31-боб: [align=center]Аллоҳ таолонинг ушбу: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар” (Бақара: 165), қавли ҳақидаги боб
Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу бобдан муҳаббат ибодат турларидан бири экани ҳамда кимки Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўрса, дарҳақиқат, Аллоҳга миллатдан чиқариб юборувчи катта ширк ила ширк келтирган эканини баён қилишни ирода қилдилар. Ҳудди мушриклар қилмиши кабики, Аллоҳ улар ҳақида шундай деди:
“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165).
Муҳаббат ибодат турларидан, балки ибодат турларининг энг улканларидан бири бўлар экан, кимки Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўрса катта ширкка қўл урган мушрик бўлади. Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу муҳим масалани огоҳлантиришлик учун “Тавҳид Китоби”нинг ушбу бобида (уни) зикр қилишлари муносиб бўлди.
Муҳаббат –уламолар ёдга олганидек- икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: Ибодатга оид муҳаббат. Бу, Аллоҳ азза ва жаллага холис бўлиши вожиб бўлади. Ибодатга оид муҳаббат шундайки, у билан бирга маҳбубга хокисорлик бўлади. Буни эса Аллоҳдан ўзгасига сарф қилишлик жоиз эмас. Ҳудди Аллоҳдан ўзгасига сажда қилиш, жонлиқ сўйиш ва назр аташ жоиз бўлмаганидек. Батаҳқиқ, Аллоҳдан ўзгасига хокисорлик, бўйсуниш ва маҳбубга итоат ҳамроҳ бўладиган ибодатга оид муҳаббат жоиз бўлмайди. Балки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи.
Шунинг учун аллома ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Нуния”да шундай дейдилар:
Раҳмонга ибодат қилмоқ, ибодат қилувчининг хокисорлиги билан бирга ғоятда муҳаббат қилишидир. Улар икки қутбдир.
Тепангда ибодат фалаки ҳаракатланувчи. У, ушбу икки қутб қоим бўлмагунча ҳаракатга келмас.
Унинг ўзаги эса амр – Расулнинг амри билан, ҳавои нафс ва шайтон билан эмас.
Уламолар ибодатнинг таърифида шундай дейишади: у, ғоятда хокисорлик ила ғоятда муҳаббат қўйишдир.
Ибодат уч нарсада жамланади: Муҳаббат, хавф ва умид.
Муҳаббат, хавр ва умид ибодат устуни ва асоси. Агар улар жамланса намоз, ҳаж ва бошқа ибодатлар каби ибодат рўёбга чиқади ва фойдали бўлади. Ушбу уч хислатдан бирига путур етса, инсон гарчи рўза тутса, намоз ўқиса ва ҳаж қилсада, батаҳқиқ, унинг ибодати саҳиҳ бўлмайди.
Уламолар айтишадики: Ким Аллоҳга фақат муҳаббат билан ибодат қилса, бас, у сўфийдир. Чунки сўфийлар Аллоҳга ибодат қилишаётганликларини даъво қиладилар. Чунки улар Уни фақат яхши кўрадилар. Ва: Унга, Унинг дўзахидан қўрқиб, жаннатидан умид қилиб ибодат қилмаймиз. Балки Унга, Уни яхши кўрганимиз учун ибодат қиламиз, дейдилар. Бу эса залолатдир.
Кимки Аллоҳга фақат умид билан ибодат қилса, бас, у муржиадир. Чунки муржиалар амални иймон деб номланишдан чиқариб юборадилар.
Кимки Аллоҳга фақат хавф билан ибодат қилса, бас, у хавориждир. Чунки хаворижлар мўминларга маъсият сабабли куфр ҳукмини берадилар.
Демак, муржиалар фақат умид томонини олишди. Сўфийлар фақат муҳаббат томонини олишди. Хаворижлар эса фақат хавф томонини олишди.
Аҳли сунна вал жамоа, алҳамдулиллоҳким, уч иш ўртасини жамлади. Хавф, умид, хокисорлик, бўйсуниш ва тоат билан бирга муҳаббат. Ҳамда бунинг устига бошқа ибодат турлари ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилишни бино қилдилар.
Иккинчи тур: Ибодатга оид бўлмаган муҳаббат. У тўрт қисмдир:
Биринчи қисм: Инсоннинг таом, ичимлик ҳамда аёл ва лаззатбаҳш нарсалар каби ҳалол бўлган истакларни яхши кўриши каби табиий муҳаббат.
Иккинчи қисм: Ҳурмат-эҳтиром муҳаббати. Боланинг мушрик ва кофир бўлмаган отага муҳаббати каби. Фарзанд отасини ҳурмат-эҳтиром ва иззат-икром муҳаббати ила яхши кўради. Чунки у (ота), унга яхшилик қилувчи ва уни тарбия қилувчи отасидир. Бу мақталган ва буюрилгандир.
Учинчи қисм: Раҳм-шафқат муҳаббати. Ота фарзандини яхши кўриши каби. Ота фарзандини раҳм-шафқат муҳаббати ила яхши кўради.
