Pages (10):    1 6 7 8 9 10   
mutaallim   07-12-2014, 04:18 PM
#81
Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) ўғлига шундай деди: “Эй ўғилгинам! То сенга етган нарса сени четлаб ўтмаслиги ва сени четлаб ўтган нарса сенга етмаслигини билмагунингча иймон таъмини тотмайсан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб, унга: ёз, деди. У (қалам): Раббим! Нимани ёзай?, деди. У: қиёмат қоим бўлгунгача (бўладиган) барча нарсанинг тақдирини ёз, деди”. Эй ўғилгинам! Раcулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Кимда-ким ана шу асосда вафот этмаc экан, бас, у мендан эмас”. (Абу Довуд (4/76), Термизий (6/325), Тоялисий (557), Ибн Абу Осим “Сунна” (105), Аҳмад (5/317), Ажуррий (177-178)).
Аҳмаднинг ривоятида: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб, унга: ёз, деди. Ўша соатда қиёмат кунигача бўладиган барча нарса(нинг тақдири) жорий бўлди”. (Имом Аҳмад (5/317), Ибн Абу Осим (107)).
Ибн Ваҳбнинг ривоятида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмас экан, Аллоҳ уни дўзахда куйдиради”.

“Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)”. Буюк саҳобий, исломга аввал кирганлардан, ҳамда маъруф раҳбарлардан бири.
“Ўғлига шундай деди”. У киши Валид ибн Убода ибн Сомит. Унга бу сўзни вафот этар чоғларида айтдилар. Ўғиллари Валид у кишига: “Эй отажон! Менга васият қилинг!”-деганларида у киши: “Мени ўтказиб қўйинглар, мени ўтказиб қўйинглар!”-дедилар ва тақдир ҳақидаги ушбу сўзни айтдилар.
“Эй ўғилгинам!”. Меҳр-у шафқат учун шундай (дейилади). Ҳудди Луқмоннинг сўзи каби: “Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар”. (Луқмон: 17).
Ота ўз фарзандларига Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилиш, дин ва ақидани маҳкам ушлашни васият қилади. Бу, оталарнинг фарзандлари олдидаги вожиб-(бурчи)дир. Уларни Аллоҳдан тақво қилиш, ақидани ўнглаш, дин ҳамда фазилатли хулқларни маҳкам ушлашга васият қилади.
“То сенга етган нарса сени четлаб ўтмаслиги ва сени четлаб ўтган нарса сенга етмаслигини билмагунингча иймон таъмини тотмайсан”. Иймон таъми – унинг ҳаловати ва лаззатидир. Инсон бошига тушаётган нарсалар Аллоҳнинг қазо-и қадари билан бўлаётганига иймон келтирса, батаҳқиқ, роҳат топади. Мусибат вақтида бетоқат бўлмайди. Ҳамда неъмат вақтида такаббурлик шодланиши каби шодланмайди. Чунки у, бу нарса Аллоҳнинг қазо-и қадари билан бўлганига иймон келтирган. Натижада қалби таскин топади, нафси ҳотиржам бўлади. Бетоқат бўлиб, ғазабланмайди. Аллоҳ таоло деди: “(Бирон кимсага) бирон мусибат етмас, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (етур). Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир”. (Тағобун: 11). Алқама деди: “У шундай кишики, бошига мусибат тушади ва у Аллоҳнинг ҳузуридан деб билади. Натижада рози бўлиб, таслим бўлади”.
Ким қазо-и қадарга иймон келтирса, батаҳқиқ, у иймон таъмини топади. Шиддат, мусибат ва қийинчиликлар вақтида иймон роҳатини топади. Унда бетоқатлик, ғазаб ва сиқилиш бўлмайди. Балки бу қазо ва қадар экани ва бундан қочиб қутулиб бўлмаслигига иймон келтиради.
Қазо-и қадарга иймон келтирмайдиган кимсага келсак, у ҳавотир ва ташвиш ичида қолади. Агар унга бирор мусибат етса бетоқат бўлади, ғазабланади ва ўзини маломат қилиб: нима учун бундай қилмадим? Қани эди бундай қилганимда, кошкийди шундай қилганимда, дейди. Сўнг мусибат оғриғидан-да қаттиқроқ азоб ичида қолади.
Сўнг дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб, унга: ёз, деди. У (қалам): Раббим! Нимани ёзай?, деди”. Қалам, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидан бири. Унинг ўлчови, сифати ва кайфиятини Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади. Чунки у, ғайб оламидандир.
Ёзилган ўрин Лавҳул Маҳфуз. Бу ўринда қалам, китобот қилишлик ва Лавҳул Маҳфуз бўлмиш ёзилган ўрин бор.
“У: қиёмат қоим бўлгунгача (бўладиган) барча нарсанинг тақдирини ёз, деди”. Ушбу борлиқда юз бераётган барча нарса қалам, тақдир қалами билан Лавҳул Маҳфузда ёзиб қўйилган. Қиёмат қоим бўлгунгача бўлган махлуқотларнинг бошидан охиригача (барчаси ёзиб қўйилган). Бу борлиқдаги бирор нарса ҳеч қачон бундан чиқиб кетолмайди. На ўтган замон, на ҳозирги замон ва на келажак замон. На яхшилик ва ёмонлик, на севикли ва севиксиз нарсалар. Бари ёзиб қўйилган. Юз бериши муқаррар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб”-қавлларининг зоҳири, қалам аввалги махлуқот эканига далолат қилади. Бироқ бу ўринда арш аввалги махлуқот эканига далолат қиладиган ҳадислар бор. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумонинг ушбу ҳадисларига ўхшаш: “Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирини осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил аввал ёзиб қўйган. Арши сув устида эди”. (Муслим (2653), Термизий (2156) ва Аҳмад (2/169)). Шунингдек, Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)нинг “Саҳиҳайн” ва бошқалардаги ҳадислари махлуқотларнинг биринчиси арш эканига далолат қилади. Бу ҳадис эса биринчи махлуқот қалам эканига далолат қиляпти. Ҳадислар ўртасини қандай жамлаймиз?
Уламолар бу борада икки қавлга кўра ихтилоф қилдилар:
Биринчи қавл: Махлуқотларнинг биринчиси арш. Қалам ундан кейин яратилган. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб, унга: ёз, деди”-қавллари, ёзишлик қалам яратилишидан кейиноқ бўлган(ига далолат қилади). У (китобот қилишлик) Аллоҳ қаламни яратган аввалги дамдаёқ жорий бўлган.
Иккинчи қавл: Ушбу ҳадиснинг зоҳирига кўра амал қилиш. Қалам махлуқотларнинг мутлақ аввалгиси, аршдан олдин. Чунки бу, ҳадиснинг зоҳиридир. Бу, илм аҳлидан иборат бир жамоанинг қавли.
Бироқ Шайхул Ислом Ибн Таймия, Ибнул Қаййим ва улардан бошқалар рожиҳ деб билганлари: арш махлуқотларнинг аввалгиси. Қалам ундан кейин эканидир.
Сўнг Убода розияллоҳу анҳу дедилар: “Эй ўғилгинам! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Кимда-ким ана шу асосда вафот этмаc экан, бас, у мендан эмас”. Кимки қазо-и қадарга иймон келтирмай ўлса ва ўлимидан олдин Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилмаса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вас саллам ундан пок-(безор)дир. Бу, қаттиқ ваъид бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан пок-(безор) эканликларини эълон қилдилар.
“Аҳмаднинг ривоятида: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб, унга: ёз, деди. Ўша соатда қиёмат кунигача бўладиган барча нарса(нинг тақдири) жорий бўлди”. Аҳмаднинг ривояти Абу Довуд ва Термизийнинг ривояти каби. Ҳадисда Аллоҳ жалла ва аъла қаламни яратганда унга барча нарсанинг тақдирини ёзишга амр қилди. Аҳмаднинг ривоятидаги ушбу лафз: “Қиёмат кунигача” ҳамда ундан олдинги ривоят: “Қиёмат қоим бўлгунгача”, маъноси бир. Бироқ бу, ривоятларни бир-бири билан қўллаб-қувватлаш бобидандир.
“Ибн Ваҳбнинг ривоятида…”. Абдуллоҳ ибн Ваҳб. Имом, муҳаддис, имом Моликнинг асҳобларидан. Иккинчи юз йилликнинг бошида вафот этди. Ҳадис ва ривоятда машҳур асарлар соҳиби.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимда-ким тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмас экан, Аллоҳ уни дўзахда куйдиради”. Бу, ваъиднинг бошқа бир тури. У ҳам бўлса, ким қазо ва қадарни инкор қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ уни дўзахда куйдиради. Бу эса қазо ва қадарга иймон келтириш вожиб иш эканига далолат қилади. Уни инкор қилишлик ё куфр ёки бидъат бўлгани боис дўзахга киришга олиб боради. Қазо-и қадарни инкор қилувчи, агар шу билан бирга Аллоҳ жалла ва аъланинг илмини рад этса, бас, бу қадарийларнинг ҳаддан ошганларининг йўли каби куфрдир. Чунки улар Аллоҳ жалла ва аъланинг илмини инкор қилиб: “Аллоҳ нарсаларни юз бергандагина билади. Иш (тақдирсиз ҳозир) юз бермоқда”, дейдилар. Яъни, у (юз беришидан) олдин на тақдир на (Аллоҳнинг) илми ўтмаган. Бу эса очиқ куфрдир.
Аммо (Аллоҳ азалда ҳамма нарсани) билишини тан олсалар ва тақдирни инкор қилсалар, бас, бу даҳшатли бидъатдир, Аллоҳ сақласин. Гоҳида куфрга яқинлашади. Бу эса уларнинг кейингиларини йўли.
“Муснад” ва “Сунан”да Ибн Дайламийдан ривоят қилинади: “Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб, шундай дедим: Нафсимда қадарга нисбатан бир нарса-(норозилик) бор. Менга бирор сўз айтингки, шояд Аллоҳ уни қалбимдан кетказса. Шунда у киши: агар Уҳуд (тоғи)чалик тилло инфоқ қилсанг ҳам то қадарга иймон келтириб, сенга етган нарса сени четлаб ўтмаслиги ва сени четлаб ўтган нарса сенга етмаслигини билмагунингча Аллоҳ сендан уни қабул қилмайди. Агар ана шу асосда вафот этмасанг, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўласан, дедилар. У (Дайламий) деди: Абдуллоҳ ибн Масъуд, Ҳузайфа ибн Ямон, Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳум)ларнинг ҳузурларига бордим. Барчалари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга ўхшаш ҳадис айтдилар”. Ҳадис саҳиҳ бўлиб, Ҳоким ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилди. (Аҳмад (5/185, 189), Абу Довуд (5/75), Ибн Можа (1/29), Абдуллоҳ ибн имом Аҳмад “Сунна” (107), Ибн Абу Осим “Сунна” (245), Табароний “Кабир” (4940), Ибн Ҳиббон (1817)).
““Муснад” ва “Сунан”да”. Муснад – имом Аҳмаднинг Муснади. Бу ўринда “Сунан”дан мурод “Сунан Абу Довуд” ва “Сунан Ибн Можа”дир.
“Ибн Дайламийдан ривоят қилинади”. Ибн Дайламий, у киши Абдуллоҳ ибн Феруз ад-Дайламий. Тобеинларнинг киборларидан бири. Оталари Феруз Яманда пайғамбарлик даъво қилган Асвад ал-Ансийни ўлдирганлар. Дайламий Форс юртидаги Дайлам тоғига нисбат берилган. У кишининг асли форсдан. Форсдан Яманга келиб, исломни қабул қилган ва исломи гўзал бўлганлардандир. Ўғиллари тобеинларнинг киборларидан ҳамда машҳур имомлардандир, раҳимаҳуллоҳ.
“Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб…”. У киши ансорий, буюк саҳобий. Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини ўқишда саҳобаларнинг энг қорилардандир.
“Нафсимда қадарга нисбатан бир нарса-(норозилик) бор”. Талабалар ана шундай, ҳақиқатни излайдилар. Бирор нарса уларга тушунарсиз бўлса фойдали илмни излайдилар. Ўзларининг раъйларига таяниб қолмайдилар. Балки илм аҳлига мурожаaт қиладилар. Мана ибн Дайламий (раҳимаҳуллоҳ)га тақдир масаласи тушунарсиз бўлганда саҳобаларга мурожат қилдилар.
“Менга бирор сўз айтингки…”. Яъни, менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор нарсанинг хабарини беринг. Чунки Убай ибн Каъб Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хос саҳобаларидандир.
“Шояд Аллоҳ уни қалбимдан кетказса”. Бу эса тушунмовчилик илм билан аришига ҳамда васвасалар фойдали илмни йўқ қилишига далилдир. Унинг илмдан ўзга шифоси йўқ. Илм эса ўз эгаларининг ҳузурида талаб қилинади. Ўзини олим сановчи, бошланғичлар ҳамда китобларни ўқишга таяниб қолган “Суҳуфий”-(фақат китобдан илм оладиган)лардан талаб қилинмайди. Улар китобхонлар. Уламолар эмас. Хатога йўл қўйганлари тўғри топганларидан кўпроқ. Демак, илмда мустаҳкам илм аҳлига мурожаaт қилишдан ўзга чора йўқ.
“Шунда у киши: агар Уҳуд (тоғи)чалик тилло инфоқ қилсанг ҳам то қадарга иймон келтир…магунингча Аллоҳ сендан уни қабул қилмайди”, дедилар. Чунки амал гарчи улуғ бўлса-да, батаҳқиқ, ақида саҳиҳ бўлмас экан у қабул қилинмайди. Қазо-и қадарга иймон келтиришлик ақиданинг саҳиҳ эканидандир. Чунки у, ақида рукнларидан. Ҳудди Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Жаброилнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўллаган саволларида ўтганидек.
“Сенга етган нарса сени четлаб ўтмаслиги ве сени четлаб ўтган нарса сенга етмаслигини билмагунингча”. Аллоҳу Акбар! Убай ибн Каъбнинг сўзлари Ибн Умар ҳамда Убода ибн Сомитнинг сўзларига мувофиқ келди, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин! Чунки улар бир манба бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан олишган. Ўзларидан бирор нарса айтмайдилар.
“Агар ана шу асосда вафот этмасанг, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўласан”. Бу ҳам яқинда ўтган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига мувофиқ: “Кимда-ким тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмас экан, Аллоҳ уни дўзахда куйдиради”.
“У (Дайламий) деди: Абдуллоҳ ибн Масъуд, Ҳузайфа ибн Ямон, Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳум)ларнинг ҳузурларига бордим”. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат илм қутбларидир.
Ривоят қилинишича Убай ибн Каъб уни Абдуллоҳ ибн Масъудга йўллаганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд унга жавоб бергач, уни Ҳузайфа ибн Ямонга йўллаганлар. Ҳузайфа ибн Ямон унга жавоб бергач, уни Зайд ибн Собитга йўллаганлар, (розияллоҳу анҳум). Улардан ҳар бири уни, қалбидаги нарса ариши учун биродарига йўллаган.
Ибн Дайламий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Барчалари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга ўхшаш ҳадис айтдилар”. Қазо-и қадарга иймон келтириш муқаррар бўлган иш. Аллоҳ бирор кишидан усиз бирор амални қабул қилмайди. Ким унга иймон келтирмаса, бас, у дўзах аҳлидан. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз!
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ ушбу бобда келтирган ана шу ҳадислардан улкан фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Қазо-и қадарга иймон келтириш вожиб ва бу, иймоннинг олти рукнидандир.
Иккинчи фойда: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча нарсанинг тақдирини азалий илми билан билгандан кейин Лавҳул Маҳфузга ёзди. Демак, Лавҳул Маҳфузда тақдир ёзилгани собитдир.
Учинчи фойда: Қалам махлуқотларнинг аввалгиларидандир. У аршдан олдинми ёки кейинми?, (деган масалада) юқорида ўтган икки қавл бор. Рожиҳи эса арш аввалдир.
Тўртинчи фойда: Ким қазо-и қадарга иймон келтирмаса, бас, у ё кофир ёки бидъатчи. Агар (Аллоҳ азалда барча нарсани) билганини инкор қилса кофирдир. Агар (Аллоҳнинг) илмини инкор қилмаса бидъатчи. Бу, бир неча ишга биноан:
Биринчи: Аллоҳ ундан Ўзининг йўлида нафақа қилишини қабул қилмайди. Гарчи кўп бўлса-да.
Икинчи: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан пок-(безор) эканликлари.
Учинчи: Аллоҳ унга дўзах билан ваъид қилди: “Аллоҳ уни дўзахда куйдиради”. “Агар ана шу асосда вафот этмасанг, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўласан”.
Ушбу уч ишнинг бари қазо-и қадарни инкор қилиш қанчалар тубан иш эканига далолат қилади.
Бешинчи фойда: Ҳадисда, инсон тушунмовчиликка дуч келганда илм аҳлига мурожат қилишнинг вожиб эканига далил бор. Батаҳқиқ, у фақат илм аҳлига мурожат қилиш билан арийди. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!”. (Наҳл: 43).
Олтинчи фойда: Ушбу ҳадисларда илм аҳли фақат Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан иборат далил далолат қилган нарсанигина айтишларига далил бор. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига киргани ва у кишига савол йўллагани ҳақидаги оталари ривоят қилган ҳадисни далил сифатида зикр қилдилар. Охирида: “Ҳамда тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмоғинг”, (дея ворид бўлди). Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу): Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим дейдилар: “Ким ана шундан ўзга асосда ўлса, бас, у мендан эмас”.
Шунингдек, Ибн Дайламий (раҳимаҳуллоҳ) улар ҳузурига борган саҳобалар: Убай ибн Каъб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Ҳузайфа ибн Ямон ва Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳум). Барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтдилар. Бу эса илм аҳли бирор фатво берсалар ёки бирор сўз айтсалар ёҳуд бирор илмий жавоб берсалар, батаҳқиқ, уни Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан бўлган далилга суяшларига далолат қилади. Айниқса ақида масалаларидан бўлса. Чунки ақида тавқифий бўлиб, унда ижтиҳод қилиш умуман ярамайди. Балки у тавқифий ишлардир.
mutaallim   08-05-2014, 10:50 AM
#82
61-боб:
Сураткашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло деди: Менинг яратишим каби яратишга уринган кимсадан ҳам золимроқ ким бор? Бир дона чумолини яратсинларчи ёки бир дона уруғ ё арпа донини яратиб кўрсинларчи”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/82), Муслим (3/1671)).

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни “Тавҳид Китоби”да битдилар. Чунки сураткашлик ширк сабабларидан бири ҳамда тавҳиднинг зидди бўлмиш ширкка воситадир. Ҳудди солиҳларнинг суратини чизиб, уларни суҳбат қурадиган ўринларига илиб қўйган Нуҳ қавмида юз берганидек. Иш, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишларигача борди. Ер юзида рўй берган биринчи ширк, сурат ва сураткашлик сабабли бўлган эди.
Шунингдек, уларга Халил алайҳиссалоту вассалам пайғамбар қилиб юборилган Иброҳимнинг қавми. Улар жонли нарсаларни ўзида мужассам қилган суратлар бўлмиш тимсол-(ҳайкал)ларга ибодат қилардилар. Шу боис Бану Исроил, Сомирий уларга ясаб берган бузоқ суратидаги тимсолга ибодат қилди.
Бу эса сураткашлик ширк юз беришига сабаб ва унга восита эканига далолат қилади. Агар сурат ясалса-(чизилса) ҳамда осиб ёки илиб қўйилса ва у раҳбар, солиҳ ва уламоларнинг сурати бўлса, батаҳқиқ, у ниҳояда улуғланади. Сўнг шайтон одамлар олдига келиб, уларга: ушбу суратда сизларга манфаат бор. Унда зарарни даф қилишлик мавжуд, дейди. Натижада уни улуғлайдилар, ундан барака талаб қиладилар, унга жонлиқ сўядилар ва назр атайдилар. Ҳатто у, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутга айланади.
Шу сабабли муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Тавҳид Китоби”да ушбу бобни битдилар. Чунки бу китоб тавҳид, ширк ва унинг воситаларини баён қилишлик ҳақидадир. Сураткашлик ҳамда суратларни осиб, илиб қўйишлик эса ширк воситаларининг энг улкани ва унинг сабабларидандир.
У киши раҳимаҳуллоҳнинг “Сураткашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”, қавллари, яъни, бунда қаттиқ ваъид, қайтарув ва тўсишлик.
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло деди”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларидан ривоят қиладиган ушбу ҳадисга ўхшаши “Ҳадис ал-Қудсий” деб аталади. Қудсга нисбат берилди. У поклик демакдир. Чунки у, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи бўлиб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотдан ривоят қилдилар.
Қудсий ҳадислар илм аҳли назидида маълум. Бу борада бир қанча асарлар ёзилиб, унда қудсий ҳадислар жамланди. Улар орасида саҳиҳ ва ундан қуйи-(заиф, уйдирма)лари ҳам бор.
Ушбу ҳадис эса саҳиҳ қудсий ҳадислар жумласидан. Чунки у “Саҳиҳайн”да.
“Аллоҳ таоло деди”. Бу ўринда Аллоҳ азза ва жаллага Калом (сифати) исбот қилиняпти. У Зот Ўзининг Улуғлигига лойиқ бўлгудек сўзлайди ва гапиради. Махлуқнинг каломи каби эмас. Балки у, Холиқ жалла ва аъланинг Каломидир.
“Менинг яратишим каби яратишга уринган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?”. Ушбу инкор сўрови рад этишлик маъносида. Яъни, сураткашдан-да энг оғир зулмга (қўл урган) бирор киши йўқ. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби: “Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган … кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! ”. (Анъом: 21). “Ўзи Исломга даъват қилинаётган ҳолида, (у даъватни қабул қилиш ўрнига) Аллоҳ шаънига («У зотнинг боласи бор, шериклари ҳам бор», деб, ёки Аллоҳнинг оят-мўьжизаларини «Бу сеҳр», деб) ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! ”. (Соф: 7). Яъни, бу (нусха)дан ҳам золимроқ бирор киши йўқ. Бас, у золимларнинг энг золими.
“Менинг яратишим каби яратишга…”. Бу билан сураткаш назарда тутиляпти. Чунки сураткаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яратган суратга ўхшаш суратни вужудга келтиришга ҳаракат қилади. Чунки Аллоҳ жалла ва аъла яратиш ва сурат беришда якка-ю ягонадир. “У – Аллоҳ яратгувчидир, (йўқдан) бор қилгувчидир, (барча нарсага) сурат-шакл бергувчидир”. (Ҳашр: 24). “Ва сизларга сурат-шакл бериб суратларингизни гўзал қилган ҳамда сизларни ҳалол-пок нарсалардан ризқлантирган зотдир”. (Ғофир: 64). “Ва сизларга сурат-шакл берди — суратларингизни гўзал қилди. Ёлғиз Унга қайтиш бордир”. (Тағобун: 3).
Демак, Аллоҳ жалла ва аъла – ал-Мусаввир-(сурат берувчи)дир. Аллоҳ жалла ва аъла яратган суратга ўхшаш шакл беришга уринаётган кимса, ўзини сурат беришликда Аллоҳга шерик қилибди. Шунинг учун инсон ёки ҳайвондан иборат сурат берилган нарсанинг суратини ясайди-(чизади). Унга бош, юз, икки кўз, бурун, икки лаб, икки қулоқ, икки қўл ва икки оёқ (суратини) чизади. Сўнг (ҳайкал эмас) расм бўлса унга турли ранг-бўёқлар беради. Агар қурилаётган бино, узв ва бўлаклардан иборат тимсол-(ҳайкал) бўлса, уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларига ўхшатишга ҳамда Аллоҳ жалла ва аъланинг Ўзига хос ва У бу борада якка-ю ягона бўлган иш борасида У Зотга шерик бўлишга ҳаракат қилади. Аллоҳ жалла ва аъла ёлғиз Яратувчи. Бирор киши ўзгани яратмайди: “Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У зотга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсаларни (Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани яратгувчидир ва У танҳо ғолибдир»”. (Раъд: 16). “Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар”. (Ҳаж: 73).
У бирор шаклнинг расмини чизиш ёки бирор тимсол-(ҳайкал)ни қуришга қодир. Бироқ у, уни тирик, ҳаракатланувчи, оқил, фикрловчи, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотлари қилгани каби ейдиган, ичадиган ва амал-(фел, ҳатти-ҳаракат) қиладиган қилиб қўйишга қодир эмас. “Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Энди (эй мушриклар,) сизлар Менга Ундан ўзга «худолар» нималарни яратганини кўрсатинглар-чи!”. (Луқмон: 11).
“Қани, бир дона чумолини яратсинларчи”. Бу, ожиз қолдириш ва беллашувга чорлаш амри. У қиёмат кунигача қоим бўлган беллашувга чорлашликдир.
“Ёки бир дона уруғ … яратиб кўрсинларчи”. Наботот уруғларидан: буғдой ёки тариқ ёҳуд бундан бошқа уруғлар.
“Ё арпа донини яратиб кўрсинларчи”. Улар уруғ, арпа, чумолининг суратини чизишга қодир. Бироқ улар, Аллоҳ ушбу махлуққа жо қилган хусусиятларни жойлашга қодир эмас. Балки унинг қўлидан келадиган иши шунчаки шакл, расм ёки тимсол ясаш-(чизиш)ликдир.
Аллоҳ таоло деди: “Албатта, Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб-ундиргувчидир”. (Анъом: 95). Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи уруғга ҳаёт, униб-ўсиш ва таъм-(маза)дан иборат уруғнинг хусусиятларини жойлайди. Чунки уруғда ҳаёт бор. Шунинг учун (уни ерга) эксангиз униб чиқади. Ҳамда униб чиқишлик ҳаёти деб аталади. Ҳайвоннинг ҳаётига келсак, батаҳқиқ, у ҳаракатланиш ҳаёти деб аталади. Ҳаёт икки қисм-(турли): ҳаракатланиш ҳаёти. Бу, жонли нарсалардадир. Ўсиб-унишлик ҳаёти. У эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло нарсаларни ундириб-ўстириш учун қилган уруғ ва дон-дунлардадир.
