-2012 18:41
Посл. сообщение: Муслим
  Шаъбон ойи ўртасини нишонлаш ва турли ибодатлар билан хослаш Admin 5 12,422 07-16-2011 13:15
Посл. сообщение: Admin



Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS