Pages (10):    1 6 7 8 9 10
mutaallim   05-24-2015, 10:40 PM
#91
Муслим Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди: “Аллоҳ қиёмат куни осмонларни ўрайди-(тахлайди). Сўнг уларни ўнг қўли билан олади. Сўнг шундай дейди: Мен подшохман, зўравон (ҳукмдор)лар қаерда? Мутакаббирлар қаерда? Сўнг етти ерни ўрайди-(тахлайди). Сўнг уларни бошқа қўли билан олади. Сўнг шундай дейди: Мен подшохман, зўравон (ҳукмдор)лар қаерда? Мутакаббирлар қаерда?”. (Муслим (4/2148)).
“Муслим Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди: “Аллоҳ қиёмат куни осмонларни ўрайди-(тахлайди). Сўнг уларни ўнг қўли билан олади. Сўнг шундай дейди: Мен подшохман, зўравон (ҳукмдор)лар қаерда?”. Бу, У субҳанаҳу ва таоло томонидан дунёда анави зўравонлик қиладиганларни беллашувга чорлашдир.
Зўравон – ноҳақ мажбурлаш, зўрлик, зулм ва куч билан одамларга устунлик қилувчи кимса.
Ал-Жабборга келсак, у, субҳанаҳу ва таолонинг исмларидан бўлиб, маъноси: ҳақ билан устунлик қилувчидир.
“Мутакаббирлар қаерда?”. Махлуқотлардан мутакаббир – зулм ва зўравонлик билан одамларга кеккайиб устунлик қилувчи кимса. Шунингдек, ҳақ устидан кеккайиб, уни қабул қилмайди. Ал-Мутакаббир Аллоҳнинг гўзал, комил исмларидан бўлиб, буюклик, улуғлик ҳамда айб-у нуқсонлардан пок эканига далолат қилади ва кибрлилик сифатини ўз ичига олади. Аллоҳ таоло деди: “Осмонлар ва ердаги барча буюклик ёлғиз Уникидир! У қудрат ва ҳикмат соҳибидир!”. (Жосия: 37).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан шундай ривоят қилинади: “Етти осмон ва етти ер Раҳмоннинг кафтида сизлардан бирингизнинг қўлидаги хардал уруғи кабидир”. (Ибн Жарир (24/17)).
Бунинг маъноси юқоридаги оят ва ҳадисларда баён қилинди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло осмонларни ўрайди-(тахлайди) ва уни ўнг Қўли билан олади. Ҳамда етти (қават) ерни ўрайди-(тахлайди) ва уларни чап Қўли билан олади. Сўнг: “Мен Подшоҳман…”, дейди. Ушбу асарда юқорида ўтганларга мувофиқ келадиган маъно бор.
“Етти осмон … Раҳмоннинг кафтида … хардал уруғи кабидир”. Яъни, У субҳанаҳу ва таоло етти осмонни ўрайди-(тахлайди) ва уни ўнг Қўли билан сиқади-(ушлайди). Ҳамда етти (қават) ерни ўрайди-(тахлайди) ва уни чап Қўли билан олади. Шунда у, У субҳанаҳу ва таолонинг Кафтида хардал каби бўлади. Хардал – кичиклиги билан зарбул масал қилинадиган энг кичик нарса.
Ушбу улкан осмонлар Раҳмоннинг Кафтида ҳамда кенг ерлар ва ундаги мавжуд нарсалар Раҳмоннинг Кафтида бизлардан бир кишининг қўлидаги хардал каби. Бу, ушбу махлуқотларнинг Аллоҳга нисбатан кичиклигига ташбиҳ қилишдир. Худди махлуқнинг қўлидаги хардал уруғининг кичиклиги каби. У, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ёки Унинг сифатларидан бир сифатни махлуқнинг сифатларига ташбиҳ қилиш жумласидан эмас. Балки у, ушбу махлуқотларнинг кичиклиги Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан, хардал уруғини махлуқнинг қўлига нисбатан кичиклиги билан ташбиҳ қилишликдир.
