Pages (4):    1 2 3 4
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 01:09 PM
#31
Саломдан олдин қилинадиган дуо ва унинг турлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларида[571] турли дуолар қилардилар, баъзан бирини, баъзан бошқасини, ёки бировнинг дуосига иқрор бўлардилар, ва “намоз ўқувчига хоҳлаганини танлашга буюрардилар”.[572] Мана улар:
((اللهم! إني أعوذ بك من عذاب القبر، وأعوذ بك من فتنة المسيح الدجال ، وأعوذ بك من فتنة المحيا والممات ، اللهم ! إني أعوذ بك من المأثم والمغرم )) .

1. “Аллоҳумма иннии аъуузу бика мин ъазаабил-қобри ва аъуузу бика мин фитнатил-масииҳид-дажжаал, ва аъуузу бика мин фитнатил-маҳйаа ва мамаати, Аллоҳумма иннии аъуузу бика минал-ма’саами[573] вал-мағром”.[574]
(Аллоҳим, мен қабр азобидан Сенинг паноҳингни сўрайман, ва Дажжол фитнасидан Сенинг паноҳингни сўрайман, ҳаёт ва ўлим фитнасидан Сенинг паноҳингни сўрайман, Аллоҳим, мен гуноҳлардан ва маҳрумликдан Сенинг паноҳингни сўрайман.)
((اللهم! إني أعوذ بك من شر ما عملت، ومن شر ما لم أعمل [بعد] )).

2. “Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин шарри маа ъамилту, ва мин шарри маа лам аълам баъду”. (Аллоҳим, мен қилган ишларимнинг ёмонлигидан[575] ва [ҳали] қилмаган ишларимнинг ёмонлигидан Сенинг паноҳингни сўрайман.[576])
((اللهم! حاسبني حساباً يسيراً)).

3. “Аллооҳумма ҳаасибнии ҳисаабан ясиирон” (Аллоҳим, енгил ҳисоб билан мени ҳисоб қилгин).[577]
((اللهمّ! بعلمك الغيب، وقدرتك على الخلق؛ أحيني ما علمت الحياة خيراً لي، وتوفني إذا كانت الوفاة خيراً لي، اللهم! وأسألك خشيتك في الغيب والشهادة، وأسألك كلمة الحق(وفي رواية:الحكم) والعدل في الغضب والرضى، وأسألك القصد في الفقر والغنى، وأسألك نعيماً لا يبيد، وأسألك قرة عين [لا تنفد، و] لا تنقطع، وأسألك الرضى بعد القضاء، وأسألك برد العيش بعد الموت، وأسألك لذة النظر إلى وجهك، و[أسألك] الشوق إلى لقائك في غير ضراء مضرة، ولا فتنة مضلة، اللهم! زينا بزينة الإيمان، واجعلنا هداة مهتدين)).

