Pages (10):    1 4 5 6 7 8 10   
mutaallim   05-23-2014, 09:50 PM
#51
33-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!” (Моида: 23), қавли ҳақидаги боб


Таваккул – ишонч билдириш. Аллоҳга таваккул қилиш – ишларни У субҳанаҳу ва таолога топширишлик. У, ибодат турларининг энг улканларидандир.
Ушбу бобнинг Тавҳид китобига боғлиқлиги шуки, Аллоҳга таваккул қилишлик Аллоҳ азза ва жаллага ибодат бўлар экан, уни Аллоҳ учун холис қилиш ва Ундан ўзгасига таваккул қилишни ташлаш вожиб бўлади. Чунки ибодат Аллоҳнинг ҳаққи. Агар у Ундан ўзгасига сарф этилса ширкка айланади. Демак, Аллоҳдан ўзгасига таваккул қилиш ширк. Унинг баёни ва тафсилоти қуйида келади.
Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу муборак китобни тавҳид ва ширкни баён қилиш учун битдилар. Ёлғиз Аллоҳга таваккул қилиш тавҳид, Ундан ўзгасига таваккул қилиш эса ширкдир.
Ана шу, ушбу бобнинг Тавҳид китобига боғлиқлик жиҳати.
“Аллоҳ таолонинг ушбу … қавли ҳақидаги боб”. Яъни, ушбу оятларнинг изоҳи. Бу боб ушбу ояти карималарнинг изоҳини баён қилиб беради.
“Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!”. (Моида: 23). Ушбу оят Моида сурасида, Мусо алайҳиссалом қавмлари билан кечган қиссада (зикр қилинган). Уларга шундай деган чоғлари: “Эй қавмим, … бу Муқаддас ерга (шаҳарга) дохил бўлингиз!”. (Моида: 21). Яъни, Фаластин ерини бутпарастлардан халос қилиш учун. Чунки у бутпарастларнинг қўлида эди. Мусо алайҳиссалом тавҳидни ёйиш, ширк ва Аллоҳга куфр келтиришликка қарши курашиш ҳамда муқаддас ерларни бутпаратсларнинг илкидан халос қилиш учун жиҳодга буюрдилар. Бу эса Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш мақсадларидандир. “Аллоҳ сизлар учун ёзиб қўймиш”. (Моида: 21). Чунки Аллоҳ масжид ва муқаддас ерлар Исроил болалари ва бошқалардан иборат мўмин бандаларники дея китобат қилди. “Аллоҳ сизлар учун ёзиб қўймиш”. (Моида: 21). Улар устидан бошқарув мўминлар учун бўлишини жорий қилди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта (жаннатнинг) ерига менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз”. (Анбиё: 105). Масжидлар устидан бошқарув, хоссатан муборак масжидлар бўлмиш Масжидул Ҳаром, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари, Масжидул Ақсо ва бошқа масжидлар устидан бошқарув мўминларники бўлади. Бутпараст ва қубурийлардан иборат кофир ва мушриклар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг масжидлари устидан бошқарувга эга бўлишлари жоиз эмас: “Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчидирлар. Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, … зотларгина обод қилурлар”. (Тавба: 17-18). Бу(нинг баёни) олдинги бобда ўтди.
Аллоҳ таоло Масжид ал-Ҳаром ҳақида шундай деди: “(Лекин агар) улар (иймонга келмасдан кишиларни) Масжид ал-Ҳаромдан тўсар эканлар, Аллоҳ уларни нега азобламасин?! (Яъни, Сиз ва мўминлар Маккадан чиқиб кетганингиздан сўнг уларни албатта азобга гирифтор қилур). Улар унинг (Масжид ал-Ҳаромнинг) эгалари эмаслар. Унинг эгалари фақат Аллоҳдан қўрқувчи зотлардир. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар”. (Анфол: 34).
Аллоҳнинг масжидлари –хоссатан учта масжид- бошқаруви мусулмонларнинг қўлида бўлиши ҳамда мушриклар унинг устидан бошқарувга эга бўлмасликлари вожиб бўлади. Мусулмонларга ушбу масжидларни мушриклар қўлидан халос қилгунларигача жиҳод қилишлари вожиб бўлади.
Мусо алайҳиссалом Бану Исроилни Байтул Мақдисни озод қилиш учун олиб чиқдилар. Бироқ Бану Исроил қўрқоқ қавм эди: “Улар: «Ё Мусо, у ерда зўравон одамлар бор.…», дедилар”. (Моида: 22). У ерда ўша кезда “Амалийқ” дейиладиган қабила бўлиб, уларнинг қадди-қомати мустаҳкам, кучли эди. “То улар чиқмагунларича биз у ерга зинҳор кира олмагаймиз”. (Моида: 22).
Бу эса ниҳоятда хўрлаш ва мазах қилишдир. Чунки кофирлар фақат жиҳод, кураш ва Аллоҳ йўлида шаҳид берилиши билан чиқадилар. “Икки киши: … дедилар.”. (Моида: 23). Яъни, Бану Исроилдан бўлган (соғлом) фикр, иймон ва азму қарор эгалари. “Аллоҳдан қўрқадиган ва унинг инъом-марҳаматига муяссар бўлган икки киши”. (Моида: 23). Аллоҳ у иккисига иймон ва чинакам азму қарорни инъом қилган. “Уларнинг устига дарвозадан тўсатдан кирингиз”. (Моида: 23). Яъни, бир азму қарорга келиб, улар устига ҳужум қилингиз. Тоинки сизлар тарафдан куч-қувватни кўрсинлар. Агар сизлардаги куч-қувватни кўрсалар, батаҳқиқ, чиқиб кетадилар. “Ундан кириб олишингиз биланоқ шубҳасиз ғолиб бўлурсиз”. (Моида: 23). Шак-шубҳа йўқки, агар тўғри ҳужум бўлса ва мужоҳидлар улар устига дарвозадан бостириб кирсалар, батаҳқиқ, қалбларига қўрқув тушиб, ундан чиқиб кетадилар. Бироқ бу фақат иймон, сидқ, азму қарор ва жасорат эгалари томонидан бўлади. Ҳудди кофирларга қарши жиҳод ва ҳужум қиладиган, дарвозалардан мардона ташланадиган ва ўзларини хавф остида қолдирадиган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг киши-(саҳоба)ларида бўлганидек.
Дарвозадан бостириб кириш ҳам етарли эмас. Балки “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!”. (Моида: 23). Бу эса куч-қувватга эмас Аллоҳга таваккул қилиш билан бирга чинакам азму қарор, Аллоҳнинг йўлига киришиш ва жонни Аллоҳ йўлига тақдим қилиш-(тикиш) билан ҳосил бўлади. Балки муносиб куч-қувватни олиш билан бирга Аллоҳга таянади. Ана шу, оятдан шоҳид ўрнидир. “Ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!”. (Моида: 23). Яъни, Аллоҳга таваккул қилинглар ва Ундан ўзгасига таваккул қилманглар!
Бу ўринда Аллоҳ азза ва жаллага холис таваккул қилишликнинг вожиб экани ҳамда у душманлар устидан ғалаба қозониш сабабларидан бири экани зикр қилиняпти.
Ва ушбу қовли: “Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган,...кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар”. (Анфол: 2).
Яъни, Аллоҳнинг номи билан қўрқитилсалар қўрқадилар. Аллоҳни эслатилса панд-насиҳат оладилар. Агар уларга: Аллоҳдан тақво қилинглар, дейилса Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг азобидан қўрқадилар. Уларга ваъз, панд-насиҳат қилинса, батаҳқиқ, улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқадилар. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деган кимсаларга хилоф ўлароқ: “Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди”. (Бақара: 206). Аллоҳ таолонинг қавли: “Уларга (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинса, панд-насиҳатни олмаслар”. (Соффат: 13). Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “(Аллоҳдан) қўрқадиган киши панд-насиҳат олажак. Катта ўтга (дўзахга) кирадиган бадбахт кимса эса ўзини у (насиҳат)дан четга олур”. (Аъло: 10-12). Аллоҳ таоло деди: “Ва (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинг! Зеро у панд-насиҳатлар мўминларга нафъ етказур”. (Зориёт: 55). Мўмин киши мавъиза ва панд-насиҳатдан фойда олади ҳамда У Зотни эслатиб панд-насиҳат қилинса ва қўрқитилса Алоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқади. Мунофиққа келсак, у гарчи иймонни даъво қилса-да, Аллоҳ эслатилганда кибр, нафрати ва туғёни зиёдалашади. Уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. “Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган…”. (Анфол: 2). Бу, иймон аломатики, мўминга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинса ва Қуръонни эшитса иймон ва ишончи ортади. Мунофиққа хилоф ўлароқ Қуръони Каримдан фойда олади. Унга (мунофиққа) Қуръон тиловат қилинса, ундан бирор фойда олмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан (яъни, мунофиқлардан) бўлган кимсалар (масхара қилишиб): «Қани, бу сура қайси бирларингизнинг иймонларингизни зиёда қилди?» дейишади. Бас, у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилур ва улар шод-хуррам бўлурлар. Аммо дилларида мараз бўлган кимсаларни эса динсизликларига яна динсизлик қўшур ва улар кофир ҳолларида ўлурлар”. (Тавба: 124-125). “Ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар”. (Анфол: 2). Бу, оятдан ушбу бобга шоҳид ўрнидир. У, ўзидан олдинги оятга ўхшаш: “Ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!”. (Моида: 23).
“Ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар”. (Анфол: 2). Таваккул ибодат бўлиб, у билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони яккалашлик вожиб бўлади. Аллоҳдан ўзгасига таваккул қилишлик жоиз эмас. Чунки ким Аллоҳдан ўзгасига таваккул қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди.
Дарҳақиқат, У субҳанаҳу таваккулни иймон саҳиҳ бўлиши учун шарт қилиб қўйди. “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!”. (Моида: 23). Ким Аллоҳдан ўзгасига таваккул қилса, бас, мўмин эмас.
Ва ушбу қовли: “Эй пайғамбар, сизга ва сизга эргашган мўминларга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир”. (Анфол: 64).
Ва ушбу қовли: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ: 3).

“Эй пайғамбар, сизга ва сизга эргашган мўминларга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир”. (Анфол: 64). Ушбу оят Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобдир.
Аллоҳ таолонинг “Эй пайғамбар”, қавлига келсак, У Зот у кишига улуғ сифатлари билан нидо қиляпти: “Пайғамбар”. (Анфол: 64). Аллоҳ таоло Қуръонда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ўз исмлари билан ҳеч қачон нидо қилмаган. Балки: “Эй пайғамбар” (Анфол: 64), “Эй Расул” (Моида: 41), дейди. У кишини мукаррам ва мушарраф қилиш нуқтаи назаридан нубувват ва рисолат номи ила нидо қилади.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақларида хабар беришликка келсак, Аллоҳ у кишини ўз исмлари билан ёдга олади. Ушбу қавли каби: “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир”. (Аҳзоб: 40). “Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир”. (Оли Имрон: 144). Бу, хабар беришлик бобидандир. Агар хабар беришлик боби бўлса, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз исмлари билан келади. Агар нидо қилиш бўлса, У Зот улуғ сифатлари билан нидо қилади: “Эй пайғамбар”. (Анфол: 64). “Эй Расул”. (Моида: 41). Шунинг учун Аллоҳ хоналар олдида туриб олиб: Эй, Муҳаммад! Бизнинг олдимизга чиқ!, дейдиган аъробийларни айблаб, шундай деди: “Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар! Албатта Аллоҳнинг пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган зотлар – ана ўшалар Аллоҳ дилларини тақво учун имтиҳон қилган (яъни тақво имтиҳонидан ўтган) зотлардир. Улар учун мағфират ва улуғ ажр-мукофот бордир”. (Ҳужурот: 2-3). Сўнг шундай деди: “Хоналар ортидан сизга нидо қиладиганларнинг аксари ақл юргизмайдилар. (Эй Муҳаммад), албатта (сизни чақириб, безовта этмасдан) сабр қилганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”. (Ҳужурот: 4-5).
Демак, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан тирик ва маййит эканликларида ҳам одоб сақлашлик вожиб бўлади.
Оятдаги шоҳид ўрни: “Эй пайғамбар, сизга … Аллоҳнинг Ўзи кифоядир”. (Анфол: 64). Агар Аллоҳнинг Ўзи сизга кифоя бўлса, демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилиш, У субҳанаҳунинг ёлғиз Ўзига таяниш вожиб бўлади. Чунки У, Ўзига таваккул қилган кишига кифоядир. Ҳудди кейинги оятда келганидек: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ: 3). Яъни, ишини Аллоҳга топширса ва Аллоҳга таянса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга етарлидир. Яъни, барча ишларига кифоя қилувчидир.
Аммо кимки Аллоҳга таваккул қилмаса, батаҳқиқ, Аллоҳ уни таянган нарсасига топшириб қўяди. Ҳадисда айтилишича: “Ким бирор нарсага боғланса-(эътиқод қўйса) ўшанга топшириб қўйилади”. (Термизий (2072)). Ким Аллоҳга боғланса, У Зот унга кифоя қилади. Ким Ундан ўзгасига боғланса Аллоҳ уни ёрдамсиз ташлайди ва заиф нарсага топшириб қўяди.
“Ким Аллоҳга таваккул қилса”. (Анфол: 3). Яъни, Ундан Ўзгасига эмас. “Бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ: 3). Яъни, унга кифоя қилувчидир.
Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилишнинг самараси, Аллоҳ Ўзига таваккул қилган кишига кифоя қилишлиги, Аллоҳ кимга кифоя қилувчи бўлса, батаҳқиқ, у дунё ва охиратда фойдани қўлга киритувчи ва нажот топувчи экани, Ундан ўзгасидан ҳеч қачон қўрқмаслиги, балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқишини ўрганамиз.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, айтдиларки: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!”. Ушбуни Иброҳим алайҳиссалом оловга улоқтирилган вақтда айтганди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, у кишига шундай дейишганда айтганди: “Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди”. (Оли Имрон: 173)”. Бухорий ва Насоий ривоятлари. (Бухорий (3/211)).
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят”, дедилар. У киши Абдуллоҳ ибн Аббос. Уммат билимдони, Қуръон таржимони, (розияллоҳу анҳумо).
“Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!”. (Оли Имрон: 173). Ушбуни Иброҳим алайҳиссалом оловга улоқтирилган вақтда айтганди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, у кишига шундай дейишганда айтганди: “Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди”. (Оли Имрон: 173)”. Ушбу улкан калимани икки халил бўлмиш Иброҳим ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳима васаллам энг тор ҳолат ва энг танг мавқифда айтишди. Шунингдек, пайғамбарлар иш кескинлашган дамда фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таянадилар, фақат Ундан бошпана сўрайдилар. Оғир дамларда Аллоҳга рағбатлари зиёда бўлади ва доимо Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чиройли гумонда бўладилар.
Пайғамбарлар ва уларнинг издошлари фақат Аллоҳга таянадилар. Хоссатан тазйиқ ва ишлар кескин тус олган кезларда Аллоҳга таваккул қиладилар. Заифлашмайдилар ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига бўйсунмайдилар ёҳуд ақида ва динларидан бирор нарсадан алсо ён бермайдилар.
“Ушбуни Иброҳим алайҳиссалом оловга улоқтирилган вақтда айтганди”. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалоту вассаламни Бобил ўлкасидаги юлдузларга ибодат қиладиган, уларга тимсоллар бино қиладиган ва уларнинг суратида санамлар йўнадиган бутпараст қавмга пайғамбар қилиб жўнатди. У кишининг оталари санамлар ясаб, уларни одамларга сотиб, унинг пулидан тирикчилик қиларди.
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалоту вассаламни ушбу бутпараст умматга, уларни тавҳид, ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис қилиш ҳамда санамларга ибодат қилишларини инкор қиладиган пайғамбар қилиб юборди. У киши (даъватни) оталаридан бошлаб, шундай дедилар: “Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан? Эй ота, дарҳақиқат сенга келмаган илм-маърифат менга келди. Бас, сен менга эргашгин, сени ҳақ йўлга ҳидоят қилурман. Эй ота, сен шайтонга ибодат-қуллик қилмагин”. (Марям: 42-44). Лутф кўрсатишга қаранг! Эй ота, эй ота деб такрор-такрор айтдилар. Шунингдек, даъватчи даъват қилинаётган кишига лутф кўрсатади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса”. (Тоҳа: 44). Унга қўрс, қаттиқлик ва шиддат билан келиб: бу Аллоҳ учун ғаюрлик қилиш, демайди.
“Оловга улоқтирилган вақтда”. Ушбу сўзни қавмлари ўз олиҳаларини ҳимоя қилиш учун у кишини оловга улоқтирганда айтдилар. Шунда Аллоҳ оловга деди: “Эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!”. (Анбиё: 69).
Аллоҳ таолонинг қавлидаги шоҳид ўрни: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!”. (Оли Имрон: 173). Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилиш, унинг самарасини баён қилиш ҳамда Аллоҳга таваккул қилишнинг самараси оловни Иброҳим алайҳиссалоту вассаламга салқин ва омонликка айлантиргани ёдга олинди.
Оятда ушбу калиманинг фазилати ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилишнинг самараси баён қилинди.
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, у кишига шундай дейишганда айтганди: “Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди”. (Оли Имрон: 173)”.
Ҳижратнинг иккинчи йили Бадр ғазоти юз берганда мусулмонлар ғалаба қозонишди. Кофирларнинг арбоб ва бошлиқларини қатл қилдилар. Молларини ўлжа олишди. Шу дамда мушриклар Маккада Абу Суфён ибн Ҳарб қўмондонлигида, Бадрда қатл қилинган бошлиқлари ва қўлга туширилган оталари ва моллари учун ўч олиш илинжида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши жанг қилишни хоҳлаб машварат ўтказдилар. Шунда Абу Суфён ибн Ҳарб қўмондонлигида йиғилишди. Улкан қўшин билан келиб, Уҳуд олдига тушишди. У, Мадинанинг шимоли шарқида жойлашган тоғ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобалари билан улар сари чиқадиларми ёки Мадинада қоладиларми дея машварат ўтказгач улар сари чиқдилар.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада қолишга мойил эдилар. Ва у, Абдуллоҳ ибн Убайнинг раъйи эди. Бироқ Бадрда ҳозир бўлмай, қаттиқ надомат чеккан саҳобалар Бадрда биродарлари чиққани каби чиқиш учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга улар (мушриклар) сари чиқиш қарорини бердилар. (Бу билан Бадрда) ҳосил бўлган нарса-(ажр)ни ва қўлдан бой берилган нарса-(савоб)ни қўлга киритишни (истардилар). Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша саҳобалар истагига қўшилдилар-(кўндилар) ва чиқдилар. Мусулмонлар ҳам у киши билан чиқишди. Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай мунофиқлардан иборат жамоа билан ортга қайтди ва қўшинни ёрдамсиз ташлаб кетди.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини олиб чиқдилар. Қўшин Уҳуд олдида эди. Саҳобаларини тартибга келтирдилар. Мерганлардан иборат бир жамоани, кофирлар ортдан улар устига келишидан мусулмонларни орқа томондан ҳимоя қилишлари учун тоққа жойладилар.
Сўнг жанг бошланди. Ғалаба мусулмонлар фойдасига бўлди. Ўлжаларни йиға кетдилар. Тоғдагилар ўз шерикларини ўлжалар йиғишаётганини кўришган вақт, жанг аллақачон тугаган деб ўйладилар. Ўлжаларни йиғишда шерик бўлиш учун тоғдан тушишни хоҳладилар. Қўмондонлари Абдуллоҳ ибн Жубайр (розияллоҳу анҳу) уларни қайтарди. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Тоғни ғалаба қозонсак ҳам, мағлубиятга учрасак ҳам тарк этманглар”-дегандилар. (Бухорий (3817), Абу Довуд (2662) ва Аҳмад (4/293)). Бироқ улар –Аллоҳ улардан рози бўлсин- ижтиҳод қилдилар ва тоғдан тушдилар. Бошлиқлари эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилган ҳолда (тоғда) қолди.
Холид ибн Валид –у киши ўша куни мушрик эдилар- тоғни бўш эканини кўрганларида, у киши ҳарбий сиёсатни биладиган тажрибали қўмондан эдилар, ўзлари билан бирга бўлган суворийлар жамоаси билан (тоғни) айланиб ўтдилар. Мусулмонларга орт томонларидан ҳамла қилдилар. Мусулмонлар эса (буни) билишмасди. Жанг янгиттан бошланди. Аллоҳ мусулмонларни, айримлари томонидан юз берган ушбу (буйруққа) хилоф чиқишлик сабабли жазолади. Жазо (буйруққа) қарши чиққанлар ва қарши чиқмаганларни ҳам ўз ичига олди. Чунки уқубат тушганда умумий бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз!”. (Анфол: 25).
Демак, жанг янгиттан тус олди. Мусулмонларга оғир жароҳат етди. Муҳожир ва ансорлардан бўлган энг яхши саҳобалардан иборат етмиш киши шаҳид бўлди. Уларнинг бошида Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу) ҳам (шаҳид бўлди). Балки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам оғир жароҳат етди. Олдинги-(курак) тишлари синди, бошлари ёрилди ва чоҳга йиқилдилар. У киши ўлди дея овоза қилинди. Мусулмонларга улкан мусибат етди. Бироқ иймон аҳли ўз мавқифларини ўзгартиришмади. Ва иш ҳар қандай (ҳолатга) етса-да алсо силжишмади. Азм-у қарорлари заифлашмади. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофларида, у кишини ҳимоя қилиб, мушрикларнинг ўқ-ёйларидан мудофа қилиб жамландилар. Жанг эса ҳануз давом этарди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошлари ёрилган, дубулға эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларини мажақлаб қўйган эди.
Сўнг жанг тугади. Ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қатл қилинмаган дея эълон қилинди. Шу дамда мусулмонлар қаттиқ хурсанд бўлдилар. Мушрикалар эса ниҳоятда аччиқландилар.
Мушриклар Маккага жўнашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига шаҳидларни дафн қилишни, ўликлар кўп бўлгани ва ушбу ҳолатда мусулмонлар заиф бўлгани боис икки ва уч кишини бир қабрга кўмишни буюрдилар. Уларни Уҳуд олдидаги “Шаҳидлар ўрни” дея маъруф бўлган жойга дафн қилишди. Жароҳатланганларни Мадинага кўтариб кетишди. Мадинага етишган вақт Абу Суфён томондан, у улар устига тезда яна бир бор қайтишини, улар устига қайтиб келиб қолганларини ҳам бутунлай йўқ қилиб ташлашини айтиб бир вакил келди. Бу эса уларнинг иймонини фақат зиёда қилди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари билан Уҳудга чиққанларга (яна) чиқишни ва улар билан бошқалар чиқмаслигини амр қилдилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жароҳатлари билан чиқишди. Мадинага яқин “Ҳамро ал-Асад” дейиладиган жойда тушиб, кофирларни кутардилар.
Абу Суфён ва у билан бирга бўлганларга, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар изидан, уларни излаб чиққанликлари хабари етганда уни қўрқув босди. Ва: Уларда куч-қувват бўлгани учунгина чиқишган, дейишди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қўрққан ҳолда Маккага жўнаб қолишди ва мусулмонлар Мадинага саломат қайтиб келишди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу қавлини нозил қилди: “Ҳамда ўзларига жароҳат етганидан кейин ҳам Аллоҳ ва расулига бўйинсунган мўминларнинг ажри — мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар. Уларнинг орасидаги чиройли итоат қилган ва Аллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ ажр — мукофот бордир. Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида…”. (Оли Имрон: 172-173). Бу, Абу Суфённинг сўзи: Биз (қайтиб) борамиз ва қолганларини йўқ қиламиз. “Қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» — дедилар. Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир”. (Оли Имрон: 173-174).
Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилиш ва Унга таянишнинг самараси. Ҳудди олов Иброҳимга салқин ва омонлик бўлгани каби. Ушбу жанг ва бу қўрқитишлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига салқин ва омонлик бўлди.
Ушбу бобнинг фиқҳи ва ҳужжатлардан олинадиган фойдаларга келсак, бу қуйидаги масалаларда:
Биринчи масала: Ушбу оятлар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг асарларидан Аллоҳга таваккул қилишлик ибодат бўлиб, уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога холис қилишлик вожиб бўлиши ҳамда таваккул ибодатнинг энг улкан турларидан экани олинади.
Иккинчи масала: Фақат Аллоҳ қодир бўладиган ишларда Аллоҳдан ўзгасига таваккул қилишлик катта ширкдир. Ризқни қўлга киритиш, зарарни даф қилиш, касалларга шифо бериш ва бундан бошқаларда санам, қабр эгалари, авлиё ва солиҳларга таваккул қиладиганлар каби.
Учинчи масала: Ушбу ҳужжатлардан: Аллоҳга таваккул қилишлик иймон саҳиҳ бўлиши шарти экани олинади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!”. (Моида: 23). Ва ушбу қавлидан: “Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган … кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар”. (Анфол: 2). Аллоҳ таолонинг мана бу қавлигача: “Ва Парвардигорларигагина суянадиган”. (Анфол: 2). Бу эса Аллоҳга таваккул қилиш иймон саҳиҳ бўлиши учун шарт эканига далолат қилади.
Тўртинчи масала: Ушбу ҳужжатлардан: Иймон бир (бутун) нарса. У зиёдалашиб, нуқсонлашмайди, дейдиган муржиаларга хилоф ўлароқ аҳли сунна вал жамоанинг йўли бўлганидек иймон зиёдалашиши ва нусқонлашиши олинади.
Бу улкан масала бўлиб, аҳли сунна вал жамоа наздида маъруф. Унинг далилларидан бири ушбу оят: “Иймонлари зиёда бўладиган”. (Анфол: 2). Бу эса иймон зиёдалашишига далолат қилади. У зиёдалашар экан, бас, у нуқсонлашади. Чунки зиёдалашадиган ҳар бир нарса нуқсонлашади. Зиёданинг заруратидан бири нуқсонлашишдир.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида ворид бўлганидек: “«Қани, бу сура қайси бирларингизнинг иймонларингизни зиёда қилди?» дейишади. Бас, у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилур ва улар шод-хуррам бўлурлар”. (Тавба: 124).
Шунингдек, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Иймон етмиш нечадир тармоқ. Энг олийси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, дейишлик. Энг қуйиси: Йўлдан озорни олиб ташлаш”. (Бухорий (9), Муслим (35), Термизий (2614), Насоий (5005), Абу Довуд (4676), Ибн Можжа (57) ва Аҳмад (2/414)). Бу, иймон тафовутли бўлиши, унинг энг олийси ва унинг бундан қуйиси бор эканига далолат қилади.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизлардан ким бир мункарни кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, бас, тили билан. Агар қодир бўлмаса, бас, қалби билан. Бу эса иймоннинг энг заифидир”. (Муслим (49), Термизий (2172), Насоий (5009), Абу Довуд (1140), Ибн Можжа (1275) ва Аҳмад (3/54)). Бу эса иймон заифлашишига далолат қилади.
Бошқа бир ҳадисда (айтилишича): “Хардал уруғи мисқолидан озроқ, озроқ иймони бўлган киши дўзахдан чиқади”. (Бухорий (44), Муслим (193), Термизий (2593), Ибн Можжа (4312) ва Аҳмад (3/116)). Бу, иймон хардал уруғи вазничалик бўлиб қолгунча нуқсонлашиши ва тоғлар сингари бўлгунча зиёдалашишига далолат қилади.
Иймон зиёдалашиб, нуқсонлашади. Бу, аҳли сунна вал жамоанинг йўли. Бунда яна катта гуноҳлар сабаб кофирликда айблайдиган хавориж ва мўътазилаларга раддия бор.
Бешинчи масала: Ҳадисда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилиш билан бирга сабабларни олиш вожиб эканига далил бор. Чунки Аллоҳга таваккул қилиш зикр қилинганда амаллар ҳам зикр қилинди. Аллоҳ таоло деди: “Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар”. (Анфол: 3). Аллоҳга таваккул қилиш кифоя қилмайди. Солиҳ амаллар лозимдир. Намоз, рўза, ҳаж, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилиш билан бирга фойдали бўлган сабабларни олишлик шартдир.
mutaallim   05-27-2014, 08:46 AM
#52
34-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф: 99), қавли ҳақидаги боб


Мусанниф раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни “Тавҳид Китоби”га киритдилар. Чунки Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш ва Унинг раҳматидан ноумид бўлиш тавҳидни нуқсонли қилади ва унинг мукаммаллигини рад этади. Бу китобнинг бари тавҳид ва уни мукаммал қилувчи (амал)лар ҳамда уни бузувчи ва нуқсонли қилувчи (қилмиш)лар баёни ҳақидадир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг макри – уқубатга лойиқ бўлган кимсага ўзи билмаган томондан уни (азобни) етказишликдир. Бу эса У субҳанаҳу ва таоло томонидан адолат. Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Яҳуйдилар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг яхшисидир”. (Оли Имрон: 54). Аллоҳ таоло деди: “Улар (Солиҳ ва унинг тобеъларига қарши ўз) макрларини қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида (уларни ҳалок қилиш билан) бир макр қилдик”. (Намл: 50). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққида макр адолат ҳамда мақтовга лойиқ жазодир. Махлуқлар томонидан макр (содир бўлиши)га келсак, у қораланган. Чунки у ноҳақдир.
Аллоҳ томонидан макр қилиш эса истеҳзо қилишга ўхшаш: “Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади”. (Бақара: 15). Ҳамда масхара қилишга ўхшаш: “Масхара қиладиган кимсаларни Аллоҳ масхара қилур”. (Тавба: 79). Ва ҳийла қилишга ўхшаш: “Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳис-саломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар. Мен ҳам бир ҳийла қилурман”. (Ториқ: 15-16). Ҳамда Аллоҳ таолонинг ушбу қавли сингари унутишликка ўхшаш: “Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди”. (Тавба: 67).
Ушбу ишлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбат берилади. Чунки у, чора кўриш ва жазолаш бобидан. Демак, у У субҳанаҳу ва таоло томонидан адолат. Чунки У уни шунга лойиқ бўлганларга туширади. Демак, ушбу сифатлар махлуқлардан (содир) бўлишига хилоф ўлароқ У субҳанаҳу томонидан адолатдир. Чунки улар(нинг махлуқлар томонидан содир бўлиш) мазаммат қилинган. Ва у ноўрин ҳамда махлуқларга зулм қилиш.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Улар Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб қолдиларми?”. (Аъроф: 99). Ушбу оят Аллоҳ таоло Аъроф сурасида зикр қилган Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут ва Шуъайб (алайҳимуссалом) қавмларидан иборат Аллоҳ уларга ўз уқубатини туширган кофир халқлар ҳақида зикр қилган (оят)лари оқимидадир. Сўнг деди: “Биз бирон қишлоққа (жойга) пайғамбар юборсак (ва у ердаги одамлар биз юборган пайғамбарга иймон келтиришмаса) албатта унинг аҳлини тавба-тазарру қилишлари учун қашшоқлик ва мусибатлар билан ушлаганмиз”. (Аъроф: 94). “Қашшоқлик ва мусибатлар”. (Аъроф: 94). Очлик, хавф, қурғоқчилик ва нархлар ошишидан иборат қийинчиликлар. Шояд Аллоҳга дуо қиларлар, Унга қайтиб, тавба қиларлар ҳамда уларнинг бошига тушаётган мусибатлар ўз гуноҳлари сабабли эканини билиб етарлар дея У уларга нисбатан шундай қилади. Бироқ улар қайтмадилар.
Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу улар жазо билан қайтмагач неъматлар билан уларга арқонни узун ташлаб қўйди. Аллоҳ таоло деди: “Сўнгра ўша ёмонлик ўрнига … алмаштириб қўйдик”. (Аъроф: 95). Яъни, қийинчлик, очлик ва хавф ўрнига “Яхшиликни (бой-бадавлатлик ва хотиржамликни) алмаштириб қўйдик”. (Аъроф: 95). Бу, Аллоҳ субҳанаҳу томонидан уларга арқонни узун ташлашликдир. “Ҳатто кўпайишиб кетганларида”. (Аъроф: 95). Яъни, ҳатто кўпайиб, куч-қувватлари ортиб, ўсиб, қувват ҳосил қилишгач ушбу неъматга мафтун бўлиб қолишди. Улар бало-(офат) вақтида тавба ҳамда неъмат вақтида шукр қилишмади. “Ва: «Бундай қийинчилик ва кенгчиликлар ота-боболаримизга ҳам етгай (яъни бизнинг динсизлигимизнинг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки дунёнинг тартиби ўзи шунақа – бир танглик келса, бир мўл-кўлчилик бўлади)», дейишгач,…”. (Аъроф: 95). Улар: бу ишлар одатга кўра юз беради. Бир фаровонлик, бир шиддат-(оғир дамлар) бўлади, дейишди. Ишни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қайтаришмади ҳамда уларнинг бошларига тушган уқубат ўз гуноҳлари сабабли экани ва уларга етган неъмат Аллоҳнинг фазли-(марҳамати)дан эканини билиб-(англаб) етишмади. Балки буни одатга нисбат беришди. “Уларни ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан (бирон бало-ҳалокат билан) ушладик”. (Аъроф: 95). Ана шу макрдир. Аллоҳ уларни уқубатни кутмаган томонларидан ҳотиржам эканликларида ушлади.
Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан бизни ҳазир бўлишга чорлов борки, биз ушбу неъмат, бойлик ва кенгчиликка алданиб қолмайлик. Акс ҳолда Аллоҳ азза ва жаллага шукр қилишдан ғафлатда қолиб, Аллоҳга тоат қилмай, жазо ва ушбу неъматларнинг завол топишидан қўрқмайдиган бўламиз.
Сўнг субҳанаҳу шундай деди: “Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гунохлари сабабли ушладик”. (Аъроф: 96). Демак, неъматлар маъсият билан бирга бўлса, бас, бу арқонни узун ташлашликдир. Агар тоатлар билан бўлса, батаҳқиқ, у Аллоҳ таоло томонидан неъмат ва тоат-ибодатга кўмакдир.
Сўнг Аллоҳ таоло деди: “Улар Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиб қолдиларми?”. (Аъроф: 99). Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан неъматларга мафтун бўлиб, бало уларга, улар ҳотиржам, неъматларга кўмилган ҳолда кутилмаганда келиб қолишини унутган кимсаларга инкор қилишликдир. Сўнг У уларни неъматдан балога, сиҳат-саломатликдан оғриқ ва касалликка ҳамда борлиқдан йўқликка кўчиради. “Бас, Аллоҳнинг макридан … ҳотиржам бўлур”. (Аъроф: 99). Яъни, махфий суратда, шай бўлмаганда ҳамда кутилмаганда тушадиган уқубатдан ҳотиржам бўлур. “Фақат зиён кўргувчи қавмгина”. (Аъроф: 99). Улар шундай зиёнга ҳақлидирки, у билан ҳеч қачон фойда (ҳосил) бўлмас ва ундан абадий нажот топишлик йўқдир.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидаги шоҳид ўрни: “Улар Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиб қолдиларми?”. (Аъроф: 99). У, ана шунга ўхшаш нарса юз берган (яъни, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлган) шахсга инкор қилиш маъносидаги саволдир.
Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлишлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқмасликни тақозо этади. Ҳудди гуноҳларда давомий бўлиш ва уни зиёда қилишлик тавба ва Аллоҳ азза ва жаллага қайтишни тарк этишликни тақозо қилгани каби. Бу эса махлуқотлардан иборат бадбахтларнинг ҳолатидир.
Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлишлик тавҳидни рад этади. Чунки у Аллоҳ азза ва жалладан қўрқмасликка далолат қилади.
Ва ушбу қавли: “Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар”. (Ҳижр: 56).
Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан инкор қилиш маъносидаги саволдир. У рад этиш маъносида. Яъни, бирор киши Раббисининг раҳматидан ноумид бўлмас. “Фақат гумроҳ кимсаларгина”. (Ҳижр: 56). Ҳақдан адашганлар.
Ушбу жумлани Иброҳим алайҳиссалоту вассалам, у кишининг ҳузурларига фаришталар Лут қавмини ҳолак қилиш истагида меҳмонлар суратида келишган вақт айтгандилар. Иброҳим алайҳиссалоту вассалам саҳоватли, меҳмондўст эдилар. У кишининг ҳузурларига ана шу кишилар келган вақт уларни зиёфат қилишга шошилдилар. Куйдириб пиширилган бузоқ- бошқа оятда эса семиз бузоқ- олиб келдилар. Уни уларга яқин қўйдилар. Бироқ улар ундан ейишмади. Чунки улар фаришта. Фаришталар эса емайдилар. Шунда Иброҳим уларни душман деб хавфсирадилар. Бироқ улар у кишини ҳотиржам қилишди ва ўз вазифаларидан ушбу қишлоқни ҳалок қилиш учун келганликларини (айтиб) хабардор қилишди.
Яна фарзанд ҳақидаги хушхабарни ҳам қўшиб қўйишди. У кишининг фарзандлари йўқ эди. У киши буни узоқ санадилар. Улар у кишига дейишди: “Бас, сен ноумид кимсалардан бўлмагин!”. (Ҳижр: 55).
Ва ушбу қавли: “Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар”. (Ҳижр: 56). “У деди: «Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар»”. (Ҳижр: 56). Ана шу шоҳид ўрнидир. Яъни, бирор киши Раббисининг раҳматидан ноумид бўлмас. “Фақат гумроҳ кимсаларгина”. (Ҳижр: 56). Ҳақдан (гумроҳ). Чунки мўминлар –хоссатан пайғамбарлар- Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қудрати, фазли ва эҳсони ҳақида ўзгалар билмаган нарсаларни биладилар. Ҳамда Унинг раҳмати ва ёрдами яқин экани ҳақида ўзгалар билмаган нарсаларни биладилар.
Ушбу Иброҳим алайҳиссалом, пайғамбарлар бобокалони деди: “Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар”. (Ҳижр: 56). Ҳолат ҳар қанча шиддатли, тор ва танг бўлмасин, батаҳқиқ, мўмин Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди. Чунки Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодир. Уни бирор нарса ожиз қолдирмайди. Ва У раҳмлиларнинг энг Раҳмлиси.
Ушбу оятда Раббисининг раҳматидан ноумид бўлган кимса залолатга кетганлардан бўлиши уқтириляпти. Залолат ҳидоятнинг зиддидир.
Ушбу икки оятда хавф билан умид ўртасини жамлашлик машруъ экани зикр қилинди. Хавф Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида (зикр қилинди): “Улар Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўргувчи қавмгина ҳотиржам бўлур”. (Аъроф: 99). Иккинчи оятда: “Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар”. (Ҳижр: 56). Икки оятда умид қилиш ҳамда Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасликнинг вожиб экани айтиляпти. Демак, иккисини жамлашлик вожиб бўлади. Бу эса хавф ва умид қилиш билан бўлади. Фақат хавф қилувчи бўлмайди. Чунки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳматудан ноумид қилади. Ва фақат умид қилувчи бўлмайди. Чунки бу Аллоҳнинг макридан ҳотиржам қилади. Агар инсон қўрқса ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлса тавба қилмайди. Агар Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлса, батаҳқиқ, у маъсиятларни ташламайди. Балки уни ортиғи билан бажаради.
Шунинг учун уламолар айтишади: Кимки Аллоҳга фақат хавф билан ибодат қилса, бас, у ҳарурийдир. Яъни, хаворижлардан. Чунки хаворижлар ваъидийлар бўлиб, ваъид оятларини оладилар, Аллоҳ сақласин. Осийни исломдан чиқди ва дўзахда абадий қолади, дейдилар. Бу эса Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишдир, Аллоҳдан офият сўраймиз.
Ким Раббисига фақат умид билан ибодат қилса, бас, у муржиадир. Чунки муржиалар айтишадики: Иймонга маъсият зиён бермайди. Ҳудди куфрга тоат-ибодат фойда бермаганидек. Демак, хаворижларнинг йўлида Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишлик бор. Муржиаларнинг йўлида эса Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлишлик мавжуд.
Аҳли сунна вал жамоага келсак, улар Аллоҳнинг азобидан хавф қилишлик ораси билан Аллоҳнинг раҳматидан умид қилишлик орасини жамлайдилар. Хавф уларни маъсиятлардан тўсади. Аллоҳнинг раҳматидан умид қилишлик эса уларни тавба, истиғфор ва улардан юз берган нарса-(гуноҳ)га надомат чекишга ундайди. Ана шу аҳли сунна вал жамоанинг йўлидир. Аллоҳ таоло пайғамбарлар ҳақида айтгани каби: “Дарҳақиқат улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилгувчи эдилар”. (Анбиё: 90). “Рағбат ва қурқув билан”. (Анбиё: 90). Рағбат – умид, қўрқув – хавф. Яъни, хавф ва умид ўртасини жамлайдилар. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидагидек: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир”. (Исро: 57). “У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар”. (Исро: 57). Икки иш ўртасини, хавф ва умид орасини жамлайдилар.
Илм аҳли шундай деди: мўминга хавф ва умид ўртасида мўътадил бўлиши вожиб бўлади. Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлгунгача фақат умид қилмайди. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлгунгача фақат хавф қилмайди. Балки мўътадил бўлади.
Айтадиларки: Мўмин учун хавф ва умид қушнинг икки қаноти кабидир. Агар иккиси мўътадил бўлса ҳавода учишга қодир бўлади. Агар улардан бирига путур етса йиқилиб тушиб,учишга қодир бўмайди. Шунингдек, мўмин ҳам. Агар унда хавф ва умид тенг бўлса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сари юришга қодир бўлади. Ага икки рукндан бирига путур етса иймонига путур етади.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (гуноҳи) кабиралар ҳақида сўралдилар. Шунда: “Аллоҳга ширк келтириш, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш”, дедилар”.(Баззор “Кашфул Астор” (106), Ибн Абу Ҳатим “Тафсир Ибн Касир” (1/475)да нақл қилинганидек, Табароний “Мажмаъ” (1/104) ва “Дуррул Мансур” (2/147)да ворид бўлганидек).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, айтдиларки: “(Гуноҳи) кабираларнинг энг катталари: Аллоҳга ширк келтириш, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш ва Аллоҳнинг ёрдамидан умидсизликка тушиш”. Абдурраззоқ ривояти. (Абдурраззоқ (10/459-460), Ибн Жарир (5/26), Табароний “Кабир” (8783-8784) ва Ҳайсамий “Мажмаъ Заваид” (1/104)да саҳиҳ деди).