Тўртинчи қисм: Ҳамроҳлик муҳаббати. Ҳудди бир шахсни сизга ҳамроҳ бўлгани учун яхши кўришингиз каби. Ё сизга ишда ҳамроҳ ёки тижоратда шерик ёҳуд сафарда ҳамроҳ бўлгани учун. Шунда уни бирор нарсада шерикчилик қилгани учун яхши кўрасиз.
Ушбу қисмлар ибодат турларидан эмас. Чунки у билан бирга хокисорлик ва бўйсуниш йўқ.
Аллоҳ таолонинг қавли:
“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб…”. (Бақара: 165). Одамлар орасида шундай кимсалар борки, яъни, мушриклар.
“Улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб…”. (Бақара: 165). Яъни, Аллоҳдан ўзгасини. “Тенг” – ўхшаши, мисли, баробари. Тенгдош деб аталди. Чунки улар (мушриклар) уларни Аллоҳга тенг қилдилар. Натижада улар Аллоҳнинг тенгдошларига айланди. Яъни, мушрикларнинг эътиқодида шерик ва тенгдошларга.
“Уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165). Уларни ибодат муҳаббатида Аллоҳга шерик қилдилар. Бут ва санамларга ибодат қилишди. Чунки уларни хокисорлик, бўйсуниш ва тоат муҳаббатида яхши кўрардилар. Натижада ибодат турларининг энг улкани бўлмиш муҳаббатда ширк келтирдилар.
Мушриклар Аллоҳни яхши кўрардилар. Чунки улар Унинг рубубиятини, уларни яратган эканини эътироф этишарди. Улар Уни яхши кўришарди. Бироқ холис муҳаббат қилмасдилар. Балки Аллоҳ билан бирга ибодат, бўйсуниш, хокисорлик ва уларга ибодат билан қурбат ҳосил қилиш муҳаббати билан яхши кўрадиган бошқа олиҳаларни Унга шерик қилишарди.
Ана шу ушбу оят изоҳидаги саҳиҳ важҳки, мушриклар Аллоҳни яхши кўришарди ва У билан бирга Ундан ўзга бут ва санамларни, Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўришарди. Аллоҳнинг муҳаббати билан бут ва санамларнинг муҳаббатини баробар қилишарди.
Мушриклар ҳануз шу йўлда. Қабр ва сағаналарга ибодат қиладиганлар уларни яхши кўришади. Шунинг учун уларга ушбу маъбудотлар ботил. Сизларни бирор нарсадан беҳожат қила олмайди. Сизларга фойда келтирмайди, балки зиён келтиради дейилса ғаюрликлари келиб, ғазабланишади. Балки уни дея курашадилар ҳам. Чунки уларни яхши кўришади.
“Аллоҳни севгандек”. (Бақара: 165). Яъни, Аллоҳга муҳаббат қўйганларидек.
Аллоҳ таоло деди:
“Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара: 165). Аллоҳга холис муҳаббат қиладиганлар –улар мўминлар- уларнинг Аллоҳга муҳаббати мушрикларнинг Аллоҳга муҳаббатидан қаттиқроқ. Чунки мўминларнинг муҳаббати холис, мушрикларнинг муҳаббати эса муштарак. Холис муҳаббат муштарак муҳаббатдан қатттиқроқ ва кучлироқдир. Фойда берадигани ана шу муҳаббат. Мушрикларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларига келсак, модомики Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўриб, муҳаббатларини холис қилмас эканлар, у уларга фойда келтирмайди.
Ушбу ояти карима муҳаббат ибодат турларидан бири, балки у ибодат турларининг энг улкани ҳамда кимки Аллоҳ билан бирга бошқасини яхши кўрса, дарҳақиқат, Аллоҳга катта ширк ила ширк келтиргани ва ушбу яхши кўрганини тенгдош қилиб олганига далолат қилади. Яъни, Аллоҳга шерик, Аллоҳга баробар ва Аллоҳга тенг (қилиб олганига далолат қилади). Ҳудди дўзах эгалари қиёмат куни Аллоҳга шерик қилганларига шундай дейишгани каби:
“«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар!) барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз”. (Шуъаро: 97-98).
Ва ушбу қовли: “(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар”. (Тавба: 24).
Ушбу оятда кимки ана шу нарсаларнинг муҳаббатини Аллоҳнинг муҳаббатидан олдинга қўйса, батаҳқиқ, у ушбу ваъид билан қўрқитилгандир:
“То Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар”. (Тавба: 24). То Аллоҳ уқубат келтирганича.
“Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”. (Тавба: 24). Аллоҳ уларни фосиқ деб атади. Фисқ – Аллоҳ жалла ва аъланинг тоатидан чиқишлик.
“Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”. (Тавба: 24). Яъни, уларни иймонга муваффақ қилмайди. Ушбу қавли каби:
“Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди”. (Бақара: 258).
“Аллоҳ кофирларни ҳидоят қилмайди”. (Бақара: 264).
