Pages (2): 1 2   
Admin   08-18-2009, 12:56 AM
#1
Тавҳиднинг уч тури

Рубубият тавҳиди борасида саҳиҳ эътиқод

1-савол: Рубубият тавҳиди борасида эътиқодимиз нима?
Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи яратиш, мулк ва бошқарувда ягонадир дея эътиқод қилади.
2-савол: Бунинг далили нима?
Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Роббингиз – Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига кўтарилди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Роббиси — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф: 54).
Аллоҳ азза ва жалла деди: «Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур, У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни хадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур» (Шўро: 49).
3-савол: Мушриклар рубубият тавҳидида келиша олишмаганми?
Одамлардан бирор киши, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин бу тавҳид борасида келиша олмай қолган эмас.
Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деб айтганидек: «Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар. Сиз «Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин», денг. Йўқ, уларнинг кўплари (ана ўша Аллоҳгагина ибодат қилиш зарур эканини) билмаслар» (Луқмон: 25).
4-савол: Агар мушриклар рубубият тавҳидига иймон келтирган эканлар, унда нима учун Аллоҳдан ўзга олиҳаларга топиндилар?
Мушриклар олиҳалари Аллоҳга восита қилинади ҳамда улар Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчи қилиб олинади дея эътиқод қилардилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «(Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир). У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар: 3).
Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди: «(Шунча) олиҳаларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5).
5-савол: Ушбу тавҳид қалбларда қарор топган экан, унда нима учун Аллоҳ уни Қуръони Каримда қайдлаб ўтди?
Аллоҳ таоло ушбу тавҳидни исбот қилиш, таъкидлаш ва уни улуҳиятдаги тавҳидни вожиб эканига далил қилиш учун қайдлаб ўтди. Зеро рубубият тавҳиди фақат Аллоҳга ибодат қилинишини талаб этади. Аллоҳ таоло деди: «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз» (Бақара: 21).
6-савол: Рубубиятда ширкнинг ботил эканига ақлий далил нима?
Аллоҳ таоло рубубиятда ширкнинг ботил экани ва агар иш шундай бўлганда осмонлар ва ер барбод бўлишини баён қилди. Бу, ақлий топқирлик билан ҳам идрок қилингандир.
Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон ҳақ илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар, (яъни ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон бузилиб кетган бўлур эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир» (Мўминун: 91).

Исм ва сифатлардаги тавҳид борасида саҳиҳ эътиқод

7-савол: Аҳли сунна вал жамоанинг исм в сифатлардаги эътиқоди нима?
Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳга, У Ўзига исбот қилган ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилган гўзал исмлар ва олий сифатларни исбот қиладилар. Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисни ҳатлаб ўтмайдилар.
Бунинг лафзларини исбот қиладилар. Ҳамда Қуръон нозил бўлган (тил) бўлмиш араб тилидаги унинг маъносини биладилар. Кайфиятни эса Аллоҳ таолога ҳавола қиладилар. Чунки Аллоҳ таоло бу билан хосланиб, инсониятдан бирор кишини ундан хабардор қилмади.
8-савол: Ким уни лозим тутса исм ва сифатлар бобида оғишишдан саломат бўладиган шаръий, собит асослар нима?
1 - Аллоҳ Ўзига исбот қилган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилганларини зиёда ёки нуқсонликсиз исбот қилишлик.
2 - Аллоҳ таолони Ўз сифатларида махлуқотларга ўхшаш эканидан пок тутиш.
Аллоҳ таоло деди: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11).
3 - Унинг сифатлари кайфиятини идрок қилишга уринмаслик.
Аллоҳ таоло деди: «Улар эса У зотни била олмаслар» (Тоҳа: 110).
9-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Аршга кўтарилишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз?
Аллоҳнинг аршга кўтарилиши ҳақиқий кўтарилиш эканини исбот қилишлик. Унинг маъносини биламиз, кайфиятини эса билмаймиз.
Маъноси: Олий бўлиш ва кўтарилишлик.
Араб тилида шундай ворид бўлган ҳамда аҳли сунна вал жамоа ушбу маънога иттифоқ қилган.
Кайфиятига келсак: Бу кўтарилишликни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина билади.
10-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Эшитишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз?
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир» (Нисо: 58).
Шу ва шунга ўхшаш оятлардан: Аллоҳга эшитишлик сифатини исбот қилишлик истифода қилинади.
Эшитишлик араб тилида: овозларни идрок қилишдир.
Демак, Аллоҳ таолога овозларни идрок қиладиган ҳамда Аллоҳнинг махлуқотларидан бирор нарсага ўхшаш бўлмаган эшитишликни исбот қиламиз. Бунинг кайфиятини эса Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз. «Қандай эшитади?», демаймиз. Бу борада гап-сўзга киришмаймиз. Зеро, Аллоҳ табарока ва таоло бизни бундан хабардор қилмади. Балки У жалла ва аъла унинг илмини яширди.

Улуҳият тавҳиди борасида саҳиҳ эътиқод

11-савол: Аҳли суннанинг улуҳият тавҳиди борасида ақидаси нима?
Аҳли сунна вал жамоанинг улуҳият тавҳиди борасида ақидаси: Аллоҳ таолони убудият билан яккалашликларидир. Аллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳга ибодат қилмайдилар. Балки Аллоҳ таоло вожиб ёки мустаҳаб тарзида буюрган жамийки тоатларни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга сарф қиладилар. Фақат Аллоҳга сажда қиладилар, эски уйни фақат Аллоҳ учун тавоф қиладилар, Аллоҳ учунгина жонлиқ сўядилар, Аллоҳ учунгина назр қиладилар, Аллоҳнинг номи билангина қасам ичадилар, Аллоҳгагина таваккул қиладилар, Аллоҳгагина дуо қиладилар. Ана шу улуҳият тавҳидидир.
Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!» (Нисо: 36).
Аллоҳ таоло деди: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).
«Ибодат қилишлари учунгина»: (ибодатда) яккалашликлари учунгина маъносидадир.
12-савол: Улуҳият тавҳидининг зидди нима?
Унинг зидди Аллоҳга ширк келтиришликдир, Аллоҳ бизни ундан сақласин. У, Аллоҳга маъсият қилинадиган гуноҳларнинг энг улкани.
Аллоҳ таоло деди: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо: 48).
Аллоҳ таоло ширк, амални ҳабата-(беҳуда) қилувчи ва ислом миллатидан чиқарувчи дея баён қилди. Аллоҳ таоло деди: «Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88).
13-савол: Мушрик ким?
Кимда-ким ибодат турларидан бирор турни Аллоҳдан ўзгасига сарф қилса, бас, у мушрик, кофирдир.
14-савол: Аллоҳ таологагина сарф қилинадиган ибодатга мисоллардан бири «Дуо»дир. Бунга далил нима?
Дуо, Аллоҳ таоло буюрган ибодатдир. Кимки ёлғиз Аллоҳга дуо қилса, бас, у муваҳҳиддир. Кимда-ким Аллоҳдан бошқасига дуо қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди.
Аллоҳ таоло деди: «Ва Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!» (Юнус: 106).
«Сунан»да Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан шундай собит бўлган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо – ибодатдир» - дедилар (Абу Довуд «Сунна» (1479), Албоний раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ Сунан Аби Дауд» (1479)да саҳиҳ деди).
15-савол: Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида рубубият тавҳидида келишмовчилик юз бермаганини билдик. Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида улуҳият тавҳидида келишмовчилик юз берганми?
Ҳа. Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида келишмовчилик юз берган, уни баён қилиш ва унга даъват қилиш учун пайғамбарлар жўнатилган ҳамда уни қайдлаб ўтиш, ёритиб бериш ва унга ҳужжат келтиришлик учун китоблар нозил қилинган (тавҳид тури), у улуҳият тавҳидидир.
Аллоҳ таоло айтганидек: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
16-савол: Пайғамбарлар ўз даъватларини тавҳиднинг қайси тури билан бошладилар? Рубубият тавҳидими ёки улуҳият тавҳидими?
Пайғамбарлар ўз қавмларини Аллоҳнинг йўлига даъват қилишни улуҳият тавҳидидан бошладилар. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига шундай дерди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ Илоҳ йўқдир» (Аъроф: 59, 65, 73, 85).
17-савол: Мушриклар ширк қилишларида бирор ҳужжатга эгамилар?
Мушриклар ўз ширкларида бирор таянчга эга эмаслар. На соғлом ақл ва на пайғамбарлардан бирор нақл бор.
Аллоҳ азза ва жалла мушрикларнинг ширкини ботилга чиқарадиган ақлий далилга огоҳлантириш бериб айтдики: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар берингиз – менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!»» (Аҳқоф: 4).
Бу, Аллоҳдан бошқа ҳар қандай нарсага қилинган ибодат ботил эканига ақлий, узил-кесил далилдир. Зеро улар бирор нарса яратмаган. Ҳамда уларни бирор нарса яратишда кўмаги бўлмаган. Балки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи бунда яккаю ягонадир. Унда нима учун уларга ибодат қилинади?!
18-савол: Ушбу тавҳиднинг ўрни қандай?
Юқорида ўтганлардан маълум бўлмоқдаки, ушбу тавҳид вожиботларнинг аввали, вазифаларнинг энг муҳимидир. Аллоҳ таоло бирор кишидан ундан ўзга динни қабул қилмайди.

Муваҳҳид   08-19-2009, 02:31 PM
#2
ТАВҲИД
унинг турлари, муҳимлиги, фазилати ва фойдалари


Муаллиф: Муҳаммад ибн Жамил Зайну
Дорул Ҳадис Ал-Ҳайрийя, Макка Ал-Мукаррама

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен “Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир” деб гувоҳлик бераман.
“Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!” (Оли Имрон: 102).
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир” (Нисо: 1).
“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди” (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг...
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Quote:Бу хутбани “Ҳожат хутбаси” деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўл-син, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: “Сунан Ибн Можжа”: “Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ”, “Сунан ат-Термизий”, “Сунан Аби Довуд”, “Сунан Ан-Насоий”, Абу Яълонинг “Сунан”и, Байҳақийнинг “Сунан”и, Табаронийнинг “ал-Муъжам ал-Кабир” ва Имом Аҳмаднинг “ал-Муснад” китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ида “Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва саллам”да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун Шайх, Аллома, Муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг “Хутбатул Ҳожа” китобига мурожаат қилинсин.

Тавҳид ва унинг турлари

Тавҳид – бу Аллоҳ таолони жамики инсонларнинг яратилишидан мақсад бўлган ибодатларда яккалигини исботлашдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: “Мен (яъни Аллоҳ) Инсон ва Жин тоифасини фақат ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим (яъни бошқа бир махлуқларга эмас) (Зариёт сураси, 56-оят).
Quote:Бу оятдаги ибодатдан мурод жамики ибодат турларидаги тавҳиддур ва дуоларни фақат Аллоҳгагина қилишликдур.

