Pages (10):    1 3 4 5 6 7 10   
mutaallim   03-13-2014, 04:19 PM
#41
24-боб:
Сеҳр борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Ушбу бобнинг юқоридаги бобларга боғлиқлиги шуки, шайх раҳимаҳуллоҳ юқоридаги бобларда ширк ва унинг воситаларидан бир қанча турларни ёдга олдилар.
Сеҳр ширк турларидан бир тур бўлгани боис у ҳақда ушбу бобни ёздилар. Чунки сеҳрга фақат шайтонлар йўли орқали етишиш мумкин. Сеҳргарлар шайтонларга бўйсунадилар ва сеҳр қилишда уларнинг кўмагидан фойдаланадилар. Бу эса Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдир.
Сеҳр луғатда сабаби нозик ва махфий бўлган ҳар бир нарсадир. Шу жумладан тун охиридаги саҳарлик ҳам саҳарлик деб аталишининг сабаби (одамлардан) махфий бўлгани учун. Ҳар бир сабаби нозик бўлган, яъни, дақиқ ва одамлардан махфий бўлган нарса луғатда сеҳр деб юритилади. Шу жумладан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари ҳам: “Батаҳқиқ, сўзнинг сеҳрга эга бўлгани ҳам бор”. (Бухорий (4851), Абу Довуд (5007), Аҳмад (4/263) ва Молик (1850)). “Сўз”нинг маъноси балоғавий каломдир. Чунки у нафсни мойил қилади ва ҳудди сеҳр таъсир қилганидек унга (нафсга) таъсир қилади. Бироқ у ҳаром эмас. Шунингдек, чақимчилик ҳам сеҳр деб аталади. Чунки у одамлар орасини бузиш, қалбларда буғзу адоват пайдо қилишда сеҳрнинг ишини қилади. Гарчи ҳақиқатда сеҳр бўлмасада. Бироқ у луғат жиҳатидан сеҳр. Ана шу сеҳрнинг луғатдаги таърифи.
Унинг шариатдаги таърифига келсак, сеҳр қатл ёки касаллик ёҳуд ақлга путур етиш билан сеҳрланмишнинг баданига таъсир қиладиган ёкида эр-хотин орасини ажратадиган ё эрни аёлидан тўсиб, натижада унга етишиш-(яқинлашиш)га қодир бўлмайдиган азоимхонлик, руқя ва тугун тугишликдан иборатдир. Аллоҳ таоло деди: “Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан”. (Фалақ: 4). Яъни, сеҳргарлардан.
Сеҳргар ип билан тугун тугади сўнг унга сўлаги билан дам солади ва шайтондан ёрдам олади. Ҳамда бу, Аллоҳнинг изни билан ё қатл ёки касаллик ёҳуд у билан ўз суюклиси ўртасини ажратиш ёкида уни аёлидан тўсиб, натижада унга етишишга қодир бўлмаслик билан сеҳрланмишга таъсир ўтказади.
Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам сеҳр қилинганлар ва сеҳр у кишига ўз таъсирини ўтказган. У киши алайҳиссалоту вассаламга бир ишни қилгандек бўлиб туюларди. Бироқ уни қилмаган бўлардилар. Жаброил у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га руқя ўқиди ва Аллоҳнинг изни билан тузалдилар.
Демак, сеҳр ўз ҳақиқатига эга. У, сеҳр қилинган кишининг танасига таъсир қилади. Бироқ у фақат Аллоҳнинг қадарий изни билан таъсир ўтказади. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар”. (Бақара: 102). Яъни, Аллоҳнинг қадарий, кавний изнисиз.
Дарҳақиқат, уламолар ҳаром бўлган сеҳр икки турли эканини ёдга олганлар:
Ҳақиқий сеҳр. У, ана шу биз зикр қилганимиздир.
Иккинчи тур: хаёлий сеҳр. У ўз ҳақиқатига эга эмас. Балки у хаёлий ва кўзбўямачилик ҳамда афсунгарлик деб аталади. Сеҳргар бирор нарса билан одамларнинг кўзини боғлайди. Ҳолбуки у ўз ҳақиқатига эга эмас. Ҳудди одамларга у оловга кирган бўлиб кўринади. Ҳолбуки ундай эмас. Ёки одамларга у арқонда юриб кетаётган бўлиб кўринади. Ҳолбуки ундай эмас. Ёҳуд одамларга унинг қорни устидан автоулов юргандек бўлиб кўринади. Ҳолбуки ундай эмас. Ёкида одамларга у ўзига қурол санчган-у, у унга таъсир қилмагандай бўлиб кўринади. Ҳолбуки ундай эмас. Ҳақиқатда эса у кўзбўямачилик ва афсундан иборат бир нарса қилган ва у кўзларга таъсир қилгандир. Аллоҳ таоло Фиръавн қавми ҳақида айтганидек: “Одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар”. (Аъроф: 116). Фақат одамларнинг кўзини шамғалат қилдилар. Бу, улар қилган ҳийла билан бўлди. Ўзлари билан бўлган асоларга, уни ҳаракатга келтирадиган моддаларни сурдилар. Ва у асони гўёки тирикдек қилиб қўяди. Ҳолбуки ундай эмас.
Ҳудди Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақида шундай деганидек: “(Улар қўлларидаги асо ва ипларини ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди”. (Тоҳа: 66).
Уни симоб ва одамлар кўрмайдиган нарсалар билан тўйинтирадилар. Улар эса уни ҳаракатланаяпти деб ўйлайдилар. Мўътазила биринчи турни инкор қилди. Ҳолбуки биринчи тур хатарлидир. Сеҳрнинг бари кўзбўямачилик, дедилар.
Бу нотўғри. Чунки агар у шундай бўлганда сеҳр қилинган кишига таъсир қилмасди, уни ўлдирмасди, касал қилмасди ва у билан аёлининг ўртасини ажратмасди. Бу эса унинг ҳақиқий ва шайтон амали эканига далолат қилади. Чунки у тугун тугиш ва азоимхонликдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Пайғамбарига шундай деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан … паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман».”. (Фалақ: 1)… Ушбу қавлигача: “Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан”. (Фалақ: 4). Бу эса унинг ҳақиқий эканига далолат қилади.
Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу бобда зикр қилган ҳужжатлар икки турли:
Биринчи тур: Сеҳрнинг ҳукми ҳақида.
Иккинчи тур: Сеҳргарнинг ҳукми ҳақида.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку”. (Бақара: 102).
Ва ушбу қовли: “Бут ва санамларга сиғинаётганлар...”. (Нисо: 51).
Умар (розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “(Оятдаги) الجبت (Алжибт) – сеҳр, тоғут – шайтондир”. (Ибн Жарир “Тафсир” (3/13, 5/83), Ибн Ҳажар “Фатҳ” (8/252)).
Жобир шундай деди: “Тоғутлар – фолбинлардир. Уларга (сўз ўғриси бўлган) шайтонлар келарди. Ҳар бир қабилада битта (шундай фолбин-тоғут мавжуд эди)”. (Ибн Ҳажар “Фатҳ” (8/252), Ибн Жарир “Тафсир” (3/13)).

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ахир … билган эдилар-ку”. (Бақара: 102). Яъни, яҳудлар. Чунки оят, яҳудлар ҳақида сўзлаётган оятлар оқимида. Яъни, ишонч ҳосил қилгандилар.
“(Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга”. (Бақара: 102). Яъни, Таврот ўрнига сеҳрни аламашган кимса.
“Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини”. (Бақара: 102). Яъни, сеҳргарнинг жаннатдан бирор насибаси йўқ.
Бу эса унинг кофир эканига далолат қилади. Сеҳр Аллоҳ азза ва жаллага куфрдир. Бу, оятнинг бир неча ўрнидан маълум:
Биринчи: Ушбу қавли: “Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар”. (Бақара: 102).
Иккинчи: Ушбу қавли: “Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар”. (Бақара: 102).
Учинчи: “Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку”. (Бақара: 102). Яъни, жаннатдан бирор насиба йўқ эканини.
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Бут ва тоғутларга сиғинаётганлар...”. (Нисо: 51). Сўнг бут ва тоғутнинг изоҳини зикр қилдилар. “Умар (розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “(Оятдаги) الجبت (Алжибт) – сеҳр”. Яҳудлар сеҳрга иймон келтирадилар. Бу эса Аллоҳ азза ва жаллага куфрдир.
Тоғут: шайтон. Яъни, тоғутларнинг бошлиғи. Тоғут туғёнга кетишдан олинган. У, юқорида ўтганидек чегарани ҳатлаб ўтишдир.
“Жобир шундай деди: “Тоғутлар – фолбинлардир. Уларга (сўз ўғриси бўлган) шайтонлар келарди. Ҳар бир қабилада битта (шундай фолбин-тоғут мавжуд эди)”. Фолбин ғайб илмини даъво қиладиган кимса. Улар жоҳилиятда фолбинлардан одамлар ўртасида ҳакамлик қиладиган ҳукм қилувчилар тайин қилардилар.
Ушбу фолбинларга (сўзни) ўғринча эшитиб оладиган шайтонлар тушарди. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: «мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб, Эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончилардир»”. (Шуаро: 221-223).
Ҳадисда ворид бўлганидек ўғринча эшитиб олувчи (жин) дарҳақиқат, осмондан бир сўз эшитади ва уни фолбинга ташлайди. Фолбин эса унга юзта ёлғонни қўшиб-чатади. Натижада одамлар осмондан эшитилган ушбу сўз сабабли уни тасдиқлайдилар.
Фолбин шайтонлардан сўраб олгани сабабли ғайб ҳақида одамларга хабар берадиган кимса. Шайтонлар уни ғоиб, ўғирланган, йўқолган ва узоқдаги нарсалар ҳақида хабардор қилади. У эса одамларни хабардор қилади. Натижада ушбу фолбин ғайбни билади деб ўйлайдилар. Ҳолбуки ундай эмас. У ғайбни билмайди. Балки шайтонлар унга ғоиб нарсалар хабарини етказади. Чунки шайтонлар тез учиш, узоқ жойларга етиш, ҳатто булутларга кўтарилиш ва уфқларда парвоз қилиш қудратига эга. Улар уфқда тезлик билан кезадилар. Хабарлар олиб келиб, фолбинларга етказадилар. Уй ёки турли жойлардаги кўздан ғойиб нарсаларни кўрадилар. Чунки улар айрим уйларга кирадилар. Уларда инсонда йўқ қудрат бор. Агар инсон зоти уларга ширк, Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш ва уларга сажда қилишдан иборат улар истаган нарса билан қурбат ҳосил қилса, батаҳқиқ, улар у истаган нарсанинг хизматини қиладилар. Натижада инсон ушбу фолбинда ғайб хабари бор ва унинг ўзига хос хусусияти бор деб ўйлайди. Аслида эса буларнинг бари шайтондан бўлади.
Улар (жоҳилиятда) уларни келишмовчилик ва хусуматларда ҳакам қилардилар. Ҳар бир қабилада бир фолбин бўларди. Яъни, ўрталарида ҳукм қиладиган бир фолбин.
Ислом келгач Аллоҳ бунинг барини ботилга чиқарди. Бироқ ҳануз айрим саҳройи ва жоҳилларда ушбу нарсадан бир тур мавжуд. Фолбинлардан сўрайдилар, уларни ҳакам қиладилар ва уларга мурожат қиладилар. Дарҳақиқат, ҳадисда шундай ворид бўлган: “Кимда-ким фолбин ёки башоратчи олдига бориб, айтаётган сўзида уни тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди”. (Термизий (135), Абу Довуд (3904), Ибн Можжа (639), Аҳмад (2/429) ва Доримий (1136)).
Фолбин, кўзбўямачи ва фирибгарлар олдига на муолажа, на йўқолган ва ғоиб бўлган нарсалар ҳақида сўраш учун бориш жоиз. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло нозил қилган динга куфр келтиришдир. Уларни тан олиб, шундай ташлаб қўйишлик жоиз эмас. Балки уларнинг масаласини бирёқлик қилиш ҳамда юрт ва бандаларни улардан халос қилиш вожиб бўлади. Чунки улар куфр ва ширкка чорловчилардир. Ақидани бузадилар, одамларнинг молини ботил йўлга кўра ейдилар ва уммат ичида ёмонлик келтириб чиқарадилар. Бас, уларни шунчаки тарк этиб, иқрор бўлиб туришлик жоиз эмас. Улар ҳузурига бориб, айтаётган нарсаларини тасдиқлашликни эса гапирмаса ҳам бўлади. Балки бу, Жобир раҳимаҳуллоҳ айтганларидек жоҳилият одатларидандир.
Фолбинлар хабарларни ўзларидан олиб келмайдилар. Балки Аллоҳни қўйиб шайтонларга ибодат қилганликлари, уларга Аллоҳга маъсият ўринда итоат қилганлари ва ибодат билан уларга қурбат ҳосил қилганликлари ичун шайтонлар уларга уни (хабарни) олиб келадилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Етти ҳалок қилувчи гуноҳлардан четланинглар”. Улар: “Эй Расулуллоҳ! Улар қайси (гуноҳ)лар?”,-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):“Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибо ейиш, етим молини ейиш, (душман билан) юзма-юз турган кунда орқа ўгириб қочиш, (зинодан) ғофил, мўмина иффатли аёлларга туҳмат қилиш”,-дедилар”. (Бухорий (5/393), Муслим (1/92)).
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Четланинглар”.”. Яъни, узоқ бўлинглар. “Четланинглар” лафзи “Қилманглар”дан кўра етукроқ. Чунки четлашишлик, бирор нарсани ва унга олиб борувчи сабабларни ҳам тарк этишликдир.
“Улар: “Эй Расулуллоҳ! Улар қайси (гуноҳ)лар?”,-дедилар”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тоинки улардан четланайлик дея ушбу етти (гуноҳ) нима эканини сўрадилар. Чунки инсон бирор нарсадан уни билгандан кейингина четлашишлиги мумкин бўлади.
Ҳадисда мусулмонга ҳаром ишлар ҳақида сўрашлиги ва тоинки ундан четлашиши учун ширкий ишларни билиши вожиб эканига далил бор.
Бу ўринда: одамларга тавҳидни ўргатинглар ҳамда ширк ва ҳаром ишлар ҳақида гапиришни қўйинглар. Уларга фақат яхшиликни ўргатинглар. Уларга ширк ва ҳаром ишларни баён қилманглар, дейдиганлар бор.
Бу, шайтоннинг алдови. Чунки инсон яхшиликни бажариб, ёмонликни ташлаши учун яхшилик ва ёмонликни билиши лозим. Аллоҳ тоғутга куфр келтиришни Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қилди. Аллоҳ таоло деди: “Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди”. (Бақара: 256). Тоғутни билмай туриб унга қандай куфр келтиради? Унга куфр келтириши учун уни билиши лозим. Акс ҳолда уни яхшилик деб ўйлайди.
“Аллоҳга ширк келтириш”. Бу, гуноҳи кабираларнинг энг каттаси, ҳалок қилувчиларнинг энг улкани ва Аллоҳга маъсият қилинадиган гуноҳларнинг энг оғири.
Ширк нима у? Ширк – дуо қилиш ёки ўтиниб ёрдам сўраш каби ибодатдан бирор нарсани Аллоҳдан ўзгасига сарф қилиш билан У субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига сиғинишликдир. Ҳудди: Эй, фалончи саййидим! Менга ёрдам беринг, менга касалликдан шифо беринг, деб айтишлик каби. Ёки қабр ва сағаналарга бориб: Эй, фалончи ҳўжам! Ўзингиз менга етарликсиз. Менга ёрдам беринг ёки менга касалликдан шифо беринг ёҳуд менга фарзанд ато этинг ёкида менга умр-йўлдош беринг…, дейдилар. Бу, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришлик. Чунки у, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишликдир.
Шунингдек, фарзанд ато этиши ёки ундан балони даф қилиши ёҳуд касалликдан шифо бериши учун қабр ёки сағана учун жонлиқ сўйиш, қабрларга назр қилиш каби Аллоҳдан бошқаси учун жонқлиқ сўйишлик. Бу айни Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдир.
Демак, ширк бутларга ибодат қилишга чекланган эмас. Балки ширк Аллоҳдан ўзгасига сарф қилинган ҳар бир ибодатда мавжуддир. Сарф қилинаётган нарса нима бўлишидан қатъий назар. Хоҳ бут ёки қабр ёҳуд дарахт ёкида тош ё бундан бошқа нарса бўлсин.
Ширкни Аллоҳ азза ва жалла мағфират қилмайди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас”. (Нисо: 48).
Мушрик ҳеч қачон жаннатга кирмайди. Унинг қайтар жойи дўзахдир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур”. (Моида: 72). “Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур”. (Моида: 72). Уни жаннатга киришликдан батамом маън қилади. “Борар жойи дўзах бўлур”. (Моида: 72). Абадий қароргоҳи ва қайтар жойи. “Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас”. (Моида: 72).
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Сеҳр”-дедилар. Бу, ҳадисдан шоҳид ўрнидир. Чунки сеҳр куфр ва Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдир. Аллоҳ уни ширкка хосни умумга боғлаш бобидан боғлади. Сеҳр ширк турларидан бири. Бироқ Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни хос зикр қилдилар. Ҳамда уни, ундан четлашишликка аҳамият қаратишлик учун хосни умумга боғлашлик бобидан ширкка боғлади.
“Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш”. Аллоҳ ҳаром қилган жон, у мўмин ва битим тузган (кофир)нинг жони. Аллоҳ мўминнинг қони, моли ва номусини сақлади. Унга тажовуз қилиш жоиз эмас. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “То Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтгунларигача одамларга қарши курашишга буюрилдим. Агар уни айтсалар мендан қон ва молларини сақлаб қоладилар. Ҳақли ўрни мустасно. Сарҳисоблари эса Аллоҳ азза ва жаллага ҳавола”. (Бухорий (2786), Муслим (21), Термизий (2606), Насоий (3971), Абу Довуд (2640), Ибн Можжа (3928) ва Аҳмад (1/11)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз ушбу шаҳрингиз ва ушбу ойингиздаги ушбу кунингиз ҳурмати каби ҳаромдир. Огоҳ бўлинг! Етказдимми?”. (Муслим (1216), Термизий (856), Насоий (2763), Абу Довуд (1905), Ибн Можжа (3074), Аҳмад (3/321), Молик (836) ва Доримий (1850)).
Аллоҳ мўминнинг жонини ноҳақ қатл қилишликни ҳаром қилди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир”. (Нисо: 93).
Шунингдек, (тинчлик) битимидаги кофирни ўлдиришлик жоиз эмас. Дарҳақиқат, ҳадисда шундай ворид бўлган: “Кимда-ким битим тузган (кофир)ни ўлдирса жаннатнинг ҳидини ҳидламайди”. (Бухорий (2995), Насоий (4750), Ибн Можжа (2686) ва Аҳмад (2/186)).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ноҳақ”, қавлларига келсак, яъни, мўмин ёки битимдаги кофирни ўлдиришликни ҳалол қиладиган сабаб. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ушбу қавллари билан баён қилдилар: “Мусулмоннинг қони уч (сабаб)дан бирига кўрагина ҳалол бўлади: Турмуш қурган зинокор, жонга жон, динини ташлаб жамоатдан ажралувчи”. (Бухорий (6484), Муслим (1676), Термизий (1402), Насоий (4016), Абу Довуд (4353), Ибн Можжа (2534), Аҳмад (1/382) ва Доримий (2298)).
“Турмуш қурган зинокор”дан мурод: уйланган ва саҳиҳ никоҳ билан аёлига қовушган сўнг зино қилган кимса. Батаҳқиқ, у қатл қилинади. Қатл қилиниши кайфияти: ўлгунча тошбўрон қилинади. Бу борада Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари мутавотир бўлганидек ва бу номусларни ҳимоя қилишлик учун.
“Жонга жон”дан мурод: қасосдир. Қасддан тажовуз қилган ҳолда ўлдирса, батаҳқиқ, у қасос нуқтаи назаридан қатл қилинади. Аллоҳ таоло деди: “(Эй мўминлар) сизларга ўлдирилган кишилар учун … қасос олиш фарз қилинди”. (Бақара: 178). Аллоҳ таоло деди: “Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан) сақлансангизлар”. (Бақара: 179). Бу эса жонни ҳимоя қилиш учун.
“Динини ташлаб жамоатдан ажралувчи”. У муратддир. У, исломни бузувчи амаллардан бирига қўл урган кимса. Бу киши тавбага чақирилади. Агар тавба қилиб, исломга қайтса (қатл қилинмайди). Акс ҳолда динни беҳудаликдан ҳимоя қилиш учун муртад сифатида қатл қилинади.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рибо ейиш”-дедилар. Рибо луғатда зиёдаликдир. Бу ўринда ундан мурод: хос молда хос зиёдалик. Ва у, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан унда зиёдаликни ҳаром қилган синфлардир: “Олтинни олтинга, кумушни кумушга, буғдойни буғдойга, арпани арпага, хурмони хурмога, тузни тузга баб-баробар, қўлма-қўл (айирбошланади). Агар бу нарсаларнинг тури ҳар ҳил бўлса, бас, қўлма-қўл бўлса истаганингизча сотинглар”. (Муслим (1587), Термизий (1240), Насоий (4563), Абу Довуд (3349), Ибн Можжа (2254), Аҳмад (5/320) ва Доримий (2579)). Жумҳур уламолар ушбу олти нарсага иллат (белги)да унга ўхшаш бўлганларини ҳам қўшдилар.
Рибо ширкдан кейинги гуноҳи кабираларнинг энг каттаси. Дарҳақиқат, Аллоҳ у ҳақда энг қаттиқ ваъид билан таҳдид қилди. Бақара сурасининг охирида келганидек: “Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (одди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» — деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза — насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар. Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди”. (Бақара: 275-276).
Аллоҳ таолонинг ушбу қавлигача: “Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз!”. (Бақара: 281). Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рибо егувчи, унга едирувчи, икки гувоҳ ва котибини лаънатладилар. Рибо ширкдан кейинги энг улкан гуноҳи кабиралардандир.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ребо ейиш”-деган сўзларидан мурод ейишликка хос эмас. Балки фойдаланиш турларининг бари: ейиш, кийиш, ҳадя қилиш ва бошқалар. Рибо фойдаланувларининг бари ҳаром. Шунингдек, уни ўзида заҳира сақлаган ёки банкда ўз ҳисобига қўйган ҳам.
Ейишлик ёдга олинишига сабаб, чунки у асосан фойдаланиш услубларидан экани учун. Аслида эса рибовий истемол турларининг бари ҳаром.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Етим молини ейиш”-дедилар. Етимдан мурод: балоғат ёшига етмай отаси вафот этган боладир. Етимга яхшилик қилиш вожиб. Чунки у отаси ва юпанчиғини йўқотган. Демак, мусулмонларга унга яхшилик қилиш ва риоясини қилиш билан отасининг йўқлигини билдирмасликлари вожиб бўлади. Агар у молга эга бўлса, бас, то тўғри тасарруф қилиш ёшига еткунча уни сақлашлик ва унга моли тўлалигича топширилиши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Етимларни то балоғат ёшига етгунларича имтиҳон қилиб (текшириб) туринглар. Агар уларнинг эс-ҳушлари жойида эканини кўрсангиз, молларини ўзларига топширинглар. У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар”. (Нисо: 6). Ушбу қавлигача: “Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар!”. (Нисо: 10).
Чунки етим заиф бўлиб, ўзини мудофа қилишга қодир эмас. Агар унинг бошқарув-(ҳомийлиг)и золимнинг қўлига тушиб, унинг молини еб қўйса, бас, бу энг улкан зулмдандир. Хоссатан ейишлик ирода қилинмаган. Балки етимнинг молини истемол қилиш (турлари)нинг бари ҳаром. Унга фойда бўлган ўрни мустасно.
mutaallim   03-13-2014, 04:20 PM
#42
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “(Душман билан) юзма-юз турган кунда орқа ўгириб қочиш”. Юзма-юз турган кунда орқа ўгириб қочишлик, урушда ҳозир бўлган вақт мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги жангдан қочишликдир.
Урушга қодир бўла туриб, мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги жангда ҳозир бўлган кишига (орқа) буриб кетиши жоиз эмас. Балки унга мусулмонлар билан бирга жанг қилиши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, кофирларнинг ҳужумига дуч келганингизда, уларга орқа ўгирманглар (яъни қочманглар). Кимки ўша (уруш) кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда, уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!”. (Анфол: 15-16).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “(Зинодан) ғофил, мўмина иффатли аёлларга туҳмат қилиш”. Туҳматдан мурод, зино ёки Лут алайҳиссалом қавмининг амалидан иборат бузуқиликда айблаш. Иффатли аёллардан мурод, ҳур аёллардан иборат зинодан иффат сақлаган аёллар. Иффатли эркаклар ҳам уларга ўхшаш.
Мусулмон тилини сақлаши, бирор кишини зино ёки бачавозликда айбламаслиги вожибдир. Агар айбласа ва ҳужжат қоим қилмаса, батаҳқиқ, унга саксон дарра урилади. Аллоҳ таоло деди: “Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир. Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб…”. (Нур: 4-5).
Ушбу ҳадисдан шоҳид шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни етти ҳалок қилувчи гуноҳдан деб ҳисоб қилдилар.
Ушбу ҳужжатлардан олинадиган фойдаларга келсак, улар қуйидагилар:
Биринчи: Ушбу ҳужжатлардан сеҳрни ўрганиш ва ўргатиш ҳамда унга қўл уришнинг ҳаром экани, у етти ҳалок қилувчи гуноҳдан экани, у (оятдаги) “الجبت” (“Жибт”)га иймон келтиришдан экани ва у миллатдан чиқарадиган куфр экани истифода қилинади.
Иккинчи: Ушбу ҳужжатларда хоссатан гуноҳи кабиралардан ҳамда омматан маъсият ва унинг сабабларидан йироқ бўлишликка буйруқ бор. Чунки “Четланинглар”нинг маъноси, инсон ҳаромга олиб борувчи сабабларни ҳам тарк этиши демакдир.
Учинчи: Ҳадисдан ширк гуноҳи кабираларнинг энг каттаси экани истифода қилинади. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда ундан бошладилар. Бу эса Аллоҳга ширк келтириш гуноҳи кабираларнинг энг каттаси эканига далолат қилади.
Жундубдан “Марфуъ” (иснод) ила ривоят қилинди: “Сеҳргарнинг ҳад-(жазоси бўйнига) қилич билан урилмоқлигидир”. (Яъни, боши танасидан жудо қилинишлигидир). Термизий ривояти: “Ушбу (ривоят) “Мавқуф” эканлиги саҳиҳ қовлдир”. (Термизий (5/156), Табароний “Кабир” 1665-рақам остида, Дорақутний (3/114), Ҳоким (4/360)да саҳиҳ деди ва Заҳабий ушбуга мувофиқ бўлди, Ибн Ҳажар “Фатҳ” (10/236)да заиф деди).
“Жундубдан”. У Жундуб ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий (розияллоҳу анҳу) деган қавл бор. У кишидан ўзгаси деган қавл ҳам мавжуд, валлоҳу аълам.
“Сеҳргарнинг ҳад-(жазоси бўйнига) қилич билан урилмоқлигидир”. Яъни, сеҳргарнинг ҳукми қатл қилиниши вожиб эканидир. Чунки у ер юзида фасод тарқатади. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Мана шу) сизлар қилган иш сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди”. (Юнус: 81). Сеҳргар ер юзида бузғунчилик қилувчи бўлиб, уни қатл қилиш вожиб бўлади. Яна у кофир ҳамдир. Кофирни эса қатл қилиш вожиб бўлади. Агар аслий кофир бўлса куфри ва бузғунчилик тарқатиши сабабли уни қатл қилиш вожиб бўлади. Агар мусулмон бўлса сўнг сеҳрдан фойдаланса уни муртад бўлгани учун қатл қилиш вожиб бўлади.
Сеҳр исломни бузувчи амаллардан бири. Шайх буни “Исломни бузувчи ўн амал”да зикр қилганларидек. “Шу жумладан сеҳрни ўрганиш ва ўргатишлик”-дедилар.
“Саҳиҳул Бухорий”да Бажала ибн Абдадан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: ҳар бир сеҳргар эркак ва аёлни қатл қилинглар, дея нома йўллади”. Айтдики: “Шунда учта сеҳргарни қатл қилдик”. (Шофеъий “Бадаиъ ал-Маннан” (1532)да нақл қилинганидек, Абдурраззоқ (10/179-180), Аҳмад “Муснад” (1/190-191), Абу Довуд (3/431), Байҳақий (8/136), Ибн Ҳазм (11/397) саҳиҳ деди). Ҳафса розияллоҳу анҳодан саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинади: “У (Ҳафса розияллоҳу анҳо) ўзларини сеҳр қилган жорияни қатл қилишга амр қилдилар. Шунда у (жория) қатл қилинди”. (Молик “Муватто” (2/871), Байҳақий саҳиҳ санад ила (8/136) ривоят қилди). Шунингдек, Жундубдан саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинди. Аҳмад шундай деди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан (иборат) уч кишидан (сеҳргарни қатл қилганликлари) саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинди”.
“Саҳиҳул Бухорий”да Бажала ибн Абдадан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: … дея нома йўллади”. Амирул мўминин, тўғри йўлдаги халифаларнинг иккинчиси, Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин.
“Ҳар бир сеҳргар эркак ва аёлни қатл қилинглар”. Бу, Жундубнинг ҳадисини қўллаб-қувватлайди: “Сеҳргарнинг ҳад-(жазоси бўйнига) қилич билан урилмоқлигидир”.
Агар Умар ибн Хаттоб –Амирул мўминин, тўғри йўлдаги халифаларнинг иккинчиси- шаҳар ва волийларига “Ҳар бир сеҳргар эркак ва аёлни қатл қилинглар”-дея нома йўлласалар, бу машҳур бўлса ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга мени йўлим ва мендан кейинги тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг йўлини тутишлик вожиб бўлади”, (Термизий (2676), Абу Довуд (4607), Ибн Можжа (42), Аҳмад (4/126) ва Доримий (95))-десалар, демак, сеҳргарни қатл қилишликка ҳадис ва Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг феъллари далолат қилади.
Бажала ибн Абда баъзи волийларнинг котиби эди. У Умар (розияллоҳу анҳу)дан уларга етган нарса-(нома)ни зикр қиляпти.
“Шунда учта сеҳргарни қатл қилдик”. Яъни, амирул мўминин йўллаган номани ижро этдик.
“Ҳафса розияллоҳу анҳодан саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинади”. Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб, мўминларнинг онаси розияллоҳу анҳо. “У (Ҳафса розияллоҳу анҳо) ўзларини сеҳр қилган жорияни қатл қилишга амр қилдилар”. Яъни, ўз чўриларини.
“Ўзларини сеҳр қилган”. Ҳафса розияллоҳу анҳони сеҳр қилди. Шунда уни қатл қилишга амр қилдилар.
Бу ҳам саҳобия, мўминларнинг онасини феъли. У кишини сеҳр қилган ўз чўриларини қатл қилишга амр қилдилар.
Шунинг учун “Аҳмад шундай деди”. У Аҳмад ибн Ҳанбал, аҳли сунна имоми, синовга сабр қилувчи, мазҳаблари тирик қолган исломдаги машҳур тўрт имомнинг бири. У киши раҳимаҳуллоҳ кўплаб фазилатлар соҳиби. У кишининг маноқиб ва таржимаи ҳоллари борасида бир қанча асарлар битилган. У киши суннатда имом, ҳаққа ёрдам қўлини чўзувчи, Аллоҳ у кишини собитқадам қилганча синовга сабр қилувчидир. Одамлар Қуръон махлуқ деган сўз билан синов қилинганларида у киши сабаб мусулмонлар ақидаси оғишишдан сабот билан ўтди. У киши ҳам Аллоҳ ғолиб қилиб, у киши сабаб ҳақни тарқатгунгача сабот кўрсатди, дарраланиш, сеҳр ва хўрликка сабр қилди.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат уч кишидан (сеҳргарни қатл қилганликлари) саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинди”. Яъни, Умар ибн Хаттоб, мўминларнинг онаси Ҳафса ва Жундуб (розияллоҳу анҳум)лардан сеҳргарни қатл қилиш саҳиҳ йўлга кўра ворид бўди. Жундуб, у киши Жундуб ибн Каъб ал-Аздий ал-Ғомидийдир. У кишига боғлиқ бир қисса бор. Валиднинг олдида бир сеҳргар ўйин кўрсатар эди. Унинг қилган сеҳридан баъзиси шу эдики, у бир кишини ўлдираётгани одамларга кўринарди. Сўнг афсун қўллаб уни тирилтирарди. Яъни, кўзбўямачилик қилиб. Одамларга у кишининг бошини кесган сўнг бошни ўз ўрнига қайтарган бўлиб кўринарди. Одамларга шундай туюларди. Шунда Жундуб ибн Каъб розияллоҳу анҳу қилични яширган ҳолда келдилар. Унга етгач, бошини уздилар ва: агар ростгўй бўлса, бас, ўзини тирилтирсин, дедилар.
Уни Аллоҳнинг динига ғаюрлик, даъвосига кўра ўликни тирилтираётган ушбу сеҳргарга беллашув эълон қилиб уни қатл қилдилар. Шу билан ушбу шайтоний ҳийла ботил бўлди. Бу афсунгарликнинг (ҳақиқий юзи) очилди ва унинг ёлғончи экани маълум бўлди.
Ушбу асарлардан улкан фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Сеҳргарнинг кофир экани. Чунки саҳобалар уни қатл қилишди. Ва уни фақат куфри сабабли қатл қилишди.
Бу эса унинг куфрига далолат қиладиган оятлар биландир. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби: “Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди”. (Бақара: 102). Яъни, яҳудлар ўйлаганидек сеҳрдан фойдаланмаган эди. Бу эса сеҳрдан фойдаланиш куфр эканига далолат қилади. “Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар”. (Бақара: 102). Яъни, кофир эканликларининг сабаби шуки, улар: “Одамларга сеҳр ўргатадиган…лар”. (Бақара: 102). Бу, сеҳрни ўргатишлик куфр эканига далолат қилади.
Аллоҳ таоло икки фаришта ҳақида шундай деди: “«Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар”. (Бақара: 102). Яъни, биз имтиҳон ва синовмиз (демай туриб). Ким сеҳрни қабул қилса, бас, у кофирдир. “Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар”. (Бақара: 102). Бу, сеҳр ўз ҳақиқатига эга экани, у ўз таъсирини ўтказиб, буғзу адоват пайдо қилиш билан эр ва хотин ўртасини ажратишига далил. Ва у, сеҳр ўз ҳақиқати ва таъсирига эга дейдиган аҳли суннанинг далилидир. Агар у ўз ҳақиқатига эга бўлмаганда адоват келтириб чиқармасди.
Сўнг Аллоҳ таоло деди: “(Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар”. (Бақара: 102). Яъни, қадарий, кавний изнисиз. Чунки изн икки турли:
Биринчи тур: Унинг натижаси ўлароқ тақдир қилинган нарсалар, яхши ва ёмони рўй берадиган қадарий, кавний изн.
Иккинчи тур: Ушбу оятда зикр қилинган шаръий изн: “Сўнгра Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни улар (китоб берган кимсалар) ихтилоф қилган ҳақ йўлга йўллади”. (Бақара: 213). Яъни, ўз шариати билан.
Бу ўринда инсон Аллоҳга таваккул қилиши ва ким Аллоҳга таваккул қилса, У уни сеҳргар ва бошқаларнинг ёмонлигига кифоя қилишини ўрганамиз. Шунинг учун Аллоҳ сеҳргарлардан Унинг паноҳини сўрашликка амр қилди: “Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан”. (Фалақ: 4).
Сўнг жалла ва аъла шундай деди: “Ва ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар”. (Бақара: 102). Бу, сеҳрни ўрганиш буткул зарар, унда бирор фойда йўқ эканига далолат қилади. Чунки ишлар беш қисм:
Буткул зарар бўлгани: Сеҳр, куфр ва маъсиятлар шу жумладандир.
Иккинчи тур: Тоатлар каби буткул фойда бўлгани. Албатта унда бирор зарар йўқ.
Учинчи тур: Унда зарар ва фойда бўлгани. Бироқ зарари фойдасидан кўпроқ.
Тўртинчи тур: Унда қатл ва жароҳат бўлишига қарамай Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш каби фойдаси зараридан кўпроқ бўлгани.
Бешинчи тур: Фойда ва зарари баб-баробар бўлгани.
Тўртинчи ўрин: Сеҳргарнинг кофир эканига далолат қиладиганлардан Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку”. (Бақара: 102). Яъни, яҳудлар сеҳрни ўрганган ва уни ўргатган киши жаннатда бирор насибага эга эмаслигини билардилар. Бундай кимса кофирдир.
Бешинчи ўрин: “Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди. Агар улар иймонга келиб Аллоҳдан қўрқсалар, Аллоҳ тарафидан бўладиган савоб албатта яхшироқ бўлишини билсалар эди”. (Бақара: 102-103). Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Агар улар иймонга келиб”. (Бақара: 103). Яъни, сеҳрни ташласалар. Бу, сеҳр иймонга зид келадиган куфр эканига далил. Бироқ улар бу одатни ташламадилар. Балки уни иймон ўрнига олиб, натижада кофир бўлдилар.
Бу, ана шу оятлардан беш ўрин бўлиб, саҳобалар амали ва сеҳргарларни қатл қилишлари билан жодугарнинг кофир эканига далолат қилади.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида: “Уларнинг ясаган нарсалари фақат бир сеҳргарнинг макри-ҳийласи холос. Сеҳргар эса қаерда бўлмасин зафар топмас”. (Тоҳа: 69), сеҳргарнинг кофир эканига далил бор. Чунки ундан зафар-(нажот) инкор этилди. Мўмин эса гарчи иймони заиф бўлсада нажот топади. Гарчи унда иймондан фақат заррачалик бўлса, батаҳқиқ, у азоблансада нажот топади. Аллоҳ сеҳргардан нажотни мутлақ йўққа чиқарди. Бу, унинг кофир эканига далолат қилади, Аллоҳ сақласин.
Бу биринчи масала эди. Ва у жуда муҳим маласа. Унда сеҳргарнинг кофир эканига далолат қиладиган далилларни ёдга олдик.
Шориҳ зикр қилганларидек сеҳргар мутлақ кофир. У уч имом: Абу Ҳанифа, Молик ва Аҳмадларнинг мазҳаби. Улар сеҳргарни кофир деб биладилар. Дарҳақиқат, улардан олдин (бу сўзни) бир жамоа саҳобалар айтишган.
Имом Шофеъий эса: “Сеҳргарга: бизга сеҳрингни сифатлаб бер, деймиз. Агар уни, куфрни тақозо қиладиган нарса билан васф қилса, бас, у кофир. Акс ҳолда эса йўқ”-дейдилар.
Бироқ бу маржуҳ-(асоси кучсиз) мазҳаб. Чунки сеҳр фақат шайтонлар билан ҳамкорлик қилиш, уларга итоат қилиш билан мумкин бўлади. Ана шу дамда у кофир бўлади.
Иккинчи фойда: Сеҳргарни муртад ўлароқ қатл қилишнинг вожиб эканига далил бор. Чунки у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уч саҳобалари бўлмиш Умар, Ҳафса ва Жундуб (розияллоҳу анҳум)лардан саҳиҳ йўлга кўра ворид бўлди. Саҳобалардан уларга бирор мухолиф зоҳир бўлмади. Бу, уни қатл қилиш вожиб эканига далолат қилади. Чунки у муртаддир. Муртадни эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан қатл қилиш вожиб бўлади: “Кимда-ким динини ўзгартирса, бас, уни қатл қилинглар”. (Бухорий (2854), Термизий (1458), Насоий (4060), Абу Довуд (4351), Ибн Можжа (2535) ва Аҳмад (1/282)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Мусулмоннинг қони уч (сабаб)дан бирига кўрагина ҳалол бўлади: Турмуш қурган зинокор, жонга жон, динини ташлаб жамоатдан ажралувчи”. (Бухорий (6484), Муслим (1676), Термизий (1402), Насоий (4016), Абу Довуд (4353), Ибн Можжа (2534), Аҳмад (1/382) ва Доримий (2298)). Сеҳргар ушбу охирги қисм бўлмиш динини ташлаб, жамоатдан ажралувчилардандир. Бас, уни қатл қилиш вожиб бўлади.
Учинчи фойда: Ушбу асарларда у қатл қилиниши ва тавбага чақирилмаслигига далил бор. Чунки ушбу асарларда саҳобалар уни тавбага чақирганликлари зикр қилинмади. Балки уларда (ушбу асарларда) уни қатл қилганликлари бор. Уни тавбага чақирганликлари зикр қилинмаган. Зоҳирда тавба қилганда ҳам сеҳр илми мудом унинг қалбида. У гарчи тавбани зоҳир қилсада, батаҳқиқ, у ҳар қандай ҳолатда ҳам қатл қилинади. Чунки тавба таълим олгандан кейин қалбидан сеҳрни йўқ қилиб юбормайди. Бу яна унинг бузғунчилигини даф қилишлик учун. Чунки у қатлдан сақланиш учун ростгўй бўлмаган ҳолатда тавба изҳор қилиши мумкин.
Шориҳ: “Бу, имом Моликнинг сўзи ва имом Аҳмаддан ривоят”-деди.
Иккинчи қавл – Шофеъийнинг қавли ва Аҳмаддан бир ривоят – у ўзидан бошқа муртадлар каби тавбага чақирилади. Чунки мушрик тавбага чақирилади. Демак, сеҳргар ҳам тавбага чақирилади.
Бироқ биринчи раъй рожиҳроқ-(далили асослироқ). Қатл қилинади ва муртадлиги ғализ бўлгани ҳамда мусулмонлардан унинг ёмонлигини тўсиш учун тавбага чақирилмайди. Чунки у одамларни алдаган ҳолда тавба изҳор қилиши мумкин.
Бироқ тавбасида ростгўй бўлса, бас, бу ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида. Жазо қўллашга келсак, бу ундан соқит бўлмайди. Бу унинг дунёдаги ҳукми.
Қандай бўлганда ҳам сеҳр хатарли ишдир.
Ушбу замонда сеҳргарларнинг ёмонлиги кўпайиб кетди. Одамларнинг молини айёрлик билан қўлга киритиш ва уларни ўйин қилиш учун сеҳрдан фойдаланадиган бўлиб кетдилар. Молнинг иши ақида ишидан енгилроқ. Гарчи мол ҳар қанча муҳофаза қилиш вожиб бўлган нарса бўлса ҳам, бироқ ақида муҳимроқдир. Исломий жамиятда сеҳргарларнинг мавжуд экани, уни муолажа қилиш ва унинг масаласини бирёқлик қилиш вожиб бўладиган хатарли, фалокатли вабодир.
Ҳозирги замонда бутун оламдаги сеҳргарлар инсониятни ҳалок қилиш, уларнинг ёмонлик ва хатарлари кенг қулоч ёзиши учун йиғилиш ўтказадиган анжуман ва конференциялар ташкиллаштирадилар. Мусулмонларга улардан ноҳиятда ҳазир бўлишлари вожиб бўлади. Юртда сеҳргар борлигини билган кишига, у ҳақда ҳукмдорларга (хабар) етказиши вожиб бўлади.
Сеҳргарлар ҳузурига бориш ва уларни тасдиқлаш жоиз эмас. Сеҳргарлар фолбинлар сингари ёки фолбинлардан-да ёмонроқдир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким фолбин ҳузурига борса қирқ кун намози қабул қилинмайди”. (Муслим (2230) ва Аҳмад (5/380)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки фолбин ёки башоратчи ҳузурига бориб, у айтаётган сўзни тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди”. (Термизий (135), Абу Довуд (3904), Ибн Можжа (639), Аҳмад (2/429) ва Доримий (1136)). Сеҳр, юқорида ўтганидек тоғут ва бут-санам жумласидандир. У фолбинликдан ёмонроқ. Мусулмонларга фолбиндан воз кечиш ва ундан узоқ бўлишлари вожиб бўлади. Ҳамда ким унинг ҳузурига борса қирқ кун намози қабул қилинмайди, ким уни тасдиқласа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага куфр келтиради. Айрим кимсалар сеҳргар ва кўзбўямачиларнинг олдига қандай борадилар ахир?! Дарҳақиқат, уни ширкка буюрадилар. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишга буюрадилар. Демак, иш жуда хатарли.
Мусулмонларга ушбу бало, вабо ва хатардан ҳазир бўлишликлари ҳамда у мусулмонлар ўртасида фош бўлиб кетмаслиги вожиб бўлади.
mutaallim   03-14-2014, 04:11 PM
#43
25-боб:
Сеҳр турларидан бўлган маълум бир нарсаларни баён қилиб беришлик ҳақидаги боб


