Admin   05-03-2013, 11:21 AM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu alaikum birodarlar , bizni shaharda bir imom hutbasida musulmon haydovchi sarlovha bilan suhbat yuritdi nauzubillah men u kishini tanqidlamoqchi emasman balki haqni bilmoqchiman chunki haq shahslarga bogl;anilmidi ishtiboh shuki qisqa aytganda yol qoyda yani remen svetofor moshina ni sozligi yuvilgan bolishligi va hokazo barchasini vojib darajaga chiqardi hattoki moshina yol da yok bolsa ham kizilda tohtashlikni vojib qildi aks holda kattik gunohkor boladiva birovni haqqini egan boladi deydi hullas kop suzlarni olib bordi bu masalada ahli sunna ulamolar nima deyishadi?jazakallohu hoyron
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1473
mutaallim   05-05-2013, 08:50 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Автоулов ҳаракатланиши ортидан йўл қоидалари ва шунга ўхшaшларни бузишлик сабаб юз берадиган жарима

Бош ҳукмдорга Аллоҳ таолонинг Китоби, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ва тўғри йўлдаги халифаларнинг -розияллоҳу анҳум- йўлига маҳкам боғланган ҳолатда халқига самимий, раъиятини муҳофаза қилиш ҳамда уларга фойдали бўлган нарсаларни рўёбга чиқариш ва улардан зарарни даф қилишликка саъй-ҳаракат қилиш вожиб бўлган ишлардандир. Халққа унга (ҳукмдорга) самимий ёндашишлари, давлат ишларида унга кўмак бериш, унинг (давлатнинг) мавжуд эканини сақлаш, унга (ҳукмдорга) яхши ишда бўйинсуниш вожиб бўлади. Шунга кўра ҳукмдор ўз ижтиҳоди билан одамларнинг ишлари, ўзаро мубоҳ муомалотлари ва буйруқ ёки қайтариқ тарзида шаръий ҳужжат мавжуд бўлмаган, балки шариат уларнинг ихтиёрига топширган ҳаёт юмушларида фойдани рўёбга чиқариш ва улардан тартибсизлик зарарини даф қилиш нуқтаи назаридан икки томоннинг бирини уларга мажбурият қилиб юклашликни тўғри деб билса, уларга (халққа) унга бўйинсунишлари вожиб бўлади. Ҳамда бу борада унга итоатсизлик қилган кимса тажовуз қилувчи-(жиноятчи) деб эътибор қилинади.
Ана шулардан (бири): Вазирлик, соҳалар, муссаса ва мактабларда иш вақти ва ўрнини чеклаб бериш, фан лойиҳа ва дастурлари ҳамда таълим жадвалларини тузиб бериш ва шунга ўхшашлар билан ишни тартибга солишлик. Бу ишни бир ўлчов-(меъёрга) солади ва ундан энг мукаммал кўринишда фойдаланишликда кўмак беради. Агар буни у ёки унинг ноиби қилса, унга итоат қилишлик вожиб бўлади. Ҳамда унга итоатсизлик қилган ва тўғри деб билган нарсасида унга қарши чиққан кимсанинг қаршилигига жазо берган ҳолатда унинг таъзирини бериб қўйишга ҳаққи бор.
Шулардан (бири): Қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўлларида юришлик чизиғини тартибга солиш. Автоулов, кема, тикучар ва шунга ўхшашларнинг бошқарувчи-(ҳайдовчи)ларига чекланган чизиқлар, маълум миқдордаги тезлик, вақти белгиланган учрашувлар, бошқарув-(ҳайдовчилик)да уларга изн берилганини исбот қиладиган ва унга яроқли эканликларига далолат қиладиган гувоҳномаларни олишлари мажбуриятини юклашлик. Транспорт воситалари ҳамда алоқа ҳайдовчиларига тинчлик, қон (тўкилмаслиги) ва бошқа фойдаларга риоя қилиш ҳамда тартибсизлик, чигаллик ва улардан келиб чиқадиган фалокат, хатар ва кўплаб фойдалар қўлдан кетишини тўсиш нуқтаи назаридан улар учун белгилаб берилган нарсаларга амал қилишлари вожиб бўлади. Кимда-ким бу борада қарши чиқса тажовуз қилганлардан бўлади. Ҳукмдор ёки унинг ноиби тинчлик, фойда ва ҳотиржамликни сақлайдиган ҳамда уни жиловлаб қўядиган ҳибсга олиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини тортиб олиш ва баъзи уламоларнинг қавлига биноан молиявий жаримага тортиш, ҳайдовчиликдан уни маҳрум қилиш ва шунга ўхшашлардан иборат нарсалар билан унинг таъзирини бериб қўйишга ҳаққи бор. Қоидани бузган ҳолатда бошқасига жиноят қилган кимса ушбу тадқиқотнинг биринчи ва иккинчи мавзу масалаларида баён қилинганидек жон ва молга етказган (талофат)и товонини тўлайди.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
(5/515)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Қўмита раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Ғудайён
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetai...PageID=607
Савол: Асосий (бош) ёки асосий бўлмаган кўчага қарши (юриш) ҳукми нима? Чорраҳани кесиб ўтишлик ҳукми нима? Бизни хабардор қилсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Йўл қоидаларини бузишлик жоиз эмас. Чунки бу низом мусулмонларнинг фойдаси учун қўйилган. Ва бу ҳукмдорга итоатсизлик қилишдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ яхши ишда уларга бўйинсунишликка амр қилди. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”. (Нисо: 59).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво № 14087-2 (23/446)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: http://www.alifta.net/Search/ResultDetai...yWordFound
abu mus'ab   05-14-2013, 12:53 PM
#3
Assalamu alaykum! Asl yo'l harakati qoidalarini tuzishdan maqsad bu insonlar hayotini engillashtirish to'g'rimi !? bu qoidalarning illati insonlarga foydali bo'lishi va insonlarga zarar yetkazmaslik! savolim shundan iboratki: man qoidani buzishligim bilan insonlaga, haydovchilaga zarar yetkazmasam unda man gunohkor bo'lamanmi? yana bitta savol : qoidala noto'g'ri tuzilgan bo'sa misol u-n: bizani yurtlada to'xtashni ta'qiqlovchi belgila deyarli shaharning ko'p joyiga o'rnatilgan u qoidani buzmaslik u-n bir joyga (do'konga) kirish u-n mashinamni 1 km yoki undan uzoroga qo'yib kelishim kere yana bitta misol piyodala o'tish joylarini orasidagi masofa ba'zida 1-2 km gacha cho'ziladi shundo to'riga o'tish u-n man aylanib kelishim keremi ? Agar toqatim ko'tarmasa shundayam gunohkor bo'lamanmi?

