Pages (10):    1 5 6 7 8 9 10   
mutaallim   06-08-2014, 02:38 PM
#61
42-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг.” (Бақара: 22), қавли ҳақидаги боб

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ушбу оят борасида айтдики: “Тенгдош (исбот қилишлик)лар ширк бўлиб, у тун қоронғусида силлиқ қора харсангтош устида ўрмалаб кетаётган чумолидан-да махфийроқдир. Ва у, ушбу сўзингга ўхшаш: Аллоҳ ва тириклигинга қасамки, эй фалончи! Ҳамда менинг ҳаётимга қасамки. Ва ушбу сўз: Агар ушбу кучукча бўлмаганда албатта, бизникига ўғри тушарди. Агар ҳовлида ушбу ўрдак бўлмаганда ўғри тушарди. Ҳамда кишининг ўз шеригига айтган ушбу сўзи: (Агар) Аллоҳ ва сен хоҳласанг. Ҳамда ушбу кимсанинг қавли: Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганидами. Ушбу (сўзларингда) фалончи деб айтма. Буларнинг бари ширкдир”. Ибн Абу Ҳотим ривояти. (Ибн Абу Ҳотимдан “Тафсир Ибн Касир” (1/57)да нақл қилинди).

Шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Аллоҳ таолонинг ушбу: … қавли ҳақидаги боб”, яъни, ушбу оят изоҳи борасида ворид бўлган саҳобаларнинг сўзлари.
Тафсир-(изоҳ) Аллоҳнинг Каломи билан ўрганилади. Аллоҳнинг Каломи бир-бирини изоҳлайди. Ёки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёҳуд саҳобалар ёкида саҳобаларнинг ўқувчилари бўлмиш тобеинларнинг сўзидан ўрганилади. Ана шулар тафсир манбалари. Қуръон раъй ёки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам(нинг ҳадислари) ва у кишидан илм олган саҳобалари(нинг асарлари)дан (изоҳ) олмаган кейингиларнинг сўзлари билан изоҳланмайди. Чунки Аллоҳ Қуръонни нозил қилди ва уни баён қилишликни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга топширди. “Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун … бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдик”. (Наҳл: 44).
Қуръонни изоҳлашликдаги манба, уламолар ёдга олишганидек, беш нарсадир:
Биринчи манба: Қуръонни Қуръон билан изоҳлаш. Чунки Қуръон бир-бирини изоҳлайди.
Иккинчи манба: Қуръонни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари билан изоҳлаш. Чунки у баён қилувчидир.
Учинчи манба: Қуръонни саҳобаларнинг изоҳи билан изоҳлаш. Чунки улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўқувчилари.
Тўртинчи манба: Баъзи уламолар наздида Қуръонни тобеинларнинг сўзлари билан изоҳлаш. Чунки улар (илмни) саҳобалардан олишди. Улар Қуръони Карим маъноларини бошқалардан кўра билувчироқдир.
Бешинчи манба: Араб тили талабига биноан изоҳлаш. Чунки Қуръон араб тилида нозил бўлган.
Шунинг учун муаллиф (раҳимаҳуллоҳ)ни шу ва бошқа бобларда оятлар изоҳида саҳоба ёки тобеинларнинг сўзини келтиришларини кўрасиз. Чунки у, тафсир манбаларидандир.
“Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Бу, Бақара сурасидаги оятнинг охири. Боши эса Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз. У зот сизлар учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 21-22).
Уламолар деди: Бу, мусҳафи шарифдаги аввалги нидо: “Эй инсонлар, … Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. (Бақара: 21). Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу сура бошида одамларнинг Қуръони Карим олдида уч қисмга бўлинишларини ёдга олди:
Биринчи қисм: Қуръонга зоҳиран ва ботинан иймон келтирганлар. Улар Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида зикр қилинган тақводорлардир: “Ғойибга ишонадиган, … тақволи кишилар учун раҳбар – йўлбошчидир”. (Бақара: 2-3). Ушбу қавлигача: “Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир”. (Бақара: 5).
Иккинчи қисм: Қуръонга зоҳиран ва ботинан куфр келтирганлар. Улар Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида зикр қилинганлардир: “Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ (Аллоҳ азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир — иймон келтирмайдилар. Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган. Кўзларини эса парда қоплаб олган. Улар учун буюк азоб бордир”. (Бақара: 6-7).
Учинчи қисм: Қуръонга зоҳиран иймон келтириб, ботинан куфр келтирганлар. Улар мунофиқлар. Улар, Қуръонга ҳам зоҳиран, ҳам ботинан куфр келтирган кофирлардан-да ёмонроқ. Шунинг учун Аллоҳ улар ҳақида ўн нечадир оят нозил қилди. Ҳолбуки кофирлар ҳақида икки оятда зикр қилди. Чунки улар (мунофиқлар) кофирлардан-да хатарлироқ. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида (зикр қилинган): “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек иймон келтиринглар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар”. (Бақара: 8-13). Ушбу қавлигача: “Агар Аллоҳ хоҳласа қулоқ ва кўзларини йўқ қилган бўлур эди. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир”. (Бақара: 20). Ушбу оятларнинг бари учинчи тур бўлмиш мунофиқлар ҳақида.
Субҳанаҳу шундан кейин деди: “Эй инсонлар,…”. (Бақара: 21). Одамларнинг барчасига, мўмин-у кофир, араб-у ажам, барига нидо қилиб, уларни Ўзига ибодат қилишга амр қилди. Бу эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари умумий экани ҳамда у киши одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юборилганларига далилдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, самовот ва ер Унинг мулкидир”. (Аъроф: 158). Аллоҳ таоло деди: “Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли - Буюкдир”. (Фурқон: 1). У Зот Қуръонни одамларга ва барча оламларга ҳидоят дея васф қилди. Демак, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари инс-у жинни ўз ичига олади.
“Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. (Бақара: 21). Раббингизни ибодатда яккаланглар. Чунки арабларнинг кўпи Қуърон нозил бўлиш вақтида Аллоҳга ибодат қилардилар. Бироқ улар У Зот билан бирга ўзгасига ҳам ибодат қилишарди. Агар ибодат Аллоҳ учун холис бўлмаса ботил ибодат бўлади. Шунинг учун уларни, У Зотни ибодатда яккалашликлари, Унга ибодатни холис қилишликларига буюрди.
Сўнг Аллоҳ таолога ибодат қилишни вожиб эканига далилни зикр қилиб, шундай деди: “Сизларни … яратган”. (Бақара: 21). Чунки ибодат Холиқ-(Яратувчи) субҳанаҳу ва таоло учунгина ярайди. Яратмайдиганга ибодат қилиниши тўғри эмас. Бу ўринда санам, ўлик, авлиё ва солиҳлар, дарахт ва тошларга ибодат қилиш ботилга чиқариляпти. Чунки улар яратишга қодир эмас. Яратишга қодир бўлмаганга ибодат қилиниши тўғри эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида деди: “Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар”. (Ҳаж: 73). Холиқ, У ибодатга лойиқ бўлган Зотдир. Улар буни инкор этмасдилар. Балки яратадиган Аллоҳ дея иқрор бўлардилар: “(Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», дерлар”. (Зухруф: 87). У сизларни ва сизлардан олдингиларни яратганлигини эсласангиз шояд тақво қиларсизлар. Буни ёдга олишларингиз шояд сизларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишликка ундаса. Натижада Унга ибодат қилиб, Унинг азобидан қўрқсангиз. Чунки Аллоҳнинг азобидан фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилиш сақлайди. У сизларни яратди. Ҳамда сизлар учун У субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишда кўмак оладиган фойдаларни яратди. Сизларни ва сизлар учун ушбу нарсаларни яратди. Сизлар ўзингиз учун бирор нарса яратмадингиз. Экинни ўстириб-ундирган сизлар эмас. Ёмғирни ёғдирган сизлар эмас. Ерни яратган ва унда наботот ўсиб, униши учун яроқли қилган сизлар эмас. Осмонни яратган ва унда бандаларнинг фойдалари бўлган ҳолда уни бутун оламга шифт қилган сизлар эмас. “У зот сизлар учун Ерни қароргоҳ … қилиб қўйди”. (Бақара: 22). Унинг устида ўтирасизлар, ухлайсизлар ва яшайсизлар. Ўлсангиз унинг ичига дафн қилинасизлар ва ундан қайта тириласизлар: “Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга кайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз”. (Тоҳа: 55). “Биз ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак, … қилиб қўймадикми?!”. (Набаъ: 6).
Сўнг Аллоҳ ушбу кенг ерни барқарор қилди. У одамларни тебратмаслиги ва тартибсиз ҳолга келмаслиги учун унда қўзғалмас тоғларни барпо қилди. “Осмонни том қилиб қўйди”. (Бақара: 22). Яъни, шифт. Чунки осмон ернинг устида. Аллоҳ унда бандаларнинг фойдаси бўлган юлдузлар, қуёш ва ойни яратди. Ҳамда уни шайтонлардан сақлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди: “Биз осмонни қулаб тушмайдиган том қилиб қўйдик”. (Анбиё: 32). “Ва осмондан сув тушириб…”. (Бақара: 22). У ёмғир. Осмон эса булут. Чунки осмон икки қисм: олий ва юқори маъносидаги осмон. Олий ва юқори бўлган ҳар бир нарсага осмон дейилади. Иккинчи: Етти қават осмон. “Унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди”. (Бақара: 22). Ушбу ёмғир воситасида. Бу ёмғир бир сув бўлишига қарамай, Аллоҳ унинг воситасида турли-туман меваларни чиқаради. Тупроқ бир бўлишига қарамай, шу тупроқ ва шу сувдан турли таъм, ранг ва ҳидли мева турларини чиқаради. Уни бундай тартибга солган ким? У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. “Сизларга ризқ бўлсин, деб”. (Бақара: 22). Ундан озуқа бўлсин деб ейсизлар ва турли меваларидан (еб) роҳатланасизлар. Ушбу нарсаларни йўқдан бор қилган ким? Бир жинсдан ададини Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина биладиган турлар мавжуд. “Бас, … ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан тавҳидга буйруқдан кейин ширкдан қайтарувдир.
Тенгдошдан мурод: ўхшаш, мисли, тенги.
Яъни, Аллоҳга ўхшаш ва тенгдош исбот қилиб, уларни Унга ўхшаш қилманглар ва уларни ибодатда Унга шерик қилманглар. Улар сизларга ўхшаш махлуқ бўлиб, ўзлари учун ҳам на фойда, на зарар, на ўлим, на ҳаёт ва на қайта тирилишга эгалик қиладилар. “Билиб туриб…”. (Бақара: 22). У субҳанаҳу ва таолонинг тенгдоши йўқ. Яратиши ва бошқаришида бирор киши Аллоҳга шерик эмаслигини биласизлар.
У субҳанаҳу ва таоло ушбу икки оятда ҳужжатни қоим қилди. Уларни яратгани, ерни улар учун тўшак-(қароргоҳ) ва осмонни том қилгани, ёмғир ёғдириши ҳамда меваларни чиқариши. Буларнинг бари улар эътироф этадиган очиқ ақлий далиллардир. Бу эса улар зиммасига тавҳид, улар қўл урган ширкни ботилга чиқариш ҳамда унга бирон ҳужжат, далил йўқ экани, балки ҳужжат ва далил Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишни вожиб эканига (далолат қилишини) юклашликдир: “Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар”. (Мўминун: 117). “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжат келтиринг!»”. (Бақара: 111). “Биз (у кунда) ҳар бир умматдан бир гувоҳни (яъни пайғамбарни) чиқариб, (уларга «Аллоҳ ёлғиз эмас», деб келтирган ширкларингиз ҳақ бўлса қани) ҳужжат-далилларингизни келтиринглар-чи», дедик. Бас улар (илоҳлик) ҳаққи-ҳуқуқи (ёлғиз Аллоҳники эканини) билдилар”. (Қасос: 75). Уларнинг ширк қилишларига алсо ҳужжат йўқ. Балки узил-кесил ҳужжатлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда яккалашликка (далолат қилади).
Бу эса рубубият тавҳидига иқрор бўлиш етарли эмаслигига далолат қилади. Тавҳид – Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи, Ўлдирувчи дея иқрор бўлишдир, дейдиганлар хатога йўл қўувчилар бўлиб, тавҳидни билишмабди. Чунки бу, агар кифоя қиларли тавҳид бўлганда, албатта, мушриклар муваҳҳид бўларди. Чунки улар Аллоҳ Яратувчи, ёмғирни ёғдирадиган ва ушбу ишларни қилган ризқ берувчи эканини билганликларини хабар берди. Буни билсалар-да муваҳҳид бўлмадилар. Балки уларни Ўзига ибодат қилишга буюриб, шундай деди: ”Парвардигорингизга ибодат қилингиз". (Бақара: 21). Бу эса улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда яккаламагунларигача ушбу нарсаларни билишликлару етарли эмаслигига далолат қилади. Демак, тавҳид – Аллоҳ таолони ибодатда яккалашликдир. Тавҳид – калом уламолари айтгани каби рубубият тавҳидига иқрор бўлиш эмас. Улар (калом уламолари) тавҳидни тушунишмади. Балки барча ташвиш, мунозара ва далилларини рубубият тавҳидига қаратдилар. Бу эса (аниқ) натижа ҳамда Абу Лаҳаб, Абу Жаҳл ва бошқаларда мавжуд бўлган нарса кетидан қувишликдир. Улар Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи, Тирилтирувчи, Ўлдирувчи эканига иқрор бўлардилар.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ушбу оят борасида айтдики: “Тенгдош (исбот қилишлик)лар ширк бўлиб…”. Ширкнинг Аллоҳдан ўзгасига жонлиқ сўйиш, назр аташ, дуо қилиш ва ўтиниб мадад сўраш каби ошкора тури бор. Бу очиқ, ошкор ширк. Чунки у кўринади ва эшитилади.
Бу ўринда яширин ширк ҳам бор. У икки турли:
Биринчи тур: Мақсад ва ниятлардаги ширк. Бу яширин. Чунки у қалбда бўлади. Қалблардаги нарсани эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билади. Биров кўрсин ёки эшитсин учун намоз ўқиётган кимса каби. Уни фақат Аллоҳ билади.
Иккинчи тур: Яширин ширк. Чунки одамларнинг кўпи уни билмайди. У, ақидада эмас, бу ўринда зикр қилинган лафздаги ширк.
“У тун қоронғусида силлиқ қора харсангтош устида ўрмалаб кетаётган чумолидан-да махфийроқдир”. Махфий деб аталашининг сабаби шуки, ундан огоҳ бўладиганлар оз бўлади.
Сўнг у киши (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо) одамлар тилларида айтадиган сўзларни мисол тариқасида келтирдилар.
“Ва у, ушбу сўзингга ўхшаш: Аллоҳ ва тириклигинга қасамки, эй фалончи! Ҳамда менинг ҳаётимга қасамки”. Аллоҳдан ўзгаси билан онт ичиш кўплаб одамларнинг тилларида юрадиган ширк жумласидан. Ҳолбуки улар уни ширк деб билмайдилар. Айримларининг кўпинча айтадиган сўзи: Пайғамбарга қасам, омонат ҳаққи, ҳаётинга қасам. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки Аллоҳдан ўзгаси билан онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. (Бухорий (5757), Муслим (1646), Термизий (1535), Насоий (3766), Абу Довуд (3251), Ибн Можжа (2094), Аҳмад (2/69), Молик (1037) ва Доримий (2341)).
Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш кичик ширк. Агар қасам ичилаётган нарсани Аллоҳни улуғлагандек улуғлашни қасд қилмаган бўлса. Агар махлуқни Аллоҳни улуғлагандек улуғлашни қасд қилган бўлса, батаҳқиқ, бу қасам катта ширк бўлади.
Қабр ва сағаналар билан қасам ичаётганлар, уларни Аллоҳни улуғлагандек улуғлаётганлар, у ана шу турдандир.
Чунки уларнинг кўпи Аллоҳ билан қасам ичишга енгил муносабатда бўлади. Сағана ёки валий билан қасам ичишга эса енгил муносабатда бўлмайди. Агар унга: Аллоҳга қасам ич, дейилса қасамга шошилади. Агар унга: маъбудинг, улуғлайдиганинг ва сэн уни кўкларга кўтарадиган валий билан қасам ич, дейилса қалтирайди ва қасам ичишдан бош тортади. Ушбу валий (азоб билан) ушлашидан қўрқади. Бу эса шак-шубҳасиз катта ширк.
Лафздаги ширклардан кишининг мана бу қавли: “(Агар) Аллоҳ ва сен хоҳласанг. Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганидами”. Чунки Аллоҳ билан бошқасини “Ва” билан жамлашлик жоиз эмас. “Ва” шериклик қилишни талаб этади.
Тўғриси эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни йўллаган нарса: “Аллоҳ сўнг фалончи хоҳласа”, дейишингиз. Чунки “Сўнг” шериклик қилиш учун (қўлланилмайди). Балки тартиб-(кетма-кетлик) учун (қўлланилади). Махлуқнинг хоҳишини Холиқнинг хоҳишидан кейинга қўяди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хохласагина (Тўғри йўлда бўлишни) хохларсизлар”. (Таквир: 29). Банда шак-шубҳасиз ўз хоҳишига эга. Бироқ у Аллоҳ субҳанаҳунинг хоҳишига тобе.

Ана шу, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ушбу оят изоҳида айтган сўзларидир: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Оят тенгдош исбот қилишликдан қайтаради. Бу эса катта ва кичик ширкни ўз ичига олади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо кичик ширкни, ундан-да оғирроғи бўлмиш катта ширкка огоҳлантириш беришлик учун мисол қилдилар. Агар кичик ширк жоиз бўлмас экан, катта ширк ҳақида нима дейсиз? Салафлар катта ширк ҳақида нозил бўлган оятларни кичик ширкдан маън қилиш учун далил сифатида ёдга олардилар. Чунки у, ширк туридан. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Бас, … ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Буни ҳам, уни ҳам ўз ичига олади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг сўзлари билан бирга ушбу икки оятдан кўплаб масалалар истифода қилинади:
Биринчи масала: Тавҳид, буюрилган ишларнинг энг улкани. Чунки Аллоҳ таоло мусҳаф шарифдаги биринчи нидони у (тавҳид) билан бошлади.
Иккинчи масала: Оятда рубубият тавҳидига иқрор бўлиш тавҳид борасида етарли эмаслигига далил бор. Чунки Аллоҳ, мушриклар буни билишларини хабар бериб, шундай деди: “Билиб туриб”. (Бақара: 22). Ушбу зикр қилинган ва булардан бошқа нарсаларнинг Яратувчиси фақат Аллоҳ таолодир. Унда нима учун бирор нарса яратмаганлардан иборат Ундан ўзгасига ибодат қиласизлар?
Учинчи масала: Юқоридаги икки оятда рубубият тавҳидини улуҳият тавҳидига далил қилиб келтириш ҳамда рубубият тавҳиди васила, улуҳият тавҳиди эса ғоя экани(га ишора қилинди). Чунки у (улуҳият тавҳиди) мақсад қилингани ва махлуқотлардан талаб қилинганидир. Чунки У Ўзига ибодат қилишга буюрганда рубубият тавҳидини ёдга олди. Бу эса рубубият тавҳидини улуҳият тавҳидига далил қилишликдир.
Тўртинчи масала: Тавҳидга буюришлик етарли эмас. Балки ширкдан қайтариш шартдир. Чунки Аллоҳ таоло биринчи оятда шундай деди: “Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. (Бақара: 21). Иккинчи оятнинг сўнгида эса шундай деди: “Бас, … ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Бу эса икки иш: тавҳидга буюриш ва ширкдан қайтаришни жамлашлик шарт эканига далолат қилади. Тавҳидга буюришга чекланиб, ширкдан қайтармайдиган кимса талаб қилинган ишни адо этмабди. Чунки бу бирор нарсани рўёбга чиқармайди. Бу эса Қуръонда кўп. Тавҳидга буйруқнинг ёнида доим ширкдан қайтарув мавжуд. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут-(шайтон)дан йироқ бўлинглар”. (Наҳл: 36). Бу буйруқ ва қайтариқ. “Бас, ким тоғут-(шайтон)дан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса”. (Бақара: 256). Бу ўринда тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳга иймон келтириш (зикр қилинди). Аллоҳга иймон келтириш етарли эмас. Балки тоғутга куфр келтиришдан ўзга чора йўқ. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига шундай деган: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар”. (Нисо: 36). “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ Илоҳ йўқдир”. (Аъроф: 59). Демак, икки иш ўртасини, тавҳидга буюриш ва ширкдан қайтариш орасини жамлашлик шарт.
Бешинчи масала: Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ёдга олган, кўпчилик одамларнинг тилида айланадиган ушбу лафзлар ширк жумласидандир. Бироқ у кичик ширк. Лафздаги ширк деб ҳам аталади. Гарчи уни қалбида қасд қилмаган бўлса-да. Ҳамда у тенгдош исбот қилишликдандир.
Олтинчи масала: Салафлар катта ширк ҳақида нозил бўлган оятларни кичик ширкка далил қилиб келтирардилар. Чунки Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) бу оятни шунга далил сифатида зикр қилдилар. Сабаби, кичик ширк катта ширкка олиб боради. Оятда ширкнинг лафз, ният ва феъл билан (бўладиган) барча жиҳатларидан узоқлашиш(га буюрилди).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. Термизий ривоят қилиб, “Ҳасан” даражасида деди. Ҳоким саҳиҳ деди. (Тоялисий (1896), Аҳмад (2/34, 86), Абу Довуд (3/570), Термизий (5/253), Ибн Ҳиббон (1177), Ҳоким (1/18), (4/297)да икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга иқрор бўлди, Байҳақий (10/29)).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) шундай деди: “Мен учун ёлғончи бўлган ҳолимда Аллоҳ ила онт ичишим ростгўй бўлган ҳолимда Ундан ўзгаси билан онт ичишимдан кўра суюклироқдир”. (Абдурраззоқ (8/469), Табароний “Кабир” (8902), Мунзирий “Тарғиб” (3/607), Ҳайсамий “Мажмаъ Аз-Заваид” (4/177)).

“Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса…”. Яъни, Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичса. Пайғамбарга қасам, омонатга қасам ёки ҳаётинга қасамки, шундай-шундай қилмадим, дейиши каби ёки шунга ўхшаш махлуқ билан қасам ичишлар.
Онт ва қасам ичишлик – улуғланадиган нарсани ёдга олиш билан ўзига хос тарзда бирор нарсани таъкидлашликдир.
У, қасам ичилинаётган нарсани улуғлашлик демакдир. Улуғлашлик эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлади. Махлуқ фақат Аллоҳ ёки Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларидан бири билан қасам ичади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога келсак, У Ўзи хоҳлаган махлуқоти билан қасам ичади. Махлуқ эса фақат Аллоҳ билан қасам ичади. Унга ким бўлишидан қатъий назар У Зотдан ўзгаси билан онт ичиши жоиз эмас. На пайғамбар, на фаришта, на солиҳлар ва на каъба билан. Фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билангина қасам ичади.
Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса…”. Ким бўлишидан қатъий назар. Фаришта, пайғамбар, авлиё, муқаддас қадамжолар ёки булардан бошқаси бўлсин.
“Дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. Бу ё ровий томонидан Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) куфр келтирибди, дедиларми ёки ширк келтирибди, дедиларми дея шак қилиш-(иккиланиш)ликдир. Ё “Ёки” (сўзи) “Ва” маъносида. Чунки “Ёки” араб тилида гоҳида “Ва” маъносида келади. Шунда маъно: “Дарҳақиқат, куфр ва ширк келтирибди” бўлади. Яъни, куфр ва ширкни жам қилибди. Чунки ширк ва куфр ўртасида умумий ва хос (жиҳатлардан боғлиқликлар бор). Ҳар бир мушрик кофир. Ҳар бир кофир эса мушрик бўлмайди.
Гоҳида шу ўринда савол тушади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари каби баъзи ҳадисларда Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш ворид бўлган: “Отасига қасамки, агар ростгўй бўлса нажот топибди”. (Бухорий (46), Муслим (11), Насоий (5028), Абу Довуд (3252), Аҳмад (1/162), Молик (425) ва Доримий (1578)). Ҳолбуки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қавллари мавжуд: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. (Бунга) қандай жавоб берилади?
Уламолар бунга икки жавоб билан жавоб беришган:
Биринчи жавоб: Бу ва шунга ўхшашлардан қасам қасд қилинмаган. Балки у, қасамни қасд қилмай тилларда юрадиган сўз.
Иккинчи жавоб: Бу, қайтарувдан олдин бўлган. Бошида Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш жоиз бўлган. Шундан кейин Аллоҳдан ўзгаси билан онт ичишдан қайтарилган. “Отасига қасамки, … нажот топибди”, қавллари ва шунга ўхшашлар Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичишдан қайтарув ила нахс қилинган-(бекор қилинган). Ана шу (қавл) шарҳда рожиҳ деб билганларидир.
Ҳадисдан сарлавҳага шоҳид ўрни шуки, Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш ўзгаларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тенглаштириш жумласидандир. Чунки тенгдошнинг мисоли: ўхшаш. Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичадиган кимса қасам ичилаётган нарсани Аллоҳга тенглаштирибди ва У субҳанаҳу ва таолога ўхшатибди.
“Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) шундай деди: “Мен учун ёлғончи бўлган ҳолимда Аллоҳ ила онт ичишим ростгўй бўлган ҳолимда Ундан ўзгаси билан онт ичишимдан кўра суюклироқдир”. Ёлғон ҳаром ва гуноҳи кабиралардан бири. Бироқ у Аллоҳдан ўзгаси билан онт ичишдан енгилроқ. Чунки Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш ширк. Аллоҳга ёлғон қасам ичиш эса ҳаром ва маъсият. Бироқ у ширкдан қуйи. Чунки ширк гуноҳи кабираларнинг энг каттаси. Ёлғоннинг гуноҳи ширкнинг гуноҳидан енгилроқ.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Чунки Аллоҳ билан ёлғон қасам ичишликда тавҳид мавжуд. Аллоҳдан ўзгаси билан рост қасам ичишликда эса ширк мавжуд. Тавҳиднинг ҳасаноти ростгўйликнинг ҳасанотидан улканроқдир”. Ширнинг гуноҳи ёлғоннинг гуноҳидан оғирроқ.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ ва фалончи хоҳласа, деб айтманглар! Балки: Аллоҳ сўнг эса фалончи хоҳласа, денглар!”. Абу Довуд саҳиҳ санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (5/384, 394, 398), Абу Довуд (5/259), Тоялисий (430), Насоий (991)).
Иброҳим Ан-Нахаъийдан шундай нақл қилинади: “Аллоҳдан ва сендан паноҳ сўрайман, (дейишлик) макруҳдир. Аллоҳдан сўнг эса сендан паноҳ сўрайман, дейишлик жоиздир”. Айтдиларки: “Агар Аллоҳ сўнг эса фалончи бўлмаганида..., деб айтади. Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганида..., деб айтманглар”.

“Аллоҳ ва фалончи хоҳласа, деб айтманглар! Балки: Аллоҳ сўнг эса фалончи хоҳласа, денглар!”. Бу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан “Аллоҳ ва фалончи хоҳласа”, деган сўз билан Аллоҳ ва махлуқ ўртасини хоҳиш-(ирода)да жамлашликдан қайтарувдир. Чунки “Ва” мутлақ жамлаш ва шерик қилиш учун (қўлланилади). Гўёки сиз хоҳиш-(ирода)ни Аллоҳдан ва махлуқдан содир бўлган дедингиз. Бу эса лафздаги ширк. Иборани тўғирлангани эса бундай дейилмоқлигидир: “Аллоҳ сўнг фалончи хоҳласа”.
Бу ўринда икки масала бор:
Биринчи масала: Махлуқнинг хоҳишини Холиқнинг хоҳишига “Ва” билан атф қилиш-(боғлаш)дан қайтарув. Ҳамда уни “Сўнг” билан боғлашликнинг жоиз экани. Фарқи шуки, “Ва” шерик қилишни тақозо этади. “Сўнг” эса тартиб ва кетма-кетликни талаб этади. Шунда махлуқнинг хоҳишини Холиқнинг хоҳишидан кейинга қўйган бўласиз.
Иккинчи масала: Ҳадисда, махлуқ ўз хоҳишига эга эмас. Балки у мажбурланган. У ўз ихтиёри ва иродасига эга эмас, деб айтадиган жабарийларга раддия ўлароқ махлуққа хоҳиш исбот қилишликка далил бор. У (жабария) ботил йўл. Махлуқ ўз хоҳишига эга. Бироқ у (хоҳиш) Аллоҳнинг хоҳишидан кейин. Аллоҳ таоло деди: “(Эй инсонлар), сизлар фақат Аллоҳ хоҳлаган вақтдагина (У зот томонга йўл тутишни) хоҳларсизлар (яъни, бирон иш Аллоҳнинг хоҳиш-иродасисиз бўлмас). Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир”. (Инсон: 30). “Сизларнинг орангиздаги Тўғри йўлда бўлмоқни хохлаган кишилар учун бир эслатмадир. Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хохласагина (Тўғри йўлда бўлишни) хохларсизлар”. (Таквир: 28-29). У субҳанаҳу ва таоло махлуққа хоҳиш-(ирода) исбот қилди. Ҳамда уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳишидан кейинга қўйди. Махлуқнинг хоҳиши Холиқ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳишидан кейин туради.
Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларидаги учинчи масала: Ким бир нарсадан маън қилса, унинг ўрнини тўғри босувчи нарсани зикр қилади. Агар ўрнини босувчи нарса бўлса. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу иборадан маън қилганларида унинг ўрнини тўғри босувчи нарсани зикр қилдилар. У ҳам бўлса: “Аллоҳ сўнг фалончи хоҳласа”, қавлидир.
“Иброҳим Ан-Нахаъийдан шундай нақл қилинади: “Аллоҳдан ва сендан паноҳ сўрайман, (дейишлик) макруҳдир”. Паноҳ сўрашлик ибодат турларидан бири бўлиб, уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина сарф қилишлик жоиз бўлади. “Аллоҳдан ва сендан паноҳ сўрайман”, дейишингиз жоиз эмас. Чунки сиз шундай десангиз, Холиқ билан махлуқни шерик қилиб қўясиз. Уларнинг ҳар иккисига таянасиз. Бу эса ширк. Иборани тўғрилангани эса бундай деб айтишингиздир: “Аллоҳдан сўнг эса сендан паноҳ сўрайман”. “Сўнг” деб айтасиз. “Сўнг” билан “Ва” орасидаги фарқ шуки, “Сўнг” махлуққа таянишликни Холиқ субҳанаҳу ва таолога таянишликдан кейинга қўяди. Махлуққа, қодир бўлган ишларида таянилади. Бирор шахсга бориб, ундан сизни душманингиздан тўсишини талаб қиласиз. Агар ушбу шахс душманингиздан тўсишга қодир бўладиган тирик бўлса. Мутлақ паноҳ сўрашликка келсак, батаҳқиқ, у фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун бўлади. Ўликдан паноҳ сўраш мутлақо жоиз эмас.
“Агар Аллоҳ сўнг эса фалончи бўлмаганида..., деб айтади. Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганида..., деб айтманглар”. Бу, юқорида шарҳланди.
Бу, одамларга ақида масалаларини, ақидага нима путур етказиши ва нима ноқис қилишини таълим бериш вожиб эканига далолат қилади. Чунки ҳозирда аксар одамлар, Аллоҳ хоҳлагани мустасно, ақидани таълим бериш ва уни таълим олишдан юз ўгирган. Унга аҳамият бермайдилар ва унга даъват қилмайдилар, Аллоҳ хоҳлаганлар мустасно. Кўпчилик, агар ақидага шикаст етса бирор фойда бермайдиган ён-(чекка) ишларни диққат марказларида тутадилар. Ҳатто улар ўнглашни истаётган ушбу ён-(чекка)даги хатолар тўғри бўлса, агар ўнгланса ва тўғри бўлса, ақидани ўнгламай туриб улардан фойда йўқ. Ақида – асос. Авваламбор уни таълим олишимиз, унга даъват қилишимиз, муомала, одоб ва ахлоқлардаги хатоларни тўғирлашдан олдин бу борадаги хатоларни тўғирлашимиз вожиб бўлади.
Ушбу ишларнинг одамлар орасида тарқалишига сабаб тавҳидни дарс бериш, ақидани шарҳлаш ҳамда муҳозара, анжуман, матбуот ва ойномаларда унга оз даъват қилингани учундир. Натижада одамларнинг ақидаларини барбод қилишни хоҳлайдиган инс ва жиндан иборат шайтонлар сабабли ушбу ишлар кенг тарқалди. Ақида бобига аҳамият қаратиш ва уни тўғирлашлик энг муҳим вазифалардандир: “Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!”. (Муҳаммад: 19). Амал қилиш ва истиғфор айтишдан олдин “Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор”. (Муҳаммад: 19)нинг маъносини билишдан бошлади. Чунки у, дин ишларининг бари унинг устига қуриладиган асос-(пойдевор)дир.
mutaallim   06-09-2014, 12:36 PM
#62
43-боб:
Аллоҳ(нинг номи) ила онт ичилса-да, қаноат ҳосил қилмаган кимса борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ота-боболарингиз ила онт ичманглар. Кимда-ким Аллоҳ ила онт ичса, бас, рост сўзласин. Кимгаки Аллоҳ ила онт ичилса, бас, рози бўлсин. Кимда-ким рози бўлмаса, бас, у Аллоҳдан эмасдир”. Ибн Можжа “Ҳасан” санад ила ривоят қилди. (Бухорий (1936), Муслим (1111) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди).

“Аллоҳ(нинг номи) ила онт ичилса-да, қаноат ҳосил қилмаган кимса борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Яъни, бу борада ворид бўлган ваъид ҳамда у тавҳидни нуқсонли қилиши (ҳақидаги боб). Чунки Аллоҳ билан онт ичилса қаноат қилмайдиган кимса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони чинакамига улуғламабди. Агар у Аллоҳни ҳақиқатда улуғлаганда, албатта, қасам ичилса рози бўларди. Аллоҳ билан онт ичилса рози бўлмаслиги ва қаноат қилмаслиги Аллоҳни улуғлаши ноқис эканига далилдир. Бу эса тавҳидни нуқсонлаштиради. Ҳудди Аллоҳни мукаммал улуғлашлик тавҳиддаги мукаммаллик бўлгани каби.
Ана шу, ушбу бобнинг “Тавҳид Китоби”да битилишининг боғлиқлик жиҳатидир.
Сўнг Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан (ривоят қилинган) ҳадисни ёдга олдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ота-боболарингиз ила онт ичманглар”. Олдинги бобда Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичишликдан қайтарув ҳамда у ширк ёки куфр экани ўтди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. (Бухорий (5757), Муслим (1646), Термизий (1535), Насоий (3766), Абу Довуд (3251), Ибн Можжа (2094), Аҳмад (2/69), Молик (1037) ва Доримий (2341)). Чунки қасам, (ўртага номи) қўйиб қасам ичилаётган нарсани улуғлашлик демакдир. Кимки Аллоҳдан ўзгасини қасамда номини ўртага қўйиб улуғласа, батаҳқиқ, бу Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришлик. Ҳамда у, қасам ичувчининг турли бўлишига қараб турлича бўлади: Кимки номи ўртага қўйиб қасам ичилаётган нарсани Аллоҳни улуғлагандек улуғласа, бас, у катта ширк. Ким уни Аллоҳни улуғлагандек улуғламаса, балки унда Аллоҳни улуғлашликка тенглашмайдиган улуғлашликдан бир тур бўлса, батаҳқиқ, у кичик ширк бўлади.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Ота-боболарингиз ила онт ичманглар”, ота-боболарга хос эмас. Аллоҳдан ўзгаси билан онт ичиш жоиз эмас. Хоҳ ота-боболар ёки улардан бошқалар, хоҳ пайғамбар ва солиҳларлардан иборат одам зотидан бўлсин ёки каъба ёҳуд ундан бошқаси билан бўлсин баробардир. Махлуқ учун фақат Аллоҳ азза ва жалла билан қасам ичиши жоиз бўлади. Ота-боболарини ёдга олиши қайтарилган айрим нарсаларни ёдга олиш бобидандир. Чунки ота-боболар билан қасам ичиш уларнинг одатларидан.
“Кимда-ким Аллоҳ ила онт ичса, бас, рост сўзласин”. Бу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан буйруқ бўлиб, қасам ичувчи рост сўзлаши ва Аллоҳ билан ёлғон қасам ичмаслиги вожиб бўлади. Чунки кимда-ким Аллоҳ билан ёлғончи бўлган ҳолида қасам ичса, дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг улуғлигини назар-писанд қилмабди. Агар бунга: ушбу қасам натижаси ўлароқ ноҳақ мол олиш қўшилса, бас, у ёлғон қасам бўлиб, у сабабли мусулмон кишининг моли қирқилади-(олиб қўйилади).
Аллоҳ билан ёлғон қасам ичишлик ёлғон қасамдир. Бундай деб аталишига сабаб, у ўз соҳибини гуноҳга ботиради сўнг эса дўзахга, Аллоҳ сақласин. Ҳудди савдода мол-(товар)га, у яхши деб қасам ичадиган кимсага ўхшаш. Ҳолбуки у (мол) бундай эмас. Ёки у (ноқисликлардан) саломат бўлса-да (сифати) ундай эмас. Ёҳуд унинг нархи шундай-шундай. Бу ёлғон сўзлаган ҳолда одамларнинг рағбатини унга (молга) уйғотишлик учун. Агар ўтган ишга ёлғонни қасд қилган ҳолда қасам ичса, бас, у ёлғон қасам. У гуноҳи кабиралардан бири. Чунки ёлғоннинг ўзини олиб қарайдиган бўлсак, у гуноҳи кабира. Аллоҳ таоло деди: “Ёлғончиларни Аллоҳ лаънат қилишини сўрайлик”. (Оли Имрон: 61). Аллоҳ таоло деди: “Ёлғон сўзларни ҳам фақат Аллоҳ оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқурлар. Ана ўшаларнинг ўзлари ёлғончидирлар”. (Наҳл: 105). Ёлғон, аслини олганда гуноҳи кабира. Агар унга ёлғон қасам қўшилса (гуноҳи) оғирроқ ва улканроқ бўлади. Ҳадисда ворид бўлишича: “Уч (тоифага) Аллоҳ қиёмат куни сўзламайди, уларга қарамайди ва уларни покламайди ҳамда улар учун аламли азоб бўлгай: иштонини тўпиғидан пасга тушириб юрувчи, миннат қилувчи ва ёлғон қасам билан молини ўтказувчи-(сотувчи)”. (Муслим (106), Термизий (1211), Насоий (2563), Абу Довуд (4087), Ибн Можжа (2208), Аҳмад (5/162) ва Доримий (2605)).
“Кимгаки Аллоҳ ила онт ичилса, бас, рози бўлсин”. Ана шу, ҳадисдан ушбу бобга шоҳид ўрни. Маъноси, Аллоҳ билан онт ичилса У субҳанаҳуни улуғлашлик нуқтаи назаридан рози бўлсин. Бу эса тавҳиднинг мукаммаллигига далолат қилади. Сўнг қасам ичувчи рост сўзлаган бўлса, бас, у қасам ичган сўзида (қолади). Агар ёлғон сўзлаган бўлса, батаҳқиқ, гуноҳи унинг зиммасида.
“Кимда-ким рози бўлмаса, бас, Аллоҳдан эмасдир”. Бу, Аллоҳ билан қасам ичилганда қаноат қилмаган кимсадан Аллоҳнинг пок-(безор) эканлигини эълон қилишликдир. Бу қаттиқ ваъид.
Аллоҳ билан ичилган қасамни улуғлаш ва унга рози бўлиш вожиб бўлади. Хоҳ келишмовчилик ёки узр-(кечирим) сўрашларда бўлсин. Мусулмон ўзининг мусулмон биродарига яхши гумонда бўлади.
Ушбу ҳадис бир қанча масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичишнинг ҳаром экани: “Ота-боболарингиз ила онт ичманглар”.
Иккинчи масала: Қасам ичганда рост сўзлашлик ва унда ёлғон сўзламасликнинг вожиб экани. Чунки қасамда рост сўзлаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамда У Зотга берган аҳд-паймонини улуғлашликдир.
Учинчи масала: Аллоҳ билан қасам ичилганда қаноат қилишнинг вожиб экани ва қаноат ҳосил қилмасликнинг ҳаром экани. Чунки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққини улуғлашлик ва У билан ичилган қасамга ишонч билдириш ҳамда Аллоҳ билан ичилган қасамни оёқости қилмасликдир. На қасам ичувчи ва на унга қасам ичилаётган киши томонидан (Аллоҳнинг номи билан ичилган қасам оёқости қилинмаслиги керак). Балки икки томондан ҳам (қасам) улуғланиши (лозим). Бу, тавҳиднинг ҳақ-ҳуқуқларидан. Унинг мавжуд эмаслиги эса тавҳиднинг нуқсонлигидандир.
mutaallim   06-10-2014, 05:41 PM
#63
44-боб:
“Аллоҳ ва сиз ҳам хоҳласангиз”, қавли ҳақидаги боб

Қутайладан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳузурларига) бир яҳудий келиб шундай деди: “Сизлар ширк келтирасизлар. Айтасизларки: Аллоҳ ва сен хоҳласанг... . Ва яна шундай дейсизлар: Каъбага қасамки... ”. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қасам ичишни хоҳлаганларида шундай деб айтишга буюрдилар: “Каъбанинг Раббисига қасам... ”. Ва шундай деб айтишларига (буюрдилар): “Аллоҳ сўнг эса сен хоҳласанг”. Насоий ривоят қилиб, саҳиҳ деди. (Имом Аҳмад (6/371-372), Насоий (7/6), Таҳовий “Мушкил” (1/91, 357), Ҳоким (4/297)да саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ келди. Байҳақий (3/216), Миззий “Таҳзиб ал-Камал” (3/1694), Ҳофиз “Исоба” (4/389)да саҳиҳ деди).
У киши яна Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилади: “Бир киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди: Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мени Аллоҳга тенг қиласанми?! Балки ёлғиз Аллоҳнинг ўзи хоҳласа...”, дедилар”. (Аҳмад (1/214, 224, 283, 247), Бухорий “Адабул Муфрод” (783), Насоий “Амалул явми валлайлати” ва “Туҳфатул Ашроф” (5/269)да нақл қилинди, Ибн Можжа (2117), Таҳовий “Мушкил” (1/90)).