Бу ўринда рад этилаётган ҳидоят тавфиқ ҳидояти. Баён ва йўл-йўриқ кўрсатиш ҳидоятига келсак, бас, бу мавжуд. Аллоҳ барча одамларни ҳидоят қилган. Яъни, уларга яхшилик ва ёмонлик йўлини баён қилди. Кофир ва мўминларни ҳидоят қилди. Яъни, уларга яхшилик ва ёмонлик йўлини очиқлаб берди.
Тавфиқ ва иймон ҳидоятига келсак, бас, у мўминларга хос.
Кофирлар –агар куфр ва туғёнларида давомий бўлсалар- батаҳқиқ, Аллоҳ уларни қалблар ҳидоятидан маҳрум қилади:
“Сен билан бизларнинг ўртамизда бир тўсиқ бордир. Бас сен ҳам ўз амалингни қилавер, бизлар ҳам албатта ўз амалларимизни қилгувчидирмиз”. (Фуссилат: 5). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан баён қилиш ва йўл-йўриқ кўрсатишдан кейин саркашлик қилган ва ботилда бардавом бўлганларга уқубат. Албатта Аллоҳ уни қалб ҳидоятидан маҳрум қилиш билан жазолайди. Балки оғиб, унга жазо ўлароқ оғишиш ва залолатида қолиб кетади:
“Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ (Аллоҳ азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир — иймон келтирмайдилар. Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган”. (Бақара: 6-7). Яъни, куфрда бардавом бўлганлар. Чунки улар ҳидоятни аввалги дафъадаёқ қабул қилмадилар. Ишнинг бошидаёқ ҳидоятни қабул қилишмагач Аллоҳ уларни маҳрум қилишлик билан жазолади.
“Ва худди аввал-бошда иймон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз”. (Анъом: 110). Унга хайр, ҳидоят ва иймон маълум бўлган ва қабул қилмаган, балки ўзининг туғён, куфр ва қайсарлигида давом этган кимса, батаҳқиқ, қалбининг фасодга юз тутиши ва қалби ҳидоят топмаслиги билан жазоланади, Аллоҳ сақласин.
“Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”. (Тавба: 24).
Ушбу оят:
“(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз…”. (Тавба: 24). Муфассирлар шундай дейдилар: Маккада бўлиб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари Мадинага ҳижрат қилишганда ҳижрат қилмаган мусулмонлардан иборат бир қавм ҳақида нозил бўлган. Чунки улар ўз мол-дунё, маскан ва қариндошларини сақлаб қолиш учун Маккада қолишни ийсор-ихтиёр қилишди. Улар ушбу нарсаларнинг муҳаббатини Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатидан олдинга қўйишди. Шунда Аллоҳ уларга ваъид қилди.
Ривоят қилинишича: Улар ҳижратни истаган вақтда уларга қариндошлари боғланиб қолди. Ва: Қандай қилиб бизни ташлаб кетасизлар? Бизни кимларга ташлаб кетяпсизлар?-дейишди. Уларга боғланиб қолишгач, уларга нисбатан раҳм-у шафқатлари келди. Натижада Маккада туриб қолдилар ва ушбу нарсаларни ийсор-ихтиёр қилган ҳолда ҳижартни тарк этдилар. Аллоҳ уларни койиди ва ваъид қилди. Чунки уларга ҳижрат қилишлари ҳамда Аллоҳ ва Расули сари ҳижрат қилишни ушбу нарсалардан муқаддам қилишлари вожиб. Ҳудди буни муҳожирлар қилишгани кабики, Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди:
“(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар – камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ зотлардир”. (Ҳашр: 8). Муҳожирлар ушбу севикли нарсаларни Аллоҳ ва Расулига тоат ва муҳаббат ўлароқ тарк этишди. Гарчи ушбу нарсаларни яхши кўрсаларда. Улар фарзандлари, юртлари ва мол-дунёларини яхши кўрадилар. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муҳаббатини ундан муқаддам қилишди ва ҳижрат қилишд. Мол-дунё, ватан, бола-чақа, уй-жой ва Маккадаги тижоратларини тарк этишди. Буларнинг барини Аллоҳ жалла ва аъла учун тарк этишди. Аммо ана у мўминлар Маккада қолишди. Қариндошлари орасида қолиш, мол-дунё ва тижоратлари ўсиши ва Маккадаги уй-жойларида қолишликни тарк этишди. Шунда Аллоҳ уларга ваъид қилди. Мусулмонлардан иборат ҳижрат қилмаганлар ҳақида бошқа оятда шундай деганидек:
“Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида:…”. (Нисо: 97). Яъни, нима учун ҳижратни тарк этдингиз?
“«Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир”. (Нисо: 97-100).
Ҳижрат иймон хислатларининг энг афзали. Муҳожир, ҳашамат учун ҳижрат қилмайди. Ёки дунё илинжида кенгчилик ва фаровонлик бўлган юртга ҳижрат қилмайди. Бироқ у ўзига севимли бўлган ер ва юртдан ҳижрат қилади. Гоҳида мол-дунё ва бола-чақасини ташлаб, Аллоҳ ва Расулига муҳаббат ўлароқ чиқиб кетади. Ана шу иймонида ростгўй мўмин.