Қуръони Каримдан қуйидаги тавҳид турлари олингандур:
1. Тавҳид ар-Рубубия (Аллоҳнинг Моликият ва Холиқиятдаги тавҳиди).
Бу - Аллоҳни Холиқият (бутун коиноту ерни Яратувчиси) ва Моликият (бутун коиноту ернинг Эгаси эканлиги)ини тан олишликдур. Мушриклар ҳам Аллоҳнинг бу тавҳид турида Яккалигини тан олишар эди, лекин уларнинг буни тан олишлари Исломга кирита олмади.
Quote:Яъни мушрик бўлганларича қолдилар, чунки тавҳиднинг бошқа турларида ширк қилишар эди.
Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: (Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва ерни ким яратган?” деб сўрасангиз, албатта: “Уларни Қудратли ва Доно (Аллоҳ) яратган”, дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар) (Зухруф сураси, 9-оят).
Ҳозирги пайтда коммунистлар Раб таоло, Яратувчи борлигини умуман инкор қиладилар, мана шунинг учун улар жоҳилият (Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги) кофирларидан ҳам ёмонроқдурлар.
Quote:Мана бу ақидада Пайғабаримиз саллаллалоҳу алайҳи ва саллам пайтидаги мушриклар ҳам бўлганлар, лекин бу тавҳидни инкор қилган кофирлар, коммунистлар ва уларга эргашган тоифалар бўлдилар. Улар шундай бир буюк коинотни ва унинг ичидаги бир-биридан мураккаб бўлган мавжудотларни ва инсонларни ўзидан ўзи пайдо бўлган деган ақидада бўлдилар. Бу ақидадаги инсонлар фақат “Мен коммунистман” деган инсонлар эмас, балки баъзи пайтларда шу коммунистик руҳда тарбия топган, лекин ўзларини мусулмонман деган кимсалардан эшитиб қоламиз. Масалан, мактаблардаги биология домлалари ўзларини мусулмонман дея айтишлари мумкин, лекин ўқувчиларга дарс бераётганда “одам боласи маймундан пайдо бўлган” деб ўргатишлари коммунистик ақидадан қолишмайди. Шунинг учун ҳар биримиз ўзимизнинг айтаётган гапларимиздан эҳтиёт бўлмоқлигимиз керак. Бизларга ҳам бу Пайғамбаримиз даврларидаги мушриклардан ҳам баттар бўлган коммунистларнинг ақидасининг таъсири тегиб қолган бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло ҳаммамизнинг ақидамизни салаф-солиҳийнлар ақидасига муносиб қилсин ва аҳли Жаннатлардан бўлишликка насиб қилсин!
2. Тавҳид ал-Улуҳия (Аллоҳнинг ибодатдаги тавҳиди).
Бу – Аллоҳ томонидан машруъ қилинган (шариатда белгиланган) ҳар бир ибодат турида Аллоҳнинг Ўзигина сиғинилишга ҳақлидир деб эътиқод қилишликдир. Буларга: дуо қилишлик, таваккул қилиш, ёрдам сўрашлик, тавоф қилишлик, қурбонлик, қасам ичишлик ва бошқалар киради.
Тавҳиднинг айни шу турини мушриклар инкор қилишди ва (шу тавҳид сабабли) миллатлар билан Нуҳ алайҳиссалломдан тортиб то Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларигача бўлган жамики Пайғамбарлар орасида низо чиқди. Қуръони Каримнинг аксар қисми ибодатда бўлган тавҳидни (Аллоҳнинг Яккалигини) исботлашга ва Аллоҳнинг Ўзигагина дуо қилишликка қаратилгандур. Фотиҳа сурасида биз: “Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз” (ҳар бир намозимизда) деймиз. Бунинг маъноси: Биз сени ибодатда Яккалигингни исботлаймиз (яъни фақат Ўзинггина ибодатга лойиқсан бошқа махлуқотлар эмас) ва Сендангина (қийинчилик, мушкулларимиз, бошимизга тушган балоларни кетказишлик учун) ёрдам сўраймиз.
Ибодатдаги тавҳидга Аллоҳнинг Ўзигагина дуо-илтижо қилишлик ва Қуръони Карим ва Аллоҳ машруъ қилган қонун билан ҳукм қилишлик киради ва бундай ибодатларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади: “Дарҳақиқат Мен Аллоҳдирман. (Ҳеч қандай ҳақ) илоҳ йўқ, фақат Мен бордирман. Бас, сен Менгагина ибодат қил!” (Тоҳа сураси, 14-оят).
3. Тавҳид ал-Асма вас-Сифат (Аллоҳнинг Исм ва Сифатлари тавҳиди).
Бу – Қуръони Карим оятларидаги Аллоҳ таолонинг ўзини сифатлаган ва саҳиҳ ҳадислардаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан хабар берилган Аллоҳнинг исм ва сифатларига иймон келтиришликдир. Мана шу исм ва сифатларга тўғри маъно берган ҳолда ва таҳриф (инкор қилишлик), таъвил (нотўғри тафсир беришлик), такйиф (кайфиятини сўрашлик ва билишликни даъво қилишлик), тамсил (бирон бир махлуқотга ўхшатиш) ва тафвид (“биз сўзларни қабул қиламизку, лекин маъноларини билмаймиз” дейишлик) қилмаган ҳолда иймон келтиришликдир.
Биз Аллоҳнинг сифатларини салафлар (саҳобалар, тобеинлар, ва уларга эргашган салаф уламолар)га ўхшаб тушунтирамиз. Масалан, “Саҳиҳ Бухорий”да тобеъинлардан (Саҳобаларнинг ўқувчилари) ривоят қилинишича, истева сўзининг маъноси: қай тарзда ва ҳолда бўлишлиги ўзининг олийлигига мос ҳолда кўтарилишдир. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: “Унинг бирон бир (инсу-жин ва бошқа махлуқотлар орасида) ўхшаши йўқдир, У (ҳамма нарсани) Эшитгувчи ва Кўргувчи Зотдир” (Шуро сураси, 11-оят).
1) Таҳриф (ҳарфларни ўзгартирган ҳолда маъносини ўзгартиришлик) – Бунга мисол: очиқ, аниқ бўлган оят ва ҳадис сўзларини ўзгартирган ҳолда оятларга ботил (ёлғон) тафсир беришлик (ва бунинг натижасида ўша сифатни инкор қилишлик, яъни тан олмаслик). Масалан, баъзи бир сўфий тоифалари Қуръондаги истеваа (яъни кўтарилиш) сўзини иставлаа (қамраб олиш, эгаллаб олиш) сўзига ўзгартириб, умуман бошқа маъно беришларидир.
2) Таътил (бутунлай инкор қилишлик) – Бунга мисол: Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қилиб, бекорга чиқаришлик. Масалан, Аллоҳнинг осмонлар устида эканлигини инкор қилиб, Аллоҳни Нафси билан (Жисми билан) ҳамма жойда мавжуд деган баъзи бир адашган тоифаларга ўхшаб. Аллоҳ таоло бундай ёлғон, ботил сифатлардан Олийдур.
Quote:Яъни Аллоҳ таолонинг ҳам кўчада, ҳам уйда, ҳам ҳожатхонада, ҳам ҳайвонлар ичида, ҳам инсонлар ичида, ҳам дарахтлар ичида Нафси билан мавжуд дейишликдан Аллоҳ покдур.
3) Такйиф (кайфиятини сўрашлик) – Бунга мисол: Аллоҳ таолонинг олий сифатлари ҳақида, кайфиятини билишлик учун: “Қандай ҳолда? Қай даражада?” деган саволлар беришлик.
Quote:ва натижада еру-осмонни ва Коинотдаги барча нарсани яратган Ақл Эгасини қай тарзда бир нарсани қилишлигини сўроқ қилишлик. Бундай сифатларни тушунишликка албатта ожиз инсоннинг ақли заифлик қилади. Шунинг учун биз бундай ғaйб (кўзга кўринмайдиган) ишлар ҳақида савол беришликдан қайтарилганмиз.
Масалан, Аллоҳ таоло Арш устидадур, аммо Унинг қай тарзда унинг устидалиги номаълумдур ва Аллоҳ таолонинг Ўзидан ташқари ҳеч ким билмайди.
4) Тамсил (бирон бир махлуқотга ўхшатишлик) –
Quote:Ҳофиз, Имом Нуъайм ибн Ҳаммод ал-Хузоий раҳимаҳуллоҳ деди: “Ким Аллоҳни махлуқларига ўхшатса кофир бўлади. Ким Аллоҳ Ўзини сифатлаган сифатларни инкор этса кофир бўлади. Аллоҳни Унинг Ўзи ва Унинг расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаган сифатларда бирон нарсага ўхшатишлик йўқ” (Имом Бағавий: “ал-Улув лил-Алиййил-Ғаффор”).
Бунга мисол: Аллоҳ таолони сифатларини бошқа У яратган махлуқотларини сифатларига ўхшатишликдир. Масалан, Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида ривоят қилинган ҳадисдаги Аллоҳ таолонинг ер осмонига тушушлигини (ва “Мендан истиғфор сўрайдиган борми? Уни кечираман. Ва Мендан сўрайдиган борми? Унга сўраган нарсасини бераман” каби Аллоҳ таолонинг нидо қилишлиги ҳақида хабар берадиган ҳадисни) тафсирлаб: “Аллоҳ таоло ҳар кеча ер осмонига ҳудди махлуқотлар тушгани каби тушади” дейишликдур.
Quote:Бундай гаплар ўхшатишликка кириб, бундан қайтарилганмиз. Албатта Аллоҳ таоло бирон бир яратган махлуқотларига ўхшамайди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг нозил бўлиши ҳақида сўралганларида: “У нозил бўлади, кайфияти эса номаълум” — деб жавоб бердилар (Шарҳул-ақидатит-Таҳовийя”).
Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: “Унинг бирон бир (инсу-жин ва бошқа махлуқотлар орасида) ўхшаши йўқдир, У (ҳамма нарсани) Эшитгувчи ва Кўргувчи Зотдир” (Шуро сураси, 11-оят).
Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳга ботил кимсалар томонидан бўлган тухматларида: “Шайхулислом ҳам ташбиҳ (ўхшатишлик) ишлатган” дейилган. Лекин, бундай тухматни биз унинг (яъни Шайхулисломнинг) китобларидан биронтасида топмаймиз, балки унинг тамсил ва ташбиҳга қаттиқ қарши чиққанлигини кўрамиз.
Quote:Мана бундай аҳли илмларга қилинган тухматлар ҳам, бидъат аҳлларининг ўзларини ботил фикрларини исботлаш учун қилган ҳийла-найрангларидур. Бундай тухмат сўзларни эшитилиб қолганда: “Қаердан бу гапни олдинг? Қайси китобдан? Ким ёзган у китобни? Келтир далилингни?” деган саволлар берсак, у бидъат аҳллари биронта ҳам далил келтира олмайдилар, балки ўзларининг “уламо” деган бидъатчи шайхлари томонидан ёзилган китобларини олиб келишлари мумкин. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, агар далил сўрашлик бўлмаганида, инсонлар хоҳлаган гапларини айтган бўлар эдилар.
5) Тафвид (индамаслик, яъни маъносини билмасликни даъво қилишлик) – Бунга мисол: ҳам оятнинг маъносини, ҳам кайфиятини билмайман деб даъво қилишликдир. Бундай даъво ботил (ёлғон) даъводур ва ҳақиқий салафларнинг тафвид: оят маъноларини тасдиқлаш ва кайфиятини мажҳул (яъни номаълум) эканлигини изҳор қилишликдур. Масалан, Истеваанинг маъноси кўтарилишдур, лекин унинг кайфиятини ҳеч ким билмас. Бу салафлардан, Умму Салама ва Имом Моликнинг шайхлари бўлмиш Робиъа ва Имом Моликнинг ўзларинидан раҳимаҳумуллоҳ ривоят қилинган асар (тобеинлар ривояти) бизларга далил бўлади.
Истиваа маълумдир ва кайфияти (яъни қай тарзда кўтарилиши) мажҳул (яъни номаълумдир), у ҳақидаги савол беришлик Бидъатдур”.
Quote:Яъни Саҳобалар ва Тобеинлар ҳаётлик даврда бундай бемани саволлар берилмаганлиги учун диндаги янгиликдур.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ бу юқоридаги сўзларни, уларга: “Қай тарзда Аллоҳ истеваа қилган?” деган саволга шундай жавоб берганлар.
Quote:Бир киши Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан “Раҳмон Аршга кўтарилди” ояти ҳақида: “Қандай қилиб кўтарилди?” — деб савол берди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ унга: “Кўтарилиш маълум, кайфияти номаълум, унга иймон келтириш фарз, у ҳақда сўраш бидъат. Сен адашган кўринасан” — деб жавоб бердилар ва савол берган одамни ҳузурларидан чиқариб юборишга буюрдилар (Имом Бағавий: “Шарҳуссунна”).