Агар ушбу рассом деб аташаётган инсон меҳнатини фойдали нарсаларга сарф этганида, фойдаси тегадиган ишлаб чиқаришликни ихтиро қилишга меҳнатини сарф этса ўзига ҳам, одамларга ҳам фойда улашарди. Албатта бу яхши иш бўларди. Ният ва иймон билан бўлса ажрга эришиладиган ибодат бўлади.
Меҳнати, вақти ва таълим олишини ушбу суратни вужудга келтириш ва уни ўйиб-(ясаш)га сарф қилишига келсак, бас, бу қуруқ беҳудалик ва ҳаром иш. Ҳамда у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларида лаънатлангандир. У, қиёмат куни одамларнинг энг қаттиқ азобга тортиладигани. Ушбу манфур санъатни ўзига танлаб қандай ҳам ёмон ишга қўл урди.
“Иккилари ривоят қилди”. Яъни, Бухорий ва Муслим раҳимаҳумаллоҳлар ривояти.
Иккилари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиганлар (Ўз қўллари билан чизган суратларини) Аллоҳнинг махлуқотларига ўхшатадиганлардир”. (Бухорий (4/82), Муслим (3/1668)).
“Иккилари”. Яъни, Бухорий ва Муслим: “Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиганлар (Ўз қўллари билан чизган суратларини) Аллоҳнинг махлуқотларига ўхшатадиганлардир”.
“Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиганлар”. Биринчи ҳадисда: “Кимсадан ҳам золимроқ ким бор?”. Ушбу (ҳадис)да эса улар қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиган кимсалар экани (айтиляпти). Бу эса сураткашлик ҳаром қилиниши ғализ бўлган ҳаром (амал) экани ҳамда у гуноҳи кабиралардан бири эканига далолат қилади. Улар санъат деб эътибор қилишадиган, уни таълим олишадиган ва у билан фахрланишадиган ушбу (иш), гуноҳларнинг энг улканидир.
Агар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилмасалар, улар қиёмат куни энг қаттиқ азоблнадиган кимсалардир.
“(Ўз қўллари билан чизган суратларини) Аллоҳнинг махлуқотларига ўхшатадиганлардир”. “Ўхшатадиганлар”, яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларига ўхшаш суратни яратишга ҳаракат қиладилар. Ўхшатишнинг маъноси қиёслаш-(солиштириш)лик. Аллоҳ таоло айтганидек: “Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди”. (Тавба: 30). Яъни, улар ўзларидан олдин ўтган кофирларга ўхшайдилар.
Бу ўринда сураткашлик ҳаром еканининг иллати баён қилиндики, унда (ўз қўли билан чизган суратни) Аллоҳ таолонинг махлуқотларига ўхшатиш ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан беодоблик бор.
Иккилари Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Ҳар бир сураткаш жаҳаннамдадир. Чизган ҳар бир суратига жон берилиб, у билан жаҳаннамда азобланади”. (Бухорий (5963), Муслим (2110)).
Ушбу ҳадисда ҳам қаттиқ ваъид бор. “Ҳар бир сураткаш”. Бу эса жамийки сураткашлик турларини ўз ичига олади. Хоҳ ўйиш ва ҳайкалтарошлик бўлсин. Улар уни гавдалантирилган деб атайдилар. Ёки қоғоз ёҳуд лавҳ-(доска) ёкида деворларга расм чизиш ё охирги вақтда пайдо бўлган фото асбоб воситасида фотосурат олишлик бўлсин. Чунки ким ушбу ишни қилса сураткаш деб аталади. Унинг иши сураткашлик деб номланади. Айримлари даъво қилганидек фотосуратни (бу ваъиддан) нима олиб чиқади?
Модомики унинг иши сураткашлик деб аталар экан, бас, уни бу ваъиддан нима олиб чиқади?
Шунингдек: “Чизган ҳар бир суратига…”. Бу ҳам қандай бўлсин ҳар бир суратни ўз ичига олади. Хоҳ расм ёки ўймакорлик ёҳуд фотосурат бўлсин. Фото асбоб эгаси бўлиши (мумкин) бўлган энг юқори ҳолат, у расм чизадиган кимсадан тезроқ иш қилади. Бироқ натижа бир. Уларнинг ҳар бирининг мақсади сурат яратиш. Ўймакорлик ёки ҳайкалтарошлик қилаётган кимсанинг мақсади ҳам сурат яратиш. Расм чизаётган кимсанинг мақсади ҳам сурат яратиш. Камерага олаётган кимсанинг мақсади ҳам сурат яратиш. Нима учун уларнинг ўртасини ажратамиз? Ҳолбуки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилр: “Ҳар бир сураткаш жаҳаннамдадир”.
Улар хословчи далил дея олиб келаётган нарсалари фалсафа ҳамда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ўз раъйлари билан хослашни хоҳлаб тўқиб чиқарган сўзларидан ўзга нарса эмас. Фотография, ҳайкалтарошлик ва рассомлик суратларидаги қайтарув бир (ҳил) қайтарувдир. Яъни, у ширкка восита ҳамда (ўзининг чизган суратини) Аллоҳ таолонинг махлуқотларига ўхшатишлик. Уларнинг ҳар бири сураткаш. Натижа ва мақсад эса бир. Фото асбоб соҳибини бошқасидан хослайдиган нарса нима? Агар фото асбоб соҳиби(нинг гуноҳи) оғирроқ бўлмаса. Чунки фотосуратчи суратни расм чизадиган кимсадан яхшироқ олади. У фотоплёнкани дорига солиб суратини чиқаради, унга ранг беради ва чизилган расмдан чиройлироқ чиқиши учун уни чиқаришликда машаққат чекади. Маъно эса бир. Суратлар орасини ажратишликда ушбу сертакаллуфлик ва ҳийла-найрангни ишга солишга ундайдиган бирор нарса йўқ.
Маълумки, Аллоҳнинг Каломи ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзини фақат Аллоҳнинг Каломи ёки Расулининг сўзидан иборат далил билангина хослашлик жоиз бўлади, инсоннинг ижтиҳоди, таҳмини ва фалсафалари билан эмас. Бу, ўз соҳибига мардуддир. Бу, ҳадис ва тафсир асосларидан маълумки, умум фақат далил билан хосланади. Умум одамлар айтаётган ижтиҳодлар билан хосланмайди. Бу, ижмо қилинган, таслим бўлинадиган қоидадир. Уларга нима бўлдики, ушбу қоида улар наздида ғойиб бўлиб: фото асбоб билан суратга олиш ушбу қайтариқ остига кирмайди, дейишяпти? Бунинг бари қуруқ гап. Илм аҳли ва усулчилар наздида қийматсиз сўздир. Усул қоидаси бунинг барини рад этади. Улар буни биладилар. Бироқ, Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан поклайман, ҳавои нафс ва алдов гоҳида ўз соҳибини узоқ маслакка олиб кетади.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир сураткаш жаҳаннамдадир”, деяптилар. Фалончи келиб: “Йўқ. фотосуратчи дўзахда эмас”, деяпти.
“Чизган ҳар бир суратига жон берилиб, у билан жаҳаннамда азобланади”. Яъни, ҳар қандай восита билан хоҳ ўймакорлик, расм чизиш ёки фотосуратга олиш билан бўлсин, хоҳ ушбу сурат кўп ёки оз бўлсин тасвирлаган ҳар бир сурати қиёмат куни олиб келинади. Ҳар бир суратга жон берилади ва улар билан жаҳаннамда унга азоб берилади. Ушбу суратлар уни қиёмат куни дўзахга улоқтиради. Ҳудди закотини чиқармаган мол соҳибининг молини Аллоҳ қиёмат куни ёки қабрида илонга айлантиргани каби. Ҳамда уни (илонни) унга устун қилади: “Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак!”. (Оли Имрон: 180). Шунингдек, ушбу суратларга жон берилиб, у (сураткаш) устидан ҳукмронлик берилади. Улар (жон ато этилган суратлар) уни жаҳаннам оловида азоблайди. Минглаб суратлар яратган кимса ҳақида нима фикрдасизлар? Яқин келажакда қиёмат куни уларнинг бари билан азобланади, Аллоҳ сақласин. Фотосуратлар билан азобланмайди, деб айтадиган кимса қутулиб қолармикин?
У киши соллаллоҳу алайҳи в салламнинг: “Чизган ҳар бир суратига…”, қавлларидаги “Суратига”, яъни, ҳар бир сурат сабабли дейилди. “Суратига”, яъни, ҳар бир суратига жон берилиб, у билан азобланади деган қавл ҳам бор.
Иккилари у кишидан (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан) “Марфуъ” иснод билан ривоят қилди: “Кимда-ким дунёда бир сурат чизса, (қиёмат куни) унга руҳ пуфлашга буюрилади. У эса буни асло қиломайди”. (Бухорий (4/83), Муслим (3/1671)).
“Иккилари у кишидан (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан) “Марфуъ” иснод билан ривоят қилди: “Кимда-ким дунёда бир сурат чизса…”. Бу, бошқа бир ваъид тури.
“(Қиёмат куни) унга руҳ пуфлашга буюрилади. У эса буни асло қиломайди”. Яъни, у яратган суратларнинг бари олиб келинади. Ҳамда уларга руҳ-(жон) пуфлашга буюрилади. Руҳ пуфлашга қодир бўладими? Бироқ бу, қўлидан келмайдиган ва тоқати етмайдиган нарсани юклаш билан ожиз қолдириш ва азоб бобидандир, Аллоҳ сақласин. Натижада азоби узаяди.
Агар сураткашликда хатар ва фитна бўлмаганида, одамларни у сабабли фитнага тушаётгани ва буни кўп содир бўлаётганини кўрмаган бўлардингиз. Чунки шайтон унга ундайди ва тарғиб қилади. Чунки унда одам боласига зарар бор. Демак, у (шайтон) улар ушбу гуноҳларни ўз гарданларига олишлари учун уларни унга қўл уриш ва яратишга ундайди, Аллоҳ сақласин.
Сураткаш ҳақида ворид бўлган ваъид турлари қисқача қуйидагиларда маълум бўлади: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни одамларнинг энг қаттиқ зулмга қўл ургани, одамларнинг энг шиддатли азобланадигани, тасвирлаган ҳар бир суратига жон берилиб, дўзахда у билан азобланади, чизган ҳар бир суратига руҳ пуфланиб, унга: яратган нарсаларинга ҳаёт бағш эт дейилади дея лаънат айтдилар.
Муслим Абул Ҳайёждан ривоят қилди: “Алий (розияллоҳу анҳу) менга: “Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени жўнатган нарсага жўнатайми?: Бирор суратни қўймай йўқ қиласан ва бирор баланд қабрни қўймай теккислайсан”, деди”. (Муслим (2/666).
“Абул Ҳайёж” Ал-Асадий. Буюк тобеин. Мўминларнинг амири Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳунинг котиби.
“Алий (розияллоҳу анҳу) менга: “Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени жўнатган нарсага жўнатайми?:…”. Яъни, Расулуллоҳ мени унга юборгaн ва зиммамга юклаган (ишга). Алий розияллоҳу анҳу Абул Ҳайёжга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у киши зиммасига юклаган ушбу муҳим ишни юкламоқчи.
“Бирор суратни қўймай…”. “Сурат” инкор оқимида ноаниқ артиклда бўлиб, гавдаланган ёки чизилган ёҳуд (фото) асбобда олинган ҳар қандай суратни ўз ичига олади.
“Йўқ қиласан”. Йўқ қилиш уни яксон қилиш ёки бошини кесиб ташлаш билан бўлади. Тоинки бошсиз шунчаки шаклга айлансин. Чунки сурат бош ва юз билан тўла ва комил бўлади.
Суратни йўқ қилишнинг маъноси, суратнинг бўйнига бўйинтуруқ каби чизиқ тортиш билан айрим жоҳил ва найранг қилувчилар қилгани каби эмас. Чунки йўқ қилиш: ёки кесиб ташлаш ёҳуд унга доғ суркаш ва тўла яшириш билан бошни кетказишликдир.
“Ва бирор баланд қабрни қўймай теккислайсан”. Баланд – кўтарилган. Қабрни улуғлашлик учун устига бирор бино бунёд этилиши. Ҳудди сағана биноларига нисбатан қилингани ёки бир қаричдан кўпроқ кўтарилган бўлиши учун ўз тупроғидан бошқа яна зиёда қилиниши ёҳуд қабрларни суваш, улар устига ёзиш ва шунга ўхшашлар. Буларнинг бари ҳаром. Чунки у, ширкка восита.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам суратларни йўқ қилиш ва қабр устидаги биноларни текислаш ўртасини жамлаганликларини мулоҳаза қилинглар. Бу сизларни, сураткашликнинг маън қилинганидаги улкан иллатлардан бири, у ширкка восита эканига далолат қилади. Ҳудди қабрлар устига бино қуриш ширкка восита бўлгани каби. Шунингдек, сураткашлик ширкка воситадир. Яна Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳу зиммасига ушбу муҳим вазифани юклашлари, аҳли байт ҳақида ҳаддан ошадиган ва улар ҳақида, уларнинг қабрлари борасида ғулув кетиш дуруст бўладиган ўзларига хос хусусиятлари бор дея даъво қиладиганларга раддиядир.
“Ва бирор баланд қабр…”. Яъни, бино ёки тупроқ билан кўтарилган. Бу ўринда қабрлар устидаги қуббалар ва сағаналарни бузишга буйруқ бор. Ҳамда бу, ҳукмдорларнинг вазифасидандир. Ушбу нарсани йўқ қилиш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифаси. Агар уни ҳукмронлик ва қудрати бўлса, бас, уни қўл билан йўқ қилади. Агар уни ҳукмронлиги бўлмаса, батаҳқиқ, ҳукмдорларга боғланади ва бу, уни йўқ қилиш уларга лозим бўладиган иш эканини етказиб, баён қилади. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни йўқ қилишга амр қилдилар. Ҳамда мусулмонларни қабрлар устига бино қуришдан ҳазир бўлишга чорлайди. Маййитларни дафн қилиш ва машруъ бўлган ишлардан иборат қабрлар рўбарўсида қилиниши ва амалга оширилиши лозим бўлган суннатни уларга баён қилади.
Ушбу ҳадисларда улкан фойда ва масалалар бор:
Биринчи масала: Аллоҳ азза ва жаллага Калом (сифати)ни исбот қилиш. У сўзлайди. У субҳанаҳу ва таолонинг Каломи бошқа сифатлари каби. У субҳанаҳу ва таолонинг Улуғлигига лойиқ бўлгудек. Махлуқнинг каломи каби эмас.
Иккинчи масала: Ҳадисда сураткашликнинг ҳамма тури ҳаром эканига далил бор. Сураткашликдан бирортаси истисно қилинмайди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Ҳар бир сураткаш жаҳаннамдадир”. “Кимда-ким … бир сурат чизса”. Бирор суратни четлаб ўтмадилар. “Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиган одамлар - сураткашлардир”. (Бухорий (5606), Муслим (2109), Насоий (5364) ва Аҳмад (1/375)). Бу, ҳар бир сураткаш ҳамда вужудга келиши қандай восита билан бўлмасин ҳар бир суратни ўз ичига олади. Бироқ зарурат туғилган сурат, батаҳқиқ, бу борада рухсат берилади. Мисол учун пасспорт ёки шахсиятни исботлашлик учун қўйиладиган сурат. Чунки одамлар ўз ҳожат, сафар ва вазифаларидан тўсилиб қоладилар. Ҳатто мактаб ва ўқув юртига фақат шу билан кирадилар. Бу, зарурат бобидан бўлади. Фақат зарурат миқдорида жоиз бўлади. Ундан бошқа суратга олишлар ҳаромдир. Хоҳ айтаётганларидек эсдалик учун ёки санъат ёҳуд бундан бошқа мақсадлар ёкида деворга чирой бериш ё шунга ўхшашлар учун. Буларнинг бари ҳаром.
Учинчи масала: Ҳадисларда сураткашликнинг ҳаром қилинганидаги иллат баён қилинди. У ҳам бўлса: (ўз қўли билан яратган суратни) Аллоҳнинг махлуқотларига ўхшатиш. У яна ширк воситаларидан бири ва у энг оғир (воситаларидандир).
Тўртинчи масала: Ҳадисларда сураткашлик гуноҳи кабиралардан эканига далил бор. Бу, бир неча ишга кўра:
Биринчидан: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларидан (ривоят қилиб) шундай дедилар: “Менинг яратишим каби яратишга уринган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?”. Бу эса сураткашлик гуноҳи кабира эканига далолат қилади.
Иккинчидан: Уни дўзах билан ваъид қилингани. Дўзах билан ваъид қилиниш гуноҳи кабира ҳақида бўлади.
Бешинчи масала: Ҳадисда суратларни йўқ қилишнинг вожиблигига далил бор. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг уйларида суратлари бўлган қизил чойшабни кўрганларида ғазабга миндилар. Ушбу чойшаб йиртиб ташланмагунча уйга киришдан бош тортдилар. Ва осилган суратлар йўқ қилинди.
Ушбу ҳадисларда: суратларни йўқ қилиш ёки уларни оёқ ости қилиш вожиб экани айтиляпти. Чунки сурат оёқ остида босилиб, депсалса ва унинг устига ўтирилиб беписанд қилинса, батаҳқиқ, оёқ ости қилинган бўлади. Ҳудди кўрпа-тўшак ёки ичиладиган ёҳуд пишираладиган идишда бўлгани каби. Албатта у (бу ҳолатда) оёқ ости қилинган бўлиб, бирор қийматга эга бўлмайди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам чойшаб олиб ташлангач, уни устида ўтириладиган болиш қилдилар. Ва суратлар беписанд қилинган бўлди.
Олтинчи масала: Ҳадисда қабрлар устига қурилган сағаналарни бузиш вожиб эканига далил бор. Чунки у, ширк воситаларидан бири бўлиб, бунга ҳукмронлиги билан қодир бўлган кишига уни бузишлик вожиб бўлади. Кимки ҳукмронликка эга бўлмаса, батаҳқиқ, у баён қилади, уни бузишга чорлайди. Уни бузишлик борасида ҳукуматга мурожаaт қилади.
mutaallim   08-11-2014, 10:59 PM
#83
62-боб:
Ҳадеб қасам ичаверишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида: 89).

Бу бобнинг “Тавҳид Китоби”га боғлиқлиги шуки, Аллоҳнинг номи билан қасам ичишни беписанд қилишлик тавҳидни нусқонлаштиради. Ҳудди Аллоҳнинг номи билан онт ичишни улуғлашлик тавҳиднинг мукаммаллигидан бўлгани каби.
“Борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Яъни, кўп қасам ичган кимсанинг ҳаққида (ворид бўлган) ваъид.
Қасам, юқорида ўтганидек, қасам ичиладиган сўзлар воситасида улуғланадиган Зотни зикр қилиш билан бирор нарсани таъкидлашликдир.
Кўп қасам ичишликнинг маъноси, ҳар бир муносабат билан ҳадеб онт ичишлик демакдир. Гоҳида қасам ичишга одамларни йўлдан уриш ва алдашдан ўзга сабаб бўлмайди. Ҳудди Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деган мунофиларнинг ҳолати каби: “Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканликларини) билиб турган ҳолларида, («Бизлар мусулмонлармиз», деб) қасам ҳам ичурлар”. (Мужодала: 14). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр … кимсага итоат этманг!”. (Қалам: 10). Қасамхўр – кўп қасам ичадиган кимса.
Аллоҳ жалла ва аъла буни, мунофиқларнинг сифатларидан дея зикр қилди. Улар ҳақида шундай деди: “Яна: «Биз фақат яхшиликнигина истаган эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз ёлғончидирлар”. (Тавба: 107). Аллоҳ таоло деди: “Улар ўзларининг (ёлғон) қасамларини қалқон қилиб олишиб…”. (Мужодала: 16). Яъни, одамлар уларни тасдиқлашликлари учун улар олдида уни (қасамларини) сатрланадиган сатр (қилиб оладилар). Қалбда иймон озайгани ёки йўқ бўлгани сари қасам ва онт ичишга беписанд бўлишлик юз беради.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида: 89)”. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Моида сурасидаги ушбу қавлида қасамнинг каффоротини зикр қилгач: “Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам тугган қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш, ёхуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу — қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай очиқ-ойдин баён қилур”. (Моида: 89). У Зот қасамни бузган ёки унга хилоф қилганга қасамнинг каффоротини жорий қилди. Бу эса унинг (қасамнинг) улканлигига далолат қилади. Чунки каффорот, инсон қўл урган гуноҳ сабабли бўлади. Қасамни бузиш каффоротга эҳтиёж сезар экан, демак, бу қасамнинг улканлигига далолат қилади.
Сўнг деди: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида: 89). Уламолар ушбу лафзнинг бир қанча изоҳини ёдга олишди: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида: 89). Икки қавлдан бири: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида: 89). Яъни, қасам ичманглар! Қасам ичишдан қайтариқ. Инсон фақат ҳожат тушгандагина қасам ичади. Ва қасамида ростгўй бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Ким Аллоҳнинг номи билан қасам ичса, бас, рост сўзласин. Кимга Аллоҳнинг номи билан қасам ичилса, бас, рози бўлсин. Ким рози бўлмаса, бас, у Аллоҳдан эмас”. (Ибн Можа (2101)).
Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида: 89). Яъни, уни (бузишдан) сақлашликка буйруқдир. Бу эса қасам ичишдан қайтарувни ўз ичига олади. Ҳожат тушганда мустасно. Ҳудди қози ундан ёвлашаётган томонга қарши қасам ичишни талаб қилгани каби. Агар тўғри ва ростгўй бўлса, бас, рақиби даъво қилаётган нарсани инкор қилиб қасам ичсин. Ёки ўзи ҳақида биродарида юз берган шак-шубҳаларни кетказишлик учун қасам ичишга ҳожат тушса. Шунда қасамида тўғри бўлган ҳолда ўзини поклаш ва биродарига қасам ичиб унинг кўнглидаги нарса-(шубҳани) кетказишликни ирода қилади. Бу эса ҳожат учундир. Бундан бошқаларига келсак, батаҳқиқ, у динини сақлагани каби қасамини ҳам сақлайди.
Иккинчи қавл: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида: 89). Яъни, (қасамни) бузганингизда каффорот билан уни муҳофаза қилингиз. Яъники, унинг каффоротини ўтангиз. Каффорот қасамни сақлаш ва уни эҳтиром қилишликдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “(Ёлғон) қасам (билан сотилган) молни бозори чаққон, касб-(баракас)и эса ўчирилгандир”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (2/84), Муслим (3/1228)).
“Бозори чаққон”. Яъни, молни ўтказувчи-(сотувчи) ва унинг инфоқ қилинишига сабаб. У (инфоқ) мол ўз соҳибининг қўлидан ҳаридорга чиқиши. Чунки нифоқнинг маъноси чиқиш демакдир. Нафақа, нафақа деб аталиши ҳам шу жумладандир. Чунки у ўз соҳибининг мулкидан чиқади. Мунофиқ, мунофиқ деб аталиши ҳам шу жумладандир. Чунки у, диндан чиқади.
Молнинг инфоқ қилиниши, унинг ўтиши-(сотилиши) ва соҳибининг мулкидан савдога чиқишидир. Чунки одамлар унинг эгасини тасдиқлаб, ундан сотиб оладилар. Агар ушбу мол яхши навдан ёки у шундай-шундай деб аталади ёҳуд у уни шунчага сотиб олганини қасам ичса, батаҳқиқ, бу одамлар уни тасдиқлашларига ва уни ундан сотиб олишларига сабаб. Чунки мусулмонлар қасамни улуғлайдилар. Ушбу қасам ичувчи ҳақида яхши гумонга бориб, унга ишонадилар. Ва: агар ростгўй бўлмаганда қасам ичмасди, дейдилар. У айтган сўзни қабул қиладилар ва шунга кўра амал қиладилар. Бу эса унинг моли юришига сабаб бўлади.
“Касб-(баракас)и эса ўчирилгандир”. Ўчирилган, яъни, кетказилган. Қасам молни ё унинг баракасини йўқ қилиш билан касб-корни кетказади. Гарчи (мол) қолса-да, эгаси ундан фойдаланолмайди. Ёки талофат ва офатлар билан молнинг аслини йўқ қилиш билан касб-корни кетказади. Ушбу касб-(топгани) унда қолмайди. Балки Аллоҳ уни ўчиради. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади ”. (Бақара: 276). Ўчирилиш-(йўқ қилиниш) гоҳида маънавий бўлади. Молдан барака ўчирилиши мъносида. Натижада у ўз соҳибига муборак бўлмайди. Ундан манфаат кўрмайди ва уни садақа ҳам қилмайди.
Гоҳида эса Аллоҳ ушбу молни офат, ўғирлик, талон-тарож қилиниш ёки золимни ҳукмрон қилиш билан талофат етказиш ила йўқ қилиниш ҳиссий-(моддий) бўлади.
“Касб”. Тўғри ва ростгўй бўлмаган қасами сабабли касб қилиб топгани. Бу эса кейинги ҳадисда келиши каби унга охират диёрида Аллоҳнинг ҳузурида қолдирилган жазо билан бирга моли ўчирилишига сабаб бўлади.
“Иккилари ривоят қилди”. Яъни, ушбу ҳадисни имом Бухорий ва Муслим ўз “Саҳиҳ”ларида ривоят қилдилар. Демак, у “Муттафақун алайҳ”. Бу эса саҳиҳликда энг олий бўлган даражадир.
Салмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч тоифага Аллоҳ таоло гапирмайди, уларни покламайди ва улар учун аламли азоб бордир: сочига оқ оралаган зинокор, мутакаббир камбағал ва Аллоҳ (ила онт ичиш)ни (савдодаги) мол қилиб олган. (Молни) фақат қасам билан сотиб оладиган ва фақат қасам билан сотадиган кимса”. Табароний саҳиҳ санад ила ривоят қилди. (Табароний “Кабир” (6111) ва “Сағир” (2/21)).
“Салмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят”. У киши Салом ал-Форсий. Буюк саҳобий (розияллоҳу анҳу).