4. “Аллооҳумма биъилмикал-ғойби ва қудротика ъалал-холқи, аҳйинии маа ъалимтал-хайаата хойрон лии, ва таваффании иза каанатил-вафаата хойрон лии. Аллоҳумма ва ас”алука хошйатака фил-ғойби ваш-шаҳаадати, ва ас”алука калиматал-ҳаққи (бошқа ривоятда: ал-ҳиками), валъадла фил-ғозаби вар-ризо, ва ас”алюкал-қосда фил-факри вал-ғина, ва ас”алюка наъиман лаа йабииду, ва ас”алука қуррота ъайнин [лаа танфаду ва] лаа танқотиъу, ва ас”алукар-ризо баъдал-қозоа, ва ас”алука бардал-ъайша баъдал-мавта, ва ас”алука лаззатан-назори илаа важҳика, ва [ас”алука]ш-шавқо илаа лиқоика, фи ғойри зорроа музирротин, ва лаа фитнати музилла, Аллоҳумма заййинаа би зийнатил-ийман, важъална ҳудатан муҳтадин”.
Эй Аллоҳ, махфий бўлган нарсалар хусусидаги илминг ҳамда яратишга қодирлигинг ила айтаманки, мен учун тирик бўлиш-ҳаёт яхши эканлигини билсанг, мени яшаттирган ва агар мен учун вафот этмоқлик-ўлим яхши эканлигини билсанг мени вафот эттиргин! Эй Аллоҳ, махфий ва ошкора ҳолатда ҳам сендан бўлган қўрқувни менга насиб этишингни сўрайман. Розилик-хурсандчилик ва ғазабнок пайтларда ҳам хақ (бир ривоятда: ҳикматлар) сўзни айта оладиган қилмоғингни сўрайман. Бойлик ва камбағалликда эса ўрта-миёналикни сўрайман (яъни, кенгчиликда шукр қила олиш ёки камбағалликда сабр-тоқатли, чидамли бўлиш). Тугамайдиган, йўқ бўлмайдиган неъматни ато этмоғингни сўрайман. Узилиб, кесилиб қолмайдиган кўз севинчини сўрайман. Ҳукм бўлгандан кейин ризоликни сўрайман (яъни, Аллоҳнинг ҳукмидан розилик, тақдирдан розилик ёҳуд инсон қазо қилгандан кейинги ундан розилик). Ўлим алангасидан сўнг ҳаёт салқинлигини сўрайман. Сенинг юзингга назар ташлаш лаззатини-ю, сен билан учрашувга интилиш завқу-шавқини сўрайманки, бу интилишга зарар берувчиларнинг зарари ва йўлдан буриб юборадиган адаштирувчиларнинг алдов-фитналари халақит бермасин. Эй Аллоҳ, бизни иймон зийнати ила зийнатлагин - чиройли қилгин ва бизни ўзи ҳидоятда бўлгани ҳолда ўзгаларни ҳидоятга йўлловчилардан қилгин![578]

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни (қуйидагиларни) айтишни ўргатдилар:
((اللهم! إني ظلمت نفسي ظلماً كثيراً، ولا يفغر الذنوب إلا أنت فاغفر لي مغفرة من عندك، وارحمني، إنك أنت الغفور الرحيم)).
“Аллооҳумма иннии золамту нафсии зулман касийрон, ва лаа йағфируз-зунууба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндика, варҳамнии иннака антал-Ғофуурун Роҳийм”.
“Аллоҳим, мен ўзимга кўп зулм билан зулм қилдим, гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечирмайди”[579]

6. Оиша розияллоҳу анҳога (қуйидагиларни) айтишни буюрдилар[580]:
((اللهم! إني أسألك من الخير كله؛ [عاجله وآجله] ؛ ما علمت منه وما لم أعلم، وأعوذ بك من الشر كله؛ [عاجله وآجله]؛ ما علمت منه وما لم أعلم، وأسألك (وفي رواية: اللهم! إني أسألك) الجنة وما قرب إليها من قول أو عمل، وأعوذ بك من النار وما قرّب إليها من قول أو عمل، وأسألك (وفي رواية: اللهم! إني أسألك) من [الـ]خير ما سألك عبدك ورسولك [محمد، وأعوذ بك من شر ما استعاذك منه عبدك ورسولك محمد صلى الله عليه وسلم ]، [وأسألك] ما قضيت لي من أمر أن تجعل عاقبته [لي] رشداً)).

7. Бир кишига айтдилар: “Намозда нима дейсан?” У айтди: “Мен ташаҳҳуд ўқийман, кейин Аллоҳдан жаннатни сўраб, дўзахдан паноҳ сўрайман. Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам, Муознинг ҳам ғўнғиллашингизни яхши қила олмайман”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Шунга ўхшаш нарсани ғўнғиллаймиз”.[581]

8. Бир киши ташаҳҳудда қуйидагиларни айтаётганини эшитдилар:[582]
((اللهم! إني أسألك يا الله (وفي رواية : بالله) [الواحد] الأحد الصمد الذي لم يلد ولم يولد، ولم يكن له كفواً أحد! أن تغفر لي ذنوبي، إنك أنت الغفور الرحيم. فقال صلى الله عليه وسلم : (قد غفر له، قد غفر له) )).

