Pages (3):    1 2 3   
Admin   11-03-2009, 07:28 AM
#11
Коинотни бошқариш

Савол: «Аллоҳдан бошқа биров Коинотни бошқаради» деб эътиқод қилган одам, кофир бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бундай эътиқоддаги одам – кофирдир. Чунки у, Аллоҳга Аллоҳдан бошқасини рубубийят бобида шерик қилди. Балки бу одам Аллоҳга улуҳийят бобида шерик қилган мушриклардан ҳам баттарроқ кофирдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Коинотни бошқариш
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9272 – 1


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Admin   11-03-2009, 08:18 AM
#12
Катта гуноҳлар ва уларнинг ўлчовлари

Савол: Ҳурматли шайх, биздан илгари яшаб ўтган халқларда бўлмаган гуноҳларга ҳукм қилишимиз мумкинми?
Жавоб: Шубҳасиз, гуноҳлар катта ва кичик гуноҳларга бўлинади. Аллоҳ таоло:
«Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирамиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритамиз» (Нисо: 31) – деди.
Уламолар катта гуноҳларнинг саноғи ва ўлчовида турли фикрларни айтдилар. Баъзилар: «Уларнинг сони етмишта» деса, баъзилар: «Еттита», баъзилар эса: «Етти юзта» десалар, айримлар: «Улар – бутун шариатлар ҳаром эканига қарор қилган нарсалардир» – дедилар.
Бироқ, катта гуноҳлар ҳақида айтилган сўзларнинг тўғрироғи ва тадқиқотқчи уламолар таъкидлаган ушбу таърифдир: «Катта гуноҳлар – охиратда жаҳаннам, лаънат ва ғазаб билан ваъда қилинган, дунёда эса ҳад-жазолар белгиланган амаллардир».
Баъзилар бу таърифга «Қилган одамдан иймонни кетказадиган» ҳамда «Биздан эмас» ва «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан воз кечган» деб айтилган гуноҳларни ҳам киритдилар. Масалан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бизга қарши қурол кўтарган одам биздан эмасдир» (Имом Бухорий: Диятлар (6874), Имом Муслим: Иймон (98), Насоий: Таҳримуд-дам (4100), Ибн Можжа: ал-Ҳудуд (2576), Имом Аҳмад (2/3, 2/16, 2/53, 2/142, 2/150)) ва: «Бизга қаллоблик қилган одам биздан эмасдир» (Имом Муслим: Иймон (101), Имом Аҳмад (2/417))– дедилар.
Масалан: ўғирлик, зино ва қотилликни олайлик. Улар ҳад-жазо белгилангани учун – катта гуноҳдир. Чақимчилик ҳам катта гуноҳлардан ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннатга чақимчи кирмайди» – деганлар (Имом Бухорий: ал-Адаб (6056), Имом Муслим: ал-Иймон (105), Термизий: ал-Бирр вас-Силаҳ (2026), Абу Довуд: ал-Адаб (4871), Имом Аҳмад (5/382, 5/389, 5/397, 5/402, 5/404)).
Аллоҳ таоло етимлар молини ноҳақ еган одамга жазони ваъда қилди. Етимлар молини ейиш ҳам – катта гуноҳдир:
«Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўладилар. Ва албатта жаҳаннамга киражаклар!» (Нисо: 10).

Admin   11-03-2009, 08:44 AM
#13
“Авлиёлар дунёда ўз ихтиёрлари билан иш юргиза оладилар”
деб даъво қилган кишининг ҳукми