Тавҳиднинг муҳимлиги

1. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло дунё ва барча мавжудотларни Ўзигагина ибодат қилишлари учунгина яратди. Инсонларни тавҳидга чақиришлик учун У Пайғамбарлар жўнатди ва Қуръони Каримнинг кўп суралари мана шу тавҳид ақидаси ҳақидадир. Ва у (Қуръон) ширкнинг шахсий ҳаётдаги ва жамиятдаги ёмонлигини баён қилади. Ширк - бу дунёдаги бўлган ҳалокатга ҳам ва охиратда бўладиган Жаҳаннамдаги абадий азобга ҳам сабабчидур.
2. Дарҳақиқат, барча элчилар ўзларининг Аллоҳ томонидан маъмур бўлган инсонларга қиладиган даъватларини тавҳид билан бошладилар. Аллоҳ таоло шундай деди: (Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар”, деб ваҳий юборгандирмиз” (Анбиё сураси, 25-оят).
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи Мукаррамада 13 йил инсонларни Аллоҳнинг тавҳидига ва Унга бирон нарсани шерик қилмасликка чақирдилар. Мана шу амр борасида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидаги оятни нозил қилди: (Эй Муҳаммад) айтинг: “Мен ёлғиз Парвардигоримгагина дуо-илтижо қилурман ва У зотга бирон кимсани шерик қилмасман” (Жин сураси, 20-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига эргашганларни ёшликларидан бошлаб мана шу тавҳид билан тарбияладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг амакиларининг ўғли бўлмиш Абдуллоҳ ибн Аббосга шундай дедилар:
إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلْ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ
“Агар (бирон нарса) сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина сўрагин. Агар (бирон қийинчилик, ҳожатларингда) мадад сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина мадад сўрагин” (Имом Термизийнинг Ибн Аббос разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари, ҳасан саҳиҳ ҳадис).
3. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг асҳобларини одамларга даъват қилаётганда тавҳид билан бошлашликни ўргатдилар. Муоз ибн Жабал разияллаҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб, унга шундай дедилар:
فَلْيَكُنْ أَوَّلَ مَا تَدْعُوهُمْ فادْعُوهُم إِلَى شَهَادَةِ أَنْ لاَ إِلَهَ إلاَّ الله
و في رواية : إِلَى أَنْ يُوَحِّدُوا الله تَعَالَى
“Уларни биринчи бўлиб чақирадиган нарсанг “Аллоҳдан ўзга сиғинилишга лойиқ маъбуд йўқ” калимаси бўлсин (яъни Ла илаҳа иллааллоҳ калимаси). Бошқа бир ривоятда эса: “Аллоҳни ибодатда яккалаш бўлсин (яъни ибодатни фақат Аллоҳгагина қилишлик бўлсин) дедилар (Имом Бухорий ва Муслимнинг Ибн Аббос разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари).
4. “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимаси тавҳид устига қурилгандур. Унинг маъноси: “Аллоҳдан Ўзга сиғинилишга ҳақли бирон маъбуд йўқдур ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсагина ибодатдур”. Кофир кимсани Исломга олиб кирадиган калима мана шудир. Чунки бу Жаннатнинг калитидир ва бунга шаҳодат бериб унга иймон келтирган кимса, агар ширк амали билан ёки куфрга олиб борувчи сўзлар билан уни (қилган шаҳодатини) бекор қилмаса, албатта Жаннатга киради.
5. Қурайш кофирлари агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг мана шу тавҳидга бўлган даъватларидан ва уларнинг бутларига қарши курашларидан тўхтатсалар, уларга подшоҳлик, мол-мулк, аёллар ва бошқа дунё лаззатларини ваъда қилдилар. Лекин улар бундай нарсаларни танламадилар ва даъватларини давом этдилар. Асҳоблари билан бу йўлда бўлган азоб-уқубатларга бардош бердилар ва бу токи Макка фатҳ бўлиб, у ердаги бутлар яксон қилингунча давом этди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу оятларни тиловат қилдилар: “Ҳақ келди ва ботил кетди, дарҳақиқат ботил доим йўқ бўлгувчидур” (Исро сураси, 81-оят).
6. Тавҳид - бу ҳар бир мусулмоннинг ўзини ҳаётида машғул бўладиган нарсасидур. У ҳаётини тавҳид билан бошлаб ва ҳаётини мана шу тавҳид билан тугатади. Унинг бу ҳаётда бўлган мақсади мана шу тавҳидни ва унга бўлган даъватни барпо қилишдур. Чунки тавҳид мўминларни бирлаштиради ва мана шу калимаи тавҳидга (яъни Ла илаҳа иллаллоҳга) ҳаммаларини жамлайди.

Тавҳиднинг фазилатлари

1. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Иймон келтириб, иймонларини зулм билан аралаштирмаганлар, ана ўшаларга тинчлик бордур ва ана ўшалар ҳидоят топганлардур” (Анъом сураси, 82-оят).
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтадилар: “Мана шу оят нозил бўлганда, баъзи саҳобалар кўп надомат қилишди ва айтишдики: “Бизларнинг қайси биримиз ўзига зулм қилмаган?!” (яъни гуноҳ ишлар қилмаган?!). Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга жавобан:
َ لَيْسَ ذَلِكَ إِنَّمَا هُوَ الشِّرْكُ أَلَمْ تَسْمَعُوا مَا قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لاَ تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ
“Бу сизлар ўйлагандек эмас, дарҳақиқат бу ширкдур. Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига айтган гапларини эшитмаганмисизлар: “Эй ўғлим! Аллоҳга ширк келтирманг, чунки ширк энг катта зулмдур” (Луқмон сураси, 13-оят). (Имом Бухорий ва Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари).
Бу оят Аллоҳ таолони ибодатларда яккалайдиган ва иймонларини ширк билан аралаштирмайдиган кимсаларга башоратдур. Улар ундан (Жаҳаннам азобидан) жуда узоқдадурлар ва улар охиратдаги Аллоҳнинг азобидан омонликдадурлар. Ва улар бу дунёда ҳақиқий ҳидоят топганлардур.
2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
الْإِيمَانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ شُعْبَةً فَأَفْضَلُهَا قَوْلُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَدْنَاهَا إِمَاطَةُ الْأَذَى عَنْ الطَّرِيقِ وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنْ الْإِيمَانِ
“Иймон 70 дан ортиқ шоҳчалардан иборатдур, уларнинг энг афзали “Ла илаҳа иллаллоҳ” ва энг пасткиси йўлдан озорни олиб ташлашликдур. Ҳаё ҳам Иймондандур” (Имом Муслимнинг Абу Ҳурайра разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари).
3. Шайх Абдуллоҳ Ҳаят раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Далил ал-Муслим Фил Эътиқод ват Татҳир” китобларида шундай дейдилар: “Кимсанинг инсонийлик ҳислати ва унинг хатоларга дучор бўлишлиги сабабли оёғи қинғир-қийшиқ йўлларга кириб ва баъзан Аллоҳга осийлик қилади. Агар у кимса тавҳид аҳлидан бўлиб, ширк балоларидан омон қолса ва Аллоҳни барча ибодатларда яккаласа ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасига содиқ бўлса, мана шу унинг саодатига катта сабабчи бўлади ва унинг гуноҳларига каффорат бўлишига ва ёмон амаллари кечирилиб юборилишига ҳам сабабчи бўлади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисда шундай дедилар:
مَنْ شَهِدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ وَأَنَّ عِيسَى عَبْدُ اللَّهِ وَرَسُولُهُ وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ وَالْجَنَّةُ حَقٌّ وَالنَّارُ حَقٌّ أَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ عَلَى مَا كَانَ مِنْ الْعَمَلِ
“Кимда ким шериги йўқ бўлмиш, Яккаю Ягона Аллоҳдан ўзга сиғинилишга лойиқ маъбуд йўқлигига ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканлигига, ва Исо Аллоҳнинг бандаси ва Марямга юборган сўзи ва Унинг ҳузуридан бўлган Руҳи эканлигига, ва Жаннат Ҳақлигига ва Жаҳаннам Ҳақ эканлигига шаҳодат берса, унинг амаллари қанча бўлишидан қатъий назар Аллоҳ у кимсани албатта Жаннатга киритур” (Имом Бухорий ва Муслим, Уббода ибн Сомит разияллаҳу анҳудан ривоятлари).
Мусулмон кимсанинг “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси билан шаҳодат бериши унинг Жаннатга кириши учун зарур бўлган асосдур, агарчи унинг баъзи амалларида нуқсон ва камчиликлар бўлса ҳам. Ҳадиси қудсийда, Аллоҳ таоло шундай деди:
يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ لَوْ أَتَيْتَنِي بِقُرَابِ الْأَرْضِ خَطَايَا ثُمَّ لَقِيتَنِي لاَ تُشْرِكُ بِي شَيْئًا لأَتَيْتُكَ بِقُرَابِهَا مَغْفِرَةً
“Эй Одам боласи, агарда сен Менинг ҳузуримга ер тўла гуноҳлар билан келсангда ва Менга ширк қилмаган ҳолда Менга йўлиқсанг, Мен сенга ана шунча миқдорда Мағфират билан йўлиқаман” (Имом Термизийнинг Бакр Ибн Абдуллоҳ ал-Музаний разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари, ҳасан ҳадис).
Маъноси: Агар биронтангиз Менинг ҳузуримга ер юзи тўла гуноҳ ва маъсиятлар билан келсангиз, лекин тавҳидда бўлган ҳолда ҳаётдан ўтган бўлсангиз (муваҳҳид ҳолида), унда сизнинг гуноҳларингизни кечирурман.
Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини ривоят қилинган:
مَنْ لَقِيَ اللَّهَ لاَ يُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ وَمَنْ لَقِيَهُ يُشْرِكُ بِهِ دَخَلَ النَّارَ
“Кимда ким Аллоҳга Унга ширк келтирмаган ҳолда рўбаро бўлса, у Жаннатга кирур ва кимда ким Аллоҳга ширк қилган ҳолда рўбаро бўлса, Жаҳаннамга кирур” (Имом Муслимнинг Жобир ибн Абдуллоҳ разияллаҳу анҳудан қилган ривояти).
Бу ривоятларнинг барчаси тавҳиднинг фазилатини кўрсатади. Мана шу (Тавҳид) орқали банданинг хурсандчилиги ва саодатига эришилур ва унинг гуноҳларига, қилган хатоларига энг зўр каффорат бўлур.

Тавҳид фойдалари
Қачонки тавҳид кимсанинг шахсий ҳаётида ёки жамиятда намоён бўлар экан, ана ўшанда у ҳақиқий самарасини беради. Унинг фойдаларидан:
1. Инсонларни Аллоҳдан ўзгаларга бўлган ибодат ва бўйсунишлардан халос қилишлик. Махлуқот бирон нарсани (йўқ нарсадан) яратишга қодир эмас, балки уларнинг ўзлари яратилгандурлар. Улар бирон кимсага на зарар ва на фойда етказа олмаслар. Улар на ўлимга, на ҳаёт беришга ва на ўликларни тирилтиришга қодир эмаслар. Шундай экан, тавҳид инсонларни бошқа махлуқотларга бўлган ибодатлардан халос қилиб, уни фақат уни яратган Зот бўлмиш Роббиси Аллоҳга қилишликка йўллайди. У (тавҳид) инсон ақлини ҳар хил залолат ва қаронғуликлардан халос қилади.
У - кимсанинг ақлини Аллоҳдан ўзгаларга итоат қилишлик, ўзини паст тутишлик ва уларга бўйин эгишликдан халос қилади. У кимсанинг ҳаётини ҳокимларнинг, фолбинларнинг ва ўзларини илоҳий кучга эгаликни даъво қилган барча кимсаларнинг зўравонлигидан халос қилади. Шунинг учун ҳам жоҳилият пайтида ширк ва зулм эгалари Пайғамбарлар даъватига қаттиқ қаршилик қилишди ва айниқса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватига қаттиқ қаршилик кўрсатишди, чунки улар “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасининг маъносини жуда ҳам яхши тушунар эдилар ва у (Ла илаҳа иллаллаҳ калимаси) инсонларни озодлигини бе-ришлик, золим подшоҳларни сохта ўринларидан ағдариб ташлашлик ва оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ таолодан ўзгага ибодат қилмайдиган мўминларнинг даражаларини кўтаришликка бўлган даъват эканлигини билишар эди.
2. Шахсониятни мувозанатлайди. Тавҳид мувозанатли шахсониятни, бу ҳаётдан бўлган мақсад ва йўналишни қуришликка ёрдам беради. Шу билан шахс сиғинилишга лойиқ бўлган фақат бир Зотгагина илтижо қилади ва унга ҳоли бўлганда ҳам, очиқликда ҳам Унга илтижо қилади. Унга ёлғиз бўлган ҳолда ва очиқликда, қийинчилик ва осойишталикда дуо қилади. Бунинг акси бўлган мушрик шахсонияти эса Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиган бутларига тақсимланган бўлади, баъзан тирикларга илтижо қилса, баъзида эса ўликларга илтижо қилади, ҳудди Юсуф алайҳиссалом айтганидек:
         
“Эй менинг икки қамоқ соҳибларим! Кўп худолар яхшими ёки Якка - Ягона, Қаҳҳор бўлмиш Аллоҳми?” (Юсуф сураси, 39-оят).
Шундай экан, мўмин кимса фақат битта маъбудга ибодат қилади ва у Уни нима хурсанд қилишини ва нима ғазабини келтиришини билади. У қаерда У (Аллоҳ) рози бўлган ерда тўхтар ва қалби таскин топади.
Мушрик эса, у кўп сохта худоларга ибодат қилади, биттасини бу ердан олса, иккинчисини эса бошқа ердан олади. Ва унинг қалби ўша худолар орасида тақсимланган бўлади ва унда бир таскинлик бўлмайди.
3. Тавҳид - бу инсонларнинг осойишталигининг негизидур. Чунки у қалбларни тинчлик ва қаноат билан тўлдиради. У фақат Аллоҳдангина (ғойибда-ю очиқликда) қўрқади ва тавҳид қалбдаги ризқ, нафс ва оиладан ажралиб қолиш ҳавфини ва кишилар, жин, ўлим ва бошқа нарсалар хавфини тўсади.
Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилган мўмин кимса Аллоҳдан ўзгадан қўрқмайди ва шунинг учун ҳам бошқа (иймонсиз бўлган) кимсалар қўрқув ва даҳшатда бўлсалар унинг қалби сокин ҳолда бўлади. Бошқа кимсалар ҳавотирсизликда бўлсалар, унинг қалби эса таскин ҳолда бўлади. Мана бу қуйидаги оят шунга далолат қилур:
           