“Уч тоифага Аллоҳ таоло гапирмайди…”. Яъни, Аллоҳ қиёмат куни уларга мукаррам қилиш ва неъмат ато этиш сўзлашуви каби гаирмайди. Улар қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла уларга сўзлашидан маҳрум қилинадилар. Дарҳақиқат, ҳадисда ворид бўлишича: “Сизлардан бирор киши йўқки, албатта, яқин келажакда Раббиси у билан сўзлашади. У билан унинг ўртасида таржимон бўлмайди”. (Бухорий (7005), Муслим (1016) ва Аҳмад (4/256)). Анавиларга келсак, Аллоҳ уларга ғазаб ўлароқ сўзламайди. Аллоҳ уларни ушбу улкан неъматдан маҳрум қилади.
Бу ўринда Аллоҳ азза ва жаллага Калом (сифати) исбот қилиняпти. Аллоҳ бандаларига гапиради. У Ўзи хоҳлаган амрини сўзлайди, субҳанаҳу ва таоло.
Калом, У субҳанаҳунинг сифатларидан. У (Калом сифати) субҳанаҳу хоҳлаганда қиладиган феълий сифатларидан.
Унинг Каломи (сифат) тури нуқтаи назаридан азалий, айрим (Калом)и эса кейин юз берган. Яъни, У субҳанаҳу Каломининг тури, У субҳанаҳу ва таолонинг азалий экани билан азалийдир. Бошқа сифатлари каби унинг бошланиши йўқ. Айрим (Калом)и эса кейин юз берган, яъни, У субҳанаҳу ва таоло хоҳлаганда гапиради.
Буни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога исбот қиламиз. Қуръони Карим Унинг Каломи жумласидан. Батаҳқиқ, у Аллоҳ жалла ва аъланинг Каломи.
“Уларни покламайди”. Поклик бир неча маъноларга қўлланади:
Шулардан: Ўсиш ва молдаги зиёдалик. Чунки закот молни ўстиради ва уни зиёда қилади.
Поклик ҳам шу жумладан. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг”. (Тавба: 103). Яъни, унинг воситасида уларни гуноҳ, бахиллик ва ҳудбинликдан поклайсиз. Закот ўз соҳибини қораланган сифатлардан поклайди. Молни эса офат ва унга шикаст етказадиган бошқа нарсалардан поклайди.
Закот яна мусулмондан балони даф қилади. У ёмғир ва баракалар ёғишига сабаб. Одамларнинг ризқини зиёда қилади. Унинг бари хайр. Шунинг учун закот-(поклик, ўсиб-униш) деб аталди.
“Ва улар учун аламли азоб бордир”. Яъни, оғриқ берувчи. Алам – оғриқ.
Булар ваъиднинг уч тури: “Уч тоифага Аллоҳ таоло гапирмайди, уларни покламайди ва улар учун аламли азоб бордир”.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қисқача тушунтирганларидан кейин баён қилдилар. Улар ҳақидаги ваъидни зикр қилдилар. Уларнинг йўлидан четлашиш, инсон уларга ўхшаш бўлиб қолмаслиги учун уларни (ким эканини) билиш учун кўз тикиб туришарди.
“Сочига оқ оралаган зинокор”. Зино қабиҳ ва гуноҳи кабиралардан бири. Аллоҳ таоло деди: “Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир”. (Исро: 32). У қабиҳ, тубанлик, жамиятлар ичидаги ҳалокатли касаллик, ахлоқ ва жамиятни вайрон қилувчи, наслни зое қилувчи ва бундан бошқа зинодаги офатлар. У Аллоҳнинг ғазаби, келгусидаги жазо ва жамият ичида ҳалокатли касалликларни олиб келувчидир.
Зино қабоҳатнинг барча маънолари билан қабиҳдир. Бироқ у айрим кимсалар томонидан янада кўпроқ ва кўпроқ қабиҳ бўлади. Зино ушбу соч-соқолига оқ оралаган кимса томонидан (юз бериши) қабиҳдир. Чунки ушбу соч-соқолига оқ оралаган кимсага одамларнинг зинодан энг узоғи бўлиши вожибдир. Сабаби, унда шаҳват ва зинога ундовчи (сабаб) заифлашган. Яна у ўлим ва охират диёрига кўчишликка қараб кетяпти. Демак, унга тавба қилиш, охират ва Аллоҳ билан учрашувга тайёргарлик кўриш вожиб. Ушбу ёшда бўла туриб зино қилса, бас, бу унинг ахлоқи қабиҳ ҳамда зино унда туғма хусусият эканига далил.
Ёшларга келсак, гарчи зино унинг ҳаққида ҳам ҳаром ва қабиҳ бўлса-да, бироқ унда шаҳватга ундовчи сабаб ва шаҳват кучи мавжуд.
“Мутакаббир камбағал”. Кибр қабиҳдир. Чунки инсондан талаб қилингани камтарлик. Раббиси субҳанаҳу ва таолога нисбатан камтарлик ва Аллоҳ азза ва жалланинг махлуқотларига нисбатан камтарлик. Кибр камтарликнинг акси.
Кибр инсонни гоҳида куфрга ва Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишни кеккайган ҳолда тарк этишга ундайди. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар”. (Ғофир: 60). Иблиснинг расволик ва куфрга (тушишига) сабаб бўлган нарса кибрланишликдир. “Фақат Иблис кибр ва ор қилиб — кофирлардан бўлди”. (Бақара: 34). Одамга сажда қилишдан унга ҳасад ва кеккайган ҳолда кибр қилди. Сажда қилмаслигининг сабаби кибрдир. Аллоҳ азза ва жалланинг амридан кибр қилди.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг бандаларига кибр қилди ва ўзини улардан юқори ва олийроқ деб билди. Бу ҳам Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришдан кейин гуноҳи кабираларнинг энг катталаридандир. Кибрнинг бари ҳар қандай кишидан қабиҳдир. Чунки инсондан талаб қилингани камтарликдир.
Бироқ камбағал томонидан кибр (содир бўлиши) оғирроқ. Чунки унда кибр қилишга ундовчи (сабаб) йўқ. Сабаби, бой гоҳида ўз молига мафтун бўлади ва моли сабаб кибр қилади. Ҳамда моли сабабли уни одамлардан юқори қиладиган ўзига хос даражаси бор деб билади. Мол ва бойлик уни кибрга ундайди: “Дарҳақиқат (кофир) инсон ўзини бой-беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар - ҳаддидан ошар”. (Алақ: 6-7). Чунки у (камбағал) сабабсиз кибр қилди. Бу эса кибр унда туғма хусусият ва унинг табиати эканига далолат қилади. Ташқи сабаб учун эмас. Шунинг учун унинг кибр қилиши, бойнинг кибридан оғирроқдир.
Учинчи: у ушбу ҳадисдан боб учун шоҳид ўрни: “Аллоҳ (ила онт ичиш)ни (савдодаги) мол қилиб олган”. Бу, эркак ва аёлларни ўз ичига олади. Бироқ эркаклар зикр қилиниши кўп ҳолларда шундай бўлишлиги бобидандир. Аслида эса у, эркак ва аёллар учун умумий.
“Аллоҳ (ила онт ичиш)ни (савдодаги) мол қилиб олган”. Яъни, у фақат қасами билан сотиб олади ва фақат қасами воситасида сотади. Ҳудди у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан изоҳлаганларидек: “(Молни) фақат қасам билан сотиб оладиган ва фақат қасам билан сотадиган кимса”.
Охирги жумладаги шоҳид ўрни: “Аллоҳ (ила онт ичиш)ни (савдодаги) мол қилиб олган. (Молни) фақат қасам билан сотиб оладиган ва фақат қасам билан сотадиган кимса”. У беписанд ёндашган ҳолда Аллоҳнинг номи билан кўп қасам ичади. Унинг жазоси ушбу уч уқубат бўлади: Аллоҳ унга сўзламайди, уни покламайди ва унинг учун аламлантирувчи азоб бор, Аллоҳ сақласин. Бу эса Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби: “Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди, раҳмат назари билан боқмайди ва гуноҳларидан покламайди. Улар учун аламли азоб бордир”. (Оли Имрон: 77).
Мусулмонга вожиб бўлгани савдо-сотиқда одамлар билан муомала қилишда ростгўй бўлишидир.
Дунёдан ҳар қанча қўлга киритса ҳам, батаҳқиқ, у уни охиратдан беҳожат қилмайди. Ҳалол касб оз бўлса-да, унда барака ва хайр бор. Ҳаром касб эса, гарчи кўп бўлса-да, бас, у йўқ қилинган. Унда хайр йўқ.
Ояти карима ва ушбу икки ҳадисдан қуйидаги масалалар истифода қилинади:
Биринчи масала: Аллоҳ азза ва жалла ила қасам ичишни улуғлашликнинг вожиб экани. Чунки уни улуғлашлик банданинг тавҳидидаги камолотдир.
Иккинчи масала: Кўп қасам ичишдан қайтарув. Чунки кимнинг қасами кўпайса ёлғони кўпаяди. Кўп қасам ичиш қасамга беписанд ёндашишликка далолат қилади. Кимки қасамга беписандлик билан ёндашса тавҳиди ноқис бўлади. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр … кимсага итоат этманг!”. (Қалам: 10). Аллоҳ таоло деди: “Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканликларини) билиб турган ҳолларида, («Бизлар мусулмонлармиз», деб) қасам ҳам ичурлар”. (Мужодала: 14). Бу, мунофиқларнинг сифатларидандир.
Учинчи масала: Ҳадисда ростгўйлик ва қасамни улуғлаш барака сабаби ҳамда ёлғон ва қасамга беписанд муносабатда бўлиш барака ўчирилишига сабаб эканига далил бор.
Тўртинчи масала: Иккинчи ҳадисда Аллоҳ азза ва жаллага Калом (сифати)ни исбот қилишликка далил бор. Аллоҳ жалла ва аъла Ўзининг Улуғлигига лойиқ бўладиган Калом билан сўзлайди. Махлуқотларнинг каломи ёки сифати каби эмас. Бу, жаҳмия, мўътазила ва уларнинг йўлидан юрганларга хилоф ўлароқ аҳли сунна вал жамоанинг мазҳабидир.
Бешинчи масала: Ҳадисда кўп қасам ичган кимсанинг ҳаққида қаттиқ ваъид (ворид бўлгани) ҳамда бу гуноҳи кабиралардан эканига далил бор. Чунки Аллоҳ уни ушбу қаттиқ, ғализ ваъид билан қўрқитди. Бу эса ҳадеб қасам ичаверишлик гуноҳи кабиралардан эканига далолат қилади.
Олтинчи масала: Ҳадисда гуноҳи кабираларнинг айримлари айримидан оғирроқ эканига далил бор. Соч-соқолига оқ оралаган кимсанинг зиноси ёш йигитнинг зиносидан оғирроқ. Камбағалнинг кибр қилиши бойнинг кибр қилишидан оғирроқ. Демак, гуноҳи кабиралар, унга қўл урувчиларнинг ҳолатига қараб ўзаро тафовутли бўлади.
mutaallim   08-11-2014, 11:01 PM
#84
Саҳиҳ (ҳадис)да Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимнинг яхшилари менинг асримдагилар. Сўнг улардан кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари. Имрон деди: "(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз асрларидан кейин икки (асрни) ёдга олдиларми ёки уч (асрни)ми билмайман". "Сўнг сизлардан кейин шундай бир қавм келадики, гувоҳлик берадилар-у улардан гувоҳлик талаб этилмайди, хиёнат қиладилар ва уларга омонат топширилмайди, назр қиладилар ва (унга) вафо қилмайдилар ҳамда уларда семизлик зоҳир бўлади”. (Бухорий (2/251), Муслим (4/1962)).
“Саҳиҳ (ҳадис)да”. Яъни, “Саҳиҳ Муслим”да. Унинг маъноси “Саҳиҳул Бухорий”да мавжуд.

“Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимнинг яхшилари менинг асримдагилар”. Асрдан мурод одамларнинг бир авлоди. Замонга ҳам қўлланади. Бир аср миқдори юз йил. Қирқ йил деган қавл ҳам бор.
Мурод эса шу асрда яшайдиганлар. Замон бўлмиш асрнинг айни ўзи ирода қилинмаган.
“Умматимнинг яхшилари менинг асримдагилар”. Яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларининг энг афзали Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга асрдош бўлган асрдагилардир.
Бу, умматнинг ижмоъсики, саҳобалар асри ўзларидан кейин келган бошқаларда топилмайдиган имтиёзлар билан ажралиб туришгани боис ушбу умматнинг энг афзалидир. Балки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрларидагилар умматларнинг мутлақ яхшисидир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари умматларнинг энг афзали. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларининг энг афзали эса биринчи асрдагилар. Чунки улар қуйидаги фазилатлар билан ажралиб турадилар:
Биринчи: Улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз кўзлари билан кўришди ва у кишига иймон келтиришди. Улар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрмай иймон келтирганлардан афзал.
Иккинчи: Улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жиҳод қилдилар ва у кишига ёрдам бердилар. У кишини жонлари ва моллари билан мудофаа қилдилар. Ҳамда у киши билан бирга ҳижрат қилдилар.
Учинчи: Улар ушбу динни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қабул қилиб олдилар. Қуръон ва суннат ҳамда ушбу динни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қабул қилиб олдилар. Сўнг ўзларидан кейингиларга омонат ва ихлос билан етказдилар.
Тўртинчи: Улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам вақтлари ва у кишининг вафотларидан кейин ушбу исломни шарқ ва ғарбда тарқатдилар. Жиҳод қилиб, бир қанча футуҳотлар қилдилар. Ушбу динни ернинг шарқ ва ғарбида ёйдилар, Аллоҳ улардан рози бўлсин. Уларни фақат мўмин яхши кўради. Ҳамда уларни фақат кофир ёки мунофиқ ёмон кўради.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир. Мана шу (яъни кофирларга қаҳрли бўлиш, мўминларга меҳрибонлик ва кўп намоз ўқиб, рукуъ-сажда қилиш) уларнинг Тавротдаги мисолларидир. (Яъни Тавротда ҳам Аллоҳ таоло мўминларни мана шундай сифатлар билан сифатлагандир). Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз новдасида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. (Мўминларнинг аввал-бошда заиф-озчилик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга тўлиб кетишлари Инжилда юқорида зикр қилинганидек ўсимликка ўхшатилиши) улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир. Аллоҳ (мўминлардан) иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир”. (Фатҳ: 29).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир”. (Тавба: 100). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ҳашр сурасида деди: “(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар – камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ зотлардир”. (Ҳашр: 8). Бу, муҳожирлар ҳақида. Сўнгра ансорлар ҳақида шундай деди: “Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир”. (Ҳашр: 9).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Саҳобаларимни сўкманглар. Менинг жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирингиз Уҳуд (тоғи)чалик тилло инфоқ қилса ҳам улардан бирининг бир сиқим (инфоқи)га, ярим сиқимига ҳам етмайди”-дедилар.
Ва бундан бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг фазилатига далолат қиладиган далиллар. Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзининг Китобида уларга олқиш айтди. Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга олқиш айтдилар. Уммат уларнинг фазилат ва (яхшиликларда) ўзиб кетишгани ҳамда улар асрларнинг энг яхшиси, балки барча умматларнинг энг яхшиси эканига ижмоъ қилди. Ким уларни ёки улардан бирини сўкса, батаҳқиқ, Аллоҳ ва Расули ҳамда мусулмонларнинг ижмоъсини ёлғонга чиқарувчи бўлади.
“Сўнг улардан кейин келадиганлар”. Яъни, тобеинлар. Тобеинлар асри улкан фазлга эга. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кейин иккинчи мартабада. Чунки улар саҳобаларга шогирд бўлдилар. Илмни саҳобалардан олдилар. Шу билан ана шу улкан фазлни қўлга киритдилар. Ва фазилатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кейин иккинчи даражада бўлдилар.
“Имрон деди: (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз асрларидан кейин икки (асрни) ёдга олдиларми ёки уч (асрни)ми билмайман”. Бу эса у киши розияллоҳу анҳунинг ривоятда синчков эканликларидандир. Бу, уларнинг одатидир, розияллоҳу анҳум. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ва собит эканига таъкидлаб олганларинигина айтадилар ва жазм қиладилар. Бу эса уларнинг ривоятда омонатдорликларидандир.
“Сўнг сизлардан кейин шундай бир қавм келадики гувоҳлик берадилар-у улардан гувоҳлик талаб этилмайди”. Яъни, улардан гувоҳлик талаб қилинмай гувоҳликка ўтадилар. Балки унга шошиладилар. Улардан талаб қилинмаса-да гувоҳлик беришга тезлашадилар. Бу эса уларни гувоҳлик беришга енгилтакларча муносабатда бўлишлари, динлари ва омонатдорликлари оз бўлгани боис унга тезлашликларига далилдир. Чунки гувоҳ ўз гувоҳлигида омонатдор бўлиши ва фақат ҳаққа гувоҳлик бериши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло деди: “(Мушриклар Аллоҳни) қўйиб дуо илтижо қилаётган бутлари (Қиёмат кунида бирон кишини) шафоат қилишга эга бўла олмас, магар ўзлари билган ҳолларида Ҳақ гувоҳлик берган (яъни, «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бор эканлигига гувохлик бераман» деган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар)”. (Зухруф: 86). Ўзлари гувоҳлик бераётган нарсани биладилар ва унга аниқ ишонадилар. Таҳмин ва гумонлар асосида гувоҳлик бермайдилар. Балки ўзлари аниқ билган нарсаларига гувоҳлик берадилар.
Сўнг яна гувоҳлик беришга шошилмайдилар. Фақат улардан талаб қилингандагина (гувоҳликка ўтадилар). Бу эса тавҳиддаги нуқсонликдир. Шу билан (боб) сарлавҳасига муносиб бўлди. У ҳам бўлса шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавллари: “Ҳадеб қасам ичаверишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Чунки гувоҳлик қасамдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз» дерлар. Аллоҳ, дарҳақиқат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур. Улар ўзларининг (мусулмон эканликлари ҳақида ичган ёлғон) қасамларини қалқон қилишиб олиб…”. (Мунофиқун: 1-2). У Зот гувоҳликни қасам деб атади. Бу эса уларнинг ҳадеб гувоҳлик бераверишларини ўз ичига олади. Чунки улар модомики гувоҳликка тайёр эканлар, бас, бу уларда монеълик йўқ эканига далилдир. Натижада кўп гувоҳлик берадилар. Кўп гувоҳлик беришлари эса гувоҳликка енгилтакларча ёндашишларига далил. Акс ҳолда эса ҳақиқий гувоҳ фақат ундан гувоҳлик талаб қилинганда ва унга эҳтиёж бўлганда гувоҳлик беради. Ана шу дамда гувоҳликка ўтади.
“Хиёнат қиладилар ва уларга омонат топширилмайди”. Омонат ва битимларга хиёнат қиладилар. Агар бирор нарсага омонатдор қилинсалар, батаҳқиқ, улар омонатни сақламайдилар.
Омонатга хиёнат қилишлик эса мунофиқларнинг сифатларидан. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мунофиқнинг аломати учта: сўзласа ёлғон сўзлайди. Ваъда берса бузади. Омонат қўйилса хиёнат қилади”. (Бухорий (33), Муслим (59), Термизий (2631), Насоий (5021) ва Аҳмад (2/357)). Омонатга хиёнат қилиш, хоҳ ушбу омонат мол ёки сир ёҳуд бирор ишни адо этишга вакил қилинган вазифа-(мансаб) ёкида иш ё лойиҳалардан бирини бажариш учун битим тузган шартномачи шу борада хиёнат қилса ва фириб ишлатса, бу хиёнатдандир. Хиёнат гоҳида молда, гоҳида омонат қўйилган сир-асрорда бўлади. Ё фуқаро ёки ҳукмдор томонидан бўлади.
Шунингдек, омонатдорлик иш ва тузилган битимларда бўлади. Унга ўз зиммасига олгани ва бажаришлик учун тузган битимига вафо қилиши вожиб бўлади. Хоҳ мансабга оид вазифа ёки маошга оид иш бўлсин. Қурувчилик ёки бундан бошқа ёҳуд шартнома тузувчи каби бажариши (лозим бўлган) ишга битим тузса, бас, унга омонат қўйилган нарсада омонатдор бўлиши вожиб бўлади. Агар хиёнат қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоинларга ваъид қилган. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ ҳеч қачон хоинларнинг ишини ўнгламаслиги…”. (Юсуф: 52). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилан нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!”. (Анфол: 27). “Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга … буюради”. (Нисо: 58). “Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир”. (Мўминун: 8). Ва бундан бошқа омонатдорликни улуғлайдиган ҳамда уни сақлаш ва инсон гарданига юклагани каби уни адо этишликка буюрадиган оятлар.
Омонатдорлик улкан ишдир. Ушбу умматнинг аввали омонатдор эди. Бироқ улардан кейин омонатларига хиёнат қиладиган қавмлар келди. Бу эса қиёмат аломатларидан: омонатдорлик ўлжа қилиб олинса, уни (истаганича) тасарруф қилиш ва хиёнат қилиш учун шодланса. Омонатни ўз гарданига юклаган юк ва тузган битим деб эътибор қилмаса. Балки уни ўз истак ва хоҳишига биноан тасарруф қилиш учун унинг олдига ўз оёғи билан келган ўлжадек қараса. Демак, омонатдорлик улкан иш. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Биз бу омонатни (яъни шариати Исломиядаги тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодон эди (яъни бу омонатнинг нақадар вазмин юк эканлигини бутун коинот билди ва уни кўтаришга қурби етмаслигини сезди, аммо инсон ўзи билмаган ҳолда ўта мушкул вазифани ўз зиммасига олди)”. (Аҳзоб: 72).
“Назр қиладилар ва (унга) вафо қилмайдилар”. Назр луғатда бирор нарсани лозим тутишликдир. Шариатда эса асл шариатга кўра вожиб бўлмаган нарсани Аллоҳга тоат ўлароқ лозим тутишлик. Банда асли шариатга кўра вожиб бўлмаган нарсани Аллоҳга тоат ўлароқ лозим тутиши. Балки у унга (бандага) назр қилганига биноан вожиб бўлади.
Агар Аллоҳга ибодат қилишни лозим тутган бўлса, батаҳқиқ, у унга вожиб бўлади. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан унга вафо қилишлик вожиб бўлади: “Ким Аллоҳга итоат қилишни назр қилса, бас, Унга итоат қилсин”. (Бухорий (6318), Термизий (1526), Насоий (3807), Абу Довуд (3289), Ибн Можа (2126), Аҳмад (6/36), Молик (1031) ва Доримий (2338)). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яхшиларнинг васфи борасида шундай деди: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (Қиёмат) кунидан қўрқурлар”. (Инсон: 7). Аллоҳ таоло деди: “Назрларини тўла адо қилсинлар”. (Ҳаж: 29). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Инфоқ қилган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади”. (Бақара: 270).
Мусулмон садақа ёки намоз ёҳуд рўза ёкида ҳаж ё умра ёки ҳар қандай ибодатни Аллоҳ учун назр қилса, батаҳқиқ, унга вафо қилиши вожиб бўлади. Агар унга вафо қилмаса осий ва вожибни тарк этувчи бўлиб, бунинг учун жазоланади.
Назрга кириш қайтарилган экан, чунки у ўзини ҳараж-(танглик)ка қўяди ҳамда офият ва кенгчиликда бўла туриб ўзини оғир аҳволга солиб қўяди. Агар хоҳласа бажаради ва унга ажр бор. Агар хоҳласа тарк этади ва унга гуноҳ йўқ. Бироқ назр қилса, дарҳақиқат, ўзини мажбурлади ва ўзига вожиб қилди. Энди иш унга тор бўлди. Агар ушбу назрни тарк этса ва вафо қилмаса осий ва гуноҳкор бўлади. Бундан олдин эса кенгчиликда эди. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам назрдан қайтардилар. “Назр яхшилик олиб келмайди. Балки унинг воситасида бахилдан чиқариб олинади”. (Бухорий (6234), Муслим (1639), Насоий (3803), Абу Довуд (3287), Ибн Можа (2122), Аҳмад (2/61) ва Доримий (2340)). Назр қилаётган кишига назр қилиш макруҳ дейилади. Тоатлар учун олдида ўрин очиқ. Агар қилса унга ажр бор. Агар қилмаса унга гуноҳ йўқ.
Бироқ нарз қилса ва лозим тутса, батаҳқиқ, Аллоҳга аҳд берди. Энди унга вафо қилиш вожиб бўлади: “Уларнинг орасида: «Қасамки, агар (Аллоҳ) бизга Ўз фазлу карамидан (мол-давлат) ато қилса, албатта биз камбағалларга садақотлар қилурмиз ва солиҳ бандалардан бўлурмиз», деб Аллоҳга аҳд-паймон берадиган кимсалар ҳам бордир. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга Ўз фазлу карамидан (мол-давлат) ато қилса, унга бахиллик қилурлар ва юз ўгирган ҳолларида кетурлар. Бас, (садақотлар берурмиз), деб Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва (иймон келтирганмиз) деб ёлғон гапирувчи бўлганлари сабабли (Аллоҳ) уларга то Унинг Ўзига рўбарў бўладиган Кунгача дилларида нифоқ бўлишини оқибат қилиб қўйди”. (Тавба: 75-77). Тоатни назр қилган сўнг унга вафо қилмаган кимса, бу унинг Аллоҳ ҳузуридаги сифати ва у ўзи билан Аллоҳ ўртасида ёлғончи ҳисобланади.
Бу эса назрга вафо қилишлик вожиб эканига далолат қилади, агар тоат назри бўлса. Ҳамда уни тарк қилишлик мунофиқлик аломатларидан экани ва бу охир замонда кўпайиши, инсонлар назр қилиб, вафо қилмасликларига далолат қилади.
Ҳозирда одамлар қуйидаги саволни қанчалар ҳам кўп йўллайдилар: “Мен рўза тутишни назр қилдим”. “Мен садақа қилишни назр қилдим”. Назрдан халос бўлишни хоҳлайди. Ўзи учун чиқиш йўлларини излайди. Бу эса охир замонда ушбу сифатнинг юз беришига далолат қилади. Акс ҳолда иймони кучли, Аллоҳга нисбатан ростгўй киши чиқиш йўлларини излашга муҳтож бўлмайди.