Савол: Мен баъзи одамларни шундай деяётганларини эшитаман ва ўз кўзим билан кўраман: ”Авлиёлар банда хусусида ўз ихтиёрлари билан иш юрита оладилар. Улар қирқ хил кўринишда кўринадилар. Уларни баъзида инсон ҳолатида кўрсангиз, баъзида илон, яна баъзида шер ва ҳоказо ҳолатларда кўрасиз. Улар авлиёларнинг қабрларига бориб, у ерда тунайдиалр ва айтадилар: “Тушимизда авлиёни кўрдик, у бизга: Бораверинглар, сизлар касалингиздан шифо топдингиз”, дейдилар”. Шу гаплар ростми ёки ёлғонми?
Жавоб: Авлиёлар бирон кишида ўз ихтиёрлари билан иш юрита олмайдиалр. Улар қилаётган ишлар Аллоҳ бошқа бандаларига ҳам берадиган оддий сабаблардир. Улар одатдан ташқари ишларни қила олмайдилар. Улар одамларнинг сувратларидан бошқа тулки ёки шер ёки маймун ёки шунга ўхшаш ҳайвонларнинг кўринишларида кўрина олмайдилар. Балки Аллоҳ бундай хусусиятни фақат фаришталарга ва жинларгагина берган. Улардан бошқа мавжудотлар бундай хусусиятга эга эмаслар. Қабристонларга зиёрат ва ўлганларга мағфират ва раҳмат сўраб дуо қилиш учун бориш шариатда бор, аммо ўлганлардан барака ва шифо, бошларига тушган мусибатларни кетказишни, хожатларини амалга ошириб беришини сўраш учун бориш мумкин эмас. Бу катта ширкдир. Шунингдек авлиёларнинг қабрлари олдидами ёки бошқаларнинг қабрлари олдидами фарқи йўқ, Аллоҳдан бошқаларга жонлик сўйиб қурбонлик қилиш ҳам катта ширкдир. Сиз айтиб берган нарсалар ҳам шариатга зид ишлардир, балки мункар бидъат ва ширкий эътиқодлардир.

Admin   11-09-2009, 06:41 PM
#14
Бешта хотини бор одамга жаноза ўқиладими?

Савол: Бешта ёки ундан кўра кўпроқ хотини бўлган одам ўлди. У жаноза ўқишимиз учун мусулмон ҳисобланадими? Чунки биз Аллоҳ таолонинг:
«Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш» (Бақара: 85) оятини биламиз.

Жавоб: «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир) деб чин юракдан айтган одамнинг иймони бор ҳисобланади. Чунки, Аллоҳнинг даргоҳида шу эътиборга олинади. Бу дунёда эса у калимани айтган одамга, гарчи чин юракдан айтмаган бўлсада, мутлақ мусулмондек муомала қилинади. Чунки биз зоҳирига қараймиз, Аллоҳгина инсоннинг ичидаги нарсаларни билади.
Юқоридаги калимани айтган, бироқ, уни бузадиган ишларни қилган бўлса, диндан экани ҳаммага маълум бўлган нарсалар етиб келгач уларни(нг аксини) ҳалол деса, кофир бўлади. Масалан: зинони, маҳрамларга уйланишни.
Уламоларнинг қувватли сўзларига кўра фарзлиги ва буйруқлиги етиб келгач ҳамда насиҳат қилингач қасддан намоз ўқимаслик, Қуръон оятлари ёзилмаган тумор ва азойимларни фойдаси бор деган мақсад билан тақиш ҳам шаҳодатни бузадиган нарсалар жумласидандир. Аммо у туморларни шифо беришга ва жину кўздан ҳимоя қилишга сабаб деб эътиқод қилинса у ҳаром ишлардан бўлиб, Исломни бузмайди. Балки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра кичик ширк турларига киради: «Ким (дарахт шохларидан қилинган) тумор таққан бўлса Аллоҳ уни(нг ишини) тўкис қилмасин! Ким (садафга ўхшаш) тумор таққан бўлса Аллоҳ унга хотиржамлик бермасин» (Имом Аҳмад 16763, 17404).
Quote:Жоҳилият даврида араблар турли нарсалардан афсун ва азойимлар ёзиб, турли мақсадларда туморлар ясашар эди. Мазкур ҳадисда тилга олинган дарахт шохлари ва денгиздан чиқарилган садафсимон нарса ипларга тизилиб болалар бўйнига осилар ва уни ёмон кўз ва балолардан сақлайди дея ишонилар эди (Мутаржим изоҳи).
Қуръон оятлари ёзилган туморларни тақиш жоизлиги ҳақида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Тўғриси, умумий далиллар келгани ва бошқа туморларни ҳам тақишга йўл очадиган ҳаром нарсанинг олдини олиш мақсадида, унинг ҳаром қилинишидир.
Мурдалар ва санамлардан ҳамда бошқа жонсизлардан ва Аллоҳгина қодир бўлган нарсаларда кўринмай турган инсон ва жинлар ҳамда олдида турган инсонлардан мадад сўраш ҳам, Исломни бузадиган нарсалар жумласидандир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Бешта хотини бор одамга жаноза ўқиладими?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5318 – 6.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Admin   11-13-2009, 07:01 AM
#15
Аллоҳнинг исмларидан бошқа исмга «Абд» (қул) қилиб исм қўйиш