“Аллоҳга ширк келтириш”. Бу, гуноҳи кабираларнинг энг каттаси. Демак, гуноҳи кабираларнинг энг каттаси: Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришлик. У, ибодат турларидан бирортаси билан Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишликдир. Ушбу маъбуд санам, дарахт, тош, тирик, ўлик, қабр ёки бошқаси бўлишидан қатъий назар.
Ана шу фақат тавба билан мағфират қилинади. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48). Ана шу барча амалларни ҳабата қилади. Аллоҳ таоло деди: “Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан”. (Зумар: 65).
“Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш”. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига ўхшаш: “Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар”. (Ҳижр: 56). Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш гуноҳи кабираларнинг энг катталаридандир. Чунки унда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан ёмон гумон қилишлик бор. У ўз соҳибини тавба қилмасликка ундайди. Чунки у: гарчи тавба қилсам-да, Аллоҳ мени мағфират қилмайди, дейди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса шундай дейди: “(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни Аллоҳнинг бирон бало-қазосига дучор бўлмай туриб), Парвардигорларингизга қайтинглар – Унга бўйинсунинглар!”. (Зумар: 53-54).
Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилинглар. Тавба ўзидан олдинги нарсаларни ўчириб юборади. Гуноҳ ҳар қанча бўлса-да: ширк, куфр, одам ўлдириш, зино, маст қилувчи ичимлик ичиш ва рибо ейиш. Тавбадан кейин бирор гуноҳ қолмайди, агар тавба саҳиҳ бўлса. Гуноҳлардан тавба қилувчи гуноҳи йўқ киши кабидир: “(Эй Муҳаммад), кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур”. (Анфол: 38). Кофирларнинг ўтган гуноҳлари кечирилса, мўминларнинг осийлари тавба қилишса нима дейсиз? Улар мағфиратга авлороқ. Аллоҳнинг афви уларнинг гуноҳларидан улканроқдир.
“Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш”. Яъни, гуноҳи кабираларнинг энг катталаридан бири: Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлишликдир. Яъни, маъсият вақтида сезмаган томондан Унинг уқубати (келиши) ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тоатидан ғафлатда қолишдан.
Ушбу ҳадисни Баззор ва бошқалар ривоят қилишди.
Баъзилар уни Ибн Аббоснинг сўзларидан ва у “Мавқуф” дейишди. Баъзилар эса уни заиф деди.
Сизларга зикр қилганимдек шайх раҳимаҳуллоҳ санадида гап-(заифлик) бўлган шунга ўхшаш ҳадисни зикр қилганларида, албатта, ушбу бобда келтирадиган ундан олдин ёки кейин уни қўллаб-қувватлайдиган оят ва ҳадисларни ёдга оладилар.
Бу ҳадисни юқоридаги икки оят қўллаб-қувватлайди: “Улар Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўргувчи қавмгина ҳотиржам бўлур”. (Аъроф: 99). Аллоҳ деди: “Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар”. (Ҳижр: 56). Шунингдек, ширкдан ҳазир бўлишга чорлов ҳақидаги оятлар ва у гуноҳи кабираларнинг энг каттасидир.
Ушбу ҳадиснинг гарчи санадида сўз-(заиф)лик бўлса-да, бироқ уни саҳиҳ далиллар қўллаб-қувватлайди. Хоссатан муаллиф раҳимаҳуллоҳ зикр қилган ушбу икки оят. Баъзилар унинг санадига олқиш айтишди. Демак, унинг заифлигига ижмо қилинмаган.
“Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, айтдиларки: “(Гуноҳи) кабираларнинг энг катталари:…”. Бу ўринда гуноҳлар катта ва кичикка бўлинишига далил бор. Катта гуноҳлар ҳам хар ҳил. Ҳадисда (ворид бўлганидек) баъзиси баъзисидан каттароқ: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайси гуноҳ энг улкан?, дея савол берилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ сени яратганига қарамай Унга тенгдош исбот қилишинг”, дедилар. Мен: “Сўнг қайси?”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Болангни сен билан овқатланишидан қўрқиб қатл қилишинг”, дедилар. Мен: “Сўнг қайси?”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қўшнингнинг умр йўлдоши билан зино қилишинг”, дедилар”. (Бухорий (4483), Муслим (86), Термизий (3183), Насоий (4014), Абу Довуд (2310) ва Аҳмад (1/380)).
Ана шулар гуноҳи кабираларнинг энг улканлари: Аллоҳга ширк келтирииш, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш. Айниқса қариндошни ўлдириш. Фарзандга ўхшаш. Шунингдек, қўшнининг қаллиғи билан зино қилиш. Зино умумий ҳаром. Ва у гуноҳи кабиралардан. Бироқ қўшнининг хотини билан зино қилиш, қўшничилик ҳурмати боис ўзгаси билан зино қилишдан оғирроқдир. Бунинг тасдиғи Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида: “Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Магар ким тавба қилса…”. (Фурқон: 68-70).
“Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш”. Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлишнинг маъноси юқорида ўтди.
“Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш”. Бунинг маъноси ҳам юқорида ўтди.
“Ва Аллоҳнинг ёрдамидан умидсизликка тушиш”. Ноумид бўлиш ва умидсизликка тушиш(нинг маъноси) бир-бирига яқин. Иккисида ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматини узоқ санаш ва Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан бадгумон қилишлик бор.
Аллоҳнинг ёрдамидан умидсизликка тушишликка келсак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пайғамбари Яъқуб алайҳиссалом тилида шундай деди: “Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф: 87). Мўминларга келсак, Аллоҳ азза ва жалла, Унинг исм ва сифатлари, ёрдами ва бандаларига раҳмати яқин эканини билганлари боис уларга ҳар қанча бало ва фалокат етмасин Аллоҳнинг ёрдамидан умидсизликка тушмайдилар. Уларга ҳар қанча кулфат оғир келса ва ҳолат торайса-да Аллоҳнинг ёрдамидан умидсизликка тушмайдилар. Балки бало шиддатли келгани сари Аллоҳга умидлари улкан бўлиб боради.
Уларнинг мавқифлари маълум. Ҳудди Иброҳим алайҳиссаломнинг мавқифлари каби. Ҳамда уч фарзандини йўқотган вақтдаги Яъқубнинг мавқифлари каби. Қаттиқ зиён етган Айюб алайҳиссаломнинг мавқифлари. Улар Аллоҳнинг раҳматидан умидсизликка тушмадилар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салла ва у кишининг ҳамроҳлари Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ҳижрат куни чиқариб юборилган вақтда ғорга яширинишди. Мушриклар уларни қидириб келишди. Ғор оғзида тўхташди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр оёқлари остида эди. Абу Бакр айтадилар: "Эй, Расулуллоҳ! Агар улардан бири оёғи остига қараганида, албатта, бизни кўрарди". У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Эй, Абу Бакр! Учинчилари Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима гумондасиз?", дедилар. Шунда Аллоҳ уларнинг кўзларини кўр қилди ҳамда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у кишининг ҳамроҳларини кўришмади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Агар сизлар унга (яъни, пайғамбарга) ёрдам қилмасангиз (Аллоҳнинг Ўзи унга ёрдам қилур). Уни кофирлар икки кишининг бири бўлган ҳолида (яъни, бир ҳамроҳи билан Маккадан) ҳайдаб чиқарганларида, унга Аллоҳ ёрдам берди-ку. Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир», дер экан, Аллоҳ унинг устига ҳотиржамлик туширди ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар (яъни, фаришталар) билан қўллаб-қувватлади ҳамда кофир бўлган кимсаларнинг сўзларини тубан қилиб қўйди, Аллоҳнинг сўзигина юксак сўздир. Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир”. (Тавба: 40).
Тоифга, уларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб чиққанларида у кишини ҳунук суратда қайтардилар. Қул ва тентакларини у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу)ни тошбўрон қилишга қайрадилар. Макка аҳлининг бари у кишига душман бўла туриб ортга қайтдилар. Тоифдан қайтдилар. Дарҳақиқат, у кишини энг ёмон суратда қарши олишганди. Макка аҳлидан ҳам азиятлари қаттиқ экани боис чиқиб кетгандилар. У кишига озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳориса: "Эй, Расулуллоҳ! Қандай улар олдига қайтасиз, ахир сизни чиқариб юборишди-ку?", деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Эй, Зайд! Албатта, Аллоҳ кўриб турган ҳолатингда ёрдам ва чиқиш йўли қилиб берувчидир", дедилар.
Аллоҳнинг пайғамбарлари алайҳимуссалоту ва салламнинг мавқифлари ана шундай. Аллоҳ азза ва жалланинг раҳмати, қудрати ва уларнинг ҳолатларини билиб туриши, Унга бирор нарса махфий қолмаслиги ҳамда бандаларнинг ҳолатлари Унга ҳеч қачон яширин эмаслигини билганлари сабабли иш ва кулфат ҳар қандай даражага етса-да умидсизликка тушмайдилар. Бироқ У, уларнинг гуноҳларини каффорот қилиш, иймонларини синаш, Аллоҳ азза ва жаллага умидлари улкан бўлиши ва Аллоҳ субҳанаҳуга тавба қилишлари учун уларни синаб, имтиҳон қилади. У субҳанаҳунинг бу борада Ўз ҳикмати бор.
“Абдурраззоқ ривояти”. Абдурраззоқ ибн Ҳаммам ас-Сонъаний. Буюк имом, уламо ва муҳаддислар шайхи. У кишидан имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Роҳуя ва бошқа кибор имомлар ривоят қилишди, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин!
Ушбу ҳадис иснодини Ибн Жарир ат-Табарий кучли деди.
Ушбу бобдаги ҳужжатлардан қуйидаги ҳукмлар истифода қилинади:
Биринчи: Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш ва Унинг раҳматидан ноумид бўлишнинг ҳаром экани. У иккиси тавҳиднинг мукаммаллигини нуқсонли қилади. Гоҳида эса тавҳидни инкор қилади.
Иккинчи: Мусулмонга хавф ва умид ўртасини жамлашлиги вожиб бўлади. Фақат хавф қилмайди ва фақат умид этмайди. Балки ҳар доим хавф ва умид қилувчи бўлади. Ана шу тавҳид ва у Аллоҳнинг авлиёлари сифатидир.
Учинчи: Ушбу ҳужжатларда муаллим ва даъватчи энг муҳим ишдан бошлашлиги зикр қилиняпти. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига гуноҳи кабираларни таълим беришликни хоҳлаганларида энг муҳимидан бошладилар. У Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдир. Чунки ширк гуноҳи кабираларнинг энг каттаси. Шунинг учун ундан бошладилар. Сўнг ундан кейин Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш ва Унинг раҳматидан ноумид бўлишни зикр қилдилар.
Тўртинчи: Икки ҳадисда: гуноҳлар кичик ва каттага бўлиниши айтилди. Дарҳақиқат, уламолар гуноҳи кабирага шундай таъриф беришди: у, дунёда ҳад-(жазо қўлланиши), охиратда ваъид, ғазаб ва лаънат билан якун топиши ёки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг соҳибидан: Шундай қилган кимса биздан эмас, дея пок-(безор) эканликларини эълон қилишлари ёҳуд ушбу қавллари каби ундан иймонни инкор этишларига сабаб бўладиган амаллар: “Зинокор зино қилаётган вақтда мўмин ҳолида зино қилмайди. Маст қилувчи ичимликни ичаётган вақтда мўмин ҳолида ичмайди”. (Бухорий (5256), Муслим (57), Термизий (2625), Насоий (5659), Абу Довуд (4689), Ибн Можжа (3936), Аҳмад (2/386) ва Доримий (2106)). Ана шулар гуноҳи кабиранинг ўлчов-(меъёр)ларидир.
Кичик гуноҳларга келсак, Аллоҳ ҳаром қилган ва қайтарган ишлардан иборат бундай бўлмаган ва гуноҳи кабира чегарасига етмаган ишлар. Бироқ бу, инсонни кичик гуноҳларни енгил санашга ундамайди. Чунки кичик гуноҳларга енгил ёндашилса катта гуноҳларга олиб боради. Кичик гуноҳ давомли бўлиш билан то катта гуноҳ бўлгунча улканлашиб боради. Демак, унда енгилтаклик қилинмадйи. Бироқ гуноҳлар баробар эмас. Балки унинг кичик ва катталари бор. У, кичик хатолар деб аталади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Улар (яъни жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир”. (Нажм: 32).
Кичик гуноҳлар солиҳ амаллар билан каффорот қилинади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур”. (Ҳуд: 114). Яъни, кичик гуноҳларни.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Беш вақт намоз, жума жумагача, Рамазон Рамазонгача гуноҳи кабиралардан четлашилса ўрталаридаги нарса-(кичик гуноҳлар)га каффоротдир”. (Муслим (233), Термизий (214), Ибн Можжа (1086) ва Аҳмад (2/484)).
Кичик гуноҳлар солиҳ амаллар билан каффорот қилинади. Катта гуноҳларга келсак, батаҳқиқ, у фақат тавба билан каффорот қилинади. Аллоҳ уни ширкдан қуйи бўлган ҳолда ўз эгасидан афв қилишни хоҳлаганда мустаснодир. У, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан афв қилинишга яроқлидир. У ё Аллоҳнинг афв қилиши ёки тавба билан каффорот қилинади. Ширкка хилоф равишдаки, у фақат тавба билан каффорот қилинади. “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Тавба: 48).
mutaallim   05-27-2014, 04:05 PM
#53
35-боб:
Аллоҳнинг тақдирига сабр қилиш Аллоҳга иймон келтиришликдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур”. (Тағобун: 11).
Алқама шундай деди: “У (шундай) кишики, бошига мусибат тушади ва у уни Аллоҳнинг ҳузуридан деб билади-да, рози бўлиб, таслим бўлади”.

Ушбу бобнинг “Тавҳид Китоби”га боғлиқлиги шуки, Аллоҳнинг қадарига сабр қилишлик тавҳидни комил қилувчи амаллардан ва Аллоҳнинг қадарига сабр қилмаслик тавҳидни нуқсонли қилувчи амаллардандир. Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу муборак китобни тавҳид ва уни комил қилувчи амаллар ҳамда уни инкор қилувчи ва нуқсонлаштирувчи (қилмиш)лар ҳақида битдилар.
“Аллоҳга иймон келтиришликдан”. Яъни, Аллоҳга иймон келтиришлик хислатларидан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қадарига сабр қилишлик Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтиришлик тармоқларидан. Яъни, бу, олти иймон рукнларининг аввалгиси бўлмиш Аллоҳга иймон келтириш остига дохил бўлади.
Иймон –аҳли сунна вал жамоа таъриф берганидек- тил билан сўзлаш, рукн-(таянч)лар билан амал қилиш, яъни, аъзолар билан. Ҳамда дилда эътиқод қилиш, яъни, қалбда. Тоат билан зиёдалашади ва маъсият билан нуқсонлашади. Ана шу иймондир.
Аллоҳнинг қадарига сабр қилиш. Сабр луғатда ҳибс этишликдир. Аллоҳ таоло пайғамбарига шундай деди: “Сиз ўзингизни эртаю, кеч Парвардигорларининг Юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг!”. (Каҳф: 28). Яъни, уни (нафсни) ўша (зот)лар билан (бирга бўлишда) ҳибс қилинг-(сақланг).
Шариатда эса сабр – нафсни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тоат қилиш ва Унга маъсият қилишни ташлашда ҳибс қилиш-(танбалаш).
Уламолар сабр уч турли эканини ёдга олишди: Аллоҳнинг тоатида сабр қилиш, Аллоҳ ҳаром қилганлардан (четлашишда) сабр қилиш ҳамда Аллоҳнинг аламлантурувчи қадарига сабр қилиш.
Биринчи: Аллоҳнинг тоатида сабр қилиш. Бу, инсон Аллоҳ унга буюрганини адо этиш билан бўлади. Гарчи унда инсонга машаққат бўлса-да. Гарчи нафси роҳатни истаса-да. Батаҳқиқ, у сабр қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тоат қилган ҳолда беш вақт намозга туради. Бомдод намози учун туради ва уйқуни тарк этади. Тунги намоз учун туради ва уйқуни тарк этади. Рўза тутади ҳамда егулик, ичимлик ва аҳли (билан қўшилиш)ни тарк этади. Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилади ҳамда жароҳат, оғриқлар ва душман билан йўлиқишга сабр қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тоатида сабр қилади. Чунки тоатда қийинчилик бўлиши нақддир.
Иккинчи: Аллоҳ ҳаром қилганларидан (четлашишда) сабр қилиш. Аллоҳ қайтарган нарсалардан четлашади. Нафс эса ҳаром қилинган шаҳватлар истагида у билан келишмайди. У уни (нафсни) улардан (ҳаром ишлардан) ҳибс этиш ва улардан ушлаб қолишда сабр қилади. Гарчи у (нафс) у (инсон) билан келишмай, унга чорласа-да. Шунингдек, инс ва жин шайтонлари уни чорлашади, рағбатлантиришади ва унга ҳунук нарсани чиройли қилиб кўрсатишади. Бироқ у нафсини тутиб туради ва уни Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан танбалайди.
Учинчи: Аллоҳнинг оғриқ берувчи қадарига сабр қилишлик. Агар унга касаллик етса ёки моли, фарзанди ёки қариндошига мусибат етса, батаҳқиқ, сабр қилади ва бетоқат бўлмайди. Ана шу Аллоҳга иймон келтиришлик жумласидандир. Аллоҳ таоло деди: “Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)”. (Бақара: 155-156). Бу, Аллоҳдан ваУнинг қазои қадари билан эканини биладилар. Бетоқат бўлмайдилар ва аччиқланмайдилар.
Нафсга тўғри келадиган Аллоҳнинг оғриқ бермайдиган қадарига келсак, бас, бу сабрга эҳтиёж сезмайди. Чунки нафс унга мойил бўлади.
Ана шу охирги тур –Аллоҳнинг аламлантирувчи қадарига сабр қилиш- ҳам уч турли эканини зикр қилишди.
Биринчи тур: Нафсни бетоқат бўлишдан тийиш.
Иккинчи тур: Тилни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига шикоят қилиб боришдан тўсиш.
Учинчи тур: Аъзоларни юз-кўзга уриш ва кийимларни йиртишдан тўсиш.
Мўминларнинг амири Алий розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Сабрнинг динга нисбатан тутган ўрни, бошнинг жасадга нисбатан тутган ўрни каби. Сабри йўқ кимсанинг иймони йўқдир”. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Аллоҳ сабрни Қуръоннинг тўқсон ўрнида зикр қилганини топдим”. Бу эса унинг аҳамияти ва шаъни улуғ эканига далолат қилади.
Сабр динда улкан ўринга эга. Мўминга ушбу ҳаётда унга рўпара келаётган муаммо, машаққат ва қийинчиликларга сабр қилиши лозим бўлади. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тоат ўлароқ уларга сабр қилади.
“Аллоҳнинг тақдирига”. Қадар – Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотларида қазо-(ҳукм) қилганидир. Ушбу борлиқда юз бераётган ҳар бир нарса, батаҳқиқ, тақдир қилингандир. Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўлчовисиз юз берадиган бирор нарса йўқ. Аллоҳ уни билди, тақдир қилди, ёзди ва юз берадиган вақтини белгилаб қўйди. У субҳанаҳу ва таоло қаламни аввалги бор яратганда унга: ёз, деди. У: нимани ёзай?, деди. У: Қиёмат кунигача бўладиган нарсаларни ёз, деди. Шунда у Лавҳул Маҳфузга барча нарсани ёзди. Юз бераётган ҳар бир нарса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган, вақти белгилаб қўйилган бўлиб, ундан олдинга ва кейинга сурилмайди. Ҳамда Лавҳул Маҳфузда ёзиб қўйилгандир.
Қазои қадарга иймон келтириш иймоннинг олти рукнларидан бири. Ҳудди Жаброил пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтганларидек: “Менга иймон ҳақида хабар беринг”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, Китобларига, элчиларига ва охират кунига иймон келтиришингиз. Ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришингиздир”-дедилар". (Муслим (8), Термизий (2610), Насоий (4990), Абу Довуд (4695), Ибн Можжа (63) ва Аҳмад (1/28)). Тақдирга иймон келтиришни иймон рукнларидан бир рукн дедилар. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик”. (Қамар: 49). “Саҳиҳ”да ворид бўлганидек: “Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирини осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил олдин белгилаб қўйди. Арши сув устида эди”. (Муслим (2653), Термизий (2156) ва Аҳмад (2/169)). Ушбу борлиқда юз бераётган катта ёки кичик ҳар бир нарсани Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тақдир қилган.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур”. (Тағобун: 11)”. Бу, Тағобун сурасидаги оятнинг баъзи (қисми). Унинг боши Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир: “(Бирон кимсага) бирон мусибат етмас, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (етур). Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир”. (Тағобун: 11). Ушбу қавли: “(Бирон кимсага) бирон мусибат етмас…”. (Тағобун: 11). Яъни, махлуқотларнинг аввалидан бошлаб охиригача бўлган инсонларнинг бошига тушаётган мусибатларнинг барини Аллоҳ тақдир қилган. Оламда юз бераётган бирор бир мусибат йўқки, албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни тақдир қилган. “Магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (етур)”. (Тағобун: 11). Яъни, Унинг қазои қадари билан. Чунки Аллоҳнинг изни икки турли:
Қадарий кавний изни. Мисол учун Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “(Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар”. (Бақара: 102). Яъни, Унинг тақдири ва хоҳиши билан.
Иккинчи тур: Шаръий изни. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига ўхшаш: “Сўнгра Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни улар (китоб берган кимсалар) ихтилоф қилган ҳақ йўлга йўллади”. (Бақара: 213). Яъни, шариати билан.
“Алқама шундай деди…”. У киши Алқама ан-Нахаъий, тобеинларнинг киборларидан бири. Уч Нахаъийнинг бири: Алқама, Асвад ва Иброҳим, Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг ўқувчиларидандир.
“У (шундай) кишики, бошига мусибат тушади…”, яъни, унинг ё ўзига ёки молига ёҳуд фарзандига ёкида аҳли оиласига ё қариндошларига мусибат тушади. Ва у бетоқат бўлмайди. Бироқ у Аллоҳнинг ҳузуридан эканини билади. Аллоҳ уни белгилаб, ҳукм қилганини, Аллоҳ қазои қадар қилгани албатта юз беришини билади. Ва: агар шундай-шундай қилганимда менга бу мусибат тушмасди, демайди. Мўмин буни билади ва иш унга енгил кечади. У Аллоҳнинг ҳузуридан эканини билади ва Аллоҳнинг қазосига рози бўлади. Бетоқатлик қилмайди ва аччиқланмайди. Аллоҳ азза ва жаллага ҳамда Унинг қазои қадарига таслим бўлади.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ушбу таслим ва рози бўлишликни иймон деб атади. “Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур”. (Тағобун: 11). Яъни, Аллоҳнинг қазосига рози бўлин, Унга таслим бўлсин. Ана шу шоҳид ўрники, Аллоҳ мусибатга сабр қилиш ва Унинг қазои қадарига рози бўлишни иймон деб номлади. “У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур”. (Тағобун: 11). Аллоҳнинг қазосига рози бўлиш, сабр ва ажрни Ундан умид қилишнинг самараси қалби ҳидоят топишлигидир. Чунки Аллоҳ унинг қалбига иймон, онг ва нурни жо қилади. Бу эса Аллоҳнинг қазои қадарига сабр қилишнинг самарасидир.
Бетоқат бўладиган кимсага келсак, батаҳқиқ, бу акс натижа келтиради. Қалбининг сўқир бўлиши ва нафси изтироб чекишига сабаб бўлади. Ва у доимо изтироб ва ҳавотирда бўлади. Мўмин эса буларнинг баридан роҳатда бўлади.
Ушбу оят улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Мусибатларнинг бари Аллоҳнинг қазои қадари билан.
Иккинчи масала: Унга рози бўлиб, сабр қилишлик иймон хислатларидан. Чунки Аллоҳ уни иймон деб атади.
Учинчи масала: Бунинг самараси ўлароқ қалб яхшиликка ҳидоят қилиниши, иймон кучи ва ишончи ҳосил бўлади.
“Саҳиҳи Муслим”да Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларда икки (хислат) борки, ушбулар улардаги куфрдир: Насл-у насабга таъна етказиш ва маййитга уввос солиб йиғлашлик”. (Бухорий (452), Муслим (1599)).
Иккилари Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди: “Юзига урган, кийимларини йиртган ва жоҳилият даъвосини қилган кимса биздан эмас”. (Бухорий (1226), Муслим (1/99)).

“Одамларда…”. Одам болаларида, ҳатто мусулмон бўлсалар-да. Чунки айрим мусулмонларда баъзи жоҳилият хислатлари ҳамда миллатдан чиқармайдиган айрим куфр хислатлари топилади.
У иккиси улардаги куфр, кичик куфрдир. Чунки куфр ноаниқ артиклда ворид бўлса ундан кичик куфр ирода қилинади. Аммо аниқ артиклда ворид бўлса ундан катта куфр ирода қилинади. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) ушбу қавлларида келганидек: “Банда билан куфр ва ширк ораси намозни тарк этишликдир”. (Муслим (82), Термизий (2620), Абу Довуд (4678), Ибн Можжа (1078), Аҳмад (3/370) ва Доримий (1233)). Куфр хислатларидан бири унда қоим бўлган ҳар бир киши ҳақиқий кофир бўлмайди. Балки унда куфр хислатларидан бири бўлади. Ҳудди мунофиқлик хислатларидан бири унда мавжуд бўлган ҳар бир киши ҳақиқий мунофиқ бўлмагани каби. Балки унда мунофиқлик хислатларидан бири бўлади.
Биринчи хислат: Насл-у насабга таъна етказиш. Ўтган бобда бу ҳақда суҳбатлашдик.
Иккинчи хислат: Маййитга уввос солиб йиғлаш. Уввос солиб йиғлашнинг маъноси: маййит учун бетоқат бўлаётганини намойиш қилиш. Ҳудди жоҳилият аҳли қилганлари сингари.
Талаб этилгани ва вожиб бўлгани қариндош ва севиклиларнинг ўлганига сабр қилишликдир.
Бу, инсон оғриқ чекиб, йиғлашидан маън қилмайди. Йиғидан монеълик йўқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғиллари Иброҳимга йиғладилар. “Кўз ёшланади, қалб маҳзун бўлади. Ва фақат Рабни рози қиладиган сўзни сўзлаймиз. Биз сен учун маҳзунмиз, эй Иброҳим”. (Бухорий (1241), Муслим (2315), Абу Довуд (3126) ва Аҳмад (3/194)). Бу, меҳр-у шафқатдандир. Инсон буни тўсишга қодир бўлмайди.
Оятлар сабр ва розилик иймон хислатларидан эканига далолат қилади. Ҳадис эса мусибатдан бетоқат бўлиш ва бетоқат эканини намойиш қилиш куфр хислатларидан эканига далолат қиляпти. У иккиси бир-бирига зиддир.
“Иккилари Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди: “Юзига урган, кийимларини йиртган … кимса биздан эмас”. (Бухорий (1226), Муслим (1/99))”.
“Иккилари”. Яъни, Бухорий ва Муслим.
“Биздан эмас”. Бу сўз Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўпинча одамлар томонидан содир бўлаётган маъсиятлар борасида, улардан ҳазир бўлишга чорлаш бобидан ворид бўлади. Ушбу қавлларига ўхшаш: “Фириб билан муомала қилган кимса биздан эмас”. (Ибн Можжа (2225)). Ва ушбу қавллари: “Биздан ўзгаларга ўхшаган кимса биздан эмас”. (Термизий (2695)). Ушбу ҳадис ҳам шу жумладандир.
Ушбу “Биздан эмас” калимасининг маъноси, ана шу ишни қилган кимсадан пок-(безор) эканлигини эълон қилишликдир. Бироқ унинг маъноси, у исломдан чиқди дегани эмас. Балки унинг маъноси, ушбу амалдан нафрат уйғотиш. Бу ҳақда айтилган энг яхши сўз шуки, у ваъид лафзларидан бўлиб, изоҳланмайди. Бироқ бу, ширкдан бошқа гуноҳи кабира эгалари диндан чиқмасликларига далолат қиладиган бошқа далиллар боис диндан чиқармаслигига далолат қилади дея эътиқод қилиш билан биргадир. Уввос солиб йиғлашлик гуноҳи кабиралардан. Бироқ у ширкдан қуйи. Демак, у диндан чиқармайди.
“Юзига урган…”. Жоҳилият фели каби мусибатдан бетоқат бўлган ҳолда юз-кўзга уришлик. Чунки машруъ бўлгани сабр қилишликдир. Бу эса унинг акси. Бу, асосан шундай юз беришлиги жиҳатидандир.
“Кийимларини йиртган…”. Яъни, мусибатдан бетоқат бўлиб кийим чўнтакларини йиртиш.
“Ва жоҳилият даъвосини қилган”. Яъни, мусибат вақтида жоҳилият (аҳли) айтадиган лафзлар билан нидо қилиш. Жоҳилиятдан мурод, фатрат (пайғамбар келиши тўхтаб қолган) вақтда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишларидан олдин бўлган замон. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатилганларидан кейин одамлар жоҳилиятда ёки жоҳилият даврида деб айтишимиз жоиз бўлмайди. Бу асло жоиз эмас. Чунки Аллоҳ Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатиш билан жоҳилиятни кўтарди. Бироқ жоҳилият хислатларидан қолиши мумкин. Мисол учун бу жоҳилиятдан, бу жоҳилият хислатларидан деб айтилади. Жоҳилият хислатларидан бири унда қоим бўлган кимса жоҳилият аҳлидан бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатилганларидан кейин мутлақ жоҳилият (деб қўллашлик) жоиз эмас.
Вой кўмакчим-ей, вой ёрдамчим-ей ва шунга ўхшашларни айтиб, нидо қилиш каби жоҳилият лафзларини талаффуз қилиш жоҳилият даъволаридандир.
Шунингдек, маҳаллийчилик, қавм-(уруғ)чиллик ва гуруҳбозликни қўзғаш ҳамда шунга ўхшаш нарсалар. Буларнинг бари жоҳилият даъволаридан. Шунингдек, далили бўлмаган сўз ва мазҳабларга мутаассиблик қилиш.
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Жоҳилият даъвосидан мурод, мазҳаб ва қабилага мутаассиблик қилган ҳар бир кимсадир”.
Жоҳилий маҳаллийчилик ва жоҳилий фахрланишнинг бари жоҳилият даъвоси остига дохил бўлади. Мусулмонга уламолардан бирортасига ёки мазҳаблардан бирортасига мутаассиблик қилиб, шундан бошқа мазҳабни қабул қилмаслиги ёки уламолардан ушбу кишидан ўзгасини қабул қилмаслиги жоиз эмас. Бу жоҳилий тарафкашликдир. Ёки ўз қабиласига хато устида бўлсада тарафкашлик қилиш.
Мусулмонга ҳаққа эргашиши вожиб бўлади. Хоҳ ўз имоми ёки бошқаси билан бўлсин. Хоҳ ўз қабиласи ёки ундан ўзгаси билан бўлсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: “Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар!”. (Нисо: 135).
Мазҳаб, шахс ва қабилаларга кўр-кўрона тарафкашлик қилиш жоиз эмас. Балки мусулмон ким билан бирга бўлса-да ҳаққа эргашади. Мутаассиблик қилмайди. Ўз рақибида бўлган ҳақни тарк этмайди. Мусулмон ҳақ қаерда бўлса у билан юради. Хоҳ унинг мазҳаби ёки имоми ёҳуд қабиласи ёкида унинг душмани билан бўлса-да. Ҳаққа қайтишлик ботилда давом этишдан яхши. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Сўзлаганингизда (гувохлик берганингизда) гарчи қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилингиз!”. (Анъом: 152). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аччиқ бўлса-да ҳақни сўзла!”. (Термизий (3714)).
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни ирода қилса унга дунёдаёқ уқубатни тезлаштиради. Ва агар бандасига ёмонликни ирода қилса то қиёмат куни жазолагунча жазо беришни тарк этади”. (Термизий (7/123), Байҳақий “Асмо ва Сифат” (154), Бағавий “Шарҳ Сунна” (5/245)).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мукофотнинг улканлиги синов-(имтиҳоннинг) улкан бўлиши биландир. Албатта Аллоҳ таоло бирор қавмни яхши кўрса, уларга синов-(имтиҳон) юборади. Бас, ким рози бўлса унга (ҳам) розиликдир. Ва ким ғазабланса унга (ҳам) ғазабдир”. Термизий “Ҳасан” даражасида деди. (Термизий (7/123), Ибн Можжа (2/1338), Бағавий “Шарҳ Сунна” (5/245)).

“Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни ирода қилса…”. Яъни, Аллоҳ бандасига гуноҳлари сабабли уқубатни тезлатиши Унинг бандасига яхшиликни ирода қилганлиги аломатидандир. Чунки гуноҳлар инсондан кўп бора содир бўлади. Пайғамбарлардан, Аллоҳ уларни сақлаган ишларда, алайҳимуссалоту вассалам, ўзга бирор киши маъсум эмас. Ҳар бирингиз кўп хато қилувчи. Кўп хато қилувчиларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир. Инсондан кўплаб гуноҳ ва (шариатга) хилоф ишлар содир бўлади. Агар Аллоҳ бандасига яхшилик ирода қилса, покланиб олиши учун шу дунёда ушбу маъсиятлари учун унга уқубатни тезлаштиради. Тоинки охират диёрига зиммасида гуноҳлари бўлмаган ҳолда кўчиб ўтсин ва жаннатга кирсин.
“Ва агар бандасига ёмонликни ирода қилса … тарк этади”. Маъсият, зино ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буйруқларига хилоф қилишига қарамай унга уқубат тушмайди. Аксинча неъматга бурканган, танаси соғ, касалга чалинмайди. Бу эса зиммасида гуноҳлари қолиши учун ёмонлик аломатидир.
“То қиёмат куни жазолагунча…”. Яъни, охират диёрида зиммасида гуноҳлари бўлиб, ундан бирор нарса ўчирилмаган ҳолатда Аллоҳнинг ҳузурига қайтади. Ва у сабабли қиёмат куни азобланади. Бу эса инсоннинг доимий соғлом бўлиши яхшилик аломати эмаслигига далолат қилади.
Бу, яхшилик ва ёмонликнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томондан тақдир қилингани ва Унинг қазои қадари билан эканига далолат қилади. У ёмонликни бир ҳикмат учун тақдир қилди ҳамда яхшиликни бир ҳикмат учун тақдир қилди. Бирор нарсани фақат улкан ҳикмат боис синов ва имтиҳон қилиш учун тақдир қилади.
“Мукофотнинг улканлиги…”. Бу бошқа ҳадис. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ у иккисини боғлаб келтирдилар. Чунки уларнинг ровийси бир киши. У Анас (розияллоҳу анҳу). Иккисини (ўз ҳадис тўпламида) ривоят қилган ҳам бир киши. У Термизий (раҳимаҳуллоҳ)дир. Шунинг учун мусанниф (раҳимаҳуллоҳ) уларни бир сиёқ-(оқим)да келтирдилар.
“Мукофотнинг улканлиги…”. Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида.
“Синов-(имтиҳоннинг) улкан бўлиши биландир…”. Агар синовга учраган киши сабр қилса ва Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлса, батаҳқиқ, Аллоҳ уни бунинг учун эртами кеч яхшилик билан мукофотлайди. Уни эртами кеч улкан мукофот билан мукофотлайди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир”. (Тағобун: 11). Бу эса сабр ва ажрни Аллоҳдан умид қилиш биландир.
Бу ўринда синовдан мурод имтиҳон ва синовга тутишлик. Инсонга фалокат, касаллик, мол зое бўлиши ва қариндош вафот этиши мусибати етади. Одамлар орасида бошига кетма-кет, кўп мусибат тушганлари бор. Бу, агар мўмин бўлса ва сабр қилса яхшилик аломатидир.
“Албатта Аллоҳ таоло бирор қавмни яхши кўрса, уларга синов-(имтиҳон) юборади”. Бу ҳам бошқа бир ҳикматдир. У ҳам бўлса мусулмонлар бошига тушаётган синов ва имтиҳонларнинг мавжуд экани, Аллоҳ уларни яхши кўришига далил. Уларни яхши кўрган чоғда, (гуноҳлари) енгиллатилиши ҳамда Унинг ҳузурига гуноҳлардан халос бўлган ҳолда кўчиб ўтишликлари учун уларга синов юборади.
Ҳадисдан англашилинишича, Аллоҳ бирор қавни яхши кўрмаса гуноҳлари билан охиратга кўчиб ўтишлари учун уларга синов юборишни ушлаб қолади. Натижада азобга тутиладилар.
Кимки Аллоҳни қазои қадарига рози бўлса, бас, унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан розилик бўлгай. Бу, жазо-мукофот амалнинг жинсидан эканига далилдир.
Кимда-ким Аллоҳнинг қазои қадаридан аччиқланса, бас, унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан муносиб жазо ўлароқ ғазаб бўлгай.
Бу ўринда жазо-мукофот амал жинсидан эканига, ким қазои қадарга рози бўлса ва мусибатларга сабр қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ ундан рози бўлиб, уни яхши кўриши ҳамда кимки қазои қадарга рози бўлмаса, батаҳқиқ, Аллоҳ ундан ғазабланишига далил бор.
Ушбу мусибатлар сабрли ким-у сабрсиз ким экани ошкор бўлиши ва бунинг натижаси ўлароқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан жазо-мукофот берилиши учун синов ва имтиҳондир.
Мусанниф (раҳимаҳуллоҳ) келтирган ушбу ҳужжатлардан кўплаб фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Жамийки мусибатлар Аллоҳнинг қазои қадари билан. “(Бирон кимсага) бирон мусибат етмас, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (етур)”. (Тағобун: 11).
Иккинчи: Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлиш иймондандир: “Ким Аллоҳга иймон келтирса…”. (Тағобун: 11). Яъни, рози бўлса ва сабр қилса. Бу эса иймон деб аталди.
Учинчи: Иймон ўз хислатларига эга. Шулардан: Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлиш. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Иймон етмиш нечадир тармоқ. Энг олийси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтишлик. Энг қуйиси: Йўлдан озорни олиб ташлаш. Ҳаё иймондан бир тармоқдир”. (Бухорий (9), Муслим (35), Термизий (2614), Насоий (5005), Абу Довуд (4676), Ибн Можжа (57) ва Аҳмад (2/414)).
Тўртинчи: Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлиш қалб ҳидоятига сабаб бўлади: “Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур”. (Тағобун: 11).
Бешинчи: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан насл-у насабга таъна етказиш ва ўликка уввос солиб йиғлаш жоҳилият хислатларидан экани истифода қилинади.
Олтинчи: Жоҳилият ишларидан бирортаси билан сифатланган ҳар бир киши катта куфрга (тушган) кофир бўлмайди.
Еттинчи: Куфр икки турли: миллатдан чиқарадиган катта куфр ва миллатдан чиқармайдиган кичик куфр.
Саккизинчи: Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларидан кийимларни йиртиш, юз-кўзга уриш ва жоҳилият даъвосини қилиш гуноҳи кабиралардан экани истифода қилинади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қўл урган кимсадан пок-(безор) эканликларини эълон қилдилар.
Тўққизинчи: Мусулмонга жоҳилият хислатларидан узоқ бўлиши вожиб бўлади. Ҳамда жоҳилият ишларидан бўлган ҳар бир нарса мазаммат қилингандир.
Ўнинчи: Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло розилик ва ғазаб билан васф қилинди. У иккиси Унинг улуғлигига лойиқ бўлгудек У субҳанаҳу ва таолонинг сифатларидан. Махлуқнинг розилиги ва махлуқнинг ғазаби каби эмас.
Ўн биринчи: Анас (розияллоҳу анҳу)нинг биринчи ҳадисларида, мўминга яхшилик ирода қилингани аломати, унинг танаси ёки моли ёҳуд қариндошига мусибат етиши ҳамда унга ёмонлик ирода қилингани аломати, гуноҳларига яраша жазо олиши учун ундан (ёмонлик) тўхтатиб турилиши ва бошига мусибат тушмаслиги зикр қилинди. Ана шу ўриндан бундай деб айтадиганларга раддия олинади: Мусулмонлар ҳануз қолоқ, уларда ортда қолишлик мавжуд, уларда…, уларда…, улар бошига мусибатлар тушмоқда. Кофирларда эса ривожланиш, маданият, тараққиёт, қурол-аслаҳалар ва ҳаказо. Ушбу ҳадис мусибат ва офатлардан саломат бўлишлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилигига далил эмаслиги баён қиляпти. Балки бу уларга истидрож-(арқонни узуб ташлаб қўйиш) бобидандир. “Балки биз уларга фақат гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина муҳлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир”. (Оли Имрон: 178). Мусулмонларга келсак, Аллоҳ уларнинг (гуноҳларини) каффорот қилиш, ўзларини сарҳисоб қилишлари ва хатоларидан қайтишлари учун ушбу ишларни уларга мусибат қилиб юборади.
mutaallim   05-28-2014, 08:25 PM
#54
36-боб:
Риё ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавллари: “Риё ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Яъни, бу борада келган ваъид ҳамда у ширк бўлиб, унга (риёга) қоришган амални ҳабата қилиши баёни ҳақида.
Ушбу бобни “Тавҳид Китоби”га боғлиқлиги шуки, бу бобда кичик ширк турларидан бири баён қилинади. Чунки шайх раҳимаҳуллоҳ бу китобни тавҳиднинг баёни ҳамда унга зид келадиган катта ширк ёки уни нуқсонли қиладиган кичик ширк баёни ҳақида тасниф этдилар. Ширк икки турли: ошкора ва махфий бўлар экан, демак, ошкора ширк: Аллоҳдан ўзгасига жонлиқ сўйиш, Аллоҳдан ўзгаси учун назр аташ ёки Аллоҳдан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўраш ҳамда одамлар кўриб, эшитадиган катта ширк турларидан иборат бундан бошқалар каби ошкора амалларда бўлади.
Иккинчи турга келсак, у махфий ширк. Одамлар буни кўришмайди ва билишмайди. Чунки у қалбдадир.
Биринчи ширк ошкора амалларда бўлади. Бу (иккинчиси), фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биладиган ният ва қалбий мақсадларда бўлади. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни битдилар.
Юқорида ўтган ширк турларининг бари ошкора ширк жумласидан эди. Шунинг учун аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
Ширкдан ҳазир бўл! Ошкора ширк, унинг бир тури бўлиб, мағфират қилинмагай.
У, тош ва инсондан иборат ким бўлишидан қатъий назар Раҳмонга тенгдош исбот қилишликдир.
Унга дуо қилади ёки ундан умид қилади, сўнг ундан қўрқади ва уни Дайён-(ҳисоб қилувчи Зот)ни яхши кўргани каби яхши кўради.
Санам, сағана, дарахт ва тошларга ибодат қилиш. Буларнинг бари ошкора ширкдир.
Риёга келсак, у махфий ширк. Чунки у, фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биладиган мақсад ва ниятларда бўлади.
Риё, кўришлик (сўзи)дан олинган. Бу, одамлар уни кўриши, унга мақтов ва олқиш айтиши ёки бундан бошқа мақсадлар учун амални зийнатли ва чиройли қилиш билан бўлади. Ана шу риё деб аталади. Чунки у, одамлар уни кўришини мақсад қилади.
Риё билан сумъа ўртасидаги фарқ шуки, риё намоз ва садақа каби зоҳири Аллоҳ учун, ботини эса Ундан ўзгаси учун бўлган амаллардан иборат кўринадиган нарсаларда бўлади. Сумъага келсак, қироат, зикр ва ваъз-насиҳат каби зоҳири Аллоҳ учун, ундан мақсад эса Аллоҳдан ўзгаси бўлган сўзлардан иборат эшитиладиган нарсаларда бўлади. Сўзловчининг мақсади одамлар эшитиб, унга олқиш айтишлари ва: у сўз, суҳбат-(диалог) ва нутқ ийрод қилишда яхши экан ҳамда Қуръон (тиловат қилиш)да хушовоз экан, дейишларидир. Агар Қуръонда хушовоз бўлиши шунинг учун бўлса. Агар одамлар мадҳ қилиши учун муҳозара, анжуман ва дарслар уюштирса, бас, бу сумъадир.
Риё икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: катта ширк. У, агар инсоннинг жамийки амалларидан мақсади одамлар кўрсин учун бўлса ва Аллоҳнинг Юзи асло қасд қилинмаса. Балки мусулмонлар билан бирга яшаш, қони тўкилмаслиги ва моли сақланган бўлишини мақсад қилади. Бу, мунофиқларнинг риёси. Ва у катта ширкдир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, ҳолбуки, Аллоҳ уларни алдаб қўйгувчидир. Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар”. (Нисо: 142). Бу, мўминдан содир бўлмайди.
Иккинчи қисм: Гоҳида мўминдан содир бўлади ва айрим амалларида мавжуд бўлади. У, амалда Аллоҳ қасд қилинган бўлиши ва Аллоҳдан ўзгаси ҳам қасд қилинган бўлишидир.
Ана шу кичик ширк.
Риёнинг бу тури уч ҳолатга эга:
Биринчи ҳолат: Агар (риё) амалнинг бошидан мақсад қилинган бўлса ва охиригача у билан давом этса, батаҳқиқ, бу амал мардуддир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни қабул қилмайди. Ким Аллоҳ учун намоз ўқиса ва шунинг учун мадҳ қилиниш ва олқиш айтилишини яхши кўрса ҳамда риё у билан намозини охиригача давом этса, бас, қуйида келадиган ҳадис далолати билан унинг намози мақбул бўлмайди.
Иккинчи ҳолат: Илмнинг асли Аллоҳ учун бўлса сўнг унга риё ораласа ва бу амал эгаси ундан ўша заҳоти тавба қилиб, уни даф қилса ва амални Аллоҳ учун холис қилса, батаҳқиқ, бир сўз билан у ўз соҳибига зарар бермайди. Чунки амалнинг асли Аллоҳ учун эди ва унга риё оралади сўнг уни даф қилди ҳамда амални Аллоҳ учун холис қилди ва ихлосга қайтди. Бу унга зарар бермайди.
Учинчи ҳолат: Амал давомида (риё) оралаши ва у билан давом этиши. Бу эса илм аҳли ўртасида ихтилоф ўрнидир. Улар орасида: у, биринчи тур каби амални ҳабата қилади, деганлари бўлди. Улар орасида: ушбу амалда Аллоҳ учун қилган нияти миқдорида савобга эришади, деганлари бўлди. Ушбу тафсилотни Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) қирқ ҳадис шарҳида ёдга олдилар.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда....”. (Каҳф: 110).
Оятнинг тўлиғи: “(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)»”. (Каҳф: 110). Ушбу оят Каҳф сурасининг сўнгида. “(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг”. (Каҳф: 110). Аллоҳ пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни одамлар: “Мен ҳам сизлар каби бир одамдирман”. (Каҳф: 110), деб айтишга амр қилди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам башардир. Пайғамбарларнинг бари башар жумласидан.
Элчилар икки қисм: фаришталардан ва одамлардан иборат элчилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлар, инсонлардан ҳам”. (Ҳаж: 75).
Фаришталардан бўлган элчилар одамлардан бўлган элчилар ўртасида восита бўлади. Чунки одамлар фариштани қарши олишга ва уни фаришта суратида кўришга тоқатлари етмайди. Балки ўзларига ўхшаш одамни кўришга тоқат қила оладилар. Шунинг учун Аллоҳ одамлардан бўлган элчиларни одамларга жўнатади. Чунки бу, улар (айтган сўзлар)ни тушуниб етишлари, улардан таълим олишлари ва уларга кўникишлари учун бандаларига раҳмати талабидир. Агар улар фаришталардан бўлганларида эди, уларни кўришга қодир бўлмасдилар. Чунки фариштанинг сурати одамнинг суратидан фарқ қилади.
“Мен ҳам … бир одамдирман”. (Каҳф: 110). Яъни, мен рубубият ва ибодат-(улуҳият)дан бирор нарсага эга эмасман. “Мен … одамдирман”. (Каҳф: 110). Аллоҳнинг бандаларидан бири.
Бу ўринда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққиларида ҳаддан ошадиган, Аллоҳни қўйиб у кишига дуо қиладиган ва ўтиниб ёрдам сўрайдиганларга ёки: у киши нурдан ёки шундай, шундай нарсадан яратилган, одам боласи яратилган нарсадан яратилмаган ва у киши Одам (алайҳиссалом)дан олдин яратилган, дейдиганларга раддия бор.
Бу -Аллоҳ сақласин- ҳаддан ошиш ва Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтириш турларининг энг улканидандир.
Сўнг деди: “Сизлар каби”. (Каҳф: 110). Яъни, инсонга оид ишларда сизлар каби. У киши очиқадиган, касал бўладиган, башарга ўхшаш сафарда толиқадиган, иноснда юз бергани каби у кишида ҳам инсоний шароитлар юз берадиган бир одам. У кишига ҳам ташвиш ва маҳзунлик етади. Одамга етган нарса у кишига ҳам етади: “(Эй Муҳаммад), уларнинг гаплари шак-шубҳасиз сизни маҳзун қилишини билурмиз”. (Анъом: 33). “Уларнинг (иймонсизликлари) устида ғамгин ҳам бўлманг”. (Ҳикр: 88). “Эҳтимол сиз уларнинг ортидан, афсус-надомат билан ўзингизни ҳалок қилурсиз (бундоқ қилмоқ сизга нораводир)”. (Каҳф: 6). У киши одамлар Аллоҳ субҳабаҳу ва таолога ибодат қилишга қарши чиқишларини кўриб ташвиш қиладилар ва маҳзун бўладилар. Чунки у киши одамларга яхшилик ва нажотни хоҳлайдилар. Меҳр-шавқатлари мукаммал экани боис уларни ҳалокат йўлида кўрганларида маҳзун бўладилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Балки у киши алайҳиссалоту вассалам одамлардан рисолат, фазилат ва Аллоҳга мукаммал қуллик бажо қилишда ажралиб турадилар. У киши Аллоҳга бандалик бажо қилиш нуқтаи назаридан махлуқотларнинг энг мукаммали, одамларнинг Аллоҳдан энг хавф қилувчиси ва Ундан энг қўрқувчисидир. “Менга … ваҳий этилмоқда”. (Каҳф: 110). Мендан ўзга элчилар каби Жаброил алайҳиссалом воситасида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан (ваҳий қилинмоқда). У киши олиб келган шариатнинг бари Аллоҳ томонидан ваҳийдир. “Илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи”. (Каҳф: 110). Яъни, ҳақ маъбудингиз. Илоҳнинг маъноси маъбуддир.
Ҳақ маъбуд эса ёлғиз Аллоҳдир. Ундан ўзгаси ботил маъбуд. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани”. (Ҳаж: 62).
Бу ўринда Расулнинг рисолати мағзи ва динининг асоси ҳамда у киши олиб келган ва (даъватни) ундан бошлаган нарса – тавҳид ва ширкдан огоҳлантириш (эканини ўрганамиз). Шунингдек, ҳар бир пайғамбар авваламбор тавҳидга даъват қилиш ва ширкни инкор этишдан бошлаган.
Бу ўринда ушбу замонда: пайғамбарлар ер юзида ҳокимиятни рўёбга чиқариш учун келишган, дейдиганларга раддия бор.
Бу сўз (динда) янги пайдо бўлган, ботилдир. Элчилар убудиятни жамийки турлари билан Аллоҳ азза ва жалла учун рўёбга чиқариш учун келишган.
Аллоҳ таоло айтганидек: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл: 36). Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо: 36). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз”. (Анбиё: 25). Ана шу пайғамбарлар олиб келганидир. Бунинг остига дининг қолган буйруқлари дохил бўлади. Ҳокимият ҳам шу жумладандир. Уни асос қилиб олишликка келсак, бас, бу ботил. Бунинг маъноси тавҳидни эътиборсиз қолдириш, ширкка аҳамиятсизлик қилиш ва унга қайрилиб ҳам қарамаслик ҳамда элчилар ҳокимият ва бошлиқлик талабида келишган деганидир. “Бас, ким … умидвор бўлса…”. (Каҳф: 110). Яъни, қўрқса ва хавф қилса. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса”. (Каҳф: 110). Яъни, қиёмат куни Аллоҳни кўришдан умидвор бўлса. Чунки мўминлар қиёмат куни Раббиларини кўрадилар. У субҳанаҳу ва таолони кўриш билан жаннат неъматларидан неъматланганларидан кўра улканроқ неъматланадилар”. “У ҳолда яхши амал қилсин”. (Каҳф: 110). Чунки ушбу (Аллоҳни) кўришлик фақат солиҳ амал қилган киши учун ҳосил бўлади.
Амалда икки шарт тўла топилгандагина солиҳ бўлади:
Биринчи шарт: Риё, сумъа ҳамда жамийки катта ва кичик ширкдан Аллоҳ азза ва жалла учун холис қилинган бўлиши.
Иккинчи шарт: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ, бидъат, (динда) янги пайдо бўлган ишлар ва хурофотлардан холи бўлиши.
Ушбу икки шартдан бирига путур етса солиҳ амал бўлмайди. Балки у ботил амал.
Агар биринчи шартга путур етса, амалга ширк киргани боис ҳабата бўлади.
Агар иккинчи шартга путур етса бидъат, (динда) янги пайдо бўлган иш ва (шариатга) хилоф амалга айланади. Демак, у рад қилинган, ботил. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у мардуддир”. (Бухорий (2550), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/256)). Яна бир ривоятда: “Кимки бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у рад этилгандир”. (Бухорий (2550), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/270)).
Амал ушбу икки шарт тўла топилгандагина солиҳ бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир”. (Мулк: 2). Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Энг холис ва энг тўғриси”. Улар: “Эй, Абу Алий! Энг холис ва энг тўғриси нима?”-дейишди. У киши: “Энг холиси – Аллоҳнинг Юзи учун холис бўлгани. Энг тўғриси эса – Расулуллоҳнинг суннатларига тўғри-(мувофиқ) бўлиши. Агар амал холис бўлиб, тўғри бўлмаса қабул қилинмайди. Агар тўғри бўлиб, холис бўлмаса қабул қилинмайди. Балки холис, тўғри бўлса қабул қилинади”-дедилар. “Ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф: 110). Амали билан риё қилиши ёки амалини биров эшитсин учун қилиши шу жумладандир. Агар у амалини биров кўриши ёки эшитиши учун қилса, Аллоҳ уни ботил қилади ва ўзига қайтаради.
“Бирон кимсани”. (Каҳф: 110). Қайтариқ сиёқида накира-(ноаниқ артикл) бўлиб, ҳар бир кишини ўз ичига олади. Аллоҳ Ўзи билан бирор киши шерик қилинишини қабул қилмайди. На фаришта, на пайғамбар, на авлиё ва солиҳлар, на тош ва дарахтлар, на жин ва на инс.
Бу ўринда: ширк фақат санамларга ибодат қилиш. Аммо Аллоҳга авлиё ва солиҳ бандалар билан қурбат ҳосил қилиш ва васила қилиш эса санамларга ибодат қилиш каби эмас, дейдиганларга раддия бор.
Бу ботил. Чунки Аллоҳ таоло шундай деяпти: “Ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф: 110). Бу умумий бўлиб, Аллоҳ билан бирга ибодат қилинадиган ҳар бир нарсани ўз ичига олади. Хоҳ жин ёки инсон ёҳуд фаришта ёкида пайғамбар ва элчилар ё солиҳ ва авлиёлар ёки ким бўлишидан қатъий назар. Аллоҳ, ким бўлишидан қатъий назар бирор кимсани ибодатида Унга шерик қилинишини қабул қилмайди. Бу борада санамлар билан авлиё, солиҳлар ва сағаналар ўртасида фарқ йўқ. Уларнинг бари Аллоҳ таолонинг ушбу қавли остига дохил бўлади: “Ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф: 110).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло шундай деди: “Мен шерикларнинг шериклик қилинишидан энг беҳожат Зотман. Кимда-ким бирор амал қилиб, унда ўзгани Менга шерик қилса ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2289)).
“Аллоҳ таоло шундай деди…”. Бу, ҳадис қудсийдир. Ҳадис қудсий – пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббилари азза ва жалладан ривоят қилган ҳадис. Қудсий – қудсга нисбат берилади. У поклаш демакдир. Чунки Аллоҳ нуқсон сифатларидан муқаддас ва пок тутилади.
Ҳадис қудсийнинг лафзи ва маъноси Аллоҳ азза ва жалланинг Каломидан бўлиб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни У Зотдан ривоят қиладилар.
У билан набавий ҳадиснинг фарқи шуки, ҳадис қудсийнинг лафзи ва маъноси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ривоят қилинган.
Набавий ҳадисга келсак, унунг маъноси Аллоҳдан, бироқ лафзи Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бўлганидир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм: 3-4).
“Аллоҳ таоло шундай деди…”. Бу ўринда Аллоҳ Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлгудек сўзлашиши исбот қилиняпти, субҳанаҳу ва таоло.
“Мен шерикларнинг шериклик қилинишидан энг беҳожат Зотман”. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотларининг ибодатидан Беҳожат. Балки уларга Ўзига ибодат қилишни, уларнинг фойдалари учун амр қилди. Чунки улар Аллог субҳанаҳу ва таолога муҳтождирлар. Аллоҳга эса фақат ибодат яқинлаштиради. Уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари ўзларининг фойдалари, Аллоҳ уларни мағфират қилиши, уларга ризқ бериши ва уларни жаннатга киритиши учун. Ибодат қилишларидан бўлган фойда ўзларига қайтади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога эса итоат қилувчининг итоати фойда келтирмайди ва маъсият қилувчининг маъсияти зарар бермайди. Балки У фойда улашувчи, зиён етказувчидир. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: “Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас албатта Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр қилсангизлар (ва иймон келтирсангизлар), У зот сизлар учун (фақат шукр қилиб, иймон келтиришларингизгагина) рози бўлур”. (Зумар: 7). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Мусо алайҳиссалоту вассалам ҳақларида ҳикоя қилиб шундай дейди: “Мусо яна деди: «Агар сизлар ўзингиз ва Ер юзидаги барча кишилар кофир бўлсалар ҳам (Аллоҳга бирон зиён етказа олмайсизлар). Зеро, Аллоҳ (сизларнинг шукр қилишингиздан) беҳожат, ҳамду сано эгасидир»”. (Иброҳим: 8).
Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис қудсийда ворид бўлишича: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: Эй бандаларим! Агар аввалги-ю охиргиларингиз, инс-у жинларингиз сизлардан энг тақводор қалбли бир кишидек бўлсаларингиз, бу мулкимда бирор нарсани зиёда қилмайди. Агар аввалги-ю охиргиларингиз, инс-у жинларингиз сизлардан энг фожир қалбли кишидек бўлсаларингиз, бу мулкимда бирор нарсани ноқис қилмайди”. (Муслим (2577), Термизий (2495), Ибн Можжа (4275), Аҳмад (5/154) ва Доримий (2788)).
Демак, одамларнинг Аллоҳга ибодат қилишларидаги савоби ва яхшилиги ўзларига қайтади. Аллоҳ жалла ва аълага келсак, У улардан Беҳожат. Бир амал қилиб, унда Аллоҳга ширк келтирган кимса эса авлороқ бобдандир. У субҳанаҳу ва таоло Беҳожат бўлиб, ширк мавжуд бўлган нарсани қабул қилмайди. Балки бандаларнинг фойдаси учун холис бўлганини қабул қилади.
Бунинг остига риё ҳам дохил бўлади. Ким бир амал қилса ҳамда унга риё ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасини қасд қилишлик ораласа, батаҳқиқ, Аллоҳ уни ўзига қайтаради. Ундан уни қабул қилмайди.
Ана шу ҳадисдан ушбу бобга шоҳид бўлишининг важҳидир.
“Ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман”. Бу, ширк амални ҳабата қилишига далил. Хоҳ у ширк катта ёки кичик бўлсин.
Унинг ушбу бобга шоҳид ўрни шуки, риё ширкдан бир тур бўлиб, у аралашган амал ўз эгасига қайтарилади ва Аллоҳ уни қабул қилмайди.
Абу Саъид (Ал-Худрий розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Менинг наздимда сизлар учун Масиҳ Дажжолдан-да хавфлироқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?”. Улар: “Албатта (хабар беринг, эй Расулуллоҳ)”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(У) - Махфий ширкдир. Киши туриб намоз ўқийди ва (бошқа бир) кишининг унга назар ташлашини кўргани сабабли намозини зийнатлайди”, дедилар”. Аҳмад ривояти. (Аҳмад (3/30), Ибн Можжа (2/1406), Ҳоким (4/329) саҳиҳ деди).
“Абу Саъид (Ал-Худрий розияллоҳу анҳу)дан…”. У киши Абу Саъид ал-Худрий. Молик ибн Синон ал-Худрийдир. Буюк, машҳур саҳобий, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.
“Марфуъ” иснод ила…”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан иборат бўлганидир.
“Менинг наздимда сизлар учун Масиҳ Дажжолдан-да хавфлироқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?”. Бу ҳадиснинг бир сабаби бўлиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ҳузурига, улар дажжол ва унинг фитнаси ҳақида суҳбатлашаётганларида чиқиб келдилар. Улар ундан (Дажжол фитнасидан) қўрқишарди. Шунда: “Менинг наздимда сизлар учун Масиҳ Дажжолдан-да хавфлироқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?”-дедилар.
Жавоб тариқасида: “Албатта (хабар беринг, эй Расулуллоҳ)”-дейишди. Бу ўриндан савол ва жавоб услубида таълим беришлик машруъ эканини ўрганамиз. Чунки у зеҳнга ўрнашувчироқ бўлади. Агар ўз суҳбатдошларига бирор муҳим нарсани ўргатмоқчи бўлса, уни савол-жавоб тариқасида ҳавола қилади. Тоинки жавобга интизор бўлиб турсинлар. Сўнг уларга жавобни ҳавола қилади.
“(У) - Махфий ширкдир. Киши туриб намоз ўқийди ва (бошқа бир) кишининг унга назар ташлашини кўргани сабабли намозини зийнатлайди”. Бу ўринда риё махфий ширк экани зикр қилиняпти. Унинг махфий эканининг важҳи шуки, у ният, мақсад ва қалб амалларида бўлади. Буни эса фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга бирортаси ният ва мақсадларни билмайди.
Ҳадисда унинг хатарли эканига далил бор. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан ушбу умматнинг энг афзаллари ҳақида қўрқдилар. Улар саҳобалардир. Улардан бошқалар ҳақида нима фикрдасиз? У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан (риёдан) улар (саҳобалар) ҳақида Масиҳ Дажжол фитнасидан-да қаттиқроқ қўрқдилар. Чунки ундан саломат қоладиганлар озчиликдир.
Фитнаси улкан бўлишига қарамай Дажжолнинг зарари, унга асрдош бўлганларга етади, Аллоҳ бизни ва сизларни унинг фитнасидан сақласин! Улар тирик эканларида чиқади. Риёга келсак, унинг хатари ҳар бир аср ва вақтда барчагадир.
Масиҳ Дажжол – охир замонда чиқадиган залолат Масиҳидир. Унинг чиқиши қиёмат аломатларидан. Масиҳ деб аталишининг сабаби, унинг бир кўзи кўр экани учун. Масиҳ деб аталишининг сабаби ерда тезлик билан юргани учун, деган қавл ҳам бор. У залолат Масиҳи. Бир кўзи кўр, Дажжол. Ҳар бир пайғамбар умматини Дажжолдан ҳазир бўлишга чорлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳазир бўлишга чорлашлари эса у кишидан олдин ўтганларникидан кўпроқ ва қаттиқроқ бўлди. Чунки у (Дажжол) у кишининг замонларига яқинроқ. У, замона охорида чиқади. Унга яҳудлар эргашади. Сўнг Масиҳ Ийсо ибн Марям алайҳиссалоту вассалам – ҳидоят Масиҳи тушиб, Фаластиндаги Луд дарвозасида ушбу Дажжолни қатл қиладилар. Ана шу дамда Аллоҳ унинг ёмонлигидан мусулмонларга кифоя қилади. Шу вақт мусулмонлар яҳудлар устидан ғалаба қозонадилар. Ер юзида ислом ҳукми ғолиб бўлади. Ҳақ зоҳир бўлади. Бироқ имтиҳон ва қийинчиликдан кейин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга намоз охирида ҳар бир ташаҳудда ундан паноҳ сўрашимизни жорий қилиб, шундай дедилар: “Аллоҳдан тўрт нарсадан паноҳ сўранглар: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан ҳамда Масиҳ Дажжол фитнасидан”. (Термизий (3604)).
Ушбу ҳужжатлар –оят ва икки ҳадис- улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Оят, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон эканликлари, у киши рубубият ва улуҳиятдан бирор нарсага эга эмасликларига далолат қилади. Бу ўринда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққиларида ҳаддан ошадиган, у кишида рубубият сифатларидан бирор нарсани эътиқод қиладиган ҳамда дуо, ўтиниб ёрдам сўраш, ҳожатларни талаб қилиш ва қийинчиликларни кушойиш қилиш билан Аллоҳни қўйиб у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиганларга раддия бор. Бу, катта ширкдир.
Иккинчи масала: Ушбу оятдан улкан масала истифода қилинади. У ҳам бўлса: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларидан бошқа пайғамбар ва элчиларнинг вазифаси каби тавҳидга даъват қилиш ва ширкдан қайтариш учун жўнатилдилар. Ана шу улкан вазифа ва масалаларнинг сарасидир.
Учинчи масала: Ояти карима амал қилишда Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос қилиш вожиб эканига далолат қилади. Бу, ушбу боб учун оятдан шоҳид ўрнидир.
Тўртинчи масала: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотларнинг ибодатидан Беҳожат экани айтилди. Гарчи одамларнинг бари ширк ва куфр келтирса-да. Бу Унинг мулкидан бирор нарсани ноқис қилмайди.
Бешинчи масала: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида амал қилишда ширкдан ҳазир бўлишга чорлов бор. У унинг қайтарилиши ва қабул қилинмаслигига сабабдир. Хоҳ катта ёки кичик ширк бўлсин. Риё ҳам шу жумладан.
Олтинчи масала: Аллоҳ жалла ва аъла Ўзи хоҳлагандек сўзлайди, субҳанаҳу ва таоло. Калом У субҳанаҳуда собитдир. У, бошқа феълий сифатлар каби феълий сифат бўлиб, Унинг Улуғлигига лойиқ. Махлуқларнинг каломига ўхшаш эмас. Балки У (Калом сифати) У субҳанаҳу ва таолонинг Улуғлигига лойиқ.
Еттинчи масала: Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида риёдан ҳазир бўлишга чорлов ва унинг изоҳи бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам уни ушбу сўзлари билан изоҳладилар: “Киши туриб намоз ўқийди ва (бошқа бир) кишининг унга назар ташлашини кўргани сабабли намозини зийнатлайди”.
Саккизинчи масала: Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида ширк ошкора ва махфийга бўлиниши ёдга олинди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам махфий ширк, дедилар. Бу эса ошкора ширк бор эканига далил. У, руку, сажда, дуо, жонлиқ сўйиш ва назр аташ каби ошкора амаллардаги ширкдир. Агар ушбу ибодатлар Аллоҳдан ўзгасига сарф қилинса ошкора ширкка айланади.
Риёга келсак, у қалб ва мақсадларда бўладиган махфий ширкдир. Шунинг учун ҳадисда шундай ворид бўлди: “Ширк ушбу умматда зулуматли кечада қора силлиқ тош устида ўрмалаб кетаётган қора чумолидан-да махфийроқдир. Унинг каффороти эса бундай дейилмоқлиги: Эй, Аллоҳ! Мен Сендан, Сенга билган ҳолда бирор нарсани шерик қилишдан паноҳ сўрайман. Ҳамда билмаган гуноҳ(им) учун Сендан мағфират сўрайман”.
Саҳобалар ушбу ширкдан қўрқар эдилар.
Шунингдек, банданинг иймони кучли бўлгани сари риё ва жамийки ширкдан қўрқуви кучайиб боради.
mutaallim   05-31-2014, 09:53 AM
#55
37-боб:
Инсон дунё учун амал қилишлиги ширкдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз...”. (Ҳуд: 15-16).