Бу, маъноларни (зеҳнга) яқинлаштирадиган ва мақсадни ёритиб берадиган мисолларни келтириш бобидан.
Шайхимиз шайх Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ “Адваул Баён” тафсирларида шундай дедилар: “Ушбу баҳсдан сифатлар бир бобдан экани ҳосил бўляпти. Бу борадаги ҳақ эса икки ишдан таркиб топган:
Биринчи: Аллоҳ жалла ва аълани махлуқларга ўхшаш эканидан поклаш.
Иккинчи: У Зот Ўзини исбот ва нафий нуқтаи назаридан сифатлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни сифатлаганларини барига иймон келтириш. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу қавли маъносидир: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро: 11). Солиҳ салафлар розияллоҳу анҳум бу борада бирор нарса хусусида шак-шубҳага бормаганлар. Ва уларга бу тушунарсиз ҳам бўлмаган. Фараздақнинг сўзини кўрмайсизми? Ҳолбуки у шунчаки шоир. Илм жиҳатидан эса у омидир:
Одамлардан қандай қўрқай? Ахир Аллоҳ одамларни ҳамда икки еттини Қўл учида қабз қилувчи-(сиқувчи)дир.
Икки еттидан мурод: етти осмон ва етти ер. Кимки шунга ўхшаш осмон ва ерларни У жалла ва аъланинг Қўлида хардал уруғидан-да кичик эканини билса, батаҳқиқ, у Аллоҳнинг буюклиги ва улуғлигини билади. Зеҳнига Унинг сифатлари махлуқнинг сифатларига ўхшаш экани келмайди. Кимда-ким шундай бўлса, кейингиларнинг кўпчилига тушунарсиз бўлган англашилмовчиликларнинг кўпи ундан кетади. Аллоҳ жалла ва аълани Унга нолойиқ бўлган нарсалардан поклаш ҳамда У Ўзини сифатлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни сифатлаганларига иймон келтиришдан иборат биз ёдга олганлар, у, имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини айни маъносидир: “Кўтарилиш номаълум эмас. Кайфиятига ақл бовар қилмайди. У ҳақда савол бериш эса бидъатдир”. Моликнинг сўзларига ўхшаши шайхлари Робеъа ва Умму Салама розияллоҳу анҳумолардан ҳам ривоят қилинган. Илм Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир. У киши раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари тугади.
Ибн Жарир шундай деди: “Юнус менга шундай ҳадис айтди. Ибн Ваҳб бизга шундай хабар берди: Ибн Зайд шундай деди: отам менга шундай ҳадис айтди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Етти осмон курси-(га нисбатан), қалқонга ташланган етти дирҳам кабидир”, дедилар”.
“Ибн Жарир шундай деди”. У киши муфассир имом: Муҳаммад ибн Жарир. Тафсирларнинг онаси-(манбаси) дея эътибор қилинадиган машҳур тафсир соҳибидирлар.
“Юнус менга шундай ҳадис айтди. Ибн Ваҳб бизга шундай хабар берди: Ибн Зайд шундай деди: отам менга шундай ҳадис айтди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Етти осмон курси-(га нисбатан), қалқонга ташланган етти дирҳам кабидир”, дедилар”.
Етти осмон: Дунё осмони ва ундан кейинги еттинчи осмонгача келадиганлари улкан ва кенг эканига қарамай, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтгандекдир: “Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз”. (Зориёт: 47). Ушбу улкан, кенг етти осмон ўз қаватлари ва ўзаро бир-биридан йироқлиги билан бу ўринда ундан-да улканроқ махлуқот бор. У Курсидир.
Курси махлуқ. Аллоҳ таоло деди: “Унинг курсиси осмонлар ва ердан кенгдир”. (Бақара: 255). У, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидан бири.
У осмонлардан юқорида. Осмонлар унга нисбатан, қалқонга ташланган етти дирҳам каби.
“ترس” (“Турс”): Думалоқ-(кенг) текис ер. Агар етти дирҳам текис-(кенг) ерга ташланса, ушбу етти дирҳам кенг текис ерга нисбати қандай бўлади? Жуда кичик бўлади.
