Соқол ҳақида келган ҳадислар - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Саҳиҳ ҳадис ва асарлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=66) +---- Thread: Соқол ҳақида келган ҳадислар (/showthread.php?tid=2624) |
Соқол ҳақида келган ҳадислар - Admin - 05-03-2014 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum ustoz RE: Соқол ҳақида келган ҳадислар - Abdulloh Salafiy - 05-04-2014 Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ! Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилсалар сув билан соқоллари орасига (бармоқларини) киргизардилар». (Саҳиҳ, Аҳмад) . Соқолга буюрганликлари ҳақида( انْهَكُوا الشَّوَارِبَ، وَأَعْفُوا اللِّحَى ) Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу эса шундай деган: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Соқолларни ёппа қўйиб, мўйлабларни қисқартиринглар!»– деганларини эшитганман» (Насоий 4960; Имом Аҳмад 4889, 6167, 8318). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўйловни қисқартиринглар ва соқолни қўйинглар», дедилар. (Бухорий ва Муслим) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ўнта нарса фитратдандир: Мўйловни қисқартириш, соқолни тўлиқ қўйиш, мисвок ишлатиш, бурунга сув олиб қоқиш, тирноқни олиш, бармоқлар орасини ювиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш, аврат атрофидаги тукларни қириш, истинжо қилиш». Ровий айтади: «Ўнинчиси нималигини унутдим, оғизга сув олиб чайқаш, деган бўлсалар керак.» (имом Муслим ривоятлари) |