Аҳмад шундай деди: “Муҳаммад ибн Жаъфар бизга шундай ҳадис айтди. Авф Ҳайён ибн Алодан бизга шундай ҳадис айтди. Қатон ибн Қобийса отасидан шундай ҳадис айтди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитди: “Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол очиш), ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш) ва шумланишлик сеҳрдандир”. (Абдурразоқ (10/403), Аҳмад “Муснад” (3/477, 5/60), Ибн Саъд “Тобақот” (7/35), Абу Довуд (4/228), Насоий “Туҳфатул Ашроф” (8/275)да нақл қилинганидек “Кубро”да ривоят қилди, Ибн Ҳиббон (1426), Таҳовий “Шарҳ Маъонил Асар” (4/312), Байҳақий (8/139), Бағавий “Шарҳ ас-Сунна” (12/177)).
Авф шундай деди: “Қуш учириш (العيافة) – қуш (ўнг ёки чап ёҳуд тўғрига) қараб учишига биноан фол очиш. Ерга чиқиқ чизиш (الطرق) - ерга чизиқ чизиш билан фол очишлик". Сеҳр (الجبت) - Ҳасан шундай деди: “Шайтоннинг инграшидир”. Исноди яхши.
Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида.

Ушбу бобнинг ўзидан олдинги бобга боғлиқлиги зоҳирдир. Чунки муаллиф бундан олдинги бобда сеҳр ва сеҳргарнинг ҳукми борасида Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатида ворид бўлган далилларни ёритиб ўтди. Энди кўзлар, одамлар ундан четланишлари учун сеҳр ва унинг турлари нима эканини билишга интизор бўлиб турибди.
Уламо ва талабаларга, одамлар ҳақни онгли равишда қабул қилишлари ва ботилни онгли равишда тарк этишлари учун уларга ҳақ ва ботилни баён қилиб беришлари, ҳақ ва унинг далиллари ҳамда ботил, унинг далил ва турларини очиқлаб беришлари таъйин бўлади. Акс ҳолда, агар ҳақ ва ботил ёритиб берилмаса одамларда чигаллик пайдо бўлади. Ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ деб ўйлайдилар.
Шундан келиб чиқиб масжидлардаги даъватчи ва (имом)-хатиблар ҳамда мударрисларга ушбу ишга эътибор қаратишлари, одамларга ақида ва дин ишларини баён қилиб беришлари таъйин бўлади.
Мусанниф раҳимаҳуллоҳни ҳам ушбу бобни битишга ундаган нарсалардан бири, бу ўринда айрим кимсаларнинг қўлида маълум сабаблардан ташқари юз берадиган ғайри табиий ишлар мавжуд эканидир. Мисол учун: сув устида юриш, ҳавода учиш, ғоиб бўлган нарсалар ҳақида хабар бериш, узоқдаги нарсани олиб келиш. Ушбу одатдан ташқари ишлар солиҳларнинг қўлида юз берса, бас, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан кароматдир. Каромат аҳли сунна вал жамоа наздида собит бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан солиҳларга икром ўлароқ улар қўлида юз беради. Гоҳида эса кофир, фосиқ ва мунофиқлар қўлида юз беради. Бу эса шайтоний одатдан ташқари ишлар бўлади. У билан одамларни фитнага соладилар, уларни алдайдилар. У ё сеҳр ёки ўша фосиқлар шайтонлар хизматидан фойдалангани сабабли. Шайтонлар одам боласининг қудрати етмайдиган ушбу ишларда уларга хизмат қиладилар. Ёҳуд ўзлари амалга оширадиган ҳийлалардан иборат одамларга ошкора бўлмаган яширин сабабларга эга.
Ушбу одатдан ташқари ишларда ҳақ ботил билан ноаниқ бўлгани учун шайх ушбу бобни битишни хоҳладиларки, бу одатдан ташқари ишлар сеҳрдан, кароматдан эмас.
Ушбу бобни ҳамда каромат билан шайтоннинг одатдан ташқари ишлари орасидаги фарқни билиб олишимиз вожиб бўлади. Тоинки иш чигал бўлиб қолмасин ҳамда хурофотчи ва оғишганлар шайтоний одатдан ташқари ишларини Аллоҳ азза ва жалланинг валийси эканига далил қилиб олишмасин. Натижада ана улар Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қиладилар.
“Аҳмад шундай деди: “Муҳаммад ибн Жаъфар бизга шундай ҳадис айтди”. Ундан мурод Ғандардир.
“Авф … бизга шундай ҳадис айтди”. Авф ибн абу Жамила. Авф ал-Аъробий деб номланган. Имом, сиқо-(ишончли), машҳур.
“Ҳайён ибн Алодан”. Басралик, (ривояти) қабул қилинадиган киши.
“Қатон ибн Қобийса … шундай ҳадис айтди”. Тобеъин, басралик, ишончли.
“Отасидан”. Қобийса ибн Мухориқ ал-Ҳилолий. Машҳур саҳобий, (розияллоҳу анҳу).
“У”, яъни, Қобийса розияллоҳу анҳу.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитди: “Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол очиш), ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш) ва шумланишлик сеҳрдандир”.
Ушбу лафзларнинг изоҳи Авфдан ривоят қилинган. У Авф ибн абу Жамила. Авф ал-Аъробий деб аталган. Ушбу ҳадис ровийларидан бири.
“Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол очиш)”. Яъни, унинг овоз ва исмлари ҳамда учиб кетган томонига қараб шумланишлик.
“Ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш)”. Ғоиб ишлар ҳақида хабардор бўлиш учун, У, жоҳилият йўлидир. Улар шу ишни ўзи билан ғайбни билмайдилар. Балки ибодат билан қурбат ҳосил қилишиб, Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтиришганда уларга истаган нарсаларини ҳозир қиладиганлар - шайтонлардир. Чунки шайтонлар қўлдан келганча одам болаларини адаштиришликни истайди.
“Ҳасан шундай деди”. У киши Ҳасан Басрий, тобеъинлар имоми.
“Шайтоннинг инграшидир”. Яъни, шайтоннинг овози. Шайтоннинг овози кўп нарсаларни ўз ичига олади. Шулардан: мусиқа ва чолғу асбоблари. Аллоҳ таоло деди: “Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат”. (Исро: 64). Шайтоннинг овози: ҳар бир ботил, куфр ёки ширк сўзидир. Бу ўринда сеҳрнинг айрим турлари баён қилинди.
Қуш учишига қараб шумланишлик сеҳр турларидан бири.
Ерга чизиқ чизиб фол очиш сеҳр турларидан бири.
Буларнинг бари сеҳр турларидандир. Чунки улар “جبت” (Жибт) – сеҳр жумласидан. “Жибт” юқорида ўтганидек сеҳрдир. Демак, сеҳр умумий сўз бўлиб, кўплаб ёмонликларни ўзида жамлайди. Ё сўзга оид ёки амалга оид.
Сўнг мусанниф раҳимаҳуллоҳ: “Исноди яхши”-дедилар. Яъни, имом Аҳмаднинг исноди яхши. Чунки у кишининг ривоятларида жарҳ қилинган-(ишончсизлик билдирилган) бирор киши йўқ.
“Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида”. Яъни, Авф зикр қилган мазкур изоҳсиз ҳадиснинг аслини ривоят қилишди.
“Абу Довуд”. У киши машҳур имом Сулаймон ибн Ашъас. “Сунан Абу Довуд” деб машҳур бўлган сунан соҳиби. Ва у тўрт сунаннинг биридир.
“Насоий”. У киши Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Шуъайб ан-Насоий. Буюк имом, тўрт сунаннинг бири бўлмиш “Сунан ал-Кубро” соҳиби.
“Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида”. Ибн Ҳиббон. У киши Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустий. “Саҳиҳ ибн Ҳиббон” деб аталадиган саҳиҳ соҳиби.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким юлдузга оид илмдан бирор турни таълим олса, дарҳақиқат, сеҳрнинг бир турини таълим олибди. (Ҳар сафар юлдузга оид илми) зиёдалашса, (сеҳрнинг тури ҳам) зиёдалашиб боради”. Абу Довуд ривояти. Исноди саҳиҳ. (Аҳмад “Муснад” (1/227-311), Абу Довуд (4/226), Ибн Можжа (2/1228), Табароний “Кабир” (11278), Байҳақий (8/138)).
“Юлдузга оид илмдан”. Яъни, мунажжимлик илми.
Мунажжимликнинг маъноси, юлдузлар борлиққа таъсир ўтказади деб эътиқод қилишликдир. Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: у, ердаги ҳодисаларни фалакий ҳолатларга нисбат беришликдир.
Мунажжим ва улар ҳузурига борадиганларда кўриниб тургани ҳамда айрим рўзнома ва ойномаларда ёзилаётган бурж ҳолатларидан ҳозирги асримизда ушбу жоҳилий хислат ҳануз давом этяпти (деган тўхтамга келамиз). Чунки ушбу ишларни чиқиш ва ботишида уларга (юлдузларга) ёки ўз ҳаракатланишида фалакка нисбат беришлик Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришдир. Чунки юлдузлар, фалак ва борлиқнинг барини бошқарадиган Зот – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Демак, бунга иймон келтиришимиз вожиб бўлади. Юлдузлар, фалак ва жамийки махлуқотларга келсак, улар бирор бошқарув, бирор нарсани пайдо қилиш, фойда келтириш ёки зарарни даф этишга эга эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг изни билан бўлиши мустасно. Ишнинг бари Аллоҳга қайтади. Мусулмонга Аллоҳга таяниши, Унга таваккул қилиши ҳамда мунажжим ва фалакшунослар айтаётган сўзларидан таъсирланмаслиги вожиб бўлади.
Аммо ибодат, зироат, дон-дун вақт-ўлчовларини билиш учун ой ботиш ўринларининг ҳисобини ўрганишликка келсак, бунда ёмонлик йўқ. Буни уламолар “Илм ат-Тайсир” деб аташади.
Юлдузларга, улар ўз таъсирига эга деб эътиқод қўйиш эса “Илм ат-Таъсир” бўлиб, у ҳаромдир.
“Дарҳақиқат, сеҳрнинг бир турини таълим олибди”. Бу эса ҳадисдан ушбу бобга шоҳид ўрнидир. Ҳадис, мунажжимлик сеҳр турларидан бири эканига далолат қиляпти. Чунки мунажжим ва сеҳргарнинг ҳар бири ғайб илмини даъво қиладики, Аллоҳ уни билишда танҳодир.
“(Ҳар сафар юлдузга оид илми) зиёдалашса, (сеҳрнинг тури ҳам) зиёдалашиб боради”. Яъни, таълим олиши зиёдалашгани сари сеҳр ҳам зиёдалашади. Кимдур оз, кимдур эса кўп (ўрганади). Бу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ҳазир бўлишга чорловдир.
Инсонга мушриклар одатланган мунажжимликни таълим олишлиги жоиз эмас. Чунки у сеҳр, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина биладиган ғайб илмини даъво қилишдир.
Юлдузлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Китобида баён қилган фойдалар учун яратилган.
Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Кимда-ким тугун тугиб сўнг унга дам солса, дарҳақиқат, сеҳр қилибди. Кимда-ким сеҳр қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Ва кимда-ким бирор нарсага боғланиб қолсаса-(эътиқод қўйса), ўша нарсага ташлаб-(топшириб) қўйилади”. (Насоий (7/112), Миззий “Таҳзиб Ал-Камал” (2/654), Мунзирий “Тарғиб” (4/32)).
“Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Кимда-ким тугун тугиб”. Бу, сеҳргарларнинг амалидан бўлиб, ипдан тугун тугадилар сўнг унга дам соладилар. Дам солиш – сўлак билан пуфлашликдир. Ифлос сўлаги билан унга дам солади. Чунки у шайтон билан шаклланган бўлиб, сўлаги ифлослик ва шайтон таъсири билан қоришган.
Йўнатирилган шахсга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг изни билан зарар беради. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар”. (Бақара: 102).
Дарҳақиқат, Аллоҳ Пайғамбарини Фалақ сурасида Ўзидан паноҳ сўрашликка амр қилиб, деди: “Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан”. (Фалақ: 4). Тугун: иплардаги тугундир.
“Дарҳақиқат, сеҳр қилибди”. Бу, ушбу амал сеҳр эканига далолат қилади.
“Кимда-ким сеҳр қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди”. Бу эса ҳадисдан шоҳид ўрни бўлиб, ширк турларидан бири: тугун тугиш ҳамда сеҳрлаш мақсадида унга дам солишликдир. Чунки жодугар фақат шайтонлардан кўмак олибгина ўз жодусига етишади. Агар шайтонлардан кўмак сўраса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирибди.
“Ва кимда-ким бирор нарсага боғланса-(эътиқод қўйса), ўша нарсага ташлаб-(топшириб) қўйилади”. Яъни, Аллоҳдан ўзга бирор нарса ҳақида у фойда ёки зарар беради деб эътиқод қилса, Аллоҳ уни ушбу нарсага топшириб қўяди.
Кимда-ким сеҳргар, фолбин, кўзбўямачи, мунажжим, ўлик ва авлиёлар ҳақида, Аллоҳ эмас улар фойда ёки зарар беради деб эътиқод қилса, унга жазо тариқасида Аллоҳ уни уларга топшириб қўяди. Аллоҳ уни ўша билан холий қўяди. Зарар, фойда, ўлдириш, тирилририш ва (қиёмат куни) қайта тирилтиришга эга бўлмаган ўшаларга топшириб қўяди. Мулк ва хайр Унинг Қўлида бўлган ҳамда бандаларига раҳм қилиб, уларга ризқ берадиган Аллоҳ билан алоқаси узилади. Ҳамда Аллоҳ уни ушбу заиф махлуқотларга топшириб қўяди. Чунки у ўшанга таянди, унга таваккул қилди, ундан қўрқди ва ундан умид қилди. Демак, унга топшириб қўйилади.
Кимки муолажа ва касалликдан шифо истагида кўзбўямачининг олдига борса Аллоҳ уни ўшанга топшириб қўяди. Кимки фолбин ёки башоратчидан бирор нарса ҳақида сўраса Аллоҳ уни ўшанга топшириб қўяди. Зеро у, унга таянди.
Ким Аллоҳга таваккул қилса, (қалбини) Аллоҳга боғласа, Аллоҳдан қўрқса ва Аллоҳдан умид қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ унинг ишини Ўзи бошқаради. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хохлаган — белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради)”. (Талоқ: 3). Аллоҳга таваккул қиладиган, Унга иймон келтирадиган, Унга таянадиган киши, батаҳқиқ, Аллоҳнинг Ўзи унга етарлидир. Уни бандаларининг ёмонлигидан ҳимоя қилади. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?!”. (Зумар: 36).
Ким Аллоҳга таваккул қилса Аллоҳнинг Ўзи унга етарлидир. Кимда-ким Аллоҳдан ўзгасига таваккул қилса Аллоҳ уни дунё-ю охиратда ундан бирор нарсани беҳожат қилмайдиган, заиф, ожизга топшириб қўяди.
Дунёда Аллоҳ, уни адаштирадиган, унинг ақидасини бузадиган, уни қўрқувда ушлаб турадиган ва унга ҳукмронлик қиладиган анавиларга топшириб қўяди. Ҳатто ҳавотир, ваҳм, заифлик ва руҳий тушкинлик ҳаётини кечиради. Шунинг учун хурофотчи ва қубурийларни доими ҳавотир, хавф ва хорликда кўрамиз. Чунки улар (қалбларини) Аллоҳдан ўзгасига боғладилар.
Охиратда эса унинг борар жойи маълум, агар тавба қилмаса.
Чинакам муваҳҳидларни эса қувват, ҳотиржамлик, шод, ҳуррам ва оҳисталикда кўрамиз. Чунки улар Аллоҳга таваккул қиладилар.
Кимки ёлғиз Аллоҳга ибодат қилса, Аллоҳ унинг ишини дунё-ю охиратда Ўз зиммасига олади. Унга азобдан нажот беради ва жаннатга киргазади.
Кимда-ким шайтон, махлуқ, қубурий ва бундан бошқаларга ибодат қилса, Аллоҳ уни қиёмат куни ўшаларга топшириб қўяди. Уларга: дунёда кимга ибодат қилган бўлсангиз, ўшанинг олдига боринглар, дейди. Уларнинг олдига боришганда эса улар пок-(безор) эканликларини эълон қиладилар: “У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар”. (Бақара: 166). “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар!”. (Аҳқоф: 5). Бу, ана шу дунёда.
Охиратда эса: “(Қиёмат кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар!”. (Аҳқоф: 6).
Ҳожат ва хатар вақти уларнинг қилган ибодатларини инкор этиб, улардан безор бўлурлар. Натижада дўзахга кетадилар. Чунки улар, уларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан боғлайдиган алоқа ўрнатмадилар. Аллоҳга ибодат қилмадилар ва уни (ибодатда) яккаламадилар. Балки Ундан ўзгасига ибодат қилдилар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизларга “Адҳ” нима экани ҳақида хабар берайми? У – чақимчилик, одамлар орасида гап ташувчилик қилишдир”. (Муслим (4/2012)).
“Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизларга “Адҳ” нима экани ҳақида хабар берайми?”. “Адҳ” – сеҳр. Яъни, сеҳр нима?
Бу ўринда савол ва жавоб тарзида таълим беришликни ўрганамиз. Чунки бу, ушбу нарса муҳим ва хатарли бўлиб қолган бўлса қалбга ўрнашувчироқдир. Одамлар огоҳ бўлишлари учун савол тарзида уларга ҳавола қилади.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобда: “У – чақимчилик”-дедилар. Бу, чақимчиликнинг хатарини баён қилишлик учун эди. Гўё Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни ундан ҳазир бўлишга чорлаш учун унга (чақимчиликка) чеклаб қўйдилар.
Нима учун чақимчилик бундай хатарга айланди? Чунки чақимчилик сеҳрнинг ишини қилади. Сеҳр одамлар орасини ажратгани каби у (чақимчилик) улар ўртасига тафриқа солади. Балки у қаттиқроқдир. Баъзилар айтгани каби: “Сеҳргар бир йилда қиладиган бузғунчиликни чақимчи бир соатда қилади”. Демак, чақимчиликнинг таъсири сеҳрдан қаттиқроқ. Чунки у мусулмонлар ўртасига тафриқа солади. Сеҳр эса фақат унинг бошига тушган кишига таъсир қилади.
Чақимчиликнинг маъноси, чақув-(ғийбат) ва бузғунчилик тарзида одамлар ўртасида гап ташувчилик қилишдир. Бирор шахс олдига бориб: фалончи сени сўкди, камситди ва сен ҳақингда шундай-шундай нарсалар деяпти, дейди. Сўнг ушбу шахс фалончидан ғазабланади. Сўнг иккинчисининг олдига бориб: фалончи сен ҳақингда шундай-шундай деяпти, сени сўкиб, камситаяпти, дейди. Натижада бу ундан, у эса бундан ғазабланади. Сўнг ота билан бола, ака билан ука, мусулмон билан мусулмон биродари ўртасида ришталар узилади. Ҳатто чақимчилик сабаб одамлар ўртасида даҳшатли урушлар бўлади.
Чақимчилик гуноҳи кабиралардандир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақимчилик қабр азоби сабабларидан дея баён қилдилар. Ҳадисда ворид бўлганидек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр олдидан ўтиб, шундай дедилар: “У иккиси азобланяпти. (Сақланиш) катта-(қийин бўлган амаллар) сабабли азобланишмаяпти. Аммо у(нинг гуноҳи) катта. Бирларига келсак, у чақимчилик қилиб юрарди. Бошқаси эса сийдигидан сатрланмасди”. (Бухорий (213), Муслим (292), Термизий (70), Насоий (2069), Абу Довуд (20), Ибн Можжа (347), Аҳмад (1/225) ва Доримий (739)).
Бу эса чақимчилик қабр азобига сабаб бўлишига далолат қилади.
Саҳиҳ ҳадисда ворид бўлишича: “Чақимчи жаннатга кирмайди”. (Муслим (105) ва Аҳмад (5/391)). Бошқа ривоятда: “Ғийбатчи жаннатга кирмайди”. (Бухорий (5709), Муслим (105), Термизий (2026), Абу Довуд (4871) ва Аҳмад (5/389)).
Чақимчининг ҳукми сеҳргарникидек эмас. У, сеҳргар куфр келтиргани каби куфр келтирмайди.
Балки чақимчилик сеҳр ҳаром қилингани каби ҳаром қилинган. Бироқ сеҳр куфр, чақимчилик эса фисқ.
Иккилари Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сўзамоллик сеҳрдир”. (Бухорий (3/374), Муслим (2/594) Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
“Иккилари”, яъни, икки шайх: Бухорий ва Муслим.
“Иккилари Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сўзамоллик сеҳрдир”.
Сўзамоллик балоғат ва фасоҳатдир. Чунки одамлар эзма кишига хилоф ўлароқ сўзлашида фасоҳатли, нутқида балоғавий бўлган сўзловчини қулоқ қоқмай тинглайдилар. Ана унинг сўзини эса тингламайдилар. Уни ўзларига оғир оладилар, уни эшитишдан малолланадилар. Агар ушбу баёний кучни хайр, ҳақни ҳимоя қилиш ва ботилга раддия беришда фойдаланса, бас, у ажрга сазовор бўлади. Аммо ундан бунинг зиддига фойдаланса, ботилга ёрдам бериш ва ҳақни вайрон қилишда қўлласа, бас, у гуҳоҳкордир. Ана шу қоралангандир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баённи мутлақ қораламадилар. Балки ҳақни ботилга ва ботилни ҳаққа айлантирадиган баённи мазаммат қилдилар. Чунки балоғавий сўзлайдиган фасоҳат эгаси ўз услуби билан одамларга ботилни зийнатли қилишга ва ўз сўзи билан уни сохталаштиришга қодир бўлади. Ҳатто одамлар уни тўғри деб ўйлайдилар. Ҳаққа таъсир қилишга қодир бўлади. Ҳатто одамларга у ботил бўлиб туюлади.
Аллоҳ таоло сўз ва суҳбатда қудрат ато этган мусулмонга, буни Аллоҳнинг тоати, яхшиликка чорлаш, одамларни хайрга рағбатлантириш ва уларни ёмонликдан нафратлантиришда қўллаши вожибдир.
Аммо уни раббоний уламоларнинг обрўсига тил текказиш, уларни бидъатчи ва жоҳилга чиқаришда фойдаланиш билан бунинг зиддига қўлласа, бас, бу сеҳрдандир.
Ёки уни ширк ва қабрларга ибодат қилишни зийнатли қилиб кўрсатиш ҳамда бидъат, хурофот ва (динда) янги пайдо бўлган ишларни зийнатли қилиб кўрсатишда фойдаланса... Чунки сеҳр ҳақни ботилга, ботилни эса ҳаққа ўгириб қўяди. Шунингдек, ўз фасоҳатини ёмонликка даъват қилишда қўллайдиган сўз устаси ҳам.
Одамларнинг кўпи ё эшиттириш ёки рўзнома ёҳуд минбарлар устида ёкида олийгоҳда илмий унвон бериш ўринларида сўзамол, оғишган даъватчилар сабабли адашиб кетди. Сўзлаганларида ҳозир бўлганларни ўзларига мойил қиладилар, зеҳнларни соҳта сўзга тўлдирадилар. Ҳатто ҳақни ёмон кўрган ва ботилни суйган ҳолда чиқиб кетадилар, Аллоҳ сақласин. Бу улкан хатардир.
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
Биринчи: Қобийса розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида: “Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол очиш), ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш) ва шумланишлик сеҳрдандир”, “Жибт” сеҳрдир. Юқорида ўтганидек, “Жибт” умумий сўз бўлиб, сеҳр, фолбинлик, қуш учириб шумланиш ва ерга чизиқ чизиб фол очишни ўз ичига олади. Яъни, ғайб илмини даъво қилишлик бўлган ҳар бир нарсани ўз ичига олади.
Иккинчи: Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)нинг ҳадисларида мунажжимликни ўрганиш ҳаром экани ва у сеҳр турларидан бири экани зикр қилинди.
Учинчи: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида иплардан тугун тугиш ва одамларга таъсир ўтказиш ва зарар бериш мақсадида дам солиш сеҳр экани айтилди. Кимки сеҳр қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Сеҳр ширк турларидан бири. Чунки сеҳргар шайтондан ёрдам олади ва унга қурбат ҳосил қилади. Бу эса ширкдир.
Тўртинчи: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида кимда-ким сеҳргар, кўзбўямачи ва товламачиларга боғланса, батаҳқиқ, у уларга топшириб қўйилиши ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни у билан холий қўйиши зикр қилинди. Агар Аллоҳ уни холий қўйса ва Ўзидан бошқага топшириб қўйса ҳалок бўлади.
Бешинчи: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида чақимчиликнинг ҳаром экани, у гуноҳи кабиралардан экани ва у сеҳр турларидан бири экани ёдга олинди.
Олтинчи: Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)нинг ҳадисларида ботилга ёрдам қўлини чўзиш, унга чорлаш, ҳақдан нафратлантириш ва ҳақни бузиб кўрсатишлик учун фойдаланадиган гапга чечанликнинг ҳаром экани ҳамда бу сеҳр турларидан бири экани айтиб ўтилди.
mutaallim   03-16-2014, 02:34 PM
#44
26-боб:
Коҳин-(фолбин) ва шуларга ўхшашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Муслим “Саҳиҳ”да Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса ва (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа қирқ кун намози қабул бўлмайди”. (Муслим (4/1751), Имом Аҳмад “Муснад” (4/68), (5/380)).