Сўнг у киши алайҳиссалоту вассалам уларнинг аломатларини баён қилган ҳолда дедилар: “Ҳамда уларда семизлик зоҳир бўлади”. Уларда жасадларнинг семизлиги зоҳир бўлади. Бунинг сабаби, улар роҳат-фароғатда яшайдилар, ўзларининг лаззат ва шаҳватлари билан машғул бўладилар. Охират ва сарҳисобни унутадилар. Улар лаззат ва шаҳватларини тезлатадилар. Улар сабаб Аллоҳ азза ва жалланинг тоатидан машғул бўладилар. Натижада еб, семирадиган чорва ҳайвонлари каби бўлиб қоладилар.
Агар семизликнинг сабаби шу бўлса, бас, у қоралангандир. Аммо семизлик бу сабабли бўлмаса, балки инсон Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққини адо этиш, Аллоҳнинг фарзларини бажариш ва охират учун амал қилиши билан бирга юз берган иш бўлса, бас, бу қораланган эмас.
Саҳиҳ (ҳадис)да Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларнинг яхшилари мени асримдагилар. Сўнг улардан кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари. Сўнг шундай бир қавм келадики, улардан бирининг гувоҳлиги қасамидан, қасами эса гувоҳлигидан ўзиб кетади”.
Иброҳим (Ан-Нахаъий) шундай деди: “Кичиклигимизда бизни гувоҳлик ва аҳдлашув учун калтаклардирлар”. (Бухорий (2/251), Муслим (4/1692-1693)).

“Саҳиҳ (ҳадис)да”. Яъни, “Саҳиҳ Муслим”да.
“Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларнинг яхшилари мени асримдагилар”. Биринчи ҳадисда “Умматимнинг яхшиси”, бу ерда эса “Одамларнинг яхшилари” (дея ворид бўлди). Яъни, барча одамлар. Ушбу уммат ва бошқалари ичида.
“Сўнг улардан кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари”. Бу ўринда Имрон розияллоҳу анҳу шак қилган ўрин жазм-(қатъийлик билан) айтилди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч асрни ёдга олдилар: Саҳобалар асри сўнг тобеинлар асри сўнгра тобеинларга эргашганларнинг асри.
“Сўнг шундай бир қавм келадики”. Яъни, уч асрдан кейин.
“Улардан бирининг гувоҳлиги қасамидан, қасами эса гувоҳлигидан ўзиб кетади”. Яъни, гувоҳлик ва қасамга аҳамият бермайдилар. Балки унга шошиладилар. Уни муҳофаза қилмай ва Аллоҳ азза ва жалладан қўрқмай унда кимўзарга беллашадилар. Ҳадеб қасам ичиб, гувоҳлик бераверадилар.
Бу ўринда ҳадеб гувоҳлик бериш ва қасам ичиш қораланяпти. Натижада (ушбу боб) сарлавҳасига мувофиқ бўлади. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қоралов оқимида зикр қилдилар. Бу ўринда: кўп гувоҳлик бериш ва кўп қасам ичишдан қайтарув бор. Чунки бунда у иккисига енгилтакларча ёндашиш мавжуд. Натижада у, тавҳидни нуқсонли қилади.
“Иброҳим (Ан-Нахаъий) шундай деди”. Буюк тобеин, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг шогирдларидан.
“Бизни … калтаклардирлар”. Яъни, у киши улар(нинг замони)га етган салафлар. У киши хоссатан Ибн Масъуднинг асҳобларини ирода қиляптилар деган қавл бор. У киши Ибн Масъуднинг асҳоблари ва улардан бошқа салафларни ҳам ирода қиляптилар деган қавл ҳам бор. Улар гўдакларни гувоҳлик бераётган ёки қасам ичаётганини эшитсалар, гувоҳлик ва қасамни улуғ санаш асосида тарбия қилиш учун одоб беришлик нуқтаи назаридан калтаклардилар. Тоинки улар шу асосда улғайсин. Чунки гўдак одатланган нарсаси асосида улғаяди. Агар тоат ва диёнатга одатлантирилса, батаҳқиқ, у шу асосда улғаяди ва шу асосда йигит бўлиб етишади. “Ким нимада улғайса шунда қарийди”.
Шоир айтганидек:
Бизнинг ўсиб келаётган авлод отаси одатлантирган нарсада улғаяди.
Тарбия катта аҳамият ва етук таъсирга эга. Айниқса кичик ёшда. Агар сиз уни бирор нарсадан қайтарсангиз ёки бирор нарсага буюрсангиз, бу унинг зеҳниятига ўрнашади. Ва уни ҳеч қачон унутмайди. Агар ушбу одоб беришлик ҳам ҳамроҳ бўлса, батаҳқиқ, бу етукроқ бўлади.
Бу ерда ўсиб келаётган авлодга эътибор қаратиш, уларни тарбиялаш ва уларга одоб бериш (зикр қилинди). Бу ўринда яна уриш-(калтаклаш) тарбия воситаларидан бир восита экани ҳамда салафлар ундан фойдаланишгани (ёдга олинди). Балки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уриш-(калтаклаш)га буюриб, шундай дедилар: “Болаларингизни етти ёшда намозга буюринглар. Ўн ёшда бунинг учун уларни уринглар”. (Абу Довуд (495) ва Аҳмад (2/187)). Балки Аллоҳ жалла ва аъла ҳам аёлларнинг ҳаққида одоб беришлик учун уришга буюрди: “Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар) уринглар”. (Нисо: 34). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ўн қамчидан юқориси фақат Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларидан бирида урилади”. (Бухорий (6458), Муслим (1708), Термизий (1463), Абу Довуд (4491), Ибн Можа (2601), Аҳмад (4/45) ва Доримий (2314)). Демак, уриш тарбия воситаларидан бири. Муаллим, одоб берувчи ва ҳукмдор одоб бериш ва койиб бериш учун уришга ҳақли. Эр ўз аёлини итоатсизлик учун уришга ҳақли.
Уришни инкор қилиб, ундан маън қиладиганлар: у яроқсиз восита, дейдилар.
Улар ғарб ва унинг тарбиясидан таъсирланганлар. Улар бизга ўшалардан олган нарсаларини нақл қиладилар. Чунки улар ўшаларнинг қўлида таълим олишган.
Аллоҳ, Расули ва салафларимиздан келган нарсага келсак, уришлик муваффаққиятли воситадир. Бироқ ўз чегараси билан бўлади. Этни ёрадиган ёки суякни синдирадиган чидаб бўлмас зарба бўлмайди. Балки ҳожат миқдоричалик бўлади.
Иброҳим салафлардан нақл қилган асар билан бирга ушбу икки ҳадисдан улкан фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг фазилати. Улар ушбу умматнинг афзали. Балки мутлақ суратда одамларнинг афзалидир.
Бу ўринда уларнинг обрўларини тушираётган ёки уларнинг буйруқларини оёқости қилаётган ёҳуд қораловнинг қай тури билан бўлса-да, уларни қоралаётган кимсага раддия бор. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ва асрларнинг энг яхшисидагилардир.
Иккинчи фойда: Уч асрнинг фазилати: саҳобалар асри, тобеинлар асри ва тобеинларга эргашганлар асри. Чунки ушбу асрларда илм ва уламолар кўп бўлган. Уламоларнинг аксари ушбу асрларда мавжуд бўлган. Тўрт имом каби. Шунингдек, имомларнинг кўпи, Аллоҳ уларнинг изини боқий қилган ва умматда чинакам мартаба берганларнинг барчалари муфаззал асрлардадир.
Бу ўринда: Уларда илм кўп бўлгани ва бидъатларнинг зоҳир бўлиши оз бўлгани учун уч муфаззал асрнинг фазли. Уларнинг асрида бидъатлар бўй кўтарса, батаҳқиқ, улар уни инкор қилишарди. Балки улардан кейин келганларга хилоф ўлароқ бидъат ва залолат даъватчиларини гоҳида қатл ҳам қилишарди. Уларда (кейингиларда) инкор қилишлик камайди. Замон охирлагани сари бидъатлар кўпаяди ва инкор қилишлик озаяди. Муфаззал асрлардаги инкор қилишликка хилоф ўлароқ. Батаҳқиқ, у кўпроқ эди. Бидъат соҳиби унутилган ва яширин эди. Ёмонлиги тарқалмасди.
Учинчи фойда: Ҳадисда салафларнинг халаф-(кейинги)лардан афзаллиги. Салафлар, муфаззал асрда бўлиш билан илм, амал, хулқ атворда халафлардан афзал. Бу эса: салафларнинг йўли саломатлироқ. Халафларнинг йўли эса илмлироқ ва пухтароқ, дейдиган кимсага раддия. Балки: салафларнинг йўли халафларнинг йўлидан саломатлироқ, илмлироқ ва пухтароқдир. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга олқиш айтдилар ва улардан кейин келадиганларни қораладилар. Балки улардан кейин келадиганлар уларга эргашиши ва иқтидо қилиши билан нажот топади. Халафлардан фақат салафларнинг йўлини маҳкам тутган ва уларнинг манҳажидан юрган кишигина саломат қолади. Уларга хилоф қилган кимсага келсак, батаҳқиқ, у ҳалок бўлади. Натижада салафлар илмлироқ, саломатлироқ ва пухтароқ бўлади.
Тўртинчи фойда: Ҳадисда нубувват белгиларидан бир белги бор: у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча нарсалар юз беришини хабар бердилар ва улар у киши хабар берганларидек зоҳир бўлди. Ҳақиқатда муфаззал асрлардан кейин ёмонлик ва фитналар кўпайди. Бидъатлар бўй кўтарди, умматда ёмонлик юз берди. Қабрларга сағаналар қурилди, сўфийлик вужудга келди. Ва бундан бошқа умматга боғлиқ бўлган ёмонликлар. Ушбу уммат ҳануз улардан азоб чекади. Буларнинг бари муфаззал асрлардан кейин содир бўлди, зоҳир бўлди ва тарқалиб кетди. У, уни тарқатадиган ва унга даъват қиладиган ўз издош ва фирқаларига эга бўлди.
Бу эса нубувват белгиларидан бир белгидир.
Бешинчи фойда: Икки ҳадисда кўп қасам ичиш ва ҳадеб гувоҳлик беришдан қайтарув бор. Бу эса икки ҳадисдан сарлавҳага шоҳид (ўрни)дир.
Олтинчи фойда: Икки ҳадисда омонатни сақлашликнинг вожиб экани ҳамда унга хиёнат қилишдан қайтарувга далил бор.
Еттинчи фойда: Икки ҳадисда агар назр тоат назри бўлса унга вафо қилишнинг вожиб эканига далил бор. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам назр қилиб, вафо қилмайдиганларни қораладилар. Бунга яна бошқа далиллар ҳам далолат қилади.
Саккизинчи фойда: Ҳадисда шаҳват ва кўнгилхушлик билан машғул бўлиш мазаммат қилинди. Чунки бу, тоатдан дангасалаштиради ва тўхтатиб қўяди. Унинг аломати эса соҳибларида семизлик зоҳир бўлишидир.
Тўққизинчи фойда: Иброҳимнинг асарида фарзандларга тарбия беришга эътибор қаратишнинг вожиб эканига далил бор. Ҳамда бу салаф солиҳларнинг йўли. Ҳозирда эса фарзандларни тўхтата оладиган ҳеч нарса йўқ. Хоҳлаганларини қиладилар. Кўчаларда, ҳар ерда лақиллаб, ўйнаб юрадилар. Одамларга озор берадилар. Намозни тарк этадилар, ўзаро сўкишадилар. Балки ҳаром нарсаларга қўл урадилар. Гоҳида эса ёмонларга аралашадилар. Ёмонлар билан юрадилар. Бирор киши фарзандлари ҳагида сўрамайди. Агар унинг чорва моллари бўлганда, албатта, уни уларни муҳофаза қилаётгани ва уларга эшикни ёпиб қўйишини кўрардингиз. Ундан чиқиб кетадиган бирор нарсани қўймасди. Бироқ фарзандларининг ишига аҳамият бермайди. Кирадилар, чиқадилар, бузғунчилик қиладилар ёки ўнглайдилар. Уларни сарҳисоб ва назорат қилмайди.
Шу сабабли Аллоҳ азза ва жалла раҳм қилганлардан ташқари авлоднинг бузилиши юз беради.
Ўнинчи фойда: Ҳадисда уришлик тарбия воситаларидан бири эканига далил бор. Бу ўринда уришни маън қилиб: у муваффаққиятсиз восита, дейдиган кимсага раддия бор. Балки у муваффаққиятли, диний, исломий восита бўлиб, салаф солиҳ бунга амал қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга буюрганлар ва Аллоҳ Ўз Китобида бунга амр қилган. Демак, у муваффаққиятли воситадир. Агар шаръий тарзда қўлланса ва ўзининг ўрнига қўйилса.
mutaallim   09-08-2014, 10:59 PM
#85
63-боб:
Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга (берилган) аҳд борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Аҳд-паймон берган вақтларингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни (Аллоҳ номини зикр этиш билан) мустаҳкам қилганингиздан кейин бузмангиз!...”. (Наҳл: 91).

Ушбу бобнинг “Тавҳид Китоби”га боғлиқлиги шуки, аҳд-(битим)ларни бузишликда тавҳиддаги нуқсонлик мавжуд. Чунки у Аллоҳнинг аҳдини беҳурмат қилишликка далолат қилади. Ким Аллоҳнинг аҳдини эҳтиром қилмаса, батаҳқиқ, бу унинг тавҳиди ноқис эканига далолат қилади. Кимки Аллоҳ(га берган аҳди ёки Аллоҳнинг номи ўртага қўйилиб тузилган) аҳдга вафо қилса, бас, бу унинг тавҳиди мукаммал эканига далолат қилади. Ана шу боғлиқлик тарзи эди.
Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавллари: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга (берилган) аҳд борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”, яъни, аҳдларни бузишлик ҳақида Аллоҳнинг Китоби ва пайғамбарининг суннатидаги қайтариқ ҳамда бу борада ворид бўлган ваъид (ҳақидаги боб).
“Вафо қилингиз!”. (Наҳл: 91). Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан аҳдларга вафо қилишликка буйруқдир. Вафо: ғаддорлик ва хиёнатнинг акси. “Аллоҳга берган аҳдингизга…”. (Наҳл: 91). Бундан мурод: одамлар ўртасида тузиладиган битим-(келишув). У Зот уни мушарраф айлашлик бобидан Ўзига изофа қилди. Бу эса аҳднинг нақадар улканлигига далолат қилади. Чунки бирор нарса Аллоҳга изофа қилинса-(боғланса), бас, бу унинг нақадар улкан эканига далолат қилади. Мисол учун: Аллоҳнинг уйи, Аллоҳнинг туяси ва Аллоҳнинг бандаси. Бу ўринда изофа-(боғлашлик) изофа қилинаётган нарсанинг нақадар улкан эканини тақозо этади. Демак, у аҳднинг улкан ва уни эҳтиром қилишлик вожиб эканига далолат қилади.
“Аҳд-паймон берган вақтларингизда…”. (Наҳл: 91). Яъни, одамлардан иборат иккинчи тараф билан аҳдлашганингизда. Бу эса Аллоҳ билан махлуқлар ўртасида ҳамда мусулмонлар билан кофирлар ўртасида (тузилган) аҳдни ўз ичига олади. Ва мусулмонларнинг ҳукмдори билан халқ ўртасидаги аҳдни ўз ичига олади. Шунингдек одамларнинг алоҳида бир-бирлари билан (келишилган) аҳдларни ўз ичига олади.
Ушбу умумий ва хос аҳдларга вафо қилишлик вожиб бўлади. Чунки аҳдларни бузишлик мунофиқларнинг аломатидандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Уларнинг орасида: «Қасамки, агар (Аллоҳ) бизга Ўз фазлу карамидан (мол-давлат) ато қилса, албатта биз камбағалларга садақотлар қилурмиз ва солиҳ бандалардан бўлурмиз», деб Аллоҳга аҳд-паймон берадиган кимсалар ҳам бордир. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга Ўз фазлу карамидан (мол-давлат) ато қилса, унга бахиллик қилурлар ва юз ўгирган ҳолларида кетурлар. Бас, (садақотлар берурмиз), деб Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва (иймон келтирганмиз) деб ёлғон гапирувчи бўлганлари сабабли (Аллоҳ) уларга то Унинг Ўзига рўбарў бўладиган Кунгача дилларида нифоқ бўлишини оқибат қилиб қўйди”. (Тавба: 75-77).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мунофиқнинг аломати учта: гапирганда ёлғон сўзлайди. Ваъда берса бузади. Аҳдлашса хиёнат қилади. Хусуматлашганда беномус сўзларни айтади-(сўкинади)”-дедилар. (Бухорий (33), Муслим (59), Термизий (2631), Насоий (5021) ва Аҳмад (2/357)).
Аҳдларни бузишлик мунофиқларнинг сифатларидан. Аҳдларга вафо қилишлик эса мўминларнинг сифатларидан.
Сўнг У субҳанаҳу ва таоло аҳдларни бузишдан қайтариб: “Ичган қасамларингизни … бузмангиз!”. (Наҳл: 91), деди. Яъни, аҳдларни. Чунки аҳд қасам деб ҳам аталади. “(Аллоҳ номини зикр этиш билан) мустаҳкам қилганингиздан кейин”. (Наҳл: 91). Яъни, аҳдлашиб, келишилгандан кейин. Чунки у келишиб, аҳдлашилса унга вафо қилиш ва ҳар икки тараф ҳам уни лозим тутишлари вожиб бўлади. Ҳатто кофирлар билан бўлса-да. Аллоҳ таоло деди: “Агар (ўрталарингизда аҳд-паймон бўлган) бирон қавм тарафидан хиёнатни сезсангиз, уларга (қилган аҳд-паймонларини) баб-баробар қилиб ташланг (яъни, ўрталарингиздаги аҳд-паймон тугаганини ҳар икки тараф ҳам билсин). Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас”. (Анфол: 58). Яъни, сиз билан улар ўртасидаги битимни тугатишни хоҳлаётганингизни уларга эълон қилинг. Тоинки очиқ ҳужжат ва идрок устида бўлсинлар. Аввал огоҳлантирмай аҳдни бузиш билан улар устига тўсатдан ҳужум қилмайсиз. “Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас”. (Анфол: 58). Бу, кофирларга нисбатан эди. Энди мусулмонларга нисбатан қандай бўларкин? “Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни…”. (Наҳл: 91). Яъни, сизлар аҳдлашган вақтингизда, дарҳақиқат, Аллоҳни устингизда кафил қилдингиз.
Маъноси, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аҳдни бузганлардан ўч олади. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг номини ўртага қўйиш билан улар сизларга, сизлар эса уларга ишонч билдирдингиз. Натижада Аллоҳ барчанинг устидан кафил, сарҳисоб қилувчи ва назоратчи бўлди. Кимники Аллоҳ сарҳисоб, назорат ва тафтиш қилса, батаҳқиқ, у Аллоҳ жалла ва аъладан ҳаргиз ўтиб-(унут бўлиб) кетмайди. Қалби ва ниятидаги ботил ва хиёнат ниятлари махфий қолмайди. Аллоҳ қалблардаги нарсани билади. Энди бу ошкора рўй берса нима дейсиз? “Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур”. (Наҳл: 91). Ушбу кафил Зот ўзга кафиллар каби эмас. Махлуқотлардан бўлган кафил гоҳида ғафлатда қолиб, билмаслиги мумкин. Кафиликка олинган киши томонидан рўй берган ишни билмайди. Бироқ Аллоҳ жалла ва аълага махлуқотларининг ишлари ва бандаларининг амаллари махфий эмас. У сизларнинг ишларингиз, ниятларингиз, мақсадларингиз, ҳадафларингиз ва нимани мўлжаллаётганингизни билади. Бас, Аллоҳ субҳанаҳу ва толодан ҳазир бўлингиз. Унга бирор нарса махфий бўлмайдиган ва бирор нарса Уни ожиз қолдирмайдиган ушбу Кафил, Билувчи, Хабардор, Қодир Зотдан ҳазир бўлинглар.
Ушбу оятда (боб) сарлавҳасига очиқ-ойдин шоҳид бор. У ҳам бўлса асоссиз ва бесабаб аҳдни бузишдан қайтарувдир.
Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшин ёки кичик гуруҳга қўмондон тайин қилсалар Аллоҳдан тақво қилишга ва ўзи билан бирга бўлган (қўл остидаги) мусулмонларга яхши муомалада бўлишга васият қилиб, шундай дердилар: “Аллоҳнинг исми ила Аллоҳнинг йўлида жанг қилинглар. Аллоҳга куфр келтирганларга қарши юриш қилинглар. Жанг қилинглар, (ўлжаларга) хиёнат қилманглар, ғаддорлик қилманглар, жасаднинг қулоқ ва бурнини кесманглар ва болаларни ўлдирманглар. Агар мушриклардан иборат душманинга йўлиқсанг, бас, уларни уч иш(дан бири)га чақир. Қай бирини ижобат қилсалар қабул қил-да, уларни тинч қўй!: уларни исломга даъват қил. Агар сенга ижобат қилсалар, бас, улардан қабул қил. Сўнг уларни ўз диёрларини қўйиб, муҳожирлар диёрига кўчиб ўтишга чорла. Ва уларга хабар бергинки, агар шундай қилсалар муҳожирлар билан тўла тенг ҳуқуқли бўладилар. Энди, агар у ердан кўчиб ўтишдан бош тортсалар, бас, уларга мусулмон араблар каби бўлишликларини хабар бер. Уларга Аллоҳ таолонинг ҳукми жорий бўлиб, ғанимат ва ўлжаларда уларга бирор улуш бўлмайди. Мусулмонлар билан бирга жиҳод қилишликлари бундан мустаснодир. Агар бош тортсалар, бас, улардан жизя сўра. Агар сенга ижобат қилсалар, бас, улардан қабул қил-да, қўлингни тий. Энди, агар бош тортсалар, бас, Аллоҳдан ёрдам сўра-да, улар устига юриш қил. Қўрғон аҳлини қамал қилсанг ва улар сендан Аллоҳ ва пайғамбарининг ҳимояси-(аҳди)ни талаб қилсалар уларга асло Аллоҳ ва пайғамбарининг ҳимоясини берма-(ваъда қилма). Балки уларга ўзинг ва шерикларинг ҳимоясини бер-(ваъда қил). Чунки ўзингиз ва шерикларингизнинг (ваъда қилинган) ҳимоянгизга риоя қилмасликларингиз Аллоҳ ва Унинг пайғамбари (номидан ваъда қилинган) ҳимоясига риоя қилмасликларингиздан енгилроқдир. Агар қўрғон аҳлини қамал қилсанг ва улар сендан Аллоҳнинг ҳукмига биноан ҳукм қилинишларини сўрасалар, уларни Аллоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилинишларини ваъда қилма. Балки ўзингнинг ҳукминг ила ҳукм қилинишларини айт. Чунки сен улар борасида Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ келасанми ёки йўқми билмайсан”. Муслим ривояти. (Муслим (3/1356)).
Сўнг “Саҳиҳ Муслим” ва бошқаларда (ривоят қилинган) ҳадисни келтирдилар.
“Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят”. У киши Бурайда ибн Ҳусайб ал-Асламий. Буюк саҳобий, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшин ёки кичик гуруҳга қўмондон тайин қилсалар…”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ислом куч-қувватга кириб, Аллоҳ у кишини жиҳод қилишга амр қилгач Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун қўшин ва кичик гуруҳлар тузардилар-(ташкил қилардилар). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлидаги амрига бўсунган ҳолда мушрикларга қарши урушадиган қўшин ва гуруҳлар ташкил қилардилар: “Эй пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг. Уларнинг жойлари жаханнамдир. Нақадар ёмон оқибат бу!”. (Тавба: 73). “Барча мушриклар (бу ҳукмга қарамай) сизларга қарши жанг қилгани каби (биринчи бўлиб жанг бошласалар), сизлар ҳам барчангиз уларга қарши жанг қилингиз!”. (Тавба: 36). “Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши … жанг қилингиз!”. (Тавба: 29). Ва бундан бошқа (оятлар).
Қўшин: улкан, кўп сонли аскарлардир. Гуруҳ эса қўшиндан ажралиб чиқадиган ва унга қайтадиган лашкарнинг бир бўлаги.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам кичик гуруҳларга амир таъйин қилардилар. Қўшинга эса асосан ўзлари қўмондонлик қилардилар, алайҳиссалоту вассалам.
“Қўмондон таъйин қилсалар…”. Бу ўринда қўшин ва кичик гуруҳ унга мурожаат қилиши, у уларнинг ишини бошқариши ҳамда муаммо ва келишмовчиликларини ҳал қилиши учун қўмондон таъйин қилишлик шарт экани айтиляпти. Қўшин ва кичик гуруҳларга амир таъйин қилишлик чорасиздир. Мусулмонларга катта ҳукмдорлик таъйин қилиниши лозим. Чунки тартибсизлик ва ҳукмдорлар мавжуд бўлмаслигида улкан зарарлар ва катта ёмонлик бор.
Ўлка ёки қўшин ёҳуд кичик гуруҳларга амирлар сайлаш ҳукмдорга мурожаат қилинидиган ишдир. У амир сайлайди ва уни четлаштиради. Чунки бу унинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жорий қилган ҳудуддаги ваколатларидандир.
“Аллоҳдан тақво қилишга … васият қилиб…”. Бу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг ишларига аҳамият қаратишларидандир. Шунингдек, мусулмонларнинг ҳукмдорларига Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб, қўл остиларидаги амирларни Аллоҳдан тақво қилишга буюришлари лозим бўлади.
Аллоҳдан тақво қилишлик: Унинг буйруқларини бажариш ва қайтариқларини тарк этишликдир. Тақво деб аталишининг сабаби, у Аллоҳнинг азобидан сақлайди.
Тақвонинг маъноси, Аллоҳнинг азоби ва Ғазабидан ҳимоя-(қалқон)ни тутишликдир. Бу эса Унинг азобидан қўрқиб, савобидан умид қилган ҳолда Унга тоат қилиш ва Унга осийлик қилишни ташлаш билан бўлади.
