PDF WORD

«Булуғул Маром»га Ибн Усаймийннинг шарҳи

Идишлар боби

عن حُذَيْفَةَ بن الْيَمَانِ رضي الله عنهما قال: قال رَسُولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «لا تَشْرَبُوا في آنيةِ الذَّهَبِ والْفِضَّةِ، ولا تأكُلُوا في صِحَافِهِمَا، فإنها لَهُمْ في الدُّنْيَا، وَلَكُمْ في الآخِرَةِ»، متفق عليه.

وَعَنْ أُمّ سَلَمَةَ رَضيَ الله عنها، قالَتْ: قَالَ رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «الّذي يَشْرَبُ في إناءِ الْفِضَّةِ إنّمَا يُجَرْجِرُ في بَطْنِهِ نَارَ جَهَنّم» مُتّفَقٌ علَيْهِ.

13. Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичмангизлар ва бу икки (тилла ва кумуш) идишларда овқатланмангизлар. Чунки бу (идишлар) бу дунёда улар (кофирлар) учун, охиратда эса – сизлар учун» (Муттафақун алайҳ).

14. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кумуш идишдан ичаётган кимса қорнида фақат жаҳаннам олови билан шовуллайди»« (Муттафақун алайҳ).

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Идишлар» бобида (юқоридаги ҳадисларни келтирди). «Ал-Ания» (идишлар) – «инаау» (идиш)нинг кўплиги. Бу ичига бирон нарса солинадиган идишдир. Муаллиф бу (боб)ни «Таҳорат» китобидан сўнг зикр қилди, чунки сув оқувчи модда бўлиб уни сақлаш учун идишга муҳтож бўлади. Шунинг учун уламолар, улар қаторида муаллиф ҳам, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, идишлар бобини таҳорат китобидан сўнг зикр қилишди. Идишларнинг асли уларнинг ҳалол-мубоҳлигидир. Чунки Аллоҳ Таоло: «У – сизларга ерда барча нарсани Яратган Зотдир» деди. Аллоҳ Таоло Ерда бизларга яратган барча нарса ҳалолдир, магар бирон далил унинг ҳаромлигига далолат қилмаса. Идишлар ҳар нарсадан ясалади, масалан, темир, шиша ва бошқа барча нарсалардан, магар Аллоҳ ва Унинг Росули ҳаром қилган нарсалардан (идиш ясаш мумкин эмас ёки ясалмайди), ҳамда тилла ва кумушдан (ясалади). Мусулмон кишига тилла ва кумуш идишларда ейиш жоиз эмас, у идиш товоқ, қозон, катта тоғора каби катта бўладими, ёки қошиқ, вилка ва шунга ўхшаш идиш каби кичик бўладими, бунинг фарқи йўқ. Буларнинг барчаси ҳаром, балки катта гуноҳлардандир. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳузайфа ҳадисида бундан қайтардилар, сўнгра эса бунинг ҳикматини баён қилиб айтдиларки: «Бу (идишлар) бу дунёда улар учун», яъни кофирлар учун. Чунки улар ейди ва фойдаланади ва дўзах уларнинг жойидир. Бундан Аллоҳ сақласин. Чунки уларга неъматлари бу дунё ҳаётларида шошилтирилиб берилгандир. Улар тилла ва кумуш идишларда ейишади ва улардан ичишади. Лекин улар бу нарсалардан охиратда маҳрумдирлар. Шунинг учун ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «У (идишлар) бу дунёда улар учун, охиратда эса сизлар учун». Бу ҳадисдан тушуниладиган нарса шуки, тилла ва кумуш идишлардан ейиш унинг ҳаромлиги билан бирга кофирларга ўхшатилиш бор, чунки бу (амал) уларнинг хусусиятларидандир. Бу ишни улар қиладилар, мўминлар эса – йўқ. Кейин Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадисида бу ишни қилганга қўрқитув айтилди ва кумуш зикр қилинди. Тилла (ҳақида бу қўрқитувнинг бўлиши) эса бундан-да авлороқдир.[7] (Айтилдики), унинг қорнида ютилган жаҳаннам ўти шовуллайди. Аллоҳдан офият сўраймиз. Ҳар қандай ютилган қултум (шовуллайди). Бу Аллоҳ Таолонинг: «Зулм билан етимларнинг молини ейдиганлар қорниларига фақат оловни ютадилар. Улар яқинда дўзахга киришади» ояти кабидир. Бу икки ҳадис тилла ва кумуш идишларда ейиб-ичишнинг ҳаромлигига ва уларнинг катта гуноҳлардан эканлигига далолат қилади. Илм аҳли айтадики, бу икки (тилла ва кумуш) билан қопланган нарсалар, масалан, тилла ёки кумуш билан қопланган мис ҳам шунга ўхшаб ҳаром бўлади. Аммо (тилла ёки кумуш билан) фақат ранг (берилган) бўлса, ҳеч қиси йўқ. Шу билан бирга ёмон гумонга учрамаслик ёки бунга (бошқалар томонидан) эргашиладиган бўлиб қолмаслик ва шу билан ўзига гуноҳ орттирган киши каби бўлиб қолмаслик учун буни тарк қилиш яхшироқдир. Бу тилла ва кумуш идишда ейиб-ичишнинг ҳукмидир. Аллоҳдан ўзимизга ва сизларга ҳидоят сўраймиз. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ идишлар бобидаги ҳадислар ичида қуйидаги ҳадисларни зикр қилди.