Ушбу нарсалар агар:
“Сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан … суюклироқ бўлса…”. (Тавба: 24). “Суюклироқ”, аслида ушбу нарсаларни яхши кўришликда ҳараж-(танглик) йўқ. Инсон отасини, фарзандини, ака-укасини, халқини, мол-дунёсини, тижоратини ва уй-жойини яхши кўради. Ушбу нарсаларни яхши кўришликнинг асли ҳалол. Чунки у табиий муҳаббатдандир. Бироқ ушбу нарсаларнинг муҳаббатини Аллоҳнинг муҳаббатидан муқаддам қилса ва ушбу нарсалар уни Аллоҳ ва Расулининг тоати ҳамда Аллоҳ ва Расули сари ҳижрат қилишдан ортга кечиктирса маломатга қолади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирортангиз то мен унга ўз фарзанди, отаси ва одамларнинг барчасидан суюклироқ бўлмагунимча иймони (мукаммал) бўлмайди”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/216)).
Бунинг сабаби шуки, Аллоҳнинг муҳаббатидан кейин Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати келади. Биринчи: Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббати. У ибодат муҳаббатидир. У асос ва қоида. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат эса Аллоҳ азза ва жаллага муҳаббат қилишга тобе бўлиб, у Аллоҳнинг муҳаббатидан кейин туради. Шунингдек, Аллоҳ яхши кўрадиган шахс ва амалларнинг барини яхши кўришлик ҳам. Бу, Аллоҳ йўлидаги ва Аллоҳ учун бўлган муҳаббат. Жорий қилинган муҳаббат Аллоҳни яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида яхши кўриш. Маън қилинган муҳаббат эса Аллоҳ билан бирга яхши кўриш, нафс яхши кўрганини Аллоҳ яхши кўрган нарсадан муқаддам қилиш.
“Иймони (мукаммал) бўлмайди”. Бу, иймоннинг аслини инкор қилиш эмас. Балки иймоннинг мукаммаллигини инкор қилиш. Яъни, сизлардан бирингизнинг иймони комил бўлмайди. Агар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрадиган бўлса, у кишининг муҳаббатларини у кишидан ўзга бирор махлуқнинг муҳаббатидан олдинга қўймайди.
Аммо инсон асли Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмаса, балки Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ёмон кўрса, бас, бу кофирдир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллани яхши кўрадиган кишига келсак, бироқ у фарзанди ва отасининг муҳаббатини Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатларидан муқаддам қилса, бас, бу иймони ноқис. Балки то Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жасадидаги ўз жонидан, унинг бир бўлаги ва бир қисми бўлган фарзандидан, унинг асли ва унга яхшилик қилувчи бўлган отасидан ҳамда ким бўлишларидан қатъий назар одамларнинг баридан севикли бўлмагунларича банданинг иймони комил ва тўла бўлмайди.
Бу эса инсон Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунишни у кишидан ўзгасига бўйсунишдан олдинга қўйишини талаб этади. Агар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ишга амр қилсалар ва отангиз ёки фарзандингиз ёҳуд одамлардан бирор киши сизни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салланинг амрига хилоф келадиган бирор ишга амр қилса, батаҳқиқ, сизга ушбу амр қилувчига итоатсизлик қилишингиз ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунишингиз вожиб бўлади. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатга далилки, у кишининг муҳаббатларидан бирор нарса муқаддам қилинмайди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунишдан бирор нарса олдинга қўйилмайди. Агар бирор киши сизга Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хилоф бўлишга амр қилса, бас, унга итоат қилманг. Гарчи у сизга одамларнинг энг яқини ва энг севиклиси бўлсада. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш муқаддам қилинади. Ва у, у кишини яхши кўришлик самараси. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган бидъат ва (динда) янги пайдо бўлган ишларни ташлашлик, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилиш аломатларидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан:
“Кимки бизнинг амримиз бўлмаган амални қилса, бас, у мардуддир”. (Бухорий (2550), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/256)). Яъни, унинг бу амали ўзига қайтарилажак.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришини даъво қилиб, мавлидхонлик ва бошқа бидъий йиғинларни ўтказадиган кимсага келсак, ҳолбуки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни бидъат ва (динда) янги пайдо бўлган ишлардан қайтарадилар-у, у у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат қилмайди. Балки бу борада хурофотчи ва ёлғончиларга бўйсунади. Бу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатида ёлғончидир. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бидъат, (динда) янги пайдо бўлган иш ва хурофотлардан қайтардилар. Гарчи одамлар унга қўл урсаларда, гарчи отангиз, ўғлингиз ёки одамларнинг сизга энг яқини шу йўлда бўлсада. Кимда бидъат ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хилоф чиқишлик бўлса, сизга унга итоатсизлик қилиш вожиб бўлади. Агар унга итаот қилсангиз, батаҳқиқ, бу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга чинакам муҳаббат қилмасликка далил.
