Admin   05-03-2014, 07:47 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum ustoz
sizga bir iltimosim bor

soqol tug'risda bor hadis va qur on dan dalil junatsangiz
sizdan olloh rozi bulsin
Abdulloh Salafiy   05-04-2014, 11:55 AM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ!
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилсалар сув билан соқоллари орасига (бармоқларини) киргизардилар». (Саҳиҳ, Аҳмад) .

Соқолга буюрганликлари ҳақида( انْهَكُوا الشَّوَارِبَ، وَأَعْفُوا اللِّحَى )
  
 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу эса шундай деган: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Соқолларни ёппа қўйиб, мўйлабларни қисқартиринглар!»– деганларини эшитганман» (Насоий 4960; Имом Аҳмад 4889, 6167, 8318).
   Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўйловни қисқартиринглар ва соқолни қўйинглар», дедилар. (Бухорий ва Муслим)

  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ўнта нарса фитратдандир: Мўйловни қисқартириш, соқолни тўлиқ қўйиш, мисвок ишлатиш, бурунга сув олиб қоқиш, тирноқни олиш, бармоқлар орасини ювиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш, аврат атрофидаги тукларни қириш, истинжо қилиш». Ровий айтади: «Ўнинчиси нималигини унутдим, оғизга сув олиб чайқаш, деган бўлсалар керак.» (имом Муслим ривоятлари)

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.