Шайх раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ ва сиз ҳам хоҳласангиз”, қавли ҳақидаги боб”, дедилар. Яъни, бу борада ворид бўлган қайтарув ҳамда унинг ширк ва тенгдош (исбот) қилишлик экани ҳақида. Чунки сиз шундай десангиз Холиқ билан махлуқни хоҳиш-(ирода)да “Ва” билан боғлашлик нуқтаи назаридан шерик қилдингиз. “Ва” шерик қилишни талаб этади. Бу эса рубубиятдаги ширк бўлиб, жоиз эмас. Агар сўзловчи буни қалбида эътиқод қилмаса, бас, у лафздаги маън қилинган ширк. Буни қалбида эътиқод қилса қандай бўларкин? Иш оғирроқ бўлади.
“Қутайладан ривоят”. У Қутайла бинт Сайфий ал-Ансория. Баъзилар: Жуҳания, дейишади.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳузурларига) бир яҳудий келиб шундай деди: “Сизлар ширк келтирасизлар. Айтасизларки: Аллоҳ ва сен хоҳласанг... . Ва яна шундай дейсизлар: Каъбага қасамки...”. Бу яҳудий ушбу ширкни билди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга иқрор бўлдилар. Умматларини ушбу лафзлар ўрнига бундай денглар дея тўғри лафзларни алмаштиришликка йўлладилар: “Каъбанинг Раббисига қасамки…”. Ва шундай деб айтишларига (йўлладилар): “Аллоҳ сўнг сен хоҳласанг”.
“Каъбанинг Раббисига қасам...”. Каъбанинг Раббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло. Каъба Аллоҳнинг уйи. Каъба билан қасам ичилмайди. Балки Каъбанинг Раббиси билан қасам ичилади. Ана шу, ширкдан холи бўлган тўғри ўринбосардир.
Агар каъба билан қасам ичиш ширк ва қайтарилган бўлса, ундан ўзга махлуқотлар билан қасам ичиш ҳақида нима дейсиз?
“Ва шундай деб айтишларига (буюрдилар): “Аллоҳ сўнг эса сен хоҳласанг”. Бу ҳам “Ва” ўрнига “Сўнг” қўллаш билан тўғри лафз бўлди. Чунки “Ва” Холиқ билан махлуқни хоҳиш-(ирода)да шерик қилишликдир. “Сўнг” эса тартиб-(кетма-кетлик) учун бўлиб, махлуқнинг хоҳишини Холиқнинг хоҳишидан кейинга қўясиз. Чунки махлуқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоҳласагина хоҳлайди. Демак, унинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига тобе, мустақил эмас. Ана шу, икки лафз бўлмиш “Аллоҳ ва сен хоҳласанг...” билан “Аллоҳ сўнг эса сен хоҳласанг” лафзлари ўртасидаги фарқ. “Аллоҳ ва сен хоҳласанг...” лафзи ширк. “Аллоҳ сўнг эса сен хоҳласанг” лафзи эса тавҳид.
Махлуқ ўз хоҳишига эга эмас. У мажбур. У (махлуқ) ҳаракатлантириладиган асбоб ёки шамол ҳаракатга келтирадиган патга ўхшаш куфр, маъсият ва ширкни ўз ихтиёрисиз қилади, дейдиган адашган жабарийларга хилоф ўлароқ махлуқ ўз хоҳишига эгадир. Агар шундай бўлганда, у (махлуқ) маъсият қилгани учун азобга, тоат қилгани учун эса савобга мустаҳиқ бўлмасди.
Уларнинг қаршисига, банда Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган ўзининг мустақил хоҳишига эга. У (банда) куфр ва маъсиятни Аллоҳнинг хоҳишисиз, балки ўзининг мустақил хоҳиши билан қилади, дейдиган мўътазилалар чиқди. Аллоҳ улар айтаётган сўзларидан олийдир. Бунинг маъноси, Аллоҳнинг мулкида У хоҳламаган нарса юз беради демак. Аллоҳ хоҳлади дегани, У субҳанаҳу хоҳлаган барча нарсани яхши кўради дегани эмас. У Зот Ўзи яхши кўрмаган ҳолда кофирнинг куфр келтиришини хоҳлайди. Балки уни етук бир ҳикмат учун яратади. У ҳам бўлса синов ва имтиҳон (учундир). Акс ҳолда эса “Агар Аллоҳ хоҳласа, шак-шубҳасиз (бирон мўъжиза нозил қилмасданоқ) барча одамларни хидоят қилишини (бу Аллоҳ учун ҳеч нарса эмаслигини) билмадиларми?”. (Раъд: 31). Бироқ У Зотнинг Ҳикмати улар (бандалар) ўртасида тафовут бўлишини талаб этади.
“Мени Аллоҳга тенг қиласанми?! Балки ёлғиз Аллоҳнинг ўзи хоҳласа...”. Тенг – ўхшаш, мисли, мос. Яъни, мени хоҳиш-(ирода)да Аллоҳга ўхшаш, Аллоҳнинг мисли ва Унинг шериги қилдингми? Сўнг уни ушбу лафзни тавҳид лафзига алиштириб, бундай дейишига амр қилдилар: “Балки ёлғиз Аллоҳнинг ўзи хоҳласа...”.
Бу, энг мукаммалига йўллашлик. “Балки ёлғиз Аллоҳнинг ўзи хоҳласа...”. Агар “Аллоҳ сўнг эса сен хоҳласанг”, деса, бу жоиз бўлган нарсани баён қилишлик бўлиб, икки ҳадис ўртасида ўзаро қарама-қаршилик йўқ.
Бу, ширкка олиб борувчи йўлларни тўсишлик жумласидан. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширкдан ва унга олиб борадиган йўллардан қайтардилар. Агар бу (сўзни) эътиқод қилмай талаффуз қилса, бас, бу кейинчалик эътиқод қилишликка васила. Демак, эътиқод қилмаса-да, (шундай) эътиқод қилишга олиб бормаслиги учун бу сўздан маън қилинади.
Ушбу икки ҳадисда улкан фойдалар бор:
Биринчи фойда: Шайх раҳимаҳуллоҳ ўз масалаларида ёдга олиб айтганлари: “Инсоннинг ҳаво(и нафс)га эргашгандаги тушуниши”. Ушбу яҳудий ғазабга учраган яҳудийлардан эканига қарамай буни ширк эканини тушунди. Чунки у ушбу (ислом) умматини бадном қилишни хоҳлайди. Шунга қарамай Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу мулоҳазани қабул қилдилар. Ва уни тўғирлашликка йўлладилар.
Иккинчи фойда: Ҳақни олиб келган кишидан қабул қилиш. Гарчи душман бўлса-да.
Учинчи фойда: Шайх раҳимаҳуллоҳ огоҳлантириш берган (ўрин): Яҳудлар залолатга оғганликларига қарамай ширкни тушунадилар. Бу уммат уламоларининг айримлари эса ширкни тушунишмайди. Шунинг учун сағана ва қабрларга ибодат қилишни жоиз деб биладилар. Уни инкор қилмайдилар. Бу, солиҳларни васила қилиш жумласидан, ширк эмас. Ёки бу, солиҳларга муҳаббат қўйишга далолат қилади, дейдилар. Бу нарсани маъқуллайдилар. У, миллатдан чиқарувчи ширк эканига қарамай уни ширк эмас деб биладилар. Ушбу яҳудий ёдга олгани миллатдан чиқармайдиган кичик ширк. Ушбу умматдан ўзларини илмга нисбат берадиган айримлар ҳозирда Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш билан ислом оламида тўлиб кетган миллатдан чиқарувчи ширкни инкор қилишмайди. Шу ўринда баъзи яҳудийлар ўзларини исломга нисбат берадиган айрим уламолардан тушунувчанроқ (эканини кўрамиз). Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.
Тўртинчи фойда: “Аллоҳ ва сен хоҳласанг” деб айтишлик ҳамда каъба ва ундан бошқа махлуқотлар билан қасам ичишдан қайтарув. Чунки Аллоҳдан ўзгаси билан онт ичиш ширк. У, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасини улуғлашлик. Энг мукаммал тарзда улуғлашликка фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақли бўлади. Бу ўринда Аллоҳдан ўзгаси билан онт ичиш ширк (экани зикр қилинди). Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийнинг ушбу сўзига иқрор бўлдилар: “Сизлар ширк келтирасизлар”. Бу эса ушбу лафзлар ширк эканига далолат қилади.
Бешинчи фойда: Олим бирор нарсадан маън қилганда, унинг ўрнига яроқли нарсага йўллаб қўйишига кўрсатма (оламиз). Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Каъбанинг Раббисига қасам” ва “Аллоҳ сўнг эса сен хоҳласанг” деб айтилишига йўлладилар. Ким бирор нарсани ҳаром ёки маън қилинган дея фатво берса ва бу ўринда унинг ўрнини босувчи яроқли нарса бўлса, батаҳқиқ, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек у (олим) унга йўллайди.
Олтинчи фойда: Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)нинг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз”, деганида у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мени Аллоҳга тенг қиласанми?!”-деб айтган киши ҳақидаги ҳадисда мункар инкор қилиняпти. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни инкор қилдилар. Айниқса ушбу мункар ақидага шикаст етказадиган ширк бўлса, батаҳқиқ, ундан сукут сақлаш жоиз бўлмайди. Балки у баён қилиниши ва огоҳлантирилиши вожиб бўлади. Бунга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг юқорида ўтган оят изоҳидаги айтган сўзлари шоҳиддир. “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) у ушбу кимсанинг мана бу сўзидир, дедилар: “Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганидами. Агар ушбу кучукча бўлмаганда албатта бизникига ўғри тушарди. Агар ҳовлида ушбу ўрдак бўлмаганда ўғри тушарди”. Ўзгаларни Аллоҳга тенглаштиришликни ана шу нарсалар билан изоҳладилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда дедилар: “Мени Аллоҳга тенг қиласанми?!”. Бу эса “Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз” сўзи кичик ширк жумласидан бўлса-да ўзгани Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тенглаштиришликдир.
Ибн Можжа Оишанинг она бир иниси Туфайлдан ривоят қилди, (Туфайл) шундай деди: “(Тушимда) гўёки мен яҳудлардан иборат бир неча (кишилар) олдидан ўтганимни кўрдим. Айтдимки: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Узайр Аллоҳнинг ўғли, деб айтмасангиз эди. Улар: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтмасангиз эди, дедилар. Сўнг насоролардан иборат бир неча (кишилар) олдидан ўтиб, айтдимки: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Масиҳ Аллоҳнинг ўғли, деб айтмасангиз эди. Улар: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтмасангиз эди, дедилар. Тонг отгач бир қанча одамларни бундан хабардор қилдим. Сўнг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳузурларига) келиб, у кишини ҳам хабардор қилдим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бундан бирор кишини хабардор қилдингми?”, дедилар. Мен: “Ҳа”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳга мақтов ва олқиш айтиб, сўнг шундай дедилар: “Сўнг... Туфайл бир туш кўриб, буни сизлардан бир қанча кишиларга хабар қилди. Албатта сизлар шундай бир сўз айтасизларки, мени шундай-шундай нарсалар сизларни ундан қайтаришимдан тўсиб турарди. Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтманглар. Балки: ёлғиз Аллоҳни ўзи хоҳласа, деб айтинглар”. (Ибн Можжа (1/685)).
“Ибн Можжа Оишанинг она бир иниси Туфайлдан ривоят қилди”. Туфайл ибн Абдуллоҳ ибн Сахбара ал-Аздий. Машҳур араб қабиласи бўлмиш Аздга нисбат берилади. Отаси Абдуллоҳ ибн Сахбара (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбар бўлишларидан олдин Маккага келиб, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) билан (қондош бўлишга) иттифоқ тузади. Жоҳилиятда шундай бўларди, улар (қондош бўлишга) иттифоқ тузардилар. Иттифоқчи ўз битимдошига ини тутиниб уни мудофа қиларди, унга ёрдам берарди ва ҳимоя қиларди. Балки у ўлса, унга меросхўр бўларди. Иттифоқчи ўз битимдошлари билан гўёки улардан бири каби аралашиб кетарди.
Сўнг ислом бундай иттифоқларни бекор қилди ва битим билан бўладиган меросни йўққа чиқарди. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳнинг Китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга) ҳақдорроқдирлар”. (Анфол: 75). У Зот меросни қариндошлар(нинг ҳаққи) қилди, иттифоқдошларни эмас. Сўнг Абдуллоҳ ибн Сахбара вафот этди. Унинг аёли Умму Румон исмли аёл эди. Унга Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) иттифоқдошлари Абдуллоҳ ибн Сахбарадан кейин уйландилар. У аёл у кишидан (Абу Бакр розияллоҳу анҳудан) Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари Оиша бинт Абу Бакрларни дунёга келтирди. Шунинг учун Туфайл ибн Абдуллоҳ Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг она томондан инисидир.
“(Тушимда) … кўрдим”. Туш ҳақдир. У нубувватнинг қирқ олти бўлагидан бири.
Дарҳақиқат Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Руҳ” китобида туш уч қисмга бўлинишини зикр қилдилар:
Биринчи қисм: Ҳақ. У, туш фариштасининг қўлида юз беради. Фаришта уйқудаги одам олдига келиб, унга ажабтовур нарсаларни кўрсатади. Уйқудаги одам ушбу тушни кўриб уйғонади ва у (туш) у одам кўргандек (ўнгида) юз беради.
Иккинчи тур: Шайтондан бўлади. Инсон уйқудан олдин Аллоҳни зикр қилмай, “Оятал Курсий”, Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқимай, қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрамай, уйқудан олдин жорий қилинган дуоларни ўқимай уйқуга кетса, батаҳқиқ, шайтон уни эгаллаб олади. Уни уйқусида безовта қилади. Уни безовта қилиш учун бирор ҳақиқатга эга бўлмаган ботил нарсаларни кўрсатади. Бунинг сабаби, у уйқудан олдин шайтон(нинг ёмонлиги)дан Аллоҳ билан ҳимояланмади.
Учинчи тур: Нафс сўзи. Инсон уйғоқлигида (маълум бир) нарсалар ҳақида фикрлайди ёки уни маълум бир нарсалар ташвишлантиради. Уйқуга кетганда ушбу нарсалар уйқусида бошидан ўтади. Чунки у уйғоқлигида унга диққат қаратган эди. У, бирор ҳақиқатга эга бўлмаган нафс сўзидир. Балки у бемаъни-(узуқ-юлуқ) туш.
“Гўёки мен яҳудлардан иборат бир неча (кишилар) олдидан ўтганимни…”. Яҳудлар аслида Мусо алайҳиссалоту вассаламнинг издошлари. Яҳуд деб аталишлари Яҳуда ибн Яъқубга нисбат берилгани учун деган қавл бор. Яҳуд деб аталишлари Мусо алайҳиссаломни ушбу сўзларидан олинган деган қавл ҳам бор: “Ўзингга тавба қилдик”. (Аъроф: 156). Яъни, Сенга тавба қилдик. “Ҳуд” – тавба ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қайтиш демакдир. Аслида шундай. Сўнг яҳуд лафзи Мусо алайҳиссалом издошларига ўзларини нисбат берадиганларга қўлланиладиган бўлди. Гарчи улар у кишига (Мусо алайҳиссаломга) кўплаб нарсаларда хилоф бўлишса-да. У киши шаънларига ёлғон сўзлашди. Аллоҳга ширк келтириш, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққида ноўрин сўзларни айтишдан иборат у кишининг динларида ҳунук нарсалар пайдо қилишди.
“Айтдимки: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки…”. Бу, уларга мақтов айтиш. Чунки улар аслида тўғри динда эдилар.
“Узайр Аллоҳнинг ўғли, деб айтмасангиз эди”. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога фарзанд нисбатини бердилар. “Узайр” улардан бирларининг исми. У пайғамбар деган қавл бор. У солиҳ киши ва уламоларидан бири деган қавл ҳам бор.
“Деб айтмасангиз эди”. Яъни, агар ушбу куфр сўзи сизларда бўлмаганда эди.
Шунда улар Туфайлга раддия берган ҳолда дедилар: “Сизлар шундай бир (расо) қавмсизки”. Мусулмонларга мақтов айтдилар.
“Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтмасангиз эди, дедилар”. Бу ўринда инсон ўзидан бошқанинг айбини кўриши ва ўзининг айбини кўрмаслиги (зикр қилиняпти). Гарчи унинг айби бошқасининг айбидан каттароқ бўлса-да. Ҳамда бу ўринда ҳақни олиб келган кишидан қабул қилишлик(ни ўрганамиз).
“Сўнг насоролардан иборат бир неча (кишилар) олдидан ўтиб,…”. Насоролар аслида Ийсо алайҳиссаломнинг издошлари. Насоро деб аталишларининг сабаби Фаластиндаги Насира шаҳрига нисбат берилгани учун деган қавл бор. Яна ушбу сўзлари сабаб насоро деб аталганлар деган қавл ҳам бор: “Биз Аллоҳнинг (динига) ёрдам бергувчилармиз”. (Оли Имрон: 52).
“Айтдимки: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Масиҳ Аллоҳнинг ўғли, деб айтмасангиз эди”. У киши Ийсо ибн Марям (алайҳиссалом)дир. Масиҳ деб аталишларининг сабаби, у киши қўлларини чўлоқ-(майиб-мажруҳ)ларга сурардилар. Шунда у Аллоҳнинг изни билан тузаларди. Насоролар Масиҳ (алайҳиссалом) ҳақларида ғулув кетишди. Ҳудди яҳудийлар Узайр ҳақида ҳаддан ошганлари каби.
Сўнг насоролар у кишига яҳудийлар айтгани каби раддия бердилар. Туфай деди: “Тонг отгач бир қанча одамларни бундан хабардор қилдим. Сўнг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳузурларига) келиб, у кишини ҳам хабардор қилдим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бундан бирор кишини хабардор қилдингми?”, дедилар. Мен: “Ҳа”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳга мақтов ва олқиш айтиб, сўнг шундай дедилар: “Сўнг...”. Бу ўринда, сўз бошлашда Аллоҳга ҳамд ва олқиш айтишнинг машруъ эканига далил бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаган ҳар бир муҳим ишнинг орти кесик-(бебарака)дир”. (Абу Довуд (4840), Ибн Можжа (1894)). Шунинг учун Аллоҳ Ўзининг улуғ Китоби Қуръонни “Ҳамду сано бутун оламлар Хожаси, … Аллоҳ учундир”. (Фотиҳа: 2) билан бошлади. Бу ўринда яна “Аммо Баъд”-(“Сўнг”) деб айтишнинг мустаҳаб экани (зикр қилиняпти). У, бир услубдан бошқасига кўчишлик учун қўлланади.
“Туфайл бир туш кўриб, уни сизлардан бир қанча кишиларга хабар қилди. Албатта сизлар шундай бир сўз айтасизларки, мени шундай-шундай нарсалар сизларни ундан қайтаришимдан тўсиб турарди”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳаё тўсиб турарди. Чунки у кишига бундан маън қиладиган ваҳий нозил бўлмаганди.
“Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтманглар. Балки: ёлғиз Аллоҳни ўзи хоҳласа, деб айтинглар”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни ушбу калиманинг хато эканидан огоҳлантиргач, уларни унинг ўрнини босадиган яроқли (сўз)га йўллаб қўйдилар. У ҳам бўлса шундай деб айтишларидир: “Ёлғиз Аллоҳни ўзи хоҳласа”.
Ушбу қиссада улкан фойда, дарс ва ибратлар бор:
Биринчи фойда: Туш ҳақ. Шунинг учун тушда ёлғон сўзлашлик жоиз эмас. Ҳадисда бунга ваъид келган.
Иккинчи фойда: Кишининг ҳавои нафсга (эргашгандаги) тушунчаси. Ана у яҳуд ва насоролар мусулмонлар ҳаққида ҳавои нафсга эргашганларида ушбу масалани мулоҳаза қилиб кўрдилар. Яхшиликни суйиб ёки тавҳидга ҳарис бўлганлари учун эмас. Бироқ улар бу билан мусулмонларни бадном қилиш ва айбларини қидиришни хоҳлардилар. Гарчи яҳуд ва насороларда ундан-да кўпроқ айблар бўлса-да.
Учинчи фойда: Гарчи душман бўлса-да ҳақни олиб келган кишидан қабул қилишлик. Чунки ҳақ мўминнинг йўқотган нарсаси. Ҳаққа қайтиш эса фазилат.
Тўртинчи фойда: Ҳадисда кимки бирор нарсадан қайтарса ёки маън қилса ва унинг ўрнини босадиган яроқли бирор нарса бўлса, ушбу ўрнини босувчини олиб келишлигига далил бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу “Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа”, сўзидан маън қилганларида, қайтариқ йўқ бўлган унинг ўрнини босувчи яроқли сўзни олиб келдилар. У ҳам бўлса: “Ёлғиз Аллоҳни ўзи хоҳласа”, дейилмоқлигидир.
Бешинчи фойда: Муаллиф (раҳимаҳуллоҳ) ушбу ҳадисни шу сабабдан ҳам келтирдиларки, “Аллоҳ ва фалончи хоҳласа”, сўзи гарчи (у фалончи) пайғамбарлардан бири бўлса-да, у Аллоҳга ширк келтиришликдир. Уни тарк этишлик вожиб бўлади. Бироқ у кичик ширк жумласидан. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари далолати билан: “Мени шундай-шундай нарсалар … тўсиб турарди”. Агар инсон унинг маъносини қасд қилмаса, батаҳқиқ, у лафздаги ширк. Уни тарк этиш, ундан четлашиш ва узоқ бўлиш вожиб бўлади.
Олтинчи фойда: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам борасида ҳаддан ошиш, у кишини бирор нарсада, дуо қилиш ва Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб у кишидан ўтиниб ёрдам сўрашда Аллоҳга шерик қилиш жоиз эмас. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа” дейилишидан қайтардилар. Ғулув кетиш турларидан иборат бундан-да оғирроқ нарсалар ҳақида нима дейсиз?
mutaallim   06-11-2014, 12:27 PM
#64
45-боб:
Замонни сўккан кимса, дарҳақиқат, Аллоҳга озор берганлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Улар (яъни қиёматни инкор қилгувчилар: «Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир. (Баъзиларимиз) ўлиб, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз ва бизларни (Аллоҳ ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради», дедилар...”. (Жосия: 24).

Шайх раҳимаҳуллоҳ: “Замонни сўккан кимса, … ҳақидаги боб”, дедилар. Сўкишнинг маъноси: қоралаш ва бадном қилиш. Замондан мурод вақт.
“Аллоҳга озор берганлиги”. Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло буни ёмон ва кариҳ кўради. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони бадном қилишликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, Унинг ҳаққига ёмонлик қилиш мавжуд бўлган бандаларининг айрим иш ва сўзларидан озорланади. Бироқ У бундан зиён кўрмайди. Чунки бирор нарса Аллоҳга зарар бермайди. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир”. (Аҳзоб: 57). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Албатта куфрни иймонга алмаштирадиган кимсалар Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Улар учун аламли азоб бордир”. (Оли Имрон: 177).
Ҳадисда (айтилишича): “Эй бандаларим! Менга зарар беришга ҳаргиз етишолмайсизлар”. (Муслим (2577), Термизий (2495), Ибн Можжа (4257), Аҳмад (5/154) ва Доримий (2788)). Демак, зарар билан озор бериш ўртасида фарқ бор.
У Зотнинг замон қораланишидан озорланишининг тарзи шундайки, қоралов У Зотга йўналтирилган бўлади. Чунки У, яхшилик ва ёмонлик ҳамда ёмон кўриладиган ва яхши кўриладиган нарсалар Унинг қазо-и қадарида юз берадиган Бошқарувчидир. Замонга келсак, у воқеа-ҳодисаларнинг вақти холос. Замоннинг ўзи, унда юз бераётган ҳодисаларни бошқариб, пайдо қилмайди. Балки замон, Аллоҳ таоло айтганидек амалларнинг вақти холос: “У эслатма-ибрат олмоқчи бўлган, ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир”. (Фурқон: 62).
Балки Аллоҳ Рамазон ойи, Зулҳижжанинг ўн куни, Арафа куни, ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба куни, ҳафта кунларининг саййиди ва йиғилиш куни бўлмиш жума куни, жума куниниг охирги соати ҳамда саҳар вақти каби амаллар бир неча бор кўпайтирилиши учун айрим замонларга хос хусусият ва фазилат жо қилган. Ушбу фазилатли вақтларда амаллар бир неча бор кўпайтирилади. Унда дуолар бошқа вақтларга нисбатан кўпроқ ижобат қилинади.
Замон ҳақиқатда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан уни ўзига фойдали нарсаларда муҳофаза қилган киши учун неъматдир. Уни зое қилган кимсага келсак, қиёмат куни унга ҳасрат бўлади. Демак, замон амалларнинг вақти. Унда яхшилик ва ёмонлик, тоат ва маъсият, куфр ва иймон юз беради. Мадҳ ва мазамматнинг замонга алоқаси йўқ. Чунки у яхши ва ёмон амалларнинг шунчаки вақти холос. Кимки мазамматни замонга боғласа, батаҳқиқ, у Холиқ субҳанаҳу ва таолони қоралабди. Чунки замон махлуқ бўлиб, бирор нарса яратмайди ва пайдо қилмайди. Балки яратадиган, У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.
Сўнг шайх раҳимаҳуллоҳ оят келтирдилар. У Аллоҳ таолонинг мушриклар ҳақидаги ушбу қавлидир: “Улар (яъни қиёматни инкор қилгувчилар: «Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир. (Баъзиларимиз) ўлиб, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз ва бизларни (Аллоҳ ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради», дедилар. Улар фақат (шундай) гумон қилурлар, холос”. (Жосия: 24). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга пайғамбар қилиб юборилган мушриклар ҳақида, улар қайта тирилишни инкор қилишлари, уни узоқ санашлари, қайта тирилиш юз бериши мумкин эмас, чунки жисмлар парчаланиб, зое бўлиб, йўқолиб кетган. Аллақачон зое бўлган, майда-майда бўлиб кетган ва йўқолган нарсани қайтариш қаердан ҳам бўлсин деб даъво қилишларини зикр қилди: “У Бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди. (Эй Муҳаммад), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билгувчидир»”. (Ясин: 78-79). “Улар: «Суяк ва (чирик) мурдаларга айланиб кетгач, яна янгитдан яралиб тирилурмизми?!» дедилар. Айтинг: «Сизлар хоҳ тош ё темир бўлинглар ёки кўнгилларингизда (ҳаётлигини тасаввур қилиши) жуда қийин бўлган бошқа бирон махлуқ бўлинглар, (ҳарҳолда Аллоҳ сизларни тирилтирур)». Ҳали улар: «Бизларни ким қайта тирилтира олур?»— дейдилар. «Сизларни илк бор яратган зот», деб айтинг! Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!”. (Исро: 49-51). “Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я?» Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!» дедилар”. (Назиъат: 11-12). “Ва: «Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан хам қайта тирилгувчимизми, аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» деб (масхара қилар) эдилар”. (Воқеа: 47-48). “Бизлар ўлиб, тупроқ бўлиб қолган вақтимизда (яна ҳаётга қайтариламизми)?! Бу жуда узоқ (ақл бовар қилмайдиган) қайтишдир!» Аниқки, Биз ер улар(нинг жасадлари)ни камайтираётганини (яъни жасадлари чириб тупроққа айланиб кетаётганини) билдик. Ва Бизнинг ҳузуримизда (барча нарсани ўз саҳифаларида) сақлагувчи Китоб (Лавҳул — Маҳфуз) бордир, (демак уларни қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиш Биз учун қийин иш эмасдир)”. (Қоф: 3-4).
Субҳаналлоҳ, ақллар қаерга (қараб кетмоқда)?! Уларни бирор нарса бўлмаган, аввалги бор йўқдан бор қилган Зот иккинчи бор уларни қайтаришга қодир эмасми? Балки ақл жиҳатидан оладиган бўлсак ҳам, батаҳқиқ, қайтариш бошлашдан осонроқ: “У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (қиёмат кунида) Ўзи яна қайта яратадиган зотдир. (Қайта яратиш — тирилтириш) У зотга жуда осондир. Осмонлар ва ердаги энг юксак хислат (яъни Яккаю-Ягоналик) Уникидир. У қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (Рум: 27). Ҳолбуки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бирор нарса қийинлик қилмайди. На қайтариш ва на бошлаш. Барча нарса Унга осон ва енгил. Бироқ бу, ақл билан тасаввур қилиш жиҳатидан эди.
Сўнг яна қайта тирилиш ва жамланиш бўлмаса, албатта, махлуқотларни яратиш бирор натижаси йўқ беҳудалик бўлиши таъйиндир. Ушбу амаллар: иймон, тоат, тўғри-(устивор) бўлиш ва ибодатлар бирор натижасиз бўлса. Агар бу ўринда қайта тирилиш бўлмаса улар бирор натижага эга бўлмайди. Куфр, маъсият, худосизлик, фисқ, зулм ва тажовуз бирор натижасиз қолса. Чунки биз кўряпмизки одамлар вафот этяпти. Тоат-ибодат қилувчи, маъсият қилувчи, мўмин ва кофир. Кофир ўз куфрида ўляпти. Итоат қилувчи тоат-ибодатда ўляпти.
Гоҳида тоат-ибодат қилувчи бу дунёда фақирлик, муҳтожлик, касал ва оғриқлар ичида бўлади. Гоҳида кофир куфр келтиришига қарамай неъмат, дабдаба ва ҳашаматли ҳаёт ичида бўлади. Ахир натижа қаерда қолди? Натижалар ошкор бўладиган, тоат-ибодат ҳамда маъсиятнинг натижаси намоён бўладиган бошқа бир диёр бўлиши чорасиздир. Акс ҳолда махлуқотларни яратиш беҳудалик бўлиши лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)!”. (Мўъминун: 115). Аллоҳ таоло деди: “Балки ёмонлик-гуноҳлар касб этган кимсалар Биз уларни ҳам иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни дунёлари ҳам, охиратлари ҳам мўминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Нақадар ёмон (нотўғри) ҳукм қилурлар-а?! Аллоҳ осмонлар ва ерни (Ўзининг қудрати илоҳиясига далолат қилиши учун) ва ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолларида ўзлари қилган амаллари сабабли жазоланиши учун ҳақ (қонун ва низом) билан яратди”. (Жосия: 21-22). У субҳанаҳу ва таоло деди: “Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?! (Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?”. (Қалам: 35-36). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Балки Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу-фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! (Йўқ! Асло ундоқ бўлмас!)”. (Сод: 28). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ҳикмати буни рад этади. Тоат-ибодат қилувчи солиҳ кишининг бу дунёда торлик, касал, фақирлик ва қашшоқликда яшашининг сабаби, Аллоҳ қиёмат куни унинг мукофотини заҳира қилган.
Маъсият қилувчи ва кофирнинг куфр келтиришига қарамай шод-ҳуррам ва фаровон ҳаёт кечиришининг сабаби эса, Аллоҳ қиёмат куни унга дўзахни ҳозирлаб қўйган. “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Сен ўз куфринг билан (бу ўткинчи дунёда) озгина фойдаланиб қол! Шак-шубҳасиз сен дўзах эгаларидандирсан»”. (Зумар: 8). “Кофир бўлган кимсалар эса (мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар ва уларнинг жойлари дўзах бўлур!”. (Муҳаммад: 12). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ҳикмати бандаларнинг амаллари беҳуда зое бўлиши ҳамда мўмин ва кофир, тоат-ибодат қилувчи ва осий баробар қилинишини рад этади. Энг пухта ҳукм қилувчи Зотнинг Ҳимати бундай (сифат билан) сифатланишликдан бош тортади. Агар бу ўринда банда сарҳисоб қилинадиган, ҳар бир амал қилувчи амалига яраша жазо-мукофот оладиган қайта тирилишлик бўлмаса, албатта, Аллоҳ томонидан беҳудалик, жабр-у зулм бўлиши лозим бўлиб қоларди. Аллоҳ бундан олий бўлган Зотдир. Бу эса ушбу диёрдан бошқа ўзга бир диёр бор эканига далолат қилади. Аллоҳ у ҳақда хабар берган. Пайғамбарларнинг алайҳимуссалоту вассалам бу борадаги хабарлари мутавотир даражасидадир.
Бироқ уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилган мушриклар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қудратини билмасликлари сабабли қайта тирилишни узоқ санадилар. Холиқнинг қудратини ўзларининг қудратларига қиёс қилдилар. Шунинг учун қайта тирилишни қийин санаб, Аллоҳ ушбу жисмларни ерда парчаланиб, зое бўлганидан кейин қайта тирилтиришини амри маҳол деб билдилар. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларнинг қарор топган ва кўчиб борадиган жойларини ҳамда охир борар ўринларини билади. Агар фоний бўлиб, тупроққа айланса, бас, Аллоҳ ушбу жисмларни ҳамда уларнинг эриб-(чириб) битган нарсаларини билади. Уни қйтаришга Қодир: “Аниқки, Биз ер улар(нинг жасадлари)ни камайтираётганини (яъни жасадлари чириб тупроққа айланиб кетаётганини) билдик. Ва Бизнинг ҳузуримизда (барча нарсани ўз саҳифаларида) сақлагувчи Китоб (Лавҳул — Маҳфуз) бордир, (демак уларни қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиш Биз учун қийин иш эмасдир)”. (Қоф: 4). Балки думғазадан ташқари инсоннинг бутун жасади йўқ бўлиб кетади. У (думғаза) кичик бир уруғ. Қиёмат куни инсоннинг яратилиши шундан ташкил топади.
Улар қайта тирилиш ва жамланишни инкор қилиб, шундай дердилар: “(Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир”. (Жосия: 24). Бу ҳаётдан кейин бошқа ҳаёт бўлмайди. Фақат биз яшаб турган ҳаётимиз бор. “(Баъзиларимиз) ўлиб, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз”. (Жосия: 24). Яъни, бировлар ўлиб, бошқалар туғилаверади. Одам туғаверади, ер ютаверади, деганларидек. “Ва бизларни (Аллоҳ ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради”. (Жосия: 24). Яъни, ўлимнинг сабаби умр, ҳаёт узунлиги. Инсон яшайди сўнг қариб-қартаяди сўнг эса ўлади. Ёҳуд ўлимнинг сабаби замон ҳодисалари. Шундай (дея) ҳалокатни замонга нисбат берардилар.
Агар уларга қурғоқчилик ёки ёмғир ёғмаслиги етса, уни замонга нисбат берардилар. Агар уларга очарчилик ёки қатл ёҳуд касаллик етса, уни замонга нисбат беришарди. Бу, замоннинг бошқаруви деб даъво қилишарди. Шунинг учун шеърларида замонни ҳажв қилишган.
Ҳақиқатда эса у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони қоралашдир. Чунки замон бирор нарсага қодир эмас. Ушбу жараёнларни содир қилаётган у эмас. Балки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан содир бўлади. Ким замонни қораласа, дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳуни қоралабди.
Аллоҳ таоло деди: “Улар фақат (шундай) гумон қилурлар, холос”. (Жосия: 24). Инсон бирор нарсани даъво қилганда, унга далил қоим қилиши вожиб бўлади. Уларда эса далил йўқ. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди: “Улар фақат (шундай) гумон қилурлар, холос”. (Жосия: 24). Яъни, уларнинг бунга далили йўқ. Балки аксига, замон бирор бошқарувга эга эмаслиги, балки бошқарувга Холиқ субҳанаҳу ва таоло эга эканлигига далил бор.
Сўнг деди: “Улар фақат (шундай) гумон қилурлар, холос”. (Жосия: 24). Қасддан гумон қиладилар. Гумон эса ҳақдан бирор нарсани беҳожат қилмайди.
Бу, мунозара тилида тўғри мантиқдир. Қуруқ ўй, гумонларга келсак, бас, унинг устига бундай улкан иш – қайта тирилишни инкор қилишни қуриб бўлмайди.
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло деди: одам боласи Менга озор беради. Замонни сўкади. Мен замонман, кеча ва кундузни айлантириб тураман”. (Бухорий (3/291), Муслим (4/1762)).
Бошқа бир ривоятда эса: “Замон-(давр)ни сўкманглар. Албатта, Аллоҳ – Замондир”. (Муслим (4/1763)).