Хулоса шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришликка далил тилда айтиладиган даъво ёки уюштириладиган йиғин эмас. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришликка далил у кишига эргашишлик, буюрган ишларида итоат қилиш, хабар берган ишларида у кишини тасдиқлашлик, у киши қайтарган ва огоҳлантирган нарсаларидан четлашишлик ҳамда Аллоҳга у киши алайҳиссалоту вассалам жорий қилган йўлга кўра ибодат қилишликдир. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишликка далил. Биз қуруқ даъвони қабул қилмаймиз. Балки даъвога далилни қабул қиламиз.
Суннатга амал қилиб, бидъатларни тарк этадиганларга келсак, бу уларнинг Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишларига далилдир. Аммо Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришликларини даъво қиладиган, бироқ у кишига хилоф қилиб, у киши қайтарган ишларга қўл урадиган ҳамда ўзлари ва бошқаларга итоат қилган ҳолда у киши буюрган ишларни тарк этадиганларга келсак, батаҳқиқ, бу уларнинг Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатларида ростгўй эмасликларига далилдир.
“Бирортангиз то мен унга ўз фарзанди, отаси ва одамларнинг барчасидан суюклироқ бўлмагунимча иймони (мукаммал) бўлмайди”. Балки (у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз жонидан-да (суюклироқ бўлмагунича иймони мукаммал бўлмайди, соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Агар биздан бирор киши иймонини синамоқчи бўлса, бас, ушбу ҳадисга нисбатан мавқеъига бир боқсин. Ҳамда уни ўзига татбиқ қилсин. У Расулни ўз жонидан-да яхши кўрадими? У Расулга отаси, фарзанди ва одамларнинг барчасидан ортиқ муҳаббат қўядими? Агар шундай бўлса, бас, у Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўради. Бунга далил –ёдга олганимиздек- Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини амалга ошириш, қайтариқларини тарк этиш ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган бидъат ва (динда) янги пайдо бўлган ишлардан четлашиш билан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга мувофиқ келишликдир. Гарчи бу (бидъат йўлда) одамларнинг унга энг яқини ва энг суюмлиси бўлсада, Аллоҳ ва Расулига тоат ва муҳаббат ўлароқ уни (бидъатни) тарк этади.
Ушбу ҳадис Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббатидан кейин Расулга муҳаббат қўйиш, Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва хилоф қилмасликни талаб этиши, агар сизни одамлардан бирортаси Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига хилоф бир ишга амр қилса, сизга унга бўйсунмаслик ва сизга буюрган ишдан бош тортиш ҳамда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буйруғини олиш вожиб бўлишига далолат қилади. Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўришлик вожиб бўлганидек Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришлик ҳам вожиб бўлади. Аллоҳ таоло деди:
“Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (Аҳзоб: 36).
“Иккилари ривоят қилди”. Яъни, Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Иккилари у кишидан (Анас розияллоҳу анҳудан) ривоят қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч (хислат) борки, кимда ушбулар бўлар экан иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги, бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги, Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. (Бухорий (1/22), Муслим (1/66)).
(Бошқа бир) ривоятда эса: “Бирор киши иймон ҳаловатини топмайди, то...”.
“Иккилари”. Бухорий ва Муслим.
“У кишидан”. Яъни, Анас розияллоҳу анҳудан.
“Кимда ушбулар бўлар экан”. Жамланиб, мавжуд бўлган экан.
“Иймон ҳаловатини топади”. Бу, Аллоҳ ва Расули муҳаббатининг самараларидандир.
“Иймон ҳаловати”. Яъни, лаззати. Чунки чинакам иймоннинг нафсда лаззати ва қалбда ҳотиржамлиги бўлади. Ана шу чинакам иймондир: мўминни иймон билан лаззатланаётган, иймонни бошқа ҳар қандай тур лаззатлардан кўра кўпроқ татиётганини кўрасиз.
Биринчи хислат: Аллоҳ ва Унинг Расули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги, яъни, унга ўз жонидан, ҳар қандай нарсадан, ота-она, фарзанд, дўст ва бошқа одамлардан суюмлироқ бўлиши. Бу эса у иккисининг қавлини ҳар қандай кишининг қавлидан муқаддам қилишликни талаб этади.
Иккинчи хислат: Бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги, яъни, одам боласидан бўлган бирор инсонни фақат Аллоҳ учун яхши кўришлиги. Дунё истаги ёки нақд ғараз-(фойда) учун яхши кўрмаслиги. Балки Аллоҳ учун яхши кўради. Чунки у Аллоҳга итоат қилувчи, мўмин ва тақводордир. Аммо бирор шахсни дунё ёки истак ёҳуд шаҳват ёкида (турли) ғаразлар учун яхши кўрадиган кимсага келсак, бу Аллоҳнинг ҳузурида бирор фойда бермайдиган муҳаббатдир.
Бу ўринда икки мўмин ўртасида Аллоҳ йўлидаги муҳаббатнинг фазли ҳамда ҳадисда айтилганидек Аллоҳ йўлидаги муҳаббат иймоннинг энг мустаҳкам боғичи экани истифода қилинади:
“Иймоннинг энг мустаҳкам боғичи: Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўришликдир”. (Абу Довуд (4599)). “Аллоҳ уларни Ўзининг соясидан ўзга соя бўлмаган куни ўз соясида соялантирадиган етти (тоифа)дан (бири)дир: Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, шу асосда жамланган ва шунда ажралган икки киши…”. (Бухорий (629), Муслим (1031), Термизий (2391), Насоий (5380), Аҳмад (2/439) ва Молик (1777)).