وَعَنْ ابْنِ عَبّاسٍ رَضِي الله عنهُمَا، قالَ: قالَ رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إذا دُبِغَ الإهَابُ فقدَ طَهُرَ» أخرجهُ مسلم.

وعند الأربعة «أَيُّمَا إهَابٍ دُبِغَ) فقدَ طَهُرَ»(

15. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар тери ошланса, пок бўлади»«. Буни Муслим келтирди. Тўртовлонда эса: «Ҳар қандай тери ошланса, (пок бўлади)« дейилган.[8]

وَعَنْ سَلَمَةَ بن الْمُحَبِّقِ رضي الله عَنْهُ، قَالَ: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «دِباغُ جُلُودِ الْمَيْتَةِ طُهُورُهَا»، صححهُ ابنُ حِبّان.

16. Салама ибн ал-Муҳаббиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ўлимтик терисининг ошланиши унинг покланишидир»«. Буни Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.[9]

وعن ميْمُونَةَ رضي الله عنها، قالتْ: مَرَّ النَّبيُّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم بشاةٍ يجرُّونَها، فقال: «لَوْ أَخَذْتُمْ إهَابَهَا؟» فقالوا: إنّها مَيْتَةٌ، فقالَ: «يُطَهِّرُهَا الماءُ والْقَرَظُ» أخْرَجَهُ أبو داود والنّسائيُّ.

17. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у айтди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетаётганларида олдиларидан бир (ўлик) қўйни судраб кетишди. Ул зот айтдилар: «Унинг терисини олсангизлар-чи?» Улар: «У ўлимтикдир» дейишди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Уни сув ва акас (акация япроқлари) поклайди»«. Абу Довуд ва Насоий келтиришди.

Бу ҳадисларни муаллиф раҳимаҳуллоҳ ўлимтик терисининг ошланилгандаги ҳукмини баён қилиш учун зикр қилди. Уларни (Ибн Ҳажар) идишлар бобида келтиришига сабаб шуки, теридан меш ва (ичимлик ичиладиган идишлар) каби идишлар ясалади. Билгинки, ўлимтик нажосатдир, магар илгари ишора қилинган нарсалар бундан мустасно. Масалан, инсон ва чигиртка ўлиги, оқувчи қони йўқ (жонзот). Нажосат ўлимтикнинг барча қисмлари нажосатдир: қон, ёғ ва барча қисмлари, магар туки, жуни, юнги, пати бундан мустасно. Тук («шаър») эчки ва сигирда, жун («вабр») туяда, юнг («сууф») қўйда, пат қушда бўлади. Бу тўрт нарсанинг ҳукми (бошқа аъзолардан) бўлакдир. Агар қўй (сўйилмасдан) ўлса, унинг эгаси юнгини қирқиб олса, у пок бўлади, чунки унда қон бўлмайди. Суякда эса ихтилоф қилишган. Баъзилар, улар кўпчиликдир, (суяк) нажосатланади дейишди. Бошқалар эса нажосат бўлмайди дейишди. Буни шайхул-ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ танлаган. У киши айтардиларки, суякларда ҳаёт ҳам бўлмайди, уларнинг ичида қон ҳам бўлмайди. Қони йўқ ўлимтик пок бўлгани каби суяк ҳам шу каби пок бўлади, гарчи ўлимтикники бўлса ҳам. Унинг устини албатта ювиш керак, чунки у нажосатга тегиб ифлосланади. Энди тери масаласига қайтамиз. У ошланишидан олдин нажасдир, чунки у ўлимтикнинг ичига киради (унинг жумласидан ҳисобланади), унда ҳаёт бўлади ва унда қон айланади. У ошланишдан олдин нажосат бўлиб, ундан фойдаланиш жоиз эмас. Аммо комил ошланганидан сўнг (унинг ўзгариши ва чириган ҳиди кетади, шунинг учун) унинг ҳукмида уламолар ихтилоф қилишди. Баъзилар уни пок дейишди ва бу тўғрироқ фикрдир. Чунки комил ошланган тери сўйилган ҳайвоннинг териси каби бўлади. Ундан (идиш ясаб) сут, сув, ёғ ва бошқа нарсаларни (солишга) ишлатиш жоиз бўлади.