Сўнг шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни келтирдилар. У, ҳадиси қудсий жумласидан. Ҳадис қудсий – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларидан ривоят қилганларидир. У Аллоҳ жалла ва аъланинг Каломи.
Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “Одам боласи Менга озор беради”. Аллоҳ бандаларининг айрим ишларидан озорланади. Бироқ У бундан зарар чекмайди.
Сўнг ушбу озорни мана бу қавли билан изоҳлади: “Замонни сўкади”. Замон сўкиладиган нарса эмас. Сўкиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бориб етади. Чунки ушбу инсон ёмон кўраётган ана шу ишни яратган ва йўқдан бор қилган Зот У субҳанаҳудир. Агар даврни сўкса, дарҳақиқат, Яратувчи бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони сўккан бўлади. Иймон аҳлига, уларга ўзлари ёмон кўрадиган бирор нарса бошларига тушганда, буни Аллоҳнинг қазо-и қадаридан, у Аллоҳ жалла ва аъла томонидан, У Зот уни беҳудага яратмаган ҳамда у гуноҳ ва маъсиятлар сабабли деб эътибор қилишлари вожиб бўлади. Натижада мўмин тавба қилади, мусибатга сабр қилади. Ажрни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридан умид қилади. Ушбу ёмон кўрган нарса юз берган соат, кун ва вақтни қоралаш билан тилига эрк бермайди. Балки Аллоҳга ҳамд айтади, Унга шукр қилади, Унинг қазо-и қадарига рози бўлади. Унинг бошига тушган нарса гуноҳлари сабабли эканини билади. Ўзини сарҳисоб қилиб, Аллоҳ таолога тавба қилади.
Сўнг ушбу “Мен замонман”, қавлининг маъносини баён қилиб, деди: “Кеча ва кундузни айлантириб тураман”. Унинг маъноси, Аллоҳ замон деб номланади дегани эмас. Замон Аллоҳнинг исмларидан эмас. Ҳадис бир-бирини изоҳлайди. Кимки “Замон” Аллоҳнинг исмларидан деб даъво қилса, дарҳақиқат, хатога йўл қўйибди.
“Бошқа бир ривоятда эса: “Замон-(давр)ни сўкманглар”. Бу қайтариқдир. Қайтариқ эса ҳаром қилинганини тақозо қилади.
Сўнг ушбу қавли билан бунинг сабабини айтди: “Албатта, Аллоҳ – Замондир”. Яъни, ким замонни сўкса, дарҳақиқат, Аллоҳни сўкибди. Чунки Аллоҳ Яратувчидир субҳанаҳу ва таоло. Банда ёмон кўриб, ундан оғриқ чекаётган ушбу ҳодисани ижро қилган Зот – У субҳанаҳудир. Агар даврни сўкса, дарҳақиқат, Яратувчи бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони сўкибди.
Буларнинг барига ушбу оят ва ҳадисдан истинбот қиладиган масалалар билан якун ясаймиз:
Биринчи масала: Замонни сўкишнинг ҳаром экани. Замонни сўкиш икки турли:
Биринчи тур: Катта куфр ва катта ширк бўладиган (тури). Агар замон Яратувчи, ушбу мусибатни пайдо қилган у (замон)дир деб эътиқод қилса ва шунинг учун уни сўкса, бас, бу катта ширк. Чунки у Аллоҳ таолога шерик исбот қилди.
Иккинчи тур: Яратувчи Аллоҳ. Бироқ озор-(мусибат)ни замонга нисбат беради. Ёки лафзда енгилтаклик қилиш бобидан мазамматни замонга нисбат беради. Бу ҳам ҳаром. Ҳамда бу кичик ширк жумласидан деб эътибор қилинади. Ҳатто маъносини қасд қилмаган, балки тилида шундай айланган бўлса-да. Демак, бу лафздаги ширкдан деб эътибор қилинади.
Иккинчи масала: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларининг айрим ёмон амалларидан озорланади. Бироқ У жалла ва аъла бу билан зиён кўрмайди.
Учинчи масала: Ҳадисда Аллоҳ замон экани баён қилинди. Бунинг маъноси, яратадиган, бошқарадиган ҳамда бу ҳодисаларни ушбу замонда ижро қиладиган Зот – У субҳанаҳудир. Замон Аллоҳнинг исмларидан деган маънода эмас. Ҳадис бир-бирини изоҳлайди.
mutaallim   06-12-2014, 06:04 PM
#65
46-боб:
Шоҳлар шоҳи-(шаҳаншоҳ) ва шунга ўхшашлар билан номланишлик ҳақидаги боб

Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳнинг ҳузуридаги энг ҳақир исм шоҳлар шоҳи деб аталган кимсадир. Аллоҳдан ўзга (мутлақ, ҳақиқий) подшоҳ йўқ”. (Бухорий (4/129), Муслим (3/1688)).
Суфён шундай деди: “Шаҳаншоҳга ўхшаш”.
(Бошқа бир) ривоятда эса: “Қиёмат куни Аллоҳ энг (қаттиқ) ғазабланадиган ва энг ярамас кимсадир”.
“Энг ҳақир”, яъни, энг тубан.

Бу боб ўзидан олдинги ушбу “Замонни сўккан кимса, дарҳақиқат, Аллоҳга озор берганлиги ҳақидаги боб”га ўхшаш. Чунки олдинги бобда даврни сўкишдан қайтарилганди. Сабаби, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога озор беради. Бу бобда эса фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога лойиқ бўладиган, унда буюклик (акс этган) маҳобатли исмлар билан номланишликдан қайтарилмоқда. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ғазаблантиради. Замонни сўкиш Аллоҳга озор беради. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ғазаблантиради. Ҳар икки иш ҳам қаттиқ ҳаром қилинган.
Сўнг ушбу бобдан кейин: “Аллоҳнинг исмларини эҳтиром қилишлик … ҳақидаги боб” келади. У ҳам ана шу икки бобга ўхшаш.
Ушбу уч боб бир-бирига ўхшайди. Бироқ улар турли бўлгач, ҳар бир нарса алоҳида муфассал билиниши учун муаллиф раҳимаҳуллоҳ уларни турларга бўлдилар. Чунки тавҳид масалаларида тафсилот ва баён қилиш шартдир. Бу борада мужмал ва мухтасар қилишлик кифоя қилмайди.
“Шоҳлар шоҳи-(шаҳаншоҳ) ва шунга ўхшашлар билан номланишлик”. Яъни, фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога лойиқ бўладиган, улуғлашлик (акс этган) лақаб ва исмлардан иборат махлуқни қаттиқ улуғлашлик бўлган ҳар бир ном. Мисол учун “Подшоҳларнинг подшоҳи”, “Бошлиқларнинг бошлиғи” ва шунга ўхшаш айрим золим ёки мутакаббир кимсалар лақабланадиган ёки номланадиган маҳобатли лақаблар.
Буларнинг бари ҳаром ва қайтарилган. Чунки махлуқдан талаб қилингани Аллоҳ субҳанҳу ва таолога нисбатан камтар бўлиш, ўзини покдомон қилиб кўрсатиш ва улуғлашлик мавжуд бўлган нарсалардан четлашишликдир. Чунки бу кибр, ужб-(ўзига юксак баҳо бермоқ) ҳамда инсон ўз чегараси ва тўғри ҳолатидан чиқишга ундайди.
Буларнинг бари тавҳид ақидасига шикаст етказади. Чунки тавҳид ақидаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони (ибодатда) яккалаш ҳамда Аллоҳни ўхшаш ва тенгдошлардан поклашлик атрофида айланади. Кимки ўзини улуғлашлик тарзида фақат Аллоҳга лойиқ бўладиган исмлар билан номланса, бас, бунда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларига ўхшашлик бор.
Мисол учун: “Қозилар қозиси”. Бу фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога лойиқ. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмт куни одамлар ўртасида якуний ҳукм билн ҳукм қилади. Жамийки махлуқотлар подшоҳ, авом, уламо ва оми ўртасида ҳукм қилади. Жамийки махлуқотлари ўртасида ҳукм чиқаради, субҳанаҳу ва таоло. Мутлақ ҳукм чиқариш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога хос. Махлуққа нисбатан: “Қозилар қозиси” деб айтилиши нолойиқдир. Чунки қиёмат куни барча одамлар ўртасида ҳукм чиқарадиган Зот – Аллоҳдир. Уларнинг ўртасида ўз ҳукми билн ҳукм қилади: “Албатта, Парвардигорингиз (одамлар) ўртасида Ўз ҳукми (яъни адолати) билан ҳукм қилур”. (Намл: 78). Одамлар ўртасида ҳукм қиладиган У субҳанаҳу ва таолодир.
Одамлардан бўлган қози эса улардан иборат тоифалар ўртасида ҳукм қилади. Барча одамлар ўртасида ҳукм қилмайди. Балки оз, чекланган адад-(миқдор) ўртасида ҳукм қилади. Ё бир шаҳарда ёки хос бир масалада. Сўнг унинг ҳукми гоҳида тўғри, гоҳида эса хато бўлади. Аллоҳ жалла ва аъланиниг ҳукмига келсак, батаҳқиқ, у фақат ҳақ ва тўғри бўлади. Унга хато ва нуқсонлик йўл тополмайди, жалла ва аъла.
Ушбу сўда “Қозилар қозиси” ортиқча улуғлашлик ҳамда махлуққа ўзи лойиқ бўлмаган сифат ҳамда унга кўтарилолмайдиган мартабани беришлик бор.
“Қозилар бошлиғи” дейилиши муносиб. Яъни, қозилик ҳамда тартиб-интизом сақлаш ишларида унга мурожат қилинади деган маънода.
Шунингдек, “Подшоҳлар подшоҳи”. Чунки мутлақ подшоҳлик Аллоҳ азза ва жаллага хос. У доимий, кенгқамровли мулк. Махлуқнинг мулкига келсак, бас, у жузъий ва вақтинчалик мулкдир.
Шайх раҳимаҳуллоҳ “Шоҳлар шоҳи” дея сарлавҳа қўйдилар. Чунки “Шоҳлар шоҳи” сўзи остига “Қозилар қозиси” дохил бўлади. Агар “Шоҳлар шоҳи” сўзидан қайтарилса, батаҳқиқ, “Қозилар қозиси” ҳам унинг ҳукмини олади. Чунки ҳар икки лафзда ҳам махлуқнинг ҳаққида зиёда улуғлашлик бор.
Шунингдек, махлуқнинг мулки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан тортиқ ва вақтинча берилган нарса. Ушбу мулкка ўзининг куч-қуввати билан эгалик қилмади. Балки уни унга эга қилган Зот – Аллоҳдир: “Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг Қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан”. (Оли Имрон: 26). Подшоҳлар устидан подшоҳлик қиладиган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Хоҳлаганига мулк берадиган, истаганидан мулкни тортиб оладиган У субҳанаҳу. Аллоҳ жалла ва аъланинг мулкига келсак, батаҳқиқ, у ҳақиқий, умумий, доимийдир.
“Саҳиҳ (ҳадис)да”, яъни, “Саҳиҳ Муслим”да.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “… Энг ҳақир исм…”. Муаллиф (раҳимаҳуллоҳ) боб охирида унга шундай изоҳ бердилар: “Энг ҳақир”, яъни, энг тубан”. Ушбу “Подшоҳларнинг подшоҳи” сўзи махлуққа нисбатан қўлланса, батаҳқиқ, у (сўз) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг наздида тубан бўлади. Агар ушбу сўз эгасининг мақсади кўтарилиш ва олий бўлишлик бўлса, батаҳқиқ, Аллоҳ уни мақсадининг зидди-(акси) билан жазолайди. Уни хор қилади. Ҳадисда келганидек: “Кибр қилувчилар қиёмат куни чумоли каби қайта тирилтириладилар”. (Термизий (2492) ва Аҳмад (2/179)). Бу уларга мақсадларининг зидди билан муомала қилишликдир.
“Деб аталган кимсадир”. Яна бир ривоятда: “Деб атаган (кимсадир)”. Икки ўртасидаги фарқ “Деб атаган (кимсадир)”, яъни, ўзини шундай номлаган. “Деб аталган кимсадир”, яъни, ўзи бундан рози бўлиб, инкор қилмаган ҳолда бошқаси уни шундай номлаган.
Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан беодоблик. Ҳамда махлуқ нолойиқ бўлган улуғлаш ва юқорилашликдир. Аллоҳ жалла ва аъла шундай дейди: “Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истмайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир”. (Қасос: 83). Мўмин ерда олий бўлишни хоҳламайди. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан камтар бўлишни истайди. Кимки олий бўлишни истамай лавозим ёки мулкка эга бўлса, бошқарув ва мулкдан фақат одамлар ўртасини ўнглаш ва адолат қилишни хоҳласа, агар мақсади шундай бўлса махлуқотларнинг Аллоҳга энг суюмлиси ва қиёмат куни Аллоҳ Ўз соясида соялантирадиган етти тоифадан бирига айланади. Одил подшоҳ, Аллоҳ қиёмат куни Ўз сояси билан соялантирадиган етти тоифа жумласидандир.
Бу, агар мақсад ислоҳ қилиш бўлса подшоҳлик, бошқарув ва ҳукмни эгаллашдан қайтариш деган маънода эмас. Бунда айб йўқ. Балки айб ёмон мақсад қилишда. Агар подшоҳликни эгаллашдан мақсади буюк бўлиш, кибр ва зўравонлик қилиш бўлса Аллоҳнинг ҳузурида хор бўлади. Агар мақсади ўнглаш, адолат ва ер юзида ҳақни қоим қилиш бўлса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида ажрга эришади. Балки ажри улкан ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида дуоси рад этилмай, ижобат қилинадиганлардан бўлади.
“Суфён шундай деди”. Суфён ибн Уяйна. Имом, буюк муҳаддис.
“Шаҳаншоҳга ўхшаш”. Яъни, ажамлар наздида. Ушбу лақабнинг улар наздида маъноси: “Подшоҳлар подшоҳи”дир.
Суфён раҳимаҳуллоҳнинг бундан мақсадлари, ушбу лақаб жамийки тилларда маън қилинганини баён қилишлик. Хоҳ араб тилида ёки ажам тилида бўлсин. Хоҳ “Подшоҳларнинг подшоҳи” ёки “Шаҳаншоҳ” деб аталсин баробар. Чунки маъно бир. Шунингдек, “Қозилар қозиси” ёки шунга ўхшашлар. Жамийки тилларда бундан қайтарилган.
mutaallim   06-14-2014, 01:09 AM
#66
47-боб:
Аллоҳнинг исмларини эҳтиром қилиш ва шу сабабдан исм ўзгартиришлик ҳақидаги боб

Абу Шурайҳдан ривоят: “Унинг куняси Абул Ҳакам эди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло – Ҳакамдир. Ҳукм(нинг бари) Унгагина (қайтади)”, дедилар. У эса: “Қавмим бирор нарсада келишолмай қолсалар менинг ҳузуримга келадилар. Ва ўрталарида ҳукм қиламан. Шунда икки томон ҳам рози бўлади”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу жуда чиройли иш! Фарзанларинг борми?”, дедилар. Мен: “Шурайҳ, Муслим ва Абдуллоҳ”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энг каттаси ким”, дедилар. Мен: “Шурайҳ”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сен Абу Шурайҳсан”, дедилар". Абу Довуд ва бошқалар ривояти. (Бухорий “Ат-Тарихул Кабир” (8/227), “Адабул Муфрад” (811), Абу Довуд (5/240), Насоий (8/226), Байҳақий (10/145)).