Гоҳида “ترس” (“Турс”) дея: жангчи ўзи билан қурол ўртасида ҳимоя сифатида тутадиган пўлатдан бўлган сирт-(юза) бўлиб, унинг воситасида ҳимояланади.
Бироқ зоҳир бўлгани биринчи маъно. Ундан мурод: дуомалоқ текис ердир.
Етти осмон курсига нисбатан етти дирҳам каби бўлади. Агар улар кенг, думалоқ ерга ташланса, унинг нисбати арзимас бўлади. Бу эса курсининг осмонлардан-да улканроқ эканига далолат қилади. Улар унга нисбатан кичик. Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “Унинг курсиси осмонлар ва ердан кенгдир”. (Бақара: 255). Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобида ҳам ўз тасдиғини топган.
Бу, курсининг мавжуд ва махлуқ экани ҳамда осмонлардан-да улкан эканига далолат қилади. Бунда курсини илм деб изоҳлаган кишига раддия бор. Тўғриси эса: курси илмдан ўзга (нарсадир).
Бу ўринда яна курсини арш деб изоҳлайдиган кимсага раддия бор. Чунки қуйида арш курсидан ўзга нарса экани ворид бўлади.
Дарҳақиқат, ҳадисда ворид бўлганки: курсий икки Қадам ўрнидир. Демак, у мустақил, улкан махлуқ. Кенг эканига қарамай осмонлардан-да каттароқ. Улкан эканига қарамай осмонлардан-да улканроқдир.
Абу Зар розияллоҳу анҳу: “Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим, деди: “Курси аршга нисбатан ердаги саҳро ўртасига ташланган темир ҳалқа кабидир”. (Ибн Жарир (3/7-8)).
“Абу Зар розияллоҳу анҳу … деди”. Улуғ саҳобий, тақводор, эҳтиёткор, ибодатгўй. Исломга аввалги кирганлардан ҳамда муҳожирлардандир, розияллоҳу анҳу.
“Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим, деди: “Курси аршга нисбатан ердаги саҳро ўртасига ташланган темир ҳалқа кабидир”. Юқорида у мустақил махлуқ экани ва у осмонлардан-да улканроқ экани ўтди. Бироқ у ерда ундан-да улканроқ махлуқ бор. У аршдир.
Арш: махлуқотларнинг шифти. Махлуқотларнинг энг юқори ва энг улканидир.
Курси аршга нисбатан, ердаги саҳро ўртасига ташланган темир ҳалқа каби. Саҳро: ердаги кенг бир макондир. Агар у ерга темир ҳалқа ташланса, ҳалқанинг ушбу кенг саҳрога нисбати қандай бўлади? Кўринмаслиги мумкин ёки кичик бир нарса бўлади. Ҳудди шундай курси Раҳмоннинг аршига нисбатан ердаги саҳро ўртасига ташланган темир ҳалқа каби.
Бу эса аршнинг мавжуд ва у Аллоҳнинг махлуқотларидан бири ҳамда курсидан-да каттароқ экани ва курси осмонлардан каттароқ эканига далолат қилади. Бу, улкан, баҳайбат махлуқотлари шундай бўлган Холиқ субҳанаҳу ва таолонинг буюклигига далолат қилади.
Бунда аршни мулк ёки бундан бошқа ботил тафсирлар билан изоҳлайдиган кимсага раддия бор.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Дунё осмони билан ундан кейинги (осмон) ораси беш юз йилдир. Ҳар бир осмон ораси беш юз йилдир. Еттинчи осмон билан курси ораси беш юз йилдир. Курси билан сув ораси беш юз йилдир. Арш сувнинг устида. Аллоҳ эса арш устидадир. Унга амалларингиздан бирор нарс махфий қолмайди”. Ушбу ҳадисни Ибн Маҳдий Ҳаммод ибн Саламадан, (у эса) Осимдан, (у) Зиррдан, (у эса) Абдуллоҳдан ривоят қилди. Ва яна шунга ўхшашини Масъудий Осимдан, (у) Абу Воилдан, (у эса) Абдуллоҳдан ривоят қилди. Ҳофиз Заҳабий роҳимаҳуллоҳ у ҳақда шундай деди: “Ушбу (ривоят) бир неча йўлга кўра ривоят қилинди”. (Доримий “Род алалжаҳмия” (26), Ибн Хузайма “Тавҳид” (105, 106, 376, 377), Табароний “Кабир” (8987), Байҳақий “Асмо” (401)).
“Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят”. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг ушбу ҳадислари осмонлар билан ернинг орасидаги масофа, осмонлар билан курси орасидаги масофа ҳамда курси билан арш ўртасидаги масофани баён қиляпти. “Дунё осмони билан”. Яъни, ерга яқин. Аллоҳ таоло айтганидек: “Дарҳақиқат Биз энг яқин осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик”. (Мулк: 5).
Ер билан дунё осмони ораси беш юз йил. Ҳар бир осмон ораси беш юз йил. Еттинчи осмон билан курси ораси беш юз йил. Курси билан сув ораси беш юз йил. Етти осмонлардан ҳар бир осмон қалинлиги беш юз йил.
Демак махлуқотлар шундай бўлади: биринчи: Ер. Сўнг унинг юқорисида етти осмон. Сўнг етти осмон юқорисида курси. Сўнг курси юқорисида юқориси билан қуйи оралиғи беш юз йил бўлган денгиз. Сув юқорисида Раҳмон субҳанаҳу ва таолонинг арши. Аллоҳ жалла ва аъла эса арш юқорисида. Бу, ана шу махлуқотларнинг ҳужжатларда келишига биноан тартиби. Улар ўзаро бир-биридан йироқ. Учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи осмон ораси, ҳар бир осмон ораси беш юз йил. Ҳар бир осмон қалинлиги беш юз йил.
Еттинчи осмон билан курси ораси –юқорида ўтдики, у (курси) осмонлардан-да улкан ва у (осмонлар) унга нисбатан кенг текисликдаги дирҳамлар каби- у иккисининг ўртаси беш юз йил. Сўнг курси юқорисида ости билан юқориси оралиғи беш юз йил бўлган денгиз. Сўнг сувнинг юқорисида Раҳмон субҳанаҳу ва таолонинг арши. Аллоҳ таоло деди: “Илгари У зотнинг арши сув устида (яъни, у арш остида сувдан бўлак ҳеч нарса яратилмаган эди)”. (Ҳуд: 7). Ерда уни (ерни) кўмиб турадиган денгиз бўлгани каби осмонда ҳам ердаги денгиздан ўзга, бошқа денгиз бор. Осмондаги бу денгиз улкан, чуқурлиги беш юз йил бўлган денгиздир. Аллоҳ таоло деди: “Илгари У зотнинг арши сув устида (яъни, у арш остида сувдан бўлак ҳеч нарса яратилмаган эди).”. (Ҳуд: 7).
Арш эса ушбу денгизнинг юқорисида: “Илгари У зотнинг арши сув устида (яъни, у арш остида сувдан бўлак ҳеч нарса яратилмаган эди).”. (Ҳуд: 7).
Агар арш махлуқотлардан улканроқ, ушбу денгиздан-да улкан, курсидан-да улкан, осмонлардан-да улкан, барча махлуқотлардан-да улканроқ бўлса, демак, арш махлуқотларнинг энг улкани, энг кенги ва энг баҳайбатидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни Ўзига изофа қилиб, шундай деди: “(У) арш соҳиби бўлмиш буюк зотдир”. (Буруж: 15). “У - улуғ арш соҳиби”. (Мўминун: 116). У субҳанаҳу ва таоло у (арш) билан мақтанди. Бу, унинг улкан махлуқ экани сабабли. Унда улкан ибрат-(эслатма)лар мавжуд бўлган махлуқ бўлиб, Яратувчисининг буюклигига далолат қилади.
“Еттинчи осмон билан курси ораси беш юз йилдир. Курси билан сув ораси беш юз йилдир. Арш сувнинг устида”. Яъни, ушбу денгизнинг устида.