Иккинчи кассета[10]

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ зикр қилган ушбу ҳадислар бунга далил бўлади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари: «Ҳар қандай тери ошланса, пок бўлади». (Бу жумладаги) «айюмаа» («ҳар қандай») сўзи шарт ҳарфи бўлиб барча ошланган териларни ўз ичига олади ва у (терилар) пок бўлади. Шунга ўхшаб ул зот: «Ўлимтик терисининг ошланиши унинг покланишидир» дедилар. Яъни ошлаш уни поклайди. Шунга ўхшаб Маймунанинг ҳадисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетаётганларида олдиларидан қўйни судраб кетишгани айтилди. Бу қўй ўлимтик эди. Уни ташқарига (четга) ит ва бўриларга ташлаб юбориш учун судраб кетишди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Унинг терисини олмайсизларми?» Улар: «У ўлимтик» дейишди. Маълумки, ўлимтик нажосатдир. Ул зот: «Уни сув ва акас (япроқлари) поклайди» дедилар. Бу (акас) ошлайдиган нарса бўлиб, маълум ўсимликдир. Бу (ҳадис) эса ўлимтик териси ошланганида пок бўлишига далолат қилади. Ундан сўйилган ҳайвоннинг терисидан фойдаланилганидек, фойдаланаверилади. Уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, гўшти ейилайдиган ҳайвонлардан бошқаларнинг терисида ихтилоф қилишди. Масалан, бўри, йўлбарс ва шунга ўхшашларнинг териси ошланса покланадими йўқми? Баъзилар айтдики, комил суратда ошланса, пок бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ом (умумий)дир: «Ҳар қандай тери ошланса, пок бўлади». Ҳамда: «Ўлимтик терисининг ошланиши унинг покланишидир» деган сўзлари. Баъзилар эса у покланмайди дейишди. Унинг ва сўйилиб (ейилиши) ҳалол бўлган ҳайвоннинг териси орасидаги фарқ шуки, ейилмайдиган ҳайвон териларининг нажосати айний (айнан) нажосатдир. Сўйиладиган ҳайвоннинг териларидаги нажосат эса ўткинчидир, чунки у фақат ўлим билан нажосатланади ва кийим каби бўлади: агар у нажосатдан тозаланса, пок бўлади. Бу фикр – гўшти ейилмайдиган ҳайвоннинг териси ошланиш билан покланмаслиги – ҳақиқатга яқинроқдир.[11] Гўшти ейиладиган ҳайвон сўйилмасдан ўлса унинг териси ошланганидан сўнг пок бўлади. Бу (ҳадислар)нинг идишлар бобида зикр қилинишига сабаб шуки, терилардан меш каби идишлар ясалади.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ идишлар бобидаги ҳадислар ичида қуйидагиларни зикр қилди.

وعن أبي ثَعْلَبَةَ الخُشْنِيِّ رضي الله عنه، قال: قُلْتُ: يا رَسولَ الله، إنّا بِأَرْضِ قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ، أَفَنَأْكُلُ في انيَتِهمْ؟ قالَ: «لا تأكلُوا فيهَا، إلا أنْ لا تَجِدُوا غَيْرَها، فَاغْسِلُوهَا، وَكُلُوا فيها» متفق عَلَيْه.

