السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
Аввало, бирон кишининг номидан намоз ўқилмайди. Яъни биров бировнинг номидан намоз ўқимайди. Чунки намоз бадан ибодати бўлиб, на тирик ва на ўлик номидан бирон ўқимайди.
Маййитга ўлимидан кейин етиб борадиган амаллар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одам вафот этса учта амали: жорий садақа ёки фойдаланиладиган илм ёхуд дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан бошқа барча амаллари тўхтайди» – деганлар
(Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 3/1255).
Бу ишлар(нинг савоби) маййитга етиб боради. Агар маййит ўлимидан илгари эзгулик йўлида бирон вақф қилган ва унинг ўлимидан кейин вақфи давом этаётган бўлса, шу вақф тургани мобайнида савоби маййитга етиб бораверади. Шунингдек, одам фойдали шаръий билимлардан биронтасини ўргатиб қўйган бўлса ва ўқувчилар бу билимни одамларга етказишаётган бўлишса, унинг одам ўлиб кетганидан кейин ҳам савоби етаверади. Чунки у фойдали нарсани ўргатгандир. Бундан ташқари одамлар фойдаланадиган асарлар ёзган бўлса, бу ҳам фойдали илм ҳисобланиб, бу асарлардан одамлар фойдаланишган муддат давомида савоби маййитга етиб бораверади.
Шунингдек, бирон фойдали китобни нашр қилдириб, уни мусулмонларга вақф қилдирган бўлса ёки Қуръон Каримни бостириб вақф қилдирган бўлса, буларнинг барчаси инсонга ўлимидан кейин фойда берадиган илм ҳисобланади ва қилган меҳнатларининг Аллоҳ даргоҳидаги ажру савоблари етиб тураверади.
Маййитга ўлимидан кейин хайрли дуолар қиладиган ўғил–қизларининг дуолари Аллоҳ тарафидан ижобат қилинса, буларнинг ажру савоблари ҳам етиб боради.
Маййит номидан садақа қилиш ҳам шунга менгзайди. Чунки маййит номидан садақа қилишнинг савоби етиб бориши ва унга фойда бериши, (осорларда) нақл қилинган. Айрим илм аҳллари: Мусулмон қилган ва савобини бағишлаган ҳар қандай ибодатнинг савоби тириклар ёки маййитларга етиб бораверади, деганлар.
Шунингдек, ҳажнинг ҳам маййитга фойдаси борлиги ҳақида далиллар бор. Шу билан унинг зиммасидаги фарз соқит бўлса, нафл ҳаж бўлса фойда бераверади. Ҳаж, садақа, дуо ва вақфларнинг барчасининг савоблари, одамга ўлимидан кейин етиб бораверади
(Шайх Солиҳ Фавзон ал–Фавзон: «ал–Мунтақо мин фатаавал Фавзаан», 2 жузъ, Фатво № 143).
Иккинчидан, ниятни намозда ёки таҳоратда ёхуд бошқа ибодатларда товуш чиқариб ёки пичирлаб талаффуз қилиш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни на сўзлари ва на ҳаракатлари билан машруъ қилдилар. Зеро нийятнинг жойи тил эмас, қалбдир. Сиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, фарз ёки нафл намозларингизни «Аллоҳу акбар!» жумласи билан, таҳоратингизни эса бисмиллоҳни айтиш билан, қалбингизда ўзингиз киришаётган ибодатни қасд қилиб бошланг
(Фатава Лажна ад-Даима, Фатво № 1507-4).
Бу ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
Намоз учун қилинаётган ниятни талаффуз қилиш ҳақида
Место намерения в сердце