“Аллоҳ эса арш устидадир”. У субҳанаҳу ва таоло махлуқотларидан юқорида, махлуқотларидан олий, субҳанаҳу ва таоло. Ал-Алий, Ал-Аълаа: “Унинг ўзи бандалари устида ғолибдир”. (Анъом: 18). “Улар устиларидаги Раббиларидан қўрқурлар”. (Наҳл: 50). “Фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил) … У зотнинг ҳузурига кўтарилурлар”. (Маъориж: 4). “Албатта Мен сени вафот қилдиргувчи ва Ўз ҳузуримга кўтаргувчиман”. (Оли Имрон: 55). Аллоҳ жалла ва аъланинг махлуқотларидан олийда эканининг далиллари Китоб, суннат, ақл ва фитратда кўпдир. Ҳатто баъзилар: “Улар мингта далилга етади”, деди. Дарҳақиқат, ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳ (Аллоҳнинг) олий-(юқори)да экани ҳақида алоҳида китоб ёзиб, уни “Ал-Улув лил Алий ал-Ғаффор” деб номладилар. У босмадан чиққан ва қўлма-қўлдир. У киши у ерда Аллоҳнинг махлуқотларидан олийда эканига далолат қилувчи ҳужжатларни зикр қилганлар. Дарҳақиқат, аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Зоти билан махлуқотларидан олийда эканига ижмо қилган. Шунинг учун: “Аллоҳ эса арш устидадир”, дедилар. Яъни, арш махлуқотлардан юқорида бўлар экан, Аллоҳ аршнинг юқорисидадир. Бу эса Аллоҳ жалла ва аъла махлуқотларидан Ал-Алий (Олий), Ал-Аъла (Энг Олий) эканига ҳамда махлуқотларнинг бари Раҳмон субҳанаҳу ва таолонинг Кафтига нисбатан бизлардан биримизнинг қўлидаги хардал каби эканига далолат қилади. Юқорида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган асарда келганидек.
“Унга амалларингиздан бирор нарс махфий қолмайди”. Яъни, махлуқотларидан олийда эканига қарамай бирор киши У бандаларидан узоқ деб тасаввур қилмайди. Балки У ушбу олийликда. Шунга қарамай Унга одам болаларининг амалларидан бирор нарса махфий эмас. У субҳанаҳу ва таоло арш юқорисида, илми эса барча жойда. Унга бирор нарса махфий эмас: “Албатта Аллоҳга на ердаги ва на кўкдаги бирон нарса махфий эмасдир”. (Оли Имрон: 5). “Аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани билгувчидир. У осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига кўтарилган зотдир. У ерга кирадиган (ёмғир-қор суви хазинаю-дафина ва жасадлар каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, наботот ва булоқ сувлари каби нарсаларни ҳам, самодан тушадиган (ризқу насиба, ҳайру барака каби) нарсаларни ҳам, унга (самога) кўтариладиган (яъни амал ва дуо-илтижо каби) нарсаларни ҳам билур. Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир”. (Ҳадид: 3-4). “Сизлар билан биргадир”, яъни, илми ва иҳота қилиши билан субҳанаҳу ва таоло. Унга махфий эмассизлар. Амалларингизнинг яхши ва ёмони Унга махфий эмас. Бандаларидан содир бўлаётган ҳар бир нарсани, тоат, маъсият, яхшилик ва ёмонликни, батаҳқиқ, У билади субҳанаҳу ва таоло. У субҳанаҳу ва таоло унинг барини билади. Уларнинг амалларидан бирор нарса Унга махфий эмас: “(Эй Муҳаммад), сиз қандай иш (билан) машғул бўлманг ва у (иш) ҳақида Қуръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз. Еру осмондаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмишида) мавжуд бўлур”. (Юнус: 61).