Савол: «Абдулмаъбуд» (Тангрининг қули) деб исм қўйиш мумкинми?

Жавоб: Аллоҳнинг исмларидан биригагина «Абд» (қул) сўзини қўшиб қул қилишгина мумкин. Бу – Қуръон ва суннат матнларида бордир. «Маъбуд» эса, Аллоҳ таолодир. Келган хабарларда Аллоҳ Ўзининг маъбуд эканидан хабар берди. Лекин, мен «Маъбуд» Аллоҳ таолонинг исмидан бири эканини билмайманки, унга «Абд» (қул) қилинса. Хабар боби илм аҳлларининг наздида васф бобидан кўра кенгроқдир. Аллоҳ таоло Ўзининиг мавжуд-бор эканидан хабар берди. Бироқ, «Мавжуд» – Аллоҳнинг исмларидан бири, деб айтилмайди. Шунингдек Аллоҳни «Оламни қилувчи» деб аталмайди. Шунинг учун «Абдуссонеъ», «Абдулмавжуд» ёки «Абдушшайъ» деб исм қўйилмайди. «Абдулмаъбуд» деб ҳам исм қўйилмайди. Балки, Қуръон ва суннатда баён қилинган Аллоҳнинг исмларидан бирига «Абд» қўшилиб исм қўйилади. Буларнинг энг афзали «Абдуллоҳ» ва «Абдурраҳмон» бўлиб, Аллоҳнинг Китобу суннатда ворид бўлган исмларига «Абд» сўзини қўшиб исм қўйиш мумкин. Масалан: Абдулмалик ва Абдулҳамид каби.
«Маъбуд» (Тангри) – билишимча Аллоҳнинг исмларидан эмас. Балки бу сўз – Аллоҳнинг маъбуд эканидан хабар бермоқда. Зотан, Аллоҳгина ҳақиқий маъбуддир. Бундан ташқари ботил нарсалар билан сиғинилаётган бошқа маъбудлар ҳам бор. Аллоҳ таоло ҳақиқий маъбуд, бошқаларнинг ҳам (сохта) маъбуд бўлиши, «Абдулмаъбуд» деб исм қўйишнинг эҳтимолини узоқ қилмоқда.
Аллоҳни қўйиб оловга, қуёшга, инсонга ва фаришталарга сиғинилди. Аслида, Аллоҳгина ҳақиқий маъбуд, бошқалар эса сохта тангрилардир. Аллоҳ таоло айтди:
«Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир» (Ҳаж: 62).

Admin   12-06-2009, 04:45 AM
#16
Ҳар бир мусулмон мўъмин ҳисобланадими?

Савол: Ҳар бир мусулмон мўъмин ҳисобланадими? Шуни тушунтириб берсангиз?