“Иймон келтириб, иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаганлар, ана ўшаларга тинчлик бордур ва ана ўшалар ҳидоят топганлардур” (Анъом сураси, 82-оят).
Бу тинчлик-осойишталик қалбнинг тубидан чиқур ва бу дунёни қўриқчиси бўлмиш миршабдан чиқмас. Охиратдаги осойишталикка эса, Аллоҳ таолога холис бўлганлар учун ва тавҳидларини ширк билан алмаштирмаганлар учун энг буюк ва давомли бўлган неъматдур, чунки шикр энг катта зулмдир.
4. Тавҳид - руҳнинг қувват манбасидур. Чунки у шахсни кучли ва осойишта ҳаракат билан таъминлайди. У билан кимса қалбини фақат Аллоҳга бўлган рағбат, Унга тўлиқ ишонч ва таваккул, Унинг қадаридан рози бўлишлик билан тўлдиради. У (тавҳид) кимсага Аллоҳнинг синовларига сабр қилишликни ва махлуқларга ишониб қолмасликни таъминлайди.
Бу шахс худди тоғлар каби мустаҳкам ўрнашгандур ва қачонки бошига бир мусибат тушса ундан халос бўлишликни ўликлардан эмас, балки фақат Роббисидангина сўрайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар:
“Агар сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина сўрагин, агар мадад сўрамоқчи бўлсанг фақат Аллоҳдангина сўрагин” (Имом Термизий ривояти, ҳасан саҳиҳ).
Аллоҳ таоло шундай дейди:
          
“Агар Аллоҳ сизга бир зарар еткизса, уни Ўзидан ўзга ҳеч ким халос қилгувчи эмасдур” (Анъом сураси, 17-оят).
5. Тавҳид - бу биродарлик ва тенглик асосидир. Чунки тавҳид Аллоҳдан ўзгаларни ўзларига роб қилиб олганларга бўйсунишликка йўл қўймайди. Бунинг сабаби, ибодат бу фақат Аллоҳгагина хосдур ва бу ибодат барча инсонлар томонидан бўлмоқлиги шартдур. Ва улар-нинг бошлиғи Унинг Расули ва танланган бандаси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдур.
This post was last modified: 08-19-2009, 03:02 PM by Муваҳҳид.
Сулаймон   08-30-2009, 10:10 AM
#3
Ассалому алайкум! Юкоридагиларга кушилган холда,шуни айтмокчиманки, Оллох биз инсонларни аклимиздан ташкарида. Яъни Оллохни зоти хакида *кандай экан?* дейишимизга хаккимиз йук.

Биз инсонларни акли хали 1-чи осмонни урганишликдан ожиз турибди.Яъни аксарият олимлар осмонга караб *Чексизлик*дейишади. Хали 2-3-4-5-6-7 осмонлар бор. Демак, Биз инсонлар Оллохни зоти хакида уйланишимиз бефойда. Уйланганимиз билан топа олмаймиз. Аклимиз чекланган. чексизликни бизни акллар хис кила олмайди.

Шунинг учун биз Оллох кандай зот экан? Каерда экан? деб тутруксиз саволларни бермасдан,Бу дунёда яратган нарсаларига караб Иймон келтиришимиз кифоя.Валлоху Аълам
Abdulloh Salafiy   08-30-2009, 11:51 AM
#4
(08-30-2009, 10:10 AM)Сулаймон Wrote: Шунинг учун биз Оллох кандай зот экан? Каерда экан? деб тутруксиз саволларни бермасдан,Бу дунёда яратган нарсаларига караб Иймон келтиришимиз кифоя.Валлоху Аълам
Биродар сизни озгина тўғирлаб қўяман. "Аллоҳ қаерда?" деб савол бериш жоиз чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория аёлдан "Аллоҳ қаерда?" деб сўраганлар.
Ҳужжати:
Муовия ибнул Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан, шундай деди: “Менда Ухуд ва Жавания тарафларида қўйларимни боқадиган бир жория бор эди. Бир куни унинг олдига бориб қарасам, боқаётган қўйларидан бирини бўри ебди. Мен ҳам одам болаларидан бўлганим боис ғазабландим ва жорияга бир шапалоқ тушурдим. Сўнгра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганимда (жория билан бўлган воқеа хабарини бердим), буни менга гуноҳ деб санадилар. Мен: Йа , Росулуллоҳ жорияни озод қилайинми? – дедим. Ул зот уни ҳузурларига келтиришни буюрдилар ва келганидан сўнг жорияга қараб: Аллоҳ қаерда? – деб сўрадилар. Жория: САМО ЮҚОРИСИДА, – деди. Ул зот яна: Мен кимман? – дедилар. Жория: Сен Аллоҳнинг Росулисан – деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Буни озод қилгин, чунки у мўминадир! – дедилар”.
Муслим – 537, Абу Довуд – 930, Бухорий «Жуз»ида – 64, Насоий – 3/15, Аҳмад – 5/447, Байхақий – 7/387, Ибну Хузайма «Тавхид» – 121, Абу Саид ад-Доримий «Радд аълал Жаҳмия» – 271, Ибну Аби Шайба «Имон» – 84, Ибну Аби Асим «Сунан» – 489, Байхақий «Ас-сама» – 422, Абу Ханифа «Муснад» – 3 да ривоят қилганлар
)

Ва ҳақиқатда кайфияти ҳақида сўрашлик бидъатдир!

Ҳужжати: (Жаъфар ибни Маймун шундай дейди: “Бир киши Молик ибни Анасдан: «Раҳмон ЎЗ АРШИГА ИСТИВА ҚИЛДИ» оятидаги истива қандай бўлади?– деб сўради. Молик ибни Анас роҳимаҳуллоҳ: “Истива маълумдир, уни кайфияти номаълум ва уни қандай деб сўрашлик эса бидъатдир, АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИНГ АРШ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛГАНИГА ИШОНИШ ЭСА ВОЖИБДИР. Сени эса залолатда кўряпман” – деб жавоб берди ва у кишини мажлисдан чиқариб юборишликни амр қилди” .
Исмоил ибни Абдурроҳман – 18; Абу Саид ад-Доримий «Ар-Радду аълал Жаҳмия» - 28; «Ал-Хилятул-Авлия» – 6 жуз, 325-326; Ибн Абдул-Барр «Ат-Тамхид» - 7/151; Байхақий «Ал-Асма вас-сифат» – 408/№866; Сабуни «Ақидатус-салаф асхабул ҳадис» 17-18бет; Ибни Хажар «Фатх» – 13 жуз, 406-407 да ривоят қилишган.)

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Сулаймон   08-30-2009, 05:36 PM
#5
(08-30-2009, 11:51 AM)Abdulloh Salafiy Wrote:
(08-30-2009, 10:10 AM)Сулаймон Wrote: Шунинг учун биз Оллох кандай зот экан? Каерда экан? деб тутруксиз саволларни бермасдан,Бу дунёда яратган нарсаларига караб Иймон келтиришимиз кифоя.Валлоху Аълам
Биродар сизни озгина тўғирлаб қояман. "Аллоҳ қаерда?" деб савол бериш жоиз чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория аёлдан "Аллоҳ қаерда?" деб сўраганлар.


Тушундим. ОЛЛОХ рози булсин.
Admin   09-30-2010, 08:52 AM
#6
ТАВҲИД

“Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишликка, Аллоҳ таъолони ибодатда ёлғизлашликка тавҳид дейилади. Ёлғиз Аллоҳ таъолонинг Ўзигагина ибодат қилувчи ва ундан бошқа ҳеч нарсага ибодат қилмайдиган кишига муваҳҳид дейилади. Муваҳҳид бўлишни Аллоҳ таъоло ҳаммамизга насиб этсин! Пайғамбарларнинг асосий вазифалари инсониятга тавҳидни буюриш бўлган. Пайғамбарлар орасида Муҳаммад соллаллоҳу алаҳи ва саллам пайғамбаримиз инсониятдан ташқари жин тоифасига ҳам мана шу буйруқни буюриш учун юборилганлар. Яна, бизга маълум бўлишича Мусо алайҳиссалом (у кишига Аллоҳнинг саломи бўлсин) жинларга ҳам пайғамбар бўлиб келганлар, лекин бу киши фақат Бану Исроил қавмига юборилгандирлар, барча инсонларга эмас. Аллоҳ таъолонинг ҳузурига тавҳидсиз борган ҳар қандай одам ҳатто пайғамбар ҳам нажот топа олмайди.
Имом Абу Жафар ат-Таҳовий (239-321 йиллар орасида яшаган) ўзларининг эътиқод тўғрисида ёзган китобларида қуйидаги иборани келтирадилар: “Аллоҳ таъолонинг тавҳиди тўғрисида Аллоҳнинг бизга насиб қилган тавфиқи (тўғри ҳаёт, омад, бахт) билан унга эътиқод қилган ҳолда айтамиз: Албатта Аллоҳ ёлғиздир, унинг бирон-бир шериги йўқдир”. Пайғамбарлар чақириғининг аввали ҳам тавҳид бўлган. Аллоҳ таъоло Аъроф сурасининг 59-оятида:
“Қасамки, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир”, деб хабар беради. Бошқа пайғамбарлар ҳам (Аллоҳнинг уларга саломи бўлсин) энг биринчи тавҳидга чақирганлари тўғрисида Аллоҳ таъоло бизга Қуръон орқали билдирди. Ибну Аббос розиаллоҳу анҳумо ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи ва саллам: “Одамлар то Ла илаҳа иллаллоҳ деб гувоҳлик бермагунларича улар билан жанг қилишга буюрилдим”, - дедилар. Бу ҳадисни ал-Бухорий ва Муслим ривоят қилишади. Аллоҳ таъолони Ёлғиз дейишлик – Унинг Ўзигагина ибодат қилиб ундан бошқасига ибодат қилмаслик дегани бўлади. Ёлғиз Аллоҳ илоҳ деб, унга ибодат қилмаётган одам ёлғончи бўлиб, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилаётганлиги аниқдир. Аллоҳ таъолодан бошқа бир нарсага ибодат қилиб ўтган киши жаннатдан маҳрум бўлиб азобга гирифтор бўлади. Эй, Аллоҳ, биз сендан жаннатни сўраб, дўзахдан сенинг паноҳингга ўтамиз!

ТАВҲИДНИНГ ҚИСМЛАРИ

Тавҳид уч қисмга бўлинади:
1) Тавҳидур – рубубияҳ;
2) Тавҳидул – улуҳияҳ;
3) Тавҳидул – асмои вас-сифот.