Ушбу бобнинг ўзидан олдингисига боғлиқлиги шуки, олдингиси сеҳр ва сеҳргарнинг ҳукми ҳамда сеҳрнинг баъзи турларини баён қилиш ҳақида эди. Бу эса фолбинларнинг ҳукми ҳақида. Бу, фолбин билан сеҳргар ўртасида ўхшашлик бўлгани учун. Чунки сеҳргарлик ва фолбинликнинг ҳар иккиси ҳам ақидани йўқ қилиб, унга зид келадиган шайтоний амалдир.
Бу, Китоб ва суннатга мос-(мувофиқ) келувчи тўғри йўлки, у яхшиликни баён қилиб, уни ёритиб беради. Сўнг мусулмон ҳазир бўлиши учун ёмонликдан иборат унинг зиддини баён қилади. Чунки инсон фақат яхшиликни билиб олиши етарли эмас. Балки яхшиликни билиш билан бирга ёмонликни, ундан четлашиш учун ҳам билиши шарт. Акс ҳолда ёмонликни билмаса, батаҳқиқ, у билмаган ҳолда унга қўл уриб қўйишга ҳақлидир. Балки уни яхшилик деб ўйлайди.
“Коҳин-(фолбин) ва шуларга ўхшашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Яъни, башоратчи, қумга қараб фол очувчи ва бошқалардан иборат ўшаларга ўхшаш бўлганлар. Чунки бу боб фолбинлик туридан иборат барча нарсани ўз ичига олади.
Фолбинликнинг маъноси, шайтоний йўллар билан ғайб илмини даъво қилишликдир.
Фолбин – шайтонларга итоат қилгани сабабли келажакдаги ишлар, йўқолган ва адашиб қолган нарсалардан иборат ғойиб бўлган нарсалар ҳақида хабар беради. Чунки шайтонда инсонда йўқ қудрат бор. Улар ҳавога кўтарилиб, осмондан ўғринча (сўз) эшитишга интиладилар. Сўнг уларга бўйсинаётган инсонга эшитганларини хабар берадилар. Сўнгра бу инсон осмондан эшитилган ушбу сўзни олади-да, одамларни алдаш учун унга юзта ёлғонни қўшиб-чатади.
Шайтонлар унга, у (фолбин) уларга итоат қилиб, Аллоҳ азза ва жаллага куфр ва ширк келтириб, куфр ва ширкдан иборат шайтонлар уни мойил қилаётган нарсаларни амалга оширгандагина хабар етказадилар. Акс ҳолда шайтонлар мўмин, муваҳҳид кишига итоат қилмайдилар, чунки у ҳам уларга бўйсунмайди. Балки улар Аллоҳга куфр ва ширк келтиришда уларнинг рағбатларини қондирадиган кимсага итоат қиладилар.
Жоҳилиятда араблар ўртасида фолбинликнинг бозори чаққон эди. Фолбинлар араблар наздида ўз ўрнига эга эди. Ҳар бир қабиланинг ундан ҳукм сўраб борадиган ўз фолбини бўларди. Шайтонлар ўғринча (сўз) эшитиб, бундан ўша фолбинларни хабардор қиларди. Аллоҳ таоло ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатишликни хоҳлаган вақти осмон юлдузлар билан қўриқланди. Ва Аллоҳ таоло Жин сурасининг бошида жинлар ҳақида ҳикоя қилиб айтганидек ўғринча сўз тинглашдан тўсилиб қолдилар: “Албатта бизлар (илгари осмондан айрим) жойларга (фаришталарнинг сўзларини ўғринча) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди ҳозир (яъни Мухаммад алайҳис-салом пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин) эса ким (яъни, қайси жин ўғринча) эшитар бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни кўрар”. (Жин: 9).
Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни (рисолат билан) жўнатган вақтда фолбинлик, жоҳилиятда бўлганига қараганда озайди. Бу, исломни зоҳир бўлгани ҳамда ҳақ ботилдан маълум бўлгани сабаблидир. Бироқ уларнинг мавжуд экани ҳозирги кунимизгача давом этиб келяпти. Умматда жоҳиллик фош бўлган сари фолбинлар пайдо бўлади. Илм, дин ва тўғри ақидани маҳкам ушлаш кўпайгани сари фолбинлар озаяди ёки йўқ бўлади.
Тавҳид ва тўғри ислом мавжуд томонларда фолбинлар бўлмайди. Гарчи бор бўлсаларда ошкора бўлмайдилар ҳамда нодир суратда танилиб қоладилар.
Ёввойи жамиятлар, жоҳиллик ва хурофот фош бўлган жамиятларга келсак, фолбинлар у ерда кўп, бозори чаққон бўлади. Ҳудди жоҳилиятда бўлгани каби. Шу сабабли шайх раҳимаҳуллоҳ бу бобни мусулмонлар фолбинлардан ҳазир бўлишлари ва уларга алданиб қолмасликлари учун фолбинлар мавзуси, уларнинг ҳамда улар ҳузурига борган, уларга савол бериб, уларни тасдиқлаганларнинг ҳукмини баён қилиш ҳақида ёздилар. Гарчи улар одамлар кўз ўнгида табиб, муолажа қилувчи ёки ҳаким номлари билан намоён бўлсаларда. Батаҳқиқ, ушбу номлар алдамчи номлар бўлиб, ҳақиқатни ўзгартирмайди. Фолбин ҳар қанча сатрланадиган номлар билан номлансада, (у барибир) фолбин.
“Муслим “Саҳиҳ”да Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилди”. Бошқа бир ривоятда у Ҳафса бинт Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо эканликлари ворид бўлган.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб”. Фолбин – чамалаш, тахмин ва гумон йўлига кўра ғойиб бўлган нарсалар ҳақида хабар берадиган кимса, деган қавл бор. У башоратчи, деган қавл ҳам бор. Иккиси ўртасида фарқ йўқ –қуйида Шайхул Ислом ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ)нинг сўзларида ворид бўлганидек- фолбин умумий ном бўлиб, унинг остига ғайбий нарсалар ҳақида хабар берадиган ҳар бир киши дохил бўлади. Хоҳ шайтонлар йўлига кўра ёки фараз ва тахмин йўлига кўра ёҳуд қумга чизиқ чизиш йўлига кўра ёкида кафт ва пиёлага (қараб) ўқишлик ё бундан бошқа йўлга кўра бўлсин.
“Ундан бирор нарса ҳақида сўраса ва (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа қирқ кун намози қабул бўлмайди”. Ушбу “Тасдиқласа” лафзи Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида мавжуд эмас. Балки у имом Аҳмаднинг “Муснад”ларида ворид бўлган ривоят. Муслимнинг “Саҳиҳ”ларидаги (қуйидагича): “Кимки фолбиннинг олдига борса қирқ кун намози қабул қилинмайди”. (Муслим (2230) ва Аҳмад (4/68)). Ҳукм, фолбиннинг олдига боришни ўзига қайдланган. Чунки фолбиннинг ҳузурига бориш жиноят ва ҳаром. Ҳатто уни тасдиқ этмаса ҳам. Шунинг учун Муовия ибн Ҳакам (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фолбинлар ҳақида сўраганларида, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улар ҳузурига борма”-дедилар. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ҳузурига боришнинг ўзидан қайтардилар.
Ушбу ҳадис фолбинларнинг ҳузурига бориш ҳаром эканига далолат қилади. Ҳатто уларни тасдиқламаса ҳам. Гарчи: Мен хабардор бўлиш учун бораман, деса-да. Бу жоиз эмас.
“Қирқ кун намози қабул бўлмайди”. Бир ривоятда (ворид бўлишича): “Қирқ кеча ва кундуз”.
Бу эса фолбиннинг ҳузурига борган кимсанинг уқубати оғир эканига далолат қилиб, Аллоҳнинг ҳузурида унинг намози қабул қилинмайди ва унинг учун бу ишда Аллоҳнинг даргоҳида бирор савоб бўлмас. Гарчи (намозини) қайта ўқишга буюрилмаган бўлсада. Чунки у ташқи кўринишда намоз ўқиди. Бироқ ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида унинг учун намозидан бирор савоб бўлмас. Чунки у қабул бўлмаган.
Бу қаттиқ ваъид бўлиб, фолбинларнинг олдига бориш ҳаром эканига далолат қилади. Боришнинг ўзи… Гарчи тасдиқламаса-да. Аммо уларни тасдиқласа, қуйидаги ҳадисларда унга қандай қаттиқ ваъид борлиги келади, Аллоҳ сақласин!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб, (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. Абу Довуд ривояти. (Аҳмад (2/408-476), Бухорий “Тарих Ал-Кабир” (3/16-17), Абу Довуд (4/225), Албоний “Ирва” (7/68)да саҳиҳ санади).
Тўртталовлари ва Ҳоким -иккиларининг шартига кўра саҳиҳдир- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар: “Кимда-ким фолбин ёки коҳинга бориб, (фолбин ё коҳин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. (Имом Аҳмад (2/429), Ҳоким “Мустадрок” (1/8)да иккиларининг шартига кўра саҳиҳ санади, Байҳақий (8/135)).
Абу Яъло яхши санад билан Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан “Мавқуф” иснод ила шунга ўхшашини ривоят қилди. (Табароний “Кабир” (10005), Баззор “Кашф Ал-Астар ан Заваид Ал-Баззар” (2/443)да нақл қилинганидек).

“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб…”. Ушбу ҳадисда икки нарса зикр қилиняпти:
Биринчиси: Фолбин ҳузурига боришлик.
Иккинчиси: Фолбинлик ишидан иборат у хабар берадётган нарсада уни тасдиқлашлик.
Ҳукми: У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллама нозил қилинган нарса-(дин)га куфр келтирган бўлади. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарса-(дин)ни тасдиқлашлик билан шайтонларнинг амалидан иборат фолбинларнинг ҳузуридаги нарсани тасдиқлашлик жам бўлмайди. Икки зид нарса жамланмайди. Қуръонни ва фолбинликни тасдиқлаши мумкин эмас.
Бунинг зоҳири шуки, у миллатдан чиқиб кетади.
Аҳмаддан ушбу куфрнинг тури ҳақида икки ривоят (нақл қилинган): у, миллатдан чиқариб юборадиган катта куфр экани ҳақидаги ривоят. У, бундан қуйи бўлган (куфр) экани ҳақидаги ривоят. Бу борада учинчи қавл ҳам бор: у, таваққуф-(бир тўхтамга келмай туришлик) ва катта ёки кичик куфр деб изоҳ бермай ворид бўлганидек ҳадисни ўқиб беришлик ҳамда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларини айтамиз, вассалом, (дейишлик). Бироқ зоҳири –валлоҳу аълам- у биринчи қавл: миллатдан чиқариб юборадиган куфр. Чунки Қуръонни тасдиқ этишлик билан фолбинликни тасдиқлашлик жам бўлмайди. Чунки Аллоҳ фолбинликни ботил деди ҳамда у, шайтонларнинг амалидан дея хабар берди. Кимки уни тасдиқ этиб, тўғри деса Аллоҳга катта куфр билан куфр келтирган бўлади. Ана шу ҳадиснинг зоҳиридир.
“Тўртталовлари ва Ҳоким -иккиларининг шартига кўра саҳиҳдир- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар: “Кимда-ким фолбин ёки коҳинга бориб…”.
Ушбу ҳадисда башоратчи ва фолбиннинг иккиси жам қилинди. Агар у иккиси жамланса, фолбин шайтонлар унга олиб келган нарса-(хабар) сабабли ғойиб бўлган нарсалар ҳақида хабар берадиган кимса. Башоратчи эса чамалаб кўриш, тахмин, ерга чизиқ чизиш ва шунга ўхшаш сабаблар билан ғойиб бўлган нарсалар ҳақида хабар берадиган кимсадир.
Агар иккиси бирга зикр қилинса ҳар бири ўз маъносига эга бўлади.
Аммо фолбиннинг бир ўзи зикр қилинса, унга башоратчи ҳам дохил бўлади. Агар башоратчининг бир ўзи зикр қилинса, унга фолбин ҳам дохил бўлади.
“Абу Яъло”. Абу Яъло Мувсилий имом, ҳофиз.
“Яхши санад билан Ибн Масуд розияллоҳу анҳудан … шунга ўхшашини ривоят қилди”. Яъни, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларига ўхшашини: “Кимда-ким фолбин ёки коҳинга бориб, (фолбин ё коҳин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. Бироқ у Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга “Мавқуф”, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўтарилмаган. “Мавқуф” – саҳобийнинг сўзидан иборат бўлган хабар.
Бу эса юқоридагини қўллаб-қувватлайди.
Ҳадисларнинг бари фолбин ва башоратчилар олдига боориш, улар айтаётган сўзни тасдиқлашликнинг ҳаром эканига далолат қилади.
Дарҳақиқат, ушбу ҳадислар бир қанча масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Фолбинликнинг ботил экани ҳамда унинг ғайб илмини даъво қилишдан иборат башоратчилик ва бундан бошқа нарсаларнинг ҳосиласи экани. Бунинг бари ботил. Чунки ғайбни Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади. Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)»”. (Намл: 65). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида Аллоҳ шундай дейди: “Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим”. (Аъроф: 188). Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғайбдан фақат Аллоҳ билдирганинигина биладилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар). Бас, албатта У (Аллоҳ) …. (Ўзининг ғайбидан огоҳ қилиб қўйган ҳар бир пайғамбарнинг) олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатгувчи (фаришта) йўллар”. (Жин: 26-27). Дарҳақиқат, Аллоҳ халқларга ҳужжат қоим бўлиши ва ушбу Расулга мўжиза бўлиши учун ғайбининг баъзисини Пайғамбарларига билдиради.
Иккинчи масала: Ҳадисда фолбин ва уларга ўхшаганларни ёлғончига чиқаришлик ҳамда инсоннинг кўнглига уларнинг ёлғон экани ҳақида заррача шубҳа тушмаслигининг вожиб эканига далил бор. Кимки уларни тасдиқласа ёки ёлғончи эканликларида шубҳа қилса ёҳуд бир тўхтамга келолмай қолса, дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳ алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди. Чунки уларнинг ёлғончи эканига жазм қилиш вожиб бўлади.
Учинчи масала: Ҳадисда фолбинлар ҳузурига боришнинг ҳаром эканига далил бор. Гарчи уларни тасдиқламасада. Агар у шуни қилса қирқ кун намози қабул қилинмайди.
Тўртинчи масала: Ҳадисда фолбинларнинг хабарини тасдиқлашлик Аллоҳ Ўз Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган нарсага куфр келтириш эканига далил бор. Аллоҳ Ўз Расулига нозил қилган нарса эса Китоб ва суннатдир.
Бешинчи масала: Ушбу ҳадислар мусулмонларни фолбинларнинг ёмонлигидан халос қилиш ва жамиятни уларнинг хатаридан сақлаш учун ҳукмдорлар томонидан фолбинлар ва уларнинг олдига бораётганларни жазолаш вожиб эканига далолат қилади. Чунки жамиятдаги фолбинларнинг хатари қаттиқ бўлиб, тавҳид ақидасини йўққа чиқаради. Одамлар ўртасида хавф ва қўрқув тарқалади. Чунки ўша фолбинлар одамларга айтаётган ёлғон, таҳдид ва қўрқувга солиш билан уларни қўрқитадилар. Ҳатто уларни хавфда ушлаб турадилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни – муттаҳамликни зиёда қилур эдилар”. (Жин: 6). Яъни, хавфни (зиёда қилур эдилар).
Уларнинг жамиятда мавжуд экани террор-(қўрқувга солиш), одамларнинг зеҳниятида ташвиш ва хавфга сабаб бўлади. Ёлғон ва ёмонликни авж олдирадилар. Ҳатто одамлар фолбинлар сабабли хавф ва ҳавотирда қолади. Улар фолбинлар ҳузурига боришади ва (фолбинлар) улардан бирига: фалончи сенга сеҳр қилган ёки сени боғлаб қўйган ёҳуд сенга жин киргазган ё бундан бошқа ёлғон ва уйдирмаларини айтадилар.
Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Шумланган ёки (бировдан ўзи учун фол очишни сўраб, ушбу фол натижасида) шумланган, фолбинлик қилган ёки ўзи учун фол очиб берилишни сўраб борган, сеҳр қилган ёки сеҳргарга (ўзидаги сеҳрни сеҳр ёрдамида даф қилишни) сўраб борган кимса биздан эмас. Кимда-ким фолбинга бориб, (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. Баззор яхши иснод ила ривоят қилди. (Баззор “Тарғиб” (4/33), Ҳайсамий “Мажмаъ Аз-Заваид” (5/117)).
Табароний “Авсат”да яхши иснод ила Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан “Кимда-ким фолбинга бориб...”, қовлисиз ривоят қилди.
Бағавий (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Фолбин – ишларнинг муқаддам (қандай рўй берганлиги) билимини даъво қиладиган кимса бўлиб, ушбу сўзи билан ўғирланган ва (маълум бир ашёнинг) йўқолиб қолган ўрни ва шунга ўхшашларга далолат қилинади”.
Айтилдики: “У коҳиндир. Коҳин – келажакдаги ғайб ҳақида хабар берадиган кимса”.Ва яна яширин-(қалбдаги) нарса ҳақида хабар берадиган кимса”, деб ҳам айтилган.
Абул Аббос Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Фолбин – коҳин, мунажжим, қумга чиқиз чизиш билан фол очадиган ва ушбу услублар ила (ғайб) ишларини билишлиги ҳақида сўз очадиганлардан иборат ана шундай кимсалар(га умумий қўлланадиган) исмдир”.

“Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Шумланган ёки (бировдан ўзи учун фол очишни сўраб, ушбу фол натижасида) шумланган … кимса биздан эмас”. Шумланиш ҳақида келгусида хос-(алоҳида) боб келади.
Ушбу ҳадис ўзидан олдингиси каби фолбинлик ва фолбинларнинг олдига бориш ҳаром эканига далолат қилади. Чунки улар ўзларининг ҳузурига келган кишининг ақидасини бузадилар. Баъзилари ташқи кўринишдан Аллоҳнинг исмини зикр қиладиган ёки намоз ўқийдиган ёҳуд бундан бошқача бўлиб намоём бўлиши мумкин. Ҳатто уни кўрган киши: уни намоз ўқиётганини кўрдим, уни масжидга бораётганини кўрдим, дейди.
Ҳар бир намоз ўқийдиган киши мусулмон бўлавермайди. Гоҳида инсон кофир бўлган ҳолатда намоз ўқийди, закот беради, рўза тутади ва ҳаж қилади, агар буни мунофиқлик ёки исломни бузувчи амаллардан бирига қўл урган ҳолда қилса. Фолбин гарчи намоз ўқиса, рўза тутса, ҳаж қилса, садақа берса, закотни ўтасада унинг амаллари қабул қилинмайди. Чунки у мушрик, кофирдир. Шунингдек, сеҳргар ҳам. Баъзилар айтадики: мен ўшаларнинг олдига бориб фойда олдим. Мен касал эдим, наф кўрдим. Ҳожат ёки мақсад ҳосил бўлиши (унинг) жоиз эканига далил эмас. Гоҳида фитна, истидрож-(арқонни узун ташлаш) ва синов бобидан инсонга ҳожати берилади. Эътиборга молик жиҳати эса ушбу нарсанинг жоиз ёки ҳаром эканига шаръий далил далолат қилиши. Ана шу аҳамиятга эга.
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяптилар: “Фолбинлик қилган ёки ўзи учун фол очиб берилишни сўраб борган, сеҳр қилган ёки сеҳргарга (ўзидаги сеҳрни сеҳр ёрдамида даф қилишни) сўраб борган кимса биздан эмас”. Ва айтяптиларки: “Кимда-ким фолбинга бориб, (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. “Ўзи учун фол очиб берилишни сўраб борган” – унинг талаби сабабли фолбинликка қўл урилган кимса.
Фолбиннинг ҳузурига борган кимса икки ҳолатдадир:
Биринчи ҳолат: Уларни тасдиқламаслиги. Бироқ: Уларда нима борлигини кўришни хоҳлайман, дейди.
Бу кимсанинг қирқ кун намози қабул бўлмайди. Чунки улар олдига бориши ҳаром. Натижада намози қирқ кун қабул бўлмаслиги билан жазоланади. Улар ҳузурига уларни маън қилиш ва бузғунчиликларига нуқта қўйиш илинжида ҳолатларига аниқлик киритиш учун борган киши мустасно.
Аммо уларни тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди. Бас, у ҳеч қачон салолат қайтмайди. Бу эса фолбин, кўзбўямачи ва товламачиларнинг олдига боришнинг ҳаром эканига далолат қилади.
“Баззор яхши иснод ила ривоят қилди”. Баззор, у киши Абу Бакр Аҳмад ал-Баззор. “Муснад ал-Баззор” дея маъруф бўлган “Муснад” соҳиби. Буюк имом. Учинчи (ҳижрий) аср бошида вафот этди. Муснади уламолар наздида “Муснад ал-Баззор” дея танилган.
“Табароний “Авсат”да яхши иснод ила Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан … ривоят қилди”. Яъни, Табароний Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ушбу ҳадисни Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди.
“Кимда-ким фолбинга бориб...”, қовлисиз”. Яъни, у кишидан унинг (ҳадиснинг) аввалини “Ҳасан” иснод билан ривоят қилди: “Шумланган ёки (бировдан ўзи учун фол очишни сўраб, ушбу фол натижасида) шумланган, фолбинлик қилган ёки ўзи учун фол очиб берилишни сўраб борган, сеҳр қилган ёки сеҳргарга (ўзидаги сеҳрни сеҳр ёрдамида даф қилишни) сўраб борган кимса биздан эмас”. Бу, Баззорнинг Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)дан қилган ривоятини қўллаб-қувватлайди.
Сўнг шайх раҳимаҳуллоҳ ана шу бобда ворид бўлган ушбу лафзларнинг изоҳини Бағавийдан нақл қилган ҳолда зикр қилдилар. Бағавий, у киши имом, буюк ҳофиз, “Муҳйиссунна” – суннатни тирилтирувчи Ҳусайн ибн Масъуд ал-Бағавий. Шарқдаги юртлардан “Бағо” (шаҳри)га нисбат берилган.
У киши буюк имом, ақидада салафий. Буюк асарлар соҳиби. Шулардан “Тафсир ал-Бағавий”, босмадан чиққан, машҳур, қўлма-қўл бўлиб кетган. У, таҳқиқ, асллик-(оригиналлик) ва ақиданинг саломат экани борасида “Тафсир ибн Касир”га ўхшайди. Бироқ у “Тафсир ибн Касир”дан хосроқ. Шулардан яна таҳминан ўн тўрт мужалладдан ташкил топган “Шарҳ Сунна”дир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, дарҳақиқат, босмадан чиққан. Яна шулардан: “Масобиҳ ас-Сунна”. Табризий “Мишкот ал-Масобиҳ” китобида уни тартибга солиб, яна зиёдалик киритган.
У киши раҳимаҳуллоҳ буюк имом, шофеъийларнинг имомларидан бири. “Муҳйиссунна” лақабига эга. Чунки у киши раҳимаҳуллоҳ имом, мужаддиддир.
“Фолбин – ишларнинг муқаддам (қандай рўй берганлиги) билимини даъво қиладиган кимса бўлиб, ушбу сўзи билан ўғирланган ва (маълум бир ашёнинг) йўқолиб қолган ўрни ва шунга ўхшашларга далолат қилинади”. Бу, шайтондандир. Унга буни шайтонлар олиб келади. Бироқ шундай нарсаларни қилиш билан намоён бўладики, одамлар ушбу нарсаларни ҳалол ишлардан деб ўйлайди. Бироқ булар фақат белгидир. Аслида эса у шайтон билан муомала қилади. Акс ҳолда у жин ва шайтонлар билан муомалага кирмаса ўғирлан ашёнинг ўрнини қаердан билади? Йўқолган ашёнинг ўрнини қаердан билсин?
“Айтилдики: “У коҳиндир”. Яъни, башоратчи ва фолбин баб-баробар. Чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам шайтонлар воситасида ғоиб бўлган ишлар ҳақида хабар беради. Барчаси шайтон хизматчилари. Гарчи номлари турли-туман бўлсада. Бу башоратчи, буниси эса фолбин. Маъно бир, касб бир. У ҳам бўлса ғайб илмини даъво қилиш, гарчи лафз турли бўлсада.
“Коҳин – келажакдаги ғайб ҳақида хабар берадиган кимса”. Сабаби шуки, шайтонлар унга инсон билмаган нарсалардан иборат ўзлари биладиган нарсалардан хабар беради. Чунки шайтонлар одамлар билмайдиган нарсалар ҳақида билади. Одамлар уларга итоат қилиши, Аллоҳ азза ва жаллага ширк ва куфр келтириш ҳамда уларга қурбат ҳосил қилишдан иборат ундан талаб қилган нарсаларини бажаришлари муқобилига уларга хабар етказадилар. Агар инсон жинга, у истаган нарсаси билан қурбат ҳосил қилса, жин ҳам унга ғайб ишларидан иборат ундан талаб қилган нарсасида хизмат кўрсатади.
““Ва яна яширин-(қалбдаги) нарса ҳақида хабар берадиган кимса”, деб ҳам айтилган”. Яъни, нафсдаги нарса ҳақида. Қалблардаги нарсани фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билади. Бироқ шайтонлар гоҳида инсон фикр-(гумон, фараз)ларидан бир нарсани билиб олади. Чунки у инсонни васвасага солади ва одам боласининг қон томирида юради. Натижада шайтон, инсон бошқа инсон ҳақида билмаган нарсаларни билади.
Бу, Бағавий раҳимаҳуллоҳнинг изоҳидир.
“Абул Аббос Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар”. Абул Аббос, бу у кишининг куняси. У кишининг Аббос исмли ўғли йўқ. Чунки у киши турмуш қурмаган, раҳимаҳуллоҳ. Бироқ инсон “Абу Фалончи” дея куняланиши жоиз бўлади, гарчи унинг ўғли бўлмасада.
У киши Аҳмад ибн Абдулҳалим ибн Абдуссалом ибн Таймия. Шайхул ислом, машҳур имом, мужаддид. Аллоҳ у кишининг илмини фойдали қилди. Ҳануз унинг фойдаси давом этяпти, алҳамдулиллаҳ. Китоблари мудом талабалар ўртасида унга эришиш ва ундан маълумот олиш учун рақобат-(беллашиш) ўрни бўлиб келяпти. Бу эса у кишининг чин ниятли, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида ихлоси, жиҳоди ҳамда сабри ва ажрни Аллоҳдан умид қилиши боис Аллоҳ ушбу буюк олимга битган кароматлардандир.
“Фолбин – коҳин, мунажжим, қумга чизиқ чизиш билан фол очадиган ва … шундай кимсалар(га умумий қўлланадиган) исмдир”. Чунки башоратчи калимаси умумий бўлиб, унинг остига келажакни билишни даъво қиладиган ҳар бир кимса дохил бўлади. Хоҳ фолбинлик ёки мунажжимлик ёҳуд қумга чизиқ чизиш билан бўлсин. Уларнинг бари шайтонлар билан муомалага киради ва уларга қурбат ҳосил қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтадики: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: «мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб, Эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончилардир»”. (Шуъаро: 221-223). Бунга фолбин, мунажжим, қумга чизиқ чизиб фол очувчи ва башоратчилар киради. Уларнинг бари “Гуноҳга ботган товламачи”. (Шуъаро: 222), калимаси остига дохил. Пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассаламга хилоф ўлароқ уларга шайтонлар тушади. Уларга (Пайғамбарларга) эса фаришталар тушади. Шунинг учун айтдики: “(Қуръонни осмондан) жинлар олиб тушганлари йўқ. Улар учун бунинг имкони йўқ ва улар бунга қодир шахслар эмаслар. Чунки улар (ваҳийни ўғринча) эшитиб олишдан четлатилганлари аниқдир”. (Шуъаро: 210-212). Пайғамбарларга алайҳимуссалоту вассалам Раҳмон ҳузуридан фаришталар тушади. Фолбинларга эса шайтонлар тушади.
Бу эса қумга чизиқ чизиш ва бундан бошқаси билан номлашадиган ушбу ишлар билан ана шу нарсалар ҳақида хабар берадиганлардан иборат ушбу услублар воситасида ишларни билишлик ҳақида сўзлайдиган ҳар бир кимсани ўз ичига олади.
Бу, серқирра изоҳдир.
Воситаларнинг турли-туман эканига келсак, бу бир нарсадан фойдаланади, униси бошқа нарсадан фойдаланади. Бунинг аҳамияти йўқ. чунки натижа ғайб илмини даъво қилиш. Натижа бир.
Бизга муҳим бўлгани эса натижа ва ҳукмдир. Натижа ғайб илмидан хабар бериш ва ғайбни билишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шериклик даъвосини қилиш.
Ҳукм эса, ўшаларнинг бари кофирдир. Чунки улар ғайбни билиш бўлмиш Аллоҳ таолонинг энг буюк сифатларидан бирида Унга шерикликни даъво қиладилар.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) юлдузларга қараган ҳолда турли сон ва ҳарфларни ёзиб (ғайб ҳақида хабар берадиган) қавм ҳақида шундай дедилар: “Ушбу ишга қўл урган кимса Аллоҳнинг ҳузурида бирор насиба-(улуш)га эга деб билмайман”.
Шайх раҳумаҳуллоҳ деди: “Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) юлдузларга қараган ҳолда турли сон ва ҳарфларни ёзиб (ғайб ҳақида хабар берадиган) қавм ҳақида шундай дедилар”. “Турли сон ва ҳарфлар”, бундан мурод “كلمن, حطى, هوز, أبجد…” (“Абжад, Ҳавваз, Ҳуттий, Каламан” араб алифбосидаги ҳарфларнинг сон қийматини эсда сақлаб қолиш учун сунъий тузилган сўзлар) бўлган жумлаларнинг ҳарфидир. Улар алоҳида ҳарфлар бўлиб, жумлаларни ажратиш учун ёзадилар. Товламачи эса ушбу ҳарфларни ёзганда: шундай ҳодиса бўлади, бундай бўлади, дейди. Бу аслида яширин белгилардир.
Ана ўшалар ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: “Ушбу ишга қўл урган кимса”. Яъни, ушбу ҳарфларни ёзиб, юлдузларга термулиб, шундай-шундай ҳодиса юз беради деб хабар берадиган кимса.
“Аллоҳнинг ҳузурида бирор насиба-(улуш)га эга деб билмайман”. Яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида унинг учун жаннатдан бирор насиба бўлмас. Бунинг маъноси шуки, у кофирдир. Чунки Аллоҳнинг ҳузурида бирор насибага эга бўлмаган кимса, у кофир. Аллоҳ таоло сеҳргарлар ҳақида айтганидек: “Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку”. (Бақара: 102).
Бу, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг узуқ-юлуқ ҳарфлар ёзиб, юлдузларга термулиб: шундай ҳодиса юз беради, деб айтадиган яширин белги-(ёзув)лар эгаларига берган ҳукмлари. Бу, ғайб илмини даъво қилишдандир. Ва у фолбинлик, башоратчилик, мунажжимлик ёки сеҳр йўлларидан бири. Хоҳлаганингизча номланг. Бизга номлар муҳим эмас. Бизга муҳими натижа ва шаръий ҳукм.
Фақат жумлаларни ажратишлик учун “Жумлаларнинг ҳарфларини” ёзадиган кишига келсак, абзацларни ажратишлик, бунда монелик йўқ. Мисол учун: “А” абзац, “Б” абзац, “В” абзац, “Г” абзац, дейди. Бу билан ғайб илмини даъво қилмайди. Балки фақат жумлаларни тартиблашни хоҳлайди.
Хулоса шуки, бу улкан бобдир. Чунки у бугунги оламда юз бериб турган касалликларни муолажа қилади. Кофир оламидаги деб айтмайман. Чунки куфрдан кейин гуноҳ йўқ. Бироқ ислом оламидаги (касалликлар). Уларни ҳисоб-китобга оид ишлар ва пластик санъат деб аташлари мумкин. Ушбу вабо – жодугар, кўзбўямачи, товламачи, фолбин ва мунажжимлар мавжуд экани вабосидир. Буни санъат-(маҳорат) бобидан деб атайдилар ёки уларни кўкларга кўтаришга, илм ва тажриба эгалари эканликларига далолат қиладиган номлар билан номлайдилар. Ёҳуд бундан-да оғирроғи улар Аллоҳнинг авлиёлари, ва бу ишлар улар Аллоҳнинг авлиёлари эканига далолат қиладиган каромат деб даъво қилишларидир. Бу ишлар каромат эмас. Балки шайтоний одатдан ташқари ишлар. Чунки каромат солиҳларнинг қўлида юз беради. Улар кароматда бирор тасарруфга эга эмас. Балки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан.
Каромат Китоб ва суннатда тўғри-(устивор) бўлган солиҳ кишилар қўлида юз беради. Шайтоний одатдан ташқари ишлар эса кофир, кўзбўямачиларнинг қўлида юз беради.
Кароматда одам зотининг қўли бўлмайди. Балки уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шайтоний одатдан ташқари ишларга хилоф ўлароқ жорий қилади. У (шайтоний ғайри табиий ишлар) ўзлари амалга оширадиган ҳийла, найранг, фириб ва алдовдир. Одамлар кўз ўнгида ана шу нарсалар сабабли шундай-шундай юз берди деб намоён бўлади. Аслида эса у одамлар кўрмайдиган шайтонларнинг ишидир.
Хулоса шуки, бу улкан боб бўлиб, ҳозирда ислом оламида фош бўлган хатарли касалликка муолажани ўз ичига олади. У ҳам бўлса фолбинлик, жодугарлик, мунажжимлик ва башоратчилик касаллиги, у оламда ўз вазни ва кучига эга бўлиб қолди. Бундан-да оғирроғи ўшалар Аллоҳнинг авлиёлари, уларнинг кароматлари бор деб даъво қилинишидир. Ҳолбуки улар намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган ва жунубликдан покланмайдиган кофирлар! Бу уларнинг кароматларига далил, деб айтишади. Намоз ўқимаслигининг сабаби, ундан мукаллафлик олиб ташланди ва у Аллоҳга етишгани учун. Бу буйруқлар авом одамлар зиммасида, дейдилар.
Хулоса шуки, бу бобни ўйлаб кўрсангиз шайх раҳимаҳуллоҳ уни шунчаки оқ қоғозга қораламаганларини кўрасиз. Балки уни фош бўлган касалликларни муолажа қилиш учун ёздилар. Ҳозирда бу касаллик замон охирлашгани, жоҳиллик фош бўлгани, олам ўзаро яқин бўлиб, бир-бирига боғлангани ҳамда дунёда ёмонлик тез суратда юргани учун (янада) зиёдалашди.
Талабаларга ушбу ишларга огоҳ бўлишлари, ундан ҳазир бўлишга чорлаш ва инкор қилишни адо этишлари вожиб бўлади. Чунки кўп одамлар содда бўлиб, бу ишларни билмайдилар. Натижада уларга алданиб қоладилар.
Улар яна касалликлардан муолажага муҳтождир. Айтадиларки: бу ишларда манфаат ва даво бор. Ундаги зарар фойдасидан кўпроқ эканини билмайдилар. Гарчи унда фойда бўлсада ёки уни илму-фан ва санъат қисмига киргазсалар-да.
Талабаларга ушбу ишга аҳамият беришлари, бу ишни теран тушуниб, уқиб олишлари ҳамда ақида ва ислом динини бартараф қиладиган, Аллоҳ сақласин, ушбу фош бўлган касалликларни муолажа қилишлари вожиб бўлади.
mutaallim   03-17-2014, 10:08 PM
#45
27-боб:
Сеҳрни сеҳргар ёрдамида ечиш ҳақидаги боб

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрланган кишидан сеҳрни ечишлик (النشرة) ҳақида сўралдилар”. Шунда: “У шайтон амалидандир”, дедилар". Аҳмад яхши санад ила ва Абу Довуд ривоят қилди. Ва шундай деди: “Аҳмад бу ҳақда сўралганда шундай деди: Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) бунинг барини кариҳ кўрарди”.

Ушбу бобнинг ўзидан олдингисига боғлиқлиги шуки, шайх (раҳимаҳуллоҳ) ўтган бобларда сеҳр, у ҳақда ворид бўлган ҳужжатлар ва сеҳрнинг бир қанча турларини зикр қилдилар. Ҳамда сеҳр ва шайтон амалларидан иборат ундан бошқа нарсалар ўз ичига олган (тур)ларини ёдга олдилар: улар фолбинлик, башоратчилик қилиш ва кўзбўямачиликдан иборат шунга доир барча нарсалар. Сеҳрни ечиш ҳукмини баён қилишга кўчиб ўтиб, шундай дедилар:
“Сеҳрни сеҳргар ёрдамида ечиш ҳақидаги боб”. Яъни, шариатда унинг ҳукмига далолат қиладиган ҳадис ва асарлар (ҳақидаги боб).
Ва бу ғоятда муносибдир. Чунки одамлар буни билиб олишга ҳожатман, сеҳр эса мавжуд. Одамлар ичида сеҳрга гирифтор бўлган ва унга сеҳр таъсир қилиб, бундан зарар чекканлари бор. Аллоҳ таоло бирор дард туширган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширган. Уни билган билади, билмаган билмайди. Демак, сеҳрнинг тўғри давоси нима эканини билиб олишимиз шарт. У, ақидага қўл чўзмайдиган даво. Яна ақидага хилоф келадигани нима ва унинг натижасини ҳам билиб оламиз. Яна бу ўринда одамларга шундай деб айтадиган жодугарлар бор: Мен сеҳрни муолажа қиламан. Мен…, мен… Бу воқеий иш бўлиб, уни билиш ва одамларга ҳукмини баён қилишлик чорасиздир.
“النشرة” (“ан-Нушро”) – “Сеҳрни ечиш” “النشر” (“ан-Нашр”)дан олинган бўлиб, у ажратишликдир. У, Ибнул Қаййим (раҳимаҳуллоҳ) изоҳлаганларидек сеҳрни сеҳрланган кишидан ечишлик. У, муолажанинг бир тури. “Нушро”-(Ажратишлик) деб аталишига сабаб, чунки у сабабли (сеҳр, касалдан) айирилади. Яъни, касалга етган нарса ва уни тутган дард йўқолади.
Жобир (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларидаги ушбу қавли: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрланган кишидан сеҳрни ечишлик (النشرة) ҳақида сўралдилар”. Яъни, жоҳилиятда одат тусига кирган сеҳрни ечишлик. У, шайтон амалидан бўлганидир.
“У шайтон амалидандир”. Чунки у сеҳр. Сеҳр эса юқоридаги бобларда ўтганидек шайтон амалидандир.
“Аҳмад яхши санад ила ва Абу Довуд ривоят қилди”. Абу Довуд имом Аҳмаднинг шогирдларидан бўлиб, у кишидан мазҳабда кўплаб масалаларни ривоят қилган. Ҳозирда “Масаил Аби Давуд” номи остида босмадан чиққан бир мужалладли китоб бор. У, Абу Довуд имом Аҳмаддан, у кишига келган саволларга жавобларини ривоят қилган.
“Аҳмад бу ҳақда сўралганда”. Яъни, сеҳрни ечишнинг ҳукми ҳақида. “Шундай деди: Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) бунинг барини кариҳ кўрарди”. Яъни, сеҳрни ечишни ҳаром дедилар. Чунки салафлар макруҳ деб ҳаромни ирода қилардилар. Мурод эса жоҳилият амалидан бўлган сеҳрни ечишликдир.
““Бухорий”да Қатодадан шундай ривоят қилинади: “Ибн Мусаййибга айтдимки: сеҳрланган ёки аёлига қўшила олмаётган кишидан сеҳр ечиладими ёки сеҳр ёрдамида ечиладими?”. У эса: “Бундан монелик йўқ. Чунки улар бу билан ислоҳ-(сеҳрни кетказишлик)ни хоҳлаяптилар. Нафи тегадиганига келсак, ундан қайтарилмаган”-деди”. (Бухорий (4/48) жазм сийғасида таълиқ ўлароқ ривоят қилди. “Фатҳул Борий” (10/232)га қаранг).
Ҳасандан шундай деганлиги ривоят қилинади: “Сеҳрни фақатгина сеҳргар ечади”.
Ибнул Қоййим шундай деди: “النشرة (Ан-Нушро) - сеҳрланган одамдан сеҳрни ечишлик. Ва у икки турлидир. Биринчиси: уни (сеҳрни) ўзига ўхшаш сеҳр билан ечишлик. Ана шу шайтон амалидандир. Ҳасаннинг қовли ушбу (маъно)га йўйилади. Сеҳргар ва сеҳрланган киши шайтонга, у (шайтон) яхши кўрган нарса-(амал) билан қурбат ҳосил қиладилар ва натижада шайтон унинг (сеҳрнинг) амали-(таъсири, оғриғи)ни сеҳрланган кимсадан кетказади. Иккинчиси: сеҳрни руқя, (Аллоҳдан) паноҳ сўраладиган (оят), дори-дармон ва мубоҳ-(ҳалол) дуолар ила ечишлик. Бу жоиздир”.