“Ширкдан эканлиги…”, яъни, ширк турларидан. (Бундан) мурод кичик ширкдир.
“Инсон дунё учун амал қилишлиги…”. Яъни, охират учун жорий қилинган амални фақат дунё манфаатини истаган ҳолда қилишлиги. Ҳудди ўлжа учун жиҳод қилиши, бошлиқлик ва вазифа-(мансаб) учун таълим олиши ёҳуд мол олиш учун ҳаж ёки жиҳод қилиши, ва ҳаказо.
Ушбу боб билан олдингиси орасидаги фарқ шуки, бундан олдинги боб риё ҳақида эди. Бу эса инсон дунё илинжида амал қилиши ҳақида. У иккиси, Аллоҳнинг Юзидан ўзга нарса учун амал қилиш ҳамда махфий ширк эканида жамулжам. Чунки истак ва мақсад қалб амалларидан. Демак, у иккиси (икки боб) бу борада жамулжам. Бироқ риё билан обрў ва шуҳрат ирода қилиниши, дунё истагига келсак, ундан манфаат ва нақд ғараз ирода қилинишида иккиси фарқлидир. Айтдиларки: нақд истак ва мақсад учун ама қиладиган кимса, риё учун амал қиладиган кимсадан оқилроқ. Чунки риё учун амал қиладиган кимса бирор нарсага эришмайди. Дунё учун амал қиладиган кимсага келсак, ҳарҳолда у дунё истаги ва манфаатига эришади. Бироқ ҳар иккиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг наздида зиён кўрувчи. Чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам ният ва мақсадида ширк келтирди. Демак, улар (риё ва дунё учун амал қилиш) бир жиҳатдан ўзаро жам бўлади ва яна бир жиҳатдан ўзаро фарқ қилади.
“Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни … истайдиган бўлса”. (Ҳуд: 15). Яъни, ким охират амали билан дунёвий мақсадни кўзлайдиган бўлса.
“Ва унинг зебу зийнатларини…”. (Ҳуд: 15). Дунёнинг зийнати мол ва фарзанддир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир”. (Каҳф: 46). “Уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз”. (Ҳуд: 15). Яъни, агар шуни хоҳласак унга арқонни узун ташлаш ва мақсадига яраша муомала қилиш нуқтаи назаридан дунёдан истаганича берамиз. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидагидек: “Биз (шу дунёда улардан) Ўзимиз истаган кимсалар учун Ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб берурмиз”. (Исро: 18). “Ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар”. (Ҳуд: 15). Яъни, кам бўлмайдилар. “Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир”. (Ҳуд: 16). Бу, уларнинг нима оқибат топишларининг баёни. Уларга дунёда истаганларича берилади. Охиратга келсак, улар савобдан маҳрум қилинадилар. Чунки улар охиратни хоҳлашмади. Охират эса, уни хоҳлаган киши учун ҳосил бўлади: “Ким охиратни истаса ва мўмин бўлган ҳолида (охиратга лойиқ) саъй-ҳаракат қилса, бас, ундай зотларнинг саъйлари (Аллоҳ наздида) мақбул бўлур”. (Исро: 19). “Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур”. (Ҳуд: 16). Яъни, дунёда қилиб ўтган амаллари охиратда (беҳуда кетур). “Ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир”. (Ҳуд: 16). Бефойдалик дунёда бўлади. Беҳудалик эса охиратда бўлади. Бу дунёда уларнинг амаллари бефойда. Чунки у Аллоҳнинг Юзи учун холис мақсад билан бўлмаган. Охиратда амаллари беҳуда бўлади. Беҳуда-(ҳабата бўлиш) луғатда бирор нарсанинг шишиб кетишлиги. Туянинг шишиб кетиши. Агар эрта баҳорда (ўт-ўлан) еб қўйса, батаҳқиқ, у шишиб, ўлади.
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дийнор бандаси бахтсиз бўлсин. Дирҳам бандаси бахтсиз бўлсин. Кийим-кечак бандаси бахтсиз бўлсин. Кўрпа-тўшак (жиҳоз-анжом) бандаси бахтсиз бўлсин. Берилса рози бўлади. Берилмаса ғазаби келади. Бахтсиз бўлиб, юзтубан йиқилсин. (Ҳатто) тикан кирса уни суғуриб ташлолмайди. Аллоҳнинг йўлида отининг тизгинидан тутган бандага шодлик бўлсин. Сочи тўзғиган, оёқлари чанга беланган. Қўриқчиликка (тайин қилинса), қўриқчиликда туради. Қўшиннинг орт томонига (тайинланса), орт томонда туради. Агар изн сўраса унга изн берилмайди. Ва агар (бировни ўртасига тушиб) оқласа, оқлови қабул қилинмайди”. (Бухорий (2480), Муслим (141) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ушбу: “Ким молини ҳимоя қила туриб қатл этилса, бас, у шаҳиддир” лафз билан ривоят қилинган ҳадис матнида ушбу жумлалар мавжуд. “Жомеъул Усул” (2/742)га қаранг).
“Саҳиҳ (ҳадис)да”. Яъни, “Саҳиҳул Бухорий” Жиҳод бобида.
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бахтсиз бўлсин…”. Яъни, ҳалок бўлсин! Аллоҳ таоло деди: “Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур”. (Муҳамад: 8).
“Дийнор бандаси бахтсиз бўлсин. Дирҳам бандаси бахтсиз бўлсин”. Дийнор – тилладан зарб қилинган пул. Дирҳам – кумушдан зарб қилинган пул.
“Кийим-кечак бандаси бахтсиз бўлсин”. Қизил чиқизқлари бор ранги қора кўйлак.
“Кўрпа-тўшак (жиҳоз-анжом) бандаси бахтсиз бўлсин”. (Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни ушбу нарсаларнинг қули-(бандаси) деб атадилар. Чунки улар шулар учун амал қилишади. Натижада уларга қул бўлиб қолишди. Аллоҳнинг Юзи учун амал қиладиган кишига келсак, бас, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаси.
Сўнг уларнинг аломатларини ёдга олиб, шундай дедилар: “Берилса рози бўлади. Берилмаса ғазаби келади”. Бу, дунё учун амал қиладиган кимсанинг аломатики, агар ундан (дунёдан) берилса рози бўлади. Ундан берилмаса рози бўлмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мунофиқлар ҳақида айтганидек: “Уларнинг орасида садақотлар тўғрисида сизга таъна қилгувчи кимсалар ҳам бордир. Бас, агар ўша садақалардан уларга ҳам берилса, рози бўладилар, агар берилмаса, бирдан норози бўлиб қоладилар”. (Тавба: 58).
Мўминга келсак, унга берилса шукр қилади. Агар берилмаса сабр қилади ва ғазабланмайди. Чунки у Аллоҳ учун амал қилади, дунё учун эмас. Баъзилари эса дунёдан бирор нарса берилмаслигини суяди. Дарҳақиқат, баъзи саҳобалар дунёдан бирор нарса берилишига рози бўлишмаган ва бирор нарса талаб қилишмаган. Чунки у охират диёрини хоҳлайди. Ҳамда амалларини муҳофаза қилиш ва унинг савобини охират диёрида умид қилиш бобидан (шундай қилишган). Яхшиликларидан бирор нарсани(нг самарасини шу дунёдаёқ) тезлаттиришни суймасдилар. Бироқ қўлга киритишга интилиш ва хоҳиш-истаксиз берилса, батаҳқиқ, у олади. Ҳадисда ворид бўлганидек: “Сен уни қўлга киритишга интилмаган ҳолда ушбу молдан келиб қолса, бас, уни ол. Ундай бўлмаса унга кўз тикма”. (Бухорий (1404), Муслим (1045), Насоий (2607), Абу Довуд (1647), Аҳмад (1/17) ва Доримий (1647)).
Мўмин учун фарқи йўқ, дунёдан бериладими ёки йўқ. Бу унинг Аллоҳ учун қилаётган амалидан бирор нарсани камайтирмайди. Чунки у Аллоҳ ва Расули учун яхши кўради. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим одамларни ёмон кўрсаларда, уларнинг қалбларини ошно қилиш ҳамда улар ҳақида мунофиқлик ва муртадликдан хавфсираганлари учун (мол-садақотлар) берардилар. Ўзларига энг суюкли одамларга эса бермасдилар. Уларни ўз иймонларига ташлаб қўярдилар. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларнинг иймон ва ақидаларига ҳамда (мол) берилмаса таъсирланмасликларига ишонардилар. Ана шу, мўминнинг аломатики, дунё берилса ёки берилмаса-да ўз иймони ва ишончида қолади. Дунё соҳибига келсак, ундан берилса рози бўлади. Агар берилмаса ғазаб қилади. Чунки у дунё учун рози бўлади ва у учун ғазаб қилади.
Ана шу ушбу ҳадисдан шоҳид ўрники, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни мўмин, мусулмон эканига қарамай ушбу нарсаларнинг бандаси деб атадилар. Бироқ ушбу нарсалар илинжида амал қилгани боис уларнинг қулига айланди. Бу эса ширкий убудиятдир. Бироқ у кичик ширк бўлиб, уни иймондан чиқармайди. Бироқ унинг тавҳид ва иймони нуқсонли бўлади.
Сўнг унга баддуо қилишни иккинчи бор қайтардилар: “Бахтсиз бўлиб, юзтубан йиқилсин”. Яъни, шифо (топиб) тузалгани сари касаллик ва ҳалокат унга қайтади.
“(Ҳатто) тикан кирса уни суғуриб ташлолмайди”. Яъни, унга ожизлик етади. Агар оёғи ёки қўлига тикан кирса, дунё учун амал қилганига жазо ўлароқ бошига тушган ожизлик сабаб уни олиб ташлашга қодир бўлмайди.
Сўнг (у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам) охират учун амал қиладиган киши билан дунё учун амал қиладиган кимса ўртасидаги фарқни баён қилиб, шундай дедилар: “Шодлик бўлсин”. У жаннатдаги дарахт бўлиб, сояси юз йиллик масофачалик. Жаннат аҳлининг либоси у (дарахт)дандир деган қавл бор. У, жаннатнинг ўзи деган қавл ҳам мавжуд. Жаннатга “طوبى”-(“Тубо”) дейилади. Тубо жаннат ёки ундаги дарахтнинг номларидан бири.
Бу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ушбу шахсга жаннат аҳлидан бўлишини тилаб дуои хайр қилишликдир.
“Отининг тизгинидан тутган бандага…”. Яъни, юганидан тутган.
“Аллоҳнинг йўлида…”. Яъни, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш учун. Ўзини ва отини Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун доимо тайёргарликдан ўтказиб турувчи. Жанг ва кичик қўшинларни кузатиб боради. Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни яхши кўради. Роҳат ва фаровон турмушни суймайди. Балки Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни яхши кўради. Ана шу киши гарчи жиҳод қилмаса-да ажрлангандир. Чунки унга ният қилгани бўлади. Модомики у ўзини ва отини тийиб, ўзини тайёргарликдан ўтказар экан, батаҳқиқ, у гарчи жиҳод қилмаса-да Аллоҳнинг йўлидадир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Амаллар ниятларга қараб (эътибор қилинади)”. (Бухорий (1), Муслим (1907), Термизий (1647), Насоий (75), Абу Довуд (2201), Ибн Можжа (4227) ва Аҳмад (1/43)).
“Сочи тўзғиган, оёқлари чанга беланган”. Бу, фаровон турмуш кечиришга вақт ажратмаган, ўзига эътибор бермаган мужоҳид банданинг биринчи сифати бўлиб, унда соч тўзғиши ва ғубордан иборат Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг асоратлари бор.
“Қўриқчиликка (тайин қилинса), қўриқчиликда туради. Қўшиннинг орт томонига (тайинланса), орт томонда туради ”. Бу эса иккинчи сифат. Яъни, у ўзи машғул бўлаётган ишнинг турига аҳамият бермайди. Балки ҳукмдор ва қўшин қўмондонига итоат қилади. (Қўмондон) уни қўриқчилик ёки сув ташишда, яъни, қўшиннинг охирида бўлишига буюриши баробар. Мен аввалги (сафдаги) одамлар билан бўламан, демайди. Балки буйруққа бўйсунади. Мусулмонларнинг жиҳоддаги ҳукмдорига бўйсунади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун ўз ўрни осон, машаққатли ёки роҳатли ўрин, кўзга ташланадиган ёки кўзга ташланмайдиган ўрин эканига қарамайди.
Қўриқчилик: қўшинни душман ҳужумидан ҳимоя қилиш. Хоҳ кеча ёки кундузда бўлсин душманга кўз-қулоқ бўлиб туради. Қўшинга хавфли томондан ҳужум уюштирилмаслиги учун пойлоқчилик қилади.
Орт томон, ожиз ва мужоҳидлар томондан кўмакка муҳтож кишиларни кузатиб юриш учун лашкарнинг охири(да юради). Чунки у ўзи учун дунёда иззат ҳамда одамлар олдида кўзга ташланишни хоҳламайди. Нафсига роҳат ва фаровонлик истамайди. Балки қандай йўл билан бўлса-да Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни хоҳлайди. Модомики бу Аллоҳ йўлида, мусулмонларнинг фойдаси ва ҳукмдорнинг итоатидаги жиҳод экан, унга қайси ўринда бўлиши муҳим эмас.
“Агар изн сўраса унга изн берилмайди. Ва агар (бировни ўртасига тушиб) оқласа, оқлови қабул қилинмайди”. Яъни, у одамлар наздида маъруф эмас. Чунки у одамлар олдида зоҳир бўлиш, кўзга ташланиш ва мадҳни суймайди. Балки яширинишга ошиқади. Чунки у Аллоҳ учун амал қилади. Машҳур бўлмагани боис ҳукмдор ёки султон ёҳуд бообрў кишилар ҳузурига киришга изн сўраса, унга изн берилмайди. Чунки у машҳур эмас. Одамлар обро-эътиборга эга бўлган машҳур инсонга изн берадилар. Бу эса унга Аллоҳ субҳанаҳунинг ҳузурида зиён бермайди. Чунки у Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида маъруфдир. Чунки Аллоҳ уни ва унинг ўрнини билади.
“Ва агар (бировни ўртасига тушиб) оқласа, оқлови қабул қилинмайди”. Агар бирор кишининг ҳожатини ўташда воситачилик қилса, воситачилиги қабул қилинмайди. Ҳадисда (айтилишича): “Гоҳида сочи тўзғиган, чанга беланган, эшиклардан қувиб солинадиган киши агар Аллоҳ номи билан қасам ичса, албатта, У Зот уни амалга оширади”. У, одамлар олдида аҳамиятсиз инсон. Кўриниши обрўли одамнинг кўриниши каби эмас. Номи ҳам одамлар наздида машҳур эмас. Бироқ у Аллоҳнинг наздида азиз. Чунки у ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги амалларни ихлос билан қилади. Агар Аллоҳ номига қасам ичса, унга шундай-шундай нарсаларни бериши учун, албатта У Зот уни амалга оширади. Яъни, одамлар олдида эшиклардан қувиб солинишига қарамай унга истаган нарсасини беради.
Ана шулар мўминнинг сифатлари. У қисқача айтганда:
Биринчи: У ўзини жиҳодга ҳозирлайди. Доимо жиҳодга рағбати бўлади.
Иккинчи: У, сочини эпақага келтириш, уни мойлаш, чиройли кўринишга келтиришдан иборат ташқи кўринишини ўнглашга вақт ажратмайди. Чунки у жиҳод билан машғул.
Учинчи: У, жиҳодда ўзи эгаллаган ишга аҳамият бермайди. Хоҳ машаққатли ёки машаққатсиз, хоҳ кўзга ташланадиган ёки кўзга ташланмайдиган бўлсин. Чунки у Аллоҳ учун амал қилади. Кўзга ташланиш ёки одамларга риё қилиш учун амал қилмайди.
Тўртинчи: Унинг, одамлар ва бообрў кишилар олдида номи чиқмаган. Агар изн сўраса, киришга изн берилмайди. Агар оқласа оқлови қабул қилинмайди. Яъни, бирор киши учун ўртада турса, воситачилиги қабул қилинмайди. Чунки у маъруф эмас.
Бу ўринда кўзга ташланмаслик ҳамда солиҳ амалларни яхширишнинг фазилати(га ишора қилиняпти).
Дарҳақиқат, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (раҳимаҳуллоҳ) ушбу оят ҳақида у кишига йўлланган саволларга айрим жавобларида шуни ёдга оладиларки: “Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз”. (Ҳуд: 15). У бир қанча турни ўз ичига олади:
Биринчи тур: Таомлантириш, қўшни ва ота-онага эзгулик қилиш, садақа, совға ва ҳадялар улашиш ҳамда яхшилик қилиш йўлларидан иборат шу дунёда солиҳ амаллар қиладиган мушрик ва кофир. У, бу ишлар учун охиратда ажрга эришмайди. Чунки улар тавҳидга қурилмаган. Демак, у Аллоҳ таолонинг ушбу қавли остига дохил бўлади: “Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар”. (Ҳуд: 15). Кофир агар яхши ишлар қилса, батаҳқиқ, у бунинг учун шу дунёда мукофотланади. Охиратда эса бу ишлари учун Аллоҳнинг ҳузурида бирор мукофот бўлмас. Чунки у ишлар тавҳид ва Аллоҳ азза ва жаллага ихлос асосига қурилмаган.
Иккинчи тур: Охират амалларидан иборат амалларни қиладиган мўмин. Бироқ у бу билан Аллоҳнинг Юзини истамайди. Балки дунёвий ғаразни кўзлайди. Ҳудди эваз ва мол олиш истагида ўзганинг номидан ҳаж ва умра қиладиган, вазифа-(мансаб)га эришиш учун шаръий илм ўрганадиган кимса каби. Бунинг амали бу дунёда ботил, охиратда эса ҳабатадир. Чунки у кичик ширк.
Учинчи тур: Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилган ҳолда солиҳ амал қиладиган мўмин. У, бу билан мол ёки дунё матоларидан бир мато ва вазифа-(мансаб) хоҳламайди. Бироқ Аллоҳ унга касалликдан шифо бериш, ундан кўз (тегиш) ҳамда душманларни даф қилиш билан мукофотлашини хоҳлайди. Агар унинг мақсади шундай бўлса, бас, бу ёмон мақсаддир. Ва унинг бу амали Аллоҳ таолонинг ушбу қавли остига дохил бўлади: “Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар”. (Ҳуд: 15). Мусулмонга буюрилгани: Охират савобини умид қилиши, дунёдагидан олийроқ бўлган нарсани умид қилиши ҳамда ҳиммати олий бўлишидир. Агар охират (савоби)ни хоҳласа, Аллоҳ унга дунё ишларида кўмак беради ва унга муяссар қилади: “Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ: 2-3).
Тўртинчи тур: Ўлик ва сағана соҳибларидан иборат Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш каби солиҳ амаллар қиладиган сўнг эса уни ширк билан барбод қиладиган кимса. Ҳудди бугунги кунда ўзларини исломга нисбат берадиган кўпчилик шундай йўл тутаётгани каби.
Ушбу икки оят ва ҳадиси шарифдан улкан фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Инсон дунё учун амал қилишидан ҳазир бўлишга чорлов. Ва бу, ниятдаги ширк жумласидан. У махфий ширк. Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни шунинг учун битдилар.
Иккинчи фойда: Ушбу икки оятдан: Аллоҳ баъзи одамларга дунё беришлиги, Аллоҳ улардан рози эканига далил эмаслигини ўрганамиз. Шунинг учун деди: “Уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар”. (Ҳуд: 15). Сўнг шундай деди: “Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир”. (Ҳуд: 16). Бу эса ушбу атойи неъмат норозилик билан берилганига далил. Ҳамда мўмин бандага дунё берилмаслиги, Аллоҳ ундан норози эканига далил эмас. Мол-дунёнинг бор ёки йўқ экани Аллоҳнинг Розилиги ва Ғазабига ўлчов эмас.
Учинчи фойда: Ушбу икки ояти каримадан: Эътиборли жиҳати амалнинг (ташқи) сурати эмас, балки амал қилувчининг нияти эканини истифода қиламиз. Агар амал қилувчининг нияти Аллоҳ азза ва жалла учун холис бўлса, бас, бу амал солиҳ амалдир. Агар амал қилувчининг нияти Аллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун холис бўлмаса, бас, бу амал барбод бўлгандир. Гарчи унинг сурати солиҳ амал суратида бўлса-да. Инфоқ, эҳсон ва яхшилик қилинадиган жабҳаларнинг кўплигига қарама! Солиҳ ният билан озгина нарса садақа қилаётган киши улкан ажрга ноил бўлиши мумкин. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Яримта хурмо билан бўлса-да дўзахдан сақланинглар. Ким (буни ҳам) топа олмаса, бас, ширинсуханлик билан”. (Бухорий (6174), Муслим (1016), Насоий (2553) ва Аҳмад (4/256)). Ихлос билан бўлган оз амал кўп бўлади. Гоҳида амал кўп бўлади, бироқ амал қилувчининг нияти эътибори билан фойдаси оз ёки умуман бефойда бўлади. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта Аллоҳ сурат ва мол-дунёларингизга қарамайди. Балки қалб ва амалларингизга қарайди”. (Муслим (2564)). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг назари тушадиган ўрин қалб ва амаллардир. Мақсад ва ниятлардан иборат қалб амаллари ҳамда тана азъолари амаллари ҳам. Демак, аҳамиятга молик жиҳати амалнинг сурати эмас, балки амал қилувчининг ниятидир.
Тўртинчи фойда: Ҳадисда Аллоҳнинг Юзи учун амал қиладиган банда билан дунё учун амал қиладиган банда ўртасидаги фарққа далил бор. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки (хил) бандани зикр қилдилар: Бири дунё учун амал қилади. Бири эса охират учун амал қилади. Дунё учун амал қиладиган кимса, берилса рози бўлади. Агар берилмаса норози бўлади. Ана шу унинг аломатидир. Бу, мўминга хилоф равишдаки, унга берилиш ёки берилмасликнинг қалбидаги иймонга таъсири йўқ. Демак, ҳадисда Аллоҳ учун амал қиладиган киши билан дунё учун амал қиладиган кимса ўртасидаги фарқ (ёдга олинди).
Бешинчи фойда: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё истаклари учун амал қиладиган бандани унинг (дунёнинг) бандаси деб атадилар. Бу эса (у) ширк эканини талаб қилади. Бироқ у, мўминнинг ҳаққида тавҳидини ноқис қиладиган ҳамда унга (ниятига) ушбу ёмон мақсад аралашганда амалларини ботил қиладиган кичик ширк бўлади.
Олтинчи фойда: Ҳадисда охират учун амал қиладиган кишининг аломатлари баён қилинди. У қуйидагича:
Биринчи: У доим ўзини жиҳодга ҳозирлаб боради. Жиҳодни кутиб юради. Унга рағбат қилади. Ҳожат чорлаган ҳар қандай соатда Аллоҳнинг йўлида отининг юганидан тутади. У Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун шошилади.
Иккинчи: У сочини тараш ва унга ёғ суртиш жиҳатларидан ўзига аҳамият бериш ва фаровон турмуш учун вақт ажратмайди. Балки унинг сочи тўзғиган, икки оёғи чанга ботган. Ундаги чанг рағбатлантирилгандир. Чунки у Аллоҳнинг йўлидаги (чанг). Бу эса ушбу банда бу дунёда ҳашаматли (ҳаёт кечирмаётганига) далолат қилади.
Учинчи сифат: У, жиҳодда адо қилаётган амал турига эътибор бермайди. Хоҳ у машаққатли ёки осон бўлсин. Хоҳ у ишда одамлар олдида кўзга ташланишлик бўлсин ёки бўлмасин. Агар пойлоқчиликка (таъйин) қилинса, пойлоқчиликда туради. Агар қўшин сўнггига қўйилса, қўшин ортида бўлади. Яъни, қўйилган жойида ишлайди. Бунинг учун ранжимайди ва жирканмайди. Қўмондонга: сен мени ерга урдинг, сен…, сен…, демайди. Чунки у, қўмондон ва одамлар учун амал қилмайди. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун амал қилади.
Тўртинчи сифат: У одамлар наздида машҳур эмас. Чунки у ўзини яширади. Кўзга ташланишни истамайди. Балки ўзини ва амалини яширишни хоҳлайди. Бунинг маъноси: у ўз ҳовлиси ёки бирор бурчакда яшириниб ўтиради дегани эмас. Балки машғул бўлади ва амал қилади. Бироқ у амали ошкор бўлиши, шижоати намоён бўлиши, жасорати кўзга ташланиши ва жиҳод қилиши маълум бўлиб қолишини суймайди. Бунга рағбати йўқ. Чунки у охират учун амал қилади. Одамлар олдида олқиш ва мақтов айтилишини хоҳламайди. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг савобини истайди. Шу сабабдан ҳам у мансабдорлар ҳузурига кириш учун изн сўраса, унга изн берилмайди. Чунки у номаълум. Одамлар эса одатда ўзларига маълум бўлган кишигагина кириш учун изн берадилар. Агар бирор кишини оқласа, оқлови қабул қилинмайди. Чунки одамлар фақат бообрў кишининг оқловини қабул қилишади. Унинг эса обрўси йўқ. Бироқ бу унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида зиён бермайди.
Ана шулар охират ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Юзи учун амал қиладиган кишининг сифатларидир.
mutaallim   05-31-2014, 09:04 PM
#56
38-боб:
Кимда-ким уламо ва ҳукмдорларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билиш ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билишда бўйсунса, дарҳақиқат, уларни Аллоҳдан ўзга Раб қилиб олганлиги ҳақидаги боб

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) шундай дедилар: “Устингизга осмондан тош ёғилишига яқин қолди. Мен: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар, десам сизлар: Абу Бакр ва Умар бундай деди, дейсизлар”. (Аҳмад (1/337), Хотиб “Ал-Фақиҳ вал Мутафаққиҳ” (1/145), Ибн Абдулбарр “Жамиъ Баянул Илми ва Фазлиҳ” (2/239), Ибн Ҳазм “Ҳажжатул Вадаъ” (268-269)).

