Хаворижлар - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Хаворижлар (/showthread.php?tid=313) Pages:
1
2
|
Хаворижлар - Abdulloh Salafiy - 10-20-2010 Хаворижларнинг сифатлари
Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ Анавилар эса жоҳиллар, аҳмоқлар. Ёшлари кичик, фикрлари аҳмоқона. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан ҳазир бўлишга чорлаб, шундай дедилар: «Агар уларга етсам, уларни Од (қабиласи)нинг қатли каби қатл қиламан». Ва дедилар: «Энг яхши мақтул улар қатл қилган киши. Улар эса ер осмони остидаги мақтулларнинг энг ёмонидир». Ҳамда улар жаҳаннам кўппаклари, улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизларидан нарига ўтмайди, улар диндан ёй камондан чиққани каби чиқиб кетадилар ҳамда унга то ёй ўз ўрнига қайтмагунча қайтмайдилар, дея хабар бердилар. Уларни жаҳаннам итлари деб атадилар. Улар ҳар асрда чиқадилар, то улар орасида дажжол чиққунча ҳар сафар чиққанларида кесиб ташланади, деб хабар қилдилар. Сизлар намоз ва ибодатларингизни уларнинг намоз ва ибодатлари олдида ҳақир санайсизлар. Улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизлардан нарига ўтмайди ва бундан бошқа сифатларини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб бердилар. Улар Усмон ва Алий (розияллоҳу анҳумо)ларнинг қотиллари. Улар бутпарастларни тарк этиб, ислом аҳлини қатл қиладилар. Кимни тек қўядилар? Бутпарастларни. Улар ҳақида содиқ ал-масдуқ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек. Уларнинг салафлари Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг қотилларидир. Улардан бири пок бош суяк устига чиқиб, Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг бош суякларига, уни бошларидан ажратиб олганидан кейин устига чиқиб, ушбу лаънати қаллоб: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг кунлари ва жиҳод бўлган кунлар ичида ушбу кундан афзалроғини билмайман», деган экан. Алий розияллоҳу анҳунинг қотили, у Абдурраҳмон ибн Мулжам, дарҳақиқат, шундай деган: «Ушбу ханжарга заҳар суртдим. Унинг тўққизизта боши-(қирраси) бор. Шулардан учтаси Аллоҳ ва Расули учун. Ушбу қирралардан олтитасига эса Алий розияллоҳу анҳуни ёмон кўрганим учун заҳар суртдим». Шунинг учун унинг ҳамтовоғи Имрон ибн Ҳаттон айтадики: «Тақволи одам томонидан қандай ҳам (зўр) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томонидан мағфиратга эришишнигина ирода қилди. Мен уни бир кун ёдга оламан ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқотлар ичида энг (ажрга) сазовор инсон деб биламан». Унга салафлардан бири ушбу сўзи билан раддия берди: «Бадбахт кимса томондан қандай ҳам (афсусланарли) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томондан зиёнга етишишнигина истади. Мен уни бир кун эслайман ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқтотлар ичида энг бадбахт инсон деб биламан».
Эй биродарларим! Уларнинг аломатларидан бири яширинишликдир. Динимиз очиқ-ойдин динми ёки махфий динми? Очиқ динми ёки махфий динми? Очиқ-ойдин дин. Бизда яширадиган нарса йўқ. Шунинг учун Суфён раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар дин ишларини оммани четлаб ўзаро сирли сўзлашаётган одамларни кўрсангиз, бас, билингларки улар нима асосда? Залолат асосида». Ҳавориж фирқасининг тарқалган аломатлари - Abdulloh Salafiy - 10-20-2010 Расулуллоҳ хабар берган хаворижларнинг сифатлари
Огоҳ бўлинг, улар хаворижлардир. Бу хаворижлар ҳар асрда зоҳир бўладилар. Ҳар сафар уларнинг шоҳи чиққанда кесилади. Аввалги-ю охиргилари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган сифатлардадир. Уларнинг ёши кичик, фикрлашлари аҳмоқона. Махлуқотларнинг энг яхшиси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзидан гапирадилар. Қуръон ўқийдилар ва у уларнинг фойдасига деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки у уларнинг зараригадир. Иймонлари бўғизларидан (нарига) ўтмайди. Ислом аҳлини ўлдирадилар ва бутпарастларни тек қўядилар. Уларга мухолиф бўлган ҳар бир кишини кофир дея ҳукм қиладилар. Ким уларга қарши чиқса, бас, у қони ҳалол, моли ўлжа олинадиган ва аёллари асир қилинадиган кофирдир. Дарҳақиқат, менга бир куни ҳаж вақтида улардан бири: мана бу уч миллионга етадиган ҳожиларни кўряпсанми? Улар ичида Аллоҳни танийдиган бирор киши йўқ, деди. Улар эй биродарлар, аввалгиларини назарда тутяпман, Алий розияллоҳу анҳуни кофир деб ҳукм қилишган. Чунки у жанг қилди ва ўлжа олмади, асир туширмади. Бу уларнинг фикридир.
