Admin   01-20-2013, 06:43 PM
#1
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Муаллиф Раҳимаҳуллоҳ ушбу (3 асос) рисолани Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига иқтидо қилган ҳолда бисмиллаҳ - Аллоҳнинг номи билан бошладилар. Мусҳафни очар экансиз кўзингиз тушадиган аввалги ҳамда ҳар бир суранинг бошидаги жумла: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»дир.
Аллоҳ азза ва жалланинг китобига иқтидо ўлароқ рисола, китоб ва асарлар ушбу жумла билан бошлангандир. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам дунёнинг турли бурчагидаги амир ва подшоҳларни исломга даъват қилиб нома йўлласалар, мактубларининг аввалида «Бисмилларҳир Роҳманир Роҳийм», деб битардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадислари ва сўзларини «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан очардилар. Ушбу амаллари «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошлаш суннат эканига далолат қилади. Худди Сулаймон алайҳиссалом Сабаъ маликаси Билқисга «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» дея бошланган номаларини йўллаганлари каби: «(Қачонки ҳудҳуд Сулаймоннинг мактубини олиб келиб малика Билқийснинг олдига ташлагач), у деди: «Эй одамлар, ҳақиқатан, менга улуғ бир мактуб ташланди. Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйинсунган ҳолингизда келингиз!» (Намл: 29-31). Ҳар бир муҳим иш ва қадр-қимматга эга асар ва рисола олдидан «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» дея бошлаш даркор.
Шунга кўра ўз асар ва рисолаларини «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошламаганлар, пайғамбар суннати ва Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига иқтидо қилишни тарк этдилар. Ушбу сабабдан бўлса керак, уларнинг ана ўша китоб ва рисолаларидан барака ва фойда кўтарилгандир. Чунки у (асарлар) «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»дан холи бўлар экан, бас, улар фойдадан маҳрумдир.
Ахир нима учун «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»ни тарк этдилар? Суннат бўлгани учун ҳам тарк этдилар ва улар суннатдан нафратланадилар ёки суннатдан нафратланадиган кимсага тақлид қиладилар. Демак, ушбу суннат амалга огоҳ бўлмоқ лозим бўлади.
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»нинг маъноси - Аллоҳни исми ила ёрдам сўрашдир.
«Бисмиллаҳ» жар ва мажрурдир. Ҳазф қилинган (феълга) мутааллиқ. Тақдири: Раҳмон ва Роҳийм (бўлмиш) Аллоҳнинг исми ила ёрдам сўрайман. Ёки: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, (дея мўл) баракага эришиб, Аллоҳ азза ва жалладан ёрдам сўраган ҳолда бошлайман.
Демак у сўз, китоб ва рисолаларнинг (муқаддимаси учун) улуғ бир кириш сўзидир. Инсон бирор амалга киришар экан Аллоҳдан ёрдам сўраб ва У субҳанаҳу ва таолонинг исми ила барака талаб қилади.

Дилмурод Абу Муҳаммад   04-14-2020, 12:06 PM
#2
Барча ишни Аллоҳ исми билан бошлаш

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/adab/barcha_ishni_Alloh_ismi_bilan_boshlash.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.