ТАВҲИДУР – РУБУБИЯҲ

Аллоҳ таъолони феълларида ёлғизлашликка тавҳидур-рубубияҳ дейилади, яъни Аллоҳ таъолонинг феъллари фақат унинг Ўзигагина хосдир. Маҳлуқларнинг феъллари эса буларнинг ўзларига хос тарздалар. Кўзимизга кўриниб турган борлиқ, мавжудотнинг барчаси маҳлуқ дейилади. Осмонлар, ер, қуёш, ой, бошқа сайёралар, юлдузлар, фаришталар, жинлар, одамлар, ҳайвонот олами, ўсимликлар олами ва бундан бошқа кўп нарсаларга маҳлуқ дейилади. Бу нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ ва адашган файласуфлар айтганларидек ҳам эмас. Файласуфлар, Аллоҳ таъоло ўз марҳамати билан инсониятга хизмат қилиши учун яратган бу мавжудодларни табиат мўжизалари дейишади. Буларни табиат инъомлари дейиш муваҳҳидларга зид бўлган файласуфлар сифатларидандир.
Эй азиз биродар, Аллоҳ таъоло сизни Ўз марҳаматига олсин, бу маҳлуқот, мавжудодларини яратиш феълига эга бўлган Аллоҳ таъолодан бошқа бир зот бор деган одамни ақлли одам деса бўладими? Албатта йўқ! Бу маҳлуқотни барчасини Аллоҳ таъоло яратган. Буларнинг ҳаракатларини ҳам Унинг Ўзи яратган. Бирон-бир маҳлуқ Аллоҳ таъоло унга яратган ҳаракатда бошқа бир ҳаракатга қодир бўла олмайди. Ҳаммалари доим Аллоҳ таъолога бўйинсуниб туради. Инсон бир кунда неча хил ҳаракат қилганини ҳисобига ета олмайди. Инсонни ҳар бир сонияда қилиб турган феълини ҳам Аллоҳ таъоло яратган. Мана шундай диний тушунчада бўлиш ҳақиқий мўминларнинг сифатлари билан сифатланишдир. Мана шундай диний тушунчада бўлмаган одам Аллоҳ таъолонинг ҳузурида нажот топа олмайди. Инсонлар феълларини ўзлари яратади. Аллоҳ таъоло бунга қодир эмас, деган бир қанча тоифалар адашиб кетишади. Энг тўғри эътиқод бўлган аҳли суннат вал-жамоат эътиқодидан ажралиб қолишади. Аллоҳ таъоло барчамизни залолатдан сақласин!
Бу маҳлуқларнинг Холиқи (яратувчиси) Аллоҳ таъоло экан, буларга ризқ, ҳаёт ва ҳаётдан кейин мамотни ҳам Аллоҳ таъолонинг Ўзи тақсимлаб, белгилаб қўйди. Бирон бир маҳлуқ бошқа бир маҳлуққа: сенинг ризқингни мен беряпман, дейишга ҳаққи йўқдир. Ишларни ҳам барчасини бошқариб турувчи Аллоҳ таъолонинг Ўзидир.
Эй азиз биродар, Аллоҳ таъоло сизни ўз марҳаматига олсин, шундай қудратли зот бўлган Аллоҳ таъологина ибодат қилинишга лойиқ бўлган зотдир, бошқаси эмас, Унинг шериги йўқдир. Шундай қудратли зот бўлган Аллоҳ таъолони қўйиб фарёдини эшитмайдиган юлдузга, дуосига қулоқ сола олмайдиган булоққа, гўшт, қон билан иши йўқ қабрга ва бундан бошқа нарсаларга ибодат қилаётган одамларни ким деса бўлади ...
Холиқ фақат Аллоҳ таъолонинг Ўзи эканлигини ҳар қандай кофир ҳам, мушрик ҳам тан олишга мажбурдир, тан олади ҳам. Тан олмайман деган маҳлуқ қалбидаги нарсанинг тескарисини тили билан айтаётган ёлғончидир. Аллоҳ таъоло Луқмон сурасининг 25-оятида:
“Қасамки, агар улардан “Осмонлар ва ерни ким яратган?” деб сўрасангиз албатта Аллоҳ дейишади”.
Эй Аллоҳ, сендан жаннатни сўраб, дўзахдан паноҳ сўраймиз.
Одамларнинг Холиқи ягона Аллоҳ таъолонинг Ўзидир. Бу тавҳид ҳам тавҳиддир. Бунда бирор-бир шак-шубҳа йўқдир. Одам боласидан бирон-бир тоифа бу тавҳидга қаршилик қилмаган. Аллоҳ таъолога мақтовлар бўлсинки, қалбларни бу тавҳидни иқрор қилишга мойил қилиб яратган. Туғиладиган ҳар бир бола бу саломат қалб билан туғилади. Унинг ақли бўлмаса ҳам, ҳали кўп нарсани тушунмаса ҳам Исломий табиатда туғилади. Агар шу ёшлигида вафот этса жаннат олдида бўлади деган ривоят бор, гарчи у яҳудий, насроний ёки мажусий (оташпараст киши) ота-онадан туғилиб ёшлигида вафот этган бўлса ҳам. Тавҳидур-рубубияҳ ҳаммага аниқ, маълум бўлсада, бир қанча тоифалар бу тўғрисида чуқур киришиб кетишади. Буни яна ҳам чуқур исботлаймиз деб манфаатдан қолиб кетишади. Аниқ нарса баёнга муҳтож бўлмайди.
Золимларнинг золимроғи бўлиб, ўзини рабб дейишгача борган подшоҳ Фираъавн ҳам бу тавҳидни иқрор қилган, Аллоҳ таъоло бу ҳақда бизга хабар беради. Аллоҳ таъоло Анбиё сурасининг 22-оятида:
“Агар унда Аллоҳдан бошқа илоҳлар бўлганида эди албатта бузилиб кетар эди”. Яъни осмонлар ва ерда Алллоҳ таъолодан бошқа илоҳлар бўлганида эди, бу нозик низом билан доим ҳаракатда бўлиб турган осмонлар ва ер бузилиб кетар эди. Подшоҳ битта бўлади. Агар подшоҳлар кўп бўлса ҳеч қачон бирон-бир нарсага иттифоқ қила олмайдилар.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин) ҳикоя қилинади: Зиндиқлар (яъни ички ҳолатлари кофирланиб кетган кишилар) ривоятларда аҳли каломлар бир неча киши бўлиб бу кишидан яратувчининг мавжудлиги тўғрисида сўрашди. Шунда Абу Ҳанифа уларга: “Бу масалага киришдан олдин менга денгиздаги оғир юклар ортилган кема ҳақида гапирингларчи … Унда тижорат қилинадиган турли моллар бор, лекин бирон-бир қўриқлаб турувчи қоровул ҳам, кемани ҳайдовчи ҳам йўқ. Аммо бу кема боради, келади, ўзи сайр қилади, катта тўлқинларга учраб улардан қутулгунча уларни кесиб ўтади, хоҳлаган томонига сайр қилади, лекин уни ҳайдаб турган ҳайдовчиси йўқ” дедилар. Шунда зиндиқлар: “Бу ақлли одамнинг гапи эмас” дейишади. Абу Ҳанифа уларга: “Сизларга мусибат бўлсин, бу мавжудод, ундаги баландлик ва пастликларни борлиги ва аниқ, чиройли қилиб қўйилган нарсалар бор бўлиб, яратувчиси - бор қилувчиси бўлмасинми?” Уларга бу жуда чиройли, ёрқин жавоб бўлади. Улар ҳақиқатга қайтишиб, Абу Ҳанифа олдиларида, мусулмон бўлишди.
Тавҳидур-рубубияҳ маълумдир. Аллоҳ таъоло Ўз пайғамбарларини бу учун юбормади, Тавҳидул-улуҳияҳга чақириш учун юборди. Тавҳидул-улуҳияҳ тавҳидур-рубубияҳни ўз ичига олади. Аллоҳ таъолонинг ҳузурига борганимда дўзахдан нажот топиб, жаннатга дохил бўлсам, деб умид қилган одам тавҳидул-улуҳияҳга муваҳҳид бўлмоғи лозимдир.

ТАВҲИДУЛ – УЛУҲИЯҲ

Аллоҳ таъоло ва унинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алаҳи ва саллам шариъати қонунларига киритилган ибодатнинг барча турлари ёлғиз Аллоҳ таъоло Ўзига қилинишини тавҳидул-улуҳияҳ дейилади. Бу ибодатларга ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳақли. Унинг бирор-бир шериги йўқ деб, илмига амал қилган кишини муваҳҳид дейилади. Сўзимизнинг бошида айтамизки, дунё ва охиратдаги барча бахту-саодат, мана шу муваҳҳид бўлган кишидадир. Кимни Аллоҳ таъоло бу тавҳидда муваҳҳид қилган бўлса Аллоҳ таъолога мақтов-олқишлар айтсин! Чунки, бу одамни Аллоҳ таъоло яхши кўрибди, ҳузуридаги роҳат масканига олиб борадиган йўлдан юришни насиб этибди. Ал-ҳамду лиллаҳи роббил-ъаламийн!
Ишнинг аввали ҳам охири ҳам шу тавҳиддир. Ҳаётнинг аввалида, энди тили чиқаётган ёш бола “Ла илаҳа иллаллоҳ” ўргатилганда бу калимани талаффуз қилса, муваҳҳид бўлади. Ақл юритиш ёшига етганда, “тавҳид калимасини айтган, олдин сен ёш эдинг, ақлинг йўқ эди”, деб айтилмайди, балки таҳорат ва намозга буюрилади. Аввалги вожиб ҳам, охирги вожиб ҳам шу тавҳиддир. Ҳадиси шарифда пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи ва саллам: “Кимники охирги каломи Ла илаҳа иллаллоҳ бўлса, жаннатга киради”, дедилар.
Юқорида ибодатнинг барча турлари ёлғиз Аллоҳ таъоло учун дедик. Булар: дуо қилиш, намоз ўқиш, мақташ (яъни Аллоҳга хос бўлган мақтов) улуғлаш, муҳаббатнинг энг олийси, Аллоҳга хос бўлган умид, Аллоҳдангини қўрқиш, қурбонлик қилиш, назр қилиш, ёрдам сўраш ва бундан бошқалардир. Бу ибодат турлари тўғрисида яна тўхталиб ўтамиз, иншааллоҳ (агар Аллоҳ хоҳласа)!
Тавҳидул-улуҳияҳни кофирлар инкор қиладилар. Ким мусулмон, ким кофир ё мушрик эканлигини мана шу тавҳид ажратади, агарчи бир-бирига энг яқин бўлган одамлар бўлса ҳам, шу тавҳид туфайли оралари узоқлашади. Бу тавҳидга муваҳҳид бўлмаган кишини бошқа бир муваҳҳид киши қалбидан яхши кўришлигига иймон рухсат бермайди. Биз Аллоҳ таъоло учун яхши кўриб ва Аллоҳ таъоло учун ёмон кўриб иймонимизни мукаммал қиламиз. Ҳадиси шарифда Пайғмбаримиз соллаллоҳу алаҳи ва саллам: “Кимки Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун қайтарса ҳақиқатда иймонини мукаммал қилибди”, дедилар.
Барча пайғамбарлар умматларига (бу сўзнинг баёни иншааллоҳ келади) Аллоҳ таъолонинг Ўзигагина ибодат қилиш бўлган тавҳидул-улуҳияҳга даъват қилишган. Бу даъватни ижобат қилиб эргашганларга жаннат башоратини беришган. Ижобат қилмасдан ўз кофирлиги ва мушриклигида қолганларга дўзах азобини огоҳлантиришган.
Кофирлар, мушриклар пайғамбарлар билан Аллоҳнинг борлиги, ҳаёт бериб кейин вафот эттириши ё ризқ беришлиги тўғрисида хусумат қилишмаган. Бу нарсаларга кофирлар ҳам мушриклар ҳам иқрор бўлишган. Балки ёлғиз Аллоҳ таъолонинг Ўзигагина ибодат қилинглар, деб даъват қилишганда хусумат қилишган. Пайғамбарларни қийнашган, ҳатто баъзиларини қатл қилишган. Ҳар бир қабила ўз миллатини фаҳрлаб солиҳ бир фарзандининг ҳайкалини ясаб унга ибодат қилиб келган. Бу ҳайкални зийнатлаган, улуғлаган ва олдида байрамлар ўтказиб келган.
Ҳайкал, бут ва санамлар ясаб уларни улуғлаш қачон пайдо бўлган, деган саволга жавоб берамиз. Муфассирлар (Қуръон маъносини кенгайтириб баён қилувчилар)нинг айтишларича, Одам алайҳиссалом ва Нуҳ алайҳиссалом ораларида ўнта авлодлар ўтди. Уларнинг барчалари исломда эдилар. Санамлар (тошдан ўйилган ҳайкал)га ибодат қилишининг авали, вафот этган солиҳ кишиларни улуғлаш билан бошланди. Ўша замонда бир неча солиҳ кишилар вафот этганда, улар билан замондош бўлган қавмлари уларнинг қабрлари устига масжидлар бино қилишди. Ўша солиҳ кишиларнинг ҳолатлари хотира бўлиб қолишлиги, қилган ибодатлари эслатма бўлишлиги ва қавмлари ўша кишиларга ўхшаб юришлари учун бино қилган масжидларининг ичларига уларнинг суратларини чизишди (шу ўринда эслатамизки, биз сураткашликдан, сурат солиб қўйишдан қайтарилганмиз. Кечирилмайдиган гуноҳ бўлган ширк мана шундан бошланган). Орадан бир замон ўтиб ҳайкалтарошлар бу суратларнинг ҳайкалларини ясашиб суратлар ўрнига ҳайкалларни ўрнатишди. Орадан яна бир замон ўтгач, мана шу санамларни улуғлаб, ибодат қила бошлашди. Бу санамларга ўша солиҳ кишиларнинг номлари қўйилди. Буларнинг номлари тўғрисида Аллоҳ таъоло Қуръонда бизга хабар беради. Ер юзидаги аввалги ширк мана шундай бошланди. Тавҳиднинг зиддида ширк туради. Муваҳҳиднинг зиддида мушрик туради.
Масжидларнинг ичларига ўрнаштирилган санамларга ибодат қилиш кучайиб кетди, Аллоҳ таъоло Ўз марҳамати билан бу одамларга тўғри йўлни кўрсатувчи аввалги расулини юборди. Бу киши Нуҳ алайҳиссалом эдилар. Нуҳ алайҳиссалом уларга ёлғиз Аллоҳ таъолонинг Ўзигагина ибодат қилишни, Ундан бошқасига ибодат қилмасликка буюрдилар. У кишига қавмлари “Сен бу даъватинг билан очиқдан-очиқ адашгансан” дейишар эдилар. Ота боболаримизни бу ҳайкаллар олдида кўрардик, дейишар эди. Ширк мана шундай бошланди. Нуҳ алайҳиссалом уларни тўққиз юзу эллик йил тавҳидга даъват қилдилар улар эса тавҳидга унамас эдилар. Нуҳ алайҳиссаломга жуда кўп азиятлар беришар эди. Кейин Аллоҳ таъоло бир тўфон юбориб уларнинг барчасини сувга ғарқ қилди. Фақат Нуҳ алайҳиссалом ва бу кишига эргашган озгина мусулмонларни Аллоҳ таъоло бир кемада сақлаб қолди. Тавҳидга унамаган Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғлини ҳам Аллоҳ таъоло ҳалок қилди. Аллоҳ таъоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алаҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарларнинг тавҳидга унамаган умматларини турли азоблар билан ҳалок қилиб келди. Эй Аллоҳ, бизни, зурриётларимизни ва барча мўминларни вафотимизга қадар муваҳҳидликда бўлиб қолишимизни насиб эт! Амин!
Ҳар бир пайғамбарнинг уммати икки қисмга бўлинади. Бирон-бир киши, унга эргашмаган пайғамбар бундан мустаснодир. Бир қабилага Аллоҳ таъоло пайғамбар юборса, шу қабила бу пайғамбарга уммат ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алаҳи ва саллам барча инсонлар ва жинларга юборилгандирлар. Бу киши даъватини қабул қилиб эргашганларга умматул-ижобаҳ дейилиб, булар қандай тилда гаплашмасин ё қандай танали бўлмасин ҳаммаларига мусулмон дейилади. Пайғамбаримиз даъватини ижобат қилмаганларга умматул-даъваҳ дейилади. Ҳозирги замонамиздаги ҳар қандай одам ё ижобат қилиб мусулмон бўлган, ё ижобат қилмасдан кофирлигида қолган.
Ўтган замонларда мушрикларнинг мушриклиги аниқ бўлиб ажралиб турар эди. Мушрик бўлиб мен пайғамбарга эргашган муваҳҳидман демас эди. Қайси эътиқодда бўлса шуни даъво қилар эди. Бизнинг жаҳолат тўлиб кетган замонамизда иш бошқача тус олган. Мусулмонлигида содиқ бўлмаган киши ҳам мен мусулмонман дейиши одат бўлиб қолди. Аҳён-аҳёнда ўзини хотиржам қилмоқчи бўлиб исломий амаллардан биттасини қилиб қўяди. Аллоҳ таъоло Бақара сурасининг 85-оятида шу ишни қилган бану Исроил қавмини қоралаган:
“Китобни баъзисига иймон келтириб, баъзисига кофир бўласизларми?” деб, кейин уларга дунёда, расволик ва охиратда ашаддий азоб бўлишини зикр қилган.
Эй азиз биродар, Аллоҳ таъоло сизни Ўз раҳматига олсин, Аллоҳнинг ҳузурига борганимда дўзахдан нажот топиб, жаннатга кирадиган бахтли-саодатли киши бўлсам, деб умид қилган бўлсангиз, муваҳҳид бўлиш ташвишида бўлинг. Ҳар бир айтаётган сўзим, қилаётган амалим тавҳидга зид бўлмаяптимикан, деб фикр юритинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алаҳи ва саллам: “Ким муваҳҳид бўлган ҳолда вафот этса жаннатга киради, ва ким мушрик ҳолда вафот этса дўзахга киради” деган маънода ҳадис айтганлар. Демак тавҳидул-улуҳияҳга муваҳҳид бўлмаган киши нажот топмайди.