“Аллоҳнинг исмларини эҳтиром қилиш … ҳақидаги боб”, яъни, уни ҳурмат қилиш, улуғлаш, таҳқирламаслик ёки оёқости қилинадиган нарсаларда ундан фойдаланмаслик.
Исм – бошқасидан ажралиб туриши учун бирор нарсага қўйиладиган аломат.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Китобида Ўзини номлаган ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида У Зотни номлаган исмлари бор. Ҳамда Унинг Ўзигина биладиган исмлари бор, субҳанаҳу ва таоло. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар)”. (Аъроф: 180). Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳдан ўзга (ҳеч қандай) ҳақ илоҳ йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир”. (Тоҳа: 8). У субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳ, деб чорлангиз, ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир»”. (Исро: 110). Аллоҳ таоло Ҳашр сурасининг охирида шундай деди: “Унинг гўзал исмлари бордир”. (Ҳашр: 24).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида шундай дердилар: “Эй Аллоҳ! Мен Сендан Ўзингни номлаган ёки Китобингда нозил қилган ёҳуд махлуқотларингдан бирортасига ўргатган ёкида Ўзингнинг ҳузурингдаги ғайб илмида яширган барча исмларинг билан сўрайманки…”. (Аҳмад (1/391)).
Аллоҳнинг исмларини фақат У субҳанаҳу ва таоло билади. Уларнинг бари гўзал.
Исмларнинг адади кўп бўлиши номланаётган Зотнинг буюклигига далолат қилади. Улар буюк исмлардир. Бандаларга уларни ҳурмат қилиш, улуғлаш, Аллоҳга улар билан дуо қилиш ҳамда Унга исм ва сифатларини васила қилиш вожиб бўлади. Дуода шундай дейди: “Эй Раҳмон, эй Раҳим, Эй Тирик, эй улуғлик ва буюклик соҳиби…”. Чунки бу, ижобат бўлиш сабабларидандир. Демак бу, у исмларнинг улканлигига далолат қилади.
Оёқ остида босиладиган нарсаларга ёзилиши ёки кўча ва ахлатларда ётиши каби оёқости қилиниши, таҳқирланиши ёки фойдаланиладиган нарсаларга қўйилиши ва хорланиши жоиз эмас. Ким шундан бирор нарсани топса, унга уни (ердан) кўтариши ёки йўқ қилиши ёҳуд ундан Аллоҳ таолонинг исмини йўқотиши вожиб бўлади. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларини эҳтиром қилиш жумласидандир.
“Исм ўзгартиришлик”. Яъни, махлуқотлардан бирор нарса Аллоҳнинг хос исмларидан бири билан аталса, “Аллоҳ” ёки “Ар-Раҳмон” ёҳуд шунга ўхшаш Ундан ўзгаси у билан номланмайдиган У субҳанаҳуга хос исмлар каби. Батаҳқиқ, Аллоҳнинг исмларини эҳтиром қилиш нуқтаи назаридан ушбу исмни ўзгартиришлик вожиб бўлади.
“Шу сабабдан”, яъни, Аллоҳ таолонинг исмларини ҳурмат қилишлик сабабидан.
Махлуқ ҳам, Холиқ ҳам номланадиган исмларга келсак, мисол учун: ал-Малик, ал-Азиз ва шунга ўхшашлар. Булар бу бобдан эмас. Аллоҳнинг Ўзига хос исмлари бор. Махлуқнинг ҳам ўзига хос исмлари бор. Аллоҳ Ўзини: “ар-Раъуф” (Меҳрибон), “ар-Роҳим” (Раҳмли) деб номлади. Ва пайғамбари ҳақида шундай деди: “Барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган”. У Зот Ўзини “ал-Аълим” (Билувчи) деб номлади. Бандасини ҳам “Билимдон бола” деб сифатлади ва номлади. Ўзини “Ҳалим” деб номлади. Бандасини ҳам “Ҳалим бола” деб атади. Бу нарсалар муштарак бўлиб, махлуқ ҳам булар билан номланишлиги жоиз бўлади. Бироқ улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмлари каби эмаслигини билади.
Сўнг (муаллиф) раҳимаҳуллоҳ далилни ёдга олиб, шундай дедилар: “Абу Шурайҳдан ривоят”. Рожиҳ қавлга кўра унинг исми Ҳаниъ ибн Язид ал-Киндий. Саҳобий, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган, (розияллоҳу анҳу).
“Унинг куняси…”. Куня – Абу Абдиллаҳ, Умму Ҳаниъ ва шунга ўхшашлар каби “Абу” ёки “Умму” билан бошланадиганлардир. Куня мушарраф ва мукаррам қилишлик учун бўлади. Лақабга келсак, у мақтов ва қоралов учун бўлади. Асосан қоралаш учун. Шунинг учун Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “Ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар!”. (Ҳужурот: 11).
“Абул Ҳакам”. Ҳакам – одамлар ўртасида ҳукм қилиб, келишмовчиликни ажрим қиладиган киши. Шунинг учун ҳам Ҳоким ҳукм қилувчи деб аталади. Чунки у, одамлар ўртасида ажрим қилади. “Ал-Ҳакам” фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қўлланади. “Ҳакам” деб айтилишига келсак, бунинг ҳечқиси йўқ. Аллоҳ жалла ва аъла шундай дейди: “Эр томонидан бир ҳакам, хотин томонидан бир ҳакам чақирингиз”. (Нисо: 35).
“Аллоҳ таоло – Ҳакамдир. Ҳукм(нинг бари) Унгагина (қайтади)”. Яъни, бандалари ўртасида ҳукм чиқарадиган У Зотдир. Бу дунёда Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга Китоб ва суннатда нозил қилган ваҳийси билан улар ўртасида ҳукм қилади. Аллоҳ таоло деди: “Сизлар (бу ҳаёти дунёда кофирлар билан) ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми (Қиёмат кунида) Аллоҳга (қайтарилур ва У зот ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини ажратиб берур)”. (Шўро: 10). Аллоҳ таоло деди: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!”. (Нисо: 59). Аллоҳга қайтариш У Зотнинг Китобига қайтариш. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтариш ҳаётлик чоғларида ўзларига қайтариш, вафотларидан кейин эса суннатларига қайтаришликдир, соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Шунингдек, У одамлар ўртасида ихтилоф қилаётган нарсаларида ҳукм чиқарадиган Ҳакамдир. Охиратда эса У субҳанаҳу ва таолодан ўзга Ҳакам йўқ. Бандалар ўртасида ажрим чиқаришни У Ўз Қўлига олади. Мазлумларнинг фойдасига, золимларнинг эса зарарига ҳукм чиқаради. Қилинган зулмларни мазлумларга қайтаради. Оламдаги тортишувларга фақат Аллоҳ субҳанаҳу чек қўяди. Бу дунёдаги ҳукмга келсак, уни қозилардан иборат ҳукм қилувчилар ҳукм чиқаради. Бу (гоҳида) хато қилади ва (гоҳида) тўғри топади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳоким ижтиҳод қилиб, тўғри топса, бс, унга икки ажр. Агар ижтиҳод қилса ва хатога йўл қўйса, бас, унг бир ажр”. (Бухорий (6919), Муслим (1716), Термизий (1326), Абу Довуд (3574), Ибн Можжа (2314) ва Аҳмад (4/198)). Аммо ижтиҳод қилмаса ёки ижтиҳод қилишга нолойиқ бўла туриб ижтиҳод қилса, батаҳқиқ, у ҳар икки ҳолатда ҳам хатога йўл қўювчи в гуноҳкордир. Чунки у ижтиҳод қилишга нолойиқ бўла туриб ҳукм қилишга ҳаққи йўқ, сулҳ масаласи мустасно.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Шурайҳга инкор қилиш йўлига кўра: “Аллоҳ таоло – Ҳакамдир. Ҳукм(нинг бари) Унгагина (қайтади)”, дедилар.
Сўнг Абу Шурайҳ Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга сабабни баён қилиб, у ўзини бундай деб номламагани, балки одамлар уни шундай деб аташганини (баён қилишни) хоҳлади. Бунга сабаб, агар қавми бирор нарсада ихтилоф қилишса унга мурожат қилишарди. Шунда у, улар ўртасида ҳукм қиларди ва икки тараф ҳам рози бўларди. Яъни, у улар ўртасида ўзларининг розиликлари билан ислоҳ қиларди. Бунда бирор кишига зулм йўқ. Балки бунда тортишувга чек қўйиш, хусуматни тўхтатиш ва икки тарафни рози қилишлик бор. Бу эса яхши амал. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бу жуда чиройли иш!”, дедилар. Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир”. (Нисо: 114). Аллоҳ таоло деди: “Сулҳ (ажралиб кетишдан) яхшироқдир”. (Нисо: 128). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳаромни ҳалол қиладиган ёки ҳалолни ҳаром қиладиган сулҳдан ташқари барча сулҳлар мусулмонлар ўртасида жоиздир”. (Термизий (1352) ва Ибн Можжа (2353)).
Одамлар ўртасини ўнглаб қўйишлик тарғиб қилинган иш ва солиҳ амалдир. Одамлар ўртасида келишмовчилик қўзғайдиган, фитна келтириб чиқрадиган ҳамда уларни бир-бирларига қайрайдиган кимсага хилоф ўлароқ одамлар ўртасида адолат қилиш ва улар орасидаги келишмовчиликларни ўнглаш инсон томонидан (авваламбор) ўзи учун садақадир. Ана у кимса эса бузғунчилик тарқатувчи, Аллоҳ сақласин. Бунинг акси эса, одамлар ихтилоф қилаётганларини кўрса улар орасини ислоҳ қилади. Уларнинг турли қараш-(тушунмовчилик)ларини бир-бирига яқинлаштиради. Нафсларидаги бир-бирларини ёмон кўришликни кетказади. Ана шу ислоҳ қилувчи. Унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида ажр бор. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кишининг ишидан ажабланиб, унга олқиш айтиб, уни бунга шижоатлантириб: “Бу жуда чиройли иш!”, дедилар. “Абул Ҳакам” деб куняланишинигина инкор қилдилар. Ва шундай деб уни ўзгартиришликни хоҳладилар: “Фарзанларинг борми?”. Бу билан унинг ўрнини босадиган яроқли бир нарса беришни истадилар.
Абу Шурайҳ деди: “Мен: “Шурайҳ, Муслим ва Абдуллоҳ”, дедим”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Энг каттаси ким?”, дедилар.
У: “Шурайҳ”, деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абул Ҳакам” ўрнига : “Сен Абу Шурайҳсан”, дедилар. Уни фарзандларининг тўнғичи билан куняладилар. Бу эса куня тўнғич фарзанд билан бўлишига далолат қилади.
Бу ҳадис улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларини ҳурмат қилиш ва уларни улуғлаш. Уларни улуғлашлик сабабли исм ўзгартириш. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ субҳанҳу ва таолонинг исмларини эҳтиром қилиш учун “Абул Ҳакам” исмини “Абу Шурайҳ”га алмаштирдилар.
Иккинчи масала: Ҳадисдан жоҳилга таълим беришлик(ни ўрганамиз). Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Шурайҳга таълим бердилар. Ҳамда унга ушбу куня хато эканини баён қилдилар.
Учинчи масала: Ҳадисда ким ёмон нарсдан, унинг ўрнини босувчи яхши нарса бўлган ҳолда маън қилса, батаҳқиқ, у ўринбосарни беради. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абул Ҳакам” деб куняланишдан маън қилганларида “Абу Шурайҳ” бўлмиш унинг ўринбосарига йўлладилар.
Бу, муаллим ва даъватчилар учун бир қоидаки, бирор ҳаром нарсадан, унинг ўрнини босувчи пок, ҳалол нарса бўла туриб қайтарсалар, у (ҳалолга) йўллаб қўядилар ва уни одамларга баён қилиб берадилар.
Тўртинчи масала: Ҳадисда одамлар ихтилоф қилаётган ишлари борасида сулҳ қилишнинг машруъ эканига далил бор. Сулҳ икки тараф розилигига асосланади, мажбурлашликка эмас. Чунки Абу Шурайҳ: “Шунда икки томон ҳам рози бўлади”, деди. Ислоҳ қилувчи мажбурламайди. Балки фойдали ечимни таклиф қилади. Агар қабул қилса, алҳамдулиллаҳ. Акс ҳолда келишмовчиликка чек қўйиш учун Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қайтарилади.
Аллоҳнинг ҳукмини (четга) қўйиб одамларни мажбурлайдиган кимсага келсак, бас, у тоғут. Ҳудди айрим қабилалар ҳукм сўраб мурожат қиладиган қабилага оид удумлар ҳукмини одамларга мажбурлайдиган кимса каби. Бу, жоҳилият ҳукмидандир.
Бешинчи масала: Ҳадисда куня тўнғич фарзанд билан бўлишига далил бор.
mutaallim   06-14-2014, 11:24 PM
#67
48-боб:
Аллоҳнинг зикри ёки Қуръон ёҳуд пайғамбарга тааллуқли бирор нарса ила ҳазл-мазах қилган кимса ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Қасамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: «Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос», дейдилар...”. (Тавба: 65-66).
Ибн Умар, Муҳаммад ибн Каъд, Зайд ибн Аслам ва Қатодадан ривоят: “Табук ғазотида бир киши шундай деди: “Мана бу қориларимизчалик қорни қаппайган, ёлғончи ва (душманга) йўлиққанда қўрқоқларини кўрмадик”. (Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг қори саҳобаларини назарда тутарди). Шунда Авф ибн Молик унга айтди: “Ёлғон айтдинг. Бироқ сен мунофиқсан. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни (бундан) хабардор қиламан”. Афв хабарни етказиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига кетди. Қарасаки Қуръон (оятлари) у (келишидан олдин) нозил бўлган экан. Шунда анави кимса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келди. У киши эса аллақачон туяларига миниб, (йўлга) отланган эдилар. Айтдики: “Эй Расулуллоҳ! Биз фақат баҳслашиб, карвон(да сўзлашиладиган) сўзлар билан гурунглашиб, йўлни қисқартириб келаётгандик, холос”. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) деди: “Гўёки мен уни “Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос”, деган ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг тизгинига осилиб олганига боқиб тургандекман. Тошлар икки оёғига зарба-(оғриқ) берарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса унга: “Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?”. (Тавба: 65)”, дея унга қайрилиб ҳам қарамас ва ундан (оятдан) зиёд (бирор сўз айтмасдилар)”. (Ибн Жарир (10/119), Ибн Абу Ҳотим, Муқбил ибн Ҳадий “Ас-Соҳиҳ Ал-Муснад” (77)).

Бу, улкан боб бўлиб, инсон уни чуқур ўйлаб кўрса ҳамда одамларнинг воқеълигини билса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга у сабабли фойда беради.
“… Ҳазл-мазах қилган кимса ҳақидаги боб”. Ҳазл – ўйин ва истеҳзо қилиш. Жиддийликнинг акси.
“Аллоҳнинг зикри ёки Қуръон ёҳуд пайғамбарга тааллуқли бирор нарса ила”. Яъни, ушбу нарсалардан бирортасини истеҳзо қилган кимсанинг ҳукми нима? Унинг ҳукми, у ислом динидан муртад бўлади-(ортга-(куфрга) қайтади). Чунки бу, мусулмонларнинг ижмоси билан исломни бузувчи амаллар жумласидандир. Хоҳ жиддий ёки ҳазил-мазах қилувчи бўлсин баробар. Аллоҳ таоло фақат мажбурланган кишини мустасно деди. Аллоҳ таоло деди: “Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни, диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир. Бунга (яъни, бундай азоб-уқубатларга дучор бўлишларига) сабаб улар ҳаёти дунёни охиратдан афзал билганларидир. Аллоҳ эса кофир қавмни ҳидоят қилмас. (Бас, улар кофир бўлганлари сабабли ҳақ йўлни топа олмай ўлиб кетурлар). Аллоҳ ундай кимсаларнинг дилларини, қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйгандир. Улар ғофил кимсалардир. Шак-шубҳа йўқки, улар охиратда зиён кўргувчилардир”. (Наҳл: 106-109). Демак, иш жуда хатарли.
Дарҳақиқат, шайх (раҳимаҳуллоҳ) Аллоҳнинг Китобидаги ушбу оят нозил бўлиш сабабини баён қилиб, шундай дедилар: “Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Қасамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: «Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос», дейдилар...”. (Тавба: 65-66)”.
Сўнг оятнинг нозил бўлиш сабабини зикр қилиб, дедилар: “Ибн Умар”. У киши Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо).
“Муҳаммад ибн Каъб”. У киши Муҳаммад ибн Каъб Қуразий. Бану Қурайзадан.
“Зайд ибн Аслам”. У киши Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг озод қилган қуллари.
“Қатода”. У киши Қатода ибн Диъама ибн Қатода ас-Садусий.
“Бир киши…”. Яъни, мунофиқлардан бўлган бир киши.
“Табук ғазотида…”. Табук, Мадина шимолидаги Шом (юрти)га энг яқин жой номи. Табук ғазотининг сабаби шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга Рум (мамлакати) мусулмонларга қарши жанг қилиш учун тйёргарлик кўраётгани ҳақида хабар етади. Бу эса ёзда, қаттиқ иссиқ ҳамда мевалар пишиб етилган вақт эди. Бу вақт жуда ҳараж-(танг) бир вақт. Масофа узоқ. Ёғийнинг эса сони кўп. Иссиқ ва мевалар пишиб етилган вақт. Одамлар унга муҳтож. Мусулмонлар қийин ҳолатда. Уларда урушга жиҳозланиш учун тайёргарлик йўқ. Шунинг учун бу қўшин “Қийинчилик қўшини”, бус соат-(вақт) эса “Қийинчилик вақти” деб аталди.
Дарҳақиқат, Усмон розияллоҳу анҳу ўз молларидан уч юз туяни жамийки керакли ашёлари билан жиҳозлаб бердилар. Ўзининг хос молидан “Қийинчилик қўшини”ни жиҳозлаган у киши бўлади. Бу эса у кишининг улкан фазилатларидан, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин ва рози қилсин!
Шунингдек, ўзларидаги бор мол билан (бу нарсага) шерик бўлган саҳобалар ҳам бўлди. Лашкарни жиҳозлашди ва (йўлга) чиқишди. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанг қилган охирги жанг бўлди.
Мунофиқлар сўзга кириб, чиқмаслик учун ўз узрларини айта кетишди. Чунки уларда иймон йўқ. Жанг эса қийинчилик. Унга фақат иймон аҳли сабр қилади. Бу, Аллоҳ таоло томонидан ҳикмат ҳамда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охиридаги синов. Аллоҳ содиқ ким-у, мунофиқ ким экани ошкор бўлиши учун имтиҳон қилишни хоҳлади. Ростгўй кишилар иккиланмадилар ва секинаклик ҳам қилмадилар. Мунофиқларга келсак, улар имиллаб: Византиялик-(румлик)лар билан жанг қилиш араблар билан жанг қилиш каби деб ўйлаяптилар. Гўёки биз улар билан кишанбанд қилингандек. Ва шунга ўхшаш қабиҳ сўзларни айтишга тушдилар. Ҳамда (жанга) чиқмаслик ҳақидаги узрларини баён қилдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди: “(Эй Муҳаммад), агар (сиз даъват қилаётган жиҳод) осон фойда ва яқин сафар бўлгаиида, улар (яъни, мунофиқлар) албатта сизга эргашган бўлур эдилар. Лекин уларга масофа узоқ бўлиб кўринди (шунинг учун чиқмадилар)”. (Тавба: 42). Чунки масофа узоқ. “Ҳали улар (ёлғон қасам билан) ўзларини ҳалок қилиб: «Агар қодир бўлганимизда сизлар билан бирга чиққан бўлур эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ эса уларнинг ҳеч шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларини билур. (Эй Муҳаммад), Аллоҳ сизни афв қилди. (Лекин) нима учун то сизга ростгўй кишилар аниқ бўлиб, ёлғончиларни ҳам аниқ билгунингизча, (яъни, уларнинг ёлғон қасамларига ишониб) уларга (жиҳодга чиқмаслик учун) изн бердингиз?!”. (Тавба: 42-43).
Мусулмонлар (йўлга) чиқдилар. Машаққатга сабр қилишди. Улар орасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлиб, у кишига ҳам уларга етган қийинчилик, офтоб ва иссиқ етарди-(тегарди).
(Йўлга) чиқиб, Табукка ҳам етиб бордилар ва у ерга тушдилар. Душман уларнинг Табукка келишганини билгач, уни қўрқув эгаллади ва ортга чекинди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг келишини кутиб бир неча кун Табукни манзил тутдилар. Бироқ улар қўрқишди. Аллоҳ қалбларига қўрқув солди. Мусулмонлар саломат, ажрга эришган ҳолда қайтдилар. Мунофиқлар эса муваффаққиятсизликка юз тутишди.
Аллоҳ ушбу жанг ҳақида тўла бир сура нозил қилди. У Тавба сураси бўлиб, Аллоҳ унда мунофиқларни шарманда-и шармисор қилади. Мўминларга эса олқиш айтади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ҳикмати ана шундай, бандаларини синайди.
Мунофиқларнинг бир қанча сўзлари бўлиб, ушбу ҳадисдаги сўзлар шулар жумласидандир. Улардан бир кимса: “Мана бу қориларимизчалик … ларини кўрмадик”, дея қорилар деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларини назарда тутарди.
“Қорни қаппайган, ёлғончи ва (душманга) йўлиққанда қўрқоқлари…”. Бу сифатлар аслида мунофиқларнинг сифатлари. Бироқ улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларини шундай сифатладилар.
Авф ибн Молик: “Ёлғон айтдинг. Бироқ сен мунофиқсан. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни (бундан) хабардор қиламан”, дедилар. Бу, мункарни инкор қилиш ҳамда ҳукмдорларга самимий бўлиш жумласидандир. Демак, мусулмон бузғунчи ва мунофиқларнинг сўзларини, улар (ҳукмдорлар) ўшаларнинг қўлидан тутиши ҳамда хавфсизликка путур етмаслиги ва бирдамлик бузилмаслиги учун уларга (ҳукмдорларга) етказади. Бирдамликни бузиш ва мусулмонлар ўртасига низо солишни хоҳлайдиган мунофиқ ва баднафс даъватчиларнинг сўзларини мусулмонларнинг ҳукмдорларига етказиш, у ислоҳ ва самимийлик жумласидан, чақимчилик жумласидан эмас.
“Афв хабарни етказиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига кетди. Қарасаки Қуръон (оятлари) у (келишидан олдин) нозил бўлган экан”. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларнинг сўзларини эшитди ҳамда Авф етиб келишидан олдин Расули соллаллоҳу алайҳи вассалламга (оят) нозил қилди.
Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг илми кенг экани (зикр қилинди).
Ҳамда бу, нубувват аломатлридан бирики, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий ва хабар зудлик билан етарди.
Сўнг ушбу сўзни айтган ана шу кимса келди, Аллоҳ сақласин. Қарасаки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У киши эса аллақачон туяларига миниб, (йўлга) отланган эдилар”. Бу, мунофиқларнинг режасини бузиш ҳамда ушбу шум режага чек қўйиш учун эди.
“Айтдики: Эй Расулуллоҳ! Биз фақат баҳслашиб, карвон(да сўзлашиладиган) сўзлар билан гурунглашиб, йўлни қисқартириб келаётгандик, холос”. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) деди: “Гўёки мен уни … Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг тизгинига осилиб олганига боқиб тургандекман”. Тизгин – эгар-юк боғланадиган арқон.
“Эй Расулуллоҳ! “Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос”, деган ҳолатда”. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини қайтарардилар: “«Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?» Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз”. (Тавба: 65-66).
Ушбу қиссада улкан фойдалар бор:
Биринчи фойда: Кимда-ким Аллоҳ ёки Расули ёҳуд Қуръонни истеҳзо қилса тавҳидга зид келадиган муртадлик билан ислом динидан (куфрга) қайтади. Ана шу, мусанниф (раҳимаҳуллоҳ) ушбу бобни битишдаги боғлиқлик жиҳатидандирки, кимда-ким Аллоҳ ёки Расули ёҳуд Қуръонни истеҳзо қилса ёки шулардан бирортасини назар-писанд қилмаса, батаҳқиқ, у тавҳидга зид келадиган муртадлик билан исломдан (куфрга) қайтади ва исломдан чиқиб кетади. Чунки анавилар мўминлар эди. Ушбу сўз сабабли динларидан қайтдилар. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли далолатига биноан: “Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз”. (Тавба: 66).
Иккинчи фойда: Исломни бузувчи амалларда ўйин ва ҳазл авф қилинмайди. Хоҳ жиддий ёки ҳазиллашган бўлиши баробардир. Балки унга муртад ва ислом динидан чиққан дея ҳукм қилинади. Чунки анавилар ҳазл-мазах қилишганини даъво қилишди. Аллоҳ жалла ва аъла уларнинг узрларини қабул қилмади. Чунки бу, ўйин ва ҳазл-мазах қилинадиган ўрин эмас.
Учинчи фойда: Мункар ишни инкор қилишнинг вожиб экани. Чунки Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу буни инкор қилдилар ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга иқрор бўлдилар.
Тўртинчи фойда: Ким куфр ва ширкни инкор қилмаса, батаҳқиқ, кофир бўлади. Чунки ушбу мажлисда сўзлаган кимса ёлғиз эди. Аллоҳ буни бир тўп кимсаларга нисбат бериб, шундай деди: “«Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?» Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз”. (Тавба: 65-66). Чунки рози бўлувчи киши бажарувчи кимса каби. Бу эса улкан хатардир.
Бешинчи фойда: Бирликни бўлиш ва мусулмонлар ўртасига низо солишни хоҳлайдиган мунофиқ ва баднафс даъватчилардан иборат бузғунчиларнинг сўзларини, (бунга) нуқта қўйиш учун ҳукмдорга етказишлик вожиб бўлган насиҳат жумласидан деб саналади. У чақимчиликдан эмас. Чунки Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай қилдилар ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини инкор қилмадилар. Бу эса ушбу иш насиҳатдан эканига, қораланган чақимчиликдан эмаслигига далолат қилади.
Олтинчи фойда: Илм аҳлини ҳурмат қилиш. Уларни масхара ёки истеҳзо қилмаслик. Чунки бу мунофиқ: “Мана бу қориларимизчалик … ларини кўрмадик”, деди. Бу билан уламоларни назарда тутарди. Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрлари. Улар уммат пешволаридир. Агар уламоларга таъна етказсак-(бадном қилсак), батаҳқиқ, бу исломий жамиятда тебранишни пайдо қилади. Уламоларнинг қадр-қийматини озайтиради. Улар ҳақида шак-шубҳа пайдо қилади.
Айрим баднафс даъватчилар томонидан: “Улар ҳайз ва нифос уламолари. Улар ҳукмдорларнинг хизматчилари. Улар ҳукмдор ҳачирларининг уламолари”, деб айтишаётганини эшитамиз ва ўқиб қоламиз. Бу сўз ана шу бобдан, Аллоҳ сақласин. Уламоларнинг бу фосиқ олдидаги гуноҳи фақат, улар унинг оғишган манҳажига мувофиқ келмаганларидир.
Умуман мусулмонларга тил текказиш, гарчи авомлардан бўлса-да жоиз эмас. Чунки мусулмон ўз ҳурмати-(дахлсизлиги)га эга. Мусулмонларнинг ҳукмдорлари ва уламолари ҳақида нима дейиш мумкин?!
Ушбу ишлардан ҳазир бўлиш, тилни тийиш, ислоҳ қилиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш ҳамда бу ишни қилаётган кимсага насиҳат қилиш вожиб бўлади.
Еттинчи фойда: Ҳадисда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан бирига далил бор. Чунки Авф ибн Молик келгунча у кишига қисса ҳақида ваҳий келди. У, Аллоҳ таолонинг ушбу қавли тасдиғидир: “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм: 3-4).
Саккизинчи фойда: Ҳадисда исломни бузувчи амаллар борасида ҳазл-мазах ва ўйин қилиш узр деб қаралмаслигига далил бор. Чунки у, бунинг ўрни эмас. Балки бу борада хоссатан бирор сўз айтишга мажбурланган киши узрли деб топилади. Наҳл (сураси)даги оятда келганидек: “Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас)”. (Наҳл: 106).
Тўққизинчи фойда: Ҳадисда мунофиқ, кофир ва залолат даъватчиларидан иборат Аллоҳ ва Расулининг душманларига қўпол муносабатда бўлиш вожиб экани ҳамда инсон уларга юмшоқлик қилмаслигига далил бор. Чунки у, уларга юмшоқлик қилса, уни алдайдилар ва ёмонликларини амалга оширадилар. Демак мунофиқ, кофир ва баднафс даъватчиларга қарши ҳукмдор ва олим томонидан нуқта қўйилиши шарт.
mutaallim   06-16-2014, 10:55 PM
#68
49-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Қасамки, агар унга бирон бало-кулфат етганидан сўнг Биз Ўз томонимиздан бўлган бирон марҳаматни тотдирсак, албатта у «Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди). ...», дер” (Фуссилат: 50), қавли ҳақидаги боб