У умумий сўз бўлиб, жамийки яхши хислатларни ўз ичига олади. Шунинг учун Аллоҳ Ўз Китобида бир неча ўринда унга (тақво қилишга) буюрди. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби: “Эй инсонлар! … Парвардигорингиздан қўрқингиз!”. (Нисо: 1). Ва кўплаб оятларда. Демак, у пурмаъно сўздир.
Ким Аллоҳдан тақво қилса, у одамларнинг энг шарафлисидир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир”. (Ҳужурот: 13). Демак, тақводор насаби ёки моли ёҳуд обрўсидан қатъий назар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг наздида мукаррамдир.
“Ва ўзи билан бирга бўлган (қўл остидаги) мусулмонларга яхши муомалада бўлишга…”. Яъни, кичик гуруҳ ёки қўшиндан иборат қўл остидаги мусулмонларга самимий бўлиш, уларнинг ишини бошқариш, уларга фойдали бўлган ишларга назар ташлаш ва муаммоларини ҳал қилиш ва уларга мулойим бўлиш билан уларга нисбатан яхши (муносабатда бўлиш)ликка буюрардилар. Масала фақат бошқариш ёки мансабга эришиш ёҳуд унвонга сазовор бўлиш масаласи эмас.
Сўнг у киши алайҳиссалоту вассалам амир, қўшин ва кичик гуруҳга, барчаларига: “Жанг қилинглар”-дедилар. Ғазот: душманни қасд қилиб, улар сари юришдир.
“Аллоҳнинг исми ила…”. Яъни, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолатда. Бу ўринда муҳим ишларни Аллоҳнинг номи билан бошлашлик (зикр қилиняпти). Инсон бирор нарсани бошлаганда Аллоҳнинг номи билан бошлайди. Агар сафар ёки жанг ёҳуд еб-ичиш ёкида уй ёки масжидга киришни бошласа (Аллоҳнинг номини ёдга олади). Ҳатто ҳожатхонага киришда ҳам киришдан олдин “Бисмиллаҳ”, дейди. Чунки бу ном уни шайтондан сақлайди. Ҳамда унга, унинг амали ва ишига раҳмат ва барака нозил бўлади. Ҳудди жонлиқларни бўғизлаш вақтида Аллоҳнинг номини зикр қилгани каби. Балки ҳадисда келишича: “Аллоҳнинг номи билан бошланмаган аҳамиятга молик ҳар бир ишнинг орти кесик-(баракасиз)дир”. (Абу Довуд (4840) ва Аҳмад (2/359)). Яъни, баракаси ноқис. Рисола ва асарлар, дарс ва ваъз-насиҳатлар ҳамда Бароат сурасидан бошқа Қуръони Карим суралари у билан бошланади. Демак, “Бисмиллаҳ” улкан калимадир. Муҳим ишлар у билан бошланади.
“Аллоҳнинг йўлида”. Яъни, ғазот подшоҳлик, мол-давлат ёки одамлар устидан ҳукмронлик қилиш талабида бўлмайди. Бу, жоҳилият аҳлининг ҳолатидир. Балки ғазот урушилаётганларнинг фойдаси учун бўлади. Улардан интиқом-(ўч) олиш учун эмас, агар куфрда бардавом бўлмасалар. Балки уларни фойдалари учун, уларни куфрдан қутқариш, зулуматлардан нурга чиқаришлик учун. Ана шу Аллоҳнинг йўлидадир. Ундан мақсад: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Калимасини олий қилиш. Бундаги фойда урушилаётганларга қайтади, урушаётганларга ҳам. Ғозийларга Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш ажри, шаҳидлик ажри ва ўлжа бўлади. Урушилаётганлар учун эса куфрдан иймонга ва исломга, зулуматлардан нурга чиқишлик бўлади.
“Аллоҳга куфр келтирганларга қарши юриш қилинглар”. Ғазотдан мақсад: куфр келтирганликлари учун кофирларга қарши жанг қилиш. Чунки Аллоҳ одамларни Ўзига ибодат қилиш учун яратди, субҳанаҳу ва таоло. Аллоҳ таоло деди: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт: 56). Ибодатдан бўлган фойда уларнинг ўзларига қайтади. Чунки улар Аллоҳга ибодат қилсалар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни дунё ва охиратда мукаррам қилади. Аммо Аллоҳдан бошқасига ибодат қилсалар, дарҳақиқат, ўзларига зиён етказадилар.
Исломдаги ғазотдан мақсад куфрни йўқ қилиб, уни ўрнига тавҳидни ўрнатиш. Ғазотдан мақсад қилингани ана шудир. Ғазотдан мақсад қилинган нарса юртларни эгаллаб олиш, мол-давлатни қўлга киритиш, мамлакат (сарҳадлари)ни кенгайтириш ёки шунга ўхшашлар эмас. Аллоҳ таоло деди: “То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!”. (Анфол: 39).
Бу ўринда жиҳод кофирларни исломга даъват қилгандан кейин уларнинг юртларига ғазот ва ҳужум қилиш билан бўлишига далил бор. Ундан мақсад айрим асрдош ёзувчилар айтгани каби эмас: ундан (жиҳоддан) мақсад ҳимояланишликдир. Балки жиҳоддан мақсад: ер юзидан куфр ва ширкни йўқ қилишликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтгани каби: “То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта Аллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир”. (Анфол: 39). “Агар (кофирлар иймондан) юз ўгирсалар, бас, (эй мўминлар), билингизки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳожангиздир. У зот нақадар яхши ҳожа ва нақадар яхши ёрдамчидир”. (Анфол: 40). Аслида ғазот ва жиҳоддан мақсад: кофирларни ўз юртларида талаб қилиб (чиқишлик), исломни тарқатиш ва куфрни йўқ қилишликдир.
Ҳимояланиш масаласига келсак, унинг маъноси: ўз юртимизда қоламиз. Агар улар бизнинг устимизга (бостириб) келса, улардан ҳимояланамиз. Агар бизнинг устимизга (бостириб) келмасалар уларни тарк этамиз. Бу ботилдир. Ислом бу(ндай кўрсатма)ни олиб келмаган. Балки у (кўрсатма), исломнинг бошида мусулмонлар озчилик бўлганда, мусулмонларнинг давлати бўлмаганда мавжуд эди. Улар Маккада эканликларида жанг қилишдан қайтарилган эдилар. Чунки бундаги зарар фойдадан улканроқ эди. Бироқ мусулмонлар кучга кириб, Мадинада мусулмонларнинг давлати мавжуд бўлгач Аллоҳ уларни жиҳод ва ғазот қилишга ҳамда исломни ёйиш учун кофирларга қарши уларнинг диёр ва ўлкаларида жанг ва ғазот қилишга амр қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни ижро этдилар. Ислом араб жазирасининг аксар қисмида тарқалгандан кейингина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан олдин одамлар Аллоҳнинг динига тўп-тў бўлиб кирдилар. У киши подшоҳларга, ер юзидаги подшоҳларга, уларни исломга даъват қилиб нома йўладилар. Бу, уларга қарши жиҳод қилишдан аввалги ишлар эди.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин тўғри йўлдаги халифалар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошлаган жиҳодни ислом ер юзининг шарқ ва ғарбига тарқалгунча давом эттирдилар. Форс ва Рум давлатлари ислом ҳукми остига кирди. Улардан исломни қабул қилганлари ва яна улардан жизя тўлашга бўйсунганлари бўлди. Ғалаба ва устунлик ислом дини тарафида эди. Аллоҳ таоло айтганидек: “У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. (Тавба: 33). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ваъдаси рўёбга чиқди. Ислом дини барча динлардан ғолиб бўлди. Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидларнинг жиҳоди сабабли ер юзининг шарқ ва ғарбига етди.
“Жанг қилинглар”. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан таъкидлашлик учун такрор бўлди.
“(Ўлжаларга) хиёнат қилманглар, ғаддорлик қилманглар, жасаднинг қулоқ ва бурнини кесманглар ва болаларни ўлдирманглар”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга жиҳодларида юриб боришадиган режани тузиб бердилар. У адолат, инсоф, мулойимлик ва ҳикмат режасидир.
“(Ўлжаларга) хиёнат қилманглар”. (Ўлжаларга) хиёнат қилиш: тақсимлнишдан олдин ўлжадан бирор нарсани олишликдир. Ўлжалар тўпланади сўнг Аллоҳ жорий қилганига кўра тақсимланади: “Билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун, пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир”. (Анфол: 41).
Кимки ундан тақсим қилинмасдан ёки қўмондон айрим мужоҳидларга ундаги имтиёз боис тортиқ қиладиган ҳадясиз бирор нарса олса, кимки ўлжалардан ношаръий тарзда бирор нарса олса, бас, бу (ўлжага) хиёнат қилишликдир. Ва у гуноҳи кабиралардан бири. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло деди: “Ҳеч бир пайғамбар учун (урушдан тушган ўлжаларга) хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, қиёмат кунида (Аллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур. Сўнгра ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолида қилган амалига комил жазо олгай”. (Оли Имрон: 161). Қиёмат куни ўлжага хиёнат қилувчи дунёда олган нарсасини кўтарганча келади. Уни бели-(гардани)да кўтаради. Агар туя олса, бўйнида туя олиб келади. Агар сигир олса, уни бўйнига кўтарганча олиб келади. Агар мол-дунё олса, қиёмат куни ана шу улкан мавқифда шармандаларча уни кўтарган ҳолатда олиб келади.
Ўлжага хиёнат қилувчининг кўч-кўрони ва ундаги бор асбоб-анжомлари ёқиб юборилиши билан одоб бериб қўйилади. (Бу), мол-дунё билан жазолаш бобидандир. Ўлса ҳукмдор унга жаноза намози ўқимайди. Балки одамларни (бу қилмишдан) тўхтатиб қолиш учун унга ўзлари жаноза намози ўқишларига ташлаб қўяди.
Ҳатто ҳукмдор закот йиғиш учун жўнатган ишчилар агар одамлардан ҳадя қабул қилсалар, бас, у хиёнатдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ишчиларнинг (оладиган) ҳадяси хиёнатдир”-дедилар. (Бухорий (6578), Муслим (1832), Абу Довуд (2946), Аҳмад (5/424) ва Доримий (1669)).
“Ғаддорлик қилманглар”. Бу, ушбу ҳадисдан бобга шоҳид (ўрни)дир. Ғаддорлик: аҳдга хиёнат қилишликдир.
“Жасаднинг қулоқ ва бурнини кесманглар ”. Мусла қилишнинг маъноси, қатл қилинганларнинг қулоқ, бурун ёки унинг чеккаларини кесиш билан уларнинг жасадларини бузишликдир. Бу жоиз эмас. Чунки одам боласининг жасади ўз ҳурматига эга. Гарчи кофир бўлса-да. Уни мусла қилишлик жоиз бўлмайди.
“Ва болаларни ўлдирманглар”. Яъни, кофирларнинг кичиклари. Чунки ундан мусулмонларга хатар йўқ. Ҳудди кофирлардан бўлган аёл киши ҳам қатл қилинмагани каби. Чунки аёллар жанг аҳли эмас. Балки гўдак ва аёллар мусулмонларга қул қилиб олинади. Шунингдек, катта ёшдаги қартайиб қолган қария қатл қилинмайди. Урушда унинг фикри ва маслаҳати бўлиши мустаснодир. Ҳудди Ҳавозин (қабиласининг) саййиди Дурайд ибн Сомма қатл қилингани сингари. У катта ёшли қартайиб қолган кимса эди. Бироқ Ҳунайн жангида қатл қилинди. Чунки у кофирларга фикр ташларди-(берарди). У уларнинг саййидларидан ва шижоатлиларидан бири эди. Дарҳақиқат, жангларда давомий қатнашган ва урушларни бошқарган эди. Унда уқув-(тажриба) бўлиб, унга мурожаат қилардилар. Шунда мусулмонлар уни қатл қилдилар. Чунки ундан мусулмонларга зарар юз берди. Бирор аҳамиятга эга бўлмаган ва куфри ўзига чекланган қарияга келсак, бас, у қатл қилинмайди. Балки зарари ва куфри одамларга таъсир қиладиган кофир ўлдирилади. Шунингдек, ибодатгоҳларидаги ибодатгўйлар ҳам ўлдирилмайди. Чунки улар ўзларининг ишлари билан машғул. Улар томондан мусулмонларга азият юз бермайди ва уларнинг куфрлари ўзларига чекланган.
“Агар мушриклардан иборат душманинга йўлиқсанг, бас, уларни уч иш(дан бири)га чақир. Қай бирини ижобат қилсалар қабул қил-да, уларни тинч қўй!”.
Бу ўринда жанг фақат исломга даъват қилингандан кейин жоиз бўлишлиги (зикр қилиняпти). Уларга олдин мусулмонлар томонидан даъват бўлмай даб-дурустдан жанг қилиш жози эмас.
“Уларни исломга даъват қил”. Кофирлар авваламбор исломга даъват қилинишлари вожиб бўлади. Агар қабул қилсалар, бас, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Чунки мақсад қилингани ҳам айни шу. Биз уларга қарши фақат исломга киришлари учун жанг қиламиз. Кимки Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик берса ундан қўлни тийишлик вожиб бўлади. Ҳамда уни мусулмонлардан деб ҳисоблаймиз. У, мусулмонлар билан тўла ҳақ-ҳуқуқга эга бўлади. Ана шундан кейин у томондан икки шаҳодатга хилоф келадиган нарса зоҳир бўлиши мустасно. Шунда уни муртад деб ҳисоблаймиз ва унга муртадга қилинадиган муомала билан муомала қиламиз. Аммо у томондан бирор нарса зоҳир бўлмаса, батаҳқиқ, ундан ислом қабул қилинади. Агар икки шаҳодат (калимаси)ни айтганидан кейин вафот этса мерос, жаноза ва бундан бошқаларда мусулмонга қилинадиган муомала билан муомала қиламиз.
mutaallim   09-08-2014, 11:01 PM
#86
Сўнг исломни қабул қилсалар, бас, “Уларни ўз диёрларини қўйиб…”. Яъни, ўзлари турган макондан.
“Мухожирлар диёрига кўчиб ўтишга чорла”. У ўша вақтда Мадина эди.
Ҳижрат луғатда бирор нарсани тарк этишликдир. Аллоҳ таоло деди: “Бутлардан йироқ бўлинг!”. (Муддассир: 5). Яъни, ширкни тарк этинг. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк этган кишидир”-дедилар. (Бухорий (6119), Насоий (4996), Абу Довуд (2481) ва Аҳмад (2/192)). Ҳажр – тарк этишликдир. Бу, луғатда(ги маъноси).
Шаръий истилоҳда эса ҳижрат, динни сақлаб қолиш учун куфр ўлкасидан мусулмонларнинг юртига кўчиб ўтишликдир.
Ҳижрат исломдан (исломни қабул қилишликдан) кейин энг улкан амаллардандир. Шунинг учун муҳожирлар ансор биродарларидан ўзига хос хусусиятга эга бўлдилар. Ҳамда шарафли эканликлари боис ёдга олинганда муқаддам қилинадиган бўлдилар. Чунки улар ватанлари, диёрлари ва мол-мулкларини ташлаб чиқдилар. Балки фарзанд ва аёлларини ҳам тарк этдилар. Дин учун ҳамда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдм бериш учун Мадинага чиқдилар. Аллоҳ уларга бунинг учун ташаккур ўлароқ олқиш айтди ва уларга мўл савоб ваъдасини берди.
Ҳижрат қиёмат қоим бўлгунча қолади. Аллоҳ таоло деди: “Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар…”. (Нисо: 97). Улар ҳижратни узрсиз тарк этдилар. Натижада бу билан ўзларига зулм қилдилар.
Ҳижрат қиёмат қоим бўлгунча вожиб ва боқийдир. Ҳадисда (шундай ворид бўлган): “Ҳижрат тавба узилмагунча узилмайди. Тавба эса қуёш ботар томонидан чиқмагунча узилмайди”. (Абу Довуд (2479), Аҳмад (4/99) ва Доримий (2513)).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига келсак: “Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ. Бироқ жиҳод ва ният (боқийдир)”. (Бухорий (2631), Муслим (1353), Термизий (1590), Аҳмад (1/226) ва Доримий (2512)). Бундан мурод: Маккадан ҳижрат қилишликдир. Чунки у фатҳдан кейин ислом диёрига айланди. Куфр юртларидан ислом ўлкаларига ҳижрат қилишликка келсак, бас, у қиёмат қоим бўлгунча боқийдир.
Ушбу ҳадисдаги ҳижрат, ўзларининг диёрларидан муҳожирларнинг диёрига кўчиб ўтишлик уларнинг зиммасида мустаҳабдир. Агар юрт исломий ўлка бўлса, бас, у (юртдан) ундан-да афзал юртга кўчиб ўтишлик мустаҳабдир. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ўринда уларга ихтиёр бердилар. Бу эса ҳижрат бу ўринда уларнинг зиммасига вожиб эмаслигига далолат қилади. Балки у, уларнинг ҳаққида афзалроғидир.
“Энди, агар у ердан кўчиб ўтишдан бош тортсалар, бас, уларга мусулмон араблар каби бўлишликларини хабар бер”. Яъни, ўз юртларида қолишни ийсор-(ихтиёр) қилсалар ва Мадинага кўчиб ўтмасалар, бас, улар мусулмон араблар каби бўлишларини хабар бер. Араблар чўл-(биёбон)ларда яшовчилардир.
Шак-шубҳасиз исломий марказ-(пойтахт)да яшовчилар исломий чўл-(биёбон)ларда яшовчилардан афзал. Чунки саҳрода яшовчиларда совуққонлик-(қўполлик) мавжуд. Исломий марказда яшовчиларга келсак, у ерда асосан яхшилик бор. У ерда фойдали илмни таълим олишлик ва солиҳ кишилар билан ўралашишлик бор. (Саҳройи) арабларда ҳижратга хилоф ўлароқ жоҳиллик ва илмдан йироқлик мавжуд. У ерда (ҳижратда) эса кўп яхшилик бор.
“Уларга Аллоҳ таолонинг ҳукми жорий бўлиб…”. Яъни, ислом ҳукми. Ҳамда мусулмон бўладилар. Бироқ “Ғанимат ва ўлжаларда уларга бирор улуш бўлмайди”. Ғанимат – мусулмонлар жанг давомида кофирларнинг мол-мулкларидан иборат қўлга киритишган нарсалари.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уни (қандай) тақсим қилинишини Китобида Ўзи баён қилиб, шундай деди: “Билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун, пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир”. (Анфол: 41). Беш ҳиссанинг қолган тўрт қисми жангчилар ўртасида тарқатилади: пиёдага бир улуш, суворийга уч улуш. Бир улуш ўзига ва икки улуш отига.
Исломни қабул қилган, бироқ ҳижрат диёрига кўчиб ўтмай, чўл-(биёбон)да қолганлар ўлжадан бирор нарсага эга эмаслар. Чунки улар мужоҳидларга шерик бўлмадилар. Мужоҳидларнинг юртида уларга тиргак-(таянч) бўлмадилар. Чунки марказ-(пойтахт)да яшайдиганлар, уларга эҳтиёж тушган вақт мужоҳидларга таянч бўладилар.
“Агар бош тортсалар…”. Яъни, исломни қабул қилишдан бош тортсалар. Уларга нисбатан иккинчи ишга кўчасан. У ҳам бўлса жизя талаб қилишликдир.
Жизя: кофир ўлимдан омон қолиш учун тўлайдиган маълум миқдордаги мол. Ва у ислом сояси ва ҳукми остида яшайди. Ўз куфрида қолади. Бироқ ислом ҳукмига бўйсунган ҳолда бўлади.
Уламолар ушбу ҳадис зоҳиридек жизя ҳар бир кофирдан олинадими ёки у фақат аҳли Китобдан олинадими дея ихтилоф қилдилар. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз!”. (Тавба: 29). Аллоҳ ушбу оятда яҳуд ва насоролар бўлмиш аҳли Китобни хос айтди. Китоб берилганлар яҳуд ва насоролардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига биноан мажусийлар ҳам уларга қўшилади. “Уларга аҳли Китоб(дан жизя олиш) суннатини қўлланглар”. Яъни, жизя олишда. Демак, улар борасида жизя олишда аҳли Китоб суннати қўлланади. Сўйган жонлиқларига келсак, аҳли Китобнинг сўйган жонлиқлари ва аёлларига хилоф ўлароқ у ҳаромдир.
Ушбу оят матнига биноан аҳли Китобдан жизя олинади. Набавий суннат ва тўғри йўлдаги халифалар феълига биноан мажусийлардан ҳам жизя олинади. Қолган мушриклар ҳақида эса ихтилоф бор. Ушбу ҳадис улардан ҳам олинишига далолат қилади.
Уламолар бу борада уч қавлга ихтилоф қилдилар:
Биринчи қавл: Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг қавли ва имом Ибнул Қаййимнинг ихтиёри: у, ушбу ҳадис далолати билан ҳар бир кофирдан олинади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жизя олишни умумий айтдилар: “Агар мушриклардан иборат душманинга йўлиқсанг”. Бу умумий бўлиб, барча мушрикларни ўз ичига олади.
Иккинчи қавл: Араб бўлмаган мушрикларнинг баридан олинади. Араб мушрикларига келсак, улардан жизя олинмайди. Улардан фақат ислом ёки жанг қабул қилинади. Бу, имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қавли.
Учинчи қавл: Жизя олиш аҳли китобга ҳамда фақат араб ва ажамлардан иборат мажусийларга хос. Улардан бошқа мушриклардан жизя қабул қилинмайди. Бу, имом Шофеийнинг қавли ҳамда имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг мазҳаблари зоҳиридир.
Бу масала фиқҳ китобларида, имом Ибнул Қаййимнинг “Аҳкам Аҳли аз-Зиммаҳ” китоблари ҳамда Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг фатволар тўпламидаги сўзларида муфассал ёритилган.
Уларга амн-у омонлик бериш муқобилига жизя олиш ва фурсат беришдаги ҳикмат, ислом ҳукмлари ҳақида мулоҳаза юритишлари ва унинг ҳукми остида яшашлари учундир. Натижада уларга исломнинг олийлиги ва фазли намоён бўлади. Ҳамда бу уларни исломга киришларига ундайди. Ана шу, жизя олишликдаги ҳикматданки ислом ҳақида ўйлаб кўрсинлар, унинг сояси ва адолати остида яшаб тажриба қилиб кўрсинлар, Қуръон ва суннатни эшитиш имкониятига эга бўлсинлар. Ҳамда бу уларни исломга киришларига сабаб бўлади.
“Энди, агар бош тортсалар…”. Яъни, жизя тўлашдан бош тортсалар.
“Бас, Аллоҳдан ёрдам сўра-да, улар устига юриш қил”. Бу учинчи иш. Ва у, уларга нисбатан охирги босқич. У ҳам бўлса: жангдир. Чунки улар исломга киришдан бош тортдилар. Жизя тўлашдан бош тортдилар. Фақат жанг қилиш қолди. Дарҳақиқат, уларга даъват етиб борди. Уларга ҳужжат қоим бўлди. Узрлари узилди. Аллоҳнинг Калимаси олий бўлиши учун фақат улар билан жанг қилиш қолди. Аллоҳ таоло деди: “То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!”. (Анфол: 39). “Бирон фитна-алдов қолмай”. (Анфол: 39). Яъни, ширк қолмай ва мусулмонлар динларидан фитналанмай. Чунки улар куфрга даъват қилиб қолсалар мусулмонларни динларидан буриб юбориш таҳдидидаги хатардирлар. Кофирлар ҳар доим мусулмонларни динларидан буриб юборишни хоҳлайдилар. Аллоҳ таоло деди: “Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар”. (Нисо: 89). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Улар сизларнинг яна кофир бўлишларингизни истарлар”. (Мумтаҳана: 2). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар”. (Бақара: 217). Кофирлар ҳар макон ва замонда доимо мусулмонларни динларидан буриб юборишга ҳаракат қиладилар. “Бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар…”. (Анфол: 39). Ана шу вожибдир. Чунки Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи, Раб, ибодатга лойиқ Бошқарувчидир. Ундан ўзгасига ибодат қилиш эса ботил. Чунки у ноҳақдир.
“Аллоҳдан ёрдам сўра-да…”. Балки улар Аллоҳ жалла ва аъланинг кўмаги билан жанг қиладилар, Аллоҳга таянадилар ҳамда ғалаба ва куч-қувватни Ундан сўрайдилар. Ўзларининг куч-қувватлари ва ададлари кўплигига таянмайдилар. Агар ана шунга таянсалар мағлубиятга учрайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб олмади) ва сизларга кенг ер торлик қилиб қолди, сўнг юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз! Кейин Аллоҳ пайғамбарига ва мўминларга Ўз томонидан хотиржамлик нозил қилди ҳамда сизлар кўрмаган бир лашкарни (яъни, фаришталарни) туширди ва кофир бўлган кимсаларни азобга дучор ҳилди. Кофирларнинг жазоси шудир”. (Тавба: 25-26).
Демак, мусулмонлар Аллоҳга таянадилар. Куч-қувват ва қурол-аслаҳаларни оладилар. “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни … қўрқувга солурсизлар”. (Анфол: 60). Бироқ ушбу куч-қувват ва қурол-аслаҳа, у фақат сабаблардан биридир. Таянишликка келсак, бас, у Аллоҳ жалла ва аълага бўлади. Куч-қувват ва (саноғнинг) кўплигига таянилмайди. Батаҳқиқ, бу Аллоҳ жалла ва аъла нусрати ва қўллаб-қувватлови билан ёрдам бермаса бефойдадир.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қўрғон аҳлини қамал қилсанг…”. Қўрғондан мурод: жангчилар ҳимояланадиган бино ва қалъалардир.
Қалъалар билан ҳимояланадиганлар асосан аҳли китоб ҳамда шаҳар ва марказ аҳлидир. Чўл-(биёбон)дагиларга келсак, улар саҳрода бўладилар. Уларнинг қалъа ва қўрғонлари йўқ.
Қамал қилишнинг маъноси, қўрғоннинг барча кириш ва чиқиш йўлларини ўраб олиш. Ва уларни кириш ва чиқишдан ҳамда уларга мадад-(ёрдам) етиб келишидан тўсиб қўйишликдир. Ҳибс қилиш ҳам қамал қилиш жумласидандир. Ва бу, уруш режаларидан бири.