Жавоб: Шубҳасиз, Ислом динига кирган ва Ислом шариатига амал қилган ҳар бир киши зоҳиран мусулмон ҳисобланиб, мўъминлар сафига қўшилади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло кўп ўринларда иймонга буюрганидек, Исломга ҳам буюрган.
Исломни «итоат этиш», «таслим бўлиш» ва «итоат билан бўйинсуниш» дея таърифланган. Бу зоҳиран барча итоат ва ибодатларни қилиб, барча гуноҳларни тарк этишни тақозо этади. Иймонни эса «Икки ваҳий (Қуръон ва суннат)да зикри келган ғайбий ишларга бўлган ишончга қалбни боғлаш», дея изоҳланган. Бу – буйруқларни қилиш ва таъқиқларни қилмасликка узвларнинг бўйинсунишини тақозо этадиган қатъий тасдиқдир.
Шунинг учун ҳам аҳли суннат: «Бадан ибодатлари ҳам иймон маъноси ичига киради», дедилар. Айрим уламолар, жумладан, шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ): «Ислом лафзини истеъмол қилиш тўкис иймонни ўз ичига олмайди» – дедилар ва бунга Аллоҳ таолонинг:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Бўйинсундик», денглар, (чунки ҳали-ҳануз) иймон дилларингизга кирган эмасдир» (Ҳужурот: 14) оятини ҳужжат қилдилар.
Бошқа уламолар, жумладан, Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) эса Жибрил алайҳиссаломнинг машҳур ҳадисининг шарҳида: «Агар иймон сўзи танҳо истеъмол қилинса унинг ичига Ислом ҳам киради. Акси ҳам шундай (яъни Ислом сўзи танҳо истеъмол қилинса унинг ичига иймон ҳам киради). Агар иккиси бир-бирига боғлаб истеъмол қилинган бўлса Исломни зоҳирий амаллар билан, иймонни эса қалб амаллари билан изоҳланади» – деди ва Исломни иймон ва ботиний амаллар билан, иймонни эса узвлар амали билан изоҳланган ҳадисларни тилга олди.
Нима бўлса ҳам, машҳур бўлгани иймон ва Исломнинг босқичлардан иборат бўлганидир. Шунга кўра Ислом буларнинг умумийроғи бўлиб, унга шу динни қабул қилган барча, жумладан, унинг таълимотларини ҳаётга татбиқ қилмаган кимсалар ҳам киради. Иймон эса ундан кўра юқорироқ тавсиф бўлиб, ишончга амални қўшган, қалби билан барча ғайб ишларини тасдиқлаган, сабабларни қилиш билан савоб излашга интилган ва Роббиси билан учрашишга тўкис тайёргарлик кўрган одамга хосдир.
Валлоҳу аълам.

Admin   12-16-2009, 09:20 PM
#17
Жаннатда Аллоҳни кўришни инкор этиш

Савол: Қуйидаги нашида ҳақидаги фикрингиз қандай:
Роббими мени киритса жаннатга
Энг буюк ғоям менинг ўшагинадир ...
Бу байтларда Аллоҳни кўришни инкор этиш маъноси борми?

Жавоб: Бу ерда Балқоний раҳимаҳуллоҳнинг Кашшоф тафсири ҳақида айтган сўзларнинг ҳиди келмоқда: «Мен «Кашшоф» тафсирида мўътазилалар фикрини кўрдим. Муаллиф Аллоҳ таолонинг:
«Бас, ким жаҳаннамдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт-саодатга) эришгай» (Оли Имрон: 185), ояти ҳақида: «Қайси бахт жаннат олдида буюкдир!» – деб (Аллоҳнинг жамолини) кўришни инкор этишни қасд қилган».
Ҳолбуки (Аллоҳ жамолини) кўриш – жаннат аҳлига бериладиган энг буюк неъматдир. Шунинг учун бу нашидани айтмаслик керак.

Admin   07-10-2010, 05:08 AM
#18
Эстетик амалиётлар Аллоҳнинг ишига аралишишми?

Савол: Айрим араб рўзномаларида европалик докторларнинг эркакларни аёлларга, аёлларни эса эркакларга айлантираётган эстетик амалиётлари ҳақидаги хабарларни кўриб, ўқимоқдамиз. Шундай бўлиши мумкинми? Бундай қилиш яратиш ва шакллашнинг ягона эгаcи бўлган Аллоҳнинг ишига аралашиш деб ҳисобланмайдими? Ислом динининг бу ҳақдаги ҳукми нима?