“Бухорий”да”. Яъни, “Саҳиҳул Бухорий”да.
“Қатодадан шундай ривоят қилинади”. Қатода ибн Диъома ас-Садусий. Бобоси Садусга нисбат берилади. Тобеъинларнинг кибор уламоларидан эди. У кўр бўлиб туғилган, деган қавл бор. У киши ҳифз, заковат ва фиқҳда нодир шахс эди, раҳимаҳуллоҳ. Ҳатто тобеъинларнинг киборларидан бири бўлди.
“Ибн Мусаййибга айтдимки”. У кишидан мурод Саъид ибн Мусаййибдир. Тобеъинларнинг даҳоларидан ҳамда ўз замонасида фатво уларга бориб тўхтайдиган етти фуқаҳонинг бири. У киши Мадина олими ва фақиҳидир.
“Сеҳрланган … киши…”. Яъни, Қатода ибн Диъома шайхи Саъид ибн Мусаййибдан сеҳрланган киши ҳақида сўради.
(Матндаги) “الطب” (“ат-Тиб”-“Муолажа))нинг маъноси сеҳр. “Матбуб” (Муолажа қилинган) дейилади, яъни, сеҳрланган. Бу, некбинлик бобидан. Чунки “Тиб”нинг маъноси муолажадир. (Заҳарли жонвор) чақиб олган кишини ҳам соғлом, дейдилар. Бу, некбинлик ва шифо бобидандир.
“Ёки аёлига қўшила олмаётган”. Яъни, сеҳр сабабли аёли билан жимоъ қилишга қодир бўлмай, аёлидан тўсиб қўйилган киши.
“…Кишидан сеҳр ечиладими ёки сеҳр ёрдамида ечиладими?”. Сеҳр ечиладими ёки сеҳр ёрдамида ечиладими, маъноси бир. Яъни, ушбу сеҳрланган ва аёлига қўшилишдан тўсиб қўйилган кишига етган нарса-(сеҳр) ечилиши жоиз бўладими?
Шунда ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ ушбу сўзи билан у кишига жавоб берди: “Бундан монелик йўқ”. Ундан сеҳр ечиб ташланишида монелик йўқ.
“Чунки улар бу билан ислоҳ-(сеҳрни кетказишлик)ни хоҳлаяптилар”. Яъни, сеҳрни ечишдан ислоҳ қилиш ирода қилиняпти. Бу, сеҳрнинг айни ўзига хилоф равишдаки, у билан зарар ирода қилинади. Уни ечиб ташлашга келсак, бу билан ислоҳ ва инсондан касалликни йўқ қилиш ирода қилинади.
“Нафи тегадиганига келсак, ундан қайтарилмаган”. Яъни, шариат фойдали нарсани ҳалол қилиш ва зарарли нарсани ҳаром қилишликни олиб келди. Сеҳрни ечиш эса иккинчи қисдан, яъни, фойдали нарсалар сирасидандир.
“Ҳасандан шундай деганлиги ривоят қилинади”. Ҳасан, у киши ибн абул Ҳасан ал-Басрий. Фиқҳ, илм, парҳезкорлик ва ибодатда кўзга кўринган тобеъинлардан бири.
“Сеҳрни фақатгина сеҳргар ечади”. Бу эса юқоридаги ҳадис ва ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг сўзларига мувофиқ, ибн Мусаййибнинг сўзларига эса мухолиф келяпти.
“Ибнул Қоййим шундай деди: “النشرة (Ан-Нушро) - сеҳрланган одамдан сеҳрни ечишлик. Ва у икки турлидир…”.
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ва асарларни ўзларининг “Задул Маъад” китобларида жамлаб, шундай дедилар: “Биринчиси: уни (сеҳрни) ўзига ўхшаш сеҳр билан ечишлик. Ана шу шайтон амалидандир. Ҳасаннинг қовли ушбу (маъно)га йўйилади”. Яъни, юқоридаги қавлида: “Сеҳрни фақатгина сеҳргар ечади”. У кишининг мақсади: сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан ечишлик. Ва у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салландан сўралган сеҳрни ечишликдир.
“Сеҳргар ва сеҳрланган киши шайтонга, у (шайтон) яхши кўрган нарса-(амал) билан қурбат ҳосил қиладилар”. Сеҳргар – сеҳрга қўл урадиган кимса. Сеҳрланган – сеҳр ечилиши лозим бўлган киши. Ҳар иккиси –касал ва сеҳргар- шайтонга, у яхши кўрган нарса билан қурбат ҳосил қилишади ва унга бўйсунишади. Ҳамда у иккиларидан ирода қилаётган ширк ва Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтириш ҳамда ҳаром ишларни қилишда унга итоат қиладилар. Шунда шайтон сеҳрланган кишидан ўз ишини йўқ қилади. Чунки сеҳр шайтон амалидан. Бу эса уларнинг дин ва ақидаларини бузишлик муқобилига бўлади. Ана шу маън қилингандир.
Сеҳр қилинган киши учун сеҳргарлар олдига бориши жоиз эмас. Чунки сеҳргарлар олдига борса, батаҳқиқ, у шу дамда шайтонга, у яхши кўрган нарса билан қурбат ҳосил қилади. Ана шу вақт шайтон сеҳрланган кишидан ўз ишини кетказади. Бироқ бу унинг ақида ва дини барбод бўлганидан кейин бўлади. Натижада дунё ва охират қўлдан кетади.
Ибнул Қаййим (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Иккинчиси: сеҳрни руқя, (Аллоҳдан) паноҳ сўраладиган (оят), дори-дармон ва мубоҳ-(ҳалол) дуолар ила ечишлик. Бу жоиздир”. Яъни, сеҳрни ечишнинг иккинчи тури: сеҳрни Аллоҳ ҳалол қилган нарсалардан иборат сеҳрдан ўзгаси билан ечишлик. Аллоҳ бирор дард туширган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам туширган. Уни билган билади, билмаган билмайди. Сеҳр дард экан, албатта, Аллоҳ унинг шифоси ва ҳалол руқянинг бир қанча турини нозил қилган:
Биринчи тур: Сеҳрланган кишига Аллоҳнинг Китобидан қироат қилиш билан сеҳрни руқя билан ечишлик. Унга руқянинг энг улкани бўлган Фотиҳа (сураси) ўқилади. Ҳамда унга сеҳр ва уни ботил қилишни ёдга олишга боғлиқ бўлган оятлар ўқилади. Мисол учун Аллоҳ таолонинг Аъроф сурасидаги ушбу қавли: “Бас, ҳақиқат қарор топди, уларнинг қилган ҳаракатлари эса ботил бўлди. Бас, у ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобрў бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтдилар. (Шу пайт) у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: «Барча оламларнинг Парвардигорига — Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар”. (Аъроф: 118-122). Юнус сурасидаги ушбу қавли: “Мусо деди: «(Мана шу) сизлар қилган иш сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди. Ва гарчи жиноятчи кимсалар истамасалар-да, Аллоҳ ўз сўзлари (яъни амру фармонлари) билан ҳақиқатни рўёбга чиқарур»”. (Юнус: 81-82). Тоҳа сурасидаги ушбу қавли: “Қўлингдаги нарсани (яъни асоингни) ташлагин, улар ясаган нарсаларни ютиб юборур. Уларнинг ясаган нарсалари фақат бир сеҳргарнинг макри-ҳийласи холос. Сеҳргар эса қаерда бўлмасин зафар топмас». (Мусо асоини ташлагач, сеҳргарларнинг бор ясаган нарсаларини ютиб юборди). Бас сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида (ерга) ташланиб: «Ҳорун ва Мусонинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар”. (Тоҳа: 69-70).
Аъроф, Юнус ва Тоҳа сурасидаги ушбу оятларни руқя қилувчи сеҳрланган кишига уйғоқ қалб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул ва У ҳақда чиройли гумон қилиб ҳамда Аллоҳ ушбу касалга шифо беради деган эътиқодда ўқийди.
Сўнг ўқилаётган-(сеҳрланган) кишига ҳам ушбу ақидага эътиқод қилиши, шифони Аллоҳдан умид қилиши, Аллоҳ азза ва жаллага ишониши, Унга таваккул қилиши ҳамда Аллоҳ жалла ва аъланинг Каломида шифо бор деб эътиқод қилиши вожиб бўлади.
Агар руқя ўқувчи ва руқя ўқилаётганлар томондан Аллоҳга шундай юзланиш ва унга таваккул қилиш ҳосил бўлса, шак-шубҳасиз натижа ҳам ҳосил бўлади.
Кишининг эътиқоди ортга чекинса ёки бундан ғофил қолса, натижа ҳам ортга чекинади.
Иккинчи тур: Сеҳрни Аллоҳдан паноҳ сўраладиган нарсалар билан ечишлик. У, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган дуолардир. Биз шулардан баъзиларини ёдга оламиз:
“أعيذك بكلمات الله التامات من شر ما خلق”.
(Уъизука бикалиматиллаҳи ат-тааммаати мин шарри ма холақ)
“Сенга Аллоҳнинг мукаммал калималари ила яратган нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”. (Муслим (2708), Термизий (3437), Ибн Можжа (3547), Аҳмад (6/409) ва Доримий (2680)).
“أعيذك بكلمات الله التامة من كل شيطان و هامة و من كل عين لامة”.
(Уъизука бикалиматиллаҳи ат-таамма мин кулли шайтонин ва ҳаамма ва мин кулли аъйнин лаамма).
“Сенга Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашоратдан ва ёмон кўз (тегиши)дан паноҳ тилайман”. (Бухорий (3191), Термизий (2060), Абу Довуд (4737), Ибн Можжа (3525) ва Аҳмад (1/270)).
“أعيذك بكلمات التامات التى لا يجاوزهن بر و لا فاجر, من شر ما خلق و ذرأ و برأ, و من شر طوارق الليل و النهار, إلا طارقا يطرق بخير يا رحمن”.

(Уъизука бикалимат ат-тааммаат аллатий ла южавизуҳунна баррун вала фажир. Мин шарри ма холақо ва зароа ва бароа. Ва мин шарри товариқ ал-лайли ваннаҳар. Илла ториқон ятруқу бихойрин я Роҳман).
“Сенга яхши ва фожир бузиб ўтмайдиган муккаммал калималар билан У яратган, вужудга келтирган ва йўқдан бор қилган нарсаларнинг ёмонлигидан ҳамда кеча ва кундуз (эшик) қоқиб келганларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Эй, Раҳмон! Яхшилик билан (эшик) қоқиб келувчи бундан мустасно”. (Аҳмад (3/419)).
“باسم الله أرقيك, من كل داء يؤذيك, من شر كل نفس و عين حاسد, الله يشفيك”.
(Бисмиллаҳи арқийк. Мин кулли даъин юъзийк. Мин шарри кулли нафсин ва айнин ҳасидин. Аллоҳу яшфийк).
“Аллоҳнинг номи билан сенга озор берадиган ҳар бир дард, ҳар бир нафс ва ҳасадчи кўзнинг ёмонлигидан сенга руқя ўқийман. Аллоҳ сенга шифо берсин”. (Муслим (2186), Термизий (972), Ибн Можжа (3523) ва Аҳмад (3/56)).
“باسم الله, أذهب البأس رب الناس, واشفه أنت الشافى لا شفاء إلا شفاؤك, شفاء لا يغادر سقما”.
(Бисмиллаҳ, азҳиб ал-баъс Роббиннас, Вашфиҳи Анта аш-Шафий ла шифаъа илла шифаук, шифаъан ла юғодиру сақома).
“Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Ёмонликни кетказ, одамлар Рабби! Унга шифо бер. Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқки, у бирор касалликни қолдирмайдиган шифодир”. (Бухорий (5418), Муслим (2191), Ибн Можжа (3520), Аҳмад (6/45) ва Абу Довуд (3892)).
“ربنا الله في السماء, تقدس اسمك, أمرك في السماء و الأرض كما رحمتك في السماء, اجعل رحمتك في الأرض, اغفر لنا حوبنا و خطايانا, أنت رب الطيبين, أنزل رحمة من رحمتك و شفاء من شفائك على هذا المرض. فيبرأ بإذن الله”.
(Роббуналлоҳу аллазий фиссамаа. Тақоддасасмук, амрука фиссамааъи вал арз кама роҳматука фиссамаа. Ижъал роҳматака фил арз. Иғфир лана ҳувбана ва хотояанаа. Анта Роббут тоййибин. Анзил роҳматан мин роҳматик ва шифаъан мин шифаъика аъла ҳазал мароз).
“Раббимиз осмондаги Аллоҳ. Номинг муқаддасдир. Раҳматинг осмонда бўлгани каби амринг осмон ва ерда. Раҳматингни ерга қил-(тушир). Бизнинг гуноҳ ва хатоларимизни мағфират қил. Сен яхшиларнинг Раббисисан. Ушбу касалга раҳматингдан бир раҳмат ва шифоингдан бир шифо тушир. Шунда Аллоҳнинг изни билан тузалади”. (Абу Довуд (3892)). Ана шу, паноҳ сўрайдиган дуолардир.
Учинчи тур: “Ҳалол дори-дармонлар” билан руқя қилишлик. Бу ўринда Аллоҳ сеҳрни кетказадиган ҳалол дорилар бор. Уни моҳир, тажриба ва соғлом ақида эгалари билади. У, Аллоҳни зикр қилиш, паноҳ сўраш, руқя қилиш ва Қуръон ўқиш билан Аллоҳнинг изни билан сеҳрни кетказишликда фойда беради. Ушбу ҳалол ишлар жамланса Аллоҳ у сабабли фойда беради. Бироқ Аллоҳ азза ва жалла ҳақида яхши гумон қилиш ҳамда шифо Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан эканига эътиқод қилиш шарти билан.
Хулоса шуки, Ибнул Қаййим (раҳимаҳуллоҳ) зикр қилганларидек сеҳрни ечишликнинг ҳаром бўлгани бўлиб, у жоҳилиятда қилиниб келинган сеҳрни ечишлик. Ва унга сеҳргарлар қўл уради.
Унинг ҳалол бўлгани ҳам бўлиб, у, сеҳрни шаръий йўл билан ечишлик. Бироқ унинг тепасида илми ва динига ишонч билдирилган киши бошқариб туриши шарт қилинади. Дунё истаклари кетидан қувадиганлар ёки одамларнинг ақидаларини бузадиган ҳамда уларни ёлғон-яшиғ билан қўрқувга соладиган кўзбўямачилар қўлга олмаслиги керак.
Биринчи жузъ тугади
Аллоҳ таолонинг изни билан иккинчи жузъ давом этади. Унинг аввали:
“Шумланишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”дир.
mutaallim   03-28-2014, 05:31 PM
#46
28-боб:
Шумланишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Огоҳ бўлсинларки, албатта уларнинг ризқу насибалари фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар”. (Аъроф: 131).
Ва ушбу қовли: “(Элчилар) айтдилар: «Бадгумонингиз ўзларингиз биландир (яъни бизлардан эмас, балки ўзларингизнинг куфрларингиздан бадгумон қилинглар)...”. (Ясин: 19).

Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавлларига келсак: “Шумланишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Яъни, шумланишлик ҳақида ворид бўлган ваъид ва унинг ширк экани баёни ҳақида.
Ушбу бобнинг олдингисига боғлиқлиги шуки, бу ўринда ширк турларидан бири ҳамда тавҳидга путур етказувчи ботил эътиқод баён қилинади.
Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу китобда тавҳиднинг ҳақиқати ва уни бузувчи нарсалар ёки уни нуқсонлаштирадиган ботил ақида, сўз ва амалларни ёдга олади. Шумланишлик шулар жумласидандир.
Маълум бир нарсалардан шумланишлик, инсонга улардан бирор ёмонлик етади деб эътиқод қилишликдир.
У (шумланишлик)нинг асли қушдан олинган. Чунки улар жоҳилиятда қуш ва уларнинг учиши сабаб шумланардилар. Агар уни ўзларининг наздидаги хос бир томонга учганини кўрсалар, ундан шумланардилар. Ҳамда азму қарор қилган сафар ёки никоҳ ёҳуд бошқа нарсаларидан қайтардилар. Сўнг бу умумий тус олди ва ҳар бир нарсадан шумланадиган бўлиб қолдилар. Натижада жой, одам, ҳайвон ва ҳар бир нарсадан шумланардилар.
Бироқ шумланишликнинг асли қушдан олинган. Чунки улар жоҳилиятда қушнинг ҳаракати, учиши, қанот қоқиши, учган томони ва бундан бошқа нарсаларида шумланардилар.
У, жоҳилий ақида. Балки у қадимги халқларда ҳам мавжуд. Мана Фиръавн қавми Мусо (алайҳиссалом) ва у киши билан бирга бўлганлардан шумландилар. Яъни, Мусо (алайҳиссалом) ва у киши билан бирга бўлган мусулмонлардан бадгумонда бўлдилар. Аллоҳ таоло деди: “Шундан кейин ҳам қачон уларга яхшилигимиз (осойишта ҳаёт, унумдорлик) келса: «Бунга ўзимиз ҳақдормиз», дейишди”. (Аъроф: 131). Ўз ҳатти-ҳаракатимиз билан Аллоҳдан шу нарсаларга ҳақли бўлдик. Биз бунга лойиқмиз, (дедилар). Ва у, Аллоҳ таоло томонидан фазлу марҳамат эканини тан олмадилар. Балки буни ўзларининг (шунга) мустаҳиқ ва улар аҳли хайр эканликлари сабабли ушбу нарсаларга эришганликларига нисбат бердилар. Қаҳатчилик йилларида уларга етган яхшиликлар ҳақида: бу, бизнинг амал, сифат ва ҳатти-ҳаракатларимиз сабабли, дедилар. Аллоҳнинг уларга берган нематини инкор қилдилар. “Агар уларга бирон ёмонлик етиб қолса”. (Аъроф: 131). Бу ўринда “Ёмонлик”дан мурод: ҳосилсизлик, ёмғир ёғмаслиги, қудуқлар қуриб қолиши ва ҳосилга талофат етиши. Улар буни Мусо алайҳиссалом ва у киши билан бирга бўлган мўминларга нисбат бериб: бу бизга етган нарса улар сабаблидир, дердилар. Ва одамларнинг энг яхшисидан шумланардилар, Аллоҳ сақласин.
Аслида эса Мусо (алайҳиссалом) ва у киши билан бирга бўлган мўминлар яхшилик ва барака сабабидир. Чунки Пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалам ерни тоат билан ислоҳ қиладилар. Натижада Аллоҳ таоло айтганидек хайр нозил бўлади: “Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) ахли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гунохлари сабабли ушладик”. (Аъроф: 96).
Мўминлар яхшилик сабабчиларидир, жоҳилият аҳли ўйлагани каби ёмонлик сабабчилари эмас. Балки ёмонлик сабабчилари осий, мушрик ва кофирлардир. Ер аҳлига етаётган офат ва мусибатлар сабабчиси итоатсиз кимсалардир. Унга етаётган яхшиликлар Аллоҳнинг фазли билан бўлиб, унинг сабабчилари тоат, салоҳият ва тақво аҳлидир. Шунинг учун ер юзи замон охирида солиҳ кишилардан холий қолганда қиёмат қоим бўлади ва дунё хароба бўлади. “Ер юзида Аллоҳ, Аллоҳ дейдиган киши бор экан қиёмат қоим бўлмайди”. (Муслим (148), Термизий (2207) ва Аҳмад (3/107)). “Қиёмат фақат энг ёмон халқлар устига қоим бўлади”. (Муслим (1924)). Ер юзи солиҳлардан холий бўлганда қиёмат қоим бўлади. Модомики солиҳ кишилар мавжуд экан, батаҳқиқ, Фиръавн хонадони Расуллар алайҳимуссалоту вассалам борасида шумланишлик эътиқодига акс равишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ер аҳлига улар бор экани сабабли хайр ва баракалар туширади.
Шунингдек, Самуд (қавми) Солиҳ алайҳиссаломдан уларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг йўлига даъват қилганларида шумландилар. “Улар дедилар: «Бизлар (бошимизга тушган очарчилик-қаҳатчилик) сенинг ва сен билан бирга бўлган (мўминларнинг) шумқадамлигидан деб билдик»”. (Намл: 47).
Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ясин сурасида зикр қилган қишлоқ аҳли Расуллар келганда (шумландилар). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), сиз уларга (Антокия) қишлоғининг аҳлини — у жойга элчилар келган пайтини мисол келтиринг! Ўшанда Биз уларга икки (элчини) юборганимизда, у иккисини ёлғончи қилишгач, учинчи (элчи) билан қувватлантирдик. Бас (уччала элчи Антокия аҳлига): “Дарҳақиқат биз сизларга (юборилган) элчилармиз”, деган эдилар. Улар: «Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз. Рахмон (яъни Аллоҳ) бирон нарса – ваҳий нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасизлар», дедилар. (Элчилар) айтдилар: “Парвардигоримиз билурки, бизлар шак-шубҳасиз сизларга (юборилган) элчилардирмиз. Ва бизларнинг зиммамизда (Аллоҳнинг ваҳийсини сизларга) очиқ-равшан етказиш бордир”. Улар дедилар: «Ҳақиқатан бизлар сизлар ҳақингизда бадгумондамиз”. (Ясин: 13-18). Яъни, сизлардан шумландик ва бизга бирор яхшилик олиб келмадингиз. “Қасамки, агар (бу сўзларингизни) тўхтатмасангизлар албатта сизларни тошбўрон килурмиз ва сизларга биз томондан бир аламли азоб етар»”. (Ясин: 18). Расулларга таҳдид қилиб: сизлардан фақат ёмонлик кўрдик, дедилар.
Расуллар уларга раддия бериб: “(Элчилар) айтдилар: «Бадгумонингиз ўзларингиз биландир (яъни бизлардан эмас, балки ўзларингизнинг куфрларингиздан бадгумон қилинглар).”. (Ясин: 19). Яъни, сизларга етган нарса-(офат)га сабаб ўзларингиздир. Чунки унинг сабаби сизлардан содир бўлаётган гуноҳ, маъсият ва куфр. Демак, ўзларингиз сабабчи. Бизлар эса яхшилик сабабчиларимиз. Биз Аллоҳнинг ҳузуридан сизларга келган Расуллармиз. Агар бизга итоат қилсангиз яхшиликка эришасизлар. Бу, уларга раддиядир. Бу ўринда ёмонлик ва бахтсизлик сабаби маъсият, Аллоҳга куфр ва ширк келтиришлик экани баён қилинди.
Шунингдек, мушриклар Расулларнинг сўнгиси ва энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шумландилар. Аллоҳ таоло айтганидек у кишидан шумландилар: “Агар уларга бирон яхшилик етса, «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдилар. Бордию бирон ёмонлик етиб қолса, «Бунга сен сабабсан», дейдилар.”. (Нисо: 78). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилардилар. “Агар уларга бирон яхшилик етса”. (Нисо: 78). Яъни, яхшилик, унумдорлик, ҳосилдорлик. “Бу Аллоҳнинг ҳузуридан", дейдилар. Ҳа, тўғри. У, Аллоҳнинг ҳузуридан. Уни туширган Аллоҳдир. “Бордию бирон ёмонлик етиб қолса”. (Нисо: 78). Қаҳатчилик, қурғоқчилик ва ризқу-рўз камайиши. “«Бунга сен сабабсан», дейдилар”. (Нисо: 78). Бунга сен ва издошларинг сабабчидир, эй Муҳаммад! “Айтинг: «Ҳамма нарса Аллоҳдандир»”. (Нисо: 78). Бари Аллоҳнинг қазои-қадари билан. Унумдорлик ва яхшилик, қурғоқчилик ва қаҳатчиликнинг бари Аллоҳнинг ҳузуридан, Унинг қазои-қадари биландир. Бироқ унумдорлик ва яхшилик сабаби тоатлар. Қурғоқчилик, қаҳатчилик ва ёмғир ёғмай қўйишига сабаб эса гуноҳ ва маъсиятлардир.
Сабаб одам боласи томонидан бўлади. Тақдир қилувчи эса Аллоҳ таолодир. У Яратувчи, йўқдан бор қилувчидир, субҳанаҳу ва таоло. Ҳар бир кишига амалига яраша ато қилади. Яхшилик қилувчига яхшилик қилади. Ёмонлик қилувчини эса хоҳлаганда азоблайди, субҳанаҳу ва таоло. Демак, ишнинг бари Аллоҳнинг Қўлида.
Хулоса шуки, шумланишлик жоҳилий одат бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни Фиръавн қавми, Самуд, Ясин асҳоблари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган жоҳилият аҳлидан иборат кофир халқлар ҳақида зикр қилди. У (жоҳилият аҳли) у кишига (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга) иймон келтирмадилар. Балки у кишидан шумландилар.
Бу жоҳилий одат одамларда қиёмат кунигача мудом мавжуд бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ. Ва Сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/47), Муслим (4/1743)). Муслим (ушбуни) зиёда қилди: “Юлдузлар (билан шумланишлик) йўқ. Ва ажина-(турли тусга кирадиган шайтонлардан шумланишлик) йўқдир”. (Муслим (4/1743)).
“Касаллик юқиши йўқ”. “Касаллик юқиши”дан мурод: касалликни шахсдан шахсга ёки ҳайвондан ҳайвонга ёҳуд макондан маконга кўчиши.
Касаллик (бир) ўриндан (бошқа бир) ўринга ўтади. Касалдан соғ одамга ўтади. Қўтир (ҳайвон)дан соғломига ўтади. Бу, мавжуд нарса.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни инкор қилмаяптилар. Балки, касаллик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тақдирисиз ўзи юқади дея жоҳилият аҳли эътиқод қилганларини инкор қиляптилар. Касаллик юқиши – соғлом касалга яқин келиши сабабли бир ўриндан бошқа ўринга кўчиши. Уни тақдир қилувчи эса Аллоҳ таолодир. Гоҳида соғлом касалга яқинлашади ва унга бирор нарса етмайди. Гоҳида эса яқин келади ва (касаллик) етади. Сабаб шуки, бу, Аллоҳга қайтади. У субҳанаҳу ва таоло хоҳласа ушбу касаллик юқади ва агар хоҳламаса юқмайди.
Касалга яқин келиш ёки вабо тарқалган жойга боришликнинг ўзи, бу сабабдир. Юқишликка келсак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. Гоҳида инсон вабо тарқалган ерга киради ва касалга чалинмайди. Гоҳида касал одам соғ киши ҳузурига тушади ва у касалга чалинмайди. Гоҳида касал соғлом одамнинг ёнида ухлайди ва касаллик юқмайди. Гоҳида эса юқади. Икки ҳолат ўртасини ажратишлик йўли нима? Ажратишлик йўли шуки, бу, Аллоҳ таолонинг хоҳишига қайтади.
Жоҳилият аҳлига келсак, улар бунинг фарқига бормасдилар. Балки уларнинг наздида касаллик ёки касалга яқин борган ҳар бир кишига касал юқади. Ва буни Аллоҳнинг қазои-қадарига нисбат бермасдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилмасдилар. Шумланиш, бадгумонлик ва касаллик юқиши борасида ҳаддиларидан ошардилар ва кулгили ишларни қилардилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Касаллик юқиши йўқ”, қавллари жоҳилият аҳли эътиқод қўйган нарсани назарда тутади. Касаллик Аллоҳнинг изни билан юқишига келсак, бу воқеъий иш. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам мохов одам билан ўралашиб юришдан, вабо тарқалган ерга боришдан қайтардилар. Ҳамда кимки вабо тарқалган ерда бўлса ундан чиқишлигидан ва кимки унинг ташқарисида бўлса унга киришликдан қайтардилар. Чунки булар, касаллик тарқалиши сабаби. Ундан тийилишлик эса сақловчи сабабларни адо этишлик. Унга кириб боришлик эса ўзини ҳалокатга ташлашлик. Аллоҳ бундан қайтарди. Иймони ва Аллоҳ таолога таваккули кучли бўлган киши бундан мустасно. У гоҳида вабо устига кириб боради, касаллар билан ўралашиб юради ва касалга чалинмайди. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилувчидир. Бироқ бу фақат кучли иймон эгаларида бўлади. Заиф иймон эгаларига келсак, улар касалга чалиниб сўнг ақидалари бузилмаслиги учун ушбу ўринлардан йироқ бўладилар.
Хатарли ўринларга кириб боришлик ўзини ҳалокатга ташлашдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”. (Бақара: 195). Бу ўринда ушбу ишларга киришишда тарозини оғир босадиган фойда бўлиши мустасно қилинади. Шунда у ишларга киришади. Аммо унда тарозини оғир босадиган фойда бўлмаса, бас, сақловчи сабабларни олишлик яхшилик қилиш бўлади. Агар бу ўринда тарозини оғир босадиган фойда бўлса, бас, киришишлик яхшироқ. Бу эса ҳолатларга қараб бўлади.
“Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ”. Ушбу инкорнинг маъноси қайтарувдир. Яъни, шумланманглар! Агар инсон ўзида бирор нарса топса, бас, кўнглида кечган нарса уни (ишини) давом эттириш ва азму-қароридан тўсмасин. Чунки иймони уни бошлаб боряпти. Бу, заиф иймонга хилоф равишдаки, шумланишлик унга ғолиб келади. Натижада ортга тисарилади. Бу эса ақидадаги путур ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккулнинг заиф экани сабабли бўлади.
Агар кўнглингизда шумланишлик ёки ёқтирмаслик сезсангиз, бас, Аллоҳга таваккул қилинг ва ишга киришинг!
Касаллик юқишига хилоф ўлароқ шумланишлик бирор асосга эга эмас. Балки у шайтондандир. У, шайтоннинг васваси сабабли инсонга шундай туюлади.
Шумланишлик бирор асосга эга эмас. Кимки кўнглида бирор шиғиллик топса, бас, Аллоҳга таваккул қилсин ва азму-қарор қилсин. Шумланишлик уни мақсадидан қайтармасин.
“Бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ”. Араблар, бойўғли бирорталарининг уйига қўнса, ундан шумланардилар. Мен ёки оиламдан бирор кишининг ўлими хабарини олиб келди, дерди. Ундан шумланардилар ва: бўйўғли фақат хароба устига қўнади, дердилар. Бу эса жоҳилият ақидасидандир.
Жоҳилият аҳлининг баъзилари мақтул ўлдирилса ва унинг қасоси олинмаса, батаҳқиқ, ундан бойўғли деб аталадиган бир қуш чиқиб: мени(нг ташналигимни) қондиринглар, мени(нг ташналигимни) қондиринглар, яъни, ўчимни олинглар, деб овоз чиқаради дея даъво қилардилар.
“Ва Сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ”. Бу борада илм аҳлининг икки қавли бор:
Биринчи қавл: Сафардан мурод Сафар ойи. Чунки улар жоҳилиятда ушбу ойдан шумланардилар. Бу ойда турмуш қурмасдилар, сафар ва тижорат қилмасдилар. У бахтсиз ой деб эътиқод қилардилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга бахтсиз ой деган нарса йўқ, балки Сафар Аллоҳнинг ойларидан бири, унда бахтсизлик ва ёмонлик йўқ дея раддия бердилар.
Бу ўринда уларнинг Сафар ойидан шумланишликлари ботилга чиқарилди.
Иккинчи қавл: Сафардан мурод: ошқозонда бўладиган касаллик. У, шу билан оғримаган одамга юқади, деб даъво қилардилар.
Бироқ хоҳ бу ёки у бўлсин, унинг бари рад этилган. Хоҳ ойдан ёки касалликдан шумлансинлар. Уларнинг барчаси бирор асосга эга эмас. На ойда ва на касалликда шумланишлик бор. Балки касалликлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. Касалликни туширадиган, уни кўтарадиган, касал қиладиган ва шифо берадиган ҳам У субҳанаҳу ва таолодир. Бу ишда на ойларнинг ва на бошқасининг дахли бор.
“Иккилари ривоят қилди”. Яъни, Бухорий ва Муслим.
Ҳадиснинг бобга боғлиқлиги зоҳир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ”-дедилар. Бу ўринда шумланишликдан қайтарув ёдга олинди.
“Муслим (ушбуни) зиёда қилди”. Яъни, ўз ривоятида. Мазкур тўрт ишга зиёда қилди ва олтита нарса бўлди. “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ. Ва Сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ. Юлдузлар (билан шумланишлик) йўқ. Ва ажина-(турли тусга кирадиган шайтонлардан шумланишлик) йўқдир”.
Юлдузлардан мурод, улар ёмғир ёғиши ва шамол эсиши юлдуз чиқиши сабабли деб эътиқод қилардилар. Ва буни юлдузларга нисбат берардилар. Бу эса жоҳилий эътиқод. Чунки ёмғир ёғиши, шамол эсиши ва бундан бошқа нарсалар Аллоҳнинг қазои-қадари биландир. Юлдузларга келсак, улар бирор нарса вужудга келтирмайди, ҳа (шундай). Юлдуз чиқиш вақти Аллоҳнинг изни билан ёмғир ва шамол эсиш вақтидир. Бу, вақт жиҳатидан. Яратиш ва йўқдан бор қилишлик жиҳатидан эмас. У йўқдан бор қилмайди, сабабчи ҳам бўлмайди ва яратмайди. Бироқ унинг чиқиши Аллоҳ хоҳласа ёмғир ёғиш вақти бўлади.
Гоҳида юлдуз чиқади ва ёмғир ёғмайди. Бу эса Аллоҳнинг хоҳиши ва қадарига қайтади. Гоҳида ёмғир ёғиш вақтлари бўлади ва ёмғир ёғмайди. Гоҳида эса шамол эсиш вақтлари бўлади ва шамол эсмайди. Чунки бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. Қанчадан-қанча шаҳарлар борки, қишин-ёзин ёмғир ёғиб келган-да (кейин) ёмғир тўхтаб, қурғоқчилик бўлади. Ҳозирда давомий ёмғир ёғиб келган юртларда қурғоқчилик деб эшитаётганингиз каби. Аллоҳ уни тўхтатиб, ушлаб қолишни хоҳласа уни тўхтатиб қўяди. Қуриб қақшаган, сувсиз юртларга ёмғир юборади ва ёмғир ёғиб, ўсимлик ва гуллар ўсади. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. Ёмғир ёғишида бирор киши, на юлдуз ва на юлдуздан бошқаси бирор тасарруфга эга эмас.
Мунажжимликнинг баёни ҳақида зиёда маълумот “Мунажжимлик ҳақида келган ҳужжатлар ҳақидаги боб”да келади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбия куни тунда ёғган ёмғирдан сўнг бомдод намозини ўқиганларида шундай дедилар: “Раббингиз нима деганини биласизларми?”. Улар: “Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ”, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди. Кимки: бизга Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга иймон келтирувчи ва юлдузга куфр келтирувчидир. Энди кимки: шундай-шундай юлдуз сабабли бизга ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга куфр келтирувчи ва юлдузга иймон келтирувчидир”, дедилар. (Бухорий (991), Муслим (71), Насоий (1525), Абу Довуд (3906), Аҳмад (4/117) ва Молик (451)).
Ёмғирни юлдузларга нисбат берадиган кимса Аллоҳга ширк келтирувчидир.
Юлдузлар ёмғир ёғиш вақти, деб айтадиган кишига келсак, бунда бирор ноўринлик йўқ. Чунки Аллоҳ нарсаларга ўз вақтларини белгилаб қўйди. Гоҳида ушбу вақтларда ҳосил бўлади ва гоҳида ҳосил бўлмайди.
Хулоса шуки, бу улкан ҳадис бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда кўплаб жоҳилий ақидаларни жам қилдилар ва уни ботилга чиқариб, рад этдилар. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид ақидасини қайдлаб ўтдилар.
“Ва ажина-(турли тусга кирадиган шайтонлардан шумланишлик) йўқдир”. У, шайтонлардан бири бўлиб, саҳроларда одамлар олдида турли шаклга кирадиган шайтон амалларидандир. Хоссатан инсон ўзини ёлғиз ҳис қилган вақт олдида турли нарсалар ҳар-ҳил тусга кириб, уни йўлдан адаштиради. Ё олдида кўчиб юраётган оловни кўради ёки овозлар эшитади ёҳуд бундан бошқа нарсалар. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар кўзингизга шарпа-(ажина) кўринса, бас, азонга шошилинглар”-дедилар. (Аҳмад (3/382)). Яъни, олдингизда шайтон хар-ҳил тусга кирса, бас, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар. Батаҳқиқ, Аллоҳни эслашлик шайтонни қувади. Агар Аллоҳни зикр қилсангиз ёки Қуръон тиловат қилсангиз, сиздан бу шайтоний амал кетади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни ҳам инкор қилдилар.
Улар жоҳилиятда ушбу ажина борасида у, уларга ёмонлик қилади деб эътиқод қилардилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни инкор қилдилар ва: у бирор асосга эга эмас, дедилар. У, шайтоний амал бўлиб, фақат Аллоҳнинг изни билан зарар беради. Ҳамда унинг етарли муолажасини ёдга олдилар, у Аллоҳни зикр қилишликдир.
Ушбу жоҳилий касалликларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам муолажа қилдилар.
Ушбу ҳадис ва асарлар шумланишлик ҳукми, улар билан некбинлик ўртасидаги фарқ ҳамда шумланишлик нима билан муолажа қилиниши баёни мавзусидадир.
Иккилари Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Менга некбинлик манзур келади”. Улар: “Некбинлик нима у?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Хуш-(ёқимли) сўздир”, дедилар". (Бухорий (4/46), Муслим (4/1745-1746)).
Абу Довуд саҳиҳ санад ила Уқба ибн Омирдан ривоят қилди. У айтдики: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида шумланишлик-(бадгумонлик) ёдга олинди. Шунда: “Энг яхшиси некбинликдир. Мусулмонни (қасд қилган ишидан ортга) қайтармайди. Агар сизлардан бирингиз ёмон кўрган нарсасини кўрса шундай деб айтсин: Аллоҳим, яхшиликларни фақатгина Сен ато этасан. Ёмонликларни фақатгина Сен даф этасан. Куч-қувватнинг бари фақатгина Сендадир”, дедилар". (“Аллоҳумма, ла яътий бил ҳасанаати илла анта. Ва ла ядфаъус саййиаати илла анта. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла бика”). (Абу Довуд (4/235), Насоий (294), Байҳақий (8/139)).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: Шумланишлик ширкдандир, шумланишлик ширкдандир. Бирортамиз... (шумланишликдан омонда эмасмиз). Бироқ Аллоҳ таоло уни таваккул билан кетказади”. Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий саҳиҳ санади ва охир(ги жумла)ни Ибн Масъуднинг сўзи деди. (Термизий (5/337), “Ат-Тарғиб” (4/64), Ибнул Қоййим “Мифтаҳ Дарус Саъадаҳ” (2/234), “Фатҳул Борий” (10/213)).
Аҳмад (Абдуллоҳ) ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди: “Кимники шумланишлик ўз ҳожатидан-(мақсадидан ортга) қайтарса, батаҳқиқ, ширк келтирибди”. Улар: “Ушбунинг каффороти нима”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бундай деб айтишларингиз: Аллоҳим, яхшиликни бари Сени Қўлингдадир. Шумланишликнинг бари Сени ҳузурингдандир. Ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир”, дедилар”. (“Аллоҳумма, ла хойро илла хойрук. Ва ла тойро илла тойрук. Ва ла илаҳа ғойрук”). (Аҳмад “Муснад” (2/220), Ибн Ваҳб “Жомиъ” (110), Табароний “Мажмаъ” (5/105)).
У киши (Аҳмад) Фазл ибн Аббосдан ривоят қилди: “Шумланишлик – сени (бирор иш қилишингга) ундаган ёки (бирор мақсадингдан ортга) қайтарган нарсадир”. (Аҳмад (1/213)).