Хаворижларнинг тавба қилиш шартлари - Муслим - 10-20-2010 Хаворижларнинг тавба қилиш шартлари
Бу, аввалги ҳарурий, хаворижларнинг мўминлар амири Алий розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари. Улар: «То биринчи ўринда қиладиган иш – ўзинг ҳақингда муртад деб гувоҳлик бермагунингча сўнг исломга кирмагунингча сени қабул қилмаймиз. Шундан кейин сен билан гаплашамиз», дедилар. У киши розияллоҳу анҳу уларга: «Агар сизлар мени чақираётган нарсага ижобат қилсам, дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қилган жиҳодимни ботилга чиқарган бўламан», дедилар. Бу қавм билан (урушдан ўзга) чора йўқ эканини кўриб, уларга қарши жанг қилишда Аллоҳдан мадад сўрадилар ва Аллоҳ у кишини улар устидан ғолиб, уларни эса расво қилди. Бу ҳақда хабар берган Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватини зоҳир қилди. Улар орасидан (қўли аёллар) сийнасига ўхшаш киши чиқди. Уни Алий розияллоҳу анҳу ўликлар орасидан топгунча қидирдилар. Дарҳақиқат, ўликлардан иборат одамлар унинг устида уюлиб кетганди.
Аллома, ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! RE: Ҳаворижлар - mutaallim - 12-28-2010 Хаворижларнинг бир қанча номлари бўлса-да, барининг ҳақиқати бир
Улар хаворижлардир. Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)га қарши оёққа турдилар. Ҳаруро номли минтақага келдилар. Шу сабабли «Ҳарурийлар» деб аталдилар. Хаворижларнинг бир қанча номларини учратасиз: «Ал-Қоида», «ИШИД». Номланишлар эътиборга молик эмас. Уларнинг бари хавориж, «Азариқо», «Ҳарурия». Ўтириб олганлари-(идеолог, мутафаккирлари) хаворижларнинг энг тубанларидир. Шижоатлантирадилару, ўзлари чиқмайдилар. Бизнинг замонимизда улар қанчалар ҳам кўп. Абу Умома (розияллоҳу анҳу) Шомда қатл қилинган хаворижларнинг каллаларини кўрганларида айтганлари каби. Шунда: «Жаҳаннам кўппаклари», дедилар. Ёнларида турган бир киши: «Ахир шундай ҳам дейсизми?» – деди. У киши эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар» – дедилар. (Савол берувчи киши): «Шундай деб эшитганмисиз?» – деди. (Абу Умома розияллоҳу анҳу): «Акс ҳолда мен (эшитмаган сўзимни айтишга) журъатли эканман-да?! Дарҳақиқат, шундай эшитганман, шундай деб эшитганман, шундай деб эшитганман» – дедилар. Сўнг йигитчага бурилиб: «Аммо улар сизнинг ерингизда кўпчиликдир» – дедилар. Ҳа, улар Аллоҳга онт ичаманки, бизнинг еримизда кўпдир. Аллоҳ уларнинг ёмонлик ва кетларини қирқсин! Аллоҳ уларнинг ишларини шарманда қилсин! Аллоҳ уларнинг сатр-(парда)ларини очсин! Аллоҳ уларнинг мақсадларини рўёбга чиқармасин! Аллоҳ уларнинг туғини юқори қилмасин! Амин! Улар маккор, ёлғончи ҳамда ислом ва унинг аҳлига фитнадир. Шундан кейин бир кимса келиб худди Имрон ибн Ҳаттон Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)нинг қотилига олқиш айтгани каби уларга олқиш айтади. У (Имрон ибн Ҳаттон), у Аллоҳнинг махлуқотлари ичида энг яхшиси дея мақтайди.