“Ва улар сендан Аллоҳ ва пайғамбари ҳимоясини талаб қилсалар…”. Ҳимоя – аҳддир.
“Уларга асло Аллоҳ ва пайғамбарининг ҳимоясини берма-(ваъда қилма)”. Бу, Аллоҳнинг ҳимояси ва пайғамбарининг ҳимояси бузилиши ва вафосизлик қилинишидан эҳтиром қилиниши нуқтаи назаридан ана шу (ишдан) қайтарувдир.
“Чунки ўзингиз ва шерикларингизнинг (ваъда қилинган) ҳимоянгизга риоя қилмасликларингиз Аллоҳ ва Унинг пайғамбари (номидан ваъда қилинган) ҳимоясига риоя қилмасликларингиздан енгилроқдир”. “Риоя қилмасликларингиз”, (яъни), бузишларингиз. Ҳимоя-(аҳд) берган киши уни бузишлигидан ҳотиржам бўлинмайди. Шунда ўзининг аҳдини бузишлиги Аллоҳнинг аҳди ва Расулининг аҳдини бузишлигидан енгилроқ (бўлади).
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар қўрғон аҳлини қамал қилсанг ва улар сендан Аллоҳнинг ҳукмига биноан ҳукм қилинишларини сўрасалар, уларни Аллоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилинишларини ваъда қилма. Балки ўзингнинг ҳукминг ила ҳукм қилинишларини айт”-дедилар. Яъни, ижтиҳодинга биноан. Уларга шундай дейсан: Мен сизлар ҳақингизда ўзим ҳақ ва тўғри деб билган ҳукм бўйича ижтиҳод қиламан. Агар менга тавфиқ берилса ва тўғри топсам, бас, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан. Агар хато қилсам, бас, бу менинг ижтиҳодимдан. Ва у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбт берилмайди.
Агар инсоннинг ижтиҳодида хато юз берса, батаҳқиқ, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбат берилмайди. Шунинг учун ҳадис сўнгида дедилар: “Чунки сен улар борасида Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ келасанми ёки йўқми билмайсан”.
Фуқаҳолар: Бу ўринда фиқҳий ҳукмларда ижтиҳод қилишга далил бор, дедилар.
Бу ўринда яна ихтилоф қилаётганлардан тўғри топгани бир киши экани ва ҳар бир мужтаҳид тўғри топувчи эмаслигига далил бор. Балки тўғри топувчи ёлғиз бўлади. Қолганлар эса хатога йўл қўювчилар бўлади.
Бу ўринда муфтий бирор фатво берганда: бу, Аллоҳнинг ҳукми, деб айтмайди. Балки: бу мен тўғри деб билган ижтиҳодим деб айтишлигига далил бор. Чунки у ҳақни топдими ёки йўқ, билмайди. У ҳақ ёки хато эканини билмаган бирор нарсани Аллоҳга нисбат бермайди.
Бу ўринда яна хато ва гуноҳлар тафовутли бўлиши, бири биридан улканроқ бўлишига далил бор.
Бу ўринда икки зарарнинг енгилроғига йўлланяпти. Батаҳқиқ, Аллоҳ субҳанаҳунинг аҳдини бузишлик махлуқнинг аҳдини бузишликдан оғирроқдир. Гарчи бари ҳаром бўлса-да. Хоҳ Аллоҳга боғланган ёки махлуққа боғланган бўлсин. Бироқ Аллоҳнинг аҳдини бузишлик махлуқнинг аҳдини бузишликдан оғирроқдир.
Бу, ижтиҳодий масалаларда эди.
Аллоҳ ҳукмини очиқ айтган масалаларга келсак, бас, бу борада муаммо йўқ. Бу Аллоҳнинг ҳукми дейилади. Зино ҳаром, бу Аллоҳнинг ҳукми деб айтасиз.
Рибо ҳаром, бу Аллоҳнинг ҳукми. Ширк ҳаром, бу Аллоҳнинг ҳукми дейсиз.
Чунки бу борадаги ҳукм очиқ-ойдиндир. Ҳамда бу ишлар ижтиҳодий масалалардан эмас. Чунки Аллоҳ унинг ҳукмини очиқ айтди.
Шунингдек, одамлар ўртасида ҳукм қиладиган қози: бу Аллоҳнинг ҳукми демайди. Балки: бу менинг ҳукмим ва ижтиҳодим ҳамда етиб келганим шу, дейди.
Оят ва ҳадисдан улкан масалалар олинади:
Биринчи масала: Оятдан аҳдларни бузишлик ҳаром экани олинади. Аллоҳ таоло деди: “Аҳд-паймон берган вақтларингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни (Аллоҳ номини зикр этиш билан) мустаҳкам қилганингиздан кейин бузмангиз!”. (Наҳл: 91).
Аҳдлар умумийдир. Банда билан Раббиси ўртасидаги аҳдлар, ҳукмдор билан халқ ўртасидаги аҳдлар, мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги аҳдлар, мусулмонларнинг ўзларини ўрталаридаги аҳдлар. Уларнинг барчасига вафо қилишлик вожиб бўлади. Уларни очиқ-ойдин сабабсиз бузишлик ҳаромдир.
Иккинчи масала: Ҳадисда қўшин ва гуруҳлар ташкил қилиш ҳамда ғазот ва жиҳод ҳукмдорнинг ваколатларидан бўлиб, бунга амр қиладиган у экани (зикр қилинди). Ушбу ишларни тартибга соладиган у ҳамда бу борада унга мурожат қилинади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшин ва гуруҳларни тартибга келтирардилар, уларга амир-(қўмондон) таъйин қилардилар ва уларга васият қилардилар. Бу эса ушбу иш ҳукмдорнинг ваколатларидан экани ҳамда одамлардан бирор кишига ҳукмдор бошқаруви бўла туриб ғазот қилиши ёки жангга кириши ёҳуд жамоат тўплаши, мусулмонларнинг ҳукмдори изнисиз буйруқ ва қайтариқлар бериши ҳамда амр-(буйруқ) қабул қилиши жоиз эмаслигига далолат қилади. Бу, ҳукмдорнинг ваколатларига тажовуз қилиш ҳамда исломдаги тартибсизлик деб эътибор қилинади. Ҳамда бу сабабли улкан зарарлар юз беради.
Учинчи масала: Ҳадисда исломдаги жиҳод Аллоҳнинг Калимасини олий қилиш ва исломни ёйиш ҳамда куфр ва ширкка нуқта қўйиш учун жорий қилинганига далил бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Аллоҳга куфр келтирганларга қарши юриш қилинглар”.
Тўртинчи масала: Ҳадисда гўдак ва болакайлар сингари кофирлардан жанг қилмаётганларни ўлдириш ҳаром эканига далил бор. “Ва болаларни ўлдирманглар”. Шунингдек, аёллар ва катта ёшли қария ҳамда ибодатгоҳидаги ибодатгўйлар. Уларни ўлдириш жоиз эмас. Чунки улар жанг қилмайдилар. Уларнинг куфри ўзларига чекланган, ўзгаларга ўтмайди. Аммо улар куфрга даъват қилиш ва фикр эгалари бўлсалар, батаҳқиқ, ёмонликларини даф қилиш нуқтаи назаридан қатл қилинадилар.
Бешинчи масала: Ҳадисда кофирларга қарши исломга даъват қилингандан кейингина жанг қилинишига ҳамда даъватдан олдин уларга қарши жанг бошлаш жоиз эмаслигига далил бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Уларни исломга даъват қил”. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошлаган аввалги ишдир.
Олтинчи масала: Ким исломни зоҳир қилса ва икки шаҳодат (калимаси)ни айтса, батаҳқиқ, то ундан исломни бузувчи амал ошкор бўлмагунча (бу) ундан қабул қилинади ва ундан қўл тийилади. Ана шу дамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларига биноан унга муртад ҳукми билан ҳукм қилинади: “Агар сенга ижобат қилсалар, бас, улардан қабул қил-да, уларни тинч қўй!”.
Еттинчи масала: Ҳадисда исломни қабул қилишдан бош тортганлардан жизя олиш жорий қилинганига далил бор.
Саккизинчи масала: Ҳадисда мусулмонлар кофирлар билан урушаётганларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таянишлари, куч-қувватлари ва лашкарларининг кўплигига таянмасликлари ҳамда бунга алданиб қолмасликларига далил бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Бас, Аллоҳдан ёрдам сўра-да, улар устига юриш қил”.
Тўққизинчи масала: Ҳадисда мусулмонлар қамалда қолган кофирларни Аллоҳнинг аҳди ва Расулининг аҳдига туширмасликлари-(келишмасликлари), балки ўзларининг аҳдларига келишишларига далил бор. Чунки хато юз берса, батаҳқиқ, у уларга нисбат берилади. Аллоҳнинг аҳди ва Расулининг аҳдига нисбат берилмайди.
Ўнинчи масала: Гуноҳлар турлича бўлиши, бири биридан оғирроқ эканига далил бор. Чунки Аллоҳнинг аҳдини бузишлик махлуқларнинг аҳдини бузишликдан оғирроқдир. Гарчи бари ҳаром бўлса-да. Бироқ гуноҳлар тафовутли. Гуноҳларнинг енгилроғига қўл уриш оғирроғига қўл уришдан осонроқ.
Ўн биринчи масала: Ҳадиснинг охирида ижтиҳод қилиш ўрни бўлган масалаларда ижтиҳод қилишнинг машруъ эканига далил бор.
Ўн иккинчи масала: Ҳадисда ҳақ мужтаҳидлардан бири билан экани ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавлларининг далолати ила барчалари билан бўлмаслигига далил бор. “Чунки сен … билмайсан”. Агар бу саҳобаларга қаратилган хитоб бўлар экан, ҳолбуки улар илм ва ҳаққа одамларнинг энг яқинидир. Чунки улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қабул қилиб олдилар. Энди улардан бошқа мужтаҳидлар авлороқ бобдандир. Инсон ўз раъйи ва ижтиҳодига мафтун бўлмайди. Чунки у хатога йўл қўйган ва ҳақ унинг мухолифида бўлиш эҳтимоли бор. Бас, инсон ижтиҳодига мафтун бўлмайди ёки ўз раъйига мутаассиблик қилмайди ёҳуд муноқаша қилаётганда шиддатлашмайди. Бу жоиз эмас. Чунки сен мужтаҳидсан ва бу ҳам мужтаҳид. Ҳақ эса сен билан ва у билан бўлиш эҳтимоли бор. Демак, инсон муноқаша қилиш ва ихтилофли масалаларда сўроққа тутишдан бетоқат бўлмайди. Бу мени ижтиҳодим ва тўғри деб билганим дейди. Инсон хатога дучордир. Бу, ушбу масаладаги Аллоҳнинг ҳукми деб айтмайди.
mutaallim   09-10-2014, 12:17 PM
#87
64-боб:
Аллоҳнинг номидан қасам ичиш борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир киши: Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди, деди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: ким у Мен фалончини мағфират қилмаслигимни айтиб қасам ичадиган? Дарҳақиқат, Мен уни мағфират қилдим, сени эса амалингни ҳабата қилдим, деди”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2023).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида (айтилишича) ушбу сўзни айтган кимса ибодатгўй киши эди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) деди: “Дунё ва охиратини ҳалок қиладиган сўзни айтди”. (Аҳмад “Муснад” (5/2, 4), Абу Довуд (2/233), Насоий (5/15), Доримий (1/396), Ҳоким (1/398)да иккиларининг шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ келди).

Шайх раҳимаҳуллоҳ “Аллоҳнинг номидан қасам ичиш борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”-дедилар. Аллоҳнинг номидан, У Зот бандаларига раҳм ва мағфират қилмайди, улардан бирортасини жаннатга киритмайди дея қасам ичилган бўлса, бас, бу ҳаром. У Аллоҳ таолога нисбатан беодобликдир. Чунки унинг маъноси: Аллоҳ таолога таъқиқ қўйишликдир. Бирор киши Аллоҳни махлуқотларида тасарруф қилишидан, хоҳлаганига раҳм қилиб, хоҳлаганини азоблашидан ва хоҳлаганини мағфират қилишидан маън қилолмайди.
Ушбу ишни қилган (Аллоҳнинг номидан қасам ичган) кимса, дарҳақиқат, Аллоҳга нисбатан беодоблик қилди ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони бадном қилди. Ушбу тур, тавҳидга путур-(шикаст) етказувчи дея эътибор қилинади.
Шунинг учун мусанниф раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни битдилар. Ҳамда сарлавҳада қисқагина баён қилиб: “Аллоҳнинг номидан қасам ичиш борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”-дедилар. Чунки Аллоҳнинг номидан қасам ичиш икки эҳтимол ёки икки важҳга эга:
Биринчи эҳтимол: Биз зикр қилганимиз. У маън қилинган ва ҳаром ҳамда ақидага шикаст етказувчидир.
Аллоҳнинг номидан қасам ичишликнинг иккинчи тури, У Зот яхшилик қилади, бандаларини мағфират қилади, уларни ёмғир билан суғоради ва уларга душманлари устидан нусрат беради дея Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш тарзида бўлишлигидир. Бунинг ҳечқиси йўқ. Чунки у Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишликдир. Дарҳақиқат, ҳадисда ворид бўлганки: “Аллоҳнинг бандалари ичида агар Аллоҳга қасам ичса, У Зот албатта унинг (қасамини) оқлайдиган-(амалга оширадиган)лари бор”. (Бухорий (2556), Насоий (4755), Абу Довуд (4595), Ибн Можа (2649) ва Аҳмад (3/167)). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Гоҳида сочи тўзғиган, чанга беланган, ямоқ солинган икки кийим эгаси, эшиклардан қувилган киши агар Аллоҳга қасам ичса, албатта, У Зот уни(нг қасамини) оқлайди-(амалга оширади)”. (Бухорий (2651), Насоий (4755), Абу Довуд (4595), Ибн Можа (2649)).
“Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят”. Жундуб ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий буюк саҳобий, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир киши: … деди”. Яъни, биздан олдинги умматлардан бўлган бир киши.
“Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди”. Бу, биринчи турдан. У, Аллоҳнинг номидан, У Зот яхшилик қилмайди дея қасам ичишлик. У ҳаромдир.
“Шунда Аллоҳ азза ва жалла: ким у Мен фалончини мағфират қилмаслигимни айтиб қасам ичадиган?..., деди”.
Сўнг У жалла ва аъла деди: “Дарҳақиқат, Мен уни мағфират қилдим”. Аллоҳ жалла ва аъла гуноҳларни мағфират қилади. Бандани тавба қилишга муваффақ қилади, гарчи ўлимдан бир қанча лаҳза олдин бўлса-да. Сўнг Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади ва жаннатга киргазади. Гоҳида инсон кофир, Аллоҳнинг душмани бўлади. Сўнг Аллоҳ унга тавба ва исломни марҳамат қилиб беради. Шу лаҳзада ўлади ва жаннатга киради. Гоҳида инсон солиҳ амал ва ибодатда бўлади. Сўнг охирги лаҳзада исломдан қайтади сўнгра дўзахга киради. Демак, амаллар хотимасига (қараб эътиборга олинади): “Сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаннат ўртасида бир газгина масофа қолади. Шунда у дўзах аҳлининг амалини қилиб қўяди-да, дўзахга кириб кетади. Сизларнинг яна бировингиз дўзах аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаҳаннам ўртасида бир газгина масофа қолади. Шунда унинг китобидаги ёзув ғолиб келиб, у инсон жаннат аҳли амалини қилади-да, жаннатга кириб кетади”. (Бухорий (7016), Муслим (2643), Термизий (2137), Абу Довуд (4708), Ибн Можа (76) ва Аҳмад (1/430)). Демак, амаллар хотимасига биноан (эътиборга олинади). Ўзак - чинакам тавбададир. (Ўлим чоғида) ғарғарадан олдин чинакам тавба ҳосил бўлса мағфират ҳам ҳосил бўлади. Тавба, гуноҳ ва хатолар қанча бўлса-да.
Шунинг учун бошқа ҳадисда ворид бўлишича: “Албатта жаннат сизлардан бирингизга пояфзалининг боғичидан-да яқинроқдир. Дўзах ҳам шундай”. (Бухорий (6123) ва Аҳмад (1/442)). У билан жаннат ўртасида ислом ва тавбада ўлиши бор халос. Натижада жаннатга киради. У билан дўзах ўртасида ширк ёки гуноҳи кабираларда ўлиши бор халос. Натижада дўзахга киради. Аллоҳ ширкдан қуйи (гуноҳ)ларни кечириши мустасно.
Шунинг учун мусанниф раҳимаҳуллоҳ ўз масалаларида шундай дедилар: “Дўзах ҳар биримизнинг пояфзали боғичидан ҳам яқинроқ эканлиги. Жаннат ҳам худди шундай эканлиги”.
У жалла ва аъла, У субҳанаҳунинг номидан қасам ичган кимсага: “Сени эса амалингни ҳабата қилдим”-деди. Яъни, уни ботил-(пуч)га чиқардим. Ушбу сўз унинг амалини ботил қилди.
Бу ўринда тилнинг хатари(га ишора қилиняпти). Шунинг учун Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Дунё ва охиратини ҳалок қиладиган сўзни айтди”-дедилар.
Ушбу ҳадисда бир қанча масалалар бор:
Биринчи масала: Аллоҳнинг номидан қасам ичишнинг ҳаром экани. У Зот бандаларига яхшилик қилмайди дея Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таъқиқ қўйиш тарзида бўлса. Ва у (ушбу амал) тавҳидга путур-(шикаст) етказувчидир.
Иккинчи масала: Тилнинг хатари. Гоҳида у, бир сўзда хатога йўл қўяди-да, бу сўз уни дунё ва охиратда ҳалок қилади. Энди Аллоҳнинг Ғазабини келтирадиган сўзларни кўп айтадиган кимса ҳақида нима дейсиз? Унинг ҳолати ва оқибати нима бўлади? Аллоҳ сақласин! Инсон қанчадан-қанча ўзининг фойдасига эмас, зарарига бўлган сўзларни гапиради. Демак, тилимизни сақлайлик-(тияйлик).
Учинчи масала: Мусанниф ишора қилган нарса: жаннат бизлардан биримизга пояфзалининг боғичидан-да яқинроқ. Дўзах ҳам шундай.
Тўртинчи масала: Ҳадисда инсон ўзи ҳақида юксак фикрда бўлиб, бошқаларни менсимаслигининг ҳаром эканига далил бор.
Бешинчи масала: Ҳадисда мункарни инкор қилиш давомида ўз соҳибига ҳалокат бўладиган сўздан сақланишликнинг вожиб эканига далил бор. Чунки баъзи одамлар мункарни инкор қилиш давомида қизиққонлик-(ғамхўрлик) уни (олдинга) ундайди-да, осий ва хилоф чиқувчиларга нолойиқ бўлган сўзни айтиб қўяди. Натижада бунинг гуноҳи ва офати унинг зиммасига бўлади. Бу ўринда: инсон мункарни ўлчов-(меъёр)ларга биноан инкор қилиши, инкор қилишда тили ёки қўли хатога йўл қўядиган чегарага бориб етмаслиги, акс ҳолда оғирроқ мункарга тушиб қолиши (айтиляпти). Мункарни инкор қилиш ўз ўлчов-(меъёр)ларига эга. Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг!”. (Нахл: 125). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Кишиларга чиройли сўзлар сўзлангиз”. (Бақара: 83). Аллоҳ жалла ва аъла деди: “Сўзлаганингизда … адолат қилингиз!”. (Анъом: 152). Инсон, даъват қилинаётган ва осийларга ижобий таъсир қиладиган хуш сўзли бўлади. Уларга қўрс сўзламайди. (Акс ҳолда) нафратлантирувчи бўлади. Аллоҳ азза ва жаллани ғазаблантирувчи бўлади. Бу ўринда: одамларга инкор қилиш ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилишни адо этаётганларга, уларни ундан-да улканроқ мункарга тушириб қўядиган ва одамларни (ҳақни) қабул қилишдан нафратлантирадиган хатолардан сақланишлари вожиб бўлиши (уқтириляпти).
mutaallim   09-10-2014, 02:45 PM
#88
65-боб:
Аллоҳни махлуқотлари учун шафоатчи бўлишлиги сўралмаслиги ҳақидаги боб

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят: “Бир аъробий пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Эй Расулуллоҳ! Одамларнинг тинкаси қуриди, аҳл-у оила оч қолди, моллар ҳалок бўлди. Биз учун Раббингиздан сув сўранг. Албатта, биз Аллоҳни сизнинг ҳузурингизда шафоатчи бўлишини, сизни эса Аллоҳ ҳузурида (шафоатчи бўлишингизни) сўраймиз”, деди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Субҳаналлоҳ – (Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан покламан)! Субҳаналлоҳ – (Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан поклайман)!”, дедилар. Тасбиҳ айтишда давом этавердилар, ҳатто бу(нинг таъсири) саҳобаларининг юзларида билинди. Сўнг: “Ҳолинга вой бўлсин! Аллоҳ ким эканини биласанми? Аллоҳнинг амри-(қадри) бундан улуғроқдир. Батаҳқиқ, Аллоҳдан бандалари ичида бирор киши учун шафоатчи бўлишлиги сўралмайди...”, дедилар”. Абу Довуд ривояти. (Бухорий “Тарихул Кабир” (2/224), Абу Довуд (5/94)).

Шафоат: ҳожатларни ўташда, шу нарса (ҳожатларни ўташ) унинг қўлида бўлган киши ҳузурида воситачилик қилиш.
У, шафоат қилинаётган нарсага биноан (эътиборга олинади). Агар шафоат қилинаётган нарса яхшилик бўлса, бас, бу шафоат яхшилик бўлиб, унда ажр бор. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ким (одамлар орасида) чиройли — ҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир улуш тегур”. (Нисо: 85). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “(Ҳақ) тарафини олинглар, ажрга эришасизлар”. (Бухорий (1365), Муслим (2627), Абу Довуд (5131) ва Аҳмад (4/400)).
Аммо шафоат ҳаром ишда бўлса, батаҳқиқ, у (шафоат) ҳаромдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ким ноҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзи учун унинг гуноҳидан бир улуш тегур”. (Нисо: 85). Зино, ўғирлик ва маст қилувчи ичимлик ичиш жазосини қўллаш каби Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларидан бирини соқит қилишда шафоат-(воситачилик) қиладиган кимса каби. Шунда бир киши уни ботил қилишни хоҳлаб, ҳад-(жазо) таъйин бўлиб, собит бўлгандан кейин уни адо этишлик тарк этилиши учун ҳоким ҳузурига боради. Бас, бу ҳаром қилинган шафоатдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ўзаро ўрталарингизда ҳад-(жазо қўллаш)ларни кечириб юборинглар. Менга етиб келган ҳад эса, дарҳақиқат, вожиб бўлди”. (Насоий (4886) ва Абу Довуд (4376)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳад-ҳудудлар султонга етиб борса, бас, шафоат қилувчи ва шафоат қилинувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”. (Молик (1580)).
Бу, махлуқнинг ҳузуридаги шафоат ҳақида эди.
Аллоҳ махлуқотларидан бирор киши олдида шафоатчи бўлиши сўралишлигига келсак, бас, бу улкан мункардир. Чунки шафоат сўраб келинган киши унинг наздида шафоат сўровчидан буюкроқдир. Агар Аллоҳдан махлуқотларидан бирор киши учун шафоатчи бўлиши сўралса, бунинг маъноси, ушбу махлуқ унинг ҳузурида Аллоҳдан-да буюкроқ деганидир. Бу эса Аллоҳ субҳанау ва таолога нисбатан нуқсон етказишлик. Ва бу, тавҳидга шикаст етказувчидир.
“Бир аъробий … келиб”. Аъробий: саҳрода яшовчи. Саҳрода яхшовчиларда асосан жоҳиллик-(билимсизлик) бўлади.
“Одамларнинг тинкаси қуриди”. Яъни, заифлашди.
“Аҳл-у оила оч қолди, моллар ҳалок бўлди”. Бунинг сабаби, ёмғирнинг кечикишидир. Чунки саҳро ҳаёти Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ёғдирадиган ёмғир ҳисобигадир. Ёмғирдан бирор киши беҳожат бўлмайди. На марказ-(шаҳар)дагилар, на чекка биёбондагилар. Барчалари ёмғирга муҳтож. Агар ёмғир (ёғиши) кечикса одамлар зарар кўради. Агар ёмғир ёғса ҳамда Аллоҳ унга барака нозил қилса, одамлар фойда кўрадилар ва жонланадилар. Ёмғирда бандаларга хайр бор.
Уни Аллоҳ жалла ва аъла гуноҳ ва маъсиятлар сабабидангина тўхтатиб қўяди: “Албатта, агар улар (Тўғри) йўлда устивор турганларида, албатта Биз уларни … мўл ёмғир билан суғорган бўлур эдик (яъни уларга мўл-кўл ризқ ато этган бўлур эдик)”. (Жин: 16).
“Биз учун Раббингиздан сув сўранг”. Бу, саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг одатики, ёмғир (ёғиши) кечикса ёки ёмғир ёғмай қўйса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан улар учун истисқо-(сув сўрашларини) талаб қилишарди.
Истисқо: сув сўраш.
Истисқо: қадимий суннат. Дарҳақиқат, Мусо, Сулаймон алайҳимассалоту вассалам ўз қавмлари учун ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматлари учун сув сўраганлар. Демак, истисқо машруъдир.
Улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига ҳаётлик чоғларида келардилар. У кишидан Аллоҳга улар учун ёмғир ёғишини сўраб дуо қилишларини талаб қилардилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга ижобат қилардилар. Гоҳида саҳобалари орасида ўтирган ҳолда дуо қилардилар. Гоҳида жума хутбасида ёмғир ёғишини сўраб дуо қилардилар. Гоҳида эса саҳрода намоз ўқиш учун чиқиб, одамлар билан истисқо намозини ўқирдилар. Сўнг нутқ ийрод қилиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога дуо қилардилар ва Аллоҳ азза ва жалла уларни суғорарди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин тўғри йўлдаги халифалар ҳузурига боришарди. Умар (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб, у кишидан ўзларининг ҳаққига дуо қилишларини талаб қилардилар. Умар (розияллоҳу анҳу) эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббос (розияллоҳу анҳу)дан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош бўлганлари учун Аллоҳга дуо қилишларини талаб қилардилар.