Саҳиҳ ҳадисда айтилишича:
“Бир киши Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилиш учун бир қишлоқ сари чиқди. Аллоҳ уни синашлик учун йўлига бир фариштани ҳозир қилди. Унинг олдидан ўтганда фаришта унга: Қаерга кетмоқдасан?-деди. У: Шундай-шундай қишлоққа кетмоқдаман, деди. У (фаришта): У ерда нима юмушинг, нима ишинг бор?-деди. У: Чунки у ерда мени Аллоҳ йўлидаги биродарим бўлиб, уни зиёрат қилишни хоҳладим, деди. Фаришта унга: Уни сенга ўтказиб қўйган бирор яхшилиги борми?-деди. Яъни, у сенга яхшилик қилган ва сен уни сенга қилган иши ва яхшилиги учун суясан. У: Йўқ. Бироқ мен уни Аллоҳ йўлида яхши кўраман, деди”. (Муслим (2567) ва Аҳмад (2/508)). Яъни, мен уни Аллоҳ йўлида яхши кўрганим сабаблигина уни зиёрат қилдим ва у сари чиқдим. У менга яхшилик қилгани ёки менга бирор нарса бергани ёҳуд менга бирор марҳамат кўрсатгани учун эмас.
“Шунда фаришта унга: Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман. Батаҳқиқ, Аллоҳ сени яхши кўради. Ҳудди сен уни Унинг йўлида яхши кўрганинг каби”. (Муслим (2567) ва Аҳмад (2/462)).
Кўпчилик одамлар дунё иши, умид, таъмагирлик ва бошқа нарсалар учун ўзаро муҳаббатлашадилар ва ўзаро улфатлашадилар. Агар унга яхшилик қилса ва бирор нарса берса яхши кўради. Акс ҳолда уни яхши кўрмайди. Бу эса жонвор, ит ва мушукларда ҳам мавжуд. Агар уларга яхшилик қилсангиз, батаҳқиқ, улар сизни фитрий ва табиий равишда яхши кўради ва суяди. Дарҳақиқат, қалблар яхшилик қилган кишини яхши кўришга табиатлантирилган. Бироқ бунда имтиёз йўқ. Балки имтиёз, сизга берган нарса учун эмас, Аллоҳ азза ва жалла учун яхши кўришингизда. Ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббатнинг олий, юқори даражасидир.
Банда иймон ҳаловатини топадиган учинчи хислат:
“Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Одамларнинг бари оловдан қочади, Аллоҳ сақласин. Чунки у оғриқ берувчидир. Бирор киши унинг ҳароратига сабр қилолмайди. Ҳар бир киши оловдан қочади ва ундан узоқлашади. Куфр оловдир. Аллоҳ таоло унга исломни марҳамат қилиб берган мусулмон эса куфрга қайтишни ёмон кўради, ислом динидан ортга қайтишни ёмон кўради. Ҳудди оловга улоқтирилишини ёмон кўргандек. Ана шу, иймон қалбига мустаҳкам ўрнашган, бу борада савдолашмайдиган ва бошига ҳар қандай савдо тушса ҳам ундан (иймондан) ён бермайдиган ҳақиқий мўминдир. Балки динини маҳкам тутади. Чунки у иймон ҳаловати ва лаззатини тотиб кўрган.
Аммо иймонни даъво қиладиган, бироқ хавф ёки манфаат ёҳуд бундан бошқа сабаб билан иймондан –ёки унинг бирор нарсасидан- воз кечадиган кимсага келсак, бу, ё унинг иймони йўқ эканига ёки иймони ноқис эканига далилдир.
“Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур (яъни ўткинчи ҳокимларнинг фитна-фасодларидан Аллоҳнинг азобидан қўрққандек қўрқиб ўз иймон-эътиқодидан кечур)”. (Анкабут: 10). Мўмин эса сабр қилади. Гарчи унга бироз азият етсада. Агар одамлар уни динидан буриш учун ҳаракат қилиб, унга мол-дунё ёки истаганларича нарса берсалар ёҳуд уни динидан буришга ёкида қўрқитиш ҳамда ўлдириш ва азоб бериш билан таҳдид қилиб динидан воз кечишга интилсалар, батаҳқиқ, у сабр қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога йўлиққунча динини маҳкам тутган ҳолда ундан воз кечмайди. Ана шу ҳақиқий мўминдир.
“Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Бу ўринда, агар мажбурланган киши мажбурланишга ва қатл қилинишга сабр қилса, батаҳқиқ, у ушбу турдан – иймон ҳаловатини топганлардан бўлади. Иймон ҳаловатини топгач ундан воз кечишга алсо рози бўлмайди.