Бунинг сабаби шуки, ҳалол ва ҳаром қилишлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи бўлиб, бу борада бирор киши Унга шерик бўлмайди. Кимки Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан иборат далилни қўйиб-(ташлаб) ҳалол ёки ҳаром қилса, дарҳақиқат, ўзини Аллоҳга шерик қилибди. Ким унга итоат қилса, дарҳақиқат, шариат тузишда уни Аллоҳга шерик қилибди.
Бу эса итоатдаги ширк деб аталади. Чунки ибодатнинг маъноси: Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва қайтариқларини тарк этиш билан У субҳанаҳу ва таолога итоат қилишликдир. Ҳалол ва ҳаром қилиш масаласи ҳам шу жумладан. У, Аллоҳ таолонинг қавли далолати билан ибодат остига дохил бўлади. У Зот мушриклар Аллоҳ ҳаром қилган ўлаксани ҳалол деб билишларини зикр қилди. Улар уни ҳалол санаб: у, бўғизланган жонлиқдан кўра ейишликка авло. Чунки бўғизланган жонлиқни сизлар сўйдингиз. Ўлаксага келсак, батаҳқиқ, уни сўйган Аллоҳдир, дейишарди. Улар бу сўзни мажусийлардан олишганди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди: “Бас, агар Аллоҳнинг оятларига иймон келтиргувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан (яъни Аллоҳнинг номи айтилиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан) еяверинглар”. (Анъом: 118). Ушбу қавлигача: “Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом: 121). Яъни, ўлаксани ҳалол деб билишда уларга бўйсунсангиз ва уни тарк қилишликка бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амрига хилоф қилсангиз: “Ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом: 121). (Яъни), ҳалол ва ҳаром қилишда Аллоҳга (мушрик бўлиб қолурсиз).
Шунга ўхшашларда, Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол қилиш ёки Аллоҳ ҳалол қилганини ҳаром қилишда уламо ва ҳукмдорларга итоат қилиш ширкдир. Уларга итоат қилаётган кимса, улар бу борада Аллоҳнинг амрига хилоф қилишаётганини билса ва уларга қасддан бўйсунса ҳамда буни ҳалол деб билса, бас, бу миллатдан чиқарадиган катта ширк.
Агар уларга итоат қилаётган кимса буни ҳаром деб эътиқод қилса ва бу хато деб эътироф этса, бироқ нафси ҳавосига эргашиб ёки уни маъсият эканини тан олса-да нафсий рағбат учун уларга итоат қилса, бас, бу кичик ширк.
Агар уларга, улар Аллоҳнинг шариатига хилоф қилишаётганини билмаган ҳолда, балки улар ҳақда деган гумон билан итоат қилса, бас, бу узрли, агар унга ўхшаганлар бундан жоҳил қолган бўлишса.
Уламо ва ҳукмдорларга Аллоҳга маъсият ўрнидан ўзгасида итоат қилишга келсак, бас, бу вожибдир. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”. (Нисо: 59). Демак, Аллоҳга маъсият ўрнидан ўзгасида уламо ва ҳукмдорларга бўйсуниш, Аллоҳ одамларга вожиб қилган ишдир. “Ҳокимлар…”. (Нисо: 59). Улар ҳукмдорлар деган қавл бор. Улар уламолардир деган қавл ҳам бор.
Тўғриси: оят уламо ва ҳукмдорларнинг барини назарда тутади. Барчалари ҳукмдорлардир. Уламолар шаръий ҳукмларни баён қиладилар. Ҳукмдорлар эса уни ижро этадилар.
Ҳукмдорларга итоат қилиш мутлақ маън қилинмаган ва мутлақ жоиз ҳам эмас. Балки бу борада лозим бўлган тафсилот бор. Шайх раҳимаҳуллоҳ уларга итоат қилишнинг ҳаром эканини ҳаромни ҳалол қилиш ва ҳалолни ҳаром қилишга хослаб: Кимда-ким уламо ва ҳукмдорларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билиш ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билишда бўйинсунса, дарҳақиқат, уларни Раб қилиб олибди, дедилар. Уларга итоат қилиш умуман ҳаром деб айтмадилар.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) шундай дедилар…”. У киши уммат билимдони, Қуръон таржимони Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларининг ўғли, (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин).
“Мен: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар, десам сизлар: Абу Бакр ва Умар бундай деди, дейсизлар”. Ана шу, тош ёғилишини вожиб қиладиган сабаб. У ҳам бўлса Аллоҳнинг шариатига хилоф келадиган ишларда уламо ва ҳукмдорларга бўйсунишликдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу сўзни, у кишига Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо, тўғри йўлдаги икки халифа умра учун ҳажни бекор қилиш (умра билан ҳажни жамлаш)ни тўғри деб билмасликлари ҳақида хабар етганда айтдилар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қурбонлик қилиш учун) ҳайвон олиб келмаганлар учун ҳажни умра билан жам қилишга амр қилгандилар.
Бу, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо наздида Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига амал қилиш нуқтаи назаридан (қурбонлик учун) ҳайвон олиб келмаганларга ҳаж билан умрани жам қилиш вожиб эканига далолат қилади. Чунки у киши саҳобаларини шунга буюрдилар ва (буни) уларга таъкидладилар. Тўғри йўлдаги икки халифа Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо) бунга хилоф чиқиб, ҳажни умра билан жам қилиш вожиб эмас, балки йилнинг қолган (қисми)да Байтуллоҳ (одамлар томонидан) тарк этилмаслиги учун (ҳаж ва умрани) ифрод-(алоҳида) қилиш афзал деб билишди. Чунки ҳожи ҳаж ва умрани бир сафарда жам қилса, бу, одамлар умра қилиш учун иккинчи мартта (Байтуллоҳга) келмасликларига сабаб бўлади. Балки бир сафар билан кифояланадилар.
Бу, у иккиларининг нуқтаи назарлари эди, розияллоҳу анҳумо. У, ижтиҳодий масала. Бироқ ижтиҳод далилга хилоф келса, батаҳқиқ, унга амал қилиш жоиз бўлмайди.
Агар Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) тўғри йўлдаги икки халифа Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо)нинг раъйларини олган кишига инкор қилаётган эканлар, чунки у ҳужжатга хилоф бўлган ижтиҳод ва бу, азоб олиб келади, энди далилсиз ҳалол ва ҳаром қилишда уламо ва ҳукмдорларга итоат қилишга нима дейсиз?
Бу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳурмат қилиш ва у Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан кейин тўхталадиган (манба) эканига ҳамда мужтаҳидлар томонидан ижтиҳод юз берганда уни Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига кўндаланг қилиш вожиб бўлишига далолат қилади. Далил қоим бўлган нарсани оламиз. Далилга хилоф келганини эса тарк этамиз. Гарчи ушбу сўзни айтувчи киши Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо) каби одамларнинг энг афзалларидан бўлса-да. У иккиларидан ўзгаларни асти қўяверинг.
Ижтиҳод қилиш жоиз. У, Китоб ва суннат далилларидан шаръий ҳукмлар истинбот қилишликдир. Бироқ татбиқ қилиш давомида бизга фақат илм аҳлининг сўзларидан далил қоим бўлганинигина олишлигимиз жоиз бўлади. Сўз эгасига мутаассиблик қилиш ёки у бизнинг ҳавои нафс ва рағбатларимизга мувофиқ келгани боис далилга хилоф бўлган сўзни олишимиз жоиз бўлмайди. Балки манба Китоб ва суннатдир: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо: 59).
Оми, илм аҳлидан сўрайди. Уларнинг сўзларини олади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!”. (Наҳл: 43).
Аҳмад ибн Ҳанбал (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “(Ҳадис) исноди ва унинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман. Ҳолбуки Аллоҳ таоло шундай деяпти: "(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”. (Нур: 63). (Оятдаги) фитна-кулфат нима эканини биласанми? Фитна – ширкдир. Эҳтимол у (фитна-ширк), у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг баъзи қовлларини рад этганида қалбида оғишишликдан бўлган бир нарса воқеъ бўлишидир. Натижада ҳалок бўлади”.
“Аҳмад ибн Ҳанбал (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар…”. У киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал, аҳли сунна имоми, имтиҳон-(синов)га сабр қилувчи.
“Ҳайронман…”. Таажжубланиш ва инкор қилиш.
“(Ҳадис) исноди ва унинг саҳиҳлигини била туриб…”. Яъни, улар далилларни билишади. Иснод – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ривоят қилаётган, энг қуйи ровийдан Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган ровийларнинг силсиласи. Санад узун ёки қисқа бўлиши баробар.
Иснод ишончли, ёдлаш қобилияти ва пухта эгаллаши ҳамда бунинг акси бўлиши жиҳатидан ровийларни ўрганиб чиқишликка эҳтиёж сезади. Агар санад ровийларида шоз ва иллатлардан саломат бўлиши билан адолат, санаднинг бошидан охиригача тўкис зеҳн тўла топилса, бас, у саҳиҳдир. Агар шулардан бирортаси ноқис бўлса саҳиҳлик даражасидан ҳасан ёки заифликка тушади.
Буни ажратиб, биладиганлар уламолардир. Илмдан (маълум даражага) етганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган исноднинг саҳиҳлигини билишади. Уларга далилни олиш вожиб бўлади. Чунки исноднинг саҳиҳлиги муснад (ҳадис)нинг саҳиҳлигига далолат қилади. Санаднинг саҳиҳлиги матннинг саҳиҳлигига далолат қилади. Бунга имом Аҳмаднинг ушбу иборалари далолат қилаётганидек.
Бу ўринда шундай деб айтадиган ақлоний айрим асрдошлардан иборат баъзи оғиз кўпиртирадиганларга раддия бор: Гарчи иснод саҳиҳ бўлса-да, бас, бу матннинг саҳиҳлигига далолат қилмайди. Ҳамда “Саҳиҳул Бухорий”даги санадлари саҳиҳ бўлган ҳадисларни танқид қилишади. Чунки улар (ҳадислар) уларнинг қосир ақлларига хилоф келади.
Бу уларнинг жоҳиллиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига журъат қилганликлари сабаблидир. Чунки у, уларнинг ҳавои нафс ва ақлларига қаршидир.
Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан поклайман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ақлга бўйсунса! Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган кишига, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзларини муқаддам қилиши, унга эътиқод қўйиши ҳамда талашиб-тортишмасдан унга амал қилиши вожиб бўлади: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (Аҳзоб: 36).
Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бериш маъноларидан: у кишини хабар берган нарсаларида тасдиқлашликдир. Кимки у кишининг хабарларини тасдиқламаса, балки уни ўзининг ҳавои нафсига бўйсундирса, ўзининг мантиқий, ақлий ёки янги илм деб атаётган нарсасига бўйсундирса, бас, бу гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагандек. Демак, иш жуда хатарли. Шуни билиш лозимки, саҳиҳ нақл тиниқ ақлга хилоф келмайди. Агар у иккиси ихтилофли бўлса, демак, шайхул ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек улардан бирортасида путур бор.
“Суфённинг раъйига юрадиган одамларга…”. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан исноди саҳиҳ бўлган нарса-(ҳадис)ни ташлаб, Суфённинг раъйига юрадилар. У киши буюк имом, фақиҳ, мустаҳкам зоҳид Суфён ибн Саъид ас-Саврийдир. Фақиҳ, муҳаддис эдилар. Фиқҳда ўз ижтиҳод ва мазҳабига эга. Бироқ тўрт имомда бўлгани каби у кишининг (сўзларини) ёдлаб, ўзаро дарс қиладиган издошлари бўлмагани сабабли (мазҳаблари) йўқ бўлиб кетган. “Муғний” ва Ибн Ҳазмнинг “Муҳалло”си каби фиқҳий мавсуъалар, тафсир китоблари ҳамда ҳадис шарҳларида у кишининг мазҳабларидан кўпи нақл қилинади. Чунки у киши мужтаҳид имом. Фиқҳ, ҳадис ва тафсирда чуқур қобилият соҳибидир, Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин!
Бироқ у киши ҳам бошқа имомлар сингаридир. У кишининг қавли Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавллларидан муқаддам қўйилмайди. У киши раҳимаҳуллоҳ ўзларидан бошқа имомлар каби бунга рози бўлмайдилар.
Шунинг учун имом Молик (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: “Ушбу қабр соҳибидан бошқа барчамиз раддия берувчи ва раддия қилинувчимиз”. Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутардилар.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, бас, у менинг мазҳабимдир”. Ва айтадиларки: “Агар менинг сўзим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига қарши келса, бас, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзларини олинглар. Мени сўзимни эса деворга уринглар”. Раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Мусулмонлар, кимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари маълум бўлса, ким бўлишидан қатъий назар бирор кишининг сўзи дея уни (суннатни) ташлаши унга жоиз эмас деб ижмо қилишди”.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳузуримизга биридан кўра бошқаси жанжалкашроқ бўлган киши келса, ўшаларнинг жанжали деб Жаброил Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб тушган нарса-(дин)ни ташлаб кетаверамизми?”.
Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ушбу сўзни айтдилар: “(Ҳадис) исноди ва унинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман”.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор қавл етиб келса, бас, у бош устига. Агар саҳобалардан келса, бас, у бош устига. Агар тобеинлардан келса, бас, биз ҳам кишилармиз, улар ҳам кишилар”. Чунки у киши раҳимаҳуллоҳ тобеинларнинг издошларидан эдилар. Тобеинлар қўлида шогирдлик қилганлар. Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) тўрт имомнинг аввалгиси. Балки у киши баъзи саҳобалардан (илм) олганлар, деган қавл бор. Бироқ бу собит бўлмаган. Демак, у киши ушбу сўзни айтяптилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларини бош устига қўйяптилар. Бирор бир кишининг сўзини ундан муқаддам қўймаяптилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан кейин саҳобийнинг сўзини муқаддам қўйяптилар. Саҳобийга, улардан кейин келган бирор кишини тенг қилмаяптилар. Саҳобалардан кейингиларга келсак, шундай деяптилар: “Биз ҳам кишилармиз, улар ҳам кишилар”. Яъни, илм-у маърифатда баробардирлар.
Мана шу уларнинг сўзлари, раҳимаҳумуллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган сўзни олиш вожиб экани ҳамда уламоларнинг ижтиҳодларидан фойда ва сабоқ олинишига далолат қилади. Бироқ у (сўз)лардан бирор нарса далилга хилоф келса, бас, далилни олиш вожиб бўлади. У сўзни айтувчисига мутаассиблик қилиш жоиз бўлмайди. Бирор киши далилга хилоф келаётган сўзга мутаассиблик қилса таъқиққа тушади. Ҳамда Аллоҳни қўйиб ўз донишманд ва роҳибларини Раб қилиб олганлардан бирига айланади.
Айрим нодон ва янги бошловчилар ўйлагани каби биз фиқҳни рад этмаймиз. Балки уни улкан бойлик деб эътибор қиламиз. Унда мўл илм бор. Фиқҳдан сабоқ оламиз. Бироқ ундан фақат далил қоим бўлган нарсани оламиз. Далилга хилоф деб билганимизни олиш эса бизга ҳаром бўлади. Шу билан бирга ушбу сўзни айтувчисига узр қидирамиз ва ҳурмат қиламиз. Чунки у хилоф чиқишни қасд қилмаган. Мужтаҳид хатога йўл қўяди ва тўғри ҳам топади. Агар тўғри топса, бас, унга икки ажр. Агар хатога йўл қўйса бир ажр. Хато эса саҳиҳ ҳадисда ворид бўлганидек мағфират қилинади.
Одамлар тўрт қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: Бирор кишига тақлид қилмай Китоб ва суннатдан ҳукм олиш билан мутлақ ижтиҳод қилишга қодир бўлган киши.
Бу энг олий табақадир. Бироқ бу, маълум бўлган ижтиҳод шартлари тўла топилган киши учун (жоиз) бўлади. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини билган бўлиши, Қуръон нозил бўлган тил бўлмиш араб тилии билган бўлиши, муҳкам ва муташобиҳ, носих ва мансух, мутлақ ва муқайяд, хос ва умумни билган бўлиши ҳамда унда истинбот қилиш зеҳниятидан хабардорлик бўлиши лозим. Яъни, шунга ҳақли бўлиши керак. Ана шу мужтаҳиддир.
Бу синф тўрт имомлар каби: Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий, Аҳмад, Суфён Саврий, Авзоий. Ана шуларга Аллоҳ ижтиҳод қилиш қобилиятини ато қилганлардир.
Иккинчи қисм: Мутлақ ижтиҳод қилишга қодир бўлмаган киши. Бироқ у илм аҳлининг сўзларидан қай бири далилга асосланган ва қай бири далилга асосланмаганлигини билиш билан уларнинг сўзлари ўртасини таржиҳ қилиш-(далили кучли ва кучсизга ажратиш)га қодир бўлади.
Бу кишига далилга асосланган сўзни олиши ва далилга хилоф бўлган сўзни ташлаши вожиб бўлади. Бу амал таржиҳ ва мазҳабга оид ижтиҳод деб аталади.
Учинчи қисм: Таржиҳ қилишга қодир бўлмаган киши.
У муқаллид-(тақлид қилувчи)лардан деб эътибор қилинади. Бироқ у, ушбу сўзлардан бирортасининг далили йўқ эканини билганда, уни олмайди. Модомики билмаса ва хилоф экани унга маълум бўлмаса ишонч билдирилган илм аҳлининг сўзларини олиб, тақлид қилишида монеълик йўқ.
Тўртинчи қисм: (Юқоридаги) уч: на мутлақ ижтиҳод, на таржиҳ ва на мазҳабий тақлидга қодир бўлмаган киши. Мисол учун оми одам каби.
Бунга илм аҳлидан сўраши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!”. (Наҳл: 43). Илм аҳлидан иборат энг ишончли деб билгани ва кўнгли ҳотиржам бўладиган, илми ва амалига ишонадиган кишидан сўрайди. Ва унинг фатвосини олади.
Ана шулар одамларнинг бу борадаги турларидир.
Шу ўринда билдикки, иш (шунчаки) ташлаб қўйилган ва эркинлик эмас. Ҳар бир киши ўзини имомлар рутбаси ва мужтаҳидлар мансабига таъйин қилиб, уламолар номидан хато сўзлаб, билимсиз таржиҳ қилавермайди.
Ёки фиқҳ ва уламоларнинг сўзларидан бездириб, уни юз ўгирилган нарса деб қарамайди. Бу, ҳақ истагидаги талабаларнинг одобидан эмас.
Инсонга ўз қадрини билиши, ўзини ҳақли ўрнидан юқорига қўймаслиги вожиб бўлади. Балки бундан-да хатарлироқ иш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқиши. Чунки бу иш ҳалол ва ҳаром қилиш ҳамда жаннат ва дўзах ишидир. Ундан чиқиб кетишни қойиллата олмайдиган ишларда ўзини оғир аҳволга солиб қўймайди.
Ижтиҳод шартлари тўла топилган мужтаҳидга келсак, агар у тўғри топса унга икки ажр. Агар хатога йўл қўйса унга бир ажр бўлади. Чунки у ҳақни ирода қилади. Бироқ у кучини сарф этгандан кейин унга (ҳаққа) етишга қодир бўлмади. Агар кучини сарф этса ва ҳақни қидирса ҳамда унга етмаса, бас, у узрлидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар ҳоким ижтиҳод қилиб, тўғри топса, бас, унга икки ажр. Агар ижтиҳод қилиб, хатога йўл қўйса, бас, унга бир ажр”. (Бухорий (6919), Муслим (1716), Термизий (1326), Абу Довуд (3574), Ибн Можжа (2314) ва Аҳмад (4/198)). Бироқ хатоси узрли ва ажрланган эканига қарамай, бизга у хато деб билган сўзни олишлигимиз жоиз бўлмайди. Балки бизга тўғри сўзни олишимиз вожиб бўлади. Хоҳ бу тўғри сўз биз тақлид қилаётган мазҳабда бўлсин ёки бошқа мазҳабда бўлсин. Ана шу ҳақ аҳлининг йўли. Улар хатода тақлид қилмайдилар. Балки далил билан рожиҳ бўлганини оладилар. Гарчи бу уларнинг имомларини йўли-(мазҳаби) бўлмаса-да.
Шунинг учун –барча мақтовлар Аллоҳга хос- ушбу (тавҳид) даъвати имоми, ушбу китоб муаллифи шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва у кишининг ўқувчилари ҳамда ушбу диёрдаги у кишидан кейин келган уламолар ана шу манҳаждан юрадилар. Биз ҳанбалиймиз, дейдилар. Бироқ бунинг маъноси, биз текширмай ҳанбалий мазҳабидаги ҳар бир сўзни олиб кетаверамиз дегани эмас. Балки бирор сўз далил асосида бўлса уни оламиз. Гарчи ҳанбалий мазҳабида бўлмаса-да. Моликий, шофеий ёки ҳанафий мазҳаби каби. Чунки биз далил қидирамиз. Бу эса инсон ҳанбалий бўлишидан тўсмайди. Агар ибн Ҳанбалнинг сўзига хилоф келадиган, далилга асосланган сўзни олса, батаҳқиқ, имоми уни шунга йўллаган. Унга: далилга асосланган сўзни ол, хатода менга тақлид қилма, деган. Имомларнинг бари ушбу сўзни айтишган. Улардан бирортаси маъсумлик ёки мукаммалликни даъво қилмаган ёҳуд одамларга менинг мазҳабимга асло хилоф қилманглар, деб айтмаган. Балки улар бундан ҳазир бўлишга чорлашган. Агар сен далилни олсанг, батаҳқиқ, тақлид қилаётган имоминга мувофиқ келган бўласан. Аммо хатони олсанг, бас, сен имоминга мухолифсан. Гарчи унга мутаассиб эканингни даъво қилсанг-да.
Бизга ушбу масалага аҳамият қаратишимиз вожиб бўлади. Ифрот-(ошириб, бўрттириб юбориш) ва тафрит-(камчилик, сусткашликка йўл қўйиш)дан четлашамиз. Фиқҳдан бош тортиб: бу кишиларнинг сўзлари, деб зое бўладиганлар билан эмасмиз. Улар фиқҳни олишмади ва истинбот-у истидлолни ҳам қойиллатишмади. Ўзлари ҳам зое бўлишди, уларга эргашганларни ҳам зое қилишди.
Ҳамда кўр-кўрона тақлид қилиб, мазҳабларига мутаассиблик қиладиган ҳамда ҳадисга хилоф келса-да имомининг сўзини олиб: далилга хилоф келса-да имомимнинг сўзини оламан. Чунки имомим далилни билувчироқдир, деб айтадиганлар билан ҳам эмасмиз. Бу иккиси икки қарама-қарши томондадир.
Тўғриси эса ўртасидир. Биз фиқҳни оламиз. Имомларнинг сўзларини оламиз. Фиҳқдан сабоқ чиқарамиз. Чунки ундан сабоқ олишлик ҳақни билишга бўлган йўл. Бироқ кўр-кўрона тақлид қилмаймиз. Балки далилга асосланган сўз билан далилга асосланмаган сўз ўртасини ажратамиз. Агар буни билмасак, бу ҳақда илм аҳлидан сўрашимиз вожиб бўлади.
Аллоҳ раҳм қилганлардан бошқа ҳозирги вақтда одамлар бу борада илмсизлик билан кўп гапиришаётган ушбу масаладаги ҳақ ва ўрта йўл ана шудир.
Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Ҳолбуки Аллоҳ таоло шундай деяпти: "(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”. (Нур: 63)”. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан амр ва таҳдид: "(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар … ҳазир бўлсинлар!”. (Нур: 63).
“Ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан…”. (Нур: 63). Имом Аҳмад уни оғишиш ва ширк деб изоҳладилар. Айтдиларки: “(Оятдаги) фитна-кулфат нима эканини биласанми? Фитна – ширкдир. Эҳтимол у (фитна-ширк), у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг баъзи қовлларини рад этганида қалбида оғишишликдан бўлган бир нарса воқеъ бўлишидир. Натижада ҳалок бўлади”.
Кимки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ҳавосига эргашиб ёки тақлид қилаётган шахсига мутаассиблик қилиб қасддан рад этса, батаҳқиқ, у икки уқубат билан таҳдид қилингандир:
Биринчи уқубат: Қалбида оғишиш. Чунки у ҳақни тарк этса ботилга гирифтор бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Бас, қачонки улар (Ҳақ йўлидан) оғишгач, Аллоҳ уларнинг дилларини (ҳидоятдан) оғдириб қўйди”. (Соф: 5). Аллоҳ таоло деди: “Қачонки бирон сура нозил қилинса, (у мунофиқлар) «Сизларни биронта (мусулмон) кўриб қолмадими?» деб бир-бирларига қараб оладилар-да, сўнгра (уйларига) жўнаб қоладилар. … Аллоҳ дилларини (Қуръонни фаҳмлашдан) буриб қўйгандир”. (Тавба: 127). Қуръон нозил бўлганда уни қабул қилиш ва таълим олишдан юз бурганларида, уларга уқубат ўлароқ Аллоҳ қалбларини ҳақдан буриб қўйди. Аллоҳ таоло деди: “Ва худди аввал-бошда иймон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз”. (Анъом: 110). Ишнинг бошида юз ўгирганларида, Аллоҳ уларга жазо тариқасида қалб ва кўзларини буриб қўйиш билан жазолади. У энди ҳақни қабул қилмайди. Бу, ҳақни қабул қилиб, унга рағбат қиладиган кишига хилоф ўлароқ қаттиқ хатардир. Аллоҳ уни (ҳақни қабул қиладиган кишини) ҳидоят қилади ҳамда илми ва онгини зиёда қилади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида зикр қилинганидек: “Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан (яъни, мунофиқлардан) бўлган кимсалар (масхара қилишиб): «Қани, бу сура қайси бирларингизнинг иймонларингизни зиёда қилди?» дейишади. Бас, у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилур ва улар шод-хуррам бўлурлар. Аммо дилларида мараз бўлган кимсаларни эса динсизликларига яна динсизлик қўшур ва улар кофир ҳолларида ўлурлар”. (Тавба: 124-125). Мўмин далилга эргашади ва уни қўлга киритганда шодланади. Ҳақ мўминнинг йўқотган нарсаси. Уни қаерда топса олади. Аммо қалбида оғишиш ёки мунофиқлик бўлган кимса эса ҳавосига эргашади. Далилга эргашмайди. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан унга жазо тариқасида ақидада оғиш, дин ва хулқ атворда оғиш ҳамда барча нарсада (оғишга) гирифтор бўлади.
Иккинчи уқубат:Ёки аламли азоб етиб қолишидан”. (Нур: 63). Аллоҳ уларга жазо тариқасида мўминлар ёки мўминлардан ўзгалар томонидан уларнинг илдизини таг-томири билан суғуриб ташлайдиган ва уларни қатл қиладиганларни устун қилиб қўйиш билан бу дунёда қатл қилиниш ила баданларига (азоб етишидан ҳазир бўлсинлар). “Ёки аламли азоб етиб қолишидан”. (Нур: 63). Ўлдирилмай вафот этишса дўзахда азобланиш билан (аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар).
Бу эса Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига хилоф чиқишликка қаттиқ ваъиддир.
Ҳалол ва ҳаром қилиш борасида Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзларига хилоф келадиган уламо ва ҳукмдорларнинг сўзларини олиш ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларини ташлаш фитна ёки аламлантирувчи азобга сабаб бўлади.
Ана шу бу оятдан ушбу бобга шоҳид ўрнидир.
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу оятни қироат қилаётганларини эшитдилар: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар...”. (Тавба: 31). Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Биз уларга ибодат қилмасдик”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ахир Аллоҳ ҳалол деганини ҳаром қилиб берсалар, сизлар ҳам уни ҳаром деб билмасмидинглар. Ва Аллоҳ ҳаром деганини ҳалол қилиб берсалар, сизлар ҳам уни ҳалол деб билмасмидинглар?”, дедилар. Мен: “Ҳудди шундай (қилардик)”, дедим. У киши: “Ана шу уларга ибодат қилишларидир”, дедилар". Аҳмад ва Термизий ривояти. Термизий “Ҳасан” даражасида деди. (Термизий (8/248), Ибн Жарир (10/80), Байҳақий (10/116), Миззий (Таҳзибул Камал” (2/109), Суютийнинг “Дуррул Мансур” (3/230)га қаранг!, Шайхул Ислом “Иймон” (64)да ҳасан даражасида дедилар).
“Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу оятни қироат қилаётганларини эшитдилар: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини…”. (Тавба: 31)”. Донишманд – олим.
“Ва роҳибларини ”. (Тавба: 31). Роҳиб – ибодатгўй. Донишмандлар асосан яҳудлардан, роҳиблар эса насоролардан бўлади.
“Аллоҳни қўйиб … Парвардигор деб билдилар”. (Тавба: 31). Яъни, ҳалол ва ҳаром қилишда уларга итоат қилардилар.
“Ҳамда Масиҳ бинни Марямни…”. (Тавба: 31). У киши ҳаққида ҳаддан ошиб, у кишига ибодат қиладиган Раб қилиб олишди.
“Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир”. (Тавба: 31). У Зот уни ширк деб атади. Ва Ўзини ундан пок деди. Бу эса Аллоҳ ҳалол қилганини ҳаром қилиш ва Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол қилишда олим ва ибодатгўйларга итоат қилиш Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш деб этибор қилинишига далолат қилади. Адий (розияллоҳу анҳу)нинг ушбу ҳадислари эса ана шу оят изоҳи деб қаралади.
Адий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни ўқиётганларини эшитганларида шундай дедилар: “Биз уларга ибодат қилмасдик”. У киши розияллоҳу анҳу уларга ибодат қилиш, уларга фақат рукуъ ва сажда қилиш ҳамда жонлиқ сўйиш деб тушундилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ахир Аллоҳ ҳалол деганини ҳаром қилиб берсалар, сизлар ҳам уни ҳаром деб билмасмидинглар. Ва Аллоҳ ҳаром деганини ҳалол қилиб берсалар, сизлар ҳам уни ҳалол деб билмасмидинглар?”, дедилар. Мен: “Ҳудди шундай (қилардик)”, дедим. У киши: “Ана шу уларга ибодат қилишларидир”, дедилар. Бу эса ҳалолни ҳаром қилиш ва ҳаромни ҳалол қилишда олим ва ибодатгўйларга итоат қилиш, уларга ибодат қилиш эканига далолат қилади. Ҳамда бу, тоатдаги ширк деб эътибор қилинади. Чунки ҳалол ва ҳаром қилиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Ибодат сажда, рукуъ, дуо, жонлиқ сўйиш, назр аташ ва бундан бошқа бутпараслар қиладиган ишларга чекланган эмас. Балки Холиқ субҳанаҳу ва таолога маъсият қилишда махлуқларга итоат қилиш, Унинг тузиб берган йўлида Унга хилоф қилишни ҳам ўз ичига олади. Бу ҳам ибодат зимнига дохил бўлади. Ибодат умумий бўлиб, ибодат турларидан бир турга чекланган эмас. Балки у Аллоҳнинг ҳаққи бўлган ҳар бир нарсани ўз ичига олади. Ҳалол ва ҳаром қилишлик ҳам шу жумладандир.
Ушбу ҳужжатлардан қуйидаги фойдалар олинади:
Биринчи: Ҳалолни ҳаром қилиш ва ҳаромни ҳалол қилишда уламо ва ҳукмдорларга итоат қилишнинг ҳаром экани. Агар у буни ҳалол санаса, бас, бу катта ширк. Агар уни ҳалол санамаса, батаҳқиқ, у маъсиятлардан бўлган улкан бир маъсият деб эътибор қилинади. У кичик ширкдандир.
Иккинчи: Аллоҳга маъсият бўлмаган (ишлар)да уламо ва ҳукмдорларга итоат қилиш Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан вожибдир: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”. (Нисо: 59). Бунинг сабаби шуки, оламнинг низоми ва фойдаларнинг қоим бўлиши, Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилишга буюрмас эканлар, ҳукмдорларга итоат қилиш билангина тугал бўлади. Агар Аллоҳга маъсият қилишга буюришса, Холиққа маъсият ўрнида махлуққа ушбу маъсиятда итоат қилинмайди. Маъсият бўлмаган нарсаларда итоат қилинади.
Учинчи: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг сўзларида, олимнинг сўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига хилоф келганда, батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини олиш ҳамда Абу Бакр, Умар ва Суфён Саврийлар каби фазилатда қандай даражага етмасин ушбу олимнинг сўзини ташлашлик вожиб бўлади. Олим ижтиҳод қилиб хатога йўл қўйса, бас, унинг хатоси мағфират қилинган. Бироқ бизга, унга хатода тақлид қилиш жоиз бўлмайди.
Тўртинчи: Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан шу (фойда) олинадики, ижтиҳод ва исноднинг саҳиҳлигини билиш даражасига етган кишига тақлид қилиши жоиз эмас. Балки унга ўзи ҳаққа етиши учун ижтиҳод қилиши вожиб бўлади. Унинг фақат шунга ҳаққи бор. Чунки тақлид фақат ҳожат тушганда жоиз бўлади. Бу (одам) эса тақлидга муҳтож эмас.
Бешинчи: Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ)нинг сўзларидан яна шу (фойда) олинадики, кимда-ким иснод ва унинг саҳиҳлигини билмаса, дини зое бўлмаслиги учун унга, илми ва амалига ишонган кишига тақлид қилиши вожиб бўлади.
Олтинчи: Иснод саҳиҳ бўлса-да, у матннинг саҳиҳлигига далолат қилмайди, дейдиган ақлонийларга хилоф ўлароқ исноднинг саҳиҳлиги матннинг саҳиҳлигига далолат қилади.
Еттинчи: Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан ибодат рукуъ, сажда ва дуога чекланган эмаслиги олинади. Балки у буйруқларга бўсуниш ва қайтариқларни тарк этишни ўз ичига олади.
Саккизинчи: Кимда-ким ҳалолни ҳаром қилиш ёки ҳаромни ҳалол қилишда уламо, ҳукмдор ва улардан бошқаларга итоат қилса, дарҳақиқат, уларни ибодатда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шерик қилибди. Бу, ушбу ояти карима ва Адий (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларидан (боб) сарлавҳасига шоҳид ўрнидир.
Аллоҳ таоло Билувчироқ.
mutaallim   06-04-2014, 02:14 PM
#57
39-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? ...” (Нисо: 60), қавли ҳақидаги боб


