Меҳмон   08-29-2009, 11:56 AM
#1
Таҳоратда “Бисмиллоҳ” дейиш суннатдир


Савол: Таҳоратни бошлашдан аввал “Бисмиллоҳ” дейиш фарзми?
Жавоб: Таҳоратда “Бисмиллоҳ” дейиш фарз эмас, суннатдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   08-29-2009, 01:56 PM
#2
Шайх Усаймин бу масала ҳақида "Булуғул Маром"нинг шарҳида айтганлар:

"Шу ҳадислардан яна таҳоратда “бисмиллаҳ” дейиш ҳақида ҳадис бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотдан ривоят қилинган ҳадисда: “Таҳорат олганда Аллоҳнинг исмини зикр қилмаганга таҳорат йўқ”, дедилар. Лекин бу ҳадис заиф, худди муаллиф айтгани каби: “Унинг исноди заиф”. Имом Аҳмад: “Бу борада ҳеч нарса собит эмас”, деди. Шунинг учун уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, таҳоратда “бисмиллаҳ” дейиш вожибми, йўқми, деб турли фикрлар билдиришди. Тўғриси шуки, у вожиб эмас. Инсон таҳорат олиб “бисмиллаҳ” демаса, унинг таҳорати саҳиҳ (дуруст), лекин афзали “бисмиллаҳ” дейишдир. Фақат ҳожатхонада бундан мустасно, чунки (у ерда) “бисмиллаҳ” айтилмайди. Агар қалбида Аллоҳни зикр қилмоқчи бўлса, ҳеч қиси йўқ. Лекин муҳими шуки, “бисмиллаҳ” дейиш вожиб эмас. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини сифатлаб берганлар у зот соллаллоҳу алайҳи вассаллам таҳорат пайтида “бисмиллаҳ” деганларини зикр қилишмаганини кўрамиз.
Албоний раҳимаҳуллоҳ “Ирво” (№81)да қуйидагиларни айтди. Бу ҳадиснинг кўп шоҳид (қўллаб-қувватловчи ҳадис)лари бўлиб, уни Мунзирий, Асқалоний (Ибн Ҳажар) кучли дейишган, Ибн Салоҳ ва Нававий ҳасан дейишган. Ад-Давлабий “ан-Ний” (1/120)да бу ҳадиснинг бир санадини келтириб айтди: “Бухорий: “Бу ушбу бобда энг яхши нарса”, деди”. Хофиз Ироқий эса “Махажжа” (27-28-с.) китобида: “Бу ҳасан ҳадис”, деди.

Шунингдек Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тамомул-минна” (1/89)да бу ҳадиснинг зоҳири “бисмиллаҳ” дейишнинг вожиблигига далолат қилади ва уни мустаҳаб даражасигача туширадиган далил йўқ, деган. Бу зоҳирийларнинг ва Исҳоқнинг мазҳаби, шунингдек бу ҳақда Аҳмаддан бир ривоят бор. Шавконий (“Сайлул-Жарор” 1/76-77) ва Сиддиқ Ҳасанхон ҳам шу фикрда бўлишган.

Валлоҳу аълам ...
Таҳоратни бошлашдан илгари басмалани унутиш

Савол: Мен таҳоратни бошладим ва кафтларимни ювар эканман басмалани айтмаганим ёдимга тушди. Мен ҳар эслаганимда басмалани такрор айтаман. Бунинг ҳукми нима?

Жавоб: Уламолар жумҳури басмаласиз қилинган таҳоратнинг тўғри эканига ижмоъ-қарор қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган: «Аллоҳнинг исмини айтмаган одамнинг таҳорати йўқдир» ҳадисига биноан, илм таҳсили ва зикрларда басмала айтишни айрим олимлар вожиб деб ҳисоблаганлар. Шундай бўлсада, биров басмалани билмасдан ёки унутиб айтмаган бўлса, таҳорати дурустдир. Бу одам, гарчи басмала айтиш - вожибдир, десак ҳам, таҳоратини қайта олмайди. Чунки у, билмаслик ёки унутиш билан узрлидир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:

«Роббимиз, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама!» (Бақара: 286).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ субҳонаҳу бу дуони ижобат қилди» деган саҳиҳ ҳадис ҳам нақл қилинди.

Бундан сизга шу нарса маълум бўлаяптики, агар таҳоратнинг аввалида басмала айтишни унутиб, таҳорат ўртасида ёдингизга тушган бўлса, басмалани айтаверасиз. Таҳоратингизни қайта олмайсиз. Чунки сиз, унутиш билан узрлисиз.

Аллоҳ барчага тавфиқ ато этсин.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/100.
This post was last modified: 08-29-2009, 02:17 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
muhojir   08-04-2010, 03:39 AM
#3
(08-29-2009, 01:56 PM)Бот Wrote:
Албоний раҳимаҳуллоҳ “Ирво” (№81)да қуйидагиларни айтди. Бу ҳадиснинг кўп шоҳид (қўллаб-қувватловчи ҳадис)лари бўлиб, уни Мунзирий, Асқалоний (Ибн Ҳажар) кучли дейишган, Ибн Салоҳ ва Нававий ҳасан дейишган. Ад-Давлабий “ан-Ний” (1/120)да бу ҳадиснинг бир санадини келтириб айтди: “Бухорий: “Бу ушбу бобда энг яхши нарса”, деди”. Хофиз Ироқий эса “Махажжа” (27-28-с.) китобида: “Бу ҳасан ҳадис”, деди.

Шунингдек Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тамомул-минна” (1/89)да бу ҳадиснинг зоҳири “бисмиллаҳ” дейишнинг вожиблигига далолат қилади ва уни мустаҳаб даражасигача туширадиган далил йўқ, деган. Бу зоҳирийларнинг ва Исҳоқнинг мазҳаби, шунингдек бу ҳақда Аҳмаддан бир ривоят бор. Шавконий (“Сайлул-Жарор” 1/76-77) ва Сиддиқ Ҳасанхон ҳам шу фикрда бўлишган.

Валлоҳу аълам ...
Ханафий уламоларидан Ибни Хумом "Фатхул-Кодир"да ва Абдулхай Лакнавий "Умдатурриоя"да басмалани вужублигига уришган.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.