Шунинг учун бир санам олдидан ўтган икки кишининг қиссасида келишича, бирор киши ундан (санам олдидан) то унга бирор нарса бўғизламагунча ўтмас эди. Шунда улардан бирига: сени йўлингда тек қўйишимиз учун бутга жонлиқ сўй, дедилар. У: Аллоҳ азза ва жалладан ўзга бирортаси учун ҳеч қандай жонлиқ сўймайман, деди. Унинг бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди. Бошқасига: жонлиқ сўй, дедилар. У: Менда жонлиқ сўйиш учун бирор нарса йўқ, деди. Улар: Бир дона пашша билан бўлсада қурбат ҳосил қил, дедилар. Шунда бир дона пашша билан қурбат ҳосил қилди. Натижада дўзахга кирди. Биринчиси Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишдан бош тортди. Иккинчиси ижобат қилди. Биринчиси қатл қилинди ва жаннатга кирди. Иккинчиси Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйди-да, йўлдан ўтиб кетди ва дўзахга кирди. Чунки у, Аллоҳ уни куфрдан қутқаргандан кейин унга қайтди. Биринчиси эса куфрга қайтишдан бош тортди, қатл қилинишга сабр қилди ва жаннатга кирди. Бу иймон агар қалбга ўрнашса унинг ҳаловатини топади.
Ушбу ҳадис банда ўз иймонини тортиб кўрадиган тарозидир:
“Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги”. Агар унинг олдида бирор тўсиқ пайдо бўлса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатини ушбу тўсиқнинг муҳаббатидан муқаддам қўяди.
“Бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги”. Дунё манфаати ва рағбатлари учун яхши кўрмайди.
“Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Уламолар: Бу ўринда муҳаббатни мукаммал қилиш, уни ажратиш ва унинг зиддини даф қилишлик бор, дейдилар.
Муҳаббатни мукаммал қилиш: Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги.
Уни ажратишлик: бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги.
Унинг зиддини даф қилишлик: Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги.
Бу, улкан ҳадисдир.
“(Бошқа бир) ривоятда эса: “Бирор киши иймон ҳаловатини топмайди, то...”. Бу ривоят “Саҳиҳул Бухорий”да бўлиб, унинг фойдаси шуки, у ўз назми билан ушбу уч сифат ила сифатланмаган кишида иймон таъми мавжуд эканини рад этади:
“Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги, бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги, Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. Биринчи ривоятга келсак, ундан (ҳадисдан) кимдаки ушбу хислатлар бўлмас экан, батаҳқиқ, у иймон таъмини топмаслиги англашилади. Гарчи унда иймон мавжуд бўлсада. Бироқ у, у билан лаззатланмайди ва таъмини топмайди. Иккинчи ривоятда эса бу очиқ айтилди. Биринчисидан (шу маънони) англаш мумкин. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ уни ҳадисдан кейин келтирдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун дўстлашса ва Аллоҳ учун душман бўлса, албатта, шу билан Аллоҳнинг валийлиги(-нусратига) эришади. Банда то ана шундай бўлмас экан ҳаргиз иймон таъмини тотмайди, гарчи намози ва рўзаси кўп бўлса-да. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг дўстлашуви дунё иши (асоси)да бўлиб қолди”. Ибн Жарир ривояти. (Ибн Муборак “Зуҳд” (353), Абу Нуъайм “Ҳиля” (1/312), Табароний “Кабир” (13537)).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Аллоҳ таолонинг ушбу: “(У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади” (Бақара: 166) қавли ҳақида шундай дедилар: “(Ширкий) муҳаббат(лари узилади)”. (Ибн Жарир (2/43), Ҳоким (2/272) саҳиҳ санади ва Заҳабий унга мувовиқ бўлди).
“Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса”. Яъни, мўминларни яхши кўради. Чунки улар Аллоҳнинг дўстлари. Уларни дунё манфаати ёки тез (эришиладиган) рағбат учун яхши кўрмайди. Балки Аллоҳ йўлида яхши кўради.
“Аллоҳ учун ёмон кўрса”. Кофир, мунофиқ ва осийларни Аллоҳ учун ёмон кўради. Улар уни калтаклашгани ёки уларни бирор нарсадан маҳрум қилишгани ёҳуд улар унга тажовуз ёкида зулм қилишгани учун эмас. У уларни ана шу ишлар учун ёмон кўрмайди. Чунки бу табиий ёмон кўришлик, ибодат ишларига боғлиқ бўлган ёмон кўришлик эмас.
“Аллоҳ учун дўстлашса”. Яъни, яхши кўрса ва ёрдам қўлини чўзса. Дўстлашиш: муҳаббат қўйиш, ёрдам ва кўмак бериш демакдир.
“Ва Аллоҳ учун душман бўлса”. Яъни, кофир, мунофиқ ва фосиқларни Аллоҳ учун ёмон кўрса. Чунки Аллоҳ уларни ёмон кўради.
