muslim1408   07-20-2012, 04:21 PM
#1
assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu, mushrik suv ichgan idishda yani masalan stakanda suv ichsa buladimi , jazaakallohu xoyron
Abu Solih   07-21-2012, 08:22 PM
#2

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Идишлардаги асл покликдир. Уни мусулмон ишлатиши, аҳли китоб ёки мушриклар ишлатишини фарқи йўқ. Шунинг учун жумҳур уламолар кофирларнинг идишларидан фойдаланишни жоиз дейишган.

Аммо чўчқа гўшти ва шунга ўхшаган ҳаром таомлар солинган идишлар эса улардан тийилиш лозим. Агар бошқа идиш топилмаса ювиб ташлаб ишлатилади.

Бухорий (5478) ва Муслим (3567)да ривоят қилинган ҳадисда Абу Саълаба ал-Хушаний айтадилар: Айтдим: Я Набияллоҳ, биз аҳли китобларнинг еридамиз, уларнинг идишларида овқатлансак бўладими? Айтдилар: “Аҳли Китоблар ҳақида айтганинг, агар бошқа идиш топсангиз уларнинг идишларида таомланманглар. Бошқа идиш топмасангиз уларнинг идишларини ювинглар ва еяверинглар.”

Бу ҳадис кофирларнинг фақатгина ҳаромга ишлатган идишлари ҳақидадир. Абу Довуд (3839) ривоят қилган ҳадисда: “Биз аҳли китоблар билан қўшнимиз. Улар қозонларида чўчқа пиширишади. Идишларида хамр ичишади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ундан бошқасини топсангиз ўшанда енглар ва ичинглар. Ундан бошқасини тополмасангиз сув билан чайинглар сўнгра енглар ва ичинглар.” Албоний саҳиҳ деганлар.

Хаттобий айтадилар: "Бундаги асл: Агар мушрикларнинг ҳоли маълум бўлса, улар қозонларида чўчқани пиширган бўлишса, идишларида хамр ичишган бўлишса, буларни ишлатиш мумкин эмас. Фақатгина ювгандан сўнг ва тозалагандан сўнггина ишлатиш мумкин.” Авнул Маъбуд.

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ “Шарҳ Мумтиъ” (1/69) да айтдилар: "Абу Саълаба ал-Хушанийнинг ҳадиси, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бошқа идиш топсангиз бу идишларда еманглар. Бошқа топмасангиз буларни ювинглар ва енглар.” Бу ҳадис (кофирларнинг ҳамма идишларидан) тийилишлик афзаллигига далолат қилади.

Аммо кўпчилик аҳли илм бу ҳадисни чўчқа ёки шунга ўхшаган ҳаром нарса тўғридан-тўғри теккан идишларни аниқ билган инсонларга тегишли дейишган.

Яна айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уларни идишларида ейишликдан қайтардилар, агар бошқасини тополмасак рухсат бердилар. Уларни ювамиз ва уларда еб ичамиз.

Бундай ҳукм бериш яхшидир, бу шариат қоидалари тақозо қилган нарсадир.” (Усаймин сўзлари тугади.)

Аллоҳу аълам. Аллоҳумма солли васаллим ала Муҳаммад.

Admin   10-22-2017, 06:25 PM
#3
Кофирларнинг идишларидан фойдаланиш ҳукми

وعن أبي ثَعْلَبَةَ الخُشْنِيِّ رضي الله عنه، قال: قُلْتُ: يا رَسولَ الله، إنّا بِأَرْضِ قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ، أَفَنَأْكُلُ في انيَتِهمْ؟ قالَ: «لا تأكلُوا فيهَا، إلا أنْ لا تَجِدُوا غَيْرَها، فَاغْسِلُوهَا، وَكُلُوا فيها» متفق عَلَيْه.

Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: “Мен: “Эй Аллоҳнинг Росули, биз аҳли китобларнинг ерида яшаймиз. Уларнинг идишларидан (овқат) еяверайликми?” деб сўрадим. Ул зот: “Улардан еманглар, магар бошқа идиш топилмаса, уларни ювиб еяверинглар” дедилар. Муттафақун алайҳ.
Кофирларнинг идишлари бизга ҳалолми, йўқми? Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда: “Уларнинг идишларидан еяверайликми” деб сўради, яъни лаганлари, қозонлари ва бошқаларидан. Ул зот айтдиларки: “Йўқ, ундан емангизлар, магар бошқасини топмасангизлар, ўша идишни ювиб ундан еяверингизлар”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу (идишлари) нажосат бўлгани учун эмас, балки фақат у (кофир)ларга аралашмаслик учун қайтардилар. Чунки агар у нажосат бўлганида эди, бошқасини тополмаслигимиз шартини қўймаган бўлардилар. Агар нажосат бўлганида: “Уни ювинглар” дердилар ва бошқасини тополмаслигимизни шарт қилмасдилар. Чунки ювиш уни поклайди. (Ул зотнинг қайтариқларига сабаб) фақат (кофирлар) билан кўп аралашмаслигимиз учундир. Уларнинг идишларидан биз есак, улар бизларнинг идишларимизда ейишса, биз аралашган инсонларга ўхшаб қоламиз. Инсонга кофирлар билан аралашишдан иложи борича узоқ бўлиш вожибдир, чунки улар нажасдир. Киши улар билан кўп ўтирмаслиги керак, магар бунга ҳожат ёки зарурат бўлмаса. Бу ҳадисдан биз оладиган хулоса шуки, биз кофирларнинг идишларидан овқат емаймиз, магар бошқасини топмасак, уларни ювиб улардан еяверамиз, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.