ТАВҲИДУЛ – АСМОИ ВАС – СИФОТ

Албатта Аллоҳ таъолонинг исмлари ва сифатлари бор деб иймон келтирамиз. Мана шу нажот топгувчи ва энг тўғри эътиқодда бўлган аҳли суннат вал-жамоатнинг эътиқодидир. Аллоҳ таъолонинг исмлари ва сифатларини йўққа чиқарган тоифалар адашиб кетишади. Аллоҳ таъоло Ўзини Қуръони Каримда қандай исмлар билан исмлаган бўлса ва қандай сифатлар билан сифатлаган бўлса биз ҳам Аллоҳ таъолони мана шу исмлар билан исмлаймиз ва мана шу сифатлар билан сифатлаймиз. Бундан ташқари, пайғамбаримиз соллаллоҳу алаҳи ва саллам ўзларининг ишонарли ҳадисларида Аллоҳ таъолони қандай исмлар билан исмлаган бўлсалар ва қандай сифат билан сифатлаган бўлсалар, биз ҳам мана шу исмлар билан исмлаб ва мана шу сифатлар билан сифатлаймиз. Ўзимизча Аллоҳ таъолога бирон-бир исм, ё сифат қўйиб қўйишимиз мумкин эмас. Аллоҳ таъолода мана шу исмлар ва сифатлар борлигини исбот қиламиз. Бу исмлар ва сифатлар фақат Аллоҳ таъолонинг Ўзигагина хосдир. Маҳлуқлардан бирон-бир маҳлуқ бу исмлар ва сифатлар билан сифатлана олмайди, деб эътиқод қиламиз. Демак Аллоҳ таъолонинг исмлари ва сифатлари фақат Унинг Ўзигагина хос деб шу исмлар ва сифатларда Аллоҳ таъолони ёлғизлашга киши тавҳидул-асмои вас-сифотдаги муваҳҳид бўлган киши бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алаҳи ва саллам: “Албатта Аллоҳда тўқсон тўққизта исм бор, ким буларни ёдласа жаннатга киради” дедилар. Аллоҳ таъолонинг бу тўқсон тўққизта исмларидан бошқа яна исмлари бордир. Бу ҳадисдаги тўқсон тўққизта дейилган бошқа исмлари орасидаги хосланган, фазилатли исмларидан, буларнин ёдлаш ва амал қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади, деб жумҳур уламолари айтишади (бир нарсага келишиб олган кўпчилик уламоларга жумҳур уламолари дейилади). Аллоҳ таъолонинг шундай исмлари ҳам борки, халқларидан бирон-бир киши буларни билмайди. Аллоҳ таъоло маҳлуқлардаги бўлган сифатлар билан сифатланмайди. Махлуқлар ҳам Аллоҳ таъолонинг сифатлари билан сифатлана олмайдилар. Аллоҳ таъоло бирон-бир нарсага ўхшамайди. Аллоҳ таъоло Шўро сурасиниг 11-оятида:
“Бирон нарса У зот (Аллоҳ таъоло)га ўхшаш эмасдир. У эшитувчи ва кўриб тургувчидир” деди. Баъзи уламолар: “Кимки Аллоҳ таъолони халқидан бўлган бирон-бир нарсага ўхшатса, ҳақиқатда кофир бўлади, бу сифатлар хоҳ Қуръондаги сифатлар бўлсин, хоҳ ишонарли ҳадислардаги сифатлар бўлсин” дейишган. Эй Аллоҳ бизни куфрдан сақлашингни сўраймиз! Амин!

Admin   12-15-2011, 09:39 PM
#7
ТАВҲИД ТУРЛАРИ ВА УНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Савол-8: Аллоҳ таоло пайғамбарларни нима учун юборган?
Жавоб-8: Аллоҳ уларни Ўз ибодатига даъват қилиш ва ширк келтиришдан қайтариш учун юборган.
Далил: Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан (шайтондан) йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Пайғамбарлар ўзаро биродардирлар... ва динлари ҳам бирдир» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Савол-9: «Тавҳидур-рубубия» нима дегани?
Жавоб-9: Аллоҳ таолони барча ишларида ягона деб билмоқдир. Масалан: Унинг тадбиркорлиги ва яратувчилигига ўхшаш. Чунки, Аллоҳ таолодан ўзга зот бундай коинотларни яратишга қодир эмасдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади: «Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир» (Фотиҳа: 2).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сен еру осмонлар Парвардигорисан» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Савол-10: «Тавҳидул-улуҳийя» нима дегани?
Жавоб-10: Аллоҳ таолони ибодатда ягона деб билишдир. Масалан: дуо қилиш, қурбонлик сўйиш, назр-ниёз, намоз ўқиш, умид қилиш ва ёрдам сўрашга ўхшаш.
Далил: Аллоҳ таоло айтади: «Тангрингиз ягона тангридир. У меҳрибон ва раҳмли тангридан ўзга ҳеч қандай тангри йўқдир» (Бақара: 163).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Одамларга қиладиган энг аввалги даъватларингиз Аллох таолонинг ягоналигига ва Ундан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бериш бўлсин» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари. Имом Бухорий ривоятларида: «Аллоҳнинг бирлигига» деган лафзда келади).
Савол-11: Аллоҳ таолонинг исм-сифатларидаги ягоналиги қандай?
Жавоб-11: Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзини қандай сифатлаган бўлса, ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳиҳ ҳадисларда У Зотни қандай сифатлаган бўлсалар, ушбу сифатларга иймон келтириб, У Зотни ўзимизга ўхшатмаслигимиз ва сифатларни инкор қилиб, маъноларини ўзгартирмаслигимиздир. Масалан: Аллоҳ таоло арш устидалиги, дунё осмонига тушиши ва Унинг қўли борлиги каби Аллоҳ таолони баркамол зот эканлигини англатадиган нарсалар.
Далил: Аллоҳ таоло айтади: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло ҳар кеча дунё самосига тушади» (Имом Муслим ривоятлари).
«Дунё самоси»дан мурод ер устидаги осмондир. Бу тушиш Аллоҳ таолонинг Ўз буюклигига хос бўлиб, бандалари тасаввур қила олмайдиган даражададир.

abu Huzayfa   02-02-2012, 07:06 PM
#8

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   06-07-2012, 10:51 AM
#9
Тавҳиднинг уч қисми