Жавоб: Бирон бир махлуқ эркакни аёлга, аёлни эса эркакка айлантириш қудратига эга эмас ва бу уларнинг иши ҳам эмас. Чунки уларнинг модда ва модданинг хоссалари ҳақидаги билимлари нақадар чуқур бўлмасин, барибир, унга кучлари етмайди. Чунки бу ишлар – Аллоҳнинг ишидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Осмонлар ва Ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратар. У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этар ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этар. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилар ва Ўзи хоҳлаган кишини — туғмас (бепушт) қилиб қўяр. Албатта У (барча нарсани) билгувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир» (Шўро: 49, 50).
Аллоҳ таоло ушбу оятнинг бошида Ўзининггина бунга қодир ва бу иш Унггагина махсус эканидан хабар берди. Оятни эса, бу ихтисоснинг аслини: Ўз илми ва қудратининг тўкислигини баён қилиш билан тугатди.
Шундай бўлсада, гоҳида чақалоқнинг ҳолати ноаниқ бўлиб, унинг ўғил ёки қиз экани номаълум бўлади. У ҳаётининг илк кунларида қиз ўлароқ кўринсада, аслида ўғил бола экани майдонга чиқади. Бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Бола балоғатга етиши билан масъалага ойдинлик киради ва докторлар унинг воқеълигига: эркак бўлса эркак, қиз бўлса қиз болалигига муносиб жарроҳий амалиёт қиладилар. Докторларнинг бундай ҳолатларда қилаётган ишлари, жарроҳий амалиёт ниҳоясида чақалоқнинг ҳолатини кашф этишдан бошқа нарса эмас. Бу – эркакни аёл, аёлни эса эркак қилиш дегани эмас. Бундан, докторларнинг Аллоҳнинг ишларига аралашмаганликлари, балки, Аллоҳнинг инсонларда яратган нарсаларини кашф қилганларигина маълум бўлмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Эстетик амалиётлар Аллоҳнинг ишига аралишишми?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1542 – 1.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   07-10-2010, 11:08 PM
#19
Ризқ қандай Аллоҳнинг қўлида бўлиши мумкин, ахир мен ҳаракат қилсам ризқимни кўпайтиришим мумкин-ку?

Савол: Айрим одамлар: «Барча ризқ Аллоҳнинг қўлида қандай бўлиши мумкин? Ахир мен кўпроқ ризққа эришиш учун иш соатларимни оширишим мумкин-ку? Ризқим уни кўпайтириш ёки озайтиришимда менинг таъсирим бўлмай қандай қилиб мен учун ўлчаб қўйилган бўлиши мумкин?» – дейдилар. Бундай саволларга жавоб топишимиз учун қайси китобларни ўқишимизни тавсия қиласиз?
Жавоб: Ризқ – яратиш, ўлчаш, инъом этиш, сабаблантириш ва касб қилиш қийин ёки осон, оз ёки кўп бўлсин, Аллоҳ таоло тарафидандир. Аллоҳгина сабабларни ўлчовли қилади ва Ўзининг фазли ва раҳмати билан вужудга келтиради. Ризқни, ўлчаш ва инъом этиш нуқтаи назаридан Аллоҳга нисбатланса, сабаб ва касб қилиш нуқтаи назаридан инсонга нисбатланади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   07-10-2010, 11:26 PM
#20
Сифат турлари

Савол: Аллоҳнинг исмларидан олинган сифатлар барчаси зотийдир деб айта оламизми?
Жавоб: Аҳли ҳақ (аҳли суннат) тасаввурида сифатлар икки қисмга бўлинади. Зотий сифатлар иззат, қудрат, азамат, кибр, илм, эшитиш, кўриш, қўл ва оёқ каби Аллоҳ таолодан айрилмайдиган сифатлардир. Уламолар наздида «ихтиёрий» деб ҳам, «феълий» деб ҳам аталган сифатлар бор. Улар хоҳиш ва иродага боғлиқ сифатлардир. Масалан, ғазабланиш: Аллоҳ хоҳласа ғазабланади. Рози бўлиш: Аллоҳ хоҳласа рози бўлади. Гапириш: Аллоҳ қачон ва қандай хоҳласа гапиради. Гапириш-калом зотий-феълий сифатлардан бўлиб, қадимги турдандир. Аллоҳ хоҳлаган пайтида гапиради. Аллоҳ Ўз қудрати ва хоҳиши билан гапиради.

Pages (3):    1 2 3   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.