У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Анас (розияллоҳу анҳу) ҳадисларидаги ушбу қавллари: “Касаллик юқиши йўқ”. Касаллик юқиши борасида юқорида сўз ўтди. Унинг маъноси: касалликни шахсдан шахсга, унга яқин бўлгани ёки унга теккани ва шунга ўхшаш ҳукм билан кўчишидир.
Шунинг учун жоҳилият аҳли касаллик юқишидан қўрқиб шармандали ишларга қўл уришарди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни инкор қилдилар ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилиш билан сақловчи сабабларни олишга буюрдилар.
“Касаллик юқиши йўқ”. Яъни, жоҳилият (аҳли) эътиқод қилгани (назарда тутиляпти). Балки касаллик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри ва хоҳиши билан юқади. Агар Аллоҳга таваккул қилсангиз, Унга иймон келтирсангиз, Аллоҳга ишончингиз кучли бўлса ва Аллоҳ буюрган сабабларни олсангиз, ана шу дамда жорий қилинган ишни қилган бўласиз.
Таваккулнинг маъноси, сабабларни тарк этишингиз эмас. Балки сақловчи сабабларни оласиз, вабо тарқалган шаҳарга кирмайсиз, у ерда эканингизда тарқалган бўлса ундан чиқмайсиз, касалга чалинганлардан йироқ бўлишга қодир бўла туриб улар билан ўралашиб юрмайсиз. Беморни муолажа қиладиган бирор киши бўлмаса ва касалга чалинган кишини муолажа қилиб, унинг юмушларини бажарадиган бирор киши бўлмаслигига ўхшаш бунга зарурат тушиши мустаснодир. Шунда Аллоҳга таваккул қилинг ва бемор муолажасига қўл уринг. Унинг хизматида бўлинг ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилинг. Сиз ажрга эришасиз. Аллоҳ жалла ва аъла ниятингизда иймон ва ихлосни билса, У субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи сизга етарлидир. Модомики унга ўралашишдан беҳожат экансиз, бас, унга яқин боришга ҳожат йўқ. Шунда сиз сабабларни олиш бобидан унга яқин йўламайсиз.
“Менга некбинлик манзур келади”. Некбинлик – яхшиликка умид уйғотишлик. Шумланишлик эса ёмон умид уйғотиш. Яхшиликни умид қилиш талаб этилган. Шумланишлик эса маън қилинган. Чунки шумланишлик Аллоҳ ҳақида бадгумон қилишлик. Некбинлик Аллоҳ жалла ва аъла ҳақида яхшу гумонда бўлиш.
Агар киши хуш сўзни эшитса кўнгли ёзилади ёки яхши кишини кўрса кўнгли ёзилиб, яхшиликка умид қилади. Ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида яхши гумонга боради. Бу, яхши иш. Шунинг учун некбинлик Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга манзур келарди. Агар чиройли исм ёки хуш сўз эшитсалар ёҳуд яхши бир макондан ўтсалар Аллоҳ жалла ва аъла ҳақида яхши гумон қилганлари сабабли кўнгиллари ёзиларди.
Ҳудайбия қиссасида Суҳайл (Суҳайл осон, енгил маъносини ифодалайди) ибн Амр Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан музока олиб бориш учун келаётганида уни кўрдилар ва: “Ишларингиз осонлаштирилди”-дедилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам умид қилганларидек бўлди. Унинг келиши яхшилик сабаби бўлди.
“Агар сизлардан бирингиз ёмон кўрган нарсасини кўрса шундай деб айтсин…”. Ҳадисда шумланишлик нима билан муолажа қилиниши ёдга олинди ва у, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилган ушбу (матндаги) дуодир.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисида шундай дедилар: “Шумланишлик ширкдандир, шумланишлик ширкдандир”. Буни, таъкидлашлик учун икки ёки уч мартта такрорладилар. Унинг ширк экани маъносини юқорида баён қилдик.
“Бирортамиз... (шумланишликдан омонда эмасмиз). Бироқ Аллоҳ таоло уни таваккул билан кетказади”. Бу, ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг сўзларидан. Қалбимизга бироз шумланишлик ўралайди, дедилар. Агар инсон кариҳ кўрадиган бирор нарсани кўрса кўнгли шиғил бўлади. Чунки у буни қайтаришга қодир эмас. Инсон бунинг учун азобланмайди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Аллоҳ умматимдан, модомики сўз очмаса ёки қўл урмас экан хато, унутиш ва кўнглидан ўтган нарсани кечди”. (Бухорий (4968), Муслим (127), Термизий (1183), Насоий (3433), Абу Довуд (2209), Ибн Можжа (2040) ва Аҳмад (2/393)).
Инсон кўнглидан ўтган нарса, кариҳ кўрган нарсани кўрганда ёки бирор нарсадан қўрқса сўнг (ундан) таъсирланмай, Аллоҳ жорий қилганига хилоф келадиган қадам босмаса, у бунинг учун азобга тортилмайди.
Бироқ Аллоҳ уни таваккул қилиш билан кетказади. Ана шу муолажадир. Мўмин Аллоҳга таваккул қилади ва унга кўнглида кечган нарса зиён етказмайди. Агар Аллоҳга таваккул қилса, (у) Аллоҳнинг изни билан кетади.
Бу ҳам шумланишликни муолажа қиладиган нарсага бир ишора. У ҳам бўлса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилишликдир. Сўнг (ишда) давом этиш ва иккиланмаслик. Агар кўнглида кечган шумланишликдан таъсирланса ва чиқмай ўтириб олса ёки шумланган маконидан қочса, бас, бу қораланган шумланишликдир. Чунки бу унга ўз таъсирини ўтказди. Натижада (қилмоқчи бўлмаган ишида) давом этди ёки (қилмоқчи бўлган ишидан) ортга тисарилди.
“Кимники шумланишлик ўз ҳожатидан-(мақсадидан ортга) қайтарса, батаҳқиқ, ширк келтирибди”. Ҳадисда инсонни ўз ҳожатидан қайтарадиган ва тўсадиган шумланишлик ширк экани уқтириляпти.
“Шумланишлик – сени (бирор иш қилишингга) ундаган ёки (бирор мақсадингдан ортга) қайтарган нарсадир”.Сени ундаган”, яъни, сени бирор макон ёки шахс ёҳуд кўрган бирор нарсангдан нафрат уйғотган нарса. Ва шумланишликдан таъсирланганинг учун унда қочасан. Бас, у ширкдир.
“Ёки (бирор мақсадингдан ортга) қайтарган нарсадир”. Яъни, ҳожатингдан қайтарган. Сафар қилишни истайсан ва тулки ёки қарға ёҳуд ёқтирмайдиган кишингни кўрасанда: бу бехосият ёки ёмон сафар, дейсан. Ундан қайтасан. Ана шу шумланишлик. Ва у ширкдир. Сенда ушбу нарса рўй берганда ва уни кўнглингда ёқтирмаганингда Аллоҳ таолога таваккул қилган ҳолда ундан воз кечишинг ва юмушингда давом этишинг вожиб бўлади.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шумланишликни муолажа қиладиган нарсани баён қилдилар. У уч ишдир:
Биринчи иш: У асос бўлиб: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилишликдир. Яхшиликни ато этадиган ва ёмонликни даф қиладиган фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Яхшиликни ато қиладиган, ёмонликни даф қиладиган, зарар ва фойда берадиган ва борлиқни тасарруф қиладиган Унинг Ўзидир. Агар Аллоҳга таваккул қилса, батаҳқиқ, шумланишлик унга зарар бермайди.
Иккинчи иш: Ўзи хоҳлаган юмушида давом этиши ва ундан шумланишлик сабаб ортга қайтмаслиги.
Учинчи иш: Дуо. Аллоҳга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўллаган дуо билан дуо қилади. “Аллоҳим, яхшиликларни фақатгина Сен ато этасан. Ёмонликларни фақатгина Сен даф этасан. Куч-қувватнинг бари фақатгина Сендадир”. (“Аллоҳумма, ла яътий бил ҳасанаати илла анта. Ва ла ядфаъус саййиаати илла анта. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла бика”). Бу улкан дуо бўлиб, унда Аллоҳга таваккул қилишлик, яхшиликни ато этадиган ва ёмонликни даф қиладиган Аллоҳ таолодир, шумланишлик эмас дея эътироф этиш. Куч ва қувват фақат Аллоҳ билан экани, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга бирор киши (бир) ҳолатни (бошқа) ҳолатга ўзгартирмаслиги, бирор киши бирон нарсага фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг кучи билан кучи етиши зикр қилинди.
Иккинчи дуо: “Аллоҳим, яхшиликни бари Сени Қўлингдадир. Шумланишликнинг бари Сени ҳузурингдандир. Ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир”. (“Аллоҳумма, ла хойро илла хойрук. Ва ла тойро илла тойрук. Ва ла илаҳа ғойрук”).
“Аллоҳим, яхшиликни бари Сени Қўлингдадир”. Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга бирор киши яхшиликни олиб келмайди.
“Шумланишликнинг бари Сени ҳузурингдандир”. Аллоҳнинг изни, қудрати ва хоҳиши ва гуноҳинг сабаблигина бирор нарса-(офат) етади.
“Ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир”. Сендан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Бу, тавҳидни эътироф этиш ва ширкни рад этмоқликдир.
Хулоса шуки, шумланишлик ушбу уч иш билан муолажа қилинади:
Биринчи: Аллоҳга таваккул қилишлик.
Иккинчи: (Юмушни бажаришда) давом этиш ва ундан таъсирланмаслик. У сизнинг тасарруфотларингизда зоҳир бўлмасин. У гўёки мавжуд эмасдек.
Учинчи: Ҳадисларда ворид бўлган ушбу дуолар билан дуо қилишингиз. Агар Аллоҳга ушбу дуолар билан дуо қилсангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ сизга шумланишликдан офият беради. Сизга Ўзининг кўмаги, нусрати ва тавфиқи ила мадад беради.
Аллоҳ таоло билувчироқдир.
mutaallim   04-11-2014, 09:58 AM
#47
29-боб:
Мунажжимлик борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб

Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) “Саҳиҳ”да шундай деди: “Қатода айтдики: “Аллоҳ таоло ушбу юлдузларни уч нарса учун яратди: самога зийнат бўлсин учун, шайтонларга отиш учун ва улар воситасида йўл топиладиган аломатлар бўлсин учун. Бас, кимда-ким ушбу (юлдуз)лар борасида ана шундан ўзга нарса (дея) изоҳласа хато қилибди, ўз улушини чиппакка чиқарибди ва илми етмайдиган нарсани (гарданига) юклабди”. Сўзи тугади. (Бухорий (2/420)).

Шайх раҳимаҳуллоҳ: “Мунажжимлик борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб”-дедилар. Яъни, бунинг ҳаром ва қайтарилган экани ҳақида ворид бўлган далиллар.
Мунажжимликдан мурод, юлдузлар ҳодиса ва борлиқда юз бераётган нарсаларга таъсир ўтказади деб эътиқод қилишликдир. Гоҳида мунажжимликдан бошқа маънолар ирода қилиниб, унинг тафсилоти қуйида келади.
Бу, қадимий эътиқод бўлиб, Халил Иброҳим алайҳиссалоту вассалам юборилган Намруд қавмида мавжуд эди. Улар юлдузларга ибодат қиладиган, улар учун ҳайкал ва ибодатгоҳлар қурадиган ҳамда улар (юлдузлар) олам ишини бошқаради деб эътиқод қиладиган Соибалардир. Ушбу ёмонлик оламда ҳануз мавжуд.
“Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) “Саҳиҳ”да шундай деди”. Ушбу ҳадис Бухорий раҳимаҳуллоҳ томонларидан “Таълиқ” (изоҳ, шарҳ) деб эътибор қилинади. Таълиқ – асарни иснодсиз зикр қилишлик. Агар: “Фалончи шундай деди”-деб иснодсиз айтса, буни “Таълиқ” деб атайдилар. У эса Бухорийда икки турли:
Биринчи тур: Жазм сийғаси билан таълиқ қилиш. Ушбу асарга ўхшаш: Қатода шундай деди, (Фалончи шундай деди).
Иккинчи тур: Жазм сийғасисиз таълиқ қилиш: Бундай деб айтиш каби: “Фалончидан шундай ривоят қилинади”. Бу эса жазм сийғасисиз таълиқ қилиш деб аталади. Ва у биринчи даражадан қуйироқдир.
Дарҳақиқат, ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ келиб, Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) ўз “Саҳиҳ”ида таълиқ қилган ушбу изоҳларнинг санадларини зикр қилди. Ва уни уч катта мужалладдан ташкил топган “Тағлиқ ат-Таълиқ” деб номлаган китобда чуқур тадқиқ қилди. Алҳамдулиллоҳким ушбу китоб босмадан чиқди.
“Қатода айтдики”. Қатода, у киши ибн Диъама ас-Садусий. Тафсир, ҳадис ва бошқа (илмлар)да буюк имом.
Аллоҳ ушбу юлдузларни уч ҳикмат учун яратди:
Биринчи фойда-(ҳикмат): Осмонга зийнат бўлсин учун. Аллоҳ таоло айтганидек: “Дарҳақиқат Биз энг яқин осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик”. (Мулк: 5). Чунки улар нур сочадиган чироқлардир. Аллоҳ таоло деди: “Дарҳақиқат Биз энг яқин осмонни юлдузлар билан зийнатладик”. (Соффат: 6).
Иккинчи фойда-(ҳикмат): Шайтонга отиш учун. Бунинг сабаби шуки, шайтонлар осмондаги фаришталарга ўғринча қулоқ тутишга ҳаракат қиладилар ва ўғринча эшитганларини одам болаларидан бўлган фолбинларга етказадилар. Бироқ Аллоҳ жалла ва аъла осмонни ушбу учар юлдузлар билан ҳифз-у ҳимоя қилганки, ушбу юлдузлардан бири учиб, ана шу итоатсиз (жин)ни куйдириб юборади ва натижада уни ҳалок қилади. Хоссатан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Пайғамбар қилиб юборилганларида осмон учар юлдузлар билан қўриқланди. Аллоҳ таоло жинлар ҳақида шундай деганидек: “Албатта бизлар (илгари осмондан айрим) жойларга (фаришталарнинг сўзларини ўғринча) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди ҳозир (яъни Мухаммад алайҳис-салом пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин) эса ким (яъни, қайси жин ўғринча) эшитар бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни кўрар. Албатта бизлар ердаги кишиларга (Аллоҳ томонидан) ёмонлик ирода қилинганми ёки Парвардигорлари уларга тўғрилик яхшиликни ирода қилганми, билмасмиз»”. (Жин: 10). Ушбу қўриқлов ва бу учар юлдузлардан ажабланишди. Бу, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Пайғамбар қилиб юборилишларини эълон қилишлик эди. Бироқ бундан маълум бир нарса-(қисми) қолган. Лекин у оз.
Учинчи фойда-(ҳикмат): Улар воситасида йўл топиш учун аломатлардир. Аллоҳ таоло деди: “У зот Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тоғларни барпо қилди, (ўзларингиз учун ичимлик бўлиши ҳамда экин-тикинларингизни суғоришингиз учун) дарёларни (оқизиб қўйди) ва (кўзлаган манзилларингизга боришда) адашмасликларингиз учун йўлларни пайдо қилди. Ва (у йўлларга) белгилар (қилиб қўйди. Кечаларда эса кишилар) юлдузлар билан йўл топурлар”. (Наҳл: 15-16). Аллоҳ сафардагилар учун улар ер ва осмонда далил сифатида фойдаланадиган аломатлар қилди. Ердаги аломатлар: Аллоҳ ерда пайдо қилган йўл, дара, кўча, тоғ ва очиқ ойдин белгилар. Осмондагисига келсак: Юлдузлар, қуёш ва ой. Одамлар йўлда кета туриб (улардан) далил сифатида фойдаланадилар. Айниқса на тоғ ва на аломатлар бўлмаган денгизларда. Шунингдек, тунда ҳам. Юлдузларга қараб юрадилар. Юлдузларга боқиб, улар воситасида томонларни билиб оладилар. Улар воситасида ўзлари истаган томонга юрадилар. Шунингдек, ушбу юлдуз, қуёш ва ойдан намозда қибла учун далил сифатида фойдаланадилар. Чунки ушбу юлдузларга қарасалар томонларни биладилар ва қибла томонга йўл топадилар.
Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу юлдузларни яратишдаги ҳикмати. Уларни ана шу ҳикматлар учун яратди.
Аммо кимда-ким Аллоҳ Китобида зикр қилган ушбу уч ишга зиёдалик киритишни хоҳласа, Қатода (раҳимаҳуллоҳ) айтганидек: “Бас, кимда-ким ушбу (юлдуз)лар борасида ана шундан ўзга нарса (дея) изоҳласа хато қилибди”. Чунки Аллоҳ уларни у учун яратмади. У уларни у учун яратилмаган бир нарсага йўйишни хоҳлади. Улар борасида, у ердаги ҳодисаларга ёки шамол эсишига ёҳуд ёмғир ёғишига ёкида бирор кишининг ўлимига ё бирор кишининг туғилишига ё ишда тавфиқ қилиниш ё ишда муваффаққиятсизликка учрашликка далолат қилади деб эътиқод қилиш каби. Бунинг бари беҳуда гапларни гапириш, тахмин ҳамда Аллоҳ бирор ҳужжат туширмаган ғайб илмини даъво қилишликдир.
Юлдузлар бунга далолат қилмайди. Чунки улар бу учун яратилмаган. Балки у ғайбни билувчи субҳанаҳу ва таолога қайтади.
“Ушбу (юлдуз)лар борасида … (дея) изоҳласа”. Яъни, улар борасида Аллоҳнинг Китоби далолат қилган ушбу уч ишдан ўзгасини эътиқод қилса, дарҳақиқат, хатога йўл қўйибди.
“Ўз улушини чиппакка чиқарибди”. Яъни, диндаги. Бу эса у куфр келтирганини тақозо этади.
Илми йўқ нарсани зиммасига юклади. Чунки бу фараз, тахмин ва гумон бўлиб, ҳақдан бирор нарсани алсо беҳожат қилолмайди.
Қатода ой ҳолатларини таълим олишликни кариҳ кўрарди.
Ибн Уяйна ушбуга рухсат бермади. Ҳарб у иккисидан ушбуни зикр қилди. Аҳмад ва Исҳоқ (ой) ҳолатларини таълим олишликка рухсат берди.

“Қатода ой ҳолатларини таълим олишликни кариҳ кўрарди. Ибн Уяйна ушбуга рухсат бермади”. Яъни, Суфён ибн Уяйна. Буюк имом, машҳур муҳаддис.
Ой ҳолатларидан мурод, унинг ой (давоми)да ботадиган ўринлари. У йигирма саккизта ўрин. Ўн тўрт ўрин яманий ва ўн тўрт ўрин шомий. Ҳар кеча бир ўринга ботади. Ушбу ўринларнинг аломати, ой бир ой давомида кесиб ўтадиган маъруф юлдузлардан биридир. Қуёш эса уларни бир йил давомида кесиб ўтади.
Ҳар бир ботиш ўрни ўн уч кун. Улардан бири эса ўн тўрт кун ва у “Қалб”дир. Ҳисобни билиш учун ушбу (ой) ботиш ўринларини таълим олишлик жоиз бўладими?
(Бу борада) икки қавл бор:
Биринчи қавл: Маън қилинган. Ва у Қатода ҳамда Суфён ибн Уяйналарнинг сўзи. Чунки бу –гарчи бу борада бирор нарса-(гуноҳ) бўлмасада- бироқ у бу борада ножоиз нарса эътиқодга кириб қолишига воситадир. Важ-(баҳона)ларни тўсиш бобидан ойнинг ботиш ўринлари таълим олинмайди. Чунки у, улар борлиқда ўз тасъирига эга, улар…, улар… дея эътиқод қилишга аста-секин кўтарилиши мумкин. У, юқоридаги уч фойдага зиёда бўлди.
Иккинчи қавл: Ойнинг ботиш ўринларини таълим олишдан монелик йўқ. Бу “Илм ат-Тайсир” деб аталади. У имом Аҳмад ва Исҳоқ ибн Роҳуя мазҳаби ҳамда кўплаб илм эгаларининг қавли.
Ва бу фойда ҳамда қайтариқ йўқ экани боис тўғри (қавл)дир, иншаАллоҳ.
Маън қилинганига келсак, у “Илм ат-Таъсир”дир. У: ушбу юлдузлар борлиққа ўз таъсирини ўтказади деб эътиқод қилишликдир. Ана шу маън қилинганидир. У борлиқда ўз таъсирига эга деб эътиқод қилишликсиз фойда учун унинг ҳисобини билишликка келсак, бунда бирор зарар йўқ. Уламолар ҳануз уни ўрганяптилар ва улкан фойдалари боис уни одамларга ўргатяптилар.
“Илм ат-Таъсир” уч қисмга бўлинади. Уларнинг бари ҳаром. Бироқ баъзиси баъзисидан гуноҳи оғирроқ.
Биринчи қисм: Борлиқдаги ҳодисаларни юзага келтираётган ана шу юлдузлар, ҳодисалар манбаи юлдузлар ҳаракати ва уларнинг ташкил топишидир деб эътиқод қилишлик.
Бу, Соибаларнинг эътиқоди бўлиб, у Холиқ субҳанаҳу ва таолони инкор қилишлик ҳамда ушбу ҳодисаларни юзага келтираётган ана шу юлдузлар, уларнинг ташкил топиши ва ҳолатлари натижаси ўлароқ ушбу борлиқда хоҳ яхшилик ёки ёмонлик, сиҳҳат-саломатлик ва касаллик, унумдорлик ва ҳосилсизлик ва бундан бошқалар юз бермоқда деб эътиқод қилишликдир. Бу, Соибаларнинг ақидаси ва бу, мусулмонларнинг ижмоси билан очиқ куфрдир.
Иккинчи қисм: Ушбу ҳодисаларни юзага келтираётган улар (юлдузлар) деб эътиқод қилмаслик. Бироқ улар таъсир ўтказишга сабаб. Аммо ушбу нарсани вужудга келтирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло. Бироқ булар сабаблардир деб эътиқод қўйиш. Демак, сабаблар бобида ишларни уларга (юлдузларга) нисбат беради.
Бу ҳам ботил бўлиб, ножоиз ва у кичик ширкдир. Чунки Аллоҳ уларни сабаб қилмади. Ёмғир ёғиши ёки шамол эсиши ёҳуд бундан бошқасидан иборат ушбу борлиқда жорий бўлаётган нарсаларга уларнинг асло алоқаси йўқ. Балки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бошқаруви, амри ва У субҳанаҳу ва таолонинг изнига қайтади. Юлдузларнинг бунга алоқаси йўқ. Бироқ Аллоҳ уларни юқорида баён қилинган уч иш учун яратди.
Учинчи қисм: Улардан келажакдаги ҳодисаларга далил сифатида фойдаланиш. Бу эса ғайб илмини даъво қилиш, фолбинлик ва сеҳр жумласидандир. Ва у мусулмонларнинг ижмоси билан куфр.
Ушбу уч ишнинг бари, ушбу нарсаларни яратадиган улардир деб эътиқод қилиш, улар борлиқда юз бераётган ҳодисалар сабабчисидир деб эътиқод қилиш, уларнинг ўзи келажакда шундай-шундай ҳосил бўлишига, арзончилик ёки қимматчиликка далолат қилади, кимки фалон юлдузда турмуш қурса, батаҳқиқ, у тавфиққа эришади, кимки фалон юлдуз ёки фалон буржда турмуш қурса, батаҳқиқ, у муваффаққиятсизликка учрайди ҳамда омади келган ва бахти юришмаган деб аталадиган нарсаларга эътиқод қилишлик.
Буларнинг бари ботил. Бу, исломни лозим тутмаган томонларда чоп этиладиган айрим ойномаларда нашр қилинади. У ерда юлдузларга хос боблар, фалон буржда кимки турмуш қурса ёки савдо-сотиқ қилса фойдага эришишидан иборат шундай-шундай нарса ҳосил бўлади. Фалон юлдуз эса бахтсизлик. Унда бирор нарса (қилиш) ярамайди дея нашр қилинади. Бу эса жоҳилият эътиқодидандир.
Намоз вақтлари, экин экиш ва дарахт ўтказиш вақти ва бундан бошқа фойдалардан иборат нарсаларни билиш учун ой ботиш ўринларидан истифода қилинадиган ҳисоб илмини билишга келсак, бас, бу юлдузлардан ҳаромга далил сифатида фойдаланиш жумласидан эмас. Балки у ҳисоб илмидандир. Аллоҳ қуёш ва ойни ҳисоб учун яратди.
Деворларга осиб қўйиладиган ва одамлар намоз вақтларини билиш учун қўлма-қўл қилишаётган баённомалар ана шу турдан, рухсат берилган илм жумласидандир. Бунга рухсат берганлар: имом Аҳмад, Исҳоқ ва бошқалар. Хоҳ шамсий ёки қамарий ҳисоб бўлсин, бари ушбу турдан. Бунда бирор зарар йўқ. Чунки унда одамларга фойдалар бор ва унда бу борада бузуқ ақида мавжуд эмас.
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч тоифа жаннатга кирмайди: маст қилувчи ичимликка муккасидан кетувчи, қариндошчилик алоқаларини узувчи ва сеҳрни тасдиқловчи”. (Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилди. (Аҳмад (4/339), Ибн Ҳиббон (1380-1381), Абу Яъло, Табароний “Ал-Мажмаъ” (5/74)).
“Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят”. У киши улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарий. Ямандаги “Ашъарий”лар деб айтиладиган жамоа-(қавм)га нисбат бериладилар.
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу) саҳобаларнинг афзаллари, улуғлари ва ҳурматлиларидандир. Дарҳақиқат, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва тўғри йўлдаги халифалар вақтида улкан ишларни бошқарганлар. У киши исломда катта ўринга эга, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ва рози қилсин! У киши Қуръонни хуш овоз билан ўқирдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини тинглардилар ва у кишига олқиш айтганлар.
“Уч тоифа жаннатга кирмайди”. Бу, ваъид бўлиб, зоҳирига йўйилиб, таъвил ва тафсир қилинмайди. Чунки уни изоҳлаш ва таъвил қилиш, унинг аҳамиятини камайтиради. Ҳайфсанд бериш ва ваъид боис ўзининг зоҳирига ташлаб қўйилади. Гарчи ушбу жиноят эгалари исломдан чиқиб кетмасаларда, бироқ бу, уларга қаттиқ ваъид бобидандир.
Улар: “Маст қилувчи ичимликка муккасидан кетувчи”. Муккасидан кетувчидан мурод, маст қилувчи ичимликни давомий ичиб, ундан Аллоҳга тавба қилмайдиган кимса.
Маст қилувчи ичимликни ичиш гуноҳи кабиралардан. Кимда-ким уни ҳалол санаса, дарҳақиқат, кофир бўлади. Кимки уни ҳаром эканини эътиқод қилса ва нафсоний шаҳвати бобидан ичса, дарҳақиқат, гуноҳи кабирага қўл урибди. Иймони ноқислиги сабаб фосиқ деб эътибор қилинади. Агар ўзи бўйнига олиши ёки икки гувоҳнинг гувоҳлик бериши билан ичгани собит бўлса унга саксон дарра ҳад-(жазо) қоим қилинади. Чунки маст қилувчи ичимлик ичишнинг жазоси ақлни ҳимоя қилиш учунки, у инсондаги энг шарафли нарсадир. Унинг воситасида зарарли нима-ю фойдали нима, пок нима-ю нопок нима эканини ажратади, дин ишларини англаб етади ва у сабабли озордан тийилади. Агар ақл йўқолса ҳайвондан қуйига тушиб кетади. Натижада азият етказади ҳамда ахлоқи, ўзининг ва ўзганинг фойдалари зое бўлади. Шунинг учун Аллоҳ маст қилувчи ичимлик ичишдан қайтарди. Дунёда унга ҳад-(жазо), охиратда эса ваъид таъйин қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у жаннатга кирмайди дея хабар бердилар. Бу, қаттиқ ваъиддир.
Иккинчиси: Қариндошчилик алоқаларини узувчи. Қариндошчилик: ота ёки она томонидан бўлган яқинлар.
Қариндошчилик алоқаларини боғлаш исломда ота-онага яхшилик қилишдан кейинги вожибот. Улар: Фарзандлар, уларнинг фарзандлари, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки, амма ва уларнинг фарзандлари, тоға, хола ва уларнинг фарзандлари ҳамда ота ва боболар.
Ришталарни боғлашлик вожиб бўладиганларнинг биринчиси: ота-она ва у иккиларига яхшилик қилиш. Сўнг фарзандлар, сўнг ака-ука ва уларнинг фарзандлари. Сўнг амаки, амма ва уларнинг фарзандлари. Сўнг тоға, хола ва уларнинг фарзандлари. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ,… ларингизга яхшилик қилингиз”. (Нисо: 36). “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди”. (Исро: 23). Аллоҳ таолонинг ушбу қавлигача: “(Эй Муҳаммад), қавми-қариндошга, мискин ва йўловчига (хайру эҳсон қилиш билан) ҳақларини ато этинг!”. (Исро: 26).
Қариндошларнинг вожиб бўлган ҳаққи бор. Кимки ушбу ҳақни узса, батаҳқиқ, у қариндошчилик ришталарини узувчи бўлади. Қариндошчилик алоқаларини узувчи эса гуноҳи кабиралардан бирига қўл урувчи ва Қуръонда лаънатлангандир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар! Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир”. (Муҳаммад: 22-23).
Аллоҳ жалла ва аъла ҳадиси қудсийда қариндошчилик риштасига шундай дейди: “Ким сени боғласа, Мен унга боғланаман. Ким сени узса, Мен ундан узиламан”. (Бухорий (5642), Муслим (2554) ва Аҳмад (2/330)). Ушбу ҳадисда у кимса жаннатга кирмаслиги айтиляпти. Бу эса қаттиқ ваъиддир.
Учинчиси: Сеҳрни тасдиқловчи. Бу, ушбу ҳадисдан шоҳид ўрнидир.
Агар: Ҳадис сеҳрни тасдиқловчи кимса ҳақида. Боб эса мунажжимлик боби. Бунинг нима боғлиқлиги бор?-десангиз.
Айтамизки: Боғлиқлиги шуки, мунажжимлик сеҳрнинг бир туридир. Ҳадисда ворид бўлганига биноан: “Кимда-ким юлдузга оид илмдан бирор турни таълим олса, дарҳақиқат, сеҳрнинг бир турини таълим олибди. (Ҳар сафар юлдузга оид илми) зиёдалашса, (сеҳрнинг тури ҳам) зиёдалашиб боради”. Демак, мунажжимлик сеҳрнинг бир туридир. Шунинг учун мусанниф (раҳимаҳуллоҳ) уни ушбу бобда келтирдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни тасдиқловчи кимса –юлдузларни тасдиқловчи кимса ҳам шу жумладандир- жаннатга кирмайди деб хабар бердилар. Бу, қаттиқ ваъиддир. Гоҳида кофир бўлгани сабабли жаннатга кирмайди. Гоҳида эса маъсияти сабабли унга кирмайди.
Бу, зоҳирига йўйиладиган ва изоҳланмайдиган ваъид ҳадисларидандир.
Ундаги шоҳид у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қавлларидир: сеҳрни тасдиқловчи кимсаки, мунажжимлик ҳам шу жумладандир.
Қандай бўлганда ҳам мусулмонга ушбу муаммодан ҳазир бўлишлиги вожиб. У, одамлар орасида ҳануз ёмонлиги мавжуд бўлган мунажжимлик масаласидир.
mutaallim   05-07-2014, 09:54 AM
#48
30-боб:
Юлдузлардан ёмғир сўрашлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 82).

