Ассалам алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Quote:oshlik Abdulloh domlani ham darslarini shu forumga quyilsa yaxshi bulardi ommaga xavola qilinsa
Бу кишини дарсларида тўғри гаплар бор бўлганидек, хатолар ҳам топилади.
1. Бу кишини кимдан илм олгани маълум эмас.
2. Нима китоблар ўқигани.
3. Салафийми ёки йўқлигини ҳам билмаймиз.
У киши ақида илмида саёз эканликлари аниқ, маърузаларида заиф ҳадисларни ҳам ишлатадилар, уларни фарқига бормайдилар деб ўйлайман. Бу у кишининг ҳадис илмида ҳам саёзликларига далолат.
Мен кишини нотиқ, оратор эканлигларини, инсонлар қалбида ўрин олганликларини инкор қилмайман. Мен у кишини қора отлиқ қилиш ниятим ҳам йўқ, аммо илм у кишидан олинмайди. Валлоҳу аълам.
Масалан Пайғамбарларни тарихи ҳақидаги маърузаларида заиф ҳадислар бор.
Ақида масаласида эса, Аллоҳ Одам алайҳиссаломга жон пуфлаганда "Ўз руҳидан жон пуфлади", сўфийлар айтганидек, Аллоҳ ўзидан, ўз илоҳлигидан руҳ пуфлади деб тафсир қилдилар. Аҳли Сунна вал жамоа эътиқодига кўра: "Ўз руҳидан жон пуфлади"нинг маъноси, руҳни ўзига боғлаб зикр қилиши унинг қадрини кўтариш учун, масалан Аллоҳнинг уйи, ёки Аллоҳнинг туяси дегани каби. Ҳамма уйлар ва туялар Аллоҳга тегишли, аммо хослаш учун масжидлар Аллоҳнинг уйи дейилди, Самуд қавмига синов қилиб берилган туяни бошқа туялардан хосланди.
Аллоҳ ҳаммамизга фойдали илм берсин!