“Албатта, шу билан Аллоҳнинг валийлиги(-нусратига) эришади”. Аллоҳнинг валий-(дўст) тутиши: яхши кўриши ва нусрат беришидир. Аллоҳнинг валийлиги, яъни, Аллоҳнинг муҳаббати. Ким ушбу сифатлар билан сифатланса Аллоҳ уни яхши кўради. Аллоҳ таоло айтганидек:
“Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир”. (Моида: 54). Аллоҳнинг муҳаббатига Расулига бўйсунишлик билан эришилади. Аллоҳ таолонин қавлида айтилганидек:
“Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади”. (Оли Имрон: 31). Ким Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса Аллоҳ уни яхши кўради. Ким Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатсизлик қилса Аллоҳ уни ёмон кўради.
“Албатта, шу билан Аллоҳнинг валийлиги(-нусратига) эришади”. Яъни, инсон Аллоҳнинг муҳаббати ва нусратини фақат ушбу ишлар билан ҳосил қилади: Аллоҳ учун яхши кўриш, Аллоҳ учун ёмон кўриш, Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душман тутиш. Дунёни ўлчов қилиб олган кимсага келсак, шунинг устида душман тутиб, шунинг устида дўст тутади. Ким унга яхшилик қилса уни яхши кўради. Гарчи у Аллоҳ азза ва жалланинг душмани бўлсада. Ким унга ёмонлик қилса уни ёмон кўради. Гарчи у Аллоҳнинг дўсти бўлсада. Бу кимса Аллоҳнинг валийлигига эришмайди. Шунинг учун ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ҳадиснинг охирида шундай дедилар:
“Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг дўстлашуви дунё иши (асоси)да бўлиб қолди”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ўз вақтларидаги одамлар дунё учун дўстлашиб, душман тутадиган бўлиб кетишганини инкор қиляптилар. Бизнинг вақтимиз ҳақида нима дейсиз? Шак-шубҳа йўқки иш янада зиёдалашган. Кўп одамлар ушбу сифатларни йўқотган: Аллоҳ учун душман тутиш, Аллоҳ учун дўстлашиш, Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоҳлаганлар мустасно. Бироқ бу нарса бугунги кунда одамлар орасида оз учрайди. У йўқолиб кетган деб айтмаймиз. Балки у, алҳамдулиллоҳким, мавжуд. Лекин оз. Модомики оз экан, бас, бизлардан ҳар бир киши ушбу улкан асос қўлдан кетган кўпчилик билан бирга бўлмай ўзини тафтиш қилсин. Ҳудди фақатгина гуруҳбозлик ва манҳажийлик асосидагина дўст тутадиганлар каби. Ким уларнинг гуруҳбозлик ва манҳажийликларида мувофиқ келса уни яхши кўрадилар. Гарчи у Аллоҳ ва Расулининг душмани бўлсада. Ким уларга хилоф келса уни ёмон кўрадилар. Гарчи у Аллоҳ ва Расулининг дўсти бўлсада.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Аллоҳ таолонинг ушбу: “(У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади” (Бақара: 166),
қавли ҳақида шундай дедилар”. Бу муҳаббат Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилганларнинг қиёмат кунидаги ниҳояси. Дунёда Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилганлар ибодат қилишган нарсаларини яхши кўрадилар. Аллоҳ таоло айтганидек:
“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165). Шунингдек, дунёдаги издошлар ўз пешволарини залолат асосида яхши кўрадилар. Дунёда кофирларнинг ўрталарида ҳамда мушриклар билан маъбудотлари ўртасида муҳаббат мавжуд. Бироқ қиёмат куни ишлар чаппасига кетади. Ушбу муҳаббат душманликка айланади. Аллоҳ таоло айтганидек:
“У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)”. (Зухруф: 67). Яъни, қиёмат куни. Фақат Аллоҳ йўлидаги ва Аллоҳ учун бўлган муҳаббат қиёмат кунигача боқий қолади.
“(Жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб…”. (Ҳижр: 47).
Иброҳим алайҳиссалоту вассалам мушрикларга уларни ҳазир бўлишга чорлаб шундай дедилар:
“Иброҳим айтди: «Сизлар фақат ҳаёти дунёдаги ўзаро ошна-оғайнигарчилигингизни кўзлаб, Аллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали қиёмат кунида айримларингиз (яъни пешволарингиз) айримларингиздан (эргашувчилардан) тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир”. (Анкабут: 25). Улар қиёмат куни бир-бирларини лаънатлайдилар ва ёмон кўрадилар. Чунки улар ўзларини йўлдан оздирган кимсаларга: сизлар бизларни залолатга кетишимиз, йўлдан озишимиз ва Аллоҳнинг динидан бурилиб кетишимизга сабабсиз, дейдилар.
Мўминларнинг иймон учун бир-бирларини яхши кўриб, Аллоҳ йўлида дўстлашиб, Аллоҳ йўлида душман тутишларига келсак, батаҳқиқ, у боқий қолади. Балки қиёмат куни зиёдалашади. Ва абадул абадга давом этади.
“Биз (жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина-кудуратларни чиқариб ташладик”. (Ҳижр: 47).
Ушбу оят Аллоҳдан ўзгаси учун бўлган муҳаббат қиёмат куни завол топиши ва адоватга айланиши, залолат асоси[