Ушбу боб олдинги боб туридан бўлиб, ҳар иккиси ҳам Аллоҳнинг шариатини ўзгартириш ҳақидадир. Бироқ ушбу боб хоссатан келишмовчиликларда ҳукм сўраб бориш, олдинги боб эса умуман ҳалол ва ҳаром қилишга тааллуқли.
Мусанниф раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари: “Аллоҳ таолонинг ушбу: … қавли ҳақидаги боб”, яъни, ушбу оят изоҳи борасида илм аҳли зикр қилганлари ҳақида. Бу эса Аллоҳ нозил қилган нарса-(дин)га ҳукм сўраб бориш тавҳид ва ибодат эканига ҳамда Ундан ўзгасига ҳукм сўраб бориш Аллоҳ азза ва жаллага ширк ва куфр клетириш эканига очиқ далолат қиляпти. Чунки ҳукм ёлғиз Аллоҳга хос: тақдир қилишга оид ҳукм, шариат жорий қилишга оид ҳукм, жазо-(мукофот)лашга оид ҳукм, бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога хос. Аллоҳ таоло айтганидек: “Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир”. (Аъроф: 54). “Яратиш … фақат Уникидир”. (Аъроф: 54). Яратадиган У Зотдир. “…Ва буюриш фақат Уникидир”. (Аъроф: 54). Буюрадиган, қайтарадиган, ҳалол ва ҳаром қиладиган У Зотдир. Бу борада Унинг бирор шериги йўқ. Аллоҳ таоло деди: “Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар”. (Юсуф: 40).
Аллоҳ нозил қилган нарсага ҳукм сўраб бориш тавҳид остига дохил бўлади. Ундан ўзгасидан ҳукм сўраб бориш эса ширк турларидан. Чунки “Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир”. (Соффат: 35)нинг маъно, талаб ва далолатларидан бири, Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ҳукм сўраб боришликдир.
Кимки Аллоҳнинг Китоби ва Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан ўзгасидан ҳукм сўраб борса, батаҳқиқ, у тавҳид калимаси ва унинг талабига путур етказибди.
Икки шаҳодатнинг далолати, барча ишларимизда Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ҳукм сўраб боришлигимиздир. Бундан мурод фақат келишмовчиликларда ҳукм сўраб бориш эмас. Балки ақида ва фиқҳий ижтиҳодларда ҳам ҳукм сўраб мурожат қилишликдир. Демак, мужтаҳидларнинг сўзларида Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳакам қилишимиз шарт. Далил қоим бўлганини оламиз, далил далолат қилмаганини ташлаймиз. Фалончининг раъйи ёки фалончи имомга мутаассиблик қилмаймиз. Кимда-ким мутаассиблик қилса Аллоҳ Расулига нозил қилган нарсадан ҳукм сўраб мурожат қилмабди. Балки хилоф чиқишига қарамай унга мутаассиблик қилаётган ва унинг раъйига қотиб-(оёқ тираб) олган шахсдан ҳукм сўраб мурожат қилибди. У (раъй) шу борада ижтиҳод қилган (унинг) ижтиҳоди (холос). Бироқ далилга хилоф келса, бас, бизга у (олим) далилга мухолиф эканини била туриб имом, олим ёки муфтийлардан бирининг раъйига мутаассиблик қилишимиз жоиз бўлмайди. Бироқ ушбу олим узрли. Чунки у мужтаҳид. Бироқ у далилга мувофиқ келмади У узрли, унга бунинг учун ажр бор. Чунки бу унинг ижтиҳоди ниҳоясидир. Аммо кимга ушбу ижтиҳод далилга мувофиқ келмагани маълум бўлса, бас, у ушбу ижтиҳодни олишга ҳақли эмас ва унга бу жоиз ҳам бўлмайди.
Имомлар бундан қайтаришган. Бизни Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан таяниладиган нарса-(далили)га қарамай раъйларини олишимиздан қайтаришган. Акс ҳолда –бундан олдинги бобда ўтганидек- Аллоҳ ҳалол қилганини ҳаром қилиш ва Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол қилишда уламо ва ҳукмдорларга итоат қилган бўламиз.
Шунингдек, ҳозирда даъват манҳажлари, жамоатлар манҳажлари деб аталаётган манҳажларга ҳукм сўраб мурожат қилиш ҳам шу бобдандир. Бу борада ҳам Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳакам қилишимиз вожиб бўлади. Улардан қай бири Китоб ва суннат билан юрадиган бўлса, бас, у юришлик вожиб бўладиган тўғри манҳаждир. Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига мухолиф бўлса, ундан бош тортишимиз ва йироқ бўлишимиз вожиб бўлади.
Биз уни Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мухолиф эканини кўра-(била) туриб жамоат, гуруҳ ёки даъватга оид бирор манҳажга мутаассиблик қилмаймиз. Чунки даъватчилар орасида залолат даъватчилари мавжуд.
Ушбу Китоб ва суннатга ҳукм сўраб мурожат қилишни фақат шаръий маҳкамаларга чеклайдиган кимса, дарҳақиқат, қўпол хатога йўл қўйибди. Чунки бундан мурод, жамийки ишларда ва барча келишмовчиликларда ҳукм сўраб мурожат қилишликдир: тортишув, мол ва бошқа нарсаларга оид ҳақ-ҳуқуқлар, мужтаҳид ва фуқаҳоларнинг сўзлари, даъват ва жамоатга оид манҳажларда. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад, мўминларга айтинг): «Сизлар (бу ҳаёти дунёда кофирлар билан) ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми…”. (Шуро: 10). “Ҳар бир нарса” шарт сиёқида накира-(ноаниқ) бўлиб, ҳар бир келишмовчилик ва ихтилофни ўз ичига олади. Хоҳ тортишув ёки мазҳаб ёҳуд манҳажларда бўлсин.
Биз буни билишимиз вожиб бўлади. Чунки айрим кимсалар ва ўзларини даъватга нисбат берадиганлар буни келишмовчилик ва тортишувларда шаръий маҳкамаларга ҳукм сўраб мурожат қилиш вожиб эканига чеклаб: шариатни ҳакам қилишимиз ва (одамлар томонидан тузилган) қонунларни бекор қилишимиз вожиб бўлади, дейдилар. Ҳа, бу вожиб бўлади. Бироқ бунга чекланишлик жоиз эмас. Балки бу, бошқа ишларга ҳам ўтиши шарт. Келишмовчилик бор бўлган ҳар бир нарсада шариатни ҳакам қилишга(ча ўтиши керак). Хоҳ бу келишмовчилик давлатлар ўртасида ёки жамоатлар ўртасида ёҳуд алоҳида шахслар ўртасида ёкида мазҳаб ва йўналиш-(оқим)лар ўртасида бўлсин. Китоб ва суннатни ҳакам қилишдан ўзга чора йўқ. Биз буни барча ишларда талаб қилади.
Аммо уни бир жиҳатга чеклаб, бошқа жиҳатга кўз юмиб: бошқа жиҳатларга келсак, одамларни ўз истакларига қўйинглар, қўйсангизчи ҳар ким ўзига мазҳаб ва манҳаж танлайверсин дейишимиз, биз бунга (жавобан): бу улкан камчилик, деймиз. Чунки шариатни маҳкама, фиқҳий мазҳаб ва даъватга оид манҳажларда ҳакам қилишимиз вожиб бўлади. Бундан ўзга чора йўқ. Бизга Аллоҳнинг Каломи ва Расулининг сўзини бир жиҳатга чеклаб, бошқа жиҳатларда тарк этишимиз жоиз эмас. Чунки бу ё жоҳиллик ёки ҳавои нафсдир.
Бугунги кунда кўпчилик одамлар маҳкамаларда шариатни ҳакам қилиш ҳақида овозларини баланд кўтарадилар. Бу ҳақ. Бироқ улар манҳаж ва мазҳабларида келишмовчилик ва ихтилофдадирлар. Бу ишларда шариатни ҳакам қилишни хоҳламайдилар. Балки: одамларни ўз ҳолларига ташлаб қўйинглар, ақида, истилоҳот ва манҳажларига аралашманглар, дейишади. Бу залолатдир. Балки бу Китобнинг баъзисига иймон келтириб, бошқа қисмига куфр келтириш жумласидан. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига ўхшаш: “Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, қиёмат кунидан эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар”. (Бақара: 85).
Бу, аҳамият қаратиш вожиб бўлган иш. Чунки ҳозирда кўпчилик ушбу улкан масаладан ғафлатда.
Шариатни ҳакам қилишлик ҳақида томоқ қоқаётганлар, уни келишмовчилик, мол-дунё, ор-номус, одамлар ўртасидаги ихтилофлар ҳамда ақида ва мазҳабни қўйиб дунёвий ишларда ҳакам қилишни хоҳлайдилар. Ушбу бобнинг “Тавҳид Китоби”га киритилишининг боғлиқлиги шуки, Аллоҳ нозил қилган нарсага ҳукм сўраб мурожат қилиш тавҳиддан ҳамда Ундан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилиш Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдир. Ҳукм ва шариат жорий қилишдаги ширк.
Сўнг (мусанниф раҳимаҳуллоҳ) оятларни ёдга олдилар. У, Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Кўрмадингизми?”. (Нисо: 60). Бу, инкорий маънодаги таажжубланиш. “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини…”. (Нисо: 60). Ахир бу, иймонни даъво қилишга мос келадими? Мос келмайди. Чунки улар иймон ва куфр ўртасини жамлашни хоҳлаяптилар. Бу мумкин эмас. Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган киши Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳакам қилади. Иймонни даъво қилган, бироқ ҳукм борасида Аллоҳ ва Расулига мурожат қилмайдиган кимса эса, бас, бу мўмин эмас. Шунинг учун айтяптики: “Деб ҳисоблайдиган…”. (Нисо: 60). Ҳисоблаш-(даъво қилиш) сўзларнинг энг ёлғонидир. Бу эса улар иймонни даъво қилишларида ёлғончи эканликларига далолат қилади. Ёлғонларига далил шуки, улар тоғутдан ҳукм сўраб боришни хоҳлайдилар. Агар чинакам иймонли бўлганларида фақат Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига ҳукм сўраб мурожат қилишарди.
Бу эса Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан ўзгасига ҳукм сўраб боришни хоҳлашлик, хоҳишни ўзиёқ иймонга зид келишига далолат қилади. Бунга феълан киришса нима дейсиз? Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилса нима дейсиз? Агар қалби билан ният қилса ва ушбу нарсани ҳалол санаса, гарчи бунга қўл урмаса-да, батаҳқиқ, у мўмин эмас. Буни (амалий суратда) ижро этган ва ишларнинг барчаси ёки баъзиларида Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилган кимса ҳақида нима дейсиз?
“Ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган...”. (Нисо: 60). Яъни, ўтган Китобларга. Чунки Китобларнинг барига иймон келтириш иймоннинг олти рукнларидан бири. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло элчиларига нозил қилган китобларга, Аллоҳ уларнинг номини айтган ва айтмаганларига иймон келтириш вожиб бўлади. Аммо бир Китобга иймон келтириб, бошқа Китобларга куфр келтирадиган кимсага келсак, бас, бу барчасига куфр келтирувчидир. Яҳудларга: Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринглар, дейилса “Биз ўзимизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз», дейдилар. Ва ундан кейин келган ўзларидаги нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи ҳақ (китоб)га кофир бўладилар”. (Бақара: 91).
Фақат пайғамбаримизга нозил бўлган Китобга иймон келтирамиз, пайғамбаримиздан бошқага нозил бўлган Китобга эса иймон келтирмаймиз, дейдиган кимса, ўз пайғамбарига нозил қилинган Китобга ҳам куфр келтирибди. Чунки Китобларнинг манбаси бир, бир-бирини тасдиқлайди. Уларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридан. Пайғамбарлар эса биродарлардир. Барчалари, алайҳимуссалоту вассалам, биродарлар. Даъват ва манҳажлари бир. Бир Китобга иймон келтириб, бошқасини инкор қиладиган ёки фақат бир дона Китобга иймон келтирадиган ёҳуд (айрим) пайғамбарларга иймон келтириб, айримларига куфр келтирадиган кимса, бас, бу нусха барчасига куфр келтирибди. Шунинг учун Аллоҳ айтадики: “Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди”. (Шуъаро: 105). “Од (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди”. (Шуъаро: 123). “Самуд (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди”. (Шуъаро: 141). “Лут қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди”. (Шуъаро: 160). Ҳолбуки улар фақат ўзларининг пайғамбарларини ёлғончи қилишганди. Бироқ пайғамбарларига куфр келтиришган вақт, элчиларнинг барини ёлғончи қилувчиларга айланишди. Чунки элчиларнинг, алайҳимуссалоту вассалам, динлари бир, манҳажлари бир. Улар биродарлар. Уларнинг барига иймон келтириш вожиб бўлади.
“Ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган…”. (Нисо: 60). Даъволари шундай. Бироқ ижро этиш вақти келганда амал бошқа, сўз бошқа бўлди. Ва ҳақиқатлари очилди. “Тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини…”. (Нисо: 60). Тоғут – туғёндан олинган. У, чегарадан ўтиб кетишликдир. Шайх, имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Тоғутнинг маъноси, банда ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиганлар борасида чегарани бузиб ўтишлигидир. Тоғутлар кўп бўлиб, бошлиқлари бештадир: шайтон лаъанаҳуллоҳ (Аллоҳнинг лаънатига учрагур), (унга) ибодат қилинса-да рози бўлган кимса. Одамларни ўзига ибодат қилишлари учун чорлаган кимса. Ғайб илмидан бирор бир нарсани даъво қилган кимса. Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилган кимса”.
Ана шулар тоғутларнинг бошлиқлари. Улардан бири: Аллоҳ нозил қилган нарса-(дин)дан ўзгаси билан ҳукм қилган кимсаки, бу ушбу боб мавзусидир. Улар қонун, низом, урф-одат, тақлид ҳамда жоҳилий ва қабилавий-(маҳаллий) ишлардан иборат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шариатидан ўзгаси билан ҳукм қилишади ва улардан ҳукм сўраб мурожат қилишади. Чунки бу ўринда инсон ўйлаб топган қонунлар, жамиятдаги урф-одат, тақлид-(удум, расм-русум)лар бўлиб, айрим кимсалар шу асосда юриб-(яшаб) ўтади. Бу ўринда қабилалар орасида жоҳилий урф-одатлар бор. Қабиланинг оқсоқоллари “Коҳинлар”. Ҳар бир қабиланинг ўрталарида ҳукм қиладиган коҳини бор. Ё фолбин, ёки сеҳргар ёҳуд оддий одам. Буларнинг бари рад этилган. Бари Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилганларидан кейин тарк этилган. Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салланинг суннатига қайтишлик вожиб бўлади. Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан ўзгаси билан, шуни ҳалол санаган ҳолда ҳукм қиладиган ҳар бир киши, батаҳқиқ, у тоғут бўлиб, унга куфр келтиришлик вожиб бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло: “Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди”. (Нисо: 60), деди. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида ҳам: “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди”. (Бақара: 256). Аллоҳга иймон келтиришлик тоғутга куфр келтиришликдан кейингина тўғри бўлади.
Тоғутга куфр келтириш иймоннинг рукни. Аллоҳга иймон келтириш билан тоғутга иймон келтириш ўртасини жамлашлик тўғри бўлмайди. Чунки бу, укки ўзаро зид нарсани жамлашликдир. Аллоҳ тоғутга куфр келтиришни Аллоҳга иймон келтиришдан муқаддам қилди. Бу эса “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” (калимаси)нинг маъноси. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ” Аллоҳга иймон келтириш ва тоғутга куфр келтиришдир. “Ла илаҳа” сўзимиз, бу инкор қилишлик. Барча маъбудот ва тоғутларни инкор қилади. “Иллаллоҳ” сўзимиз эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ёлғиз Ўзига иймон келтиришликдир.
“(Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди”. (Нисо: 60). У субҳанаҳу ва таоло баён қиляптики, уларнинг бу амаллари фақат шайтон томонидан буйруқдир. У (шайтон) уларга ушбу истакни –тоғутга ҳукм сўраб мурожат қилишни- васваса қилди. Ушбу ярамас фикрни уларга васваса қилган ва буюрган у (шайтон)дир. Шайтон уларни узоқлаштириш ва йўлдан уришни хоҳлайди. Оддий адаштириш эмас, балки ҳақдан “Бутунлай йўлдан оздиришни…”. (Нисо: 60). Уларни ниҳоятда узоқлаштириб кетади. Уларни яқин жойда ташлаб кетиш унга кифоя қилмайди. Чунки улар яқин ўринда бўлсалар қайтишлари мумкин. Бироқ уларни чинакамига узоқлаштирадики, у (шайтон) билан бирга ҳеч қачон ҳақни кўрмайдилар. Ана шу шайтон хоҳлаган нарса. Одамларни Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатини ҳакам қилишдан узоқлаштирадиган шайтондир. Чунки шайтон уларга ёмонлик истайди, яхшилик истамайди. Озгина оғишиш унга етарли эмас.У, батамом оғишиш ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг манҳажидан узоқлашишгагина рози бўлади.
Сўнг уларнинг аломатларидан яна: улар насиҳат қабул қилишмайди. Чунки шайтон уларни узоқ адашишликда адаштирган. Шунинг учун айтдики: “Қачон уларга «Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар», дейилса…”. (Нисо: 61). Улардан ҳаққа қайтишлик талаб ва насиҳат қилинса қабул қилмайдилар. Чунки улар ҳаққа қарши боришни қасд қилишган. Улар ҳақни билмай тарк этишмади. Бироқ уни қасддан тарк этишди. Шунинг учун насиҳатни қабул қилмайдилар. Шу сабабли Аллоҳ таоло дедики: “У мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз”. (Нисо: 61). Батамом юз ўгирадилар.
Мунофиқ – исломни зоҳир қилиб, ичида куфрни яширган кимсадир. Чунки у, исломнинг куч-қувватини кўргач, унга қарши чиқишга қодир бўлмади. Шунда бир ҳийлага таянди. У ҳам бўлса, мусулмонлар билан жони ва моли саломат ҳолда яшаш ҳамда ишнинг аслида эса куфрда қолиш учун иймонни зоҳир қилишдир. У, алдов ва макр йўлига кўра исломни зоҳир қилди. Натижада аниқ кофирдан ҳам ёмонроққа айланди. Чунки аниқ кофир(нинг зарари) мунофиқ(нинг зарари)дан енгилроқ. Аниқ кофир маълум ва унинг адовати маъруф. Исломга нисбатан тутган мавқифи аниқ. Бироқ мана бунинг исломга нисбатан тутган мавқифи тебраниб турувчидир. На кофирлар билан ва на мусулмонлар билан. “Улар на уёқлик, на буёқлик бўлмай икки орада сарсон ҳолда қолганлар”. (Нисо: 143). Агар ғалаба кофирлар фойдасига бўлса шодланиб, улар билан бирга яшайдилар. Агар азизлик ва ғалаба мўминлар фойдасига бўлса, улар билан бирга яшайдилар. Кучли билан яшашни хоҳлайди. Бу эса маслакларнинг энг тубани ва энг пасткаши. Чунки инсонга очиқ бўлиши, алдамаслиги вожиб бўлади. Бироқ анавилар алдайдилар. Шунинг учун дўзахнинг энг қуйи қатламида бўладилар. Ва ҳаргиз уларга ёрдамчи топмайсиз.
Аллоҳ таолонинг қавли: “Энди ўзларининг қилмишлари сабабли уларга бирон мусибат етса, шундан кейин сизнинг ҳузурингизга келишиб: «Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди?”. (Нисо: 62). Яъни, уларнинг бошига фалокат тушса ёки Аллоҳ улар ҳақида, уларни шармандаи-шармисор қиладиган Қуръон (оятлари)ни нозил қилса Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига узр айтиб келадилар ва Аллоҳнинг номига қасам ичадилар. Улар ёлғончи бўлган ҳолларида Аллоҳга энг кўп қасам ичадиган кимсалар. Била туриб ёлғон қасам ичадилар. “«Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди?”. (Нисо: 62). Сизга қарши бориш ва Аллоҳнинг Китобига хилоф қилишни хоҳламагандик. Бироқ буни фойдани кўзлаб ва одамлар орасини ўнглаш учун қилдик, дейдилар. Бу эса уларнинг калтафаҳм ва табиатлари қабиҳ эканига далолат қилади. Узр айтиш феълан қилишдан кўра тубанроқ. Чунки улар Аллоҳнинг Китобидан ўзгасини ҳакам қилиш яхшилик ва орани ўнглаш деб даъво қиляптилар. Бу эса феълан (шундай қилишдан) қабиҳроқ. Чунки яхшилик қилиш ва орани ўнглаш Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига эргашиш билан бўлади.
Жанглардан бирида шундай деган кезлари: “Анави қориларимизга ўхшаш қорни қаппайганроқ, тили ёлғончироқ ва (душманга) йўлиққанда қўрқоқроқларини кўрмадик-да”. Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларини назарда тутишарди. Дарҳақиқат, уларнинг суҳбатларида мусулмонлардан бири ҳозир эди. Бориб Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга (бу хабарни) етказди. Буни билишгач узр айтиш истагида югуриб келишди. Шунда ваҳий улардан олдин ўзиб кетганини кўришди. Аллоҳ Расулига (ушбу оятларни) нозил қилганди: “Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?». Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз”. (Тавба: 65-66). Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу оятни қироат қилишга (бошқа нарсани) зиёда қилмадилар. Улар эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туяларига, узр айтган ҳолда осилиб олишганди. У киши уларга қайрилиб ҳам қарамадилар.
Сўнг Аллоҳ, улар ёлғончи ҳамда қалбларида бўлмаган нарсани сўзлашликларини баён қилди: “Ундай кимсаларнинг дилларидаги нарсани Аллоҳ яхши билур”. (Нисо: 63). Улар ташқи кўринишда сизга узрларини айтадилар ва қасам ичадилар. Тавба қилувчи ва надомат чекувчи бўлиб келишмади. Балки алдаган ҳолда келишди. “Бас, сиз уларнинг (кирдикорларига) боқманг”. (Нисо: 63). Узрларини қабул қилманг. Чунки у ёлғон узр. Балки узр, надомат чекувчи ва тавба қилувчи ҳамда қасдсиз хатога йўл қўювчи инсондан қабул қилинади. Ботилни қасд қилган инсонга келсак, бас, тўғриликка қайтгандагина узри қабул қилинади. “Ва уларга панд-насиҳат қилиб…”. (Нисо: 63). Яъни, уларнинг рўпарасида сизга вожиб бўлгани панд-насиҳатдир. Аллоҳ азза ва жаллани айтиб қўрқитасиз, уларни мунофиқлик ва ёлғондан ҳазир бўлишга чорлайсиз. Тавба қилишга буюрасиз. Уларга ушбу ишга қўл урган кимсанинг жазосини баён қилиб берасиз. “Ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг!”. (Нисо: 63). “Ўзлари ҳақида”, яъни, ўзларидаги нарсаларни ҳамда Аллоҳ сизга баён қилиб, хабардор қилган уларнинг режа-(кирдикор)ларини ёритиб беринг. “Ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг!”. (Нисо: 63). Яъни, уларнинг ўзларини холи-(ёлғиз) қилиб, сирли насиҳат қилинг, деган қавл ҳам бор. “Етук сўзлар…”. (Нисо: 63). Яъни, уларга таъсир қиладиган нотиқлик билан ҳал қилувчи сўзни (айтинг). Бунинг маъноси шуки, сиз уларни юмшоқлик ёки лутф кўрсатадиган сўз билан қарши олмайсиз. Чунки улар бунга нолойиқ. Бироқ уларни етук, тўхтатиб қолувчи, қўрқувга соладиган, хавф туғдирадиган сўз билан қарши оласиз. Чунки улар лутф ва юмшоқликка муносиб келмайдиган қабиҳ ишга қўл уришди.
Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: “Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак…”. (Нисо: 64). Яъни, барча элчиларни, алайҳимуссалоту вассалам. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шулар жумласидандир. “Фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз”. (Нисо: 64). Шариати ва дини ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавфиқи билан. Вожиб бўлгани Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш ва у кишига хилоф қилмаслик. У кишига ҳукм сўраб мурожат қилишлик, у кишига итаот қилиш жумласидандир.
Сўнг У субҳанаҳу ва таоло баён қиляптики, ана улар агар тавба қилишса ва Аллоҳга қайтишса, албатта, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилади. У шундай деди: “Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида…”. (Нисо: 64). Яъни, улар томондан Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилиш юз берганда “Дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида…”. (Нисо: 64). Бу, тавбага таклиф қилишликдир. “Ва пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди…”. (Нисо: 64). Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг истиғфор айтишлари, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан шафоатдир. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётликларида эди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гуноҳ ва ёмонлик қилувчилар учун мағфират сўрардилар. Мусулмонларнинг ҳаққига ҳожатлари раво бўлишини сўраб дуои хайр қилардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида истиғфор айтар ва мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлганларидан кейин эса қабрларига борилмайди. У кишидан на истиғфор айтишлик ва на дуо қилишлик талаб қилинади. Чунки бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлишлари билан якун топган. Бироқ, алҳамдулиллоҳким, Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари боқий. У иккисида хайр-у барака бор. Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларига бу нарсани талаб қилиб боришмаган.
Аммо ушбу оятни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига бориш, унинг олдида дуо қилиш, Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан маййит ҳолларида истиғфор айтишни сўрашга далил қилиб келтираётганларга келсак, бас, бу ботилдир. Чунки саҳобалар розияллоҳу анҳум бундай қилишмаган. Ҳолбуки улар ушбу умматнинг энг билимдон ва яхшиликка энг ташналаридир. Уларга бирор нарса муаммоли бўлганда ёки бирор фалокат тушганда ёҳуд қаҳатчилик бўлганда ёкида ёмғир тўхтаб қолганда ё бошларига оғир ишлар тушганда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларига боришмаган. Муфаззал асрдагилар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларига боришмаган. Балки Аллоҳдан сўрашган. Агар улар ичида салоҳият аҳли ёки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қариндошларидан бирор киши бўлса, ундан ўзлари ҳаққига Аллоҳга дуо қилишини сўрашган. Ҳудди Умар розияллоҳу анҳу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб билан қилганлари каби. Ёмғир тўхтаб қолган вақт ёмғир сўраш намозини ўқишди. Умар розияллоҳу анҳу дедилар: “Эй, Аллоҳ! Биз Сенга пайғамбарингни васила қилардик. Ва бизга сув-(ёмғир) берардинг”. Яъни, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тириклик кунлари. “Биз Сенга пайғамбаримизнинг амакиларини васила қиламиз. Бизга сув-(ёмғир) бер. Дуо қил, эй Аббос!”.
Ана шу, саҳобаларнинг амали, Аллоҳ улардан рози бўлсин. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларига боришмаган. Балки Аббос (розияллоҳу анҳу)га бордилар. Чунки Аббос (розияллоҳу анҳу) тирик, ораларида мавжуд эди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса маййитдирлар. Тирик дуо қилиш ва истиғфор айтишга қодир бўлади. Маййит эса қодир бўлмайди. Ким тирик билан ўлик орасини ажратмаса, бас, у қалби ўлик экан.
Шунингдек, Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу ёмғир сўраганларида Абу Язид ал-Жаршийдан Аллоҳга дуо қилишини сўрадилар. Ана шу, саҳобаларнинг амали. Улар ушбу умматнинг энг теран тушунувчанроқлари, умматнинг энг билимдонларидир. Улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларига боришмаган. Балки сафардан келишганда зиёрат ва салом бериш учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига боришган. Сўнг (ортга) жўнашган. Қабр олдига бориб, дуо қилишмаган. Ёки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шафоат ёҳуд ўлганларидан кейин у кишидан истиғфор айтишни талаб қилишмаган. Бу жоиз эмас. Чунки у ширк воситаларидандир.
Ушбу оят, мунофиқлар агар тавба қилишса Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилишига ҳамда кимки Аллоҳнинг шариатидан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилган бўлса, батаҳқиқ, унга тавба қилиш вожиб эканига ва агар у тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилишига далолат қилади.
Алдов, қуруқ сўз ва биз бу ишлардан фақат яхшилик, одамлар орасини ислоҳ қилишни хоҳлагандик, Китоб ва суннатга хилоф қилишни хоҳламагандик, деб айтишликка келсак, бас, бу қабул қилинмайди ва бунда асло узр йўқ. Лафз ва узрларни безаб кўрсатиш ва ялтироқ ҳужжатлар, буларнинг бари қабул қилинмайди, чинакам тавба ва ушбу улкан гуноҳни тарк этиш билан бўлиши мустасно.
Бугунги кунда исломни даъво қиладиганлардан қонунлар билан ҳукм қиладиганларнинг кўпчилиги ботил узрларни айтишади. Уларга: агар ҳақни истаган бўлсангиз, бас, йўлингиздан қайтинг ҳамда Аллоҳ сизлардан олдингиларга тавба қилишни таклиф қилгани каби Аллоҳга тавба қилинглар. Ушбу қонунлар ва тоғутчиликни йўқотинглар, агар ростгўй бўлсангиз. Аллоҳга тавба қилинглар. Аллоҳ тавба қилган кишининг тавбасини қабул қилади. Тавба ва истиғфорни зоҳир қилиш билан гуноҳда давом этишликка келсак, бас, бу жоиз бўлмаган алдовдир. Чунки тавбанинг шартлари: Гуноҳни ташлаш, унга қайтмасликка азм-у қарор қилиш ва ўтган ишга надомат чекиш, деб айтилади.
Сўнг Аллоҳ таоло деди: “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки,… зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Тавба: 65). Бу уларнинг иймонни даъво қилишларига раддия. У, қасам билан таъкидланган раддия.
“То улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича…”. (Нисо: 65). Келишмовчилик ва ихтилофларда. Бу эса ёдга олганимиздек мол-дунё ва ундан бошқаларда ҳамда ақидаларда бошланган келишмовчиликлар, фиқҳий мазҳаб ва раъйлардаги келишмовчиликлар, бугунги кунда одамлар қисм-қисм бўлиб олган даъватга оид манҳажлардаги келишмовчиликларни умумий (ўз ичига олади). Бу ишларда Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати ҳакам қилиниши вожиб бўлади. Агар шундай қилишмаса, бас, улар мўмин эмас. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу бу ишни қилмаганларнинг иймони йўқ деб онт ичди.
Сўнг шундай деди: “Ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай”. (Нисо: 65). Ким шариатга ҳукм сўраб мурожат қилса, бироқ у ҳукмни изтироб чекиб қабул қилса, ушбу ҳукмга нисбатан ўзида нафрат топса, бас, бу мўмин эмас. Ушбу ҳукмни қаноат ҳосил қилиб қабул қилиши лозим. Аммо уни изтироб чеккан ҳолда қабул қилса ва унга панжа орасидан қараса, бас, бу мўмин эмас.
Сўнг Аллоҳ таоло деди: “Тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича…”. (Тавба: 65). Тўла итоат қилмагунларича…
Ушбу уч иш:
Биринчи: Ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликда сизни ҳакам қиладилар.
Иккинчи: Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан дилларида ҳеч қандай танглик топмайдилар.
Учинчи:Тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича…”. (Нисо: 65). Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига ҳақиқатда итаот қиладилар.
Ушбу уч иш билан иймон собит бўлади ва рўёбга чиқади.
Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатини ҳакам қилмайдиган кимса мўмин эмас. Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатини ҳакам қиладиган ва унга норози бўладиган, балки уни хушомадгўйлик ёки мақсадлардан бир мақсад учун қабул қилса, бу (нусха) мўмин эмас. Бўйсунмайдиган ва таслим бўлмайдиган кимса ҳам мўмин эмас.
Сўнг яна, шариатга ҳукм сўраб мурожат қилишдан мақсад одамлар ўртасида хавфсизлик ва адолатнинг ўзи эмас. Бу кифоя қилмайди. Шариатни ҳакам қилиш Аллоҳга қуллик бажо қилиш ва тоат ўлароқ бўлиши лозим. Шариатни фақат одамлар ўртасида фойда ва адолат бўлгани учун ҳакам қиладиганлар, бу иймонга далолат қилмайди. Шариатни ҳакам қилиш Аллоҳ азза ва жаллага иймон ва убудият ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага тоатдан келиб чиққан бўлиши шарт. Чунки бу тавҳиддандир. Аммо шариатдан фақат дунёвий фойдалар ва шу дунёда одамлар ўртасида ҳосил бўладиган адолатнигина қабул қиладиган кимса, бас, бу етарли эмас. Балки шариатни тоат ва қуллик бажо қилиш ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳукмига бўйсуниш нуқтаи назаридан ҳакам қилади. Шунинг учун ҳам шариатни ҳакам қилиш тавҳид жумласидан бўлди.
Ушбу оятлардан бу бобга шоҳид ўрни очиқ-ойдин. Оятлар шариатни ҳакам қилиш ва унга ҳукм сўраб мурожат қилиш Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалашлик ҳамда буни тарк этишлик Аллоҳга ширк келтиришлик жумласидан ва мунофиқларнинг сифатларидан эканига далолат қилади.
mutaallim   06-04-2014, 02:16 PM
#58
Ва ушбу қавли: “Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар”. (Бақара: 11).
Ва ушбу қавли: “Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг!”. (Аъроф: 56).
Ва ушбу қавли: “Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!”. (Моида: 50).

“Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар”. (Бақара: 11). Ушбу оят Аллоҳ таоло Бақара сурасининг бошида мунофиқлар ҳақида зикр қилган оятлар оқимидадир. Яъни, агар мунофиқларга: ер юзида маъсиятлар билан бузғунчилик қилманглар дейилса, маъсиятларнинг энг оғирларидан бири Аллоҳ нозил қилган нарсадан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилишликдир. Ана шу, ушбу оятни бу бобда келтиришнинг важҳидирки, Аллоҳнинг шариатидан ўзгасини ҳакам қилишлик ер юзида бузғунчилик қилишдан ҳамда Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишлик ер юзида ислоҳ қилишлик жумласидандир. Қолган тоатлар ҳам ҳудди шундай. Ер юзини ислоҳ қилиш Аллоҳ азза ва жаллага итоат қилиш билан ва ер юзида бузғунчилик қилиш Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилиш билан бўлади. Маъсиятлар ер юзида сув қуриб қолиши, ёмғир ёғмай қўйиши ва нархлар кўтарилишидан иборат бузғунчиликни юзага келтириб чиқаради. Маъсият ва мункар ишларни тарқалиши, буларнинг бари ер юзида бузғунчилик қилишдир. Ер юзи ислоҳ бўлиши фақат Аллоҳ азза ва жаллага итоат қилиш билан. Ер юзи кўрк очиши фақат Аллоҳ азза ва жаллага итоат қилиш биландир.
Агар мунофиқларга: мунофиқликни ташланглар. Чунки мунофиқлик бузғунчилик қилишдир, дейилса “«Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар”. (Бақара: 11). Бу, фитратнинг бузилганидан. Улар ўзларининг йўллари ислоҳ қилиш, мўминларнинг йўллари эса бузғунчилик қилиш деб эътиқод қиладилар. Ҳар бир бузуқ маслак эгаси шундай, унинг йўли ер юзида ислоҳ қилиш, ривожланиш, тараққиёт, маданият деб даъво қилади.
Эслаб ўтганимиздек Аллоҳнинг Китобига ҳукм сўраб мурожат қилиш ер юзида ислоҳ қилиш жумласидан ҳамда Аллоҳнинг Китобидан ўзгасига ҳукм сўраб бориш ер юзида бузғунчилик қилиш жумласидандир. Ана шу мусанниф раҳимаҳуллоҳ ушбу оятни бу бобда келтиришларининг важҳидир.
“Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг!”. (Аъроф: 56). Ушбу оят Аъроф сурасидан.
Бу, тамоман Бақара сурасидаги оят каби. Маъноси, ер юзида маъсият, Аллоҳга ширк келтириш ва Аллоҳ нозил қилганидан ўзгасини ҳакам қилиш билан бузғунчилик қилманглар. “(Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин…”. (Аъроф: 56). Элчилар жўнатиш, Китоблар нозил қилиш ва Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтириш билан (ўнглаб қўйилгандан кейин). Аллоҳ ерни элчилар жўнатиш, Китоблар нозил қилиш ва унда иймон ҳосил бўлиши билан ўнглади. Энди Аллоҳ азза ва жалланинг неъмати ўзгартирилиши ва унинг зиддига алмаштирилиши жоиз эмас. Акс ҳолда тавҳиддан кейин ширк, Аллоҳнинг Китобини ҳакам қилишдан кейин (инсоният томонидан) тузилган қонунлар ва жоҳилий расм-русумларни ҳакам қилиш бўлади. Ҳамда тоатлардан кейин маъсият ва хилоф чиқишлар бўлади.
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!”. (Моида: 50). Динсизлик-(жоҳилият)дан мурод: исломдан олдин бўлган нарсадир. Жоҳилият аҳли залолатда эди. Шулардан бири ҳукм сўраб боришлик. Улар коҳин, сеҳргар, тоғут ва қабила фолбинларига ҳукм сўраб мурожат қилардилар.
Исломни даъво қилган ана ўша мунофиқлар жоҳилият ҳукмини хоҳлайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳукмини истамайдилар. Жоҳилият ҳукмидан шариат ҳукмига ўтишни хоҳламайдилар. Балки жоҳилият ҳукмида қолишни истайдилар. Бу эса мунофиқ ва уларнинг карвонидан юрадиганларнинг ҳар доимги йўлидир.
Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан шариатни (инсон томонидан) тузилган қонунларга алмаштиришни хоҳлайдиган кимсага инкор қилишлик, чунки тузилган қонунлар жоҳилият ҳукми. Жоҳилият ҳукмини Аллоҳ бирор ҳужжат нозил қилмаган тартиблар билан тузишган. Тузилган қонунлар - башарият тузган тартиблардир. У ва жоҳилият ҳукми баб-баробар бўлиб, бирор фарқи йўқ. Одамлар ўртасида тузилган қонунлар билан ҳукм қилишни хоҳлайдиган кимса, бундан олдин мунофиқлар хоҳлаган жоҳилият ҳукмини хоҳлабди.
Сўнг деди: “Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”. (Моида: 50). “Ким бор?!”, яъни, ҳеч ким дегани. Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қиладиган бирортаси йўқ. чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Билувчи, Ҳаким, Хабардор. Бандаларга нима яроқли экани ва уларнинг ҳожатлари, инсонлар ўртасидаги келишмовчиликлар нима билан якун топиши, унинг оқибат ва нима натижа билан тугашини билади. Демак, у Биливчи, Ҳаким субҳанаҳу ва таоло томонидан жорий қилинган шариатдир. У ва инсон тузган қонунлар тенг бўлмаски, уларнинг ақллари қосир, уларга ҳавои нафс ва хоҳиш-истаклар оралайди. Илмлари эса чекланган. Гарчи уларда илм бўлса-да, башариятга фақат уларнинг фойдалари ҳамда ишлари нима билан тугашини биладиган инсониятнинг Яратувчисигина йўл тузиб беради. Шунинг учун айтдики: “Аллоҳдан ҳам гўзалроқ … ким бор?!”. (Моида: 50). Яъни, Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи бирортаси йўқ. Бу ўринда афзал қилишлик ўз бобида эмас. Икки тараф бўлиб, бири бошқасидан афзал эмас. Башар ҳукмида ҳеч қачон яхшилик йўқ. Балки Аллоҳнинг ҳукми ягона яхшиликдир.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирортангизнинг то хоҳиш-истаги мен олиб келган йўлга тобе бўлмагунича иймони (мукаммал) бўлмайди”. (Ибн Абу Осим “Сунна” (15), Хотиб “Тарих” (4/369), Бағавий “Шарҳ Сунна” (1/212), Ибнул Жавзий “Заммул Ҳава” (18)).
Нававий (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “(Ушбу) саҳиҳ ҳадисдир. “Ҳужжат” китобида саҳиҳ иснод билан ривоят қилинди”. (“Ал-Арбаъувн Ан-Нававия” 41-ҳадис).