وعن عِمْرانَ بنِ حُصَيْنٍ رضي الله عنهُ: أنَّ النبي صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم وأصحابه توضَّئوا من مزادةِ امرأةٍ مشركةٍ. متفق عليه. في حديث طويلٍ.

وعن أنس بن مالك رضي الله عنه: أنَّ قَدَحَ النبيِّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم انْكَسَرَ، فاتّخَذَ مَكَانَ الشّعْبِ سَلْسَلَةً مِنْ فِضَّةٍ. أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ.

18. Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Росули, биз аҳли китобларнинг ерида яшаймиз. Уларнинг идишларидан (овқат) еяверайликми?» деб сўрадим. Ул зот: «Улардан еманглар, магар бошқа идиш топилмаса, уларни ювиб еяверинглар» дедилар. Муттафақун алайҳ.

19. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг саҳобалари (мушрика аёлнинг) чарм мешидан таҳорат олишди. Бу узун ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят қилишди.

20. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадаҳлари синганида, ул зот синиқ жойини кумуш сим билан ямаб қўйдилар. Буни Бухорий ривоят қилди.

Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Росули, биз аҳли китобларнинг ерида яшаймиз. Уларнинг идишларидан (овқат) еяверайликми?» деб сўрадим. Ул зот: «Улардан еманглар, магар бошқа идиш топилмаса, уларни ювиб еяверинглар» дедилар. Аҳли китоблар – яҳудий ва насоролар. Уларнинг бундай номланишига сабаб, Аллоҳ Таоло уларга иккита Китоб нозил қилган: Таврот ва Инжил. Таврот она китоб бўлиб, Инжил Тавротнинг бўлагидир. Шунинг учун унда Тавротдаги шариатга кўп қўшимча йўқ. Аҳли китобларга нисбатан бошқа барча кофирлар ичида алоҳида ҳукмлар бор. Шулардан: уларнинг сўйган жонлиқларининг ҳалоллигидир. Яъни, яҳудий ва насоронинг сўйган жонлиғи ҳалол бўлиб, унда кароҳият йўқ. Бунинг далили – Аллоҳ Таолонинг сўзи: «Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрашади. Уларга айт: «Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек сизлар итларни ўргатганингизлардек ўргатилган йиртқичлар сизларга ов қилиб берган нарсалар …»» деган оятдан то: «ҳамда аҳли китобларнинг таоми ҳам сизларга ҳалол, сизларнинг таомингиз эса уларга ҳалол» оятигача. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Уларнинг таоми сўйган жонлиғидир». Бунинг яна далили шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий аёл Хайбарда қўй ҳадя қилганида ул зот уни едилар. Шунингдек бир яҳудий киши (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг саҳоба)ларини арпа нони ва (нонга суртадиган) тахир, ҳиди ўзгарган ёғли таомга чақирган. Бу уларнинг, яъни яҳуд ва насороларнинг сўйган жонлиғи ҳалоллигига далил бўлади. Иккинчидан, уларнинг аёллари мусулмонларга ҳалолдир ва мусулмон эркак учун яҳудий ва насроний аёлга уйланиш жоиз бўлади. Аммо муслима аёлга эса кофир эркакка турмушга чиқиш ҳар қандай ҳолда ҳам ҳалол эмас. Айтишадики, насоролардан бири мусулмон кишига: «Қандай қилиб сизларга аёлларимизга уйланиш ҳалол бўлиб бизларга аёлларингизга уйланиш ҳалол бўлмайди?» деб сўраганида, бояги мусулмон киши: «Тўғри. Биз аёлларингизга уйланамиз, чунки биз ўз пайғамбаримизга ва сизларнинг пағамбарингизга иймон келтирамиз. Сизлар эса ўз пайғамбарларингизга иймон келтириб бизнинг пайғамбаримизга иймон келтирмайсизлар» деб жавоб берди. Шунда (ҳалиги насроний одам) мот бўлди. Ҳар қандай ҳолда бу яҳудий ва насронийларга тегишли ҳукмлардандир. Учинчидан, аҳли китоблар билан зимма (аҳд) боғланади. Яъни, биз улар билан зимма боғлаб (зиммамизга олиб) уларни ўз юртларимизда қолдирамиз. Улар жизя тўлайди, биз эса уларни ҳимоя қилиб қўриқлаймиз. (Ушбу ҳолда) биз ҳеч кимга уларга тажовуз қилишга имкон бермаймиз. Аҳли китобларга бошқа кофирлар (ушбу зимма ҳукмида) кирадими? Уламолар орасида бу борада иккита фикр бор. Тўғрироғи шуки, кофирларнинг ҳаммаси шартнома (аҳд)га келишишда бир хил бўлгани каби зимма боғлашда ҳам бир хилдир. Агар шунга ҳожат бўлса, биз кофирлар билан аҳд боғлашимиз мумкин. Аҳдлашилган (кофир)нинг қони ва моли сақланган бўлиб, унга тажовуз қилиш ҳаром бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аҳдлашилган (кофир)ни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини сезмайди» дедилар.[12]