Шайх раҳимаҳуллоҳ: Юлдузлардан ёмғиз сўрашлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб, дедилар. Яъни, юлдузлардан сувга қонишликни талаб қилиш. Унинг ҳукми ва далили нима?
Ушбу боб олдинги боб турларидан бири деб эътибор қилинади. У, мунажжимлик ҳақида келган ҳужжатлар ҳақидаги боб эди. Биринчи боб юлдузлар борасида, сув сўраш ва бошқасидан иборат эътиқод қилинадиган куфр, залолат ва ботилнинг барчаси ҳақида умумийдир. Ушбу боб эса бир масалага хос. У ҳам бўлса юлдузлардан ёмғир сўрашлик.
“Келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Яъни, Китоб ва суннатдаги ваъид ҳамда бу Аллоҳ таолога куфр келтириш эканининг баёни. Чунки у, яратади, ризқ беради ва ушбу борлиқда бирор нарсани бошқаради дея Аллоҳдан бошқасига эътиқод қўйишлик. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога куфр келтиришдир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу Яратувчи, ушбу борлиқни тасарруф этувчи ва Бошқарувчи бўлиб, Унинг бирор шериги йўқ. Ушбу махлуқотларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри билан бошқарилувчидир: “Албатта, Парвардигорингиз – Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига кўтарилди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир”. (Аъроф: 54). “Огоҳ бўлингизким, яратиш”. (Аъроф: 54). У, бошқариш, йўқдан бор қилиш ва тасарруф этишликдир. “Ва буюриш”. (Аъроф: 54). У шариат жорий қилишлик. У Яратувчи бўлганидек шариат жорий қилувчидир, субҳанаҳу ва таоло. Буюради ва қайтаради. “Барча оламлар Парвардигори — Аллоҳ буюкдир”. (Аъроф: 54).
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) ушбу оятни ўқиганларида шундай дедилар: “Кимнинг бирор нарса-(ҳожати) бўлса, бас, Ундан талаб қилсин”.
Аллоҳ таоло деди: “У зот сизлар (бекаму кўст ҳаёт кечиришингиз учун) кеча ва кундузни, қуёш ва ойни (бир тартибга солиб) бўйсундириб қўйди. (Барча) юлдуз — сайёралар ҳам Унинг амрига бўйинсундирилгандир. Албатта, бу нарсада ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир”. (Наҳл: 12). Аллоҳ таоло деди: “Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар (Аллоҳга) ибодат қилгувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган зотга — Аллоҳга сажда қилинглар!”. (Фуссилат: 37). Шакли, куч-қуввати ва тури қандай бўлишидан қатъий назар махлуқотлардан бирортаси ҳақида у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан бирга бошқаради деб эътиқод қилишлик жоиз эмас. Балки у Аллоҳнинг амри билан бошқаради: “(Аллоҳ буюрган барча) ишнинг тадбирини тузиб турадиган (фаришта)ларга қасамки”. (Назиъат: 5). Яъни, фаришталар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри билан бошқаради. Аллоҳ унга буюради ва у Аллоҳ субҳанаҳу унга буюрганини бошқаради.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 82). Ушбу оят ўзидан олдинги оятлар оқимида. У Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир: “Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки, Ҳолбуки бу (қасам) агар билсангизлар шак-шубҳасиз улуғ-катта қасамдир – албатта у (Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги) Улуғ Қуръондир! Уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушларлар. (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир. Бас (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?! Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 75-82). Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидаги шоҳид: “Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки”. (Воқеа: 75). Аллоҳ таолонинг ушбу қавлигача: “Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 82).
Уламолар унинг изоҳида икки қавлни ёдга олишди:
Биринчи қавл: Юлдузларнинг ботар жойларидан мурод, уларнинг чиқиш ва ботишидир. Шарқдан чиқиши ва ғарбга ботиши. Чунки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг энг улкан оятларидан.
(Бу ўринда) Қуръоннинг ҳақ эканига қасам ичиляпти.
Аллоҳ таолонинг қавли: “Бас (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?!” (Воқеа: 81). Яъни, ушбу Қуръонни ёлғонга чиқариб, ушбу баён ва аниқ-равшанлик киритилгандан кейин: У Муҳаммаднинг сўзи ёки фалончининг сўзи, демоқдасизлар. “Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 82). “Ризқ-насибаларингиз”. (Воқеа: 82). Яъни, ёмғир. “Ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни”. (Воқеа: 82). Бизга шундай-шундай юлдуз ёмғир ёғдирди, дейсизлар. Ёмғири юлдузларга нисбат берасизлар.
Юлдуз йигирма саккиз ой ҳолатларининг биридан иборат.
Чунки араблар жоҳилиятда ёмғир юлдуз чиқиши сабабли ёғади деб даъво қилишарди. Айримлари эса: Ёмғир (ёғиши) тонгда ботган юлдуз ботиши сабабли юз беради, дерди. Ўрталаридаги ихтилоф енгилдир.
Муҳими шуки, улар ёмғир ёғишини юлдуз чиқиши ёки ботишига боғлардилар. Тонгда юлдуз ботиши ёки чиқиши ёмғир ёғишига сабабчидир деб гумон қилардилар. Ва: Шундай-шундай юлдуз сабаб бизга ёмғир ёғди. Сурайё, Қалб, Ҳўкизбоқар, Ғафр, Забона ва бошқа юлдуз сабабли бизга ёмғир ёғди, дейишарди. Араблар жоҳилиятида ана шундай дейишарди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ уларни ёлғончига чиқариб, шундай деди: “Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 82). Яъни, ёмғирни. Уни (ёмғирни) чиқувчи ёки ботувчи юлдузларга нисбат берардилар. Бу эса ёлғон. Чунки ёмғирни ёғдирадиган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир, юлдузнинг чиқиши ёки ботиши эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шаънида ёлғон сўзлардилар. Аллоҳнинг неъматини инкор қилардилар. Уларга Аллоҳнинг неъматига шукр қилишлари ва неъматни Аллоҳга боғлашлари вожиб эди. Бироқ улар уни Ундан ўзгасига боғладилар. Фалон юлдуз сабаб бизга ёмғир ёғди, дедилар. Шунда Аллоҳ уларга шундай-шундай юлдуз сабаб бизга ёмғир ёғди деган сўзларини инкор қилди ва уни ёлғон деб атади. У, эътиқоддаги ёлғондир.
Энг қаттиқ ёлғон ақидадаги ёлғондир. Аллоҳ таоло деди: “Ахир Аллоҳ шаънига (Унинг шериги ва бола-чақаси бор», деб ёлғон сўзлаган ва Рост-Қуръонни ўзига келиб-етган пайтидаёқ (ўйламай-нетмай) ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ бирон кимса борми?! Ё жаҳаннамда кофирлар учун жой йўқми?!”. (Зумар: 32). Аллоҳнинг шаънига ёлғон сўзлайдиган ва Унинг неъматини ўзгасига нисбат берадиган, ёмғирни махлуқотларидан бирига нисбат берадиган кимса, дарҳақиқат, Аллоҳнинг шаънига энг улкан ёлғонни сўзлабди. Аллоҳга шукр қилиш ўрнига Унинг шаънига ёлғон сўзлайди ва Унинг неъматини ўзгасига нисбат беради. Бу эса неъматни инкор қилиш ва унга нонкўрлик қилишдир.
Дарҳақиқат, уламолар бунинг ҳукмига тафсилот киритиб: Агар юлдуз ёмғирни йўқдан бор қилади деб эътиқод қилса, бас, бу катта куфр ва миллатдан чиқарадиган катта ширкдир, дедилар.
Аммо ёмғир Аллоҳнинг амри ва У субҳанаҳунинг тақдири билан ёғади деб эътиқод қилса. Бироқ мажозий ёки сабабий бобдан – деб айтишларича- уни чиқувчи ёки ботувчи юлдузга нисбат берса, бас, бу кичик куфр ва кичик ширкдир. Бироқ у катта ширкка восита. Чунки Аллоҳ юлдузларни ёмғир ёғишига сабаб қилмади. Балки ёмғир У субҳанаҳу ва таолонинг амри билан ёғади. Демак, ёмғир Унинг амри ва У субҳанаҳу ва таолонинг Раҳмати сабабли ёғади. Бунга Қуръондаги кўплаб оятлар далолат қилганидек: “Осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, сизларни у билан суғордик”. (Ҳижр: 22). “Биз осмондан баракотли сув — ёмғир ёғдириб”. (Қоф: 9). “Ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди”. (Бақара: 22).
Хулоса шуки, ёмғирни ёғдирувчи Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло. Шамол ва булут Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидир.
Абу Молик Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимда жоҳилият иш-(сарқит)ларидан иборат тўрт нарса борки, уларни ташламайдилар: Уруғ-аймоғи билан фахрланишлик, насл-насабга таъна етказишлик, ёмғирни юлдузлар ёғдирди деб билишлик ва (маййитга) уввос солиб йиғлашлик”.
“Тўрт нарса”. Яъни, тўрт хислат.
“Умматимда”. Яъни, (даъватни) ижобат қилган уммат. Даъват уммати барча жин ва инсни ўз ичига олади. Чунки Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга Пайғамбар қилиб юборилганлар.
(Даъватни) ижобат қилган умматга келсак, улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган, у кишини тасдиқлаб, у кишига эргашганлардир.
“Жоҳилият иш-(сарқит)ларидан иборат”. Жоҳилиятдан мурод исломдан олдинги давр. Жоҳилият деб аталди, жоҳилликдан (олинган). У илмсизликдир. Ушбу вақт –фатрат (Пайғамбар келиши тўхтаб қолган давр)- самовий рисолат осорларидан холий бўлгани боис. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишлари билан Ийсо (алайҳиссалом) –Бану Исроил пайғамбарларининг охиргиси- ўртаси тўрт юз йилдан зиёдадир. Шу давр мобайнида рисолат осорлари бутунлай ўчган эди. Аллоҳ ер аҳлига боқди ва (озгина) қолган аҳли Китобдан ташқари уларнинг араб ва ажамларига қаттиқ ғазаб қилди. Улар (аҳли Китоб) пайғамбар жўнатилишидан олдин йўқ бўлиб кетишганди.
Исломдан олдинги ана шу вақт илм мавжуд бўлмагани боис жоҳилият деб аталди.
Исломдан кейин эса жоҳилият деб айтилмайди. Чунки жоҳилият, алҳамдулиллоҳким, ислом сабабли завол топди. Илм мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни мерос қолдирдилар. Ушбу Расул юборилганидан кейин умумий жоҳилият йўқ бўлди. Жоҳилият сарқитлари ёки жоҳилият ишларидан бўлган хислатларга келсак, дарҳақиқат, у айрим кимса ёки баъзи мусулмон тоифаларида қолади. Бироқ одамларнинг бари жоҳилиятда деб айтилмайди –айрим нодон ёзувчилар қўллагани каби- бу ботилдир.
Дарҳақиқат, айрим нодон ёзувчилар муболағага йўл қўйиб, ушбу вақтни жоҳилият вақти деб сифатлайдилар. Айримлари: йигирманчи аср жоҳилияти, дейди. Бу, Шайхул Ислом ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) “Иқтизо ас-Сиротил ал-Мустақим” китобларида огоҳлантириб ўтганларидек хато таъбир ва ботил сўздир.
“Умматимда жоҳилият иш-(сарқит)ларидан иборат тўрт нарса борки”. Бу эса одамларга сизиб кирадиган жоҳилият ишлари (сақланиб) қолишига далолат қилади. Гоҳида баъзи содиқ мўминларда ҳам бўлади.
Гоҳида айрим шахсларда жоҳилият кўпайиб, улканлашади. Бироқ у модомики Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериб, Аллоҳга ширк келтирмай, исломни бузувчи амаллардан бирига қўл урмаган экан бу билан исломдан чиқиб кетмайди. Унда жоҳилият (хислати) бўлган ҳар бир киши кофир бўлавермайди.
Хулоса шуки, замонни жоҳилият, одамларни эса бари жоҳилиятда деб сифатлашдаги муболаға, бас, бу ботил бўлиб, тадқиқотчи олимдан содир бўлмайди. Балки айрим нодонлардан содир бўлади.
“Жоҳилият иш-(сарқит)ларидан иборат тўрт нарса борки, уларни ташламайдилар”. Бу, икки масалага далолат қилади:
Биринчи: Жоҳилиятга нисбат бериляпти ва у ҳаромдир. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни мазаммат ва ҳазир бўлишга чорлов бобидан зикр қилдилар. Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарининг аёлларига шундай деди: “Илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар!”. (Аҳзоб: 33). Жоҳилиятга нисбат бериладиган ҳар бир нарса, батаҳқиқ, у ҳаром ва қораланган бўлиб, ундан халос бўлиш ва узоқлашиш вожиб бўлади.
Иккинчи масала: Ҳадисда яна айрим мусулмонларда жоҳилиятдан бирор нарса-(сарқит) қолиши зикр қилинди. Демак, ундан ҳазир бўлиш, ҳазир бўлишга чорлов ҳамда кимки жоҳилият ишларидан бирор нарсага қўл урган бўлса Аллоҳга тавба қилишлик вожиб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилган ушбу тўрт хислат:
Биринчи: Уруғ-аймоғи билан фахрланишлик. Уруғ-аймоғдан мурод: инсоннинг жамиятда тутган обрў эътибори. Бас, обрўси билан фахрланмасин. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: “Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлирагингиз тақводорроғингиздир”. (Ҳужурот: 13). Демак, Аллоҳнинг наздидаги ҳурмат тақво билан, обрў билан эмас.
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Агар инсонга ўз амали билан фахрланиши жоиз бўлмас экан, ахир отаси ва бобосининг амали билан қандай фахрланади?!
Жоҳилият ишларидан иккинчиси: Насл-насабга таъна етказишлик. Насл-у насабга таъна етказиш одамларнинг насл-у насабларини ерга уриш билан бўлади. Чунки у ўзини улуғлайди ва бошқаларни оёқости қилади. Иккиси ҳам қоралангандир.
Учинчи: Ёмғирни юлдузлар ёғдирди деб билишлик. Бу, ҳадисдан шоҳид ўрнидир.
Бу ўринда юлдузлардан ёмғир сўрашликнинг маъноси: улар юлдузлардан ўзларини суғоришликни талаб қилганлар дегани эмас. Бироқ унинг маъноси: улар ёмғирни юлдузларга нисбат бериб: шундай-шундай юлдуз бизга ёмғир ёғдирди, дердилар.
Уламолар тафсилот киритганидек: Агар юлдузлар ёмғир ёғдирди ёки ўз таъсирини ўтказди деб эътиқод қилса, бас, бу миллатдан чиқарувчи куфрдир. Агар ёмғирни ёғдирувчи Аллоҳ. Юлдузлар эса сабаб дея эътиқод қилиб, буни сўз билан ифодалашдаги енгилтаклик бобидан уларга (юлдузларга) боғласа, бас, бу миллатдан чиқармайдиган кичик куфрдир. Бироқ у қаттиқ ҳаром. Чунки у катта ширкка восита. Ширк эса –гарчи кичик бўлсада- хатарли. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48).
Уламолар шундай дейишди: Аммо шундай юлдузда бизга ёмғир ёғди, деса ва “..да” билан ифодаласа, бунда зарар йўқ. Чунки бу сўзда ёмғирни юлдузга нисбат беришлик йўқ. Балки у: ана шу вақтда бизга ёмғир ёғди, шундай юлдузда, яъни, шундай вақтда бизга ёмғир ёғди, деяпти.
Тўртинчи: “(Маййитга) уввос солиб йиғлашлик”. Уввос солиб йиғлашлик: бетоқат ва ғазабланиш бобидан маййитга овоз кўтариб (йиғлашлик). Агар бунга кийим йиртиш ёки юз-(чакка)га уриш ёҳуд маййитнинг яхши ишларини санаш ё уввос солиб йиғлаш ва сабрсизлик қўшилса, бас, бу гуноҳи кабиралардан биридир.
Мусибат тушгандаги вожиб иш: сабр ва ажрни Аллоҳдан умид қилиш. Бетоқатлик ва ғазабланиш эмас.
Уввос солиб йиғлаш эса Аллоҳнинг қазои қадарига норози бўлишга далил ҳамда сабрсизлик ва ажрни Аллоҳдан умид қилмасликка далилдир. У, жоҳилият ишларидан. У, жоҳилият ишларидан экани етарлидир. Чунки жоҳилият ишлари ҳаром.
Ва айтдиларки (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(Маййитга) уввос солиб йиғловчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қора мойдан бўлган кийим ва қўтирдан бўлган кўйлак-(либос) ила (қабридан) туради-(чиқади)”. Муслим ривояти. (Муслим (2/644)).
“(Маййитга) уввос солиб йиғловчи аёл … тавба қилмаса”. Яъни, уввос солиб йиғлашдан қайтмаса, ундан содир бўлган нарсага надомат чекмаса ҳамда келажакда уввос солиб йиғлашга қайтмасликка азму қарор қилмаса.
Ана шулар тавбанинг шартлари:
Тавба луғатда қайтишлик, шариатда эса Аллоҳга маъсият қилишдан Аллоҳнинг тоатига қайтишлик демакдир.
Шартлари учта: Гуноҳни ташлаш, юз берган нарсага надомат чекиш ҳамда унга қайтмасликка қарор қилишлик. Агар ушбу шартлар тўла топилса, бас, тавба саҳиҳ. Агар улардан бирор шартга путур етса, бас, у носаҳиҳ тавба.
Бу эса гарчи катта бўлса-да, Аллоҳ азза ва жаллага ширк ва куфр келтиришлик бўлсада, тавба маъсиятни ўчиришига далолат қилади. Тавба ўзидан олдинги уввос солиб йиғлаш ва ундан бошқаларни кесиб-(ўчириб) юборади.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ўлимидан олдин”-қавлларида, ўлим вақтида тавба қабул қилинмаслигига далил бор. Агар жон ҳалқумга етса, ана шу вақт тавба қабул қилинмайди.
“Қиёмат куни … (қабридан) туради-(чиқади)”. Яъни, қабридан.
“Қора мойдан бўлган кийим”. У эритилган мис.
“Ва қўтирдан бўлган кўйлак-(либос)”. Қўтир тери касаллиги бўлиб, туя ва инсонда бўлади.
Ушбу икки ҳадис бир қанча масалаларга далолат қилади:
Биринчи: Ҳадисда жоҳилият ишлари ҳаром қилингани ва уларни умуман қоралангани зикр қилинди.
Иккинчи: Ҳадисда жоҳилият ишлари бутунлай кўтарилмаслиги, балки айрим мусулмонларда улардан (маълум бир) нарса қолиши айтиб ўтилди.
Учинчи: У жуда муҳим масалаки, кимда жоҳилият ишларидан бирор нарса мавжуд бўлса бу уни кофир эканини тақозо қилмайди. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимда”-дедилар. Кимда жоҳилият ишларидан бирор нарса бўлса, бас, бу унинг кофир эканини тақозо қилмайди. У Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш ёки маъруф бўлган исломни бузувчи амалларидан бирига етиши каби куфрга олиб бориш даражасига етиши мустасно. Бу кимса у сабабли кофир бўлади.
Тўртинчи: Ҳадисда мазкур тўрт масаланинг ҳаром қилинганига далил бор: Обрў-эътибор билан фахрланиш, насл-у насабга таъна етказиш, ёмғирни юлдузларга нисбат бериш ва уввос солиб йиғлашлик. Ҳамда ушбу ишлар гуноҳи кабиралар жумласидан.
Бешинчи: Ҳадисда тавба ўзидан олдинги нарсаларни ўчириб юборишига далил бор.
Олтинчи: Ҳадисда тавбанинг қабул қилиниши ўлимдан олдинга чеклаб қўйилган.
Аллоҳ таоло Билувчироқ.
Иккилари Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда, тунда ёғган ёмғирдан сўнг биз билан бомдод намозини ўқидилар. (Намоздан) фориғ бўлгач одамларга юзланиб, шундай дедилар: “Раббингиз нима деганини биласизларми?”. Улар: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди. Кимки: бизга Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга иймон келтирувчи ва юлдузга куфр келтирувчидир. Энди кимки: шундай-шундай юлдуз сабабли бизга ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга куфр келтирувчи ва юлдузга иймон келтирувчидир”, дедилар”. (Бухорий (846), Муслим (71)).
“Иккилари”. Яъни, Бухорий ва Муслим ўз саҳиҳ (тўплам)ларида: Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан. Улуғ, машҳур саҳобий. Жуҳаний маъруф Жуҳайна қабиласига нисбат берилади. У араб қабилаларининг катталаридандир.
“Ҳудайбияда”. Ғарб томондан Ҳарам ҳудудидаги ўрин. “Танъим”га яқин. Ҳозирда у “Шумайсий” дейилади. У Жиддадан келувчилар учун Ҳарамга кириш ўрни.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга юзландилар. Чунки бу суннатдан. Имом намоздан фориғ бўлганда қиблага юзланган ҳолатда қолмайди. Балки одамларга бурилиб, уларга юзланиб ўтиради. Ҳудди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганларидек.
“Раббингиз нима деганини биласизларми?”. Ҳадисда рўй берган хатога огоҳлантириш бериб ўтиш ёки вожибни баён қилиш ёҳуд умумий мавъиза ва Аллоҳдан тақво қилишга ундаш каби бирор муносабат бўлганда намоздан кейин мавъиза қилишнинг машруъ эканини ўрганамиз. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳён-аҳёнда одамларга мавъиза қилардилар. Буни давомий суратда қилмасдилар. Балки малол келишидан чўчиб гоҳ-гоҳида қилардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳолатга ўхшаш хоссатан огоҳлантиришликка эҳтиёж тушадиган бирор нарса юз берганда уларга панд-насиҳат тақдим қилардилар.
Шу ўринда савол ва жавоб орқали таълим бериш машруъ эканини истифода қиламиз. Муъаллим жавобга огоҳ бўлиши учун авваламбор талабага савол беради. Чунки бу таълим беришда етукроқ ва талабага огоҳлантириш берувчироқ. Чунки у биринчи сўралиб сўнг жавоб берганда, батаҳқиқ, бу унга аввал бошдан илм беришга хилоф ўлароқ зеҳнида собитроқ бўлади. Чунки у унга (илмга) тўла сергак бўлмаслиги мумкин.
“Улар: “Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ”, дедилар”. Бу ўринда сўралган кишида илм ва жавоб бўлмаса тахмин қилмаслиги, балки илмни билувчисига топшириб: Аллоҳ ва Расули билувчироқ, дейишлиги уқтириляпти. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида эди. Вафотларидан кейин эса фақат: Аллоҳ Билувчироқ, дейди. Бу ўринда илмни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳавола қилишнинг машруъ экани зикр қилинди.
Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бериб, дедилар. Яъни, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар, яъники, Аллоҳ таоло деди.
Бу, ҳадиси қудсийдандир. “Қудс”га нисбат берилади. У поклик демакдир. Шундай аталишига сабаб, унинг шарафини кўтаришлик учун. Чунки у Аллоҳнинг Каломи.
Ҳадиси қудсийнинг лафзи ва маъноси Аллоҳнинг Каломи.
Қудсий бўлмаган ҳадисга келсак, у Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан. Бироқ маъно Аллоҳдандир. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм: 3-4).
Бироқ ҳадиси қудсий Аллоҳнинг Каломидан бўлишига қарамай, у барча жиҳатдан Қуръон ҳукмини олмайди. Қуръон сингари уни тиловат қилиш билан ибодат қилинмайди, Қуръон каби уни фақат покиза киши ушламайди ёки Қуръон каби унга мутавотирлик шарт қилинмайди. Уни маъносига кўра ривоят қилиш жоиз бўлади. Қуръонга келсак, уни маъносига кўра ривоят қилиш жоиз эмас.
Хулоса шуки, ҳадиси қудсий билан Қуръон ўртасида кўп фарқлар мавжуд. Гарчи у лафз ва маънога кўра Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи эканида жам бўлсада.
Бу ўринда Аллоҳ таоло сўзлаши исбот қилиняпти. Калом сифати Аллоҳда собит бўлиб, ўзи хоҳлаганда улуғлигига лойиқ бўлган калом билан сўзлайди. Махлуқларнинг каломига ўхшаш эмас. Кайфияти ва моҳиятини Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади. Бироқ у Аллоҳда собит бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоҳлаганда қиладиган феълий сифатлардандир.
Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан каломни инкор қиладиган жаҳмия, мўътазила ва ашъарийларга раддия бор.
“Бандаларимдан … тонг оттирди”. Яъни, ёмғир ёғиши сабабли.
“Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари”. Ушбу неъмат сабабли Менга мўмин ва у сабабли кофир бўлганлари.
Бу эса неъматлар ҳосил бўлиши Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан синов эканига далолат қилади. У билан Аллоҳ бандаларини синайди. Улардан Аллоҳга шукр қилиб, натижада мўмин бўлганлари бўлади ва улардан Аллоҳнинг неъматини инкор қилиб, натижада Унинг неъматларига нонкўр бўладиганлари бор.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг сабабини баён қилиб, Раббилари табарока ва таолодан ривоят қилган ҳадисда шундай дедилар: “Кимки: бизга Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ёмғир ёғди, деган бўлса”. Яъни, неъматни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбат беришлик.
Фазл кўрсатиш ва раҳмат Аллоҳнинг сифатларидан бўлган икки сифат. Фазл кўрсатадиган ва раҳм қиладиган Аллоҳдир. Ёмғир ёғиши Аллоҳ Раҳматининг асоратларидандир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бас, сиз Аллоҳнинг раҳмати ёмғирнинг изларига қаранг: У қандай қилиб ерни ўлганидан кейин тирилтирди-я!”. (Рум: 50). Яъни, ёмғир ёғдириб, наботот ўстириши билан.
“Ана шу Менга иймон келтирувчи ва юлдузга куфр келтирувчидир”. Чунки у ёмғир ёғишини юлдуз чиқиши ёки ботишига нисбат бермади.
“Энди кимки: шундай-шундай юлдуз сабабли бизга ёмғир ёғди, деган бўлса…”. Юлдуз, юқорида ўтганидек тонг вақти шарқдан чиққан ёки тонг вақти ғарбга ботган юлдуздир.
Жоҳилият аҳли ёмғирни юлдуз чиқиши ёки ботишига нисбат берардилар. Агар юлдуз чиқса ёки ботса ёмғир ёғади деб даъво қилардилар. Ва бу, юлдузлар сабабли деб эътиқод қилардилар. Уни Аллоҳ таолога нисбат бермасдилар. Бу эса куфр. Чунки улар неъматни махлуққа нисбат бердилар. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ширк келтиришлик. Рубубиятдаги ширк. Ҳар бир мушрик эса кофирдир.
Ҳадисда юлдузлардан ёмғир сўраган ва ёмғир ёғишини уларга нисбат берган ёки ёмғир ёғишини уларнинг таъсири билан бўлган деб нисбат берган кимсанинг кофир эканига далил бор. Чунки ёмғир ёғиши Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қудрати билан бўлади. Хоҳлаган вақтида ва хоҳлаган ерига ёғдирадиган Зот – Удир. У субҳанаҳу ва таоло уни бошқаради.
Юлдуз чиқади ва ёмғир ёғмайди. Юлдуз чиқмаганда ёмғир ёғади. Ёмғир Аллоҳ хоҳлаган вақтда ёғади. Бу шоҳид бўлинган нарсаки, ёмғир барча вақтда ёғади. Юлдуз кўринишига қайдланмаган. Бу эса анавиларнинг ёлғонига далилдир.
Бу ўринда ёмғир ёғган вақт “Бизга Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ёмғир ёғди”-деган сўзни айтишликнинг машруъ экани ўрганилади.
Ҳадисда ёмғир ва бошқасидан иборат неъматлар ҳосил бўлганда Аллоҳга шукр қилишликка огоҳлантирилди. Инсонда неъмат ҳосил бўлгани сари, батаҳқиқ, унга уни Аллоҳга нисбат беришлиги, бунинг учун Аллоҳга шукр қилишлиги, уни Ундан ўзгасига нисбат бермаслиги вожиб бўлади, на ўзининг куч-қуввати ва на махлуқотлардан бирортасига. Балки фазлни фазл-у марҳамат қилувчига нисбат беради. У эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.
Ушбу ҳадисда улкан фойдалар бор:
Бирор муносабат билан, хоссатан намоздан кейин мавъиза қилишнинг машруъ экани.
Муқимликда машруъ бўлганидек сафарда ҳам жамоат намозининг машруъ экани.
Савол ва жавоб орқали таълим беришликнинг машруъ экани. Чунки бу тушунтиришда етукроқ ва таълим беришда енгилроқ. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни бир неча бор қилганлар.
Бу ўринда –у ушбу боб ҳадисидаги шоҳид- ёмғирни юлдузларга нисбат беришлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога куфр ва ширк келтиришлик. Неъматлар ва ёмғирни Аллоҳга нисбат беришлик эса Аллоҳга иймон келтириш ва тавҳиддир.
Неъматлар ҳосил бўлиши мўмин ким-у кофир ким экани маълум бўлиши учун Аллоҳ таоло томонидан синов ва имтиҳондир.
Ёмғир ёғганда ушбу сўзни айтишлик машруъ экани: “Бизга Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ёмғир ёғди”. Буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек. Ва яна шундай дейди: “Эй, Аллоҳ! Хайрли (фойдали) ёмғир эт!”. (Бухорий (985), Насоий (1523), Ибн Можжа (3890) ва Аҳмад (6/190)).
Иккилари Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан қуйидаги маънода ривоят қилди: “Баъзилари айтдики: дарҳақиқат, шундай-шундай юлдуз ростгўй экан. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятларни нозил қилди: “Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки, Ҳолбуки бу (қасам) агар билсангизлар шак-шубҳасиз улуғ-катта қасамдир – албатта у (Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги) Улуғ Қуръондир! Уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушларлар. (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир. Бас (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?! Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 75-82).
“Иккилари”. Яъни, Бухорий ва Муслим.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан қуйидаги маънода ривоят қилди…”. Бу, олдинги ҳадисга ўхшаш. Устиларига ёмғир ёғганда: Шундай-шундай юлдуз рост экан, дейишди. Юлдуз чиқиши билан ёмғир ҳосил бўлди дея даъво қилдилар. Улар ёмғир ёғишини юлдузга нисбат бердилар. Ва уни тасдиқ қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло уларни инкор қилиб ушбу қавлини нозил қилди: “…Қасам ичурманки”. (Воқеа: 75). Яъни, иш сизлар даъво қилгандек ёмғир ёғиши фалон юлдуз рост экани сабабли эмас. Балки ёмғир Аллоҳнинг фазли биландир.
Юлдузларнинг чиқиши ва ботишида тадаббур ва тафаккур қилган киши учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг улкан ояти бор.
Аллоҳ жалла ва аъла махлуқотларидан хоҳлагани билан онт ичади. У мулоҳаза юритиш ва назар ташлашга эҳтиёж сезадиган улкан сир жо бўлган нарса билангина онт ичади. Агар ушбу юлдузларнинг сайри ва бир-бирини қувиши ҳамда ўзининг қонун ва интизомидан ортда қолмаслигидаги тартибга солиб қўйилганига боқсангиз, унинг зийнати, нур сочиши ва осмондаги гўзаллигига назар ташласангиз, албатта, бу сизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қудрати ва яратишининг улуғлигига далолат қилади.
Аллоҳ унда ажойиботлар бўлгани сабабли у билан онт ичди.
Махлуққа келсак, у фақат Аллоҳнинг номи билан онт ичади. Ҳадисда ворид бўлганидек: “Ким Аллоҳдан ўзга(нинг номи) билан онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. (Бухорий (5757), Муслим (1646), Термизий (1535), Насоий (3766), Абу Довуд (3251), Ибн Можжа (2094), Аҳмад (2/69), Молик (1037) ва Доримий (2341)).
Фақат Аллоҳнинг номи билан онт ичиш жоиз бўлади.
“Ҳолбуки бу (қасам) агар билсангизлар шак-шубҳасиз улуғ-катта қасамдир”. (Воқеа: 76). Бу, ушбу қасамнинг улкан эканига танбеҳдир. Бундан фақат Аллоҳнинг кавний оятларини тадаббур қиладиган илм аҳли огоҳ бўлади.
Сўнг У субҳанаҳу унинг учун қасам ичилаётган нарсани зикр қилди. У Қуръондир. “Албатта у … Улуғ Қуръондир!”. (Воқеа: 77). Улуғликдан (олинган). У шараф ва олийликдир. У (Қуръон) манзилати улуғ, маъноси улкан, қадри олий. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи. Бас, у энг улкан Калом. Аллоҳнинг Каломини ўзгасидан афзаллиги, Аллоҳнинг махлуқотларидан афзаллиги каби. “(Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги) …дир!”. (Воқеа: 78). Чунки Аллоҳ уни Лавҳул Маҳфузга битди. У Лавҳул Маҳфузга битилгандир. Фаришталарнинг саҳифаларига битилган. Одамлар қўлидаги мусҳафларда битилган. Ҳамда қалбларда ҳифз қилинган. Бас, у барча эътибор билан Аллоҳнинг Каломидир. “Уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушларлар”. (Воқеа: 79). Яъни, фаришталар. Бу ўринда Қуръон шайтонлар олиб тушган нарса ва у шайтонларнинг каломидандир деб даъво қиладиган мушрикларга раддия бор. Аллоҳ, шайтонлар Қуръонга яқин йўламаслигини баён қилди. У субҳанаҳу айтганидек: “Чунки улар (ваҳийни ўғринча) эшитиб олишдан четлатилганлари аниқдир”. (Шуъаро: 212). “(У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир”. (Воқеа: 80). Уни Жаброил алайҳиссалоту вассалам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб тушган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса умматларига етказдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта (бу Қуръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир. (Эй Муҳаммад), сиз (охират азобидан) огоҳлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Амин – Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди”. (Шуъаро: 192-195). Бошқа оятда ҳам келганидек: “Шак-шубҳасиз у (Қуръон) бир улуғ, қувватли, Аршнинг соҳиби (бўлмиш Аллоҳ) наздида макон-мартабали, у жойда (яъни осмонларда фаришталар томонидан) итоат этилгувчи, ишончли элчининг (яъни Жаброил фариштанинг Аллоҳ таоло томонидан келтирган) сўзидир. Ва сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад алайҳис-салом) мажнун эмасдир”. (Таквир: 19-22). Бу, Қуръоннинг санадига ишонч билдиришликдир. Чунки уни Аллоҳдан ривоят қилувчилар: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати ўз Пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у киши Жаброилдан, у Раббиси субҳанаҳу ва таолодан (ривоят қилган). Мушриклар айтганидек: у шайтонлар ёки башар сўзи ёҳуд аввал ўтганларнинг саҳифалари эмас. У ҳақиқатда Аллоҳнинг Каломи. Жаброил ва Муҳаммад алайҳимассалоту вассалам Аллоҳ таолонинг номидан етказувчилардир.
Сўнг шундай деди: “Бас (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?!”. (Воқеа: 81). Яъни, уни ёлғонга чиқараяпсизлар. Ва: Бу, Муҳаммаднинг сўзи ёки фалончининг сўзи ёҳуд фолбинларга тушадиган шайтонлар олиб келган нарсадан ёкида шунга ўхшаш ботил сўзларни айтасизлар. “Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа: 82). Маъноси, сизлар ёмғирни юлдузларга нисбат берасизлар. Аллоҳ буни ёлғон ва ботил деб атади. Чунки ёмғир юлдузлардан эмас. Балки ёмғир Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир. Уни ёғдирадиган, уни тақдир қиладиган ҳамда унга қут-барака жо қиладиган Зот - У субаҳанаҳу ва таоло. Демак, уни ёғдирадиган У субҳанаҳудир.
Ушбу ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган асарда, юқорида ўтгани каби (фойдалар) бор:
Ёмғирни юлдузларга нисбат берадиганларга раддия ва бу очиқ ёлғон. Аллоҳ субҳанаҳу ростгўй бўла туриб бу ёлғон эканига қасам ичди. Бу эса ёмғирни юлдузларга нисбат беришлик ботил эканига ҳамда ёмғирни юлдузларга эмас, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбат беришлик вожиб бўлишига далолат қилади. Кимки уни юлдузларга нисбат берса, дарҳақиқат, Аллоҳга куфр келтирибди.
mutaallim   05-07-2014, 11:06 AM
#49
31-боб: [align=center]Аллоҳ таолонинг ушбу: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар” (Бақара: 165), қавли ҳақидаги боб


Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу бобдан муҳаббат ибодат турларидан бири экани ҳамда кимки Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўрса, дарҳақиқат, Аллоҳга миллатдан чиқариб юборувчи катта ширк ила ширк келтирган эканини баён қилишни ирода қилдилар. Ҳудди мушриклар қилмиши кабики, Аллоҳ улар ҳақида шундай деди: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165).
Муҳаббат ибодат турларидан, балки ибодат турларининг энг улканларидан бири бўлар экан, кимки Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўрса катта ширкка қўл урган мушрик бўлади. Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу муҳим масалани огоҳлантиришлик учун “Тавҳид Китоби”нинг ушбу бобида (уни) зикр қилишлари муносиб бўлди.
Муҳаббат –уламолар ёдга олганидек- икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: Ибодатга оид муҳаббат. Бу, Аллоҳ азза ва жаллага холис бўлиши вожиб бўлади. Ибодатга оид муҳаббат шундайки, у билан бирга маҳбубга хокисорлик бўлади. Буни эса Аллоҳдан ўзгасига сарф қилишлик жоиз эмас. Ҳудди Аллоҳдан ўзгасига сажда қилиш, жонлиқ сўйиш ва назр аташ жоиз бўлмаганидек. Батаҳқиқ, Аллоҳдан ўзгасига хокисорлик, бўйсуниш ва маҳбубга итоат ҳамроҳ бўладиган ибодатга оид муҳаббат жоиз бўлмайди. Балки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи.
Шунинг учун аллома ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Нуния”да шундай дейдилар:
Раҳмонга ибодат қилмоқ, ибодат қилувчининг хокисорлиги билан бирга ғоятда муҳаббат қилишидир. Улар икки қутбдир.
Тепангда ибодат фалаки ҳаракатланувчи. У, ушбу икки қутб қоим бўлмагунча ҳаракатга келмас.
Унинг ўзаги эса амр – Расулнинг амри билан, ҳавои нафс ва шайтон билан эмас.
Уламолар ибодатнинг таърифида шундай дейишади: у, ғоятда хокисорлик ила ғоятда муҳаббат қўйишдир.
Ибодат уч нарсада жамланади: Муҳаббат, хавф ва умид.
Муҳаббат, хавр ва умид ибодат устуни ва асоси. Агар улар жамланса намоз, ҳаж ва бошқа ибодатлар каби ибодат рўёбга чиқади ва фойдали бўлади. Ушбу уч хислатдан бирига путур етса, инсон гарчи рўза тутса, намоз ўқиса ва ҳаж қилсада, батаҳқиқ, унинг ибодати саҳиҳ бўлмайди.
Уламолар айтишадики: Ким Аллоҳга фақат муҳаббат билан ибодат қилса, бас, у сўфийдир. Чунки сўфийлар Аллоҳга ибодат қилишаётганликларини даъво қиладилар. Чунки улар Уни фақат яхши кўрадилар. Ва: Унга, Унинг дўзахидан қўрқиб, жаннатидан умид қилиб ибодат қилмаймиз. Балки Унга, Уни яхши кўрганимиз учун ибодат қиламиз, дейдилар. Бу эса залолатдир.
Кимки Аллоҳга фақат умид билан ибодат қилса, бас, у муржиадир. Чунки муржиалар амални иймон деб номланишдан чиқариб юборадилар.
Кимки Аллоҳга фақат хавф билан ибодат қилса, бас, у хавориждир. Чунки хаворижлар мўминларга маъсият сабабли куфр ҳукмини берадилар.
Демак, муржиалар фақат умид томонини олишди. Сўфийлар фақат муҳаббат томонини олишди. Хаворижлар эса фақат хавф томонини олишди.
Аҳли сунна вал жамоа, алҳамдулиллоҳким, уч иш ўртасини жамлади. Хавф, умид, хокисорлик, бўйсуниш ва тоат билан бирга муҳаббат. Ҳамда бунинг устига бошқа ибодат турлари ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилишни бино қилдилар.
Иккинчи тур: Ибодатга оид бўлмаган муҳаббат. У тўрт қисмдир:
Биринчи қисм: Инсоннинг таом, ичимлик ҳамда аёл ва лаззатбаҳш нарсалар каби ҳалол бўлган истакларни яхши кўриши каби табиий муҳаббат.
Иккинчи қисм: Ҳурмат-эҳтиром муҳаббати. Боланинг мушрик ва кофир бўлмаган отага муҳаббати каби. Фарзанд отасини ҳурмат-эҳтиром ва иззат-икром муҳаббати ила яхши кўради. Чунки у (ота), унга яхшилик қилувчи ва уни тарбия қилувчи отасидир. Бу мақталган ва буюрилгандир.
Учинчи қисм: Раҳм-шафқат муҳаббати. Ота фарзандини яхши кўриши каби. Ота фарзандини раҳм-шафқат муҳаббати ила яхши кўради.
Тўртинчи қисм: Ҳамроҳлик муҳаббати. Ҳудди бир шахсни сизга ҳамроҳ бўлгани учун яхши кўришингиз каби. Ё сизга ишда ҳамроҳ ёки тижоратда шерик ёҳуд сафарда ҳамроҳ бўлгани учун. Шунда уни бирор нарсада шерикчилик қилгани учун яхши кўрасиз.
Ушбу қисмлар ибодат турларидан эмас. Чунки у билан бирга хокисорлик ва бўйсуниш йўқ.
Аллоҳ таолонинг қавли: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб…”. (Бақара: 165). Одамлар орасида шундай кимсалар борки, яъни, мушриклар. “Улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб…”. (Бақара: 165). Яъни, Аллоҳдан ўзгасини. “Тенг” – ўхшаши, мисли, баробари. Тенгдош деб аталди. Чунки улар (мушриклар) уларни Аллоҳга тенг қилдилар. Натижада улар Аллоҳнинг тенгдошларига айланди. Яъни, мушрикларнинг эътиқодида шерик ва тенгдошларга. “Уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165). Уларни ибодат муҳаббатида Аллоҳга шерик қилдилар. Бут ва санамларга ибодат қилишди. Чунки уларни хокисорлик, бўйсуниш ва тоат муҳаббатида яхши кўрардилар. Натижада ибодат турларининг энг улкани бўлмиш муҳаббатда ширк келтирдилар.
Мушриклар Аллоҳни яхши кўрардилар. Чунки улар Унинг рубубиятини, уларни яратган эканини эътироф этишарди. Улар Уни яхши кўришарди. Бироқ холис муҳаббат қилмасдилар. Балки Аллоҳ билан бирга ибодат, бўйсуниш, хокисорлик ва уларга ибодат билан қурбат ҳосил қилиш муҳаббати билан яхши кўрадиган бошқа олиҳаларни Унга шерик қилишарди.
Ана шу ушбу оят изоҳидаги саҳиҳ важҳки, мушриклар Аллоҳни яхши кўришарди ва У билан бирга Ундан ўзга бут ва санамларни, Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўришарди. Аллоҳнинг муҳаббати билан бут ва санамларнинг муҳаббатини баробар қилишарди.
Мушриклар ҳануз шу йўлда. Қабр ва сағаналарга ибодат қиладиганлар уларни яхши кўришади. Шунинг учун уларга ушбу маъбудотлар ботил. Сизларни бирор нарсадан беҳожат қила олмайди. Сизларга фойда келтирмайди, балки зиён келтиради дейилса ғаюрликлари келиб, ғазабланишади. Балки уни дея курашадилар ҳам. Чунки уларни яхши кўришади. “Аллоҳни севгандек”. (Бақара: 165). Яъни, Аллоҳга муҳаббат қўйганларидек.
Аллоҳ таоло деди: “Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара: 165). Аллоҳга холис муҳаббат қиладиганлар –улар мўминлар- уларнинг Аллоҳга муҳаббати мушрикларнинг Аллоҳга муҳаббатидан қаттиқроқ. Чунки мўминларнинг муҳаббати холис, мушрикларнинг муҳаббати эса муштарак. Холис муҳаббат муштарак муҳаббатдан қатттиқроқ ва кучлироқдир. Фойда берадигани ана шу муҳаббат. Мушрикларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларига келсак, модомики Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўриб, муҳаббатларини холис қилмас эканлар, у уларга фойда келтирмайди.
Ушбу ояти карима муҳаббат ибодат турларидан бири, балки у ибодат турларининг энг улкани ҳамда кимки Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўрса, дарҳақиқат, Аллоҳга катта ширк ила ширк келтиргани ва ушбу яхши кўрганини тенгдош қилиб олганига далолат қилади. Яъни, Аллоҳга шерик, Аллоҳга баробар ва Аллоҳга тенг (қилиб олганига далолат қилади). Ҳудди дўзах эгалари қиёмат куни Аллоҳга шерик қилганларига шундай дейишгани каби: “«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар!) барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз”. (Шуъаро: 97-98).
Ва ушбу қовли: “(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар”. (Тавба: 24).
Ушбу оятда кимки ана шу нарсаларнинг муҳаббатини Аллоҳнинг муҳаббатидан олдинга қўйса, батаҳқиқ, у ушбу ваъид билан қўрқитилгандир: “То Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар”. (Тавба: 24). То Аллоҳ уқубат келтирганича. “Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”. (Тавба: 24). Аллоҳ уларни фосиқ деб атади. Фисқ – Аллоҳ жалла ва аъланинг тоатидан чиқишлик. “Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”. (Тавба: 24). Яъни, уларни иймонга муваффақ қилмайди. Ушбу қавли каби: “Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди”. (Бақара: 258). “Аллоҳ кофирларни ҳидоят қилмайди”. (Бақара: 264).
Бу ўринда рад этилаётган ҳидоят тавфиқ ҳидояти. Баён ва йўл-йўриқ кўрсатиш ҳидоятига келсак, бас, бу мавжуд. Аллоҳ барча одамларни ҳидоят қилган. Яъни, уларга яхшилик ва ёмонлик йўлини баён қилди. Кофир ва мўминларни ҳидоят қилди. Яъни, уларга яхшилик ва ёмонлик йўлини очиқлаб берди.
Тавфиқ ва иймон ҳидоятига келсак, бас, у мўминларга хос.
Кофирлар –агар куфр ва туғёнларида давомий бўлсалар- батаҳқиқ, Аллоҳ уларни қалблар ҳидоятидан маҳрум қилади: “Сен билан бизларнинг ўртамизда бир тўсиқ бордир. Бас сен ҳам ўз амалингни қилавер, бизлар ҳам албатта ўз амалларимизни қилгувчидирмиз”. (Фуссилат: 5). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан баён қилиш ва йўл-йўриқ кўрсатишдан кейин саркашлик қилган ва ботилда бардавом бўлганларга уқубат. Албатта Аллоҳ уни қалб ҳидоятидан маҳрум қилиш билан жазолайди. Балки оғиб, унга жазо ўлароқ оғишиш ва залолатида қолиб кетади: “Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ (Аллоҳ азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир — иймон келтирмайдилар. Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган”. (Бақара: 6-7). Яъни, куфрда бардавом бўлганлар. Чунки улар ҳидоятни аввалги дафъадаёқ қабул қилмадилар. Ишнинг бошидаёқ ҳидоятни қабул қилишмагач Аллоҳ уларни маҳрум қилишлик билан жазолади. “Ва худди аввал-бошда иймон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз”. (Анъом: 110). Унга хайр, ҳидоят ва иймон маълум бўлган ва қабул қилмаган, балки ўзининг туғён, куфр ва қайсарлигида давом этган кимса, батаҳқиқ, қалбининг фасодга юз тутиши ва қалби ҳидоят топмаслиги билан жазоланади, Аллоҳ сақласин. “Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”. (Тавба: 24).
Ушбу оят: “(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз…”. (Тавба: 24). Муфассирлар шундай дейдилар: Маккада бўлиб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари Мадинага ҳижрат қилишганда ҳижрат қилмаган мусулмонлардан иборат бир қавм ҳақида нозил бўлган. Чунки улар ўз мол-дунё, маскан ва қариндошларини сақлаб қолиш учун Маккада қолишни ийсор-ихтиёр қилишди. Улар ушбу нарсаларнинг муҳаббатини Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатидан олдинга қўйишди. Шунда Аллоҳ уларга ваъид қилди.
Ривоят қилинишича: Улар ҳижратни истаган вақтда уларга қариндошлари боғланиб қолди. Ва: Қандай қилиб бизни ташлаб кетасизлар? Бизни кимларга ташлаб кетяпсизлар?-дейишди. Уларга боғланиб қолишгач, уларга нисбатан раҳм-у шафқатлари келди. Натижада Маккада туриб қолдилар ва ушбу нарсаларни ийсор-ихтиёр қилган ҳолда ҳижартни тарк этдилар. Аллоҳ уларни койиди ва ваъид қилди. Чунки уларга ҳижрат қилишлари ҳамда Аллоҳ ва Расули сари ҳижрат қилишни ушбу нарсалардан муқаддам қилишлари вожиб. Ҳудди буни муҳожирлар қилишгани кабики, Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди: “(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар – камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ зотлардир”. (Ҳашр: 8). Муҳожирлар ушбу севикли нарсаларни Аллоҳ ва Расулига тоат ва муҳаббат ўлароқ тарк этишди. Гарчи ушбу нарсаларни яхши кўрсаларда. Улар фарзандлари, юртлари ва мол-дунёларини яхши кўрадилар. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муҳаббатини ундан муқаддам қилишди ва ҳижрат қилишд. Мол-дунё, ватан, бола-чақа, уй-жой ва Маккадаги тижоратларини тарк этишди. Буларнинг барини Аллоҳ жалла ва аъла учун тарк этишди. Аммо ана у мўминлар Маккада қолишди. Қариндошлари орасида қолиш, мол-дунё ва тижоратлари ўсиши ва Маккадаги уй-жойларида қолишликни тарк этишди. Шунда Аллоҳ уларга ваъид қилди. Мусулмонлардан иборат ҳижрат қилмаганлар ҳақида бошқа оятда шундай деганидек: “Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида:…”. (Нисо: 97). Яъни, нима учун ҳижратни тарк этдингиз? “«Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир”. (Нисо: 97-100).
Ҳижрат иймон хислатларининг энг афзали. Муҳожир, ҳашамат учун ҳижрат қилмайди. Ёки дунё илинжида кенгчилик ва фаровонлик бўлган юртга ҳижрат қилмайди. Бироқ у ўзига севимли бўлган ер ва юртдан ҳижрат қилади. Гоҳида мол-дунё ва бола-чақасини ташлаб, Аллоҳ ва Расулига муҳаббат ўлароқ чиқиб кетади. Ана шу иймонида ростгўй мўмин.
Ушбу нарсалар агар: “Сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан … суюклироқ бўлса…”. (Тавба: 24). “Суюклироқ”, аслида ушбу нарсаларни яхши кўришликда ҳараж-(танглик) йўқ. Инсон отасини, фарзандини, ака-укасини, халқини, мол-дунёсини, тижоратини ва уй-жойини яхши кўради. Ушбу нарсаларни яхши кўришликнинг асли ҳалол. Чунки у табиий муҳаббатдандир. Бироқ ушбу нарсаларнинг муҳаббатини Аллоҳнинг муҳаббатидан муқаддам қилса ва ушбу нарсалар уни Аллоҳ ва Расулининг тоати ҳамда Аллоҳ ва Расули сари ҳижрат қилишдан ортга кечиктирса маломатга қолади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирортангиз то мен унга ўз фарзанди, отаси ва одамларнинг барчасидан суюклироқ бўлмагунимча иймони (мукаммал) бўлмайди”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/216)).
Бунинг сабаби шуки, Аллоҳнинг муҳаббатидан кейин Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати келади. Биринчи: Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббати. У ибодат муҳаббатидир. У асос ва қоида. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат эса Аллоҳ азза ва жаллага муҳаббат қилишга тобе бўлиб, у Аллоҳнинг муҳаббатидан кейин туради. Шунингдек, Аллоҳ яхши кўрадиган шахс ва амалларнинг барини яхши кўришлик ҳам. Бу, Аллоҳ йўлидаги ва Аллоҳ учун бўлган муҳаббат. Жорий қилинган муҳаббат Аллоҳни яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида яхши кўриш. Маън қилинган муҳаббат эса Аллоҳ билан бирга яхши кўриш, нафс яхши кўрганини Аллоҳ яхши кўрган нарсадан муқаддам қилиш.
“Иймони (мукаммал) бўлмайди”. Бу, иймоннинг аслини инкор қилиш эмас. Балки иймоннинг мукаммаллигини инкор қилиш. Яъни, сизлардан бирингизнинг иймони комил бўлмайди. Агар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрадиган бўлса, у кишининг муҳаббатларини у кишидан ўзга бирор махлуқнинг муҳаббатидан олдинга қўймайди.
Аммо инсон асли Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмаса, балки Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ёмон кўрса, бас, бу кофирдир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллани яхши кўрадиган кишига келсак, бироқ у фарзанди ва отасининг муҳаббатини Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатларидан муқаддам қилса, бас, бу иймони ноқис. Балки то Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жасадидаги ўз жонидан, унинг бир бўлаги ва бир қисми бўлган фарзандидан, унинг асли ва унга яхшилик қилувчи бўлган отасидан ҳамда ким бўлишларидан қатъий назар одамларнинг баридан севикли бўлмагунларича банданинг иймони комил ва тўла бўлмайди.
Бу эса инсон Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунишни у кишидан ўзгасига бўйсунишдан олдинга қўйишини талаб этади. Агар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ишга амр қилсалар ва отангиз ёки фарзандингиз ёҳуд одамлардан бирор киши сизни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салланинг амрига хилоф келадиган бирор ишга амр қилса, батаҳқиқ, сизга ушбу амр қилувчига итоатсизлик қилишингиз ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунишингиз вожиб бўлади. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатга далилки, у кишининг муҳаббатларидан бирор нарса муқаддам қилинмайди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунишдан бирор нарса олдинга қўйилмайди. Агар бирор киши сизга Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хилоф бўлишга амр қилса, бас, унга итоат қилманг. Гарчи у сизга одамларнинг энг яқини ва энг севиклиси бўлсада. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш муқаддам қилинади. Ва у, у кишини яхши кўришлик самараси. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган бидъат ва (динда) янги пайдо бўлган ишларни ташлашлик, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилиш аломатларидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Кимки бизнинг амримиз бўлмаган амални қилса, бас, у мардуддир”. (Бухорий (2550), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/256)). Яъни, унинг бу амали ўзига қайтарилажак.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришини даъво қилиб, мавлидхонлик ва бошқа бидъий йиғинларни ўтказадиган кимсага келсак, ҳолбуки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни бидъат ва (динда) янги пайдо бўлган ишлардан қайтарадилар-у, у у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат қилмайди. Балки бу борада хурофотчи ва ёлғончиларга бўйсунади. Бу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатида ёлғончидир. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бидъат, (динда) янги пайдо бўлган иш ва хурофотлардан қайтардилар. Гарчи одамлар унга қўл урсаларда, гарчи отангиз, ўғлингиз ёки одамларнинг сизга энг яқини шу йўлда бўлсада. Кимда бидъат ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хилоф чиқишлик бўлса, сизга унга итоатсизлик қилиш вожиб бўлади. Агар унга итаот қилсангиз, батаҳқиқ, бу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга чинакам муҳаббат қилмасликка далил.
Хулоса шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришликка далил тилда айтиладиган даъво ёки уюштириладиган йиғин эмас. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришликка далил у кишига эргашишлик, буюрган ишларида итоат қилиш, хабар берган ишларида у кишини тасдиқлашлик, у киши қайтарган ва огоҳлантирган нарсаларидан четлашишлик ҳамда Аллоҳга у киши алайҳиссалоту вассалам жорий қилган йўлга кўра ибодат қилишликдир. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишликка далил. Биз қуруқ даъвони қабул қилмаймиз. Балки даъвога далилни қабул қиламиз.
Суннатга амал қилиб, бидъатларни тарк этадиганларга келсак, бу уларнинг Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишларига далилдир. Аммо Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришликларини даъво қиладиган, бироқ у кишига хилоф қилиб, у киши қайтарган ишларга қўл урадиган ҳамда ўзлари ва бошқаларга итоат қилган ҳолда у киши буюрган ишларни тарк этадиганларга келсак, батаҳқиқ, бу уларнинг Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатларида ростгўй эмасликларига далилдир. “Бирортангиз то мен унга ўз фарзанди, отаси ва одамларнинг барчасидан суюклироқ бўлмагунимча иймони (мукаммал) бўлмайди”. Балки (у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз жонидан-да (суюклироқ бўлмагунича иймони мукаммал бўлмайди, соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Агар биздан бирор киши иймонини синамоқчи бўлса, бас, ушбу ҳадисга нисбатан мавқеъига бир боқсин. Ҳамда уни ўзига татбиқ қилсин. У Расулни ўз жонидан-да яхши кўрадими? У Расулга отаси, фарзанди ва одамларнинг барчасидан ортиқ муҳаббат қўядими? Агар шундай бўлса, бас, у Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўради. Бунга далил –ёдга олганимиздек- Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини амалга ошириш, қайтариқларини тарк этиш ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган бидъат ва (динда) янги пайдо бўлган ишлардан четлашиш билан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга мувофиқ келишликдир. Гарчи бу (бидъат йўлда) одамларнинг унга энг яқини ва энг суюмлиси бўлсада, Аллоҳ ва Расулига тоат ва муҳаббат ўлароқ уни (бидъатни) тарк этади.
Ушбу ҳадис Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббатидан кейин Расулга муҳаббат қўйиш, Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва хилоф қилмасликни талаб этиши, агар сизни одамлардан бирортаси Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига хилоф бир ишга амр қилса, сизга унга бўйсунмаслик ва сизга буюрган ишдан бош тортиш ҳамда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буйруғини олиш вожиб бўлишига далолат қилади. Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўришлик вожиб бўлганидек Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришлик ҳам вожиб бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (Аҳзоб: 36).
“Иккилари ривоят қилди”. Яъни, Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Иккилари у кишидан (Анас розияллоҳу анҳудан) ривоят қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч (хислат) борки, кимда ушбулар бўлар экан иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги, бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги, Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. (Бухорий (1/22), Муслим (1/66)).
(Бошқа бир) ривоятда эса: “Бирор киши иймон ҳаловатини топмайди, то...”.

“Иккилари”. Бухорий ва Муслим.
“У кишидан”. Яъни, Анас розияллоҳу анҳудан.
“Кимда ушбулар бўлар экан”. Жамланиб, мавжуд бўлган экан.
“Иймон ҳаловатини топади”. Бу, Аллоҳ ва Расули муҳаббатининг самараларидандир.
“Иймон ҳаловати”. Яъни, лаззати. Чунки чинакам иймоннинг нафсда лаззати ва қалбда ҳотиржамлиги бўлади. Ана шу чинакам иймондир: мўминни иймон билан лаззатланаётган, иймонни бошқа ҳар қандай тур лаззатлардан кўра кўпроқ татиётганини кўрасиз.
Биринчи хислат: Аллоҳ ва Унинг Расули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги, яъни, унга ўз жонидан, ҳар қандай нарсадан, ота-она, фарзанд, дўст ва бошқа одамлардан суюмлироқ бўлиши. Бу эса у иккисининг қавлини ҳар қандай кишининг қавлидан муқаддам қилишликни талаб этади.
Иккинчи хислат: Бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги, яъни, одам боласидан бўлган бирор инсонни фақат Аллоҳ учун яхши кўришлиги. Дунё истаги ёки нақд ғараз-(фойда) учун яхши кўрмаслиги. Балки Аллоҳ учун яхши кўради. Чунки у Аллоҳга итоат қилувчи, мўмин ва тақводордир. Аммо бирор шахсни дунё ёки истак ёҳуд шаҳват ёкида (турли) ғаразлар учун яхши кўрадиган кимсага келсак, бу Аллоҳнинг ҳузурида бирор фойда бермайдиган муҳаббатдир.
Бу ўринда икки мўмин ўртасида Аллоҳ йўлидаги муҳаббатнинг фазли ҳамда ҳадисда айтилганидек Аллоҳ йўлидаги муҳаббат иймоннинг энг мустаҳкам боғичи экани истифода қилинади: “Иймоннинг энг мустаҳкам боғичи: Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўришликдир”. (Абу Довуд (4599)). “Аллоҳ уларни Ўзининг соясидан ўзга соя бўлмаган куни ўз соясида соялантирадиган етти (тоифа)дан (бири)дир: Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, шу асосда жамланган ва шунда ажралган икки киши…”. (Бухорий (629), Муслим (1031), Термизий (2391), Насоий (5380), Аҳмад (2/439) ва Молик (1777)).
Саҳиҳ ҳадисда айтилишича: “Бир киши Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилиш учун бир қишлоқ сари чиқди. Аллоҳ уни синашлик учун йўлига бир фариштани ҳозир қилди. Унинг олдидан ўтганда фаришта унга: Қаерга кетмоқдасан?-деди. У: Шундай-шундай қишлоққа кетмоқдаман, деди. У (фаришта): У ерда нима юмушинг, нима ишинг бор?-деди. У: Чунки у ерда мени Аллоҳ йўлидаги биродарим бўлиб, уни зиёрат қилишни хоҳладим, деди. Фаришта унга: Уни сенга ўтказиб қўйган бирор яхшилиги борми?-деди. Яъни, у сенга яхшилик қилган ва сен уни сенга қилган иши ва яхшилиги учун суясан. У: Йўқ. Бироқ мен уни Аллоҳ йўлида яхши кўраман, деди”. (Муслим (2567) ва Аҳмад (2/508)). Яъни, мен уни Аллоҳ йўлида яхши кўрганим сабаблигина уни зиёрат қилдим ва у сари чиқдим. У менга яхшилик қилгани ёки менга бирор нарса бергани ёҳуд менга бирор марҳамат кўрсатгани учун эмас. “Шунда фаришта унга: Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман. Батаҳқиқ, Аллоҳ сени яхши кўради. Ҳудди сен уни Унинг йўлида яхши кўрганинг каби”. (Муслим (2567) ва Аҳмад (2/462)).
Кўпчилик одамлар дунё иши, умид, таъмагирлик ва бошқа нарсалар учун ўзаро муҳаббатлашадилар ва ўзаро улфатлашадилар. Агар унга яхшилик қилса ва бирор нарса берса яхши кўради. Акс ҳолда уни яхши кўрмайди. Бу эса жонвор, ит ва мушукларда ҳам мавжуд. Агар уларга яхшилик қилсангиз, батаҳқиқ, улар сизни фитрий ва табиий равишда яхши кўради ва суяди. Дарҳақиқат, қалблар яхшилик қилган кишини яхши кўришга табиатлантирилган. Бироқ бунда имтиёз йўқ. Балки имтиёз, сизга берган нарса учун эмас, Аллоҳ азза ва жалла учун яхши кўришингизда. Ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббатнинг олий, юқори даражасидир.
Банда иймон ҳаловатини топадиган учинчи хислат: “Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Одамларнинг бари оловдан қочади, Аллоҳ сақласин. Чунки у оғриқ берувчидир. Бирор киши унинг ҳароратига сабр қилолмайди. Ҳар бир киши оловдан қочади ва ундан узоқлашади. Куфр оловдир. Аллоҳ таоло унга исломни марҳамат қилиб берган мусулмон эса куфрга қайтишни ёмон кўради, ислом динидан ортга қайтишни ёмон кўради. Ҳудди оловга улоқтирилишини ёмон кўргандек. Ана шу, иймон қалбига мустаҳкам ўрнашган, бу борада савдолашмайдиган ва бошига ҳар қандай савдо тушса ҳам ундан (иймондан) ён бермайдиган ҳақиқий мўминдир. Балки динини маҳкам тутади. Чунки у иймон ҳаловати ва лаззатини тотиб кўрган.
Аммо иймонни даъво қиладиган, бироқ хавф ёки манфаат ёҳуд бундан бошқа сабаб билан иймондан –ёки унинг бирор нарсасидан- воз кечадиган кимсага келсак, бу, ё унинг иймони йўқ эканига ёки иймони ноқис эканига далилдир. “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур (яъни ўткинчи ҳокимларнинг фитна-фасодларидан Аллоҳнинг азобидан қўрққандек қўрқиб ўз иймон-эътиқодидан кечур)”. (Анкабут: 10). Мўмин эса сабр қилади. Гарчи унга бироз азият етсада. Агар одамлар уни динидан буриш учун ҳаракат қилиб, унга мол-дунё ёки истаганларича нарса берсалар ёҳуд уни динидан буришга ёкида қўрқитиш ҳамда ўлдириш ва азоб бериш билан таҳдид қилиб динидан воз кечишга интилсалар, батаҳқиқ, у сабр қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога йўлиққунча динини маҳкам тутган ҳолда ундан воз кечмайди. Ана шу ҳақиқий мўминдир.
“Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Бу ўринда, агар мажбурланган киши мажбурланишга ва қатл қилинишга сабр қилса, батаҳқиқ, у ушбу турдан – иймон ҳаловатини топганлардан бўлади. Иймон ҳаловатини топгач ундан воз кечишга алсо рози бўлмайди.
Шунинг учун бир санам олдидан ўтган икки кишининг қиссасида келишича, бирор киши ундан (санам олдидан) то унга бирор нарса бўғизламагунча ўтмас эди. Шунда улардан бирига: сени йўлингда тек қўйишимиз учун бутга жонлиқ сўй, дедилар. У: Аллоҳ азза ва жалладан ўзга бирортаси учун ҳеч қандай жонлиқ сўймайман, деди. Унинг бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди. Бошқасига: жонлиқ сўй, дедилар. У: Менда жонлиқ сўйиш учун бирор нарса йўқ, деди. Улар: Бир дона пашша билан бўлсада қурбат ҳосил қил, дедилар. Шунда бир дона пашша билан қурбат ҳосил қилди. Натижада дўзахга кирди. Биринчиси Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишдан бош тортди. Иккинчиси ижобат қилди. Биринчиси қатл қилинди ва жаннатга кирди. Иккинчиси Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйди-да, йўлдан ўтиб кетди ва дўзахга кирди. Чунки у, Аллоҳ уни куфрдан қутқаргандан кейин унга қайтди. Биринчиси эса куфрга қайтишдан бош тортди, қатл қилинишга сабр қилди ва жаннатга кирди. Бу иймон агар қалбга ўрнашса унинг ҳаловатини топади.
Ушбу ҳадис банда ўз иймонини тортиб кўрадиган тарозидир:
“Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги”. Агар унинг олдида бирор тўсиқ пайдо бўлса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатини ушбу тўсиқнинг муҳаббатидан муқаддам қўяди.
“Бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги”. Дунё манфаати ва рағбатлари учун яхши кўрмайди.
“Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Уламолар: Бу ўринда муҳаббатни мукаммал қилиш, уни ажратиш ва унинг зиддини даф қилишлик бор, дейдилар.
Муҳаббатни мукаммал қилиш: Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги.
Уни ажратишлик: бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги.
Унинг зиддини даф қилишлик: Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги.
Бу, улкан ҳадисдир.
“(Бошқа бир) ривоятда эса: “Бирор киши иймон ҳаловатини топмайди, то...”. Бу ривоят “Саҳиҳул Бухорий”да бўлиб, унинг фойдаси шуки, у ўз назми билан ушбу уч сифат ила сифатланмаган кишида иймон таъми мавжуд эканини рад этади: “Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги, бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги, Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Биринчи ривоятга келсак, ундан (ҳадисдан) кимдаки ушбу хислатлар бўлмас экан, батаҳқиқ, у иймон таъмини топмаслиги англашилади. Гарчи унда иймон мавжуд бўлсада. Бироқ у, у билан лаззатланмайди ва таъмини топмайди. Иккинчи ривоятда эса бу очиқ айтилди. Биринчисидан (шу маънони) англаш мумкин. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ уни ҳадисдан кейин келтирдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун дўстлашса ва Аллоҳ учун душман бўлса, албатта, шу билан Аллоҳнинг валийлиги(-нусратига) эришади. Банда то ана шундай бўлмас экан ҳаргиз иймон таъмини тотмайди, гарчи намози ва рўзаси кўп бўлса-да. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг дўстлашуви дунё иши (асоси)да бўлиб қолди”. Ибн Жарир ривояти. (Ибн Муборак “Зуҳд” (353), Абу Нуъайм “Ҳиля” (1/312), Табароний “Кабир” (13537)).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Аллоҳ таолонинг ушбу: “(У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади” (Бақара: 166) қавли ҳақида шундай дедилар: “(Ширкий) муҳаббат(лари узилади)”. (Ибн Жарир (2/43), Ҳоким (2/272) саҳиҳ санади ва Заҳабий унга мувовиқ бўлди).

“Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса”. Яъни, мўминларни яхши кўради. Чунки улар Аллоҳнинг дўстлари. Уларни дунё манфаати ёки тез (эришиладиган) рағбат учун яхши кўрмайди. Балки Аллоҳ йўлида яхши кўради.
“Аллоҳ учун ёмон кўрса”. Кофир, мунофиқ ва осийларни Аллоҳ учун ёмон кўради. Улар уни калтаклашгани ёки уларни бирор нарсадан маҳрум қилишгани ёҳуд улар унга тажовуз ёкида зулм қилишгани учун эмас. У уларни ана шу ишлар учун ёмон кўрмайди. Чунки бу табиий ёмон кўришлик, ибодат ишларига боғлиқ бўлган ёмон кўришлик эмас.
“Аллоҳ учун дўстлашса”. Яъни, яхши кўрса ва ёрдам қўлини чўзса. Дўстлашиш: муҳаббат қўйиш, ёрдам ва кўмак бериш демакдир.
“Ва Аллоҳ учун душман бўлса”. Яъни, кофир, мунофиқ ва фосиқларни Аллоҳ учун ёмон кўрса. Чунки Аллоҳ уларни ёмон кўради.
“Албатта, шу билан Аллоҳнинг валийлиги(-нусратига) эришади”. Аллоҳнинг валий-(дўст) тутиши: яхши кўриши ва нусрат беришидир. Аллоҳнинг валийлиги, яъни, Аллоҳнинг муҳаббати. Ким ушбу сифатлар билан сифатланса Аллоҳ уни яхши кўради. Аллоҳ таоло айтганидек: “Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир”. (Моида: 54). Аллоҳнинг муҳаббатига Расулига бўйсунишлик билан эришилади. Аллоҳ таолонин қавлида айтилганидек: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади”. (Оли Имрон: 31). Ким Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса Аллоҳ уни яхши кўради. Ким Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатсизлик қилса Аллоҳ уни ёмон кўради.
“Албатта, шу билан Аллоҳнинг валийлиги(-нусратига) эришади”. Яъни, инсон Аллоҳнинг муҳаббати ва нусратини фақат ушбу ишлар билан ҳосил қилади: Аллоҳ учун яхши кўриш, Аллоҳ учун ёмон кўриш, Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душман тутиш. Дунёни ўлчов қилиб олган кимсага келсак, шунинг устида душман тутиб, шунинг устида дўст тутади. Ким унга яхшилик қилса уни яхши кўради. Гарчи у Аллоҳ азза ва жалланинг душмани бўлсада. Ким унга ёмонлик қилса уни ёмон кўради. Гарчи у Аллоҳнинг дўсти бўлсада. Бу кимса Аллоҳнинг валийлигига эришмайди. Шунинг учун ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ҳадиснинг охирида шундай дедилар: “Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг дўстлашуви дунё иши (асоси)да бўлиб қолди”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ўз вақтларидаги одамлар дунё учун дўстлашиб, душман тутадиган бўлиб кетишганини инкор қиляптилар. Бизнинг вақтимиз ҳақида нима дейсиз? Шак-шубҳа йўқки иш янада зиёдалашган. Кўп одамлар ушбу сифатларни йўқотган: Аллоҳ учун душман тутиш, Аллоҳ учун дўстлашиш, Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоҳлаганлар мустасно. Бироқ бу нарса бугунги кунда одамлар орасида оз учрайди. У йўқолиб кетган деб айтмаймиз. Балки у, алҳамдулиллоҳким, мавжуд. Лекин оз. Модомики оз экан, бас, бизлардан ҳар бир киши ушбу улкан асос қўлдан кетган кўпчилик билан бирга бўлмай ўзини тафтиш қилсин. Ҳудди фақатгина гуруҳбозлик ва манҳажийлик асосидагина дўст тутадиганлар каби. Ким уларнинг гуруҳбозлик ва манҳажийликларида мувофиқ келса уни яхши кўрадилар. Гарчи у Аллоҳ ва Расулининг душмани бўлсада. Ким уларга хилоф келса уни ёмон кўрадилар. Гарчи у Аллоҳ ва Расулининг дўсти бўлсада.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Аллоҳ таолонинг ушбу: “(У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади” (Бақара: 166), қавли ҳақида шундай дедилар”. Бу муҳаббат Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилганларнинг қиёмат кунидаги ниҳояси. Дунёда Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилганлар ибодат қилишган нарсаларини яхши кўрадилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165). Шунингдек, дунёдаги издошлар ўз пешволарини залолат асосида яхши кўрадилар. Дунёда кофирларнинг ўрталарида ҳамда мушриклар билан маъбудотлари ўртасида муҳаббат мавжуд. Бироқ қиёмат куни ишлар чаппасига кетади. Ушбу муҳаббат душманликка айланади. Аллоҳ таоло айтганидек: “У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)”. (Зухруф: 67). Яъни, қиёмат куни. Фақат Аллоҳ йўлидаги ва Аллоҳ учун бўлган муҳаббат қиёмат кунигача боқий қолади. “(Жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб…”. (Ҳижр: 47).
Иброҳим алайҳиссалоту вассалам мушрикларга уларни ҳазир бўлишга чорлаб шундай дедилар: “Иброҳим айтди: «Сизлар фақат ҳаёти дунёдаги ўзаро ошна-оғайнигарчилигингизни кўзлаб, Аллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали қиёмат кунида айримларингиз (яъни пешволарингиз) айримларингиздан (эргашувчилардан) тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир”. (Анкабут: 25). Улар қиёмат куни бир-бирларини лаънатлайдилар ва ёмон кўрадилар. Чунки улар ўзларини йўлдан оздирган кимсаларга: сизлар бизларни залолатга кетишимиз, йўлдан озишимиз ва Аллоҳнинг динидан бурилиб кетишимизга сабабсиз, дейдилар.
Мўминларнинг иймон учун бир-бирларини яхши кўриб, Аллоҳ йўлида дўстлашиб, Аллоҳ йўлида душман тутишларига келсак, батаҳқиқ, у боқий қолади. Балки қиёмат куни зиёдалашади. Ва абадул абадга давом этади. “Биз (жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина-кудуратларни чиқариб ташладик”. (Ҳижр: 47).
Ушбу оят Аллоҳдан ўзгаси учун бўлган муҳаббат қиёмат куни завол топиши ва адоватга айланиши, залолат асоси[
mutaallim   05-07-2014, 11:47 AM
#50
32-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон: 175), қавли ҳақидаги боб