Тақводор киши томонидан қандай ҳам хуш зарба бўлди. Ушбу ботил мақтовга бир боқинглар. Ботил даъватчиларидан бири келиб, уларга олқиш айтишидан ажабланманглар.Бу билан фақат арш соҳиби томонидан розиликка эришишни ирода қилди. Албатта, мен уни бир кун ёдга оламан, Ва уни Аллоҳнинг ҳузурида тарозиси энг пок махлуқотлардан деб биламан. Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Рамзон ал-Ҳажирий ҳафизаҳуллоҳ
ИШИД, ал-Қоида, Ихвон ал-Муслимин, Жабҳа ан-Нусра – Хаворижлар ҳамда дўзах аҳлининг кўппакларидир RE: Хаворижлар - Abdulloh Salafiy - 12-28-2010 Имом Абул-Олия деди: «Мен пайғамбарларингиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнг муҳкам (нарсалар)ни ўқидим ва Аллоҳ менга икки раҳматини ато этди. Уларнинг қайси бири яхшироқ эканини билмайман: У мени Ислом йўлига йўллаганими ёки У мени ҳавориж қилиб қўймаганими!» (Қаранг: «ат-Табақот ал-Кубро» 7/113).
RE: Ҳаворижлар - mutaallim - 12-28-2010 Жобир ибн Абдуллоҳ сабабли ўз йўлидан қайтган хавориж воқеаси
Залолат ҳақида фикр юритиб, илм аҳлига мурожаат қилгани сабабли саломат қолишга мисоллардан Муслим ўз «Саҳиҳ»ида (191) Язид ал-Фақирдан ривоят қилган асардир. Айтади: «Дарҳақиқат, мени хаворижларнинг раъйларидан бири ўзига асир қилган эди. Ҳаж қилиб, сўнг одамларга қарши бош кўтариш истагида бир неча ададли гуруҳ билан (йўлга) чиқдик». (Ровий) айтади: «Мадинадан ўтиб кетаётганимизда Жобир ибн Абдуллоҳ ёғоч устунга ўтирганча қавмга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтарди». (Ровий) айтади: «Шунда у киши жаҳаннамийларни ёдга олди. Мен у кишига: «Эй Расулуллоҳнинг саҳобаси! Қандай ҳадис айтяпсиз? Ҳолбуки Аллоҳ шундай деган бўлса: «Албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан» (Оли Имрон: 192). «Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар» (Ҳаж: 22). Бу айтаётганингиз нимаси ахир?» (Ровий) деди: «У киши: «Қуръон ўқийсанми?», деди. Мен: «Ҳа», дедим. Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламнинг мақом-(ўрин)лари ҳақида эшитганмисан, яъни, унда қайта тирилтириладиган (ўринларини)»? Мен: «Ҳа», дедим. У киши: «У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақталган мақомларики, Аллоҳ у сабаб (дўзахдан) чиқариладиганларни чиқаради». (Ровий) деди: «Сўнг у киши сирот-(кўприк)нинг қўйилиши ва одамларнинг ундан ўтишларини сифатлади». (Ровий) деди: «Мен буни ёдлаб ололмадим деб қўрқаман». (Ровий) деди: «Бироқ у киши бир қавм дўзахдан, у ерда бўлганларидан кейин чиқадилар деб даъво қилди. Яъни, улар кунжут ўсимлигининг новдаси каби чиқадилар». (Ровий) деди: «Жаннат дарёларидан бирига кириб, у ерда чўмиладилар. Оппоқ варроқ каби чиқадилар. Биз қайтиб: «Ҳолингизга вой бўлсин! Ушбу қария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаънига ёлғон сўзлайди деб биласизларми?», дедик. Аллоҳга қасамки, биз қайтдик! Биздан бир кишидан бошқа ҳеч ким чиқмади. Ёки Абу Нуъайм шунга ўхшашини айтдилар». Абу Нуъайм, у киши Фазл ибн Дакин. Исноддаги кишилардан бири. Бу хаворижларнинг гуноҳи кабирага қўл урган одамни кофир деб ҳукм қилиш, у дўзахда абадий қолиши борасидаги раъйига ҳайратланишга гирифтор бўлган ушбу гуруҳ ҳамда улар Жобир розияллоҳу анҳуга йўлиқишлари, у киши уларга баён қилиб беришлари, натижада у киши йўллаган йўлга юришлари, ўзлари тушунган ботилни тарк этганликлари ҳамда ҳаждан кейин қасд қилишган хуруж-(бош кўтариб чиқиш)дан воз кечганликларига далолат қилади. Бу мусулмон илм аҳлига мурожаат қилиш билан қўлга киритадиган фойдаларнинг энг улканларидандир.