“Бирортангизнинг … иймони (мукаммал) бўлмайди”. Бу, иймоннинг мукаммал эканини рад этишлик, иймоннинг барини рад этишлик эмас. Чунки гоҳида иймон рад этилади ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари каби иймоннинг мукаммал эканини рад этишлик ирода қилинади: “Бирингиз, то ўзига яхши кўрган нарсани биродарига яхши кўрмагунича мўмин бўлмайди”. (Бухорий (13), Муслим (45), Термизий (2515), Насоий (5016), Ибн Можжа (66), Аҳмад (3/272) ва Доримий (2740)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари сингари: “Зинокор зино қилаётганида, мўмин ҳолида зино қилмайди. Ўғри ўғирлик қилаётганида, мўмин ҳолида ўғирлик қилмайди. Маст қилувчи ичимликни ичаётганида, мўмин ҳолида ичмайди”. (Бухорий (6390), Муслим (57), Термизий (2625), Насоий (4870), Абу Довуд (4689), Ибн Можжа (3936), Аҳмад (2/479) ва Доримий (2106)). Бундан мурод: иймоннинг мукаммал эканини инкор қилишлик, иймонни батамом рад этишлик эмас. Фосиқда мусулмон экани саҳиҳ бўладиган иймон мавжуд. Унда аслида иймон йўқ бўлган кимсага келсак, бас, бу миллатдан чиққан кофирдир.
Ана шу, аҳли сунна вал жамоанинг йўли бўлиб, фосиқдан иймон батамом тортиб олинмайди. Ҳамда мукаммал иймон ҳам берилмайди. Хавориж ва мўътазилалар айтгани каби кофир бўладиган нуқтаи назар билан батамом иймон тортиб олинмайди. Бироқ муржиалар айтгани сингари мукаммал иймон ҳам берилмайди. Балки: Иймони билан мўмин, гуноҳи кабираси билан фосиқ, дейилади. Ёки: Иймони ноқис мўмин, дейилади. Чунки: гуноҳи кабира соҳиби мукаммал иймонли, деб айтадиганлар – муржиалардир. Гуноҳи кабира соҳиби иймондан чиққан кофир, унда иймондан бирор нарса мавжуд эмас, дейдиганлар эса - хавориж ва мўътазилалардир.
Аҳли сунна, алҳамдулиллоҳким, ушбу икки йўл орасидаги ўрта (йўл)да. Гуноҳи кабирага қўл урган кимсадан иймонни тўлалигича тортиб олмайдилар. Ҳамда унга мукаммал иймон (васфи)ни ҳам бермайдилар. Балки уни фосиқ мўмин ёки иймони ноқис мўмин деб атайдилар.
“То хоҳиш-истаги … бўлмагунича…”. Яъни, муҳаббати, хоҳиш-истаги мен олиб келган йўлга тобе бўлмагунича. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлни яхши кўради. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга тескари бўлган нарсани эса ёмон кўради. Ана шу мўминки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлни яхши кўради ва унга хилоф бўлган нарсани ёмон кўради.
“Мен олиб келган йўлга тобе…”. Шариат, Китоб ва суннатга (тобе). Ана шу иймон ва куфр аҳли ўртасидаги очиқ аломатдир.
“Нававий (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди…”. Имом абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий. “Шарҳ Саҳиҳ Имом Муслим”, фиқҳ борасида “Ровза ат-Толибин” ва бундан бошқалар каби исломдаги улкан асарлар соҳиби. Дарҳақиқат, у киши ҳаётларининг қирқинчи баҳорида йигитлик чоғларида вафот этдилар, раҳимаҳуллоҳ.
““Ҳужжат” китобида … ривоят қилинди”. У, Абул Фатҳ Наср ибн Иброҳим ал-Мақдисий аш-Шофеийнинг китоблари. Уни “Ҳужжа аъла таарик ал-маҳажжа” деб номлаганлар. У, тавҳид ҳақидаги китоб бўлиб, у киши унда бидъатчи ва ақидадаги ботил сўз эгаларига раддия берадилар. У, ақида китобларидан деб эътибор қилинади. У, босмадан чиққан, таҳқиқ қилинган.
“Саҳиҳ иснод билан…”. Иснодни Китоб ва суннатдан иборат далиллар қўллаб-қувватлайди. Батаҳқиқ, мўмин киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани яхши кўриб, унга рағбати бўлиши ва ундан бошқасини ёмон кўриши вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки улар фақат ҳавойи нафсларигагина эргашурлар. Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!”. (Қасос: 50).
У субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, … қўйган кимсани кўрганмисиз?”. (Жосия: 23).
Шариатдан фақат ўзининг хоҳишига мувофиқ келганини олиб, хоҳиш-истагига зид келганини тарк этадиган кимса, албатта, ўз ҳавои нафсига эргашибди. Дарҳақиқат, ҳавои нафсини илоҳ қилиб олиб, у (ҳавои нафси) истаган ва ёмон кўрган нарсасида унга итоат қилади. Аллоҳ жалла ва аълани илоҳ тутган киши эса, батаҳқиқ, Аллоҳдан келган нарсага эргашади. Хоҳ у, унинг истагига мувофиқ келсин ёки зид келсин. Аллоҳ мунофиқларни, фақат ўз ҳавои нафсларига мувофиқ келганини оладиганлар деб сифатлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Қачон улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорлансалар, баногоҳ улардан бир гуруҳи (пайғамбар ҳузурига келишдан) юз ўгиргувчидир. Агар ҳақиқат улар (тараф)да бўлса, (пайғамбар олдиларига) бўйин эгиб келурлар”. (Нур: 48-49). Яъни, ҳукм уларниинг фойдасига бўлса келадилар. Агар ҳукм уларнинг зарарига бўлса, келмайдилар ва қабул ҳам қилмайдилар. Бу эса мунофиқлик. Юқоридаги оятларнинг охирида: “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо: 65).
Буларнинг бари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ушбу ҳадисга шоҳиддир.
Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Мунофиқлардан бўлган бир киши билан яҳудийлардан бўлган бир киши ўртасида келишмовчилик чиқди. Яҳудий: Муҳаммаддан ҳукм сўраб борамиз, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пора олмасликларини биларди. Мунофиқ эса: Яҳудлардан ҳукм сўраб борамиз, деди. Чунки у, улар пора олишларини биларди. Ахийри Жуҳайнадаги (қабила номи) бир коҳин-(фолбин)га боришга келишиб, ундан ҳукм сўраб бордилар. Шунда (ушбу оят) нозил бўлди: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага...”. (Нисо: 60).
Ва айтилдики: “(Ушбу оят) ўзаро келишолмай қолган икки киши ҳақида нозил бўлди. Бирлари: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга (ҳукм сўраб) мурожат қиламиз, деди. Бошқаси эса: Каъб ибн Ашрофга (ҳукм сўраб мурожат қиламиз), деди. Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га (ҳукм сўраб) мурожат қилдилар. Бирлари унга (Умар розияллоҳу анҳуга бўлиб ўтган) қиссани зикр қилди. Шунда (Умар розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ҳукм сўраб мурожат қилинишга) рози бўлмаганга: шундай (бўлдими)?, деди. У: ҳа, деди. Шунда (Умар розияллоҳу анҳу) унга қилич билан зарб бериб, қатл қилди”. (Воҳидий “Асбабун Нузул” (107-108), Бағавий ўз “Тафсир”ида (1/552), “Тайсирул Азиз” (573)).

Сўнг муаллиф раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ушбу қавли нозил бўлишидаги икки сабабни ёдга олдилар: “(Эй Муҳаммад), … деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларни … кўрмадингизми?…”. (Нисо: 60).
Биринчи сабаб: “Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Мунофиқлардан бўлган бир киши билан яҳудийлардан бўлган бир киши ўртасида келишмовчилик чиқди. Яҳудий: Муҳаммаддан ҳукм сўраб борамиз, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пора олмасликларини биларди. Мунофиқ эса: Яҳудлардан ҳукм сўраб борамиз, деди. Чунки у, улар пора олишларини биларди”. Пора – келишолмаган тарафлардан бири ҳокимга, унинг фойдасига ҳукм чиқариши учун тўлайдиган (пул). Мансабдор шахсга мурожат қилувчи тарафларнинг бири, (мансабдор) унга муомала қилишни, ундан ўзга ҳақдорларга муомала қилишдан муқаддам қилиши учун тўлайдиган (мол). Ёки унга бериши ва ҳақдорларни маҳрум қилиши учун ёҳуд бирор кишига зарари йўқ бўлган ўз ҳаққини унга бериши учун (берадиган пул). Ана шу порадир. Мурожат қилувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўйин қилиш, вазифа ёки ҳар қандай мурожатларда аввалга қўйилишга ноҳақ бўлган кишини аввалга қўйиш, аввал қўйилишга ҳақли бўлган кишини эса кейинга қўйиш ёки ҳақли бўлмаган кишига бериш ва ҳақли бўлган кишини маҳрум қилиш учун хоҳ маҳкамадаги қози ёки ҳукумат доираларидан биридаги мансабдорга (бериладиган пул) бўлсин баробардир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ пора берувчи ва пора олувчини лаънатлади”. (Термизий (1336) ва Аҳмад (2/387)). Дарҳақиқат, Аллоҳ уни яҳудлар ҳақидаги ушбу қавлида ҳаромхўрлик деб атади: “Ҳаромхўр кимсалардир”. (Моида: 42). Ҳаромхўрликдан мурод порадир. Чунки пора жамият, ҳоким, қози ва мансаб эгаларини бузади. Ҳақ аҳлига зарар беради. Фосиқларни аввалга қўяди. У сабабли жамиятга улкан путур етади.
Пора хатарли вабо. Агар у, жамиятда фош бўлса унинг низоми хароб бўлади. Ёмонлар яхшиларга такаббурона муомала қиладилар. Ҳақ топталади. Демак, у ҳаромхўрлик ва ботилдир. У энг улкан ҳаром ишлардан, Аллоҳ сақласин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ — ҳаром йўллар билан емангиз! (Яъни, бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!) Ва (гуноҳ қилаётганингизни) билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини ҳаром йўл билан ейиш учун (молларингизни пора қилиб) ҳокимларга узатманг!”. (Бақара: 188). Ушбу оят одамларнинг молларини ботил йўл билан ейиш учун ҳокимларга бериладиган пора ҳақида нозил бўлган, деган қавл бор. Пора деб аталиши, арқон боғлашдан олинган. Қудуқдан сув чиқаришда фойдаланиладиган арқон. Гўёки пора берувчи кимса ўзининг фойдасига ҳукм чиқариш ёки оғдиришни истайди. Шу сабабдан пора деб аталди.
Ушбу яҳудий Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пора олмасликларини билгани учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳукм сўраб мурожат қилишни талаб қилди. Чунки пора ҳаромхўрлик ва ботилдир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ ва одамлар ўртасида адолат қилишни олиб келдилар.
Мунофиқ эса, иймонни даъво қилишига қарамай, яҳудлар пора олишини билгани учун уларга ҳукм сўраб мурожат қилишни талаб қилди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди: “Улар ёлғонга қулоқ берувчи ҳаромхўр кимсалардир”. (Моида: 42).
“Ахийри … бир коҳин-(фолбин)га боришга келишиб…”. Фолбин – шайтонлардан ўғринча эшитганларини қабул қилиб оладиган кимса. Фолбин шайтонларга хизмат қилади. Улар эса уни ғоиб бўлган ишлардан хабарбор қилишади. У эса унга ёлғон қўшган ҳолда одамларга шу хабарларни етказади.
“Жуҳайнадаги (қабила номи)”. Жуҳайна машҳур қабила. У, Қузоадаги маҳалла бўлиб, у катта қабила, деган қавл ҳам бор.
“Шунда (ушбу оят) нозил бўлди: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага...”. (Нисо: 60)”.
Ана шу, ояти карима нозил бўлишининг сабаби борасидаги икки қавлнинг бири бўлади.
Бу оятнинг нозил бўлишидаги иккинчи сабаб: “(Ушбу оят) ўзаро келишолмай қолган икки киши ҳақида нозил бўлди. Бирлари: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга (ҳукм сўраб) мурожат қиламиз, деди. Бошқаси эса: Каъб ибн Ашрофга (ҳукм сўраб мурожат қиламиз), деди”. Каъб ибн Ашроф яҳудларнинг бошлиқларидан бири. У, Той қабиласидан бўлган араб. Бироқ тоғалари Бану Назир яҳудийларидан эди. Натижада у ҳам яҳудий бўлди. У, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ашаддий хусуматгўйлардан эди. Бадр ғазотидан кейин Макка аҳли ҳузурига бориб, мушрикларнинг қатл қилинганларига марсиялар ўқиган ва Макка аҳлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши жанг қилишга қайраган кимса ҳам удир. Аллоҳ таоло у ҳақда оят нозил қилди: “Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда кофир кимсалар ҳақида: «Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра тўғрироқ йўлдалар», деяётганларини кўрмадингизми?”. (Нисо: 51). Сўнг Мадинага қайтди ва одамларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши қайраб, у кишини мазаммат қилувчи шеърлар айтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Каъб ибн Ашроф(ни қатл қилиш учун) менга (ташаббус кўрсатади)?”-дедилар. Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ташаббус кўрсатдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уни қатл қилиш учун изн сўрадилар. Ва бир қанча кишилар билан тунда Каъб ибн Ашраф ҳузурига чиқишди. Уни чорлашди ва у, улар олдига туш(иб кел(ди. Шунда уни ўлдирдилар ва мусулмонларни унинг ёмонлигидан халос қилдилар”. (Бухорий (3811), Муслим (1801) ва Абу Довуд (2768)). Чунки у Аллоҳ ва Расулига хиёнат қилиб, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор беришга ўтгач битими бузилди. Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қони (тўкилмаслиги ҳақидаги битимни) бекор қилдилар. Ҳамда ана у (саҳоба)ларга уни қатл қилишни амр қилдилар. Шунда улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари билан уни ўлдиришди ва Аллоҳ мусулмонларни унинг ёмонлигидан қутқарди.
“Бирлари унга (Умар розияллоҳу анҳуга бўлиб ўтган) қиссани зикр қилди”. Яъни, келишларининг сабабини.
“Шунда (Умар розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ҳукм сўраб мурожат қилинишга) рози бўлмаганга: шундай (бўлдими)?, деди. У: ҳа, деди. Шунда (Умар розияллоҳу анҳу) унга қилич билан зарб бериб, қатл қилди”. Чунки у, исломдан қайтган муртад ёки у аслида исломни қабул қилмаган. Бироқ у, исломни мунофиқларча изҳор қилган. Мунофиқдан Китоб ва суннатга қарши бўладиган нарса ошкор бўлса, ёмонлигини даф қилиш учун уни қатл қилиш вожиб бўлади. Бироқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зарарни тўсиш, Муҳаммад ўз саҳобаларини ўлдираётган экан демасликлари учун Абдуллоҳ ибн Убай ва ундан бошқалар каби мунофиқларни ўлдирмадилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки зарарнинг устунроғини тўсиш учун у (Абдуллоҳ ибн Убай)ни қатл қилишни тарк этиб, (зарарнинг) енгилроғига қўл урдилар. У (зарарнинг каттароғи эса): Муҳаммад саҳобаларини ўлдираётганмиш, деган одамларнинг сўзидир.
Ана шу, Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мунофиқларни Аллоҳ ва Расулига душманлик қилишларига қарамай ўлдирмаганликларининг важҳи. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) каттароқ зарардан қўрқдилар.
Бу улкан бобдаги ушбу ҳужжатлар буюк ҳукмларга далолат қилади:
Биринчи: Оятлар ҳадисда Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига ҳукм сўраб мурожат қилишнинг вожиб экани ва бу, иймоннинг талаби экани (зикр қилинди).
Иккинчи: Айрим тортишувларни қўйиб айримларида эмас, (балки) барча келишмовчиликларда Китоб ва суннатни ҳакам қилишнинг вожиб экани. Демак, у иккисини ақида бобида ҳам ҳакам қилишлик вожиб бўлади. Бу эса энг муҳим нарса. (Шунингдек), одамлар ўртасидаги ҳақ-ҳуқуққа оид келишмовчиликлар, манҳаж, мазҳаб, сўз ва фиқҳга оид келишмовчиликларда: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, … у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!”. (Нисо: 59). Аммо фақат бир томонни олишни ва ундан-да муҳимини ташлашни хоҳлайдиган кимсага келсак, бас, бу Аллоҳнинг Китобига ҳукм сўраб мурожат қилиш эмас.
Бугунги кунда шариатни ҳақ-ҳуқуққа оид келишмовчилик ишларида ҳакам қилишни истаб, уни ақида бобида ҳакам қилмаган ҳолда (Аллоҳнинг ҳукми билан) ҳукм қилишга чорловчилар айтаётганлари: Одамлар ўз ақидаларида ҳур-(эркин). Мен мусулмонман, дейиши етарли. Хоҳ у рофизий-(шиа) ёки жаҳмий ёҳуд мўтазилий ваҳаказо бўлсин баробардир. “Келишган нарсамизда жамланамиз, ихтилоф қилган нарсамизда эса бир-биримизни маъзур тутамиз”. Бу, улар қўйган қоида. Уни: олтин қоида, деб атайдилар. У, ҳақиқатда: Китобнинг баъзисини ҳакам қилиш ва ундан-да муҳимроғини тарк этишликдир. Чунки шариатни ақида бобида ҳакам қилиш, уни ҳақ-ҳуқуққа оид келишмовчилик ишларида ҳакам қилишдан улканроқ. Уни ақида боби, сағана ва ширк ўринларини бузиш ҳамда мушрикларга қарши то Аллоҳ ва Расулига иймон келтиргунларигача жанг қилишда ҳакам қилиш, ана шу муҳимроқдир.
Фақат (Аллоҳнинг ҳукми билан) ҳукм қилиш тарафини оладиган, ақида боби, ҳозирда одамларни фирқа-фирқа қилиб ташлаётган мазҳаб ва манҳажлар боби ҳамда фиқҳий масалалардаги келишмовчиликлар бобини эътиборсиз қолдирадиган ва: фуқаҳоларнинг сўзлари, барчаси баб-баробар. Улардан қай бирини бўлса-да суянган (далил)ига қарамай олаверамиз, дейдиган кимса, бас, бу ботил сўздир. Чунки далил қоим бўлганини олишимиз вожибдир. Демак, Аллоҳнинг Китоби ақидага оид келишмовчиликларнинг барида ҳакам қилинади. Ана шу муҳимроғи. (Шунингдек), ҳақ-ҳуқуқ, манҳаж ва фиқҳга оид келишмовчиликлар. “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз…”. (Нисо: 59). Бу умумий. “(Эй Муҳаммад, мўминларга айтинг): «Сизлар (бу ҳаёти дунёда кофирлар билан) ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми (Қиёмат кунида) Аллоҳга (қайтарилур ва У зот ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини ажратиб берур)”. (Шўро: 10). Бу ҳам умумий.
Тавҳид ўрнига (Аллоҳнинг ҳукми билан) ҳукм қилишни қўйганлар нотўғри йўл тутувчилардир. Бир томонни олиб, ундан-да улканроғини тарк қилишди. У ҳам бўлса ақидадир. Унга ўхшаши ёки ундан-да улканроғини тарк этишди. У, одамларни фирқа-фирқа қилиб бўлаётган манҳажлар. Ҳар бир жамоат ўз манҳажига эга. Ҳар бир жамоат ўз мазҳабига эга. Нима учун Китоб ва суннатга мурожат қилмаймиз? Китоб ва суннатга мувофиқ келган манҳаж ва мазҳабни олиб, шундан юрмаймиз?
Хулоса шуки, Китоб ва суннатни ҳакам қилиш барча ишларда бўлишлиги вожиб. Баъзисини қўйиб, базъисида эмас. Кимда-ким шариатни ишларнинг барида ҳакам қилмаса, хоҳ хоҳласин ёки бош тортсин, Китобнинг баъзисига иймон келтирган ва баъзисига куфр келтирган бўлади. “Ё китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми?”. (Бақара: 85).
Учинчи масала: Ушбу ҳужжатларда тоғутнинг изоҳи (зикр қилинди). Унинг маъноларидан бири: Аллоҳ нозил қилгани нарсадан ўзгаси билан ҳукм қилиш.
Тўртинчи масала: Ушбу ҳужжатларда, кимда-ким Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб тоғутнинг ҳукмини ихтиёр қилса ёки Аллоҳнинг ҳукми билан тоғутнинг ҳукми ўртасини тенг қилса ва у иккиси ўртасида ихтиёрли эканини даъво қилса, батаҳқиқ, у ислом миллатидан чиққан кофир эканига далил бор. Чунки Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), … иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларни … кўрмадингизми?”. (Нисо: 60). Модомики улар тоғутга ҳукм сўраб мурожат қилар эканлар, Аллоҳ уларнинг иймонни даъво қилишларини ёлғонга чиқарди. Чунки икки зид нарсани жамлаш мумкин эмас. Кимки Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб тоғутнинг ҳукмини ихтиёр қилса ёки у иккисини тенг деса ва: у иккиси баб-баробар. Хоҳласак буни оламиз, хоҳласак мана буни оламиз, деса ёҳуд: тоғутни ҳакам қилиш жоиз ёкида баъзи ишларни қўйиб баъзиларида шариат билан ҳукм қилинади деса, бас, бу Аллоҳга куфр келтирган кимсадир. Шариатни фақат турмушга оид ҳолатларда ҳакам қиладиганлар каби. Аммо Аллоҳнинг ҳукми ҳақ, ундан ўзгаси билан ҳукм қилиш ботил, у хатога йўл қўювчи ва гуноҳкор эканини эътироф ва эътиқод қилган ҳолда нафси ҳавоси боис Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилса, бас, бу ислом миллатидан чиқармайдиган кичик куфрга қўл урган бўлади.
Бешинчи масала: Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)нинг ҳадислари ва ушбу оятларнинг охирида: “Сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича…”. (Нисо: 65), Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига қаноат ҳосил қилишлик иймон аломати эканига далил бор. Кимки қаноат қилмаса ҳамда ҳотиржам бўлмагани сабабли нафсида бирор нарса-(танглик) бўлса, бас, бу иймонининг заиф экани ёки иймони йўқ эканига далилдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Бирортангизнинг то хоҳиш-истаги мен олиб келган йўлга тобе бўлмагунича иймони (мукаммал) бўлмайди”. Аллоҳ таоло деди: “Сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича…”. (Нисо: 65). Хоҳ унинг фойдасига ёки зарарига бўлсин Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан кўнгил тўлиши иймон аломатидан. Натижада қалбида ранжиш ёки нафратдан бирор нарса топмайди. Ҳатто ҳукм унинг зарарига бўлса-да.
Олтинчи масала: Оят нозил бўлиш сабабида поранинг ҳаром эканига далил бор. Чунки у молни ботил йўлга кўра ейишлик. Ҳамда у, ҳукмларни ўзининг тўғри йўналишидан ўзгартириб юборишга сабаб бўлади. У, яҳудларнинг сифатларидандир. Ушбу умматдан кимки пора олса, дарҳақиқат, яҳудларга ўхшабди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки бирон қавмга ўхшаса, бас, у улардан биридир”. (Абу Довуд (4031)). Ҳолбуки унда (пора бериш ва олишда) молни ботил йўлга кўра ейиш, ҳукмни барбод қилиш ҳамда ҳақ-ҳуқуқларда тартибсизлик тарқалиши мавжуд. Уларнинг бари ёмонликдир.
Еттинчи масала: Ҳадисда мунофиқдан Китоб ва суннатга зид нарса ошкор бўлганда уни қатл қилишнинг вожиб эканига далил бор. Чунки у, ер юзида бузғунчилик қилувчига айланди. Демак, ҳукмдорга уни ўлдириш вожиб бўлади. Уни қатл қилиш сабаб каттароқ зарар келиши мустасно.
Саккизинчи масала: Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида: “Шундан кейин сизнинг ҳузурингизга келишиб: «Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди?”. (Нисо: 62), Китоб ва суннатдан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилган кимсанинг узри қабул қилинмаслиги (уқтириляпти). Чунки Аллоҳ таоло улардан буни инкор қилди. Улар: “«Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди?”. (Нисо: 62). Китоб ва суннатдан ўзгаси билан ҳукм қилган кимсанинг узрини қабул қилмади. Қанчалар узр айтмасин, батаҳқиқ, у маъзур тутилмайди. Чунки Аллоҳ улардан ушбу узрни қабул қилмади.
Тўққизинчи масала: Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида: “Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди…”. (Нисо: 64), муртаддан тавба қабул қилиниши(га ишора қилиняпти). Чунки улар Аллоҳ нозил қилганидан ўзгасини ҳакам қилиш билан муртад бўлганликларига қарамай, агар тавба қилишса Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилишини айтиб уларга тавба қилишни таклиф қилди.
Ўнинчи масала: Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан дуо талаб қилишлик ҳоли ҳаётлик чоғларида бўлади. Далил шуки, саҳобалар розияллоҳу анҳум истиғфор ва дуо талабида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига боришмаган. Улар пешво, энг яхши асрлардагилар, Қуръоннинг изоҳини энг яхши биладиган одамлардир. Чунки У субҳанаҳу деди: “Жонларига жабр қилган пайтларида…”. (Нисо: 64). “Пайтларида” ўтган замон учун (қўлланилади). “Жонларига жабр қилсалар”, демади. Чунки у келажакдаги замон учун (қўлланилади).
“Жонларига жабр қилган пайтларида”. (Нисо: 64), оятини тиловат қилгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларига, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан истиғфор айтишни талаб қилиб келган аъробий ҳақида зикр қилинадиган қиссага келсак, бас, у уйдирма қисса бўлиб, бирор асосга эга эмас. Гарчи саҳиҳ бўлса-да, уни далил қилишлик жоиз бўлмайди. Чунки жоҳил аъробийнинг феъли саҳобаларнинг йўлига хилоф. Ҳолбуки улар шариат қилинган ва қилинмаган нарсалар борасида ушбу умматнинг энг билимдонлари. Динимиз эса қисса ва ҳикоялардан олинмайди. Балки Китоб, суннат ва салаф солиҳларнинг йўлидан олинади.
Шайх раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Бобдаги масалалар:
1) Нисо сурасидаги оят изоҳи ҳамда ундаги тоғутнинг маъносини (мусулмон киши янада батафсил) тушуниши учун урғу берилиши. Яъни, тоғут – Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилган кимса. Аллоҳ уни тоғут деб атади.
2) Бақара сурасидаги ушбу оят изоҳи: “Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар”. Яъни, Аллоҳ нозил қилганидан ўзгасига ҳукм сўраб мурожат қилиш, ер юзида бузғунчилик қилишнинг энг улканидандир.
3) Аъроф сурасидаги ушбу оят изоҳи: “Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг!”. Яъни, шариатдан ўзгасини ҳакам қилишлик, ер юзи ўнглаб қўйилгандан кейин унда бузғунчилик қилишнинг энг улканидир.
4) Ушбу оят изоҳи: “Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!”. Яъни, жоҳилият ҳукми – Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилишликдир. Аллоҳнинг ҳукмига қарши бўлган ҳукмларнинг бари, батаҳқиқ, қай вақтда бўлмасин жоҳилият ҳукми. Гарчи у қонун, низом, конституция ёки бошқа номлар билан номланса-да. Дарҳақиқат, у жоҳилият ҳукми.
5) Ушбу аввалги оят нозил бўлиши сабаби борасида Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ) айтган сўзлари. Яъни, Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ) биринчи оят нозил бўлиши сабабини зикр қилдилар: “(Эй Муҳаммад), … деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларни … кўрмадингизми?”. (Нисо: 60). У, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига ҳукм сўраб боришни хоҳлаган икки киши ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ, буни хоҳлаган кишининг иймонини рад этди. Ниятнинг ўзи. Буни ижро этса қандай бўларкин?!
6) Ростгўй ва ёлғон иймоннинг изоҳи. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла нозил қилганини ҳакам қилишлик чин иймондан. Ёлғон иймон эса тоғутни ҳакам қилишликдир. Гарчи Аллоҳга иймон келтирганини даъво қилса-да.
mutaallim   06-05-2014, 11:06 AM
#59
40-боб:
Исм ва сифатлардан бирортасини инкор қилган кимса ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Улар Раҳмон (Аллоҳ) ни инкор қилиб турган ҳолларида...”. (Раъд: 30).

Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавллари: “Исм ва сифатлардан бирортасини инкор қилган кимса ҳақидаги боб”, яъни, унинг ҳукми нима? Бунинг далили нима?
Ушбу бобнинг (“Тавҳид Китоби”га) боғлиқлиги шуки, тавҳид уч турли: рубубият, улуҳият ҳамда исм ва сифатлардаги тавҳид бўлгач, бу китоб асосан иккинчи тур ҳақида эди. У, ибодат тавҳидидир. Чунки элчилар билан умматлар ўртасидаги келишмовчилик шу бобда. Қуръони Каримда кўп бора ёдга олинган, қайд этилган ва даъват қилингани ҳам шу (иккинчи тур). У асос демакдир. У “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик беришнинг маъноси. Аллоҳ махлуқотларни шунинг учун яратган. Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт: 56).
Биринчи тур бўлмиш рубубият тавҳидига келсак, аксар халқлар уни тан олади. Хоссатан Қуръон нозил бўлиши вақтидаги Қурайш кофирлари. Араб кофирлари рубубият тавҳидини тан олишарди. Улар Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи, Ўлдирувчи, Бошқарувчи деб эътиқод қилардилар. Қуръони Каримда буни баён қилувчи оятлар келганидек буни эътироф этардилар: “(Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)”. (Зухруф: 9). “(Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», дерлар”. (Зухруф: 87). “Айтинг: «Етти осмоннинг ҳожаси ва улуғ аршнинг соҳиби кимдир?» Улар: «(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир», дерлар”. (Мўъминун: 86-87). “Айтинг: «Агар билсанглар (айтинглар-чи), "Барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган зот кимдир?» Улар: «Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик ёлғиз Аллоҳникидир», дерлар”. (Мўъминун: 88-89). Бу, қарор топган нарса. Бироқ у, исломга киритмайди. Ким унга иқрор бўлса, унга чекланса ва ибодат тавҳиди бўлмиш иккинчи турни тан олиб, уни амалга оширмаса, батаҳқиқ, у гарчи рубубият тавҳидига иқрор бўлса-да мусулмон бўлмайди.
Исм ва сифатлардаги тавҳид бўлмиш учинчи турга келсак, у ҳақиқатда рубубият тавҳиди остига дохил бўлади.
Шунинг учун баъзи уламолар ижмолий суратда тавҳидни икки турга бўладилар:
Маърифат ва исбот қилишликдаги тавҳид. У, рубубият ҳамда исм ва сифатлардаги тавҳид. Ҳамда у илмий тавҳиддир.
Талаб ва қасд қилишликдаги тавҳид. Ҳамда у талабий, амалий тавҳид. У улуҳият тавҳиди.
Бироқ ушбу умматда тоифалар мавжуд бўлиб, салаф йўлидан ажралиб чиққан экан, улар исм ва сифатларда ҳаққа хилоф бўлган ўз раъйларига эга. Уларга раддия бериш ва одамларга баён қилиш учун буни учинчи қисм қилдилар. Шунда тавҳид уч қисм қилинди: руубият, улуҳият ҳамда исм ва сифатлардаги тавҳид. Чуки бу тақсимот тафсилий. Биринчи тақсимот эса ижмолий-(умумий) эди.
Охирги вақтларда калом уламолари йўли асосида бир авлод вужудга келиб, тавҳидни бир қисм: фақат рубубият тавҳиди, деди. Ундан бошқасини инкор қилади. Мушриклар иқрор бўлган нарсага зиёда қилишмади. Қуръони Карим кўплаб оятларда тавҳиднинг уч қисмига далолат қилишини билмадилар ёки ўзларини билмаганга олдилар.
Бошқа бир тоифа ҳам мавжуд бўлиб: тавҳид тўрт қисм, дейди. Унга ҳукм қилиш тавҳидини зиёда қилади. Улар зиёда қилган ушбу қисм улуҳият тавҳидидан эканини билмади. У унинг иккинчи ярми эмас. Уни, шариат жорий қилиш Раб субҳанаҳу ва таолонинг хусусиятларидан экани жиҳатидан рубубият тавҳидидан деб эътибор қилиш ҳам жоиз бўлади.
Дарҳақиқат, шайх ушбу китобнинг катта қисмдан иборат бобларида улуҳият тавҳиди ҳақида сўзлайдилар. Унинг биринчи бобида шундай дедилар: “Тавҳид Китоби. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт: 56)”. Улуҳият тавҳидига аҳамият қаратадилар. Чунки у мақсад қилингани. Рубубият тавҳиди эса унга далолат қилади ва унинг остига дохил бўлади.
Сўнг ушбу бобда исм ва сифатлардаги тавҳидни зикр қилдилар ва рубубият тавҳидини ёдга олмадилар. Чунки рубубият тавҳиди барча халқлар ўртасида эътироф этилган. Унга ҳатто жоҳилият ва ширкка ботганига қарамай кофир халқлар ҳам иқрор бўлади. Бироқ у киши бу ўринда исм ва сифатлар бобини хос олдилар. Чунки ушбу умматдан уни инкор қиладиган адашган фирқалар кўпчиликдир.
У киши (раҳимаҳуллоҳ) бу бобдан тавҳид турларининг ушбу улкан турига хилоф чиқувчи ана шу фирқаларнинг ҳукмини баён қилишни хоҳладилар.
Шунинг учун: “Исм ва сифатларни инкор қилган кимсанинг ҳукми”, дедилар. Яъни, унинг ҳукмини баён қилиш.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Улар”. Яъни, мушриклар “Раҳмон (Аллоҳ) ни инкор қилиб турган ҳолларида...”. (Раъд: 30)”. Яъни, ушбу улуғ исмни инкор ва рад этадилар.
Буни эса ушбу оятнинг нозил бўлиш сабаби ёритиб беради. Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раҳмонни ёдга олганларини эшитганларида: Раҳмон нимаси ахир? Биз Раҳмон деганда фақат Ямома Раҳмонини таниймиз, дея Мусайлама Каззобни назарда тутардилар. Бунинг сабаби, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда мушриклар билан сулҳ тузган вақтда сулҳни ёзишни хоҳладилар. Ва Алий ибн абу Толиб (розияллоҳу анҳу) сулҳни ёзишлари учун чақирдилар. Ва у кишига: “Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим”, деб ёз”- дедилар. Улар (мушриклар): Биз Раҳмон деганда фақат Ямома Раҳмонини биламиз. Бироқ сен Эй, Аллоҳ! Сени номинг билан деб ёз, дедилар. Шунда Аллоҳ (оят) нозил қилди: “Улар Раҳмон (Аллоҳ) ни инкор қилиб турган ҳолларида...”. (Раъд: 30).
Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада намоз ўқиб, саждада: “Эй Аллоҳ, эй Раҳмон!”-дея дуо қилардилар. Шунда мушриклар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни эшитишгач: Бунга қаранглар! Аллоҳ ва Раҳмон бўлмиш икки Рабга дуо қилган ҳолида ёлғиз Рабга ибодат қилишини даъво қилади!-дейишди. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳ, деб чорлангиз, ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир»”. (Исро: 110).
У субҳанаҳу исмлари кўп эканини баён қилди. Исмларнинг кўп бўлиши номланаётган Зотнинг ҳам кўп бўлишига далолат қилмайди. Балки кўписмлик номланаётган Зотнинг буюклигига далолат қилади. Аллоҳ жалла ва аъланинг исмлари кўп. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар”. (Аъроф: 180). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Аллоҳдан ўзга (ҳеч қандай) ҳақ илоҳ йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир”. (Тоҳа: 8). Аллоҳ таоло Ҳашр сурасининг охирида шундай деди: “У – Аллоҳ, шундай зотдирки, ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир…”. (Ҳашр: 23). Ушбу қавлигача: “Унинг гўзал исмлари бордир”. (Ҳашр: 24). Аллоҳнинг кўп исмлари бор. Уларнинг бари гўзал. Яъни, тўкис, буюк. Олий маъноларни ўз ичига олади.
Саҳиҳ ҳадисда (ворид бўлишича) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳни тўқсон тўққизта исми бор. Ким уни санаса жаннатга киради”. (Бухорий (2585), Муслим (2677), Термизий (3506), Ибн Можжа (3861) ва Аҳмад (2/267)). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларида (шундай дейилади): “Сен Ўзингни номлаган ёки Китобингда нозил қилган ёҳуд махлуқотларингдан бирор кишига ўргатган барча исмларинг билан Сендан сўрайманки…”. (Аҳмад (1/391)). Бу, Аллоҳнинг исмлари кўп бўлиб, уларни фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билишига далолат қилади.
Гўзал исмларнинг кўп экани номланаётган Зотнинг буюклигига далолат қилади.
Ҳар бир исм билан Унга дуо қилинади ва ушбу исм ўз ичига олган раҳмат, мағфират, тавбаларни қабул қилиш ва булардан бошқалар билан У субҳанаҳудан сўралади.
“Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар)”. (Аъроф: 180). Яъни, дуоларингизда ушбу исмларни Унга васила қилинглар. Эй Раҳмон, менга раҳм қил! Эй Ғафур, мени мағфират қил! Эй тавбаларни кўплаб қабул қилувчи, менинг тавбамни қабул қил! Эй ризқ берувчи, менга ризқ бер!, дейишингизга ўхшаш. “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар”. (Аъроф: 180). Яъни, уларни инкор қиладиганлар ёки унинг маъноларини инкор қилиб, ўзгартирадиганлар. Аллоҳ уларга ушбу қавли билан ваъид қилди: “Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар”. (Аъроф: 180).
Аллоҳнинг исм ва сифатларига иймон келтириш саҳоба, тобеин ва қиёматгача уларга эргашганлардан иборат аҳли сунна вал жамоанинг йўлидир. Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ ўзини номлаган ёки Расули Уни номлаган Аллоҳнинг исм ва сифатларига таҳриф-(ўзгартириш), таътил-(бекор қилиш), такйиф-(кайфият бериш) ва тамсил қилишликсиз иймон келтирадилар. Уларга иймон келтирадилар. Унинг маънолари ва далолатларини исбот қиладилар. Бироқ кайфиятини фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билади.
Жаҳмия, мўътазила, ашъарий ва уларнинг сарқитларидан иборат адашган фирқаларга келсак, улар исм ва сифатларни инкор қилишади. Улардан исм ва сифатларни инкор қиладиганлар бўлиб, улар жаҳмиялардир. Шунинг учун бу уммат уламоларининг кўпи уларни кофир деб ҳукм қилган. Чунки улар исм ва сифатларни инкор қиладилар. Аллоҳга на бир исм ва на бир сифат исбот қиладилар.
Мўътазилалар исмларни исбот қилишади. Бироқ уларнинг маъноларини инкор қилишади. Уларни маънолардан холий қуруқ исмнинг ўзи дейишади.
Ашъарийлар эса исм ва баъзи сифатларни исбот қилишади. Кўплаб сифатларни инкор қилишади. Етти сифатни исбот қилишади. Айримлари ўн тўрт сифатни исбот қилади. Қолганларини эса инкор ва рад этишади.
Бу фирқаларнинг бари залолатга кетган. Улар залолатларида тафовутлидирлар.
“Саҳиҳул Бухорий”да ривоят қилинади, Алий (розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “Одамларга биладиган нарсаларидан сўз очинглар. Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончи қилинишини истайсизларми?!”. (Муслим (1/11)).
“Саҳиҳул Бухорий”да Алий ибн абу Толиб (розияллоҳу анҳу) уламоларга хитоб қилиб: “Одамларга биладиган нарсаларидан сўз очинглар”-деяптилар. Яъни, улар ҳузурида биладиган нарсаларидан сўзланглар. Ақллари инкор қиладиган нарсалардан эмас. Балки ақллари кўтарадиган ва фаҳмлари етадиган нарсалардан сўз очинглар. Улар маъносини тушунмайдиган ёки билмайдиган нарсани уларга эшиттирманглар. Акс ҳолда уни ёлғонга чиқаришга шошиладилар. Натижада уларни ҳараж-(танглик)ка тушириб қўясизлар.
У киши (розияллоҳу анҳу) ушбу сўзни ўз вақтларида қиссахонлик қиладиганлар кўпайганда айтгандек. Улар ваъз қилувчилар. Воизлар одамларни (гуноҳга қўл уришдан) қўрқувга солишга ҳарис бўлиб, уларга ўзлари ўқиган ёки эшитган хабар ва ҳадисларни эслатадилар. Хоҳ улар саҳиҳ ёки носаҳиҳ бўлса ҳам. Хоҳ одамлар уларни тушунишсин ёки тушунишмаса ҳам.
Бу эса жоиз бўлмаган иш. Ҳозир бўлганларга ақллари кўтарадиган ва уларга фойдаси бўлган нарсалардан сўзлаш лозим. Уларга тушуниб бўлмайдиган нарсаларни зикр қилишликка келсак –гоҳида бу уларнинг баъзиларини ёлғонга чиқаришга ундайди- бас, бу ҳаром иш. Қиссахон, воиз, нутқ ийрод қилувчи ва сўзловчига тингловчиларнинг ҳолатига риоя қилиши лозим бўлади. Уларга ҳолатларига муносиб келадиган нарсалардан сўзлайди: агар уламолар ўртасида сўз очса, илм аҳлига лойиқ бўладиган сўздан сўзлайди. Агар авом ўртасида сўз очса, уларга муносиб бўлган ва ақллари кўтарадиган нарсалардан сўзлайди. Уларга фойдали бўлган нарсаларга ҳам ҳарис бўлади. Уларга дин ишларини таълим беради: ақида, намоз ва ибодат ишларини. Уларни маъсият ва ҳаром ишлардан ҳазир бўлишга чорлайди. Авомнинг тушунчасидан узоқ бўлган илмий мавзуларга кирмайди.
Бу эса мўминларнинг амири розияллоҳу анҳу томонларидан улкан ҳикматки, у киши ҳозир бўлган ва тингловчиларнинг ҳолатлари риоя қилинишини амр қилдилар. Уларга илмий даражаларига муносиб келадиган нарсалардан сўз очилади.
Кошкиди бизнинг бу вақтимизда сўз оладиган ва нутқ ийрод қиладиганлар мўминларнинг амири Алий ибн абу Толиб (розияллоҳу анҳу) айтган ушбу низом ва қоида асосида юрсалар!
Ушбу қоида ҳар вақт сўзловчилар учун қоидаки, сўз очувчи тингловчиларнинг ҳолатига риоя қилади. Агар илмий даврада бўлса шунга муносиб сўздан сўзлайди. Агар авом ўртасида бўлса, шунга муносиб сўздан сўзлайди. Агар уламо, жоҳил ва авомдан иборат аралаш даврада бўлса, батаҳқиқ, воқеъликни мулоҳаза қилиб, ҳозир бўлганлар фойда оладиган ва дин ишларидан иборат улар тушунадиган сўздан сўзлайди. Ақида ва илмларни ақллари сиғдиргунча ва фаҳмлари қабул қилгунча секин аста ўргатади.
Исм ва сифат ҳужжатларини зикр қилишлик бу нарса остига дохил бўлмайди. Далил эса Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)нинг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сифатлар ҳақида зикр қилган вақтларидаги ҳадис (зимнидаги) қуйидаги сўзлари. Балки бу, гоҳида ёлғон бўлган ёки одамларнинг ақллари кўтармайдиган қиссахонлик қиладиганларнинг ҳадисларига хос.
Абдурраззоқ Маъмардан, (у киши) Ибн Товусдан, (у киши) оталаридан ва (оталари Товус) Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди: “У киши (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ривоят қилинган Аллоҳнинг) сифатлари ҳақидаги ҳадисни эшитган вақтда ушбуни инкор қилган ҳолда сесканиб кетган бир кимсани кўриб айтдиларки: Уларни нима хавфга соляпти? Муҳкам-(тушуниш осон оят ва ҳадислар)ни осонлик билан қабул қиладилар ва муташобиҳ-(маъноси яширин оят ва ҳидисларни эшитганда эса) ҳалок бўладилар-(қўрқадилар, ҳақиқий маъносидан бурадилар)”. Сўзлари тугади. (Абдурраззоқ (20895), Ибн Абу Осим “Сунна” (485)).
“Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раҳмонни зикр қилганларини эшитганда ушбуни инкор қилди. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида (оят) нозил қилди: “Улар Раҳмон (Аллоҳ) ни инкор қилиб турган ҳолларида...”. (Раъд: 30)”. (Ибн Жарир (13/101)).

