Pages (2):    1 2
Admin   09-06-2014, 06:03 PM
#11

Рофиъ ривоят қилади: Хаворижлар Алийга қарши бош кўтаришганда, улар тинмай: «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир», «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир» деб такрорлашар эди. Шунда Али айтди: «Ҳақ сўзни айтишди, (бироқ) ботилни назарда тутишди» (Муслим 1774).
Меҳмон   02-12-2015, 05:14 PM
#12
Саллом ибн Абу Мутеъ раҳимаҳуллоҳ деди: «Айюб бидъат аҳлининг барини хаворижлар деб атарди ва: «Хаворижлар турлича номлансалар-да, қиличда жамландилар» - дерди» («Шарҳ Сунна Лалакаий» (1/163)).

[attachment=430]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
mutaallim   07-03-2015, 12:19 PM
#13
Хаворижлар асосан Рамазонда фаолроқ ҳаракат қилишлари - уларнинг суннатидандир

Шунинг учун уч нафар: Абдурраҳмон ибн Мулжим ва у билан бирга бўлганлар Аллоҳнинг уйида ўз замонларидаги «золим»ларнинг катталари (ҳаётига) нуқта қўйиш учун тўплангандилар. Ўша замондаги – ўз замонларидаги энг катта уч «золим»ни белгилаб олдилар. Уларнинг бошида эса Алий ибн Абу Толиб – ўз замонасидаги одамларнинг энг яхшиси эди, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ва рози қилсин. Уларни «золим»ларнинг катталари ва тоғутларнинг бошлиқлари деб ҳисобладилар. Алий, Муовия ва Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳум) бўлмиш шу зотларни ўлдиришга Рамазоннинг ўн еттинчи куни ўзаро ваъдалашдилар. Субҳаналлоҳ! Бу хаворижларнинг суннати бўлиб қолди. Улар Рамазонда ўзаро ваъдалашадилар. Чунки Рамазонда нафслар ҳотиржам, тоат-ибодатга киришган бўлиб, уларга ҳужум қиладиган кишини тасаввур ҳам қилмайдилар. Бу эса кўп (учрайди). Тарихга назар ташлаган киши буни кўради. Қилмишларининг кўпи Рамазонда бўлади. Фитналарини ижро этишни Рамазонга режалайдилар. Тарихнинг кўп замонларида бу нарса кўзга яққол ташланади. Шоҳид шуки, у (Абдурраҳмон ибн Мулжим) Алий (розияллоҳу анҳу)ни ўлдиришга киришиб, бомдод намози вақти қиличини яланғочлаганда ушбу оятни ўқиди: «Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор» (Бақара: 207). Яъни, у ўзининг бу қилмишини Аллоҳнинг розилиги сотиб олинадиган ёки талаб қилинадиган ва У субҳанаҳунинг савобига ноил бўлинадиган ишлар жумласидан деб билди. Мақсад қилганим шуки, иш фитнада бир қанча босқичлардан ўтади. Агар қалбга фитна сингса ҳаққа бурилиб ҳам қарамайди. Ҳидоятга қайрилиб ҳам қарамайди. Аллоҳнинг оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига умуман эътибор қаратмайди.

Ҳурматли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ
Муҳсин   07-08-2017, 12:07 PM
#14
Ибн Касир Дамашқий роҳимаҳуллоҳ дедилар:

وما أحسن ما قال بعض السلف في الخوارج: إنهم المذكورون في قوله تعالى: قل هل ننبئكم بالأخسرين أعمالا الذين ضل سعيهم في الحياة الدنيا وهم يحسبون أنهم يحسنون صنعا.

«Дархақиқат хаворижлар ҳақида баъзи салафлар айтган сўз қандай ҳам гўзал. Улар Аллоҳ таолонинг сўзида зикр қилингандир: «(Эй Муҳаммад), айтинг: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли — яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!» (Каҳф сураси, 103-104 оятлар).

«Ал-Бидая ван-Ниҳая» 7/317.

«Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва муҳсин (чиройли амаллар қилгувчи) зотлар билан биргадир» (Наҳл: 128).
Муслим   07-17-2017, 06:29 PM
#15
Шайх Ҳаммод Ансорий раҳимаҳуллоҳ деди:

إن كل من خرج على السلطان المسلم فهو خارجي

«Мусулмон ҳукмдорга қарши чиққан ҳар қандай кимса хавориждир».

«Ал-Мажмуъ» 765.
Манба: https://books.google.ae/books?id=a9lJCwAAQBAJ

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.