Кофирларнинг идишлари бизга ҳалолми, йўқми? Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда: «Уларнинг идишларидан еяверайликми» деб сўради, яъни лаганлари, қозонлари ва бошқаларидан. Ул зот айтдиларки: «Йўқ, ундан емангизлар, магар бошқасини топмасангизлар, ўша идишни ювиб ундан еяверингизлар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу (идишлари) нажосат бўлгани учун эмас, балки фақат у (кофир)ларга аралашмаслик учун қайтардилар. Чунки агар у нажосат бўлганида эди, бошқасини тополмаслигимиз шартини қўймаган бўлардилар. Агар нажосат бўлганида: «Уни ювинглар» дердилар ва бошқасини тополмаслигимизни шарт қилмасдилар. Чунки ювиш уни поклайди. (Ул зотнинг қайтариқларига сабаб) фақат (кофирлар) билан кўп аралашмаслигимиз учундир. Уларнинг идишларидан биз есак, улар бизларнинг идишларимизда ейишса, биз аралашган инсонларга ўхшаб қоламиз. Инсонга кофирлар билан аралашишдан иложи борича узоқ бўлиш вожибдир, чунки улар нажасдир. Киши улар билан кўп ўтирмаслиги керак, магар бунга ҳожат ёки зарурат бўлмаса. Бу ҳадисдан биз оладиган хулоса шуки, биз кофирларнинг идишларидан овқат емаймиз, магар бошқасини топмасак, уларни ювиб улардан еяверамиз, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби. Кейин (Ибн Ҳажар) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул кишининг асҳоблари мушрика аёлнинг чарм идишидан таҳорат олишгани ҳақидаги Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирдилар. «Мизада» ибораси бири иккинчисига киргизилган иккита чармни ифодалайди. Шунда у сувни ўз ичига сақлайдиган катта мешга айланади. Бу ғариб бир қиссада айтилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳобларида сув тугаб қолган эди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кишини сув излашга юбордилар. Улардан бири Али ибн Абу Толиб бўлганди. Бу икки киши мешда сув олиб келаётган бир аёлни топишди. Улар бу аёлдан сув ҳақида сўрашди. У: «Мен кеча ушбу соатда турган жойда (сув бор эди)» деди. Улар иккови (у масофадаги) сувни узоқ деб билишди, сўнгра ундан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига боришини талаб қилишди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келди. Ул зот мешни туянинг устидан туширтириб жуда кўпчилик бўлган асҳобларига ундан ичишга ва туяларни суғоришга буюрдилар. Улар ичишди ва суғоришди, бироқ мешдаги сувдан бирон нарса камаймади. Бу аёл ўз қавмига қайтди. У ўз қавмига ҳайратда қайтди: (сувдан ичдан) қавм кўпчилик бўлганига қарамай мешдан ҳеч нарса камаймаган эди. Уларнинг барчаси (ўша сувдан) ичиб (ҳайвонларини) суғоришди. Ўша аёл ўз қавмига қайтиб уларга: «Мен сизларга одамларнинг энг сеҳргари ёки пайғамбар олдидан келдим» деди. Муҳими шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг асҳоблари бу мешдан таҳорат олишди. Мушрикларнинг сўйганлари ҳаром, улар сўйган ҳайвонларнинг териси ўлимтик териси кабидир. Лекин ўша меш ошланган эди. Шунинг учун муаллиф бу ҳадисни ўлимтикнинг териси ошланса пок бўлишини ва шу билан (терига теккан) сув, гарчи ўзгарса ҳам, нажас бўлмаслигини баён қилиш учун (бу ерда) келтирди. Сўйилган нарсанинг териси ошланганда пок бўлиши ҳақдир, гарчи ўлимтикнинг