“Абдурраззоқ…”. У киши Абдурраззоқ ибн Ҳаммам ас-Сонъаний. Буюк имом, “Мусоннаф Абдирраззоқ” деб аталадиган асар соҳиби.
“Маъмардан…”. У киши Маъмар ибн Рошид ал-Аздий. Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийнинг ўқувчиларидан. Буюк имом.
“Ибн Товусдан, (у киши) оталаридан…”. Товус ибн Кийсон Ямандаги имомлардан. Ўғиллари Абдуллоҳ ибн Товус буюк имом бўлиб, оталари Товусдан ривоят қилган.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди: “У киши (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ривоят қилинган Аллоҳнинг) сифатлари ҳақидаги ҳадисни эшитган вақтда ушбуни инкор қилган ҳолда сесканиб кетган бир кимсани кўриб айтдиларки: Уларни нима хавфга соляпти? Муҳкам-(тушуниш осон оят ва ҳадислар)ни осонлик билан қабул қиладилар ва муташобиҳ-(маъноси яширин оят ва ҳидисларни эшитганда эса) ҳалок бўладилар-(қўрқадилар, ҳақиқий маъносидан бурадилар)”. Муҳкам ҳужжатлар – маъноси ўз лафзи билан тушуниладиган, уни изоҳлаб берадиган бошқа далилга муҳтож бўлмаган (ҳужжатлардир). Муташобиҳ – носих ва мансух, мутлақ ва муқайяд, ом ва хос ҳамда мужмал ва мубайян-(муфассал) каби маъноси ўз лафзи билан тушунилмайдиган ва уни изоҳлаб берадиган бошқа далилга муҳтож бўлган (ҳужжат).
Аҳли сунна вал жамоанинг қоидаси шуки, улар муташобиҳни муҳкамга қайтаришади. Ҳамда ҳужжатларнинг баъзисини баъзиси билан изоҳлайдилар. Чунки уларнинг бари Аллоҳнинг Каломи ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзи.
Оғишганларга келсак, улар муташобиҳни олиб, муҳкамни тарк этадилар.
Аллоҳ таоло деди: “У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у(Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар”. (Оли Имрон: 7). Демак, муташобиҳни муҳкамга қайтарадилар ва Аллоҳнинг Каломини Аллоҳнинг Каломи ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари билан изоҳлайдилар. Ҳамда “У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари…”. (Оли Имрон: 7). Яъни, муҳкам-у муташобиҳ “Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар”. (Оли Имрон: 7). Бирини бири билан изоҳлайдилар. Фақат муташобиҳни олиб, муҳкамни тарк этмайдилар.
Шулардан бири: (Аллоҳнинг) сифатлари ҳақидаги ҳадисни эшитган вақтда уни инкор қилган ва уни ёдга олишдан қўрқиб сесканган ҳамда бу нарса унда муташобиҳ (ҳужжатларни эшитган вақт) юз бермайдиган ушбу кишидир.
У киши розияллоҳу анҳунинг ушбу қавллари: “Муҳкам-(тушуниш осон оят ва ҳадислар)ни осонлик билан қабул қиладилар”, сифат оятлари муҳкам жумласидан ва муташобиҳдан эмаслигига далолат қилади. Бу ўринда сифатга оид ҳужжатларни муташобиҳлардан деб биладиган ва унинг маъносини Аллоҳга ҳавола қиладиган залолат аҳлига раддия бор. Бу, залолат ва хатодир. Балки у (сифатга оид ҳужжатлар) маъноси билинадиган ва изоҳланадиган муҳкам жумласидан. Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо уни муҳкам жумласидан дея баён қилдилар. Ана шу ҳақ ва салаф мазҳабидир. Шайхул ислом раҳимаҳуллоҳ кўп хабардорлик ва изланишлари билан шундай дедилар: “Салафлардан иборат илм аҳлидан бирор кишини сифатга оид оятларни муташобиҳлардан деб айтганини билмайман”.
Ушбу боб ҳужжатларидан улкан фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан исм ва сифатларни инкор қилишлик куфрдир: “Улар Раҳмон (Аллоҳ) ни инкор қилиб турган ҳолларида...”. (Раъд: 30). Бироқ у тафсилоти бор куфр. Гоҳида миллатдан чиқарувчи катта куфр бўлади. Гоҳида эса миллатдан чиқармайдиган кичик куфр бўлади. Бироқ у залолат. Бу, исм ва сифатларни инкор қилувчининг ҳолатига кўрадир: у тақлид қилувчими ёки йўқ? У таъвил қилувчими ёки йўқ?
Иккинчи фойда: Алий розияллоҳу анҳунинг ушбу сўзларида: “Одамларга биладиган нарсаларидан сўз очинглар”, нутқ ийрод қилиш, дарс, мавъиза ва муҳозарада сўзловчи киши тингловчиларнинг ҳолатига муносиб бўладиган ва уларга фойдали нарсалардан сўзлайди. Уларга бегона ва улар тушунмайдиган нарсаларни ҳавола қилмайди. Чунки бу нарсалар агар саҳиҳ бўлмаса, дарҳақиқат, ёлғон ва уйдирма ҳадислардан иборат қиссахоҳлик қиладиганлар тарқатаётгани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаънларига ёлғон сўзлашликдир. Агар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлса, батаҳқиқ, у ҳозир бўлганлар уни инкор ва рад этишларига сабаб бўлади. Натижада уларни бунга ундаган сабаб, ана шу кимса бўлади.
Учинчи фойда: Алий розияллоҳу анҳунинг сўларида яна одамларга таълим беришда босқичма-босқич илдамлашлик талаби бор. Кичик масалалардан бошлайди. Сўнг катталарига кўчиб ўтади. Ана шу, таълим беришдаги тўғри йўл. Янги бошловчиларга катта масалаларни ҳавола қилишликка келсак, бас, бу таълим бериш услубидаги хатодир.
Тўртинчи фойда: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг сўзларида сифат ҳужжатлари муҳкам жумласидан, у одамлар олдида ёдга олиниши ва уни эслашдан чўчилмаслиги, унинг маънолари аниқ-равшан бўлиб, унда тушунмовчилик йўқ эканига далил бор. Шунинг учун улар Қуръонда келди-(зикр қилинди). Қуръонни эса авом ва мутааллимлар ҳам тиловат қилади.
Бешинчи фойда: Бу ўринда оғишганлар муташобиҳга эргашиб, муҳкамни тарк этишларига далил бор.
Олтинчи фойда: Унда яна мункарни инкор қилишликка далил бор. Чунки Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу кимсага инкор қилдилар. Ҳамда ундан қўрқув ҳосил бўлишига ундаган сабабни ва у кимса муҳкамни инкор қиладиган ва муташобиҳга эргашадиган залолат аҳлидан эканини баён қилдилар.
Еттинчи фойда: Исм ва сифатларни инкор қилганларнинг аввалгилари мушриклардир. Демак улар (мушриклар) жаҳмия, мўътазила ва уларнинг йўлидан юрганларнинг имомларидир. Қандоқ ҳам ёмон имом ва пешволар-а! Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.
Тавфиқ Аллоҳнинг ёрдами биландир.
mutaallim   06-06-2014, 08:41 PM
#60
41-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар” (Наҳл: 83), қавли ҳақидаги боб

Мужоҳид маъноси қуйидагича бўлган сўз айтди: “У, ушбу кимсанинг сўзидир: бу ўзимнинг мол-дунёим. Уни ота-боболаримдан мерос қилиб олдим”.
Авн ибн Абдуллоҳ шундай деди: “Агар фалончи бўлмаганда шундай-шундай бўлмас эди, дейдилар”.
Ибн Қутайба айтдики: “Бу, олиҳаларимизнинг шафоати сабаблидир, дейдилар”.
Абул Аббос (Ибн Таймия) ушбу жумлалар нақл қилинган Зайд ибн Холиднинг ҳадисидан сўнг айтдики: “Аллоҳ таоло шундай деди: Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди...”. Дарҳақиқат юқорида айтилдики: Бу, Китоб ва суннатда кўп бўлиб, субҳанаҳу неъматни Ўзидан бошқага нисбат бериб, Унга ширк келтирган кимсани мазаммат қилади”.
Салафларнинг баъзиси айтдики: “Бу, қуйидаги сўзга ўхшаш: шамол яхши бўлди. Ушбу денгизчи эпчил экан-да... Ана шунга ўхшаш кўпчиликнинг тилида айланадиган сўзлар”.

Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни “Исм ва сифатлардан бирор нарсани инкор қилган кимса ҳақидаги боб”дан кейин зикр қилдилар. Чунки бу ҳам унинг туридан. Бунда рубубиятни оёқости қилишлик бор. Исм ва сифатларни инкор қилган кимса, дарҳақиқат, рубубиятни оёқости қилибди. Шунингдек, неъматларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига изофа қиладиган-(боғлайдиган) кимса, дарҳақиқат, рубубиятни оёқости қилибди.
У киши сарлавҳада зикр қилган оят, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир (яъни, Ҳеч қачон Аллоҳга иймон келтирмайдилар)”. (Наҳл: 83). У (оят) Наҳл сурасидан. Наҳл сураси неъматлар сураси деб аталади. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унда бандаларига (ато этган) неъматлардан кўпини санайди. Сурада шундай дейди: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар”. (Наҳл: 18). Аллоҳ таоло ушбу сурада зикр қилган биринчи неъмат, бандаларнинг ҳидоят топиши учун элчиларни жўнатиш ва ваҳий нозил қилиш неъматидир.
Сўнг инсонни яратиш, унда жо қилинган катта ва кичик, нозик аъзолар ҳамда унда яратилган ажойиб санъат неъмати.
Сўнг унда чирой ҳамда миниш, (юк) кўтариш, сут, гўшт ва бундан бошқалардан иборат манфаатлари бўлган чорва молларини яратишдаги неъматлар.
Шунингдек, улар воситасида сув юзини кесиб ўтадиган денгизга оид маркаб-(кема)лар.
Унда бандаларнинг ризқ-рўзи, дорилари ҳамда чорва молларига ўт-ўланлари бўлган наботот турларидан иборат ерда ўсиб-унадиган нарсалар.
Шунингдек, мусофирлар қуруқлик ва денгизда улар воситасида йўл топиб борадиган аломат-(юлдуз)ларни яратгани: “Ва (у йўлларга) белгилар (қилиб қўйди. Кечаларда эса кишилар) юлдузлар билан йўл топурлар”. (Наҳл: 16).
Сув, сут ва асалдан иборат ичимликлар неъмати ҳам шу жумладандир.
Шунингдек, уни маскан тутишадиган ва у уларга иссиқ ва совуқдан бошпана берадиган ҳамда улар воситасида душманларидан қўриқланадиган маскан-(уй-жой) неъмати. Собит-(силжимас) ва кўчиб юрувчи уйлар: “Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунларингизда ва қўнадиган кунларингизда енгил кўтариб кета оладиган уй-ўтовлар (бунёд) этди”. (Наҳл: 80).
Шунингдек кийиладиган либос неъмати: “Ҳамда сизлар учун иссиқ (совуқ)дан асрайдиган кийимлар ва сизларни (душманнинг) зиён етказишидан сақлайдиган совутлар (яратди)”. (Наҳл: 81). Улар воситасида авратларини тўсадиган ва кўринишларига чирой қўшадиган тана либослари. Ҳамда уларни душман қуролидан сақлайдиган зирҳ-(совут) либослари.
Ушбу неъматларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир.
Сўнг Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), агар энди ҳам улар (сиздан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангизда фақат (ҳақиқатни мана шундай) очиқ-ойдин қилиб етказиш бор, холос. Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир (яъни, Ҳеч қачон Аллоҳга иймон келтирмайдилар)”. (Наҳл: 82-83).
Муфассирлар раҳимаҳумуллоҳ ушбу оят тафсирида бир қанча сўзларни ёдга олишди. Уларнинг бари саҳиҳ. Улар ўртасида ўзаро зиддият йўқ. Чунки уларнинг бари Аллоҳнинг неъмати остига дохил бўлади. Уларнинг ҳар бири ушбу неъматлардан бир мисолни зикр қилади. Муфассирларнинг сўзларида ўзаро зиддият йўқ. Уларнинг ихтилофлари Шайхул ислом Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) айтганларидек ихтилоф танаввуъ-(нав-турдаги ихтилоф)дир. Ихтилоф тадод-(ўзаро зиддиятли ихтилоф) эмас. Чунки оят ёки ушбу оятлар бир қанча маънолар эҳтимолига эга. Муфассирларнинг ҳар бири ушбу маънолардан бир маънони олган. Агар уларни жамласангиз, оят ёки ушбу оятлар улар айтган бу маъноларнинг барини ўз ичига олганини кўрасиз. Улардан Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидан мурод: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар…”. (Наҳл: 83), Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юборилишларидир, деб айтадиганлари бор. Шак-шубҳа йўқки, ушбу неъмат энг катта неъматдир. Шунинг учун сура элчиларни жўнатишликни ёдга олиш билан бошланди: “(Аллоҳ) Ўз амри-иродаси билан Ўзи хоҳлаган бандаларига Фаришталарни (шундай) ваҳий билан туширур: («Эй пайғамбарларим, инсонларни) огоҳлантирингларки, ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Мен Ўзимгина бордирман. Бас, (барчаларингиз) Мендангина қўрқингиз!»”. (Наҳл: 2). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик”. (Анбиё: 107).
Улардан яна: неъматдан мурод Аллоҳ ушбу сурада зикр қилган неъмат турларининг бари, деб айтганлари бор. Чунки Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Аллоҳнинг неъматини…”. (Наҳл: 83). Бирлик кўриниши, изофа қилинган. Демак, жамийки неъматларни ўз ичига олади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар”. (Наҳл: 83). Яъни, ушбу сурада зикр қилинган Аллоҳнинг неъматларини танирлар. Қалбларининг тубида уни инкор қилмаслар. Қалбларида у (неъмат)лар Аллоҳдан эканини биладилар. Бироқ тиллари билан уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига нисбат берадилар. Ёки аксинча, ушбу неъматлар Аллоҳдан эканини айтсалар-да, бироқ қалбларида у (неъмат)лар Ундан ўзгасидан дея эътиқод қиладилар.
Шунинг учун уламолар айтишадики: шукр қилиш рукнлари учта бўлиб, шукр фақат шулар билан саҳиҳ бўлади:
Биринчи рукн: Уни зоҳиран сўзлашлик. Аллоҳ таоло айтганидек: “Парвардигорингизнинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати ҳақида бўлса, (кишиларга доимо) сўзланг!”. (Зуҳо: 11).
Иккинчи рукн: Уни ботинан эътироф этишлик. Яъни, қалбингиз тубида у (неъмат)лар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан эканини тан оласиз. Шунда у (неъмат)лар Аллоҳдан эканини эътироф этиш билан қалбингиз тилингизга мувофиқ бўлади.
Учинчи рукн: У (неъмат)ларни уларнинг Ҳомий ва ато этувчиси бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тоатида сарф этишлик. Яъни, улар билан Аллоҳга тоат қилишда фойдаланасиз. Агар улардан Аллоҳга маъсият қилишда фойдалансангиз, батаҳқиқ, сиз уларга шукр қилувчи бўлмайсиз. “Ва кейин уни инкор қилурлар”. (Наҳл: 83). Уларни инкор қилишликдан мурод: уларни инъом қилган Зотдан ўзгага нисбат бериш, сабабларга нисбат бериш, санам ва олиҳаларга нисбат бериш, ота-боболарга нисбат бериш ёки банданинг меҳнати, касби, эпчиллиги ва билимига нисбат бериш билан ёки уларни Аллоҳга маъсият қилишда сарф этиш билан тил ёки қалб ила уларни рад этишликдир.
Шайх раҳимаҳуллоҳ бу бобда зикр қилганлари, у неъматга нонкўрлик қилишга мисоллардир.
“Мужоҳид маъноси қуйидагича бўлган сўз айтди…”. Мужоҳид ибн Жабр имом, буюк тобеин. Ушбу оятни кишининг шундай деб айтиши дея изоҳладилар: “Бу ўзимнинг мол-дунёим. Уни ота-боболаримдан мерос қилиб олдим”. Молни қўлга киритишликни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбат бермаяпти. Балки уни ўз ота-боболарига нисбат беряпти.
Шунингдек, уни меҳнат, касб-кор, эпчиллик ба билимига нисбат берса, батаҳқиқ, бу Аллоҳнинг неъматини инкор қилишликдир. Чунки мол-дунё Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан фазл-у марҳамат. Эпчиллик, касб-кор ва ишлашни билишлик сабаблар бўлиб, гоҳида ўз натижасини кўрсатади. Гоҳида эса натижа бермайди. Қанчадан-қанча эпчил, билимдон, ҳунармандлар борки, ризқдан маҳрум қилинган. Ҳунари уни бирор нарсадан беҳожат қилолмайди. Демак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг фазл-у марҳаматидан. Бу нарсаларга келсак, улар сабаблар бўлиб, Аллоҳ хоҳласа фойда беради ва агар хоҳламаса фойда бермайди.
“Авн ибн Абдуллоҳ шундай деди…”. У киши Авн ибн Абдуллоҳ ибн Атаба ибн Масъуд ал-Ҳузалий, буюк имом.
“Агар фалончи бўлмаганда шундай-шундай бўлмас эди, дейдилар”. Бу жоиз эмас. Чунки бунда неъматни Аллоҳдан ўзгага нисбат беришлик мавжуд. Жоиз бўлгани эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтишингизга йўллаб қўйганларидир: “Агар Аллоҳ сўнг эса фалончи бўлмаганда…”. Чунки сиз (бу ўринда) неъматни Аллоҳга нисбат бердингиз. Ва фалончи фақат сабаб дея зикр қилдингиз. Чунки “Сўнг” тартиб ва кетма-кетликни (ифодалаш) учун (қўлланилади).
“Ибн Қутайба айтдики…”. Ибн Қутайба, у киши Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Қутайба Дайнурий. Наҳв, луғат ва тафсир бобида имом. Бир қанча машҳур китоблар соҳиби. Шулардан: “Китаб ат-тафсир” ва “Китаб ал-Маъариф”.
“Ушбу олиҳаларимизнинг шафоати сабаблидир, дейдилар”. Яъни, мушриклар: ушбу юз берган яхшилик ва фойда олиҳаларимизнинг шафоати сабабли, дейдилар. Яъни, олиҳалари у (неъмат)лар ҳосил бўлиши учун Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилган. Чунки Аллоҳдан ўзгасига ибодат қиладиган мушриклар, маъбудотлари яратади ва ризқ беради деб эътиқод қилишмайди. Балки уларга, улар (олиҳалар) Аллоҳнинг ҳузурида уларни (мушрикларни) шафоат қилади деган ақидада ибодат қилишарди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Ва ушбу қавли: “«Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Демак, улар ушбу маъбудотлар Аллоҳнинг ҳузурида уларни шафоат қилади деб эътиқод қилишарди. Бу эса ёлғон. Чунки Аллоҳ тўғри шафоатни баён қилди. У, икки шарт тўла топилган шафоатдир: Аллоҳ шафоат қилувчига шафоат қилиши учун изн бериши ҳамда шафоат қилинадиган киши тавҳид аҳлидан бўлиши (шарти) билан ундан рози бўлиши.
Мушриклар ушбу бутларга бир қанча тур қурбонликлар билан қурбат ҳосил қилишарди, уларга жонлиқ сўйишарди, назр аташарди ва уларни тавоф қилишарди. Ҳамда: “Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”. (Юнус: 18), дейишарди. Ҳудди бугунги кундаги қабрларга ибодат қилувчиларнинг ҳолатига ўхшаш. Қабрларга жонлиқ сўядилар, уларга назрлар атайдилар, уларнинг номини айтиб ёлборадилар, улардан ўтиниб ёрдам сўрайдилар ва: биз, улар яратади ва ризқ беради деб эътиқод қилмаймиз. Балки улар Аллоҳнинг ҳузуридаги шафоатчилардир, дейишади. Ва бу борада ёлғон сўзлайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу шафоатга рози бўлмайди. Ҳамда У субҳанаҳу ва таоло ўзининг ҳузурида уларни шафоатчи қилмаган.
Бу, олиҳамизнинг шафоати сабабли, деб айтадиган сўзлари ҳам шу жумладан. Айтишадики: ушбу неъматлар олиҳамиз ҳамда Аллоҳнинг ҳузуридаги уларнинг шафоати сабабли. Қубурийлар айтгани каби: Бу, фалончи валий, Абдулқодир, Айдрус, Бадавий сабабли. Бу эса Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига дохил бўлади: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар”. (Наҳл: 83). Яъни, улар Аллоҳнинг неъматини Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ушбу маъбудотларга нисбат берадилар. Бу эса аввалги ва ҳозирги мушрикларнинг йўлидир.
“Абул Аббос … айтдики…”. Абул Аббос, Шайхул ислом Аҳмад ибн Таймиянинг куняси.
“Ушбу жумлалар нақл қилинган Зайд ибн Холиднинг ҳадисидан сўнг айтдики: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди. Кимки: бизга Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга иймон келтирувчи ва юлдузга куфр келтирувчидир. Энди кимки: шундай-шундай юлдуз сабабли бизга ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга куфр келтирувчи ва юлдузга иймон келтирувчидир”. (Бухорий (810), Муслим (71), Насоий (1525), Абу Довуд (3906), Аҳмад (4/117) ва Молик (451)).
Сўнг Абул Аббос раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Субҳанаҳу неъматни Ўзидан бошқага нисбат бериб, Унга ширк келтирган кимсани мазаммат қилади”. Аллоҳнинг неъматларини Ундан ўзгага изофа қилган ҳар бир кимса, дарҳақиқат, Аллоҳнинг неъматига куфр, Унга эса ширк келтирибди.
Бу ширк ва неъматга куфр-(нонкўрлик) қилиш миллатдан чиқарувчи куфр ва ширк эмас. Агар инсон, неъматни бирор нарсага изофа қилишлик, натижани сабабга изофа қилишликдан, албатта, инъом қилувчи Аллоҳдир, деб эътиқод қилса ва уни (неъматни) шунчаки мажозий йўлга кўра сабабга изофа қилса, бас, бу кичик куфрдир.
Аммо неъматлар махлуқнинг пайдо қилиши ва махлуқнинг касбидан деб эътиқод қилса, батаҳқиқ, бу миллатдан чиқарувчи катта куфр.
Неъматлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога изофа қилиниши вожибдир.
Неъматни Аллоҳдан ўзгасига изофа қилган ҳар бир кимса, батаҳқиқ, бу Аллоҳга куфр келтиришликдир. Ушбу шахснинг эътиқоди ва нафсининг тубида қоим бўлган нарса-(ақида)га қараб ё катта куфр ёки кичик куфр бўлади. Инсон ўзини ана шу дамда сарҳисоб қилсин!
Нарсаларни сабабларига нисбат берадиган айрим журналист ва матбуотдагиларнинг кўпчилининг тилида айланадиган сўзлар ҳам шу жумладандир. Улар: “Об-ҳаво тушиб кетиши ёки иқлим сабабли ёмғир ёғди”, ва шунга ўхшаш сўзларни айтишади. Ёмғирни ўзининг вақти ёки юлдуз ёҳуд юлдузнинг ботиш ўрнига боғлашлик ҳам шу бобдандир. Зайд ибн Холиднинг ҳадисида айтилганидек: “Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди…”. Ҳа, иқлим ёки об-ҳавонинг тушиб кетиши сабаб. Бироқ ёмғирни ёғдирадиган ва ёмғирни йўқдан бор қиладиган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Бу сабаларни ёмғирни вужудга келтириш ёки пайдо қилишда дахли йўқ.
Дарҳақиқат юз берган ва юз бераётгани шуки, бу ўринда (турли) иқлимлар бўлиб, у ерда ёмғир шаррос қуяди. Бироқ шундай вақт келадики, ушбу иқлимлар ҳувиллаб қолади ва ҳосилсизлик-(қурғоқчилик) бўлади. Кўплаб адирлар гарчи кўп ёмғир ёғиши ва у ерга ёмғир етиши билан маъруф бўлса-да, у ерда ҳосилсизлик юз беради. У ҳақда: қурғоқчилик, деб айтишгани каби. Америка, Европа ва Африкада кўп қурғоқчилик юз беради. Мол ва одамлардан иборат кўплаб махлуқотлар ҳалок бўлади. Уларга иқлим фойда бермади. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида, Аллоҳ азза ва жалланинг тақдиридадир.
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Салафларнинг баъзиси айтдики…”. Салафлардан мурод: муфаззал асрдаги, ушбу умматнинг бошидагилар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромларга яқин замонда бўлганлари учун пешводирлар.
Улардан кейин келганларга келсак, уларга: халаф-(кейингилар) дейилади. Халафлардан кимки салаф манҳажидан юрса, бас, у уларга (салафларга) қўшилади. Ким салаф манҳажидан ортда қолса, батаҳқиқ, у ҳалок бўлувчидир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин”. (Ҳашр: 10). Субҳанаҳу деди: “Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар…”. (Тавба: 100).
“Ушбу, қуйидаги сўзга ўхшаш: шамол яхши бўлди. Ушбу денгизчи эпчил экан-да...”. Яъни, Аллоҳнинг неъматини инкор қилишлари шундайки, шамол билан юрадиган кемаларда денгизда юрсалар, денгиздан қуруқликка чиқиб, нажот топсалар, шамол ва денгизчига олқиш айтадилар. Бу, Аллоҳнинг фазли билан бўлди, демайдилар. Балки: кема (елканлари)ни заб ҳайдаган – шамол бўлди-да, дейдилар.
“Ушбу денгизчи эпчил экан-да...”. Эпчил – ишни қойиллатадиган киши.
Уларга: Бизга нажот берган, яхши шамолларни бизга бўйсундириб қўйган, кема бошқарувчисини (бизга) тақдир қилган ва уни (кемани) қуруқликка саломат (келгунча) бошқаришни унга илҳом қилган Зот – Аллоҳдир, дейишлари вожиб эди. Аммо: Нажот топишимиз ва қуруқликка чиқишимиз шамолнинг заб экани ва бошқарувчининг эпчиллиги сабабли бўлди, деб айтишларига келсак, бас, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг неъматига куфр келтиришликдир.
“Ана шунга ўхшаш кўпчиликнинг тилида айланадиган сўзлар”. Яъни, ё сўзни ифодалашдаги енгилтаклик ёки ёмон эътиқод қилиш бобидан неъматларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига нисбат беришликдан иборат кўпчилик одамларнинг тилида айланадиган шунга ўхшаш лафзлар. Агар бу, ёмон эътиқод қилиш сабабли бўлса, бас, у миллатдан чиқарадиган куфр. Агар бу, ушбу нарсани вужудга келтирган Зот Аллоҳ деб эътиқод қилиш билан бирга сўзни ёмон ифодалаш бобидан бўлса, бас, бу кичик куфр бўлиб, неъматга кўрнакамлик қилиш деб аталади.
Бу, улуғ бир боб бўлиб, одамларнинг кўпи умуман ҳисоблашмайдиган ва у Аллоҳнинг наздида улкан (гуноҳ) эканига қарамай енгил (иш) деган гумонда сўзлаб қўйиб, унга тушиб қолишадиган муаммони муолажа қилади. Улар Аллоҳнинг неъматларини Ундан ўзгасига нисбат берадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шукр қилмайдилар. Шунинг учун: “Ана шунга ўхшаш кўпчиликнинг тилида айланиб юрадиган сўзлар”-дедилар. Бу, биз учун бундай чоҳга тушиб қолмаслигимизга огоҳлантирувдир. Ҳатто Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22), изоҳ бериб, шундай дедилар: У, мана бу кимсанинг сўзи: “Агар Аллоҳ ва сен бўлмаганингда”, “Аллоҳ ва сен хоҳласанг”, “Агар ушбу кучукча бўлмаганда, албатта, бизни ўғри урган бўларди”, “Агар ҳовлида ўрдак бўлмаганда, албатта, бизни ўғри урган бўларди” ва шунга ўхшаш лафзалар. У киши (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо) буни Аллоҳга тенгдош исбот қилишлик деб санаганлар.
Бу масалалар одамларнинг урфида енгил. Бироқ улар жуда хатарли. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг неъматига кўрнамаклик қилиш ва рубубият жиҳатига нисбатан беодоблик қилишдир.
Имом раҳимаҳуллоҳ зикр қилган салафларнинг изоҳлари билан ушбу оятлардан бир қанча масалалар истифода қилинади:
Биринчи масала: Неъматларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога изофа қилишлик, Аллоҳга иймон келтиришлик жумласидандир.
Иккинчи масала: Неъматларни Аллоҳдан ўзгасига изофа қилишлик, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога куфр келтиришлик жумласидандир.
Учинчи масала: Оят ва салафларнинг сўзларида нарсаларни ўз сабабларига нисбат беришлик жоиз эмаслиги ва бу, неъматга куфр келтириш эканига далил бор. Чунки яхши шамол кема юриши учун сабаб ва денгизчининг эпчиллиги кема юришига сабаб экани маълумдир. Бироқ яхши натижани ушбу икки сабабга нисбат берса, бу Аллоҳнинг неъматига куфр келтиришлик бўлиб қолади.
Тўртинчи масала: Шайх раҳимаҳуллоҳ боб масалаларида айтганларидек: “Икки (ўзаро) зиддиятли нарса, куфр ва иймон қалбда жамланишлиги”. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидан олинган: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар”. (Наҳл: 83). Оятда тан олиш ва инкор қилиш ҳамда қалбда куфр ва иймон жамланди. Қайси бири соҳибига ғолиб келса, у (одам) унинг асҳобларидан бўлади.
Бешинчи масала: Неъматга куфр келтириш-(кўрнакамлик қилиш) одамлар томонидан кўп содир бўлади. Шунинг учун: “Ана шунга ўхшаш кўпчиликнинг тилида айланадиган сўзлар”-дедилар. Бу эса ундан ҳазир бўлиш ва инсон шариатга хилоф удумлар асосида юрмаслигини вожиб қилади.
Pages (10):    1 4 5 6 7 8 10   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.