Мужоҳид шундай деди: “Бу, ўзимнинг амалим сабабли ва мен унга ҳақлиман”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) деди: “Ўзимни эпчиллигим сабабли, деб айтмоқчи”.
Ва ушбу қавли: “Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас”. (Қасос: 78).
Қатода айтдики: “Тирикчилик қилиш йўлларини ўзим билганим сабабли”.
Бошқалар шундай деди: “Аллоҳ, мен унга ҳақли эканимни билиб (ато этди)”.
Ва бу, Мужоҳиднинг ушбу қавли маъносидир: “Менга бу, шараф-(обрў)ли эканим сабабли ато этилди”.

Бу, улкан боб бўлиб, унинг мисли Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар”. (Наҳл: 83) ҳақидаги бобда ўтди.
“Қасамки, … унга ... Биз Ўз томонимиздан бўлган бирон марҳаматни тотдирсак”. (Фуссилат: 50), қавлида ундан олдинги оятда, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида зикр қилинган инсон назарда тутиляпти: “Инсон (ўзи учун) яхшилик (мулку-давлат, бахт-саодат) тилашдан ҳеч зерикмас. Агар унга ёмонлик (камбағаллик, бахтсизлик) етиб қолса, ноумидликка, тушкунликка тушгувчидир”. (Фуссилат: 49). Бу ўринда инсондан мурод умуман инсон зотидир. Яъни, инсон дунё талабидан ҳеч малолланмайди. “Агар унга ёмонлик (камбағаллик, бахтсизлик) етиб қолса…”. (Фуссилат: 49). Яъни, моли ёки танасига мусибат етса. “Ноумидликка, тушкунликка тушгувчидир”. (Фуссилат: 49). Аллоҳ азза ва жалладан ёрдам (келиши)ни узоқ санайди ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлади. “Қасамки, … унга ... Биз Ўз томонимиздан бўлган бирон марҳаматни тотдирсак”. (Фуссилат: 50). Яъни, ана шу инсонга жасадида офият ва сиҳат-саломатлик ҳамда камбағалликдан беҳожатликни берсак. “Унга бирон бало-кулфат етганидан сўнг”. (Фуссилат: 50). Баданидаги касаллик ва мусибатлар ёки мол-дунёсига камбағаллик ва муҳтожлик (етганидан сўнг). “Албатта у «Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди). ...», дер”. (Фуссилат: 50). Унга етган кулфатларни унутади. Ушбу неъматлар қаердан келганини унутади. Қўлидаги нарса-(дунё) ўзининг куч-қуввати сабабли (келди) деб ўйлайди. Ва: “Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди)”. (Фуссилат: 50), дейди. Аллоҳ азза ва жаллага шукр қилмайди. Унинг неъматини эътироф этмайди. Балки ушбу неъамтни ўзига, касб-корига ёки ота-боболарига мансуб деб билади.
“Мужоҳид шундай деди”. Мужоҳид ибн Жабр. Буюк имом, тобеинларнинг киборларидан.
“Бу, ўзимнинг амалим сабабли ва мен унга ҳақлиман”. Яъни, ушбу неъматга амалим, касб-у корим ва тирикчилигим сабабли эришдим. “Ва мен унга ҳақлиман”. Яъни, унга мустаҳиқман. Уни қўлга киритган ва уни тўплаган менман.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) деди: “Ўзимни эпчиллигим сабабли, деб айтмоқчи”. Яъни, ўзимни амалим ва сабабим билан. Уни пешонатер қилиб қўлга киритган менман.
“Ва ушбу қавли: “Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас”. (Қасос: 78).
Қатода айтдики: “Тирикчилик қилиш йўлларини ўзим билганим сабабли”.
Бошқалар шундай деди: “Аллоҳ, мен унга ҳақли эканимни билиб (ато этди)”. Биринчи қавлнинг маъноси, бугунги кунда иқтисодчилар айтгани каби мен иқтисод ва касб-у кор қилиш йўлларини билувчи кишиман. Улар (иқтисодчилар) иқитисод илмида моҳир эканликлари билан фахрланадилар. Улар қўлга киритган мол, давлат моҳирликлари, билим ва тажрибалари сабабли деб ўйлайдилар. Буни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбат бермайдилар.
Иккинчи қавлнинг маъноси, Аллоҳ менга бу молни, мен унга ҳақли эканимни билгани учун берди. Бу борада Аллоҳнинг мени устимда фазли йўқ.
Шайх (раҳимаҳуллоҳ) дедилар: “Ва бу, Мужоҳиднинг ушбу қавли маъносидир: “Менга бу, шараф-(обрў)ли эканим сабабли ато этилди”. Яъни, Аллоҳ мени шарафли, обрў, эътиборли киши эканимни билди. Аллоҳ менга уни манзилатим (юқори бўлгани) учун берди. Бу эса фазлни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан эканини инкор қилиш демакдир.
Уламолар: “Ушбу сўзлар ўртасида ўзаро зиддият йўқ”, дейишди. Чунки икки оят ушбу қавлларни ўз ичига олади. Улар ўртасидаги ихтилофга келсак, у тур-(нав)даги ихтилоф, бир-бирига зиддиятли ихтилоф эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитди: “Бану Исроилдан бўлган уч киши: мохов, кал-(ялтирбош) ва кўр бор эди. Аллоҳ таоло уларга синов юборишни ирода қилиб, бир фаришта жўнатди. У (фаришта) мохов ҳузурига келиб: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У (мохов): чиройли ранг ва яхши жилд-(тери) ҳамда одамлар мендан у сабабли жирканаётган нарса кетсайди, деди. У (ровий) деди: уни (қўли билан) суртганди-(силаганди), ундан жирканчли нарса кетди. Ва чиройли ранг ҳамда яхши тери ато этилди. У (фаришта): сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: туя ёки сигир, деди. (Исҳоқ (ҳадис ровийси) томонидан шак бўлди). Ҳомиласи ўн ойлик бўлган туя берилди. Ва айтдики: Аллоҳ сенга ушбуда барака ато этсин.
У (ровий) деди: у (фаришта) кал ҳузурига келди. Ва: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У: чиройли соч ва одамлар мендан у сабабли жирканаётган нарса кетсайди, деди. Уни (қўли билан) суртганди-(силаганди), ундан жирканчли нарса кетди. Ва чиройли соч ато этилди. Ва: сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: сигир ёки туя, деди. Ва ҳомиладор сигир ато этилди. Ва айтдики: Аллоҳ сенга ушбуда барака ато этсин. Сўнг кўр ҳузурига келди. Ва: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У: Аллоҳ менга кўзимни қайтарса ва одамларни кўрсам, деди. Шунда Аллоҳ таоло унга кўзини қайтарди. У (фаришта): сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: қўй-қўзи, деди. Шунда туғишига оз (муддат) қолган қўй ато этилди. Анави иккисини кўзи ёриди ва ушбу (қўй) ҳам туғди. Анави водий тўла туяли бўлди. Буниси эса водий тўла сигирли бўлди. Мана бу эса водий тўла қўй-қўзили бўлди.
У (ровий) деди: сўнг у (фаришта) мохов ҳузурига ўзининг (олдинги) сурати ва кўринишида келиб: (мен) мискин ва мусофир бир кишиман. Дарҳақиқат, сафар мобайнидаги сабаблардан узилиб қолдим. Бугун фақатгина Аллоҳ сўнг эса сенинг (ёрдаминг) ила (манзилимга) етиб оламан. Сенга чиройли ранг, яхши тери ва мол ато этган Зот (номи) билан мени сафар(дан манзилимга) элтиб қўядиган бир туя сўрайман. Шунда у (мохов): (ахир адо этиладиган) ҳақлар кўп-ку”, деди. Шунда у (фаришта) унга (моховга) деди: мен сени таниб турибман! Одамлар сендан жирканадиган бир мохов ва камбағал эмасмидинг. Аллоҳ таоло сенга мол бермадими? У: ушбу мол менга отамерос бўлиб қолган, деди. У (фаришта): агар ёлғончи бўлсанг Аллоҳ таоло сени олдинги ҳолатинга қайтарсин, деди.
У (ровий) деди: у (фаришта) кал ҳузурига ўзининг (олдинги) суратида келиб, унга ҳам анавига айтган сўзларни айтди. У (кал) ҳам унга анави (мохов) берган жавобни берди. Шунда у (фаришта): агар ёлғончи бўлсанг Аллоҳ таоло сени олдинги ҳолатинга қайтарсин, деди.
У (ровий) деди: у (фаришта) кўрнинг ҳузурига ўзининг (олдинги) суратида келиб: (мен) мискин ва мусофир бир кишиман. Дарҳақиқат, сафар мобайнидаги сабаблардан узилиб қолдим. Бугун фақатгина Аллоҳ сўнг эса сенинг (ёрдаминг) ила (манзилимга) етиб оламан. Сенга кўзингни қайтарган Зот (номи) билан мени сафар(дан манзилимга) элтиб қўядиган бир қўй сўрайман, деди. У (кўр) деди: дарҳақиқат мен кўр эдим. Аллоҳ таоло менга кўзимни қайтарди. Хоҳлаганингча олиб, истаганингни ташлаб кет. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун сени бугун олган нарсангдан маън қилмайман. У (фаришта): молинг ўзинга буюрсин. Дарҳақиқат, синовга тутилдингиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ сендан рози бўлди. Ва икки шеригинга ғазаб қилди, деди”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (2/494), Муслим (4/2964-рақам)).

“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитди: “Бани Исроилдан бўлган уч киши…”. Бану Исроил Яъқуб (алайҳиссалом)нинг зурриётлари. Исроилнинг маъноси Абдуллоҳ-(Аллоҳнинг қули)дир.
“Мохов”. Мохов касаллиги билан оғриган киши. У, терида кузатиладиган касаллик бўлиб, бадбашара кўринишдаги оқ рангга айланади. Башарият медитсинасида бу касалликни муолажа қилиш имконияти йўқ. Шунинг учун Ийсо алайҳиссаломнинг мўъжизалари мохов ва кўрларни тузатар ва Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтирардилар. Бу эса инсоният тиббиётининг кучи етмайдиган нарса.
“Кал-(ялтирбош)”. У, бошида соч ўсмайдиган киши. Чунки бошда ўсадиган сочда улкан фойдалар бор. Шулардан: чирой, соғлиққа оид фойдалар ваҳакзо. Ким бошдаги сочни йўқотса, батаҳқиқ, у улкан фойдаларни йўқотибди. Уларнинг энг улкани чирой. Ва бадбашара кўринишда бўлиб қолади.
“Кўр”. Икки кўзи ҳам кўрмайдиган киши. Бир кўзи кўрмайдиган киши эса ғилай-(бир кўзли) деб аталади.
“Аллоҳ таоло … ирода қилиб…”. Аллоҳ жалла ва аъла “Ирода” (сифати) билан сифатланади. Махлуқ ҳам “Ирода” сифати билан сифатланади. Бироқ Аллоҳнинг Иродаси Унинг Ўзига хос. Махлуқнинг иродаси ҳам унинг ўзига хос. Аллоҳнинг Иродаси икки қисмга бўлинади: Кавний ирода ва шаръий ирода.
“Уларга синов юборишни”. Яъни, уларни имтиҳон қилишни.
“Бир фаришта жўнатди”. Фаришта Аллоҳнинг махлуқотларидан ва ғайб оламидандир. Аллоҳ жалла ва аъла уларни Ўзига ибодат қилиш учун яратди. Уларни яна Ўз мулкида буйруқларини ижро этиш учун яратди. Улар ичида ваҳий, ёмғир ва наботот, сурни пуфлаш, ҳомила-(эмбрион) ҳамда одам болаларининг амалларини сақлаш-(ёзиш)га вакил қилинганлари бор. Ҳар бир фариштанинг ўзига хос қиладиган иши бор: “Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур”. (Таҳрим: 6).
“У (фаришта) мохов ҳузурига келиб: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У (мохов): чиройли ранг ва яхши жилд-(тери) ҳамда одамлар мендан у сабабли жирканаётган нарса кетсайди, деди. У (ровий) деди: уни (қўли билан) суртганди-(силаганди)…”. Ушбу моховни силади ва у тузалди. Унга чиройли ранг ва чиройли тери қайтди. Бу, Аллоҳ таолонинг Қудрати билан. Чунки фаришта Аллоҳнинг элчисидир.
“У (фаришта): сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: туя ёки сигир, деди. (Исҳоқ (ҳадис ровийси) томонидан шак бўлди)”. Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ибн абу Талҳа, ҳадис ровийси. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам туя дедиларми ёки сигир дедиларми дея иккиланди. Бу эса ривоят қилишликдаги ҳушёрлик ва аниқ-(пухта)ликдандир.
“Ҳомиласи ўн ойлик бўлган туя берилди”. Чунки у энг нафис моллардан. Аллоҳ таоло деди: “(Қорнидаги боласи) ўн ойлик бўлган бўғоз туялар ҳам бўш қўйиб юборилганида”. (Таквир: 4). Қиёмат қоим бўлганда эсдан чиқариб, энг нафис молларни тарк этадилар. Ҳамда даҳшатнинг қаттиқлигидан уларни қаровсиз қолдилардилар.
“Ва айтдики: Аллоҳ сенга ушбуда барака ато этсин”. Унга барака тилаб дуо қилди. Фариштанинг дуоси ижобат қилинади. Бу, имтиҳон ва синов учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри билан бўлди.
“У (фаришта) кал ҳузурига келди. Ва: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У: чиройли соч ва одамлар мендан у сабабли жирканаётган нарса кетсайди, деди. Уни (қўли билан) суртганди-(силаганди), ундан жирканчли нарса кетди. Ва чиройли соч ато этилди. Ва: сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: сигир ёки туя, деди. Ва ҳомиладор сигир ато этилди”. Бўғоз сигир, қорнида ҳомиласи бор бўлганидир.
“Ва айтдики: Аллоҳ сенга ушбуда барака ато этсин”. Унинг ҳаққига ҳам аввалгига ўхшаш дуо қилди.
“Сўнг кўр ҳузурига келди. Ва: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У: Аллоҳ менга кўзимни қайтарса ва одамларни кўрсам, деди. Шунда Аллоҳ таоло унга кўзини қайтарди. У (фаришта): сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: қўй-қўзи, деди. Шунда туғишига оз (муддат) қолган қўй ато этилди”. Яъни, ҳомиласини туғишига яқин қолган.
“Анави иккисини кўзи ёриди”. Туя ва сигир соҳибларининг (туя ва сигирлари) насл қолдирди.
“Ва ушбу (қўй) ҳам туғди”. Яъни, қўй эгаси (ҳам қўйлик бўлди).
“Анави водий тўла туяли бўлди. Буниси эса водий тўла сигирли бўлди. Мана бу эса водий тўла қўй-қўзили бўлди”. Фаришта дуосининг баракаси сабабли ҳамда синов ва имтиҳон қилиниш учун.
“Сўнг у (фаришта) мохов ҳузурига ўзининг (олдинги) сурати ва кўринишида келиб…”. Яъни, мохов киши суратида. Чунки Аллоҳ фаришталарга турли шаклга кириш қудратини ато этган. Улар турли суратларда намоён бўладилар.
“(Мен) мискин … кишиман”. Унга садақа қилиши учун ўз ҳолатини кўндаланг қилди.
“Мусофир”. Ўзи билан бирга бўлган озиқаси тугаган мусофир. Дарҳақиқат, Аллоҳ унга ўз шаҳрига етиб олиши учун закотда ҳақ таъйин қилди. Гарчи ўз юртида бой бўлса-да.
“Дарҳақиқат, сафар мобайнидаги сабаблардан узилиб қолдим”. Бошқа бир ривоятда: “Чорасиз қолдим”, (дея ворид бўлган).
Сўнг унга аввалги ҳолатини эслатиб айтдики: “Сенга чиройли ранг, яхши тери ва мол ато этган Зот (номи) билан мени сафар(дан манзилимга) элтиб қўядиган бир туя сўрайман. Шунда у (мохов): (ахир адо этиладиган) ҳақлар кўп-ку”, деди”. Яъни, зиммамдаги ҳақ-ҳуқуқлар кўп. Агар сенга берсам мол тугаб, битади. Буни, зиммамда ҳақ-ҳуқуқлари бўлган кишиларга бераман. Бу эса у томондан ўз узрини баён қилишлик эди.
Сўнг фаришта иккинчи марта унинг ёдига солиб, шундай деди: “Мен сени таниб турибман! Одамлар сендан жирканадиган бир мохов ва камбағал эмасмидинг. Аллоҳ таоло сенга мол бермадими?”.
Сўнг Аллоҳнинг унга (берган) неъматини ва бошидан ўтказган ҳолат-(кунлар)ни инкор қилиб, деди: “Ушбу мол менга отамерос бўлиб қолган”. Яъни, сен айтаётгандек бу, янги мол эмас. Балки у менда олдиндан, илгари ота-боболарим (даври)дан бор. Бу эса Аллоҳ азза ва жалланинг неъматини инкор қилишликдир.
Фаришта унга баддуо қилиб, деди: “Агар ёлғончи бўлсанг Аллоҳ таоло сени олдинги ҳолатинга қайтарсин”. Яъни, Аллоҳ сени камбағал ва мохов қилиб қўйсин.
“У (ровий) деди: у (фаришта) кал ҳузурига ўзининг (олдинги) суратида келиб, унга ҳам анавига айтган сўзларни айтди”. Яъни, мен камбағал, мусофир бир кишиман …. ваҳаказо.
“У (кал) ҳам унга анави (мохов) берган жавобни берди”. Унга (зиммамдаги) ҳақ-ҳуқуқлар кўп, деди.
Фаришта унга олдинги ҳолатини эслатди. У эса буни инкор қилди. Шунда фаришта, Аллоҳ уни олдинги ҳолатига қайтарсин дея моховга баддуо қилгани каби унга ҳам баддуо қилди.
“У (ровий) деди: у (фаришта) кўрнинг ҳузурига ўзининг (олдинги) суратида келиб: (мен) мискин ва мусофир бир кишиман. Дарҳақиқат, сафар мобайнидаги сабаблардан узилиб қолдим. Бугун фақатгина Аллоҳ сўнг эса сенинг (ёрдаминг) ила (манзилимга) етиб оламан. Сенга кўзингни қайтарган Зот (номи) билан мени сафар(дан манзилимга) элтиб қўядиган бир қўй сўрайман, деди”. Кўр Аллоҳнинг неъматини тан олди. Ва: “Дарҳақиқат мен кўр эдим. Аллоҳ таоло менга кўзимни қайтарди. Хоҳлаганингча ол…”, деди. Яъни, истаганингни ол.
“Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун сени бугун олган нарсангдан маън қилмайман”. Яна бир ривоятда: “Аллоҳ учун олган бирор нарсангда сенга ҳамд-(сано) айтмайман”. Чунки у мени молим эмас. Балки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг моли.
Сўнг имтиҳон натижаси ошкор бўлди: “У (фаришта): молинг ўзинга буюрсин. Дарҳақиқат, синовга тутилдингиз”, деди. Яъни, сен ва икки шеригинг синалдингиз.
Аллоҳ азза ва жалланинг неъматига шукр қилганинг сабабли “Батаҳқиқ, Аллоҳ сендан рози бўлди”.
Улар Аллоҳ азза ва жалланинг неъматига нонкўрлик қилганлари сабабли “Икки шеригинга ғазаб қилди”.
Ушбу кўзи ожиз киши Аллоҳнинг розилиги билан бахт қучди ва моли ўзига қолди. Анавиларни эса Аллоҳ жазолади ва уларга ғазаб қилди. Ана шу, синов ва имтиҳоннинг натижаси.
Бу, Аллоҳнинг неъматига нонкўрлик қилган ва У азза ва жалланинг неъматига шукр қилган ҳар бир кимсани ўз ичига олади.
Бу икки оят ва ушбу улкан ҳадис бир қанча масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Неъматларни Аллоҳ азза ва жаллага нисбат беришлик тавҳид. Уларни Ундан ўзгасига нисбат беришлик эса ширк. Бироқ уни йўқдан бор қилган У Зотдан ўзгаси деб эътиқод қилса, бас, у катта ширк. Агар У Зотдан ўзгаси сабаб, уни йўқдан бор қилган Аллоҳ деб эътиқод қилса, бироқ уни сабабга нисбат берса, бас, у кичик ширк. Чунки сабабларга нисбат беришлик жоиз эмас. Ҳатто ушбу сабаблар тўғри бўлса-да. Балки неъматлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога изофа қилинади-(боғланади). Шунинг учун юқорида мана бу мавзуда суҳбатлашгандик: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Кимсанинг ушбу қавли: “Агар ушбу кучукча бўлмаганда, албатта, бизникига ўғри тушарди. Агар ҳовлида ўрдак бўлмаганда, албатта, бизникига ўғри тушарди”. Агар шундай бўлмаганда… Агар бундай бўлмаганда… Сабабларга нисбат беришлик жоиз эмас. Балки неъмат, сабабларни вужудга келтирувчига нисбат берилади. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.
Иккинчи масала: Неъмат ва офатлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан синов ва имтиҳон. Аллоҳ таоло айтгнидек: “Биз сизларни (сабр-тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз”. (Анбиё: 35).
Учинчи масала: Аллоҳ субҳанаҳу фаришталарга турли шаклларга кириш қудратини берди. Бу, кўплаб ҳужжатларда собитдир. Уларнинг (турли) шаклларга кириши бандаларнинг фойдаси учун. Чунки улар фаришталарни кўришга тоқат қилолмайдилар.
Тўртинчи масала: Ҳадисда, агар қиссалар саҳиҳ бўлса ибрат ва панд-насиҳат олиш учун Бану Исроил ва бошқалардан иборат аввалгиларнинг қиссаларини зикр қилишнинг машруъ эканига далил бор.
Бешинчи масала: Ҳадисда закот, оч қолган кишини таомлантириш ва яланғочни кийинтириш ҳамда вожиб ва мустаҳаб ҳақ-ҳуқуқлардан иборат шунга ўхшаш вожиб бўлган ҳақларни чиқаришлик, мол неъматига шукр қилиш жумласидан. Мол ҳақларида бахиллик қилиш эса неъматга нонкўрлик қилиш жумласидан эканига далил бор.
Олтинчи масала: Ҳадисда жазо амал жинсига қараб берилишига далил бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ яхшилик қилгани боис ушбу кўр кишидан рози бўлди. Фақир ва мискинларнинг ҳақларида бахиллик қилганлари сабабли унинг икки шеригига ғазаб қилди.
Еттинчи масала: Аллоҳ жалла ва аъла розилик ва ғазаб билан васф қилинади. У субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига лойиқ бўлган сифатлардан икки сифат. Махлуқнинг розилиги ва ғазаби каби эмас.
mutaallim   06-19-2014, 01:53 AM
#69
50-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар” (Аъроф: 190), қавли ҳақидаги боб