9. Яна бошқа одамни ташаҳҳудда қуйидагиларни айтаётганини эшитдилар:
((اللهم! إني أسألك بأن لك الحمد، لا إله إلا أنت [وحدك لا شريك لك]، [المنان]، [يا] بديع السماوات والأرض! يا ذا الجلال والإكرام! يا حي يا قيوم! [إني أسألك] [الجنة، وأعوذ بك من النار].
“Аллоҳим Сенга ҳамд бўлгани учун сўрайман, Сенданбошқа илоҳ йўқ. [Сен ёлғизсан, Сенинг шеригинг йўқ.] [Ал-Маннон.] [Эй] Осмонлару Ерни пайдо қилгувчиси! Эй Жалол ва Икром эгаси! Эй Ҳайй ва Қоййуум! [Мен Сендан] [жаннатни ва дўзах ўтидан паноҳ сўрайман]. ” [Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига айтдилар: “Бу нима билан дуо қилганини билдингларми?” Улар: “Аллоҳ ва Унинг Расули билади” дейишди. Ул зот айтдилар: [Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки] У Аллоҳга Унинг Улуғ исми[583] (бир ривоятда: энг улуғ исми) билан] дуо қилди.

10. Ташаҳҳуд ва салом орасида охирги айтган нарсаларидан:
((اللهم! اغفر ما قدمت، وما أخرت ، وما أسررت، وما أعلنت، وما أسرفت، وما أنت أعلم به مني، أنت المقدم، وأنت المؤخر، لا إله إلا أنت)).

“Аллоҳуммағфир маа қоддамту ва маа аххорту, ва маа асрорту ва маа аъланту, ва маа асрофту ва маа анта аъламу биҳии миннии, антал-муқоддиму, ва антал-муаххиру, лаа илааҳа иллаа анта”.[584]

Салом бериш

1. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг томонларига салом бериб: “Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ” дердилар, [ҳатто ўнг чаккаларининг оқликлари кўриларди] ва чап томонларига: “Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ”, [ҳатто чап чаккаларининг оқликлари кўриларди].[585] السلام عليكم ورحمة الله

2. Баъзан биринчи саломга: وبركاته “ва барокаатуҳуу”ни қўшардилар.[586]

3. Гоҳо ўнг томонга “Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ” деб салом берсалар, чап томонга: “Ассалааму алайкум” деб қисқартирардилар.[587]

4. Гоҳида ўнг томонга бироз ўгирилиб бир салом берардилар: “Ассалааму алайкум”.[588] Улар (саҳобалар) ўнг ва чап томонга салом бераётганларида қўллари билан ишора қилишарди. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўриб айтдилар: “Сизларга нима бўлдики, қўлларингиз билан нотинч[589] отларнинг думлари каби ишора қиляпсизлар?! Сизлардан бирингиз салом берса, ўз соҳибига ўгирилсин ва қўли билан ишора қилмасин”, [яна бир бор ул зот билан намоз ўқишганида бундай қилишмади] (бир ривоятда: “сизлардан бирингиз қўлини сонига қўйиб ўнг томонидаги ва чап томонидаги соҳибига салом бериши кифоядир”).[590]

Саломнинг фарзлиги

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “... унинг (яъни: намознинг) таҳлили (ҳалол қилувчиси) саломдир”.[591]

Хотима

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг сифатидан келтирилган нарсаларнинг барчасида эркаклар ва аёллар баробардир. Суннатда аёлларга буларнинг баъзисида истисно қиладиган нарса келмаган. Балки ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Менинг намоз ўқиётганимни кўрганингиз каби, сизлар ҳам шундай намоз ўқинглар” деган умумий сўзлари улар (аёллар ва эркакларни) қамраб олади. Бу Иброҳим Нахаийнинг сўзидир: “Аёл киши намозда эркак киши қилгани каби иш тутади”. Ибни Аби Шайба (2/75/1) ундан саҳиҳ санад билан чиқарган.