Фазилатли шайх, аллома
Муҳаммад Ибн Солиҳ Ал-Усаймин
роҳимаҳуллоҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Уни мақтаймиз, Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлиги ҳамда амалларимизнинг шумлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Аллоҳ таоло кимни ҳидоят қилса уни адаштиргувчи ва кимни адаштирса уни ҳидоят қилгувчи йўқдир. Мен шериги йўқ, ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у кишига, аҳли оила ва саҳобаларига ҳамда уларга гўзаллик билан эргашган зотларга кўпдан-кўп саловат-у саломлар йўлласин.
Сўнг...
Тавҳид луғатда бирор нарсани ёлғиз, ягона қилишнинг масдаридир.
Шариатда эса Аллоҳ таолони Унга хос бўлган рубубият, улуҳият ва исм-у сифатларда яккаламоқдир.
Қисмлари:
Тавҳид уч қисмга бўлинади:
Рубубият тавҳиди.
Улуҳият тавҳиди.
Исм ва сифатлар тавҳиди.
Дарҳақиқат, ушбу тавҳид турлари Аллоҳ таолонинг мана бу қовлида жамланган: “У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг ҳожасидир. Бас, сиз Унга ибодат қилинг ва бу ибодатда сабр-тоқатли бўлинг! Унинг учун бирон «тенг»ни билурмисиз?! (Йўқ! Билмассиз!)”. (Марям/65).
Биринчи қисм: рубубият тавҳиди.
Ушбу тур Аллоҳ азза ва жаллани яратиш, мулк ва бошқарув-(тадбир)да яккаламоқликдир.
Уни яратишда яккаламоқликка келсак:
Инсон Ундан ўзга Яратувчи йўқ деб эътиқод қилмоқлигидир.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир”. (Аъроф/54). Ушбу жумла, хабар муқаддам қилингани боис чекловни ифодалайди. Зотан, жумладаги асли ҳаққи кейин келишлик лозим бўлган сўзни аввалга келтиришлик чекловни ифодалайди.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Сизларга осмону заминдан ризқу-рўз берадиган Аллоҳдан ўзга биронта яратгувчи борми?!”. (Фотир/3). Ушбу оят яратишлик Аллоҳгагина хос эканини ифодалаяпти. Чунки оят савол тариқасида хитоб қилаётган бўлса-да, унга беллашув маъноси йўғрилган.
Аллоҳдан ўзга яратувчиларни исбот қилиш ила ворид бўлган оятларга келсак, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: “Бас энг гўзал яратгувчи (яъни йўқдан бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ баракотли — буюкдир”. (Мўминун/14). Ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сураткашларга шундай дейилишлиги ҳақида айтган сўзлари: “Яратган нарсаларингизга ҳаёт бағш этинглар”. (Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят, Бухорий (10/283), Муслим (3/1670)).
Ва бу ҳақиқий яратишлик ва йўқдан бор қилишлик эмас. Балки бир нарсани бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўзгартириб қўйишликдир. Ва кенгқамровли ҳам эмас. Балки инсон қўлидан келадиган нарсага, тор доирага чеклангандир. Ва Аллоҳни яратишда яккаламоқлик, деган қовлимизга асло зид келмайди.
Аллоҳ таолони мулкда яккаламоқликка келсак:
Махлуқотларга уларни яратган Зотгина эгалик қилади деб эътиқод қилишимиздир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Осмонлар ва ердаги бор мулк Аллоҳникидир”. (Оли Имрон/189). Ва яна шундай деди: “Айтинг: «Агар билсанглар (айтинглар-чи), "Барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган...зот кимдир?»”. (Мўминун/88).
Подшоҳликни Аллоҳдан ўзгасига ҳам исбот қилишлик ила ворид бўлган оятлатрга келсак: “Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар”. (Мўминун/6). Ва ушбу қовли: “Ё сизлар калитларига эга бўлган...”. (Нур/61). Ушбу (оятларда махлуқотларга нисбатан исбот қилинган) эгалик ушбу махлуқотлардан иборат жуда оз нарсани ўз ичига олган бўлиб, чекланган (подшоҳлик-эгалик)дир. Инсон қўл остидаги нарсагагина эгалик қилади. Ва ўзга бир инсоннинг қўл остидаги нарсасига эгалик қилолмайди. Шунингдек, у васф нуқтаи назаридан ҳам нуқсонли мулкдир. Чунки инсон қўл остидаги нарсаларга тамомий эгалик қилолмайди. Шу сабабли ҳам ушбу нарсаларни шариат изн берган йўлга кўра тасарруф этади.
Мисол учун: агар бир киши мол дунёсини ёқиб юбориш ёки жониворига азоб беришни хоҳласа, айтамизки: бу жоиз эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса ушбуларнинг барига умумий ва кенгқамровли жиҳатлардан эгалик қилади.
Аллоҳни бошқарув-(тадбир)да яккаламоқликка келсак:
Инсон Аллоҳдан ўзга бошқарувчи йўқ деб эътиқод қилмоқлигидир. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!» Бас, мана шу Аллоҳ — ҳақиқий Павардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос (яъни, ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўлурсиз). Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!”. (Юнус/31-32).
Инсоннинг бошқарувига келсак, у фақат ўз қўл остидаги нарсаларгагина ва шариат изн берган услубгагина чеклангандир.
Тавҳиднинг ушбу қисмига Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар орасидан пайғамбар этиб жўнатилган мушриклар қаршилик қилмадилар. Балки унга иқрор бўлардилар. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва билувчи (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)”. (Зухруф/9).
Улар Аллоҳ таоло ишни бошқарувчи, осмонлар ва ернинг мулки Унинг Қўлида дея иқрор бўлардилар.
Тавҳиднинг ушбу турини одам авлодидан бирор киши инкор қилгани маълум эмас. Махлуқотлардан иборат бирор киши: оламни икки тенг яратувчиси бор, деб айтмаган.
Бирор киши рубубият тавҳидини инкор қилмаган. На таътил-(рад этиш) йўлига кўра ва на шерик исбот қилиш йўлига кўра. Фиръавн томонидан юз бергани бундан мустаснодир. Албатта, у тавҳиднинг ушбу турини рад этиш йўлига кўра кибр қилган ҳолда инкор қилганди. У Аллоҳнинг рубубиятини рад этиб, У Зот бор эканини инкор қилди. Аллоҳ таоло у ҳақда ҳикоя қилиб шундай деди: “Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман», деди”. (Назиъат/24). “Фиръавн: «Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билган эмасман...», деди”. (Қасос/38).
Ушбу у томондан юз берган кибр сабабли эди. Чунки у Роб ўзга бир Зот эканини биларди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар”. (Намл/14). Ва Аллоҳ таоло Мусо (алайҳиссалом) ва унинг мунозара қилаётганини ҳикоя қилиб шундай деди: “(Мусо) деди: «(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва Ернинг Парвардигоригина нозил қилганини аниқ билурсан”. (Исро/102). У ичида, Роб – Аллоҳ азза ва жалла эканига иқрор бўлганди.
Рубубият тавҳидини мажусийлар шерик исбот қилиш йўлига кўра инкор қилдилар. Айтишдики: оламни икки яратувчиси бор, зулмат ва нур. Шу билан бирга ушбу икки яратувчини баробар қилмадилар.
Айтадиларки: нур зулматдан яхшидир. Чунки у яхшиликни яратади. Зулмат эса ёмонликни яратади. Яхшиликни яратадиган ёмонликни яратадигандан яхшидир.
Яна (айтадиларки), зулмат йўқликдир, зиё таратмайди. Нур эса борлиқдир, зиё таратади. Демак, у аслига кўра комилроқдир.
Яна учинчи фарқни санаб айтадиларки, нур қадимийдир, файласуфларнинг истилоҳида шундай. Зулмат борасида у азалийми ёки кейин вужудга келганми?, дея икки қовлга бўлиниб ихтилоф қилдилар.
Оламнинг яратувчиси ягона эканига ақлий далил:
Аллоҳ таоло шундай деди: “Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон ҳақ илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар, (яъни ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон бузилиб кетган бўлур эди)”. (Мўминун/91).
Агар оламни икки яратувчиси бор деб исбот қилсак, албатта, ҳар бир яратувчи подшоҳларнинг одати каби ўз яратган нарсалари билан алоҳида, мустақил бўлишни хоҳлайди. Бирор киши унга шерик бўлишига рози бўлмайди.
Мустақил бўлиб олгач эса яна бошқа бир нарсани хоҳлайди. Яъни, бошқарув-(салтанат) унгагина бўлиб, бирор киши бу борада унга шерик бўлмаслигини хоҳлайди.
Ана шу дамда иккиси бошқарувни хоҳлагач, ё иккиси ҳам ўзаро ожиз қолади ёки бири иккинчисига устун келади. Агар биринчиси иккинчисига устун келса унга рубубият собит бўлади. Агар иккиси ҳам бир-биридан ожиз қолса иккисидан ҳам рубубият завол топади. Чунки ожиз Роб бўлишлиги ярамайди.
Иккинчи қисм: улуҳият тавҳиди.
Унга иккинчи эътиборга кўра ибодат тавҳиди ҳам деб айтилади. Аллоҳга боғлиқлиги эътибори билан улуҳият тавҳиди деб аталади. Махлуқотларга боғлиқлиги эътибори билан эса ибодат тавҳиди деб аталади.
У Аллоҳни ибодатда яккаламоқликдир.
Ибодатга лойиқ Зот – Аллоҳ таолодир. У шундай деди: “Бунинг боиси Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ (илоҳ) экани, улар (яъни мушриклар Аллоҳни) қўйиб илтижо қилаётган бутлари эса ботил нарса экани ва Аллоҳнинг Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир”. (Луқмон/30).
Ибодат икки нарсага нисбатан истемол қилинади:
Биринчиси: қуллик бажо қилиш. Аллоҳ азза ва жаллага муҳаббат ва улуғлашлик ила буйруқларини бажариш ва қайтариқларидан четлашишлик билан хокисор бўлишлик маъносидадир.
Иккинчиси: унинг воситасида қуллик бажо қилинадиган амал. Ушбунинг маъноси Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган зоҳирий ва ботиний сўз ва амалларнинг барчасини ўзида жо қилган номдир.
Мисол учун: намоз. Ушбуни адо этишлик ибодатдир, яъни, қуллик бажо қилиш.
Намозни ўзи ҳам ибодатдир, яъни, унинг воситасида қуллик бажо қилинадиган амал.
Тавҳидни ушбу тури билан Аллоҳ таолони яккаламоқлик, ёлғиз Аллоҳнинг ўзига қул бўлиб, муҳаббат ва улуғлашлик ила Унинг ёлғиз ўзига хокисор бўлиб, у тузиб берган йўл ила ибодат қилишингиздир.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Сиз яна Аллоҳ билан бирга ўзга бирон ҳақ илоҳ ҳам бор деб мазамматлангувчи ва маҳрум бўлиб ўтирманг!”. (Исро/22). Ва яна шундай деди: “Ҳамду сано бутун оламлар Робби Аллоҳ учундир”. (Фотиҳа/2). У субҳанаҳу Ўзини оламлар Робби дея васф қилиши улуҳият Унгагина собит эканидаги сабабни баён қилиши кабидир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. (Бақара/21). Яратишликда ягона бўлган Зотгина ибодатга лойиқдир.
Демак, фонийликка қараб кетаётган, йўқдан бор қилинган махлуқни ибодат қилинадиган илоҳ қилиб олишинг тентакликдандир. Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, у сенга ҳаргиз манфаат беролмайди, на йўқдан бор қилиш билан, на (аъзоларингни расо қилиб,) ҳозирлаб бериш билан ва на мадад бериш билан. Демак, чириб битган инсон қабрига бориб, унга дуо ва ибодат қилишинг тентакликдир. Ҳолбуки у сени дуоинга муҳтож. Сени эса унга дуо қилишга эҳтиёжинг йўқ. У ўзига-да бирор фойда ва зарарга эга эмас. Қандай қилиб ўзгасига фойда ёки зарар етказишга эга бўлсин?!
Тавҳиднинг ушбу турига кўплаб халқлар куфр келтириб, инкор қилди. Шу сабабли ҳам Аллоҳ таоло элчилар юборди, Китоблар нозил қилди. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз”. (Анбиё/25).
Шундай бўлишига қарамай пайғамбарларнинг издошлари озчиликдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир пайғамбарни кўрдим, у билан бир неча киши бор эди. (Бошқа) бир пайғамбарни кўрдим, у билан бир ёки икки киши бор эди. (Яна бошқа) бир пайғамбарни кўрдим, У билан бирор киши йўқ эди”. (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Бухорий (10/155), Муслим (1/199)).
Огоҳлантирув:
Ажабланарлиси шуки, кейингилардан иборат тавҳид борасида қалам тебратаётганларнинг кўпчилиги диққат марказини рубубият тавҳидига қаратяпти. Гўёки улар Роб азза ва жаллани бор эканлигини инкор қилаётган қавмларга хитоб қилаётгандек. Гарчи Роб таолони инкор қилаётганлар йўқ бўлмаса-да, бироқ ибодат ширкига ботган мусулмонлар қанчалар ҳам кўп!!
Шу сабабли ҳам тавҳиднинг ушбу (улуҳият) турига диққат қилишлик лозим бўлади. Тоинки ўзлари билмаган ҳолларида мушрик бўлиб, мусулмонлармиз деяётган анави мусулмонларни ушбу тавҳид сари олиб чиқайлик.
Учинчи қисм: исм ва сифатлар тавҳиди.
У Аллоҳ азза ва жаллани Ўзининг исм ва сифатлари ила яккаламоқликдир.
Ва бу икки ишни ўз ичига олади:
Биринчиси: исбот. Яъни, Аллоҳ азза ва жаллага Ўзининг Китобида ёки пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида Ўзига исбот қилган барча исм ва сифатларни исбот қилишлигимиздир.
Иккинчиси: бирор махлуқот Унга ўхшаш эканини нафий-(инкор) қилиш. Яъни, Аллоҳ таолога Унинг исм ва сифатларида ўхшаши бор эканини рад этишлигимиздир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро/11).
Ушбу оят Унинг барча сифатларида махлуқотлардан бирортаси У Зотга ўхшаш эмаслигига далолат қиляпти. У маънонинг аслида муштарак бўлса-да, бироқ ҳақиқатда тамоман ўзгачадир. Кимда-ким Аллоҳ Ўзига исбот қилган исм ва сифатларни исбот қилмас экан, бас, у инкор қилувчидир. Унинг ушбу инкор қилишлиги Фиръавннинг инкорига ўхшашдир. Кимда-ким Унинг исм ва сифатларини (махлуқотларига) ўхшатиш ила исбот қилса, Аллоҳ билан бирга Ундан Ўзгасига ибодат қилган мушрикларга ўхшаб қолади. Кимда-ким Унинг исм ва сифатларини бирор тамсилсиз исбот қилса муваҳҳидга айланади.
Тавҳиднинг ушбу қисми борасида ислом умматининг баъзиси залолатга юз тутди. Ва кўплаб фирқаларга бўлиниб кетди. Уларнинг орасида инкор-(таътил) йўлидан юрганлари бўлиб, Аллоҳни (айб-у нуқсонлардан) поклайман деган даъво билан ушбу сифатларни рад этди ва залолатга юз тутди. Чунки ҳақиқатда (барча айб-у нуқсонлардан) покланадиган Зот, Ундан нуқсон ва айб сифатлари рад этилган Зотдир. Унинг Каломи чалғитиш ва залолатга бошлашдан пок деб эътиқод қилинади. Агар бирор кимса: Аллоҳни эшитиши, кўриши, илми ва қудрати йўқ, деб айтса, албатта, у Аллоҳни (айб-у нуқсонлардан) покламади. Балки Уни энг тубан айб билан айблади. Ва Унинг Каломини чалғитиш ва залолатга бошлаш дея айблади. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида ушбуни такрор-такрор айтиб, исбот қилди: “Эшитувчи, Кўрувчидир”, “Ғолиб, Ҳикматлидир”, “Кечирувчи, Меҳрибондир”. Энди, У ушбулардан холий бўла туриб, Ўзининг Каломида исбот қилишлиги ғоятда чалғитиш ва адаштириш ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига доғ туширишдир. Яна улар орасида Аллоҳ Ўзини васф қилган сифатлари муҳаққақдир деган даъво билан тамсил-(ўхшаш исбот қилишлик) йўлидан юрганлари бор. Дарҳақиқат, улар залолатга юз тутди. Чунки Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмадилар. Уни айб-у нуқсонлар билан булғадилар. Чунки улар барча жиҳатдан комил Зотни барча жиҳатдан ноқис каби қилиб қўйдилар.
Комилни ноқисдан афзалмикин дея яқин олишликни ўзиёқ унинг (комилнинг) қадрини туширади. Айтилганидек:
Кўрмайсанми қилич қадрин тушишин,
Агар қилич асодан ўзди дейилса.