Ибн Ҳазм шундай деди: “Абду Амр, Абдулкаъба ва шунга ўхшашлар каби Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодаловчи ҳар бир исмни ҳаром эканига иттифоқ қилдилар. Абдулмутталиб бундан мустаснодир”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан (юқоридаги) оят ҳақида шундай ривоят қилинади: “Одам у билан (Ҳавво билан) қўшилгач, у (Ҳавво) ҳомиладор бўлди. Иблис иккилари ҳузурига келиб, шундай деди: “Мен сизларни жаннатдан чиқарган шеригингизман. Аллоҳга қасамки, ё менга итоат қиласизлар ёки унга (ҳомилага) тоғ эчкисининг икки шохини (зиёда) қиламан-да, у (шох) қорнингдан чиқиб, уни (қорнингни) ёради. Унга Абдулҳорис деб исм қўйинглар. Иккилари унга итоат қилишдан бош тортди ва (ҳомила) ўлик ҳолда чиқди- (туғилди).
Сўнг (Ҳавво яна) ҳомиладор бўлди ва у (шайтон) иккилари ҳузурига келиб, (олдинги сўзини) зикр қилди. Шунда иккилари(нинг вужудини) боланинг муҳаббати эгаллади ва унга Абдулҳорис деб исм қўйдилар. (Аллоҳ таолонинг) ушбу қавли ана шу ҳақдадир:
“Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар”. Ибн Абу Ҳотим ривояти. (“Тафсир Ибн Касир” (2/275)да Ибн Абу Ҳотимдан ривоят қилинган, Саъид ибн Мансур (2/1387)).
У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан Қатодадан ривоят қилди. У (Қатода) деди: “Унга итоат қилишдаги ширк эди, унга ибодат қилишдаги эмас”.
У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан (Аллоҳ таолонинг) ушбу қавли ҳақида Мужоҳиддан ривоят қилди: “Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг...”. У (Мужоҳид) деди: “(Ҳомила) инсон бўлиб (туғилмаслигидан) хавфсирадилар”.
Ушбу маъно Ҳасан, Саъид ва бошқалардан ҳам зикр қилинган. (“Тафсир Ибн Жарир” (9/98-99) ва “Тафсир Ибн Касир” (2/275)га қаранг).

Ушбу бобдан мақсад Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодаловчи исмлар тавҳиднинг мукаммаллигига зид келадиган ширк эканини баён қилишликдир. Агар мақсад шунчаки номлашлик бўлса. Аммо мақсад Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодалаш илоҳлаштиришлик маъносида бўлса, батаҳқиқ, у тавҳидга зид келадиган катта ширк.
“Аллоҳ таолонинг ушбу: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар” (Аъроф: 190), қавли ҳақидаги боб”. Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу оят изоҳида келган нарса-(ривоят)ларни баён қилишни хоҳлаяптилар.
Ундан олдинги оят Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир: “У (Аллоҳ) шундай зотки, сизларни бир жондан (Одамдан) яратди ва … унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди”. (Аъроф: 189). Одам ва Ҳавво алайҳимассалом назарда тутиляпти. “Унга қўшилганидан кейин”. (Аъроф: 189). Яъни, у билан жинсий алоқа қилгандан кейин. “У (Ҳавво) енгил юк (ҳомила) билан юкли бўлиб…”. (Аъроф: 189). Яъни, уруғ бачадонига илинди. Бу, ҳомиланинг аввалги босқичдаги ҳолати: нутфа-(маний) сўнг қуюқ қон сўнг лахта қон-(гўшт) бўлиши. Бу босқичларда енгил бўлади. “Ўша (юк) билан юрди”. (Аъроф: 189). Яъни, уни юмушлардан ўтказиб, тўхтатиб-(тўсиб) қўймади. У (Ҳавво) юрарди, турарди ва ўтирарди. “Бас, қачонки, оғирлашганида”. (Аъроф: 189). Яъни, руҳ пуфлаш босқичида. “(Улар) Парвардигорлари бўлмиш, Аллоҳга дуо қилдилар”. (Аъроф: 189). “Дуо қилдилар”. (Аъроф: 189). Одам в Ҳавво Аллоҳ жалла ва аълага дуо қилиб, Ундан сўрадилар. “Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг…”. (Аъроф: 189). Бизни хилқати расо фарзанд билан ризқлантирсанг. “Албатта шукр қилгувчилардан бўлурмиз”. (Аъроф: 189). Чунки неъматга шукр қилиниши, бу вожиб. “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин…”. (Аъроф: 190). Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилди ва уларга расо, солиҳ фарзанд ато этди. “Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар”. (Аъроф: 190). Бу, унга “Абдулҳорис” деб ном қўйиш билан бўлди. Уни Аллоҳдан ўзганинг бандаси деб номладилар. Бу эса номлашликдаги ширк жумласидан. Чунки уни Аллоҳдан ўзганинг бандаси дея ифодаладилар.
Сўнг Ибн Ҳазмдан зикр қилдилар. У киши буюк имом Абу Муҳаммад Алий ибн Аҳмад ибн Саъид ибн Ҳазм андалусий, қуртубий, зоҳирий. “Муҳалло”, “Ал-Фасл фий ал-Милал ва ан-Ниҳал”, “Ал-Ансаб”, “Жавомеъ ас-Сийра” каби улкан асарлар соҳиби. У киши хоссатан ҳадис илмида буюк имом. Бироқ у киши раҳимаҳуллоҳ мухолифларга раддия беришда тиллари аччиқ экани ҳамда зоҳирия мазҳабини қабул қилганлари учун танқид қилинадилар. Зоҳириянинг маъноси, ҳужжатларнинг маъно ва сир-асрорларига қарамай зоҳирини олиш ва қиёсни қабул қилмаслик. Ана шу, бу мазҳабдаги ноқислик.
Бироқ қандай бўлганда ҳам у киши буюк имом. У кишининг исломга улкан фойдалари теккан. Асарлари хоссатан “Муҳалло”, ундаги асар, ҳадис ва санадлари билан ривоятлар. У киши раҳимаҳуллоҳнинг фазилатлари кўп.
“Иттифоқ қилдилар”. Яъни, ижмо қилдилар. Кейингиларнинг наздидаги бир жамоа илм аҳлининг сўзи деган маънодаги иттифоқ эмас.
“Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодаловчи ҳар бир исмни ҳаром эканига…”. Абдулҳусайн, Абдуррасул, Абдулкаъба, Абдулҳорис ва бундан бошқалар каби. Чунки банда эканини ифодалаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан бўлишлиги вожиб бўлади. Чунки махлуқотларнинг бари Аллоҳнинг бандалари. Аллоҳ таоло айтганидек: “Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур”. (Марям: 93). Махлуқотларнинг бари, мўмин-у кофир Аллоҳнинг бандаларидир.
Бироқ убудият-(бандалик) икки қисмга бўлинади:
Умумий бандалик. Бу, барча махлуқотларни, мўмин-у кофирни ўз ичига олади. Уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг бандалари. Яъни, улар Унинг мулки остида, Аллоҳнинг махлуқотлари, У уларни бошқаради, ишларини тадбир қилади. Махлуқотлардан бирор киши бундан (ташқарига) чиқолмайди.
Иккинчи тур: Хос бандалик. У, илоҳ деб билиш ва муҳаббат қўйиш (маъносидаги) бандалик. Бу, мўминларга хос: “(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз!”. (Зумар: 53). “Эй … бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар”. (Зухруф: 68). Бу, мўминларга хос убудият.
“Абдулмутталиб бундан мустаснодир”. У, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килобдирлар. Ибн Ҳазм “Абдулмутталиб”ни ҳаром қилинган(лар жумласи)дан истисно қилдилар.
Бироқ иш, у киши раҳимаҳуллоҳ айтганларидек эмас. Ҳозирда бирор киши “Абдулмутталиб” деб аталиши жоиз бўлмайди. Истисно қилиниш, бирор важҳга эга эмас. Балки “Абдулмутталиб” деб хоссатан Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг боболарига ўтган ишдан хабар бериш нуқтаи назридан айтилади. Ҳудди “Абдулкаъба”, “Абдушамс” ва “Абдуманоф” дея ўтган ишдан хабар бериб айтилгани каби.
Исломдан кейин эса бирор киши бу номлар билан номланиши жоиз бўлмайди.
Ўтган ва тугаган нарса ҳақида хабар беришга келсак, бас, бунинг ҳечқиси йўқ. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен пайғамбрман, (бу) ёлғон эмас. Мен Абдулмутталибнинг ўғлиман”. (Бухорий (2709), Муслим (1776), Термизий (1688) ва Аҳмад (4/281)). Бу, бир жиҳатдан.
Иккинчи жиҳатдан эса: Абдулмутталиб Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боболарининг исми эмас. Балки унинг исми “Шайбатул Ҳамд”. Бироқ у Абдулмутталиб дейилади. Чунки амакиси Мутталиб ибн Абдуманоф уни кичиклик чоғида Мадинадаги Бану Нажжор (уруғи)даги тоғалариникидан олиб келади. Сафар сабабли унинг ранги қорайиб қолади. Шунда уни Мутталибнинг қули деган гумонда “Абдулмутталиб”-(“Мутталибнинг қули”) деб айтишган дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: “Иблис иккилари ҳузурига келиб…”. Яъни, Одам ва Ҳавво ҳузурига. “Шундай деди: “Мен сизларни жаннатдан чиқарган шеригингизман”. Шайтон Одам алайҳиссаломни, Аллоҳ унга жаннатдаги муайян дарахтдан ейишликни ҳаром қилганда васваса қилганидан иборат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Китобида зикр қилган қиссага ишора қиляпти. Шайтон келиб унга (Одам алайҳиссаломга) уни (муайян дарахтни) зийнатли қилиб кўрсатди ва ундан еб кўр дея уни йўлдан урди. Шунда у Раббисига итоатсизлик қилиб, ундан еди. Шу билан маъсият юз берди. Шу сабабли жаннатдан чиқарилди ва ерга туширилди. Бироқ Одам ва Ҳавво алайҳимассалом Аллоҳга тавба қилишди. Аллоҳ у иккиларининг тавбаларини қабул қилди.
“Аллоҳга қасамки, ё менга итоат қиласизлар…”. Яъни, сизларга буюрган нарсамга бўйсунасизлар.
“Ёки унга (ҳомилага) тоғ эчкисининг икки шохини (зиёда) қиламан-да…”. Тоғ эчкисининг нари. “У (шох) қорнингдан чиқиб, уни (қорнингни) ёради”.
Албатта шундай қиламан дея ўз таҳдидлари билан у иккиларини қўрқитди. У иккилари унга (шайтонга) қайрилиб ҳам қарамадилар. Унга итоат ҳам қилмадилар. Чунки у (шайтон) уларнинг душмани.
“Ва (ҳомила) ўлик ҳолда чиқди-(туғилди)”. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан имтиҳон ва синов бобидандир.
“Сўнг (Ҳавво яна) ҳомиладор бўлди ва у (шайтон) иккилари ҳузурига келиб, (олдинги сўзини) зикр қилди”. Чунки шайтон, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, инсон(ни йўлдан уришда) ҳаракат қилади ва умидсизликка тушмайди.
“Шунда иккилари(нинг вужудини) боланинг муҳаббати эгаллади ва унга Абдулҳорис деб исм қўйдилар”. Ҳорис – иблиснинг лаънат қилинишдан олдинги исми деган қавл бор. Бироқ лаънатга учраб, “Малаул Аъло”дан ҳайдалгандан кейин “Иблис” деб аталди.
“(Аллоҳ таолонинг) ушбу қавли ана шу ҳақдадир: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар”. (Аъроф: 190)”. Яъни бу, ана шу оятнинг изоҳи.
Ибн Абу Ҳотим ривояти.
“У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан Қатодадан ривоят қилди. У (Қатода) деди: “Унга итоат қилишдаги ширк эди, унга ибодат қилишдаги эмас”. Тоатдаги ширк миллатдан чиқармайдиган кичик ширкдир. Айниқса у иккилари (Одам ва Ҳавво алайҳимассалом) маънони қасд қилиб шундай қилганлари йўқ. Балки фарзандга муҳаббат ва фақат саломат қолиши учун шундай қилишди. Шунга қарамай Аллоҳ уни ширк деб атади. Гарчи инсон қасд қилмаса-да, у ширк бўлади. Бу эса кимки ширкни сўзласа ёки ширк қилса, батаҳқиқ, у мушрик деб аталишига далолат қилади. Гарчи уни қасд ва ният қилмаган бўлса-да. Унга ушбу қилган қилмиши ширк дея ҳукм қилинади. Хоҳ кичик ширк ёки катта ширк бўлсин баробар. Шунинг учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у кишига: “Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз”, деган кишига шундай дедилар: “Мени Аллоҳга тенг қиласанми?!”. (Насоий (3773) ва Аҳмад (6/372)). Ҳолбуки ушбу сўзни айтувчи киши Аллоҳга тенг қилишни хоҳламаганди. Бироқ бу лафз жоиз эмас. У ширк, гарчи уни қасд қилмаган бўлса-да. Уни қасд қилса нима дейсиз?
Бу ўринда ушбу аср муржиаларининг сўз каби: Кимки ширк сўзини айтса ёки ширк феълини қилса, то уни қалбида эътиқод қилмагунча мушрик деб ҳукм қилинмайди, деб айтадиган кимсага раддия бор.
“У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан (Аллоҳ таолонинг) ушбу қавли ҳақида Мужоҳиддан ривоят қилди: “Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг...”. У (Мужоҳид) деди: “(Ҳомила) инсон бўлиб (туғилмаслигидан) хавфсирадилар”. Яъни, иккилари шундан қўрқдилар.
“Ушбу маъно Ҳасан…дан ҳам зикр қилинган”. У Ҳасан ал-Басрий (раҳимаҳуллоҳ)дир.
“Саъид”. Саъид ибн Мусаййиб. У иккилари тобеинларнинг имомларидан. Яъни, ушбу изоҳ ана шу икки имомдан ривоят қилинган. Балки бу, аксар муфассирларнинг қавли. Шавконий буни “Фатҳул Қодир”да зикр қилган ҳамда муфассирларнинг шайхи имом ибн Журайж ўз тафсирида рожиҳ деб билганидек. (Ибн Журайж) деди: “У, ушбу ояти кариманинг изоҳидаги икки қавлнинг авлороғи”.
Ҳамда у шайх, муаллиф Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва шарҳловчи шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ ихтиёр қилган (қавл). Оятда зикр қилинган ушбу ширк Одам ва Ҳавво томонидан содир бўлган. Бироқ у тоатдаги ширк, ибодатдаги эмас.
Баъзи муфассирлар иккинчи қавл бўлмиш ушбу оят бошидан охиригача Одам ва Ҳаввони назарда тутмайди. Балки Одам болаларидан иборт мушрикларни назарда тутади, деган қавлга бордилар. Бу борада икки нарсага таяндилар:
Биринчи нарса: Одам ва Ҳавводан бунга ўхшаши содир бўлиши жоиз эмас. Чунки одам алайҳиссалом Аллоҳнинг анбиёларидан бири. У кишидан бу нарса содир бўлмайди.
Иккинчи нарса: Аллоҳ оятни ушбу қавли билан тугатди: “Бас, Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир”. (Аъроф: 190). Бу, кўплик (олмошига қўлланадиган) лафз. Демак, бу билан Одам болаларидан бўлган мушриклар ирода қилинади.
Ушбу қавлни Ибн Касир ўз тафсирида ихтиёр қилди. Ҳамда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинган нарса-(изоҳ)нинг иллатини очиқлаб, шундай деди: “У, исроилиётлардан бўлиш эҳтимоли бор”.
Бироқ имом Ибн Жарир: “Икки қавлнинг авлороғи биринчи қавл”, дейди. Аксар муфассирлар шу сўзда.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло олмошни иккилик лафзи билан зикр қилгани биринчи қавл рожиҳ эканини кўрсатади. Оятнинг аввали Одам ва Ҳавво ҳақида экани шак-шубҳасиз. У Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “У (Аллоҳ) шундай зотки, сизларни бир жондан (Одамдан) яратди ва … унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди”. (Аъроф: 189). Шак-шубҳа йўқки (бу ўринда) Одам ва Ҳавво ирода қилинган. Сўнг олмошлар у иккилари ҳақида қайта келди. Бу эса арабларнинг услуби. Улар аввал-бошда исмни ёдга оладилар. Сўнг олмошларни унга қайтарадилар. Агар бирликда бўлса бирлик, иккиликда бўлса иккилик, кўпликда бўлса кўплик (олмошлари) билан. Бу, арабча услубдир.
Олмошлар “Дуо қилдилар”. (Аъроф: 189). “Парвардигорлари”. (Аъроф: 189). “Қасамки, агар бизга … ато қилсанг”. (Аъроф: 189). “Энди (Аллоҳ) уларга … ато этганидан кейин”. (Аъроф: 190). “Унга … ширк келтира бошладилар”. (Аъроф: 190). Ушбу олмошларнинг бари Одам ва Ҳаввога тааллуқли.
Оятнинг охири эса (уларнинг) зурриётларига қаратилади. Бу, араб тилида маъруф бўлган арабча услуб. Одам ва Ҳаввонинг қиссасини зикр қилиб бўлгач, улардан фориғ бўлди. (Сўнгра мавзу уларнинг) зурриётларига қаратилди. Аллоҳ таоло деди: “Бас, Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир”. (Аъроф: 190). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилган араб мушриклари. Оят асосан Одам ва Ҳавво ҳақида. Охирида (мавзу) Одам ва Ҳаввонинг зурриётига қаратилади. Гўёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ширкни аслидан инкор қилади. Одам ва Ҳавводан содир бўлган ширк бўлмиш кичик ширк ҳамда Одам зурриётидан бўлган бутпарастларда юз берадиган катта ширк.
Бир неча йўлга кўра аввалги қавл рожиҳ бўлади:
Биринчи: Олмошларнинг бари иккиликда. Зурриёт ирода қилинган деган қавл лафзларда мушкуллик туғдиради. Бу эса жоиз эмас.
Иккинчи: Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) изоҳлаган қавл бир неча йўлдан ворид бўлди. Демак, у (ривоят) йўллари жамланганда саҳиҳ изоҳдир.
Учинчи: Шавконий (раҳимаҳуллоҳ) айтганларидек аксар илм аҳли шу қавлда.
Тўртинчи: Муфассирлар шайхи имом Абу Жаъфар ибн Жарир (раҳимаҳуллоҳ) рожиҳ деб билган маъно ҳам шудир. У киши: “Икки қавлнинг авлороғи биринчи қавл”, дедилар. Муаллиф ушбу бобда ихтиёр қилганлари ҳам шудир.
Мухолифларнинг қавлига келсак, Одам алайҳиссаломга бу лойиқ эмас.
Биз, бу катта ширк эмас. Балки кичик ширк деб айтамиз. У, тоат ва лафздаги ширк. Маъно, мақсад ва ниятлардаги ширк эмас. Гоҳида пайғамбарлардан кичик гуноҳлар содир бўладики, Аллоҳ уларни шунинг учун айблайди. Сўнг ундан тавба қиладилар. У уларнинг тавбаларини қабул қилади. Маъсумлик гуноҳи кабиралардан ҳамда кичик гуноҳларда давомий бўлишликдандир. Шайхул Ислом Ибн Таймия шундай зикр қилганларидек.
Аллоҳ Қуръонда зикр қилган ушбу қиссадан бир қанча фойдалар истифода қилинади:
Биринчи фойда: Одам болаларига жуфт-(аёл)лар яратилишидаги ҳикматни баён қилиш. Бундан мақсад ором-осойиш топиш, она бўлиши ва бундан бошқа фойдалар. Эркак томондан аёл кишига бўладиган ғамхўрлик уни ҳимоя қилиш ва бошқа нарсалардир. Бироқ энг муҳими ором-осойиш топиш. Инсон пок, муносиб жуфти ҳалоли бўлган уйга кириб келиши билан у (аёл ила) ором-осойиш топади, у билан роҳатлнади.
Иккинчи фойда: Хилқатларида расо, динларида солиҳ фарзандларга эришишлик энг катта неъматлардан: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди ва сизларни ҳалол-пок ризқлардан баҳраманд этди”. (Наҳл: 72). “Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг, албатта шукр қилгувчилардан бўлурмиз”. (Аъроф: 189).
Учинчи фойда: Оятда турмуш қуришликдаги ҳикматни баён қилишликка далил бор. У ҳам бўлса ором-осойиш топиш ва она бўлишликдир. Ҳимоя қилиш, ғамхўрлик, нафақа ва бундан бошқалардан иборат қолган мақсадлар шунга тобе бўлади. Эркаксиз аёл азобга тутилган. Аёлсиз эркак ҳам азобга тутилгандир. Аммо икки ўзаро бир-бирига муносиб жуфт жам бўлса, бас, бу неъматнинг тугал эканидандир.
Тўртинчи фойда: Ҳадисда исмларни Аллоҳдан ўзганинг бандаси деб ифодалаш ширк эканига далил бор.
Бешинчи фойда: Иблиснинг макридан ҳазир бўлишга чорлов. Ота-онамиз (Одам ва Ҳавво)га нисбатан шундай ишлар қилган экан, батаҳқиқ, (уларнинг) зурриётларига нисбатан ундан-да қаттиқроқ қилади: “У (яна шундай) деди: «Менга хабар бергин-чи, мана шу кимсани мендан улуғ-устун қилдингми? Қасамки, агар Сен мени Қиёмат кунигача (тирик) қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини қириб юборурман, яъни, ҳақ йўлдан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман, магар озгиналаригина (ҳақ йўлда) қолурлар»”. (Исро: 62). “(Иблис) айтди: «Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги (айрим) покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)»”. (Сод: 82-83). У таҳдид солиб, ваъид қиляпти.
Олтинчи фойда: Исмларни Аллоҳдан ўзганинг бандаси деб ифодалаш кичик ширк жумласидан деб эътибор қилинади. У тоат ширки. Агар бу билан убудият маъносини мақсад қилмаган бўлса. Агар бу билан убудият ва илоҳ деб билиш маъносини мақсад қилса, катта ширк жумласидан бўлади. Ҳудди фарзандларини “Абдулҳусайн” ёки “Абдуррасул” ёҳуд бундан бошқа номлар билан номлайдиган қабрга ибодат қилувчилар қўл ургани каби. Улар асосан илоҳлаштиришликни мақсад қиладилар. Шунчаки исм қўйишни қасд қилмайдилар. Балки бу билан илоҳлаштиришлик ва ана шу нарсаларга қуллик бажо қилишни мақсад қиладилар. Чунки улар ўша нарсаларга ибодат қиладилар. Бу эса катта ширк жумласидан деб эътибор қилинади.
mutaallim   06-20-2014, 05:34 PM
#70
51-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар).” (Аъроф: 180), қавли ҳақидаги боб

Ибн Абу Ҳотим Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан (Аллоҳ таолонинг ушбу қовли ҳақида қуйидагини) зикр қилди: “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган...)...”: “Ширк келтирадиган”.
(Яна) у кишидан (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан) ривоят қилинади: “Лотни илоҳдан, Уззони эса Азиздандир дея номладилар”. (Ибн Абу Ҳотим “Дуррул Мансур” (3/149)).
Аъмашдан ривоят қилинади: “Уларга (Аллоҳнинг исмларига) ундан бўлмаган нарсаларни киргазадилар”.