Аёл киши саждада сонларини қорнига яқинлаштириши ва эркаклар каби бўлмаслиги ҳақидаги ҳадис мурсал, унда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Уни Абу Довуд “Маросил”да (87/117) да Язид ибн Аби Ҳабибдан ривоят қилган, у “Заифа”да (2652) да чиқарилган.

Аммо Имом Аҳмад ўғли Абдуллоҳнинг “Масоил”ида (71) Ибн Умар аёлларга намозда оёқларини олдига чордана қилишни буюргани ҳақидаги ривоятининг исноди саҳиҳ эмас, чунки унинг санадида Абдуллоҳ ибн Амрий бор, бу одам эса заиф (ровий)дир.

Бухорий “Тарихус-Соғир”да (95) саҳиҳ санад билан Умму Дардодан ривоят қилди: “У намозда эркаклар ўтирганидек ўтирарди, ва у фақиҳа аёл бўлган”.

Бу ишни Аллоҳ Таоло Ўзининг Карим Юзи учун холис ва Роуфур-Роҳим набиййининг суннатига ҳидоят қилувчи қилишини умид қиламан.
و سبحانك الله وبحمده، سبحانك اللهم وبحمدك، أشهد أن لا إله إلا أنت، أستغفرك وأتوب إليك. اللهم! صل على محمد وعلى آل محمد، وبارك على محمد وعلى آل محمد ، كما صليت وباركت على إبراهيم، وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد.