Бирор киши, Аллоҳ олийда бўлар экан, демак, У бандаларидан узоқда ва У уларнинг амалларини билмайди деб тасаввур қилмайди. Акс ҳолда Холиқни махлуқ каби тасаввур қилган бўлади. Чунки махлуқ юқори маконда бўлса, батаҳқиқ, у остидаги нарсани билмайди. Остида юз бераётган нарсаларни билмайди. Бу, махлуқнинг ҳаққида. Аллоҳ жалла ва аълага келсак, батаҳқиқ, унга бирор нарса махфий эмас. Махлуқотларнинг бари улкан ва кенг эканига қарамай У субҳанаҳу ва таолога нисбатан бирор нарса эмас. У уларни иҳота қилувчидир. Уларни билиб, кўриб, уларда юз бераётган нарсани эшитиб туради. Уларда юз бераётган нарсани кўради. У ҳар бир нарсани Билувчидир субҳанаҳу. Унда (борлиқда) юз берадиган нарса Унинг қазои қадари ва амри билангина бўлади.
Бу ўринда олийлик, илм ва иҳота қилиш ўртаси жамланди.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Осмон билан ер ораси қанча эканини биласизларми?”. Биз: “Аллоҳ ва Расули билувчироқ”, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У иккиси ораси беш юз йил. Ҳар бир осмондан кейинги осмонгача беш юз йил. Ҳар бир осмон қалинлиги беш юз йил. Еттинчи осмон билан арш орасида денгиз бўлиб, қуйи ва юқориси оралиғи осмон билан ер оралиғи каби. Аллоҳ таоло эса бунинг устида. Унга одам болаларининг амалларидан бирор нарса махфий қолмайди”, деддилар. Абу Довуд ва бошқалар ривояти. (Аҳмад (1/206-207), Абу Довуд (5/93), Термизий (9/60), Ибн Можа (1/96)).
“Аббос … (розияллоҳу анҳу)дан ривоят”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари.
“Осмон билан ер ораси қанча эканини биласизларми?”. Бу ўринда савол берилиб, у билан таълим ва кўрсатма бериш ирода қилиняпти. У, савол берувчи савол берилаётган кишидан билмайдиган нарсаси ҳақида хабар беришини талаб қиладиган савол эмас. Балки у, (зеҳнга) яқин олиб келиш ва фикрни ҳозирлаш бобидандир. Чунки таълим савол ва жавоб тарзида келса собитроқ бўлади.
“У иккиси ораси беш юз йил”. Яъни, дунё осмони билан ер ораси беш юз йил.
“Ҳар бир осмондан кейинги осмонгача беш юз йил. Ҳар бир осмон қалинлиги…”. Бу, олдингиларда эмас (айнан) ушбу ҳадисда ворид бўлган зиёдалик. Яъни, ҳар бир осмоннинг қалин-(чуқур)лиги ва зичлиги.
“Еттинчи осмон билан арш орасида денгиз бўлиб, қуйи ва юқориси оралиғи осмон билан ер оралиғи каби”. Бу, ушбу денгизнинг чуқурлигини баён қилишликдир.
Арш сув устида. Бу эса юқорида ўтди. У ояти каримада: “Илгари У зотнинг арши сув устида (яъни, у арш остида сувдан бўлак ҳеч нарса яратилмаган эди)”. (Ҳуд: 7).
“Аллоҳ таоло эса бунинг устида. Унга одам болаларининг амалларидан бирор нарса махфий қолмайди”. Бу юқорида ўтганидек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аршига кўтарилган. Зоти билан махлуқотларидан юқорида, субҳанаҳу ва таоло. Махлуқотларидан олийда эканига қарамай субҳанаҳу, батаҳқиқ, осмонлар ва ердаги бор нарсани билади. Ушбу борлиқдаги, юқори ва қуйидаги юз бераётган нарсалардан бирортаси Унга махфий эмас. Одам болаларининг жамийки амаллари, одам болаларининг кўп ва ер юзида бўлиниб кетгани ҳамда маконлари турли эканига қарамай, батаҳқиқ, Аллоҳ улар томондан содир бўлаётган барча нарсани билади: “Сизларнинг орангиздаги ўз гапини яширган киши ҳам, уни ошкора қилган киши ҳам, кеча қоронғусида яширинувчи ҳам, кундузи очиқ-ошкора юрувчи ҳам (У зот учун) баробардир”. (Раъд: 10). Бандаларнинг кўп экани, ер юзида бўлиниб кетгани, маконлари турли экани, ўрталаридаги ўзаро фарқлилик ва амалларининг махфий эканига қарамай Аллоҳ жалла ва аълага бирор нарса махфий эмас. Батаҳқиқ, Аллоҳ жалла ва аъла уларни билади: “У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур”. (Тоҳа: 7). Яъни, сирлидан ҳам махфийроқ. Балки У нафсдаги ва қалбдаги нарсаларни инсон сўзлашидан олдин билади. Аллоҳ нафсингизда қўзғалган ва фикрингизда айланган нарсаларни сўзлашингиздан олдин ва амал қилишингиздан олдин билади. Аллоҳ жалла ва аълага бирор нарса махфий эмас. У махлуқотларидан Ал-Алий (Олий), Ал-Аъла (Энг Олий)дир, субҳанаҳу.