Шунингдек, мусулмонлар ўз уламо ва ҳукмдорларидан ҳамда ичларидаги солиҳ кишилардан Раббилари азза ва жаллага сув сўраб дуо қилишларини талаб қилганлар. Бу, собит суннатдир.
Ушбу аъробийнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиши, Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан улар учун сув сўрашларини талаб қилиши маъруф, қарор топган ишдир.
Бироқ ушбу аъробий шунга чекланмади. Балки: “Албатта, биз Аллоҳни сизнинг ҳузурингизда шафоатчи бўлишини … сўраймиз”-деди. Бу, мункар сўздир. Чунки у Аллоҳни Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида шафоат сўровчи қилиб қўйди. Шафоат сўровчи шафоат сўралаётганнинг ҳузурида даражаси пасроқ бўлади. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нуқсон етказишликдир.
“Сизни эса Аллоҳ ҳузурида (шафоатчи бўлишингизни) сўраймиз”. Бу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида инкор қилинмайдиган (сўз) эди, ўлганларидан кейин эмас. Унинг маъноси: Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан улар учун сув сўраб дуо қилишни талаб этишликдир. Шунингдек, тирик солиҳ кишилардан дуо талаб қилишликнинг ҳечқиси йўқ.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу аъробийдан Аллоҳнинг ҳаққида юз берган ушбу нуқсон етказиш ва бу нодонликдан покладилар. “Субҳаналлоҳ – (Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан покламан)! Субҳаналлоҳ – (Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан поклайман)!”-дедилар. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлариданки, агар бирор нарсани мункар деб билсалар тасбиҳ айтардилар ёки бирор нарса у кишига ёқса тасбиҳ ёки такбир айтардилар.
“Ҳатто бу(нинг таъсири) саҳобаларининг юзларида билинди”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таъсирланиб, ғазаблангач, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғазабланганлари боис улар ҳам ғазабланишди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таъсирланганларидан улар ҳам таъсирланишди. Ва бу, уларнинг юзларида кўринди, Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Сўнг: “Ҳолинга вой бўлсин!”-дедилар. “Ҳолинга вой бўлсин” сўзидан койиб беришлик ирода қилинади. Ёки гоҳида раҳмлилик ҳам ирода қилинади.
“Аллоҳ ким эканини биласанми?”. Бу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан инкор қилишлик ҳамда ушбу аъробийнинг Аллоҳнинг ҳаққида билимсиз эканини баён қилишликдир.
“Аллоҳнинг амри-(қадри) бундан улуғроқдир. Батаҳқиқ, Аллоҳдан бандалари ичида бирор киши учун шафоатчи бўлишлиги сўралмайди...”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни инкор қилиб, Раббиларини поклагач ушбу жоҳил, Аллоҳни улуғлашликдан иборат зиммасида вожиб бўлган нарсани билди.
Ушбу ҳадисда улкан масалалар бор:
Биринчи масала: Ҳадисда ёмғир (ёғиши) кечиккан вақт истисқо-(ёмғир сўраш) машруъ эканига далил бор. У собит суннатдир. Ҳамда тирик, ҳозир бўлган солиҳ кишилардан мусулмонлар ҳаққига Аллоҳга дуо қилишларини талаб қилишнинг ҳечқиси йўқ. Маййитга келсак, ундан бирор нарса талаб қилинмайди. На шафоат ва на дуо.
Бунга далил, саҳобалар розияллоҳу анҳум Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида қурғоқчилик бўлганда ёки бирор нарсага муҳтож бўлганларида у кишининг қабрлари олдига бормадилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлик чоғларида ҳузурларига бориб, дуо талаб қилганлари каби (ўлганларидан кейин) қабрлари олдига бормадилар. Балки амакилари Аббос (розияллоҳу анҳу)га бордилар. Чунки у киши ораларида мавжуд, тирик. У кишидан улар ҳаққига Аллоҳга дуо қилишларини талаб қилдилар.
Иккинчи масала: Ҳадисда мункарни инкор қилишликка далил бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу аъробийга инкор қилдилар ва унга сукут сақламадилар.
Учинчи масала: Ҳадисда Аллоҳдан махлуқотларидан бирор кишига шафоатчи бўлиши сўралишлигининг ҳаром экани ва бу, ақидага шикаст етказиши ҳамда тавҳидни нуқсонли қилишига далил бор. Бунда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан одобсизлик мавжуд. Шунинг учун ҳам мусанниф ушбу бобни битдилар.
Тўртинчи масала: Ҳадисда тирикдан дуо ва шафоат талаб қилиш жоиз эканига далил бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу аъробийнинг мана бу қавлини инкор қилмадилар: “Сизни эса Аллоҳ ҳузурида (шафоатчи бўлишингизни) сўраймиз”. Балки ундан олдинги жумлани унга инкор қилдилар: “Албатта, биз Аллоҳни сизнинг ҳузурингизда шафоатчи бўлишини … сўраймиз”. Тирик, ҳозир бўлган кишидан дуо талабида шафоатчи бўлишини сўрашликка келсак, бас, бунинг ҳечқиси йўқ. Бу, саҳобаларнинг Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқаларга нисбатан шунга эҳтиёжлари тушган вақтдаги феълларидир.
Бешинчи масала: Жоҳилга таълим беришликнинг машруъ экани. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу жоҳилга инкор қилиб, ундан четланишлиги учун у томондан содир бўлган хатога огоҳлантириш берганларидан кейин унга таълим бердилар.
Олтинчи масала: Мункар ёки ажабланарли иш юз берганда тасбиҳ ва такбир айтишнинг машруъ экани. Қарсак чалиш эса кофирларга тақлид қиладиганлар пайдо қилган нарсадир.
mutaallim   09-12-2014, 01:59 AM
#89
66-боб:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид дахлсизлигини ҳимоя қилишлари ва ширк йўлларини тўсишлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят: “Бану Омир элчилари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жўнадим. Шунда: “Сиз саййидимизсиз”, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Саййид – Аллоҳ табарока ва таолодир”, дедилар. Биз: “Энг афзалимиз ва энг шарафлигимиз, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўз сўзингизни ёки баъзи сўзингизни айтинглар. Шайтон сизларни ўзига мафтун қилиб қўймасин”, дедилар”. Абу Довуд яхши санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (4/24, 35), Бухорий “Адабул Муфрад” (211), Абу Довуд (5/154)).

Бунга ўхшаш боб юқорида ўтди. У, шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавллари эди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишлари ва ширкка олиб борадиган ҳар бир йўлни тўсганликлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Икки боб ўртасидаги фарқ нима?
Икки боб ўртасидаги фарқ шуки, тавҳид боби, яъни, тавҳиднинг бўлак-(қисм)идир. Бу ерда эса: “Тавҳид дахлсизлиги”. Боби ва дахлсизлиги ўртасидаги фарқ шуки, боби – бирор нарсанинг баъзиси. Дахлсизлигига келсак, у, бирор нарса атрофидаги нарсалардир.
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ у ерда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳидни ўзини, унда ширк юз беришидан ҳимоя қилишларини баён қилиб беришликни ирода қилдилар.
Бу ерда эса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳидни ҳимоя қилганларидан кейин унинг атрофидаги нарсалардан ҳимоя қилишларини баён қилиб беришликни ирода қилдилар. Бу эса тавҳид масаласига тўла-тўкист аҳамият бериш бобидандир.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам … ҳимоя қилишлари”. Ҳимоянинг маъноси тўсишлик. Яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўсганликлари.
“Тавҳид дахлсизлиги”. Яъни, тавҳид атрофидаги нарсалар.
“Ва ширк йўлларини тўсишлари”. Яъни, тавҳид атрофидаги йўллари. Йўллар: бирор нарса-(мақсад)га элтувчи нарсалардир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширкка олиб борадиган васила ва сабабларни тўсдилар. Гарчи улар ширк жумласидан бўлмаса-да. Бироқ ширкка олиб борадиган бўлганидан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳидни эҳтиёт қилиш нуқтаи назаридан улардан маън қилдилар. Гоҳида нарса ўз зотида мубоҳ-(ҳалол) бўлади. Бироқ ушбу мубоҳ ҳаромга олиб борса, батаҳқиқ, ушбу мубоҳ ҳаромга айланади. Чунки васила-(восита)лар ғоя-(мақсад)лар ҳукмидадир. Ҳаромга восита бўлган нарса ҳам ҳаром бўлади. Бу, усул илми билан шуғулланадиганлар наздида “سد الذرائع” (“Садд аз-Зароиъ”-“Важ-(баҳона, восита)ларни тўсиш”) деб аталади. Таъқиқланган ва ҳаромга элтувчи ҳар бир восита, батаҳқиқ, шариат ундан маън қилади ва ҳаром дейди. Бу(нга мисоллар), шариатда кўп.
“Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят”. У киши Абдуллоҳ иб Каъб ибн Омир ибн Шиххийр ал-Омирий, (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин). Машҳур араб қабилаларининг бири бўлмиш Бану Омирга мансуб.
“Бану Омир элчилари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жўнадим”. У, элчилар (оқими келиши) йили эди. У ҳижратнинг тўққизинчи йилида бўлди. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратнинг саккизинчи йили Маккани фатҳ қилгач одамлар тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига кирди. Расул соллалоҳу алайҳива саллам ҳузурларига исломга кирганликларини эълон қилиш учун элчилар оқими кела бошлади. Натижада бу йил, элчилар йили деб аталди. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса, ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз”. (Наср: 1-2). Ғалабадан мурод Макка фатҳидир.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилган ҳолда: “Сиз саййидимизсиз”-дедилар. Араблар одатига кўра, улар катталари ёки подшоҳларидан бирининг ҳузурига кирсалар унга мадҳ айтардилар ва турли лафзлар билан уни улуғлардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай, у кишига ҳам араб раҳбарлари ва подшоҳларига айтилганга ўхшаш сўзлар айтилади деб ўйладилар. Ва: “Сиз саййидимиз ва саййидимизнинг ўғлисиз”-дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Саййид – Аллоҳ табарока ва таолодир”-дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг ҳаққида ҳаддан ошиш бобини тўсишни хоҳладилар. Ва ушбу сўзни ташлашликлари учун уларга: “Саййид – Аллоҳдир”-дедилар.
Саййид деганда подшоҳ ирода қилинади. Ҳудди қулнинг эгасига саййид дейилгани каби. Чунки у, унинг мулки. Демак, Аллоҳ жалла ва аъла – Сайиддир. Бандаларини ўзи хоҳлаганидек тасарруф қилишга эга мутлақ подшоҳ маъносида, субҳанаҳу ва таоло. У Саййид, махлуқотлар эса Унинг бандаларидир, субҳанаҳу ва таоло.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳаддан ошишларидан хавфсираб ушбу мақтовни тўсишни хоҳладилар. Ҳудди саҳобаларга мунофиқлардан бири озор берганида: “Туринглар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўтиниб ёрдам сўраймиз”-деганларидек. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мендан ўтиниб ёрдам сўралмайди. Балки Аллоҳдан ўтиниб мадад сўралади”, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу бобни тўсишни хоҳладилар. Гарчи махлуқдан, у қодир бўлган нарсаларда ёрдам сўраш жоиз бўлса-да. Аллоҳ таоло Мусо (алайҳиссалоту вассалам) қиссаларида айтгани каби: “(Бас Мусонинг) гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради”. (Қасос: 15). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу мунофиқни жиловлаб қўйишга қодирдирлар. Бироқ у киши умматга одоб таълим беришни ва уни (умматни) ҳаддан ошишдан узоқ қилишни хоҳладилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мендан ўтиниб ёрдам сўралмайди. Балки Аллоҳ азза ва жалладан ўтиниб мадад сўралади”-дедилар.
Яна: “Насоролар Ибн Марямни мақтагани каби мени мақташда ошириб юбормаглар”-дедилар. Яъни, насоролар Масиҳ ибн Марям алайҳиссалоту вассалам борасида ғулув кетганларидек. Ҳатто ушбу ҳаддан ошишлик уларни Аллоҳни қўйиб у кишига ибодат қилишга олиб борди. Ва у кишини илоҳ қилиб олдилар. “Балки мен бандаман. Бас, Аллоҳнинг бандаси ва элчиси денглар”.
Ва бундан бошқа ҳадисларки, унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммат ширкка тушишидан қўрқиб у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақташда ҳаддан ошишдан қайтардилар. Чунки мадҳда муболағага йўл қўйишлик мақталаётган шахс борасида ҳаддан ошиш ва ширкка олиб боради. Айниқса ушбу мақталаётган шахс пайғамбар, солиҳ ёки олимлардан бири бўлса. Ёҳуд одамлар ичида ўз ўрнига эга кишилардан бўлса. Батаҳқиқ, уни мақташда ҳаддан ошиш жоиз бўлмайди. Чунки бу, ширкка олиб боради.
Яна, инсонни юзига-(ҳозирлигида) мақтов айтиш, мақталаётган киши ўзидан ҳайратланишига сабаб бўлади. Мақташда муболағага йўл қўйишда икки таъқиқланган иш бор:
Биринчи қайтариқ мақтовчининг ўзига (тегишли): мақталаётган киши борасида ҳаддан ошиб, ҳатто Аллоҳни қўйиб унга ибодат қилиши.
Иккинчи қайтариқ мақталаётган киши ҳаққидадир: ушбу мақталаётган киши ўзига қойил қолади ва ўзини баланд мартабада кўради. Бу эса унга зиён келтиради ва амалларини барбод қилади. Чунки инсон ўз амалларига қойил қолса, ўзининг салоҳияти ва амалидан ҳайратланса, батаҳқиқ, бу амаллари барбод бўлишига олиб боради. Чунки инсонга вожиб бўлгани Раббисига хокисор бўлиши, Унга бўйсуниши, ўзининг қадрини ва заиф эканини ҳамда у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтож экани, бошқа махлуқотлар каби бир махлуқ бўлиб, тақво ва солиҳ амалдан ташқари ўзга инсонлардан (ажралиб турадиган) хос хусусияти йўқ эканини билишидир. Чунки арабни ажамдан, оқ танлини қора танлидан фазли фақат тақво билан.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ўз раҳбар ва катталарига нисбатан одатланишган ушбу йўлни тўсиш учун: “Саййид – Аллоҳдир”, дедилар.
“Ўз сўзингизни … айтинглар”. Яъни, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан одат тусига кирган сўз шундай дейилишидир: Эй Расулуллоҳ, эй Аллоҳнинг пайғамбари! Ана шу сўз у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан одат тусига киргандир. Унда ҳаддан ошишлик йўқ.
“Шайтон сизларни ўзига мафтун қилиб қўймасин”. Яъни, шайтон сизларни ўзига вакил қилиб олмасин. Вакилнинг маъноси элчидир. Яъни, шайтон сизларни йўлдан уриш ва ёлғон мақтов билан одамларга жўнатадиган унинг элчи-(югурдак)лари бўлманглар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: “Одамлар шундай деди: “Эй Расулуллоҳ! Яхшимиз ва яхшимизнинг ўғли! Саййидимиз ва саййидимизнинг ўғли!”. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй одамлар! Ўз сўзингизни айтинглар. Шайтон сизларни ўзига мойил қилиб олмасин. Мен Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисиман. Менга Аллоҳ азза ва жалла берган манзилатдан юқори кўтаришингизни ёқтирмайман”, дедилар”. Насоий яхши санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (3/241), Насоий “Амалул явми валлайла” (249-250), Ибн Ҳиббон (6707), Абу Нуъайм “Ҳиля” (6/252)).
Сўнг мусанниф иккинчи ҳадисни ёдга олиб, шундай дедилар: “Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: “Одамлар шундай деди: “Эй Расулуллоҳ! Яхшимиз ва яхшимизнинг ўғли! Саййидимиз ва саййидимизнинг ўғли!”.”. “Эй Расулуллоҳ!” деб айтишганига келсак, у тўғри. Бироқ “Саййидимиз ва саййидимизнинг ўғли!” қавллари эса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мункар деб билганлари ана шудир.
Шунингдек, “Яхшимиз ва яхшимизнинг ўғли!” қавлларини ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мункар ҳисобладилар. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мадҳни хоҳламайдилар. Балки Аллоҳ таоло у кишини сифатлаган рисолат ва нубувват васфлари билан сифатланишни истайдилар. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга шараф нуқтаи назаридан етарлидир.
“Шайтон сизларни ўзига мойил қилиб олмасин”. Мойил қилиб олмасин: Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидан оздирадиган нафси ҳавога гирифтор қилмасин. Батаҳқиқ, шайтон одам боласини ҳалок қилгунча аста-секин босқичма-босқич илдамлайди. Мусулмонга шайтондан, унинг арқонни узун ташлаши ва йўлдан оздиришидан ҳазир бўлиши ҳамда бирор нарсада шайтонга нисбатан енгил ёндашмаслиги вожиб бўлади. Гарчи кичик бўлса-да. Батаҳқиқ, у катта бўлиб, улканлашиб боради.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисиман”, дедилар. Ана шу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мадҳ этиладиган убудият ва рисолатдир.
“Менга Аллоҳ азза ва жалла берган манзилатдан юқори кўтаришингизни ёқтирмайман”. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам маън қилгандаги ҳикматни баён қилишлик бўлиб, у киши, улар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақташда Аллоҳ ато этган манзилат бўлмиш убудият ва рисолат даражасидан кўтариб юборадилар деб қўрқдилар. Тоинки у киши ҳақларида рубубиятни эътиқод қилмасинлар. Ҳудди насоролар томонидан Ийсо алайҳиссалоту вассалам ҳақларида юз берганидек.
“Бандаси”: ҳаддан ошишликдан маън қилиш.
“Расули”: у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларига нуқсон етказишдан қайтарув.
Кофирлар айтгани каби у киши бирор нарсада одамлардан ўзига хос хусусиятга эга эмас дея эътибор қилманг: “Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан”. (Шуъаро: 154). Чунки у рисолатни инкор этишликдир.
“Унинг бандаси ва элчиси” деган сўзимизда ошириб юбориш ва камчиликка йўл қўйишдан қайтарув бор.
Ушбу икки ҳадисдан улкан фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Мадҳ йўлига кўра у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида ҳаддан ошишликдан ҳазир бўлишга чорлов. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ ато этган сифатлар бўлмиш убудият ва рисолат билан васф қилинадилар. Аммо у кишининг ҳақларида ҳаддан ошиб, у киши мусибатларни кушойиш қилади, гуноҳларни мағфират қилади ҳамда у киши алайҳиссалоту вассалам вафот этганларидан кейин ўтиниб мадад сўралади дея васф қилинишига келсак, ҳудди бугунги кунда Бусирийнинг “Бурда” (асари) ва сафсатабозлар томонидан шу тақлидда айтилгани каби шеърларида набавий мақтовлар деб юритишидиган бугунги кундаги сафсатачиларнинг кўпида юз берганидек, бас, бу ҳаддан ошишлик ширкка гирифтор қилди. Бусирий айтганидек:
Эй махлуқотларнинг энг мукаррами! Умумий ҳодиса-(мусибат)лар тушган вақт мен учун сиздан ўзга бошпана йўқ.
Охиратда фазл-у марҳамат ўлароқ қўлимдан тутувчи бўлмасангиз, бас, эй қадами қоқилган деб айтаверинг.
Дунё ва унинг зарраси сизнинг саховатингиздан. Лавҳ ва қалам илми эса сизнинг илмингиздандир.
Ушбу ҳаддан ошишлик, Аллоҳ сақласин, куфр ва ширкка олиб борди. Ҳатто Аллоҳга бирор нарса қолдирмади. Барча нарса, дунё ва охиратни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хослади. Лавҳ ва қалам илмини ҳам Расулга хос қилди. Қиёмат куни азобдан фақат Расул қутқарар эмиш. Унда Аллоҳ азза ва жаллага нима қолди?
Бу, мавлидхонлик йиғилишларида улар бир-бирларидан нақл қиладиган, ёд оладиган ва ҳиргойи қиладиган қасидалар жумласидандир.
Шунингдек, бундан бошқа куфрий, ширкий шерлар. Хоссатан, бидъий мавлидларда айтиладиган ширкий нашидлар. Буларнинг барини сабаби, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ҳаддан ошишликдир.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳ васф қилганидек банда, элчи ва махлуқотларнинг энг афзали дея мадҳ қилишга келсак, бунинг ҳечқиси йўқ. Ҳудди у кишини мақтаган саҳобаларнинг шерларида келганидек. Ҳассон ибн Собит, Каъб ибн Зуҳайр, шунингдек, Каъб ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Роваҳаларнинг шерлари каби, (розияллоҳу анҳум). Ушбу шерлар беғараз, яхши. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни эшитдилар ва унга иқрор бўлдилар. Чунки унда ҳаддан ошишликдан иборат бирор нарса йўқ. Балки унда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатлари зикр қилинган.
Иккинчи фойда: Ҳадисда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни саййид деб сифатлашдан қайтарув бор. Бу борада илм аҳли наздида муаммо мавжуд: у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Сиз саййимизсиз” деган кишига инкор қилдилар ва “Саййид – Аллоҳдир”, дедилар.
Бошқа ҳадисларда эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқаларга саййид (сўзи) қўлланган. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Мен одам боласининг саййидиман, фахрланиш йўқ”-деганлари саҳиҳдир. (Термизий (3148), Ибн Можа (4308)). Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳумонинг ҳақларида: “Ушбу ўғлим саййиддир. Яқин келажакда Аллоҳ у сабабли мусулмонлардан иборат икки улкан тоифа ўртасини ислоҳ қилади”-дедилар. (Бухорий (2557), Термизий (3773), Насоий (1410), Абу Довуд (4662) ва Аҳмад (5/51)). Ва: “Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир”-дедилар. (Термизий (3768)). Ҳандақ йили Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу олиб келинганларида у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорларга: “Саййидларингиз учун туринглар”-дедилар. (Бухорий (2878), Муслим (1768), Абу Довуд (5215) ва Аҳмад (3/22)).
Уламолар жавобда уч сўзга кўра ихтилоф қилдилар:
Биринчи қавл: Махлуққа “Саййид” лафзи қўлланиши ҳаром. “Саййид” фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққида айтилади. Ҳудди ушбу икки ҳадисда келганидек: “Саййид – Аллоҳдир”. Бу, имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган.
Мухолиф ҳадислар ҳақида эса, улар олдинги ҳадислар дея жавоб бердилар. “Саййид – Аллоҳдир” ҳадиси эса кейинги. Чунки у (ҳижратнинг) тўққизинчи йили элчилар йилида бўлди. Демак, у “Саййид” лафзи махлуққа нисбатан қўлланиши жоиз эканига далолат қиладиган ҳадисларни насх-(бекор) қилувчи бўлади.
Иккинчи қавл: Бу борада (ворид бўлган) ҳадисларга амал қилиш учун махлуққа нисбатан “Саййид” қўлланиши жоиз экани: “Мен одам боласининг саййидиман”. “Ушбу ўғлим саййиддир”. “Саййидларингиз учун туринглар”. Демак, ушбу ҳадисларда (ворид бўлганидек) махлуққа “Саййид” лафзи қўлланиши жоиз бўлади.
Маън қилинган ҳадис ҳақида эса, у макруҳликка йўйилади дея жавоб бердилар. Шунда қайтарув танзиҳ учун бўлади.
Учинчи қавл: Короҳиятсиз мутлақо жоиз экани. Ҳаддан ошишликдан хавфсиралганда мустасно. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳаддан ошишликларидан қўрқдилар, мазкур икки ҳадисдагидек. Агар бирор инсон ҳаддан ошишлигидан хавфсиралса бундан қайтарилади. Аммо у ҳаддан ошишлиги хавфсиралмаса, махлуққа нисбатан “Саййид” қўлланиши ворид бўлган кўплаб ҳадисларга амал қилиш учун бундан монеълик йўқ.
Бу ўринда тўртинчи қавл ҳам бўлиб, шарҳ берувчи уни кўрсатиб ўтдилар. У, бирор шахс ҳозирлигида ва у билан юзма-юз турганда “Саййид” деб айтишлик жоиз эмаслигидир. У ғойиб бўлганда у ҳақда қўлланиши жоиз бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни у киши билан юзма-юз турганларида айтишгани учун инкор қилдилар. Демак, инсон билан юзма-юз турганда ўзидан ҳайратланишлиги хавфи нуқтаи назаридан “Сиз саййидсиз”, “Сиз саййимизсиз” ва шунга ўхшаш сўзларни айтишдан маън қилинади. Ҳудди Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон ҳозир бўлган ҳолида мадҳ қилишдан қайтарганлари каби.
Бу, ушбу масаладаги сўзларнинг хулосасидир.
Огоҳлантирув: Ҳозирда “Саййид” лафзи фойда ва зарарга эга деб эътиқод қилинадиганлар ҳақида қўлланади. Ҳудди аҳли байтдан бўлган саййидлар ёки сўфийлардан бўлган саййидлар деб юритишгани каби. Ушбу қавл шахслар ҳаққида эътиқод қилишга қўшилиб кетди. Бунинг ҳаром эканида шак-шубҳа йўқдир.
Шуларга ўхшаганларга “Саййид” дейилса, батаҳқиқ, у ҳаром. Чунки у ботил эътиқод ва Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш ҳамда улар фойда ва зарар берадилар, улар сабаб барака тушади дейишликдан хабар беради.
Учинчи масала: Мусанниф ушбу бобни у сабабли битган нарса. У ҳам бўлса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишлари ва ширкка олиб борадиган йўлларни тўсишлари. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаддан ошиш ва ширкка воситани тўсишлик учун ўзларини саййидлик ва фазл-у марҳамат билан сифатлашни маън қилдилар. Бу ўринда ушбу сарлавҳага шоҳид бор.