------------------------------------
[571] Бу ерда ташаҳҳудда дейилмаяпти, балки “намозларида” дейиляпти. Бу намоздаги дуо қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ўринга, масалан, сажда ва ташаҳҳудга, кўрсатади. Бу ўринларда дуо қилиш бошқа ҳадисларда буюрилади, юқорида қаранг.
[572] Бухорий, Муслим. Ал-Асрам айтди: “Мен Аҳмадга: “Ташаҳҳудда қайси дуо қилайин?” дедим. У: “Бизга суннатдан келганни” деди. Мен унга айтдим: “Ахир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, хоҳлаганини танласин, демадиларми?” У: “Суннатда келганнинг ичидан танлайди” деди. Мен яна сўзимни қайтардим. У яна: “Суннатда келганнинг ичидан танлайди” деди. Мен Ибн Таймиядан келганни (“Мажмуъ” 1/218/69) тўғри деб топдим: “Ад-Дуо сўзидаги “алиф”, “лам” ҳар қандай дуо эмас, балки Аллоҳ яхши кўрадиган аниқ бир дуо эканлигини кўрсатади ...”. Кейин у айтди: “Бошқача айтганда, фақат суннатда келган, яъни унга далили бор ва унда фойда бўлган дуони танласин”. Бу сўзлар ҳақида менинг фикрим: бу дуонинг фойдаси ҳақидаги тўғри илмнинг муҳимлигини кўрсатади, токи намоз ўқувчи суннатдан дуо танлай олсин. Аммо бундай илм камдан-камларда бор. Афзалроғи суннатда келган дуони қилиш, айниқса унда намоз дуо қилувчини ҳожати бўлса, валлоҳу аълам.
[573] Бу одамларнинг гуноҳлари, “исм” – гуноҳ сўзидан. “Мағром” – маҳрумга келсак, яъни далиллар асосида диндан маҳрум. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир киши: “Сиз маҳрумликдан кўп паноҳ сўрайсиз, Эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўради. Ул зот жавоб бердилар: “Дарҳақиқат, агар одам маҳрум бўлса, гапирганида алдайди, ваъда берганида, ваъдасини бажармайди”.
[574] Бухорий, Муслим.
[575] Яъни, қилган ёмон ишларимнинг ёмонлигидан ва яхши ишлар қилмаганимнинг ёмонлигидан.
[576] Насоий саҳиҳ санад билан, Ибн Аби Осим “Суннат” китобида (370, унинг ҳадисларини мен текширдим). Унда бу ҳадисга қўшимча бор.
[577] Аҳмад, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[578] Насоий, Ҳоким. Ҳоким ва заҳабий саҳиҳ дейишди.
[579] Бухорий, Муслим.
[580] Аҳмад, Таёлусий, Бухорий “Адабул-Муфрад”да, Ибн Можа. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ деди. Мен уни “Ас-саҳиҳаҳ”да чиқардим (1542).
[581] Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳузайма (1/87/1) саҳиҳ санад билан.
[582] Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳузайма. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[583] Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Бухорий “Адабул-муфрад”да, Табароний, Ибн Манда “Китобут-тавҳид”да (1-2/80, 1/67, 2/44) саҳиҳ санадлар билан.
[584] Муслим, Абу Авона.
[585] Абу Довуд, Насоий, Термизий уни саҳиҳ деди. Муслим (82)да ўхшаш ривоят бор.
[586] Абу Довуд, Ибн Ҳузайма (2/87/1) саҳиҳ санад билан. Унинг саҳиҳлигини Абдулҳаққ “Аҳком” (2/56), Нававий, Ҳофиз Ибн Ҳажар, Абдураззоқ “Мусаннаф”да келтирди (219/2), Абу Яъло “Муснад” (1253/3), Табароний (“Ал-Кабир”) (1/67/3), “Ал-Авсат” (3376)да, Дорақутний бошқа санад билан.
[587] Насоий, Аҳмад, Сирож саҳиҳ санад билан.
[588] Ибн Ҳузайма, Байҳақий, Аз-Зиё “Мухтарот”да, Абдулғоний Мақдисий “Сунан”да (1/243) саҳиҳ санад билан. Аҳмад, Табароний “Авсат”да (2/32), Ҳоким, Заҳабий ва Ибнул-Мулқин (1/29) саҳиҳ дейишди, “Ирво”да (327) чиқарилган.
[589] Араб тилида “шамс”нинг кўплиги “шумус”: шовқин-суронлиги ва ғайрати сабабли бир жойда барқарор бўлмайдиган жониворларнинг тури.
[590] Муслим, Абу Авона, Ас-Сирож, Ибн Ҳузайма, Табароний. Танбеҳ: Ибодийлар бу ҳадиснинг (лафзи ва маъносини) таҳриф қилишди (бузишди). Намозда такбир айтганда қўлни кўтаришда уларнинг наздида ботилга чиқариш ҳужжати учун уларнинг шериги номаълум “Муснад”ида бу ҳадисни бошқа лафз билан ривоят қилди. Уларнинг ичида Ас-Саябий бор, у муқадиммада рад қилинди. Уларнинг лафзлари ботил ва унинг баёни “Заифа” (№6044)да бор.
[591] Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди, унинг баёни олдинда (“Такбир”да) ўтди.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
абу довуд   09-30-2016, 11:03 PM
#32
ассалому алайкум рохматуллохи ва барокатух. Савол: мухаммад саллоллоху алайхи васаллам намозларни кандай укиганлар хакида хабар берсангизлар яни асл суннат бойича намоз окишлик. Аллох сизларга рахмат ато этсин
Admin   10-01-2016, 06:19 PM
#33
(09-30-2016, 11:03 PM)абу довуд Wrote: ассалому алайкум рохматуллохи ва барокатух. Савол: мухаммад саллоллоху алайхи васаллам намозларни кандай укиганлар хакида хабар берсангизлар яни асл суннат бойича намоз окишлик. Аллох сизларга рахмат ато этсин
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сизга юқоридаги китобни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.
Pages (4):    1 2 3 4
  
Users browsing this thread: 7 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.