Ушбу ҳужжатлардан улкан, муҳим фойдалар истифода қилинади:
Биринчи: Ҳақни олиб келган кишидан қабул қилиш. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу яҳудийдан ҳақни қабул қилдилар ва у сабаб хурсанд бўлдилар алайҳиссалоту вассалам.
Иккинчи: Ушбу ҳужжатлардан ибрат ва панд насиҳат олиш, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони улуғлаш ва Уни ибодатда яккалаш учун Аллоҳнинг кавний оятлари ҳақида сўзлаш жорий қилинганини истифода қиламиз. Ушбу ишлар ҳақида сўз очиш хабардор бўлиш ёки шунчаки малумотларни кўпайтириш бобидан эмас. Балки у, ибрат, панд насиҳат ҳамда Аллоҳ жалла ва аълани ёлғиз Ўзи ибодатга лойиқ эканига далил келтириш учундир. Ана шу талаб қилинган.
Учинчи: Аллоҳ жалла ва аълага икки Қўл, Кафт ва Бармоқларни исбот қилиш. Икки Қўлини Ўнг ва Чап дея сифатлаш. Бошқа ҳадисда эса: “Икки Қўли ҳам Ўнгдир”, дея ворид бўлган. (Муслим (1827), Насоий (5379) ва Аҳмад (2/160)). У чап (Қўл). Бироқ у махлуқнинг чап (қўли) каби эмас. Чап Қўли ҳам Ўнгдир. Махлуққа хилоф равишдаки, унинг чап қўли ўнг бўлмайди. Балки бу Аллоҳ таолога хос. “Икки Қўли ҳам Ўнгдир”. Унинг Ўнг Қўли бор ва Унинг Чап Қўли бор, ушбу ҳадисларда ворид бўлганидек. У Ўнг Қўл, махлуқларнинг ўнг қўлига ўхшамайди. Чап Қўл, махлуқларнинг чап қўлига ўхшамайди. У субҳанаҳунинг Бармоқлари бор, махлуқларнинг бармоқларига ўхшамайди. Балки У субҳанаҳу ва таолога лойиқдир.
Тўртинчи: Ушбу ҳужжатларда мана бу махлуқотлар ўртасидаги масофа баён қилинган: Осмон билан ер орасидаги масофа, осмонлар орасидаги масофа, осмонлар ва курси орасидаги масофа, курси билан сув ўртасидаги масофа. Ушбу масофалар ниҳоятда бир-биридан узоқ. Бу эса ушбу борлиқнинг улканлигига далолат қилади. Бу борлиқнинг улканлиги эса Холиқи субҳанаҳу ва таолонинг улканлигига далолат қилади.
