Тавҳид форуми
Ўғрининг қўлини кесишлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99)
+--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28)
+--- Thread: Ўғрининг қўлини кесишлик (/showthread.php?tid=1968)



Ўғрининг қўлини кесишлик - rinat80_09 - 04-22-2013

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтадики: "Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар". (Моида/38)

Абу Умар ибн АбдулБарр "Истизкор" (24/179)да шундай дедилар: "Фуқаҳолар, турли диёрлардаги фатво имомлари ва уларнинг издошлари ўғри ўғирлаган ашё қўриқланаётган маконда бўлишига аҳамият қаратишга иттифоқ қилишган. Айтишганки: Ўғри ўғирлаган ашё қўриқланаётган ўринда бўлмаса, унинг қўли келилмайди. Ушбу ўғирланган ашё қўл кесиш даражасидаги миқдорга етган ёки етмаганлиги аҳамиятсиздир".
Қуртубий "Тафсир" (3/521)да айтдиларки: "Одамларнинг жумҳури қўл кесиш, ашёни (қўл) кесишликни вожиб қиладиган қўриқлов ўрнидан олиб чиққан кимсагагина бўлишига иттифоқ қилишган"

бу ерда хулоса киладиган булсак, молни курикланаётган жойдан угирланган холатда кул кесилади, агар бошка жойдан яъни курикланмаётган жойдан угирланса кул кесишлик тарк килинади ми?

2) Агар хозирги вактда Банклардаги пул угирланса (маълумки банклардаги пулларнинг хаммаси фоизнинг (рибонинг) хисобидан йигилган) бу холатда угрини ушласа унинг кули кесилади ми?

Аллох рози булсин!