rinat80_09   04-22-2013, 07:14 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтадики: "Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар". (Моида/38)

Абу Умар ибн АбдулБарр "Истизкор" (24/179)да шундай дедилар: "Фуқаҳолар, турли диёрлардаги фатво имомлари ва уларнинг издошлари ўғри ўғирлаган ашё қўриқланаётган маконда бўлишига аҳамият қаратишга иттифоқ қилишган. Айтишганки: Ўғри ўғирлаган ашё қўриқланаётган ўринда бўлмаса, унинг қўли келилмайди. Ушбу ўғирланган ашё қўл кесиш даражасидаги миқдорга етган ёки етмаганлиги аҳамиятсиздир".
Қуртубий "Тафсир" (3/521)да айтдиларки: "Одамларнинг жумҳури қўл кесиш, ашёни (қўл) кесишликни вожиб қиладиган қўриқлов ўрнидан олиб чиққан кимсагагина бўлишига иттифоқ қилишган"

бу ерда хулоса киладиган булсак, молни курикланаётган жойдан угирланган холатда кул кесилади, агар бошка жойдан яъни курикланмаётган жойдан угирланса кул кесишлик тарк килинади ми?

2) Агар хозирги вактда Банклардаги пул угирланса (маълумки банклардаги пулларнинг хаммаси фоизнинг (рибонинг) хисобидан йигилган) бу холатда угрини ушласа унинг кули кесилади ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.