Бу ўринда осмонларнинг мавжуд эканига ҳамда ушбу самодаги махлуқотларнинг бор эканига иймон келтирмайдиган янги назария эгаларига раддия бор. Балки улар бу хорижий-(ташқи) фазодир дея гумон қиладилар. Уларнинг наздида: Борлиқ қуёш тизимидаги мажмуъа бўлиб, қуёш ушбу мажмуъанинг маркази. Юлдузлари ва ундаги ер билан ушбу фалак унинг (қуёшнинг) атрофида айланади деб эътибор қиладилар. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шаънига ёлғон сўзлашлик, Аллоҳнинг шаънига билимсиз сўз очиш ҳамда Аллоҳ бирор ҳужжат нозил қилмаган нарса ҳақида таҳмин қилишдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда мана бу махлуқотларни баён қилдилар: Биринчи: Ер. Сўнг унинг юқорисида етти осмон. Сўнг етти осмон юқорисида курси. Сўнг курси юқорисида денгиз. Сўнг денгиз юқорисида арш. Аллоҳ жалла ва аъла эса аршнинг юқорисида. Бунга иймон келтириш ва Аллоҳ у ҳақда бирор ҳужжат нозил қилмаган ушбу ботил назарияларни ёлғонга чиқариш вожиб бўлади. Аллоҳ ерни қароргоҳ, қуёш эса ҳаракатланишини хабар берди. Назария эгалари эса аксини айтадилар.
Бешинчи: Ушбу ҳужжатларда ерлар осмонлар каби еттита экани исбот қилиняпти. Аллоҳ жалла ва аъла Қуръонда ерларнинг ададини зикр қилмади. Бироқ бунга ушбу қавлида ишора қилди: “Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни етти қават ерни) яратган зотдир”. (Талоқ: 12). Ушбу қавли: “Ва ердан ҳам ўшаларнинг мислини”. (Талоқ: 12), ерлар ҳам еттита эканига далолат қилади. Аввалги асарда ворид бўлганидек суннатда бу очиқ айтилган. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Кимда-ким бир қарич ерни ўзи учун кесиб-(бўлиб) олса қиёмат куни етти қават ер бўйнига илинади”. (Бухорий (3026), Муслим (1610), Термизий (1418), Аҳмад (1/190) ва Доримий (2606)). Бу эса ер еттита эканига далолат қилади.
Олтинчи: Бу ўринда ушбу махлуқотларнинг кайфияти, бир-биридан юқори экани баён қилиняпти. Ер биринчи сўнг осмонлар сўнг курси сўнг денгиз сўнг арш. Арш ушбу махлуқотлар ичида энг улкани. Бу ерда арш у мулкдир ҳамда “Сўнгра Ўз аршига кўтарилди”. (Аъроф: 54) (ояти)нинг маъноси мулкка кўтарилди дейдиган кимсага раддия бор.
Еттинчи: Курси аршдан ўзга нарса. Ва у, уни арш ёки ундан мурод илмдир дея даъво қиладиганларга раддия ўлароқ мустақил махлуқдир.
Саккизинчи: Ушбу ҳужжатларда жаҳмия, мўтазила, ашъария ва Аллоҳни аршига олий бўлганини инкор қиладиган олийликни (Аллоҳ Ўз Зоти билан олий бўлганини) инкор қилувчиларга раддия ўлароқ Аллоҳ Ўз аршига олий бўлгани исбот қилинмоқда.
Тўққизинчи: Аллоҳ жалла ва аъланинг илми барча нарсани иҳота қилгани ҳамда хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин бандаларининг амаллари Унга махфий эмаслиги исбот қилинди.
Ўнинчи: Аллоҳни ибодатда яккалашнинг вожиб экани. Чунки улкан махлуқотлар У субҳанаҳу ва таолога нисбатан арзимас, Унга нисбатан кичик бўлар экан ва У жалла ва аъла уни бошқариб, унда юз бераётган ва бўлаётган нарсаларни билар экан, демак, У ибодатга лойиқдир. Ҳамда Ўзи учун на фойда, на зарар, на ўлим, на ҳаёт ва на қайта тирилтиришга эга бўлмаган Ундан ўзгаларга ибодат қилишнинг ботил экани.
Шу билан “Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бўлмиш тавҳид китоби” дея аталмиш ушбу муборак китобнинг шарҳи ўз ниҳоясига етди.
Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хос. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Инсон   05-26-2015, 10:20 AM
#92
Жазакаллоху хойрон! Баракаллахи фийкум! Аллоҳ илмингизгани зиеда килсин!

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Pages (10):    1 6 7 8 9 10
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.