RE: Хаворижлар - Муслим - 05-12-2012 Хаворижлар кофирларни қолдириб мусулмонларни ўлдириши
Савол: Баъзи жамланиб олган жамоатлар айтишмоқдаки, мусулмон давлатлари билан жанг қилишлик, асли кофир бўлган куфр давлатлар билан жанг қилишликдан авлороқдир. Чунки исломий давлатлар муртад бўлишди. Муртад билан жанг қилиш эса кофирлар билан жанг қилишдан муқаддамроқ туради. Ушбу қоида қанчалик тўғри?
Жавоб: Ушбу қоида – хаворижларнинг қоидасидир. Улар кофирларни қолдириб, мусулмонларни ўлдиришади. Бу ботил қоида! Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Қаранг: «Фатава ал-Улама ал-Акабир фий ма ухдира мин димаи фил Жазаир» 146-бет. RE: Хаворижлар - abu Huzayfa - 12-23-2012 Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Хаворижларнинг турлари Савол: Аллоҳ сизга яхшилик берсин, эй шайх. Мусулмон ҳукмдорга қарши бош кўтаришлик (хуруж) вожиб, ёки ҳукмдорларга қарши бош кўтариш мутлақо жоиз дейдиган одам хаворижми?
Жавоб: Барчаси хаворижлар мазҳабидандир. Шундай эътиқод қилган - хавориждир. Шундай эътиқод қилиб ва бунга чақирган - у баттарроқ, у баттарроқ. Шундай эътиқод қилган, бунга чақирган ва қуролни ишга солган - у баттарроғидан баттарроқдир. Хаворижларнинг бир нечта даражаси бўлади. Уларнинг баъзилари ўтириб олган хаворижлар. Уларнинг эътидоқлари хаворижларнинг эътиқодидек, лекин булар (эътиқодига) чақирмайди ва қуролни ишга солмайди. Улар фақатгина шу эътиқодда ва буни тўғри деб билади. Бу ўтириб олган хаворижлар. Аммо қуролни ишга соладигани ва одамларни бунга даъват қиладигани - ўтириб олган хаворижлардан анча баттарроқдир. RE: Хаворижлар - Admin - 08-08-2014 Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Хаворижларни ҳимоя қиладиган ва мақтайдиган кимса ҳукми [audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/xavorijlar/xavorij_004_xavorijlarni_himoya_qiladigan_va_maqtaydigan_kimsa_hukmi.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Савол: Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясига олсин! Ушбу савол йўлловчи айтадики: Хаворижларга олқиш айтадиган, уларни мудофаа қиладиган ва уларни ислоҳ қилувчилар деб сифатлайдиган ёки уларнинг бидъат ва такфирлари борасида сукут сақлайдиган кимсага нисбатан (қандай) мавқиф (эгаллаш лозим)?
Жавоб: Хаворижларни мудофаа қиладиган ва уларнинг йўлларини ривожлантирадиган кимса, бу хавориждир. Унинг ҳукми - хаворижларнинг ҳукмидадир. Чунки у уларнинг сўзларига рози бўлди, уни тарқатди ва унга даъват қилди. Демак, у хавориж. Хаворижларга қилинадиган муомала каби муомала қилинади ва ундан ҳазир бўлишга чорланади. Ҳа (шундай). RE: Хаворижлар - mutaallim - 08-16-2014 Хаворижлар – дўзах кўппакларидир Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/xavorijlar/xavorij_002_xavorijlar_dozax_koppaklaridir.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Савол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижларни “Дўзах кўппаклари” деб атадилар. Ушбу атама ва бу васф ана шу (диндан) чиқувчи тоифага нисбатан қўлланиши жоиз бўладими? Жавоб: Кимки ушбу сифат билан сифатланса, ҳа, унга ушбу васф мувофиқ келади. Кимга хавориж дея ҳукм қилинган бўлса, уларнинг сифатлари унга мос келса, ушбу ҳадис унга татбиқ этилади. |