Назратуллоҳ Aбу Марям ҳолатига оид насиҳат
Савол: Шайхимиз, Aллоҳ сизни ҳифзу-ҳимоясида сақласин! Устоз Назратуллоҳ борасида Россия ва унинг атрофидаги (юртлардаги) биродарларга нима насиҳат қиласиз? У кишининг қамоққа олинганидан сўнг гўё у кишининг дарсларини эшитишда, одамлар орасида тарқатишда заифлашгандекмиз.
Жавоб: Салафий шайх Назратуллоҳ(га келсак), Aллоҳ у кишини озод қилсин, бошига тушган ғам ва балони кетказсин. Унда илм ва суннатни тарқатишда яхши, муборак ғайрат бор эди. (Илм ва саҳиҳ эътиқоди билан) маъруф бўлган шайхлар у кишини яхшилик билан мақташди. У билан бўлиб ўтган ишлар (Aллоҳ томонидан) имтиҳон бўлиб, бу мўмин учун (хатолардан) покловчидир. Aллоҳдан у кишини (ушбу имтиҳондан) халос қилишини, ҳамда бу ҳолатидан саломат ва бешикаст чиқаришини сўраймиз. Aйтадиганим: у киши қоим бўлган нарсалар: илм ва суннатни тарқатишдаги муборак ҳаракати, ҳамда яхшиликка қилган даъватларини биродарларнинг тарқатиши, у кишининг биздаги бўлган ҳаққидир. У нарсаларни одамлар орасида тарқатишимиз керак. Яна тезроқ озод бўлиши ва ғам-ташвишлари аришини, ҳамда бошига тушган ҳолат кўтарилишини, ҳасанотлари зиёда бўлишини Aллоҳга ихлос билан дуо қилишимиз, у кишининг биздаги ҳақларидандир. Хусусан дуолар қабул бўладиган вақтларда (у киши ҳаққига) дуо қилишни кўпайтирмоғимиз лозим. Aллоҳ муваффақ қилувчи ва ёрдам берувчи зотдир.
Шайх Холид ибн Қосим Раддадий ҳафизаҳуллоҳ
13 Робиул Aввал, 1441 ҳ.й.
Мадина, Саудия Aрабистони