териси ёки сўйилиши ҳалол бўлмаган кишининг сўйган ҳайвон териси бўлса ҳам. Кейин муаллиф Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходими Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадисини зикр қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Анас ўн ёшарча эди. Анаснинг онаси уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Росули, бу Моликнинг ўғли Анас, сизга хизмат қилади» деди. Шунда ул зот Анасни ўпиб (ёки уни ходим сифатида қабул қилиб) айтдилар: «Аллоҳим, унинг умрини узоқ қил, фарзандларини кўпайтир, молига барака бер». Аллоҳ унинг умрини узоқ қилди, ҳатто у киши энг охирги вафот этган саҳобийлардан бўлди. Аллоҳ унинг фарзандларини мўл қилди, ҳатто улар юздан ошди. Ҳамда унинг молига барака берди, ҳатто айтишдики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари баракасидан унинг икки боғи бўлиб ҳар йилда икки марта ҳосил берарди. Муҳими шуки, Анас ул зотга хизмат қиларди. (Бир куни) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадаҳлари икки бўлакка синиб кетганида ул зот қадаҳни ямаб синиқ жойнинг ўрнига кумушдан сим қилиб қўйдилар. Яъни, кумуш сим билан ямаб қўйдилар. Бу (ҳадис) озгина кумуш идишда бўлишининг ҳеч қиси йўқлигига далолат қилади. Бунга хилоф равишда ҳаммаси кумушдан бўлган идишдан ичиш ҳаромдир. Лекин боғлаш учун озгина (кумуш) бўлса, ҳеч қиси йўқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишларида муҳим иқтисодий қоида борки, шояд биз унга амал қилсак: агар бир нарса синса, ёки кийим йиртилса, уни ислоҳ қилиш мумкин бўлса, ҳозирда баъзи исрофгарлар қилгани каби ташлаб бошқа янгисини олмасдан уни тўғрилаш суннат бўлади. Нарсани ислоҳ қилиш, тузатиш ва ишлатиш суннатдир. Бу иқтисод – тежамкорлик. (Дунё ишларида) иқтисоддан устун нима бор? Бу ҳадис иқтисоднинг аслидир: агар молни тузатиш ва ундан фойдаланиш имкони бўлса, бу суннат бўлади. Ҳозирда эса, минг афсуски, сайёра (мошина)га бирон бир кичик зиён етса, инсон уни ярим қийматга сотиб юборади-да уни тузатмайди. Унинг пулига эса янгисини сотиб олади. Баъзан янги (мошинанинг) пули учун қарз ҳам олади. Аллоҳдан ҳидоят сўраймиз. Балки гоҳо янги модел (тур, нав) чиқса, уни сотиб олиб аввалгисини тарк қилади. Ваҳоланки, у яхши эди. Бу эса Аллоҳ Азза ва Жалла яхши кўрмайдиган исрофга киради. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.

Sahifalar: 1 2 3 4 5 6 7 8

3 та мулоҳаза

  1. abuholid → 09.08.2011 йил

    masha Allah Alloh taolo bu odamga ajoyib sharhlashlik nematini berganda

  2. abuholid → 29.09.2011 йил

    assalamu alaykum, bu kitobni davomi qachan chiqadi? namoz boblari..anchadan beri kutaman chiqmayaptida.

  3. Ibn Taymiyya → 20.11.2012 йил

    Assalamu Aleykum.

    Savol:

    Taxoratda tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortsa bo’ladimi, masalan tufliy,krasovka,basanuwka,kalish,kovush va h,k.
    Malumki bular tupiqdan pastda bo’ladi, tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortib namoz o’qisam bo’ladimi?
    iloji bo’lsa dalili bn,javob beringlar iltimos.

    Alloh uchun tezroq javobni yozsanglar Allohim bu saytni bardavom qilsin

    jazakallohu xoyron.

Фикр билдиринг