Шайх раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг исм ва сифатлари исбот қилиниши вожиб экани ҳамда шаръий васила билан маън қилинган васила баён бўлиши учун “Тавҳид Китоби”да ушбу бобни битдилар. Чунки васила қилиш масаласида қадим замондан бери кўплаб инсонлар адашган. Мушриклар Аллоҳдан ўзгасига ибодат қиладилар ҳамда ўз маъбудотларини Аллоҳга восита деб атайдилар. “«Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Аллоҳ таоло деди: “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Улар ушбу маъбудотларнинг айни ўзига ибодат қилмасдилар. Чунки улар у (маъбудот)лар яратмайди, ризқ бермайди, тирилтирмайди ва ўлдирмайди деб билишарди. Балки уларни бир восита деб даъво қилардилар. Бу амал куфр ва ширк. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни бандаларига жорий қилмаган.
Улардан кейин қубурий ва сўфийлар, улардан ҳам олдин рофиза ва ботинийларнинг бари мушриклар юрган ана шу йўналиш бўйича юрдилар. Натижада ўликларга ибодат қиладиган, улардан ўтиниб ёрдам сўрайдиган, Аллоҳни қўйиб уларга дуо қиладиган, уларга жонлиқ сўядиган ва назр атайдиган бўлдилар. Улар: биз уларни махлуқ эканини, улар яратмаслиги ва ризқ бермаслигини биламиз. Бироқ биз уларни ўзимиз билан Аллоҳнинг ўртасида восита қилдик, дейдилар. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ҳужжат қилишлари ҳам мумкин: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро: 57). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга яқин бўлиш йўлини излангиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз, шунда шояд нажот топурсиз!”. (Моида: 35). Аллоҳ ўзига яқин бўлиш учун излашга буюрган йўл-(васила), у ўзлари билан Аллоҳнинг ўртасида воситалар қилиш деб ўйладилар.
Бу ботил тушунча бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни ирода қилмади. Балки мушрикларга уни инкор қилди. Уни куфр ва ширк дея ҳукм қилди ҳамда Ўзини ундан пок деди. “Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган зотдир”. (Юнус: 18).
Аллоҳ таоло деди: “Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас”. (Зумар: 3). Уни куфр ва ширк дея баён қилди. Ҳамда Ўзини ундан пок деди. У Зот бандаларига, Унга бандаларининг ҳожатини етказиб турадиган махлуқотлардан иборат Ўзи билан улар ўртасида воситалар қилишларини алсо жорий қилмаган. Балки тўғридан-тўғри Ўзига дуо қилишга буюрди: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди”. (Ғофир: 60).
“У ҳар кеча туннинг охирги учинчи қисми қолганда дунё осмонига тушиб: Сўровчи борми? Унга ато этаман. Дуо қилувчи борми? Уни ижобат қиламан. Мағфират сўровчи борми? Уни мағфират қиламан, дейди”. (Бухорий (1094), Муслим (758), Термизий (446), Абу Довуд (1315), Ибн Можжа (1366), Аҳмад (2/383), Молик (496) ва Доримий (1478)).
Демак, тўғридан-тўғри Ўзига дуо қилиш, мағфират сўраш ва (ҳожат-истакларни) сўрашга амр қилди. Чунки У субҳанаҳу ва таоло: “У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур”. (Тоҳа: 7). Бандаларининг ҳолатини билади. Осмон ва ерда бирор нарса Унга махфий эмас.
Балки васила ва воситалар, халқ ва одамларнинг аҳволи ва ҳожатларидан бехабар қоладиган инсонлардан бўлган подшоҳ ва раҳбарлардан иборат раъият ва одамларнинг аҳволини билмайдиганлар ҳузурида қилинади. Улар (подшоҳлар), уларга (хабар) етказиб турадиганларга муҳтож. Аллоҳ жалла ва аълага эса ер ва осмонда бирор нарса махфий қолмайди. У ҳар бир нарсани билади. Ҳар бир нарсани, сир-асрорларни эшитади. Гарчи инсон сўзламаган бўлса-да, қалбидаги нарсани билади. Демак, У Зот Ўзи билан бандалари ўртасида (хабар) етказувчи ва ўртага тушувчилар қилинишига муҳтож эмас.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга яқин бўлиш йўлини излангиз ”. (Моида: 35). Ва мана бу қавлини: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро: 57), далил сифатида келтиришларига келсак, бу икки оятда Аллоҳ билан бандалари ўртасида воситалар қилиниши ирода қилинмаган.
Луғатда тавассулнинг маъноси, қурбат ҳосил қилиш. Унга васила қилди, яъни, унга яқин бўлди, унга етди. Васила қилувчи – қурбат ҳосил қилувчидир. Васила – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога элтадиган йўл. Аллоҳга элтадиган нарса У субҳанаҳу ва таолога тоат, ибодат қилишлик ҳамда элчилари тилида жорий қилганлари. Ана шу василадир.
Махлуқ, у гарчи пайғамбар ва элчилар алйҳимуссалоту вассалам ҳамда солиҳ ва авлиёлар каби Аллоҳнинг ҳузурида юқори даражага эга бўлса-да, бироқ Аллоҳ бизга Ўзининг ҳузурида уларнинг даража ва манзилатлари билан (ҳожатларимизни) сўрашликни жорий қилмади. Балки бизга Алоҳга итоат қилиб, Унга қурбат ҳосил қилишимиз билан ўзгаларнинг эмас, (айнан) ўзимизнинг амалимизни Унга васила қилишимизни амр қилди. Фалончи Аллоҳнинг ҳузурида ўз ўрни ва обрўсига эга эканига келсак, бас, бу бизнинг амалимиз жумласидан эмас ва биз бу борада бирор нарсага эга эмасмиз. Бу, уларга хос. Аллоҳ бизга Ундан бирор кишининг обрўси, зоти ҳамда У субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги даражасини ўртага қўйиб (истакларимизни) сўрашни жорий қилмади. Бунинг бари ботил.
Қуръонда зикр қилинган васила – тоат экани, у Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштириши ҳамда Аллоҳ билан бандалари ўртасида махлуқотлардан иборат воситалар қилиш Аллоҳ ва Расули жорий қилмаган (иш) экани маълум бўлган бўлса, бизга У Зотга тоат қилиш билан қурбат ҳосил қилишимиз вожиб бўлади. Махлуқларни васила қилишга, унга жонлиқ сўйиш ва назр аташлик каби махлуққа қурбат ҳосил қилишликдан иборат бирор нарса қўшилса, катта ширкка айланади. Агар унга, махлуққа қурбат ҳосил қилишликдан иборат бирор нарса қўшилмаса, балки шунчаки обрў ва шунга ўхшашларни восита қилишлик бўлса, бас, бу бидъат ҳамда ширкка олиб борувчидир. Ҳудди обрў, пайғамбарнинг ҳаққи-ҳурмати ёки пайғамбарнинг даражаси ёҳуд пайғамбарнинг айни ўзини ўртага қўйиб сўрашлик каби.
Бу, дуо қилишдаги бидъат дея эътибор қилинади. Аллоҳ уни жорий қилмаган. У, ширкка олиб борувчи воситалардан бири. Чунки у махлуқнинг обрўси ёки Аллоҳнинг ҳузуридаги даражаси ёҳуд ҳаққи-ҳурматини васила қилишни бошласа, батаҳқиқ, у секин-аста ушбу махлуққа ибодат қилишгача бориб етади. Худди қадимда ва ҳозирда мушрикларда юз бергани каби. Уларнинг (ҳожатларни) сўрашлари шунчаки васила қилишликдан бошланди. Ҳамда миллатдан чиқарувчи катта ширк билан ниҳоя топди. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.
Дарҳақиқат, айрим хатога бошловчилар шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг баъзи рисолаларида келган сўзга боғланиб қолдилар. Эмишки, у киши: “Васила қилиш инкор қилинмайдиган фиқҳ ва ижтиҳод масалаларидандир”, деган эканлар. Шундай дедилар!! Уни шайхга нисбат бердилар!!
Воқеълик шундайки, шайх раҳимаҳуллоҳ (алоҳида) боб очиб, шундай дедилар: “Восита қилинаётган нарсага ибодат қилишликдан холи бўлган васила, балки фалон шахснинг ҳаққи-ҳурмати ёки обрўсини васила қилиш, бас, бу бидъат, ширк эмас. Аммо восита қилинаётган нарсага, унга жонлиқ сўйиш, назр аташ ва бундан бошқа ибодат турлари билан қурбт ҳосил қилиш маъносидаги василага келсак, бас, бу катта ширкдир”.
Ана шу, шайх (раҳимаҳуллоҳ) айтганларининг маъноси ва у илм аҳлидан иборат тадқиқотчилар қайд этиб ўтганидир. Бундан василанинг бари фиқҳ масалаларидан дегани ирода қилинмаган. Чунки унинг катта ширк жумласидан бўлгани ҳам мавжуд.
Бу улкан бобдир. Чунки бу шубҳа сабаб қадимда ва ҳозирда аксар халқлар адашиб кетди. Сабаби, улар маън қилинган васила билан шаръий васила ўртасини ажратишмади.
Васила қилиш икки турга бўлинади:
Маън қилинган васила. У, махлуқнинг обрўси ёки ҳаққи-ҳурмати ва даражаси ёҳуд айни ўзини васила қилишлик. У ё ширк ёки бидъат ва ширкка олиб борувчи восита бўлади.
Шаръий василага келсак, у Китоб ва суннатда зикр қилинган ва буюрилгандир. Шу жумладан, шайх (раҳимаҳуллоҳ) ушбу бобни очган мана бу оятдир: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар)”. (Аъроф: 180).
Шаръий тавассул бир неча турли:
Биринчи тур: Аллоҳнинг исм ва сифатларини васила қилиш. Шундай дейсиз: “Эй Раҳмон! Менга раҳм қил”, “Эй Ғофур! Мени мағфират қил”. “Эй Таввоб-(тавбаларни кўплаб қабул қилувчи)! Менинг тавбамни қабул қил”, “Эй Беҳожат! Мени беҳожат қил” ваҳаказо. Дуоингизда ҳожатингизга муносиб бўлган ҳар бир исмни ёд этасиз.
Ҳожатингизга муносиб келмайдиган исмни айтишингиз номуносиб. “Эй Аллоҳ! Мени мағфират қил. Чунки Сен азоби қаттиқ Зотсан”, демайсиз.
Иккинчи тур: Аллоҳ жалла ва аълага солиҳ кишиларнинг дуосини васила қилиш. Агар бу ўринда солиҳ киши тирик, мавжуд бўлса. Унинг олдига келиб: “Аллоҳга мени мағфират қилишини”, “Ризқ беришини”, “Шифо беришини сўраб дуо қил”, дейсиз. Ёки одамлар қурғоқчиликка уcрашса солиҳ кишилардан, Аллоҳ таоло уларга ёмғир ёғдиришини дуо қилишларини талаб қиладилар. Бу машруъдир.
Дарҳақиқат, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббоснинг дуоси билан ёмғир сўраб: “Эй Аллоҳ! Биз Сендан пайғамбаринг ила ёмғир сўрардик, бас, бизга сув берардинг. Биз расулингнинг амакиси билан ёмғир сўраймиз. Туриб, дуо қил эй Аббос!”, дедилар. Шунда Аббос дуо қилди, одамлар эса “Омин” деб турдилар.
Бу, солиҳларнинг дуосини васила қилишликдир. Ҳудди Муовия розияллоҳу анҳу Язид ал-Жарший ва бошқаларни васила қилганлари каби.
Ўликка келсак, ундан бирор нарса талаб қилиниши жоиз эмас. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки у кишидан бошқа солиҳларнинг қабрига бориб: “Бизнинг ҳаққимизга Аллоҳга дуо қил”, дейишингиз жоиз эмас. Чунки саҳобалар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига боришмади. Балки ҳосилсизлик бўлган вақтда улар билан Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабрлари орасида бир неча метр (масофа) бор эди холос. (Бироқ) улар унга (қабрга) бормадилар. Балки Аббосдан талаб қилишди. Чунки Аббос тирик, (ўша ерда) ҳозир, дуо қилишга қодир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса маййит. Маййитдан бирор нарса талаб қилиниши жоиз эмас, на дуо ва на бошқаси.
Учинчи тур: Аллоҳга солиҳ амалларни васила қилишлик. Ҳудди уч нафар ғор соҳибларининг ҳадисига ўхшаш. Харсанг тош улар йўлига ғов бўлди ва чиқиш йўлини тўсиб қўйди. Уларнинг ҳар бири Аллоҳга, У азза ва жалла учун тақдим қилган амални васила қилди. Буниси ҳаромдан иффат сақлаганини, униси ота-онасига яхшилик қилганини, ана униси эса омонатдорлик, ходим келиб, уни (молни) унга бергунгача ҳаққини сақлаганини васила қилди. Шунда Аллоҳ уларга енгиллик берди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!» — деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад алайҳис-саломнинг нидоларини) эшитдигу, иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гунохларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир!”. (Оли Имрон: 193). Аллоҳга Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирганликларини васила қилишди. “Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга эргашдик. Бас, бизни (Ўзингнинг бирлигингга, пайғамбарингнинг ҳақлигига) гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин!”. (Оли Имрон: 53). Аллоҳга Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирганликлари ва эргашганликларини васила қилишди. Тавҳидни васила қилиш: “Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ эканингни ўртага қўйиб сўрайман”. Ҳудди Зуннун-(Юнус) алайҳиссалом кит қорнида эканликларида васила қилганлари каби: “Сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғу зулматларда туриб: «Ҳеч ҳақ илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим», деб нидо қилган (пайтини эсланг)”. (Анбиё: 87).
“Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар)” (Аъроф: 180)”. Аллоҳ жалла ва аъла томонидан Унинг исмлари бор экани ва улар гўзал экани ҳақида хабар берилмоқда.
Гўзал, яъни, гўзалликнинг энг олий маромига етган. Ундан кўра чиройлироқ бирор нарса йўқ. Гўзал – гўзалликда ниҳоя-(чўққи)сига етган. Аллоҳнинг исмларини бари гўзал.
Уларнинг ададини Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Сендан, Ўзингни номлаган ёки Китобингда нозил қилган ёҳуд махлуқотларингдан бирор кишига ўргатган ёкида Ўз ҳузурингдаги ғайб илмида яширган бор исминг билан сўрайман”. (Аҳмад (1/391)). Аллоҳ жалла ва аъланинг исмлари кўп. Улар орасида Китобида нозил қилганлари, баъзи махлуқотларига ўргатиб, Китобида нозил қилмаганлари бор.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига келсак: “Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уни санаса жаннатга киради”. (Бухорий (2585), Муслим (2677), Термизий (3506), Ибн Можжа (3861) ва Аҳмад (2/267)). (Бундан) мурод санаб-адоғига етиш эмас. Балки ушбу тўқсон тўққиз (исм), ким уни сананса жаннатга киради дея васф қилинган. У Аллоҳ таоло исмларининг ниҳояланиши ва Аллоҳнинг исмлари шунга чекланган деган маънода эмас.
Уни санашликнинг маъноси, уни (бирма-бир) санаш, маъноларини билиш ва уларнинг талабига кўра амал қилиш. Маъноларини билмаган ҳолда ёки маъноларини билса-да, бироқ амал қилмаган ҳолда уларни шунчаки ёзб қўйиш ёки фақат ададини санашлик, батаҳқиқ, у ушбу буюк ваъдани қўлга киритолмайди.
Термизий ривоятида: “Ким ушбу исмларни санаса…”, дея ворид бўлганига келсак, бас, бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллaмдан собит бўлмаган. Балки у баъзи ровийлар томонидан ҳадисга кириб қолган қўшимчадир.
Ушбу оят мушрик, жаҳмия ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларини инкор қиладиганларга раддия ўлароқ Аллоҳ таолонинг исмларини исбот қилишликка далолат қилади.
Оятда у (исм)ларнинг бари гўзал экани (зикр қилинди).
Аллоҳ таолога уларни васила қилишлик ва улар билан У Зотга дуо қилишлик машруъ экани (баён қилинди): “Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар)”. (Аъроф: 180). Яъни, “Эй Раҳмон! Менга раҳм қил. Эй Ғофур! Мени мағфират қил. Эй Карим! Мени мукаррам қил. Эй Таввоб-(тавбаларни кўплаб қабул қилувчи) менинг тавбамни қабул қил”, дея ҳожатингизга муносиб бўладиган ҳар бир исмни айтиш билан уларни Аллоҳга васила қилинглар.
Сўнг деди: “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар”. (Аъроф: 180). Яъни, тек қўйинглар.
Аллоҳнинг исмларида ҳақдан оғишнинг бир қанча маъноларини зикр қилишди:
Биринчи тур: Жаҳмиялар инкор қилганидек уларни рад этиш ва инкор қилиш.
Бу, Аллоҳнинг исмлари борасида энг улкан оғишлик. Бу, шундай деб айтадиган кимсадир: “Аллоҳнинг исмлари йўқ. Чунки исмлар махлуқларда ҳам мавжуд. Агар уларни исбот қилсак ташбиҳ бўлиб қолади”.
Бу, Аллоҳнинг исмларини инкор қилувчи, бу борада энг қаттиқ оғишган кимсадир, Аллоҳ сақласин. Бу, Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтиришлик.
Иккинчи тур: Уларни далолат қилган маъноларидан буришлик. Ҳудди мўътазилалар қилганидек. Улар исмларни исбот қиладилар. Бироқ унинг маъноларини ва у исмлар далолат қилган сифатларни рад этадилар. Чунки бу исмларнинг ҳар бири бирор сифатга далолат қилади. “Раҳмон” раҳм қилишликка далолат қилади. “Ғофур” мағфират қилишга далолат қилади. “Азиз” иззат, куч ва ғолибликка далолат қилади, ваҳаказо. Ҳар бир исмдан Аллоҳ таолонинг сифатларидан бир сифат олинади. “Самиъ”-(“Эшитувчи”) эшитишликка далолат қилади. “Басир”-(Кўрувчи”) кўришликка далолат қилади. “Аълим”-(“Билувчи”) билишга далолат қилади. “Қодир” қудратга далолат қилади, ваҳаказо. Ҳар бир исм сифатга далолат қилади. Сифатларни исбот қилмайдиган кимса Аллоҳ исмларида ҳақдан оғувчидир. Чунки у, уларнинг маъноларини инкор қилди ва уни, бирор нарсага далолат қилмайдиган қуруқ лафзлар деб атади.
Учинчи тур: Махлуқларни Аллоҳнинг исмлари билан номлаш. Ҳудди мушриклар Лотни илоҳ, Уззони эса Азиз номидан дея номлаганлари каби. Аллоҳнинг исмлари билан мушриклар маъбудотларини номладилар. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмлари борасида ҳақдан оғишликдир.
Тўртинчи тур: Уларга (исмларга), улардан бўлмаган нарсаларни киргазишлик.
Бу эса Аллоҳнинг исмларини инкор қиладиган ёки уларни тўғри маъноларидан бурадиган ёҳуд уларга (исмларга), улардан бўлмаган нарсаларни киргазадиган ёкида уларни санамларнинг номланишлари дея ўзгартирадиган кимса, батаҳқиқ, энг қаттиқ ваъид билан қўрқитилган мулҳид-(ҳақдан оғувчи) эканига далолат қилади.
Сўнг Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳдан, (у киши) Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан зикр қилдилар: “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсалар…”. (Аъроф: 180). Ширк келтирадиган. Яъни, Аллоҳнинг исмларида ширк келтирадилар.
“(Яна) у кишидан (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан) ривоят қилинади: “Лотни илоҳдан, Уззони эса Азиздандир дея номладилар”. Яъни, араблар наздида таниқли энг катта сананмларни “Лот” ва “Уззо” деб номлаб, улар Аллоҳнинг исмларидан олинган дедилар.
“Аъмашдан ривоят қилинади”. У киши Сулаймон ибн Миҳрон. Ҳадис, фиқҳ ва тафсирда буюк имом.
“Уларга (Аллоҳнинг исмларига) ундан бўлмаган нарсаларни киргазадилар”. Чунки Аллоҳнинг исмларидаги қоида шуки, У Зот Ўзини номлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни номлаган номлар билан номланади. Аллоҳ Ўзини номламаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни номламаган исмларга келсак, бас, (уларни) Аллоҳга нисбатан қўлланиши жоиз эмас. Бироқ мушриклар Аллоҳни, У Зот Ўзини номламаган номлар билан номлашди. Бу эса Аллоҳнинг исмларида ҳақдан оғишликдир. Ҳудди насоролар Аллоҳ азза ва жаллани “Ота” деб номлаганлари каби.
Бу ояти карима ҳамда унинг изоҳида ворид бўлгн Ибн Аббос ва Аъмашларнинг ривоятлари бир қанча масалаларга далолат қилади.
Биринчи масала: Шаръий василанинг баёни. У, Аллоҳнинг исм ва сифатларини васила қилишликдир.
Иккинчи масала: Маън қилинган василанинг маъноси. У, дуо қилиш асносида дуо қилувчи ва Аллоҳ азза ва жалла ўртасида восита қилиш билан Аллоҳга васила қилишликдир. Бундай деб айтишга ўхшаш: Сендан пайғамбаринг ҳаққи сўрайман ёки пайғамбарингнинг обрўсини ўртага қўйиб сўрайман ёҳуд пайғамбарингнинг даражасини ўртага қўйиб сўрайман ё шунга ўхшашлар.
Учинчи масала: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларини исбот қилишлик.
Тўртинчи масала: Аллоҳнинг барча исмлари гўзалдир. Аллоҳ таолонинг қавли: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир”. (Аъроф: 180). Улар орасида гўзал бўлмаган исм йўқ.
Бешинчи масала: Аллоҳ азза ва жалланинг исмларида ҳақдан оғишдан қайтарув.
Олтинчи масала: Аллоҳнинг исмлари тавқифий-(ижтиҳод қилишга ўрин йўқ). Бу борада Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида собит бўлмаган нарса зикр қилиниши жоиз эмас. Чунки бу, Аллоҳнинг исмларида ҳақдан оғишликдир. Аъмаш (раҳимаҳуллоҳ) айтганларидек: “Уларга (Аллоҳнинг исмларига) ундан бўлмаган нарсаларни киргазадилар”.
Pages (10):    1 5 6 7 8 9 10   
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.