Энди, комилни ноқисга тамсил қилишлик қандай бўларкин?! Бу Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққига бўлган энг улкан жиноятдир. Гарчи, (сифатларни тамоман) инкор қилувчилар улардан-да улкан жиноятга қўл урган бўлсалар-да. Бироқ барчалари Аллоҳнинг ҳақиқий қадрига етмадилар.
Бизга Аллоҳ таоло Ўзининг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида сифатлаган ва номлаганларига ўзгартиришлик-(таҳриф)сиз, инкор қилиш-(таътил)сиз, кайфият бериш-(такйиф)сиз ва тамсилсиз иймон келтиришлигимиз вожибдир. Шайхул Ислом Ибн Таймийя ва у кишидан бошқа илм аҳли шундай дедилар.
Ўзгартиришлик-(таҳриф) ҳужжатда, инкор қилишлик-(таътил) ақидада, кайфият бериш-(такйиф) ва тамсил сифатда юз беради. Тамсил кайфият беришликдан хосроқ эканини билмоқ лозим. Ҳар бир тамсил қилувчи кайфият берувчидир ва ҳар бир кайфият берувчи тамсил қилувчи эмас. Демак, ақидамиз ушбу тўрт нарсадан пок бўлмоғи вожиб бўлади.
Биз бу ўринда ўзгартиришлик-(таҳриф) демоқчи бўлганимиз, сифатлар борасидаги ҳужжатларни ўзгартирувчиларнинг йўли бўлмиш таъвилдир. Чунки улар ўзлари юрган маслакларини нозик дид ила ифодалаш учун аҳли таъвил деб атайдилар. Сабаби қалблар таҳриф деган сўздан нафратланади. Бироқ бу, одамлар нафратланмасинлар дея сўзни ялтироқ ва зийнатли қилиб кўрсатиш бобидандир.
Аслида таъвилларининг ҳақиқати – таҳрифдир. Яъни, лафзни зоҳиридан буришлик. Биз айтамизки: агар ушбу ўзгартиришликка далил далолат қилса, бу тўғри бўлиб, сизлар ирода қилаётган маънодаги таъвил эмас. Балки тафсир-(изоҳ)дир.
Агар ушбуга далил далолат қилмаса, бас, у таҳриф ва сўзларни ўз ўрнидан ўзгартиришликдир. Анавилар ушбу йўл бўйлаб юриб залолатга юз тутдилар. Натижада сифатларни таҳриф қилган ҳолда исбот қиладиган бўлдилар. Дарҳақиқат, залолатга юз тутиб, аҳли сунна вал жамоа йўлининг аксидаги йўлда бўлиб қолдилар.
Шунга кўра улар аҳли сунна вал жамоа деб сифатланмоқликлари мумкин эмас. Чунки бу нисбат беришликни талаб этади. Аҳли сунна, суннатга нисбат бериладилар. Чунки улар суннатни маҳкам тутганлардир. Анавилар эса қўл урган таҳрифлари ила суннатни маҳкам тутгувчи бўлмадилар.
Яна, жамоат аслида тўпланиш-(йиғилишлик)дир. Улар эса қарашларида ҳам жамул жам эмаслар. Китобларида ўзаро тоқатсизлик, зиддият ва чигаллик мавжуд. Ҳатто бир-бирларини залолатда айблаб, айни вақтни ўзида ўзига зид йўл тутади.
Таҳовийянинг шарҳида калом илмининг чўққисига етган киши бўлмиш Ғаззолийдан шундай бир сўз нақл қилинганки, агар инсон ушбуни ўқиса калом аҳлининг хато, қоқилиш ва беҳуда гаплари ҳамда ўз ишларида бирор ҳужжатга эга эмасликлари намоён бўлади. (“Шарҳ Ат-Таҳовийя” (1/245), “Даръу Таъарузил ақли ваннақли” (1/162), “Иҳё” (1/94-97)).
Уларнинг раҳнамоларидан бири бўлмиш Розий шундай дейди:
Ақлларнинг илдамлаш ниҳояси кишанлардир,
Оламдаги саъй-ҳаракатларнинг кўпи залолатдир.
Жонимиз жисмимизда жонсаракдир,
Дунёимиз оқибати азият ва балодир.
Умримиз бўйи изланиб фойда топмадик,
Қийлу-қолдан ўзгасин жамлай олмадик.

Сўнг айтадики: дарҳақиқат, калом илмига оид тариқатлар ва фалсафий манҳажларни чуқур мулоҳаза қилиб кўриб, касалга малҳам қўйгани ёки чанқаган кишининг чанқоғини босганини кўрмадим. Йўлларнинг энг яқини Қуръон йўли эканини топдим. Ушбу оятларни исбот қилайин дея қироат қиламан: “(У зот) Ўз аршига кўтарилган Раҳмондир”. (Тоҳа/5). “(Ҳар бир) хуш сўз Унга юксалур”. (Фотир/10). Нафий қилайин дея ушбу оятларни ўқийман: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир”. (Шўро/11). “Улар эса У зотни била олмаслар”. (Тоҳа/110). Ким мени тажрибам каби тажриба ўтказиб кўрса, мен билганим каби билиб олади. (“Даръу Таъарузил ақли ваннақли” (1/159-160), “Фатава” (4/71), “Шарҳ Ат-Таҳовийя” (1/244)).
Уларни ҳайрон ва каловланишлик, ишларида бирор ҳужжатга эга эмасликларини кўрамиз. Аллоҳ таоло тўғри йўлга ҳидоят қилган кишини эса ҳотиржам, кўнгли тўқ, юраги кенг эканини кўрасиз. Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини ўқиб, Аллоҳ Ўзи учун исбот қилган исм ва сифатларни исбот қилади. Зотан, Аллоҳни Аллоҳдан-да билувчироқ, Аллоҳдан-да хабари ростгўйроқ, Аллоҳдан-да тўғри сўзловчироқ бирор киши йўқ. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳ сизларга шариат ҳукмларини баён қилишни...истайди”. (Нисо/26). “Адашиб кетмасликларинг учун Аллоҳ сизларга (Ўз ҳукмларини) баён қилур”. (Нисо/176). “Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!”. (Нисо/122). “Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!”. (Нисо/87).
Ушбу ва бундан бошқа оятлар шунга далолат қиладики, Аллоҳ таоло бандаларга Ўзига элтувчи йўлни ғоятда очиқ-ойдин баён қилиб берган. Бандалар ёритиб берилмоғига энг муҳтож бўлган мавзу, Аллоҳ таоло ва Унинг исм-у сифатларига боғлиқ хабарлардир, тоинки Аллоҳга онгли равишда ибодат қилсинлар. Чунки биз Унинг сифатларини билмайдиган ёки бирор сифатга эга бўлмаган Зотга ибодат қилишлик асло рўёбга чиқмайдиган ишдир. Маъбудинг сифатларини билишинг лозимдирки, бу сени Унга илтижо қилиб, ҳақиқий ибодат қилишинга ундайди.
Инсон ўз чегарасини бузиб, кайфият бериш-(такйиф) ва тамсилга ўтиб кетмаслиги лозим. Чунки у ўз жисмидаги жонини тасаввур қилишликдан ожиз экан, Аллоҳ таоло Ўзини васф этган сифатлар ҳақиқатини тасаввур қилишликдан ожиз экани ҳақлироқдир. Шу сабабли инсонга Аллоҳнинг исм ва сифатларига боғлиқ масалаларда ўзини “Нима учун?”, “Қандай?” каби саволлардан тийиши вожиб бўлади. Шунингдек, ўзини (Аллоҳнинг исм ва сифатлари) қандай экан деб фикр юритишдан тўсади.
Иснон ана шу йўл бўйлаб юрар экан, кўп роҳат топади ва бу салафлар роҳимаҳумуллоҳнинг ҳолидир. Бир киши имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ ҳузурларига келиб, айтдики: “Эй, Абу Абдуллоҳ! “(У зот) Ўз аршига кўтарилган Раҳмондир”. Қандай кўтарилди?”. Имом бошларини қуйи солиб: “Кўтарилишлик маълумдир. Кайфиятига ақл бовар қилмайди. Унга иймон келтирмоқ вожибдир. Ва у ҳақда савол бериш бидъатдир. Сени бидъатчи деб биламан”, дедилар.
Бизнинг ҳозирги асрда эса бундай деб айтадиганларни учратамиз: Аллоҳ таоло ҳар кечада, кечанинг охирги учинчи қисми қолганида дунё осмонига тушади. Бундан Аллоҳ таоло туннинг барча қисмида дунё осмонида экани келиб чиқади. Чунки тун ер курраси бўйлаб кезиб юради. Охирги учинчи қисми ушбу ўриндан бошқа ўринга кўчиб юради. Ушбу сўзни саҳоба розияллоҳу анҳумлар айтишмаганди. Агар ушбу сўз мўмин кишининг қалбига келганида, батаҳқиқ, Аллоҳ таоло уни ё аввалидаёқ Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида ёки ушбу сўз ҳақида савол берадиган кишини тақдир қилиб, унга жавоб берилишлик ила баён қилган бўларди. Худди саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Аллоҳ осмонлар ва ерни яратишдан олдин қаерда эди?”, деб савол берганларида у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга жавоб берганларидек. (Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят. Бухорий (1/418)).
Ушбу улкан савол шунга далолат қиладики, Аллоҳ таоло инсоният муҳтож бўлган ҳар бир нарсани ушбу уч йўлдан бирига кўра баён қилиб бергандир.
Нузул-(Аллоҳ таоло кечанинг охирги учунчи қисмида дунё осмонига тушиши) ҳадиси атрофидаги муаммога жавоб бундай дейилмоғидир: модомики, кечанинг охирги учинчи қисми ушбу жиҳатда бўлар экан, ушбу жиҳатда нузул рўёбга чиққандир. Бошқа жиҳатда эса кечанинг охирги учинчи ёки ярим қисмидан олдин нузул-(Аллоҳнинг тушиши) бўлмайди. Аллоҳ азза ва жаллага ўхшаш бирор нарса йўқдир. Ҳадис нузул вақти тонг отиши билан ниҳоя топишига далолат қиляпти. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Бухорий (1145, 3621, 7494), Муслим (1/521)).
Бизга таслим бўлиб: эшитдик, бўйинсундик, эргашдик, иймон келтирдик, демоқлигимиз вожиб бўлади. Ана шу бизнинг вазифамиз бўлиб, Қуръон ва ҳадисни четлаб ўтмаймиз.
Меҳмон   03-27-2014, 12:02 AM
#10
Тавҳид турларининг қисқа изоҳи

Савол: Рубубият, улуҳият, исм ва сифатлар ҳамда Зот тавҳидларидан нима мақсад қилинади?
Жавоб: Рубубият тавҳиди – Аллоҳни яратиш, ризқ бериш, тирилтириш, ўлдириш ва шунга ўхшашлардан иборат феълларида яккалашликдир.
Улуҳият тавҳиди – намоз, рўза, ҳаж, закот, назр, қурбонлик ва шунга ўхшашлардан иборат ибодатда Аллоҳни яккалашликдир.
Исм ва сифатлардаги тавҳид эса Аллоҳни ташбиҳ, тамсил, таҳриф-(ўзгартириш) ва таътил-(бекор қилиш)ликсиз, У Ўзини сифатлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни сифатлаган сифатлар билан сифатлашингиз ҳамда Уни, У Ўзини номлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни номлаганлари билан номлашлигингиздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимизга ва у кишининг оиласига ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9772.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаён
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.