Тўртинчи фойда: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни хоҳ наср ёки шерда мадҳ қилишда ҳаддан ошишдан қайтарув. Шер ёмонроқдир. Чунки шер ёд олинади ҳамда унга насрдан кўра кўпроқ рағбат қилинади. Айримлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини зиёрат қилиш учун келганда тўхтаб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуо қилади, мағфират сўрайди. Айтадики: Эй Расулуллоҳ! Ҳузурингизга тавба қилиб келдим. Эй Ҳабибуллоҳ! Ҳузурингизга тавба қилиб келдим. Ва шунга ўхшаш ҳаддан ошишлик. Чунки тавба Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлади, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эмас.
mutaallim   05-24-2015, 10:39 PM
#90
67-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)” (Зумар: 67), қавли ҳақидаги боб

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ ушбу боб билан “Тавҳид китоби”нинг бобларини якунладилар. Чунки у исм ва сифатларни ўз ичига олади. “Тавҳид китоби”нинг бари улуҳият тавҳиди, уни тўлдирувчи, нуқсонли қуливчи ва бузувчи (амал)лар атрофида айланади.
Ушбу бобда ана шу китоб мукаммал бўлиб, тавҳид турларининг барчасини ўз ичига олиши учун исм ва сифатларни ёдга олдилар. Чунки улуҳият тавҳиди рубубият тавҳидини ўз ичига олади. Исм ва сифатларга иймон келтириш эса рубубият тавҳиди жумласидандир. Бироқ жаҳмия, мўтазила, ашъария ва уларнинг йўлларини тутган фирқалардан иборат бу борада хилоф чиқувчилар мавжуд бўлгани боис исм ва сифатлар алоҳида қисм ўлароқ ажратилди. Дарҳақиқат, имомлар уларнинг бу йўлларини қаттиқ инкор қилдилар. Бу борада асар ва кўплаб раддиялар битдилар. Чунки бу Аллоҳнинг исм ва сифатларини бекор қилиш, Аллоҳнинг исм ва сифатларида оғишликдир. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар”. (Аъроф: 180).
Аллоҳ ўзига исмларни исбот қилди. Ва ўзига сифатларни исбот қилди. Ўзига эшитиш, кўриш, қудрат, ҳаёт, илм, юз ва икки қўлни исбот қилди. Ўзига субҳанаҳу ва таоло камолот сифатларини исбот қилди. Кимки буни Аллоҳдан инкор қилса, дарҳақиқат, Аллоҳнинг исмларида оғишибди. Ва у Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деб айтганлар жумласидандир: “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар”. (Аъроф: 180). Яъни, уларни қўйинглар ва сўзларига қайрилиб ҳам қараманглар. Чунки у Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига мухолифдир.
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар”. (Аъроф: 180), қавлида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан Аллоҳнинг исм ва сифатларида хилоф чиққан кимса яқинда азобланиши билан таҳдид қилинмоқда.
Шунинг учун мусанниф раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни тавҳид борасидаги сўз мукаммал бўлиши учун “Тавҳид китоби”нинг охирида битдилар.
У киши раҳимаҳуллоҳнинг ушбу: “Қавли ҳақидаги боб”, сўзлари яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва солиҳ салафлардан ушбу оят: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир”. (Зумар: 67) изоҳи ҳақида ворид бўлган сўзлар. Ушбу улкан оятда ибрат ва панд-насиҳатлар бўлиб, ўзининг осмон, ер, тоғлар, дарахт, сув ва бойликлари билан ушбу борлиқ ҳамда жамийки махлуқотларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат куни бармоқларига қўйиб, бу борада саҳиҳ далиллар ворид бўлганидек уларни икки кафтида жамлайди, субҳанаҳу ва таоло. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буюклиги ҳамда ушбу баҳайбат махлуқотлар У субҳанаҳу ва таолога нисбатан кичик эканига далолат қилади. Ва Унинг буюклиги, улканлиги ва У субҳанаҳунинг куч-қувватига далолат қилади. Шунинг учун У жалла ва аъла деди: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар!”. (Зумар: 67). Яъни, Уни чинакамига улуғламадилар. “Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)”. (Зумар: 67). Бу, У субҳанаҳу ва таолонинг буюклигини баён қилишдир. Бунинг тафсилоти муаллиф раҳимаҳуллоҳ қуйида келтирадиган ҳадисда келади. “Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир”. (Зумар: 67). Ушбу ишларга қодир бўлган Зот, батаҳқиқ, У субҳанаҳу ва таолодан улканроғи йўқ. Бутун борлиқ ўз ичидагилари билан, бари Холиқи субҳанаҳу ва таолога нисбатан арзимас ва кичикдир.
“Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар!”. (Зумар: 67). Бу, Аллоҳ таолони нуқсонли деган ҳар бир кимсани ўз ичига олади. Батаҳқиқ, у Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади. Аллоҳ таолонинг бор эканини рад этадиган инкор қилувчи муъаттилалар ҳам шунинг остига дохил бўлади. Улар мана бундай деб айтадиган даҳрийлардир: “Улар (яъни қиёматни инкор қилгувчилар: «Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир. (Баъзиларимиз) ўлиб, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз ва бизларни (Аллоҳ ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради», дедилар”. (Жосия: 24). Айтадиларки: “Бизни бошқарадиган Раббимиз йўқ. Балки ушбу борлиқ табиат ва тасодиф натижасидир. Уни йўқдан борган қилган ва яратган Раббиси йўқ. Балки ушбу борлиқ ўзидан таъсир олади. Ва ушбу борлиқ таъсиридан ана шу нарсалар ташкил топади”. Холиқ субҳанаҳу ва таолонинг бор эканини инкор этадилар. Уларни даҳрий муъаттила-(бекорга чиқарувчи)лар дейилади.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уларга ушбу қавли билан раддия берди: “Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?! Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!”. (Тур: 35-36). Ҳамда ушбу қавли билан раддия берди: “Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос”. (Жосия: 24). Чунки сўз далилга таянган бўлиши шарт. Уларнинг далиллари қаерда? Чунки ҳужжат ушбу махлуқотларнинг Яратувчгиси бор эканини (кўрсатмоқда). Бу, фитрат ва ақллар иқрор бўладиган ҳужжатдир.
Махлуқ Яратувчисиз йўқдан бор бўлиши тасаввур ва ақлга сиғмайди. Оқил киши ушбу борлиқ Яратувчисиз вужудга келганини тасаввур қилолмайди. Чунки бу ақлдаги беҳудаликдир. Мисол учун қаср ишчи ва қурувчиларсиз бўлишини-(қад кўтаришини) учратасизларми? Бу амри маҳол. Мисол учун дарахтни сабабларсиз, уруғ ва суғоришликсиз вужудга келишини кўрганмисизлар? Уни вужудга келиши учун сабаблар бўлиши чорасиздир.
Айтишларича имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳузурларига мулҳидлардан иборат бир жамоа келиб: мунозара қилишни хоҳлаймиз, дедилар. Шунда у киши раҳимаҳуллоҳ мунозарадан олдин уларга: менга ажойиб хабар етди, дедилар. Улар: у нима экан?, дейишди. У киши: менга етган (хабар)га кўра бир кема ўзи денгизда сузиб, ўзи молларини кўтариб, сўнг ишчи ва бошқарувчисиз ўзи келиб, юкларини бўшатибди, дедилар. Улар: Бу амри маҳол. Кема денгизда сузиб, ўзи юклаб, ишчи ва бошқарувчисиз ўзи (юкларни) бўшатиши тасаввурга сиғмайди, дейишди. У киши: менга шундай (хабар) етди, дедилар. Улар: Бу амри маҳол, дейишди. У киши: Субҳаналлоҳ! Агар кема, ҳолбуки у ушбу борлиқдаги кичик бир жузъиётдир, ушбу нарсани қилгани тасаввурга сиғмас экан, ахир ушбу борлиқнинг бари Яратувчисиз, Бошқарувчи ва Тарбияткунандаси бўлмаслиги қандай?, дедилар. Шунда улар баҳсни қўлдан бой бердилар ва мағлуб бўлдилар. У киши ушбу ҳужжат билан уларнинг оғизларини ёпдилар.
Ушбу оят ҳар бир мулҳидга ишончли (жавоб): “Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?!”. (Тур: 35). Махлуқотлар Яратувчисиз йўқдан бор бўлиши ақлга сиғадими? Йўқ. Оқил киши бундай демайди.
Агар ушбу борлиқнинг Яратувчиси бўлиши чорасиз экан, ушбу Яратувчи ким? У сизларми? “Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?!”. (Тур: 35). Яъни, осмон, ер, дарахт ва денгизларни яратганмисизлар? Бизга ушбу нарсаларни яратган Зотни баён қилинглар, очиқлаб беринглар. Куфр ва илҳодда ҳар қанча (тубанликка) етмасин бирор киши осмон ва ерни яратганини даъво қилишга қодир эмас. “Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Энди (эй мушриклар,) сизлар Менга Ундан ўзга «худолар» нималарни яратганини кўрсатинглар-чи!”. (Луқмон: 11). Барча кофир ва мушриклар, улардан бирортаси Аллоҳдан ўзга маъбуди ушбу борлиқдан бирор нарсани яратганини даъво қилмайди, асло. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У зотга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсаларни (Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани яратгувчидир ва У танҳо ғолибдир»”. (Раъд: 16).
Аллоҳ жалла ва аъла яратишда ёлғиздир. Мустабид, мутакаббир, кофир ва мулҳидлардан бирортаси бу борада Аллоҳ билан тортишмайди. Бирор киши чивин яратганини даъво қилмайди: “Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак ўша бутлардан ҳожатини (раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”. (Ҳаж: 73). Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан беллашувга чорлашдир. Махлуқотларнинг бари, улар ичидаги моҳир, муҳандис ва билимлиларни бир дона пашша яратиш учун беллашувга чорлаш. Беллашув мудом қиёмат кунигача қоимдир. Бу эса Яратувчи Аллоҳ эканига далил.
Биринчидан: Махлуқотларнинг Яратувчиси бўлиши чорасиз. Бу ақлан маълум бўлиб, бу борада фақат қайсар кимса тортишади.
Иккинчидан: Бирор киши осмонлар ва ердан бирор нарсани яратганини даъво қилмаган. Беллашувга чорлаш қиёмат кунигача қоимдир.
Аллоҳнинг бор эканини, Холиқнинг бор эканини инкор қиладиган мулҳидлар Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмадилар.
Шунингдек, Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи, Бошқарувчи Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деб иқрор бўладиган, рубубият тавҳидини эътироф этадиган мушриклар. Бироқ улар ибодатда хилоф қилдилар, улуҳият тавҳидида мухолиф бўлдилар ва санам, тош, дарахт, қабр ва сағаналардан иборат Аллоҳ билан бирга ўзгасига ибодат қилдилар. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмадилар. Улар У билан бирга яратмайдиган, ризқ бермайдиган, фойда ва зарар, ўлим ва ҳаёт ҳамда қайта тирилтиришга эгалик қилмайдиганлардан иборат Ундан ўзгасини Унга ибодат қилишда шерик қилдилар. Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмадилар. Унга махлуқотларидан бир махлуқни баробар қилдилар. Уларни У Зот билан бирга маъбудлар қилиб олиб, улар учун жонлиқ сўядилар, уларга назр атайдилар, улардан барака талаб қиладилар, уларнинг қабрларини тавоф қиладилар. Тош ва дарахтлардан барака талаб қиладилар. Санамларга ибодат қиладилар. Ушбу санам ва жисмларни, қабрларидаги ўлик мурдаларни ибодатда Аллоҳга шерик қилдилар. Улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳақиқий қадрига етмадилар.
Шунингдек, исм ва сифатларни инкор қилганлар ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмадилар. Кимда-ким Аллоҳ ўзига исбот қилган ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотга исбот қилган исм ва сифатларни инкор этса ёки уларни ўзга маънога таъвил қилса ва уларда оғишса Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмабди. “Аллоҳ сифатлар билан сифатланмайди ва исмлар билан номланмайди. Балки булар мажозий бўлиб, ҳақиқати йўқ”, деса... Аллоҳ унинг наздида икки қўли, юзи бор дея сифатланмайди. Аллоҳ олийда, махлуқотларидан олий, аршига кўтарилган дея сифатланмайди. Сўнг бориб, ушбу сифатларни эҳтимоли йўқ маъноларга таъвил қилади. Бу кас ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳақиқий қадрига етмади. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исм ва сифатларида оғишди. Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади. Жаҳмия, мўътазила, ашъарий ва мотуридийлар ҳам шунинг остига дохил бўлади. Исм ва сифатларда оғган ёки буни инкор қилган ҳар бир кимса, исм ва сифатларда мухолиф бўлган ҳар бир кас, батаҳқиқ, у Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади. Уни чинакамига улуғламади. Раббиси субҳанаҳу ва таолога нисбатан одоб сақламади. Балки Аллоҳ ўзини сифатлаган сифат ва ўзини номлаган исмларни ёлғонга чиқарадиган бўлиб: бу, тўғри эмас. Бу мажозий, ҳақиқат эмас ва бундан бошқа ботил сўзларини айтади. “Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадри — улуғлигини билмадилар”. (Ҳаж: 74).
Шунингдек, тақдирни инкор қилганлар ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмадилар. Қадарийлар Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Улар: “Нарсалар Аллоҳнинг тақдирисиз вужудга келади. Улар тақдир-(ўлчов)сиз юз беради. Балки банда Аллоҳнинг олдинда тақдир қилган экани ва ушбу нарсаларни олдинда билганисиз ўзининг фелини ўзи яратади”, дейдилар. “Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадри — улуғлигини билмадилар”. (Ҳаж: 74).
Жабарий ва қадарийлардан иборат тақдир борасида оғган ҳар бир кимса шунинг остига дохилдир. Уларнинг бари Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади.
Яна: Аллоҳга осийлик қилган, Аллоҳ ҳаром қилган маъсиятларга қўл урган ва Аллоҳ вожиб қилган тоатларни тарк этган кимса ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади. Аллоҳни тўғри таний олмади. Чунки у У субҳанаҳу ва таолонинг амрига қарши чиқди. Шак-шубҳа йўқки махлуққа итоатсизлик қилган киши, дарҳақиқат, уни оёқости қилган бўлади. Холиққа итоатсизлик қилган кимса қандай бўларкин? “Аъло мисол Аллоҳникидир”. (Наҳл: 60). Агар инсон подшоҳлардан бир подшоҳнинг буйруқларига итоатсизлик қилса ва буюрганларини ижро этишдан бош тортса ушбу подшоҳнинг ҳақиқий қадрига етмаган бўлади. Балки ушбу подшоҳни оёқости қилди. Чунки унинг буйруқ ва қайтариқларини лозим тутмади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буйруқ ва қайтариқларига қарши чиқувчи, қайтариққа қўл уриб, вожибни тарк этадиган кимса ҳақида нима дейсиз? Ушбу кимса Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етувчи бўладими?
Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буйруқ, қайтариқ ва ҳукмларига хилоф иш тутувчи, батаҳқиқ, Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади. Чунки у Аллоҳнинг шариатига бўйсунмади. Ҳақиқатда у Аллоҳни тўғри таний олмади.
Шунингдек, Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм юритадиган ҳамда Аллоҳ бандаларига жорий қилган шаръий ҳукмлар ўрнига инсон томонидан жорий қилинган қонунларни қўйган кимса Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмабди. Ўз ҳолати ёки тили билан: шариатинг башарият учун яроқсиз. Балки инсониятга махлуқ томонидан жорий қилинган инсоният қонунлари ярайди, дейди. Бу нусха ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳақиқий қадрига етмади.
Одамлар бу борада тафовутлидир. Улардан катта хилоф билан мухолиф бўладиганлари ва улардан бундан қуйилари бор. Хилоф чиқиш миқёсларига қараб. Аллоҳга мухолиф бўлган ҳар бир кимса, қандай хилоф чиқишлик тури бўлишидан қатъий назар, батаҳқиқ, у Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмабди. Балки Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етадиган киши Унинг буйруқ ва қайтариқларига бўйсунган, Аллоҳнинг ёлғиз ўзига ибодат қилган ва Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишидир. Ана шу, Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етгандир. Унинг буйруғига бўйсунди, қайтариғидан четлашди ва У субҳанаҳу ва таолога иймон келтирди. Уни, У ўзини сифатлаган сифатлар билан сифатлади. Уни, У ўзини номлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаган, номлаган исмлар билан номлади. Ана шу, Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етган кишидир. Шунингдек, рисолатни инкор қилган ва: Аллоҳ инсондан Расул юбормайди, дейдиган кимса, бас, бу ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони, У бандаларини ҳидоят ва баёнсиз тарк этди. Уларга ҳақ йўл қайси-ю ботил йўл қайси эканини баён қилмади, уларга очиқлаб бермади, дея айблади. Шунинг учун Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “(Яҳудийлар): «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деган пайтларида, Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Айтинг: «Одамлар учун нур ва ҳидоят бўлган ҳолида Мусо келтирган, сизлар дафтар қилиб олиб (айрим оятларни) кўрсатиб, (Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги) кўп (оятларини эса яшириб юрадиган ва (ундаги оятларда) на ўзларингиз ва на ота-боболарингиз билган нарсалар баён этилган Китобни (Тавротни) ким нозил қилган эди?! «Аллоҳ!», деб жавоб қилинг. Сўнгра уларни ўзлари шўнғиган нотўғри йўлларида адашган ҳолларида тарк этинг!”. (Анъом: 91).
Рисолатни инкор қилиб: “Аллоҳ инсонни (пайғамбар қилиб) юбориши мумкин эмас”, дейди. Балки Аллоҳдан башариятга фаришталарни юборишлигини талаб қилади. Бу, Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмабди.
Шунингдек, қайта тирилишни инкор этиб, Аллоҳ бандаларини амалларига яраша жазо-(мукофот)лаши учун қайта тирилтирмайди деб даъво қилади. “У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай!”. (Нажм: 31). Бу, Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади. Уни беҳудалик ва Аллоҳ махлуқотларни беҳудага яратган, уларни шунчаки ташлаб қўйган, дея сифатлади. Бирор натижасиз амал қилаверадилар. Яхшилик қилувчи билан ёмонлик қилувчи ҳамда итоаткор билан осий ўртасида фарқ йўқ, (дея даъво қилди). Аллоҳ улар айтаётганларидан ниҳоятда олийдир.
Шунингдек, Аллоҳнинг Каломини инкор қилиб: “Аллоҳ сўзламайди. Таврот, Инжил, Қуръон, Забур ва улардан бошқа Аллоҳнинг Китоблари Аллоҳнинг Каломи эмас. Чунки Аллоҳ сўзламайди. Балки у башарнинг сўзи”, дейди. Улардан яна: “Маъно Аллоҳдан. Лафз эса инсон томонидан”, дейдиганлари бор. Бу ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади.
Хулоса шуки, бу боб кенгдир. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар!”. (Зумар: 67), қавли ақида ва ҳукм бобида хилоф чиқувчи ҳар бир кимсани ўз ичига олади. Батаҳқиқ, у Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмади.
Аллоҳ таолонинг қавли: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир”. (Зумар: 67). Ушбу оятнинг изоҳи мусанниф ана шу бобда ёдга олган ҳадис ва асарлардадир.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “(Яҳудийларнинг) олимларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Эй Муҳаммад! Биз (Тавротда шундай сатрларга) дуч келамизки, Аллоҳ осмонларни бир бармоққа, ерларни бир бармоққа, дарахтларни бир бармоққа, тупроқни бир бармоққа ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа олиб шундай дейди: Мен Подшоҳман. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу (яҳудий) олимнинг сўзини тасдиқлаган ҳолда кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўринди. Сўнг (ушбу оятни) қироат қилдилар: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)”. (Бухорий (3/285), (7414, 7415, 7451, 7513), Муслим (4/2147)).
Муслимнинг ривоятида (шундай ворид бўлган): “Тоғ ва дарахтлар бир бармоқда (бўлиб), сўнг уларни силкитиб, шундай дейди: Мен Подшоҳман, Мен Аллоҳман”. (Муслим (4/2147)).
Бухорийнинг ривоятида эса (шундай ворид бўлган): “Осмонларни бир бармоққа, сув ва тупроқни бир бармоққа ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа қўяди”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (3/285)).

Биринчиси: “Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “(Яҳудийларнинг) олимларидан бири … келиб: “Эй Муҳаммад!”…, деди”. Яҳудлар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ушбу хитоб билан хитоб қиладилар. Гоҳида : “Эй, Абул Қосим”, дейдилар. “Эй, Аллоҳнинг пайғамбари” ёки “Эй, Аллоҳнинг Расули”, демайдилар. Чунки улар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг рисолатларини инкор қиладилар ва у киши алайҳиссалоту вассаламга ҳасад қиладилар. Гарчи қалбларининг тўрида у киши Аллоҳнинг Расули ва у киши Аллоҳнинг пайғамбари эканликларини эътироф этсалар-да Аллоҳ таоло айтганидек: “Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни ўзларининг илоҳий китобларида у ҳақда ўқиганлар.) Ва албатта улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни беркитадилар”. (Бақара: 146). Улар у киши Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг пайғамбари эканларини биладилар. Бироқ улар буни кибр ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва арабларга ҳасад қилган ҳолда инкор қилдилар. Чунки улар нубувват Бану Исроилда бўлишини хоҳлайдилар. Бану Исроилдан ўзгасида бўлишини истамайдилар. Бироқ Аллоҳ раҳматини ўзи хоҳлаганига хос қилиб беради. (Яҳудий) олими деди: “Биз (Тавротда шундай сатрларга) дуч келамизки”. Бунга Тавротда дуч келадилар.
“Аллоҳ осмонларни бир бармоққа, ерларни бир бармоққа, дарахтларни бир бармоққа … олиб …”. Дунё дарахтлари, қуруқлик ва денгиз дарахтлари. Дарахт, дунёдаги барча дарахтларни ўз ичига олади.
“Тупроқни бир бармоққа”. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Осмонлардаги, ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги бор нарса Унингдир”. (Тоҳа: 6).
“Ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа”. Яъни, қолган махлуқотларни.
Ушбу беш бармоқда юқори ва қуйи (оламдаги) махлуқотларнинг бари. Ҳар бир бармоқда У субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидан бир махлуқот.
“Шундай дейди: Мен Подшоҳман”. Бирор киши бу борада тортишмайди. Бу эса У субҳанаҳунинг қиёмат куни мулкда якка-ю ёлғиз эканига далолат қилади. Аллоҳ жалла ва аъла дейди: “Бу Кунда подшоҳлик кимникидир?”. (Ғофир: 16). Сўнг ўзи жавоб бериб айтади: “Яккаю ягона ғолиб зот Аллоҳникидир!”. (Ғофир: 16). Бирор киши бу борада тортишиб, осмонлар ва ер мулкидан бирор нарсани даъво қилмайди. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга бирортаси осмонлар ва ерга эгалик қилмайди.
Дунёдаги вақтинчалик мулкка келсак, баъзи одамларга бериладиган мулк, бу муваққатдир. Ҳақиқий мулк эмас. Балки муваққат ҳамда тугайдиган имтиҳон-(синов). “Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда истаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан»”. (Оли Имрон: 26-27).
Мулк Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қайтади. Ер ва унинг устидагиларга меросхўр бўладиган У Зотдир: “Шак-шубҳасиз Биз Ўзимиз бу ерга ва ундаги бор жонзотга меросхўр бўлурмиз (яъни барча жонзот ўтар, ёлғиз Бизгина қолурмиз). Ва фақат Бизгагина қайтурлар”. (Марям: 40).
“Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам … кулдилар”. Яъни, ушбу (яҳудий) олимнинг сўзини эшитганларида бундан шодланиб кулдилар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Чунки бу, Қуръонда келган хабарни тасдиқлаш ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган хабарга иқрор бўлишдир.
“Ҳатто тишларининг оқи кўринди”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулсалар фақат табассум қилардилар. Агар табассум қилишда муболаға қилсалар тишларининг оқи кўринарди, соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
“Сўнг (ушбу оятни) қироат қилдилар: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)”.”. Бу, Таврот олиб келганидек Қуръон ҳам олиб келган нарса. Қуръон, Таврот, Инжил, Забур, Иброҳим ва Мусо саҳифалари ҳамда пайғамбарларнинг китобларини бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридан. Таврот ва Инжилга киритилган ўзгартиришлар пайғамбарлардан кейин яҳуд ва насоролар томонидан бўлган. Дарҳақиқат, Аллоҳ Қуръонда уларнинг ўзгартиришларини баён қилди ва сир-асрорларини айтиб шарманда қилди.
“Муслимнинг ривоятида (шундай ворид бўлган): “Тоғ ва дарахтлар бир бармоқда (бўлиб)…”. Ушбу ривоятда тоғлар зиёда қилинди.
“Сўнг уларни силкитиб…”. Уларни ҳаракатлантиради-(қимирлатади), субҳанаҳу ва таоло.
“Шундай дейди: Мен Подшоҳман, Мен Аллоҳман”. Бу ўринда Унинг буюклиги, рубубияти, субҳанаҳу ва таолонинг мулки, жалла ва аъланинг қудрати улкан экани баён қилинди ва мулкда якка-ю ёлғиз экани қайдлаб ўтилди.
“Бухорийнинг ривоятида эса (шундай ворид бўлган): “Осмонларни бир бармоққа, сув ва тупроқни бир бармоққа ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа қўяди”.”. Бу ўринда субҳанаҳунинг бармоқлари махлуқотларнинг барини тўла қамраб олиши ҳамда осмонлар ва ерларни икки қўли билан қабзасига олиши зикр қилинди. Бу, У субҳанаҳу ва таолонинг буюклигидандир. Шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дарҳақиқат, ушбу оятга боғлиқ кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Бу ва шунга ўхшашлар борасидаги тўғри йўл салаф йўлидир. У, кайфият бериш ва ўзгартиришсиз (қандай) келган бўлса шундай ўтказишликдир”. Сўзи тугади.
Имом Ибн Хузайма (раҳимаҳуллоҳ): “Бармоқларда ушлаш, бирор нарсани қабзасига олишдан ўзгадир”, деди. “Бармоқларда ушлаш, Аллоҳ ерни ўзга бир ерга алмаштиришидан олдин”, деди. Сўзи маъносига кўра тугади.
Pages (10):    1 6 7 8 9 10   
  
Users browsing this thread: 8 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.