Ушбу бобни шайх раҳимаҳуллоҳ хавф мавзусида битдилар.
Аллоҳдан қўрқиш ибодат устунларининг бири. Юқорида ўтганидек муҳаббат, хавф ва умид ибодат турларининг энг улканларидан ҳамда улар қалбий амаллардир. Ўтган бобда муҳаббатни зикр қилгач, муҳаббатнинг ёлғиз ўзи етарли эмаслигига далолат қилиш учун ушбу бобда хавфни зикр қилдилар. Чунки муҳаббатнинг ўзи билан ибодат қилиш адашган сўфийларнинг манҳажи. Расуллар ва уларнинг издошлари манҳажига келсак, батаҳқиқ, у муҳаббат, хавф ва умидга қурилган. Аллоҳ субҳанаҳуни, Ундан хавф ва Ундан умид қилиш билан яхши кўриш ҳамда таваккул, рағбат-(Аллоҳнинг ажрини исташ), раҳбат-(Аллоҳнинг азобидан қўрқиш) каби бундан бошқа қалб амаллари, буларнинг бари қалб амалларидан ва улар улкан ибодатлардир.
Хавф уч турли:
Биринчи тур: Сиррий хавф. У, Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш ёки Аллоҳ вожиб қилганини тарк этиш билан бирга бўладиган хавф. Яъни, инсон Аллоҳдан ўзга бут, санам ҳамда қабр ва сағаналардан иборат Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсалардан қўрқиши ёки шайтон ва жинлардан қўрқиши. Уларга, уларнинг ёмонлигидан саломат қолиш учун Аллоҳга ширк келтиришдан иборат улар яхши кўрадиган нарса билан қурбат ҳосил қилади. Бу, миллатдан чиқарадиган катта ширк. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Халили Иброҳим алайҳиссаломнинг шундай деганини зикр қилди: “Мен сизлар Аллоҳга шерик қилган бутларингиздан қўрқмайман. (Чунки у бутлар ҳеч қандай зиён етказа олмас), магар Парвардигорим хохлаган нарсагина (бўлур)”. (Анъом: 80). Сўнг бундан кейин шундай деди: “Сизлар (Аллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган бутларни Аллоҳга ширк қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?!”. (Анъом: 81). Гўёки улар ўз олиҳа ва маъбудотлари билан, улар унга (зиён) етказиши билан қўрқитишди. Бу эса уларга раддия. Ахир мендан бирор нарсани беҳожат қилолмайдиган маъбудотларингиздан қўрқишим лозимлиги билан менга таҳдид қилган ҳолда қандай Аллоҳдан қўрқмайсизлар?! “Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?”. (Анъом: 81). Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилаётган менми ёки ширк келтираётган сизларми?
Сўнг Аллоҳ бу борадаги ҳукмни зикр қилиб, шундай деди: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар”. (Анъом: 82). Бу ўринда зулмнинг маъноси ширк. Аллоҳ, ҳотиржамлик тавҳид аҳлида ҳосил бўлишини баён қилди. Мушрикларга келсак, улар учун ҳотиржамлик йўқ. Уларга фақат азоб бор. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан бўлган ҳукмдир.
Аллоҳ Ўз Пайғамбари Ҳуд ҳақида зикр қилганидек. У кишининг қавми шундай деди: “«Бизлар фақат: «Сени худоларимиздан бири, бир бало (яъни, мажнун) қилиб қўйган», деймиз, холос»”. (Ҳуд: 54). Ҳуд (алайҳиссалом) тавҳид ҳамда санамларга ибодат қилишни ташлашга даъват қилганларида у кишига санамлар зиён етказиши билан қўрқитиб, таҳдид қилдилар. “«Бизлар фақат: «Сени худоларимиздан бири, бир бало (яъни, мажнун) қилиб қўйган», деймиз, холос». У (Ҳуд) айтди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ келтираман, яна ўзларингиз ҳам гувоҳ бўлингларки, мен сизларнинг Аллоҳни қўйиб, (Унга сохта-ёлғон худоларни) шерик қилишингиздан безорман. Ана энди барчангиз бир бўлиб, ҳеч таъхир қилмай-кечиктирмай менга қарши билган ҳийлангизни қилаверинглар»”. (Ҳуд: 54-55). Бу ёлғиз киши томонидан бутун бир халқни беллашувга чақириш. Бу эса мўъжизалардандир.
Сўнг деди: “«Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигоримиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ўрмалаган нарса борки, барчаси У зотнинг қўл остидадир. Парвардигорим, шак-шубҳасиз, Тўғри йўлдадир»”. (Ҳуд: 56). Улардан пок-(безор) эканлигини эълон қилди. Уларни ва уларга ибодат қиладиган барча халқни у кишига ҳийла қилиш ва у кишига бирор ёмонлик етказиш билан беллашувга чорлади. Бас, улар қодир бўлмадилар. Сўнг бунинг сабабини ушбу қавли билан айтди: “Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигоримиз бўлган Аллоҳга суяндим”. (Ҳуд: 56).
Шунингдек, мушриклар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ улар ҳақида ушу қавлида ёдга олганларини айтишди: “Аллоҳ Ўз бандасига (яъни Муҳаммад алайҳис-саломга, у кишини барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?! (Эй Муҳаммад), улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар”. (Зумар: 36). Мушриклар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳдан ўзга маъбудотлари билан қўрқитардилар. Шунда Аллоҳ уларга ушбу қавли билан раддия берди: “Аллоҳ Ўз бандасига (яъни Муҳаммад алайҳис-саломга, у кишини барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?!”. (Зумар: 36).
Хавфнинг бу тури сиррий қўрқув деб аталади. У, Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ибодат қилинадиган маъбудотлардан қўрқиш билан бўладиган ибодат қўрқувидир. Мўмин ушбу маъбудотлардан алсо қўрқмайди. Санам, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган қабр, сағана ҳамда шайтон ва жинлар унга зиён етказишидан қўрқмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг изни билан бўлиши мустасно. Шунингдек, касалликка чалиниш ёки ризқ узилиши ёҳуд бундан бошқа Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодир бўладиган нарса билан ҳар қандай махлуқнинг зиён етказишидан хавф қилиш. Бу, катта ширк турларидан биридир.
Ҳозирда қабрга ибодат қилувчилар одамларга ушбу сағаналар билан таҳдид қиладилар. Фалончи валий ўзига бўйсунмаган ва ибодат қилмаган кишига зиён етказади. Ўзига ёки фарзандига зиён етказади, дейдилар. Сўнг жоҳиллар бу қўрқитувга алданишади. Ушбу қабр ва сағаналарга улардан талаб қилинган нарсалар билан қурбат ҳосил қиладилар. Қабрга ибодат қилувчи ва сағана хизматкорларининг ғарази: одамларнинг молини ботил йўлга кўра ейишликдир. Одамлар ушбу қабрларга назр аташмаса ва уларга бирор жонлиқ сўйишмаса жонлари, экин-тикинлари ёки фарзандларига зиён етади дея уларга таҳдид қиладилар. Сўнг жоҳиллар ушбу сағаналарга моллари билан қурбат ҳосил қилишади. Сўнгра ушбу қабр хизматидагилар ва ана шу бутга таъйин қилинган кишилар уларни олиб, ушбу молни тақсимлаб оладилар. Ёмонлик қадимги замондан ҳозирги замонгача қолиб келмоқда. Мушрикларнинг йўли эса бирдир.
Иймон аҳлига келсак, улар фақат Аллоҳ таолодан қўрқадилар. Чунки фойда ва зарарга эгалик қиладиган, ишлар Унинг Қўлидан бўлган Зот - Удир. Мўминга фақат Аллоҳ тақдир қилган нарсагина етади. “Айтинг: «Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Аллоҳгагина суянсинлар!»”. (Тавба: 51).
Мазаммат қилинган хавфнинг иккинчи тури инсон, одамлар унга озор беришлари ёки тазйиққа олишлари ёҳуд азоблашларидан қўрқиб Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдан иборат Аллоҳ унга вожиб қилганларини ташлаши. Одамлардан қўрқиб яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш ва ҳақни баён қилишни тарк этади. Бу эса кичик ширк ва ҳаром. Дарҳақиқат, ҳадисда айтилишича: “Аллоҳ бандани қиёмат куни: нима учун яхшиликка буюрмадинг ва ёмонликдан қайтармадинг?-дея сарҳисоб қилади. У эса: Эй, Раббим! Одамлардан қўрқдим, дейди. У (Аллоҳ): Мен қўрқишинга энг ҳақлиман, дейди”. (Ибн Можжа (4008) ва Аҳмад (3/48)). Бу билан яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилишга қодир кишини назарда тутяпмиз. Бунга қодир бўлмаган –ёки бу иш қўлидан келмайдиган- кишига келсак, бас, бу узрлидир.
Учинчи тур: Табиий хавфки, у билан қўрқилаётганга ибодат қилиш ва вожибни тарк этишлик бўлмайди. Ҳудди инсон душман ёки йиртқич ёҳуд илондан қўрққани каби. Инсон душманларидан ёки йиртқичдан ёҳуд заҳарли ҳашоратлардан қўрқади. Бу хавф табиий хавф бўлиб, инсон бунинг учун маломат қилинмайди. Чунки у ибодат ҳам эмас, вожибни тарк этиш ҳам эмас. Инсон бунинг учун азобланмайди. Мусо алайҳиссаломни қатл қилиш учун аъёнлар фитна уюштиришганда ва шаҳардан чиқиб кетиш учун огоҳлантирилганларида: “Бас у қўрқувга тушиб, (ортидан етиб келиб қолишларига) кўз тутган ҳолда у ердан чиқиб, деди: «Парвардигорим, Ўзинг менга бу золим қавмдан нажот бергин»”. (Қасос: 21).
Сўнг шайх Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини келтирдилар: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон: 175). Ушбу оят Аллоҳ таолонинг мана бу қавлидан кейиндир: “Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» — дедилар. Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир. Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон: 173-175). Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари Уҳуд воқеаси юз берганда, мусулмонлар устига синов ва имтиҳон келди. Мусулмонлардан шаҳид қилинганча кишилар шаҳид қилинди. Мушриклар Маккага жўнашди. Мусулмонларни қўрқувга солишни хоҳлашарди. Уларга таҳдид қилган ҳолда одам жўнатиб: Биз сизлар томонга тезда қайтамиз. Ва қолган-қутганларингизга ҳам чек қўямиз, дедилар. Хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мусулмонларга етгач: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!”. (Оли Имрон: 173), дедилар. Бу таҳдид уларга таъсир қилмади.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини, улар орасида жароҳатланган ҳамда жангдан кейинги чарчоқ бўлган ҳолда чиқишга амр қилдилар. Шошилганча қўзғалиб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан чиқдилар ва “Ҳамроул Асад” деган жойга тушиб, мушрикларни кутдилар. Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мусулмонларнинг чиққанини эшитгач, уларга қўрқув тушди. Ва: Уларда куч бўлгани учунгина чиқишган, дейишди. Ва Маккага қочдилар. Мусулмонлар ростгўй бўлиб, сабр қилиб, Аллоҳга таваккул қилишганда Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) қалбларига қўрқув солди. Ва уларга анави (мушриклар)нинг таҳдиди таъсир қилмади: “Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар”. (Оли Имрон: 175). Мадинага саломат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ажр-у савобини қўлга киритган ҳолда қайтдилар. “Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай”. (Оли Имрон: 174). Яъни, уларга ёмон кўрган нарсалари етмади. Балки ажр-у савобни қўлга киритдилар. “Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир”. (Оли Имрон: 174).
Сўнг Аллоҳ таоло деди: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир”. (Оли Имрон: 175). Яъни, мушриклар томонидан содир бўлган таҳдид, у шайтондандир. Шайтондан мурод: Куфрнинг боши бўлмиш лаънати иблис. “У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади”. (Оли Имрон: 175). Яъни, кофирлардан иборат ўзининг дўстлари билан сизларни қўрқитади. Ўзининг дўстлари, яъни, мушриклар билан сизларни қўрқувга солиш учун ушбу режани тузган - шайтондир. Чунки мушриклар шайтоннинг дўстлари. Ҳудди мўминлар Раҳмоннинг дўстлари бўлгани каби. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик — нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нурдан қоронғу-зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар”. (Бақара: 257).
Аллоҳ таолонинг ушбу қавли маъноси: “Ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади”. (Оли Имрон: 175). Яъни, эй мусулмонлар, у сизларни кофирлардан иборат дўстлари билан қўрқитади.
Сўнг Аллоҳ таоло деди: “Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон: 175). Кофирлардан қўрқманглар. Балки Аллоҳга таваккул қилинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Асарда айтилишича: Ким Аллоҳдан қўрқса, ундан барча нарса қўрқади. Ким Аллоҳдан ўзгасидан қўрқса, У уни барча нарсадан қўрқитиб қўяди. “Улардан қўрқмангиз”. (Оли Имрон: 175). Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан шайтоннинг дўстларидан қўрқишдан қайтарув. Сўнг У субҳанаҳу ва таолонинг ёлғиз Ўзидан қўрқишга амрдир.
Ким Аллоҳдан қўрқса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга етарли, унга кўмак ва нусрат беради. Аксига хилоф ўлароқки, ким Аллоҳдан ўзгасидан қўрқса, одамлардан қўрққани учун Аллоҳнинг тоатини ташласа, батаҳқиқ, Аллоҳ уни унга устун қилиб қўяди. Иймонида содиқ мусулмонларга вожиб бўлгани шуки, фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқишсин, душманларидан қўрқишмасин. Балки Раббилари ва гуноҳларидан қўрқсинлар. Кофир ва улардан бошқаларга келсак, батаҳқиқ, улар бандалар. Уларнинг тизгини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. У Зот уни улардан устун қилади ва уларга кифоя қилади. Биз кофирлардан қўрқмаймиз. Балки Аллоҳдан ва гуноҳларимизнинг оқибатидан қўрқамиз. Агар Аллоҳдан қўрқсак ва амалларимизни ўнгласак, батаҳқиқ, бирор кимса бизга зиён етказмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг изни билан бўлиши мустасно.
Бу, мусулмонлар кофирларнинг ёмонлигидан қўрқмайди ва сақловчи сабабларни олмайди дегани эмас. Балки уларга қурол, куч ҳамда Аллоҳ ва ўзларининг душманларини қўрқитадиган тайёргарликни ҳозирлашлари вожиб бўлади. Аллоҳ таоло деди: “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни … қўрқувга солурсизлар”. (Анфол: 60). Аллоҳ мусулмонларни жонларини мудофа қилиш учун хавф намозида ўзлари билан, намозда эканлар қуролларини кўтариб олишга амр қилди. “(Эй Муҳаммад), қачон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси қуролланган ҳолларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, қачон сажда қилишгач (яъни намознинг бир ракаатини ўқиб бўлишгач), орқаларингга бориб, (сизларни қўриқлаб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар”. (Нисо: 102). Аллоҳ таоло деди: “Аммо эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар”. (Нисо: 102). Эҳтиёт чорасини олиш ва душман учун ҳозирлик кўриш талаб этилган иш. Маън қилингани: Бизни Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, тайёргарлик кўриш ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилишдан маън қиладиган қўрқув билан хавфсирашимиз. Ана шу маън қилинганидир.
Оятнинг шоҳид ўрни: “Улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон: 175). Аллоҳ даъват қилиш, Унинг йўлида жиҳод қилиш ва дин вожиботларини адо этишдан маън қиладиган қўрқув билан кофир ва шайтоннинг дўстларидан қўрқишдан қайтарди. Ва У субҳанаҳу ва таолодан қўрқишга амр қилди.
Бу эса хавф улкан ибодат бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла учун холис бўлиши вожиб эканига далолат қилади.
Ва ушбу қавли: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас”. (Тавба: 18).
Ушбу оят Аллоҳ таолонинг мана бу қавлидан кейин: “Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчидирлар”. (Тавба: 17). “Мушриклар … обод қилишлари жоиз эмас”. (Тавба: 17). Яъни, мусулмонлар мушрикларга масжидда ширкий ибодатларини қилиш ва у ерда Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш учун масжидларга киришга имкон беришларига йўл йўқ ва жоиз бўлмайди. Мусулмонлар учун мушрикларга масжидларда ширкни изҳор-(ошкора) қилишга имкон беришлари ва улар Аллоҳга ширк келтиришни эълон қилар эканлар уни обод қилувчилардан ва у ерда ўралашиб юрувчилардан бўлишлари жоиз бўлмайди. Чунки масжидлар Аллоҳга ибодат қилиш ва динни У Зотга холис қилиш учун бино қилинган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мушриклар ҳақида айтганидек: “(Лекин агар) улар (иймонга келмасдан кишиларни) Масжид-ал-Ҳаромдан тўсар эканлар, Аллоҳ уларни нега азобламасин?! (Яъни, Сиз ва мўминлар Маккадан чиқиб кетганингиздан сўнг уларни албатта азобга гирифтор қилур). Улар унинг (Масжид-ал-Ҳаромнинг) эгалари эмаслар. Унинг эгалари фақат Аллоҳдан қўрқувчи зотлардир. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар”. (Анфол: 34).
Мушрикнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг масжидларида бирор ҳаққи йўқ. Чунки масжидлар Аллоҳнинг уйлари бўлиб, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун бино қилинган. Ундан ўзгасига ибодат қилиш учун бино қилинмаган. Аллоҳ таоло деди: “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган”. (Тавба: 18). Бу, оятдан ушбу боб учун шоҳид ўрнидир. Яъни, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқмайди. На маъбудотлар ва на бошқа махлуқотлардан. Балки қўрқув Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи. Бу борада Ундан ўзгаси Унга шерик қилиниши жоиз бўлмайди. У қалбий амал –қалбий ибодатлардан- экан, бу, қўрқув Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чекланишидир. Инсон Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасидан қўрқмайди. Ким Аллоҳдан ўзгасидан ибодат қўрқувида қўрқса, дарҳақиқат, Аллоҳга ширк келтирибди. Бу эса Аллоҳнинг ушбу қавлига ўхшаш: “Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон: 175). Аллоҳдан холис қўрқишлик иймон шартларидандир. “Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас-(шояд)”. (Тавба: 24). Яъни, ушбу сифатлар билан сифатланганлар: Аллоҳ ва охират кунига иймон келтириш, намозни тўла адо этиш, закотни ўташ ва ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш. “Шояд” – умид қилиш юкламаси. Бироқ у Аллоҳ томонидан вожибдир. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ваъда. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Шунинг учун уламолар: Аллоҳ томонидан бўлган ҳар бир “Шоядки”, бас, у вожибдир, дейдилар. “Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас-(шояд)”. (Тавба: 18). Ҳаққа ҳидоят топувчилар. Ушбу сифатлар билан сифатланмаган кимсага келсак, бас, у ҳидоят топувчилардан эмас. Балки у адашганлардандир.
Ва ушбу қавли: “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур”. (Анкабут: 10).
Бу оят ташқи томонларида иймонни ошкор қилиб, ички томонларида эса куфрни яширган мунофиқлар ҳақида.
“Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да”. (Анкабут: 10). Қуруқ сўзни айтади ва ҳақиқатга эга бўлмаган даъвони қилади. “Сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса...”. (Анкабут: 10). Имтиҳон келганда, чунки мўминлар синаладилар ва “Аллоҳга иймон келтирдик”. (Анкабут: 10), сўзига ташлаб қўйилмайдилар. Шунда иймонида ростгўй ким-у, ёлғончи ким экани намоён бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!”. (Анкабут: 2). Яъни, синаладилар ва имтиҳон қилинадилар. “Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур”. (Анкабут: 3). Агар: “Аллоҳга иймон келтирдим”-деса, батаҳқиқ, у кофир, мунофиқ ва фосиқлар томонидан озор етиши билан имтиҳон қилинади. Агар сабр қилса, иймонида собитқадам бўлса ва Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидаги азиятни кўтарса, бас, бу чин иймонли эканига далилдир. Аммо оғишса ва фитнага кирса, батаҳқиқ, бу мунофиқлигига далилдир.
Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида оғир дамлардаги мавқифлари маълум. Аҳзоб уруши кунидаги мавқифлари каби. (Ўшанда) нима бўлганди? Аллоҳ таоло ушбу қавлида улар ҳақида зикр қилгандек бўлганди: “Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар», дея бошладилар”. (Аҳзоб: 12). Уҳуд воқеасида Абдуллоҳ ибн Убай билан ортга жўнаб кетдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва мусулмонларни ташлаб кетдилар. Фитналар мунофиқларни очиб, иймонларида содиқ бўлганларни маълум қилиб қўяди. Аллоҳ таоло деди: “Мўминлар у фирқаларни кўрган вақтларида: “Бу Аллоҳ ва пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир (яъни имтиҳондир). Аллоҳ ва пайғамбарининг сўзи ростдир”, дедилар ва (устиларига бостириб келаётган фирқаларнинг сон-саноқсизлиги) уларнинг (Аллоҳга бўлган) иймон ва итоатларини янада зиёда қилди, холос”. (Аҳзоб: 22). Фитна ва оғир мавқифлар иймон аҳли ким-у, ёлғончи мунофиқлар кимлигини баён қилиб беради. “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да”. (Анкабут: 10). Роҳат вақтида ҳар бир киши: “«Аллоҳга иймон келтирдик»”-дейди. (Анкабут: 10). Ислом ва динни намоён қилади. Бироқ фитналар келганда мунофиқ ажралиб қолади. “Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-бахтсизлик етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунёю охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир”. (Ҳаж: 11).
Фитна, шиддатли (дамлар) ва оғир мавқифлар чин иймон билан мунофиқликни кўрсатиб беради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ҳикматли, Билувчики, чин иймон эгалари ким-у, мунофиқлар кимлигини маълум қилиб қўйиш учун ушбу синов, имтиҳон ва ларзага солувчи ҳолатларни жорий қилади: “Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали у (Ухудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади. Аллоҳ сизларни ғайб илмидан хабардор қилмади”. (Оли Имрон: 179). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларнинг энг қаттиқ синовга тутиладигани: Пайғамбарлар, алайҳимуссалоту вассалам. Сўнг устунроқ ва афзалроқлар. Мўмин киши динига қараб синовга тутилади”. (Термизий (2398), Ибн Можжа (4023), Аҳмад (1/185) ва Доримий (2783)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ бирор қавмни яхши кўрса уларга синов юборади”. (Термизий (2396)). Яъни, уларни имтиҳон қилади. “Ким рози бўлса, бас, унга розилик бўлгай. Ким ғазабланса, бас, унга ҳам ғазаб бўлгай”. (Термизий (2396), Ибн Можжа (4031)). Дунё имтиҳон ва синов диёри. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидаги суннатики, У бандаларни бир-бирлари билан синайди. Уларни имтиҳон, шиддатли (дамлар) ва қўрқув билан синайди. “Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир”. (Бақара: 155-157).
Аллоҳ таолонинг қавли: “Сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса”. (Анкабут: 10). Яъни, Аллоҳга иймон келтиргани сабабли унга азият етади. “Одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур”. (Анкабут: 10). Яъни, улкан фарқ бўлишига қарамай Аллоҳнинг азобига тенг қилади. Чунки одамларнинг фитнаси Аллоҳнинг азобига хилоф ўлароқ завол ва ниҳоя топувчи ҳамда енгил, Аллоҳ сақласин. Аллоҳнинг азоби қаттиқ, боқий ва давомий. У эса икки ишни баробар қилди. Бу унинг жоҳиллиги ва иймонсизлигидандир.
Бунинг маъноси шуки, у кофирларга бўйсунади ва динидан чиқади. Чунки унинг аслида дини йўқ. Балки уни зоҳирда намоён қилган. Агар имтиҳон келса очилади. Ва унинг қалбида иймон йўқ экани ёки қалбидаги иймон заиф экани маълум бўлади. Сўнг завол топади. “Қасамки, агар Парвардигорингиз томонидан (сиз - мўминларга) ғалаба келса шак-шубҳасиз улар: «Албатта бизлар сизлар билан бирга эдик», дерлар”. (Анкабут: 10). Яъни, мусулмонларда шодлик ва яхшилик ҳосил бўлса: Мен сизлар биланман, мен мусулмонман, дейди. Аммо мусулмонларга озор ва синов етса, батаҳқиқ, у четлашади, кофирлар билан бўлиб олади ва уларга итоат қилади. Бу эса оғир ва имтиҳон кезлари мунофиқ ва иймони заифларнинг мавқифларидир.
Оятдан шоҳид ўрни: “Одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур”. (Анкабут: 10). Яъни, у одамлардан қўрқади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқмайди. Ана шу маломат ўрнидир.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Аллоҳнинг ғазаби билан одамларни рози қилишинг, Аллоҳ (ато этган) ризқ учун уларни мақташинг ва Аллоҳ бермаган нарса(-ризқ) учун уларни мазаммат қилишинг яқин-(аниқ ишонч)нинг заифлигидандир. Албатта Аллоҳнинг ризқини ошиқманднинг ошиқиши жалб этолмайди ва ёмон кўрувчининг ёмон кўриши ортга қайтаролмайди”. (Абу Нуъайм “Ҳиля” (5/106), (10/41), Байҳақий “Шуъабул Ийман” (1/151-152)).
“Абу Саъид розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади”. Яъни, (санади) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етган. “Марфуъ” ҳадис – Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилгани. “Мавқуф” ҳадис – саҳобийнинг сўзидан иборат бўлгани. “Мурсал” ҳадис – тобеъин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берганидир.
“…Яқин-(аниқ ишонч)нинг заифлигидандир”. Заифлик куч-қувватнинг акси.
“Яқин-(аниқ ишонч)”. Илмнинг энг олий даражаси.
“Аллоҳнинг ғазаби билан одамларни рози қилишинг”. Бу эса аниқ ишончнинг заифлигидан. Бу, мана бу оятда зикр қилинганига ўхшаш: “Одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур”. (Анкабут: 10). Кимки, Аллоҳ ғазаб қиладиган (шариатга) хилоф чиқиш ва маъсиятлар билан одамларни рози қилишликни ундан талаб қилишганда Аллоҳни ғазаблантирадиган нарса билан одамларни рози қилса, бас, бу аниқ ишончнинг заифлигидандир. Чунки унинг аниқ ишончи кучли бўлганда, албатта, акси бўларди. Одамларни ғазаблантириш билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони рози қиларди.
Аммо аксинча бўлиб, Аллоҳнинг ғазаби билан одамларни рози қилса, бас, бу аниқ ишончнинг заифлигидан.
“Аллоҳ (ато этган) ризқ учун уларни мақташинг”. Аллоҳ (ато этган) ризқ учун одамларни мақташингиз аниқ ишончнинг заифлигидан. Агар сизга ризқ ва яхшилик келса, ризқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан эканига қарамай буни одамларга нисбат бериб, шунинг учун уларни мақтайсиз. Одамларни эмас Аллоҳни мақташингиз вожиб бўлганидир. Балки Аллоҳ азза ва жаллани мақтайсиз. Чунки у Раззоқ. Агар одамлардан бирортаси ушбу ризққа сабабчи бўлса, батаҳқиқ, ушбу сабабчига қилган ишига яраша ташаккур айтилади. Унга ризқ нисбат берилгани учун эмас. Балки ризқ Аллоҳдан эканини эътироф этиш ва бу шахс фақат сабабчи дея эътиқод қилган ҳолда саъй-ҳаракати ва сарф этган сабабичалик ташаккур айтилади.
Ҳадисда (айтилишича): “Ким одамларга ташаккур айтмаса Аллоҳга шукр қилмайди”. (Термизий (1954), Абу Довуд (4811) ва Аҳмад (2/258)). Бошқа (ҳадисда): “Ким сизларга бирор яхшилик қилса, бас, уни мукофотланглар. Агар уни мукофотлайдиган нарса тополмасангиз, бас, уни дарҳақиқат, мукофотладим деб билгунингизгача унинг ҳаққига дуо қилинглар”. (Насоий (2567), Абу Довуд (1672) ва Аҳмад (2/99)). Одамлар қўлида уларга ташаккур айтиладиган ва улар ҳаққига дуо қилинадиган сабаблар юз беради. Аммо ризқ уларга нисбат берилиб: бу, фалончи томондан, дейилишига келсак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг неъматига куфр келтириш ва аниқ ишончнинг заифлигидан. Чунки аниқ ишончи кучли киши ризқ Аллоҳнинг Қўлида деб эътиқод қилади. Натижада мутлақ ҳамд Аллоҳ азза ва жаллага хос бўлади.
“Ва Аллоҳ бермаган нарса(-ризқ) учун уларни мазаммат қилишинг”. Яъни, агар сенга суюмли бўлган дунё ишларидан бирортасини талаб қилиб саъй-ҳаракат қилсанг ва у нарса ҳосил бўлмаса, бас, одамларни мазаммат қилма. Чунки бу Аллоҳнинг Қўлида. Агар Аллоҳ хоҳласа бу нарса ҳосил бўлади. Одамларнинг қўлида бирор нарса йўқ. Балки бу Аллоҳнинг Қўлида. Агар У буни хоҳласа ҳосил бўлади. Сизда бу нарса ҳосил бўлмаслиги, Аллоҳ сизга уни хоҳламаганига далилдир. Сизга эса рози бўлишлик вожиб бўлади. Ушбу нарса сиздан тўсиб қўйилгани сизнинг фойдангизга бўлиши мумкин. Сиз эса нима яхши эканини билмайсиз. Сиз сабабни сарфлайсиз. Агар талаб қилинган нарса ҳосил бўлса, бас, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Агар талаб қилинган нарса ҳосил бўлмаса, батаҳқиқ, сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан рози бўласиз, Унга ҳамд айтасиз ва камчиликка йўл қўйилгани учун ўзингизни сарҳисоб қиласиз. Ушбу нарсадан маҳрум бўлганингиз икки ишнинг бири сабабли эканини биласиз: Ё сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққида камчиликка йўл қўювчисиз. Ва Аллоҳ сизни гуноҳ ва маъсиятларингиз сабабли ушбу нарсадан маҳрум қилди. Ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни сизнинг фойдангиз учун маън қилди. Агар у ҳосил бўлганда сизга ёмонлик бўлишига сабаб бўларди. Ана шу талаб қилган нарсаси ҳосил бўлмаган вақтдаги мўминнинг мавқифидир.
“Албатта Аллоҳнинг ризқини ошиқманднинг ошиқиши жалб этолмайди ва ёмон кўрувчининг ёмон кўриши ортга қайтаролмайди”. Инсон ҳар қанча ошиқмасин ва у суянган восита ҳар қанча ҳарис бўлмасин, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тақдир қилмаган бўлса ошиқиш талаб қилинган нарсани жалб қилолмайди.
“Ёмон кўрувчининг ёмон кўриши ортга қайтаролмайди”. Агар Аллоҳ сизга бирор нарсани ирода қилган бўлса ва ер аҳли уни сиздан маън қилишга йиғилса, бунга қодир бўлмайдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Билгинки, одамлар сенга бирор фойда етказиш учун йиғилсалар, фақат Аллоҳ ёзган фойданигина етказадилар. Агар сенга зарар бериш учун йиғилсалар, дарҳақиқат, Аллоҳ сенга ёзган зарарнигина етказадилар”. (Термизий (2516) ва Аҳмад (1/308)).
Агар қалбингиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога боғланса ва Аллоҳ билан гўзал муомала қилса: “Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барч ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ: 2-3).
Ана шу тавҳиднинг ҳақиқатики, банда Аллоҳга таянувчи, Унга таваккул қилувчи бўлиши, одамлар фақат сабаб дея эътиқод қилиши (лозим). Сабаблар Аллоҳ хоҳласа фойда беради, хоҳламаса фойда бермайди. Мақтов ва қоралов одамларга нисбатан қўлланилмайди. Балки ҳамд Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун айтилади. Агар талаб қилгани ҳосил бўлмаса, бас, сабр қилсин ва билсинки, унга тақдир қилингани бўлиши чорасиздир. Шундай экан яна Аллоҳга ҳамд айтсин.
Бунинг маъноси, инсон яхшиликни талаб қилишга ошиқмайди дегани эмас. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сенга фойдали бўлган нарсага ошиқ ва Аллоҳдан ёрдам сўра!”. (Муслим (2664) ва Ибн Можжа (79)). Демак, икки ишни жамлайди:
Ошиқиш ва ёрдам сўраш. Ошиқишлик қораланган эмас. Балки қоралангани, ошиқишга таянишлик ва шу билан талаб қилинган нарса ҳосил бўлади деб эътиқод қилишликдир.
Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларини Абу Нуъайм “Ҳиля”да ва Байҳақийлар ривоят қилди. У заиф ҳадис. Бироқ шайх раҳимаҳуллоҳ заиф ҳадисни, уни қўллаб-қувватлайдиганлари бўлгандагина зикр қилишлари у кишининг қоидаларидандир. Ушбу ҳадисни эса ундан олдинги оят қўллаб-қувватлайди. У, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир: “Сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур”. (Анкабут: 10). Аллоҳнинг ғазаби билан одамларни рози қилишинг аниқ ишончнинг заифлигидандир.
Шайх раҳимаҳуллоҳ гоҳида заиф ҳадисларни, Қуръон ёки суннатдан уни қўллаб-қувватлайдиган нарса-(далил) бўлса зикр қиладилар. Бу эса илм аҳли наздида машҳур қоида.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким одамларнинг ғазаби билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлади ва одамларни ҳам ундан рози қилиб қўяди. Кимда-ким Аллоҳнинг ғазаби билан одамларнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади ва одамларни ҳам унга ғазабли қилиб қўяди”. Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ” тўпламида ривоят қилди. (Ибн Ҳиббон (1542), Ибн Муборак “Зуҳд” (199), Термизий (7/132), Бағавий “Шарҳ Сунна” (14/410), Абу Нуъайм “Ҳиля” (8/118)).
Оиша розияллоҳу анҳо билан боғлиқ бир қисса бўлиб, у шундай (бўлганди): Муовия розияллоҳу анҳу подшоҳликни бошқарган кезлари мўминларнинг онасига насиҳат талабида нома йўлладилар. Чунки у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш ўртоқлари ва у кишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олган илмдан бисёрдир. У киши аёлларнинг фақиҳаси. Шунда у кишига (Муовия розияллоҳу анҳуга) шундай нома йўлладилар: Ассаламу алайкум! Сўнг: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “Кимда-ким одамларнинг ғазаби билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлади ва одамларни ҳам ундан рози қилиб қўяди. Кимда-ким Аллоҳнинг ғазаби билан одамларнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади ва одамларни ҳам унга ғазабли қилиб қўяди”.
Агар ҳукмдор-у ҳукмдор бўлмаганлар (ҳаётда) ушбу ҳадис асосида юриб ўтса кўп яхшилик ҳосил бўлади. У улкан манҳаж. Ушбу қисқа сўзлар уммат, ҳоким ва ҳукм остидагилар, бошлиқ ва раъият юриб ўтадиган манҳаждир. Шунинг учун Оиша Муовия розияллоҳу анҳумога шундай насиҳат қилгандилар. Бу, у киши розияллоҳу анҳонинг фиқҳлариданки, у киши Муовия (розияллоҳу анҳумо)га ушбу ҳадисни ихтиёр қилдилар. Чунки у киши ҳукмдор ва раҳбар. Демак, у киши подшоҳлик сиёсатида уни ўзлари учун дастуруламал қилиб олиш учун унга ҳожатмандирлар.
Ушбу ҳадисда ўзидан олдинги ҳадис каби, инсон Аллоҳдан қўрқувни одамлардан қўрқишдан муқаддам қилиши, Аллоҳнинг розилигини одамларнинг розилигидан аввалга қўйиши уқтириляпти.
Агар ушбу оят ва ҳадислар жамланса хавф, Аллоҳ таоло у билан яккаланиши вожиб бўладиган ибодат эканига далолат қилади. Хавф деганда ибодат хавфи ҳамда унинг сабабидан Аллоҳнинг тоатига амал қилиш ва Унга маъсият қилишни тарк этиш бўлган хавфнинг биринчи турини назарда тутяпмиз. Аммо у сабабли одамларни рози қилиш учун Аллоҳга маъсият қилишлик бўлмиш (юқоридагининг) зидди бўлган хавфга келсак, бас, бу қоралангандир.
Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадислари –шайх ўз масалаларида айтганларидек- аниқ ишонч кучайиб, сусайишига далолат қилади. Бу, у кишининг ушбу қавллари далолати билан: “…Яқин-(аниқ ишонч)нинг заифлигидандир”.
Pages (10):    1 3 4 5 6 7 10   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.