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
abu mus'ab   05-14-2013, 03:47 PM
#4
Assalamu alaykum!Manda savolim boriydi shu masalada.1-savol: Yo'l harakati qoidalarini ishlab chiqishning asosiy maqsadi insonla ko'chada uchriydigan holatlada foydani ko'paytirish va zararni kamaytirish! uni illati insonlaga foyda bo'sin va zarar ketsin dib ishlab chiqilgan ekan man shu illatni buzmagan holda insonlaga foydayam zararam bermasdan qoidani buzishligimda biror ishkol bormi? agar baribir gunoh bo'ladi dib osek unda 2-savol: Qonunlani insonla ishlab chiqqan va ba'zi noto'g'ri ishlab chiqilgan qonunlada kamchilikla va insonlaga zarar ko'pro yetib qoladigan tomoniyam bo'ladi! masalan: bizani yurtlada avtomobil to'htashini taqiqlovchi belgila ko'p o'rnatilgan (xususan poytaxtta) bitta do'konga kirmoqchi bo'sez ba'zida 1 km uzoga moshinani qo'yib kelishga to'ri kelishi m-n agar qoidani buzmasak! va yana bitta misol : piyodala o'tish joylari orasidagi masofa juda kotta bo'gan joylayam ko'p bir hil joylada shundo to'riga yo'ldan o'tishim kere bo'gan joyda 1-2 ba'zan 3 km uzodan aylanib o'tish kere bo'ladi agar qoidalani buzmasak shunaqa holatlada toqatim ko'tarmidigan joylada qoidani buzsam gunohkor bo'lamanmi? javob u-n oldindan jazakumullohu xoyr!

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.