Абуюсуф   01-05-2014, 10:59 AM
#1
Ассалому алейкум варохматуллохи вабарокатух.Аллох бу ишингизда сизларга барокот ато этсин.
Биродаримга ошкозон касали учун бир киши сирка тавсия этибти. Сиркани шариатдаги хукми кандай,уни куп имкдорда истеьмол килса хам буладими?олдиндан миннатдорман.
Admin   01-05-2014, 08:13 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Агар хомр ўз-ўзидан унинг эгаси бу ҳақда билмаган ҳолда сиркага айланса, бу сиркани ишлатиш жоиз, у пок бўлади. Аҳли китоблар хомрдан тайёрлаган сиркани ҳам ишлатса бўлади, чунки куфрдан каттароқ гуноҳ йўқ, улар хомрнинг ҳаромлигига эътибор беришмайди. Мусулмон киши хомрдан атайин тайёрлаган сирка олинмайди, ишлатилмайди, чунки мусулмон кишига гуноҳда ёрдам бериш бўлиб қолади. Хомрдан эмас, балки бошқа йўл билан тайёрланган сиркани ҳам ишлатса бўлади. Ушбуларни шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳ “Шарҳ мумтиъ ало зодул-мустақниъ” китобларида зикр қилганлар (1/368). Бу шофеъий ва ҳанбалий мазҳаби уламоларнинг фикри. Шунга ўхшаш фикрни шайхул-ислом Ибн Таймия ҳам “Фатово” (1/71)ларида айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг йирик олими Алиййул-Қори ҳам “Мирқот” китобида хомр ўз-ўзидан сиркага айланса, уни ишлатиш жоиз деганлар. Лекин хомрни сақлаш мумкин эмас. Буни Нававий “Саҳиҳ Муслим”даги Воил ибн Ҳужрнинг ҳадисига шарҳ ёзиб айтганлар. У ҳадисда хомр ҳақида: “У даво эмас, касалликнинг айни ўзи” дейилган. Хомр мусулмон кишининг қўлига тушиб сиркага ўз-ўзидан айланиб қолишидан шундай ҳолат назарда тутиладики, валлоҳу аълам, мусулмон кишининг қўлига хомр тушиб қолган ва у бу хомрни тўкиб юборишга бирон бир узр сабабли улгурмай, у сиркага айланиб қолган. Ёки бўлмаса, бирон меванинг шарбати хомрга айланган ва бу мусулмон киши ушбу хомрни тўкиб юборишга қандайдир узр билан улгурмай у сиркага айланган. Ёки бўлмаса, Ибн Таймия айтганларидек, хомр ҳаром бўлишидан олдин сақланган бўлса, унинг эгаси бу учун гуноҳкор бўлмайди. “Энг яхши сиркангиз, хомрингиздан бўлган сиркангиз” деган ҳадис эса (Байҳақий “Маърифа”да Жобирдан) заифдир. Чунки унинг санадида ал-Муғира ибн Зиёд деган киши бор, уни Байҳақийнинг ўзи: “Кучли эмас” деди. Бунинг устига Абу аз-Зубайр мудаллис бўлиб, бу ҳадисни “ъан” – “Жобирдан” деб ривоят қилган, уни Жобирдан эшитганини очиқ-ойдин айтмаган. Бу ҳадиснинг заифлигини шайхул-ислом Ибн Таймия “Фатово”да (1/71) айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг муҳаддиси Зайлаий “Насбур-роя”да бу ҳадисни заиф деб, агар у саҳиҳ бўлганида ҳам ўз-ўзидан сиркага айланган хомр деб тушуниларди, деганлар. Зайлаийнинг бу сўзларини ҳанафий мазҳабининг йирик олими, шориҳ Абдурраҳмон Муборакфурий “Туҳфатул-Аҳвазий”да келтириб рад қилмадилар.


Шавконий «Сайлул-жаррор»да шундай деган: «Агар шариатда нажосат ҳукми бор нарса аслини ўзгартириб нажосат ҳукмига эга бўлмаган бошқа нарсага айланса, масалан, ахлат чангга, маст қилувчи ичимлик эса сиркага айланса, нажосат ҳукмига эга бўлган нарса йўқолади ва олдинги ҳукмга сабаб бўлган унинг номи ҳам, сифати ҳам қолмайди. Пайдо бўлган нарса эса бошқа нарса бўлиб, у ўзга ҳукмга эга бўлади».
Шунингдек, Ҳофиз Ибн Ражаб ҳам «Қавоид»да (1/334) бу ҳақда айтган.
Шайх Албонийдан: «Шариат қоидаларига мувофиқ бўлмаган ҳолда сўйилган ҳайвон ошқозонининг бир қисми қўшилган пишлоқ ҳақида нима дейсиз?» деб сўрашди. Шайх шундай жавоб бердилар: «Агар нажосат кимёвий таъсир остида ўзгарса, у шариатга биноан пок нарса бўлади. Масалан, маст қилувчи ичимлик сиркага айланса ҳалол бўлади, гарчи унинг асли (олдинги ҳолати) ҳаром бўлган бўлса ҳам. Агар нажосат қуёш, ёмғир ёки шамол таъсирида ўзгариб, масалан, тузга айланса, биз бу тузнинг асли (келиб чиқиши)га қарамаймиз, унинг ҳозирги ҳолатига қараймиз» («Силсилатул-ҳуда ван-нур», № 9, қисқартирилган).
Шунингдек маст қилувчи ичимлик ўз-ўзидан сиркага айланса, уни истеъмол қилиш жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Ва маст қилувчи ичимликни нажас деб ҳисоблаганлар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлаган. Аммо (мусулмон киши) атайин маст қилувчи ичимликдан сирка тайёрлаши жоиз эмас. Анас розияллоҳу анҳунинг айтишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Маст қилувчи ичимликдан сирка тайёрлаш мумкинми?» деб сўрашганида у зот: «Йўқ», дедилар (Муслим 2/235).
Quote:Таржимон изоҳи. Ғайридинлар маст қилувчи ичимликдан сирка тайёрлашса, уни истеъмол қилса бўлади. Мусулмонларга маст қилувчи ичимликдан сирка тайёрлаш ҳаромлигининг сабаби шуки, бу иш маст қилувчи ичимликни уйда (ёки омборда) сақлашга олиб келади. Мусулмонларга эса уни сақлаш жоиз эмас.

Абуюсуф   01-11-2014, 11:01 PM
#3
жазокумуллоху хойрон
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.